munajjim_bashoratlari | Неотсортированное

Telegram-канал munajjim_bashoratlari - Мунажжимлар башорати

6758

Энг аниқ кунлик мунажжимлар башорати бизнинг каналимизда! Буржлар хақида қизиқарли маълумотлар ва тавсияларни кузатиб боринг. Админ👉 @acroc

Подписаться на канал

Мунажжимлар башорати

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Бугун иш жойингиздаги юмушларга шу қадар берилиб кетасизки, оиладаги мажбуриятингизни ҳам унутишгача борасиз. Яқин инсонингиз билан муносабатларни бир хил илиқликда ушлашга ҳаракат қилинг. Тадбиркорлар бугун молиявий инқирозга юз тутишлари кутилади. Ижодкорлар эса еттинчи осмонда парвоз қилишади. Саломатлигингизни эҳтиёт қилинг. Ўзингиз ҳақингизда мабодо бўҳтон эшитиб қолсангиз, эътибор қилманг. Бу душманларингизнинг иши.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

4 октябрь куни оилангизда хотиржамлик ўрнини аччиқ-тирсиқлар эгаллаши кутилади. Жуфтингиз билан сен-менга бориб қолишингиз эҳтимоли бор. Агар раҳбар бўлсангиз, ходимлар ишини бугун яхшироқ кузатинг. Бугун алданиб қолишингиз, киссавурнинг касрига қолишингиз мумкин. Ошқозонингиз ҳавас қилса арзийдиган ҳолатда эмас. Шунинг учун овқатланиш меъёрлари ва қоидасига риоя қилишингиз тавсия этилади.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

4 октябрь куни негадир ишингиздан кўнглингиз тўлмаётганини пайқайсиз. Ҳойнаҳой, янги ишга ўтиш ҳаракатига тушасиз. Жуфтингиз билан муносабатларда жуда эҳтиёт бўлинг. Арзимаган баҳс ҳам жанжалга айланиб кетиши мумкин. Бугун қарзга ботмайсиз-у, аммо молиявий аҳволингиз ҳар кунгидан ёмонроқ бўлади. Кечқурун олисдаги оғайнингиздан илиқ хабар эшитасиз. Кечқурун ухлашга ётишдан олдин спортнинг енгил турлари билан шуғулланиб қўйсангиз, ёмон бўлмасди.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

Ҳамкасблар ва қавм-қариндошлар билан муносабатларда муаммо юзага келиши мумкин. Ҳаммасига сизнинг бузуқ кайфиятингиз сабабчи бўлиши мумкин. Сурункали хасталикка йўлиққанлар ўзига ўзи табиблик қилишни йиғиштириб, профессионал врачларга учрашганлари маъқул. Кечқурун организмни жисмоний зўриқтириш ва спортнинг фаол турлари билан шуғулланишдан тийилинг.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

4 октябрь куни пулнинг ўзи сизни қувлаб келади. Бемалол дўкон айланиб, яқинларга, ўзингизга керакли буюмлар харид қилишингиз мумкин. Бугун сизнинг дунёнгизда иш қайнайди. Янги лойиҳаларни бугунча ҳаётга тадбиқ этмай турганингиз маъқул. Оиласизлар муҳаббат бобида куйиб, ёниб, шиддат билан олдинга интилишлари талаб этилади. Соғлиғингизни ниҳоятда эҳтиёт қилинг.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

Юлдузлар бугун муҳаббат масаласида сира бўш келмасликни маслаҳат беришмоқда. Эҳтиёткорлик ва дипломатия сизнинг шиорингиз бўлиши лозим. Бугун ишингиз билан боғлиқ сафарга жўнаб кетишингиз эҳтимоли бор. Ёки раҳбарлар сизга қўнғироқ қилиб йирик лойиҳани ишониб топшириши мумкин. Агар қўшимча даромад келтирадиган иш чиқса, дарҳол банд этинг, шу баҳонада молиявий аҳволингизни яхшилаб оласиз.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Бугун юлдузлар сизга ҳамкасблар билан янада дўстона муносабатда бўлишни, иложи борича хуш кайфият бахш этишни маслаҳат беришади. Эмоцияни жиловлашга ҳаракат қилинг. Акс ҳолда жанжалли вазиятларга тушиб қолишингиз ҳеч гап эмас. Кечқурун вақтингизни болалар ва жуфтингиз учун ажратинг. Ота-онангиз кексайиб қолган бўлса, уларнинг ҳолидан ҳам хабар олинг, савоби албатта тегади.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

3 октябр куни кечга қадар астойдил ишлашингизга тўғри келади. Иш кўп, дам олишга деярли вақт бўлмайди. Аммо кечки пайт бунинг мевасини албатта оласиз иншооллоҳ. Рўзғорда кемтиклар, муаммолар пайдо бўлса, мутахассисга мурожаат этинг. Ўзингизча муаммони ҳал этишга ошиқман. Ҳар бир ишни ўз устаси бажаргани маъқул. Кечқурун мактабда бирга ўқиган синфдошингиз сизга қўнғироқ қилиш эҳтимоли бор.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

Юлдузлар бугунги кунингиз жуда хуш ўтишини башорат қилишган. Муаммоларингиз ҳам фақат ижобий тарафга қараб йўрғалашади. Агар гап мавқе ёки юқори лавозимга бориб тақаладиган бўлса, уялиб ўтирмасдан, раҳбарлар билан муносабатларни мустаҳкамлайверинг. Тадбиркор бўлсангиз, ҳозир сизга ҳамкорлар ҳаводек зарур. Аммо янги лойиҳаларга катта пул тикмай туринг, бугун бу ишингиз бароридан келмаслиги мумкин.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

3 октябр куннинг биринчи ярмида ўзингизга яқин ҳисобланган инсонлардан бири ҳақида хунук хабар эшитишингиз эҳтимоли бор. Лекин қайғуга ботиш, шу сабабли дунёни унутиш мумкин эмас. Ҳаёт давом этади. Раҳбарлар куннинг иккинчи ярмида зиммангизга ўта масъулиятли, бироқ шарафли вазифани юклашлари мумкин. Мана сизга мавқе, юқори лавозим. Шу ишни қойиллатинг, ундан кейин натижасини кўраверасиз. Саломатликни эҳтиёт қилинг.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

Қариндошлар билан муносабатларни бузманг, аксинча янада мустаҳкамлаш ҳаракатида бўлинг. Сизнинг жаҳдингиз, ранжишларингиз, аразларингиз ҳеч кимга керак эмас. Эмоцияни, ҳис-туйғуларни жиловлаган ҳолда иш тутинг. Сиёсат ва иқтисод билан шуғулланувчиларни бугун омад кутиб қолади. Саломатликни эҳтиёт қилинг. Кечқурун сизни дўстларингиздан бири меҳмонга таклиф этиши мумкин. Молиявий масалада ҳам қайғурмасангиз бўлади. Кечқурун пулнинг ўзи сизни йўқлаб келади.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

3 октябр куни кўзланган мақсадлар сари олға қадам ташланг. Меҳнатдан қочмасангиз, дангасалик қилмасангиз, кечқурун мукофотини оласиз албатта. Салгина таваккал қилсангиз бас, омад сиз тарафга ўтади-қолади. Организмни ҳам жисмонан зўриқтиришдан сақланинг. Оила қурмаган бўлсангиз, бугун албатта бўлғуси жуфтингизни учратишингиз керак. Муҳаббатда эртадан кечга қадар фақат буюрувчи вазифасини адо этинг. Сизга бугун бўйсуниш, итоаткорлик ярашмайди.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Бугун кунингиз хайрли ва омадли кечишини юлдузлар башорат қилишган. Иш жойингизда ҳар қандай турдаги юмушни ҳам жамоавий тарзда адо этинг. Шунда ишингиз янада унумли бўлади. Кун давомида бошқа уйга кўчиш, уй таъмири, рўзғор учун янги жиҳозлар харид қилиш каби амаллар билан банд бўлишингиз кутилади. Бунинг учун пулингиз етарлидан ҳам кўпроқ. Аммо барибир харидларни жиддий назоратда ушлашингиз керак бўлади.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

2 октябрь куни оила қурмаган дўстлар ўзи яшайдиган жойдан анча нарида романтик учрашув ташкил этишлари мумкин. Агар қачондир берган ваъдангизни бажармасангиз ёки унутган бўлсангиз, қавмлардан бири билан жанжаллашиб қолишингиз эҳтимоли бор. Кечқурун ўзингизни у қадар яхши ҳис этмаслигингиз мумкин. Шунинг учун дарҳол врач чақиртиришингизга тўғри келади. Оғир ҳазм бўлувчи овқатларни истеъмол қилишдан тийилинг.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

Бугун ишда омадингиз келади, ҳамкасблар билан орангиздаги муносабатлар янада мустаҳкамланади. Энг муҳим масалаларни ҳал этишда айнан сиз етакчилик қилишингиз кутилади. Муҳаббатда янги синовлар ўтказишдан тийилиб туринг, ҳозирча фурсати етмади. Молиявий масалада ҳам муваффақиятларга эришасиз. Мўлжалдагидан кўпроқ пулга эга бўласиз иншооллоҳ. Саломатликни эҳтиёт қилинг. Ғийбатчилардан нарироқ юринг.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

2 октябрь куннинг биринчи ярмида маданий тадбирларда иштирок этишингиз кутилади. Ишларингизнинг барчасини уддалашга улгурасиз. Бунинг учун сизда куч ҳам, имконият ҳам етарли бўлади. Йўлларда кўнгилсиз вазиятларга тушиб қолишингиз мумкин. Агар шахсий автомобилингиз бўлса, эҳтиёткорликни қўлдан берманг. Шахсий ҳаётда жуфтингиз билан ўзаро муносабатларда янгилик ясаш вақти етди.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

Бугун зиммангизга жуда кучли масъулият юкланишини ҳисобга олган ҳолда иш тутинг. Бу нафақат иш жойингизда, балки оилавий муаммо бўлиб чиқиши ҳам ҳеч гап эмас. Иложи бўлса, имкониятларингиздан ортиқ масъулиятни бўйнингизга олманг, жисмоний зўриқишга учрашингиз, оқибатда саломатлигингизга путур етиши мумкин. Кечқурун сизни зиёфатга таклиф этишлари кутилади. Спиртли ичимликлар истеъмол қилманг.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

2 октябрь куни молиявий масалада бироз мушкулотларга дуч келишингиз эҳтимоли бор. Оилада эса хотиржамлик, аҳиллик ҳукм суради. Бу сиз учун энг муҳим ҳисобланади. Негаки, одам оиласи тинч бўлсагина бошқа ишларни уддалай олади. Оиласизлар танлаганини қайта-қайта текширувдан ўтказишга эринмасинлар. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг. Ухлашга ётишдан олдин бир стакан сут ичиб ётсангиз, тушларингиз ширин кечаркан.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

1 октбярь куни оилангизда шундай муҳит юзага келиши мумкинки, қаергадир узоқларга бош олиб кетишни хоҳлаб қоласиз. Аммо тақдир ҳукмидан қочиб қутулиб бўлмайди. Уйдагилар билан йўлини топиб муносабатларни яхшилашга мажбурсиз. Рўзғордаги муаммоларни ҳам ҳал этасиз. Иш жойингизда ҳам қайсидир ҳамкасбингиз устингиздан раҳбарларга шикоят қилиш хавфи бор. Бироқ бундан фожиа ясашнинг ҳожати йўқ. Раҳбарлар сизнинг қандай ходим эканингизни яхши билади.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

Юлдузлар қўлингиздаги бор пулларни бўлар-бўлмасга сарфлайвермасликни маслаҳат беришади. Уларни яхши кунларга асраб қўйинг. Агар илож топсангиз, қўшимча даромад келтирадиган иш топинг, пул ҳеч қачон ортиқчалик қилмайди. Олис сафар, самолётда қаергадир парвоз қилиш ва хизмат сафарларини бошқа кунга қолдиринг. Саломатликни асранг, кунлар яна исий бошлайди. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

1 октябрь куни яна шошма-шошарликка йўл қўйсангиз, ақл билан иш тутмасангиз, тақдир сизни шафқатсизларча жазолаши эҳтимолдан холи эмас. Ишхонангизда ҳамкасблар билан асло сен-менга борманг. Бугун йирик харидлар қилиш муваффақиятсизлик келтиради. Киссангиз инқирозга юз тутади. Шундай экан, энг керакли маҳсулотлар хариди билан чекланинг. Кечқурун илож топсангиз, илиқ ванна қабул қилинг, шунда уйқунгиз ширин кечади.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

Сизга меҳр кўрсатишга, сизни ҳурматлашга тайёр одамлар билангина мулоқот қилинг. Агар бурни осмонда танишларингиз бўлса, бугун уларга яқинлашмай қўя қолинг. Иш жойингизда арзимаган сабаб туфайли стресс ҳолатига тушишингиз мумкин. Бу ҳолатни фақат оғир-босиқлик билангина енгиш мумкин. Асосийси, ҳис-туйғуларга эрк берманг. Шунда ишларингиз бароридан келади. Молиявий муаммолар кечқурунга яқин ҳал бўлиши кутилади.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

Иш жойингизда бир ҳамкасбингиз борки, анчадан бери ҳаддидан ошган. Асабингизга тегишдан тийила олмайди. Бугун худди ўша одам билан тўқнаш келишингизга тўғри келади. Оиласизлар бугун куннинг иккинчи ярмида севган инсони билан учрашувга чиқиш эҳтимоли ҳам йўқ эмас. Кечки пайт яқин қариндошлар ва фарзандлар эҳтиёжи учун йирик харидлар қилишингизга тўғри келиши мумкин. Моддий жиҳатдан хавотирга тушманг, қийналмайсиз.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

1 октябрь куннинг биринчи ярмида кутилмаганда мўмай даромад эгасига айланасиз. Агар бу пулларни ақл билан тақсимлай билсангиз, келажак учун ҳам тежаб қолишингиз мумкин бўлади. Бугун ишхонада навбатдаги меҳнат таътилига чиқиш учун ариза ёзишингиз эҳтимоли бор. Витаминга бой меваларни кўпроқ истеъмол қилинг. Иммунитетни кўтариш пайида бўлинг.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

30 сентябрь куни ўз ишингизнинг қандай устаси эканингизни кўрсатиш учун анчагина тер тўкишингизга тўғри келади. Агар бошқа яхшироқ иш топган бўлсангиз, бу ишни бугундан қолдирманг. Шахсий ҳаётда ўзингиздан кўра бошқаларни кўпроқ севинг, ана шунда ҳаётингиз осуда кечади. Жуфтингиз билан жанжаллашишингиз учун баҳона бир талай. Уларни четлаб ўтишингиз лозим. Саломатлигингиз кечқурун бироз айниши кутилади. Аммо бу қўрқинчли эмас. Нари борса, вужудингизда кучли чарчоқ туйишингиз мумкин.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

Бугунги кунингиз оғир кечишини юлдузлар башорат қилган. Рўзғорда ҳам, иш жойингизда ҳам юмушлар қалашиб ётибди. Уларни бажаришда асабларингиз қақшаши ҳам эҳтимолдан холи эмас. Бугун иш, яшаш жойингиз ва касбингизни ўзгартириш учун қулай имкониятлар туғилади. Кечқурун болалар тарбияси билан машғул бўлинг. Дўстлар билан учрашиш, суҳбат, зиёфат сизга фақат зиён келтиради.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

30 сентябрь куни шахсий ҳаётингизда пича нотинчликлар кўзга ташланиши кутилади. Жанжаллашишлар, аччиқ-тирсиқлар, қовоқ уйиш ва зардали гаплар асабингизга салбий таъсир этиши мумкин. Кечқурунга бориб бу саломатлигингизга ҳам путур етказиши ҳеч гап эмас. Молиявий аҳволингиз қониқарли кечади. Бироқ бировлардан олинган қарзларни тўлаш вақти етди. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилишни унутманг.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

Бугун ўзингизга ёқмайдиган, фисқу фасодчи, ғийбат усталари, фирибгарлар билан мулоқотга киришманг. Кун давомида қаерларгадир пул жўнатишингиз мумкин. Бу ишни фақат ўзингиз амалга оширишингиз тавсия этилади. Кимлардир пластик карточкангиздан пул ўғирлашга ҳаракат қилиб кўради. Оиласизларни эса бугун кечқурун романтик учрашувлар кутади. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

30 сентябрь куни кимлар биландир жанжаллашишингиз кутилади. Бу жанжалларга қариндошларингиз барҳам бера олади. Бировга, ҳатто жуфтингизга ҳам бугун сир айтманг. Куннинг иккинчи ярмида моддий аҳволингиз яхшиланади. Дўкондан ажойиб буюмлар билан қайтишингизни уйдагиларингиз интиқиб кутишади. Соғлиғингизни асранг, куннинг иссиғида қуёш тиғида кўп юрманг. Бу саломатликка фақат салбий таъсир кўрсатади. Кечқурун ёлғиз қолиб яқин ўтмишда йўл қўйган хатоларни хомчўт қилинг.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

Бугун жуда фаол, шу билан бирга сергак бўлишингиз талаб этилади. Акс ҳолда арзимаган ишни бажаришда ҳам хатоларга йўл қўйишингиз ҳеч гап эмас. Иш жойингизда олишингиз кутилаётган мукофот миқдори ҳам бажарилган иш сифатига боғлиқ бўлади. Кун давомида яқин таниш ёки дўстларнинг бири сизга қўнғироқ қилиши кутилади. У сизга бир ишда ҳамкорликни таклиф этиши мумкин. Бу ишни чуқур ўрганиб чиқмагунча розилик билдирманг.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Бугун ишхонада ҳамкасблардан бири билан жанжаллашиб қолишингиз эҳтимоли бор. Иложи борича бу жанжалнинг олдини олишга ҳаракат қилинг. Акс ҳолда бу сиз учун янги кўнгилсизликлар ҳадя этиши мумкин. Тушдан кейин алдов, фириб ва саломатлигингиз учун жиддий хавфга дуч келишингиз кутилади. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг. Бўш вақтингизни профессионал касбингизга оид янги ғоялар ўйлаб топиш учун сарфланг.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

Кунингиз булутсиз ва ёрқин кечиши кутилади. Суйганингиз ёнингизда, эмоциялар безовта қилмайди. Молиявий муаммоларни осонлик билан ўзингизга бўйсундирасиз. Ишда ҳам омадингиз кулади. Фақат раҳбарият билан мулоқотларда жуда эҳтиёт бўлинг. Оиласизлар бугун романтик учрашувларни бошдан кечиришлари ҳам эҳтимолдан холи эмас. Саломатлигингизни эҳтиёт қилинг.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

29 сентябр куни эгизаклар буржининг айрим вакиллари қайсидир спорт мусобақаси ёки фанлар бўйича олимпиадада иштирок этиши мумкин. Кейин эса ғалабангиздан руҳланиб гўё самоларда парвоз қила бошлайсиз. Дунё кўзингизга янада ёрқин, жозибали кўринади. Мавқени ошириш учун ҳаракатлар содир этиш, тижорат бошлаш бугун муваффақият келтирмайди. Кечқурун ўтганлар ҳақига дуо ўқишни унутманг.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

Бугун ўзингизга ёққан, ўзингиз руҳан завқ оладиган ишларни амалга оширинг. Бўш қолганингизда севимли хоббингиз билан ҳам шуғулланинг. Кечки пайт дўстлар билан бирор ерга бориб кўнгилхушлик қилинг. Кечқурун оила аъзоларингиздан бири билан орангизда жиддий суҳбат юзага келиши мумкин. Сабрли бўлинг. Сабр барча муаммоларни, тўсиқларни енгиб ўтишда ёрдам беради.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

29 сентябр куни келаси ой учун режа тузишни унутманг. Шахсий ҳаётингизда ҳам муваффақиятларга эришишнинг янги усулларини ўйлаб топинг. Ҳар бир муаммога оригинал тарзда ёндашинг. Муҳаббатда оила қурмаганлар тўсиқларсиз эзгуликка эриша олишмайди. Эҳтиросларга асло эрк берманг, улар сизни боши берк кўчага олиб кириб қўяди. Кечқурун саломатлигингиз панд бера бошлаши кутилади. Бу муаммони врачсиз ҳам ҳал этсангиз бўлади.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

Юлдузлар бугун ҳам рўзғор, ҳам ишдаги муаммоларингиз хамирдан қил суғургандек осон ҳал бўлишини башорат қилишган. Бу ютуқларни тушдан кейин ресторан ё кафеда нишонласангиз ҳам ярашади. Кечқурун қачонлардир сизга хиёнат қилган одамни учратиб қоласиз. Лекин кайфиятингизни бузманг, у арзимайди. Таомларнинг енгил ҳазм бўладиганини истеъмол қилинг.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Мақсадга етиш йўлида бугун анча-мунча мушкулотларга дуч келишингиз кутилади. Ҳар бир бажарадиган ишингизни олдин яхшилаб таҳлил қилинг. Шахсий ҳаётингизда танаффусларни юзага келтиринг. Бу жуфтингиз билан орангиздаги муносабатлар янада мустаҳкамланиши учун хизмат қилади. Куннинг иккинчи ярмида врач қабулига кириб тўлиқ тиббий кўрикдан ўтишингизга тўғри келади. Акс ҳолда жиддий хасталик орттириб олишингиз эҳтимоли бор.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

28 сентябрда ҳар бир ҳаракатингизни чуқур ўйлаб содир этинг. Хатоларга йўл қўйсангиз, кейин бу хатоларни тузатиш қимматга тушиши мумкин. Яқинларингизга у даражада қўпол муносабатда бўлманг. Бировнинг кўнглини оғритиш кечирилмас гуноҳ эканини унутманг. Кечга яқин соғлиғингиз панд бериши, бош ёки оёқ оғриғи сизни безовта қила бошлаши кутилади. Иш жойингизда ҳамкасблар билан дипломатларча мулоқот қилинг.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

Бугун ҳар бир ўтган дақиқанинг қадрига етинг. Ҳаётга оптимистик назар билан боқинг. Шунда у кўз ўнгингизда гўзаллигича намоён бўлади. Кечқурун яқин манзилга сафарни режалаштирган бўлсангиз, тайёргарликни пухталаб олинг. Кечки пайт дўстларингиздан бири молиявий аҳволингиз яхшиланишида яқиндан кўмак беришига гувоҳ бўласиз. Соғлиқни кўз қорачиғидек асранг. Кўнгли қора одамлар билан мулоқот қилманг.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

28 сентябр куни муҳаббат бобида омадингиз чопиши кутилади. Ҳамкасблардан бири билан ораларингизда яқин муносабатлар кузатила бошлайди. Туйғуларингизни англай олмайдиган, қадрламайдиганлар билан ҳеч қачон яқин муносабатда бўлманг. Ундайларнинг маслаҳатларига ҳам қулоқ тутманг. Молиявий масалада бугун у даражада омадингиз чопмаслиги мумкин. Шунинг учун пулларни тежаб ишлатишингизга тўғри келади.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

Бугун сизни ишхонангизда ҳамкасбларингиз танқид остига олиши мумкин. Айбингиз бўлса, тек туриб эшитинг-у, узр сўранг. Агар ноҳақ айблашаётган бўлса, дарҳол чорасини кўринг ва танқидларини ёқаларига ёпиштиринг. Киссангиздаги пул етарли, шундай экан, банкдан кредит олиш ёки бировлардан қарз кўтаришни хаёлингиздан чиқариб ташланг. Иммунитетингиз қониқарли эмас, шамоллашдан сақланинг ва иммунитетни кўтариш пайида бўлинг.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

28 сентябр куни яқин ўтмишда йўл қўйилган хатоларни бир хомчўт қилиб, улардан тегишли хулосалар ясашга ҳаракат қилинг. Иш жойингизда жанжаллардан, алданиб қолишдан сақланинг. Спортнинг фаоллик талаб қилувчи турлари билан шуғулланманг. Жароҳат олишингиз хавфи юқори даражада бўлиб турибди. Оиласизлар бугун кечқурун болаликдаги муҳаббатини учратиб қолишлари кутилади.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Бугун кунингиз ёрқин воқеа-ҳодисаларга бой бўлиши кутилади. Муаммоларга эътибор қилмасдан, майда-чуйда кўнгилсизликлардан ҳам хурсанд бўлишга ҳаракат қилинг. Ана шунда асабларингиз таранг тортмайди, саломатлигингизга путур етмайди. Кечқурун оила қурмаганларни романтика кутади. Бу учрашув сиз учун жуда ёқимли лаҳзаларга қоришиқ дейилса, ишонаверинг. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

27 сентябр куни эски қадрдонлардан бирини тасодифан учратиб қоласиз. Суҳбат қизигандан қизийди. Эсда тутинг, агар сизга омад кулаётган бўлса, омадсизлар қаршисида асло мақтаниб қўйманг. Бугун табиат қўйнида дам олиш, саёҳатга чиқиш ва янги уйга кўчиб ўтиш муваффақиятли кечади. Кечқурун спорт билан шуғулланишингизга ҳеч ким қарши эмас. Аммо эҳтиёт бўлинг, жиддий жароҳат олишингиз эҳтимоли бор.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

Бугунга режалаштирилган ишларни зинҳор бошқа кунга қолдира кўрманг. Гарчи сизга кутилмаганда ўта сердаромад иш таклиф этишган тақдирда ҳам ҳозирги ишлардан воз кечмай туринг. Оила қурмаган бўлсангиз, муҳаббатда омадингиз кулади. Ҳатто рақибингиз ҳам борлигидан хабар топасиз. Лекин севги бобида дуч келадиган рақибларни сукут сақлаш йўли билан енгиш мақсадга мувофиқ бўлади. Соғлиғингизни эҳтиёт қилинг.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

27 сентябр куни сизга қўшимча даромад келтирувчи иш таклиф этишлари мумкин. Рози бўлиш-бўлмаслик сизнинг ихтиёрингизда. Кечқурун шаҳарда яшайдиганлар кино ёки театрга оилавий бўлиб тушишлари хайрли кечади. Куннинг иккинчи ярмида саломатлигингизни мустаҳкамлаш ҳақида қайғурсангиз яхши бўларди. Мабодо шамоллаш аломатлари сезилса, врач кўригидан ўтишингизга тўғри келади.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

Бугун юлдузлар сизга ишларингизда унум, мўмай даромад, муҳаббатда чексиз муваффақиятларни ваъда қилишган. Фақат буни тақдир инъомига йўйманг. Куннинг иккинчи ярмида дўстларингиздан бири билан жанжаллашиб қолишингиз кутилади. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг. Эрталаб кўчага чиқишда об-ҳавонинг авзойига қараб кийинишингиз тавсия этилади. Кўнгли қора одамлар билан иложи борича мулоқот қилманг.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

27 сентябр сиз учун тушунарсиз, мавҳум кундек туйила бошлайди. Уйда жуфтингиз, ишда раҳбарингиз билан сен-менга боришингиз эҳтимоли бор. Иш сифатига алоҳида эътибор беринг. Телефон орқали соатлаб гаплашманг. Ана шунда раҳбарларнинг ғазабига йўлиқмайсиз. Молиявий масалада аҳволингиз ҳар кунгидан яхшироқ бўлади. Кечқурун дўкон айланиб, хоҳишингизга мос буюмлар харид қилишингиз мумкин. Сурункали хасталикка йўлиққанлар доимий тарзда саломатликларини назорат қилсинлар.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Юлдузлар бугун фақат олдинга интилишни маслаҳат беришмоқда. Шунда бажарган ишларингиз ва шахсий ҳаётдаги ҳаракатларингиз ўз мевасини бериши мумкин. Молиявий муаммоларингиз куннинг иккинчи ярмида ижобий ҳал бўлади. Аммо қарзларни узиб қўйиб, ундан қолганинигина рўзғорга ишлатишингиз тавсия қилинади. Ўзингизга қаттиқ ишонсангизгина, омад сиз томонда бўлади. Саломатлигингиз масаласида муаммолар кўзга ташланмайди. Лекин овқатланиш меъёрларини яна бир бор кўриб чиқишингиз керак.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

26 сентябр куни нимани режалаштирган бўлсангиз, албатта амалга оширишингизга тўғри келади. Келишувлар, хизмат сафарлари ва янги танишувлар учун 26 сентябр хайрли кечади. Агар жуфтингиз билан яқин орада сен-менга борган бўлсангиз, кутинг. Шундай вазият пайдо бўладики, албатта ярашиш имконига эга бўласиз. Кечқурун ёлғиз қолинг. Саломатлигингизни эҳтиёт қилинг.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

Куннинг биринчи ярмидаёқ катмонингиз пулга тўлиши кутилмоқда. Бу қачонлардир сиздан қарз олганларнинг қарзини қайтаришлари билан боғлиқ бўлиши ҳам мумкин. Иш жойингизда ҳамкасблар билан илиқ муносабатларни сақлаб қолишга ҳаракат қилинг. Аммо уларнинг қайсидир бири билан муҳаббат романини бошлаб қўйманг, бунинг охири вой. Кечқурунга бориб ўзингизни ниҳоятда ҳорғин ва лоҳас ҳис эта бошлайсиз. Шунинг учун спорт билан шуғулланиш масаласини бошқа кунга қолдиринг.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

26 сентябрни алдовлар эшитишдан бошлашингиз кутилади. Жуфтингиз ёки танлаганингиз сизга ўтмиши тўғрисида ёлғон гапира бошлаганини пайқайсиз. Бугунги кун янги саргузаштлар ва хобби ўйлаб топиш учун жуда қулай кечади. Куннинг иккинчи ярмида асосий вақтингиз молиявий жиҳатдан чўнтакни бақувватлаштиришга сарфланиши кутилади. Яқин дўстларингиздан бири сизга фойдали маслаҳатлар бериши ҳам куннинг иккинчи қисмига тўғри келади. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилишни унутманг.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

Шахсий ҳаётда бугун ёлғиз қолишга уринманг. Бу сизга ҳар жиҳатдан фақат зиён келтиради. Мавқеингизни ошириш учун 26 сентябр муваффақиятсиз кечади. Демак, профессионал касбингиз билан боғлиқ ишларни индамасдан адо этишингиз зарур. Агар янги танишувларни бошдан кечирсангиз, улар билан агрессивликни бир четга сурган ҳолда мулоқот қилинг. Кечқурун уйингизга меҳмонлар келиши кутилади. Куннинг иккинчи ярмида бош ва оёқ оғриғи безовта қилиб ўтиши мумкин. Бу қўрқинчли эмас.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

26 сентябр шундай кунки, агар ҳозирги ишингиздан кўнглингиз қолган бўлса ва даромади янада яхшироқ иш топсангиз, ўша ишга ўтиб кетишингиз муваффақиятли кечади. Кун давомида компьютер ё шу каби асбоблар бузилиши кузатилиши мумкин. Уларни созлаш учун мутахассис чақиринг. Шунда асабларингиз бузилмайди. Кечқурун енгил ҳазм бўладиган овқатлар тановул қилинг. Саломатликни кўз қорачиғидек асранг.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Кўзланган мақсадга эришиш учун бугун ҳатто ўзингиздан ҳам кечишингизга тўғри келади. Ҳар бир зиммангизга қўйилган масъулиятни чуқур ҳис этган ҳолда ҳаракатлар содир этсангиз, молиявий аҳволингиз ҳам кечга қадар яхшиланади. Тижорат билан шуғулланувчилар, тадбиркорлар пулни янада кўпайтириш учун албатта ўзидан-да тажрибалироқ инсонлар маслаҳатини олишлари керак бўлади. Кечқурун серқатнов йўлларни кесиб ўтаётганда, сергак бўлинг.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

25 сентябр куни оилада етакчиликдан вақтинча бўлсин воз кечиб туринг. Акс ҳолда яқинларингиз билан орангизда келишмовчиликлар юзага келиши мумкин. Ундан кўра энг муҳим ишларингизни ҳал этиш ҳаракатида бўлинг. Куннинг иккинчи ярмида сизни эски қадрдонлардан бири меҳмонга чақириши кутилади. Молиявий муаммоларни бартараф этишда фақат қалбингиз амрига бўйсунинг. Соғлиғингизни эҳтиёт қилинг.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

25 сентябр куни муҳим ишларингиз кўпайгандан кўпайиши мумкин. Турли тадбирлар, мажлислар сизни обдон чарчатиши кутилади. Оиласиз бўлсангиз, кечқурун романтик учрашувга ҳам бора олмайдиган даражада чарчайсиз. Янги танишувлар ва ёзишмалардан бугунча воз кечинг. Фарзандларингиз бўлса, кечқурун улар учун алоҳида вақт ажратинг. Соғлиқни асранг.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

Бугун кўзлаб қўйган ниятларга етиш йўлида асло тўхтаманг, секинлашманг. Фақат олдинга интилинг. Эмоцияга эмас, тафаккурга суянинг. Кечқурунга келиб барча ишларни уддалаб, мукофотини олишингиз эҳтимолдан холи эмас. Соғлиғингизни назоратда ушланг. Бўлар-бўлмас гап-сўзларни деб асабийлашманг. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

25 сентябрда профессионал касбингиз эмас, балки уй юмушлари билан ўралашиб қолишингиз кутилади. Агар бугунга қариндошлар билан кўришиб гаплашишни режалаштирган бўлсангиз, режани ортга сурманг. Куннинг иккинчи ярмида барча бошлаган ишларингиз бароридан келади ва мукофотини оласиз. Кечқурун ташқи кўринишингизга эътибор бериб қўйинг, овқатланиш меъёрларини қайта кўриб чиқинг ва эртароқ ухлашга ётинг.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

Ҳар бир босадиган қадамингиз ўлчоғли бўлиши лозим. Шахсий ҳаётингизда жуфтингиз билан даҳанаки жанжаллар юзага келиши мумкин. Бугун даволаниш, жарроҳлик амалиётларини бошдан ўтказиш, санаторийга дам олиш учун ётиш муваффақиятли кечади. Молиявий масала билан бугун жиддийроқ шуғулланмасангиз, пулсиз қолиб кетишингиз ҳеч гап эмас. Энг яхши йўл шуки, қўшимча даромад келтирадиган иш топинг.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Бугун сизга етиб келадиган ҳар қандай турдаги ахборотларни таҳлил қилишни унутманг. Айниқса, ишингиз билан боғлиқ бўлса, таҳлилсиз кўр-кўрона ишониб кетишдан тийилинг. Башарти миянгизда ишингиз билан боғлиқ янги ғоялар туғилса, душанбага қадар яхшилаб пишитишингиз ва раҳбарлар билан бамаслаҳат йўл тутишингиз тавсия этилади. Аёллар, қиз-жувонлар бугун дам олиш кунидан фойдаланиб ташқи кўринишларига эътибор бериб қўйишса, фойдадан холи бўлмасди. Кечқурун яқинларингиз билан жанжаллашиб қолишдан сақланинг.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

24 сентябрда яхши ниятларингиз кетма-кет ҳақиқатга айлана бошлаши кузатилади. Атрофдагилар билан бўлар-бўлмасга жанжаллашиб қолишдан ўзингизни эҳтиёт қилинг. Тадбиркор бўлсангиз, бугун дам олиш куни эканига қарамай, хорижга сафар қилишингиз ва ҳамкорлар билан маълум келишувларга эришишингиз кутилади. Саломатлигингизни жуда эҳтиёт қилинг. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

Агар бугун ташкилотчилик қобилиятингизни тўлалигича намойиш эта билсангиз, юлдузлар омад фақат сиз томонда бўлишини башорат қилишган. Оиладаги мажбуриятларингизни ҳам қайтадан кўриб чиқсангиз, ёмон бўлмайди. Оила қурмаганларнинг баъзилари куннинг иккинчи ярмида бўлғуси тақдирдошини учратишлари кутилмоқда. Саломатлигингизни назоратда ушланг. Кечқурун сут маҳсулотлари истеъмоли билан чекланинг.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

24 сентябр куни муаммолар ошиб-тошиши кутилади. Аммо астойдил хоҳласангиз, уларнинг барчасини ижобий ҳал эта оласиз. Бунинг учун яна ҳаётга реал назар билан боқиш лозим. Қандай ишни бажаришингиздан қатъи назар шерикчиликка асосланган ҳолда ҳаракатлар содир этинг. Молиявий масалада бугун у қадар омадингиз чопмайди. Шунинг учун тежамкорроқ бўлишингизга тўғри келади. Саломатлигингиз панд бермайди, хавотир олишга асос йўқ.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

Бугунги кунингиз ташвиш ва муаммоларга мўл бўлиши кутилмоқда. Кун давомида кўча кезиб ишингиз билан боғлиқ муаммоларни бартараф этиш ҳаракатида бўласиз. Овқатланиш, ҳаракатланиш меъёрларига амал қилинг. Кечқурунга бориб сурункали хасталикка йўлиққанлар ўзларини лоҳас ҳис эта бошлашлари мумкин. Шунинг учун олдиндан ҳаракатингизни қилиб, зарур дориларни ҳозирлаб қўйинг.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

24 сентябр куни тақдирнинг сизга инъом этажак барча имкониятларидан унумли фойдаланишга ҳаракат қилинг. Оила қурмаганлар куннинг биринчи ярмида бўлғуси тақдирдошини учратиши кутилади. Бугун спорт билан шуғулланиш, фойдали шартномаларга имзо қўйиш, олисга самолётда парвоз қилиш сизга муваффақиятсизлик келтиради. Сурункали хасталикка дучор бўлганлар кун бўйи саломатликларини назорат қилишлари тавсия этилади. Кечқурун хонадонингизга кутилган меҳмонлар ташриф буюриши мумкин.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Агар маошдан маошгача қийналиб яшашни хоҳламасангиз, бугуноқ қўшимча даромад келтирувчи иш топишингиз керак. Янги дўстлар орттирган бўлсангиз, эскиларини ҳам унутиб юборманг. Бугун романтик ва иш юзасидан учрашувлар, фойдали шартномаларни имзолаш муваффақиятли кечади. Рўзғордаги катта-кичик муаммоларни уйдагиларингиз билан ҳал этинг. Молиявий аҳволингиз яхшиланиши кутилмоқда.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

23 сентябр куни фантазия, яъни, хаёлпарастликдан қочинг. Акс ҳолда бошингизга қўшимча юк ортмоқлашингиз хавфи бор. Ишхонада ўз истеъдодингиз, профессионаллигингизни ҳамкасбларга намойиш этиш, кўз-кўзлашга уринманг. Бу катта жанжалларга сабаб бўлиши мумкин. Истеъдодни амалий ишда кўрсатсангиз, фойдадан холи бўлмайди. Кечқурун оила аъзоларингиз билан кечки овқатни кафеда тановул қилсангиз, руҳан енгил тортасиз.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

Иш жойингизда қайсидир ҳамкасбингизни ёқтирмасангиз, буни ошкора намойиш этишингиз шарт эмас. Атрофдагилар билан мулоқотда эҳтиёткор бўлинг, жанжаллар келиб чиқишига сабабчи бўлиб қолманг. Ўзингиз кутмаган иш сизга бугун мўмай даромад келтиради. Йирик харидлар, кўнгилочар зиёфатлар уюштиришингиз мумкин. Саломатлигингизни сақланг, сурункали хасталикка йўлиққан бўлсангиз, соғлиқни кун давомида назоратда ушланг.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

23 сентябрда ишда профессионаллигингизни очиқчасига намойиш қилинг. Токи ҳамкасблар, раҳбарлар росманасига қойил қолишсин. Бунинг натижасида мукофот ҳам олишингиз эҳтимолдан холи эмас. Оилангизда куннинг иккинчи ярмида вазият ниҳоятда кескин бўлиши мумкин. Сиз тингловчи вазифасини ўтанг, ҳаммаси яхшилик билан тугайди. Оила қурмаганлар кечқурунга келиб бахт калитини топишади. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

Бугун сиз учун қўшимча билимлар олиш, малакани ошириш сув ва ҳаводек зарур. Оиласиз бўлсангиз-у, кун бўйи романтик танишув ва учрашувлар учун имконият туғилса, уни қўлдан чиқарманг. Кечки пайт шамоллаш аломатлари сезилиши мумкин. Аммо касалхонада ётишни вазият кўтармайди. Шундай экан, йўл-йўлакай, иш орасида халқона йўллар билан даволанишга ҳаракат қилинг.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

23 сентябр куни эрталабдан миянгизга иш билан боғлиқ янги ғоялар кетма-кет қуйилиб кела бошлайди. Уларни албатта қоғозга тушириб қўйинг, йўқса ёдингиздан кўтарилиши мумкин. Болалар билан муносабатларингизда жиддий муаммолар кўзга ташланиши мумкин. Уларни ақл билан бартараф этинг. Соғлиқни асранг, асабларни эҳтиёт қилинг. Пул масаласида қайғурманг, маошгача бир амаллаб етиб олишга имкониятингиз йўқ эмас.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Бугун дам олишга умуман вақтингиз бўлмайди. Қолиб кетган ишларни охирига етказиб қўймасангиз, тирикчилигингизнинг мазаси қочиши мумкин. Оила қурмаганлар ёки ёлғизлар муҳаббатда хилма-хилликни қўмсаб қолишлари мумкин. Бу яхшиликка олиб бормайди. Агар сиз муҳаббат деб аталмиш муқаддас туйғунинг устидан кулсангиз, бу орадан кўп ўтмай ўзингизга дастак бўлиб қайтиши ҳеч гап эмас. Бугун сиз молиявий йўқотишлардан тортиб жароҳат олишгача етадиган кўнгилсизликларга тайёр туринг. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

Қандай режа тузганлигингиздан қатъи назар атрофдагилардан сир тутинг. Айниқса, ишингиз билан боғлиқ сирларни ўзингиздан бўлак ҳеч ким билмаслиги керак. Йўқса, эришаётган муваффақиятларингиз, пешона тер эвазига топаётган пулингиздан барака қочади. Серқатнов йўлларда ҳам эҳтиёткорликни қўлдан берманг. Олис сафарга чиқишни мўлжаллаб юрган бўлсангиз, бошқа кунга қолдиринг. Кечқурун рўзғордаги жиддий муаммоларни бартараф этишингизга тўғри келади.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

22 сентябр куни тўлақонли дам олишга ҳақлисиз. Чунки ишхонадаги ишларни қойиллатгансиз, меҳнат таътилига раҳбарлар расман изн берган. Демак, энг яқин инсонларни ёнингизга олиб табиат қўйнига йўл олсангиз бўлади. Никоҳдан ўтиш ва турмуш қуриш, дабдабали тўйлар бугун муваффақиятли ва хайрли кечади. Агар оила қуришга улгурмаган бўлсангиз, ҳаракатингизни қилаверинг. Бугун умр ришталарини бир-бирига боғлаганлар келгусида албатта бахтли, саодатли бўларкан.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

Тақдирга тан бериш ҳар бир худо бандасининг фарзи. Биз ҳамиша худойим берган ризққа ва у ато этган тақдирга шукроналик билан муносабат билдиришимиз лозим. Сиз ҳам бундан мосуво эмассиз. 22 сентябр куни турли хасталиклардан даволаниш, баданни совуқ душ ёрдамида чиниқтириш ва спортнинг энг фаол турлари билан шуғулланиш омадли кечади. Куннинг иккинчи ярмида молиявий аҳволингиз яхшиланиши кутилмоқда. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

22 сентябрда арслон буржида таваллуд топганларнинг худди спортчилардаги каби иккинчи нафас йўли очилгандек бўлади. Сиз чарчаш, толиқиш нелигини билмай то кечга қадар тер тўкасиз. Тантанали тадбирларни бошқа кунга қолдиринг, бугун улар сизга кўнгилсизлик ҳадя этиши мумкин. Тижорат соҳасида ишлайдиганларнинг куни туғади. Даромадингиз бугун икки ҳиссадан ошадиган бўлиб турибди.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

Севимли инсонингиз билан сизнинг орангизда ўта ёқимли суҳбатлар айни 22 сентябр куннинг биринчи ярмида содир бўлади. Икковлон киноми, театрми, ёки тоғгами бориб биргаликда истироҳат қилсангиз ярашади. Молиявий аҳволингиз ҳам буни кўтаради. Бугун шахсий транспорти борлар таъмир билан банд бўлиши ҳам эҳтимолдан холи эмас. Сурункали хасталикка йўлиққанлар соғлиқни тез-тез назоратдан ўтказиб туришлари талаб этилади.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Афсуски, бугун ўзингиз сезмаган ҳолдами алдовга қоришиқ тадбирларда иштирок этишни ихтиёр этасиз, ўша томонга талпина бошлайсиз. Бу кўзланган мақсадларга етишда сира ёрдам бермайди. Аксинча аҳволингизни баттар ёмонлаштиради. Ундан кўра, яхшими-ёмонми, кундалик ишлар билан банд бўлинг, молиявий муаммоларни ҳал этинг. Оилалилар бугун куннинг иккинчи ярмидан кўпроқ вақтини болалар тарбиясига бағишлашса, фойдадан холи бўлмасди. Кечқурун табиат қўйнида дам олиш ва харажатлар муваффақиятли кечади.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

Агар янги ишга ўтган бўлсангиз, 21 сентябр куни билим даражангиз, малакангизни ошириш пайида бўлинг. Ишингиз билан боғлиқ ахборотлар тўпланг, семинарларда иштирок этинг. Молиявий масалада эса тежамкор бўлишингиз тавсия этилади. Фақат энг зарур ва йирик бўлмаган буюмларни сотиб олинг. Йирик харидларга бошқа кунни мўлжалланг. Кечқурун оила даврасида вақт ўтказинг, истеъмол қилинадиган таомга алоҳида эътибор қаратинг. Бугун тунда кўрадиган тушингиз ўнгидан келиши кутилади.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

21 сентябрда шахсий ҳаётингиз билан боғлиқ мушкул вазиятларни бошдан кечиришингиз мумкин. Лекин қайғу экан деб тушкунлик денгизи тубига тушиб кетиш ҳам ярамайди. Муаммоларни танишлар ёрдамида ҳал этсангиз ҳам бўлади. Жуфтингиз билан муносабатларда ниҳоятда эҳтиёт бўлинг. Кечқурун кимдир сизни меҳмонга таклиф этиши мумкин. Албатта боринг. Бугун олис сафар, хусусий мулк олди-сотдиси, тиббий кўрикдан ўтиш каби амаллар муваффақиятли кечади.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

Бугун юлдузлар сизга кунингиз худди эртаклардагидек ёрқин ва қизиқарли ўтишини башорат қилишган. Башарти ишхонангизда муаммо туғилса, сира иккиланмасдан тажрибали ҳамкасблардан ёрдам сўранг. Муҳим ҳужжатлар билан ишлашда хатоликларга йўл қўйишдан сақланинг. Шахсий ҳаётда қанақа муаммо бўлишидан қатъи назар ўз кучингиз билан ҳал эта оласиз. Соғлиқни асранг. Сурункали хасталикка йўлиққан бўлсангиз, врач назоратидан ўтиб қўйишингиз тавсия этилади.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

21 сентябр куни ички қувватингизни ниҳоятда асранг. У келгусида катта ишларни қойиллатишингизда асқотади. Руҳий юксакликка элтувчи билимлар олишдан эринманг. Ишхонада юмушларнинг барчасини кечқурунга қадар бемалол уддалайсиз. Кечқурун ажойиб бир инсон билан учрашиб гаплашишингиз кутилади. Саломатлик масаласида муаммо бўлмайди. Моддий аҳволингиз ҳам ҳавас қилса арзийдиган ҳолатда бўлади.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

Ишхонангизда ташаббускорликни ўз қўлингизга олинг. Шунда тилингиз узун бўлади. Оиласиз бўлсангиз, куннинг иккинчи ярмида бўлғуси жуфтингизни учратишингиз эҳтимоли ҳам йўқ эмас. Дўстларингиздан бири сиздан ўз манфаатлари йўлида фойдаланиб қолишни ихтиёр этиши мумкин. Аммо ундан ранжиманг. Бир кун келиб ўз хатосини албатта тушуниб етади. Кечқурун олисда яшайдиган қариндошлар билан боғлиқ ёқимсиз хабар эшитишингиз кутилади. Асабни асранг.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Эрталабдаёқ ортингиздан кимлардир ғийбат қилаётганидан хабар топасиз. Лекин кайфиятни бузиш керак эмас. «Мевали дарахтга тош отилади», деган гап тўғри. Ғийбат қилишяптими, демак, сиз ҳар жиҳатдан уларга нисбатан олдинда экансиз. Агар эрталабдан астойдил енг шимариб иш бошласангиз, барча ишларингиз бароридан келади ва шунга яраша даромадини ҳам кўрасиз. Асосийси, фақат ўз кучингизга таянинг.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

20 сентябр куни ақлингиз етмайдиган, имкониятларингиз кўтара олмайдиган ишлардан юз ўгиринг. Яхшилаб ўйланг, нафас ростланг, режаларни пухталаштиринг. Ана ундан кейин иш бошланг. Иншооллоҳ, ишингизда унум бўлади, чўнтагингиз пул кўради. Дўстлардан бири юзингизга ҳақоратга қоришиқ гап айтиши мумкин. Кайфиятингиз тушса-да, сукут сақлаш орқали унга қарши кураш олиб боринг. Саломатликни кўз қорачиғидек асранг.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

Яқинларингизга янада қайноқ меҳр кўрсатинг. Уларнинг ўй-хаёллари, орзу-армонлари билан қизиқинг. Олисга хизмат сафари уюштириш бугун муваффақиятли кечади. Аммо бу сафарга ёлғиз чиқиш ярамайди. Ҳамкасблардан бирини шерик қилиб олинг, шу тинчроқ бўлади. Кечқурун овқатланиш меъёрларига қатъий амал қилинг. Организмни жисмоний зўриқтиришдан асранг ва соғлиғингизни алоҳида назорат қилинг.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

Бугун ҳамма нарса ўзингизга боғлиқ бўлиб турибди. Иш, оила, шахсий манфаатларни қандай ташкил этсангиз, худди шундай кечади. Ўзгалар ёрдамига ишониш нотўғри. Бугун фақат қалбингизгина сизга кўмакдош бўла олади. Оиладаги ёқимли ташвишлар кўп муаммолар ҳақида ўйлаб қийналмаслигингизни таъминлайди. Соғлиғингиз кечга томон сал ёмонлашиши мумкин. Лекин бу қисқа фурсатда ўтиб кетади. Кечқурун меҳмондорчиликка чақиришса, борманг, зарарли одатларингиз уйғониб сизга зиён етказиши мумкин.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

Нафақат моддий, балки руҳий жиҳатдан ҳам бой бўлишни хоҳласангиз, янги ғоялар қидиришга тушинг. Бу сизнинг қўлингиздан келади. Профессионалсиз деса ҳам хато бўлмайди. Муҳаббатда оила қурмаган дўстларимиз ҳақиқий ижодкорга айланишлари талаб этилади. Бу мажозий маънодаги қанотингизни узайтириб, еттинчи осмонга парвоз қилишда қушдек енгил бўлишингизга туртки вазифасини ўтайди. Кечқурун сизга маоши кўп иш таклиф этишлари кутилади.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

Бугун ижод кишиларининг қўшимча дунёси юз кўрсатади. Шунинг оқибатида хаёлпарастга айланишади. Асосий ишларга қўл силташади. Бир жиҳатдан бунинг ҳам фойдаси бор. Дафъатан янги ғоялар ўйлаб топасиз. Бу ғоялар энг муҳим вазифаларни аъло даражада адо этишингизда асқотади. Қандай ишга қўл урманг, дўстлар, танишлар, яқинлар ёрдамига ишонмасдан, ўз куч-имкониятларингиздан фойдаланган ҳолда йўл тутинг.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

Тадбиркорлар бугун ҳамкорлари билан учрашиб, баъзи масалаларда келишиб олишларига тўғри келади. Ижодкорларнинг ҳам куни туғади. Агар кун бўйи кимдир сиздан ёрдам сўраса, албатта ёрдам қўлини чўзинг. Сизга бошқа бировдан албатта қайтади. Фақат кучингизни тўғри сарфланг, акс ҳолда организмингиз жисмоний зўриқишга дуч келиб, соғлиғингизга путур етиши мумкин. Кечқурун севимли китобларингиздан бирини мутолаа қилинг.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

3 октябр куни биринчи қиладиган ишингиз молиявий муаммоларни ижобий ҳал этишдан иборат бўлади. Тўғри, киссангиз аллақачон бўшаб бўлган. Уни тўлдириш учун анча-мунча тер тўкишга мажбур бўласиз. Куннинг иккинчи ярмида хизмат сафарига жўнашингиз кутилади. Бу сафар молиявий наф ҳам келтиради. Бироқ бу сафарни пухта режалаштириб олишингиз керак. Саломатлигингизни эҳтиёт қилинг.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

Бугунги кунингиз ёрқин ва қувончли лаҳзаларга бой бўлиши кутилади. Сиз билан бадавлат шахслардан бири қизиқиб қолган. Шунинг учун янги танишувлардан бош тортманг. Кун мобайнида пул масаласини ҳам тартибга келтиринг. Бўлмаса, ой охирига бориб пулсиз қолишингиз мумкин. Оила қурмаганлар яқиндагина танишган инсон ҳақида янги, бир-биридан ёқимли таърифларни эшитишлари кутилмоқда. Кечқурун соғлиғингизда салбий ўзгаришлар кузатилиши мумкин.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

3 октябр куни ҳар бир вазиятни ўз томонингизга оғдириш учун имкониятлар бир талай бўлади. Улардан қандай фойдаланиш ўзингизга боғлиқ. Ишхонангизда муаммо кўзга ташланмайди. Зиммангиздаги вазифани сидқидилдан адо этсангиз бас. Интернет орқали қўшимча даромадли иш топишингиз кутилмоқда. Кечқурун сизни меҳмонга чақиришлари мумкин. Бу меҳмондорчиликдан бир олам таассуротлар билан қайтасиз.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

Шахсий манфаатларингиздан бошқасини тан олманг. Шунда дард чекмайсиз, қалбингизни алам ва армон ҳисси банд этмайди. Маънан зарба бераётган дўст ва душманни сукут сақлаш билан енга оласиз. Миянгизда қўққисдан пайдо бўладиган янги ғоя ишхонадаги раҳбарларингизга ёқиб тушади, дўппини осмонга отаверинг. Саломатлигингиз кечки пайт панд бера бошлаш эҳтимоли бор. Зудлик билан врач қабулига шошинг.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

3 октябрда бир сонияга бўлса ҳам яқин ўтмишга қайтиш фақат зиён келтиради. Сиз бугунги кун билангина яшанг. Бугунингизгина сизга қувонч ва шодликлар ҳадя эта олади. Молия масаласида қариндошларингиз билан орангизда жанжал юзага келиши мумкин. Кечқурун дўстлар даврасида бўлиб, уларга маълум бўлмаган қирраларингизни намойиш этасиз. Кун давомида баъзиларни бош ва оёқ оғриғи безовта қилиш эҳтимоли бор.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

Юлдузлар ортингиздан кимлардир ёғдираётган ғийбатларга бугун умуман эътибор қилмаслигингизни маслаҳат беришади. Ҳеч кимдан хафа ҳам бўлманг, кўнгилни кенг қилинг. Оилада ҳам рўзғордаги баъзи муаммолар дастидан жанжал келиб чиқиши мумкин. Барибир сувдан қуруқ чиқишга ҳаракат қилинг. Саломатликни сақланг. Асабларни асранг. Улар ҳали сизга кўп керак бўлади.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

2 октябрь куни ўзингиз у қадар ишонмайдиган одамларга ишингиз тушиши мумкин. Эҳтиёт бўлинг, бу гал ҳам ўша кимсанинг ёлғонларига учиб, жиддий зиён кўришингиз турган гап. Шахсий ҳаётда жуфтингизни ҳаддан ташқари идеаллаштириб юборманг. Кечқурун хонадонингизга меҳмонлар ташриф буюриши кутилади. Молиявий аҳволингиз ҳам кечқурунга бориб яхшиланади. Кун давомида серқатнов йўлларни кесиб ўтишда сергак бўлинг.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

Бугун кунингиз бошқаларига нисбатан жуда унумли ва хуш кечишини юлдузлар башорат қилган. Ишларни йиғиштириб, дам олишга жўнанг, тоғ ён бағрида маза қилиб дам олинг. Бунинг учун моддий аҳволингиз етарли даражани ташкил этади. Шахсий ҳаётда таваккалчиликка сира йўл қўйманг. Бировларнинг маслаҳатига умуман қулоқ солманг, фақат қалбингиз амрига бўйсунган ҳолда иш кўринг.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

2 октябрь куни эрталабдан кайфиятингиз аъло даражада бўлиши кутилади. Ажойиб танишувларни бошдан кечирасиз. Кун бўйи иш битириш илинжида кимларгадир ялиниб, илтимос қилиб чарчайсиз. Кечқурун эски қадрдонларингиздан кимдир сизни меҳмонга таклиф қилади. Аммо меҳмондорчиликда спиртли ичимликка ружу қўйманг, саломатлигингизга путур етиши мумкин. Иккиюзламачилардан нарироқ юринг.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

Бугун муҳаббатда кўнглингизни оғритишлари кутилади. Илож қанча, ҳар доим ҳам одамнинг хоҳлагани бўлавермайди. Аммо молиявий аҳволингизга бугун ҳамма ҳавас қилса арзийди. Шундан кўнглингиз кўтарилиб, куннинг иккинчи ярмида дўкон айланишга тушасиз, ўзингизга ёққан нарсаларни харид қиласиз. Ишда эса раҳбарлар сизга янги лойиҳа таклиф этишлари кутилади. Бу ҳам келажакда янги лавозимга эга чиқишингиз учун асқотади. Саломатликни эҳтиёт қилинг.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

2 октябрь куни ҳар қандай кўнгилсиз вазиятдан ҳам осон чиқиб кета оладиган даражада бўласиз. Бунда дўстларнинг ҳам ёрдами керак бўлмайди. Барча муаммоларни ёлғиз ўзингиз мустақил тарзда бартараф этасиз. Оиласизларни кечқурун романтика кутади. Лекин муҳаббатда меъёрни билинг. Акс ҳолда романтика ҳам татимай қолиши мумкин.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

1 октябрь куни қандай ишга қўл урманг, не ҳаракатлар содир этманг, фақат ўз кучингиз ва имкониятларингизга суянинг. Атрофдагиларнинг ёрдами бугун сизга муваффақият келтирмайди. Бугун ҳатто омад ҳам сиздан вақтинча юз ўгириши мумкин. Муҳаббатда оила қурмаганларнинг омади кулади. Романтикага бой учрашув сизни кечқурун интиқ кутади. Агар шахсий машинангиз бўлса, йўлларда эҳтиёт бўлинг.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

Юлдузлар бугун ҳамкасблар билан баҳс-мунозарага киришишингиз кутилишидан башорат қилишган. Тадбиркор бўлсангиз, фойдали шартномаларга сира иккиланмасдан имзо чекаверинг, муваффақият сиз томонда. Хорижда тижоратингиз бўлса, назоратни кучайтиринг. Кайфиятингиз бўлмаса, интернет орқали яқин дўстлар билан мулоқот қилинг, чалғийсиз. Соғлиғингизни эҳтиёт қилинг.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

1 октябрь куни бирдан бир неча ишни параллел тарзда амалга оширишингизга тўғри келади. Астойдил киришсангиз, бу ишларни муддатидан олдин якунлайсиз. Кун давомида эски хатоларни такрорлаб қўйишингиз хавфи ҳам йўқ эмас. Жуфтингиз билан муносабатларда сергак бўлинг. Орангизда совуқчиликлар пайдо бўлиши мумкин. Кечки пайт моддий жиҳатдан кўнглингиз тоғдек кўтарилишини юлдузлар башорат қилган. Саломатлигингиз масаласида алоҳида қайғуринг.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

Бугун эрталабдан ўзингизни ёмон ҳис эта бошлашингиз кутилади. Шунинг учун жисмоний зўриқишларга сабаб бўладиган ишларга қўл урмаганингиз маъқул. Жисмоний зўриқишлар саломатлигингизга баттар путур етказади. Молиявий масалада муаммо бўлмайди. Харажатларингиз даромадлар билан мутаносиб келади. Кечқурун сизни катта бир тадбирга таклиф этишлари мумкин. Бу ерда сиз янги танишувларни бошдан кечирасиз.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

1 октябрь куни жуфтингиз, оиласиз бўлсангиз, танлаганингиз билан орангиздаги муносабатларга вақтинча путур етиши мумкин. Бундай вазиятлар инсон ҳаётида учраб туради. Куннинг иккинчи ярмида хизмат сафарига жўнашингизга тўғри келади. Бу сафар сизга сезиларли даражадаги муваффақиятларни ҳадя этади. Агар сизнинг фикрларингиз билан уйдагиларингиз ҳисоблаша олишса, рўзғордаги барча муаммолар тез орада хамирдан қил суғургандек осон ҳал этилган бўларди.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

Юлдузлар бугун ҳамма ишларни йиғиштириб қўйиб, дам олишингизни маслаҳат беришмоқда. Тоғ ён бағрига энг яқин инсонингиз билан бирга чиқиб кетинг. Чунки ишлар эртами-кечми, албатта бажарилади. Аммо саломатликка путур етса, уни тиклаш осон кечмайди. Молиявий муаммолар сизни бугунча четлаб ўтиши кутилади. Шубҳали лойиҳалар, ишларга пул тикманг. Муваффақиятсизликка учрайсиз.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

30 сентябрь куни биринчи қиладиган ишингиз бировлар насибасига шерик бўлмасликдан иборат бўлиши лозим. Йўқса, қўлингизда боридан айриласиз, топган пулингизнинг баракаси қочади. Оиласизлар яқиндагина танишган инсоннинг ҳақиқатан ишончли эканига бугун яна бир карра амин бўлишади. Агар вужудингизда кучли толиқиш сезсангиз, уни халқона усул билан бартараф этинг.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

Ҳар қандай вазиятда ҳар бир одамнинг яхши жиҳатини кўришга ҳаракат қилинг. Айниқса, бугун ўзингизга ёқмайдиганлар билан мулоқот қилишингизга тўғри келади. Уларни ҳам синчиклаб назоратдан ўтказсангиз, яхши хислатларини албатта топасиз. Муҳаббатда алданиб қолишингиз эҳтимоли бор. Жуфтингизни рашк қилишдан тийилсангиз, ҳаёт янада тотли кеча бошлайди.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

30 сентябрь куни энг оғир вазиятларга тушсангиз ҳам бардошни йўқотманг. Бардошгина сизни шундай вазиятлардан олиб чиқиб кета олади. Молиявий аҳволингиз тушдан кейин яхшиланиши кутилади. Иш жойингизда баъзи тўсиқлар йўлингизга кўндаланг бўлиши мумкин. Бу муаммони раҳбарларнинг ўзи ҳал этади. Бугун азартли ўйинларга берилиш фақат йўқотишлар ҳадя этади. Кечқурун дўстлар билан бирга табиат қўйнига жўнасангиз ҳам фойдадан холи бўлмасди.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

Бугун кайфиятингиз аъло даражада кечишини юлдузлар башорат қилган. Агар вужудингизда етарлича куч зоҳир эканини ҳис этсангиз, қўшимча даромад берувчи иш топинг. Молия масаласида уйдагилар маслаҳатига қулоқ тутган ҳолда иш тутинг, зиён кўрмайсиз. Кун давомида ёши улуғ ёки оғир хаста қавмлардан хабар олинг. Кечқурун енгил ҳазм бўлувчи таомлар истеъмол қилиш билан чекланинг.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

30 сентябрь куннинг биринчи қисмидаёқ ёши ўтган қавмлардан хабар олинг, керак бўлса, моддий кўмак кўрсатинг. Шунчаки ҳол сўрашингиз ҳам уларга катта бойлик келтиргандай бўлади, мамнун бўлишади. Санъат, бизнес ва адабиёт билан шуғулланувчилар учун 30 сентябрь жуда омадли кечиши кутилади. Кечқурун тоза ҳавода узоқ вақт сайр қилинг, афсусланмайсиз.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

Бугун бировларнинг ҳаётига аралашишдан тийилинг. Агар хоҳлашса, уларнинг ўзлари ҳаёти ҳақида гапириб беради. Азартли ўйинлар, пул масаласида таваккалчилик сизга қимматга тушиши мумкин. Саломатликни обдон кўрикдан ўтказиш бугун муваффақият келтиради. Соғлиғингиз мустаҳкамлигидан хабар топишнинг ўзи омад эмасми?

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

29 сентябр куни эрта тонгданоқ кайфиятингизда тушкунлик ҳолати кўзга ташланади. Нуқул ёлғиз қолгингиз келаверади. Аммо иш жойингизда юмушлар, ютуқлар кутиб туришини унутманг. Муаммоларингизни фақат ўз куч ва тажрибангизга суянган ҳолда бартараф этинг, бировлар кўмагига ишониб қолманг. Кечқурунга яқин молиявий масалада ҳам муваффақиятга эришасиз. Кечқурун сизни танишлардан бири меҳмонга таклиф этмоқчи. Борманг, акс ҳолда зарарли одатларга яна асир бўлишингиз мумкин.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

Нафақат уй, балки ташқаридагилар билан ўзаро муносабатларни ҳам қайта кўриб чиқишингизга тўғри келади. Шунда ортингиздан бўҳтон тарқатувчилар пайдо бўлганига гувоҳ бўласиз. Айниқса, бу тижорат билан шуғулланувчиларга жуда асқотади. Рўзғорда ҳам муаммолар етарли. Уларни бартараф этиш ҳаракатида кунни кеч қиласиз. Бугун даромадингиздан харажатларингиз ошиб тушиши кутилмоқда. Саломатлигингизни эҳтиёт қилинг.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

29 сентябр куни ҳар бир бажарадиган ишга ижодий ёндашмасангиз бўлмайди. Шундагина кўзланган даромадга эга бўласиз. Куннинг иккинчи ярмида фирибгар ва ҳасадгўйлар шахсий ҳаётингизни издан чиқаришга уриниб кўришади. Уларга қарши курашишдан чўчиманг. Курашганда ҳам аёвсиз курашинг. Кечқурун жуфтингиз ёки танлаганингиз сизга кутилмаган совға тайёрлашни ният қилган.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

Юлдузлар бугун хизмат сафарига чиқишингизни башорат қилишган. Сафар давомида оила қурмаган бўлсангиз, романтик танишувларни ҳам бошдан кечиришингиз эҳтимолдан узоқ эмас. Бугун уй таъмири, янги уйга кўчиб ўтиш ва уй олди-сотдиси муваффақиятли кечади. Кечқурун овқатланишда жуда сергак туринг. Дуч келган таомниистеъмол қилишингиз тавсия этилмайди. Бугун атмосферада кучли магнит бўронлари давом этиши сабабли сурункали хасталикка йўлиққанлар саломатликни доимий тарзда назорат этишлари талаб қилинади. Кечқурун уйингизга олисда яшайдиган қариндошлар меҳмон бўлиб келишлари кутилади.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

29 сентябр куни ишсиз зерикиб вақт ўтказишингиз кутилади. Эҳтиёт бўлинг, бекорчиликда мияга турли бўлар-бўлмас ўйлар ёғилиши мумкин. Оилада жуфтингиз билан ўзаро муносабатларга яна бир бор ойдинлик киритиб олишингизга тўғри келади. Кўча таомини истеъмол қилманг. Заҳарланишингиз эҳтимоли бор.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

Иш жойингизда омадингиз кулиши кутилмоқда. Сизга нисбатан анча тажрибаси кўп ҳамкасбингиз мушкул вазиятлардан чиқишингизда кўмак беради. Бугун ҳар қандай турдаги сафар ва муҳим ҳужжатларга имзо чекиш омадсиз кечади. Саломатлигингиздан шикоятингиз бўлмайди. Спортзалга бориб спортнинг ўзингизга ёққан тури билан шуғулланаверишингиз мумкин. Аммо барибир эҳтиёткорликни қўлдан берманг.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

Юлдузлар бугун сизга омад ваъда қила олишмайди. Кимдир кун давомида сизни фириб ёрдамида чув туширмоқчи бўлади. Эҳтиёт бўлинг. Агар заҳирада катта пулингиз бўлса, уни фақат банкда сақланг. Акс ҳолда бу пуллар ҳам сизга кўнгилсизлик келтириши ҳеч гап эмас. Хасталик сизга бугун хавф солмайди. Бироқ куч ва фаоллигингиз интиҳосига етиб турибди. Янги куч тўплаш учун дам олишингиз, кучли калорияга эга таомлар истеъмол қилишингиз лозим.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

28 сентябрда оилалилар шахсий ҳаётда шошма-шошарлик билан номақбул ишларни амалга ошириб қўйишдан, оиласизлар эса яқиндагина танишган инсонга туйғуларини ошкор этишдан сақланишлари керак. Ҳар бир қадамни тафаккур ёрдамида босинг. Кун давомида сизга касбингиз билан боғлиқ йирик бир лойиҳани таклиф этишлари мумкин. Рози бўлаверинг, бу лойиҳа сизга мўмай даромад ҳадя этади. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилсангиз, мия фаолияти яхшиланади.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

Юлдузлар бугун катта бир йиғинда сўзга чиқишингиз мумкинлигини башорат қилишган. Ана шу паллада сиз ораторлик истеъдодингизни ҳам йиғилганларга намойиш этиш имконига эга бўласиз. Яқинларингиз билан муносабатларда мулойим ва адолатли бўлинг. Куннинг иккинчи ярмида молиявий масала ижобий ҳал бўлади иншооллоҳ. Кечқурун яқин инсонингизга совға ҳадя этишни унутманг. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

28 сентябр куни шу қадар қийин ишларни зиммангизга юклашадики, бунинг олдида энг мураккаб математик масала ҳам ип эша олмайди. Лекин сиздаги сабр ваирода кучи ўша ишни ҳам уддалашингизга туртки бўлади. Кўпчилик қаршисида дўстларингиздан бири обрўйингизни тўкишга ҳаракат қилиб кўриши мумкин. Зинҳор бунга йўл қўйманг. Оила қурмаганлар бугун муҳаббатда ва жуфт танлашда муваффақиятсизликка учраши кутилади.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

Юлдузлар 28 сентябрда пулни кўр-кўрона сарфламаслигингизни маслаҳат беришади. Яхшиси, қўлингизда бор пулларни энг муҳим ва йирик харидлар учун ажратинг. Муҳаббатда омад ва омадсизлик ёнма-ён бўлиши кутилади. Кечқурун енгил ҳазм бўлувчи таомлар истеъмол қилинг. Газланган ичимликлардан нарироқ бўлинг.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

28 сентябр куни нимани режалаштирган бўлсангиз, барчаси амалга ошади. Пул ҳам шу даражада кўп бўладики, уларни ҳам оила, ҳам бошқа мақсадлар учун сарфласангиз барибир ортиб қолади. Худо барака берса шу-да! Кечқурун хизмат сафари билан бошқа шаҳарга жўнашингиз кутилади. Бу сафар ҳам сизга мўмай даромад келтиради.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

Шахсий ҳаётда дадил қадамлар ташлаган ҳолда иккиланишларсиз ҳаракатлар содир этинг. Ҳар қандай вазиятда ҳам кўнгилсизликлар сизни четлаб ўтади. Оила қурмаганларнинг айримлари шуни билсинларки, танлаганингиз сизни росманасига севади. Демак, тўй ҳаракатига тушсангиз ҳам зиён бўлмайди. Уйдагилар билан уй олди-сотдиси масаласида жиқиллашиб қолишингиз мумкин. Кечқурун сизни кутилмаган совға кутади.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

27 сентябр куни ҳаракатларингиз бошқа кунлардагига нисбатан янада фаолроқ кечади. Атрофдагилар билан мулоқотда дипломатларча муносабат турини танланг. Ижодкор бўлсангиз, ҳар қачонгидек қалб амрига бўйсунган ҳолда қалам тебратинг. Буюртмали ижоддан қочинг. Агар иш жойингизда мўмай даромад олиш ниятида бўлсангиз, иш сифатини ва миқдорини оширинг. Соғлиқ бугун сиз учун биринчи ўринда бўлиши шарт. Аммо халқона усуллар ёрдамида муолажалар бошламанг.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

Яқинларингизга нисбатан муносабатларда бардош ва эътиборни йўқотиб қўйманг. Шундоқ ҳам ишингиз кўплиги туфайли яқинларингиз билан кам кўришасиз. Рўзғорингизда ҳам арзирли муаммолар йиғилиб қолгани аниқ. Уларни жуфтингиз билан бамаслаҳат бартараф этсангиз, фойдадан холи бўлмайди. Саломатликка путур етказувчи ҳаракатлар содир этманг.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

27 сентябр куни кайфиятингиз аъло даражада бўлиши кутилади. Шунинг учун бўлса керак эрталабдан дуч келган билан суҳбат қургингиз келаверади. Ишда ҳам юқори лавозим олишингиз тайин бўлиб турибди. Куннинг иккинчи ярмида соғлиғингизни бир кўрикдан ўтказиб қўйишингиз керак бўлади. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилиб, оила даврасида қизиқарли суҳбатлар ташкил этинг.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

Молиявий аҳволингиз вақтинча бўлса-да, юқори даражада бўлади. Бундан бошингиз осмонга етади ва дўкон айланиб ажойиб харидларни амалга оширасиз. Экзотик таомлардан бош тортинг, заҳарланиб қолишингиз эҳтимоли бор. Шахсий ҳаётингизда учрайдиган кўнгилсизликларни йўқ қилинг, акс ҳолда бошингиз ташвишдан чиқмай азобланиб юрасиз. Муҳаббатда ошиғингиз олчи.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

27 сентябр куни балиқ буржида туғилганлар тушга қадар ўзгалар муаммоларини бартараф этиш билан банд бўлишлари мумкин. Ғийбатларга сира эътибор қилманг. Профессионал касбингиз доирасида билимларингиз ва малакани янада ошириш ҳаракатида бўлинг. Тижоратчилар эса бугундан мўмай даромад кутмасалар ҳам бўлади.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

Қачонлардир юзага келиб, кейинчалик унут бўлган муаммолар кутилмаганда яна бошингизга оғриқ бўлиши мумкин. Аммо қайғуга ботманг. Бу гал уларни аниқ бартараф этасиз. Муаммоларни фақат ўз кучингизга суянган ҳолда бартараф қилинг. Ўзгалар ёрдамидан умид қилманг. Иш жойингизда ўзингизни сал совуққонроқ тутинг. Акс ҳолда асабларингизни қақшатувчи вазиятлар кўндаланг бўлиши мумкин.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

26 сентябр куни яна бир карра ёруғ дунё қанчалар гўзаллигини англаб етасиз. Тадбиркорлар янги бир шартнома имзолашади. Бу шартнома орадан ҳеч қанча ўтмай, ўз фойдасини бера бошлайди. Фақат қувончларингизни ҳамкасблар, дўстлар, танишлар билан баҳам кўришга шошилманг, кўз тегиши мумкин. Улар орасида ҳасадгўйлари ҳам бор. Ўшалардан эҳтиёт бўлишингиз керак. Оиласизлар муҳаббатда бугун фақат ёқимли лаҳзаларга ошно бўлишади.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

Афсуски, 26 сентябр сиз учун жанжаллар куни бўлиши кутилади. Атрофингиздагилар нимадир қилиб бўлса-да, асабингизни бузиш тараддудида туради. Олис сафарга чиқишни режалаштирган бўлсангиз, шахсий машинангизда чиқманг, йўлда ё машина бузилиб қолиши, ё катта миқдордаги жаримага тушишингиз эҳтимоли бор. Профессионал касбингиз билан боғлиқ янги лойиҳалар бўлса, уларни ёлғизликда ҳақиқатга айлантиринг. Кечқурун тозаҳавода сайр қилинг.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

26 сентябрда юлдузлар кўпроқ қийналганлар, боқувчиси йўқларга амалий ёрдам кўрсатишингизни маслаҳат беришмоқда. Бу амалларингиз жуда қисқа фурсатда ўзининг ижобий натижасини беради. Молиявий масалада зинҳор таваккалчиликка йўл қўйманг. Оқибати яхшилик билан тугамаслиги мумкин. Кун бўйи саломатлигингиз ҳақида кўпроқ қайғуринг. Ғийбатчиларга аҳамият бермаган ҳолда ҳаракатлар содир этинг. Кечқурун вақтингизни оила даврасида ўтказинг.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

Бўлар-бўлмасга куч сарфлайвермаслигингиз тавсия этилади. Бу молиявий масалага ҳам, профессионал ишингизга ҳам баравар тааллуқли. Иложи борича стресс ҳолатига тушишдан сақланинг. Бу саломатлигингизни ёмонлаштириши мумкин. Организмни жисмоний зўриқишга мажбурлаш ҳам тавсия этилмайди. Кечқурун олисдан ёқимли хабар эшитасиз. Баъзи дўстларимизнинг хонадонида янги меҳмон дунёга келиши мумкин.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

26 сентябр куни балиқ буржида таваллуд топганларни энг яқин дўстларидан бири чув туширишга уриниб кўриши мумкин. Сергакликни қўлдан берманг. Молиявий муаммоларингиз эса аксинча хамирдан қил суғургандек осон ҳал бўлади. Иш жойингизда катта миқдорда мукофот пули олишингиз ҳам эҳтимолдан холи эмас.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

25 сентябр куни иш жойингизда ҳар қанақанги оғир ишни ҳам қойиллатиб бажариб ташлайсиз. Албатта, раҳбарият бу ишларингизни мукофотсиз қўймайди. Кечқурунга яқиноқ мукофотни қабул қилиб оласиз иншооллоҳ. Адабиёт, санъат билан банд дўстларимиз ҳам муваффақиятлардан мосуво қолишмайди. Кечқурун дўстларингиз даврасида дам олишингиз кутилади. Аммо зарарли одатларга ён бериб қўйманг.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

Ишда ҳатто майда хатоликларга ҳам йўл қўймаслигингиз талаб этилади. Акс ҳолда мукофот, юқори лавозимларга эга чиқа олмайсиз. Кун давомида молиявий ютуқларга ҳам эришасиз ва бугун кўз кўриб қулоқ эшитмаган миқдордаги пул қўлингизга келиб тушиши эҳтимолдан холи эмас. Бироқ тежамкорлик асосий масала эканини унутманг. Янги танишувларга йўл берманг, ўзингиз учун шубҳали туюлган кимсалар билан мулоқотга киришманг.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

25 сентябр куни шундай бир ғалати вазиятга тушиб қоласизки, баъзи дўстларингизнинг аслида қандай одам эканини илғаб, кўзларингиз мошдек очилади. Аммо молиявий аҳволингиз аъло даражада кечади. Ўтган кунги бажарган ишларингиз учун ҳам бугун мукофот оласиз. Муҳаббатда сирлироқ бўлинг. Жуфтингизга нисбатан мулойимроқ муносабат юритинг. Ҳасадгўйлардан эҳтиёт бўлинг.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

Юлдузлар бугун ҳеч қанақанги муҳим режалар тузмаслигингизни маслаҳат беришмоқда. Банкоматдан пластик карточкадаги пулларни нақдга айлантираётганда эҳтиёт бўлинг, хатога йўл қўйишингиз эҳтимоли бор. Руҳий ҳолатингизга зиён етмасин десангиз, жанжалли вазиятлардан қочинг. Шамоллашдан азобланаётган бўлсангиз, халқона йўллар билан даволанинг. Кечқурун оила даврасида вақт ўтказинг.

ҚОВҒА(21. 01 — 19. 02)

25 сентябр куни сизни кўплаб ишлар кутиб турибди. Уларнинг аксарияти ташкилотчилик талаб қилади. Раҳбарларингиз сизнинг зиммангизга ўта масъулияти катта ишни юклашади. Демак, эътиборли ва сергак бўлишингиз керак. Агар шу ишни уддалай олсангиз, узоқ муддат раҳбарларнинг ҳурмат-эътиборида бўласиз. Кечқурун олисда яшайдиган дўстингиздан почта орқали кутилмаган совға олишингиз мумкин. Соғлиғингизни эҳтиёт қилинг.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

Юлдузлар ишхонадаги бажариладиган ишларга ёлғиз қўл урмаслигингиз лозимлигини уқтиришмоқда. Гарчи тажрибангиз етарли бўлса-да, катта ишларни ёлғиз адо қила олмайсиз. Оиласизлар муҳаббатда фақат муваффақиятга эришишади. ЗАГС га бориб қўя қолсангиз ҳам зиён қилмасди. Саломатлигингиз кун давомида бир неча маротаба панд бера бошлаши кузатилади. Эринмасдан врач кўригидан ўтиб қўйинг. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

Бугун ўзингизни ўзингиз назоратда ушлаб, ҳар бир ҳаракатингизни қолипга солишингиз талаб этилади. Акс ҳолда бирор жиддий хатоликка йўл қўйишингиз ҳеч гап эмас. Ҳали янги ишлар бошлашнинг фурсати етмади. Шунинг учун эскилари билан овуниб туришингизга тўғри келади. Оиласиз бўлсангиз, бугун кечқурун сизни романтик учрашув кутади. Эркакларимиз гулдаста харид қилишни унутмасалар бўлди.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

24 сентябр куннинг биринчи ярмида ҳуқуқ билан боғлиқ ҳамда нотариал ишларни ҳал этишингизга тўғри келади. Солиқлардан қарзингиз бўлса, бугун тўлаб қўйишингиз зарур. Кун давомида ёлғиз қолмасликка, одамлар қаторида бўлишингиз мақсадга мувофиқ. Эмоциянгиз меъёрда эмас. Бу сизни депрессия ҳолатларига киритиши мумкин. Ухлашга ҳар кунгидан эртароқ ётинг. Бугун тунда кўрадиган тушингиз тотли кечиши кутилади.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

Юлдузлар бугун асосий эътиборни харажатларни камайтиришга қаратишингизни маслаҳат беришади. Йўқса, кейин ўзингиз афсус чекасиз. Мураккаб техник ишларнинг яқинига ҳам борманг, кўп овқат истеъмол қилиб организмни зўриқтирманг, спортзалга борманг. Буларнинг барчаси сизнинг зиёнингизга ишлайди. Шу уч машғулот туфайли жиддий жароҳат олишингиз ҳам ҳеч гап эмас. Кечқурун очиқ ҳавода сайр қилиб вақт ўтказинг.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

24 сентябрда сизга сердаромад иш таклиф этишлари кутилади. Агар бу таклиф дўстларингиздан бири тарафидан келиб тушса, албатта рози бўлинг. Куннинг иккинчи ярмида молиявий аҳволингиз яхшиланиши кутилади. Жуфтингиз билан суҳбатда босиқроқ бўлинг. Жаҳлдорликдан узоқроқ бўлинг. Овқатланиш меъёрларига риоя қилинг. Кечқурун сизга олисдаги танишингиз ажойиб бир хабар етказиши мумкин.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

Кунингиз ажойиб кечиши кутилмоқда. Дам олиш куни бўлишига қарамай, сиз учун машғулотлар топилади. Аммо уларнинг барчаси ҳам руҳий, ҳам моддий ҳузур бахш этмоқчи. Кайфиятингиз, саломатлигингиз ажойиб тарзда бўлиши учун куч ва имкониятларингизни аяманг. Айниқса, шахсий ҳаётингизга қўшимча мазмун киритишда куч ва имкониятлар жуда асқотади. Жуфтингизга қайта-қайта муҳаббатингизни изҳор қилинг. Барчаси яхшилик учун хизмат қилади, ишонинг.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

24 сентябр куни оилада ёлғиз ўзингиз ҳам пул, ҳам рўзғор муаммоларини бартараф этасиз. Дўстлар, оила аъзоларингиз ёрдамидан воз кечасиз. Бу фақат яхшиликка. Чунки кимдандир ёрдам сўрасангиз-у, рад жавобини берса кўнглингиз оғрийди. Кечқурун илож топсангиз, яқинларингизни олиб кўча сайрига отланинг. Тоза ҳаво кучингизга куч, шодлигингизга шодлик қўшади. Соғлиғингиз бугун панд бермайди.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

Юлдузлар бугун пул, иш ва муҳаббатда вақтинчалик танаффуслар юзага келишини башорат қилишган. Бугунги кун ҳаётингиздаги энг қувноқ ва бахтли лаҳза сифатида бир умр ёдингизда қолади. Баъзи муаммоларга ҳазил аралаш муносабатда бўлсангиз, асабийлик сизга умуман яқинлашмайди. Тўғри сўзлаш, ҳалол ишлаш 23 сентябр куни сизга ўзингиз хоҳлагандан ҳам кўпроқ даромад ҳадя этиши мумкин.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

23 сентябрда тижорат билан шуғулланадиганлар рақобатчиларнинг хавфли қопқонига тушиб қолишдан сақланишлари зарур. Шундагина ишингизда унум бўлади. Эришаётган муваффақиятларингиз ҳақида ҳеч кимга оғиз оча кўрманг. Жуфтингизга бўлган муносабатларни янада мустаҳкамлашга ҳаракат қилинг. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг ва саломатлигингизни эҳтиёт қилинг.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

Бугун мавқе ҳақида ўйламасангиз ҳам бўлади. Сабаби, бу масалада барибир омадингиз чопмайди. Ундан кўра, ўтган кунлари чала қолиб кетган ишларни охирига етказиш пайида бўлинг. Ишга кечикишингиз раҳбарларга ёқмаслиги мумкин. Шунинг учун эртароқ ҳаракат қилишингизга тўғри келади. Молиявий аҳволингиз юқори чўққида бўлади деб айтиш сал нотўғри бўлса керак. Қўшимча даромад келтирадиган иш топинг.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

Бугун ҳар бир қадамингизни ўйлаб босинг, ҳар бир айтадиган сўзингизни мулоҳаза қилиб тилингизга кўчиринг. Келажак ташвишлари ҳақида қайғуриб ухламасдан тонг оттириш сира шарт эмас. Оллоҳдан сўранг, у албатта инобатга олади. Бугун ёқимли куй ва қўшиқлар тинглаш, китоб мутолаа қилиш, тоза ҳавода сайр қилиш сизга ҳузур ва илиқлик ҳадя этади. Саломатликни асранг, асаббузарликдан сақланинг.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

Бошни баланд кўтариб, олға юрсангиз, йўлингизда бир олам ёрқин вазиятлар, воқеалар ҳозир бўлади. Олис сафарга чиқишни ният қилган бўлсангиз, бу амални бугундан қолдирманг. Куннинг иккинчи ярмида сизни янги танишувлар ва янги ишлар кутади. Жуфтингизга нисбатан адолатли бўлинг. Орага рашк, шубҳа оралашига асло йўл қўйманг. Саломатлигингизни қаттиқ туриб ташқи хавфлардан ҳимоя қилинг.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

23 сентябр куни ишда ҳам, уй ва кўчада ҳам тўғри сўзланг. Бирор муаммони ҳал этиш қийинчилик туғдирса, ўзгаларга эмас, қалбингизга мурожаат этинг. У сизга тўғри йўлни кўрсатади. Кун давомида сизга кўп қўнғироқлар бўлиши, янги ишга таклифлар келиб тушиши мумкин. Кечқурун маданий тадбирларлардан бирида иштирок этишингиз кутилади.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

22 сентябр куни атрофдагилар билан мулоқотда жуда эҳтиёт бўлинг. Ўзингизга ёқмайдиганлар билан мулоқот қилмаганингиз маъқул. Сиздан ўз манфаатлари йўлида фойдаланишни ихтиёр этишлари ҳеч гапмас. Агар дўстлар, ҳамкасблар ва таниш-билишлар қаршисида дафъатан ораторга айлансангиз, барчани ҳайратга солган бўлардингиз ва шунинг баҳонасида обрўйингизга обрў қўшиларди.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

Харажатлар масаласида жуда сергак бўлишингиз тавсия қилинади. Иложи борича даромадга нисбатан харажатлар кам бўлишини таъминланг. Акс ҳолда кечқурунга етмай кимлардандир қарз сўрашингизга тўғри келади. Овқатланиш меъёрларига амал қилинг. Бу меъёрларга амал қилмаслик саломатлигингизга путур етказиши мумкин. Спортнинг енгил турлари билан шуғулланиш ҳам зиён қилмайди. Кечқурун жуфтингиз ёки бўлғуси ёрингиз сизга кутилмаган совға тайёрлаб қўйиши кутилади.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

22 сентябрда оиласизлар муҳаббат масаласида орзулаб кун ўтказишлари мумкин. Аммо ҳозирги замонда хаёлпарастлик билан ҳеч нарсага эришиб бўлмаслигини унутманг. Ҳаётга реал назар билан боққан ҳолда ҳаракатлар содир этинг. Куннинг иккинчи ярмида ўз ҳаракатларингизни, бажарган ишларингизни таҳлил қилинг, келаси ой учун оила бюджетини хомаки тарзда бўлса-да тузиб қўйсангиз ҳам зарар кўрмайсиз. Саломатлигингиз ҳақида кўпроқ қайғуринг.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

Атрофдагиларни сўзсиз кузатинг, кимнинг қанақалигини янада чуқурроқ таҳлил этишга ҳаракат қилинг. Шунда ҳақиқий дўст ва душманни янада яққолроқ кўра бошлайсиз. Кун давомида неки иш қилманг, фақат қалб амрига бўйсунинг. Молиявий аҳволингиз кечқурунга бориб яхшиланмаса, қарз кўтаришингизга тўғри келади. Кечқурун хизмат сафарига жўнаб кетишингиз ҳам эҳтимолдан холи эмас.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

22 сентябр куни турли ўлчам ва характердаги мушкул вазиятларга тушиб қолишингиз мумкин. Аммо бу вазиятлардан чиқишда фақат ўзингиз ўзингизга ёрдам бера оласиз. Дўстлар кўмагига ишонманг. Ҳар бир гапингизни ўйлаб гапиринг. Саломатлигингиз панд бера бошласа, сира иккиланмай врач қабулига чопинг. Молиявий аҳволингиз бугун сизга панд бермаслиги кутилади. Серқатнов йўлларда эҳтиёткорликни қўлдан берманг. Киссавурлар, фирибгарлар чангалига тушишдан сақланинг.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

Бугун балиқ буржи вакилларига иккиланиш деган одатга яқин бориш тақиқланади. Иккиландингизми, тамом, ишларингиз орқага кетаверади. Ҳар бир ишга қатъийлик билан ёндашинг, фойдасини кўрасиз. Бугун ота-она, фарзандлар ва яқин қариндошлар билан кечадиган ҳар бир суҳбат албатта хайрли кечади. Кечқурун сизга кимдир тижоратда шерикчиликни таклиф этиши мумкин. Агар у одамга ишонсангиз, таклиф ёмон эмас.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

21 сентябр куни ақлий меҳнат билан шуғулланувчилар ҳар жабҳада муваффақиятга эришишлари кузатилади. Бир-биридан ажойиб тадбирлар ташкил этасиз. Кайфиятингиз кўтаринки кўринишда бўлади. Оилавий бўлиб саёҳатга чиқиш, қимматбаҳо буюмлар сотиб олиш амаллари бугун омадли кечади. Фақат бу ишларни пухта режа асосида амалга оширинг. Шунда хатога йўл қўймайсиз. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

Бировларнинг муаммоси, ички ишларига умуман аралашманг, оқибатда сиз ёмон ва айбдорга айланиб қолишингиз мумкин. Ҳар ким ўз муаммосини ўзи ҳал этавергани маъқул. Агар сиз анчадан бери суюкли инсонингизни ажойиб совға билан мамнун этмоқни орзулаган бўлсангиз, фурсат етди. Кечқурун бу орзуни ҳақиқатга айлантиришингиз мумкин. Саломатлигингиз кечки пайтга бориб ёмонлашиши кутилади. Ҳойнаҳой қон босими ошиши кузатилса керак. Мутахассис кўригидан ўтиб қўйинг.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

21 сентябр куни ҳис-туйғулар, эмоцияга эрк бермаслигингиз талаб этилади. Фақат ақл билан иш тутсангизгина сувдан қуруқ чиқа оласиз. Никоҳдан ўтиш, унаштириш ва тўй амаллари бугун аъло даражада кечади. Шошма-шошарликка зинҳор йўл қўя кўрманг, бу сизни боши берк кўчага олиб кириб қўйиши мумкин. Куннинг иккинчи ярмида қўлингизга мўмайгина пул тушади. Дўкон айланиб харидлар қилсангиз, сира афсусланмайсиз.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

Юлдузлар бугун кунингиз шодликларга тўла бўлишини башорат қилишган. Бундан ташқари, мириқиб дам олишингиз учун ҳам имкониятлар эшиги катта очиқ. Эски қадрдонлар билан қўнғироқлашинг, улар билан бирга дам олинг, суҳбатлар қуринг. Молиявий аҳволингиз ҳам бугун сизни ранжитмайди. Қарзлардан қутуласиз, рўзғор учун зарур жиҳозлар харид қиласиз. Соғлиғингиздан шикоятингиз бўлмайди.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

21 сентябр куннинг биринчи ярмида раҳбарлар билан мулоқотда ноқулай аҳволда қолишингиз кутилади. Сиз бу мулоқотда асосан тингловчи ролини бажаринг. Ўзингизга ёқмайдиган ҳамкасбларни билиб-билмай ёмонлаб қўйманг. Оилада рўзғор масаласида жиддий муаммолар юзага келиш эҳтимоли бор. Муаммолар сантехника билан боғлиқ бўлса, албатта мутахассисни чақирганингиз дуруст. Ҳар бир ишни ўз устаси амалга оширгани маъқул. Кечқурун оилангиз даврасида ёки севимли хоббингиз билан шуғулланиб вақт ўтказинг.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

Кунингиз ижодий муваффақиятларга тўла бўлади. Қайси касб эгаси бўлманг, ғоялар бир-бирини қувлаб миянгизни забт эта бошлайди. Бу сизнинг энг катта ютуқларингиздан бири. Кун давомида қадрдонлар билан тоғ ён бағирларида дам олиб қайтинг. Ўзингиз азалдан орзулаган буюмни харид қилинг. Пулингиз етарли. Жуфтингизни бўлар-бўлмасга рашк қилманг, бу яхшиликка олиб келмайди.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

20 сентябр куни асосан молиявий муаммоларни ҳал этиш билан вақт ўтказишингиз кутилади. Кимлардандир қарзингиз бўлса, албатта бугун қайтаришга ҳаракат қилинг. Бусиз хонадонингизда барака бўлиши қийин кечади. Бугун зинҳор бизнес билан шуғулланишга уринманг, муваффақиятсизликка учрайсиз. Кечқурун вақтингизни оила даврасида ўтказинг. Соғлиғингизни асранг.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

Бугун юлдузлар ишхонангизда раҳбарлар билан муносабатингиз янада яхшиланишини башорат қилишган. Бу ишингизда сифат даражаси ортиши туфайлидир. Лавозимингиз ортиши, ҳамкасбларингиз орасида обрўйингизга обрў қўшилиши эҳтимол эмас. Баъзи дўстларимиз хонадонида бугун янги меҳмон дунёга келиши кутилади. Кечқурун яқинларингиз даврасида вақт ўтказинг.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

20 сентябр куни ишларингиз бароридан келишида ҳамкасбларингиз яқиндан кўмак беришади. Демак, раҳбарият қаршисида ҳурматингиз янада ошади. Мавқеингиз ҳам юқорилаб етти ухлаб тушингизга кирмаган лавозимларни эгаллаш учун қулай имкониятлар туғилади. Шахсий ҳаётда ҳам дипломатларча йўл тутинг. Жуфтингизни рашк қилаверишдан тийилинг. Эмоция, ҳис-туйғуларни жиловланг.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

Бугун сизни қисқа масофага саёҳат, янги танишувлар ва ёқимли лаҳзалар интиқ кутади. Буларнинг барчаси куннинг биринчи қисмида юз бериши, айниқса, қувонарлидир. Кечқурун яқин дўстлар билан учрашиб, чақчақлашишингиз мумкин. Бу ҳам кайфиятингизга кайфият қўшади. Жуфтингиз билан аразлашиб қолган бўлсангиз, бугунча муносабатларга ойдинлик киритишга шошилманг. Бунинг учун бошқа кунни танлай қолинг. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

20 сентябр куни иш жойингизда сизни ёқимли хабарлар ва вазиятлар кутиб қолади. Асосийси, бошлиқлар не иш буюрса, бўйин товламасдан бажараверинг, мукофотини албатта оласиз. Шахсий ҳаётда сизни рыцар деб аташ тўғрироқ бўлади. Жуфтингиз сўнгги қарорингизни кутади. Юз-кўзларидан сиз билан фахрланишини дарров илғаб оласиз. Унга кечқурун кутилмаган совға тайёрлаб қўйсангиз ҳам зиён қилмасди.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

Кун давомида асло бир жойда ўтириб ёки туриб қолманг. Ҳаракатлар содир этинг. Ҳаракатланишдан тўхтаманг. Илож топсангиз, қўшимча даромад келтирувчи иш топинг. Муҳаббатда ҳали оила қуришга улгурмаганларнинг ошиғи олчи бўлади. Ажойиб бир инсонни учратасизки, унга биринчи марта боққандаёқ бир умрлик йўлдош бўла олишига ишончингиз комил бўлади.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

Дуч келган одамга ишониб, сўзларига лаққа тушиб кетаверишдан сақланинг. Акс ҳолда ўзингиз таниб-танимаганлар ҳам бошингизга чиқиб олиши ҳеч гап эмас. Нимаики савол туғилса, фақат қалбингизга маслаҳат солинг. Агар олдиндан тайёргарлик кўриб қўйган бўлсангиз, келишувлар ва хизмат сафарлари муваффақиятли кечади. Соғлиғингиз ёмонлаша бошлаганини сезсангиз, дарров врач чақиртиринг. Сурункали хасталикка йўлиққанлар эса бугун албатта тўлиқ тиббий кўрикдан ўтиб қўйишлари шарт.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

19 сентябрда кайфиятингиз яхши бўлмаслиги кутилади. Ҳамма нарсадан кўнглингиз совигандек лоқайд бир одамга айланиб бораётганингизни ҳис этасиз. Узоқ-узоқларга бош олиб кетгингиз келаверади. Афсуски, буларнинг ҳеч қайсиси сизга ёрдам бермайди, юпанч бўла олмайди. Ўзингизни ўзингиз хурсанд қилиб, кайфиятни кўтариб олмасангиз, аҳвол оғирлашиб бораверади. Жуфтингиздан шубҳаланманг, у сизга садоқатли. Унга ишонишга ҳаракат қилинг.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

Одам кўп тўпланадиган жойларга борманг, янги танишувлар сари ошиқманг, алданиб қолишдан сақланинг. Буларнинг барчаси бугун сиз учун шиорга айланиши лозим. Оила қурмаган бўлсангиз, кечқурун ўзингиз орзулаган инсонни учратишингиз эҳтимоли бор. Серқатнов йўлларни кесиб ўтишда эҳтиёт бўлинг. Киссавурларга ҳушёр бўлинг. Тағин борингизни шилиб кетишмасин. Шундоқ ҳам бугун молиявий аҳволингиз яхшиланадиганга ўхшамай турибди. Илож қанча?!. Дўппи тор келса, қарз кўтарасиз-да!

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

19 сентябр куни профессионал касбингиз доирасида миянгизга янги ғоялар қуйилиб келиши мумкин. Бу ғоялардан раҳбариятни ўз вақтида огоҳ этсангиз, ошиғингиз олчи бўлади. Ўзингизга ёқмайдиганлар билан мулоқотга киришманг. Жисмоний зўриқишлардан нарироқ юринг. Йўқса, саломатликка путур етказиб қўясиз. Холестеринга бой таомлар истеъмол қилманг.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

Ижод кишиларининг кайфияти бугун яхши бўлмаслиги кутилмоқда. Аниқроғи, кайфиятингиз кун давомида юз марталаб турланиши мумкин. Лекин хавотирга ўрин йўқ. Одатий ишларни бажаришда давом этинг. Молиявий аҳволингизни фақат қарз кўтариш йўли билангина яхшилашингиз мумкин. Кечқурун оила даврасида вақт ўтказинг. Бир неча соат ёлғиз қолиб келажак ҳақида режалар тузсангиз ҳам зиён қилмайди.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

19 сентябр куни ҳаво очиқ бўлса, табиат қўйнига чиқиб дам олинг. Шу баҳонада ўтган кунлардаги руҳий ва жисмоний зўриқишлар асоратини йўқ қиласиз. Спортчи ва тижоратчилар учун бугунги кун ҳар жиҳатдан омадли келади. Оила қурмаган йигитларнинг айримлари кечқурун идеалидаги қизни учратиш эҳтимоли бор. Соғлиғингизни эҳтиётланг.

Читать полностью…
Подписаться на канал