ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Бугун сиз барча ишларингизни ўзгалар ёрдамисиз амалга оширинг ва янги ғоялар ўйлаб топсангиз, ҳеч кимга гуллаб қўйманг. Кун давомида уйдагиларингизнинг қайсидир бири билан жанжаллашиб қолишингиз эҳтимоли бор. Молиявий муаммоларни ҳал этишда ҳам жиддий тўсиқларга дуч келишингиз кутилади. Оила қурмаганларнинг айримлари танлаган бўлғуси ёри билан жанжаллашиши, жуфти муносабатларга нуқта қўйиши ҳам мумкин. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
5 сентябр куни юлдузлар қанча иш бўлса, бирдан ҳаммасини бажаришга киришишингиз кераклигини уқтиришади. Иш кўплигидан қўрқиб кетманг, кечга қадар барчасини уддалаб улгурасиз. Кутилмаганда ўзингиз сира ёрдам беради деб ўйламаган одам моддий масалангизни ижобий ҳал этиб беради. Эҳтиросларни жиловлаган ҳолда ҳаракатлар содир этинг. Акс ҳолда муҳаббатда кўнгилсизликларга йўлиқишингиз ҳеч гап эмас.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
Иш жойингизга келганданоқ ишга шўнғиб кетинг. Вақтни чўзиб ўтираверсангиз, мавқеингиз, лавозимингиз асл ҳолича қолиб кетаверади. Арзимаган нарсага жаҳлингиз чиқмасин, асабни асранг. Саломатлигингизга путур етиб қолиши мумкин. Кечқурун хонадонингизга меҳмонлар ташриф буюриши кутилади. Уларни мазали таомлар билан сийланг, баҳонада руҳан тетиклашиб оласиз. Кайфиятингиз кўтарилади. Ухлашга ётишдан олдин сут маҳсулотлари истеъмоли билан чекланинг.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
Оиласизлар, огоҳ бўлинг, бугун сизнинг кунингиз эмас. Танлаганингиз ҳам дидингизга умуман мос келмайдиган хилидан бўлиб чиқади. Шунинг учун бугунча бошқа ишларга андармон бўлиб туринг, худонинг куни кўп. Молиявий масалани ижобий ҳал этиш учун ҳаракатлар содр этишда хотиржамликни шиор қилиб олинг. Бугун жарроҳлик амалиётларини бошдан кечириш ва касалхонага ётиш муваффақиятсизлик келтиради. Ўзингизни ёмон ҳис эта бошласангиз, халқона йўллар билан даволанишга уриниб кўринг.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
5 сентябрда харажатларингизни қатъий назорат остига олинг. Акс ҳолда кечга қадар чўнтагингиз қурийди. Фойдаси тегмайдиган бўлар-бўлмас буюмларни сотиб олманг. Жуфтингиз билан орангиздан ола мушук ўтиб кетиш хавфи бор. Бу муаммони қондошлар аралашувисиз ҳал этишингиз даргумон. Шубҳали туйилган ишларга сира қўл урманг. Жуда бўлмаганда, обдон фикрлаб, кейин ҳаракатлар содир этинг. Серқатнов йўлларни кесиб ўтишда сергак туринг.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
Осон пул топиш йўлини қидириб овора бўлманг, барибир топа олмайсиз. Топганингизда ҳам муваффақиятсизликка учрайсиз. Оммавий тадбирларга борманг. Хусусий мулк билан боғлиқ ҳужжатларга имзо қўйиш, ҳуқуқшунос маслаҳатини олиш бугун омадли кечади. Нотаниш кимсалар билан мулоқотга киришманг, алданасиз ва бу бир умрга татиши турган гап. Сурункали хасталикка йўлиққан бўлсангиз, қуёш тиғида кўп юрманг.
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
4 сентябр куни қизлар, аёллар атрофдагиларда ўзгача таассурот қолдиришлари керак бўлади. Бунинг учун эрталабдаёқ гўзаллик салонига боринг. Бу жуда тўғри йўл. Чунки ҳар замонда кўзгуга боққанингизда, ўзингизни кўриб хафа бўлмаслигингиз ҳам зарур-да. Кун давомида барча ишларингиз бароридан келади. Соғлиғингизни эҳтиётлаш чораларини ўз вақтида кўриб қўйсангиз бас. Кечқурун оила даврасида дам олишингиз тавсия этилади.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05
Бугун хафтанинг илк куни. Юлдузлар бугун сизга нафақат ғалаба, балки мағлубиятларни ҳам ваъда қилган. Бир кун давомида бошингиздан шу қадар кўп воқеаларни кечирасизки, уларни ёзиб тугатиб ҳам бўлмаса керак. Aгар буйруқбозликни маъқул кўрмасангиз, шахсий ҳаётингизда тотувлик ҳукм суради. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилиш, маданий ҳордиқ чиқариш хайрли кечади.
ЭГИЗAКЛAР (22. 05 — 21. 06)
4 сентябрда қариндошлар билан тил топишишингиз мушкул кечиши мумкин. Устига устак кўчада ҳам атрофдагиларнинг баъзилари бўлар-бўлмас сабаблар билан асабингизга тегиши мумкин. Бундай лаҳзаларда ғазабга эрк бермаслик керак. Aкс ҳолда бундан-да баттарроқ вазиятлар юзага келишига сабабчи бўласиз. Овқатланиш режимига амал қилинг. Ҳаво салқинлаши билан иштаҳа ҳам очила боради. Шундан эҳтиёт бўлишингиз лозим.
ҚИСҚИЧБAҚA (22. 06 — 23. 07)
Ўзингизни ўзингиз ҳадеганда айблаб, ич-этингизни еявермасангиз, кунингиз ажойиб тарзда кечиши тайин. Билинг, омаддан қўрқадиганларга у яқинлашмайди. Шунинг учун қўрқманг. Майли, у уйингизнинг тўрини эгаллаб олсин. Aгар шундай бўлиб чиқса, дунёда сиздан бахтлиси бўлмасди. Шахсий ҳаётингизда булутли лаҳзалар кўзга ташланади. Кимлардир сиздан норози, сиз кимларнингдир тутаётган ишидан жаҳл отига минасиз. Бу вазиятни нима қилиб бўлса ҳам юмшатишингиз керак.
AРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
4 сентябр куни биринчи бўлиб ўзингизга ўзингиз ҳисоб беринг. Aна ундан кейин раҳбарларга, кечқурун оиладагиларга ҳисоб берасиз. Тасодифий, кўз қараши бежо одамлар билан танишманг, мулоқот қилманг. Саломатлигингизда кун бўйи безовталик кўзга ташланиши мумкин. Олдини олиб мутахассис кўригидан ўтиш сира зиён қилмайди. Кечқурун ёлғиз қолинг ва ширин хаёллар қуршовида вақт ўтказинг.
ПAРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
Оила қурмаганларнинг айримлари бугун романтик лаҳзаларни бошдан кечириши кутилади. Бу шундай романки, китоб ёзгиларингиз келиб кетади. Ҳаётнинг лаззати ҳам шунда-да. Мавқени ошириш учун дастлабки қадамни сиз ташлашингиз зарур. Ортга чекиниш ҳақида ўйлаб ҳам кўрманг. Ортга йўл йўқ. Ҳар қандай кўринишдаги жисмоний зўриқишларни нари суриб қўйинг. Сурункали хасталикка чалинган бўлсангиз, врачлар маслаҳатига қатъий амал қилинг.
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Бугун дам олиш куни. Бугун фаолиятингизда чегара мавжуд бўлади. Барча ишларга ҳам қўл ураверишингизга рухсат этилмайди. Иш бажаришда шошилманг, акс ҳолда хатога йўл қўйишингиз тайин. Бугун дўстлар билан бирга табиат қўйнида дам олиб қайтиш омадли кечади. 3 сентябрь куни келгусида сизга нафи тегиши мумкин бўлган ишончли дўст ва танишлар билангина мулоқот қилинг. Болажонларга эртадан мактаб, тайёрлигини назорат қилинг. Кечқурун уйингизда оилангиз билан боғлиқ кичик байрам ташкил этилиши кутилади. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
Юлдузлар ҳатто энг оғир вазиятларда қолганда ҳам фақат яхшилик қидиришингизни маслаҳат беришмоқда. Ана шунда манаман деган муаммоларни ҳам сира қийналмасдан бартараф эта оласиз. Бу молиявий аҳволингизни яхшилаш билан боғлиқ ҳаракатларда жуда асқотади. Жуфтингиз билан муносабатда бугун муаммолар кўзга ташланмайди. Тилга эҳтиёт бўлсангиз бас. Саломатлигингизни доимо назорат остида ушланг. Кечқурун тоза ҳаво сайрини унутманг.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
3 сентябрь куни шахсий ҳаётингизда муваффақиятли лаҳзалар бир талай бўлиши кутилмоқда. Аҳиллик, табассум ва ҳазил-мутойиба қалбингизни бахт ҳиссига тўлдиради. Ортга боқманг, фақат олдинга интилинг. Ишда ҳамкасблар билан дипломатларча муносабатда бўлинг, бу ишларингиз бароридан келишини таъминлайди. Асабийликлар, жисмоний зўриқишларни четлаб ўтинг ва эртароқ ухлашга ётинг. Соғлиғингиздан бугун шикоятингиз бўлмайди иншооллоҳ.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
Яқин вақтларда пул сабабли жанжаллашиб қолган қавмингиз билан бугун ярашишингиз кутилади. Бугун шахсий автомобилингизда ҳеч қаерга борманг, самолётда парвоз қилишни бошқа кунга қолдиринг. Жароҳат олишингиз хавфи сезиляпти. Муҳаббатда оиласизлар янада жўшқинроқ бўлишлари талаб этилади. Агар нуқул касаллик ҳақида ўйлайвермасангиз, саломатлигингизга путур етмайди. Кўп кунлик дам олишдан сўнг ишга чиқишингиз учун куч йиғинг. Кечқурун ёши улуғ қавмлардан албатта хабар олинг. Савоб бўлади.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
3 сентябрь куннинг биринчи ярмида фаолликка фаоллик қўшинг ва зиммангизга юкланган мажбуриятларни тезроқ уддалашга ҳаракат қилинг. Агар ишни майда ва йирикка ажратмасангиз, бугун даромадингиз харажатлардан ошиб тушган бўларди. Оилада жуфтингиз билан кўп гаплашманг, иложи борича ёлғиз қолиш ҳаракатида бўлинг. Шунда жанжаллар четлаб ўтилади. Оиласизлар бугун романтикадан умид қилмасалар ҳам бўлади.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
Жамоада адолат ғолиб бўлиши учун сиз ҳам арзирли ҳаракатлар содир этишингизга тўғри келади. Ҳамкасблар билан чин кўнгилдан мулоқот қилишингиз, алдовни аралаштирмаслигингиз, ғийбатларга йўл бермаслигингиз худди ўша адолатни ҳадя этиши мумкин. Агар кимдир сизга тўсиқ қўйишга уринаётган бўлса ҳам бу вазиятдан силлиқ чиқиб кетиш йўлини қидиринг, кам бўлмайсиз. Асабни асранг. Асаб бузилиши турли хасталикларни етаклаб келади.
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Бугун иш жойингизда ҳамкасбларингизга қайсидир соҳада ҳақлигингизни исботлаш учун жуда кўп тер тўкишингизга тўғри келади. Умуман, нега кимгадир ҳақлигингизни исботлашингиз керак? Худо билса бўлди-да! Ундан кўра наф келтирадиган ишлар билан банд бўлинг. Оилада ҳам сизнинг соғлом фикрлашингиз турли жанжалларнинг олдини олиши мумкин. Яқинда мактаб очилади тайёргарликни кўраверинг. Саломатлигингизни эҳтиёт қилинг. Кечқурун уйингизга меҳмонлар ташриф буюриши кутилади.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
Юлдузлар кунингиз жуда хайрли ва осуда ўтишини башорат қилишган. Иш ҳам бароридан келади, арзирли ҳордиқ чиқариш ҳам насиб этади. Ҳар бир воқеа-ҳодиса сизнинг режангиз бўйича кечади. Соғлиқдан ҳам шикоятингиз бўлмайди. Фақат бемор қавмлардан хабар олишингиз шарт. Кечқурун йўлларни кесиб ўтишда сергак бўлинг. Хуфтонга яқин олисдаги дўстларданми, қариндош ё танишларданми кимдир сизга қўнғироқ қилиб ёқимли хабар етказади.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
2 сентябрь куни уйдан чиққач, эркин қушга айланиб кетмаслигингиз тавсия этилади. Бу жуфтингиз билан орангиздаги муносабатга путур етказади. Молиявий масалада таваккалчилик бугун сира тўғри келмайди. Катта пул йўқотишингиз хавфи бор. Ҳар бир ишга ижодий ёндошинг. Шунда мақсадингиз амалга ошади. Жисмоний зўриқишлардан қочинг. Акс ҳолда саломатлигингизга путур етиши мумкин.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
Иш ўта мураккаб, оғир бўлишига қарамай, ташаббусни ўз қўлингизда ушлай олсангиз, марра сизники. Шунинг ўзи сизга моддий ва маънавий манфаат келтиради. Болларни ҳам мактабга тайёрлайверинг. Кун давомида келгуси ҳаётингизда муҳим ўрин тутиши мумкин бўлган одам билан учрашиб танишасиз. Агар шу кунларда мазангиз қочган бўлса, оммавий тадбирлар ва зиёфатлардан ўзингизни нарироқ тутинг. Кечқурун вақтингизни оила аъзоларингизга бағишланг.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
2 сентябрь куни ҳар қандай муаммони ҳам фақат ўзингиз ёлғизликда бартараф этишингиз зарур бўлади. Молиявий масаладаги ҳаракатларингиз ҳам унумли бўлади. Кечқурун мўмай даромаддан сира иккиланмасдан умид қилаверсангиз бўлади. Кун бўйи атрофдагилар билан сўзлашганда, тилингизга эҳтиёт бўлинг. Серқатнов йўлларда эҳтиёткорликни қўлдан берманг.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
Бугунги кун сизнинг кунингиз дейишса, ишонаверинг. Ишлар тез ва осонликча бароридан келади, кун мобайнида табиат қўйнида дам олиб қайтишга ҳам улгуришингизга шубҳа йўқ. Ўзингиз яхши деб билган баъзи инсонларни идеал даражасига чиқариб қўйманг. Панд еб қолишингиз ҳеч гап эмас. Оиласизлар бугун севги изҳорлари қуршовида қолишади. Кечқурун уларни романтик учрашув интиқ кутади. Асабларни асранг.
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Бугун кўзнинг биринчи куни, дам олиш куни, аммо тирикчилик барибир керак. Шундай экан, ишларни пухта режа асосида, битта-биттадан бажарсангиз, албатта муродга етасиз. Молиявий муаммолар кайфиятингизни тушириши мумкин, лекин бунинг ҳам иложи бор. Жуфтингизга меҳр кўрсатинг, яқин ўтмишдаги ёниб-куйган лаҳзаларни ёдга олинг. Кайфиятингиз албатта кўтарилади. Агар меҳнат таътилига чиқишни режалаштириб юрган бўлсангиз, бугун байрамона дам олиш кунидан фойдаланиб режангизни пухталанг. Соғлиғингиздан бугун шикоят қилмайсиз.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
Электр қувватига ишлайдиган ускуналардан фойдаланишда ниҳоятда сергак бўлинг. Жароҳат олишингиз хавфи бор. Бугунги кун ижодкорлар учун жуда омадли кечиши кутилади. Куннинг иккинчи ярмида эса пулнинг ўзи сизни қидириб келади. Байрамона дам олиш кунидан фойдаланган ҳолда бозорми, дўконми, айланиб ёқимли харидлар қилинг. Фақат тежамкорликни ҳам ёддан чиқариб қўйманг. Соғлиғингиз худо хоҳласа космонавтларникидан ҳам зўр. Бошни баланд кўтариб яшашда давом этинг.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
1 сентябрь кузнинг илк куни, уй юмушлари, масалан, таъмир ва аёл бўлсангиз, супур-сидир билан банд бўлишингиз кутилмоқда. Агар заҳирадаги пулларни сақлаб қолиш ниятингиз бўлса, бугун ҳеч кимга қарз берманг, катта ишларга пул тикманг. Куннинг иккинчи ярмида у қадар олис бўлмаган манзилга сафар қилишингиз эҳтимоли бор. Саломатликни асранг, асабларни эҳтиёт қилинг. Кунингиз хайрли ва омадли кечиши айнан шу икки жиҳатга боғлиқ. Оиласизлар кечқурун романтик лаҳзаларга ошно бўлишлари кутилади.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
Биринчи навбатда эрталабданоқ саломатликка эътибор қаратинг. Ўзингизни айтарли яхши ҳис этмаётганингиз сезилиб турибди. Шундай экан, дарҳол врачга мурожаат этинг. Жисмоний зўриқишлар ва саёҳат бугун сизга яхшилик келтирмайди. Кун давомида иложи борича кўпроқ пиёда юринг, дам олинг, байрамни нишонланг. Бугун вақти-вақти билан енгил машқларни бажаринг. Муҳаббатда сиздан ўта мустаҳкам бардош талаб этилади.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
1 сентябрь куни эрталаб қариндошлар билан биргаликда дўкон айланишингиз, кўплаб харидларни амалга оширишингиз кутилади. Иш масаласига келсак, тушдан кейин бир неча юмушни баравар адо этишга эришасиз. Бу сизга мўмай даромад ҳадя этади албатта. Фақат имкониятларингизга у қадар қаттиқ ишониб юборманг. Улар чегараланган. Ёш келин-куёвлар рўзғор икир-чикирлари сабабли баҳслашиб қолишлари мумкин. Асабни асранг, ҳали у сизга кў-ўп керак бўлади.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
Юлдузлар сизга бугун унумли ва аъло даражадаги кунни ваъда қилишмоқда. Шахсий ҳаётингизда жуда ёрқин ҳодисалар рўй беради ва бу кайфиятингизга кайфият қўшади. Лекин молиявий аҳволиниз бугун у даражада яхши бўлмаслиги мумкин. Чунки даромадлар харажатлар билан баравар келиб қолади-ю, чўнтакларингиз хавф остида олади. Мана шундан эҳтиёт бўлинг. Кечқурун суюкли инсонингиз билан тоза ҳавода сайр қилинг. Сурункали хасталикка йўлиққан бўлсангиз, кун бўйи саломатлигингизни назоратда ушланг.
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Бугун иш жойингиздаги ҳамкасблар билан келишган ҳолда иш юритмасангиз бўлмайди. Бусиз ниятга етишингиз анча мушкул кечиши мумкин. Агар кун бўйи дўст ёки танишлардан бири моддий кўмак кўрсатишни истаб қолса, зинҳор бош торта кўрманг. Муҳаббат мавзусида кўплаб хабарлар эшитишингиз мумкин. Аммо уларни яхшилаб ўрганиб чиқишингизга тўғри келади. Акс ҳолда кечирилмас хатога йўл қўйишингиз турган гап. Саломатликни эҳтиёт қилинг. Кечқурун хамирли таомлар истеъмол қилманг.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
31 август куни ишда ҳам, уйда ҳам негадир сизни тўғри тушуна қолмасликлари кутилади. Лекин бу ҳолат тушга бориб ғойиб бўлади ва сиз учун ёқимли лаҳзалар бошланади. Тадбиркор бўлсангиз, янги келишувлар муваффақиятли ўтади. Бугун уй олди-сотдиси ва бошқа уйга кўчиб ўтиш муваффақият келтиради. Оиласизлар бугундан романтика кутмасинлар. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг. Бугун кўрадиган тушингиз ўнгидан келади иншооллоҳ.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
31 август куннинг биринчи ярмида яқин ўтмишингизга бир қайрилиб боқиб қўйинг. Хатоларга йўл қўйган бўлсангиз, уларни ҳозир такрорламасликка ҳаракат қилинг. Бировларнинг ишига асло аралашманг, ўртада ўзингиз ёмон кўриниб қоласиз. Молиявий аҳволингиз куннинг иккинчи ярмида яхшиланади, аммо харажатлар даромаддан ошиб тушиши кутилади. Жиддий хасталикка дучор бўлмаслик учун иммунитетни кўтаринг ва тўғри овқатланинг.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
Бугун ҳаётга, дунёга юқоридан туриб қарай кўрманг. Янги таниш орттирсангиз, уни дарров идеаллаштириб қўйманг. Тижоратчилар бугун кун давомида анча олдинга қараб кетиб қолишади. Олдинга силжиётганда, хато қилишдан сақланинг. Ҳаволаниб ҳам кетманг. Моддий масалани ижобий ҳал этишингиз учун анча тер тўкишингизга тўғри келади. Бусиз киссангиз қуриб қолиши турган гап. Бироқ бировлардан қарз кўтара кўрманг. Илож топсангиз, бугун вақтлироқ ухлашга ётинг.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
31 август ойнинг охирги куни оиласизлар илгари танишиб, учрашиб, жанжал туфайли муносабатларга нуқта қўйган инсон билан яна қайта учрашиб қолишлари мумкин. Агар қалбингиз унга қараб талпинаверса, муносабатларни тикланг. Нотаниш одамларга сирингизни айтманг. Бу жанжалга сабаб бўлиши ёки катта пул йўқотишингиз мумкин. Агар меҳнат таътилида бўлсангиз, ҳаво салқин тоққа чиқиб дам олишингиз мумкин ёки шаҳар айланинг.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
Юлдузлар бугун илгари бажара олмаган ишларга яна қўл уриб кўришни маслаҳат беришмоқда. Агар уддалай олсангиз, пулнинг тагида қоласиз. Молиявий масалада қайғу чекманг, ўйламанг. Кечқурун сиздан қарз олганлар қарзини қайтаради ва чўнтагингиз тағин пулга тўлади. Лекин харажатлар ҳам даромаддан кам бўлмайди. Асосийси, пулларни фақат эзгуликка сарфлайсиз. Топганингизга худо барака берсин!
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Бугунги кунингиз жуда қувноқ ва хайрли кечишини юлдузлар башорат қилишган. Қолаверса, ёрқин ҳодисалар, танишувлар ҳам айнан бугунга тўғри келади. Сиз 30 август куни ҳар қандай оғир ва чигал вазиятдан ҳам осон чиқиб кета олиш имконига эга бўласиз. Тижоратчи бўлсангиз, мижозларингиз кўпайиши кутилмоқда. Сизнинг ширинсуханлигингиз мижозларга жуда ёқиб тушади. Фақат бугун олис келажак ҳақида режалар тузманг. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
30 август куни саргузаштларни қўмсаб қолишингиз, шунинг ҳисобига азартли ўйинлар ва таваккалчиликка асосланган юмушларга ўралашиб қолишингиз кутилади. Агар дарҳол йўналишни ўзгартирмасангиз, дўст, пул ва таниш-билишдан ҳам жудо бўласиз. Муҳим ҳужжатларга имзо қўйишда хатоликларга йўл қўйишингиз мумкин. Шунинг учун ундай ишларни гувоҳларсиз амалга оширинг. Кечки сайр, тоза ҳаво яқин келажак ҳақида ширин хаёллар суришингиз учун имкон яратади.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
Юлдузлар бугун эрталаб биринчи ўринда кайфиятингизни бошқарув остига олишингиз зарурлигини маслаҳат беради. Шундан кейингина иш бажаришга киришаверсангиз ярашади. Баъзиларда рассомлик, хонандалик ва ҳайкалтарошликка истеъдод пайдо бўлиши ҳам эҳтимолдан холи эмас. Молиявий масалада омад қилган ишингизга яраша кулиб боқади. Ундан ортиғини ололмайсиз. Лекин харажатларга зеб берманг. Яхши кунлар учун деб пулларингизнинг бир қисмини беркитиб қўйинг.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
30 августда тақдирда ёзилгани бўлади деган ҳикмат нақадар тўғрилигига ўзингиз гувоҳ бўласиз. Аммо яқинларингиз маслаҳатларига ҳам қулоқ солинг. Бусиз муваффақиятга эришишингиз даргумонлигини унутманг. Айниқса, моддий муаммоларни ҳал этишда фақат қавмлар ёрдамига суянишга мажбурсиз. Оиласиз бўлсангиз, бугун омадингиз кулади. Фақат ўзингиз ҳам бўшашмаслигингиз, абжирлик билан иш тутишингиз керак бўлади. Саломатлигингизни жиддий назорат қилинг.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
Қандай ишга қўл урманг, бугун фақат муваффақиятга эришасиз. Кунингиз худди эртаклардагидек сеҳрли тарзда ўтадики, ўзингиз ҳам ишонқирамасдан ҳаракатлар содир этишингиз табиий ҳол. Фақат тақдирдан ёрдам кутманг. Ўз кучингиз, имкониятларингизга ишонган ҳолда иш юритинг. Тижоратчи ва тадбиркорларга ҳам бугун омад кулиб боқади. Даромаднинг кескин кўпая бошлаши рақобатчиларнинг юрагини ғаш торттириши тайин. Йўқ, пул ҳақида ҳеч кимга гапирманг. Яхшиси, бу махфий сирлигича қолаверсин.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
30 август куни эрталаб жуфти билан жиқиллашиб қолганлар ярашиш пайига тушишлари талаб этилади. Гарчи айб жуфтингизда бўлса ҳам кечиримли бўлишга ҳаракат қилинг. Шахсий ҳаётда танаффуслар ташкил этишга уринманг. Ҳозирги ҳолича қолгани маъқул. Оила қурмаганларнинг аксариятига ёлғизлик омад келтиради. Уларга хориждан мўмай даромадли иш таклиф этишади. Сурункали хасталикка йўлиққанлар кун давомида саломатлигини назорат қилсин.
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Бугун уй юмушларини бажаришингиз керак бўлади. Шунинг учун уйқудан шошилмасдан уйғонсангиз ҳам ярашади. Тадбиркорлар бизнес ҳамкорлар билан орадаги муносабатларни интернет ёзишмалар орқали ҳал этганлари маъқул, ишингиз тезроқ ҳал бўлади. Бугун хусусий мулк олди-сотдиси муваффақиятли кечади. Сиз кечқурунга бориб фойда ола бошлашингиз мумкин. Кечқурун саломатлигингизни бир назоратдан ўтказиб олинг. Оғир ҳазм бўлувчи ва кўча овқатидан қочинг.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
Муаммоларни ҳал этишда 29 август куни шошма-шошарлик қилманг. Ҳар бир муаммони алоҳида вақт ажратган ҳолда, эътибор билан ҳал этинг. Оилангиздагилар кун давомида кўп маротаба сиздан маслаҳат сўрашлари мумкин. Ёрдамингизни аяманг. Бугун жуфтингиз билан муносабатларни қайта тиклаш, мустаҳкамлаш, болажонлар билан тиллашиш ва табиат қўйнида дам олиш муваффақият келтиради. Серқатнов йўлларни кесиб ўтишда, шахсий автомобилни бошқаришда ниҳоятда эҳтиёт бўлинг.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
29 августда жамиятдаги, ҳамкасблар, қўни-қўшни, қавм-қардошлар олдидаги обрўйингизга путур етувчи бир нечта вазиятлар юзага келиши мумкин. Аммо эгизаклар буржи остида туғилган аёлларнинг аксарияти ташқи кўриниши гўзаллиги билан манаман деганни ҳайрон қолдиришади. Молиявий аҳволингизни куннинг иккинчи ярмида хамирдан қил суғургандек осон бартараф этишингиз кутилмоқда. Бугун хизмат сафарига бориш ва янги танишувлар жуда фойдали кечади. Саломатлигингиз кечқурунга бориб бироз ёмонлашиши кутилади.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
Илгари адо этилмай қолиб кетган юмушларни бугун биринчи навбатда уддалашга ҳаракат қилинг. Кун бўйи фурсат топиб дам олишни ҳам унутманг. Мерос, уй олди-сотдиси, автомобил таъмири билан боғлиқ ишлар муваффақиятли якун топади. Фақат сиздан бир нарса талаб қилинади. Дуч келганга тақдирингиздан нолиманг, бу худога ҳам хуш келмаслиги мумкин. Кечқурун тоза ҳаво сайрини давом эттиринг, ухлашдан олдин сут маҳсулотлари билан чекланинг.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
29 август куни омадингиз куладиган бўлиб турибди. Ишхонада раҳбарлар бажарган ишингизни юқори белгилаши ва мукофотга тавсия қилишлари кутилади. Тўғри, сиз чин кўнгилдан ишлайсиз, иш сифатига эътибор берасиз. Демак, мукофотга лойиқсиз. Шахсий ҳаётингизда сокинлик ҳукм суради. Оиласизлар эса бугун романтикадан умид қилмасинлар. Кечқурун жуфтингиз билан бирга вақт ўтказинг. Билим доирангизни оширинг, фарзандлар тарбиясига яна бир карра эътибор қаратиб қўйинг, зиён кўрмайсиз.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
Агар имконингиз бўлса, моддий жиҳатдан қувватингиз етса, қайсидир денгиз бўйларига жуфтингиз билан саёҳат уюштирсангиз ҳам ёмон бўлмасди. Ҳеч бўлмаганда ўзингиз яшаб турган жойдан узоқроққа бориб дам олинг. Бу жуфтингиз ва сизнинг орангиздаги ришталар мустаҳкам тортишига ёрдам беради. Компьютер қаршисида узоқ вақт ўтирсангиз, ора-сирада умуртқа поғоналарни мустаҳкам торттирувчи жисмоний машқларни бажариб боринг. Кечқурун дўстлар билан дилдан суҳбат қуришингиз мумкин.
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Бугун эрта тонгдан шу қадар мулойим, шинаванда, ширин сўзли одамга айланасизки, атрофдагилар ҳам азбаройи жўшиб кетганидан ҳали меҳмонга, ҳали сердаромад ишга таклиф этишни хоҳлаб қолишади. Кун давомида ёши улуғ, тажрибаси сиздан кўпроқ одамлар маслаҳатларига албатта қулоқ тутган ҳолда иш кўринг. Айниқса, улар молиявий жиҳатдан аҳволингизни яхшилаб олишингизда жуда асқотиб қолишлари мумкин. Кечқурун тоза ҳаводан кўпроқ нафас олинг. Шубҳали таомларга қўл урманг.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
28 августда иш жойингизга кириб боргач, беихтиёр қалбингиз илҳомга, завққа тўлиши кутилади. Бу бажарадиган юмушларингизнинг сифатида намоён бўлади. Шубҳасиз, сизнинг фаоллигингиз, тартиблилигингиз раҳбарларнинг ҳам эътиборини тортмай қўймайди. Янги танишувлар, романтик учрашувлар бугун жуда хайрли кечади. Оила қурмаган бўлсангиз, бугундан кўп эзгуликларни кутсангиз адашмайсиз. Соғлиғингизни ниҳоятда эҳтиёт қилинг.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
28 август куни сиз учун иш биринчи навбатда туради. Фаоллигингиз ҳам нолийдиган даражада бўлмайди. Кўп муҳим ишларни уддалашга улгурасиз. Никоҳдан ўтиш, тўй бугун муваффақият келтиради. Муҳим ҳужжатларга имзо қўйишга тўғри келса, шошма-шошарликка йўл қўйманг. Жанжалкаш, ғийбатчи ва ичи қора одамлардан нарироқ бўлинг. Саломатлигингиздан худо хоҳласа бугун шикоят қилмайсиз. То кечга қадар ўзигизни аъло даражада ҳис этишингиз тайин бўлиб турибди.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
Бахтга қарши, сиз бугун молиявий масалада кутилган натижаларга эриша олмаслигингиз мумкин. Бундан кайфиятингиз тушиши аниқ. Шундай вазиятда яқин инсонларнинг кўнглини оғритишдан сақланинг. Пул бугун бўлмаса, эртага албатта юз кўрсатади. Дарвоқе, юлдузлар сизга кечқурун мўмай даромадни ваъда қилишган. Буни унутманг. Иш билан қанчалар банд бўлманг, ёстиқдошингизга алоҳида эътибор билан ёндошинг. Соғлиқни, асабни асранг.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
28 август куннинг биринчи ярмида оммавий тадбирда иштирок этишингиз кутилади. Тадбиркор бўлсангиз, йиғинлар, мажлисбозликлар ҳам сизни кутиб туради. Кунни иложи борича тинчликда, жанжалларсиз, кўнгилсизликларсиз кечиришга ҳаракат қилинг. Дўстларингиз бўлса, улар билан бирга тоққа чиқиб дам олиб қайтсангиз ҳам зиён қилмайди. Лекин ҳар қандай масалада ҳам фақат қалбингизга қулоқ тутинг. Бировларнинг маслаҳатлари сизга наф келтирмайди. Саломатлигингиздан кўнглингиз тўқ бўлсин, сизга хасталик ё кўнгилсиз вазиятлар хавф солмайди.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
Бугун бир қатор харидларга қўл уришингиз кутилади. Кун давомида катта пул йўқотишингизни юлдузлар башорат қилган. Шунинг учун харажатларни пухта ўйлаб кейин амалга оширинг. Ҳуқуқий мавзуда маслаҳатлар олиш, хизмат сафарига бориш бугун омад келтиради. Кечқурун дўстлардан бири сизни ресторанми, нуфузли кафегами таклиф этишни ният қилган. Аммо экзотик таомларни истеъмол қилишда ҳам ҳушёр туринг.
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
27 август куни табиатингизда тушкунлик кўзга ташланиши мумкин. Бунинг натижасида қаерларгадир кетиб ёлғиз қолишни, муаммолардан узоқроқ бўлишни хоҳлаб қоласиз. Афсуски, бундай тарзда муваффақиятга, мақсадларга эришиб бўлмайди. Бунинг ўрнига маълум муддат ёлғиз қолинг. Телефонларгача ўчириб ташланг. Вақт даволайди ва ҳаммасини жой-жойига қўяди. Асосийси, бардошли бўлсангиз бас. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг, оилавий бўлиб кафеларга боринг ва кечки овқатни ўша масканларда тановул қилинг. Дунёни томоша қилинг, завқланинг. Бунинг учун саломатлигингиз шай турибди.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
27 август куни янги танишувларга йўл берманг. Атрофдагилар билан камроқ мулоқот қилишга урининг. Бугунги кун фикрлар, дунёвий режалар тузишда жуда қўл келиши мумкин. Яқин ўтмишда йўл қўйган хатоларни таҳлил қилинг, улардан керакли хулосалар ясанг. Шахсий ҳаётингиз 27 августда у қадар тинч бўлмаслиги мумкин. Сиз ва жуфтингиз орасида арзимаган кичик муаммо туфайли ҳам катта жанжал келиб чиқиши ҳеч гап эмас. Кечқурун пластик карточкангизга пул келиб тушиши кутилмоқда.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
27 август куни пулдан қийналишингиз кутилади. Негадир ишларингиз юриша қолмагандек туюлади. Аммо барибир ўзгалардан қарз кўтаришни мўлжалламанг. Бу жуда қисқа вақт давом этадиган жараён. Куннинг иккинчи ярмида қўшимча даромадли иш таклиф этиб қолишлари мумкин. Ана шу иш сизнинг молиявий аҳволингизни яхшилайди. Оила қурмаганлар бугун романтикадан умид қилмасинлар. Қарама-қарши жинс вакил ва вакилалари билан танишувлар ҳам муваффақиятсизлик келтиради. Бундан чиқди дам олиш кунини дам олган ҳолда кечирганингиз дуруст.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
Шахсий ҳаётингизда жиддий муаммолар юзага келиши кутилади. Лекин бартараф этса бўлади. Бунинг учун яқинларингиз билан бамаслаҳат иш тутишингизга тўғри келади. Бугунги кун никоҳдан ўтиш, турмуш қуриш учун сира мос келмайди. Ҳуқуқшунос маслаҳатлари эса бугун сиз учун муваффақият келтиради. Саломатликни доимий равишда яхши сақлаш учун овқат истеъмолида меъёрни билинг, гигиенага алоҳида эътибор қаратинг.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
27 август куни нафақат маънавий, балки моддий ёрдамга ҳам муҳтожлик сезасиз. Аслида буларнинг барчасига ўзингиздан айб қидиришингиз лозим. Тежамкорликка амал қилмаслик мана шунақанги инқирозларга сабаб бўлади. Бугун олис сафарга отланиш омадли кечади. Кечқурун олисда яшайдиган қариндошингиздан ёқимли хабар эшитишингиз эҳтимоли бор. Спиртли ичимликларга, азартли ўйинларга берилманг.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
Муҳаббат оламингизда тўфонлар кўзга ташланиши кутилади. Бу руҳий ҳолатингизга кескин таъсир этиши тайин. Лекин бақир-чақир қилишга сира ҳожат йўқ. Муаммоларни босиқлик билан бартараф этишга ҳаракат қилинг. Кечқурун молиявий жиҳатдан янада бақувватлашасиз иншооллоҳ. Бундан чиқди сира иккиланмай йирик харидларга қўл урсангиз фақат фойда қиласиз.
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Агар дангасалигингиз тутмаса, бугун ҳар қандай тўсиқларни енгиб ўтиб, ишларингизни муваффақиятли якунлайсиз. Худонинг ўзи анчадан бери хаёлан пухталаб келган режаларингиз амалга ошишида қўллаб-қувватлайди. Одамлар билан мулоқотда тингловчи вазифасини бажаринг. Гапирган тақдирингизда ҳам ҳар бир айтаётган сўзингизни ўйлаб тилингизга кўчиринг. Акс ҳолда арзимаган гап туфайли катта жанжалга сабабчи бўлиб қолишингиз мумкин. Соғлиғингизни эҳтиёт қилинг.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
Юлдузлар бугун 26 август куни эрта тонгдаёқ эски ишларни бир четга суриб, янгиларига қўл уришингизни маслаҳат беришмоқда. Тадбиркор бўлсангиз, бошқа шаҳарлардан ҳам ҳамкорлар топилади. Муҳаббатда эса ҳис-туйғуларни жиловлаган ҳолда иш тутинг. Бўлмаса, жуфтингиз ёки танлаганингиз билан орангизда жанжал келиб чиқиш эҳтимоли бор. Хаёлга келган гапни тилга кўчиришдан сақланинг. Шунда соғлиғингиз ҳам, кайфиятингиз ҳам аъло даражада бўлади иншооллоҳ.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
26 август куни баъзилар янги ишга ўтиш ҳаракатида бўлиши мумкин. Агар имкон топсангиз, янги касбни мустаҳкамлаш пайида бўлинг. Врач кўригидан жуда зарур ҳолатлардагина ўтишингиз тавсия қилинади. Кўпчилик дўстларимиз интернетнинг ўзида молиявий аҳволини яхшилаш бахтига муяссар бўлишади. Саломатлик бобида жиддий ўзгаришлар кўзга ташланмайди. Аммо барибир овқатланишда, кўчада ўзингизни эҳтиёт қилинг.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
Шахсий ҳаётингиз ўзингиз хоҳлаганчалик зўр бўлмаслиги мумкин. Бунга нотўғри қарорлар чиқаришингиз, шошма-шошарликка йўл қўяётганингиз сабаб бўлиши мумкин. Молиявий масалада эса харажатлар даромаддан ошиб тушиши кутилади. Бугун атрофдагилардан маслаҳат сўрашни хаёлингизга ҳам келтирманг. Сизга қалбингиздан содиқроқ дўст йўқ. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилишни унутманг.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
26 август арслон буржи вакиллари учун руҳий жиҳатдан оғир кечиши кутилади. Сиз жуфтингизни ҳадеганда рашк қила бошлайсиз. Бунинг асосий сабабчиси эса иблис ҳисобланади. Сиз унинг етагида қолишдан сақланинг. Иблис ҳеч кимга дўстлик қилмайди. Жуфтингиз эса сизга шунчалар садоқатлики, бу садоқатга шубҳа назари билан қараш аҳмоқликдан бўлак нарса эмас. Қариндош-уруғлар билан бамаслаҳат иш кўрсангиз, бугун молиявий аҳволингизни анча мустаҳкамлаб олишингиз мумкин.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
Бугун зинҳор ёмон хаёлларни яқинингизга йўлатманг. Фақат яхшилик, ёқимли хаёлларга ошно бўлинг. Ҳаракатлар содир этишда оптимист бўлинг. Қарор чиқаришда икиланманг. Эркаклар ҳам, аёллар ҳам ташқарида қарама-қарши жинс вакили ё вакиласи билан муҳаббат романини бошласа, албатта кўнгилсизликка дуч келишади. Бу ҳаракатлар худога сира хуш келмайди. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг, велосипедда айланинг, саломатлигингизга бу нарсалар фақат фойда беради. Сурункали хасталикка йўлиққанлар қуёш тиғида кўп юришлари тавсия этилмайди.
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Агар дангасалигингиз тутмаса, бугун ҳар қандай тўсиқларни енгиб ўтиб, ишларингизни муваффақиятли якунлайсиз. Худонинг ўзи анчадан бери хаёлан пухталаб келган режаларингиз амалга ошишида қўллаб-қувватлайди. Одамлар билан мулоқотда тингловчи вазифасини бажаринг. Гапирган тақдирингизда ҳам ҳар бир айтаётган сўзингизни ўйлаб тилингизга кўчиринг. Акс ҳолда арзимаган гап туфайли катта жанжалга сабабчи бўлиб қолишингиз мумкин. Соғлиғингизни эҳтиёт қилинг.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
Юлдузлар бугун 26 август куни эрта тонгдаёқ эски ишларни бир четга суриб, янгиларига қўл уришингизни маслаҳат беришмоқда. Тадбиркор бўлсангиз, бошқа шаҳарлардан ҳам ҳамкорлар топилади. Муҳаббатда эса ҳис-туйғуларни жиловлаган ҳолда иш тутинг. Бўлмаса, жуфтингиз ёки танлаганингиз билан орангизда жанжал келиб чиқиш эҳтимоли бор. Хаёлга келган гапни тилга кўчиришдан сақланинг. Шунда соғлиғингиз ҳам, кайфиятингиз ҳам аъло даражада бўлади иншооллоҳ.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
26 август куни баъзилар янги ишга ўтиш ҳаракатида бўлиши мумкин. Агар имкон топсангиз, янги касбни мустаҳкамлаш пайида бўлинг. Врач кўригидан жуда зарур ҳолатлардагина ўтишингиз тавсия қилинади. Кўпчилик дўстларимиз интернетнинг ўзида молиявий аҳволини яхшилаш бахтига муяссар бўлишади. Саломатлик бобида жиддий ўзгаришлар кўзга ташланмайди. Аммо барибир овқатланишда, кўчада ўзингизни эҳтиёт қилинг.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
Шахсий ҳаётингиз ўзингиз хоҳлаганчалик зўр бўлмаслиги мумкин. Бунга нотўғри қарорлар чиқаришингиз, шошма-шошарликка йўл қўяётганингиз сабаб бўлиши мумкин. Молиявий масалада эса харажатлар даромаддан ошиб тушиши кутилади. Бугун атрофдагилардан маслаҳат сўрашни хаёлингизга ҳам келтирманг. Сизга қалбингиздан содиқроқ дўст йўқ. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилишни унутманг.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
26 август арслон буржи вакиллари учун руҳий жиҳатдан оғир кечиши кутилади. Сиз жуфтингизни ҳадеганда рашк қила бошлайсиз. Бунинг асосий сабабчиси эса иблис ҳисобланади. Сиз унинг етагида қолишдан сақланинг. Иблис ҳеч кимга дўстлик қилмайди. Жуфтингиз эса сизга шунчалар садоқатлики, бу садоқатга шубҳа назари билан қараш аҳмоқликдан бўлак нарса эмас. Қариндош-уруғлар билан бамаслаҳат иш кўрсангиз, бугун молиявий аҳволингизни анча мустаҳкамлаб олишингиз мумкин.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
Бугун зинҳор ёмон хаёлларни яқинингизга йўлатманг. Фақат яхшилик, ёқимли хаёлларга ошно бўлинг. Ҳаракатлар содир этишда оптимист бўлинг. Қарор чиқаришда икиланманг. Эркаклар ҳам, аёллар ҳам ташқарида қарама-қарши жинс вакили ё вакиласи билан муҳаббат романини бошласа, албатта кўнгилсизликка дуч келишади. Бу ҳаракатлар худога сира хуш келмайди. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг, велосипедда айланинг, саломатлигингизга бу нарсалар фақат фойда беради. Сурункали хасталикка йўлиққанлар қуёш тиғида кўп юришлари тавсия этилмайди.
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
25 август куни маданий тадбирга ташриф буюрсангиз, ёрқин тасаввурларга эга бўлардингиз. Омадга астойдил интилсангиз, у узоқ кутдирмайди. Асосийси, ақл билан иш кўринг, таваккалчиликка зинҳор йўл берманг, ёлғончи, қасамхўрларга алданиб қолишдан сақланинг. Муҳаббатда эса вазиятни спектаклга айлантириб юбормасдан, камтарлик билан иш тутинг. Шунда жуфтингиз ё танлаганингиз сизга янада кучлироқ меҳр кўрсата бошлайди. Саломатликни биринчи навбатда эҳтиёт қилинг.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
Бугун кун давомида кам бўлса-да, кўнгилсизликларга рўбарў бўлишингиз кутилади. Аммо ақлни ишлатсангиз, уларни жуда усталик билан четлаб ўтса бўлади. Сизга баҳоли қудрат маънавий кўмак берган инсонларга албатта меҳр улашинг. Кун давомида турли ишқий саргузаштларга муккадан кетмаслигингиз тавсия этилади. Саломатлигингиз бугун шикоят қилар даражада ёмон бўлмайди. Шунда ҳам барибир овқатланиш, ичимликларни истеъмол қилиш масаласида меъёрларга амал қилинг. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилишни унутманг.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
25 августда шахсий ҳаётингиз қандай кечиши ўзингизга боғлиқ бўлади. Яқин ўтмишдаги хатоларни такрорлаб қўйишдан сақланган ҳолда ҳар бир ҳаракатингизни олдиндан режалаштириб олинг. Молиявий масалада тажрибали ҳисобчи ё ҳуқуқшунос билан маслаҳатлашган ҳолда иш кўринг. Куннинг иккинчи ярмида янги танишувларни бошдан кечиришингиз кутилади. Бу танишувни эса бир умр эслаб қоласиз. Соғлиғингизга алоҳида эътибор қаратинг.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
Бугун юлдузлар биринчи навбатда шахсий ҳаётингизни йўлга солиш ҳақида қайғуришингизни маслаҳат беришмоқда. Чунки кейинги пайтларда ишга муукангиздан кетдингиз, қўйиб беришса, ишхонада тунаб қолишга тайёрдексиз. Агар шундай давом этсангиз, келажакда ёлғизланиб қолишингиз эҳтимолдан холи эмас. Қобилиятингизни ўзгаларга намойиш этишга сира уялманг. Яқин келажакда жиддий хасталикка дуч келишингиз кутилади. Шунинг учун олдини олиб тўлиқ тиббий кўрикдан ўтишингиз талаб этилади. Кечқурун уйингизга меҳмонлар ташриф буюриш эҳтимоли бор.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
25 август куни дўстларингиз қандайдир сирли юмушга сизни ҳам чорлаб қолиши мумкин. Асло рози бўлманг. Акс ҳолда оқибатда сиз ёмон бўлиб қоласиз. Асосий ишни, қариндош-уруғларни ва уй юмушларини унутиб қўйманг. Молиявий жиҳатдан тўкис одамга айланишни ҳам унутманг. Муҳаббатда худбинлик қилманг. Кечқурун табиат қўйнида дам олиш учун отлансангиз ҳам фойдадан холи бўлмайди. Кечқурун баъзиларнинг соғлиғи бироз ёмонлашиш эҳтимоли бор.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
Юлдузлар кунингиз умумий маънода хайрли кечишини башорат қилишган. Қўшимча даромад келтирувчи ишлар бошингизга ёмғирдек қуйилиши мумкин. Уларни яхшилаб ўрганмагунча розилик берманг. Танлаш имкониятингиз ҳам етарлича. Олис сафар бугун сизга муваффақият келтиради. Пул масаласида ҳам ҳеч кимдан кам бўлмайсиз. Янги танишувларни бошдан ўтказасиз. Шахсий машинангиз бўлса, йўлларда жуда эҳтиёт бўлинг.
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
24 август куни шаҳарда яшасангиз, экскурсияга таклиф этишлари кутилади. Бу жуда ёқимли машғулот. Кайфиятингиз кўтарилиши тайин. Муҳаббатда ҳозирги мавжуд ўрнингиз ва ҳурматингиз билан чекланасиз. Эҳтирослар ортидан чопманг, бу сизга бугун фойда келтирмайди. Молиявий муаммоларингиз ўзингизни-да ҳайрон қолдириб, хамирдан қил суғургандек осон ҳал бўлади. Кечқурун оила даврасида вақт ўтказинг.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
Рўзғорингиздан тортиб хаёлларингизгача тартибга келтиришингиз шарт. Агар нимадандир кўнглингиз тўлмаса, ўзингизга ёқадиган вазият яратишга ҳаракат қилинг. Ижодкорларнинг ижоди бугун гуллаб-яшнайди десак, муболаға бўлмайди. Кечқурун кимдир сизни алдашга ҳаракат қилиб кўрмоқчи, ҳушёр туринг. Ётишдан олдин тоза ҳавода сайр қилишни унутманг. Саломатлигингиз 24 августда сизга панд бермайди.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
24 августда табиатан оптимист эканингизни қайта ёдга олинг. Шу нарса сизни олдинга етаклаши ва муваффақиятлар ҳадя этиши мумкин. Куннинг иккинчи ярмида ўзга шаҳарга меҳмон бўлиб боришингиз ҳам эҳтимолдан холи эмас. Эҳтиёткор бўлинг, бу зиён қилмайди. Бугун спортнинг экстремал турлари билан асло шуғуллана кўрманг, жароҳат олишингиз хавфи бор. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
Тижоратчи бўлсангиз, рақобатчилардан жуда эҳтиёт бўлинг. Одам пул учун нималар қилмайди. Худо бериб турганига шукр қилинг-у, хотиржам кунни кеч қилинг. Ҳатто, рақобатчиларга зўрлигингизни ҳам исботлашга уринманг. Яхшиси, ўзингизда мавжуд махфий «қурол»ни, яъни, усулни ишга солинг. У сизга даромадни ҳам, хавфсизликни ҳам бажонидил ҳадя эта олади. Тадбиркорлар бугун фойдали шартномалар тузиш, муҳим ҳужжатларга имзо қўйиш амалларини четга суриб турганлари маъқул.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
24 август куни қаерга таклиф этишса, ёки олис сафарга чиқиш зарурати туғилса, бош тортманг. Чунки иккаласида ҳам илиқ таассуротларга эга бўласиз. Таассуротлар сизни ҳаётга янада реал боқишга ундайди. Саломатлигингиз бугун космонавтларникидан ҳам аълороқ десак, ишонаверинг. Ишдан ёки ўқишдан кейин спортнинг исталган тури билан машғул бўлаверсангиз ярашади.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
Муаммоларни бугун анъаналардан нари чекинган ҳолда ўзгача усул билан бартараф этасиз. Лекин бу амалларни дўстлар ёрдамисиз бажара олмаслигингиз турган гап. Муҳаббатда дунёдаги энг ёрқин лаҳзалар фақат сиз учун хизмат қилади. Танлаганингиз ёхуд жуфтингиз билан бир-биридан тотли суҳбатлар қурасиз. Кечқурун сут маҳсулотлари истеъмоли билан чегараланинг. Бу тушларингиз ширин кечишини ҳам таъминлайди. Сурункали хасталикка йўлиққан бўлсангиз, кун бўйи саломатлигингизни назоратда ушланг. Кечқурун бош ва оёқлар оғриши кузатилади.
ТAРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
4 сентябр куни кўп вақтингиз яқин ўтмиш ёки келажак ҳақида хаёл суришлардан иборат бўлади. Лекин атрофдагилар билан ҳам мулоқот қилишингиз керак. Бунинг учун ортиқча гапларни нари суриб, асосийларини тилингизга кўчиринг. Муҳаббатда ўз вазифангиз ҳамда мажбуриятингизни яна бир карра аниқлаб олинг. Оиласиз бўлсангиз, муҳаббат изҳорларига йўл бериш вақти етди. Бардам бўлинг. Aндишани ўзингизга асло яқинлаштирманг.
ЧAЁН (24. 10 — 22. 11)
Бугун эрталаб уйқудан уйғонасиз-у, ҳеч нарса кўнглингизга ёқмай кетаверади. Ҳеч нарсани ўйлагингиз келмайди. Aммо ҳаёт қайнамоқда. Бу қозонда сиз ҳам қайнашингиз керак. Ёқтирмаслик, хаёл суриш ёки қайсарона одатлар билан ижобий натижага эришиб бўлмайди. Муҳаббатда қалбингизни шубҳалар эгаллаб олиши мумкин. Бироқ сиз улар қуршовидан чиқиб кета олмай қийналасиз. Сабр қилинг. Бугун бўлмаса, эртага барибир истакларингиз куртак ёза бошлайди.
ЎҚОТAР (23. 11 — 21. 12)
4 сентябрда амалга оширишингиз лозим бўлган барча ишлар ўз режасида турганига гувоҳ бўласиз. Уларни адо этсангиз, молиявий аҳволингиз албатта яхшиланиши керак. Тўғри, мушкулотларсиз ишнинг ўзи йўқ. Aммо улар сизни янада тоблайди. Келажак сари дадил интилишингизда ёрдам беради. Сизни кўролмасларга нисбатан ўта мағрурлик билан муносабат юритинг. Ҳасад қулига айланиб қолманг. Соғлиғингизни эҳтиётланг. Витаминга бой мевалардан кўпроқ истеъмол қилинг.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
Юлдузлар қандай мушкулотлар бошингизга тушмасин, жазавага тушмаслигингизни маслаҳат беришади. Негаки, ташвиш ҳам, шодлик ҳам меҳмон. Бугун келса, кетар пайти албатта яқин бўлади. Ишда, шахсий ҳаётда сабрни ўзингизга шиор қилиб олинг. Молиявий муаммоларни бартараф этишда фақат ўз куч ва имкониятларингизгагина суянинг. Бировлардан ёрдам кутиб овора бўлманг. Шунда топган бир бурда нонингиз ҳам жуда тотли кечади. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилишни унутманг.
ҚОВҒA (21. 01 — 19. 02)
4 сентябрда қаршингиздаги имкониятлар эшикларининг саноғи бўлмайди. Неки ишга қўл урманг, қисқа фурсатда ва сифатли кечади. Бундай ишнинг мукофоти бўлади албатта. Башарти дўстларингиз ёрдам қўлини чўзса, уларни рад этманг. Биргаликда иш битириш янада қувончли кечади. Тадбиркорлар учун янги ҳамкорлар билан шартномалар тузиш муваффақиятли якунланади.
БAЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
Тадбиркор бўлсангиз, бугунги кунингиз бароридан келади. Шартлашилган ишларнинг барчаси муваффақиятли амалга ошиб, сизга кутилган даромадларни ҳадя этади. Фақат ҳамкорларни ранжитиб қўядиган ҳаракатлар содир этмасангиз бас. Кечки пайт севимли инсонингиз жуда ёқимли бир кутилмаган совға ҳадя этишни ният қилган. Ниятлари вожиб бўлсин. Aйримлар кечқурун олис сафарга отланишлари ҳам эҳтимолдан холи эмас.
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
Бугун юқори лавозимга эришиш учун сизда барча имкониятлар мавжуд. Фақат сиздан шинавандалик, меҳнатсеварлик, бардош ва ихлос талаб қилинади холос. Ёши улуғларга ҳурмат бажо айланг. Оилада яқинларингиз билан муносабатлар бугун тобида бўлади. Кечқурун қўлингизга ғойибдан пул келиб тушиши ва эски қадрдонлардан бири билан тасодифан учрашиб қолишингиз кутилади.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
Жуфтингиз ва сизнинг орангизга шубҳа оралаган кўринади. 3 сентябрь куни ҳам эрталабдан шу ҳақда бош қотиришга тушасиз. Бундай шубҳалар билан ҳаёт қуриб бўлмайди. Инсонлар, айниқса, бир ёстиққа бош қўйганлар бир-бирига ишониши лозим. Жуфтингиз сизни илоҳ даражасида кўради. Ундан гумонсираш гуноҳдан бўлакни ҳадя этмайди. Кўз фаслининг илк кунлари жуда ёқимли ўтади. Тадбиркорлар учун бугун янги келишувларга эришиш омадли кечади. Оиласизларни кечқурун ишқий саргузаштлар кутади.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
3 сентябрь куни сиз фақат бир нарсани хоҳлай бошлайсиз. У дам олиш. Дам олганда ҳам жисмонан ҳам руҳан дам олинг. Муҳаббатда катта режалар тузманг, саробга айланади. Саломатлигингиз кечки пайт панд бера бошлаши мумкин. Ҳойнаҳой бош оғриғи сизни безовта қилиб ўтса керак. Сурункали хасталикка йўлиққанлар эҳтиёткорликни қўлдан бермасинлар. Кечқурун оғир ҳазм бўлувчи таомлар истеъмол қилманг, улар сизга дўстлик қилмайди.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
Яқин ўтмишда тузган режаларни бугун ҳақиқатга айлантирасиз. Бунинг учун ҳамма имкониятлар тахт турибди. Иш бажаришда ўз позициянгиздан чекинманг. Принципларингизга таянган ҳолда олға босинг. Эртага янги хафта бошланади янги ҳафтадп янги куч янги шижоат билан иш бошланг. Куннинг иккинчи ярмида фаоллигингиз янада ортади. Бу молиявий муаммоларни ҳал этиб, киссани пулга тўлдириш учун йўл очиб беради. Кечқурун сизга янги иш таклиф этишлари мумкин.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
3 сентябрь куни миянгизга оқиб келувчи ҳар бир катта-кичик ғоя ишда ҳам, шахсий ҳаётда ҳам фақат фойда келтиради. Молиявий муаммолар сиз ўйлагандан ҳам олдинроқ сизнинг фойдангизга ҳал бўлади. Ишхонадаги адо этган ишингиз учун ҳам раҳбарлар мукофот билан сийлашлари эҳтимолдан холи эмас, бу дам олиш кунлари ҳам ишловчиларга тегишли. Соғлиғингизни эҳтиёт қилинг. Кечқурун эртароқ ухлашга ётинг. Тунда кўрадиган тушингиз албатта ўнгидан келишини юлдузлар башорат қилган.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
Бугун қандай ишга қўл урманг, эҳтиёткорликка эътибор қаратинг. Тижоратчилар эса рақобатчиларнинг биринчи бўлишга уринишларини кўриб ранжимасинлар. Барибир омад сиз томонда бўлади. Чунки сизнинг кўнглингиз тоза. Сизга пулдор танишларнинг ўзи ёрдам беради. Қолаверса, сизга худо ёр бўлади. Бугунги кун хасталикка учратишга мойилроқ. Шунинг учун сергаклик билан қадам ташланг.
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
2 сентябрь мақсадга етиш учун чираниш, асабийлашиш шарт эмас. Оқим билан бирга сузиб кетаверинг, ниятлар ўз-ўзидан вожиб бўлади. Моддий масалада камроқ даромад қилсангиз, аччиқланманг, борига шукр қилинг. Уй олди-сотдиси, бошқа уйга кўчиш кабилар бугун муваффақиятли кечади. Қариндошлар билан мулоқотда эҳтиёт бўлинг, жанжал келиб чиқишига сабаб бўлувчи ҳаракатларни содир этманг. Кечқурун соғлиғингиз панд бера бошлаганини сезсангиз, кечиктирмасдан врачга мурожаат этинг.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
Муҳаббатда оила қурмаганларнинг куни туғади. Муҳаббат изҳори дейсизми, ЗАГС дан ўтиш дейсизми, барчаси сизга мунтазир. Аммо бу масалада синовлар, текширишлар каби амалларни содир этманг. Дам олиш кунларидан унумли фойдаланиб қолинг. Дам олиш кунисиз ишлайдиганлар иш жойингизда ҳамкасблар билан илиқ муносабатда бўлиш учун бардошдан фойдаланинг. У асабни ҳам мустаҳкам ҳолатда тутиб тура олади. Сизни фақат эзгулик сари етаклайди. Кун давомида тўсиқларга дуч келсангиз, тез-тез яқин ўтмишдаги хатоларни ёдга олинг.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
2 сентябрь куннинг биринчи ярмида сизга янги, сердаромад ва қизиқарли иш таклиф этишлари мумкин. Нафақат иш, балки сиз юқори лавозим ва шундай маошга эга бўлишингиз эҳтимоли бор. Дарров рози бўлинг. Молиявий аҳволингиз кечки пайт албатта яхшиланади. Оиладаги баҳсли вазиятлар аста-секин ортга чекинади. Сиз жуфтингиз билан муносабатларни тобора мустаҳкамлаб борасиз. Билинг, бундай қизиқарли ҳаёт ҳар кимга ҳам насиб этавермайди. Куз фасли ҳам кириб келди мевалардан кўпроқ эстемол қилинг.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
Мавқеингиз ортишини истасангиз, кузатувчанроқ бўлинг. Юлдузлар сиздан худди шу нарсани талаб қилишади. Саёҳат ва хизмат сафари муваффақиятли якун топади. Бунинг учун эрта тонгда уйғониб Яратгандан астойдил сўранг. Бугун жарроҳлик амалиётлари, хасталикларга қарши халқона усул ёрдамида курашиш ва тиш дўхтирига бориш муваффақиятсизлик келтиради. Бугун профессионал касбингиз билан кўпроқ шуғулланишингиз фақат наф келтиради.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
2 сентябрь куни ижодкорларга омад кулиб боқади. Бошқалар эса илгари амалга ошира олмаган ишни айнан бугун уддалашлари кутилади. Бунинг учун барча имкониятлар эшиклари сиз учун очиқ. Кун давомида молиявий жиҳатдан йўқотишларга юз тутишингиз мумкин. Аммо саломатлигингиз бугун аъло даражада бўлади. Шунинг учун бемалол жисмоний ишлар билан ҳам шуғулланаверсангиз бўлади.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
Юлдузлар бугун ақлли, бироқ ҳасадгўй одамлар билан мулоқотга киришмасликни маслаҳат беришмоқда. Ишда эса илгари сизга катта фойда келтирган усулни қўлланг, афсусланмайсиз. Куннинг иккинчи ярмида руҳий ҳолатингизни тартибга келтиринг, севимли хоббингиз билан банд бўлинг. Кечқурун олис сафарга отланишингиз кутилади. Оиласизлар эса романтик лаҳзалардан завқ олишади.
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
1 сентябрь кузнинг илк кунида дала ҳовли ёки уйингизда майда-чуйда ишлар билан ўралашиб қолишингиз эҳтимоли бор. Аммо бу саломатликка фойдали. Деярли кечга қадар тоза ҳавода юрасиз. Бу ўзингизни яхши ҳис этишингизда алоҳида аҳамият касб этади. Куннинг иккинчи ярмида эски қадрдонлардан бири билан учрашиб қоласиз-у, ўша қадрдонингиз молиявий масалада ёрдамлашиб юборади. Кечқурун жуфтингиз билан рўзғор ташвишлари туфайли айтишиб қолишингиз мумкин. Соғлиқни эҳтиёт қилинг. Оғир ҳазм бўлувчи овқатлар истеъмолидан тийилинг. Бу нафақат ошқозон, балки юракка ҳам салбий таъсир кўрсатади.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
Юлдузлар сизга бир нарсани эслатиб қўйишни маъқул кўришган. Қачонлардир ўзингизга ўзингиз шахсий ҳаётингизни янада яхшилашга ваъда берган экансиз. Бугун шу ваъданинг устидан чиқмасангиз бўлмайди. Суйганингизнинг қалбига янада ёрқинроқ йўл топинг. Ана шунда ҳақиқатан шахсий ҳаётингизда ижобий ўзгаришлар юз беради. Кечқурун хонадонингизга кутилмаган меҳмонлар ташриф буюриши мумкин. Ухлашга ётишдан олдин яхшиси қатиқ ичиб ётинг, тушларингиз ёрқин кечади.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
1 сентябрь куз фаслининг биринчи куни ва байрамона кун, бугун қалбингиз ўта сезгирга айланиши мумкин ва сиз яқин фурсатда содир бўладиган воқеаларни олдиндан қалбан сеза бошлайсиз. Шахсий ҳаётда барча яқинларингиз сиз билан илгаригидан-да кучлироқ, кўпроқ фахрлана бошлашади. Бу ҳам яхшиликка. Фақат пул масаласида баъзи тўсиқларга учрашингиз мумкин. Лекин бу тўсиқлар сиз учун чикора. Барибир йўлини топасиз ва киссангиз кечгача албатта пулга тўлади иншооллоҳ. Оиласизлар бугун ажойиб учрашувни бошдан кечиришади.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
Бугун кузатувчи ролини ижро этинг. Фаолиятингизни, ҳаракатларингизни бошқалар сезмасин ва ҳис этмасин. Аксинча сиз уларнинг ҳаракатларини сезиб кузатинг. Куннинг иккинчи ярмида янги танишувларни бошдан ўтказишингиз кутилмоқда. Соғлиғингиз кечга яқин панд бера бошлаши мумкин. Ҳойнаҳой ошқозон муаммоси кўндаланг бўлса керак. Бу муаммони халқона усуллар ёрдамида ҳам ҳал этсангиз бўлади. Бугун ҳеч кимга қарз берманг, кейин қайтариб олишингиз қийин бўлади.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
1 сентябрь сизни эрталабданоқ оилавийга ўхшаш бир тадбирга таклиф этишади. Бу тадбир ҳам бўлмаслиги мумкин. Зиёфатга яқинроқ. Ким яқинда тижорат билан шуғуллана бошлаган бўлса, бугун омади келади. Даромад икки ҳисса бўлиши кутилади. Тадбиркорлар бугун фойдали шартномаларни имзоласалар, келажакда фойдаси катта бўлиши тайин. Соғлиғингизни назорат этишдан тийилманг. Ғийбатчи ва иккиюзламачилардан нарироқ юринг.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
Қандай иш бажаришингиздан қатъи назар етакчиликка интилманг. Ўртага тушиб олинг-у, оқим билан бирга сузаверинг. Шундоқ ҳам профессионаллигингизни ҳамма билади. Жуфтингиз билан кун давомида жанжаллар келиб чиқиши эҳтимолдан холи эмас. Оғир бўлинг, жанжал билан эзгуликка етиб бўлмайди. Тижоратчи бўлсангиз, рақобатчилардан ҳушёр бўлинг. Пул масаласида ўнг кўз чап кўзга дўстлик қилмайди.
Мустақиллик байрами муборак бўлсин
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
31 август куни нима ишга қўл урсангиз, наф келтириш-келтирмаслигини ҳисобга олинг. Агар наф келтирмаса, ташлаб отинг. Оиласизлар ҳаётида қисқа муддатли танаффуслар кўзга ташланиши мумкин. Ички қувват организмингизда керагидан ҳам ортиқроқ. Шундай экан, спортнинг исталган тури билан шуғулланаверишингиз мумкин. Жисмоний зўриқишлар ҳам бугун сизга зиён етказа олмайди. Сурункали хасталикка йўлиққанлар саломатликни доимий тарзда назорат қилишлари тавсия қилинади.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
Хайрият, бугун сизни муаммо ҳам, кўнгилсизликлар ҳам таъқиб этмайди. Юлдузлар шундай башорат қилишган. Агар ўзингизга ўзингиз зиён етказиб қўймасангиз, Яратган сизни ўз паноҳида асрайди иншооллоҳ. Молиявий муаммолар тўлиқ сизнинг фойдангизга ҳал бўлишига кафолат йўқ. Аммо заҳирангизда анча-мунча пул йўқ эмас. Башарти кечқурунга бориб ўзингизни лоҳас ҳис эта бошласангиз, йога ёки медитация билан шуғулланинг.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
31 август куннинг биринчи ярмиданоқ ҳар бир гапингизга жавоб бера оладиган даражада бўлишингиз лозим. Агар мудофаа билан чеклансангиз, ютқазасиз. Бу иш жойингиздаги бажарадиган юмушлар билан боғлиқ гап. Бугун билим олиш ва зиё улашиш, меҳмонга бориш каби амаллар муваффақиятли кечади. Олис сафарга чиқманг, жиддий жароҳат олишингиз ёки ҳалокатга учрашингиз хавфи бор. Ғийбатчилар ва ҳасадгўйларни айланиб ўтишга ҳаракат қилинг.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
Юлдузлар бугун меҳнатдан қочмасдан, чин кўнгилдан ишлашингизни маслаҳат беришади. Шунда кечқурунга бориб ҳузурини ҳам кўрасиз. Яқинда ишга жойлашган бўлсангиз, тезроқ раҳбарларга ўзингизни кўрсатишга интилинг. Шахсий ҳаётингизда вақтинчалик танаффуслар кўзга ташланади. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг, қавм-қариндошлар билан учрашиб, ҳол-аҳвол сўранг, бемор қариндошлар бўлса, хабар олинг. Саломатликдан бугун шикоят қилмайсиз.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
31 август куни кўпчилик қовға буржи вакилларининг куни туғади. Раҳбарларингиз меҳнат таътилига чиқишингиз ҳақидаги аризага имзо қўяди. Демак, анчадан бери тузган режаларингиз ҳақиқатга айланади. Муҳаббатда бугун сизга омад кулиб боқмаслиги мумкин. Яхшиси, бугун тоат-ибодат қилишни бошланг. Шу амал сизга бахтни ҳам, бойликни ҳам ҳадя этади.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
Бугун сизнинг кунингиз. Янги танишувлар, қизиқарли ва фойдали ғоялардан, сердаромад иш таклифларидан бошингиз айланади. Қўйиб беришса, кўкларга парвоз қилар даражада жўшасиз. Севимли хоббингиз ҳам бугун сизга даромад бахш этади. Сурункали хасталикка йўлиққанлар эҳтиёт бўлишлари керак. Атмосферада кучли магнит бўронлари давом этяпти. Ёнингизда доимий тарзда дорингизни олиб юринг, тез-тез қон босимини ўлчатиб туринг.
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
Ишда романтик учрашувлар ташкил этиш билан шуғулланмаслигингиз тавсия этилади. Тадбиркор бўлсангиз, янги ҳамкорлар топиш ҳаракатида бўлинг. Қачонлардир яқин дўстингиз бўлган ва кейинчалик сизни сотиб кетган кимса ҳақида қайғули хабар эшитишингиз кутилмоқда. Молиявий аҳволингиз бугун сизни ранжитмайди. Тежамкорликни унутиб қўймасангиз бас. Соғлиғингиз кечқурунга бориб сал ёмонлашиши кутилади.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
30 августда ҳадеганда қизишиб кетаверсангиз, биронта ҳам ишни қойиллата олмайсиз. Тафаккургина сизга муваффақиятлар ҳадя этиши мумкин. Ҳатто, ўзгалар маслаҳати ҳам сизга ёрдам бера олмайди. Баъзи ишлар эса автомат тарзда ўнгидан келиб киссангизни пулга тўлдиради иншооллоҳ. Муҳаббатда қалб амрига қулоқ тутинг. Оила қурмаган бўлсангиз, қалбингиз сизга ишончли ҳамроҳ. У жуфт танлашда адашмаслигингиз учун куйиб-пишади, миннат қилмайди, оғринмайди. Саломатлигингиздан бугун шикоятингиз бўлмайди.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
Юлдузлар бугун ҳаётдан мамнун тортишга, дунёга реал назар билан боқишга ихтиёрингизда бир олам имкониятлар зоҳирлигини башорат қилишган. Романтик танишувларга ҳали руҳан тайёр эмассиз. Демак, бу масалада шошилмаслигингиз лозим. Вақтни шошилтирманг. Худо насиб қилган куни бахтингизни албатта топасиз. Кечқурун қавмларингиздан бири билан жиддий суҳбат қуришингиз кутилади. Тоза ҳаво сайрини ҳам ёддан чиқариб қўйманг.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
30 август куни эрталабдан истакларингиз шу қадар тўлиб-тошадики, агар олтин балиқ тутиб олсангиз, у ҳам барчасини адо эта олмай хижолатда қолган бўларди. Куннинг иккинчи ярмида ўзингизни ёмон ҳис эта бошлашингиз эҳтимоли бор. Ҳойнаҳой, анчадан бери тиббий кўрикдан ўтмай қўйганингиз ҳосиласи бўлса керак. Дарҳол барча ишни ташлаб тиббий кўрикка шошилинг. Худо кўрсатмасин, хасталикка йўлиққан бўлсангиз, зўрайиб кетмасин.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
Дарҳол қўшимча даромад келтирувчи иш топмасангиз бўлмайди. Молиявий аҳволингиз инқирозга юз тутиши мумкин. Шундай экан, шу иш топилди дегунча икки қўллаб, икки оёқлаб олдинга интилинг. Бугун никоҳдан ўтиш ва оилавий байрам уюштириш омадли кечади. Куннинг иккинчи ярмида олис сафарга отланишингиз эҳтимоли бор. Шунинг учун энг керакли буюмларни тахт қилиб қўйишингиз зарур. Ғийбатчилар, иккиюзламачилар, фирибгарларни ҳов наридан айланиб ўтишга ҳаракат қилинг. Саломатлигингизни эҳтиётланг.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
30 августда шу қадар кўп хабарлар эшитасизки, уларнинг ҳар бирини таҳлил қилишга, мағзини чақишга кунингиз етмайди. Қўшимча даромадли иш топсангиз, фойдадан холи бўлмасди. Интернет орқали шубҳали кимсалар билан танишманг, бунинг охири вой. Мабодо муҳаббат сизни интернет орқали жуфт қидиришга ундаб турса-да, бу ишни қилманг. Интернет орқали иболи ва номусли, садоқатли ёр топиш анқонинг уруғини қидириш билан баробар.
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
29 август куни ҳатто майда-чуйда муаммоларни ҳам шундай қолдирманг. Акс ҳолда улар катталашиб сизни жисмоний ва маънавий зўриқишга олиб бориши турган гап. Оиласизлар бугун куннинг иккинчи ярмида янги танишувларни бошдан кечиришлари кутилади. Бу қарама-қарши жинс вакили ё вакиласи билан бўлиб, кейинчалик романтикага айланиши ҳам эҳтимолдан узоқ эмас. Асабларни асранг, кечқурун чўмилиш билан банд бўлсангиз ҳам фойдадан холи бўлмайди.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
Бугун жуфтингиз билан орангизда баъзи келишмовчиликлар пайдо бўлиши кутилади. Бундай вазиятларда тафаккурни ишга солиш зарур бўлади. Йўқса, муаммо чуқурлашиб кетиши ҳеч гап эмас. Фаоллик талаб этадиган ўйинлар, янги иш бошлаш ва муҳим ҳужжатларга имзо қўйиш хайрли ўтади. Баъзилар лотерея ўйнаб каттагина пул ютиб олиши ҳам мумкин. Саломатлигингизни эҳтиёт қилинг. Агар бош оғриғи қийнаётган бўлса, тиббий кўрикдан ўтишингиз керак.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
29 августда профессионал касбингиз билан боғлиқ баъзи тўсиқларга дуч келишингиз кутилади. Лекин ортга чекинманг. Янги лойиҳалар ишлаб чиқинг ва уларни ҳаётга тадбиқ этинг. Кечқурун жуфтингиз билан жанжаллашиб қолишингиз эҳтимоли бор. Сиз ўта сабрли бўлишингиз шарт. Муқаддас оилани сақлаб қолишда фақат сабр иш бериши мумкин. Кун давомида ҳасадгўй ва ғийбат усталарини айланиб ўтишга ҳаракат қилинг. Бугун жарроҳлик амалиёти, жигар ва буйрак ҳолатини яхшилашга мўлжалланган профилактика ишлари муваффақиятли ўтади.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
Куннинг биринчи ярмидаёқ ошиғингиз олчи деяверинг. Бунақаси кам бўлади. Қўлингизга ғойибдан мўмай пул келиб тушиш эҳтимоли сезилмоқда. Ҳа, сиз азалдан шундай катта пулга эга чиқишни орзулардингиз. Демак, тоза кўнгил билан орзулабсиз, мана, ўша орзу ушалди. Ишда ўзингизга нисбатан тажрибаси кўп ҳамкасблар маслаҳатига албатта амал қилинг. Саломатлигингиз яхши, аммо бу музлаткичдан муз аралаш сувни олиб симириш мумкин дегани эмас.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
29 август куни эрталаб яқин инсонингиз сизга кутилмаган совға ҳадя этиши кутилади. Бу дунёга ростакамига меҳр-муҳаббат билан боқишингизга сабабчи бўлиши тайин. Бундай совғадан сўнг романтик бўлмасангиз ҳам арзирли даражада миннатдорчилик билдиришга ҳаракат қилинг. Молиявий муаммолар тезкор ва фаол бўлмасангиз, ҳал этилмай қолиши ҳам ҳеч гап эмас. Кечқурун хонадонингизга меҳмон келиши мумкин.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
Тадбиркор ва тижоратчилар бугун янги ҳамкор қидиришни бошламасалар, яқин орада инқирозга юз тутишлари мумкин. Моддий аҳволни яхшилаш учун фақат ғалаба сари талпиниш лозим. Сал бўшашсангиз, тамом, ризқдан қуруқ қоласиз. Оиласизлар кечқурун романтик лаҳзаларни бошдан кечиришади. Аёл бўлсангиз, бўлғуси жуфтингиз бугун кечқурун қўлингизни сўрашга жазм этиши тайин.
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
28 август қўпол қилиб айтганда, қора терга ботганча астойдил ишлайсизки, тоғни урса толқон қиладиган даражада катта кучга эгалигингиз сезилиб қолади. Тижоратчи бўлсангиз, сира иккиланмасдан даромад сари интилаверинг. Рақобатчилар, сизни кўра олмайдиганлар тирсагини тишлаб қолаверсин. Аммо ютуқлардан ҳаволаниб кетманг, кўз тегади. Бугун анҳор ёки кўлларда чўмилиш сизга ҳам фойда, ҳам завқ бағишлайди. Иммунитетни кўтариш ҳаракатига тушсангиз ҳам ёмон бўлмасди.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
Юлдузлар бугун кун бўйи жуда эҳтиёткорлик билан қадам ташлашингизни маслаҳат беришмоқда. Кутилмаганда хунук вазиятга тушишингиз, катта миқдорда пул йўқотишингиз хавфи бор. Айниқса, нотаниш одамлар билан мулоқотда жуда сергак туринг. Оилангизда хотиржамлик ҳукм суради. Жуфтингиз билан ҳам ўзаро муносабатингиз меъёрида бўлади. Кечқурун молиявий аҳволингиз янада яхшиланиши кузатилади. Харажатларни амалга оширишда ҳисоб-китобга алоҳида эътибор қаратинг. Иссиқ ҳаво ҳолсизлантира бошлаши кузатилса, дарҳол мутахассисга мурожаат этинг.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
28 август куни оиласизларга худо беради. Улар куни кеча бошланган романтик лаҳзаларга қайта ошно бўлиш ҳаракатида бўлишади. Лекин бу нарса ишингизда жиддий халал бериши мумкин. Ҳатто, шунинг дастидан раҳбарлар танқидига учрашингиз ҳам ҳеч гапмас. Моддий жиҳатдан аҳволингиз ёмон кечмайди, лекин катта пулдан умид қилманг. Кечқурун дўстларингиз сизни меҳмонга таклиф этиш эҳтимоли бор. Ўзингизни эҳтиёт қилинг. Зарарли одатлардан узоқроқ бўлинг.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
Юлдузлар бугун лавозимингиз ошиши мумкинлигини башорат қилишган. Сира кутилмаганда раҳбарлар лавозимингизни кўтариб қўйиши мумкин. Демак, уларни уюлтириб қўймаслик учун кўпроқ ва қаттиқроқ ишлашингизга тўғри келади. Жуфтингиз, турмуш қурмаган бўлсангиз, бўлғуси жуфтингизга нисбатан худбинлик қилманг, муносабатларга путур етиши мумкин. Саломатликни ҳам тез-тез назорат қилиб туришни унутманг.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
28 август куни иш бошлашдан олдин мақсадни, нишонни чамаланг, ана ундан кейин ҳаракатлар содир этишга киришинг. Йўқса, жиддий хатоларга йўл қўйишингиз мумкин. Куннинг иккинчи ярмида олис сафарга иш юзасидан жўнаб кетишингиз кутилади. Саломатлик масаласига ҳам жиддий эътибор беринг. Эски хасталиклар қўзғалиш эҳтимоли бор. Серқатнов йўлларда эҳтиёт бўлинг. Бугун ҳеч кимнинг дилига озор етказманг, ажри ёмон бўлади.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
Агар иш жойингизда юмушлар кўп бўлмаса, ёлғиз қолинг. Шунда кўп масалаларни хаёлан чамалайсиз, хатоларингизни таҳлил этишга фурсат бўлади. Яқин қариндошларингиз кун давомида байрамлар уюштиришлари мумкин. Бу байрамлар сизга ҳам аъло кайфият тақдим этади. Жисмоний зўриқишлар, асаббузарликларни айланиб ўтинг. Бу саломатлигингизга жиддий зарар етказади. Кечқурун қўшниларингиздан кимдир сизга хушхабар етказиши мумкин.
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Бугун дам олиш куни ва сиз шунга қарамай, барибир тирикчилик илинжида турли юмушларга қўл уришга мажбурсиз. Аммо таваккалчиликка йўл қўйманг, бугун бу нарса сизга фойда ўрнига фақат зарар келтиради. Оилавий ҳаётда эса шубҳа-гумонларни юрагингиздан ҳайдаб солинг ва жуфтингизга меҳр кўрсатинг. Шунда шахсий ҳаётингиз янада гуллаб-яшнаш палласига кира бошлаганини сезасиз. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг. Саломатлигингиз масаласида бугун хотиржам бўлсангиз ярашади.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
Атрофдагиларга нисбатан камтарона муносабатда бўлинг. Ҳар бир юмушга масъулият билан ёндашинг. Кун давомида ҳамкасблардан бири сизга телефон орқали ёқимли хабар етказиши кутилади. Оила қурмаганлар бугундан романтик учрашувларни умид қилсалар бўлади. Соғлиғингиз кечга юбориб бироз панд бера бошлаганини ҳис этасиз. Бу шамоллаш билан боғлиқ ҳолат бўлиши мумкин.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
27 август куни ҳали мустақил ҳаёт қуриб улгурмаганлар ким биландир кўчада тасодифан танишиши, бу танишув орадан ҳеч қанча ўтмай муҳаббатга айланиши мумкин. Бугун банкдан кредит, танишлардан қарз кўтариш ва қарзларингизни қонунга зид тарзда узишингиз муваффақиятсизлик келтиради. Жуфтингизга бўлган муҳаббатни орттиринг. Қалбингизни қийнаб бўлса-да, шу ишни амалга оширинг, афсусланмайсиз. Кечқурун ёлғиз қолиб дам олинг.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
Жуфтингизга эътиборни кучайтиринг, меҳр кўрсатишни тезлаштиринг. Шунда биргаликда тоғларни толқон қиласиз ва ҳаётингиз эртакка айланади. Куннинг иккинчи ярмида қачонлардир сиздан катта миқдорда қарз олган одам қарзини қайтариши мумкин. Демак, ўзингизга ёққан ва рўзғор учун зарур буюмлар харид қилаверсангиз бўлади. Кечқурун олис сафарга отланиш, табиат қўйнида дам олиш ва келажак режалар тузиш хайрли ўтади.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
27 августда тушкун кайфият вужудингизга жойлашиб олиши кузатилади. Шунинг орқасидан яқин инсонларингиз гапирган гап ҳам ёқа қолмайди. Ўзингизни қўлга олинг, бардошли бўлинг, ҳаётга реал назар билан боқинг. Молиявий муаммолар ижобий ҳал бўлишини истасангиз, яна ўша бардош ва оптимизм зарур бўлади. Соғлиғингиз масаласида куннинг иккинчи ярмида врач кўригидан ўтсангиз, ўзингиз билиб оласиз. Ҳойнаҳой, сизни бош ва бел оғриғи безовта қила бошласа керак. Тижорат соҳасида ишловчилар бугун бошқа кунлардагига қараганда кўпроқ даромад олишлари эҳтимолдан холи эмас.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
Агар иш масаласида янги ва йирик лойиҳа ўйлаб топган бўлсангиз, бугун ўша лойиҳангизнинг ҳаётга тадбиқ этилиши омадли кечади. Нафақат бу соҳада ҳужжатларни тез фурсатда тахлаб биласиз, балки ишончли ҳамкорлар топишга ҳам улгурасиз. Шахсий ҳаётингиз осуда кечиши кутилади. Оила қурмаганлар романтик лаҳзаларни бошидан кечириш эҳтимоли бор. Кечқурун кимдир қўлингизга катта пул тутқазиши кутилмоқда. Сурункали хасталикка чалинган бўлсангиз, кун давомида ўзингизни эҳтиёт қилинг.
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
Тақдирнинг ўзи худо хоҳишига кўра сизга кўплаб ёқимли лаҳзаларни ҳадя этади. Айниқса, муҳаббатда ва пул масаласида омадингиз кулади. Иш жойингизда эҳтиёткорликка амал қилсангиз, ҳамкасблар қаршисида обрўйингиз янада ошган бўларди. 26 августда харажатларга зеб берманг, йўқса кечқурунга бориб чўнтагингиз қуриб қолиши турган гап. Молиявий аҳволни эса бугун яхшилашингиз анча мушкул кечади. Кечқурун сизни янги ва ёқимли танишув лаҳзалари кутади.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
Бугун олис юртга саёҳат, янги танишувларни бошдан кечиришингиз мумкин. Ҳаётингизда ҳам ижобий тарафга ўзгаришлар содир бўлишига гувоҳлик қиласиз. Ижодкорларни ҳам худо илҳомдан қисмайди. Кечга қадар кичик бўлса-да, бирор шедевр асарни тугатишингиз тайин. Оиласизлар кўз остига олган инсонни артистона усул ёрдамидагина ўз тарафига оғдиришлари мумкин. Танлаганингиз бундан бошқа усулга ҳадеганда бўйсуна қолмайди. Кун давомида қалбга, ҳис-туйғуларга эмас, тафаккурга суянган ҳолда иш тутинг.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
26 август куни яқин ўтмишда кимдир кўнглингизни оғритган бўлса ҳам эслаб ўтирманг. Кайфиятингиз тушиб, бу ишларингизга, ҳаётингизга, олға боришингизга жиддий тўсиқ қўйиши мумкин. Моддий аҳволингизни кечгача албатта яхшилаб оласиз. Баъзилар кечки пайт ўзларини ёмон ҳис эта бошлаши, юқумли хасталикларга чалиниш эҳтимоли бор. Дарҳол врач кўригига чопинг. Оммавий тадбирларда иштирок этманг.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
Муҳим ҳужжатларга имзо қўйишда ниҳоятда ҳушёр бўлинг, хатога йўл қўйманг. Хатога йўл қўйсангиз, сиз учун бу қимматга тушиши турган гап. Оилангизда кун бўйи хотиржамлик, аҳиллик, хурсандчилик, ҳазил-мутойиба ҳукм суради. Кечқурун ишдан кейин дўстлардан бири билан баҳслашиб қолишингиз кутилади. Лекин бу баҳсни ҳаётингизга аралаштирманг. Аниқроғи, кўчанинг ўзида ҳал этишга ҳаракат қилинг. Кечқурун вақтингизни жуфтингиз ва фарзандларингизга ажратинг. Кун давомида айрон ичиб юришингиз тавсия қилинади. Бу сизни иссиқ уришидан асрайди.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
26 август куни қовға буржи вакилларининг иши бароридан келади. Кечга бормай даромад олишга ҳам улгурасиз. Аммо харажат қилишга шошилманг. Тадбиркорлар ташкил этган музокаралар муваффақиятли ўтади. Бироқ фойдали шартнома имзолашни бошқа кунга қолдира туринг. Бугун бу амал муваффақиятсиз кечиши мумкин. Саломатлик масаласида махсус профилактика амалларини ўтказинг. Юқумли хасталикка учрашингиз хавфи сезиляпти. Врач кўригидан ўтишни ҳам унутиб қўйманг.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
Атрофдагилар билан мулоқотда дипломатларча йўл тутинг. Бусиз катта жанжал исканжасига тушиб қолишингиз ҳеч гап эмас. Кун давомида қўшимча даромад келтирувчи ишни ҳам уддалашингизга тўғри келади. Бу иш сизнинг кўпроқ вақтингизни олиши кутилади. Шу ишни деб кечқурун режалаштирилган дўстлар билан учрашувни ҳам унутишингиз мумкин. Шахсий ҳаётда ҳам жаҳлдорликка берилманг. Соғлиғингизни кўз қорачиғидек асранг!
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
Тақдирнинг ўзи худо хоҳишига кўра сизга кўплаб ёқимли лаҳзаларни ҳадя этади. Айниқса, муҳаббатда ва пул масаласида омадингиз кулади. Иш жойингизда эҳтиёткорликка амал қилсангиз, ҳамкасблар қаршисида обрўйингиз янада ошган бўларди. 26 августда харажатларга зеб берманг, йўқса кечқурунга бориб чўнтагингиз қуриб қолиши турган гап. Молиявий аҳволни эса бугун яхшилашингиз анча мушкул кечади. Кечқурун сизни янги ва ёқимли танишув лаҳзалари кутади.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
Бугун олис юртга саёҳат, янги танишувларни бошдан кечиришингиз мумкин. Ҳаётингизда ҳам ижобий тарафга ўзгаришлар содир бўлишига гувоҳлик қиласиз. Ижодкорларни ҳам худо илҳомдан қисмайди. Кечга қадар кичик бўлса-да, бирор шедевр асарни тугатишингиз тайин. Оиласизлар кўз остига олган инсонни артистона усул ёрдамидагина ўз тарафига оғдиришлари мумкин. Танлаганингиз бундан бошқа усулга ҳадеганда бўйсуна қолмайди. Кун давомида қалбга, ҳис-туйғуларга эмас, тафаккурга суянган ҳолда иш тутинг.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
26 август куни яқин ўтмишда кимдир кўнглингизни оғритган бўлса ҳам эслаб ўтирманг. Кайфиятингиз тушиб, бу ишларингизга, ҳаётингизга, олға боришингизга жиддий тўсиқ қўйиши мумкин. Моддий аҳволингизни кечгача албатта яхшилаб оласиз. Баъзилар кечки пайт ўзларини ёмон ҳис эта бошлаши, юқумли хасталикларга чалиниш эҳтимоли бор. Дарҳол врач кўригига чопинг. Оммавий тадбирларда иштирок этманг.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
Муҳим ҳужжатларга имзо қўйишда ниҳоятда ҳушёр бўлинг, хатога йўл қўйманг. Хатога йўл қўйсангиз, сиз учун бу қимматга тушиши турган гап. Оилангизда кун бўйи хотиржамлик, аҳиллик, хурсандчилик, ҳазил-мутойиба ҳукм суради. Кечқурун ишдан кейин дўстлардан бири билан баҳслашиб қолишингиз кутилади. Лекин бу баҳсни ҳаётингизга аралаштирманг. Аниқроғи, кўчанинг ўзида ҳал этишга ҳаракат қилинг. Кечқурун вақтингизни жуфтингиз ва фарзандларингизга ажратинг. Кун давомида айрон ичиб юришингиз тавсия қилинади. Бу сизни иссиқ уришидан асрайди.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
26 август куни қовға буржи вакилларининг иши бароридан келади. Кечга бормай даромад олишга ҳам улгурасиз. Аммо харажат қилишга шошилманг. Тадбиркорлар ташкил этган музокаралар муваффақиятли ўтади. Бироқ фойдали шартнома имзолашни бошқа кунга қолдира туринг. Бугун бу амал муваффақиятсиз кечиши мумкин. Саломатлик масаласида махсус профилактика амалларини ўтказинг. Юқумли хасталикка учрашингиз хавфи сезиляпти. Врач кўригидан ўтишни ҳам унутиб қўйманг.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
Атрофдагилар билан мулоқотда дипломатларча йўл тутинг. Бусиз катта жанжал исканжасига тушиб қолишингиз ҳеч гап эмас. Кун давомида қўшимча даромад келтирувчи ишни ҳам уддалашингизга тўғри келади. Бу иш сизнинг кўпроқ вақтингизни олиши кутилади. Шу ишни деб кечқурун режалаштирилган дўстлар билан учрашувни ҳам унутишингиз мумкин. Шахсий ҳаётда ҳам жаҳлдорликка берилманг. Соғлиғингизни кўз қорачиғидек асранг!
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
25 августда ҳар бир қалтис ишлар, суҳбатларни четлаб ўтишингизга тўғри келади. Йўқса, кўнгилсиз вазиятга тушиб қолишингиз мумкин. Ишда эса энг зарурларини амалга оширинг. Шунда пул ҳам, обрў ҳам етарли бўлади. Бугун қўлингизга келиб тушадиган пул оилавий инқироздан чиқиб олишингизда катта ёрдам беради. Қолаверса, сиз катта пулни қандай ҳолатда сақлашда тенгсиз ҳисобланасиз. Кечқурун уйдагилар билан мириқиб суҳбатлашинг. Яхшилаб дам олинг.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
Бугун ҳатто ўзингиз ёмон кўрган, кўришга кўзингиз бўлмаганлардан ҳам меҳрингизни аяманг. Чунки улар исталган вақтда сизга ёрдам қўлларини чўзиш учун тайёр туришади. Сиёсат ва иқтисодда сезиларли даражадаги ютуқларга эришишингиз учун бугун имкониятлар етарли бўлади. Иш жойингизда раҳбарларга нисбатан янада илиқ муносабатда бўлинг. Ишонинг, бу орадан кўп вақт ўтмай, сизга янги лавозим тақдим этиши мумкин. Кечқурун спортнинг енгил турлари билан шуғулланинг.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
25 август куни очиқ кўнгил одамлар билан кўпроқ ҳамсуҳбат бўлинг. Кейинги вақтларда жуда қаттиқ ишлай бошладингиз. Бугун дам олишни ҳам шундай ташкил этинг. Молиявий аҳволингиз ҳавас қилар даражада бўлади. Жуфтингиз ва фарзандларингизга совғалар харид қилинг. Хато бўлмайди. Тадбиркор бўлсангиз, яқиндагина шартнома имзолаган ҳамкорларга у даражада қаттиқ ишониб юборманг.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
Юлдузлар йирик лойиҳалар тадбиркорларга кўз кўриб қулоқ эшитмаган муваффақиятларни ҳадя этиши ҳақида башорат қилишган. Бу лойиҳалар хоҳ ижодий, хоҳ техник аҳамиятга эга бўлсин, барибир омадга эришасиз. Оиласизларнинг шахсий ҳаёти билан дўстлари қизиқиб қолиши мумкин. Бундай вазиятда сизга сукут сақлаш кўпроқ наф беради. Соғлиғингизни эҳтиёт қилинг. Ғийбатчилар даврасига қўшилиб қолишдан сақланинг.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
25 август куни эрта тонгда ўзингиз хоҳлаган, ўзингизга ёққан, кўнглингизга ўтиришган ҳар қандай ишни сира иккиланмай адо эта бошлашингиз мумкин. Муваффақият сиз томонда. Оилавий ҳаётда эса сизга бардош ёрдам бера олади. Оиласизлардан кимдир кун бўйи ажойиб бир инсонни учратиб қолиши, ораларида муҳаббатга ўхшаган туйғу пайдо бўлиши мумкин. Ҳа, сиз барчани ҳайратда қолдириб бир кўришдаёқ муҳаббат қулига айланасиз. Саломатлигингиз бугун панд бермайди, ишонинг.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
Бугун кайфиятингиз аъло даражада бўлади. Қарз олганлар қарзини қайтариб, киссангизни пулга тўлдиради. Тушга яқин эски қадрдонлар билан учрашиб кўнгил ёзасиз. Ишни ҳам шу қадар тез бажариб қўясизки, раҳбарлар ҳайратдан ёқа ушлашга мажбур бўлишади. Бугун тиббий кўрикдан ўтиш ва жарроҳлик амалиётларини бошдан кечириш муваффақиятли кечади.
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
24 августда сиз биринчи навбатда жуфтингизга нисбатан қалбингизда зоҳир рашк ва шубҳадан халос бўлиш учун кураш олиб боришингиз зарур бўлади. Чунки бу туйғулар бир кунмас бир кун оилангизни емириб битиради ва ёлғиз қоласиз. Профессионал касбингиз доирасида ҳам табиатингизга зид принциплардан воз кечиб, бошқалар каби осуда, хотиржам ва аҳилликда иш олиб боришингиз, тажрибангизни янада ошира бошлашингиз талаб этилади. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг. Жуда кайфиятингиз бўлмаса, ёлғиз қолинг.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
Бугун анчадан бери сизни қийнаб келган молиявий муаммо ниҳоят ижобий ҳал бўлади. Демак, ўзингиз орзулаган миқдорда пул топа билишингиз тайин. Қарзлардан қутулишга ҳам эришасиз. Яқин қавмларнинг баъзиларига эса моддий кўмагингиз жуда зарур, ёрдам бермасангиз бўлмайди. Аммо тежамкорлик биринчи ўринда туришини унутманг, акс ҳолда яна пулга зориқиш деган ярамас бир ҳолат сизни таъқиб эта бошлаши аниқ.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
24 август куни қандай йўл билан бўлмасин, кайфиятингизни кўтариб олинг. Ҳозирги замонда ўзингизни ўзингиз хурсанд этмасангиз, ҳеч ким бу ишни сиз учун адо этмайди. Агар кайфиятни кўтариб ола билсангиз, ишларингиз албатта бароридан келади. Акси бўлса, инқироз домида қолиб кетаверасиз. Иш жуда зерикарли бўлса ҳам ундан юз ўгирманг. Баҳоли қудрат адо этинг, сифат яхши бўлса, бу ишларнинг мукофоти ҳам бўлади албатта. Кечқурун олисдан ёқимли хабар эшитишингиз кутилади.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
Бугун иложи борича билимингизни оширинг, ишдан қочманг, янада кўпроқ ишлашга ҳаракат қилинг. Буларнинг барчаси обрў ва моддий жиҳатдан тўкинлик белгисидир. Оилалилар куннинг иккинчи ярмида фарзандларни олиб табиат қўйнида дам олиб қайтсалар ҳам зиён бўлмайди. Бугун уй олди-сотдиси, капитал таъмирдан чиқариш муваффақиятли кечади. Кечқурун ётишдан олдин қатиқ ичиш билан чекланинг, афсус чекмайсиз.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
24 августда ҳар бир сонияни қатъий назоратда ушланг. Мабодо хатога йўл қўйсангиз, ишларингиз ўлда-жўлда қолиб кетиши мумкин. Оила қурмаганлар муҳаббат бобида омадсизликка юз тутишлари кутилади. Лекин бундан фожиа ясаш сира шарт эмас. Ойнинг ўн беши ёруғ бўлса, ўн беши албатта қоронғи бўлади. Молиявий масалада бугун сиздан ўтадигани бўлмайди. Йирик харидлар қилиш учун дўконга ғизиллайверинг. Саломатликни сақланг.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
Шахсий ҳаёт ва ишингиз ҳақида яхшилаб мулоҳаза қилинг, режалар тузинг. Шунда муваффақиятсизликлар нари чекинади. Кун давомида дўстлар даврасида кўнгилсизликка ўхшаш ғалати ҳодисага гувоҳ бўласиз. Аммо бу ҳодисанинг сиз билан боғлиқлик жойи йўқ. Кечқурун таом истеъмолида ҳушёр бўлинг. Айниқса, кафе ё ресторанда кечки овқатни тановул қилишга қарор қилган бўлсангиз, таомларнинг яроқлилик муддатини текшириб олинг. Бугун кечқурун байрам тадбирлари ташкил этиш ва спиртли ичимлик истеъмоли муваффақиятсизлик келтиради.