munajjim_bashoratlari | Неотсортированное

Telegram-канал munajjim_bashoratlari - Мунажжимлар башорати

6758

Энг аниқ кунлик мунажжимлар башорати бизнинг каналимизда! Буржлар хақида қизиқарли маълумотлар ва тавсияларни кузатиб боринг. Админ👉 @acroc

Подписаться на канал

Мунажжимлар башорати

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

9 октябрь куни эрталаб оиласиз эркаклар ёки йигитлардан кимдир ўзи кўз остига олиб юрган қиз ёки аёлга муҳаббат изҳор этиши кутилади. Бу ҳаракатингиз муваффақиятли кечади. Ишда жиддий хатоларга йўл қўйишингиз хавфи бор. Эҳтиёт бўлинг. Саломатлигингиз кечки пайт ёмонлаша бошлаганини ҳис этасиз. Бу кам ухлаганингиздан, қолаверса, ҳавонинг ҳаддан зиёд исиб кетиши туфайли бўлиши мумкин. Витаминга бой меваларни кўпроқ истеъмол қилсангиз, ҳолсизланиш ҳолатлари тез барҳам топади.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

Юлдузлар бугун раҳбарлар билан асло жанжаллашмасликни маслаҳат беришмоқда. Агар сиз ҳақ бўлсангиз ҳам баҳслашишдан, ҳақиқатни айтишдан тийилинг. Шунда ишларингиз бароридан келади, соф, ҳалол пешона тери эвазига даромад қиласиз, бу уйингизга барака бўлиб киради. Тижорат билан шуғулланувчилар хориждан шерик топишлари мумкин. Кечқурун фақат оилангиз даврасида бўлинг. Бугун ғийбатчи ва киссавурлар таъқибидан сақланинг.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

9 октябрь куни ҳали оила қуришга улгурмаганлар ҳаётида жиддий ўзгаришлар содир бўлиши кутилмоқда. Лекин молиявий жиҳатдан бугун омадингиз чопмаслиги мумкин. Бугун ҳар қандай масалада ҳам бировлар маслаҳатига қулоқ тутманг, қалбингиз амрига бўйсунинг. Ҳис-туйғуларни жиловлай олиш сизга кўпгина ёқимли лаҳзаларни ҳадя этади. Соғлиғингизга жиддий эътибор қаратинг.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

Юлдузлар иш жойингизда кичик бўлса-да, кўнгилсизликлар юзага келиши мумкинлигини башорат қилмоқда. Агар бу кўнгилсизликларга ўз вақтида барҳам бермасангиз, улар катта жанжалга айланиб кетади. Жуда дўппи тор келганда, юқори лавозимда ишлайдиган танишлардан маслаҳат сўранг. Куннинг иккинчи ярмида олисдан ёқимли хабар эшитасиз. Бу хабар янги меҳмон дунёга келиши ҳақида бўлиши ҳам эҳтимолдан холи эмас.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

9 октябрь шахсий ҳаётингизда сезиларли ўзгартиришлар киритиладиган кун ҳисобланади. Аммо ҳушёр бўлинг, ўзгартиш киритиш баҳонасида янги муаммоларга ўралашиб қолманг. Молиявий аҳволингиз қачонки қўшимча даромад келтирадиган иш топсангиз, ўшанда ҳавас қилса арзийдиган ҳолатга келиши мумкин. Ҳозирги ҳолатда эса тежамкорликка эътибор қаратишдан бўлак иложингиз йўқ.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

Бугун сизнинг кунингиз. Ишда ҳам, шахсий ҳаётда ҳам сизни фақат хурсандчиликлар қуршаб олиши кутилмоқда. Кўплаб қизиқарли учрашувларни, танишувлар ва саргузаштларни бошдан ўтказасиз. Асосийси, чегарадан чиқмай, ўз қолипингизда яшай билсангиз бас. Молиявий муаммолар сизнинг тажрибангиз қанчалар кўп-камлигига боғлиқ бўлиб қоляпти. Агар тадбиркор бўлсангиз-у, катта ишга пул тикишга аҳд қилсангиз, яхшилаб мулоҳаза қилгандан кейингина қарор қабул қилинг. Баъзиларни бош оғриғи безовта қилиб ўтиши мумкин.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

Юлдузлар бугун профессионал касбингизда кўз кўриб қулоқ эшитмаган муваффақиятларга эришишингизни башорат қилишган. Бундан ҳатто раҳбарларингиз ҳам ҳайратга тушишига ўзингиз гувоҳ бўлсангиз ажаб эмас. Дам олиш ва олис сафарга чиқиш учун бугунги кун жуда қулай кечади. Шахсий ҳаётингизда ҳам бугун кутилмаган совғаларга дуч келишингиз эҳтимоли бор. Соғлиғингизни жуда эҳтиёт қилинг.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

8 октябрьда шахсий ҳаётингизни бир ревизиядан ўтказиб қўйинг. Бу характерлар, келишмовчиликларга сабаб бўлувчи зарарли одатлар, меҳр-оқибат кабиларни жой-жойига қўйиб чиқиш деганидир. Улар ўз жойида бўлмас экан, шахсий ҳаётингизда сокинлик кўзга ташланмайди. Иш жойингизда ҳам ҳар тарафлама кузатувлар ўтказинг. Нияти бузуқ ҳамкасблардан юз ўгиринг. Фақат фойда кўрасиз. Бугун уй олди-сотдиси муваффақиятли кечади. Соғлиқни, асабларни асранг.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

8 октябрь куни дўстлик масаласида ислоҳотлар ўтказинг. Баъзи дўст деб юрганларингиз сизнинг пулингизга ё бошқа жиҳатингизга учибгина дўстман деб юради. Уларни дўстлар сафидан чиқариб юборсангиз, руҳ ҳам покланади. Ҳадеганда тинчингиз бузилмайди. Қачондир бир кун келиб чув тушиб қолишдан халос бўласиз. Саломатлигингиз панд бермайди. Аммо қуёш нурида кўп туришингиз ҳам тавсия этилмайди. Ўзингизга ортиқча ташвиш орттириб оласиз холос.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

8 октябрь куни эрта тонгданоқ негадир хаёлларингизда чалкашлик белгилари кўзга ташланади. Лекин бу профессионал касбингиз билан боғлиқ фаолиятингизга халал бермайди. Фақат олға интилишда давом этинг. Шунда бугун кўзлаган барча мақсадларга етасиз. Бугунги кун меҳмон кутишда жуда хайрли кечиши мумкин. Бунинг учун бадавлат танишингизни меҳмонга таклиф этишингиз керак бўлади. Саломатликни кун давомида назоратда ушланг.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

Бугун ишда ким бўлиб ишлашингиздан қатъий назар рақобатчилар кўпайгандан кўпайиши мумкин. На илож, дўстларга яна мурожаат этинг ва рақобатга қарши курашинг. Сиз албатта ғолиб бўласиз. Агар шошилмасангиз, акси бўлиб чиқиши тайин. Соғлиғингиз кечқурунга яқин панд бера бошлаши мумкин. Олдини олиб врач кўригидан ўтиб қўяверинг. Аммо врачнинг ҳам ҳалолини танланг. Ҳозир таъмагир врачлар кўпайиб кетган.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

8 октябрь куни тижорат билан шуғулланувчилар рақобатчилар қаршисида мулзам тортмайдиган даражадаги тайёргарликка эга бўлишлари талаб этилади. Бусиз фақат йўқотишларгагина юз тутасиз холос. Шахсий ҳаётда дўппини бир четга олиб сарҳисоб билан банд бўлинг. Ижодкорлар бугун илҳомга янада яқинроқ бўлишади ва ажойиб асарлар дунёга келади иншооллоҳ. Баъзилар бош оғриғидан қийналишлари мумкин.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

7 октябрь куни Яратганнинг сизга аталган омадлар фоизи икки баробарга ортади. Миянгизда анчадан бери иш билан боғлиқ янги ғоя айланиб юрганди. Шуни бугундан қолдирмай ҳаётга тадбиқ этинг. Оила қурмаганлар кечки пайт тасодифан бир инсон билан танишиб қолишлари мумкин. Бу тақдирдошингиз бўлиб чиқиши ҳақиқатга яқинроқ бўлиб турибди. Оилалилар жуфти билан муносабатларни мустаҳкамлаш ҳаракатида бўлишсин.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

Юлдузлар бугун иш жойингизда ҳамкасбларни яхшилаб кузатишингизни маслаҳат беришмоқда. Шунда ортингиздан ғийбат қилувчи одам кимлиги маълум бўлади. Оилалилар эсда тутинг, ташқарида бегоналар билан романтик учрашув уюштирсангиз, ҳеч қанча ўтмай ҳаётингизда катта кўнгилсизлик юзага келади. Бугун ўзингиз яшаб турган ҳудуддан бир қадам ҳам четга чиқманг, саломатлигингиз панд бериши мумкин.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

7 октябрь куни иш бажаришда ҳеч кимнинг ёрдамига таянманг, ҳеч кимга ишонманг ҳам. Сизга бугун ишда ва ҳаётда фақат қалбингиз ёрдам бера олади. Бугун спиртли ичимликлар истеъмол қилишдан, бегона қарама-қарши жинс вакиллари билан муносабат юритишдан тийилинг. Бу сизга бир умрлик ёлғизликдан бўлак ҳеч нарсани ҳадя этмайди. Ёз, ҳаво иссиқ бўлса-да, музлаткичда турган сувни камроқ ичинг, куз фасли узгарувчан шамоллаш хавфи бор.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

Бугун эрта тонгда табиат қўйнига жўнанг. Имкон бўлса яқин инсонларингизни ҳам ўзингиз билан ола кетинг. Бу бир умр ёдингизда сақланиб қоладиган воқеага айланади. Кечқурун сизни янги ишга таклиф этишлари мумкин. Бу иш сизга ҳақиқатан катта фойда олиб келиши кутилмоқда, ишонинг. Соғлиғингиз кечқурун сал ёмонлашиши мумкин. Тадбирини кўрсангиз, тезда ўтиб кетади. Ҳасадгўйлардан эҳтиёт бўлинг.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

7 октябрь куни тадбиркорлар муҳим ҳужжатларга имзо қўйишда эҳтиёт бўлишлари талаб этилади. Шартнома шартлари ва бошқа икир-чикирларни яхшилаб кўздан ўтказиб олинг. Кечқурун уйингизга бадавлат бир инсон ташриф буюриши мумкин. Келгусида шу инсон сизга жуда яқин дўст бўлиб қолиши кутилади. Шахсий автомобилингиз бўлса, йўлларда эҳтиёткорликни қўлдан берманг, жароҳат олишингиз хавфи бор.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

Бугун юлдузлар оғир юмушлардан юз ўгириб, вақтингизни севимли хоббингизга бағишлашингизни маслаҳат беришган. Кун давомида жуфтингизга бўлган муносабатларингизга ойдинлик киритиб олсангиз ёмон бўлмасди. Атрофдаги миш-мишларга эмас, қалбингизга қулоқ тутинг. Ишда ҳамкасблар билан келишган ҳолда ишланг. Сурункали хасталикка йўлиққанлар саломатликларини қатъий назорат қилсалар фойдадан холи бўлмайди.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

Муҳаббатда қалтис вазиятларга тушиб қолишдан ўзингизни эҳтиёт қилинг. Жуфтингизни, оиласиз бўлсангиз, танлаган инсонингизни танқид остига олишдан тийилинг. Хорижда ишлайдиган дўстларингиздан бири сизга мўмай даромадли иш таклиф этиши мумкин. Дарров розилик билдиринг. Иш жойингизда ҳам муваффақиятлар сизни кутиб туради. Ҳойнаҳой, мавқеингиз ошса керак. Пул масаласида тежамкор бўлинг, акс ҳолда инқирозга юз тутасиз

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

6 октябр куннинг биринчи ярмида сизни қийнаб келаётган баъзи саволларга жавоб топгандек бўласиз. Улар асосан молиявий масала ёки муҳаббат билан боғлиқ саволлар бўлиши мумкин. Агар бировлардан қарзингиз бўлса, бугуноқ тўлаб қўйинг. Олис сафарга отланманг, жароҳат олишингиз хавфи сезиляпти. Жуфтингиз билан келишмовчиликлар юзага келса, тортишишни ҳам, масалага ойдинлик киритишни ҳам бошқа кунга қолдиринг

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

Бугун юлдузлар дам олиш масаласига алоҳида эътибор қаратишингизни маслаҳат беришади. Кейинги кунларда жуда кўп ишладингиз, организм деярли жисмоний зўриқиш арафасида. Дарҳол тўхтаб нафас ростламасангиз, охири вой бўлиши ҳеч гап эмас. Тижорат билан шуғулланишни ният қилган бўлсангиз, олдин ишончли шериклар топинг. Бу ишни ёлғиз ривожлантира олмайсиз. Қариндошларнинг бири билан жанжаллашиб қолишингиз мумкин. Кечқурун яхшиси ёлғиз қолинг

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

6 октябр куни тоғ эчкиси буржи остида туғилганлар олисдан бир дунё янги хабарлар эшитишади. Улардан баъзилари сизнинг ҳаётингиз билан боғлиқ бўлиб чиқиши аниққа ўхшайди. Кечқурунга бориб ўзингизни ёмон ҳис эта бошлашингиз мумкин. Шамоллаган бўлсангиз керак. Дарҳол чорасини кўринг. Хона ҳавосини тез-тез янгилаб, малинали чойни бостириб-бостириб ичинг, ўтиб кетади. Кечқурун молиявий аҳволингиз дўстингиз ёрдамида ўзини тиклаб олиши кутилмоқда.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

Ёлғон, фириб, ғийбат ва ҳасаддан сақланинг. Бугун улар бир тан, бир жон бўлиб фақат сизни йўлдан оздириш, инқирозга юз тутдириш учун ҳаракат қилишади. Яхшиси, асосий эътиборни молиявий муаммоларни ижобий ҳал этиш ва рўзғор кемтикларини тўлдиришга қаратинг. Ишхонада асосий вазифани кўнгилдагидек адо этиш учун ҳаётий тажрибангиздан унумли фойдаланишингиз керак бўлади. Серқатнов йўлларда эҳтиёт бўлинг, жароҳат олишингиз хавфи бор.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

6 октябр куни кўп масалаларда фикрларингиз ва йўналишни ўзгартиришингизга тўғри келади. Агар раҳбарлардан мукофот ундириш ниятингиз бўлса, ишингизга янада жиддий эътибор қаратинг. Кундузи муҳим ҳужжатлар билан ишлашингиз эҳтимоли бор. Соғлиғингиз масаласида дўхтирга учрашишингиз зарур. Бош ва оёқ қисмингизда жиддий хасталик хавфи бор.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

5 октябрь куни профессионал касбингиз билан боғлиқ юмушларни тушга қадар уддалаб, раҳбарга ҳисоб беришингиз кутилади. Бундан раҳбарлар қанчалар қувонишини билсангиз эди. Мукофот нақд деяверинг. Оиласизларга ҳам омад кулиб боқади. Хаёлан романтикани орзулаб ўтиришганда, бирдан қаршиларида ўша романтика пайдо бўлади. Ҳис-туйғуларни жиловлаган ҳолда кунни кеч қилинг. Кечқурун сизга қавмлардан бири кутилмаган совға тайёрлаб туриши эҳтимолга яқин.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

Тижоратчилар, юлдузлар бугун рақобатчиларга қарши ўта қаттиқ курашга бел бойлашингизни башорат қилишган. Улар сизнинг мижозларингизни ўзи томонга оғдириш пайида юрибди. Бўш келманг, мижоз тортиб олиш қанақа бўлишини уларга кўрсатиб қўйинг. Оиласизлар бугун муҳаббатда фириб аралашишини унутмасинлар. Шунинг учун бу туйғуни бугунча кўнглингиз тубига беркитиб тура қолинг. Кечқурун саломатлигингиз масаласида кичик кўнгилсизликларга дуч келишингиз мумкин.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

5 октябрь куни барча ишларни мустақил тарзда амалга оширинг. Куннинг иккинчи ярмида хизмат сафарига жўнашингиз кутилади. Билим олиш, уй сотиб олиш учун бугунги кун муваффақиятсиз кечади. Кечки пайт қўшимча даромадли иш топишингиз мумкин. Бу сизга рўзғор кемтикларини тўлдиришда катта ёрдам беради. Соғлиғингизни кун давомида назоратда ушланг. Ғийбатчилар, киссавурлар таъқибига тушиб қолишдан сақланинг. Саломатлигингиз бугун шикоят қилар даражада бўлмайди. Ёши ўтган қавмлардан хабардор бўлиб, дуоларини олинг.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

Молиявий аҳволингиз тушга бормай яхшидан-да яхшиланади. Аммо тежамкорлик ота-бувалардан қолган мерос. Бунга амал қилмасангиз, аҳволингиз кутилмаганда ёмонлашиб қолиши ҳам ҳеч гап эмас. Оиладаги ташвишларни зинҳор кўчага олиб чиқманг. Кечқурун жуфтингизни ёнингизга олиб маданий вақт ўтказиш ҳақида бош қотириб кўрсангиз ҳам зиён қилмайди. Соғлиғингиз яхши бўлишини хоҳласангиз, еб-ичарда меъёрни билинг.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

5 октябрь куни эрталаб хонадонингизда арзимас баҳона билан катта жанжал бошланиш эҳтимоли бор. Бундай вазиятда ақл билан иш тутиш лозим. Жанжални давом эттириб уйдан барака кетказиш билан ҳеч нарсага эришмайсиз. Бугун ақлий меҳнат, ижод ва медитация учун муваффақиятли кечади. Оилавий муаммоларни дўстлар маслаҳатига асосланиб ҳал этсангиз, ўзингизга фойда бўлади. Бугун ўзингиз танимаган ёки умуман ишонмайдиганларга сир айтманг.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

5 октябрь куни ҳамкасблар билан мулоқотда жуда эҳтиёт бўлишингиз тавсия этилади. Уларнинг қайсидир бири атайин сизни ҳаммага ёмон кўрсатиб, кейин сиз эгаллаб турган лавозимга эга чиқиш пайида юрибди. Кечқурунга яқин бир-биридан ажойиб инсонлар билан танишишингиз мумкин. Демак, дўстларингиз сафи янада кенгаядиган бўлиб турибди. Соғлиқни асранг, биринчи навбатда асабни эҳтиётланг.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

Музыка

Мухаббатсиз ва сенсиз менга қийин.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Бугун иш жойингиздаги юмушларга шу қадар берилиб кетасизки, оиладаги мажбуриятингизни ҳам унутишгача борасиз. Яқин инсонингиз билан муносабатларни бир хил илиқликда ушлашга ҳаракат қилинг. Тадбиркорлар бугун молиявий инқирозга юз тутишлари кутилади. Ижодкорлар эса еттинчи осмонда парвоз қилишади. Саломатлигингизни эҳтиёт қилинг. Ўзингиз ҳақингизда мабодо бўҳтон эшитиб қолсангиз, эътибор қилманг. Бу душманларингизнинг иши.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

4 октябрь куни оилангизда хотиржамлик ўрнини аччиқ-тирсиқлар эгаллаши кутилади. Жуфтингиз билан сен-менга бориб қолишингиз эҳтимоли бор. Агар раҳбар бўлсангиз, ходимлар ишини бугун яхшироқ кузатинг. Бугун алданиб қолишингиз, киссавурнинг касрига қолишингиз мумкин. Ошқозонингиз ҳавас қилса арзийдиган ҳолатда эмас. Шунинг учун овқатланиш меъёрлари ва қоидасига риоя қилишингиз тавсия этилади.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

4 октябрь куни негадир ишингиздан кўнглингиз тўлмаётганини пайқайсиз. Ҳойнаҳой, янги ишга ўтиш ҳаракатига тушасиз. Жуфтингиз билан муносабатларда жуда эҳтиёт бўлинг. Арзимаган баҳс ҳам жанжалга айланиб кетиши мумкин. Бугун қарзга ботмайсиз-у, аммо молиявий аҳволингиз ҳар кунгидан ёмонроқ бўлади. Кечқурун олисдаги оғайнингиздан илиқ хабар эшитасиз. Кечқурун ухлашга ётишдан олдин спортнинг енгил турлари билан шуғулланиб қўйсангиз, ёмон бўлмасди.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

Ҳамкасблар ва қавм-қариндошлар билан муносабатларда муаммо юзага келиши мумкин. Ҳаммасига сизнинг бузуқ кайфиятингиз сабабчи бўлиши мумкин. Сурункали хасталикка йўлиққанлар ўзига ўзи табиблик қилишни йиғиштириб, профессионал врачларга учрашганлари маъқул. Кечқурун организмни жисмоний зўриқтириш ва спортнинг фаол турлари билан шуғулланишдан тийилинг.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

4 октябрь куни пулнинг ўзи сизни қувлаб келади. Бемалол дўкон айланиб, яқинларга, ўзингизга керакли буюмлар харид қилишингиз мумкин. Бугун сизнинг дунёнгизда иш қайнайди. Янги лойиҳаларни бугунча ҳаётга тадбиқ этмай турганингиз маъқул. Оиласизлар муҳаббат бобида куйиб, ёниб, шиддат билан олдинга интилишлари талаб этилади. Соғлиғингизни ниҳоятда эҳтиёт қилинг.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

Юлдузлар бугун муҳаббат масаласида сира бўш келмасликни маслаҳат беришмоқда. Эҳтиёткорлик ва дипломатия сизнинг шиорингиз бўлиши лозим. Бугун ишингиз билан боғлиқ сафарга жўнаб кетишингиз эҳтимоли бор. Ёки раҳбарлар сизга қўнғироқ қилиб йирик лойиҳани ишониб топшириши мумкин. Агар қўшимча даромад келтирадиган иш чиқса, дарҳол банд этинг, шу баҳонада молиявий аҳволингизни яхшилаб оласиз.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Бугун юлдузлар сизга ҳамкасблар билан янада дўстона муносабатда бўлишни, иложи борича хуш кайфият бахш этишни маслаҳат беришади. Эмоцияни жиловлашга ҳаракат қилинг. Акс ҳолда жанжалли вазиятларга тушиб қолишингиз ҳеч гап эмас. Кечқурун вақтингизни болалар ва жуфтингиз учун ажратинг. Ота-онангиз кексайиб қолган бўлса, уларнинг ҳолидан ҳам хабар олинг, савоби албатта тегади.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

3 октябр куни кечга қадар астойдил ишлашингизга тўғри келади. Иш кўп, дам олишга деярли вақт бўлмайди. Аммо кечки пайт бунинг мевасини албатта оласиз иншооллоҳ. Рўзғорда кемтиклар, муаммолар пайдо бўлса, мутахассисга мурожаат этинг. Ўзингизча муаммони ҳал этишга ошиқман. Ҳар бир ишни ўз устаси бажаргани маъқул. Кечқурун мактабда бирга ўқиган синфдошингиз сизга қўнғироқ қилиш эҳтимоли бор.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

Юлдузлар бугунги кунингиз жуда хуш ўтишини башорат қилишган. Муаммоларингиз ҳам фақат ижобий тарафга қараб йўрғалашади. Агар гап мавқе ёки юқори лавозимга бориб тақаладиган бўлса, уялиб ўтирмасдан, раҳбарлар билан муносабатларни мустаҳкамлайверинг. Тадбиркор бўлсангиз, ҳозир сизга ҳамкорлар ҳаводек зарур. Аммо янги лойиҳаларга катта пул тикмай туринг, бугун бу ишингиз бароридан келмаслиги мумкин.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

3 октябр куннинг биринчи ярмида ўзингизга яқин ҳисобланган инсонлардан бири ҳақида хунук хабар эшитишингиз эҳтимоли бор. Лекин қайғуга ботиш, шу сабабли дунёни унутиш мумкин эмас. Ҳаёт давом этади. Раҳбарлар куннинг иккинчи ярмида зиммангизга ўта масъулиятли, бироқ шарафли вазифани юклашлари мумкин. Мана сизга мавқе, юқори лавозим. Шу ишни қойиллатинг, ундан кейин натижасини кўраверасиз. Саломатликни эҳтиёт қилинг.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

Қариндошлар билан муносабатларни бузманг, аксинча янада мустаҳкамлаш ҳаракатида бўлинг. Сизнинг жаҳдингиз, ранжишларингиз, аразларингиз ҳеч кимга керак эмас. Эмоцияни, ҳис-туйғуларни жиловлаган ҳолда иш тутинг. Сиёсат ва иқтисод билан шуғулланувчиларни бугун омад кутиб қолади. Саломатликни эҳтиёт қилинг. Кечқурун сизни дўстларингиздан бири меҳмонга таклиф этиши мумкин. Молиявий масалада ҳам қайғурмасангиз бўлади. Кечқурун пулнинг ўзи сизни йўқлаб келади.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

3 октябр куни кўзланган мақсадлар сари олға қадам ташланг. Меҳнатдан қочмасангиз, дангасалик қилмасангиз, кечқурун мукофотини оласиз албатта. Салгина таваккал қилсангиз бас, омад сиз тарафга ўтади-қолади. Организмни ҳам жисмонан зўриқтиришдан сақланинг. Оила қурмаган бўлсангиз, бугун албатта бўлғуси жуфтингизни учратишингиз керак. Муҳаббатда эртадан кечга қадар фақат буюрувчи вазифасини адо этинг. Сизга бугун бўйсуниш, итоаткорлик ярашмайди.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Бугун кунингиз хайрли ва омадли кечишини юлдузлар башорат қилишган. Иш жойингизда ҳар қандай турдаги юмушни ҳам жамоавий тарзда адо этинг. Шунда ишингиз янада унумли бўлади. Кун давомида бошқа уйга кўчиш, уй таъмири, рўзғор учун янги жиҳозлар харид қилиш каби амаллар билан банд бўлишингиз кутилади. Бунинг учун пулингиз етарлидан ҳам кўпроқ. Аммо барибир харидларни жиддий назоратда ушлашингиз керак бўлади.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

2 октябрь куни оила қурмаган дўстлар ўзи яшайдиган жойдан анча нарида романтик учрашув ташкил этишлари мумкин. Агар қачондир берган ваъдангизни бажармасангиз ёки унутган бўлсангиз, қавмлардан бири билан жанжаллашиб қолишингиз эҳтимоли бор. Кечқурун ўзингизни у қадар яхши ҳис этмаслигингиз мумкин. Шунинг учун дарҳол врач чақиртиришингизга тўғри келади. Оғир ҳазм бўлувчи овқатларни истеъмол қилишдан тийилинг.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

Бугун ишда омадингиз келади, ҳамкасблар билан орангиздаги муносабатлар янада мустаҳкамланади. Энг муҳим масалаларни ҳал этишда айнан сиз етакчилик қилишингиз кутилади. Муҳаббатда янги синовлар ўтказишдан тийилиб туринг, ҳозирча фурсати етмади. Молиявий масалада ҳам муваффақиятларга эришасиз. Мўлжалдагидан кўпроқ пулга эга бўласиз иншооллоҳ. Саломатликни эҳтиёт қилинг. Ғийбатчилардан нарироқ юринг.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

2 октябрь куннинг биринчи ярмида маданий тадбирларда иштирок этишингиз кутилади. Ишларингизнинг барчасини уддалашга улгурасиз. Бунинг учун сизда куч ҳам, имконият ҳам етарли бўлади. Йўлларда кўнгилсиз вазиятларга тушиб қолишингиз мумкин. Агар шахсий автомобилингиз бўлса, эҳтиёткорликни қўлдан берманг. Шахсий ҳаётда жуфтингиз билан ўзаро муносабатларда янгилик ясаш вақти етди.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

Бугун зиммангизга жуда кучли масъулият юкланишини ҳисобга олган ҳолда иш тутинг. Бу нафақат иш жойингизда, балки оилавий муаммо бўлиб чиқиши ҳам ҳеч гап эмас. Иложи бўлса, имкониятларингиздан ортиқ масъулиятни бўйнингизга олманг, жисмоний зўриқишга учрашингиз, оқибатда саломатлигингизга путур етиши мумкин. Кечқурун сизни зиёфатга таклиф этишлари кутилади. Спиртли ичимликлар истеъмол қилманг.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

2 октябрь куни молиявий масалада бироз мушкулотларга дуч келишингиз эҳтимоли бор. Оилада эса хотиржамлик, аҳиллик ҳукм суради. Бу сиз учун энг муҳим ҳисобланади. Негаки, одам оиласи тинч бўлсагина бошқа ишларни уддалай олади. Оиласизлар танлаганини қайта-қайта текширувдан ўтказишга эринмасинлар. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг. Ухлашга ётишдан олдин бир стакан сут ичиб ётсангиз, тушларингиз ширин кечаркан.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

1 октбярь куни оилангизда шундай муҳит юзага келиши мумкинки, қаергадир узоқларга бош олиб кетишни хоҳлаб қоласиз. Аммо тақдир ҳукмидан қочиб қутулиб бўлмайди. Уйдагилар билан йўлини топиб муносабатларни яхшилашга мажбурсиз. Рўзғордаги муаммоларни ҳам ҳал этасиз. Иш жойингизда ҳам қайсидир ҳамкасбингиз устингиздан раҳбарларга шикоят қилиш хавфи бор. Бироқ бундан фожиа ясашнинг ҳожати йўқ. Раҳбарлар сизнинг қандай ходим эканингизни яхши билади.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

Юлдузлар қўлингиздаги бор пулларни бўлар-бўлмасга сарфлайвермасликни маслаҳат беришади. Уларни яхши кунларга асраб қўйинг. Агар илож топсангиз, қўшимча даромад келтирадиган иш топинг, пул ҳеч қачон ортиқчалик қилмайди. Олис сафар, самолётда қаергадир парвоз қилиш ва хизмат сафарларини бошқа кунга қолдиринг. Саломатликни асранг, кунлар яна исий бошлайди. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

1 октябрь куни яна шошма-шошарликка йўл қўйсангиз, ақл билан иш тутмасангиз, тақдир сизни шафқатсизларча жазолаши эҳтимолдан холи эмас. Ишхонангизда ҳамкасблар билан асло сен-менга борманг. Бугун йирик харидлар қилиш муваффақиятсизлик келтиради. Киссангиз инқирозга юз тутади. Шундай экан, энг керакли маҳсулотлар хариди билан чекланинг. Кечқурун илож топсангиз, илиқ ванна қабул қилинг, шунда уйқунгиз ширин кечади.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

Сизга меҳр кўрсатишга, сизни ҳурматлашга тайёр одамлар билангина мулоқот қилинг. Агар бурни осмонда танишларингиз бўлса, бугун уларга яқинлашмай қўя қолинг. Иш жойингизда арзимаган сабаб туфайли стресс ҳолатига тушишингиз мумкин. Бу ҳолатни фақат оғир-босиқлик билангина енгиш мумкин. Асосийси, ҳис-туйғуларга эрк берманг. Шунда ишларингиз бароридан келади. Молиявий муаммолар кечқурунга яқин ҳал бўлиши кутилади.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

Иш жойингизда бир ҳамкасбингиз борки, анчадан бери ҳаддидан ошган. Асабингизга тегишдан тийила олмайди. Бугун худди ўша одам билан тўқнаш келишингизга тўғри келади. Оиласизлар бугун куннинг иккинчи ярмида севган инсони билан учрашувга чиқиш эҳтимоли ҳам йўқ эмас. Кечки пайт яқин қариндошлар ва фарзандлар эҳтиёжи учун йирик харидлар қилишингизга тўғри келиши мумкин. Моддий жиҳатдан хавотирга тушманг, қийналмайсиз.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

1 октябрь куннинг биринчи ярмида кутилмаганда мўмай даромад эгасига айланасиз. Агар бу пулларни ақл билан тақсимлай билсангиз, келажак учун ҳам тежаб қолишингиз мумкин бўлади. Бугун ишхонада навбатдаги меҳнат таътилига чиқиш учун ариза ёзишингиз эҳтимоли бор. Витаминга бой меваларни кўпроқ истеъмол қилинг. Иммунитетни кўтариш пайида бўлинг.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

30 сентябрь куни ўз ишингизнинг қандай устаси эканингизни кўрсатиш учун анчагина тер тўкишингизга тўғри келади. Агар бошқа яхшироқ иш топган бўлсангиз, бу ишни бугундан қолдирманг. Шахсий ҳаётда ўзингиздан кўра бошқаларни кўпроқ севинг, ана шунда ҳаётингиз осуда кечади. Жуфтингиз билан жанжаллашишингиз учун баҳона бир талай. Уларни четлаб ўтишингиз лозим. Саломатлигингиз кечқурун бироз айниши кутилади. Аммо бу қўрқинчли эмас. Нари борса, вужудингизда кучли чарчоқ туйишингиз мумкин.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

Бугунги кунингиз оғир кечишини юлдузлар башорат қилган. Рўзғорда ҳам, иш жойингизда ҳам юмушлар қалашиб ётибди. Уларни бажаришда асабларингиз қақшаши ҳам эҳтимолдан холи эмас. Бугун иш, яшаш жойингиз ва касбингизни ўзгартириш учун қулай имкониятлар туғилади. Кечқурун болалар тарбияси билан машғул бўлинг. Дўстлар билан учрашиш, суҳбат, зиёфат сизга фақат зиён келтиради.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

30 сентябрь куни шахсий ҳаётингизда пича нотинчликлар кўзга ташланиши кутилади. Жанжаллашишлар, аччиқ-тирсиқлар, қовоқ уйиш ва зардали гаплар асабингизга салбий таъсир этиши мумкин. Кечқурунга бориб бу саломатлигингизга ҳам путур етказиши ҳеч гап эмас. Молиявий аҳволингиз қониқарли кечади. Бироқ бировлардан олинган қарзларни тўлаш вақти етди. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилишни унутманг.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

Бугун ўзингизга ёқмайдиган, фисқу фасодчи, ғийбат усталари, фирибгарлар билан мулоқотга киришманг. Кун давомида қаерларгадир пул жўнатишингиз мумкин. Бу ишни фақат ўзингиз амалга оширишингиз тавсия этилади. Кимлардир пластик карточкангиздан пул ўғирлашга ҳаракат қилиб кўради. Оиласизларни эса бугун кечқурун романтик учрашувлар кутади. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

30 сентябрь куни кимлар биландир жанжаллашишингиз кутилади. Бу жанжалларга қариндошларингиз барҳам бера олади. Бировга, ҳатто жуфтингизга ҳам бугун сир айтманг. Куннинг иккинчи ярмида моддий аҳволингиз яхшиланади. Дўкондан ажойиб буюмлар билан қайтишингизни уйдагиларингиз интиқиб кутишади. Соғлиғингизни асранг, куннинг иссиғида қуёш тиғида кўп юрманг. Бу саломатликка фақат салбий таъсир кўрсатади. Кечқурун ёлғиз қолиб яқин ўтмишда йўл қўйган хатоларни хомчўт қилинг.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

Бугун жуда фаол, шу билан бирга сергак бўлишингиз талаб этилади. Акс ҳолда арзимаган ишни бажаришда ҳам хатоларга йўл қўйишингиз ҳеч гап эмас. Иш жойингизда олишингиз кутилаётган мукофот миқдори ҳам бажарилган иш сифатига боғлиқ бўлади. Кун давомида яқин таниш ёки дўстларнинг бири сизга қўнғироқ қилиши кутилади. У сизга бир ишда ҳамкорликни таклиф этиши мумкин. Бу ишни чуқур ўрганиб чиқмагунча розилик билдирманг.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Бугун ишхонада ҳамкасблардан бири билан жанжаллашиб қолишингиз эҳтимоли бор. Иложи борича бу жанжалнинг олдини олишга ҳаракат қилинг. Акс ҳолда бу сиз учун янги кўнгилсизликлар ҳадя этиши мумкин. Тушдан кейин алдов, фириб ва саломатлигингиз учун жиддий хавфга дуч келишингиз кутилади. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг. Бўш вақтингизни профессионал касбингизга оид янги ғоялар ўйлаб топиш учун сарфланг.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

Кунингиз булутсиз ва ёрқин кечиши кутилади. Суйганингиз ёнингизда, эмоциялар безовта қилмайди. Молиявий муаммоларни осонлик билан ўзингизга бўйсундирасиз. Ишда ҳам омадингиз кулади. Фақат раҳбарият билан мулоқотларда жуда эҳтиёт бўлинг. Оиласизлар бугун романтик учрашувларни бошдан кечиришлари ҳам эҳтимолдан холи эмас. Саломатлигингизни эҳтиёт қилинг.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

29 сентябр куни эгизаклар буржининг айрим вакиллари қайсидир спорт мусобақаси ёки фанлар бўйича олимпиадада иштирок этиши мумкин. Кейин эса ғалабангиздан руҳланиб гўё самоларда парвоз қила бошлайсиз. Дунё кўзингизга янада ёрқин, жозибали кўринади. Мавқени ошириш учун ҳаракатлар содир этиш, тижорат бошлаш бугун муваффақият келтирмайди. Кечқурун ўтганлар ҳақига дуо ўқишни унутманг.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

Бугун ўзингизга ёққан, ўзингиз руҳан завқ оладиган ишларни амалга оширинг. Бўш қолганингизда севимли хоббингиз билан ҳам шуғулланинг. Кечки пайт дўстлар билан бирор ерга бориб кўнгилхушлик қилинг. Кечқурун оила аъзоларингиздан бири билан орангизда жиддий суҳбат юзага келиши мумкин. Сабрли бўлинг. Сабр барча муаммоларни, тўсиқларни енгиб ўтишда ёрдам беради.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

29 сентябр куни келаси ой учун режа тузишни унутманг. Шахсий ҳаётингизда ҳам муваффақиятларга эришишнинг янги усулларини ўйлаб топинг. Ҳар бир муаммога оригинал тарзда ёндашинг. Муҳаббатда оила қурмаганлар тўсиқларсиз эзгуликка эриша олишмайди. Эҳтиросларга асло эрк берманг, улар сизни боши берк кўчага олиб кириб қўяди. Кечқурун саломатлигингиз панд бера бошлаши кутилади. Бу муаммони врачсиз ҳам ҳал этсангиз бўлади.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

Юлдузлар бугун ҳам рўзғор, ҳам ишдаги муаммоларингиз хамирдан қил суғургандек осон ҳал бўлишини башорат қилишган. Бу ютуқларни тушдан кейин ресторан ё кафеда нишонласангиз ҳам ярашади. Кечқурун қачонлардир сизга хиёнат қилган одамни учратиб қоласиз. Лекин кайфиятингизни бузманг, у арзимайди. Таомларнинг енгил ҳазм бўладиганини истеъмол қилинг.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Мақсадга етиш йўлида бугун анча-мунча мушкулотларга дуч келишингиз кутилади. Ҳар бир бажарадиган ишингизни олдин яхшилаб таҳлил қилинг. Шахсий ҳаётингизда танаффусларни юзага келтиринг. Бу жуфтингиз билан орангиздаги муносабатлар янада мустаҳкамланиши учун хизмат қилади. Куннинг иккинчи ярмида врач қабулига кириб тўлиқ тиббий кўрикдан ўтишингизга тўғри келади. Акс ҳолда жиддий хасталик орттириб олишингиз эҳтимоли бор.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

28 сентябрда ҳар бир ҳаракатингизни чуқур ўйлаб содир этинг. Хатоларга йўл қўйсангиз, кейин бу хатоларни тузатиш қимматга тушиши мумкин. Яқинларингизга у даражада қўпол муносабатда бўлманг. Бировнинг кўнглини оғритиш кечирилмас гуноҳ эканини унутманг. Кечга яқин соғлиғингиз панд бериши, бош ёки оёқ оғриғи сизни безовта қила бошлаши кутилади. Иш жойингизда ҳамкасблар билан дипломатларча мулоқот қилинг.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

Бугун ҳар бир ўтган дақиқанинг қадрига етинг. Ҳаётга оптимистик назар билан боқинг. Шунда у кўз ўнгингизда гўзаллигича намоён бўлади. Кечқурун яқин манзилга сафарни режалаштирган бўлсангиз, тайёргарликни пухталаб олинг. Кечки пайт дўстларингиздан бири молиявий аҳволингиз яхшиланишида яқиндан кўмак беришига гувоҳ бўласиз. Соғлиқни кўз қорачиғидек асранг. Кўнгли қора одамлар билан мулоқот қилманг.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

28 сентябр куни муҳаббат бобида омадингиз чопиши кутилади. Ҳамкасблардан бири билан ораларингизда яқин муносабатлар кузатила бошлайди. Туйғуларингизни англай олмайдиган, қадрламайдиганлар билан ҳеч қачон яқин муносабатда бўлманг. Ундайларнинг маслаҳатларига ҳам қулоқ тутманг. Молиявий масалада бугун у даражада омадингиз чопмаслиги мумкин. Шунинг учун пулларни тежаб ишлатишингизга тўғри келади.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

Бугун сизни ишхонангизда ҳамкасбларингиз танқид остига олиши мумкин. Айбингиз бўлса, тек туриб эшитинг-у, узр сўранг. Агар ноҳақ айблашаётган бўлса, дарҳол чорасини кўринг ва танқидларини ёқаларига ёпиштиринг. Киссангиздаги пул етарли, шундай экан, банкдан кредит олиш ёки бировлардан қарз кўтаришни хаёлингиздан чиқариб ташланг. Иммунитетингиз қониқарли эмас, шамоллашдан сақланинг ва иммунитетни кўтариш пайида бўлинг.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

28 сентябр куни яқин ўтмишда йўл қўйилган хатоларни бир хомчўт қилиб, улардан тегишли хулосалар ясашга ҳаракат қилинг. Иш жойингизда жанжаллардан, алданиб қолишдан сақланинг. Спортнинг фаоллик талаб қилувчи турлари билан шуғулланманг. Жароҳат олишингиз хавфи юқори даражада бўлиб турибди. Оиласизлар бугун кечқурун болаликдаги муҳаббатини учратиб қолишлари кутилади.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Бугун кунингиз ёрқин воқеа-ҳодисаларга бой бўлиши кутилади. Муаммоларга эътибор қилмасдан, майда-чуйда кўнгилсизликлардан ҳам хурсанд бўлишга ҳаракат қилинг. Ана шунда асабларингиз таранг тортмайди, саломатлигингизга путур етмайди. Кечқурун оила қурмаганларни романтика кутади. Бу учрашув сиз учун жуда ёқимли лаҳзаларга қоришиқ дейилса, ишонаверинг. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

27 сентябр куни эски қадрдонлардан бирини тасодифан учратиб қоласиз. Суҳбат қизигандан қизийди. Эсда тутинг, агар сизга омад кулаётган бўлса, омадсизлар қаршисида асло мақтаниб қўйманг. Бугун табиат қўйнида дам олиш, саёҳатга чиқиш ва янги уйга кўчиб ўтиш муваффақиятли кечади. Кечқурун спорт билан шуғулланишингизга ҳеч ким қарши эмас. Аммо эҳтиёт бўлинг, жиддий жароҳат олишингиз эҳтимоли бор.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

Бугунга режалаштирилган ишларни зинҳор бошқа кунга қолдира кўрманг. Гарчи сизга кутилмаганда ўта сердаромад иш таклиф этишган тақдирда ҳам ҳозирги ишлардан воз кечмай туринг. Оила қурмаган бўлсангиз, муҳаббатда омадингиз кулади. Ҳатто рақибингиз ҳам борлигидан хабар топасиз. Лекин севги бобида дуч келадиган рақибларни сукут сақлаш йўли билан енгиш мақсадга мувофиқ бўлади. Соғлиғингизни эҳтиёт қилинг.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

27 сентябр куни сизга қўшимча даромад келтирувчи иш таклиф этишлари мумкин. Рози бўлиш-бўлмаслик сизнинг ихтиёрингизда. Кечқурун шаҳарда яшайдиганлар кино ёки театрга оилавий бўлиб тушишлари хайрли кечади. Куннинг иккинчи ярмида саломатлигингизни мустаҳкамлаш ҳақида қайғурсангиз яхши бўларди. Мабодо шамоллаш аломатлари сезилса, врач кўригидан ўтишингизга тўғри келади.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

Бугун юлдузлар сизга ишларингизда унум, мўмай даромад, муҳаббатда чексиз муваффақиятларни ваъда қилишган. Фақат буни тақдир инъомига йўйманг. Куннинг иккинчи ярмида дўстларингиздан бири билан жанжаллашиб қолишингиз кутилади. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг. Эрталаб кўчага чиқишда об-ҳавонинг авзойига қараб кийинишингиз тавсия этилади. Кўнгли қора одамлар билан иложи борича мулоқот қилманг.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

27 сентябр сиз учун тушунарсиз, мавҳум кундек туйила бошлайди. Уйда жуфтингиз, ишда раҳбарингиз билан сен-менга боришингиз эҳтимоли бор. Иш сифатига алоҳида эътибор беринг. Телефон орқали соатлаб гаплашманг. Ана шунда раҳбарларнинг ғазабига йўлиқмайсиз. Молиявий масалада аҳволингиз ҳар кунгидан яхшироқ бўлади. Кечқурун дўкон айланиб, хоҳишингизга мос буюмлар харид қилишингиз мумкин. Сурункали хасталикка йўлиққанлар доимий тарзда саломатликларини назорат қилсинлар.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Юлдузлар бугун фақат олдинга интилишни маслаҳат беришмоқда. Шунда бажарган ишларингиз ва шахсий ҳаётдаги ҳаракатларингиз ўз мевасини бериши мумкин. Молиявий муаммоларингиз куннинг иккинчи ярмида ижобий ҳал бўлади. Аммо қарзларни узиб қўйиб, ундан қолганинигина рўзғорга ишлатишингиз тавсия қилинади. Ўзингизга қаттиқ ишонсангизгина, омад сиз томонда бўлади. Саломатлигингиз масаласида муаммолар кўзга ташланмайди. Лекин овқатланиш меъёрларини яна бир бор кўриб чиқишингиз керак.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

26 сентябр куни нимани режалаштирган бўлсангиз, албатта амалга оширишингизга тўғри келади. Келишувлар, хизмат сафарлари ва янги танишувлар учун 26 сентябр хайрли кечади. Агар жуфтингиз билан яқин орада сен-менга борган бўлсангиз, кутинг. Шундай вазият пайдо бўладики, албатта ярашиш имконига эга бўласиз. Кечқурун ёлғиз қолинг. Саломатлигингизни эҳтиёт қилинг.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

Куннинг биринчи ярмидаёқ катмонингиз пулга тўлиши кутилмоқда. Бу қачонлардир сиздан қарз олганларнинг қарзини қайтаришлари билан боғлиқ бўлиши ҳам мумкин. Иш жойингизда ҳамкасблар билан илиқ муносабатларни сақлаб қолишга ҳаракат қилинг. Аммо уларнинг қайсидир бири билан муҳаббат романини бошлаб қўйманг, бунинг охири вой. Кечқурунга бориб ўзингизни ниҳоятда ҳорғин ва лоҳас ҳис эта бошлайсиз. Шунинг учун спорт билан шуғулланиш масаласини бошқа кунга қолдиринг.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

26 сентябрни алдовлар эшитишдан бошлашингиз кутилади. Жуфтингиз ёки танлаганингиз сизга ўтмиши тўғрисида ёлғон гапира бошлаганини пайқайсиз. Бугунги кун янги саргузаштлар ва хобби ўйлаб топиш учун жуда қулай кечади. Куннинг иккинчи ярмида асосий вақтингиз молиявий жиҳатдан чўнтакни бақувватлаштиришга сарфланиши кутилади. Яқин дўстларингиздан бири сизга фойдали маслаҳатлар бериши ҳам куннинг иккинчи қисмига тўғри келади. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилишни унутманг.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

Шахсий ҳаётда бугун ёлғиз қолишга уринманг. Бу сизга ҳар жиҳатдан фақат зиён келтиради. Мавқеингизни ошириш учун 26 сентябр муваффақиятсиз кечади. Демак, профессионал касбингиз билан боғлиқ ишларни индамасдан адо этишингиз зарур. Агар янги танишувларни бошдан кечирсангиз, улар билан агрессивликни бир четга сурган ҳолда мулоқот қилинг. Кечқурун уйингизга меҳмонлар келиши кутилади. Куннинг иккинчи ярмида бош ва оёқ оғриғи безовта қилиб ўтиши мумкин. Бу қўрқинчли эмас.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

26 сентябр шундай кунки, агар ҳозирги ишингиздан кўнглингиз қолган бўлса ва даромади янада яхшироқ иш топсангиз, ўша ишга ўтиб кетишингиз муваффақиятли кечади. Кун давомида компьютер ё шу каби асбоблар бузилиши кузатилиши мумкин. Уларни созлаш учун мутахассис чақиринг. Шунда асабларингиз бузилмайди. Кечқурун енгил ҳазм бўладиган овқатлар тановул қилинг. Саломатликни кўз қорачиғидек асранг.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

9 октябрь куни иш жойингизда баъзи ҳамкасблар билан орангизда нифоқ пайдо бўлиши кутилади. Сиз ҳис-туйғуларни жиловлаган ҳолда эътиборсизлик билан ўз ишингизни бажаришда давом этсангиз ютасиз. Оилангизда аҳвол ҳавас қилса арзигулик даражада яхши ва сокин бўлади. Башарти рўзғорда муаммолар юзага келса, уларни ҳам тинчлик, аҳиллик билан ҳал этса бўлади. Куннинг иккинчи ярмида айримлар хизмат сафарига отланишлари мумкин. Саломатлигингизга алоҳида эътибор қаратинг.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

Атрофдагилар билан муносабатларда танглик юзага келиши мумкин. Бу сизни ўзгалар билан арзимаган гап туфайли ҳам жанжаллашиб қолишингиз эҳтимоли бор деганидир. Агар дипломатларча йўл тутмасангиз, баҳс жанжалга айланади. Кечқурунга яқин хизмат сафарига жўнаб кетишингиз эҳтимоли бор. Тижоратчи ва тадбиркорлар ҳамкорлар билан фойдали шартномалар тузишлари кутилади. Демак, даромаддан хавотир олмасангиз бўларкан.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

9 октябрь куни биринчи навбатда дўстларга, қариндошларга моддий жиҳатдан ёрдам қўлини чўзишингизга тўғри келади. Фарзандларингиз билан ҳам алоҳида вақт топиб шуғулланиб қўйсангиз, фойдадан холи бўлмайди. Қарзларни ва кредитни тўлаш учун бугундан қулайи бўлмайди. Кечқурун севимли инсонингизга арзирли совға сотиб олишни унутманг. Соғлиғингизни ташқи хавфлардан қаттиқ туриб ҳимоя қилинг.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

Агар кимлардир истеъдодингизга шубҳа назари билан қарай бошлаган бўлса, бугун амалда исботлашингиз мумкин. Ҳамкасбларингиз тарафидан сизнинг шаънингизга жиддий танқидлар ёғилиши мумкин. Шахсий ҳаётингизда сокинлик ва хотиржамлик ҳукм суради. Оиласизлар бугун омадга эриша олмасликлари кутилади. Кечқурун ёлғиз қолинг. Бу сизга эртанги кун учун куч тўплашда асқотади.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

9 октябрь куни оилавий ташвишларни бир четга йиғиштирасиз-да, ишхона юмушларини адо этишга киришасиз. Шунинг орқасидан жуфтингиз билан баҳслашиб қолишингиз ҳам эҳтимолдан холи эмас. Молиявий масалада омадингиз келади. Кечки пайт кимдир сизга олган қарзини қайтаради ёки лоторея ўйнаб катта пул ютиб оласиз. Шуниси аниқки, катмонингиз қаппайган ҳолда уйга кириб борасиз. Кечқурун дўстлар билан кафеда ўтириб суҳбатлашиш омадли кечади.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

Бугун қариндошлар билан муносабатларга жиддий ўзгартишлар киритинг. Яъни, тингловчи ролига ўтиб олинг. Уйдагилар сизга нима демасин, қанча марта танқид қилмасин, жим туриб эшитинг ва маъқулланг. Ютасиз. Молиявий масалада омадингиз чопиб ғойибдан бир даста пулга эга чиқишингиз ҳақиқатга яқинроқ бўлиб турибди. Бугун янги танишувларга йўл берманг, сизга фақат зиён етказади. Соғлиғингиз панд берса, табибга эмас, профессионал врач кўригига боринг. Билиб-билмай муддати ўтган таомларни еб қўйманг.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Юлдузлар бугун ҳар қандай ишни бажаришингиздан қатъий назар бор куч ва имкониятлардан фойдаланишингизни маслаҳат беришмоқда. Агар бунга фаолликни қўшсангиз, омад сиз тарафда деяверинг. Бугун олинадиган даромадларни заҳирага қўшманг, аксинча яқинларингиз учун совғалар харид қилишга сарфланг. Шахсий ҳаётингизда ҳам жуфтингиз билан янада мустаҳкам муносабатлар пайдо бўлиши кутилади.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

8 октябрь куни шахсий ишда ҳам, профессионал касбингиз билан боғлиқ ишда ҳам тарафдорларни кўпайтиришга ҳаракат қилинг. Миянгизга оригинал ғоялар келса, ҳамкасбларга билдирмаган ҳолда ўзингиз ҳаётга тадбиқ этинг. Молиявий масала ҳал бўлиши секинроқ кечиши мумкин. Жараённи тезлаштиришга уринманг, фойдаси йўқ. Йўқотишлардан бошқасига эришмайсиз. Саломатлик масаласига жиддий ёндошинг.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

Бугун кунингиз даромад олиш, пул санаш билан бошланиши кутилмоқда. Ҳар бир ишда фақат ўз кучингизгагина таянинг. Акс ҳолда боши берк кўчага кириб қолишингиз мумкин. Рўзғордаги муаммоларни жуфтингиз билан ҳамкорликда ҳал этишингиз тавсия этилади. Мустақил ишлашга фақат молиявий муаммоларни ҳал этишдагина йўл қўйсангиз бўлади. Кечқурун ухлашдан олдин спортнинг енгил турлари билан шуғулланишни унутманг. Бу саломатлигингиз учун жуда фойдали эканини унутманг.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

8 октябрь куни ҳар қандай ишда фақат дўстлар ёрдамигагина суянишингиз мумкин. Мустақил тарзда барча ишларни уддалаб улгура олмайсиз. Иш жойингизда ҳамкасблар билан баҳсга киришманг, раҳбарлардан балога қоласиз. Бугунги кун саёҳат учун жуда қўл келади. Агар даромад кўриш бобида муаммолар пайдо бўлса, бадавлат танишлардан қарз кўтариб туришингиз маъқул бўлади. Саломатликни албатта назоратда ушланг.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

Бугун иш бажаришда турли тўсиқларга дуч келишингиз эҳтимоли бор. Аммо сиздаги тажриба бу тўсиқларни осонлик билан енгиб ўтишингизга яқиндан ёрдам бериши тайин. Мавқени ошириш ниятингиз бўлса, бундай тўсиқларнинг анча-мунчасини енгиб ўтишингизга тўғри келади. Оилада муҳитни меҳрга асосланган ҳолда қайта тузинг. Ёши улуғ қариндошларни асло хафа қилманг. Аксинча улар ҳолидан ўз вақтида хабардор бўлиб дуоларини олинг. Соғлиғингиз панд бермаслиги учун керак бўлса парҳезга ўтинг.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

8 октябрь куни паризод буржида туғилганларнинг аксарияти ишда жиддий тўсиқларга рўбарў бўлишлари эҳтимолдан холи эмас. Аммо фаоллик бу тўсиқларни жуда қисқа фурсатда енгиб ўтишга йўл очиб бериши мумкин. Шу баҳонада мўмай даромадга ҳам эга бўлиб олардингиз. Бадавлат танишларингиздан бири бугун сизни қимматбаҳо совға билан сийлаши кутилади. Оила қурмаганлар танловда адашмаслик учун бўлғуси ёстиқдошини яхшилаб кузатишса фойдадан холи бўлмасди.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Бугун иш жойингиз ва уйдаги барча оғирликларни ўз бўйнингизга олишингиз керак бўлади. Куннинг биринчи ярмида ишдаги юмушларни адо этиб, қолган вақтингизни оила учун сарфланг. Бугунги кун мавқени ошириш учун муваффақиятсиз кечади. Тижоратчи бўлсангиз, рақобатчилардан олдин маҳсулотингизни янгилашга улгуринг, шунда ютқазмайсиз. Кечқурунга бориб қўшимча даромадли иш топасиз. Саломатлигингизни эҳтиёт қилинг.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

Юлдузлар бугун ишларингиз эрталабданоқ ўнгидан келишини башорат қилган. Оиладаги муаммоларни бошқа яқинларингиз адо этсин, сиз эса молиявий муаммолар билан шуғулланинг. Бугун яқин инсонлар учун совғалар харид қилиш, табиат қўйнида дам олиш ва оиласизларга романтик учрашувлар хайрли кечади. Соғлиғингизни эҳтиёт қилинг. Оғир ҳазм бўлувчи овқатларни истеъмол қилманг.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

7 октябрь куни зиммангизга янги масъулият юкланиши кутилади. Бу янги лавозим бўлиши мумкин. Оила қурмаган қизларнинг баъзиларига бугун куннинг иккинчи ярмида севгани муҳаббат изҳор қилиши кутилади. Бу кунни узоқ кутгандингиз. Қувончдан ёрилай дейсиз. Кечқурун мобил телефон орқали олисда яшайдиган дўстингиз билан гаплашишингиз, натижада ёқимли хабар эшитишингиз мумкин. Бугун сизни хасталиклар ва жароҳат олишлар таъқиб этмайди.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

Бугун иш жойингизда янги лавозимга тайинлашлари мумкин. Бу лавозимга муносиб бўлиш учун анча тер тўкишингизга тўғри келади. Ортга чекинманг. Жуфтингиз сизни бугун таънали гапларга кўмиб, жондан тўйдиришгача бориши мумкин. Бу можарони бардош билан енга оласиз. Серқатнов йўлларни кесиб ўтишда жуда эҳтиёт бўлинг. Электр қувватига ишловчи ускуналардан фойдаланишда сергакликни қўлдан берманг.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

7 октябрь куни ишнинг катта-кичигини танлаб ўтирманг. Иложи борича тезроқ молиявий муаммоларни ҳал этиб, киссангизни қаппайтириш ҳаракатида бўлинг. Кечқурун оила қурмаганларни романтик учрашув кутади. Айримлар ўзидан анча кичик одам билан танишиб, келажак ҳақида гаплашишингиз эҳтимоли бор. Куннинг иккинчи ярмида фирибгар ва иккиюзламачилар таъқиби остида қолишингиз эҳтимоли бор.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

Юлдузлар эрталабдан йиғилиб қолган муаммоларни бир бошдан бартараф этишни маслаҳат беришмоқда. Муҳим ҳужжатларга имзо чекишга тўғри келса, сергак бўлинг, акс ҳолда моддий йўқотишларга юз тутасиз. Шахсий ҳаётда кимлардир суйгани билан муносабатларга нуқта қўйиши кутилади. Баъзилар эса аксинча аразлашиб юрган одами билан ярашишади. Бугун олис сафарга чиқманг. Муваффақиятсизликка учрайсиз.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Бугун янги ёки ноодатий, ғайриоддий ишларга қўл урмаганингиз маъқул. Муваффақиятсизликка учрашингиз мумкин. Шахсий ҳаётда ҳам фақат олға интилишдан тийилинг. Ҳар бир айтадиган гапингизни обдон ўйлаб, мулоҳаза қилиб, ана ундан кейин тилингизга кўчиринг. Кечқурун дўстларингиздан бири сизни меҳмонга таклиф этиши кутилади. Оила қурмаганлардан кимдир романтик учрашув тараддудини кўраверсин. Соғлиғингизни жудаям эҳтиёт қилинг

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

6 октябр куни атрофдагилар, ишхонадагилар, уйдагилар билан бир хил муносабат — илиқ муносабат юритишга, шу балансни бузмасликка ҳаракат қилинг. Иш бажаришда ҳаётий тажрибангиздан унумли фойдаланинг. Йирик харидлар бугун сизни инқирозга юз тутдириши мумкин. Уларни бошқа кунга қолдиринг. Овқатланиш қоидалари ва меъёрига қатъий амал қилсангиз, саломатлигингизга путур етмайди иншооллоҳ

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

Неки ишга қўл урманг, қаерга борманг, ким билан суҳбатлашманг, ким ҳақида ўйламанг, фақат қалб амрига қулоқ тутган ҳолда йўл тутинг. Бугун сизга на дўстлар, на ёши улуғларнинг маслаҳатлари ёрдам беради. Фақат ва фақат қалбингиз сизни сувдан қуруқ олиб чиқа олади. Жисмоний зўриқиш келтирадиган ишлардан нарироқ бўлинг. Ошқозонингиз, бош қисмингизда куннинг иккинчи ярмига бориб муаммо пайдо бўлиши мумкин. Врач кўригидан ўтишга эринманг. Молиявий аҳволингиз кечқурун худонинг қудрати билан бир зумда ҳал бўлиши кутилмоқда

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

6 октябр куни харажатларингиз даромадларга нисбатан кўпчиликни ташкил этади. Шунинг учун харид масаласига синчковлик билан ёндашинг. Энг зарур жиҳоз ё буюмларнигина сотиб олинг. Бугун руҳий етукликка эришиш учун жуда қулай имкониятлар пайдо бўлади. Агар шу имкониятлардан унумли фойдаланиб, руҳингизни янада тетиклаштирсангиз, кўтаринки ҳолатга келтирсангиз, саломатлигингиз билан боғлиқ баъзи муаммолар йўл-йўлакай автомат тарзда ижобий ҳал бўларди. Кечқурун олис сафарга чиқиш муваффақиятли кечади

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

Бугун асло организмнинг жисмоний зўриқишига йўл қўя кўрманг. Саломатлигингизга путур етиши тайин. Мабодо ишлаш жараёнингизда толиқишни ҳис эта бошласангиз, албатта ишни ташланг-у, маълум муддат истироҳат қилинг. Шахсий ҳаётда танаффуслар эълон қилиш учун бугунги кун муваффақиятли кечади. Йирик харидлардан юз ўгиринг, молиявий аҳволингиз 6 октябр куни ҳавас қиладиган даражада эмас

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

6 октябр куни паризод буржида таваллуд топганларнинг кайфияти жуда яхши бўлмаслиги кутилади. Лекин эътибор қилманг, асосийси, жуфтингиз билан орангизда жанжал келиб чиқишига йўл қўймасангиз бас, қолгани йўл-йўлакай яхшиланиб кетаверади. Бугун ўзгалар маслаҳатига амал қилган ҳолда иш кўриш, олис сафарга отланиш омадли кечади. Жаримага тортилишдан, жароҳат олишдан сақланинг

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Бугун атрофдагилар сизни қайсидир баҳона билан айблашларига йўл қўйманг. Бундай вазиятларда қолсангиз, фақат ўзингиз ўзингизга ёрдам бера оласиз. Кун давомида пластик карточкангизга пул келиб тушиш эҳтимоли бор. Агар тежамкор бўлсангиз, бу пуллар тоққа чиқиб дам олишингизга ҳам бемалол етади. Оилада ҳам жанжалли вазиятларни келтириб чиқармасликка ҳаракат қилинг. Соғлиғингиз бугун панд бермайди.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

5 октябрь куни ишхонада ҳамкасблар билан орангизда баҳсли вазиятлар юзага келиши кутилади. Баҳслар меъёрдан ошмаслиги керак. Акс ҳолда сиз жанжалнинг қуршовида қоласиз. Баъзилар қачонлардир йўқотиб қўйган қимматли буюмини бугун топиб олишлари мумкин. Врач кўригидан ўтиш, рўзғор учун керакли жиҳозлар харид қилиш бугун хайрли кечади. Юқумли хасталик билан оғриган беморлардан нарироқ бўлинг.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

Жуфтингиз билан муносабатларда қандайдир янгилик яратмасангиз, бўлмайди. Шундай янгилик ўйлаб топингки, сизлар яна қайтадан 18 яшарлар каби бир-бирингизни ёниб сева бошланг. Молиявий жиҳатдан сизга бугун яқин қариндошингиз ёрдам беради. Тадбиркорлар учун шартномалар тузиш, музокаралар олиб бориш каби амаллар муваффақиятли кечади. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

Бошингизда ташвиш кўп. Уларнинг энг улканини ёлғиз бартараф этишга ожизсиз. Бундай лаҳзаларда яқин дўстларга ёрдам сўраб мурожаат этинг, уялманг. Яқин дўстлар билан дилдан суҳбат сизга фақат фойда келтиради. Спортнинг фаол турлари билан шуғулланиш, табиат қўйнига чиқиб дам олиш ва қавмлар билан дардлашиш омадли кечади. Бардошли бўла олсангиз, кечқурунга бориб киссангиз пулга тўлади. Саломатлигингизни эҳтиёт қилинг.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

5 октябрь сиз учун жуда хайрли бошланади. Яқиндагина илгари сурган ғоянгиз раҳбарларга ва ҳамкасбларга ёқиб тушибди. Улар баравар сизни олқишлай бошлашади. Мукофот ҳам насиб этиб қолса ажабмас. Оиласизлар романтика учун бошқа кунни танлашлари тавсия этилади. Бугун сизга омад кулиб боқмоқчи эмас. Кечқурунга бориб ўзингизни лоҳас ҳис эта бошлашингиз хавфи бор. Врач кўригига чиқиб келишни унутманг.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

Юлдузлар бугун сизга профессионал касбингизда бир олам муваффақиятли лаҳзаларни ваъда қилишган. Тадбиркорлар хориж тилларини ўрганишга киришишади, кўрибсизки, яқин орада чет элларда ҳам ҳамкорларингиз бўлишига эришасиз. Юраги хасталар худодан астойдил шифо сўрашлари лозим. Дўхтирларга эса қаттиққўлроқ муносабатда бўлмасангиз, сизга қайрилиб ҳам қарашмайди.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

4 октябрь куни қавмлар билан муносабатларда шошма-шошарликка йўл қўйманг. Ҳатто ҳақиқат сиз томонда бўлса ҳам барибир мулойим бўлаверинг. Саломатлигингиз кечга бориб бироз айниши мумкин. Врач кўригига бориш бу муаммога нуқта қўяди. Кўча-кўйда ҳеч ким билан баҳслашманг, жанжалга айланиб кетиши ҳеч гап эмас. Ҳар бир ишда вазиятга қараб йўл тутинг. Илож топсангиз, ёши улуғ қариндошлардан хабар олиб қайтинг.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

Бугун ишда ҳам, шахсий ҳаётда ҳам фақат омадга эришишингиз кутилмоқда. Фақат тилга эрк берманг, ўзингизни тутишда меъёрни билинг. Башарти янги ишга қўл уришдан чўчиётган бўлсангиз, кейинроқ бу ҳақда раҳбарларингизни албатта хабардор қилинг. Кўпроқ вақтингизни тоза ҳавода ўтказинг. Бу куч йиғишингизда асқотади.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

4 октябрь куни иш ва шахсий масалада янги танишлар орттиришдан сақланинг. Ҳаммаси ўз ҳолича қолсин, шунда тинч бўласиз. Куннинг иккинчи ярмида яқин дўстларингиздан бирининг иккиюзламачилигига гувоҳ бўласиз. Сиз худди ўзингизни билмаган, эшитмаганга олинг. Ана шунда ўша дўстингизнинг қаршисида бир поғона юқори бўласиз. Бошингизга қандай иш тушса, фаол ҳолатда бўлинг.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

Бугун режалаштирилган тадбир муваффақиятли ўтишини юлдузлар башорат қилишган. Агар ортиқча гап айтиб юбормасангиз, барчанинг кўз ўнгида ҳурматли ва бообрў шахс сифатида намоён бўласиз. Шахсий ҳаётда ҳам бугун етакчиликни қўлдан берманг. Серқатнов йўлларда ҳушёр юринг. Жароҳат олишингиз хавфи сезиляпти. Кечқурун ухлаб кўрадиган тушингиз ўнгидан келади.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

4 октябрь куни ниятларга етишингиз бироз мушкулроқ кечиши мумкин. Лекин бир нарсани унутманг, рақиблар ва рақобатчилар сиздан кўра айёрроқ, кучлироқ. Бирор ишни уддалай олмасангиз, дўстларга мурожаат этинг. Оиласизларнинг айримлари йигит бўлса, бўлғуси жуфтига севги изҳор қилади, қиз бўлса, танлагани унга муҳаббат изҳор этади. Саломатликни мустаҳкамлаш учун сузиш машқларини кўпроқ бажаринг.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

Балиқ буржи вакиллари 4 октябрь куни яқин инсонига нисбатан муносабатларини обдон таҳлил этиб олишлари зарур бўлади. Янги романтик танишувларга сира ўрин қолдирманг, улар вақтинча. Кун давомида рўзғорингизда муаммолар қалашиб кетиши мумкин. Спортнинг фаоллик талаб этадиган турлари, қуёшда тобланиш, пиёда сайр қилиш саломатликни мустаҳкамлайди.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

Тадбиркорлар бугун ҳамкорлари билан учрашиб, баъзи масалаларда келишиб олишларига тўғри келади. Ижодкорларнинг ҳам куни туғади. Агар кун бўйи кимдир сиздан ёрдам сўраса, албатта ёрдам қўлини чўзинг. Сизга бошқа бировдан албатта қайтади. Фақат кучингизни тўғри сарфланг, акс ҳолда организмингиз жисмоний зўриқишга дуч келиб, соғлиғингизга путур етиши мумкин. Кечқурун севимли китобларингиздан бирини мутолаа қилинг.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

3 октябр куни биринчи қиладиган ишингиз молиявий муаммоларни ижобий ҳал этишдан иборат бўлади. Тўғри, киссангиз аллақачон бўшаб бўлган. Уни тўлдириш учун анча-мунча тер тўкишга мажбур бўласиз. Куннинг иккинчи ярмида хизмат сафарига жўнашингиз кутилади. Бу сафар молиявий наф ҳам келтиради. Бироқ бу сафарни пухта режалаштириб олишингиз керак. Саломатлигингизни эҳтиёт қилинг.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

Бугунги кунингиз ёрқин ва қувончли лаҳзаларга бой бўлиши кутилади. Сиз билан бадавлат шахслардан бири қизиқиб қолган. Шунинг учун янги танишувлардан бош тортманг. Кун мобайнида пул масаласини ҳам тартибга келтиринг. Бўлмаса, ой охирига бориб пулсиз қолишингиз мумкин. Оила қурмаганлар яқиндагина танишган инсон ҳақида янги, бир-биридан ёқимли таърифларни эшитишлари кутилмоқда. Кечқурун соғлиғингизда салбий ўзгаришлар кузатилиши мумкин.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

3 октябр куни ҳар бир вазиятни ўз томонингизга оғдириш учун имкониятлар бир талай бўлади. Улардан қандай фойдаланиш ўзингизга боғлиқ. Ишхонангизда муаммо кўзга ташланмайди. Зиммангиздаги вазифани сидқидилдан адо этсангиз бас. Интернет орқали қўшимча даромадли иш топишингиз кутилмоқда. Кечқурун сизни меҳмонга чақиришлари мумкин. Бу меҳмондорчиликдан бир олам таассуротлар билан қайтасиз.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

Шахсий манфаатларингиздан бошқасини тан олманг. Шунда дард чекмайсиз, қалбингизни алам ва армон ҳисси банд этмайди. Маънан зарба бераётган дўст ва душманни сукут сақлаш билан енга оласиз. Миянгизда қўққисдан пайдо бўладиган янги ғоя ишхонадаги раҳбарларингизга ёқиб тушади, дўппини осмонга отаверинг. Саломатлигингиз кечки пайт панд бера бошлаш эҳтимоли бор. Зудлик билан врач қабулига шошинг.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

3 октябрда бир сонияга бўлса ҳам яқин ўтмишга қайтиш фақат зиён келтиради. Сиз бугунги кун билангина яшанг. Бугунингизгина сизга қувонч ва шодликлар ҳадя эта олади. Молия масаласида қариндошларингиз билан орангизда жанжал юзага келиши мумкин. Кечқурун дўстлар даврасида бўлиб, уларга маълум бўлмаган қирраларингизни намойиш этасиз. Кун давомида баъзиларни бош ва оёқ оғриғи безовта қилиш эҳтимоли бор.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

Юлдузлар ортингиздан кимлардир ёғдираётган ғийбатларга бугун умуман эътибор қилмаслигингизни маслаҳат беришади. Ҳеч кимдан хафа ҳам бўлманг, кўнгилни кенг қилинг. Оилада ҳам рўзғордаги баъзи муаммолар дастидан жанжал келиб чиқиши мумкин. Барибир сувдан қуруқ чиқишга ҳаракат қилинг. Саломатликни сақланг. Асабларни асранг. Улар ҳали сизга кўп керак бўлади.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

2 октябрь куни ўзингиз у қадар ишонмайдиган одамларга ишингиз тушиши мумкин. Эҳтиёт бўлинг, бу гал ҳам ўша кимсанинг ёлғонларига учиб, жиддий зиён кўришингиз турган гап. Шахсий ҳаётда жуфтингизни ҳаддан ташқари идеаллаштириб юборманг. Кечқурун хонадонингизга меҳмонлар ташриф буюриши кутилади. Молиявий аҳволингиз ҳам кечқурунга бориб яхшиланади. Кун давомида серқатнов йўлларни кесиб ўтишда сергак бўлинг.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

Бугун кунингиз бошқаларига нисбатан жуда унумли ва хуш кечишини юлдузлар башорат қилган. Ишларни йиғиштириб, дам олишга жўнанг, тоғ ён бағрида маза қилиб дам олинг. Бунинг учун моддий аҳволингиз етарли даражани ташкил этади. Шахсий ҳаётда таваккалчиликка сира йўл қўйманг. Бировларнинг маслаҳатига умуман қулоқ солманг, фақат қалбингиз амрига бўйсунган ҳолда иш кўринг.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

2 октябрь куни эрталабдан кайфиятингиз аъло даражада бўлиши кутилади. Ажойиб танишувларни бошдан кечирасиз. Кун бўйи иш битириш илинжида кимларгадир ялиниб, илтимос қилиб чарчайсиз. Кечқурун эски қадрдонларингиздан кимдир сизни меҳмонга таклиф қилади. Аммо меҳмондорчиликда спиртли ичимликка ружу қўйманг, саломатлигингизга путур етиши мумкин. Иккиюзламачилардан нарироқ юринг.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

Бугун муҳаббатда кўнглингизни оғритишлари кутилади. Илож қанча, ҳар доим ҳам одамнинг хоҳлагани бўлавермайди. Аммо молиявий аҳволингизга бугун ҳамма ҳавас қилса арзийди. Шундан кўнглингиз кўтарилиб, куннинг иккинчи ярмида дўкон айланишга тушасиз, ўзингизга ёққан нарсаларни харид қиласиз. Ишда эса раҳбарлар сизга янги лойиҳа таклиф этишлари кутилади. Бу ҳам келажакда янги лавозимга эга чиқишингиз учун асқотади. Саломатликни эҳтиёт қилинг.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

2 октябрь куни ҳар қандай кўнгилсиз вазиятдан ҳам осон чиқиб кета оладиган даражада бўласиз. Бунда дўстларнинг ҳам ёрдами керак бўлмайди. Барча муаммоларни ёлғиз ўзингиз мустақил тарзда бартараф этасиз. Оиласизларни кечқурун романтика кутади. Лекин муҳаббатда меъёрни билинг. Акс ҳолда романтика ҳам татимай қолиши мумкин.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

1 октябрь куни қандай ишга қўл урманг, не ҳаракатлар содир этманг, фақат ўз кучингиз ва имкониятларингизга суянинг. Атрофдагиларнинг ёрдами бугун сизга муваффақият келтирмайди. Бугун ҳатто омад ҳам сиздан вақтинча юз ўгириши мумкин. Муҳаббатда оила қурмаганларнинг омади кулади. Романтикага бой учрашув сизни кечқурун интиқ кутади. Агар шахсий машинангиз бўлса, йўлларда эҳтиёт бўлинг.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

Юлдузлар бугун ҳамкасблар билан баҳс-мунозарага киришишингиз кутилишидан башорат қилишган. Тадбиркор бўлсангиз, фойдали шартномаларга сира иккиланмасдан имзо чекаверинг, муваффақият сиз томонда. Хорижда тижоратингиз бўлса, назоратни кучайтиринг. Кайфиятингиз бўлмаса, интернет орқали яқин дўстлар билан мулоқот қилинг, чалғийсиз. Соғлиғингизни эҳтиёт қилинг.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

1 октябрь куни бирдан бир неча ишни параллел тарзда амалга оширишингизга тўғри келади. Астойдил киришсангиз, бу ишларни муддатидан олдин якунлайсиз. Кун давомида эски хатоларни такрорлаб қўйишингиз хавфи ҳам йўқ эмас. Жуфтингиз билан муносабатларда сергак бўлинг. Орангизда совуқчиликлар пайдо бўлиши мумкин. Кечки пайт моддий жиҳатдан кўнглингиз тоғдек кўтарилишини юлдузлар башорат қилган. Саломатлигингиз масаласида алоҳида қайғуринг.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

Бугун эрталабдан ўзингизни ёмон ҳис эта бошлашингиз кутилади. Шунинг учун жисмоний зўриқишларга сабаб бўладиган ишларга қўл урмаганингиз маъқул. Жисмоний зўриқишлар саломатлигингизга баттар путур етказади. Молиявий масалада муаммо бўлмайди. Харажатларингиз даромадлар билан мутаносиб келади. Кечқурун сизни катта бир тадбирга таклиф этишлари мумкин. Бу ерда сиз янги танишувларни бошдан кечирасиз.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

1 октябрь куни жуфтингиз, оиласиз бўлсангиз, танлаганингиз билан орангиздаги муносабатларга вақтинча путур етиши мумкин. Бундай вазиятлар инсон ҳаётида учраб туради. Куннинг иккинчи ярмида хизмат сафарига жўнашингизга тўғри келади. Бу сафар сизга сезиларли даражадаги муваффақиятларни ҳадя этади. Агар сизнинг фикрларингиз билан уйдагиларингиз ҳисоблаша олишса, рўзғордаги барча муаммолар тез орада хамирдан қил суғургандек осон ҳал этилган бўларди.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

Юлдузлар бугун ҳамма ишларни йиғиштириб қўйиб, дам олишингизни маслаҳат беришмоқда. Тоғ ён бағрига энг яқин инсонингиз билан бирга чиқиб кетинг. Чунки ишлар эртами-кечми, албатта бажарилади. Аммо саломатликка путур етса, уни тиклаш осон кечмайди. Молиявий муаммолар сизни бугунча четлаб ўтиши кутилади. Шубҳали лойиҳалар, ишларга пул тикманг. Муваффақиятсизликка учрайсиз.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

30 сентябрь куни биринчи қиладиган ишингиз бировлар насибасига шерик бўлмасликдан иборат бўлиши лозим. Йўқса, қўлингизда боридан айриласиз, топган пулингизнинг баракаси қочади. Оиласизлар яқиндагина танишган инсоннинг ҳақиқатан ишончли эканига бугун яна бир карра амин бўлишади. Агар вужудингизда кучли толиқиш сезсангиз, уни халқона усул билан бартараф этинг.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

Ҳар қандай вазиятда ҳар бир одамнинг яхши жиҳатини кўришга ҳаракат қилинг. Айниқса, бугун ўзингизга ёқмайдиганлар билан мулоқот қилишингизга тўғри келади. Уларни ҳам синчиклаб назоратдан ўтказсангиз, яхши хислатларини албатта топасиз. Муҳаббатда алданиб қолишингиз эҳтимоли бор. Жуфтингизни рашк қилишдан тийилсангиз, ҳаёт янада тотли кеча бошлайди.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

30 сентябрь куни энг оғир вазиятларга тушсангиз ҳам бардошни йўқотманг. Бардошгина сизни шундай вазиятлардан олиб чиқиб кета олади. Молиявий аҳволингиз тушдан кейин яхшиланиши кутилади. Иш жойингизда баъзи тўсиқлар йўлингизга кўндаланг бўлиши мумкин. Бу муаммони раҳбарларнинг ўзи ҳал этади. Бугун азартли ўйинларга берилиш фақат йўқотишлар ҳадя этади. Кечқурун дўстлар билан бирга табиат қўйнига жўнасангиз ҳам фойдадан холи бўлмасди.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

Бугун кайфиятингиз аъло даражада кечишини юлдузлар башорат қилган. Агар вужудингизда етарлича куч зоҳир эканини ҳис этсангиз, қўшимча даромад берувчи иш топинг. Молия масаласида уйдагилар маслаҳатига қулоқ тутган ҳолда иш тутинг, зиён кўрмайсиз. Кун давомида ёши улуғ ёки оғир хаста қавмлардан хабар олинг. Кечқурун енгил ҳазм бўлувчи таомлар истеъмол қилиш билан чекланинг.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

30 сентябрь куннинг биринчи қисмидаёқ ёши ўтган қавмлардан хабар олинг, керак бўлса, моддий кўмак кўрсатинг. Шунчаки ҳол сўрашингиз ҳам уларга катта бойлик келтиргандай бўлади, мамнун бўлишади. Санъат, бизнес ва адабиёт билан шуғулланувчилар учун 30 сентябрь жуда омадли кечиши кутилади. Кечқурун тоза ҳавода узоқ вақт сайр қилинг, афсусланмайсиз.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

Бугун бировларнинг ҳаётига аралашишдан тийилинг. Агар хоҳлашса, уларнинг ўзлари ҳаёти ҳақида гапириб беради. Азартли ўйинлар, пул масаласида таваккалчилик сизга қимматга тушиши мумкин. Саломатликни обдон кўрикдан ўтказиш бугун муваффақият келтиради. Соғлиғингиз мустаҳкамлигидан хабар топишнинг ўзи омад эмасми?

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

29 сентябр куни эрта тонгданоқ кайфиятингизда тушкунлик ҳолати кўзга ташланади. Нуқул ёлғиз қолгингиз келаверади. Аммо иш жойингизда юмушлар, ютуқлар кутиб туришини унутманг. Муаммоларингизни фақат ўз куч ва тажрибангизга суянган ҳолда бартараф этинг, бировлар кўмагига ишониб қолманг. Кечқурунга яқин молиявий масалада ҳам муваффақиятга эришасиз. Кечқурун сизни танишлардан бири меҳмонга таклиф этмоқчи. Борманг, акс ҳолда зарарли одатларга яна асир бўлишингиз мумкин.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

Нафақат уй, балки ташқаридагилар билан ўзаро муносабатларни ҳам қайта кўриб чиқишингизга тўғри келади. Шунда ортингиздан бўҳтон тарқатувчилар пайдо бўлганига гувоҳ бўласиз. Айниқса, бу тижорат билан шуғулланувчиларга жуда асқотади. Рўзғорда ҳам муаммолар етарли. Уларни бартараф этиш ҳаракатида кунни кеч қиласиз. Бугун даромадингиздан харажатларингиз ошиб тушиши кутилмоқда. Саломатлигингизни эҳтиёт қилинг.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

29 сентябр куни ҳар бир бажарадиган ишга ижодий ёндашмасангиз бўлмайди. Шундагина кўзланган даромадга эга бўласиз. Куннинг иккинчи ярмида фирибгар ва ҳасадгўйлар шахсий ҳаётингизни издан чиқаришга уриниб кўришади. Уларга қарши курашишдан чўчиманг. Курашганда ҳам аёвсиз курашинг. Кечқурун жуфтингиз ёки танлаганингиз сизга кутилмаган совға тайёрлашни ният қилган.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

Юлдузлар бугун хизмат сафарига чиқишингизни башорат қилишган. Сафар давомида оила қурмаган бўлсангиз, романтик танишувларни ҳам бошдан кечиришингиз эҳтимолдан узоқ эмас. Бугун уй таъмири, янги уйга кўчиб ўтиш ва уй олди-сотдиси муваффақиятли кечади. Кечқурун овқатланишда жуда сергак туринг. Дуч келган таомниистеъмол қилишингиз тавсия этилмайди. Бугун атмосферада кучли магнит бўронлари давом этиши сабабли сурункали хасталикка йўлиққанлар саломатликни доимий тарзда назорат этишлари талаб қилинади. Кечқурун уйингизга олисда яшайдиган қариндошлар меҳмон бўлиб келишлари кутилади.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

29 сентябр куни ишсиз зерикиб вақт ўтказишингиз кутилади. Эҳтиёт бўлинг, бекорчиликда мияга турли бўлар-бўлмас ўйлар ёғилиши мумкин. Оилада жуфтингиз билан ўзаро муносабатларга яна бир бор ойдинлик киритиб олишингизга тўғри келади. Кўча таомини истеъмол қилманг. Заҳарланишингиз эҳтимоли бор.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

Иш жойингизда омадингиз кулиши кутилмоқда. Сизга нисбатан анча тажрибаси кўп ҳамкасбингиз мушкул вазиятлардан чиқишингизда кўмак беради. Бугун ҳар қандай турдаги сафар ва муҳим ҳужжатларга имзо чекиш омадсиз кечади. Саломатлигингиздан шикоятингиз бўлмайди. Спортзалга бориб спортнинг ўзингизга ёққан тури билан шуғулланаверишингиз мумкин. Аммо барибир эҳтиёткорликни қўлдан берманг.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

Юлдузлар бугун сизга омад ваъда қила олишмайди. Кимдир кун давомида сизни фириб ёрдамида чув туширмоқчи бўлади. Эҳтиёт бўлинг. Агар заҳирада катта пулингиз бўлса, уни фақат банкда сақланг. Акс ҳолда бу пуллар ҳам сизга кўнгилсизлик келтириши ҳеч гап эмас. Хасталик сизга бугун хавф солмайди. Бироқ куч ва фаоллигингиз интиҳосига етиб турибди. Янги куч тўплаш учун дам олишингиз, кучли калорияга эга таомлар истеъмол қилишингиз лозим.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

28 сентябрда оилалилар шахсий ҳаётда шошма-шошарлик билан номақбул ишларни амалга ошириб қўйишдан, оиласизлар эса яқиндагина танишган инсонга туйғуларини ошкор этишдан сақланишлари керак. Ҳар бир қадамни тафаккур ёрдамида босинг. Кун давомида сизга касбингиз билан боғлиқ йирик бир лойиҳани таклиф этишлари мумкин. Рози бўлаверинг, бу лойиҳа сизга мўмай даромад ҳадя этади. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилсангиз, мия фаолияти яхшиланади.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

Юлдузлар бугун катта бир йиғинда сўзга чиқишингиз мумкинлигини башорат қилишган. Ана шу паллада сиз ораторлик истеъдодингизни ҳам йиғилганларга намойиш этиш имконига эга бўласиз. Яқинларингиз билан муносабатларда мулойим ва адолатли бўлинг. Куннинг иккинчи ярмида молиявий масала ижобий ҳал бўлади иншооллоҳ. Кечқурун яқин инсонингизга совға ҳадя этишни унутманг. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

28 сентябр куни шу қадар қийин ишларни зиммангизга юклашадики, бунинг олдида энг мураккаб математик масала ҳам ип эша олмайди. Лекин сиздаги сабр ваирода кучи ўша ишни ҳам уддалашингизга туртки бўлади. Кўпчилик қаршисида дўстларингиздан бири обрўйингизни тўкишга ҳаракат қилиб кўриши мумкин. Зинҳор бунга йўл қўйманг. Оила қурмаганлар бугун муҳаббатда ва жуфт танлашда муваффақиятсизликка учраши кутилади.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

Юлдузлар 28 сентябрда пулни кўр-кўрона сарфламаслигингизни маслаҳат беришади. Яхшиси, қўлингизда бор пулларни энг муҳим ва йирик харидлар учун ажратинг. Муҳаббатда омад ва омадсизлик ёнма-ён бўлиши кутилади. Кечқурун енгил ҳазм бўлувчи таомлар истеъмол қилинг. Газланган ичимликлардан нарироқ бўлинг.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

28 сентябр куни нимани режалаштирган бўлсангиз, барчаси амалга ошади. Пул ҳам шу даражада кўп бўладики, уларни ҳам оила, ҳам бошқа мақсадлар учун сарфласангиз барибир ортиб қолади. Худо барака берса шу-да! Кечқурун хизмат сафари билан бошқа шаҳарга жўнашингиз кутилади. Бу сафар ҳам сизга мўмай даромад келтиради.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

Шахсий ҳаётда дадил қадамлар ташлаган ҳолда иккиланишларсиз ҳаракатлар содир этинг. Ҳар қандай вазиятда ҳам кўнгилсизликлар сизни четлаб ўтади. Оила қурмаганларнинг айримлари шуни билсинларки, танлаганингиз сизни росманасига севади. Демак, тўй ҳаракатига тушсангиз ҳам зиён бўлмайди. Уйдагилар билан уй олди-сотдиси масаласида жиқиллашиб қолишингиз мумкин. Кечқурун сизни кутилмаган совға кутади.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

27 сентябр куни ҳаракатларингиз бошқа кунлардагига нисбатан янада фаолроқ кечади. Атрофдагилар билан мулоқотда дипломатларча муносабат турини танланг. Ижодкор бўлсангиз, ҳар қачонгидек қалб амрига бўйсунган ҳолда қалам тебратинг. Буюртмали ижоддан қочинг. Агар иш жойингизда мўмай даромад олиш ниятида бўлсангиз, иш сифатини ва миқдорини оширинг. Соғлиқ бугун сиз учун биринчи ўринда бўлиши шарт. Аммо халқона усуллар ёрдамида муолажалар бошламанг.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

Яқинларингизга нисбатан муносабатларда бардош ва эътиборни йўқотиб қўйманг. Шундоқ ҳам ишингиз кўплиги туфайли яқинларингиз билан кам кўришасиз. Рўзғорингизда ҳам арзирли муаммолар йиғилиб қолгани аниқ. Уларни жуфтингиз билан бамаслаҳат бартараф этсангиз, фойдадан холи бўлмайди. Саломатликка путур етказувчи ҳаракатлар содир этманг.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

27 сентябр куни кайфиятингиз аъло даражада бўлиши кутилади. Шунинг учун бўлса керак эрталабдан дуч келган билан суҳбат қургингиз келаверади. Ишда ҳам юқори лавозим олишингиз тайин бўлиб турибди. Куннинг иккинчи ярмида соғлиғингизни бир кўрикдан ўтказиб қўйишингиз керак бўлади. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилиб, оила даврасида қизиқарли суҳбатлар ташкил этинг.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

Молиявий аҳволингиз вақтинча бўлса-да, юқори даражада бўлади. Бундан бошингиз осмонга етади ва дўкон айланиб ажойиб харидларни амалга оширасиз. Экзотик таомлардан бош тортинг, заҳарланиб қолишингиз эҳтимоли бор. Шахсий ҳаётингизда учрайдиган кўнгилсизликларни йўқ қилинг, акс ҳолда бошингиз ташвишдан чиқмай азобланиб юрасиз. Муҳаббатда ошиғингиз олчи.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

27 сентябр куни балиқ буржида туғилганлар тушга қадар ўзгалар муаммоларини бартараф этиш билан банд бўлишлари мумкин. Ғийбатларга сира эътибор қилманг. Профессионал касбингиз доирасида билимларингиз ва малакани янада ошириш ҳаракатида бўлинг. Тижоратчилар эса бугундан мўмай даромад кутмасалар ҳам бўлади.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

Қачонлардир юзага келиб, кейинчалик унут бўлган муаммолар кутилмаганда яна бошингизга оғриқ бўлиши мумкин. Аммо қайғуга ботманг. Бу гал уларни аниқ бартараф этасиз. Муаммоларни фақат ўз кучингизга суянган ҳолда бартараф қилинг. Ўзгалар ёрдамидан умид қилманг. Иш жойингизда ўзингизни сал совуққонроқ тутинг. Акс ҳолда асабларингизни қақшатувчи вазиятлар кўндаланг бўлиши мумкин.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

26 сентябр куни яна бир карра ёруғ дунё қанчалар гўзаллигини англаб етасиз. Тадбиркорлар янги бир шартнома имзолашади. Бу шартнома орадан ҳеч қанча ўтмай, ўз фойдасини бера бошлайди. Фақат қувончларингизни ҳамкасблар, дўстлар, танишлар билан баҳам кўришга шошилманг, кўз тегиши мумкин. Улар орасида ҳасадгўйлари ҳам бор. Ўшалардан эҳтиёт бўлишингиз керак. Оиласизлар муҳаббатда бугун фақат ёқимли лаҳзаларга ошно бўлишади.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

Афсуски, 26 сентябр сиз учун жанжаллар куни бўлиши кутилади. Атрофингиздагилар нимадир қилиб бўлса-да, асабингизни бузиш тараддудида туради. Олис сафарга чиқишни режалаштирган бўлсангиз, шахсий машинангизда чиқманг, йўлда ё машина бузилиб қолиши, ё катта миқдордаги жаримага тушишингиз эҳтимоли бор. Профессионал касбингиз билан боғлиқ янги лойиҳалар бўлса, уларни ёлғизликда ҳақиқатга айлантиринг. Кечқурун тозаҳавода сайр қилинг.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

26 сентябрда юлдузлар кўпроқ қийналганлар, боқувчиси йўқларга амалий ёрдам кўрсатишингизни маслаҳат беришмоқда. Бу амалларингиз жуда қисқа фурсатда ўзининг ижобий натижасини беради. Молиявий масалада зинҳор таваккалчиликка йўл қўйманг. Оқибати яхшилик билан тугамаслиги мумкин. Кун бўйи саломатлигингиз ҳақида кўпроқ қайғуринг. Ғийбатчиларга аҳамият бермаган ҳолда ҳаракатлар содир этинг. Кечқурун вақтингизни оила даврасида ўтказинг.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

Бўлар-бўлмасга куч сарфлайвермаслигингиз тавсия этилади. Бу молиявий масалага ҳам, профессионал ишингизга ҳам баравар тааллуқли. Иложи борича стресс ҳолатига тушишдан сақланинг. Бу саломатлигингизни ёмонлаштириши мумкин. Организмни жисмоний зўриқишга мажбурлаш ҳам тавсия этилмайди. Кечқурун олисдан ёқимли хабар эшитасиз. Баъзи дўстларимизнинг хонадонида янги меҳмон дунёга келиши мумкин.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

26 сентябр куни балиқ буржида таваллуд топганларни энг яқин дўстларидан бири чув туширишга уриниб кўриши мумкин. Сергакликни қўлдан берманг. Молиявий муаммоларингиз эса аксинча хамирдан қил суғургандек осон ҳал бўлади. Иш жойингизда катта миқдорда мукофот пули олишингиз ҳам эҳтимолдан холи эмас.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

25 сентябр куни иш жойингизда ҳар қанақанги оғир ишни ҳам қойиллатиб бажариб ташлайсиз. Албатта, раҳбарият бу ишларингизни мукофотсиз қўймайди. Кечқурунга яқиноқ мукофотни қабул қилиб оласиз иншооллоҳ. Адабиёт, санъат билан банд дўстларимиз ҳам муваффақиятлардан мосуво қолишмайди. Кечқурун дўстларингиз даврасида дам олишингиз кутилади. Аммо зарарли одатларга ён бериб қўйманг.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

Ишда ҳатто майда хатоликларга ҳам йўл қўймаслигингиз талаб этилади. Акс ҳолда мукофот, юқори лавозимларга эга чиқа олмайсиз. Кун давомида молиявий ютуқларга ҳам эришасиз ва бугун кўз кўриб қулоқ эшитмаган миқдордаги пул қўлингизга келиб тушиши эҳтимолдан холи эмас. Бироқ тежамкорлик асосий масала эканини унутманг. Янги танишувларга йўл берманг, ўзингиз учун шубҳали туюлган кимсалар билан мулоқотга киришманг.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

25 сентябр куни шундай бир ғалати вазиятга тушиб қоласизки, баъзи дўстларингизнинг аслида қандай одам эканини илғаб, кўзларингиз мошдек очилади. Аммо молиявий аҳволингиз аъло даражада кечади. Ўтган кунги бажарган ишларингиз учун ҳам бугун мукофот оласиз. Муҳаббатда сирлироқ бўлинг. Жуфтингизга нисбатан мулойимроқ муносабат юритинг. Ҳасадгўйлардан эҳтиёт бўлинг.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

Юлдузлар бугун ҳеч қанақанги муҳим режалар тузмаслигингизни маслаҳат беришмоқда. Банкоматдан пластик карточкадаги пулларни нақдга айлантираётганда эҳтиёт бўлинг, хатога йўл қўйишингиз эҳтимоли бор. Руҳий ҳолатингизга зиён етмасин десангиз, жанжалли вазиятлардан қочинг. Шамоллашдан азобланаётган бўлсангиз, халқона йўллар билан даволанинг. Кечқурун оила даврасида вақт ўтказинг.

ҚОВҒА(21. 01 — 19. 02)

25 сентябр куни сизни кўплаб ишлар кутиб турибди. Уларнинг аксарияти ташкилотчилик талаб қилади. Раҳбарларингиз сизнинг зиммангизга ўта масъулияти катта ишни юклашади. Демак, эътиборли ва сергак бўлишингиз керак. Агар шу ишни уддалай олсангиз, узоқ муддат раҳбарларнинг ҳурмат-эътиборида бўласиз. Кечқурун олисда яшайдиган дўстингиздан почта орқали кутилмаган совға олишингиз мумкин. Соғлиғингизни эҳтиёт қилинг.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

Юлдузлар ишхонадаги бажариладиган ишларга ёлғиз қўл урмаслигингиз лозимлигини уқтиришмоқда. Гарчи тажрибангиз етарли бўлса-да, катта ишларни ёлғиз адо қила олмайсиз. Оиласизлар муҳаббатда фақат муваффақиятга эришишади. ЗАГС га бориб қўя қолсангиз ҳам зиён қилмасди. Саломатлигингиз кун давомида бир неча маротаба панд бера бошлаши кузатилади. Эринмасдан врач кўригидан ўтиб қўйинг. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

Читать полностью…
Подписаться на канал