ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Кўзланган мақсадга эришиш учун бугун ҳатто ўзингиздан ҳам кечишингизга тўғри келади. Ҳар бир зиммангизга қўйилган масъулиятни чуқур ҳис этган ҳолда ҳаракатлар содир этсангиз, молиявий аҳволингиз ҳам кечга қадар яхшиланади. Тижорат билан шуғулланувчилар, тадбиркорлар пулни янада кўпайтириш учун албатта ўзидан-да тажрибалироқ инсонлар маслаҳатини олишлари керак бўлади. Кечқурун серқатнов йўлларни кесиб ўтаётганда, сергак бўлинг.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
25 сентябр куни оилада етакчиликдан вақтинча бўлсин воз кечиб туринг. Акс ҳолда яқинларингиз билан орангизда келишмовчиликлар юзага келиши мумкин. Ундан кўра энг муҳим ишларингизни ҳал этиш ҳаракатида бўлинг. Куннинг иккинчи ярмида сизни эски қадрдонлардан бири меҳмонга чақириши кутилади. Молиявий муаммоларни бартараф этишда фақат қалбингиз амрига бўйсунинг. Соғлиғингизни эҳтиёт қилинг.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
25 сентябр куни муҳим ишларингиз кўпайгандан кўпайиши мумкин. Турли тадбирлар, мажлислар сизни обдон чарчатиши кутилади. Оиласиз бўлсангиз, кечқурун романтик учрашувга ҳам бора олмайдиган даражада чарчайсиз. Янги танишувлар ва ёзишмалардан бугунча воз кечинг. Фарзандларингиз бўлса, кечқурун улар учун алоҳида вақт ажратинг. Соғлиқни асранг.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
Бугун кўзлаб қўйган ниятларга етиш йўлида асло тўхтаманг, секинлашманг. Фақат олдинга интилинг. Эмоцияга эмас, тафаккурга суянинг. Кечқурунга келиб барча ишларни уддалаб, мукофотини олишингиз эҳтимолдан холи эмас. Соғлиғингизни назоратда ушланг. Бўлар-бўлмас гап-сўзларни деб асабийлашманг. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
25 сентябрда профессионал касбингиз эмас, балки уй юмушлари билан ўралашиб қолишингиз кутилади. Агар бугунга қариндошлар билан кўришиб гаплашишни режалаштирган бўлсангиз, режани ортга сурманг. Куннинг иккинчи ярмида барча бошлаган ишларингиз бароридан келади ва мукофотини оласиз. Кечқурун ташқи кўринишингизга эътибор бериб қўйинг, овқатланиш меъёрларини қайта кўриб чиқинг ва эртароқ ухлашга ётинг.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
Ҳар бир босадиган қадамингиз ўлчоғли бўлиши лозим. Шахсий ҳаётингизда жуфтингиз билан даҳанаки жанжаллар юзага келиши мумкин. Бугун даволаниш, жарроҳлик амалиётларини бошдан ўтказиш, санаторийга дам олиш учун ётиш муваффақиятли кечади. Молиявий масала билан бугун жиддийроқ шуғулланмасангиз, пулсиз қолиб кетишингиз ҳеч гап эмас. Энг яхши йўл шуки, қўшимча даромад келтирадиган иш топинг.
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Бугун сизга етиб келадиган ҳар қандай турдаги ахборотларни таҳлил қилишни унутманг. Айниқса, ишингиз билан боғлиқ бўлса, таҳлилсиз кўр-кўрона ишониб кетишдан тийилинг. Башарти миянгизда ишингиз билан боғлиқ янги ғоялар туғилса, душанбага қадар яхшилаб пишитишингиз ва раҳбарлар билан бамаслаҳат йўл тутишингиз тавсия этилади. Аёллар, қиз-жувонлар бугун дам олиш кунидан фойдаланиб ташқи кўринишларига эътибор бериб қўйишса, фойдадан холи бўлмасди. Кечқурун яқинларингиз билан жанжаллашиб қолишдан сақланинг.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
24 сентябрда яхши ниятларингиз кетма-кет ҳақиқатга айлана бошлаши кузатилади. Атрофдагилар билан бўлар-бўлмасга жанжаллашиб қолишдан ўзингизни эҳтиёт қилинг. Тадбиркор бўлсангиз, бугун дам олиш куни эканига қарамай, хорижга сафар қилишингиз ва ҳамкорлар билан маълум келишувларга эришишингиз кутилади. Саломатлигингизни жуда эҳтиёт қилинг. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
Агар бугун ташкилотчилик қобилиятингизни тўлалигича намойиш эта билсангиз, юлдузлар омад фақат сиз томонда бўлишини башорат қилишган. Оиладаги мажбуриятларингизни ҳам қайтадан кўриб чиқсангиз, ёмон бўлмайди. Оила қурмаганларнинг баъзилари куннинг иккинчи ярмида бўлғуси тақдирдошини учратишлари кутилмоқда. Саломатлигингизни назоратда ушланг. Кечқурун сут маҳсулотлари истеъмоли билан чекланинг.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
24 сентябр куни муаммолар ошиб-тошиши кутилади. Аммо астойдил хоҳласангиз, уларнинг барчасини ижобий ҳал эта оласиз. Бунинг учун яна ҳаётга реал назар билан боқиш лозим. Қандай ишни бажаришингиздан қатъи назар шерикчиликка асосланган ҳолда ҳаракатлар содир этинг. Молиявий масалада бугун у қадар омадингиз чопмайди. Шунинг учун тежамкорроқ бўлишингизга тўғри келади. Саломатлигингиз панд бермайди, хавотир олишга асос йўқ.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
Бугунги кунингиз ташвиш ва муаммоларга мўл бўлиши кутилмоқда. Кун давомида кўча кезиб ишингиз билан боғлиқ муаммоларни бартараф этиш ҳаракатида бўласиз. Овқатланиш, ҳаракатланиш меъёрларига амал қилинг. Кечқурунга бориб сурункали хасталикка йўлиққанлар ўзларини лоҳас ҳис эта бошлашлари мумкин. Шунинг учун олдиндан ҳаракатингизни қилиб, зарур дориларни ҳозирлаб қўйинг.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
24 сентябр куни тақдирнинг сизга инъом этажак барча имкониятларидан унумли фойдаланишга ҳаракат қилинг. Оила қурмаганлар куннинг биринчи ярмида бўлғуси тақдирдошини учратиши кутилади. Бугун спорт билан шуғулланиш, фойдали шартномаларга имзо қўйиш, олисга самолётда парвоз қилиш сизга муваффақиятсизлик келтиради. Сурункали хасталикка дучор бўлганлар кун бўйи саломатликларини назорат қилишлари тавсия этилади. Кечқурун хонадонингизга кутилган меҳмонлар ташриф буюриши мумкин.
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Агар маошдан маошгача қийналиб яшашни хоҳламасангиз, бугуноқ қўшимча даромад келтирувчи иш топишингиз керак. Янги дўстлар орттирган бўлсангиз, эскиларини ҳам унутиб юборманг. Бугун романтик ва иш юзасидан учрашувлар, фойдали шартномаларни имзолаш муваффақиятли кечади. Рўзғордаги катта-кичик муаммоларни уйдагиларингиз билан ҳал этинг. Молиявий аҳволингиз яхшиланиши кутилмоқда.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
23 сентябр куни фантазия, яъни, хаёлпарастликдан қочинг. Акс ҳолда бошингизга қўшимча юк ортмоқлашингиз хавфи бор. Ишхонада ўз истеъдодингиз, профессионаллигингизни ҳамкасбларга намойиш этиш, кўз-кўзлашга уринманг. Бу катта жанжалларга сабаб бўлиши мумкин. Истеъдодни амалий ишда кўрсатсангиз, фойдадан холи бўлмайди. Кечқурун оила аъзоларингиз билан кечки овқатни кафеда тановул қилсангиз, руҳан енгил тортасиз.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
Иш жойингизда қайсидир ҳамкасбингизни ёқтирмасангиз, буни ошкора намойиш этишингиз шарт эмас. Атрофдагилар билан мулоқотда эҳтиёткор бўлинг, жанжаллар келиб чиқишига сабабчи бўлиб қолманг. Ўзингиз кутмаган иш сизга бугун мўмай даромад келтиради. Йирик харидлар, кўнгилочар зиёфатлар уюштиришингиз мумкин. Саломатлигингизни сақланг, сурункали хасталикка йўлиққан бўлсангиз, соғлиқни кун давомида назоратда ушланг.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
23 сентябрда ишда профессионаллигингизни очиқчасига намойиш қилинг. Токи ҳамкасблар, раҳбарлар росманасига қойил қолишсин. Бунинг натижасида мукофот ҳам олишингиз эҳтимолдан холи эмас. Оилангизда куннинг иккинчи ярмида вазият ниҳоятда кескин бўлиши мумкин. Сиз тингловчи вазифасини ўтанг, ҳаммаси яхшилик билан тугайди. Оила қурмаганлар кечқурунга келиб бахт калитини топишади. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
Бугун сиз учун қўшимча билимлар олиш, малакани ошириш сув ва ҳаводек зарур. Оиласиз бўлсангиз-у, кун бўйи романтик танишув ва учрашувлар учун имконият туғилса, уни қўлдан чиқарманг. Кечки пайт шамоллаш аломатлари сезилиши мумкин. Аммо касалхонада ётишни вазият кўтармайди. Шундай экан, йўл-йўлакай, иш орасида халқона йўллар билан даволанишга ҳаракат қилинг.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
23 сентябр куни эрталабдан миянгизга иш билан боғлиқ янги ғоялар кетма-кет қуйилиб кела бошлайди. Уларни албатта қоғозга тушириб қўйинг, йўқса ёдингиздан кўтарилиши мумкин. Болалар билан муносабатларингизда жиддий муаммолар кўзга ташланиши мумкин. Уларни ақл билан бартараф этинг. Соғлиқни асранг, асабларни эҳтиёт қилинг. Пул масаласида қайғурманг, маошгача бир амаллаб етиб олишга имкониятингиз йўқ эмас.
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Бугун дам олишга умуман вақтингиз бўлмайди. Қолиб кетган ишларни охирига етказиб қўймасангиз, тирикчилигингизнинг мазаси қочиши мумкин. Оила қурмаганлар ёки ёлғизлар муҳаббатда хилма-хилликни қўмсаб қолишлари мумкин. Бу яхшиликка олиб бормайди. Агар сиз муҳаббат деб аталмиш муқаддас туйғунинг устидан кулсангиз, бу орадан кўп ўтмай ўзингизга дастак бўлиб қайтиши ҳеч гап эмас. Бугун сиз молиявий йўқотишлардан тортиб жароҳат олишгача етадиган кўнгилсизликларга тайёр туринг. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
Қандай режа тузганлигингиздан қатъи назар атрофдагилардан сир тутинг. Айниқса, ишингиз билан боғлиқ сирларни ўзингиздан бўлак ҳеч ким билмаслиги керак. Йўқса, эришаётган муваффақиятларингиз, пешона тер эвазига топаётган пулингиздан барака қочади. Серқатнов йўлларда ҳам эҳтиёткорликни қўлдан берманг. Олис сафарга чиқишни мўлжаллаб юрган бўлсангиз, бошқа кунга қолдиринг. Кечқурун рўзғордаги жиддий муаммоларни бартараф этишингизга тўғри келади.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
22 сентябр куни тўлақонли дам олишга ҳақлисиз. Чунки ишхонадаги ишларни қойиллатгансиз, меҳнат таътилига раҳбарлар расман изн берган. Демак, энг яқин инсонларни ёнингизга олиб табиат қўйнига йўл олсангиз бўлади. Никоҳдан ўтиш ва турмуш қуриш, дабдабали тўйлар бугун муваффақиятли ва хайрли кечади. Агар оила қуришга улгурмаган бўлсангиз, ҳаракатингизни қилаверинг. Бугун умр ришталарини бир-бирига боғлаганлар келгусида албатта бахтли, саодатли бўларкан.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
Тақдирга тан бериш ҳар бир худо бандасининг фарзи. Биз ҳамиша худойим берган ризққа ва у ато этган тақдирга шукроналик билан муносабат билдиришимиз лозим. Сиз ҳам бундан мосуво эмассиз. 22 сентябр куни турли хасталиклардан даволаниш, баданни совуқ душ ёрдамида чиниқтириш ва спортнинг энг фаол турлари билан шуғулланиш омадли кечади. Куннинг иккинчи ярмида молиявий аҳволингиз яхшиланиши кутилмоқда. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
22 сентябрда арслон буржида таваллуд топганларнинг худди спортчилардаги каби иккинчи нафас йўли очилгандек бўлади. Сиз чарчаш, толиқиш нелигини билмай то кечга қадар тер тўкасиз. Тантанали тадбирларни бошқа кунга қолдиринг, бугун улар сизга кўнгилсизлик ҳадя этиши мумкин. Тижорат соҳасида ишлайдиганларнинг куни туғади. Даромадингиз бугун икки ҳиссадан ошадиган бўлиб турибди.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
Севимли инсонингиз билан сизнинг орангизда ўта ёқимли суҳбатлар айни 22 сентябр куннинг биринчи ярмида содир бўлади. Икковлон киноми, театрми, ёки тоғгами бориб биргаликда истироҳат қилсангиз ярашади. Молиявий аҳволингиз ҳам буни кўтаради. Бугун шахсий транспорти борлар таъмир билан банд бўлиши ҳам эҳтимолдан холи эмас. Сурункали хасталикка йўлиққанлар соғлиқни тез-тез назоратдан ўтказиб туришлари талаб этилади.
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Афсуски, бугун ўзингиз сезмаган ҳолдами алдовга қоришиқ тадбирларда иштирок этишни ихтиёр этасиз, ўша томонга талпина бошлайсиз. Бу кўзланган мақсадларга етишда сира ёрдам бермайди. Аксинча аҳволингизни баттар ёмонлаштиради. Ундан кўра, яхшими-ёмонми, кундалик ишлар билан банд бўлинг, молиявий муаммоларни ҳал этинг. Оилалилар бугун куннинг иккинчи ярмидан кўпроқ вақтини болалар тарбиясига бағишлашса, фойдадан холи бўлмасди. Кечқурун табиат қўйнида дам олиш ва харажатлар муваффақиятли кечади.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
Агар янги ишга ўтган бўлсангиз, 21 сентябр куни билим даражангиз, малакангизни ошириш пайида бўлинг. Ишингиз билан боғлиқ ахборотлар тўпланг, семинарларда иштирок этинг. Молиявий масалада эса тежамкор бўлишингиз тавсия этилади. Фақат энг зарур ва йирик бўлмаган буюмларни сотиб олинг. Йирик харидларга бошқа кунни мўлжалланг. Кечқурун оила даврасида вақт ўтказинг, истеъмол қилинадиган таомга алоҳида эътибор қаратинг. Бугун тунда кўрадиган тушингиз ўнгидан келиши кутилади.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
21 сентябрда шахсий ҳаётингиз билан боғлиқ мушкул вазиятларни бошдан кечиришингиз мумкин. Лекин қайғу экан деб тушкунлик денгизи тубига тушиб кетиш ҳам ярамайди. Муаммоларни танишлар ёрдамида ҳал этсангиз ҳам бўлади. Жуфтингиз билан муносабатларда ниҳоятда эҳтиёт бўлинг. Кечқурун кимдир сизни меҳмонга таклиф этиши мумкин. Албатта боринг. Бугун олис сафар, хусусий мулк олди-сотдиси, тиббий кўрикдан ўтиш каби амаллар муваффақиятли кечади.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
Бугун юлдузлар сизга кунингиз худди эртаклардагидек ёрқин ва қизиқарли ўтишини башорат қилишган. Башарти ишхонангизда муаммо туғилса, сира иккиланмасдан тажрибали ҳамкасблардан ёрдам сўранг. Муҳим ҳужжатлар билан ишлашда хатоликларга йўл қўйишдан сақланинг. Шахсий ҳаётда қанақа муаммо бўлишидан қатъи назар ўз кучингиз билан ҳал эта оласиз. Соғлиқни асранг. Сурункали хасталикка йўлиққан бўлсангиз, врач назоратидан ўтиб қўйишингиз тавсия этилади.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
21 сентябр куни ички қувватингизни ниҳоятда асранг. У келгусида катта ишларни қойиллатишингизда асқотади. Руҳий юксакликка элтувчи билимлар олишдан эринманг. Ишхонада юмушларнинг барчасини кечқурунга қадар бемалол уддалайсиз. Кечқурун ажойиб бир инсон билан учрашиб гаплашишингиз кутилади. Саломатлик масаласида муаммо бўлмайди. Моддий аҳволингиз ҳам ҳавас қилса арзийдиган ҳолатда бўлади.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
Ишхонангизда ташаббускорликни ўз қўлингизга олинг. Шунда тилингиз узун бўлади. Оиласиз бўлсангиз, куннинг иккинчи ярмида бўлғуси жуфтингизни учратишингиз эҳтимоли ҳам йўқ эмас. Дўстларингиздан бири сиздан ўз манфаатлари йўлида фойдаланиб қолишни ихтиёр этиши мумкин. Аммо ундан ранжиманг. Бир кун келиб ўз хатосини албатта тушуниб етади. Кечқурун олисда яшайдиган қариндошлар билан боғлиқ ёқимсиз хабар эшитишингиз кутилади. Асабни асранг.
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Эрталабдаёқ ортингиздан кимлардир ғийбат қилаётганидан хабар топасиз. Лекин кайфиятни бузиш керак эмас. «Мевали дарахтга тош отилади», деган гап тўғри. Ғийбат қилишяптими, демак, сиз ҳар жиҳатдан уларга нисбатан олдинда экансиз. Агар эрталабдан астойдил енг шимариб иш бошласангиз, барча ишларингиз бароридан келади ва шунга яраша даромадини ҳам кўрасиз. Асосийси, фақат ўз кучингизга таянинг.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
20 сентябр куни ақлингиз етмайдиган, имкониятларингиз кўтара олмайдиган ишлардан юз ўгиринг. Яхшилаб ўйланг, нафас ростланг, режаларни пухталаштиринг. Ана ундан кейин иш бошланг. Иншооллоҳ, ишингизда унум бўлади, чўнтагингиз пул кўради. Дўстлардан бири юзингизга ҳақоратга қоришиқ гап айтиши мумкин. Кайфиятингиз тушса-да, сукут сақлаш орқали унга қарши кураш олиб боринг. Саломатликни кўз қорачиғидек асранг.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
Яқинларингизга янада қайноқ меҳр кўрсатинг. Уларнинг ўй-хаёллари, орзу-армонлари билан қизиқинг. Олисга хизмат сафари уюштириш бугун муваффақиятли кечади. Аммо бу сафарга ёлғиз чиқиш ярамайди. Ҳамкасблардан бирини шерик қилиб олинг, шу тинчроқ бўлади. Кечқурун овқатланиш меъёрларига қатъий амал қилинг. Организмни жисмоний зўриқтиришдан асранг ва соғлиғингизни алоҳида назорат қилинг.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
Бугун ҳамма нарса ўзингизга боғлиқ бўлиб турибди. Иш, оила, шахсий манфаатларни қандай ташкил этсангиз, худди шундай кечади. Ўзгалар ёрдамига ишониш нотўғри. Бугун фақат қалбингизгина сизга кўмакдош бўла олади. Оиладаги ёқимли ташвишлар кўп муаммолар ҳақида ўйлаб қийналмаслигингизни таъминлайди. Соғлиғингиз кечга томон сал ёмонлашиши мумкин. Лекин бу қисқа фурсатда ўтиб кетади. Кечқурун меҳмондорчиликка чақиришса, борманг, зарарли одатларингиз уйғониб сизга зиён етказиши мумкин.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
Нафақат моддий, балки руҳий жиҳатдан ҳам бой бўлишни хоҳласангиз, янги ғоялар қидиришга тушинг. Бу сизнинг қўлингиздан келади. Профессионалсиз деса ҳам хато бўлмайди. Муҳаббатда оила қурмаган дўстларимиз ҳақиқий ижодкорга айланишлари талаб этилади. Бу мажозий маънодаги қанотингизни узайтириб, еттинчи осмонга парвоз қилишда қушдек енгил бўлишингизга туртки вазифасини ўтайди. Кечқурун сизга маоши кўп иш таклиф этишлари кутилади.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
Бугун ижод кишиларининг қўшимча дунёси юз кўрсатади. Шунинг оқибатида хаёлпарастга айланишади. Асосий ишларга қўл силташади. Бир жиҳатдан бунинг ҳам фойдаси бор. Дафъатан янги ғоялар ўйлаб топасиз. Бу ғоялар энг муҳим вазифаларни аъло даражада адо этишингизда асқотади. Қандай ишга қўл урманг, дўстлар, танишлар, яқинлар ёрдамига ишонмасдан, ўз куч-имкониятларингиздан фойдаланган ҳолда йўл тутинг.
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Бугунги кун сиз учун стресс ва депрессия ҳолатларига бой бўлиши кутилмоқда. Шунинг учун кўпроқ вақтингизни ёлғизликда кечирганингиз маъқул. Бировдан қарз кўтариш ёки банкдан кредит олиш 19 сентябр куни муваффақиятсизлик келтиради. Шу сабаб бўлиб оиладагилар билан ҳам бекорга жанжаллашганингиз қолади. Кечқурун ҳамкасбларингиздан кимдир қўнғироқ қилиб сизга хушхабар етказиши кутилади. Соғлиғингизни доимо назоратда ушланг.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
19 сентябр куни ҳаётингизни ўта мазмунли ва қувончли қилиш учун бир талай имкониятлар пайдо бўлади. Атрофдагилар билан жанжалларсиз мулоқот қилинг ва уларни ўз таъсирингизга олиш йўлида ҳаракатлар содир этинг. Тижорат соҳасида ишласангиз, 19 сентябр куни рақобат ўтган кунлардагига нисбатан икки ҳисса кучли бўлади, тайёр туринг. Кечқурун иммунитетни кўтариш ва соғлиқни тиклашда нафи тегадиган жисмоний машқларни бажаринг.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
Эмоция, ҳис-туйғуларни ҳадеганда зўриқтиришдан тийилинг. Бунинг оқибати яхши бўлмайди. Оилавийми, ишдами, муаммо бўлса тафаккурни ишга солган ҳолда иш тутинг. Баъзилар ҳамкасблардан бири билан ишқий саргузаштларга берилиши мумкин. Эҳтиёт бўлинг, бундай ишларнинг интиҳоси яхши кечмайди. Башарти оиласиз бўлсангиз, бошқа гап. У ҳолда қандай йўл билан бўлмасин, тўйни тезлаштиришга интилишингиз керак бўлади. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
19 сентябрда ижодий салоҳиятингиз, ташкилотчилик қобилиятингизни барчага намойиш этишингизга тўғри келади. Шу нарса сабаб бўлиб жамиятдаги ўрнингизни мустаҳкамлаб олсангиз ажабмас. Тижорат билан шуғулланадиганларнинг иши бугун орқага кетиш хавфи остида турибди. Иш стратегиясини ўзгартиришингизга тўғри келади. Тадбиркор бўлсангиз, янги ва ишончли ҳамкорлар топинг. Кечқурун техника воситаларидан бирининг бузилиши кутилади. Бу машина, телевизор ёки кир ювиш машинаси бўлиши ҳам мумкин.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
Юлдузлар бугун хусусий мулк олди-сотдиси билан шуғулланмасликни маслаҳат беришади. Бу маслаҳатга қулоқ тутмаслик оқибатда уй-жойсиз қолишингизга сабабчи бўлиши мумкин. Қиз-жувонлар учун 19 сентябр ташқи кўринишига зеб бериб, гардеробини янгилайдиган кун. Эркакларимиз эса саломатликлари ҳақида қайғуришса ёмон бўлмасди. Бу йўлда пулни аяманг. Кечқурун эринмасдан дўкон айланишингиз ва ёқимли харидлар қилишингиз тавсия этилади. Қўрқманг, пулингиз етарлидан ҳам кўпроқ бўлади.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
19 сентябр куни ишхонада турли-туман экспериментлар ўтказишдан қочинг. Схема бўйича, қолипдан чиқмаган ҳолда ишланг, токи раҳбарият билан орангизда келишмовчиликлар юзага келмасин. Оила қурмаганлар бугун куннинг иккинчи ярмида романтик лаҳзаларга ошно бўлишади. Уларни кутилмаган совғалар ҳам кутиб турибди. Кун давомида фирибгарликка йўғрилган ишларни бажаришдан тийилинг. Ухлашга ётишдан олдин албатта тоза ҳавода сайр қилинг.
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Агар муаммо пулга келиб тақаладиган бўлса, ҳеч кимдан ёрдам кутманг. Яхшиси, қарз кўтариб сарсон бўлгандан, қўшимча даромад келтирувчи иш изланг. Қачонлардир жанжаллашиб қолган дўстингиз билан 18 сентябр куни ярашасиз ва бу кайфиятингизни бир неча поғона юқорилатиши тайин. Муҳаббатда оила қурмаганларга бугун омад кулмайдиганроқ бўлиб турибди. Саломатлигингизни мустаҳкамлаш ҳақида қаттиқроқ қайғуринг. Кечқурун шамоллаб қолишдан сақланинг.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
18 сентябр куни атрофдагиларнинг фикрига қарши бора кўрманг, нақ балога қоласиз. Тўғри, қайсарлигингизни кўпчилик билади, аммо бугун бу ҳам сизга ёрдам бермаслиги мумкин. Кечқурунга бориб саломатлигингиз панд бериб, ўзингизни ёмон ҳис эта бошлашингиз эҳтимоли бор. Дарҳол врачга мурожаат этинг. Мавсумий кийимларда кўчага чиқинг ва зинҳор бошқа шаҳарга боришни режалаштирманг.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
Бугун муҳим ҳужжатларга имзо чекишингизга тўғри келиши мумкин. Сергакликни қўлдан берманг. Арзимаган хатолик ҳам сиз учун қимматга тушиши мумкин. Ишда ҳам кечга қадар керагича толиқасиз. Лекин молиявий муаммолар сизнинг фойдангизга ҳал бўлиб кайфиятингиз кўтарилади. Фақат харажатларга зеб бериб юборманг. Тежамкор бўлинг, зиён кўрмайсиз. Кечқурун йўлларни кесиб ўтишда эҳтиёткорликни қўлдан берманг.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
18 сентябрда ишхонада зиммангиздаги мажбуриятларни адо этиш пайида бўлинг. Башарти ҳамкасблар билан суҳбатлашиб вақт ўтказсангиз, раҳбарлардан дакки эшитиш уёқда қолиб пулдан ҳам қуруқ қолишингиз ҳеч гап эмас. Шахсий ҳаётдаги ташвишларга барҳам бериш учун куч ва сабр керак бўлади. Ҳеч бир масалага енгил қараманг. Саломатлигингиз ёмонлашуви кутилади. Ҳойнаҳой, бош оғриғи ёки грипп аломатлари сизни безовта қилса керак. Кўча таомларини истеъмол қилишдан тийилинг.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
Агар бир мақсад йўлида астойдил ҳаракат қилсангиз, бўлар-бўлмасга чалғийвермасангиз, кунингиз хайрли кечади. Мавқеингиз ортишини истайсиз, бу ҳақиқат. Бироқ бунинг учун нафақат кўп ишлаш, балки ўрганиш ҳам керак. Билим даражангизни оширишингиз талаб этилади. Оила қурмаган бўлсангиз, 18 сентябр куни эҳтирос ва алдамчи туйғуларга лаққа тушманг, биринчи навбатда соғлиғингизга путур етиши мумкин. Кечқурун ёлғизликда вақт ўтказинг.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
18 сентябр куни жамоангизда яна бир бор ўзингизни кўрсата оласиз. Шунинг учун бўлса керак раҳбарлар лавозимингизни ошириш ҳаракатига тушишади. Лекин уларга эмас, худога ишонинг. Шунда орзуларингиз ҳақиқатга айланиши осон кечади. Жуфтингиз билан яна жанжаллашиб қолмаслик учун мулойимроқ, ҳушёрроқ муносабатда бўлинг. Саломатликни тиклаш учун эса ҳаммом амали катта ёрдам беради. Кечқурун сизни қайсидир танишингиз ўз уйига меҳмонга таклиф этиши ҳам эҳтимолдан холи эмас.
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
17 сентябр куни атрофингизни фақат ўзингиз учун яқин ва севимли инсонлар қуршаб олиши учун курашинг. Шунда кунингиз хайрли ва мароқли кечади. Бу нарса ҳатто шахсий ҳаётингизда ҳам муҳим рол ўйнамайди. Иккиюзламачи ва ғийбатчилар билан иложи борича мулоқотга киришманг. Муҳаббатда фақат туйғулар амрига бўйсунинг, шунда жуфтингиз ёки танлаганингиз билан орангизда қайноқ ишқ олови янада кучлироқ аланга олади.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
Анчадан бери амалга ошмай, якунини топмай сизни хит қилиб келган ишлар ниҳоят якун топади ва елкангиздан гўё тоғ ағдарилгандек енгил тортасиз. Кун давомида қизиқарли танишувларни бошдан кечиришингиз ҳам эҳтимолдан узоқ эмас. Бу танишувлардан бири оила қурмаганлар учун севгига айланиб кетиши ҳам ҳеч гапмас. Саломатлигингизни ниҳоятда эҳтиёт қилинг. Имкон даражасида кечки пайт қон босимингизни ўлчатиб олинг.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
17 сентябрда зерикиш, ранжишга умуман баҳона бўлмайди. Сизни фақат қувончли ҳодисалар қуршайди. Ёқимли совға-саломлар, ёқимли хабарлар, эски қадрдонлар билан тасодифий учрашувлар қалбингизга баҳорий туйғуларни ҳадя этади. Молиявий аҳволингиз ҳам тобида, шундай экан, қўрқмасдан харидларни амалга оширсангиз бўлади. Янги иш топиш ва уй олди-сотдиси бугун муваффақиятли кечади.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
Тадбиркор бўлсангиз, яқин дўстларингиздан бири сизга ажойиб бир лойиҳани тақдим этиши мумкин. Агар шерикчиликда лойиҳани ҳаётга тадбиқ этсангиз, сира афсус чекмайсиз. Биринчи маротаба суҳбатлашаётган одамлар билан дипломатларча мулоқот қилинг. Оилавий байрам ёки тадбир ташкил этиш ниятингиз бўлса, бу ишни кейинга қолдиринг. Бугун вақтингиз ҳам, пулингиз ҳам етмайди.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
17 сентябр куни мулоқотдан тўхтай олмаслигингиз кутилади. Гоҳ эски танишлар, қадрдонлар, биродарлар, кетидан эндигина танишганлар билан турли мавзуларда суҳбатингиз қизийди. Бугун сизга сердаромад иш, турмуш қуриш ва саёҳатни таклиф этишлари мумкин. Қай бири маъқуллигини ўзингиз ҳал этинг. Ҳаяжонланманг. Қалб амрига қулоқ тутинг, у алдамайди. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг. Соғлиқни мустаҳкамлаш ҳаракатида бўлинг. Молиявий масалада бугун муаммо бўлмайди. Яратганнинг ўзи ризқингизни етказади иншооллоҳ.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
Бугун дам олиш куни. Сизни фақат оилавий муаммолар, юмушлар банд этиши мумкин. Бунда ҳам худбинликка чек қўйган ҳолда ҳаракатлар содир этишингиз тавсия этилади. Даромад ҳам бугун ёмон бўлмаслиги кутилмоқда. Қарзларингиз бўлса, дарҳол эгаларига етказишингиз мумкин. Бемор қариндошлардан хабар олинг, ҳол сўранг, имкониятингиз бўлса, моддий кўмак беринг. Кечқурун асосий вақтингизни соғлиқни мустаҳкамлаш ва аёл киши бўлсангиз, ташқи кўринишингизни тартибга келтириш учун сарфланг.
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Бугун юлдузлар сизга ўзгалар муаммоларини зиммангизга олмасликни маслаҳат беришади. Кун давомида кўнгилсиз вазиятларга тушиб қолишингиз мумкин. Шунинг учун ҳар бир амалга оширажак ишингизга ақл билан ёндашинг. Кечқурун оила аъзоларингизнинг бири билан жанжаллашиб қолишингиз кутилади. Шундай экан, иложи борича ёлғиз қолишга ҳаракат қилинг. Оммавий тадбирларда иштирок этиш бугун муваффақиятсизлик келтиради.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
16 сентябр куни иш жойингизда ҳамкасблар орасидаги обрўйингиз кескин юқорига кўтарилади. Бунга қадар уйдаги майда-чуйда муаммоларни ҳал этиб қўйишингиз керак бўлади. Молиявий аҳволингизни яхшилаш учун ҳам вақтингиз етиб ортади. Тадбиркорлар куннинг иккинчи ярмида иш юзасидан бообрў шахслар билан учрашиши кутилади. Хасталик орттириб олмаслик учун саломатлигингизни назорат қилинг.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
Тижорат соҳасида тер тўксангиз, бугун эрталабдан рақобатчилар билан курашишингиз зарур бўлади. Кураш кескин кечади. Бир ўзингиз уларга бас кела олмайсиз. Яхшиси, бадавлат ва юқори лавозимли танишларингизни ишга солинг. 16 сентябр куни сизга асабийлашиш ва баҳслашиш фақат зиён етказиши мумкин. Кечқурунга ҳеч қандай тадбир ёки янги ҳаракатлар содир этишни режалаштирманг. Кучингиз уйга етиб олиш-у, қондошлар билан салом-алик қилишгагина етади. Кун давомида саломатлигингизни назоратдан четда қўйманг.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
16 сентябр куни ишда истеъдодингизни, профессионаллигингизни қайтадан исботлашингизга тўғри келади. Мавқеингизни ошириш учун янги усул ва ахборотларни қидиринг. Бугун никоҳдан ўтиш ва ажрашиш муваффақиятсизлик келтиради. Демак, ҳамма нарсани борлигича қолдиринг. Акс ҳолда кейин пушаймонлар ейсиз. Кечқурун оиласизлар романтик учрашувга чиқишлари кутилади.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
Кунингиз хайрли бошланади. Аъло кайфият ишларингизга қўшимча унум ҳадя этади. Жиддий сабаб бўлмаса, пул билан боғлиқ лойиҳаларга қўл урманг. Йўқса, йиллаб йиғилган пуллар кўкка совурилади. Хизмат сафарига чиқиш, мажлислар ва келишувлар хайрли ўтади. Оила қурмаган бўлсангиз, бугун кечқурунга учрашув белгиламанг, омадсизликка дуч келасиз. Ундан кўра соғлиғингиз ҳақида қайғуринг.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
16 сентябр ишда мустақил ҳаракатлар содир этишдан тийилинг. Ҳар бир ишни жамоавий тарзда бажаришга ҳаракат қилинг. Шахсий ҳаётда бугун азалий орзуларингиз ҳақиқатга айланиши мумкин. Нотаниш одамлар келиб сизга қўшимча даромадли иш таклиф этса, етти ўлчаб бир кесинг. Кечқурун саломатлигингизда салбий ўзгаришлар кузатилиши мумкин. Сурункали хасталикка йўлиққанлар жуда эҳтиёткор бўлишлари талаб этилади. Айниқса, қуёш тиғида юришдан тийилинг.
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
15 сентябр куни хоҳ уй, хоҳ ишхона бўлсин, муаммо сиздан қочиб қутула олмайди. Барчасини кўнгилдагидек бартараф этасиз. Бугун спортнинг энг фаол турлари билан шуғулланиш ва чўмилиш машқлари хайрли кечади. Саломатликни бир маромда сақлаш учун организмни чиниқтиришга йўналтирилган машқларни бажаринг. Шунда шамоллаш, грипп ва бошқа юқумли хасталиклар сиздан қоча бошлайди. Кечқурун тоза ҳавода албатта сайр қилинг.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
Тақдир нимани инъом этса, олаверинг. Айниқса бугун тақдир сизга кўз очиб қулоқ эшитмаган эзгуликларни ҳадя этиши мумкин. Пул ҳам, бахт ҳам, шодлик ҳам тақдирнинг инъомлари саналади. Қолаверса, ажойиб инсонлар билан танишишингиз ҳам бугунга келиб тақалади. Фақат қарама-қарши жинс вакил ва вакилалари билан яқин муносабатга киришманг. Бу сизнинг саломатлигингизга ҳам салбий таъсир кўрсатади.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
15 сентябр куни эрта тонгда ўзингизни фақат яхшиликлар учун тайёрланг. Ҳатто кайфиятингиз ҳам шундай бўлиши лозим. Хусусий мулк олди-сотдиси, янги уйга кўчиб ўтиш муваффақиятли кечади. Асосийси, кўзланган мақсад сари иккиланмасдан олға босинг. Ишхонада раҳбарлар фақат сизнинг тарафингизда. Шундай экан, ҳар қандай ишни ҳам қўрқмасдан зиммангизга олинг, мукофотини албатта қўлга киритасиз.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
Кунингиз жуда қувончли ва ёқимли лаҳзаларга бой тарзда ўтади. Айниқса, шахсий ҳаётингизда ёрқин вазиятлар кўпчиликни ташкил этади. Оиласиз бўлсангиз, анчадан бери ўзингиз ёқтириб келган инсон билан айнан бугун муносабатларингиз жиддийлашади. Фақат эҳтирос эмас, ақлга суяниб иш тутинг. Кечқурун баъзиларнинг хонадонида янги меҳмон дунёга келиши кутилади. Соғлиғингизни асранг ва арзимаган оғриқ пайдо бўлса ҳам врачга мурожаат этинг.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
15 сентябр куни харажатларни қисқартирмасангиз, молиявий жиҳатдан инқирозга юз тутишингиз ҳеч гап эмас. Харажатлар даромаддан камчиликни ташкил этиши лозим. Жуда уддалай олмасангиз, шу масалани яхши тушунадиган танишларга мурожаат этинг. Бугун кунингиз танишувлар, мулоқотлар, сафарларга бой бўлади. Барчасини чалкаштириб юбормасангиз бас. Куннинг иккинчи ярмида айримлар уй олди-сотдисини амалга ошириши мумкин. Саломатлигингиздан бугун шикоятингиз бўлмайди.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
Ишхонадаги вазиятларни зимдан кузатув остига олинг. Баъзи ҳамкасблар сизни ўта чалкаш ишга шерик қилишни мўлжаллаган бўлиши мумкин. Пайқаганингиз заҳоти дарҳол бу нарсага барҳам беринг. Кун давомида раҳбарият билан жиддий баҳсга киришишингиз кутилади. Шахсий ҳаётда содир бўладиган ҳар бир воқеа сизнинг фойдангизга ишлайди. Оила қурмаганлар муҳаббатда ҳис-туйғу қулига айланиб қолишдан сақланишлари керак. Ухлашга ётишдан олдин албатта енгил ҳазм бўлувчи таом истеъмол қилинг.
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
Эрта тонгда раҳбарлар хоҳишига кўра бошқа шаҳарга хизмат сафарига отланасиз. Афсуски, бу сафар сизга фақат чарчоқ, асабийлик ҳадя этади. Муҳаббатда сергак турмасангиз, алданиб қоласиз. Оилалиларга ўзгалар билан хуфиёна учрашувлар тавсия этилмайди. Жисмоний зўриқишдан сақланинг, акс ҳолда асаб тизимингизга жиддий зарар етади. Бугун тунда кўрадиган тушингиз ўнгидан келиши кутилади.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
Юлдузлар бугун дўстлар билан олисга саёҳат уюштиришни маслаҳат беришмоқда. Агар меҳнат таътилида бўлсангиз, айни муддао. Ҳаво алмашасиз, янги танишувларга эришасиз, дунёни томоша қилгандек енгил тортасиз. Кун давомида сизга янги иш таклиф қилишлари мумкин. Рад этишга шошилманг. Агар оилада жанжалли вазиятга қолмай десангиз, кечқурун ёлғиз қолинг. Соғлиғингизни назорат қилиш ҳам эсингиздан чиқмасин.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
14 сентябрь куни яқинда молиявий аҳволингизни ёмонлаштирган баъзи вазиятларни таҳлил қилинг. Йўл қўйилган хато сабабларини аниқланг. Хизмат сафари, самолётда парвоз ва режалаштирилган учрашувлар бугун омадли кечади. Шахсий ҳаётда ўзингизни назорат қилишга урининг, йўқса, жуфтингиз билан жанжаллашиб қолишингиз ҳеч гап эмас. Сурункали хасталикка учраганлар кун давомида қон босимини назоратда ушлашлари тавсия этилади.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
Бугун юлдузлар сизга фақат қалбингиз амрига бўйсунган ҳолда иш кўришингизни маслаҳат беришади. Дўстлар, танишлар, яқинлар маслаҳатлари сизга наф келтирмайди. Оиласиз бўлсангиз, бугун худо хоҳласа, бўлғуси ҳасми ҳалолингизни учратасиз. Бу воқеа дўстлардан бириникига меҳмонга борганингиз баҳонасида юз бериши мумкин. Хуллас, бугун бир кўришда муҳаббат деган гап ҳақиқат эканини англабетасиз.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
14 сентябрь куни эрталабданоқ кайфиятингиз юқори чўққиларда бўлиши кун бўйи ишларингиз бароридан келишини таъминлайди. Тадбиркор бўлсангиз, ҳатто рақобатчилар ҳам сизнинг фойдангизга баъзи ишларни амалга оширишлари турган гап. Турмуш қурмаганлар кечга қадар муҳаббат бўрони исканжасида бўлишлари кутилади. Фақат соғлиққа эҳтиёт бўлинг. Ёз жазирамасида кўп юришдан тийилинг. Тинкани қуритиб қўяди бу иссиқ.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
Бугун ўзингиздан қайсидир жабҳада пастроқ, ожизроқ одамларга ёрдам қўлини чўзишдан уялманг. Бунинг савоби жуда катта бўлади. Асосий вақтингизни янги лойиҳалар билан ишлашга сарф этинг. Мураккаб вазиятларда қолсангиз, ундан ҳазил-мутойиба, кулги ёрдамида чиқишга ҳаракат қилинг. Саломатликдан бугун шикоятингиз бўлмайди. Фақат кўча таомларини истеъмол қилмасангиз бас.
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
13 сентябр куни кайфиятингизда тушкунлик аломатлари сезила бошлайди. Ҳойнаҳой, бу тунда кўрган алақ-жалақ тушларингиз туфайли бўлса керак. Аксига олгандек молиявий муаммолар ҳам ҳадеганда ҳал бўлиб қўлингизга пул туша қолмайди. Жуда бўлмаса, севимли хоббингиз билан машғул бўлинг, чалғийсиз. Куннинг иккинчи ярмида яхшироқ ишга ўтиш учун қулай имконият туғилади, қўлдан чиқарманг. Саломатликни асранг.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
Юлдузлар бугунги кунингиз жуда ёрқин, омадга тўла ва ёқимли кечишини башорат қилишган. Ишларни шу қадар тез ва сифатли уддалайсизки, куннинг иккинчи ярмида мукофотини олишга муяссар бўласиз. Оила қурганлар муҳаббатда омадсизликка юз тутишлари, танлаганининг рад жавобини олиши мумкин. Балки бу яхшиликкадир-а?.. Кун бўйи киссавурлардан эҳтиёт бўлинг. Соғлиғингизни кўз қорачиғидек асранг.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
13 сентябр куни ўзингизни керагидан ортиқ қийнаб ўтирманг, тақдирнинг инъоми билан чекланинг ва шукр қилинг. Куннинг иккинчи қисмида ёқимсиз хабар эшитишингиз эҳтимоли бор. Асабни асранг, у ҳали сизга кўп керак бўлади. Кечқурун олис сафарга отланишингиз кутилади. Муҳим ҳужжатларни қайта-қайта кўздан ўтказиб олишга эринманг. Кечқурунга бориб соғлиғингиз ёмонлашиши мумкин. Аммо бу қўрқинчли эмас. Серқатнов йўлларда ҳаракатланишда сергакликни қўлдан берманг.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
Қандай вазиятга тушманг, кайфиятингиз қай ҳолатда бўлмасин, оптимист бўлиб қолинг. Кун анча оғир кечса-да, серунум бўлади. Кун мобайнида соғлиғингиз бир неча маротаба ёмонлашиши мумкин. Буни халқона усуллар билан яхшиласа бўлади. Ишда раҳбарлар билан асло баҳслашманг. Кечки пайт ҳамкасблардан бири билан кафелардан бирига боришингиз ва кечки овқатни ўша эрда тановул қилишингиз эҳтимоли бор. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг, спиртли ичимликлар истеъмол қилманг.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
13 сентябр куни иш масаласида кўпгина таклифлар келиб тушади. Сиз улар орасидан энг яхшисини танлаб олишингиз мумкин. Умуман, кунингиз уй юмушларини бажариш билан ўтиши ҳам эҳтимолдан холи эмас. Лекин организмни жисмоний зўриқишга дучор этмаслигингиз тавсия этилади. Сизга бугун фақат ақлий меҳнат даромад беради. Ундан руҳий лаззат ҳам оласиз. Кечқурун саломатлигингиз панд бериши мумкин. Дарров врач чақиртиринг.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
Бугун атрофдагиларнинг ҳурмат-иззатига сазовор бўласиз. Пул ҳам, обрў ҳам фақат сиз тарафда бўлади иншооллоҳ. Раҳбарлар бажарган ишларингиздан тўлиқ қониқиш ҳосил қилиб сизни мукофотга тавсия этади. Шубҳасиз, мукофот мўмайгина бўлади. Ижодкор бўлсангиз, бугун кун давомида сизни оммавий тадбирга таклиф этишлари кутилади. Ана шу эрда янада кўпроқ мухлислар орттирасиз.
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
12 сентябр куни оила қурмаганлардан кимдир бировни шу қадар қаттиқ севиб қоладики, бунга ўзи ҳам ҳайрон қолади. Сиз бундай туйғуни азалдан орзулардингиз. Мана, етдингиз ва энди уни қадрлашингиз, ишни тўйгача олиб боришингиз шарт. Ишда ҳам сиз зиммангизга юкланган вазифаларни аъло даражада уддалайсиз. Башарти сурункали хасталикка йўлиққан бўлсангиз, тўлиқ тиббий кўрикдан ўтиб қўйишни унутманг. Кечқурун ухлашга ётишдан олдин ёғли таомлар истеъмол қилманг.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
Бугун қандай тўсиққа дуч келманг, топқир ва абжирлик талаб этилади. Иш бажаришда, муаммоларни ижобий ҳал этишга уринишда фақат ўз кучингизга таянинг. Кун давомида ўзингизга ёқмайдиган, анчадан бери ғийбатингизни қилишдан тийила қолмаётган одам билан яна рўбарў бўлишингиз мумкин. Уни сукут билан енгинг. Жаҳлга зеб берманг. Кечқурунга бориб молиявий муаммоларингиз ижобий ҳал бўлиши тайин бўлиб турибди.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
12 сентябрда ишда ўта тезкорлик талаб этилади. Дангасалик, лоқайдлик ашаддий душманингиз эканини доимо эсда тутинг. Бунинг учун олдиндан пухта режа тузиб олсангиз, яна яхши. Муҳаббатда сизни ғийбатлар, ҳасад ва кичик кўнгилсизликлар таъқиб этиши мумкин. Севгилингизни ёки яқин инсонингизни ҳақиқатан қадрласангиз, уни ҳам бу балолардан асранг. Ҳаётга, дунёга реал кўз билан боқишга ҳаракат қилинг.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
Бугун ўзингиздан анча ёши кичиклар маслаҳат бериб асабингизни бузиши кутилади. Аммо уларга қулоқ тутиш ярамайди. Билганингиздан қолманг. Шундай қилингки, ҳеч ким бемаъни маслаҳатлар бериб вақтингизни олмасин. Спортнинг экстремал турлари, азартли ўйинлардан йироқ бўлинг, улар сизга фақат кўнгилсизлик ва жисмоний зўриқиш ҳадя этади холос. Саломатлигингизга ҳам путур етказиши ҳеч гап эмас. Кун бўйи қийналган одамлар сиздан ёрдам сўраб мурожаат этса, албатта ёрдам беринг. Савоб ҳам керак-ку!
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
12 сентябр куни ҳар бир қадамингизни ўйлаб босинг. Хатоларга йўл қўйишдан сақланинг. Романтик учрашувлар, никоҳдан ўтиш, совғалар ҳадя этиш ва қабул қилиб олиш учун 12 сентябр хайрли кечади. Куннинг иккинчи ярмида уй таъмирига киришишингиз кутилади. Молиявий жиҳатдан аҳволингиз ёмон эмас. Энг зарур буюмларга пул сарфласангиз бўлади. Кечқурун оила аъзоларингиз билан вақт ўтказинг.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
Организмингизда бугун куч ва қувват етарлича. Ҳар қандай турдаги юмушни сира тап тортмасдан адо этишингиз мумкин. Шубҳали туюлган ишларга яқин борманг. Бундай ишларнинг охири вой бўлади. Иш жойингизда, шахсий ҳаётингизда жиддий тўсиқлар, муаммолар кўзга ташланмайди. Оилада жуфтингизга нисбатан янада меҳрибонроқ бўлсангиз, фақат фойда қиласиз. Молиявий муаммоларингиз бугунча жуда қийинчилик билан бартараф этилиши мумкин.
Музыка
Керагимсан ўзинг...
Гохида шундай дея оладиган инсон топилмайди.. Ёнингдаги бегоналардан тўясан
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
Бугун ўзингизни ўзингиз назоратда ушлаб, ҳар бир ҳаракатингизни қолипга солишингиз талаб этилади. Акс ҳолда бирор жиддий хатоликка йўл қўйишингиз ҳеч гап эмас. Ҳали янги ишлар бошлашнинг фурсати етмади. Шунинг учун эскилари билан овуниб туришингизга тўғри келади. Оиласиз бўлсангиз, бугун кечқурун сизни романтик учрашув кутади. Эркакларимиз гулдаста харид қилишни унутмасалар бўлди.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
24 сентябр куннинг биринчи ярмида ҳуқуқ билан боғлиқ ҳамда нотариал ишларни ҳал этишингизга тўғри келади. Солиқлардан қарзингиз бўлса, бугун тўлаб қўйишингиз зарур. Кун давомида ёлғиз қолмасликка, одамлар қаторида бўлишингиз мақсадга мувофиқ. Эмоциянгиз меъёрда эмас. Бу сизни депрессия ҳолатларига киритиши мумкин. Ухлашга ҳар кунгидан эртароқ ётинг. Бугун тунда кўрадиган тушингиз тотли кечиши кутилади.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
Юлдузлар бугун асосий эътиборни харажатларни камайтиришга қаратишингизни маслаҳат беришади. Йўқса, кейин ўзингиз афсус чекасиз. Мураккаб техник ишларнинг яқинига ҳам борманг, кўп овқат истеъмол қилиб организмни зўриқтирманг, спортзалга борманг. Буларнинг барчаси сизнинг зиёнингизга ишлайди. Шу уч машғулот туфайли жиддий жароҳат олишингиз ҳам ҳеч гап эмас. Кечқурун очиқ ҳавода сайр қилиб вақт ўтказинг.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
24 сентябрда сизга сердаромад иш таклиф этишлари кутилади. Агар бу таклиф дўстларингиздан бири тарафидан келиб тушса, албатта рози бўлинг. Куннинг иккинчи ярмида молиявий аҳволингиз яхшиланиши кутилади. Жуфтингиз билан суҳбатда босиқроқ бўлинг. Жаҳлдорликдан узоқроқ бўлинг. Овқатланиш меъёрларига риоя қилинг. Кечқурун сизга олисдаги танишингиз ажойиб бир хабар етказиши мумкин.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
Кунингиз ажойиб кечиши кутилмоқда. Дам олиш куни бўлишига қарамай, сиз учун машғулотлар топилади. Аммо уларнинг барчаси ҳам руҳий, ҳам моддий ҳузур бахш этмоқчи. Кайфиятингиз, саломатлигингиз ажойиб тарзда бўлиши учун куч ва имкониятларингизни аяманг. Айниқса, шахсий ҳаётингизга қўшимча мазмун киритишда куч ва имкониятлар жуда асқотади. Жуфтингизга қайта-қайта муҳаббатингизни изҳор қилинг. Барчаси яхшилик учун хизмат қилади, ишонинг.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
24 сентябр куни оилада ёлғиз ўзингиз ҳам пул, ҳам рўзғор муаммоларини бартараф этасиз. Дўстлар, оила аъзоларингиз ёрдамидан воз кечасиз. Бу фақат яхшиликка. Чунки кимдандир ёрдам сўрасангиз-у, рад жавобини берса кўнглингиз оғрийди. Кечқурун илож топсангиз, яқинларингизни олиб кўча сайрига отланинг. Тоза ҳаво кучингизга куч, шодлигингизга шодлик қўшади. Соғлиғингиз бугун панд бермайди.
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
Юлдузлар бугун пул, иш ва муҳаббатда вақтинчалик танаффуслар юзага келишини башорат қилишган. Бугунги кун ҳаётингиздаги энг қувноқ ва бахтли лаҳза сифатида бир умр ёдингизда қолади. Баъзи муаммоларга ҳазил аралаш муносабатда бўлсангиз, асабийлик сизга умуман яқинлашмайди. Тўғри сўзлаш, ҳалол ишлаш 23 сентябр куни сизга ўзингиз хоҳлагандан ҳам кўпроқ даромад ҳадя этиши мумкин.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
23 сентябрда тижорат билан шуғулланадиганлар рақобатчиларнинг хавфли қопқонига тушиб қолишдан сақланишлари зарур. Шундагина ишингизда унум бўлади. Эришаётган муваффақиятларингиз ҳақида ҳеч кимга оғиз оча кўрманг. Жуфтингизга бўлган муносабатларни янада мустаҳкамлашга ҳаракат қилинг. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг ва саломатлигингизни эҳтиёт қилинг.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
Бугун мавқе ҳақида ўйламасангиз ҳам бўлади. Сабаби, бу масалада барибир омадингиз чопмайди. Ундан кўра, ўтган кунлари чала қолиб кетган ишларни охирига етказиш пайида бўлинг. Ишга кечикишингиз раҳбарларга ёқмаслиги мумкин. Шунинг учун эртароқ ҳаракат қилишингизга тўғри келади. Молиявий аҳволингиз юқори чўққида бўлади деб айтиш сал нотўғри бўлса керак. Қўшимча даромад келтирадиган иш топинг.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
Бугун ҳар бир қадамингизни ўйлаб босинг, ҳар бир айтадиган сўзингизни мулоҳаза қилиб тилингизга кўчиринг. Келажак ташвишлари ҳақида қайғуриб ухламасдан тонг оттириш сира шарт эмас. Оллоҳдан сўранг, у албатта инобатга олади. Бугун ёқимли куй ва қўшиқлар тинглаш, китоб мутолаа қилиш, тоза ҳавода сайр қилиш сизга ҳузур ва илиқлик ҳадя этади. Саломатликни асранг, асаббузарликдан сақланинг.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
Бошни баланд кўтариб, олға юрсангиз, йўлингизда бир олам ёрқин вазиятлар, воқеалар ҳозир бўлади. Олис сафарга чиқишни ният қилган бўлсангиз, бу амални бугундан қолдирманг. Куннинг иккинчи ярмида сизни янги танишувлар ва янги ишлар кутади. Жуфтингизга нисбатан адолатли бўлинг. Орага рашк, шубҳа оралашига асло йўл қўйманг. Саломатлигингизни қаттиқ туриб ташқи хавфлардан ҳимоя қилинг.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
23 сентябр куни ишда ҳам, уй ва кўчада ҳам тўғри сўзланг. Бирор муаммони ҳал этиш қийинчилик туғдирса, ўзгаларга эмас, қалбингизга мурожаат этинг. У сизга тўғри йўлни кўрсатади. Кун давомида сизга кўп қўнғироқлар бўлиши, янги ишга таклифлар келиб тушиши мумкин. Кечқурун маданий тадбирларлардан бирида иштирок этишингиз кутилади.
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
22 сентябр куни атрофдагилар билан мулоқотда жуда эҳтиёт бўлинг. Ўзингизга ёқмайдиганлар билан мулоқот қилмаганингиз маъқул. Сиздан ўз манфаатлари йўлида фойдаланишни ихтиёр этишлари ҳеч гапмас. Агар дўстлар, ҳамкасблар ва таниш-билишлар қаршисида дафъатан ораторга айлансангиз, барчани ҳайратга солган бўлардингиз ва шунинг баҳонасида обрўйингизга обрў қўшиларди.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
Харажатлар масаласида жуда сергак бўлишингиз тавсия қилинади. Иложи борича даромадга нисбатан харажатлар кам бўлишини таъминланг. Акс ҳолда кечқурунга етмай кимлардандир қарз сўрашингизга тўғри келади. Овқатланиш меъёрларига амал қилинг. Бу меъёрларга амал қилмаслик саломатлигингизга путур етказиши мумкин. Спортнинг енгил турлари билан шуғулланиш ҳам зиён қилмайди. Кечқурун жуфтингиз ёки бўлғуси ёрингиз сизга кутилмаган совға тайёрлаб қўйиши кутилади.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
22 сентябрда оиласизлар муҳаббат масаласида орзулаб кун ўтказишлари мумкин. Аммо ҳозирги замонда хаёлпарастлик билан ҳеч нарсага эришиб бўлмаслигини унутманг. Ҳаётга реал назар билан боққан ҳолда ҳаракатлар содир этинг. Куннинг иккинчи ярмида ўз ҳаракатларингизни, бажарган ишларингизни таҳлил қилинг, келаси ой учун оила бюджетини хомаки тарзда бўлса-да тузиб қўйсангиз ҳам зарар кўрмайсиз. Саломатлигингиз ҳақида кўпроқ қайғуринг.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
Атрофдагиларни сўзсиз кузатинг, кимнинг қанақалигини янада чуқурроқ таҳлил этишга ҳаракат қилинг. Шунда ҳақиқий дўст ва душманни янада яққолроқ кўра бошлайсиз. Кун давомида неки иш қилманг, фақат қалб амрига бўйсунинг. Молиявий аҳволингиз кечқурунга бориб яхшиланмаса, қарз кўтаришингизга тўғри келади. Кечқурун хизмат сафарига жўнаб кетишингиз ҳам эҳтимолдан холи эмас.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
22 сентябр куни турли ўлчам ва характердаги мушкул вазиятларга тушиб қолишингиз мумкин. Аммо бу вазиятлардан чиқишда фақат ўзингиз ўзингизга ёрдам бера оласиз. Дўстлар кўмагига ишонманг. Ҳар бир гапингизни ўйлаб гапиринг. Саломатлигингиз панд бера бошласа, сира иккиланмай врач қабулига чопинг. Молиявий аҳволингиз бугун сизга панд бермаслиги кутилади. Серқатнов йўлларда эҳтиёткорликни қўлдан берманг. Киссавурлар, фирибгарлар чангалига тушишдан сақланинг.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
Бугун балиқ буржи вакилларига иккиланиш деган одатга яқин бориш тақиқланади. Иккиландингизми, тамом, ишларингиз орқага кетаверади. Ҳар бир ишга қатъийлик билан ёндашинг, фойдасини кўрасиз. Бугун ота-она, фарзандлар ва яқин қариндошлар билан кечадиган ҳар бир суҳбат албатта хайрли кечади. Кечқурун сизга кимдир тижоратда шерикчиликни таклиф этиши мумкин. Агар у одамга ишонсангиз, таклиф ёмон эмас.
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
21 сентябр куни ақлий меҳнат билан шуғулланувчилар ҳар жабҳада муваффақиятга эришишлари кузатилади. Бир-биридан ажойиб тадбирлар ташкил этасиз. Кайфиятингиз кўтаринки кўринишда бўлади. Оилавий бўлиб саёҳатга чиқиш, қимматбаҳо буюмлар сотиб олиш амаллари бугун омадли кечади. Фақат бу ишларни пухта режа асосида амалга оширинг. Шунда хатога йўл қўймайсиз. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
Бировларнинг муаммоси, ички ишларига умуман аралашманг, оқибатда сиз ёмон ва айбдорга айланиб қолишингиз мумкин. Ҳар ким ўз муаммосини ўзи ҳал этавергани маъқул. Агар сиз анчадан бери суюкли инсонингизни ажойиб совға билан мамнун этмоқни орзулаган бўлсангиз, фурсат етди. Кечқурун бу орзуни ҳақиқатга айлантиришингиз мумкин. Саломатлигингиз кечки пайтга бориб ёмонлашиши кутилади. Ҳойнаҳой қон босими ошиши кузатилса керак. Мутахассис кўригидан ўтиб қўйинг.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
21 сентябр куни ҳис-туйғулар, эмоцияга эрк бермаслигингиз талаб этилади. Фақат ақл билан иш тутсангизгина сувдан қуруқ чиқа оласиз. Никоҳдан ўтиш, унаштириш ва тўй амаллари бугун аъло даражада кечади. Шошма-шошарликка зинҳор йўл қўя кўрманг, бу сизни боши берк кўчага олиб кириб қўйиши мумкин. Куннинг иккинчи ярмида қўлингизга мўмайгина пул тушади. Дўкон айланиб харидлар қилсангиз, сира афсусланмайсиз.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
Юлдузлар бугун кунингиз шодликларга тўла бўлишини башорат қилишган. Бундан ташқари, мириқиб дам олишингиз учун ҳам имкониятлар эшиги катта очиқ. Эски қадрдонлар билан қўнғироқлашинг, улар билан бирга дам олинг, суҳбатлар қуринг. Молиявий аҳволингиз ҳам бугун сизни ранжитмайди. Қарзлардан қутуласиз, рўзғор учун зарур жиҳозлар харид қиласиз. Соғлиғингиздан шикоятингиз бўлмайди.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
21 сентябр куннинг биринчи ярмида раҳбарлар билан мулоқотда ноқулай аҳволда қолишингиз кутилади. Сиз бу мулоқотда асосан тингловчи ролини бажаринг. Ўзингизга ёқмайдиган ҳамкасбларни билиб-билмай ёмонлаб қўйманг. Оилада рўзғор масаласида жиддий муаммолар юзага келиш эҳтимоли бор. Муаммолар сантехника билан боғлиқ бўлса, албатта мутахассисни чақирганингиз дуруст. Ҳар бир ишни ўз устаси амалга оширгани маъқул. Кечқурун оилангиз даврасида ёки севимли хоббингиз билан шуғулланиб вақт ўтказинг.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
Кунингиз ижодий муваффақиятларга тўла бўлади. Қайси касб эгаси бўлманг, ғоялар бир-бирини қувлаб миянгизни забт эта бошлайди. Бу сизнинг энг катта ютуқларингиздан бири. Кун давомида қадрдонлар билан тоғ ён бағирларида дам олиб қайтинг. Ўзингиз азалдан орзулаган буюмни харид қилинг. Пулингиз етарли. Жуфтингизни бўлар-бўлмасга рашк қилманг, бу яхшиликка олиб келмайди.
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
20 сентябр куни асосан молиявий муаммоларни ҳал этиш билан вақт ўтказишингиз кутилади. Кимлардандир қарзингиз бўлса, албатта бугун қайтаришга ҳаракат қилинг. Бусиз хонадонингизда барака бўлиши қийин кечади. Бугун зинҳор бизнес билан шуғулланишга уринманг, муваффақиятсизликка учрайсиз. Кечқурун вақтингизни оила даврасида ўтказинг. Соғлиғингизни асранг.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
Бугун юлдузлар ишхонангизда раҳбарлар билан муносабатингиз янада яхшиланишини башорат қилишган. Бу ишингизда сифат даражаси ортиши туфайлидир. Лавозимингиз ортиши, ҳамкасбларингиз орасида обрўйингизга обрў қўшилиши эҳтимол эмас. Баъзи дўстларимиз хонадонида бугун янги меҳмон дунёга келиши кутилади. Кечқурун яқинларингиз даврасида вақт ўтказинг.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
20 сентябр куни ишларингиз бароридан келишида ҳамкасбларингиз яқиндан кўмак беришади. Демак, раҳбарият қаршисида ҳурматингиз янада ошади. Мавқеингиз ҳам юқорилаб етти ухлаб тушингизга кирмаган лавозимларни эгаллаш учун қулай имкониятлар туғилади. Шахсий ҳаётда ҳам дипломатларча йўл тутинг. Жуфтингизни рашк қилаверишдан тийилинг. Эмоция, ҳис-туйғуларни жиловланг.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
Бугун сизни қисқа масофага саёҳат, янги танишувлар ва ёқимли лаҳзалар интиқ кутади. Буларнинг барчаси куннинг биринчи қисмида юз бериши, айниқса, қувонарлидир. Кечқурун яқин дўстлар билан учрашиб, чақчақлашишингиз мумкин. Бу ҳам кайфиятингизга кайфият қўшади. Жуфтингиз билан аразлашиб қолган бўлсангиз, бугунча муносабатларга ойдинлик киритишга шошилманг. Бунинг учун бошқа кунни танлай қолинг. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
20 сентябр куни иш жойингизда сизни ёқимли хабарлар ва вазиятлар кутиб қолади. Асосийси, бошлиқлар не иш буюрса, бўйин товламасдан бажараверинг, мукофотини албатта оласиз. Шахсий ҳаётда сизни рыцар деб аташ тўғрироқ бўлади. Жуфтингиз сўнгги қарорингизни кутади. Юз-кўзларидан сиз билан фахрланишини дарров илғаб оласиз. Унга кечқурун кутилмаган совға тайёрлаб қўйсангиз ҳам зиён қилмасди.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
Кун давомида асло бир жойда ўтириб ёки туриб қолманг. Ҳаракатлар содир этинг. Ҳаракатланишдан тўхтаманг. Илож топсангиз, қўшимча даромад келтирувчи иш топинг. Муҳаббатда ҳали оила қуришга улгурмаганларнинг ошиғи олчи бўлади. Ажойиб бир инсонни учратасизки, унга биринчи марта боққандаёқ бир умрлик йўлдош бўла олишига ишончингиз комил бўлади.
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
Дуч келган одамга ишониб, сўзларига лаққа тушиб кетаверишдан сақланинг. Акс ҳолда ўзингиз таниб-танимаганлар ҳам бошингизга чиқиб олиши ҳеч гап эмас. Нимаики савол туғилса, фақат қалбингизга маслаҳат солинг. Агар олдиндан тайёргарлик кўриб қўйган бўлсангиз, келишувлар ва хизмат сафарлари муваффақиятли кечади. Соғлиғингиз ёмонлаша бошлаганини сезсангиз, дарров врач чақиртиринг. Сурункали хасталикка йўлиққанлар эса бугун албатта тўлиқ тиббий кўрикдан ўтиб қўйишлари шарт.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
19 сентябрда кайфиятингиз яхши бўлмаслиги кутилади. Ҳамма нарсадан кўнглингиз совигандек лоқайд бир одамга айланиб бораётганингизни ҳис этасиз. Узоқ-узоқларга бош олиб кетгингиз келаверади. Афсуски, буларнинг ҳеч қайсиси сизга ёрдам бермайди, юпанч бўла олмайди. Ўзингизни ўзингиз хурсанд қилиб, кайфиятни кўтариб олмасангиз, аҳвол оғирлашиб бораверади. Жуфтингиздан шубҳаланманг, у сизга садоқатли. Унга ишонишга ҳаракат қилинг.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
Одам кўп тўпланадиган жойларга борманг, янги танишувлар сари ошиқманг, алданиб қолишдан сақланинг. Буларнинг барчаси бугун сиз учун шиорга айланиши лозим. Оила қурмаган бўлсангиз, кечқурун ўзингиз орзулаган инсонни учратишингиз эҳтимоли бор. Серқатнов йўлларни кесиб ўтишда эҳтиёт бўлинг. Киссавурларга ҳушёр бўлинг. Тағин борингизни шилиб кетишмасин. Шундоқ ҳам бугун молиявий аҳволингиз яхшиланадиганга ўхшамай турибди. Илож қанча?!. Дўппи тор келса, қарз кўтарасиз-да!
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
19 сентябр куни профессионал касбингиз доирасида миянгизга янги ғоялар қуйилиб келиши мумкин. Бу ғоялардан раҳбариятни ўз вақтида огоҳ этсангиз, ошиғингиз олчи бўлади. Ўзингизга ёқмайдиганлар билан мулоқотга киришманг. Жисмоний зўриқишлардан нарироқ юринг. Йўқса, саломатликка путур етказиб қўясиз. Холестеринга бой таомлар истеъмол қилманг.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
Ижод кишиларининг кайфияти бугун яхши бўлмаслиги кутилмоқда. Аниқроғи, кайфиятингиз кун давомида юз марталаб турланиши мумкин. Лекин хавотирга ўрин йўқ. Одатий ишларни бажаришда давом этинг. Молиявий аҳволингизни фақат қарз кўтариш йўли билангина яхшилашингиз мумкин. Кечқурун оила даврасида вақт ўтказинг. Бир неча соат ёлғиз қолиб келажак ҳақида режалар тузсангиз ҳам зиён қилмайди.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
19 сентябр куни ҳаво очиқ бўлса, табиат қўйнига чиқиб дам олинг. Шу баҳонада ўтган кунлардаги руҳий ва жисмоний зўриқишлар асоратини йўқ қиласиз. Спортчи ва тижоратчилар учун бугунги кун ҳар жиҳатдан омадли келади. Оила қурмаган йигитларнинг айримлари кечқурун идеалидаги қизни учратиш эҳтимоли бор. Соғлиғингизни эҳтиётланг.
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
Иш юзасидан куннинг биринчи ярмида янги танишувларни бошдан кечирасиз. Тадбиркор бўлсангиз, бу танишувлар сизга жуда асқотиши мумкин. Катта ишга катта пул тикишдан олдин тажрибаси сизникидан кўпроқ инсонларга маслаҳат солинг, шунда инқирозга юз тутмайсиз. Кечқурун кутилмаганда ғойибдан қўлингизга катта пул келиб тушиши мумкин. Ухлашга ётишдан олдин оғир ҳазм бўлувчи овқатларни еманг.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
18 сентябр ҳуқуқшунос орқали ҳал бўладиган муаммолар юзага келиши кутилади. Кун давомида ҳис-туйғулар тафаккурингиздан устун келишга ҳаракат қилиши мумкин, эҳтиёт бўлинг. Ижодкорлар бугун ҳар қандай одамнинг юрагини сел қила олувчи бир асар ёзишни бошлашади. Билинг, бугун ёзила бошланган асарнинг келажаги порлоқ бўлади. Соғлиқни эса эринмасдан тез-тез назорат қила боринг. Ғийбатчилар, ҳасадгўйлар, ичи қоралар билан мулоқот қилманг.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
Муҳаббатда бугун омадингиз чопади. Айниқса, оиласиз бўлсангиз, кунингиз туғди деяверинг. Танлаш имкониятларингиз шу қадар кўпаядики, бошингиз айланиб ҳайрон бўлганча ўтириб қоласиз. Ана шундай лаҳзаларда қалбингиздан маслаҳат сўранг. У сизга муносибини танлаб бера олади. Ишхонангизда кимдир сизни синдирмоқчи, йўлдан чиқармоқчи бўлганидан хабар топасиз. Эътибор қилманг, охирини кутинг. Бировга қасддан қазилган чуқур ҳеч қачон бировга насиб этмайди, балки ўша чуқурни қазиганнинг ўзига буюради.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
18 сентябр эрталаб негадир кайфиятингизда тушкунлик, ўзингизни тутишингизда жаҳлдорлик аломатлари сезила бошлаши мумкин. Ҳатто яқинларингизни ҳам кўришни истамай борасиз. Эсда тутинг, бугунингиз жанжал ёки хафагарчиликлар эмас, тинч ва аҳил ҳаёт учун хизмат қилиши лозим. Кун давомида янги дўстлар орттиришингиз кутилади. Худди ўшалар молиявий муаммони ҳал этишда кўмаклашиб юбориши мумкин. Кечқурун қилинган муҳаббат изҳорлари, романтик учрашувларнинг умри боқий бўлади.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
Оилада қандай воқеа содир бўлмасин, қандай вазият юзага келмасин, эътибор билан ёндашинг. Ишда ҳам топшириқлар кўпайгандан кўпаяди. Аммо биринчи ўринда оилавий юмушларни бажариб қўйишингиз керак. Лекин юмушларни бажаришда ёлғиз эмас, тажрибали инсонлар билан биргаликда ҳаракатлар содир этинг. Жуфтингиз билан ўзаро муносабатларда бугун ҳис-туйғулар сизга душман чиқиши мумкин холос. Шунинг учун тафаккурни ишга солмасангиз бўлмайди. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
18 сентябр куни суюкли инсонингизга нисбатан сабрли ва мулойим муносабатда бўлинг. Башарти орангизда жиддий муаммолар пайдо бўлганини сезсангиз, асосий ишни ташлаб қўйиб бўлса ҳам муаммони ижобий ҳал этинг. Пул масаласида хотирингиз жам бўлсин. Кечқурунга бориб унинг ўзи сизни қидириб келади. Таваккалчиликка асло ўрин берманг. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг, қўшимча куч йиғиб оласиз.
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
17 сентябрда қандай ишга қўл урманг, албатта муваффақиятга эришасиз ва бу ишларни жуда осонлик билан адо этасиз. Фақат реаллик сари интилинг, иллюзиянинг ортидан қувманг. Дам олиш куни бўлгани боис уйдаги муаммоларни ҳам тўлиқ бартараф этишга улгурасиз. Агар севимли инсонингизни ёрдамга чақирсангиз, яна яхши. Кечқурун сизни меҳмонга таклиф этишлари кутилади. Спиртли ичимликлар истеъмол қилишдан сақланинг.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
Гарчи уйингизда ишлар қалашиб ётган бўлса-да, ёлғиз қолишга ҳаракат қилинг. Дам олиш ҳам керак-да ҳаётда. Учрашувлар ва сафарни бугунга режалаштирган бўлсангиз, бу режаларингиз кутилмаганда ўзгариб кетиши ҳам мумкин. Ҳар бир қадамингизни ўйлаб босинг. Энг муҳим вазиятларда ортга чекинманг. Кечқурунги кўнгилочар машғулотларни ҳам бошқа кунга қолдиринг. Оғир ҳазм бўлувчи таомлар еманг. Ошқозонингизда жиддий муаммо туғилиши мумкин.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
17 сентябр куни ишларингиз шу даражада кўп бўладики, бемалол ўтириб овқатланишга ҳам вақтингиз бўлмаслиги мумкин. Кун давомида ўзингиз анчадан бери интиқ кутаётган инсон қўнғироқ қилиш эҳтимоли бор. Учрашув аъло даражада ўтади. Зинҳор эмоцияга эрк берманг, ҳаётга реал қарашга интилинг. Кечқурун хонадонингизга меҳмонлар ташриф буюриши мумкин. Ётишдан олдин қатиқ ичиб ётинг, тушларингиз ширин кечади. Соғлиғингизга ҳам алоҳида эътибор билан ёндашинг.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
Миянгизда анчадан бери айланаётган янги лойиҳаларни янада пишитинг. Сира шошилманг. Муҳаббатда оила қурмаганларни жиддий кўнгилсизликлар кутади. Бунинг олдини олса ҳам бўлади. Телефонингизни ўчиринг-у, табиат қўйнида дам олиш учун жўнанг. Иллюзияга эрк берманг. Ана ўшанда танлаганингиз билан орангизда муаммо туғилмайди. Кечқурун покланиш билан боғлиқ машғулотларни адо этсангиз нур устига аъло нур бўларди.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
17 сентябр куни катта ишлар, йирик лойиҳалар устида бош қотиришни бас қилинг. Ундан кўра чала қолган ишларингизни охирига етказиш пайида бўлинг. Ана шулар сизга даромад келтириши мумкин. Оилавий ҳаётингизда куннинг иккинчи ярмида ёқимли лаҳзалар юзага келиши мумкин. Қондошлар билан мулоқотда жаҳл отига минманг. Акс ҳолда бу мулоқот катта жанжал билан якун топиши ҳеч гап эмас. Саломатлигингизни асранг, зарарли одатлардан воз кечинг.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
Юлдузлар сизга эрталабданоқ уй юмушларига астойдил киришишни, тушдан кейин уй таъмирига киришишни маслаҳат беришади. Пул масаласи фақат сизнинг фойдангизга ҳал бўлади. Демак, бемалол харидларни амалга ошираверсангиз бўлади. Кечки пайт эски қадрдонлар, дўстлар билан учрашиб суҳбат қуришингиз кутилади. Атрофдагилар билан мулоқотда тилингизга эҳтиёт бўлинг.
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
Бугун қўшимча даромадли ишлар топилиши эвазига молиявий аҳволингизни куннинг биринчи ярмидаёқ яхшилаб олишингиз ҳақиқатга яқин бўлиб турибди. Тушдан кейин яқин дўстларингиздан бири билан учрашиб, ёқимли суҳбатлар қуришингиз кутилади. Муҳаббатда оила қурмаганлар ва қуриш арафасида турганлар муаммога дуч келишмайди. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг. Спиртли ичимликлар истеъмол қилманг.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
16 сентябр куннинг биринчи қисмида жуда ёқимли лаҳзаларга ва ҳодисаларга гувоҳ бўласиз. Улар сизга қўшимча кайфият бериб, ўзингизни қушдек енгил ҳис эта бошлайсиз. Алдов, кўзбўямачиликка асосланган тадбирларда иштирок этишга тўғри келса, нима қилсангиз қилинг, аммо иштирок этманг. Муҳаббатда баъзи дўстларимиз ёлғон туфайли азият чекиши кутилмоқда. Асабни асранг. Асаб танангизни тик тутишда, олға қадам босишда муҳим рол ўйнайди.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
Зинҳор олис сафарга отлана кўрманг. Жароҳат олишингиз хавфи бор. Ҳали бошингизга тушмаган кўнгилсиз ҳодиса ҳақида ўйлаб асабийлашманг. Шахсий ҳаётингизда туб бурилишлар кутилади. Тайёр туринг. Бугундан эътиборан барча зарарли одатлардан юз ўгириб, соғлом турмуш тарзига ўтишингиз фақат фойда келтиради. Саломатлигингиз ҳам аста-секинлик билан бўлса-да, янада яхшилана боради. Кечқурун кўнглингизга яқин ва ёқимли хабар эшитишингиз эҳтимоли бор. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
16 сентябр куни лавозимини ва мавқеини, жамиятда обрўсини ошириш истагида бўлганлар, жиддий тусга киришлари керак. Ҳазил-мутойиба билан мақсадга эришиб бўлмайди. Оила қурмаган қиз-жувонлардан бирини ўзи ёқтирган одам кутилмаганда учрашувга таклиф этиши мумкин. Дунёга оддий кўзлар билан боқинг, атрофдаги ҳар бир катта-кичик ҳодисани мураккаблаштираверманг. Кечқурун организмни жисмоний зўриқишдан сақланг, енгил ҳазм бўлувчи таомлар билан чекланинг.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
Бирон бир қарорга келмоқчи бўлсангиз, атрофдагиларнинг маслаҳатига умуман амал қилманг. Фақат ўз ақлингизга таяниб иш кўринг. Шахсий ҳаётда принципиалликдан қочинг. Олисга сафар ва табиат қўйнида дам олиб қайтиш масаласини бошқа кунга қолдиринг. Кечқурун оилангиз даврасида вақт ўтказинг. Бугун тунда кўрадиган тушингиз ўнгидан келиши мумкин.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
16 сентябр куни балиқ буржи вакиллари нафақат атрофдагиларни, балки ўзини ҳам ранжитиб қўйишдан мосуво эмас. Бунга кайфиятингизнинг терслиги сабаб бўлиши мумкин. Янги танишувлар, айниқса, романтик характерга эга танишувлардан қочинг. Тижоратчи бўлсангиз, даромаддан сира хавотир олманг. Унинг ўзи кечки пайт сизни қидириб топади.
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
15 сентябрда дўстлар билан мулоқот қилиш, дам олиш, яқин инсонларга совғалар харид қилиш учун вақт топинг. Кераксиз буюмлар ёки ишлар кетидан чопманг, беҳуда вақт йўқотганингиз қолади. Молиявий муаммоларни ҳал этишда бадавлат танишлар ёрдамига таянинг. Бугун ижодкорлар ҳамда тадбиркор, тижоратчиларнинг куни туғади. Даромад деганнинг ўзи сиз томонга оқиб келади. Ғийбатчи ва ҳасадгўйлар қуршовидан қочинг.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
Бугун биринчи навбатда молиявий муаммоларни ҳал этишингиз зарур. Акс ҳолда улар сони кўпайиб бораверади. Агар бадавлат танишлар ва дўстларингиз бўлса, шошилмасдан уларга қўнғироқ қилинг, муаммони шу йўл билан бартараф этишингиз осон кўчади. Кечки сайр сизга бир олам ёқимли лаҳзаларни ҳадя этиши мумкин. Баъзи дўстларимиз кечқурун собиқ муҳаббатини учратишлари эҳтимолдан холи эмас. Овқатланишда, юриш-туришда меъёрни билинг.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
15 сентябр куни туйғуларга эмас, тафаккурга қулоқ тутган ҳолда иш кўринг. Бу ҳам шахсий ҳаётингиз, ҳам профессионал ишингизга тааллуқли. Ҳамкасбларингиз орасида сизнинг ёрдамингизга муҳтожлари кўзга ташланади. Улардан ёрдамингизни аяманг. Буни қайтар дунё деб қўйибди. Яхшилик албатта қайтади. Қариндошлар билан муносабатларда дипломатларча йўл тутинг. Йўқса, жанжал келиб чиқиши мумкин. Кўча овқатини зинҳор истеъмол қилманг, овқатдан заҳарланишингиз эҳтимоли бор.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
Тоғ эчкиси буржи остида туғилганлар 15 сентябр куни дўппини осмонга отаверсалар бўлади. Даромад, мукофот, муҳаббатнинг ҳаммаси фақат сизники бўлай деб турибди. Асосийси, эрта уйғонинг ва эрталабданоқ фаолликни қўлдан чиқарманг. Тадбиркор бўлсангиз, муҳим ҳужжатларга имзо чекишда ва келишувларда сергак бўлинг. Кечқурун кечки овқатни оилавий тарзда кафеларнинг бирида тановул қилишингиз кутилади. Ўзингизни ва яқинларингизни эҳтиёт қилинг.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
15 сентябр куни эрта тонгда тушкун кайфиятда уйқудан уйғонишингиз хавфи бор. Ишга, ижодга, мулоқотга ҳушингиз бўлмаслиги мумкин. Шахсий ҳаётга оид қарорлар чиқаришда эҳтиёт бўлинг. Агар қайсидир яқинингиздан кўнглингиз тўлмаётган бўлса, буни юзига айтинг. Тадбиркорлар хориж фирмалари билан айнан бугун шартномалар имзолашса, тез орада бунинг мўмайгина даромадини ҳам кўриш бахтига муяссар бўлишади.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
Бугун уйингиздан узоқларга кетиб қолишдан сақланинг. Кутилмаганда қадрдонларингиз меҳмон бўлиб келишлари мумкин. Кун давомида тадбиркорлар қимматбаҳо қоғозлар, янги лойиҳалар ва ҳамкорлар масаласида жиддий тўсиқларга рўбарў бўлишларига тўғри келади. Оилада арзимаган гап-сўздан жанжал чиқишига йўл қўйманг. Саломатлигингизни кун бўйи назоратда ушланг.
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Бугун фақат кузатувчи вазифасини бажаринг. Бирор воқеа-ҳодисага ўзгартиш киритишга уринманг, барибир муваффақиятсизликка учрайсиз. Бугун яқин манзилга сафар, иш юзасидан учрашувлар ва меҳмонга бориш хайрли кечади. Агар шахсий ҳаётингизда содир бўладиган ҳодиса сизнинг фойдангизга бўлмаса-да, барибир ҳис-туйғуларни жиловлашга ҳаракат қилинг. Саломатликни асранг, асаблар қақшашига йўл қўйманг. Кечқурун албатта тоза ҳавода сайр қилинг.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
14 сентябрь куни тижорат билан шуғулланувчилар дўстлардан кўмак сўрашлари зарур бўлади. Тижоратда янгилик ясашни хоҳлаганлар шундай йўл тутишга мажбурдирлар. Тадбиркорлар учун музокаралар, янги шартномаларни имзолаш амаллари омадли кечиши кутилмоқда. Муҳаббатда икки қуён ортидан қувлашга уринманг, икковидан ҳам қуруқ қоласиз. Шамоллаш хавфи сезиляпти. Олдиндан тадбирини кўриб қўйинг.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
14 сентябрьда қанақа иш бажаришингиздан қатъий назар мустақил бўлинг. Ўзгалар маслаҳати, ёрдамига таянманг. Оиласизлардан айримлар бугун суйганининг қўлини сўраши мумкин. Бу амал муваффақиятли кечади, ишонаверинг. Куннинг иккинчи ярмида янги танишувларни бошдан кечиришингиз кутилади. Кечқурун тижоратчиларнинг савдоси қизийди.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
Шахсий ҳаётда яқин инсонингизни танқид қилишдан тийилсангиз, орангиздаги муносабатга совуққонлик аралашмасди. Молиявий масалада фақат яхши хаёлларни тан олинг, ёмонини ҳайдаб солинг. Чунки яхши, ширин хаёл ҳам қайсидир маънода пул чақиради дейишади. Тижоратчи бўлсангиз, кечқурун бўлғуси янги ҳамкор билан танишишингиз мумкин.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
14 сентябрь куни биринчи навбатда кимдандир қачонлардир олган катта миқдордаги қарзингизни қайтаришингизга тўғри келади. Рўзғор учун йирик харидлар қилишингиз кутилади. Буларнинг барчасига маблағингиз етиб-ортади. Имкон топсангиз, кунни табиат қўйнида ўтказинг. Оиласизларнинг баъзиларини кечқурун романтик учрашувга таклиф этишади.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
Шахсий ҳаётингизда куннинг биринчи ярмида кичик кўнгилсизликлар юзага келиш эҳтимоли бор. Ишингизга чин кўнгилдан ёндошсангиз, азалий режаларингиз амалга ошади. Молиявий масалада алданиб қолишдан сақланинг. Башарти фирибгарга дуч келсангиз, дарҳол ўзингизни четга тортинг. Пул билан таваккалчиликка йўл қўйманг, йўқотишдан бошқасига эришмайсиз.
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
13 сентябрда бажарилмай қолиб кетган юмушлардан воз кечиб, янги вазифаларни зиммангизга олишингиз керак бўлади. Ишхонангизда қисқартиришлар ёки ходимларни саралаш ҳаракатлари содир этилиши мумкин. Сергак туринг. Шахсий ҳаётда зинҳор «светофор»нинг қизил чироғидан ўтманг, азалий қоидаларга амал қилинг. Кечқурун овқатланиш қоидаларига риоя қилинг. Спортзалда спортнинг энгил турлари билан шуғулланиш ҳам зиён қилмайди.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
Тадбиркорлар бугун қалбига қулоқ тутган ҳолдагина муҳим ҳужжатларни имзолашга киришишлари мумкин. Бир жойда узоқ муддат ўтириб қолишдан сақланинг. Оилавий ҳаётингизда жуфтингизни бўлар-бўлмасга рашк қилаверишни бас қилмасангиз, катта жанжал келиб чиқиши мумкин. Кечқурун ёши улуғ қавмлар ҳолидан хабар олинг. Ухлашга ётишдан олдин сут маҳсулотлари истеъмол қилинг. Башарти дўстларингиз зиёфатга таклиф этишса, борманг, саломатлигингизга зиён этиши мумкин.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
13 сентябр куни астойдил бўлсангиз, ақл билан иш тутсангиз, ҳар қандай вазиятни ҳам ҳукмингизга бўйсундира оласиз. Фақат шошма-шошарликка йўл қўйманг, ўзингизга қаттиқ ишонган ҳолда ғалаба сари интилинг. Бугун молиявий муаммоларни ижобий ҳал этишга уринишлар, қўшимча даромад келтирувчи иш қидириш амаллари хайрли кечади. Кечқурун уйингизга олисдан меҳмонлар ташриф буюриши кутилади.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
Бугун катта ишларга қўл уриб овора бўлманг, майда-чуйда юмушларни адо этиш билан чекланинг. Уйдаги муаммолар ҳам сизни ҳолдан тойдириши мумкин. Оила қурмаганларнинг аксарияти бугун романтик учрашувга чиқишлари кутилади. Куннинг иккинчи ярмида серқатнов йўлларда эҳтиёткорликни оширинг. Кечқурун ўтган яқинларингиз ҳақига дуо қилиш ёдингиздан кўтарилмасин. Ғийбат усталари билан рўбарў бўлишдан эҳтиёт бўлинг.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
13 сентябр куни атрофдагиларнинг диққат марказида бўлишингиз кутилмоқда. Мақтовлар, олқишлардан маст бўласиз. Қанчалар ёқимли-а бундай лаҳзалар?!. Шахсий ҳаётингиз ҳам бугун хотиржамликда ўтади. Фақат рўзғорда майда-чуйда кемтиклар, ишлар қалашиб ётганидан хабар топасиз-у, кечга қадар уларни бартараф этиш билан банд бўласиз. Молиявий аҳволингиз куннинг иккинчи ярмида яхшиланиши тайин. Фақат харажатларга ҳаддан ташқари эрк берманг.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
Бугун асосан рўзғордаги камчилик ва муаммоларни бартараф этиш билан шуғулланишингизга тўғри келади. Аммо бу юмушларни ёлғиз ўзингиз уддалай олмайсиз. Яқинларингиздан кимнидир ёрдамга чақиришингизга тўғри келади. Бугун қарзларни узиш жуда хайрли кечади. Эски муаммо ва ташвишлар ҳам қайтиш эҳтимоли бор. Бироқ сиз уларни ҳам жойида ҳал этиб ташлай оласиз. Сурункали хасталикка йўлиққанлар кун давомида саломатлигини назоратда ушласинлар.
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
12 сентябр сиз учун нафақат омадли, балки энг сердаромадли кунлардан бирига айланади. Агар ҳар бир ишни жамоавий тарзда амалга оширсангиз, албатта омаднинг барчасини ўзлаштиришга эришасиз. Ишхонангиздаги ҳамкасблар билан жанжаллашиб қолмаслик учун тилингизга эрк бермаслигингиз тавсия этилади. Саломатлигингизни эҳтиёт қилинг. Овқатланишдан тортиб кўчада юришгача меъёрларга амал қилинг. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилишни унутманг.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
Атрофдагилар билан мулоқотда эҳтиёткорликни қўлдан берманг. Айниқса, суҳбатдошингизнинг ёши сиздан улуғ бўлса, ҳурмат бажо айлашни унутманг. Шахсий ҳаётингизда хотиржамлик ва аҳиллик ҳукм суради. Бугуннинг энг кўнгилсиз лаҳзаси бу пул масаласидаги мушкулотлар ва камоматлар ҳисобланади. Лекин худонинг куни кўп. Бугун бўлмаса эртага албатта пул бўлади. Асабийлашмасдан, тақдир ҳукмига бўйсунган ҳолда ҳаракатлар содир этсангиз бас.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
12 сентябр куни йирикми, майдами, харажатларнинг юзига қарамасдан пул сарфлайверинг. Бунинг учун сизда заҳира пуллар етиб ортади. Қолаверса, бугун кун давомида молиявий ютуққа эришишингиз кутилади. Куннинг иккинчи ярмида сизни хизмат сафари кутади. Тадбиркорлар муҳим ҳужжатларни имзолашлари ҳам эҳтимолдан узоқ эмас. Кечқурун ташқи кўринишингизга эътибор қаратиб қўйсангиз, нур устига аъло нур бўларди.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
Бугун нафақат ўзингиз, атрофдагиларнинг ҳам асабларини асраган ҳолда иш кўринг. Эрталабдан кайфиятингизда салбий ўзгаришлар пайдо бўлиши сизни агрессив ҳолатга тушириб қўйган бўлиши мумкин. Аммо бунда бошқаларнинг айби йўқ. Жуда бўлмаса, уйдан кўчага чиқмай, то ўзингизни босиб олгунча дам олинг. Оила қурмаган бўлсангиз, кечқурун сизни романтик учрашувга таклиф этишлари кутилади. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
Иш билан боғлиқ ҳар бир деталга алоҳида эътибор қаратинг. Хатога йўл қўймасликка ҳаракат қилинг. Бугунги молиявий аҳволингиз ҳам ишхонангиздаги фаоллигингиз, эҳтиёткорлигингиз билан боғлиқ бўлиб турибди. Шахсий ҳаётда оиласизларга кутилмаганда янги рақиб маънавий зарбалар бера бошлайди. Ирода кучини ишга солсангиз, рақибни бир ҳамла билан енга оласиз. Бироқ муштларни зинҳор ишга сола кўрманг. Бўлғуси жуфтингизнинг кўнгли чўкади.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
12 сентябрда паризод буржида таваллуд топганлар ҳар гапга ишониб кетавермасликлари керак. Олдин бу гапни мантиқан таҳлил қилинг, назоратдан ўтказинг. Ана ундан кейин қарор чиқаринг. Ишда тадбиркор бўлинг. Шунда омад сиз тарафга ўтади. Раҳбарлар профессионаллигингизга, билимингизга тан беради ва натижада мўмай пул мукофотига эга чиқишингиз турган гап. Кечқурун сурункали хасталикка йўлиққанлар саломатлигини бир бор яна назоратдан ўтказиб олсинлар.
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
11 сентябрда шахсий автомобилингиз ёки бирор техник ускунангизнинг бузилиш эҳтимоли сезилмоқда. Бу муаммони эрталабдаёқ бартараф этиб қўйганингиз маъқул. Уйдан ташқаридаги муҳаббат ва севги изҳорларига умуман ишонманг. Бу сизга ҳар жиҳатдан фақат зиён етказади. Мавқеингиз ортиши ҳам ҳақиқатга яқин бўлиб турибди. Бунинг учун профессионал касбингиз билан боғлиқ ишларни янада қойиллатиб қўйишингиз тавсия этилади. Башарти саломатлигингизга беэътибор бўлсангиз, куннинг иккинчи ярмида жиддий хасталик орттириб олишингиз мумкин.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
Бугун нафақат эски қадрдонлар билан суҳбатлар қуринг, балки янги дўстлар орттиришга ҳам уриниб кўринг. Бу ишингиз албатта ўнгидан келади. Айниқса, иш юзасидан янги танишингиз кўпайса, бу сизга фақат наф келтиради. Куннинг иккинчи ярмида анчадан бери жиғингизга тегиб келаётган бир одам билан тўқнашиб қолишингиз кутилади. Ораларингизда жанжал келиб чиқиши мумкин. Лекин жанжал сизнинг фойдангизга якун топади. Ишонинг, ўша кимса энди сизга қайтиб яқинлаша олмайди.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
11 сентябр куни кўчада, уйда ва ишхонада ҳам одамларнинг энг ёқимтой суҳбатдошига айланишингиз кутилмоқда. Ишларингизни ҳам ўз вақтида уддалай олсангиз, нафақат чўнтагингиз пулга тўлади, балки раҳбарлардан ҳам мақтовлар эшитасиз. Миянгизда иш билан боғлиқ янги ғоялар туғилган бўлса, бировларга гуллаб қўйманг. Ундан кўра фурсат етишини кутинг ва уни раҳбарларга шипшитинг. Куннинг иккинчи ярмида хонадонингизга сиз кутган инсонлар меҳмон бўлиб келишади. Лоҳасликни ҳис эта бошласангиз, дарров врачга учрашинг. Бу қуёшдаги портлашлар туфайли ерга ёпирилиб тушган магнит бўронлари асорати бўлиши ҳам мумкин.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
Илож қанча, бугун кунингиз ҳақиқий душанбадагидек жуда оғир ўтиши кутилади. Бироқ сабрлисиз. Иродангиз ҳам мустаҳкам. Шундай экан, ишланг, қанчалар оғир бўлмасин, меҳнат қилинг. Худо ишлай олмаслик балосига йўлиқишдан асрасин. Тадбиркор бўлсангиз, шериклар билан ўзаро муносабатларни интернет орқали мустаҳкамлаб борганингиз маъқул. Кечқурун жуфтингизни олиб кўча айлансангиз, бир олам завқ оласиз.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
11 сентябр куни одатдагидек биринчи планда ишингиз туради. Бу уйдагиларингизга ёқмаслиги, улар сиздан хафа бўлишлари мумкин. Оилавий муаммолар қалашиб ётган бўлса керак, уларни тушдан сўнг йўл-йўлакай ижобий ҳал этиш имконига эга бўласиз. Саломатликни сақлашга қаратилган профилактика, гимнастика бугун сизга жуда катта наф бериши мумкин. Сурункали хасталикка йўлиққанлар айнан шу ишларни амалга ошириши керак. Кечқурун оғир ҳазм бўлувчи таомлар еманг.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
Бугун қандай иш бўлишидан қатъи назар енг шимариб астойдил киришаверинг. Сиз уддалай олмайдиган ишнинг ўзи йўқ. Атрофдагилар билан мулоқотда қарама-қарши фикрлар айтиб қўйишдан сақланинг. Бекорга ҳурматингиз йўқолгани қолади. Муҳаббатда фақат қалбингиз амрига қулоқ тутган ҳолда иш кўринг. Оиладаги мажбуриятларингизни сидқидилдан адо этсангиз, муаммо чиқмайди, хотиржам бўласиз.