ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
11 сентябрда уй олди-сотдиси, ҳуқуқшунос маслаҳатларини олиш муваффақиятсизлик келтиради. Айниқса, бу амалларни адо этиш натижасида катта миқдордаги молиявий йўқотишларга юз тутишингиз мумкин. Майда-чуйда ишлар билан машғул бўлиш кони фойда. Даромадингизга даромад қўшади. Кечқурун фавқулодда иш билан яқин манзилга жўнаб кетишингиз эҳтимоли бор. Молиявий аҳволингиз ва соғлиғингиз бугун тобида бўлиши кутилмоқда.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
Атрофингизда бўлаётган яхши-ёмон ишларни кўриб ҳеч қанақасига таъсирланманг. Бу ишларингизда унум йўқолишига олиб келади. Чалғиш ёхуд сиқилиш натижасида қўлингиз ишга бормай қолиши мумкин. Муаммоларни ҳал этишда босиқлик билан иш тутинг. Ҳар бир ишни ўз вақтида адо этишга ҳаракат қилинг. Кечикиш бугун сизни моддий жиҳатдан зарар кўришга олиб келади. Кечқурун уйингизга меҳмон келиш эҳтимоли бор. Баъзиларнинг хонадонида чақалоқ йиғиси жаранглаши ҳам мумкин.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
11 сентябр куни тадбиркорлар учун анча оғир ишлар рўбарў бўлади. Гарчи бу кундалик юмушингиз бўлса-да, ҳамкорларингиздан баъзилари тўнини тескари кийиб сизнинг асабларингизни таранг торттириши турган гап. Шунга қарамасдан, молиявий манфаатдорликни қўлдан берманг. Бошқа ишга ўтиш учун бугунги кун хайрли кечмайди. Борига шукр қилиб туришингизга тўғри келади. Кечқурун оилангизда пул туфайли жанжал юзага келиши мумкин. Асабларни асранг.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
Бугун юлдузлар сизга оила аъзоларингизга янада яқинроқ бўлиш ва юқори лавозимдаги шахсларга гап қайтармасликни маслаҳат беришади. Хусусий мулк масаласида жиддий муаммолар пайдо бўлиши мумкин. Бу муаммони ҳуқуқшунос иштирокисиз ҳал эта олмайсиз. Кечқурун баъзи дўстларимиз мерос билан боғлиқ ёқимли хабар эшитишлари кутилади. Нимаики иш қилманг, уйдагилар билан албатта маслаҳатлашинг. Ўзингизга яхши бўлади.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
11 сентябрда эрталаб ўзингиз учун жуда қимматли хабар эшитасиз. Бу, шубҳасиз, пул билан боғлиқ. Муаммолар қалашиб кетган бўлса, сира қўрқувга тушманг. Кўз қўрқоқ бўлгани билан қўл тоғни толқон қила олади. Моддий манфаат кўриш масаласида яқин дўстлар ёрдамига таянишингизга тўғри келади. Агар ташкилотчилик қобилиятингиз бўлса, оилангизда бугун етакчилик қила олишингиз аниқ. Аксинча бўлса, фақат тингловчи ролини ижро этинг.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
Қайсидир ҳамкасбингиз билан сен-менга бориб қолишингиз мумкин. Бундай лаҳзаларда эмоцияни назорат эта билишингиз керак. Тўғри, ўз манфаатингиз, шаънингизни ҳимоя этишингиз шарт, аммо бошқачароқ, дипломатик усуллардан фойдаланиб. Олисдаги қариндошларникига меҳмонга бориш бугун сизга бир дунё лаззат бахш этади. Сурункали хасталикка йўлиққанлар соғлиғини кун давомида назоратда ушлашлари лозим.
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Бугун ишда ҳам, шахсий ҳаётда ҳам меъёрни билинг, фақат қалбингизга қулоқ тутинг. Бу сиз учун муваффақиятлар гаровидир. Атрофдагилар билан мулоқотларда сира иккиланмасдан, ўзингизни қизиқтирадиган мавзуларда савол беришингиз мумкин. Чунки сиз одамга бир қарашдаёқ унинг аслида қандай одамлигини дарров илғай биласиз. Кечқурун фақат уйда ўтиринг, оилангиздагилар билан бирга вақт ўтказинг. Одатдагидек, саломатлигингизга жиддий муносабатда бўлинг.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
10 сентябр куни ҳадеганда эркинлик сари талпинаверишингиз сизга фақат зиён етказиши мумкин. Шундоғам оилада, ишда, кўчада ўзингизни етакчи ҳис этасиз. Шунинг ўзи эркинлик эмасми? Оила қурмаганлар бугун янги танишувларни бошдан кечиришади. Бу инсон сизнинг бир умрлик тақдирдошингизга айланиши сизга боғлиқ. Тадбиркорлар бугун фақат муваффақиятлар лаззатини тотишади. Кечқурун ёлғиз қолиб яқин ўтмишда йўл қўйилган хатоларни хомчўт қилинг.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
10 сентябрда тадбиркор, ишбилармон, меҳнатсеварларнинг ошиғи олчи бўлади. Ҳамкасблар, оиладагилар билан жанжаллашиш бугун жуда хавфли кечиши мумкин. Агар шахсий ҳаётда муаммолар йиғилиб қолган бўлса, кечга қадар тинчлик, аҳилликда бартараф этишингиз мумкин. Бунинг учун албатта жанжал кўтариш шарт эмас. Кечқурун олисда яшайдиган қариндонларингиз меҳмон бўлиб келишлари мумкин. Уйда меҳмонлар учун янада қулай шароитлар яратиш талаб этилади.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
Агар яқин орада уйдагиларнинг қайсидир бири билан жанжаллашиб қолган бўлсангиз, бугун ярашиш учун имкониятлар эшиги очилади. Шубҳасиз, жанжал пул туфайли келиб чиққан бўлса керак. Шундай бўлса, қўшимча даромадли иш топишингиз зарур бўлади. Ижодкорлар ҳам бугун нафақат янги асарлар билан янада машҳурлашади, балки мўмайгина даромад ҳам олишлари эҳтимолдан холи эмас. Молиявий масалада яқин дўстларингиздан бири албатта кўмаклашиб юборади. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
10 сентябр куни орзуингиздаги даромадга, мавқега, ҳурмат-эътиборга эга бўлиш учун фаолликка амал қилишингиз лозим. Шунда кутилган натижаларни албатта қўлга киритасиз. Хусусий мулк, уй-жой масаласидаги юзага келган муаммоларни дўстлар ёки қондошлар билан биргаликда ҳал этинг. Бу муаммолар ёлғизликда ижобий ҳал бўлмайди. Муҳаббатда туйғуларга эмас, ақл-тафаккурга суянган ҳолда иш тутинг. Кечқурун ишдан ёки ўқишдан қайтаётганда, серқатнов йўлларни жуда сергаклик билан кесиб ўтинг. Жароҳат олишингиз хавфи бор.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
Тадбиркорларга бугун худо қўшқўллаб беради. Хорижми, маҳаллийми, фарқи йўқ, ҳамкорлар топишда муваффақиятлар сизники. Яқинда тижорат ё тадбиркорликни бошлаган бўлсангиз, бундай муваффақиятлар билан фахрланишингиз керак. Иш учун офис, яшаш учун уй-жой сотиб олишда 10 сентябр омадли кечади. Кечқурун сизга олис қишлоқларнинг биридан ёқимли хабар етказишлари кутилади. Дарвоқе, айни кунда атмосферада ўта кучли магнит бўронлари ҳукм сурмоқда. Сурункали хасталикка йўлиққанлар эҳтиёт бўлишлари тавсия этилади.
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Бугун ишда ҳам, уйда ҳам обрўйингиз бир поғона юқорига кўтарилиши кутилади. Ўзгаларнинг муаммоларини бартараф этишдан воз кечинг. Ўзингизни қуршаб турган муаммолар ҳам етарли бўлади. Тижоратчилар бугун рақобатчилар билан кескин кураш олиб бориши мумкин. Аммо бу курашда сиз ғалаба қилишингиз тайин. Куннинг иккинчи ярмида қўшимча даромадли иш таклиф этувчиларнинг сон-саноғи бўлмаслиги тахмин қилинмоқда. Демак, танлаш имкониятларингиз кенг. Улар орасидан энг маъқулини танлаб олаверинг.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
9 сентябрда иш жойингизда раҳбарларга яна бир бор истеъдодингизни намойиш этиб қўймасангиз бўлмайдиган кўринади. Шунда яқин келажакда улар сизга энг муҳим ва долзарб муаммоларни бартараф этиш вазифасини ишониб топширишади. Муҳаббатда оила қурмаганларни жуда жиддий синовлар кутиб турибди. Афсуски, бу синовлар кайфиятингизни тушириб, ўзингизни боши берк кўчага олиб кириб қўйиши ҳеч гап эмас. Саломатлигингизни эҳтиёт қилинг.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
9 сентябр куни жиддий сабаб бўлмаса, таваккалчиликка йўл берманг. Сизга фақат зиён етказади. Оилали дўстларимиз бугун болалар тарбияси ва жуфтига алоҳида эътибор қаратишлари зарур. Шу баҳонада рўзғор кемтикларини ҳам тўлдириб кетиш ёдингиздан кўтарилмасин. Кечқурун у қадар олис бўлмаган манзилга сафар қилишингиз эҳтимоли бор. Шу сафар молиявий муаммоларингиз ижобий ҳал бўлишини таъминлайди. Саломатлигингиз ёмонлаша бошлаганини сезсангиз, дарҳол мутахассисга мурожаат этинг.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
Бугун хизмат сафарлари ва саёҳатга чиқиш сизга фақат зарар етказади. Бу жиддий жароҳат олиш ва шу кабилар бўлиши мумкин. Автоҳалокатларга учрашингиз ҳам эҳтимолдан холи эмас. Шунинг учун жимгина иш билан банд бўлиб қўя қолганингиз дуруст. Саломатликдан бугун шикоятингиз бўлмайди. Кечқурун уйингизга ўзингиз кутмаган одамлар меҳмон бўлиб келиши мумкин.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
9 сентябрда вужудингиз куч-қудрат, қалбингиз жўшқинликка тўла бўлиши кутилмоқда. Демак, азалий орзуларингизни ҳақиқатга айлантириш бобида бемалол ҳаракатлар содир этаверсангиз бўлади. Шахсий ҳаётда принципларга содиқ қолинг. Шунда жуфтингиз сиздан безмайди, совимайди, узоқлашмайди. Кечқурун олисда яшайдиган қондошларга қўнғироқ қилинг, сиз учун ёқимли хабар бор. Ухлашдан олдин сут маҳсулотлари истеъмоли билан чекланинг.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
Мавқеингиз ва маошингиз боғлиқ бўлган одамларни бугун зинҳор танқид остига ола кўрманг. Акс ҳолда ишдан айрилишингиз ҳеч гап эмас. Умуман, бугун эмоцияни бир четга суриб қўйсангиз ҳам ёмон бўлмайди. Куни кеча Қуёшда содир бўлган портлаш асоратлари сурункали хасталикка йўлиққанларга салбий таъсир кўрсатмай қолмайди. Жуда эҳтиёткор бўлинг ва дориларни ўз вақтида ичишни унутманг. Башарти яқинда меҳнат таътилига чиққан бўлсангиз, оилангизни олиб тоғ ён бағирларига дам олиш учун жўнасангиз бўлади.
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Бугун куч ва имкониятларингизни ҳар бир бажариладиган юмушга баравар ажратинг. Шунда уларни беҳуда сарфламаган бўлиб чиқасиз. Сиздаги фаоллик бугун етарли даражада. Шундай экан, ҳар қандай ишни муддатидан олдин адо этишга эриша оласиз. Муҳаббатда иллюзия ўрнига реалликни танланг. Шунда ижобий натижаларни қўлга киритишингиз мумкин. Саломатлигингизни асранг. Иммунитетни кўтариш учун 8 сентябр жуда қулай кечади. Кечқурун оила даврасида вақт ўтказинг. Молиявий муаммолар сизни бугун безовта қилмаслиги кутилмоқда.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
8 сентябр куни қай ишга қўл урманг, янгича усулда адо этишга ҳаракат қилинг. Ҳар бир муаммони ҳал этиш учун янги усуллардан фойдаланиб кўринг. Атрофдагилар билан мулоқот қилмаганингиз маъқул. Ким биландир орангизда жанжал келиб чиқиш эҳтимоли бор. Бугун зарарли одатлардан воз кечиш муваффақиятли якун топади. Қуюқ зиёфат, улфатчиликлардан юз буринг, шунда моддий жиҳатдан аҳволингиз сезиларли тарзда яхшилана бошлайди.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
Шахсий ҳаётда ўта инжиқ ва тажанглик сизга фойда келтирмайди. Жуфтингизнинг сизни севишига кўп ҳам шубҳаланаверманг, борига шукр қилинг. Ундан кўра романтик бир инсонга айланинг-да, унга ажойиб совғалар тақдим этинг. Бугун хусусий мулк олди-сотдиси ва катта лойиҳаларга пул тикиш омадли якун топади. Куннинг иккинчи ярмида сиздан қарзи борлар қарзини қайтариши мумкин. Демак, молиявий масала автомат тарзда ижобий ҳал бўлади.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
8 сентябр куни шахсий ҳаётингиз ҳақида кўпроқ ўйлашингиз, фикрлашингиз талаб этилади. Жуфтингизни бировларга рашк қилавериш одатингизни ташланг, бу яхшилик билан тугамаслиги мумкин. Иш жойингизда янги ходим пайдо бўлади. У билан дарҳол дўстлашиб олинг, афсусланмайсиз. Ўзингиз яхши тушунмайдиган ишларга қўл урманг. Айниқса, иқтисодий жиҳатдан сизда етарлича малака йўқ. Бу ишни ўз усталари амалга оширгани маъқул. Шундай эмасми? Кечқурун қўлингизга кимдир бир даста пул тутқазиши кутилади. Аммо йирик харидларга зеб берманг.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
Кунингиз фаолликда кечади. Тадбиркор бўлсангиз, ҳамкорларга қўнғироқ қилишлар, келишувлар, шартлашувлардан ортмай кунни кеч қиласиз. Шахсий муаммоларингизни бугун ҳеч кимга ошкор қилманг. Биринчидан, муаммоларингизни бошқалар ҳис этиб кўра билмайди, қолаверса, кимлардир бўлар-бўлмас маслаҳатлар бериб бошингизни қотириши мумкин. Кечқурун қўлингизга пул тушиши тайин бўлиб турибди. Қарзларингизни узиб енгил тортишингиз турган гап.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
Эрталабдан олис сафарга отланишингизга эҳтиёж сезасиз. Лекин борманг, бугун жароҳат олишингиз хавфи юқори. Кун мобайнида бир инсон билан танишишингиз кутилади. У бир умрлик ҳақиқий дўстга айланиши ҳам эҳтимолдан олис эмас. Оилали бўлсангиз, уйда тажанглик каби зарарли одатларни бир четга суриб қўйинг. Жуфтингиз билан жанжаллар юзага келишида шу одатингиз муҳим рол ўйнамоқда. Куннинг иккинчи ярмида олисдаги дўстингиз қўнғироқ қилиши мумкин. Агар ёши улуғ, касалманд қариндошлар бўлса, улар ҳолидан ҳам хабар олиб қўйсангиз, савобнинг тагида қоласиз.
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Қандай ишга қўл урманг, бугун эрталабдан руҳан кучли бўлишингиз керак. Бусиз омадга эриша олмайсиз. Иш жойингизда сизга қўшимча ишларни ишониб топширишлари мумкин. Демак, кечқурун қўшимча даромад олишингизга кафолат бор. Оиласизлар бугун куннинг биринчи ярмида бўлғуси жуфтини учратишлари мумкин ва дарров бирга яшаш ҳақида қайғура бошлайсиз. Агар у инсон сизга ҳақиқатан ёқиб тушган бўлса, аввало ота-оналарнинг рухсатини олиш лозим бўлади.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
7 сентябр сиз учун жуда қизиқарли кечиши кутилади. Янги танишувлар сизга руҳан мадад беради, кайфиятингизни кўтаради. Балки шу танишганларингиз келажакда юқори лавозимга эришишингизда асқотиб қолар. Молиявий масалага келсак, муваффақиятсизликларга учрашингиз, кундузи катта кўчада ё бозорда пул ўғирлатишингиз эҳтимоли бор. Шунинг учун одам кўп тўпланадиган жойлардан ўзингизни олиб қочганингиз маъқул. Саломатлигингизни жуда эҳтиёт қилинг.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
7 сентябр куни тадбиркорларга шубҳали туюлган ҳужжатларга имзо чекмаслик тавсия этилади. Баъзилар ўзидаги ноёб қобилият, истеъдод туфайли кун давомида ўта сердаромад иш топишлари ҳам эҳтимолдан холи эмас. Қизлар, аёллар куннинг иккинчи ярмида гўзаллик салонига бориб келишлари мумкин. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг. Кўча овқатини иложи борича истеъмол қилманг.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
Энг яқин инсонлар, дўстлар, қариндошлардан руҳан узоқлашманг. Доимо улар кўз ўнгингизда, хаёлингизда бўлсин. Шунда руҳиятингиз мустаҳкам бўлади ва бу нарса муаммоларга қарши курашда жуда асқотади. Кечки пайт қачонлардир ўзингиз кўнгил қўйган инсон билан тасодифан учрашиб қолишингиз мумкин. Эҳтирос, туйғулар ва эмоцияни жиловлаган ҳолда юзаки суҳбатлашиб қўя қолишингиз тавсия этилади. Акс ҳолда оилавий ҳаётингиз издан чиқиб кетиши турган гап.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
7 сентябр куни руҳий ва жисмоний мутаносибликка эришган ҳолда ҳаракатлар содир этинг. Кучингиз кўп бўлса-ю, руҳиятингиз тушкун бўлса, ишларингиз унмайди. Жуда бўлмаса, йога ва медитация билан шуғулланиб кўринг. Кайфиятингизда ўзгарувчанлик кўзга ташланиши мумкин. Бунга йўл қўйманг, саломатлигингизга путур етиши мумкин. Кечқурун сизни хизмат сафарига жўнатишлари кутилади. Бош тортманг, йўқса, раҳбарлар ишдан ҳайдаб солишгача бориши ҳеч гап эмас.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
Тижоратчи ёки тадбиркор бўлсангиз, аввал бошидан сиз билан бирга аравани тортишган одамга янада қаттиқроқ ишона бошланг. У росманасига сизни қўллашга, сизга кўмак беришга тайёр туради. Хиёнат, алдов ҳақида ўйлашни ҳам истамайди. Шахсий ҳаётда бегоналар билан юзага келадиган қисқа муддатли ишқий саргузаштлардан воз кечинг. Бу яхшиликка олиб бормайди. Ундан кўра, жуфтингизга яхшилаб разм солинг. У сизни еру кўкка ишонмайди. Керак бўлса сиз учун жонини фидо қилади.
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
6 сентябрь куни иш жойингизда вазият ҳаддан ташқари чигаллашиб бораётганини пайқай бошлайсиз. Лекин бунинг сабабини суриштириб овора бўлманг. Шахсий ҳаётингиз ва молиявий муаммоларни ижобий ҳал этиш жуда оғир кечиши мумкин. Куннинг иккинчи ярмида хизмат сафари билан қўшни шаҳарга боришингиз кутилади. Бугун спорт билан шуғулланиш, билим олиш муваффақиятли кечади. Соғлиғингизни эҳтиёт қилинг.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
Бугун ўтган кунларда бажарилмай қолиб кетган ишларни якунлашга киришинг. Шахсий ҳаётингизда эса сокинлик ва аҳиллик ҳукм сура бошлайди. Муҳаббатда ўта талабчанлик сизга зиён келтиради. Соғлиғингизга бугун жиддий муносабатда бўлинг. Тижоратчилар ҳам сергак бўлишлари талаб этилади. Кечга яқин рақобатчиларнинг пайтавасига қурт тушиши мумкин. Кечқурун оилавий ҳаётингизга тааллуқли ёқимли хабар эшитишингиз эҳтимоли бор.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
6 сентябрь тадбиркорлар яқин ҳамкорларга нисбатан муносабатни янада илиқлаштиришлари шарт. Акс ҳолда ҳамкорликка путур етиши турган гап. Шубҳасиз, худди шу нарса молиявий йўқотишларга замин яратади. Оилангизда яқинлар билан асло жанжаллаша кўрманг. Ўзингиз охир-оқибат айбдор бўлиб қоласиз. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг. Магнит бўронлари кўпаймоқда, айрон ичинг. Айрон танага ўрнашиб олган радиация нурларини ҳайдаб солишда жуда муҳим ичимлик ҳисобланади.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
Аллакимлар эрталабданоқ ички сирларингизни билишга, қандай йўл билан бўлмасин, сирингизни очишга ҳаракат қилади. Бунга йўл қўймаслик учун сиз гўё разведкачи ролини ижро эта бошлашингиз лозим. Иш жойингизда эса аксинча барча яширин истеъдодингизни ҳамкасбларга қўрқмасдан ошкор этаверинг. Ҳурматингиз, обрўйингиз, мавқеингиз ортади. Кун давомида аллергия ва ошқозон оғриши безовта қилиб ўтиши мумкин. Олдини олиб керакли дориларни ичиб олинг.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
6 сентябрь куни кўпроқ вақтингизни дам олишга, келажак ҳақида режалар тузишга ажратинг. Анчадан бери қийнаб келаётган муаммолар бўлса, дўстлар кўмагидан фойдаланинг. Иложи борича сизга руҳан завқ бера олувчи ишлар билан банд бўлинг. Севимли хоббингизга қайтсангиз ҳам фойдадан холи бўлмайди. Кечқурун оила аъзоларингиз билан рўзғор масаласида баҳслашиб қолишингиз кутилмоқда.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
Бугун кунингиз муваффақиятларга эришишдан бошланади. Молиявий аҳволингиз тушгача бормай яхшиланади. Сира кутилмаганда кимдир сизга сердаромад иш таклиф этади. Бу таклифни ҳам қабул қилсангиз бўлади. Шахсий ҳаётда жуфтингиз билан баҳслашишингиз туфайли депрессия ҳолатига тушишингиз эҳтимоли бор. Асабийликлар тинкангизни қуритиб қўйиши турган гап. Асабни асранг.
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Бугун сиз барча ишларингизни ўзгалар ёрдамисиз амалга оширинг ва янги ғоялар ўйлаб топсангиз, ҳеч кимга гуллаб қўйманг. Кун давомида уйдагиларингизнинг қайсидир бири билан жанжаллашиб қолишингиз эҳтимоли бор. Молиявий муаммоларни ҳал этишда ҳам жиддий тўсиқларга дуч келишингиз кутилади. Оила қурмаганларнинг айримлари танлаган бўлғуси ёри билан жанжаллашиши, жуфти муносабатларга нуқта қўйиши ҳам мумкин. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
5 сентябр куни юлдузлар қанча иш бўлса, бирдан ҳаммасини бажаришга киришишингиз кераклигини уқтиришади. Иш кўплигидан қўрқиб кетманг, кечга қадар барчасини уддалаб улгурасиз. Кутилмаганда ўзингиз сира ёрдам беради деб ўйламаган одам моддий масалангизни ижобий ҳал этиб беради. Эҳтиросларни жиловлаган ҳолда ҳаракатлар содир этинг. Акс ҳолда муҳаббатда кўнгилсизликларга йўлиқишингиз ҳеч гап эмас.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
Иш жойингизга келганданоқ ишга шўнғиб кетинг. Вақтни чўзиб ўтираверсангиз, мавқеингиз, лавозимингиз асл ҳолича қолиб кетаверади. Арзимаган нарсага жаҳлингиз чиқмасин, асабни асранг. Саломатлигингизга путур етиб қолиши мумкин. Кечқурун хонадонингизга меҳмонлар ташриф буюриши кутилади. Уларни мазали таомлар билан сийланг, баҳонада руҳан тетиклашиб оласиз. Кайфиятингиз кўтарилади. Ухлашга ётишдан олдин сут маҳсулотлари истеъмоли билан чекланинг.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
Оиласизлар, огоҳ бўлинг, бугун сизнинг кунингиз эмас. Танлаганингиз ҳам дидингизга умуман мос келмайдиган хилидан бўлиб чиқади. Шунинг учун бугунча бошқа ишларга андармон бўлиб туринг, худонинг куни кўп. Молиявий масалани ижобий ҳал этиш учун ҳаракатлар содр этишда хотиржамликни шиор қилиб олинг. Бугун жарроҳлик амалиётларини бошдан кечириш ва касалхонага ётиш муваффақиятсизлик келтиради. Ўзингизни ёмон ҳис эта бошласангиз, халқона йўллар билан даволанишга уриниб кўринг.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
5 сентябрда харажатларингизни қатъий назорат остига олинг. Акс ҳолда кечга қадар чўнтагингиз қурийди. Фойдаси тегмайдиган бўлар-бўлмас буюмларни сотиб олманг. Жуфтингиз билан орангиздан ола мушук ўтиб кетиш хавфи бор. Бу муаммони қондошлар аралашувисиз ҳал этишингиз даргумон. Шубҳали туйилган ишларга сира қўл урманг. Жуда бўлмаганда, обдон фикрлаб, кейин ҳаракатлар содир этинг. Серқатнов йўлларни кесиб ўтишда сергак туринг.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
Осон пул топиш йўлини қидириб овора бўлманг, барибир топа олмайсиз. Топганингизда ҳам муваффақиятсизликка учрайсиз. Оммавий тадбирларга борманг. Хусусий мулк билан боғлиқ ҳужжатларга имзо қўйиш, ҳуқуқшунос маслаҳатини олиш бугун омадли кечади. Нотаниш кимсалар билан мулоқотга киришманг, алданасиз ва бу бир умрга татиши турган гап. Сурункали хасталикка йўлиққан бўлсангиз, қуёш тиғида кўп юрманг.
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
4 сентябр куни қизлар, аёллар атрофдагиларда ўзгача таассурот қолдиришлари керак бўлади. Бунинг учун эрталабдаёқ гўзаллик салонига боринг. Бу жуда тўғри йўл. Чунки ҳар замонда кўзгуга боққанингизда, ўзингизни кўриб хафа бўлмаслигингиз ҳам зарур-да. Кун давомида барча ишларингиз бароридан келади. Соғлиғингизни эҳтиётлаш чораларини ўз вақтида кўриб қўйсангиз бас. Кечқурун оила даврасида дам олишингиз тавсия этилади.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05
Бугун хафтанинг илк куни. Юлдузлар бугун сизга нафақат ғалаба, балки мағлубиятларни ҳам ваъда қилган. Бир кун давомида бошингиздан шу қадар кўп воқеаларни кечирасизки, уларни ёзиб тугатиб ҳам бўлмаса керак. Aгар буйруқбозликни маъқул кўрмасангиз, шахсий ҳаётингизда тотувлик ҳукм суради. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилиш, маданий ҳордиқ чиқариш хайрли кечади.
ЭГИЗAКЛAР (22. 05 — 21. 06)
4 сентябрда қариндошлар билан тил топишишингиз мушкул кечиши мумкин. Устига устак кўчада ҳам атрофдагиларнинг баъзилари бўлар-бўлмас сабаблар билан асабингизга тегиши мумкин. Бундай лаҳзаларда ғазабга эрк бермаслик керак. Aкс ҳолда бундан-да баттарроқ вазиятлар юзага келишига сабабчи бўласиз. Овқатланиш режимига амал қилинг. Ҳаво салқинлаши билан иштаҳа ҳам очила боради. Шундан эҳтиёт бўлишингиз лозим.
ҚИСҚИЧБAҚA (22. 06 — 23. 07)
Ўзингизни ўзингиз ҳадеганда айблаб, ич-этингизни еявермасангиз, кунингиз ажойиб тарзда кечиши тайин. Билинг, омаддан қўрқадиганларга у яқинлашмайди. Шунинг учун қўрқманг. Майли, у уйингизнинг тўрини эгаллаб олсин. Aгар шундай бўлиб чиқса, дунёда сиздан бахтлиси бўлмасди. Шахсий ҳаётингизда булутли лаҳзалар кўзга ташланади. Кимлардир сиздан норози, сиз кимларнингдир тутаётган ишидан жаҳл отига минасиз. Бу вазиятни нима қилиб бўлса ҳам юмшатишингиз керак.
AРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
4 сентябр куни биринчи бўлиб ўзингизга ўзингиз ҳисоб беринг. Aна ундан кейин раҳбарларга, кечқурун оиладагиларга ҳисоб берасиз. Тасодифий, кўз қараши бежо одамлар билан танишманг, мулоқот қилманг. Саломатлигингизда кун бўйи безовталик кўзга ташланиши мумкин. Олдини олиб мутахассис кўригидан ўтиш сира зиён қилмайди. Кечқурун ёлғиз қолинг ва ширин хаёллар қуршовида вақт ўтказинг.
ПAРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
Оила қурмаганларнинг айримлари бугун романтик лаҳзаларни бошдан кечириши кутилади. Бу шундай романки, китоб ёзгиларингиз келиб кетади. Ҳаётнинг лаззати ҳам шунда-да. Мавқени ошириш учун дастлабки қадамни сиз ташлашингиз зарур. Ортга чекиниш ҳақида ўйлаб ҳам кўрманг. Ортга йўл йўқ. Ҳар қандай кўринишдаги жисмоний зўриқишларни нари суриб қўйинг. Сурункали хасталикка чалинган бўлсангиз, врачлар маслаҳатига қатъий амал қилинг.
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Бугун дам олиш куни. Бугун фаолиятингизда чегара мавжуд бўлади. Барча ишларга ҳам қўл ураверишингизга рухсат этилмайди. Иш бажаришда шошилманг, акс ҳолда хатога йўл қўйишингиз тайин. Бугун дўстлар билан бирга табиат қўйнида дам олиб қайтиш омадли кечади. 3 сентябрь куни келгусида сизга нафи тегиши мумкин бўлган ишончли дўст ва танишлар билангина мулоқот қилинг. Болажонларга эртадан мактаб, тайёрлигини назорат қилинг. Кечқурун уйингизда оилангиз билан боғлиқ кичик байрам ташкил этилиши кутилади. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
Юлдузлар ҳатто энг оғир вазиятларда қолганда ҳам фақат яхшилик қидиришингизни маслаҳат беришмоқда. Ана шунда манаман деган муаммоларни ҳам сира қийналмасдан бартараф эта оласиз. Бу молиявий аҳволингизни яхшилаш билан боғлиқ ҳаракатларда жуда асқотади. Жуфтингиз билан муносабатда бугун муаммолар кўзга ташланмайди. Тилга эҳтиёт бўлсангиз бас. Саломатлигингизни доимо назорат остида ушланг. Кечқурун тоза ҳаво сайрини унутманг.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
3 сентябрь куни шахсий ҳаётингизда муваффақиятли лаҳзалар бир талай бўлиши кутилмоқда. Аҳиллик, табассум ва ҳазил-мутойиба қалбингизни бахт ҳиссига тўлдиради. Ортга боқманг, фақат олдинга интилинг. Ишда ҳамкасблар билан дипломатларча муносабатда бўлинг, бу ишларингиз бароридан келишини таъминлайди. Асабийликлар, жисмоний зўриқишларни четлаб ўтинг ва эртароқ ухлашга ётинг. Соғлиғингиздан бугун шикоятингиз бўлмайди иншооллоҳ.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
Яқин вақтларда пул сабабли жанжаллашиб қолган қавмингиз билан бугун ярашишингиз кутилади. Бугун шахсий автомобилингизда ҳеч қаерга борманг, самолётда парвоз қилишни бошқа кунга қолдиринг. Жароҳат олишингиз хавфи сезиляпти. Муҳаббатда оиласизлар янада жўшқинроқ бўлишлари талаб этилади. Агар нуқул касаллик ҳақида ўйлайвермасангиз, саломатлигингизга путур етмайди. Кўп кунлик дам олишдан сўнг ишга чиқишингиз учун куч йиғинг. Кечқурун ёши улуғ қавмлардан албатта хабар олинг. Савоб бўлади.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
3 сентябрь куннинг биринчи ярмида фаолликка фаоллик қўшинг ва зиммангизга юкланган мажбуриятларни тезроқ уддалашга ҳаракат қилинг. Агар ишни майда ва йирикка ажратмасангиз, бугун даромадингиз харажатлардан ошиб тушган бўларди. Оилада жуфтингиз билан кўп гаплашманг, иложи борича ёлғиз қолиш ҳаракатида бўлинг. Шунда жанжаллар четлаб ўтилади. Оиласизлар бугун романтикадан умид қилмасалар ҳам бўлади.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
Жамоада адолат ғолиб бўлиши учун сиз ҳам арзирли ҳаракатлар содир этишингизга тўғри келади. Ҳамкасблар билан чин кўнгилдан мулоқот қилишингиз, алдовни аралаштирмаслигингиз, ғийбатларга йўл бермаслигингиз худди ўша адолатни ҳадя этиши мумкин. Агар кимдир сизга тўсиқ қўйишга уринаётган бўлса ҳам бу вазиятдан силлиқ чиқиб кетиш йўлини қидиринг, кам бўлмайсиз. Асабни асранг. Асаб бузилиши турли хасталикларни етаклаб келади.
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Бугун иш жойингизда ҳамкасбларингизга қайсидир соҳада ҳақлигингизни исботлаш учун жуда кўп тер тўкишингизга тўғри келади. Умуман, нега кимгадир ҳақлигингизни исботлашингиз керак? Худо билса бўлди-да! Ундан кўра наф келтирадиган ишлар билан банд бўлинг. Оилада ҳам сизнинг соғлом фикрлашингиз турли жанжалларнинг олдини олиши мумкин. Яқинда мактаб очилади тайёргарликни кўраверинг. Саломатлигингизни эҳтиёт қилинг. Кечқурун уйингизга меҳмонлар ташриф буюриши кутилади.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
Юлдузлар кунингиз жуда хайрли ва осуда ўтишини башорат қилишган. Иш ҳам бароридан келади, арзирли ҳордиқ чиқариш ҳам насиб этади. Ҳар бир воқеа-ҳодиса сизнинг режангиз бўйича кечади. Соғлиқдан ҳам шикоятингиз бўлмайди. Фақат бемор қавмлардан хабар олишингиз шарт. Кечқурун йўлларни кесиб ўтишда сергак бўлинг. Хуфтонга яқин олисдаги дўстларданми, қариндош ё танишларданми кимдир сизга қўнғироқ қилиб ёқимли хабар етказади.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
2 сентябрь куни уйдан чиққач, эркин қушга айланиб кетмаслигингиз тавсия этилади. Бу жуфтингиз билан орангиздаги муносабатга путур етказади. Молиявий масалада таваккалчилик бугун сира тўғри келмайди. Катта пул йўқотишингиз хавфи бор. Ҳар бир ишга ижодий ёндошинг. Шунда мақсадингиз амалга ошади. Жисмоний зўриқишлардан қочинг. Акс ҳолда саломатлигингизга путур етиши мумкин.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
Иш ўта мураккаб, оғир бўлишига қарамай, ташаббусни ўз қўлингизда ушлай олсангиз, марра сизники. Шунинг ўзи сизга моддий ва маънавий манфаат келтиради. Болларни ҳам мактабга тайёрлайверинг. Кун давомида келгуси ҳаётингизда муҳим ўрин тутиши мумкин бўлган одам билан учрашиб танишасиз. Агар шу кунларда мазангиз қочган бўлса, оммавий тадбирлар ва зиёфатлардан ўзингизни нарироқ тутинг. Кечқурун вақтингизни оила аъзоларингизга бағишланг.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
2 сентябрь куни ҳар қандай муаммони ҳам фақат ўзингиз ёлғизликда бартараф этишингиз зарур бўлади. Молиявий масаладаги ҳаракатларингиз ҳам унумли бўлади. Кечқурун мўмай даромаддан сира иккиланмасдан умид қилаверсангиз бўлади. Кун бўйи атрофдагилар билан сўзлашганда, тилингизга эҳтиёт бўлинг. Серқатнов йўлларда эҳтиёткорликни қўлдан берманг.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
Бугунги кун сизнинг кунингиз дейишса, ишонаверинг. Ишлар тез ва осонликча бароридан келади, кун мобайнида табиат қўйнида дам олиб қайтишга ҳам улгуришингизга шубҳа йўқ. Ўзингиз яхши деб билган баъзи инсонларни идеал даражасига чиқариб қўйманг. Панд еб қолишингиз ҳеч гап эмас. Оиласизлар бугун севги изҳорлари қуршовида қолишади. Кечқурун уларни романтик учрашув интиқ кутади. Асабларни асранг.
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Бугун кўзнинг биринчи куни, дам олиш куни, аммо тирикчилик барибир керак. Шундай экан, ишларни пухта режа асосида, битта-биттадан бажарсангиз, албатта муродга етасиз. Молиявий муаммолар кайфиятингизни тушириши мумкин, лекин бунинг ҳам иложи бор. Жуфтингизга меҳр кўрсатинг, яқин ўтмишдаги ёниб-куйган лаҳзаларни ёдга олинг. Кайфиятингиз албатта кўтарилади. Агар меҳнат таътилига чиқишни режалаштириб юрган бўлсангиз, бугун байрамона дам олиш кунидан фойдаланиб режангизни пухталанг. Соғлиғингиздан бугун шикоят қилмайсиз.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
Электр қувватига ишлайдиган ускуналардан фойдаланишда ниҳоятда сергак бўлинг. Жароҳат олишингиз хавфи бор. Бугунги кун ижодкорлар учун жуда омадли кечиши кутилади. Куннинг иккинчи ярмида эса пулнинг ўзи сизни қидириб келади. Байрамона дам олиш кунидан фойдаланган ҳолда бозорми, дўконми, айланиб ёқимли харидлар қилинг. Фақат тежамкорликни ҳам ёддан чиқариб қўйманг. Соғлиғингиз худо хоҳласа космонавтларникидан ҳам зўр. Бошни баланд кўтариб яшашда давом этинг.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
1 сентябрь кузнинг илк куни, уй юмушлари, масалан, таъмир ва аёл бўлсангиз, супур-сидир билан банд бўлишингиз кутилмоқда. Агар заҳирадаги пулларни сақлаб қолиш ниятингиз бўлса, бугун ҳеч кимга қарз берманг, катта ишларга пул тикманг. Куннинг иккинчи ярмида у қадар олис бўлмаган манзилга сафар қилишингиз эҳтимоли бор. Саломатликни асранг, асабларни эҳтиёт қилинг. Кунингиз хайрли ва омадли кечиши айнан шу икки жиҳатга боғлиқ. Оиласизлар кечқурун романтик лаҳзаларга ошно бўлишлари кутилади.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
Биринчи навбатда эрталабданоқ саломатликка эътибор қаратинг. Ўзингизни айтарли яхши ҳис этмаётганингиз сезилиб турибди. Шундай экан, дарҳол врачга мурожаат этинг. Жисмоний зўриқишлар ва саёҳат бугун сизга яхшилик келтирмайди. Кун давомида иложи борича кўпроқ пиёда юринг, дам олинг, байрамни нишонланг. Бугун вақти-вақти билан енгил машқларни бажаринг. Муҳаббатда сиздан ўта мустаҳкам бардош талаб этилади.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
1 сентябрь куни эрталаб қариндошлар билан биргаликда дўкон айланишингиз, кўплаб харидларни амалга оширишингиз кутилади. Иш масаласига келсак, тушдан кейин бир неча юмушни баравар адо этишга эришасиз. Бу сизга мўмай даромад ҳадя этади албатта. Фақат имкониятларингизга у қадар қаттиқ ишониб юборманг. Улар чегараланган. Ёш келин-куёвлар рўзғор икир-чикирлари сабабли баҳслашиб қолишлари мумкин. Асабни асранг, ҳали у сизга кў-ўп керак бўлади.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
Юлдузлар сизга бугун унумли ва аъло даражадаги кунни ваъда қилишмоқда. Шахсий ҳаётингизда жуда ёрқин ҳодисалар рўй беради ва бу кайфиятингизга кайфият қўшади. Лекин молиявий аҳволиниз бугун у даражада яхши бўлмаслиги мумкин. Чунки даромадлар харажатлар билан баравар келиб қолади-ю, чўнтакларингиз хавф остида олади. Мана шундан эҳтиёт бўлинг. Кечқурун суюкли инсонингиз билан тоза ҳавода сайр қилинг. Сурункали хасталикка йўлиққан бўлсангиз, кун бўйи саломатлигингизни назоратда ушланг.
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Бугун иш жойингиздаги ҳамкасблар билан келишган ҳолда иш юритмасангиз бўлмайди. Бусиз ниятга етишингиз анча мушкул кечиши мумкин. Агар кун бўйи дўст ёки танишлардан бири моддий кўмак кўрсатишни истаб қолса, зинҳор бош торта кўрманг. Муҳаббат мавзусида кўплаб хабарлар эшитишингиз мумкин. Аммо уларни яхшилаб ўрганиб чиқишингизга тўғри келади. Акс ҳолда кечирилмас хатога йўл қўйишингиз турган гап. Саломатликни эҳтиёт қилинг. Кечқурун хамирли таомлар истеъмол қилманг.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
31 август куни ишда ҳам, уйда ҳам негадир сизни тўғри тушуна қолмасликлари кутилади. Лекин бу ҳолат тушга бориб ғойиб бўлади ва сиз учун ёқимли лаҳзалар бошланади. Тадбиркор бўлсангиз, янги келишувлар муваффақиятли ўтади. Бугун уй олди-сотдиси ва бошқа уйга кўчиб ўтиш муваффақият келтиради. Оиласизлар бугундан романтика кутмасинлар. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг. Бугун кўрадиган тушингиз ўнгидан келади иншооллоҳ.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
31 август куннинг биринчи ярмида яқин ўтмишингизга бир қайрилиб боқиб қўйинг. Хатоларга йўл қўйган бўлсангиз, уларни ҳозир такрорламасликка ҳаракат қилинг. Бировларнинг ишига асло аралашманг, ўртада ўзингиз ёмон кўриниб қоласиз. Молиявий аҳволингиз куннинг иккинчи ярмида яхшиланади, аммо харажатлар даромаддан ошиб тушиши кутилади. Жиддий хасталикка дучор бўлмаслик учун иммунитетни кўтаринг ва тўғри овқатланинг.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
Бугун ҳаётга, дунёга юқоридан туриб қарай кўрманг. Янги таниш орттирсангиз, уни дарров идеаллаштириб қўйманг. Тижоратчилар бугун кун давомида анча олдинга қараб кетиб қолишади. Олдинга силжиётганда, хато қилишдан сақланинг. Ҳаволаниб ҳам кетманг. Моддий масалани ижобий ҳал этишингиз учун анча тер тўкишингизга тўғри келади. Бусиз киссангиз қуриб қолиши турган гап. Бироқ бировлардан қарз кўтара кўрманг. Илож топсангиз, бугун вақтлироқ ухлашга ётинг.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
31 август ойнинг охирги куни оиласизлар илгари танишиб, учрашиб, жанжал туфайли муносабатларга нуқта қўйган инсон билан яна қайта учрашиб қолишлари мумкин. Агар қалбингиз унга қараб талпинаверса, муносабатларни тикланг. Нотаниш одамларга сирингизни айтманг. Бу жанжалга сабаб бўлиши ёки катта пул йўқотишингиз мумкин. Агар меҳнат таътилида бўлсангиз, ҳаво салқин тоққа чиқиб дам олишингиз мумкин ёки шаҳар айланинг.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
Юлдузлар бугун илгари бажара олмаган ишларга яна қўл уриб кўришни маслаҳат беришмоқда. Агар уддалай олсангиз, пулнинг тагида қоласиз. Молиявий масалада қайғу чекманг, ўйламанг. Кечқурун сиздан қарз олганлар қарзини қайтаради ва чўнтагингиз тағин пулга тўлади. Лекин харажатлар ҳам даромаддан кам бўлмайди. Асосийси, пулларни фақат эзгуликка сарфлайсиз. Топганингизга худо барака берсин!
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Бугунги кунингиз жуда қувноқ ва хайрли кечишини юлдузлар башорат қилишган. Қолаверса, ёрқин ҳодисалар, танишувлар ҳам айнан бугунга тўғри келади. Сиз 30 август куни ҳар қандай оғир ва чигал вазиятдан ҳам осон чиқиб кета олиш имконига эга бўласиз. Тижоратчи бўлсангиз, мижозларингиз кўпайиши кутилмоқда. Сизнинг ширинсуханлигингиз мижозларга жуда ёқиб тушади. Фақат бугун олис келажак ҳақида режалар тузманг. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
30 август куни саргузаштларни қўмсаб қолишингиз, шунинг ҳисобига азартли ўйинлар ва таваккалчиликка асосланган юмушларга ўралашиб қолишингиз кутилади. Агар дарҳол йўналишни ўзгартирмасангиз, дўст, пул ва таниш-билишдан ҳам жудо бўласиз. Муҳим ҳужжатларга имзо қўйишда хатоликларга йўл қўйишингиз мумкин. Шунинг учун ундай ишларни гувоҳларсиз амалга оширинг. Кечки сайр, тоза ҳаво яқин келажак ҳақида ширин хаёллар суришингиз учун имкон яратади.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
Юлдузлар бугун эрталаб биринчи ўринда кайфиятингизни бошқарув остига олишингиз зарурлигини маслаҳат беради. Шундан кейингина иш бажаришга киришаверсангиз ярашади. Баъзиларда рассомлик, хонандалик ва ҳайкалтарошликка истеъдод пайдо бўлиши ҳам эҳтимолдан холи эмас. Молиявий масалада омад қилган ишингизга яраша кулиб боқади. Ундан ортиғини ололмайсиз. Лекин харажатларга зеб берманг. Яхши кунлар учун деб пулларингизнинг бир қисмини беркитиб қўйинг.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
30 августда тақдирда ёзилгани бўлади деган ҳикмат нақадар тўғрилигига ўзингиз гувоҳ бўласиз. Аммо яқинларингиз маслаҳатларига ҳам қулоқ солинг. Бусиз муваффақиятга эришишингиз даргумонлигини унутманг. Айниқса, моддий муаммоларни ҳал этишда фақат қавмлар ёрдамига суянишга мажбурсиз. Оиласиз бўлсангиз, бугун омадингиз кулади. Фақат ўзингиз ҳам бўшашмаслигингиз, абжирлик билан иш тутишингиз керак бўлади. Саломатлигингизни жиддий назорат қилинг.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
Қандай ишга қўл урманг, бугун фақат муваффақиятга эришасиз. Кунингиз худди эртаклардагидек сеҳрли тарзда ўтадики, ўзингиз ҳам ишонқирамасдан ҳаракатлар содир этишингиз табиий ҳол. Фақат тақдирдан ёрдам кутманг. Ўз кучингиз, имкониятларингизга ишонган ҳолда иш юритинг. Тижоратчи ва тадбиркорларга ҳам бугун омад кулиб боқади. Даромаднинг кескин кўпая бошлаши рақобатчиларнинг юрагини ғаш торттириши тайин. Йўқ, пул ҳақида ҳеч кимга гапирманг. Яхшиси, бу махфий сирлигича қолаверсин.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
30 август куни эрталаб жуфти билан жиқиллашиб қолганлар ярашиш пайига тушишлари талаб этилади. Гарчи айб жуфтингизда бўлса ҳам кечиримли бўлишга ҳаракат қилинг. Шахсий ҳаётда танаффуслар ташкил этишга уринманг. Ҳозирги ҳолича қолгани маъқул. Оила қурмаганларнинг аксариятига ёлғизлик омад келтиради. Уларга хориждан мўмай даромадли иш таклиф этишади. Сурункали хасталикка йўлиққанлар кун давомида саломатлигини назорат қилсин.
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Бугун уй юмушларини бажаришингиз керак бўлади. Шунинг учун уйқудан шошилмасдан уйғонсангиз ҳам ярашади. Тадбиркорлар бизнес ҳамкорлар билан орадаги муносабатларни интернет ёзишмалар орқали ҳал этганлари маъқул, ишингиз тезроқ ҳал бўлади. Бугун хусусий мулк олди-сотдиси муваффақиятли кечади. Сиз кечқурунга бориб фойда ола бошлашингиз мумкин. Кечқурун саломатлигингизни бир назоратдан ўтказиб олинг. Оғир ҳазм бўлувчи ва кўча овқатидан қочинг.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
Муаммоларни ҳал этишда 29 август куни шошма-шошарлик қилманг. Ҳар бир муаммони алоҳида вақт ажратган ҳолда, эътибор билан ҳал этинг. Оилангиздагилар кун давомида кўп маротаба сиздан маслаҳат сўрашлари мумкин. Ёрдамингизни аяманг. Бугун жуфтингиз билан муносабатларни қайта тиклаш, мустаҳкамлаш, болажонлар билан тиллашиш ва табиат қўйнида дам олиш муваффақият келтиради. Серқатнов йўлларни кесиб ўтишда, шахсий автомобилни бошқаришда ниҳоятда эҳтиёт бўлинг.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
29 августда жамиятдаги, ҳамкасблар, қўни-қўшни, қавм-қардошлар олдидаги обрўйингизга путур етувчи бир нечта вазиятлар юзага келиши мумкин. Аммо эгизаклар буржи остида туғилган аёлларнинг аксарияти ташқи кўриниши гўзаллиги билан манаман деганни ҳайрон қолдиришади. Молиявий аҳволингизни куннинг иккинчи ярмида хамирдан қил суғургандек осон бартараф этишингиз кутилмоқда. Бугун хизмат сафарига бориш ва янги танишувлар жуда фойдали кечади. Саломатлигингиз кечқурунга бориб бироз ёмонлашиши кутилади.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
Илгари адо этилмай қолиб кетган юмушларни бугун биринчи навбатда уддалашга ҳаракат қилинг. Кун бўйи фурсат топиб дам олишни ҳам унутманг. Мерос, уй олди-сотдиси, автомобил таъмири билан боғлиқ ишлар муваффақиятли якун топади. Фақат сиздан бир нарса талаб қилинади. Дуч келганга тақдирингиздан нолиманг, бу худога ҳам хуш келмаслиги мумкин. Кечқурун тоза ҳаво сайрини давом эттиринг, ухлашдан олдин сут маҳсулотлари билан чекланинг.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
29 август куни омадингиз куладиган бўлиб турибди. Ишхонада раҳбарлар бажарган ишингизни юқори белгилаши ва мукофотга тавсия қилишлари кутилади. Тўғри, сиз чин кўнгилдан ишлайсиз, иш сифатига эътибор берасиз. Демак, мукофотга лойиқсиз. Шахсий ҳаётингизда сокинлик ҳукм суради. Оиласизлар эса бугун романтикадан умид қилмасинлар. Кечқурун жуфтингиз билан бирга вақт ўтказинг. Билим доирангизни оширинг, фарзандлар тарбиясига яна бир карра эътибор қаратиб қўйинг, зиён кўрмайсиз.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
Агар имконингиз бўлса, моддий жиҳатдан қувватингиз етса, қайсидир денгиз бўйларига жуфтингиз билан саёҳат уюштирсангиз ҳам ёмон бўлмасди. Ҳеч бўлмаганда ўзингиз яшаб турган жойдан узоқроққа бориб дам олинг. Бу жуфтингиз ва сизнинг орангиздаги ришталар мустаҳкам тортишига ёрдам беради. Компьютер қаршисида узоқ вақт ўтирсангиз, ора-сирада умуртқа поғоналарни мустаҳкам торттирувчи жисмоний машқларни бажариб боринг. Кечқурун дўстлар билан дилдан суҳбат қуришингиз мумкин.
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Бугун эрта тонгдан шу қадар мулойим, шинаванда, ширин сўзли одамга айланасизки, атрофдагилар ҳам азбаройи жўшиб кетганидан ҳали меҳмонга, ҳали сердаромад ишга таклиф этишни хоҳлаб қолишади. Кун давомида ёши улуғ, тажрибаси сиздан кўпроқ одамлар маслаҳатларига албатта қулоқ тутган ҳолда иш кўринг. Айниқса, улар молиявий жиҳатдан аҳволингизни яхшилаб олишингизда жуда асқотиб қолишлари мумкин. Кечқурун тоза ҳаводан кўпроқ нафас олинг. Шубҳали таомларга қўл урманг.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
28 августда иш жойингизга кириб боргач, беихтиёр қалбингиз илҳомга, завққа тўлиши кутилади. Бу бажарадиган юмушларингизнинг сифатида намоён бўлади. Шубҳасиз, сизнинг фаоллигингиз, тартиблилигингиз раҳбарларнинг ҳам эътиборини тортмай қўймайди. Янги танишувлар, романтик учрашувлар бугун жуда хайрли кечади. Оила қурмаган бўлсангиз, бугундан кўп эзгуликларни кутсангиз адашмайсиз. Соғлиғингизни ниҳоятда эҳтиёт қилинг.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
28 август куни сиз учун иш биринчи навбатда туради. Фаоллигингиз ҳам нолийдиган даражада бўлмайди. Кўп муҳим ишларни уддалашга улгурасиз. Никоҳдан ўтиш, тўй бугун муваффақият келтиради. Муҳим ҳужжатларга имзо қўйишга тўғри келса, шошма-шошарликка йўл қўйманг. Жанжалкаш, ғийбатчи ва ичи қора одамлардан нарироқ бўлинг. Саломатлигингиздан худо хоҳласа бугун шикоят қилмайсиз. То кечга қадар ўзигизни аъло даражада ҳис этишингиз тайин бўлиб турибди.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
Бахтга қарши, сиз бугун молиявий масалада кутилган натижаларга эриша олмаслигингиз мумкин. Бундан кайфиятингиз тушиши аниқ. Шундай вазиятда яқин инсонларнинг кўнглини оғритишдан сақланинг. Пул бугун бўлмаса, эртага албатта юз кўрсатади. Дарвоқе, юлдузлар сизга кечқурун мўмай даромадни ваъда қилишган. Буни унутманг. Иш билан қанчалар банд бўлманг, ёстиқдошингизга алоҳида эътибор билан ёндошинг. Соғлиқни, асабни асранг.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
28 август куннинг биринчи ярмида оммавий тадбирда иштирок этишингиз кутилади. Тадбиркор бўлсангиз, йиғинлар, мажлисбозликлар ҳам сизни кутиб туради. Кунни иложи борича тинчликда, жанжалларсиз, кўнгилсизликларсиз кечиришга ҳаракат қилинг. Дўстларингиз бўлса, улар билан бирга тоққа чиқиб дам олиб қайтсангиз ҳам зиён қилмайди. Лекин ҳар қандай масалада ҳам фақат қалбингизга қулоқ тутинг. Бировларнинг маслаҳатлари сизга наф келтирмайди. Саломатлигингиздан кўнглингиз тўқ бўлсин, сизга хасталик ё кўнгилсиз вазиятлар хавф солмайди.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
Бугун бир қатор харидларга қўл уришингиз кутилади. Кун давомида катта пул йўқотишингизни юлдузлар башорат қилган. Шунинг учун харажатларни пухта ўйлаб кейин амалга оширинг. Ҳуқуқий мавзуда маслаҳатлар олиш, хизмат сафарига бориш бугун омад келтиради. Кечқурун дўстлардан бири сизни ресторанми, нуфузли кафегами таклиф этишни ният қилган. Аммо экзотик таомларни истеъмол қилишда ҳам ҳушёр туринг.
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
10 сентябрда бемалол, сира иккиланмасдан дам олишингиз, кўнгил ёзишингиз ва дўстлар билан узоқ суҳбатлар қуришингиз мумкин. Негаки, бугун дам олиш куни. Бошқаларга билмаймиз-у, бироқ сиз учун шундай. Молиявий жиҳатдан бугун муаммо йўқ. Оилада ҳам сукунат ҳукмрон. Оила қурмаган бўлсангиз, романтик лаҳзалар шундоқ қаршингиздан чиқади. Жуда бўлмаса, тоғ ён бағирларида дам олиб қайтиш ҳам ортиқчалик қилмайди. Баъзилар кенг миқёсдаги оммавий тадбирлардан бирида қатнашишни таклиф қилади. Рози бўлинг. Ишонинг, тадбир кайфиятингизни аъло даражада бўлиши учун асосий манбага айланади.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
Дўстларингиз сизни табиат қўйнида дам олиб қайтиш учун таклиф этишлари мумкин. Ўйланманг, иккиланманг, бу саломатлик учун ҳам жуда фойдали. Кимлардир севган инсони билан муносабатларга йўл қўйган-у, айни кунда депрессия ҳолатига яқин турган бўлиши мумкин. Бошни баланд кўтаринг, дунёда барчамиз меҳмонмиз. Меҳмондорчиликни шодликда, хотиржамликда кечиришга ҳақлисиз. Қайси машғулот сизни чалғишга ундаса, ўша билан банд бўлинг. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
10 сентябр куни ишларингизда сезиларли даражада унум бўлади. Аммо молиявий масалада муаммолар кўндаланг чиқиши тайин. Ҳойнаҳой, яқин ўтмишда билиб-билмай йўл қўйган хатоларингиз сабаб бўлса керак. Бугун ҳуқуқшунослар билан амалга ошириладиган ишлар хайрли кечади. Куннинг иккинчи ярмида шахсий ишлар билан қўшни шаҳарга бориб келишингиз кутилади. Кечқурун албатта тоза ҳавода сайр қилинг. Шубҳали туюлган таомларни истеъмол қилманг.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
Куннинг биринчи ярмида ёрқин танишувларни бошдан ўтказасиз. Бу келгусида мустаҳкам дўстликка айланиши аниқ. Мабодо қарама-қарши жинс вакили ё вакиласи билан танишсангиз, дўстлик муҳаббатга айланиши ҳам ҳеч гап эмас. Кечқурун ёлғиз қолишингиз, ёлғизликда дам олишингиз керак. Серқатнов йўлларда эҳтиёт бўлинг. Иложи бўлса, шахсий автомобилингизда кўчага чиқманг.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
Дам олиш куни бўлгани сабаблими, 10 сентябрда уйдаги йиғилиб қолган ишларни амалга оширишингиз керак бўлади. Ўсал ётган, ёши улуғ қариндошлар ҳолидан хабар олиш ҳам бугун ёқимли кечади. Оила қурмаган бўлсангиз, кечқурун сизни романтик учрашув ва тотли суҳбатлар кутади. Ғийбатчилар ортингиздан мағзава ағдараётганидан хабар топишингиз мумкин. Эътиборсиз бўлинг. Аслида ғийбатчи халқи қайғуришга, асабийлашишга арзимайди. Уларни сукут ёрдамида енгиш лозим.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
Юлдузлар биринчи навбатда иллюзиядан воз кечишингизни маслаҳат беришмоқда. Реалистга айланинг, шунда омад сиз томонда бўлади. Қўшними, танишларми, фарқи йўқ, сизни танқид остига ола бошлашса, майин жилмайиш билангина жавоб қайтаринг. Тижоратчилар бугун дам олиш куни кутилганидан ҳам ортиқроқ даромад олишга ҳақлидирлар.
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
Бугун сизга янги иш таклиф этишлари кутилади. Аммо дарров рози бўлиб қўйманг. Яхшиси, бу ишни обдон ўрганиб чиқинг. Ана шундан кейингина бир хулосага келсангиз ярашади. Куннинг иккинчи ярмида шахсий ҳаётингиз билан боғлиқ ажойиб бир воқеа содир бўлади. Бу сизни нафақат хурсанд қилади, балки бир олам қўшимча қувват бағишлайди. Тоғни урсангиз толқон қилиб ташлашга тайёр турасиз.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
9 сентябр куни фириб ва алдовлар исканжасида қолишингиз хавфи бор. Булар сизга жиддий кўнгилсизликларни кўндаланг қўйиши мумкин. Оила қурмаган бўлсангиз, айнан бугун бир инсон билан танишасиз. У келгусида тақдирдошингиз бўлишга арзийди. Кечқурун оила даврасида кичик байрам уюштирсангиз ҳам фойдадан холи бўлмайди. Саломатлигингизни жуда эҳтиёт қилинг. Яқинда қуёшда портлаш содир бўлгандан кейин унинг асоратлари саломатликка салбий таъсир кўрсатиши турган гап. Табиат қўйнида дам олиб қайтиш бугун кўнгилсизликларга сабаб бўлади.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
Эрталабданоқ қўшимча даромадли ишлар йўлингизда кўндаланг туради. Демак, молиявий муаммоларни ўйлаб қайғурмасангиз ҳам бўлади. Ҳамкасблар билан муносабатларингиз аъло даражада кечади. Кечқурун ажойиб бир кутилмаган совға кутади. Яъни, сиз жуда кўп йиллардан бери кўрмаган, ўтмишда жуда қадрдон бўлган инсон билан учрашасиз. Газланган ичимликлар, кўча овқатларидан нарироқ бўлинг. Ёки сифатини эринмасдан текшириб ана ундан кейин истеъмол қилинг.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
Бугун зинҳор янги танишувларга йўл берманг. Айниқса, иш юзасидан ким биландир танишсангиз, бу фақат омадсизлик ҳадя этади холос. Кун давомида кимлардир сизни қонунга қарши бориш ва жиноятларга қўл уришга даъват этиши мумкин. Эҳтиёт бўлинг. Атрофдагилар билан муносабатларингизда муаммо кўзга ташланмайди. Соғлиғингиздан ҳам шикоятингиз бўлмайди. Фақат саломатликка путур етказадиган амалларга қўл урмасангиз кифоя.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
9 сентябрда омад қуши фақат сизнинг елкангизда бўлади. Ишларингизда унум сезиларли тарзда ортади. Лекин саломатлик масаласида эҳтиёт бўлишингиз керак. Агар анчадан бери тиббий кўрикдан ўтмаган бўлсангиз, бугун шу ишни амалга оширинг. Оилада яқинларингизнинг фикрлари билан ҳам ҳисоблашинг. Етакчи бўлишга интилманг. Тунда ухлаб кўрадиган тушингиз ўнгидан келиши тайиндек бўлиб турибди.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
Ишда анча жиддий мушкулотларга рўбарў бўлишингиз кутилади. Уларни яқин дўстлар ёрдамидагина бартараф эта оласиз. Кимлар учундир бугун олисга сафар уюштириш, денгиз бўйларида дам олиб қайтиш масаласида имкониятлар кўзга ташланмоқда. Вазиятдан фойдаланиб қолсангиз, зиён бўлмасди. Кечқурун дўстлар билан учрашиб, мулоқот қилишингиз кутилади. Аммо спиртли ичимликларга эрк берманг, соғлиғингизга жиддий путур етиши мумкин.
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
Куннинг биринчи ярмида кечаги қойилмақом қилиб уддалаган ишларингиз учун раҳбарлар сизни мукофотлаши кутилади. Кундузи бадавлат ва бообрў бир инсон билан танишасиз. У сизга қўшимча даромад келтирадиган иш таклиф этиши мумкин. Рози бўлинг, уддалайсиз. Бундан ташқари, кун бўйи сизга пул билан боғлиқ ишми, бошқа нарсами, ишқилиб, қулай имкониятлар юз кўрсатади. Дарров гирибонидан олинг. Улар сизнинг молиявий аҳволингизни яхшилаш учун хизмат қилиши турган гап. Соғлиғингиз кечга бориб бироз ёмонлашиши мумкин. Бу атмосферадаги магнит бўронлари туфайли бўлса керак.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
8 сентябрда ёлғиз қолиш, дам олишга сира вақтингиз бўлмайди. Ишлар, ташвишлар, муаммолар шу қадар кўпаядики, охири йўқдек. Асосийси, орада бировларнинг муаммоларини ҳал этишга тушиб кетманг, ўзингиз ҳеч нарсасиз қолиб кетишингиз ҳеч гап эмас. Қўлга киритаётган ютуқларингиз ҳақида яқин дўстингизга ҳам айтиб мақтанманг, омад ўша заҳоти сиздан юз ўгириши мумкин. Кечқурун ўзингизни ёмон ҳис эта бошлашингиз эҳтимоли бор. Дарров чорасини кўринг.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
Ҳамкасблар билан орангизда баҳс-мунозаралар пайдо бўлиши кутилмоқда. Бу мунозаралар иш ва пул билан боғлиқ бўлиши мумкин. Бугун ҳар қандай масалада қанча кам фикрингиз тўғрилигини исботлашга уринсангиз, шунча яхши. Ундан кўра раҳбарларга қанчалар меҳнаткашлигингизни яна бир карра намойиш этиш пайида бўлинг. Ижобий натижа худди шунинг ўзида бўлади. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг, шаҳарда яшасангиз, жуфтингиз билан кечки овқатни бирор кафеда қилсангиз ҳам зиён бўлмайди.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
8 сентябр куни шахсий ҳаётингизда қисқа муддатли танаффуслар юзага келади. Бу сизнинг фойдангизга. Баҳонада жуфтингиз билан орангиздаги баъзи келишмовчиликлар барҳам топса ажаб эмас. Тижорат билан шуғулланадиганлар учун бугунги кун жуда сердаромад келиши кутилади. Йўл-йўлакай иш юзасидан кимлар биландир жанжаллашиб қолишингиз эҳтимоли ҳам йўқ эмас. Асабларни асранг. Кечқурун спортнинг енгил турлари билан шуғулланинг.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
Бугун ўзингизни ҳар тарафлама фойдали ишлар, машғулотлардан тийманг. Аксинча, агар бу иш ёки машғулотнинг якуни фойдали эканини сезсангиз, астойдил киришинг. Қариндошлар билан жанжаллашиб қолишингизга тўғри келиши мумкин. Жанжал пайдо бўлмаслиги учун уларга нисбатан муносабатларни яхшилашингиз керак. Олис сафарга чиқиш учун 8 сентябр жуда хайрли кечади. Бироқ оиласизлар бугун романтик танишувлардан нари бўлганлари маъқул. Кечқурун шамоллаш белгилари пайдо бўлиши, вужудингизда лоҳаслик аломатларини ҳис этишингиз мумкин.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
Бахтга қарши 8 сентябр эрталаб кайфиятингиз ёмон ҳолатда уйғонасиз. Бунга тунда кўрган ёмон тушлар сабаб бўлиши ҳам мумкин. Хаёлан атрофдагиларнинг ҳаммаси билан муносабатларни узиб, узоқ-узоқларга кетиб қолгингиз келаверади. Афсуски, бу усул билан яхши кайфиятга эришиб қолмайсиз. Яхшиси, ўзгаларга боқинг, улар эришаётган муваффақиятларга ҳавас назари билан қаранг. Севимли хоббингизнинг ёқасидан олинг. Жуда бўлмаса, тоғ ён бағирларига кетиб дам олинг.
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
7 сентябр куни ўзингизни тутишингизда, ички оламингизда консерватизм юз кўрсата бошлаганини ҳис этасиз. Хаёлингизда ҳамма сизни алдаётгандек, сизни ёмон кўрадигандек туюла бошлайди. Бу чарчоқ туфайли бўлиши ҳам мумкин. Бироз вақт топиб дам олсангиз, ўтиб кетади. Интернетдаги ёзишмаларда жуда сергак бўлинг. Кимлардир сизни чув туширишни хаёл қилган бўлиши мумкин. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг. Велосипедда сайр қилсангиз ҳам зиён кўрмайсиз.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
Кун давомида ўзингизга хос камчиликларни бартараф этиш ҳаракатида бўлинг. Табиатан бойликни маънавиятдан устун қўядиган одамсиз. Энди улар ўрнини алмаштириш пайти етди. Атрофдагилар билан мулоқотда асосан тингловчи ролини ижро этинг. Бўлмаса, ким биландир дафъатан баҳслашиб қоласиз-у, ўртада жанжал чиқади. Бу рўзғорингиздан баракани қочиради. Саломатлигингиз кечга бориб бироз ёмонлашуви кузатилади. Лоҳасликдан қийнала бошлайсиз. Бу ҳолатга кофе барҳам бера олади.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
7 сентябр сиз учун анча ёқимли ва хотиржам кечиши кутилади. Иккиюзламачилар ва фирибгарлардан нарироқ юринг. Севимли машғулотингиз билан қисқа вақт бўлса-да, машғул бўлинг. Бу сизга руҳан етуклик ва кўтаринкиликни ҳадя этади. Молиявий аҳволингиз куннинг иккинчи ярмида ижобий ҳал бўлиши кутилмоқда. Кечқурун иш ёки ўқишдан қайтаётганда, яқин инсонлар учун совғалар харид қилинг. Ухлашга ётишдан олдин енгил ҳазм бўлувчи таомлар истеъмоли билан чекланинг.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
Юлдузлар бугун атрофдагиларга эмас, қалбингизга қулоқ тутишни маслаҳат беришмоқда. Раҳбарлар сизга жуда муҳим ишни ишониб топширган бўлса, фақат қалбингизгина тўғри йўл кўрсатади. Шунда бу ишни кечга қадар бемалол уддалаб улгурасиз. Ҳамкасблар орасида ёшлар, тажрибаси кам ходимлар сиздан ёрдам ёки маслаҳат сўраса, рад этманг. Бу ишингиз сабаб бўлиб ҳамкасблар орасида ҳурматингиз бир неча поғона юқорига кўтарилиши мумкин. Саломатликдан бугун шикоят қилмайсиз.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
7 сентябр қовға буржида таваллуд топганлар учун қувноқ, хайрли кун бўлади. Барча муаммолар хамирдан қил суғурган каби осон бартараф этилади, ишда унум ва барака мўл бўлади. Фақат ҳамкасбларга мақтаниб қўйманг, кўз тегади. Ҳамкасбларингиз орасида ҳасадгўй ва ғийбатчилар йўқ эмас. Ўшаларнинг балосига қолиб кетишингиз ҳеч гап эмас. Шахсий ҳаётда рашк балосига йўл берманг, ҳаммаси яхши бўлади. Асабларни эҳтиёт қилинг. Кечқурун газланган сув ё ичимликлар ичишдан сақланинг.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
Муҳаббатда ҳақиқий иллюзия сизга ҳамроҳ бўлади. Ўзингизни худди ўзга сайёраларда парвоз қилаётган каби енгил ҳис эта бошлайсиз. Ишда эса қисқартиришлар бошланиш эҳтимоли бор. Лекин сиздек тажрибали ва меҳнатсевар ходимларга қисқартиришлар тааллуқли бўлмайди. Қон босимингиз кун бўйи кўп бора безовта қилиши мумкин. Аччиқ кўк чой ичиб юришингиз тавсия этилади.
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
6 сентябр куни уйдагиларингиз билан сизнинг орангизда келишмовчиликлар пайдо бўлади. Бу муаммони ёлғиз бартараф этишингиз лозим. Ўзгалар аралашса, жанжал баттар кучайиши ҳеч гап эмас. Куннинг иккинчи ярмида олис сафарга отланишингиз эҳтимоли сезиляпти. Аммо шахсий автомобилингизда сафарга чиқмаслигингиз тавсия этилади. Жароҳат олишингиз хавфи бор. Кечқурун ухлашдан олдин қатиқ ичсангиз, тушларингиз ширин кечади.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
Уйда ҳам, ишхонада ҳам атрофдагиларни ҳурматлаган ҳолда, нимаики ишга қўл урмоқчи бўлсангиз, улар билан маслаҳатлашинг. Мавқеингиз ортиши йўлида жиддий тўсиқлар мавжуд. Уларни енгиб ўтиш учун сиз сабрли ва кучли ирода эгаси бўлишингиз керак. Бугун катта бизнесга пул тикиш муваффақиятли кечади. Кечқурун ёлғиз қолиб, руҳан дам олинг. Фойдаси бўлмаса-да, ширин хаёллар уммонида сузинг. Кун давомида ғийбатчи ва кўнгли қоралар билан иложи борича суҳбат қурманг.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
6 сентябрь ўтган ой ўлжа-жўлда қолиб кетган ишлар яна кўндаланг келади. Улар ҳам шахсий, ҳам молиявий масала билан боғлиқ бўлиши мумкин. Илож қанча, бажаришингизга, муаммоларни эскилигига қарамай, ижобий ҳал этишингиз лозим. Бу ҳам бугун чўнтагингиз пулга тўлишида муҳим рол ўйнайди. Оиласизлар бугун жуда ёқимли лаҳзаларни бошдан кечиришади. Ҳақиқий романтика сизга маънавий озиқ улашиши тайин. Бугунги кун яқин инсонларга ажойиб совғалар харид қилиш ва спортнинг экстремал турлари билан шуғулланишучун жуда қулай кечади.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
Бугун лавозимингиз кўтарилиши учун жуда қулай вазиятлар пайдо бўлади. Агар астойдил ҳаракат қилмасангиз, қуруқ қолишингиз тайин. Жуфтингизни рашк қилишдан тийилинг. Унга ишонинг. Ишонишга ҳаракат қилинг. Башарти молиявий масалада муаммолар кўндаланг келса, дарҳол бадавлат танишларга мурожаат этинг. Саломатлигингизни ташқи таъсирлардан ҳимоя қилинг. Нимаики ишга қўл урсангиз, фақат қалб амрига бўйсунинг.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
6 сентябрь куни шахсий ҳаётингиз ва профессионал касбингиз билан боғлиқ маданий тадбирлар ташкил этинг. Шу йўл билан эзгу мақсадларга эришиш ҳаракатида бўлинг. Жуфтингиз билан мулоқотда майда-чуйда гап-сўзларга эрк берманг. Молиявий муаммоларингиз кечгача ижобий ҳал бўлади, киссангиз пулга тўлади. Аммо сиздан қачонлардир қарз олганларга яна бир бор қарзни қайтариш кераклиги ҳақида эслатиб қўйинг.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
Иш ва пул билан боғлиқ муаммоларни биринчи навбатда бажаринг-у, аммо иш бажаришда жамоавий тарзда ҳаракатлар содир этинг. Оила қурмаганлар бугун куннинг иккинчи ярмида романтик танишувларни бошдан кечиришади. Бу танишув келгусида жиддий муносабатлар пайдо бўлишига сабаб бўлади. Кечга қадар кўпроқ вақтингизни тоза ҳавода сайр қилиш ва сузиш машқларига бағишланг. Соғлиғингизни эҳтиёт қилинг.
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
5 сентябр куни экзотик саргузаштлар ва олис сафарга отланишдан воз кечинг, кўнгилсизликка учрайсиз. Атрофдагилар билан мулоқотда жиддий бўлсангиз, улар сизни янада қаттиқроқ ҳурматлай бошлашади ва сизга нисбатан ишончлари ортади. Пулга зор бўлиб қолсангиз ҳам бугун банкдан кредит олманг. Харажатларни назорат қилинг. Кечқурун жуфтингиз билан ширин суҳбатлар қуриб вақт ўтказинг.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
Бугун сизни қанча танқид остига олишмасин, чиданг, худо сизга сабр берсин. Танқидларни фақат шу йўл билан ҳазм қила оласиз. Тушдан кейин эса кимлардир шахсий ҳаётингизга аралашиб асабингизга тегади. Бунда ҳам яна сабр қилинг. Агар жуфтингиз билан орангизда келишмовчиликлар юзага келишини истамасангиз, ундан бажариб бўлмайдиган ишларни талаб қилманг. Ўзингизни эҳтиёт қилинг. Бугун тунда кўрадиган тушингиз ўнгидан келиши мумкин.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
5 сентябрда тафаккурингиз сабаб бўлиб молиявий масалада муваффақиятларга эришасиз. Дўстлар билан мулоқотларда жанжалли вазиятлар пайдо бўлмаслиги учун сал ён беришингизга тўғри келади. Молиявий масалада бугун омадингиз чопмайдиган бўлиб турибди. Демак, катмонда борига шукр қилишингизга тўғри келади. Оила аъзоларингиз билан муносабатда ҳазил-мутойибадан унумли фойдаланинг. Кечқурун сизни танишлардан бири меҳмонга таклиф этиши кутилади.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
Афсуски, бугун молиявий йўқотишларга дуч келишингиз мумкин. Бундай лаҳзаларда ўзгалар кўмаги жуда зарур бўлади. Шунинг учун худбинликни бир четга суринг-у, таниш-билишлардан ёрдам сўранг. Ишда ҳам биргина меҳнатсеварлик камлик қилади. Янада уддабурон ҳамда қатъиятли ходимга айланинг. Кечқурун фақат саломатлигингизни мустаҳкамлаш ҳақида қайғуринг. Кўлми, анҳордами чўмилсангиз, сузиш машқларини бажарсангиз ҳам ортиқчалик қилмайди.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
5 сентябр куни нафақат ўзингиз, балки дўстлардан бирига ҳам ишларини битиришда яқиндан кўмак беришингизга тўғри келади. Электр асбоблар ва техника воситаларидан фойдаланишда жуда эҳтиёт бўлинг. Организмни жисмоний жиҳатдан зўриқтирманг. Соғлиғингизга путур етади. Ўртадаги муҳаббат ва аҳилликни сақлаб қолай десангиз, жуфтингиз билан мулоқотда сабрли бўлинг.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
Бугун сизнинг кунингиз. Ҳаётингиз осмонида умуман булут бўлмайди. Ишда раҳбарлар олқишига сазовор бўласиз. Ҳали молиявий муаммо ҳақида ўйлаб кўрмай туриб қўлингизга ғойибдан бир даста пул тушиши ҳам эҳтимолга яқин. Уй олди-сотдисидан бугун воз кечинг, сизни боши берк кўчага олиб кириб қўйишлари мумкин. Кечқурунга яқин хизмат сафарига жўнашингиз эҳтимоли бор.
ТAРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
4 сентябр куни кўп вақтингиз яқин ўтмиш ёки келажак ҳақида хаёл суришлардан иборат бўлади. Лекин атрофдагилар билан ҳам мулоқот қилишингиз керак. Бунинг учун ортиқча гапларни нари суриб, асосийларини тилингизга кўчиринг. Муҳаббатда ўз вазифангиз ҳамда мажбуриятингизни яна бир карра аниқлаб олинг. Оиласиз бўлсангиз, муҳаббат изҳорларига йўл бериш вақти етди. Бардам бўлинг. Aндишани ўзингизга асло яқинлаштирманг.
ЧAЁН (24. 10 — 22. 11)
Бугун эрталаб уйқудан уйғонасиз-у, ҳеч нарса кўнглингизга ёқмай кетаверади. Ҳеч нарсани ўйлагингиз келмайди. Aммо ҳаёт қайнамоқда. Бу қозонда сиз ҳам қайнашингиз керак. Ёқтирмаслик, хаёл суриш ёки қайсарона одатлар билан ижобий натижага эришиб бўлмайди. Муҳаббатда қалбингизни шубҳалар эгаллаб олиши мумкин. Бироқ сиз улар қуршовидан чиқиб кета олмай қийналасиз. Сабр қилинг. Бугун бўлмаса, эртага барибир истакларингиз куртак ёза бошлайди.
ЎҚОТAР (23. 11 — 21. 12)
4 сентябрда амалга оширишингиз лозим бўлган барча ишлар ўз режасида турганига гувоҳ бўласиз. Уларни адо этсангиз, молиявий аҳволингиз албатта яхшиланиши керак. Тўғри, мушкулотларсиз ишнинг ўзи йўқ. Aммо улар сизни янада тоблайди. Келажак сари дадил интилишингизда ёрдам беради. Сизни кўролмасларга нисбатан ўта мағрурлик билан муносабат юритинг. Ҳасад қулига айланиб қолманг. Соғлиғингизни эҳтиётланг. Витаминга бой мевалардан кўпроқ истеъмол қилинг.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
Юлдузлар қандай мушкулотлар бошингизга тушмасин, жазавага тушмаслигингизни маслаҳат беришади. Негаки, ташвиш ҳам, шодлик ҳам меҳмон. Бугун келса, кетар пайти албатта яқин бўлади. Ишда, шахсий ҳаётда сабрни ўзингизга шиор қилиб олинг. Молиявий муаммоларни бартараф этишда фақат ўз куч ва имкониятларингизгагина суянинг. Бировлардан ёрдам кутиб овора бўлманг. Шунда топган бир бурда нонингиз ҳам жуда тотли кечади. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилишни унутманг.
ҚОВҒA (21. 01 — 19. 02)
4 сентябрда қаршингиздаги имкониятлар эшикларининг саноғи бўлмайди. Неки ишга қўл урманг, қисқа фурсатда ва сифатли кечади. Бундай ишнинг мукофоти бўлади албатта. Башарти дўстларингиз ёрдам қўлини чўзса, уларни рад этманг. Биргаликда иш битириш янада қувончли кечади. Тадбиркорлар учун янги ҳамкорлар билан шартномалар тузиш муваффақиятли якунланади.
БAЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
Тадбиркор бўлсангиз, бугунги кунингиз бароридан келади. Шартлашилган ишларнинг барчаси муваффақиятли амалга ошиб, сизга кутилган даромадларни ҳадя этади. Фақат ҳамкорларни ранжитиб қўядиган ҳаракатлар содир этмасангиз бас. Кечки пайт севимли инсонингиз жуда ёқимли бир кутилмаган совға ҳадя этишни ният қилган. Ниятлари вожиб бўлсин. Aйримлар кечқурун олис сафарга отланишлари ҳам эҳтимолдан холи эмас.
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
Бугун юқори лавозимга эришиш учун сизда барча имкониятлар мавжуд. Фақат сиздан шинавандалик, меҳнатсеварлик, бардош ва ихлос талаб қилинади холос. Ёши улуғларга ҳурмат бажо айланг. Оилада яқинларингиз билан муносабатлар бугун тобида бўлади. Кечқурун қўлингизга ғойибдан пул келиб тушиши ва эски қадрдонлардан бири билан тасодифан учрашиб қолишингиз кутилади.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
Жуфтингиз ва сизнинг орангизга шубҳа оралаган кўринади. 3 сентябрь куни ҳам эрталабдан шу ҳақда бош қотиришга тушасиз. Бундай шубҳалар билан ҳаёт қуриб бўлмайди. Инсонлар, айниқса, бир ёстиққа бош қўйганлар бир-бирига ишониши лозим. Жуфтингиз сизни илоҳ даражасида кўради. Ундан гумонсираш гуноҳдан бўлакни ҳадя этмайди. Кўз фаслининг илк кунлари жуда ёқимли ўтади. Тадбиркорлар учун бугун янги келишувларга эришиш омадли кечади. Оиласизларни кечқурун ишқий саргузаштлар кутади.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
3 сентябрь куни сиз фақат бир нарсани хоҳлай бошлайсиз. У дам олиш. Дам олганда ҳам жисмонан ҳам руҳан дам олинг. Муҳаббатда катта режалар тузманг, саробга айланади. Саломатлигингиз кечки пайт панд бера бошлаши мумкин. Ҳойнаҳой бош оғриғи сизни безовта қилиб ўтса керак. Сурункали хасталикка йўлиққанлар эҳтиёткорликни қўлдан бермасинлар. Кечқурун оғир ҳазм бўлувчи таомлар истеъмол қилманг, улар сизга дўстлик қилмайди.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
Яқин ўтмишда тузган режаларни бугун ҳақиқатга айлантирасиз. Бунинг учун ҳамма имкониятлар тахт турибди. Иш бажаришда ўз позициянгиздан чекинманг. Принципларингизга таянган ҳолда олға босинг. Эртага янги хафта бошланади янги ҳафтадп янги куч янги шижоат билан иш бошланг. Куннинг иккинчи ярмида фаоллигингиз янада ортади. Бу молиявий муаммоларни ҳал этиб, киссани пулга тўлдириш учун йўл очиб беради. Кечқурун сизга янги иш таклиф этишлари мумкин.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
3 сентябрь куни миянгизга оқиб келувчи ҳар бир катта-кичик ғоя ишда ҳам, шахсий ҳаётда ҳам фақат фойда келтиради. Молиявий муаммолар сиз ўйлагандан ҳам олдинроқ сизнинг фойдангизга ҳал бўлади. Ишхонадаги адо этган ишингиз учун ҳам раҳбарлар мукофот билан сийлашлари эҳтимолдан холи эмас, бу дам олиш кунлари ҳам ишловчиларга тегишли. Соғлиғингизни эҳтиёт қилинг. Кечқурун эртароқ ухлашга ётинг. Тунда кўрадиган тушингиз албатта ўнгидан келишини юлдузлар башорат қилган.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
Бугун қандай ишга қўл урманг, эҳтиёткорликка эътибор қаратинг. Тижоратчилар эса рақобатчиларнинг биринчи бўлишга уринишларини кўриб ранжимасинлар. Барибир омад сиз томонда бўлади. Чунки сизнинг кўнглингиз тоза. Сизга пулдор танишларнинг ўзи ёрдам беради. Қолаверса, сизга худо ёр бўлади. Бугунги кун хасталикка учратишга мойилроқ. Шунинг учун сергаклик билан қадам ташланг.
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
2 сентябрь мақсадга етиш учун чираниш, асабийлашиш шарт эмас. Оқим билан бирга сузиб кетаверинг, ниятлар ўз-ўзидан вожиб бўлади. Моддий масалада камроқ даромад қилсангиз, аччиқланманг, борига шукр қилинг. Уй олди-сотдиси, бошқа уйга кўчиш кабилар бугун муваффақиятли кечади. Қариндошлар билан мулоқотда эҳтиёт бўлинг, жанжал келиб чиқишига сабаб бўлувчи ҳаракатларни содир этманг. Кечқурун соғлиғингиз панд бера бошлаганини сезсангиз, кечиктирмасдан врачга мурожаат этинг.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
Муҳаббатда оила қурмаганларнинг куни туғади. Муҳаббат изҳори дейсизми, ЗАГС дан ўтиш дейсизми, барчаси сизга мунтазир. Аммо бу масалада синовлар, текширишлар каби амалларни содир этманг. Дам олиш кунларидан унумли фойдаланиб қолинг. Дам олиш кунисиз ишлайдиганлар иш жойингизда ҳамкасблар билан илиқ муносабатда бўлиш учун бардошдан фойдаланинг. У асабни ҳам мустаҳкам ҳолатда тутиб тура олади. Сизни фақат эзгулик сари етаклайди. Кун давомида тўсиқларга дуч келсангиз, тез-тез яқин ўтмишдаги хатоларни ёдга олинг.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
2 сентябрь куннинг биринчи ярмида сизга янги, сердаромад ва қизиқарли иш таклиф этишлари мумкин. Нафақат иш, балки сиз юқори лавозим ва шундай маошга эга бўлишингиз эҳтимоли бор. Дарров рози бўлинг. Молиявий аҳволингиз кечки пайт албатта яхшиланади. Оиладаги баҳсли вазиятлар аста-секин ортга чекинади. Сиз жуфтингиз билан муносабатларни тобора мустаҳкамлаб борасиз. Билинг, бундай қизиқарли ҳаёт ҳар кимга ҳам насиб этавермайди. Куз фасли ҳам кириб келди мевалардан кўпроқ эстемол қилинг.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
Мавқеингиз ортишини истасангиз, кузатувчанроқ бўлинг. Юлдузлар сиздан худди шу нарсани талаб қилишади. Саёҳат ва хизмат сафари муваффақиятли якун топади. Бунинг учун эрта тонгда уйғониб Яратгандан астойдил сўранг. Бугун жарроҳлик амалиётлари, хасталикларга қарши халқона усул ёрдамида курашиш ва тиш дўхтирига бориш муваффақиятсизлик келтиради. Бугун профессионал касбингиз билан кўпроқ шуғулланишингиз фақат наф келтиради.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
2 сентябрь куни ижодкорларга омад кулиб боқади. Бошқалар эса илгари амалга ошира олмаган ишни айнан бугун уддалашлари кутилади. Бунинг учун барча имкониятлар эшиклари сиз учун очиқ. Кун давомида молиявий жиҳатдан йўқотишларга юз тутишингиз мумкин. Аммо саломатлигингиз бугун аъло даражада бўлади. Шунинг учун бемалол жисмоний ишлар билан ҳам шуғулланаверсангиз бўлади.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
Юлдузлар бугун ақлли, бироқ ҳасадгўй одамлар билан мулоқотга киришмасликни маслаҳат беришмоқда. Ишда эса илгари сизга катта фойда келтирган усулни қўлланг, афсусланмайсиз. Куннинг иккинчи ярмида руҳий ҳолатингизни тартибга келтиринг, севимли хоббингиз билан банд бўлинг. Кечқурун олис сафарга отланишингиз кутилади. Оиласизлар эса романтик лаҳзалардан завқ олишади.
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
1 сентябрь кузнинг илк кунида дала ҳовли ёки уйингизда майда-чуйда ишлар билан ўралашиб қолишингиз эҳтимоли бор. Аммо бу саломатликка фойдали. Деярли кечга қадар тоза ҳавода юрасиз. Бу ўзингизни яхши ҳис этишингизда алоҳида аҳамият касб этади. Куннинг иккинчи ярмида эски қадрдонлардан бири билан учрашиб қоласиз-у, ўша қадрдонингиз молиявий масалада ёрдамлашиб юборади. Кечқурун жуфтингиз билан рўзғор ташвишлари туфайли айтишиб қолишингиз мумкин. Соғлиқни эҳтиёт қилинг. Оғир ҳазм бўлувчи овқатлар истеъмолидан тийилинг. Бу нафақат ошқозон, балки юракка ҳам салбий таъсир кўрсатади.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
Юлдузлар сизга бир нарсани эслатиб қўйишни маъқул кўришган. Қачонлардир ўзингизга ўзингиз шахсий ҳаётингизни янада яхшилашга ваъда берган экансиз. Бугун шу ваъданинг устидан чиқмасангиз бўлмайди. Суйганингизнинг қалбига янада ёрқинроқ йўл топинг. Ана шунда ҳақиқатан шахсий ҳаётингизда ижобий ўзгаришлар юз беради. Кечқурун хонадонингизга кутилмаган меҳмонлар ташриф буюриши мумкин. Ухлашга ётишдан олдин яхшиси қатиқ ичиб ётинг, тушларингиз ёрқин кечади.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
1 сентябрь куз фаслининг биринчи куни ва байрамона кун, бугун қалбингиз ўта сезгирга айланиши мумкин ва сиз яқин фурсатда содир бўладиган воқеаларни олдиндан қалбан сеза бошлайсиз. Шахсий ҳаётда барча яқинларингиз сиз билан илгаригидан-да кучлироқ, кўпроқ фахрлана бошлашади. Бу ҳам яхшиликка. Фақат пул масаласида баъзи тўсиқларга учрашингиз мумкин. Лекин бу тўсиқлар сиз учун чикора. Барибир йўлини топасиз ва киссангиз кечгача албатта пулга тўлади иншооллоҳ. Оиласизлар бугун ажойиб учрашувни бошдан кечиришади.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
Бугун кузатувчи ролини ижро этинг. Фаолиятингизни, ҳаракатларингизни бошқалар сезмасин ва ҳис этмасин. Аксинча сиз уларнинг ҳаракатларини сезиб кузатинг. Куннинг иккинчи ярмида янги танишувларни бошдан ўтказишингиз кутилмоқда. Соғлиғингиз кечга яқин панд бера бошлаши мумкин. Ҳойнаҳой ошқозон муаммоси кўндаланг бўлса керак. Бу муаммони халқона усуллар ёрдамида ҳам ҳал этсангиз бўлади. Бугун ҳеч кимга қарз берманг, кейин қайтариб олишингиз қийин бўлади.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
1 сентябрь сизни эрталабданоқ оилавийга ўхшаш бир тадбирга таклиф этишади. Бу тадбир ҳам бўлмаслиги мумкин. Зиёфатга яқинроқ. Ким яқинда тижорат билан шуғуллана бошлаган бўлса, бугун омади келади. Даромад икки ҳисса бўлиши кутилади. Тадбиркорлар бугун фойдали шартномаларни имзоласалар, келажакда фойдаси катта бўлиши тайин. Соғлиғингизни назорат этишдан тийилманг. Ғийбатчи ва иккиюзламачилардан нарироқ юринг.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
Қандай иш бажаришингиздан қатъи назар етакчиликка интилманг. Ўртага тушиб олинг-у, оқим билан бирга сузаверинг. Шундоқ ҳам профессионаллигингизни ҳамма билади. Жуфтингиз билан кун давомида жанжаллар келиб чиқиши эҳтимолдан холи эмас. Оғир бўлинг, жанжал билан эзгуликка етиб бўлмайди. Тижоратчи бўлсангиз, рақобатчилардан ҳушёр бўлинг. Пул масаласида ўнг кўз чап кўзга дўстлик қилмайди.
Мустақиллик байрами муборак бўлсин
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
31 август куни нима ишга қўл урсангиз, наф келтириш-келтирмаслигини ҳисобга олинг. Агар наф келтирмаса, ташлаб отинг. Оиласизлар ҳаётида қисқа муддатли танаффуслар кўзга ташланиши мумкин. Ички қувват организмингизда керагидан ҳам ортиқроқ. Шундай экан, спортнинг исталган тури билан шуғулланаверишингиз мумкин. Жисмоний зўриқишлар ҳам бугун сизга зиён етказа олмайди. Сурункали хасталикка йўлиққанлар саломатликни доимий тарзда назорат қилишлари тавсия қилинади.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
Хайрият, бугун сизни муаммо ҳам, кўнгилсизликлар ҳам таъқиб этмайди. Юлдузлар шундай башорат қилишган. Агар ўзингизга ўзингиз зиён етказиб қўймасангиз, Яратган сизни ўз паноҳида асрайди иншооллоҳ. Молиявий муаммолар тўлиқ сизнинг фойдангизга ҳал бўлишига кафолат йўқ. Аммо заҳирангизда анча-мунча пул йўқ эмас. Башарти кечқурунга бориб ўзингизни лоҳас ҳис эта бошласангиз, йога ёки медитация билан шуғулланинг.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
31 август куннинг биринчи ярмиданоқ ҳар бир гапингизга жавоб бера оладиган даражада бўлишингиз лозим. Агар мудофаа билан чеклансангиз, ютқазасиз. Бу иш жойингиздаги бажарадиган юмушлар билан боғлиқ гап. Бугун билим олиш ва зиё улашиш, меҳмонга бориш каби амаллар муваффақиятли кечади. Олис сафарга чиқманг, жиддий жароҳат олишингиз ёки ҳалокатга учрашингиз хавфи бор. Ғийбатчилар ва ҳасадгўйларни айланиб ўтишга ҳаракат қилинг.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
Юлдузлар бугун меҳнатдан қочмасдан, чин кўнгилдан ишлашингизни маслаҳат беришади. Шунда кечқурунга бориб ҳузурини ҳам кўрасиз. Яқинда ишга жойлашган бўлсангиз, тезроқ раҳбарларга ўзингизни кўрсатишга интилинг. Шахсий ҳаётингизда вақтинчалик танаффуслар кўзга ташланади. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг, қавм-қариндошлар билан учрашиб, ҳол-аҳвол сўранг, бемор қариндошлар бўлса, хабар олинг. Саломатликдан бугун шикоят қилмайсиз.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
31 август куни кўпчилик қовға буржи вакилларининг куни туғади. Раҳбарларингиз меҳнат таътилига чиқишингиз ҳақидаги аризага имзо қўяди. Демак, анчадан бери тузган режаларингиз ҳақиқатга айланади. Муҳаббатда бугун сизга омад кулиб боқмаслиги мумкин. Яхшиси, бугун тоат-ибодат қилишни бошланг. Шу амал сизга бахтни ҳам, бойликни ҳам ҳадя этади.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
Бугун сизнинг кунингиз. Янги танишувлар, қизиқарли ва фойдали ғоялардан, сердаромад иш таклифларидан бошингиз айланади. Қўйиб беришса, кўкларга парвоз қилар даражада жўшасиз. Севимли хоббингиз ҳам бугун сизга даромад бахш этади. Сурункали хасталикка йўлиққанлар эҳтиёт бўлишлари керак. Атмосферада кучли магнит бўронлари давом этяпти. Ёнингизда доимий тарзда дорингизни олиб юринг, тез-тез қон босимини ўлчатиб туринг.
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
Ишда романтик учрашувлар ташкил этиш билан шуғулланмаслигингиз тавсия этилади. Тадбиркор бўлсангиз, янги ҳамкорлар топиш ҳаракатида бўлинг. Қачонлардир яқин дўстингиз бўлган ва кейинчалик сизни сотиб кетган кимса ҳақида қайғули хабар эшитишингиз кутилмоқда. Молиявий аҳволингиз бугун сизни ранжитмайди. Тежамкорликни унутиб қўймасангиз бас. Соғлиғингиз кечқурунга бориб сал ёмонлашиши кутилади.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
30 августда ҳадеганда қизишиб кетаверсангиз, биронта ҳам ишни қойиллата олмайсиз. Тафаккургина сизга муваффақиятлар ҳадя этиши мумкин. Ҳатто, ўзгалар маслаҳати ҳам сизга ёрдам бера олмайди. Баъзи ишлар эса автомат тарзда ўнгидан келиб киссангизни пулга тўлдиради иншооллоҳ. Муҳаббатда қалб амрига қулоқ тутинг. Оила қурмаган бўлсангиз, қалбингиз сизга ишончли ҳамроҳ. У жуфт танлашда адашмаслигингиз учун куйиб-пишади, миннат қилмайди, оғринмайди. Саломатлигингиздан бугун шикоятингиз бўлмайди.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
Юлдузлар бугун ҳаётдан мамнун тортишга, дунёга реал назар билан боқишга ихтиёрингизда бир олам имкониятлар зоҳирлигини башорат қилишган. Романтик танишувларга ҳали руҳан тайёр эмассиз. Демак, бу масалада шошилмаслигингиз лозим. Вақтни шошилтирманг. Худо насиб қилган куни бахтингизни албатта топасиз. Кечқурун қавмларингиздан бири билан жиддий суҳбат қуришингиз кутилади. Тоза ҳаво сайрини ҳам ёддан чиқариб қўйманг.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
30 август куни эрталабдан истакларингиз шу қадар тўлиб-тошадики, агар олтин балиқ тутиб олсангиз, у ҳам барчасини адо эта олмай хижолатда қолган бўларди. Куннинг иккинчи ярмида ўзингизни ёмон ҳис эта бошлашингиз эҳтимоли бор. Ҳойнаҳой, анчадан бери тиббий кўрикдан ўтмай қўйганингиз ҳосиласи бўлса керак. Дарҳол барча ишни ташлаб тиббий кўрикка шошилинг. Худо кўрсатмасин, хасталикка йўлиққан бўлсангиз, зўрайиб кетмасин.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
Дарҳол қўшимча даромад келтирувчи иш топмасангиз бўлмайди. Молиявий аҳволингиз инқирозга юз тутиши мумкин. Шундай экан, шу иш топилди дегунча икки қўллаб, икки оёқлаб олдинга интилинг. Бугун никоҳдан ўтиш ва оилавий байрам уюштириш омадли кечади. Куннинг иккинчи ярмида олис сафарга отланишингиз эҳтимоли бор. Шунинг учун энг керакли буюмларни тахт қилиб қўйишингиз зарур. Ғийбатчилар, иккиюзламачилар, фирибгарларни ҳов наридан айланиб ўтишга ҳаракат қилинг. Саломатлигингизни эҳтиётланг.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
30 августда шу қадар кўп хабарлар эшитасизки, уларнинг ҳар бирини таҳлил қилишга, мағзини чақишга кунингиз етмайди. Қўшимча даромадли иш топсангиз, фойдадан холи бўлмасди. Интернет орқали шубҳали кимсалар билан танишманг, бунинг охири вой. Мабодо муҳаббат сизни интернет орқали жуфт қидиришга ундаб турса-да, бу ишни қилманг. Интернет орқали иболи ва номусли, садоқатли ёр топиш анқонинг уруғини қидириш билан баробар.
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
29 август куни ҳатто майда-чуйда муаммоларни ҳам шундай қолдирманг. Акс ҳолда улар катталашиб сизни жисмоний ва маънавий зўриқишга олиб бориши турган гап. Оиласизлар бугун куннинг иккинчи ярмида янги танишувларни бошдан кечиришлари кутилади. Бу қарама-қарши жинс вакили ё вакиласи билан бўлиб, кейинчалик романтикага айланиши ҳам эҳтимолдан узоқ эмас. Асабларни асранг, кечқурун чўмилиш билан банд бўлсангиз ҳам фойдадан холи бўлмайди.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
Бугун жуфтингиз билан орангизда баъзи келишмовчиликлар пайдо бўлиши кутилади. Бундай вазиятларда тафаккурни ишга солиш зарур бўлади. Йўқса, муаммо чуқурлашиб кетиши ҳеч гап эмас. Фаоллик талаб этадиган ўйинлар, янги иш бошлаш ва муҳим ҳужжатларга имзо қўйиш хайрли ўтади. Баъзилар лотерея ўйнаб каттагина пул ютиб олиши ҳам мумкин. Саломатлигингизни эҳтиёт қилинг. Агар бош оғриғи қийнаётган бўлса, тиббий кўрикдан ўтишингиз керак.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
29 августда профессионал касбингиз билан боғлиқ баъзи тўсиқларга дуч келишингиз кутилади. Лекин ортга чекинманг. Янги лойиҳалар ишлаб чиқинг ва уларни ҳаётга тадбиқ этинг. Кечқурун жуфтингиз билан жанжаллашиб қолишингиз эҳтимоли бор. Сиз ўта сабрли бўлишингиз шарт. Муқаддас оилани сақлаб қолишда фақат сабр иш бериши мумкин. Кун давомида ҳасадгўй ва ғийбат усталарини айланиб ўтишга ҳаракат қилинг. Бугун жарроҳлик амалиёти, жигар ва буйрак ҳолатини яхшилашга мўлжалланган профилактика ишлари муваффақиятли ўтади.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
Куннинг биринчи ярмидаёқ ошиғингиз олчи деяверинг. Бунақаси кам бўлади. Қўлингизга ғойибдан мўмай пул келиб тушиш эҳтимоли сезилмоқда. Ҳа, сиз азалдан шундай катта пулга эга чиқишни орзулардингиз. Демак, тоза кўнгил билан орзулабсиз, мана, ўша орзу ушалди. Ишда ўзингизга нисбатан тажрибаси кўп ҳамкасблар маслаҳатига албатта амал қилинг. Саломатлигингиз яхши, аммо бу музлаткичдан муз аралаш сувни олиб симириш мумкин дегани эмас.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
29 август куни эрталаб яқин инсонингиз сизга кутилмаган совға ҳадя этиши кутилади. Бу дунёга ростакамига меҳр-муҳаббат билан боқишингизга сабабчи бўлиши тайин. Бундай совғадан сўнг романтик бўлмасангиз ҳам арзирли даражада миннатдорчилик билдиришга ҳаракат қилинг. Молиявий муаммолар тезкор ва фаол бўлмасангиз, ҳал этилмай қолиши ҳам ҳеч гап эмас. Кечқурун хонадонингизга меҳмон келиши мумкин.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
Тадбиркор ва тижоратчилар бугун янги ҳамкор қидиришни бошламасалар, яқин орада инқирозга юз тутишлари мумкин. Моддий аҳволни яхшилаш учун фақат ғалаба сари талпиниш лозим. Сал бўшашсангиз, тамом, ризқдан қуруқ қоласиз. Оиласизлар кечқурун романтик лаҳзаларни бошдан кечиришади. Аёл бўлсангиз, бўлғуси жуфтингиз бугун кечқурун қўлингизни сўрашга жазм этиши тайин.
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
28 август қўпол қилиб айтганда, қора терга ботганча астойдил ишлайсизки, тоғни урса толқон қиладиган даражада катта кучга эгалигингиз сезилиб қолади. Тижоратчи бўлсангиз, сира иккиланмасдан даромад сари интилаверинг. Рақобатчилар, сизни кўра олмайдиганлар тирсагини тишлаб қолаверсин. Аммо ютуқлардан ҳаволаниб кетманг, кўз тегади. Бугун анҳор ёки кўлларда чўмилиш сизга ҳам фойда, ҳам завқ бағишлайди. Иммунитетни кўтариш ҳаракатига тушсангиз ҳам ёмон бўлмасди.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
Юлдузлар бугун кун бўйи жуда эҳтиёткорлик билан қадам ташлашингизни маслаҳат беришмоқда. Кутилмаганда хунук вазиятга тушишингиз, катта миқдорда пул йўқотишингиз хавфи бор. Айниқса, нотаниш одамлар билан мулоқотда жуда сергак туринг. Оилангизда хотиржамлик ҳукм суради. Жуфтингиз билан ҳам ўзаро муносабатингиз меъёрида бўлади. Кечқурун молиявий аҳволингиз янада яхшиланиши кузатилади. Харажатларни амалга оширишда ҳисоб-китобга алоҳида эътибор қаратинг. Иссиқ ҳаво ҳолсизлантира бошлаши кузатилса, дарҳол мутахассисга мурожаат этинг.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
28 август куни оиласизларга худо беради. Улар куни кеча бошланган романтик лаҳзаларга қайта ошно бўлиш ҳаракатида бўлишади. Лекин бу нарса ишингизда жиддий халал бериши мумкин. Ҳатто, шунинг дастидан раҳбарлар танқидига учрашингиз ҳам ҳеч гапмас. Моддий жиҳатдан аҳволингиз ёмон кечмайди, лекин катта пулдан умид қилманг. Кечқурун дўстларингиз сизни меҳмонга таклиф этиш эҳтимоли бор. Ўзингизни эҳтиёт қилинг. Зарарли одатлардан узоқроқ бўлинг.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
Юлдузлар бугун лавозимингиз ошиши мумкинлигини башорат қилишган. Сира кутилмаганда раҳбарлар лавозимингизни кўтариб қўйиши мумкин. Демак, уларни уюлтириб қўймаслик учун кўпроқ ва қаттиқроқ ишлашингизга тўғри келади. Жуфтингиз, турмуш қурмаган бўлсангиз, бўлғуси жуфтингизга нисбатан худбинлик қилманг, муносабатларга путур етиши мумкин. Саломатликни ҳам тез-тез назорат қилиб туришни унутманг.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
28 август куни иш бошлашдан олдин мақсадни, нишонни чамаланг, ана ундан кейин ҳаракатлар содир этишга киришинг. Йўқса, жиддий хатоларга йўл қўйишингиз мумкин. Куннинг иккинчи ярмида олис сафарга иш юзасидан жўнаб кетишингиз кутилади. Саломатлик масаласига ҳам жиддий эътибор беринг. Эски хасталиклар қўзғалиш эҳтимоли бор. Серқатнов йўлларда эҳтиёт бўлинг. Бугун ҳеч кимнинг дилига озор етказманг, ажри ёмон бўлади.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
Агар иш жойингизда юмушлар кўп бўлмаса, ёлғиз қолинг. Шунда кўп масалаларни хаёлан чамалайсиз, хатоларингизни таҳлил этишга фурсат бўлади. Яқин қариндошларингиз кун давомида байрамлар уюштиришлари мумкин. Бу байрамлар сизга ҳам аъло кайфият тақдим этади. Жисмоний зўриқишлар, асаббузарликларни айланиб ўтинг. Бу саломатлигингизга жиддий зарар етказади. Кечқурун қўшниларингиздан кимдир сизга хушхабар етказиши мумкин.