ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
27 август куни табиатингизда тушкунлик кўзга ташланиши мумкин. Бунинг натижасида қаерларгадир кетиб ёлғиз қолишни, муаммолардан узоқроқ бўлишни хоҳлаб қоласиз. Афсуски, бундай тарзда муваффақиятга, мақсадларга эришиб бўлмайди. Бунинг ўрнига маълум муддат ёлғиз қолинг. Телефонларгача ўчириб ташланг. Вақт даволайди ва ҳаммасини жой-жойига қўяди. Асосийси, бардошли бўлсангиз бас. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг, оилавий бўлиб кафеларга боринг ва кечки овқатни ўша масканларда тановул қилинг. Дунёни томоша қилинг, завқланинг. Бунинг учун саломатлигингиз шай турибди.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
27 август куни янги танишувларга йўл берманг. Атрофдагилар билан камроқ мулоқот қилишга урининг. Бугунги кун фикрлар, дунёвий режалар тузишда жуда қўл келиши мумкин. Яқин ўтмишда йўл қўйган хатоларни таҳлил қилинг, улардан керакли хулосалар ясанг. Шахсий ҳаётингиз 27 августда у қадар тинч бўлмаслиги мумкин. Сиз ва жуфтингиз орасида арзимаган кичик муаммо туфайли ҳам катта жанжал келиб чиқиши ҳеч гап эмас. Кечқурун пластик карточкангизга пул келиб тушиши кутилмоқда.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
27 август куни пулдан қийналишингиз кутилади. Негадир ишларингиз юриша қолмагандек туюлади. Аммо барибир ўзгалардан қарз кўтаришни мўлжалламанг. Бу жуда қисқа вақт давом этадиган жараён. Куннинг иккинчи ярмида қўшимча даромадли иш таклиф этиб қолишлари мумкин. Ана шу иш сизнинг молиявий аҳволингизни яхшилайди. Оила қурмаганлар бугун романтикадан умид қилмасинлар. Қарама-қарши жинс вакил ва вакилалари билан танишувлар ҳам муваффақиятсизлик келтиради. Бундан чиқди дам олиш кунини дам олган ҳолда кечирганингиз дуруст.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
Шахсий ҳаётингизда жиддий муаммолар юзага келиши кутилади. Лекин бартараф этса бўлади. Бунинг учун яқинларингиз билан бамаслаҳат иш тутишингизга тўғри келади. Бугунги кун никоҳдан ўтиш, турмуш қуриш учун сира мос келмайди. Ҳуқуқшунос маслаҳатлари эса бугун сиз учун муваффақият келтиради. Саломатликни доимий равишда яхши сақлаш учун овқат истеъмолида меъёрни билинг, гигиенага алоҳида эътибор қаратинг.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
27 август куни нафақат маънавий, балки моддий ёрдамга ҳам муҳтожлик сезасиз. Аслида буларнинг барчасига ўзингиздан айб қидиришингиз лозим. Тежамкорликка амал қилмаслик мана шунақанги инқирозларга сабаб бўлади. Бугун олис сафарга отланиш омадли кечади. Кечқурун олисда яшайдиган қариндошингиздан ёқимли хабар эшитишингиз эҳтимоли бор. Спиртли ичимликларга, азартли ўйинларга берилманг.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
Муҳаббат оламингизда тўфонлар кўзга ташланиши кутилади. Бу руҳий ҳолатингизга кескин таъсир этиши тайин. Лекин бақир-чақир қилишга сира ҳожат йўқ. Муаммоларни босиқлик билан бартараф этишга ҳаракат қилинг. Кечқурун молиявий жиҳатдан янада бақувватлашасиз иншооллоҳ. Бундан чиқди сира иккиланмай йирик харидларга қўл урсангиз фақат фойда қиласиз.
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Агар дангасалигингиз тутмаса, бугун ҳар қандай тўсиқларни енгиб ўтиб, ишларингизни муваффақиятли якунлайсиз. Худонинг ўзи анчадан бери хаёлан пухталаб келган режаларингиз амалга ошишида қўллаб-қувватлайди. Одамлар билан мулоқотда тингловчи вазифасини бажаринг. Гапирган тақдирингизда ҳам ҳар бир айтаётган сўзингизни ўйлаб тилингизга кўчиринг. Акс ҳолда арзимаган гап туфайли катта жанжалга сабабчи бўлиб қолишингиз мумкин. Соғлиғингизни эҳтиёт қилинг.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
Юлдузлар бугун 26 август куни эрта тонгдаёқ эски ишларни бир четга суриб, янгиларига қўл уришингизни маслаҳат беришмоқда. Тадбиркор бўлсангиз, бошқа шаҳарлардан ҳам ҳамкорлар топилади. Муҳаббатда эса ҳис-туйғуларни жиловлаган ҳолда иш тутинг. Бўлмаса, жуфтингиз ёки танлаганингиз билан орангизда жанжал келиб чиқиш эҳтимоли бор. Хаёлга келган гапни тилга кўчиришдан сақланинг. Шунда соғлиғингиз ҳам, кайфиятингиз ҳам аъло даражада бўлади иншооллоҳ.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
26 август куни баъзилар янги ишга ўтиш ҳаракатида бўлиши мумкин. Агар имкон топсангиз, янги касбни мустаҳкамлаш пайида бўлинг. Врач кўригидан жуда зарур ҳолатлардагина ўтишингиз тавсия қилинади. Кўпчилик дўстларимиз интернетнинг ўзида молиявий аҳволини яхшилаш бахтига муяссар бўлишади. Саломатлик бобида жиддий ўзгаришлар кўзга ташланмайди. Аммо барибир овқатланишда, кўчада ўзингизни эҳтиёт қилинг.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
Шахсий ҳаётингиз ўзингиз хоҳлаганчалик зўр бўлмаслиги мумкин. Бунга нотўғри қарорлар чиқаришингиз, шошма-шошарликка йўл қўяётганингиз сабаб бўлиши мумкин. Молиявий масалада эса харажатлар даромаддан ошиб тушиши кутилади. Бугун атрофдагилардан маслаҳат сўрашни хаёлингизга ҳам келтирманг. Сизга қалбингиздан содиқроқ дўст йўқ. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилишни унутманг.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
26 август арслон буржи вакиллари учун руҳий жиҳатдан оғир кечиши кутилади. Сиз жуфтингизни ҳадеганда рашк қила бошлайсиз. Бунинг асосий сабабчиси эса иблис ҳисобланади. Сиз унинг етагида қолишдан сақланинг. Иблис ҳеч кимга дўстлик қилмайди. Жуфтингиз эса сизга шунчалар садоқатлики, бу садоқатга шубҳа назари билан қараш аҳмоқликдан бўлак нарса эмас. Қариндош-уруғлар билан бамаслаҳат иш кўрсангиз, бугун молиявий аҳволингизни анча мустаҳкамлаб олишингиз мумкин.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
Бугун зинҳор ёмон хаёлларни яқинингизга йўлатманг. Фақат яхшилик, ёқимли хаёлларга ошно бўлинг. Ҳаракатлар содир этишда оптимист бўлинг. Қарор чиқаришда икиланманг. Эркаклар ҳам, аёллар ҳам ташқарида қарама-қарши жинс вакили ё вакиласи билан муҳаббат романини бошласа, албатта кўнгилсизликка дуч келишади. Бу ҳаракатлар худога сира хуш келмайди. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг, велосипедда айланинг, саломатлигингизга бу нарсалар фақат фойда беради. Сурункали хасталикка йўлиққанлар қуёш тиғида кўп юришлари тавсия этилмайди.
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Агар дангасалигингиз тутмаса, бугун ҳар қандай тўсиқларни енгиб ўтиб, ишларингизни муваффақиятли якунлайсиз. Худонинг ўзи анчадан бери хаёлан пухталаб келган режаларингиз амалга ошишида қўллаб-қувватлайди. Одамлар билан мулоқотда тингловчи вазифасини бажаринг. Гапирган тақдирингизда ҳам ҳар бир айтаётган сўзингизни ўйлаб тилингизга кўчиринг. Акс ҳолда арзимаган гап туфайли катта жанжалга сабабчи бўлиб қолишингиз мумкин. Соғлиғингизни эҳтиёт қилинг.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
Юлдузлар бугун 26 август куни эрта тонгдаёқ эски ишларни бир четга суриб, янгиларига қўл уришингизни маслаҳат беришмоқда. Тадбиркор бўлсангиз, бошқа шаҳарлардан ҳам ҳамкорлар топилади. Муҳаббатда эса ҳис-туйғуларни жиловлаган ҳолда иш тутинг. Бўлмаса, жуфтингиз ёки танлаганингиз билан орангизда жанжал келиб чиқиш эҳтимоли бор. Хаёлга келган гапни тилга кўчиришдан сақланинг. Шунда соғлиғингиз ҳам, кайфиятингиз ҳам аъло даражада бўлади иншооллоҳ.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
26 август куни баъзилар янги ишга ўтиш ҳаракатида бўлиши мумкин. Агар имкон топсангиз, янги касбни мустаҳкамлаш пайида бўлинг. Врач кўригидан жуда зарур ҳолатлардагина ўтишингиз тавсия қилинади. Кўпчилик дўстларимиз интернетнинг ўзида молиявий аҳволини яхшилаш бахтига муяссар бўлишади. Саломатлик бобида жиддий ўзгаришлар кўзга ташланмайди. Аммо барибир овқатланишда, кўчада ўзингизни эҳтиёт қилинг.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
Шахсий ҳаётингиз ўзингиз хоҳлаганчалик зўр бўлмаслиги мумкин. Бунга нотўғри қарорлар чиқаришингиз, шошма-шошарликка йўл қўяётганингиз сабаб бўлиши мумкин. Молиявий масалада эса харажатлар даромаддан ошиб тушиши кутилади. Бугун атрофдагилардан маслаҳат сўрашни хаёлингизга ҳам келтирманг. Сизга қалбингиздан содиқроқ дўст йўқ. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилишни унутманг.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
26 август арслон буржи вакиллари учун руҳий жиҳатдан оғир кечиши кутилади. Сиз жуфтингизни ҳадеганда рашк қила бошлайсиз. Бунинг асосий сабабчиси эса иблис ҳисобланади. Сиз унинг етагида қолишдан сақланинг. Иблис ҳеч кимга дўстлик қилмайди. Жуфтингиз эса сизга шунчалар садоқатлики, бу садоқатга шубҳа назари билан қараш аҳмоқликдан бўлак нарса эмас. Қариндош-уруғлар билан бамаслаҳат иш кўрсангиз, бугун молиявий аҳволингизни анча мустаҳкамлаб олишингиз мумкин.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
Бугун зинҳор ёмон хаёлларни яқинингизга йўлатманг. Фақат яхшилик, ёқимли хаёлларга ошно бўлинг. Ҳаракатлар содир этишда оптимист бўлинг. Қарор чиқаришда икиланманг. Эркаклар ҳам, аёллар ҳам ташқарида қарама-қарши жинс вакили ё вакиласи билан муҳаббат романини бошласа, албатта кўнгилсизликка дуч келишади. Бу ҳаракатлар худога сира хуш келмайди. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг, велосипедда айланинг, саломатлигингизга бу нарсалар фақат фойда беради. Сурункали хасталикка йўлиққанлар қуёш тиғида кўп юришлари тавсия этилмайди.
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
25 август куни маданий тадбирга ташриф буюрсангиз, ёрқин тасаввурларга эга бўлардингиз. Омадга астойдил интилсангиз, у узоқ кутдирмайди. Асосийси, ақл билан иш кўринг, таваккалчиликка зинҳор йўл берманг, ёлғончи, қасамхўрларга алданиб қолишдан сақланинг. Муҳаббатда эса вазиятни спектаклга айлантириб юбормасдан, камтарлик билан иш тутинг. Шунда жуфтингиз ё танлаганингиз сизга янада кучлироқ меҳр кўрсата бошлайди. Саломатликни биринчи навбатда эҳтиёт қилинг.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
Бугун кун давомида кам бўлса-да, кўнгилсизликларга рўбарў бўлишингиз кутилади. Аммо ақлни ишлатсангиз, уларни жуда усталик билан четлаб ўтса бўлади. Сизга баҳоли қудрат маънавий кўмак берган инсонларга албатта меҳр улашинг. Кун давомида турли ишқий саргузаштларга муккадан кетмаслигингиз тавсия этилади. Саломатлигингиз бугун шикоят қилар даражада ёмон бўлмайди. Шунда ҳам барибир овқатланиш, ичимликларни истеъмол қилиш масаласида меъёрларга амал қилинг. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилишни унутманг.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
25 августда шахсий ҳаётингиз қандай кечиши ўзингизга боғлиқ бўлади. Яқин ўтмишдаги хатоларни такрорлаб қўйишдан сақланган ҳолда ҳар бир ҳаракатингизни олдиндан режалаштириб олинг. Молиявий масалада тажрибали ҳисобчи ё ҳуқуқшунос билан маслаҳатлашган ҳолда иш кўринг. Куннинг иккинчи ярмида янги танишувларни бошдан кечиришингиз кутилади. Бу танишувни эса бир умр эслаб қоласиз. Соғлиғингизга алоҳида эътибор қаратинг.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
Бугун юлдузлар биринчи навбатда шахсий ҳаётингизни йўлга солиш ҳақида қайғуришингизни маслаҳат беришмоқда. Чунки кейинги пайтларда ишга муукангиздан кетдингиз, қўйиб беришса, ишхонада тунаб қолишга тайёрдексиз. Агар шундай давом этсангиз, келажакда ёлғизланиб қолишингиз эҳтимолдан холи эмас. Қобилиятингизни ўзгаларга намойиш этишга сира уялманг. Яқин келажакда жиддий хасталикка дуч келишингиз кутилади. Шунинг учун олдини олиб тўлиқ тиббий кўрикдан ўтишингиз талаб этилади. Кечқурун уйингизга меҳмонлар ташриф буюриш эҳтимоли бор.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
25 август куни дўстларингиз қандайдир сирли юмушга сизни ҳам чорлаб қолиши мумкин. Асло рози бўлманг. Акс ҳолда оқибатда сиз ёмон бўлиб қоласиз. Асосий ишни, қариндош-уруғларни ва уй юмушларини унутиб қўйманг. Молиявий жиҳатдан тўкис одамга айланишни ҳам унутманг. Муҳаббатда худбинлик қилманг. Кечқурун табиат қўйнида дам олиш учун отлансангиз ҳам фойдадан холи бўлмайди. Кечқурун баъзиларнинг соғлиғи бироз ёмонлашиш эҳтимоли бор.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
Юлдузлар кунингиз умумий маънода хайрли кечишини башорат қилишган. Қўшимча даромад келтирувчи ишлар бошингизга ёмғирдек қуйилиши мумкин. Уларни яхшилаб ўрганмагунча розилик берманг. Танлаш имкониятингиз ҳам етарлича. Олис сафар бугун сизга муваффақият келтиради. Пул масаласида ҳам ҳеч кимдан кам бўлмайсиз. Янги танишувларни бошдан ўтказасиз. Шахсий машинангиз бўлса, йўлларда жуда эҳтиёт бўлинг.
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
24 август куни шаҳарда яшасангиз, экскурсияга таклиф этишлари кутилади. Бу жуда ёқимли машғулот. Кайфиятингиз кўтарилиши тайин. Муҳаббатда ҳозирги мавжуд ўрнингиз ва ҳурматингиз билан чекланасиз. Эҳтирослар ортидан чопманг, бу сизга бугун фойда келтирмайди. Молиявий муаммоларингиз ўзингизни-да ҳайрон қолдириб, хамирдан қил суғургандек осон ҳал бўлади. Кечқурун оила даврасида вақт ўтказинг.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
Рўзғорингиздан тортиб хаёлларингизгача тартибга келтиришингиз шарт. Агар нимадандир кўнглингиз тўлмаса, ўзингизга ёқадиган вазият яратишга ҳаракат қилинг. Ижодкорларнинг ижоди бугун гуллаб-яшнайди десак, муболаға бўлмайди. Кечқурун кимдир сизни алдашга ҳаракат қилиб кўрмоқчи, ҳушёр туринг. Ётишдан олдин тоза ҳавода сайр қилишни унутманг. Саломатлигингиз 24 августда сизга панд бермайди.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
24 августда табиатан оптимист эканингизни қайта ёдга олинг. Шу нарса сизни олдинга етаклаши ва муваффақиятлар ҳадя этиши мумкин. Куннинг иккинчи ярмида ўзга шаҳарга меҳмон бўлиб боришингиз ҳам эҳтимолдан холи эмас. Эҳтиёткор бўлинг, бу зиён қилмайди. Бугун спортнинг экстремал турлари билан асло шуғуллана кўрманг, жароҳат олишингиз хавфи бор. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
Тижоратчи бўлсангиз, рақобатчилардан жуда эҳтиёт бўлинг. Одам пул учун нималар қилмайди. Худо бериб турганига шукр қилинг-у, хотиржам кунни кеч қилинг. Ҳатто, рақобатчиларга зўрлигингизни ҳам исботлашга уринманг. Яхшиси, ўзингизда мавжуд махфий «қурол»ни, яъни, усулни ишга солинг. У сизга даромадни ҳам, хавфсизликни ҳам бажонидил ҳадя эта олади. Тадбиркорлар бугун фойдали шартномалар тузиш, муҳим ҳужжатларга имзо қўйиш амалларини четга суриб турганлари маъқул.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
24 август куни қаерга таклиф этишса, ёки олис сафарга чиқиш зарурати туғилса, бош тортманг. Чунки иккаласида ҳам илиқ таассуротларга эга бўласиз. Таассуротлар сизни ҳаётга янада реал боқишга ундайди. Саломатлигингиз бугун космонавтларникидан ҳам аълороқ десак, ишонаверинг. Ишдан ёки ўқишдан кейин спортнинг исталган тури билан машғул бўлаверсангиз ярашади.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
Муаммоларни бугун анъаналардан нари чекинган ҳолда ўзгача усул билан бартараф этасиз. Лекин бу амалларни дўстлар ёрдамисиз бажара олмаслигингиз турган гап. Муҳаббатда дунёдаги энг ёрқин лаҳзалар фақат сиз учун хизмат қилади. Танлаганингиз ёхуд жуфтингиз билан бир-биридан тотли суҳбатлар қурасиз. Кечқурун сут маҳсулотлари истеъмоли билан чегараланинг. Бу тушларингиз ширин кечишини ҳам таъминлайди. Сурункали хасталикка йўлиққан бўлсангиз, кун бўйи саломатлигингизни назоратда ушланг. Кечқурун бош ва оёқлар оғриши кузатилади.
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
23 августда сизга иш жойингизда юқори лавозим таклиф этишлари кутилмоқда. Бу лавозимдан бош тортмаслигингиз тайин. Фақат қўрқманг, янги вазифани ҳам аъло даражада уддалайсиз. Тижорат билан шуғуллансангиз, уни кучайтириш ҳаракатига тушинг. Йўқса, рақобатчилар сизни чангида қолдириб кетиши мумкин. Тадбиркорлар дуч келган фирма билан ҳамкорлик қилмасликлари лозим. Кечқурун жуда ёқимли хабар эшитасиз. Бу хабар пул билан боғлиқ бўлиши эҳтимолдан холи эмас.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
Ишни бажараркансиз, олдиндан унинг натижаси қандай бўлиши билан қизиқиб ўзингизни қийнаманг. Ҳа, сиз ўз вазифангизни жуда яхши уддалайсиз. Аммо мукофот, олқишлар сал кейинроқ ҳадя этилади. Интернет дўконлардан нимадир харид қилишингиз кутилади. Шахсий ҳаётда эса жуфтингиз билан орангизда келишмовчиликлар юзага келиши мумкин. Бу келишмовчиликнинг бош сабабчиси ўзингиз эканингиз аниқроқ бўлиб турибди.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
23 август куни барча муаммоларни дипломатик тарзда ҳал этинг. Ҳис-туйғунинг жиловини бўшатиш билан муаммони мураккаблаштирасиз холос. Шахсий ҳаётда эса жуфтингизни рашк қилаверишдан тийилинг. У сизга шундоқ ҳам садоқатли ва меҳрибон. Меъёрдан ошган рашк бахтсизлик келтиради. Кечқурун асабий ҳолатга тушиб қолишингиз кутилади. Яхшиси, дўстларни ёнингизга олинг-у, табиат қўйнига жўнанг. Саломатликни эҳтиётланг, оғир ҳазм бўлувчи таомлар истеъмол қилманг.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
Эрталабданоқ саломатликни назорат остига олинг. Агар овқатланиш, уйқу, қон босимини ўлчатиш кабиларга қатъий риоя қилмасангиз, энг мустаҳкам организм ҳам панд бериши тайин. Шахсий ҳаётда ёлғонлар, фириб ва пул ўғирлатишларга дуч келишингиз хавфи бор. Тижоратчи ва тадбиркорлар ҳамкорлик жараёнида сергакликни қўлдан бермасинлар. Кечқурун вақтингизни оила аъзоларингиз билан дилдан суҳбат қуриш учун ажратинг.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
23 август куннинг биринчи ярмида гоҳ қариндошлар, гоҳ ҳамкасблардан сизнинг номингизга танқидлар ёғилиши кутилади. Агар яқин дўстлардан кимдир сизга ишониб сирини айтса, сукут сақланг, дўстлар ишончини суистеъмол қилманг. Тушдан кейин қачонлардир ўзингиз яқин муносабат юритган одам билан тасодифан учрашиб қолишингиз мумкин. Бугун олис сафар, уй олди-сотдиси, тоққа чиқиб дам олиш муваффақият келтиради.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
Юлдузлар 23 августда ўта эҳтиёткор бўлишингиз лозимлигини уқтиришмоқда. Ҳатто, шахсий машинангизда бирор ёққа кетаётганда ҳам сергакликка амал қилинг. Ҳамкасбларингиз орасида кимдир сизнинг оёғингизга болта уриш пайига тушиши мумкин. Худодан ўша болта ўтмас бўлишини сўранг. Кун мобайнида сизга ёмонлик қилганлар ва қилмоқчи бўлганларга ҳам табассум билан боқинг. Бу улар учун руҳий зарба вазифасини ўтайди
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
22 августда ҳамкасбларингизга қайсидир масалада ҳақ эканингизни исботлаш учун кўп тер тўкишингизга тўғри келади. Шунинг дастидан жиддий баҳс-мунозаралар келиб чиқиши тайин. Иш бажаришда профессионал даражадаги усулларингиздан унумли фойдаланинг. Кечқурун нимадир сабаб билан депрессия ҳолатига тушиб қолишингиз эҳтимоли бор. Шунинг учун олдини олиб врач кўригидан ўтиб қўйинг, зиён қилмайсиз. Кечқурун асосий вақтингизни уйдагиларингизга бағишланг.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
Бугун зерикмайсиз, омад сизга кўп бора кулиб боқади. Ҳатто молиявий муаммоларни ҳам юзингизда табассум билан бартараф этасиз. Аммо пул ҳар қандай муаммони ҳам ечиб бера олмайди. Муҳаббатда фириб ва алдовларга рўбарў бўлишингиз кутилади. Оиласизлар буни кўтара олмасликлари мумкин. На илож, бошқа бир инсонни қидира бошлашингиз керак шекилли. Саломатлигингиздан хавотир олманг. Бугун панд бермайди.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
22 август куни чап ёнбошингиз билан турасизми, уйқудан уйғонгач, кун давомида дуч келганни танқид қилиш, танбеҳ беришдан бўшамайсиз. Афсуски, бундай феъллиликни замон кўтармайди. Эҳтиёт бўлинг, тағин ўз бошингизга бало орттириб олманг. Кун давомида тилингизни тийинг, ўзингизга яхши бўлади. Бугун никоҳдан ўтиш муваффақиятли кечади. Соғлиғингиз салбий тарафга ўзгара бошлаганини сезсангиз, дарҳол мутахассис кўригига чопинг.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
Бугун сизга ўта фаоллик наф келтирмайди. Оғир карвон каби оқим билан бирга оқи-иб кетаверасиз. Шунда ишларингиз бароридан келади, жанжалли вазиятларга тушиб қолмайсиз. Жисмоний зўриқишлардан нарироқ бўлишингиз талаб этилади. Янги танишувларга иложи борича йўл қўйманг. Киссангиз тўла пул, демак, молия масаласида бугун қайғу чекмасангиз ҳам бўлади. Борига шукр қилинг-у, яшашда давом этинг. Кечқурун ёқимли хабар эшитишингиз эҳтимоли бор. Баъзиларнинг хонадонида янги меҳмон дунёга келиши мумкин.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
22 август куни йўл қанчалар ўнқир-чўнқир бўлмасин, ғалаба манзилигача олға боринг. Ҳузурини кейин кўрасиз. Атрофдагилар билан муносабатларда димоғдорликка йўл берманг. Билинг, бугун сизга ёқмаган инсон бир кун келиб ишончли кўмакчи ва дардкашга айланиши мумкин. Кечқурун сизни кимдир зиёфатга таклиф этишни ният қилган. Спиртли ичимликларни истеъмол қилманг. Саломатлигингизга путур етади.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
Оилалиларга жуфти ва бошқа қондошлар билан муносабатларни янада мустаҳкамлаш тавсия этилади. Пулингиз бор, куннинг иккинчи ярмида тоғда дам олиб қайтишни режалаштирсангиз ҳам бўлади. Кечқурун худо сизни мўмай даромад билан сийлаши кутилади. Бу пул ўзингиз яқиндан таниган бадавлат инсоннинг ҳиммати ҳам бўлиши эҳтимолдан холи эмас. Бугун фирибгарларга яқин борманг. Сурункали хасталикка йўлиққан бўлсангиз, иссиқ ҳавода кўп юрманг.
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Бугун тонгда уйғонасиз-у, кайфиятингиз ўзгаради. Кимга нисбатан бўлмасин, ўйлаган гапингизни гапириб ташлар даражага етасиз. Мустақил бўлишга интиласиз. Атрофдагиларга нафрат назари билан боқа бошлайсиз. Гўё сизнинг муаммоларингизга улар сабабчидек ўзгаларни айблайсиз. Билиб қўйинг, бундай кайфиятда тез орада ёлғизланиб қолишингиз ҳеч гап эмас. Кечқурун жуфтингиз ҳам сизни танқид остига олиши мумкин. Бардош қилинг. Танқидни тўғри қабул қилиш ҳам мардликка киради.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
Профессионал касбингизда иш унуми ортиши кутилади. Агар дангасаликка зеб бермасангиз, кўзланганидан ҳам кўпроқ даромадга эга чиқишингиз мумкин. Пул олиш ёки бериш масаласида кичик муваффақиятсизликлар кўзга ташланиши кутилади. Саломатликка алоҳида эътибор қаратинг. Агар қон босимингиз кўтарилишга мойил бўлса, тақиқланадиган таомларга қўл чўзманг. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
21 август куни жуда муҳим ва қизиқарли хобби топишингиз эҳтимоли бор. Муҳаббатда тушунарли ва тўғри ҳаракатлар содир этинг. Оиласиз бўлсангиз, бу амал келгусида мустаҳкам бахт қасрига эга бўлишингиз учун жуда асқотади. Саломатлигингиз ҳаво ўзгарувчанлиги туфайли кун давомида бир неча марта безовта қилиб ўтиши мумкин. Кечқурун олисда яшайдиган қариндошларингиз меҳмон бўлиб келишлари ҳам эҳтимолдан холи эмас.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
Бугун ҳойнаҳой чап ёнбошингиз билан турган кўринасиз. Ишга келибоқ раҳбарият билан жиққиллашиб қолишингиз кутилмоқда. Худо кўрсатмасин, уларга ҳақлигингизни исботлашга уринсангиз, тамом, сиз албатта қора рўйхатга тушишингиз тайин. Шундай экан, оғирроқ бўлинг, раҳбарият нима деса маъқуллаб туришдан нарига ўтманг. Оилавий бизнес билан банд бўлсангиз, тараққиётнинг янги йўлини қидиришингизга тўғри келади. Кечқурун ниҳоят тушкун кайфиятни жиловланг. Акс ҳолда ухлай олмай азобланасиз.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
21 августда бизнесдагилар даромадни кўпайтириш ҳаракатига тушишлари кутилмоқда. Бу яхши, лекин даромадни ҳалоллаб топишдан тийилманг. Куннинг иккинчи ярмида харажатлар даромадларга нисбатан бир неча ўн баробар ортиши мумкин. Кечқурун кўнгли қора одамлар билан мулоқот қилмасликка интилинг. Овқатни саралаб, танлаб истеъмол қилинг. Шунда саломатлигингизга путур етмайди. Жуфтингизга нисбатан адолатли бўлинг.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
21 августда шошма-шошарлик сизга дўстлик қилмайди. Майли, ишингиз икки марталаб бошингиздан ошиб-тошсин, шошилманг, бир маромда ишлашга ҳаракат қилинг. Оила қурмаган бўлсангиз, бугун тақдир сизга ўз инъомини ҳадя этмоқчи. Ҳар жиҳатдан дидингизга мос инсонни учратишингиз кутилади. Кечқурун серқатнов йўлларни кесиб ўтишда ниҳоятда эҳтиёт бўлинг. Сурункали хасталикка чалинган бўлсангиз, кун давомида дориларингизни ёнингизда олиб юринг. Ҳозирги кунда давом этаётган магнит бўронлари зиён етказиб қўйиши мумкин.
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Бугунги кунингиз иншооллоҳ қизиқарли ва ёқимли воқеаларга бой бўлади. Сизни яна янги танишувлар ҳам кутиб турибди. Бугунги дам олиш кунидан фойдаланиб рўзғордаги муаммоларни бир ёқли қилсангиз ҳам зиён кўрмайсиз. Бажараётган ишингизга иложи борича ижодий ёндошиб кўринг-а, фойдасини кейин сезасиз. Молиявий аҳволингиз кечқурунга бориб албатта яхшиланади. Бугун саломатлик ёмонлаша бошлаганидан шикоятингиз бўлмайди. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг. Ошқозонга оғир ботувчи таомларни истеъмол қилманг.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
20 август куни яқинларингизга бор меҳрингизни бериш ҳаракатида бўлинг. Шу кунгача улар сизга меҳр бериб келишди. Олишнинг бериши ҳам бўлиши керак-да! Бугун гарчи олтин, кумуш, бриллиантлар қўлингизга келиб тушмаса-да, етарлича пул топасиз. Кечқурун аллергия ёки шамоллашдан безовта бўлишингиз эҳтимоли бор. Аммо организмингизга жиддий хасталик хавф солмоқчи эмас. Ётар маҳалингиз олисдан ёқимли бир хабар эшитишингиз кутилади.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
Бугун биринчи навбатда билимларингизни кўпайтириш пайида бўлишингиз тавсия этилади. Чунки яқин вақтлар ичида бу билимлар сизга жуда асқотиши мумкин. Куннинг иккинчи ярмида ўзингизга ёқмайдиган бир одам билан кўришиб қолишингиз натижасида кайфиятингиз бузилиши мумкин. Аслида уни айланиб ўтиб кетишингиз лозим эди. Кечқурун уйингизга меҳмон ташриф буюриши кутилади. Бу чақалоқ дунёга келиши билан боғлиқ бўлиши ҳам мумкин. Сурункали хасталикка йўлиққан бўлсангиз, шу кунларда атмосферага ўрнашиб олган магнит бўронларидан ўзингизни эҳтиёт қилинг.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
20 август куни эрталабдан ўзингизга ёқмайдиган одамлар билан мулоқот қилишингизга тўғри келади. Улар қўшнилардан бири бўлиб чиқиши ҳам ҳеч гап эмас. Агар имкониятингиз бўлса, дам олиш кунидан фойдаланиб рўзғордаги юмушларни бир ёқли қилинг. Кун давомида кўнгилсиз хабарлар кетма-кетлиги кайфиятингизни бузиши мумкин. Пул масаласида қийналмайсиз. Соғлиғингиз ҳақида гап кетса, бош ва оёқ оғриғи безовта қилиб ўтиши мумкин. Бу ҳавонинг ўзгарувчанлиги туфайли бўлса ажаб эмас.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
Бугун молия масаласида жуда сергаклик билан иш тутинг. Пул билан боғлиқ ҳужжатларга имзо қўйиш зарурати туғилса, етти ўлчаб бир кесганингиз маъқул. Тадбиркор бўлсангиз, ҳамкорлар-у рақобатчиларга эҳтиёт бўлинг. Ўнг кўз чап кўзга дўстлик қилмайдиган замон ҳозир. Эҳтиётсизлигингиз иқтисодий йўқотишларга сабаб бўлиши мумкин. Оилада ҳам баъзи кичик кўнгилсизликлар безовта қилиши эҳтимолдан холи эмас. Яхшиси, асабни асранг, ўзингизни босишга ҳаракат қилинг. Қариндошларингиздан қайсидир бириникида янги меҳмон дунёга келиши кутилмоқда. Суюнчини ҳорзирлаб қўяверинг.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
20 август куни табиат қонунларига қарши борманг. Аниқроғи, ўзингиздан ҳар тарафлама кучли одамлар билан олишманг, улар сизни синдириб ташлашлари ҳеч гап эмас. Оиласизлар муҳаббат бобида бугун албатта муваффақиятга эришишади. Азалий орзунгиздаги инсонни ниҳоят учратасиз иншооллоҳ. Кечқурун болаликдаги яқин дўстингизни учратишингиз эҳтимоли бор. Соғлиғингизни эҳтиётланг. Сурункали хасталикка дучор бўлганлар ҳаво ва атмосферадаги магнит бўронларидан сақланишлари тавсия этилади.
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
18 август асосан ижод аҳли учун қулай ва хайрли кечиши кутилади. Жамоангиздаги ҳамкасблар сизга ҳар қандай муаммони бартараф этишда бажонидил кўмак беради. Ҳурматли оила қурмаган эркаклар, бўлғуси жуфтни танлашда бардошга қулоқ тутинг. Шошма-шошарлик билан ҳақиқий бахтга эришиб бўлмайди. Молиявий аҳволингиз бугун кўнгилдагидек бўлади. Шундай экан, сиз ўзингиз ва яқинларингиз учун истаганингизча совғалар харид қилишингиз мумкин. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
Юлдузлар бугунги кунингиз жуда оғир кечишини башорат қилишган. Иш жойингиздаги муаммолар камлик қилгандек, уйда ҳам бир дунё ташвиш елкангизга ортилади. Бугун уйингизга меҳмонлар ташриф буюриши, молиявий муаммолар кутилганидан ҳам аъло даражада бўлиши ҳамда хизмат сафарига отланишингиз кутилади. Кечқурун спортнинг енгил турлари билан шуғулланинг. Шунда ортиқча вазндан халос бўласиз. Соғлиғингизни эҳтиётланг.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
18 август куни кўнгилни кенг қилинг. Қаёқдаги хавфли хасталикларни кўз олдингизга келтириб ваҳимага тушишдан нарироқ бўлинг. Жуда уддалай олмасангиз, врач кўригидан ўтинг. Шунда ҳаммаси равшанлашади. Ошқозони ва жигарида сурункали хасталик пайдо бўлганлар кун давомида саломатлигини назоратда ушлашлари тавсия этилади. Ортингиздан ёғилаётган ғийбатлар ҳамда бўҳтонларга ишонманг. Кечқурун тоза ҳаводан баҳра олинг. Уйқуга ётишдан олдин сут маҳсулотлари билан чекланинг.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
Оиласизлар бугун куннинг биринчи ярмида бўлғуси жуфтига нисбатан қалбида рашк ҳисси кучайиб бораётганини пайқашади. Иблисни дарҳол ҳайдаб солинг. Иш жойингизда кимлардир тирноқ орасидан кир қидириб кайфиятингизни бузиши мумкин. Асабни асранг. Кайфиятни бузманг, бу ишда жиддий халал бериши мумкин. Серқатнов йўлларда жуда эҳтиёт бўлинг. Шахсий автомобилингиз бўлса, бугунча йўлга чиқмай туринг.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
18 август куни оптимистга айланишингизга тўғри келади. Ҳаётга, ёруғ дунёга фақат реал кўз билан боқинг. Орқангиздан сизни кўра олмайдиганлар, ҳасадгўйлар, ғийбатчи ва кўнгли қоралар турли сафсаталарни тарқатишлари мумкин. Уларга эътибор берманг ва яшашда давом этинг. Иш жойингизда юмушлар жуда зерикарли туйилиши мумкин. Худонинг куни-да! Агар тадбиркор бўлсангиз, бугуноқ янги ҳамкорлар топинг. Амалдагилари билан муносабатларга чек қўйинг. Соғлиғингизни асранг.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
Юлдузлар бугун ҳамкасбларингизни очиқчасига муҳокама қилмасликни маслаҳат беришади. Бу ўзингизга душман бўлиб чиқиши турган гап. Таваккалчилик бугун сизга катта йўқотишларнигина ҳадя этади. Муҳаббатда дипломатларча иш тутинг. Шунда мақсадга етасиз. Саломатлигингиз куннинг иккинчи ярмида панд бера бошлаши мумкин. Дарҳол олдини олинг ва врач кўригидан ўтинг. Кечқурун олисдан ёқимли хабар эшитасиз. Бу хабар ҳаётингизни маълум маънода ижобий тарафга ўзгартириши мумкин.
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Бугун ҳалол ва мўмай даромад кўраман десангиз, эрта уйғонинг ва астойдил худодан сўранг. Яратган эрта тонгда сўралган илтижоларни мукофотсиз қолдирмайди иншооллоҳ. Қолаверса, келгусида маошингиз ва мавқеингиз иш сифати билан боғлиқ бўлади. Оилада жуфтингиз билан орангизда келишмовчиликлар пайдо бўлиши мумкин. Ҳис-туйғу ва жаҳдни жиловлай билсангиз, жанжал ва келишмовчиликларни осонликчасига четлаб ўтса бўлади. Саломатлигингизни ниҳоятда эҳтиёт қилинг.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
Ўзингиздан ёши катталар билан мулоқот қилганда, уларга нисбатан чексиз ҳурмат ва эътибор кўрсатинг. Бунинг мукофоти бошқалардан албатта қайтади. Башарти кимдир сизга ёқмаётган бўлса, ё тутаётган иши жаҳлингизни чиқарса ими-жимида нари кетинг, вассалом. Оиласизлар муҳаббат масаласида вазиятга қараб иш тутганлари маъқул. Саломатлигингиздан бугун умуман шикоят қилмайсиз. Барибир овқатланишда, кўчада ҳушёрликни қўлдан берманг. Кечқурун тоза ҳаводан тўйиб-тўйиб нафас олинг.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
17 август куни кўпчилик таниш ёки ҳамкасблар йўлингизга тўғаноқ бўлиши, ишингизга халал бериши кутилади. Бу ўзбошимчаликларга ўз вақтида чора кўринг. Куннинг иккинчи ярмида хизмат сафарига жўнашингиз мумкин. Бу сафар сизга ҳам моддий тўкинлик ҳадя этади, ҳам янги танишувларни бошдан кечирасиз. Шахсий ҳаётда жуфтингиз билан жиддий гаплашиб олишингиз зарур. Суҳбат ўзаро муносабат ҳамда ҳурмат-иззат масаласида бориши лозим. Агар сергак турсангиз, барча хасталиклар сизни айланиб ўтиши тайин.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
Ўзгалар муваффақиятига ҳеч қачон ҳасад кўзи билан боқманг, худонинг ғазаби келади. Ҳамма нарса пул билан боғлиқ эмас. Одамгарчилик деган тушунчаларни ҳам тушириб қолдирманг. Шахсий ҳаётда ҳам тафаккур билан иш тутинг, кам бўлмайсиз. Мавқеингиз ошиши учун эса аниқ мақсад йўлида ҳаракат қилишингиз керак. Кечқурун қўшимча даромадли иш кўндаланг чиқиши кутилади. Дарҳол шу ишни бажаришга киришинг.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
17 август куни ишчанлигингизни барчага намойиш этишингиз учун имкониятлар туғилади. Улардан унумли фойдаланиб қолинг. Табиатингизга хос етакчиликка мойиллик бугунча юзага чиқмагани дуруст. Тижоратчилар ҳам фақат ишчанлик кайфиятида бўлсаларгина кўпроқ даромад кўра олишади. Келажак ҳақида пухта режалар тузинг, шундай режалар тузингки, мўмай даромад келтирадиган бўлсин. Сурункали хасталикка йўлиққанлар саломатлигини доимий тарзда назоратда ушлашлари керак.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
Меҳнат таътилига чиқмаган бўлсангиз, дарҳол ҳаракатингизни қилинг. Кейин имкон топилмаслиги мумкин. Кундузи астойдил излансангиз, интернетдан қўшимча иш ҳам топишингиз турган гап. Тадбиркорлар иложи борича хориждан ҳамкор қидиргани маъқул. Бу куз ойларида инқирозга юз тутишдан асраб қолувчи ягона имконият ҳисобланади. Кечқурун оила қурмаганларни ёқимли лаҳзалар кутади. Бўлғуси бахтингиз билан бирга табиат қўйнида дам олиш учун кетишингиз мумкин.
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Юлдузлар бугун истаган нарсангизни муҳайё қилишга тайёр эканликларини билдиришган. Хоҳ иш, хоҳ муҳаббат, шахсий ҳаётда бўлсин, аввало худо, қолаверса, юлдузлар сизга эзгулик нурларини сочишади. Бахтдан сармастлигингизни нафақат уйдагилар, балки қўшнилар-у иш жойингиздагиларгача кўриб гувоҳ бўлишади. Кечки пайт карточкангизга пул келиб тушади. Яна қувонасиз. Лекин саломатликка бепарво муносабатда бўлманг. Овқатланишга алоҳида эътибор беринг, соғлом турмуш тарзида яшашга ҳаракат қилинг.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
16 август куни оилангизда жуфтингиз билан етакчилик масаласида тортишиб қолишингиз эҳтимоли бор. Йўқ, бундай можаролардан кўра етакчиликни жуфтингизга қўшқўллаб топширинг. Агар шу билан аҳиллик сақланса, сақлана қолсин. Молиявий муаммолар бугун ўз ечимини топишга бироз қийналиши кутилади. Қўлингизда бор пулни эса дарҳол катта ишга тикинг. Акс ҳолда уни ҳам майда-чуйда қилиб йўқотасиз. Катта ишга тиксангиз, кўп ўтмай даромадини оласиз. Соғлиғингизга эътиборсиз бўлманг.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
Иш жойингизга етиб келгандан кейин ўз юмушингизни мустақил адо этинг. Гарчи ёнингизда сиздан кўра тажрибалироқлар бўлса-да, улардан ёрдам сўраманг. Муҳаббатга оиласизлар пича романтика қўшиб юборишса олам гулистон. Албатта ниятингизга етасиз. Чунки романтикада гап кўп. Кун давомида катта миқдорда пул йўқотишингиз, фирибга дуч келишингиз, нотаниш одамлар билан жанжаллашиб қолишингиз хавфи бор. Шунинг учун ҳар бир қадамни эҳтиёткорлик билан босаверинг.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
16 август куни ҳамкасблар билан орангиздаги муносабатларни мустаҳкамлаш ҳаракатида бўлинг. Агар бажараётган ишингиз ўта сифатли, гўзал бўлса-да, зинҳор мақтанманг, кўз тегади. Нима бўлганда ҳам бирга ишлайдиганлар ичида кимдир сизга хуфиёна ҳасад қилиши турган гап. Оиласизлар кун давомида романтик учрашувларни бошдан кечиришлари кутилади. Соғлиғингиз бугун панд бермайди. Шунга қарамай, оғир ҳазм бўлувчи таомлар ейишдан тийилганингиз дуруст. Чунки ёз иссиғи овқат организмингизга салбий таъсир эта бошлашини таъминлаши мумкин.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
Юлдузлар сизга ишингиз доирасида омад ваъда қилишган. Лавозимингиз ошиши муҳокамага қўйилса ҳам ажаб эмас. Бугун спорт билан шуғулланиш, саёҳат ва олис сафарни бошқа кунга қолдиринг. Оилада фарзандлар билан боғлиқ кичик муаммолар кўндаланг бўлиши мумкин. Муаммоларни бақир-чақирларсиз, тинч ҳолатда ҳам ҳал этсангиз бўлади. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг ва иложи бўлса, қатиқ ичиш билан чекланинг.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
16 августда шошма-шошарликдан сақланинг. Зиммангиздаги юмушни сифатли ва ўз вақтида адо этишга интилинг. Шошма-шошарлик юзингизни ерга қаратиши ҳеч гап эмас. Муҳаббатда бугун омадингиз чопмаслиги, аксинча, жанжалли вазиятларга дуч келишингиз эҳтимолдан холи эмас. Молиявий муаммолар эса ҳар кунгидан-да тезроқ, муваффақиятлироқ бартараф этилади. Кечқурун кимдир қўлингизга бир даста пул тутқазиши кутилади. Сурункали хасталикка чалинган бўлсангиз, ёз иссиғидан сақланинг.
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Эрта тонгдаёқ йўлингизга нияти бузуқлардан бири тўсиқ қўйишга ҳаракат қилиб кўради. Сиз ҳар қандай йўл билан унинг ниятини йўққа чиқаришингиз керак. Кун сиз учун яхши ёки ёмон ўтиши худди ўша кимса билан боғлиқ. Хаёлпарастликка берилмай, амалий ишга ўтсангиз, муҳаббатда албатта омадингиз чопади. Кун давомида саломатлигингизни қатъий равишда назоратга олинг ва тез-тез қон босимингизни ўлчатиб туришни унутманг. Кечқурун вақтингизни фарзандлар ва яқин инсонингизга бағишланг.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
15 август куни кайфиятингиз яхшилигига қарамай, негадир дам олишни ихтиёр этаверасиз. Бу лоҳаслик ўткинчи, балки меҳнат таътилидан чиққан бўлсангиз, ўрганиб қолган бўлишингиз мумкин. Фаол бўлишингиз шарт. Қарзларингиз кўпайиб қолган бўлса ажаб эмас. Уларни эгаларига қайтариш учун меҳнат қилишингизга, анча-мунча тер тўкишингизга тўғри келади. Қариндошлар кун бўйи сиздан ёрдам сўрашлари кутилади. Асабларни эҳтиёт қилинг.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
Сизни ким бўлишидан қатъи назар алдовли, шубҳали кўчаларга бошласа, дарҳол ортга чекининг. Харидларни амалга оширишга бел боғлаган бўлсангиз, маҳсулотларни синчиклаб текширинг, яроқлилик муддатига албатта назар солинг. Куннинг иккинчи ярмида молиявий муаммоларингиз ижобий ҳал бўлиши кутилади. Кечқурун сизни яқин дўст ёки қариндошлардан бири меҳмонга таклиф этиши мумкин. Бу меҳмондорчилик кайфиятингизга кайфият қўшади.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
15 август куни профессионал ишингиз билан боғлиқ қарорингиз нақадар тўғри қабул қилинганини англаб етасиз. Фаолликни камайтиринг, акс ҳолда организмингиз жисмоний зўриқишга учраши, бунинг оқибатида касаллик орттириб олишингиз ҳеч гап эмас. Оиласиз бўлсангиз, муҳаббатда ўта меҳрибон ва очиқ кўнгил билан танлаган инсонингизга нисбатан муносабат юритинг. Сизга майдакашлик умуман тўғри келмайди. Қолаверса, бўлғуси бахтингизга ҳам бу одат сира маъқул бўлмайди.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
Юлдузлар бирор масалада қарор чиқариш палласида қатъийликка амал қилишингизни маслаҳат беришмоқда. Йўқса, вазият сизнинг зарарингизга ишлаши мумкин. Тижоратчи бўлсангиз, бугун рақобатчилар билан орангизда муаммо бўлмайди. Аммо шахсий ҳаётингизда ҳам рақобатчи пайдо бўлиши кутилмоқда. Бу муаммони босиқлик билан ҳал этишингиз зарур. Кураш сизнинг ғалабангиз билан тугайди, ишонинг. Кечқурун тоза ҳаводан баҳра олинг. Ётар маҳалингиз сут маҳсулотларини истеъмол қилинг, тушингиз ширин кечади.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
Болохонадор қарорлар ва гапларни четлаб ўтинг. Ҳақлигингизни, истеъдодингизни буларсиз ҳам ими-жимида исботлаб, намойиш этиб қўйсангиз бўлади. Қўшимча билимлар олиш ва малака ошириш бугун муваффақиятли кечади. Агар оилали, фарзандли бўлсангиз, фарзандлар тарбиясига алоҳида эътибор қаратишингиз талаб этилади. Саломатлигингизни ҳам унутманг. Кечқурун ёлғиз қолиб эртанги кун учун режалар тузиб қўйсангиз ҳам зиён қилмайди.
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Бугун дам олиш куни ва сиз шунга қарамай, барибир тирикчилик илинжида турли юмушларга қўл уришга мажбурсиз. Аммо таваккалчиликка йўл қўйманг, бугун бу нарса сизга фойда ўрнига фақат зарар келтиради. Оилавий ҳаётда эса шубҳа-гумонларни юрагингиздан ҳайдаб солинг ва жуфтингизга меҳр кўрсатинг. Шунда шахсий ҳаётингиз янада гуллаб-яшнаш палласига кира бошлаганини сезасиз. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг. Саломатлигингиз масаласида бугун хотиржам бўлсангиз ярашади.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
Атрофдагиларга нисбатан камтарона муносабатда бўлинг. Ҳар бир юмушга масъулият билан ёндашинг. Кун давомида ҳамкасблардан бири сизга телефон орқали ёқимли хабар етказиши кутилади. Оила қурмаганлар бугундан романтик учрашувларни умид қилсалар бўлади. Соғлиғингиз кечга юбориб бироз панд бера бошлаганини ҳис этасиз. Бу шамоллаш билан боғлиқ ҳолат бўлиши мумкин.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
27 август куни ҳали мустақил ҳаёт қуриб улгурмаганлар ким биландир кўчада тасодифан танишиши, бу танишув орадан ҳеч қанча ўтмай муҳаббатга айланиши мумкин. Бугун банкдан кредит, танишлардан қарз кўтариш ва қарзларингизни қонунга зид тарзда узишингиз муваффақиятсизлик келтиради. Жуфтингизга бўлган муҳаббатни орттиринг. Қалбингизни қийнаб бўлса-да, шу ишни амалга оширинг, афсусланмайсиз. Кечқурун ёлғиз қолиб дам олинг.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
Жуфтингизга эътиборни кучайтиринг, меҳр кўрсатишни тезлаштиринг. Шунда биргаликда тоғларни толқон қиласиз ва ҳаётингиз эртакка айланади. Куннинг иккинчи ярмида қачонлардир сиздан катта миқдорда қарз олган одам қарзини қайтариши мумкин. Демак, ўзингизга ёққан ва рўзғор учун зарур буюмлар харид қилаверсангиз бўлади. Кечқурун олис сафарга отланиш, табиат қўйнида дам олиш ва келажак режалар тузиш хайрли ўтади.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
27 августда тушкун кайфият вужудингизга жойлашиб олиши кузатилади. Шунинг орқасидан яқин инсонларингиз гапирган гап ҳам ёқа қолмайди. Ўзингизни қўлга олинг, бардошли бўлинг, ҳаётга реал назар билан боқинг. Молиявий муаммолар ижобий ҳал бўлишини истасангиз, яна ўша бардош ва оптимизм зарур бўлади. Соғлиғингиз масаласида куннинг иккинчи ярмида врач кўригидан ўтсангиз, ўзингиз билиб оласиз. Ҳойнаҳой, сизни бош ва бел оғриғи безовта қила бошласа керак. Тижорат соҳасида ишловчилар бугун бошқа кунлардагига қараганда кўпроқ даромад олишлари эҳтимолдан холи эмас.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
Агар иш масаласида янги ва йирик лойиҳа ўйлаб топган бўлсангиз, бугун ўша лойиҳангизнинг ҳаётга тадбиқ этилиши омадли кечади. Нафақат бу соҳада ҳужжатларни тез фурсатда тахлаб биласиз, балки ишончли ҳамкорлар топишга ҳам улгурасиз. Шахсий ҳаётингиз осуда кечиши кутилади. Оила қурмаганлар романтик лаҳзаларни бошидан кечириш эҳтимоли бор. Кечқурун кимдир қўлингизга катта пул тутқазиши кутилмоқда. Сурункали хасталикка чалинган бўлсангиз, кун давомида ўзингизни эҳтиёт қилинг.
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
Тақдирнинг ўзи худо хоҳишига кўра сизга кўплаб ёқимли лаҳзаларни ҳадя этади. Айниқса, муҳаббатда ва пул масаласида омадингиз кулади. Иш жойингизда эҳтиёткорликка амал қилсангиз, ҳамкасблар қаршисида обрўйингиз янада ошган бўларди. 26 августда харажатларга зеб берманг, йўқса кечқурунга бориб чўнтагингиз қуриб қолиши турган гап. Молиявий аҳволни эса бугун яхшилашингиз анча мушкул кечади. Кечқурун сизни янги ва ёқимли танишув лаҳзалари кутади.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
Бугун олис юртга саёҳат, янги танишувларни бошдан кечиришингиз мумкин. Ҳаётингизда ҳам ижобий тарафга ўзгаришлар содир бўлишига гувоҳлик қиласиз. Ижодкорларни ҳам худо илҳомдан қисмайди. Кечга қадар кичик бўлса-да, бирор шедевр асарни тугатишингиз тайин. Оиласизлар кўз остига олган инсонни артистона усул ёрдамидагина ўз тарафига оғдиришлари мумкин. Танлаганингиз бундан бошқа усулга ҳадеганда бўйсуна қолмайди. Кун давомида қалбга, ҳис-туйғуларга эмас, тафаккурга суянган ҳолда иш тутинг.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
26 август куни яқин ўтмишда кимдир кўнглингизни оғритган бўлса ҳам эслаб ўтирманг. Кайфиятингиз тушиб, бу ишларингизга, ҳаётингизга, олға боришингизга жиддий тўсиқ қўйиши мумкин. Моддий аҳволингизни кечгача албатта яхшилаб оласиз. Баъзилар кечки пайт ўзларини ёмон ҳис эта бошлаши, юқумли хасталикларга чалиниш эҳтимоли бор. Дарҳол врач кўригига чопинг. Оммавий тадбирларда иштирок этманг.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
Муҳим ҳужжатларга имзо қўйишда ниҳоятда ҳушёр бўлинг, хатога йўл қўйманг. Хатога йўл қўйсангиз, сиз учун бу қимматга тушиши турган гап. Оилангизда кун бўйи хотиржамлик, аҳиллик, хурсандчилик, ҳазил-мутойиба ҳукм суради. Кечқурун ишдан кейин дўстлардан бири билан баҳслашиб қолишингиз кутилади. Лекин бу баҳсни ҳаётингизга аралаштирманг. Аниқроғи, кўчанинг ўзида ҳал этишга ҳаракат қилинг. Кечқурун вақтингизни жуфтингиз ва фарзандларингизга ажратинг. Кун давомида айрон ичиб юришингиз тавсия қилинади. Бу сизни иссиқ уришидан асрайди.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
26 август куни қовға буржи вакилларининг иши бароридан келади. Кечга бормай даромад олишга ҳам улгурасиз. Аммо харажат қилишга шошилманг. Тадбиркорлар ташкил этган музокаралар муваффақиятли ўтади. Бироқ фойдали шартнома имзолашни бошқа кунга қолдира туринг. Бугун бу амал муваффақиятсиз кечиши мумкин. Саломатлик масаласида махсус профилактика амалларини ўтказинг. Юқумли хасталикка учрашингиз хавфи сезиляпти. Врач кўригидан ўтишни ҳам унутиб қўйманг.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
Атрофдагилар билан мулоқотда дипломатларча йўл тутинг. Бусиз катта жанжал исканжасига тушиб қолишингиз ҳеч гап эмас. Кун давомида қўшимча даромад келтирувчи ишни ҳам уддалашингизга тўғри келади. Бу иш сизнинг кўпроқ вақтингизни олиши кутилади. Шу ишни деб кечқурун режалаштирилган дўстлар билан учрашувни ҳам унутишингиз мумкин. Шахсий ҳаётда ҳам жаҳлдорликка берилманг. Соғлиғингизни кўз қорачиғидек асранг!
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
Тақдирнинг ўзи худо хоҳишига кўра сизга кўплаб ёқимли лаҳзаларни ҳадя этади. Айниқса, муҳаббатда ва пул масаласида омадингиз кулади. Иш жойингизда эҳтиёткорликка амал қилсангиз, ҳамкасблар қаршисида обрўйингиз янада ошган бўларди. 26 августда харажатларга зеб берманг, йўқса кечқурунга бориб чўнтагингиз қуриб қолиши турган гап. Молиявий аҳволни эса бугун яхшилашингиз анча мушкул кечади. Кечқурун сизни янги ва ёқимли танишув лаҳзалари кутади.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
Бугун олис юртга саёҳат, янги танишувларни бошдан кечиришингиз мумкин. Ҳаётингизда ҳам ижобий тарафга ўзгаришлар содир бўлишига гувоҳлик қиласиз. Ижодкорларни ҳам худо илҳомдан қисмайди. Кечга қадар кичик бўлса-да, бирор шедевр асарни тугатишингиз тайин. Оиласизлар кўз остига олган инсонни артистона усул ёрдамидагина ўз тарафига оғдиришлари мумкин. Танлаганингиз бундан бошқа усулга ҳадеганда бўйсуна қолмайди. Кун давомида қалбга, ҳис-туйғуларга эмас, тафаккурга суянган ҳолда иш тутинг.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
26 август куни яқин ўтмишда кимдир кўнглингизни оғритган бўлса ҳам эслаб ўтирманг. Кайфиятингиз тушиб, бу ишларингизга, ҳаётингизга, олға боришингизга жиддий тўсиқ қўйиши мумкин. Моддий аҳволингизни кечгача албатта яхшилаб оласиз. Баъзилар кечки пайт ўзларини ёмон ҳис эта бошлаши, юқумли хасталикларга чалиниш эҳтимоли бор. Дарҳол врач кўригига чопинг. Оммавий тадбирларда иштирок этманг.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
Муҳим ҳужжатларга имзо қўйишда ниҳоятда ҳушёр бўлинг, хатога йўл қўйманг. Хатога йўл қўйсангиз, сиз учун бу қимматга тушиши турган гап. Оилангизда кун бўйи хотиржамлик, аҳиллик, хурсандчилик, ҳазил-мутойиба ҳукм суради. Кечқурун ишдан кейин дўстлардан бири билан баҳслашиб қолишингиз кутилади. Лекин бу баҳсни ҳаётингизга аралаштирманг. Аниқроғи, кўчанинг ўзида ҳал этишга ҳаракат қилинг. Кечқурун вақтингизни жуфтингиз ва фарзандларингизга ажратинг. Кун давомида айрон ичиб юришингиз тавсия қилинади. Бу сизни иссиқ уришидан асрайди.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
26 август куни қовға буржи вакилларининг иши бароридан келади. Кечга бормай даромад олишга ҳам улгурасиз. Аммо харажат қилишга шошилманг. Тадбиркорлар ташкил этган музокаралар муваффақиятли ўтади. Бироқ фойдали шартнома имзолашни бошқа кунга қолдира туринг. Бугун бу амал муваффақиятсиз кечиши мумкин. Саломатлик масаласида махсус профилактика амалларини ўтказинг. Юқумли хасталикка учрашингиз хавфи сезиляпти. Врач кўригидан ўтишни ҳам унутиб қўйманг.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
Атрофдагилар билан мулоқотда дипломатларча йўл тутинг. Бусиз катта жанжал исканжасига тушиб қолишингиз ҳеч гап эмас. Кун давомида қўшимча даромад келтирувчи ишни ҳам уддалашингизга тўғри келади. Бу иш сизнинг кўпроқ вақтингизни олиши кутилади. Шу ишни деб кечқурун режалаштирилган дўстлар билан учрашувни ҳам унутишингиз мумкин. Шахсий ҳаётда ҳам жаҳлдорликка берилманг. Соғлиғингизни кўз қорачиғидек асранг!
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
25 августда ҳар бир қалтис ишлар, суҳбатларни четлаб ўтишингизга тўғри келади. Йўқса, кўнгилсиз вазиятга тушиб қолишингиз мумкин. Ишда эса энг зарурларини амалга оширинг. Шунда пул ҳам, обрў ҳам етарли бўлади. Бугун қўлингизга келиб тушадиган пул оилавий инқироздан чиқиб олишингизда катта ёрдам беради. Қолаверса, сиз катта пулни қандай ҳолатда сақлашда тенгсиз ҳисобланасиз. Кечқурун уйдагилар билан мириқиб суҳбатлашинг. Яхшилаб дам олинг.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
Бугун ҳатто ўзингиз ёмон кўрган, кўришга кўзингиз бўлмаганлардан ҳам меҳрингизни аяманг. Чунки улар исталган вақтда сизга ёрдам қўлларини чўзиш учун тайёр туришади. Сиёсат ва иқтисодда сезиларли даражадаги ютуқларга эришишингиз учун бугун имкониятлар етарли бўлади. Иш жойингизда раҳбарларга нисбатан янада илиқ муносабатда бўлинг. Ишонинг, бу орадан кўп вақт ўтмай, сизга янги лавозим тақдим этиши мумкин. Кечқурун спортнинг енгил турлари билан шуғулланинг.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
25 август куни очиқ кўнгил одамлар билан кўпроқ ҳамсуҳбат бўлинг. Кейинги вақтларда жуда қаттиқ ишлай бошладингиз. Бугун дам олишни ҳам шундай ташкил этинг. Молиявий аҳволингиз ҳавас қилар даражада бўлади. Жуфтингиз ва фарзандларингизга совғалар харид қилинг. Хато бўлмайди. Тадбиркор бўлсангиз, яқиндагина шартнома имзолаган ҳамкорларга у даражада қаттиқ ишониб юборманг.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
Юлдузлар йирик лойиҳалар тадбиркорларга кўз кўриб қулоқ эшитмаган муваффақиятларни ҳадя этиши ҳақида башорат қилишган. Бу лойиҳалар хоҳ ижодий, хоҳ техник аҳамиятга эга бўлсин, барибир омадга эришасиз. Оиласизларнинг шахсий ҳаёти билан дўстлари қизиқиб қолиши мумкин. Бундай вазиятда сизга сукут сақлаш кўпроқ наф беради. Соғлиғингизни эҳтиёт қилинг. Ғийбатчилар даврасига қўшилиб қолишдан сақланинг.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
25 август куни эрта тонгда ўзингиз хоҳлаган, ўзингизга ёққан, кўнглингизга ўтиришган ҳар қандай ишни сира иккиланмай адо эта бошлашингиз мумкин. Муваффақият сиз томонда. Оилавий ҳаётда эса сизга бардош ёрдам бера олади. Оиласизлардан кимдир кун бўйи ажойиб бир инсонни учратиб қолиши, ораларида муҳаббатга ўхшаган туйғу пайдо бўлиши мумкин. Ҳа, сиз барчани ҳайратда қолдириб бир кўришдаёқ муҳаббат қулига айланасиз. Саломатлигингиз бугун панд бермайди, ишонинг.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
Бугун кайфиятингиз аъло даражада бўлади. Қарз олганлар қарзини қайтариб, киссангизни пулга тўлдиради. Тушга яқин эски қадрдонлар билан учрашиб кўнгил ёзасиз. Ишни ҳам шу қадар тез бажариб қўясизки, раҳбарлар ҳайратдан ёқа ушлашга мажбур бўлишади. Бугун тиббий кўрикдан ўтиш ва жарроҳлик амалиётларини бошдан кечириш муваффақиятли кечади.
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
24 августда сиз биринчи навбатда жуфтингизга нисбатан қалбингизда зоҳир рашк ва шубҳадан халос бўлиш учун кураш олиб боришингиз зарур бўлади. Чунки бу туйғулар бир кунмас бир кун оилангизни емириб битиради ва ёлғиз қоласиз. Профессионал касбингиз доирасида ҳам табиатингизга зид принциплардан воз кечиб, бошқалар каби осуда, хотиржам ва аҳилликда иш олиб боришингиз, тажрибангизни янада ошира бошлашингиз талаб этилади. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг. Жуда кайфиятингиз бўлмаса, ёлғиз қолинг.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
Бугун анчадан бери сизни қийнаб келган молиявий муаммо ниҳоят ижобий ҳал бўлади. Демак, ўзингиз орзулаган миқдорда пул топа билишингиз тайин. Қарзлардан қутулишга ҳам эришасиз. Яқин қавмларнинг баъзиларига эса моддий кўмагингиз жуда зарур, ёрдам бермасангиз бўлмайди. Аммо тежамкорлик биринчи ўринда туришини унутманг, акс ҳолда яна пулга зориқиш деган ярамас бир ҳолат сизни таъқиб эта бошлаши аниқ.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
24 август куни қандай йўл билан бўлмасин, кайфиятингизни кўтариб олинг. Ҳозирги замонда ўзингизни ўзингиз хурсанд этмасангиз, ҳеч ким бу ишни сиз учун адо этмайди. Агар кайфиятни кўтариб ола билсангиз, ишларингиз албатта бароридан келади. Акси бўлса, инқироз домида қолиб кетаверасиз. Иш жуда зерикарли бўлса ҳам ундан юз ўгирманг. Баҳоли қудрат адо этинг, сифат яхши бўлса, бу ишларнинг мукофоти ҳам бўлади албатта. Кечқурун олисдан ёқимли хабар эшитишингиз кутилади.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
Бугун иложи борича билимингизни оширинг, ишдан қочманг, янада кўпроқ ишлашга ҳаракат қилинг. Буларнинг барчаси обрў ва моддий жиҳатдан тўкинлик белгисидир. Оилалилар куннинг иккинчи ярмида фарзандларни олиб табиат қўйнида дам олиб қайтсалар ҳам зиён бўлмайди. Бугун уй олди-сотдиси, капитал таъмирдан чиқариш муваффақиятли кечади. Кечқурун ётишдан олдин қатиқ ичиш билан чекланинг, афсус чекмайсиз.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
24 августда ҳар бир сонияни қатъий назоратда ушланг. Мабодо хатога йўл қўйсангиз, ишларингиз ўлда-жўлда қолиб кетиши мумкин. Оила қурмаганлар муҳаббат бобида омадсизликка юз тутишлари кутилади. Лекин бундан фожиа ясаш сира шарт эмас. Ойнинг ўн беши ёруғ бўлса, ўн беши албатта қоронғи бўлади. Молиявий масалада бугун сиздан ўтадигани бўлмайди. Йирик харидлар қилиш учун дўконга ғизиллайверинг. Саломатликни сақланг.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
Шахсий ҳаёт ва ишингиз ҳақида яхшилаб мулоҳаза қилинг, режалар тузинг. Шунда муваффақиятсизликлар нари чекинади. Кун давомида дўстлар даврасида кўнгилсизликка ўхшаш ғалати ҳодисага гувоҳ бўласиз. Аммо бу ҳодисанинг сиз билан боғлиқлик жойи йўқ. Кечқурун таом истеъмолида ҳушёр бўлинг. Айниқса, кафе ё ресторанда кечки овқатни тановул қилишга қарор қилган бўлсангиз, таомларнинг яроқлилик муддатини текшириб олинг. Бугун кечқурун байрам тадбирлари ташкил этиш ва спиртли ичимлик истеъмоли муваффақиятсизлик келтиради.
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
23 август сиз учун ажойиб кунга айланади. Эрталабданоқ керакли одамлар билан қўнғироқлашиб, ишни бошлаб юборасиз. Меҳнат таътилида бўлсангиз, дам олишда давом этинг. Оиласизлар эса куннинг иккинчи ярмида бирдан икки киши билан танишишади. Танлаш имконияти ёмон эмас. Кун давомида, айниқса, кечқурун тоза ҳавода кўпроқ сайр қилинг. Саломатлигингиз ҳақида қайғуринг. Соғлиғингизни ўзингиз асрамасангиз, ҳеч ким асрамайди. Кечқурун илож топсангиз, айрон ичинг. У кун давомида вужудингизга ўрнашиб олган ғуборларни ҳайдаб солади.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
Бугун юлдузлар шинам квартира ёки уй сотиб олишингз мумкинлигини башорат қилишган. Агар пулдан қийналсангиз, дарҳол қарз кўтариб юборинг. Иш жойингизда муаммо кўзга ташланмайди. Бажарган ишларингиз раҳбарларга ёқиб тушади. Мукофотга лойиқ топилсангиз ҳам ажаб эмас. Оиласиз эркаклар муҳаббат изҳорини бугундан қолдирмасалар яхши бўларди. Кечқурун ёлғиз қолинг.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
23 август куни ҳар тарафдан сердаромад иш таклиф қилувчилар ёғилиши кутилади. Оиласизлар куннинг биринчи ярмида бўлғуси жуфтини учратишлари ҳам эҳтимолдан холи эмас. Ҳасадгўйлар ҳам кўпайгандан кўпаяди, сергак туринг. Кун давомида таваккалчиликка йўғрилган қарорлар қабул қилманг. Илгари режалаштирилган ишларни ўз ҳолича қолдиринг. Ўзгартишлар киритманг. Бугун тунда кўрадиган тушингиз ўнгидан келишини юлдузлар башорат қилган.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
Бугун анчадан бери таниш ва ишончли одамлар қуршовида бўлинг. Яхши таниш бўлмаганлар сизга кўнгилсизликларни келтириб чиқариши мумкин. Бундан ташқари, улар тарафидан таваккалчиликка асосланган ёлғонлар ёғдирилиши турган гап. Профессионал касбингизни адо этишда илҳомга ошно бўлинг. У сизга янги ва фойдали ғоялар ўйлаб топишингизда кўмак беради. Молиявий масалада бугун омадингиз кулмайдиган бўлиб турибди.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
23 август арслон буржида туғилганлар учун сердаромад келади. Сиз қўлингизга келиб тушган пулга катта ва серҳашам уй сотиб олишингиз ҳам мумкин. Муҳим ҳужжатларни имзолашда ниҳоятда ҳушёр бўлинг. Муҳаббатда фақат қалбингизга қулоқ тутинг. Атрофдагиларнинг маслаҳатларига умуман қулоқ солманг. Бу маслаҳатлар сизни боши берк кўчага олиб кириб қўйиши ҳеч гап эмас. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
Юлдузлар эрта тонгдаёқ керакли нарсаларни олиб дам олиш учун жўнашингизни маслаҳат беришади. Меҳнат таътилида бўлсангиз, яна яхши. Дам олиб қайтишингизга ҳеч ким халал бера олмайди. Молиявий муаммоларни ўйламанг. Уларнинг ўзи сизни топади ва сиз кўз кўриб қулоқ эшитмаган харидларга қўл урасиз. Кўча-кўйда ҳис-туйғуларни жиловлашга ҳаракат қилинг. Бўлмаса, жанжалли вазиятларга тушиб қоласиз. Сурункали хасталикка дучор бўлганлар саломатлигини назорат остида ушлашлари тавсия қилинади.
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
22 август куни кўпчилик тарози буржи вакиллари меҳнат таътилига чиқиши кутилади. Шубҳасиз, таътилни қай даражада мазмунли ўтказиш сизнинг қўлингизда. Қимматбаҳо қоғозлар ва муҳим ҳужжатларни тайёрлашда сергак туринг. Куннинг иккинчи ярмида дўкон айланиб зарур харидларни амалга оширишингиз мумкин. Бунинг учун пулингиз етарли. Аммо қимматбаҳо буюмлар харидини бошқа кунга қолдириб туришингиз лозим. Кечқурун оила қурмаганларни қайноқ учрашувлар кутади. Соғлиқни ва асабни асранг.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
Оиласизларга турмуш қуриш учун шошилмаслик тавсия этилади. Гарчи аллақачон ким билан турмуш қуришингиз маълум бўлса-да, шошилманг. Бўлғуси жуфтингизни яхшилаб ўрганинг. Бугун дам олиш, кабобхўрлик қилиш жуда ёқимли кечади. Фирибгар, ёлғончи, иккиюзламачилар тузоғига тушишдан ўзингизни эҳтиёт қилинг. Баъзиларнинг саломатлиги кун охирига бориб айниши мумкин. Бу ҳолатни халқона усул ёрдамида ҳам ижобий ҳал этса бўлади.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
22 августда ақлий меҳнат кишиларига омад кулиб боқади. Сиз нафақат раҳбарият ва ҳамкасблар олқишига сазовор бўласиз, балки чўнтагингизга яхшигина пул ҳам тушади. Бемор ётган қариндошлардан кун давомида хабар олиб қўйишни унутманг, савоби тегади. Оиласизлар бугун ҳис-туйғу эмас, тафаккурга қулоқ тутган ҳолда иш тутмоқликлари зарур. Чунки танлаганингиз охир оқибат кўнглингизга ўтиришмаслиги, сиз ўйлагандек идеал бўлиб чиқмаслиги мумкин.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
Юлдузлар бугун асосий вақтингизни спортнинг фаол турлари билан шуғулланиш ва чўмилишга бағишлашингиз лозимлигини уқтиришмоқда. Ёз ҳам жуда оз қоляпти. Бу имкониятдан унумли фойдаланиб қолинг. Меҳнат ҳам қараб турмайди. Меҳнат ёрдамида пул топасиз. Пул эса ҳаётингизни гулзорга айлантиради. Демак, бу масалада ҳам дангасаликка ўрин йўқ. Шахсий автомобилингизда қаергадир бориш муваффақиятсизлик келтиради. Кечқурун яқин дўстлар билан кафеда бир пиёла чой устида суҳбат қурсангиз ҳам фойдадан холи бўлмайди.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
22 август куни негадир уйингизда етакчилик қилгингиз келиб қолади. Аммо меъёрни унутманг, акс ҳолда жанжалга сабабчи бўласиз. Бугунги кунни тинчлик ва аҳиллик кунига айлантирсангиз, фойда кўпроқ бўлади. Аҳиллик баракани ҳам, бахтни ҳам қўшқўллаб тутқазади. Соғлиғингизни тиклаш учун профилактика олиб боринг, керак бўлса, парҳез қилинг. Серқатнов йўлларда жуда эҳтиёт бўлинг. Жароҳат олишингиз эҳтимоли бор.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
Юлдузлар бугун нафақат йўл, балки турмуш қоидаларига ҳам қатъий амал қилишингиз кераклигини башорат қилишган. Атрофдагилар билан мулоқотда ҳар бир гапни ўйлаб гапиринг. Бугунги кун энергетика нуқтаи назаридан жуда оғир. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг, шаҳарда яшасангиз, кино ёки театрга тушинг. Калорияли таомларни кўпроқ истеъмол қилинг.
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
Неки қарор қабул қилманг, уни амалга оширишдан олдин бир тарозига солинг. Токи сизга йўл-йўлакай зарар етказмайдиган бўлсин. Иш сифатига эътибор беринг. Шахсий машинангиз бўлса, олис сафарга отланманг. Йўловчи машиналарда кетганингиз маъқул. Бугун уй олди-сотдиси муваффақиятли кечади. Баъзиларни ангина, шамоллаш, бронхит ва ошқозон фаолияти бузилиши кабилар сал безовта қилиб ўтиши мумкин. Мутахассис кўригидан ўтсангиз, ҳаммаси аён бўлади.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
Қаранг, бугун бошлиқларингиз сизга жуда муҳим бир вазифани топширишга қарор қилган. Сиз эса керак-нокерак саволлар бериб уларнинг кайфиятини бузишингиз мумкин. Шунинг учун иложи борича қизиқувчанликни жиловлаб, оғир-босиқликда иш бажаришга киришаверинг. Оиласизлар фаолликни қўлдан беришмаса, албатта бугун орзусидаги инсонни учратишади. Бугун овқатланиш ва дам олиш режимига ўзгартиш киритиш хайрли кечади. Кечқурун яқин манзиллардан бирига меҳмондорчиликка боришингиз ҳам эҳтимолга яқин бўлиб турибди.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
21 августда нафақат иш, балки касбингизни ўзгартириш тўғрисида ҳам жиддий ўйлаб олишингиз лозим. Бугун сафар, олий ўқув юртига кириш, билим олиш, янги танишувлар ҳақидаги ғояларни ҳаётга тадбиқ эта билсангиз, ютуқ сиз томонда бўлади. Кечқурун оила қурмаганларни романтик учрашув кутади. Оилалилар эса жуфти билан бундан-да мароқлироқ суҳбатларни бошдан кечиришади. Ўзингизни эҳтиёт қилинг. Саломатлигингизга путур етказадиган амаллардан узоқроқ юринг.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
Гарчи ташқарида ҳаво бироз булутли бўлса-да, қалбингизда қуёш нур сочади. Оиласиз бўлсангиз, бўлғуси бахтингизни учратасиз. Оилали бўлсангиз эса жуфтингиз билан муносабатлар янада мустаҳкамланиши учун хизмат қилувчи лаҳзалар, вазиятлар юзага келади. Кечқурунга бориб организмингиз жисмоний зўриқиш натижасидами, ҳийла толиқиши мумкин. Бундай ҳолатдан чиқиб кетишда медитация ва қайноқ ванна қабул қилиш амаллари ёрдам беради.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
21 август куннинг илк лаҳзасидаёқ бажарак ишларни тизимга солиб олинг. Шунда ишлар бароридан келиши учун замин яратилади. Тижорат ва тадбиркорлик билан шуғулланувчилар янги ғоялар асосида иш бошлашлари зарур. Айниқса, тижоратчилар кейинги пайтда даромад кетидан қувиб ўзларига янги-янги рақобатчиларни орттириб олишган бўлса керак. Янги ғоялар шу муаммоларни ҳал этишда ёрдам беради.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
Қариндош-уруғ, оила аъзоларингиз билан жанжал келиб чиқишига йўл берманг. Майли, улар айбдор бўлса ҳам сиз ўзингизни босинг ва масалани тинч йўл билан ҳал этинг. Бунинг мукофотини кейин оласиз. Бугун организмингиз сизга умуман панд бермоқчи эмас. Демак, кечқурун спортнинг фаол турлари билан ҳам бемалол шуғулланаверсангиз бўлади.
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
Қачонлардир ўзингиз қанақадир сабаб билан бажара олмаган ишга қайтманг. Бу сизга умуман наф келтирмайди. Бугунги кун билан яшанг. Дам олиш куни бўлгани боис кўпроқ вақтингизни истироҳатга бағишланг. Эртанги кун учун куч тўпланг. Муаммоларингиз 20 август куни кечга қадар деярли бартараф этилади. Соғлиғингизни эҳтиётланг, тунда ётишдан олдин қатиқ ичиб ётинг, тушларингиз ширин, уйқунгиз осуда кечади. Бугун ғийбат усталаридан нарироқ юраверинг.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
20 августда тадбиркорлар иш юзасидан яқин ҳамкорлар билан мароқли суҳбат ўтказишлари кутилмоқда. Лекин шахсий ҳаётингиздаги баъзи кўнгилсизликлар жанжалларга ва жуфтингиз билан муносабатлар совуқлашишига сабаб бўлиши эҳтимолдан узоқ эмас. Молиявий масалада ҳам сизни юқори чўққилар кутмайди, аммо пулсиз ҳам қолмайсиз. Жисмоний ҳолатингиз ҳавас қилса арзигулик даражада бўлади. Бироқ асабларни бир даволатиб олишингиз лозим.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
Куннинг биринчи ярмида оммавий тадбирлардан бирида иштирок этишингиз мумкин. Умуман олганда, бу шунчаки тадбир эмас, яқин дўстлардан бирининг тўйи бўлиб чиқиши ҳам ҳақиқатга яқинроқ. Молиявий муаммоларни бартараф этишда, янги иш бошлаганда ва муҳаббатда сиз юқори чўққиларни забт этишингиз тайин бўлиб турибди. Оиласизлардан кимлардир орзусидаги инсонни топади. Чин қалбдан табриклаймиз! Бахтли бўлинг!
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
20 август куни шахсий ҳаётингизда фавқулодда танаффуслар юзага келганига гувоҳ бўласиз. Танаффуслар ҳам яхши, ҳам ёмон оқибатларга эга. Ҳадеганда яқин ўтмишдаги хатоларни эслайвермаслик учун руҳиятингизни бир тозалаб олинг. Кечки пайт айримларнинг хонадонида янги меҳмон туғилиши кутилади. Айримлар янги уйга кўчиб ўтиш ва уй таъмири билан банд бўлади. Рўзғор учун зарур жиҳозлар харид қилишади. Соғлиқни эҳтиёт қилинг.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
20 август том маънода сизнинг кунингиз эканини тан олиш шарт. Бир-бирини қувлаб ўтиб елкангизга қўнишга интилаётган омад қушларининг саноғи бўлмайди. Ижод кишилари бугун янада машҳурлашиб, ўзларининг янги ва шедевр асарлари билан тилга тушиши кутилади. Лекин соғлиқ масаласи ҳаво таъсиридами, безовта қилишни бошлаши мумкин. Сиз овқатланиш ва ҳаракатланиш қоида, меъёрларига амал қилинг, шунда безовталик енгил ўтиши муқаррар.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
20 август куни қизиқувчанлигингиз ортиб, Яратганнинг ҳар бир мўъжизасига ўзгача назар билан боқа бошлайсиз. Бир жиҳатдан бу яхши. Аммо иккинчи тарафдан ёмон. Баъзи оғзига кучи етмаганлар сизни ўта қизиқувчанликда айблаб, сиз ҳақингизда бўҳтонлар тарқатиши ҳам мумкин. Агар жуфтингиз билан муносабатларингиз совуқлашиб қолган бўлса, уни қайта аланга олдиришнинг йўл-йўриқларини қидиринг. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
18 август куни оилавий йиғилиб, кейинги пайтларда пайдо бўлиб қолаётган муаммоларнинг ечимини топишга ҳаракат қилинг. Бугун дала ҳовлингиз бўлса, томорқада тер тўкиш, мириқиб дам олиш учун муваффақиятли кечади. Тижорат билан шуғулланадиганлар бозордаги муҳитни яхши тарафга ўзгартириш ҳаракатига тушмасалар, тез фурсатда ютқазиб қўйишлари кутилади. Кечқурун кардиомашғулот билан банд бўлишга ҳаракат қилинг. Бу саломатлик учун жуда катта фойда беради. Кайфиятни ҳам кўтаради.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
Юлдузлар бугун сизга мўмай даромад ваъда қилишган. Бундан ташқари, азалий қарзларингиздан қутулиб, енгил нафас ола бошлашингизни башорат қилган. Ҳа, молиявий аҳволингиз осмони бугун булутларга бўйсунмайди. Куннинг иккинчи ярмида сизга хориждан сердаромад иш таклиф этишлари мумкин. Лекин бу масалани узоқ ўйлаш зарур бўлади. Соғлиғингизга ҳар сонияда эътибор қаратинг. Кечқурун спорт билан шуғулланишдан, спиртли ичимликлар истеъмолидан тийилинг.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
18 августда эрталабоқ майда-чуйда юмушларни уддалаб қўйинг. Кейин эса суйганингиз учун вақт ажратишингиз ҳам мумкин бўлади. Чунки сизни олдинда муҳаббатнинг энг тотли лаҳзалари кутади. Катта ишларга чалғисангиз, бу лаззатлардан қуруқ қоласиз. Пул масаласида ҳисоб-китобни пухта қилинг. Йўқса, катта йўқотишларга юз тутасиз. Саломатлигингизда муаммо пайдо бўлса, чорасини эртанги кун учун қолдирманг.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
Оиласизлар бугун куннинг биринчи қисмида бўлғуси тақдирини учратишади. У инсон нафақат ташқи кўриниши, балки ички дунёси гўзаллиги билан ҳам сизни ҳайратга солади. Муҳим ишларни амалга ошириш учун ёнингизда ўта ишончли одамлар бўлиши талаб этилади. Оилалилар шахсий ҳаётда ўзларини камтар тутишлари зарур. Агар фарзандларингиз улғайиб қолишган бўлса, улар билан ҳам бола эмас, балоғатга етган йигит ва қизлар каби муносабат юритинг.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
18 август куни сизни турли даражадаги жанжаллар, кўнгилсизликлар таъқиб этиши кутилади. Уларга чап бериш учун эса фақат уйда ўтиришингиз керак бўлади. Бемалол уйда ўтирган ҳолда яқинларингиз билан бирга вақтингизни мазмунли ўтказсангиз бўлади. Куннинг иккинчи ярмида саломатлигингиз панд бериши мумкин. Ўта иссиқ ҳаво юрагингизга салбий таъсир ўтказиш эҳтимоли бор. Демак, қуёш тиғида ҳам юрмаслигингиз тавсия этилади. Кечқурун оғир ҳазм бўлувчи таомлар истеъмол қилманг.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
Бугун юлдузлар даромад келтирадиган ишларга пул тикишингизни ёқлашмайди. Бу дастлаб даромад келтирадигандек туйилади-ю, аммо натижада йўқотишларга юз тутасиз. Оилали бўлсангиз, бугун жуфтингиз сизга муҳаббат осмонидаги энг ёрқин юлдузларни кўз-кўз қилади. Кечқурун дўстлар билан суҳбат қуриш, дала ҳовли ёки тоғда дам олиш муваффақиятли ва ёқимли кечади. Ўзингизни эҳтиёт қилинг
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
17 августда ўзгаларнинг ишларига аралашманг, ёрдам сўрашган тақдирда ҳам рад этинг. Чунки ўзингизга тегишли ишлар қалашиб ётибди. Саломатлигингиз тушдан кейин ёмонлаша бошлаганини ҳис этасиз. Дарҳол чорасини кўрмасангиз, хасталик зўрайиб кетиши ҳеч гап эмас. Қариндошлар билан кечқурун жиддий мулоқот кутади, тайёр туринг. Асосийси, бу мулоқотда тингловчи ролини бажаришингиз лозим. Шунда жанжаллар юзага келмайди.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
Бугун иш жойингизга келгач, бажарилган ишлар рўйхатини тузинг. Раҳбарларга ҳисоб беришингиз керак бўлади. Қачонлардир сизга ёмонлик қилган ҳамкасбларга камроқ ишонинг, сирларингизни айтманг. Рўзғор муаммолари йўл-йўлакай хамирдан қил суғургандек осон битади. Оиласизлар танлагани билан вақтинча учрашмай туришлари мумкин. Бунинг ҳам ўзига яраша сабаблари бор албатта. Кечқурун овқатланиш масаласида сергакроқ бўлинг. Енгил ҳазм бўлувчи таомларни танланг.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
17 август куни юқори натижаларга эришиш учун ҳеч кимнинг хаёлида бўлмаган усулларни қўллаган ҳолда ҳаракатлар содир этишингиз зарур. Муҳаббатда бардам бўлаверинг, жасорат кўрсатишдан уялманг. Романтик одамга айланинг. Кечқурун обрўли ва пулдор бир одам билан тасодифан танишиб қолишингиз кутилади. Соғлиғингизни эҳтиёт қилинг. Озиқ-овқат маҳсулотларининг яроқлилик муддатини кўздан кечиргачгина истеъмол қилинг.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
Шахсий ҳаётда ҳамманинг ҳам ўзига хос муаммолари бор. Уларни деб ўзни ўтдан чўғга уриш шарт эмас. Барча ташвишли лаҳзаларни ақлни ишлатган ҳолда бартараф этса бўлади. Пул масаласида ҳеч қачон таваккал қилманг, бу сизни янада оғир аҳволда қолдириши мумкин. Катмонингизда мавжуд ҳар бир тийинни қадрланг, тежаб ишлатинг. Шунда молиявий инқирозга юз тутмайсиз. Соғлиғингиз бугун аъло даражада бўлиши кутилмоқда.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
Жамоангиз орасида сизга нисбатан шубҳали қарашлар, ғийбатлар пайдо бўла бошлаганига гувоҳ бўласиз. Индаманг ва сукут сақлаш билан ғолиб бўлинг. Моддий жиҳатдан аҳволингиз яхши бўлади. Сизга пулдор танишлардан бири албатта ёрдам қўлини чўзади. Шамоллаш аломатлари кечқурунга бориб сезилиши мумкин. Дарров чорасини топинг-у, хасталикнинг олдини олишга ҳаракат қилинг. Кечқурун албатта тоза ҳавода сайр қилинг.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
Ҳамкасбларингиз орасида ўзингизни янада яхшироқ тутишга, барчалари билан мулойимроқ муомала қилишга интилинг. Куннинг иккинчи ярмида баъзилар олис сафарга отланишлари кутилади. Бу сафарга зинҳор шахсий автомобилингизда борманг, жароҳат олишингиз хавфи бор. Муҳаббатда эса дадиллик билан ҳаракатлар содир этинг. Сал бўшашсангиз, вақт сизнинг зиёнингизга ишлай бошлаши турган гап.
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
Бугун кунингиз анча оғир кечиши кутилмоқда. Шунинг учун эрталабоқ режани пухта қилмагунча кўчага чиқмаганингиз маъқул. Раҳбарларингиз сиздан анча хафа бўлганга ўхшайди. Бугун улар кўзига кўринмай қўя қолинг. Ҳали оила қурмаган бўлсангиз-у, танлаган инсонингиз билан муносабатларга путур етган бўлса, бу муносабатларга нуқта қўйишни бугундан қолдирманг. Кечқурун қайсидир қўшни билан сен-менга бориб қолишингиз эҳтимоли бор.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
16 август сизга осон бўлмайди. Бир тарафда шахсий муаммолар кўндаланг турган бир маҳал қариндош-уруғлар ҳам сиздан кўмак сўраб туриб олишади. Куннинг иккинчи ярмигача шу муаммоларни ҳал этиш пайида елиб-югурасиз. Бугун янги иш қидириш муваффақият келтиради. Башарти кимлардир кутилмаганда сизга янги иш таклиф этса, дарҳол рози бўлинг. Кечқурун ёлғиз қолинг ва яқин ўтмишдаги хатоларни сарҳисоб қилинг.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
Сизга меҳр билан ёндашувчи инсонларга ҳам худди шундай жавоб қайтаринг. Пул масаласида сира ташвиш чекманг, унинг ўзи сизни қидириб топади. Айниқса, куннинг иккинчи ярмида қўшимча даромад келтирувчи иш топсангиз, чўнтагингиз тезроқ пулга тўлган бўларди. Иммунитетни кўтариш пайида бўлинг. Аммо уни таблетка эмас, мева-сабзавотлар ёрдамида кўтаришингиз тавсия этилади.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
16 август куни иш жойингизда ҳеч ким билан жанжаллашманг. Ҳатто сизни шу жанжалга ундашса ҳам ўзингизни олиб қочинг. Йўқса, оқибатда ўзингизни бош айбдор қилиб, жанжал бошлаганларнинг ўзи сувдан қуруқ чиқиб кетиши мумкин. Жуфтингиз кун давомида бўлар-бўлмас талаблар билан асабингизни бузиши мумкин. Оғирроқ бўлаверинг. Овқатни танлаб-танлаб, чертиб-чертиб истеъмол қилинг. Денгиз маҳсулотларини зинҳор ея кўрманг.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
Юлдузлар жиддий огоҳлантиради. Бугун янги танишувлар шахсий ҳаётингизга зиён етказиб қўйиши мумкин. Айниқса, оиласи йўқлар ниҳоятда ҳушёр бўлишлари керак. Кун бўйи кимлар биландир жанжаллашиб қолсангиз-да, муаммони куч ёрдамида ҳал этишга уринманг, замон кўтармайди. Кечки пайт бемор қондошлар ҳолидан хабар олишингиз, қайсидир қариндошни оғир вазиятдан олиб чиқиб кетишингизга тўғри келиши мумкин. Соғлиғингизни асранг, асаблар қақшашига йўл қўйманг.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
16 август куни хоҳ иш, хоҳ шахсий ҳаётга тааллуқли бўлсин, сафарлардан воз кечинг. Рўзғорингизда камчиликлар бисёр, ўшаларни бартараф этиш билан банд бўлинг. Оиладаги мажбуриятингизни адо этмасангиз, жуфтингиз яна ранжиши мумкин. Кечқурун бадавлат танишлардан бири молиявий муаммоингизни ҳал этишда кўмаклашиб юбориши кутилади. Тижоратчи бўлсангиз, бугун мўмай даромаддан умид қилманг.
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
Ўтган кунлари ҳаддан зиёд кўп ишлаган бўлсангиз, бугун фаолликни сусайтиринг ва дам олинг. Акс ҳолда хасталаниб қолишингиз хавфи бор. Шахсий ҳаётда ўта талабчанлик муҳитга салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Агар танлаганингиз ёки жуфтингиз сизни ҳақиқатан севса, қадрласа, талаб қилиб ўтириш шарт эмас.
Куннинг иккинчи ярмида олис сафарга отланишни режалаштирган бўлсангиз, бу ишни бошқа кунга қолдиринг. Бугунги сафар сизга яхшилик келтирмайди.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
15 август куни эрталабданоқ олис сафарга отланганларга омад кулиб боқади. Бу сафар давомида эзгуликка тўла таассуротлардан ташқари иш жойингиздаги мавқеингизни ҳам яхшилаб оласиз. Муҳаббатда иллюзиядан қочинг. У сизга бахтсизликдан бўлакни ҳадя этмайди. Яқин дўстлардан бири сиздан қарздор бўлса, бугун қарзини қайтариши лозимлигини эслатиб қўйинг. Соғлиғингизни эҳтиёт қилинг. Кўча овқатини иложи борича айланиб ўтинг. Бугун тунда кўрадиган тушингиз ўнгидан келиши кутилади.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
Кўчада, жамоат транспорти ва бозорларда нотаниш одамлар билан мулоқотга киришманг. Банкдан кредит олишни мўлжаллаб юрган бўлсангиз, бу фикрингиз ҳам нотўғри. Кейинчалик қарзни қайтариш масаласида қийналиб қоласиз. Яхшиси, қариндошлардан ёрдам сўранг, улар албатта ёрдам беришади. Куннинг иккинчи ярмида дўстларингиздан бири катта бир ишни ҳамкорликда амалга ошириш таклифи билан мурожаат этиши мумкин. Дарров рози бўлманг, обдон текшириб олинг.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
15 август куни жанжал ва келишмовчиликларни иложи борича четлаб ўтишга ҳаракат қилинг. Айниқса бу жанжаллар аралашишга арзимаса, бекорга вақт ва асабни йўқотганингиз қолади. Бугун ўз истакларингизни ўзгалар истакларидан юқори қўйманг. Йўқса яқин келажакда ўзингиз ҳам ўзгалар каби оғир вазиятда қолишингиз мумкин. Тижоратчи ва тадбиркорлар кечки пайт катта бир ишга пул тикишлари кутилади. Бу ҳаракат ўзини оқлайди иншооллоҳ. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
Тадбиркор бўлсангиз, 15 август куни эрталаб янги лойиҳаларни ҳаётга тадбиқ этишни бошлайверинг. Омад албатта сиз тарафда бўлади. Тадбиркорлик билан шуғулланмайдиганлар эса иш сифатини янада оширишлари зарур. Шунда раҳбарият сизни мўмайгина мукофот билан сийлайди. Жуфтингиз сизни танқид қилса, худодан бардош тиланг-у, сукут сақланг. Сукут бало-қазоларни нари ҳайдовчи куч эканини унутманг. Табиий маҳсулотлардан тайёрланган таомлар истеъмол қилинг. Зарарли одатлардан воз кечиш бугун ишончли ва унумли кечади.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
15 август куни оила қурмаганлар муҳаббатда алданганини англаб етади. Аслида танлаганингиз сиз билан бир умр бирга яшашга лойиқлигига шубҳа назари билан қарагандингиз. Ўшандаёқ муносабатларни чуқурлаштирмаслик керак эди. Молиявий аҳволингиз бугун ижобий ҳал бўлади. Асаблар қақшаши кузатилиши мумкин. Мутахассис кўригидан ўтишни унутманг. Асосийси, ўзингизни кун давомида кўнгилсизликларга эмас, эзгуликлар учун тайёрланг, мослаштиринг, фақат шу тўғрида ўйланг.
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
14 август куни жуда оғир ишлар кутади. Шу сабабли сиз бу юкни кўтаришга ўзингизни эрталабдаёқ ҳар жиҳатдан тайёрлаб олишингиз шарт. Шахсий ҳаётни вақтинчага нари сура туринг. Бор эътиборни профессионал касбингиз билан боғлиқ ҳаракатлар содир этишга қаратинг. Кечки пайт хизмат сафарига жўнашингиз кутилади. Бу сафар сизга нафақат бир умр ёдда қолувчи онларни, балки мўмай даромадни ҳам ҳадя этади. Кечқурун ҳозирча шахси номаълум одамдан ёқимли хабар эшитасиз.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
Агар эрта туриб астойдил Яратгандан сўрасангиз, кунингиз ҳар тарафлама унумли ва ёқимли кечади. Меҳнат таътилида бўлсангиз, табиат қўйнида дам олиб қайтинг. Муҳаббатда оиласизлар танлаган инсони билан ўта нозик масалада баҳслашиб қолиши мумкин. Моддий жиҳатдан бугун қаддингизни янада тиклаб олиш учун қулай имкониятлар юзага келади. Аммо пулни ўзгалар ёрдами эмас, қалбингиз амрига бўйсунган ҳолдагина топасиз. Кечқурун уйингизга кутилмаган меҳмонлар ташриф буюриши кутилади.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
14 августда ҳам моддий, ҳам рўзғор билан боғлиқ муаммолар пайдо бўлиши мумкин. Куннинг иккинчи ярмида дўстларингиздан бирига зудлик билан яқиндан ёрдам кўрсатишингизга тўғри келади. Яқин кишингиз сизни танқид остига олиш эҳтимоли бор. Бу оиласизларга тааллуқли. Агар кўнглингиз ғаш тортса, танлаганингиз билан маълум муддатга учрашмай туринг. Вақт барча дардларга даво. Агар кечқурунга бориб шамоллаш аломатлари сезила бошласа, дарҳол чорасини кўринг. Кун давомида ғийбатчи ва иккиюзламачилардан нарироқ юринг.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
Жуфтингиз билан орангизда баъзи келишмовчиликлар юзага келиш эҳтимоли бор. Бундай вазиятларда туйғуларга эмас, ақл ва тафаккурга суянишингиз лозим. Тадбиркорлар бугун сафар ва мажлисбозликларни бошдан кечиришади. Фойдали шартномаларга имзо қўйиш ҳам қатордан қолмайди. Кечқурун асосан соғлиққа эътибор қаратинг. Серқатнов йўлларни кесиб ўтишда ниҳоятда ҳушёр бўлинг. Жароҳат олишингиз хавфи сезилмоқда.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
14 августда сира иккиланмасдан организмингизни турли зарарли таъсирлардан тозалаш ҳаракатини бошланг. Зарурат туғилса, тиббий кўрикдан ўтинг. Даволанинг, руҳан покланинг. Яратган эгамдан сўранг, у албатта бандасига меҳрини кўрсатади. Молиявий соҳада омад қуши елкамда деяверинг. Ўзингиз ишлаб қўлга киритган пуллардан ташқари, қарздорлар ҳам қарзларини қўлингизга тутқазишади. Кечқурун велосипедда сайр қилинг.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
Юлдузлар бугун куч сарфлашни эмас, балки йиғишни маслаҳат беришади. Бу кучлар сизга яқин фурсатда янги ишни дўндиришингизда жуда асқотади. Оиласизларга бугун муҳаббат бобида омад кулиб боқади. Уларнинг айримлари ўз муҳаббатини, келажак бахтини топади.
Иш жойингизда раҳбарлар сизни олқишлашга, мукофотлар билан сийлашга тайёр турганини унутманг. Рўзғордаги жиддий муаммоларни фақат мутахассис кўмагидагина бартараф этасиз.