munajjim_bashoratlari | Неотсортированное

Telegram-канал munajjim_bashoratlari - Мунажжимлар башорати

6758

Энг аниқ кунлик мунажжимлар башорати бизнинг каналимизда! Буржлар хақида қизиқарли маълумотлар ва тавсияларни кузатиб боринг. Админ👉 @acroc

Подписаться на канал

Мунажжимлар башорати

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

27 июньда нафақат иш жойингизда, балки хаёлот оламингизда ҳам қатъий тартиб ўрнатмасангиз, омадга эриша олмайдигандек бўлиб турибсиз. Ўзингизга, келажакка бўлган ишонч ҳиссини кучайтиринг. Шубҳа, иккиланишларга ўрин берманг. Пул билан боғлиқ ҳар қандай ишда эҳтиёт бўлинг. Кечқурун сизга кимдир бир даста пул олиб келиши кутилади. Пулларни тежаб ишлатсангиз, кам бўлмайсиз.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

Агар бугун қандайдир кўнгилсизликка дучор бўлишни истамасангиз, ниҳоятда эҳтиёткор бўлинг. Кунингиз жуда оғир, жароҳатларга бой бўлиш хавфи бор. Шунинг учун спортнинг ўта фаол турлари билан шуғулланманг, ҳаётингизга жиддий хавф солиши мумкин бўлган ҳаракатларни содир этманг. Оила аъзоларингиз билан жанжаллашиб қолишдан сақланинг. Кечки пайт молиявий аҳволингиз яхшиланади. Ёқимли харидларни амалга оширасиз.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

27 июнь куни асосий вақтингизни фаолликда кечиришингиз кутилади. Эрталабданоқ молиявий масалада ютуқларга эришишни ният қилгандингиз, аммо ора-сирада бошқа юмушларни ҳам бажариб қўйишингизга тўғри келади. Жуфтингиз билан орангизда ишларингиз кўплиги сабабли келишмовчиликлар юзага келиши мумкин. Агар ҳаммасини босиқлик билан тушунтирсангиз, келишмовчиликлар албатта барҳам топади. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

Ишхонадаги, уйдаги муаммоларни ижобий ҳал этиш учун гўё арслон қиёфасига киришингиз лозим. Бусиз ишларнинг бароридан келиши қийин кечади. Ҳамкасблар билан ҳам йўл-йўлакай муносабатларни янада мустаҳкамлашга ҳаракат қилинг. Шахсий ҳаётда жуфтингиз сиздан негадир шубҳалана бошлаши мумкин. Бу шубҳаларни йўққа чиқариб, романтикага айлантириш сизнинг қўлингизда.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

27 июнь куни биринчи қиладиган ишингиз раҳбарлар билан орангиздаги муносабатларни мустаҳкамлашдан иборат бўлиши лозим. Чунки олдинда мавқеингизни ошириш вазифаси турибди. Бу ишни фақат раҳбарларингизгина амалга оширади. Оиласизлардан кимдир кечқурун романтик учрашувга отланади. Бу учрашув бир умр ёдда қолиши учун танлаганингизга ажойиб совға ҳозирланг.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

Бугун зинҳор режаларингиз, ички сирларингизни бировларга дастурхон қилманг. Биринчидан, кўз тегади, иккинчидан, бу билан ўзингизни бало гирдобига ташлаган бўласиз. Ишхонангизда муаммо йўқ. Кечқурунга бориб бажарган ишларингизнинг мукофотини оласиз иншооллоҳ. Куннинг иккинчи ярмида уйдагиларингиз билан вақт ўтказишга ҳаракат қилинг. Уларнинг кўнглига қаранг. Ухлашга ётишдан олдин албатта тоза ҳавода сайр қилинг, сут ёки қатиқ ичиб ётинг. Тушларингиз тотли кечади.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

Юлдузлар қариндошлар билан биргаликда бугун даромад келтирадиган иш очишингизни маслаҳат беришяпти. Кун давомида атрофдагилар билан ширин суҳбатлар қуришга ҳаракат қилинг. Касбни ўзгартириш ва малака ошириш учун 26 июнь жуда қулай кечади. Саломатлигингиз ҳақида алоҳида қайғуринг. Агар бош оғриғи безовта қила бошласа, бу муаммони халқона йўл билан бартараф этсангиз ҳам бўлади.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11

26 июнь куни сиз кечаги тугатилмай қолган ишларни охирига етказишингиз шарт. Бугунги кун эса руҳий жиҳатдан анча оғир кечиши кутилмоқда. Шунинг учун бировлар билан жанжаллашмасликка ҳаракат қилинг, янги танишувлар сари талпинишдан тийилманг. Кечқурун ўтган яқинларингизни эслаб дуолар қилинг, уларга боқий дунё яхшиликларини тиланг. Овқатланишда жуда эҳтиёт бўлинг. Организмингиз суймайдиган таомларнинг яқинига ҳам борманг.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

Кунингиз оғир кечиши кутилмоқда. Бугунингизни тўлалигича назоратингиз остига олинг. Ҳар бир гапирадиган гапингиз, босаётган қадамингизни назоратга олмасангиз, бошингизга қўшимча қайғулар ёғилиши ҳеч гап эмас. Муҳаббатда даҳанаки баҳс-мунозаралар юзага келиши мумкин. Бу вазиятларни сабр билан енгиб ўта оласиз. Башарти оила қурмаганларнинг йўлига рақиблар кўндаланг бўлса, дарҳол уларни босиқлик ва яхши гаплар билан тинчлантириш зарур бўлади.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

26 июнь куни мавқеингиз ошиши кутилади. Куннинг биринчи ярмида шу қадар ажойиб муваффақиятларни қўлга киритасизки, ўзингиз ҳам ҳайратдан ёқа ушлайсиз. Лекин ҳар бир лаҳзани иложи борича блокнотга қайд этиб боринг. Кейинчалик зарур бўлиб қолиши мумкин. Саломатлик масаласида профилактика амалларини бошласангиз, хавфли хасталиклар сиз томонга қайрилиб ҳам қарамаган бўларди. Одам кўп тўпланадиган жойларга боришдан тийилинг.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

Кунингиз жуда сокин ўтиши кутилаётган бўлса-да, йўл-йўлакай қариндошлар билан жанжаллашиб олишга улгурасиз. Куннинг иккинчи ярмида яхшилаб дам олинг, ёлғиз қолинг. Шу баҳонада яқин ўтмишда йўл қўйган хатоларингизни хомчўт қиласиз, келажак ҳақида фойдали режалар тузиб оласиз. Кечқурун албатта тоза ҳавода сайр қилинг. Велосипед сайри ҳам фойдадан холи бўлмайди.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

Бугун тушга қадар кимлардир янги ишга жойлашиш учун ҳаракатлар содир этишни бошлашлари кутилади. Шундай экан, янги жойда бўлиб ўтадиган дастлабки суҳбатга пухта тайёрланинг. Иш топиб улгурмаган бўлсангиз, бу ҳаракатни тўхтатманг. Бугун бадиий китоблар ўқиш ва ёши улуғ қариндошларнинг маслаҳатларини олиш жуда хайрли кечади. Руҳий тушкунликка тушиб қолишдан сақланинг, бу саломатлигингизга салбий таъсир кўрсатиши мумкин.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

Бир хафтада 3 кг гача озишди. Натижалар дахшат!

Тўғри овқатланиш ва озиш дастури!

🔶 Хеч қандай диетасиз!
🔶 Спорт зал керак эмас!
🔶 Уй шароитида!
🔶 30 кунга меню!
🔶 Рухий енгилмаслик учун психологик усуллар
🔶 Малакали доктор тавсиялари!
🔶 Нархлари хам хамёнбоп хисобланган менюни
🔶 Қўшимча детокслар ичиш керакмас!

Дастлабки мижозлар бу дастур ёрдамида 10 кунда 3 кг озишди!

⚡️ Гўзал хаётни бугундан бошланг!

Қўлланма электрон кўринишида. Ва аудиодастур ҳам бор.

🔥Тўлиқ амал қилинса, натижага кафолат берамиз!

Қўлланмани сотиб олиш учун мурожаат қилинг👇

@tibtv

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Ишхонангизга келгач, юмуш бажаришда ҳаддан зиёд ўзингизга ишонган ҳолда таваккалчиликка йўл қўйманг. Юмуш мураккаб бўлса, сира тортинмасдан ўзингизга нисбатан тажрибаси кўпроқ ҳамкасбларга мурожаат этинг. Шахсий ҳаётда ҳаммаси текис эмас. Жуфтингиз, буёқда ота-онангиз билан муносабатларга ойдинлик киритиш илинжида куйиб-пишишингиз кутилади. Кечқурун тақдирингизда кескин бир бурилиш содир бўлиши мумкин, тайёр туринг.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

25 июнь куни ишхона ва уй ўртасида бўзчининг мокисидек чопишингиз кутилмоқда. Натижада ишингизда сифат йўқолади. Бошлиқлардан танбеҳ эшитасиз. Бугун спорт билан шуғулланиш, танани чиниқтириш кабилар муваффақиятли кечади. Кечқурун сизни оммавий тадбирга таклиф этишлари мумкин. Саломатлигингизни асранг. Асабларингизни зўриқишга қўйманг.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

Агар бугун мавқеингизни ошириш ниятида бўлсангиз, яқин ўтмишни эсга олинг. Ўша пайтларда тўплаган тажрибангизни ишга солинг. Кун давомида ажойиб бир инсон билан танишиб қолишингиз мумкин. У сизга келажакда маънавий озуқа берувчи билимларни сингдириши, шу соҳада яқиндан кўмак бериши эҳтимолдан холи эмас. Молиявий аҳволингиз бугун ҳавас қиладиган даражада бўлмайди. Шунинг учун қўшимча даромад келтирувчи иш топмасангиз бўлмайди.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

25 июнь куни ҳаётга реал кўз билан боқинг. Рўзғорингизда муаммолар қалашиб ётибди. Уларни бартараф этмасангиз сира иложи йўқ. Бугун иммунитетни кўтариш билан боғлиқ машғулотлар, амаллар, чўмилиш машқи муваффақиятли кечади. Жуфтингизга нисбатан димоғдорлик қилманг, агар шунинг дастидан жанжаллашган бўлсангиз, ғурурни бир четга суриб қўйиб узр сўранг.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

Юлдузлар бугун азалий режаларингиз амалга ошишини башорат қилган. Башарти улар сафар билан боғлиқ бўлса, демак, бугун олис сафарга отланишингиз кутилади. Пул, мерос билан боғлиқ тадбирлар, ҳуқуқшуносдан маслаҳат олиш амаллари муваффақиятли кечади. Яқинда дўстларингиздан бири билан жанжаллашиб қолган бўлсангиз, кечки пайт ярашиш учун имконият туғилади, уни қўлдан бой берманг. Соғлиғингизни эҳтиётланг.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

25 июнь куннинг биринчи ярмида тадбиркорлар учун ўта мураккаб шартнома ва келишувлар кўндаланг турибди. Афсуски, сиз бу ишга тайёр эмассиз. Шунга қарамай, ижобий натижа олишга ҳаракат қилинг. Шахсий ҳаётингизда сокинлик ҳукм суради. Фақат жуфтингиз билан бир-бирингизни беҳудага рашк қилавериш бас қилинса, нур устига аъло нур бўларди. Бугун олис сафарга отланманг, жароҳат олишингиз эҳтимоли бор. Шу жумладан, электр ва олов билан боғлиқ ускуналардан ҳам эҳтиёт бўлиб фойдаланинг.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Бугун кайфиятингиз куннинг биринчи ярмида талаб даражасида бўлмайди. Қандайдир тушкун ҳолатларни бошдан кечира бошлайсиз. Тақдирдан нолийсиз. Балки анчадан бери дам олишни унутиб қўйгандирсиз? Унда сира ўйлаб ўтирмай, дам олишни бошланг. Куннинг иккинчи ярмида сиз шундай бир инсонни учратасизки, у руҳий етуклик, поклик масаласида сизга ўз маслаҳатларини беради. Соғлиғингиз панд бераётганини сезсангиз, ўзингизни ёмон ҳис эта бошласангиз, билингки, бу атмосферада бошланган кучли магнит бўронлари ҳосиласидир. Ўтиб кетади.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

Тақвимда одамлар орасидаги хавфли рақам деб ном олган «24» рақами турган бўлса-да, бу кунингиз аъло даражада ўтиши кутилмоқда. Бунда сизнинг табиатан реалист эканингиз ҳам алоҳида аҳамиятга эга. Шахсий ҳаётда, муҳаббатда ҳам бирдай омадга эришасиз. Оиласиз бўлсангиз, бугун тўй кунини белгилаш хайрли кечишини унутманг. Саломатликни сақланг, атмосферада давом этаётган магнит бўронлари таъсирига тушиб қолишдан ўзингизни эҳтиёт қилинг.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

24 июнь ўз хатоларингиз ва ўйламай босган қадамларингиз жабрини тортишни истамасангиз, ҳар бир ишни пухта режа асосида амалга оширинг. Ижод, ошпазлик ва педагогика касби эгалари учун бугунги кун омадли кечиши кутилади. Сиз нафақат малакангизни ошириш бахтига муяссар бўласиз, балки атрофдагиларнинг олқишларига ҳам эришасиз. Соғлиғингизни асранг. Кечқурун кўпроқ вақтингизни тоза ҳавода ўтказинг.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

Тадбиркорлар учун бугунги кун унумли кечади. Сиз янги шартномаларга имзо қўясиз. Шунинг ўзи сизга қўшимча даромад келади деганидир. Иш жойингизда раҳбарлар ишониб янги лойиҳа топширишлари мумкин. Бош тортманг, бу лойиҳа сизга фақат фойда келтиради. Шу баҳонада моддий аҳволингизни ҳам яхшилаб оласиз. Бугун сизга ягона душман шошма-шошарликдир. Шундан эҳтиёт бўлинг.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

24 июнь куни ранжиш, зерикиш, жаҳл отига минишингиз учун ҳеч қандай сабаб бўлмайди. Сиз шу қадар сергак, қувноқ, артистона кайфиятга эга бўласизки, ҳозирнинг ўзида цирк саҳнасига чиқсангиз ҳам хато қилмайсиз. Молиявий аҳволингиз бундан ҳам яхши кечади. Ишдан кейин тўғри дўкон ё бозорга тушиб ўзингизга ёққан буюмларни харид қилаверинг. Аёллар эса гўзаллик салонига, ундан кейин дўконга бориб ажойиб кийимлар харид қилишса ҳам ортиқчалик қилмайди.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

Омадга эришиш учун ихтиёрингиздаги барча куч ва имкониятларни ишга солишингизга тўғри келади. Тажрибангиз ҳам бу масалада жуда асқотади. Моддий жиҳатдан ҳам муваффақиятга эришасиз, бироқ бошқа кунлардагидек эмас. Шунинг учун пулни жуда тежаб ишлатинг. Кечқурун кимдир қўлингизга бир даста пул тутқазиши кутилади. Сурункали хасталикка йўлиққан бўлсангиз, кун давомида саломатлигингизни назорат қилинг. Атмосферада магнит бўронлари давом этмоқда. Дори-дармонларингизни ёнингизда олиб юринг.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

23 июньда мавқеингизга путур етишини хоҳламасангиз, иш жойингизда ҳамкасблар билан дипломатларча муносабат юритинг. Бугун чўмилиш, аёллар учун гўзаллик салонига бориш муваффақиятли кечади. Халқона йўл билан организмни тозалаш пайида бўлсангиз, саломатлигингиз янада мустаҳкамланган бўларди.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

Бугун оиласизларнинг куни туғади. Сиз идеалингиздаги инсонни учратиб танишишингиз, бу танишув тез фурсатда муҳаббатга айланиши мумкин. Янги танишувлар пайтида жуда сергак туринг, эмоция, ҳис-туйғуларни жиловлашга ҳаракат қилинг. Кечқурун баъзи дўстларимиз хизмат сафарига жўнаб кетишлари кутилади. Бу сафар молиявий аҳволингиз яхшиланишига сабабчи бўлади. Қолаверса, профессионал касбингиз доирасида малакангиз ошади.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

23 июнь куни жамоада кузатувчи вазифасини ўташингиз лозим. Ҳамкасбларни кузатинг, лекин иш масаласида миқ этманг. Раҳбарлар ниманидир уқтираётганда, тилингизни тийиб тура қолинг. Шахсий ҳаётдаги муаммоларни бировлар ёрдамисиз ўзингиз мустақил тарзда бартараф этинг. Соғлиғингиз ёмонлаша бошлашини сезсангиз, врач кўригидан ўтинг. Серқатнов йўлларда эҳтиёт бўлинг, акс ҳолда жароҳат олишингиз ҳеч гап эмас.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

Анчадан бери яқинларингизданми, дўстларингизданми бири билан орангизда жанжал давом этарди. Шу жанжалга бугун худонинг қудрати билан барҳам берилиши мумкин. Бу жараён кайфиятингизни юқори чўққиларга олиб чиқиб қўйиши тайин. Ишхонада фаолликни оширган ҳолда зиммангиздаги вазифани аъло даражада уддалашга ҳаракат қилинг. Муҳаббатда ҳам сизга омад кулиб боқади.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

23 июнь куни ишларингиз бароридан келиб, сизга тинчлик бермаётган муаммолар аъло даражада ҳал бўлади. Кимлардандир қарзингиз бўлса, бугундан қолдирмай қарзларни узинг. Шунда рўзғорингизга янада мўлроқ баракотлар ёғилади иншооллоҳ. Саломатликдан бугун шикоятингиз бўлмайди. Фақат кечқурун яқинларингиздан кимдир кайфиятингизни бузиши мумкин.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

Қалбингизга қулоқ солманг, бугун фақат тажрибали ва сиздан ёши улуғлар маслаҳатигина сизга ёрдам бера олади. Шахсий ҳаётда реалист бўлинг. Эртакларга ишонманг. Яқиндагина қайсидир фирмага ишга жойлашган дўстингиз сизга қўшимча даромадли иш таклиф этиши кутилади. Оиласизлар бугун кечқурун романтик учрашувга чиқишлари эҳтимоли бор.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

Бугун сиз оммавий тадбирлардан бирида иштирок этишингиз мумкин. Бу тадбир жамият қаршисидаги обрўйингиз ортиши учун хизмат қилади. Молиявий жиҳатдан бадавлат дўстларингиздан бири сизга ёрдам қўлини чўзади. Тижорат билан шуғулланувчилар 22 июнь куни янги тараққиёт палласига киради. Бу қўшимча даромад манбаи пайдо бўлади деганидир. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

22 июнь куни иш бошлашда хавотир ва ҳадикларга ўрин қолдирманг. Улар сизнинг душманингиз эканини ҳам унутманг. Агар бир дақиқа хавотир ва ҳадик туфайли ишни тўхтатсангиз, фақат инқирозга юз тутасиз. Ундан ортиғига эришмайсиз. Эҳтиросларни жиловланг. Бу айниқса оила қурмаганлар учун фойдалидир. Кечқурун хизмат сафарига жўнаб кетишингиз эҳтимоли бор.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

Бугун олис сафар, коммунал соҳадаги муаммоларни ҳал этиш ва бошқа уйга кўчиб ўтиш амаллари муваффақиятли кечади. Мабодо ёлғиз қийналиб қолсангиз, дўстларингизни ёрдамга чақиришингиз ҳам мумкин. Азартли ўйинларнинг яқинига ҳам борманг, инқирозга юз тутасиз. Жисмоний аҳволингизни доимо назорат қила боринг. Шамоллаш, грипп каби хасталикларга йўлиқишдан сақланинг.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

22 июнь куни кўз тегишидан, ҳасад ва ғийбатларга қолишдан эҳтиёт бўлинг. Муҳаббатда ҳам ишларингиз у даражада беш эмас. Шунинг учун жуфтингиз ёки танлаганингиз билан иложи борича илиқ муносабат юритинг. Арзимаган гап билан орада жанжал пайдо қилишингиз ҳеч гап эмас. Руҳий зўриқиш ва жанжалли вазиятлардан қочинг. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

Бугун гўё актёрга айланмасангиз бўлмайди. Шу йўл билан атрофдагиларни ўзингизга қарата оласиз. Мавқени ошириш масаласида шошилманг. Бугунги кун катмонини тўлдириш ниятида бўлганлар учун омадли кечади. Тадбиркор бўлсангиз, сизга ўзига тўқ фирмалардан бири ўзаро ҳамкорлик таклиф қилади. Рози бўлинг. Бу фирма билан жуда узоққа борасиз.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

22 июнь куннинг биринчи ярмида дафъатан дангасалигингиз тутиши, шунинг натижасида кўнгилсиз вазиятларга тушиб қолишингиз мумкин. Агар уйда ишлашни хоҳлаётган бўлсангиз, раҳбарлардан розилик сўранг. Раҳбарият билан маош ва юқори лавозим хусусида бугунча гаплашмай туринг. Оила аъзоларингиз, жуфтингиз, фарзандларингиз даврасида кечқурун вақт ўтказишингиз сизга бир олам қувонч тортиқ этади.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

Бугун дўстларингиздан бирига жуда муҳим масалада ёрдам беришингизга тўғри келади. Атрофдагилар билан мулоқотда гўё оратор бўлишингиз лозим. Шусиз мақсага ета олмайсиз. Ораторлик энг чигал муаммоларга ҳам йўл топиш имконини беради. Лекин молиявий муаммоларга ораторлик шарт эмас. Бу ерда ақлни ишлатган ҳолда ҳаракатлар содир этиш зарур. Саломатлигингизни эҳтиёт қилинг.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

21 июнь куни ўз мақсадларингиз йўлида фақат олға интиласиз. Ҳатто, атрофингиздагиларни пайқамайсиз ҳам. Таваккал фақат олдинга юрасиз. Лекин билинг, жиддий муаммолар бу аҳволда ҳал этилмайди. Уларни ижобий ҳал этиш учун бир қадам олдинга, икки қадам орқага юриш усулидан фойдаланиш керак бўлади. Ортиқча шовқин кўтармай, ими-жимида иш тутсангиз, ҳар қандай вазиятни ўзингизга бўйсундира оласиз.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

Иш жойингиздаги раҳбарлар бугун сизга ўта масъулиятли бир ишни ишониб топширишлари мумкин. Демак, буёғига масъулиятни чуқур ҳис этган ҳолда ҳаракатлар содир этишингиз керак. Баъзиларнинг ишхонасида раҳбар ўзгариши мумкин. Янги раҳбарга эса ишчанлигингиз, масъулиятлилигингизни бошқатдан исботлашингиз зарур. Бугун тадбиркорларга шартномалар тузиш, муҳим ҳужжатларни имзолаш муваффақияцизлик келтиради.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

21 июнь куни ҳар бир вазиятга ҳазил-мутойиба ёрдамида баҳо беринг. Атрофдагилар билан мулоқотда ҳам бу усул сизга иш беради. Молиявий қийинчиликларни бошдан кечирмайсиз. Башарти бирор иш бошласангиз-у, охирига етказишга кўзингиз етмаса, бу ишдан воз кечинг. Шахсий ҳаётда мавжуд бўлган жиддий тўсиқлар бугун йўқ қилинади ва сиз яна жуфтингиз билан тотли ҳаёт кечиришда давом этасиз.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

Ҳаётдан тегишли хулосалар чиқариш учун ўзингизни ташқаридан туриб кузатинг. Бошқаларни нуқул танқид қиласиз, аммо ўзингизнинг хатоларингизни гўё кўрмайсиз. Оилалилар зудлик билан рўзғор кемтикларини тўлдириб, келаси ой учун мўлжалланган сарф-харажатларни хомчўт қилиб олсалар зиён қилмайди. Йўқса, бир кун келиб жуфтингиз билан яна шу масалада жанжаллашиб қолишингиз ҳеч гап эмас.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

21 июнь куни ҳар бир бажариладиган ишга ижодий ёндошишингизга тўғри келади. Муаммоларни ҳал этишда асосий калитни топсангиз, олам гулистон. Муваффақиятларнинг ўзи сизни қидириб келади. Шубҳали туюлган лойиҳаларга катта пул тикманг. Бугунги кун, айниқса, пулни бўлар-бўлмасга сарфлаб бўлмайиган кун эканини унутманг.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

☝️☝️ шу каналга уланиб олинглар, буржларни психологиясини ҳам бериб борамиз

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

Юлдузлар бугун оила аъзоларингиздан ёки қариндошлардан бири билан жанжаллашиб қолишингиз мумкинлигини башорат қилган. Башарти руҳиятни хотиржам тута олсангиз, жанжални четлаб ўтишнинг иложи ҳам бор. Жисмоний машқлар бажариш, йога билан шуғулланиш, қайноқ ванна қабул қилиш амаллари бугун хайрли кечади. Молиявий аҳволингиз ҳам кўнгилдагидек бўлиши кутилади. Саломатлик масаласини биринчи ўринга қўяверинг.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

20 июнь куни қачонлардир мияда пишитиб қўйган лойиҳаларни қайтадан эсга олиб ҳаётга тадбиқ этиш тадбиркорларга бир олам фойда ва лаззат ҳадя этади Бу ишда сизга яқинларингиз ҳам бажонидил ёрдам беради иншооллоҳ. Молиявий аҳволингиз аъло даражада, пулсизликдан шикоят қилишга асосингиз йўқ. Оила қурмаганлар қачонлардир романтик саргузаштларни биргаликда кечирган инсонни учратишлари ва муносабатлар қайтадан бошланиши кутилмоқда.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

Бугун умуман пулнинг кетидан қувманг, омадсизликка йўлиқасиз. Бунинг ўрнига маънавий озуқа қидиринг. Шунинг баҳонасида худо ризқингизни ҳам беради иншооллоҳ. Куннинг иккинчи ярмида яна пул билан боғлиқ бир ишга дуч келасиз. Бу иш сизга жисмоний зўриқиш ёки бошқа ноқулайликлар туғдирмайди. Таваккал қўл уриб кўраверинг, омадингиз келса, бир нарсали бўлиб қоласиз. Кечқурун ўзгалар илтимосига кўра уларнинг муаммоларини бартараф этиш билан банд бўлишингиз мумкин.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

20 июнь куни кайфиятингиз тушкун кўринишда бўлиши кутилмоқда. Шу сабаблими, ёрқин ҳодисалар, хурсандчиликлар ҳам сизга таъсир эта қолмайди. Нуқул йўқ жойдан муаммо ахтара бошлайсиз. Ишонинг, бундай кайфият билан узоққа бориб бўлмайди. Севимли хоббингиз билан шуғулланиб кўринг, балки шу кайфиятингизда ижобий ўзгариш ясар. Кечқурун оилавий байрам уюштиринг. Бу ҳам руҳан енгил тортишингизда асқотади.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

Уйингизда муаммолар қалашиб ётибди. Бугундан фойдаланиб уларнинг ижобий ҳал бўлишини таъминлашингиз лозим. Квартирангиз таъмирга муҳтож. Агар молиявий аҳволингиз кўтарса, таъмир ишларини бошлаб юборсангиз ҳам зиён қилмайди. Кун давомида оиласизларнинг айримлари бир пайтлар муносабатини бузган инсон билан учрашиб, ўртадаги муҳаббатни қайтадан қалбига жо этиши мумкин. Саломатлигингизни жуда эҳтиётланг.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

20 июнь куни ҳатто нафас ростлашга-да вақтингиз етмаслиги мумкин. Куни кеча раҳбарлар ишониб топширган лойиҳа устида ишлайсиз. Романтика ва учрашувлар, сайр, сафарга отланиш учун бугундан қулайини топа олмайсиз. Асосийси, жисмоний ҳолатингизга жиддий эътибор беринг. Кечқурун кимдир қўлингизга бир даста пул тутқазиши кутилади.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

19 июнь куни молиявий операциялар муваффақиятли якунланади. Даромаднинг бу қадар осон қўлга киритилганини кўриб ўзингиз ҳам ҳайратдан ёқа ушлайсиз. Лекин даромад қўлга кирди деб керак-нокерак нарсаларни харид қилишга киришиб кетманг. Хизмат сафари, романтик учрашувлар ва муҳим ҳужжатларни расмийлаштириш амаллари бугун омадли кечади. Кечқурун спорт билан шуғулланишингиз тавсия этилади.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

Бугун ўзингизга бўлган ишонч автомат тарзда ошишига гувоҳ бўласиз. Бу шахсий ҳаётда, иш масаласида кўзланган мақсадларга эришишингизда жуда асқотади. Сафарга чиқиш, пул жамғаришни бошлаш ва ҳамкасблар билан даҳанаки жанжаллашишлар бугун муваффақияцизлик ва кўнгилсизлик келтиради. Соғлиғингизга путур етмаслигини хоҳласангиз, овқатланиш рационингизни назорат қила боринг.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

19 июнь молиявий аҳволингиз ва мавқеингиз жиддий хавф остида қолиши кутилади. Ҳойнаҳой ўзингиз қулай имкониятларни қўлдан бой берган бўлсангиз керак. Атрофингизни ҳасадгўй ва иккиюзламачилар ўраб турибди, жуда эҳтиёт бўлинг. Оиласизлар бугун романтик учрашувдан умид қилсалар бўлади. Баъзилар кечки пайт биринчи муҳаббатини учратиб қолиши эҳтимолга яқин бўлиб турибди. Саломатликни сақланг.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

Тадбиркор бўлсангиз, турли шартлашувлар, келишувлар пайтида ўзингизни дипломатларча тутинг. Бу нарса ишларингиз бароридан келишида жуда муҳим аҳамият касб этади. Муҳим ҳужжатларни имзолашдан олдин албатта ҳуқуқшунос маслаҳатини олинг. Муҳаббатда стрессли лаҳзалар пайдо бўлиши мумкин. Агар жуфтингиз билан ўртангизда келишмовчилик юзага кела бошлаганини сезиб қолсангиз, дарҳол ўзингизни четга ола қолинг.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

19 июнь куни кўзингизга учраган одам шубҳалидек, сизни кўра олмаётгандек туюлаверади. Бундай ҳолатларга узоқ муддат эрк берманг. Нима қилиб бўлмасин, миянгиздан чиқариб ташланг. Атрофдагилар билан ҳазил-мутойиба аралаштирган ҳолда мулоқот қилинг. Ҳали ҳеч кимга маълум бўлмаган илоҳий истеъдодингиз бўлса, ҳозирча сирлигича қолиб тура турсин. Сиз зудлик билан иммунитетни кўтариш чораларини кўришингиз лозим.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

Агар ўта муҳим ишларингиз, суҳбатлар бўлса, уларни бошқа кунга қолдиринг. Сиз ишхонангизда раҳбардан улардан-да муҳимроқ топшириқ оласиз. Бу топшириқни бажаришда бир сония ҳам чалғишингиз мумкин эмас. Шахсий ҳаётда маълум муддат танаффусларни бошдан кечиришингиз мумкин. Нимаики ишга қўл урманг, экспериментлар ўйлаб топишга уринманг. Одатий ссенарий бўйича иш бажаринг.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

Муҳаббатда қалтис вазиятларга тушиб қолишдан ўзингизни эҳтиёт қилинг. Жуфтингизни, оиласиз бўлсангиз, танлаган инсонингизни танқид остига олишдан тийилинг. Хорижда ишлайдиган дўстларингиздан бири сизга мўмай даромадли иш таклиф этиши мумкин. Дарров розилик билдиринг. Иш жойингизда ҳам муваффақиятлар сизни кутиб туради. Ҳойнаҳой, мавқеингиз ошса керак. Пул масаласида тежамкор бўлинг, акс ҳолда инқирозга юз тутасиз

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

18 июнь куннинг биринчи ярмида сизни қийнаб келаётган баъзи саволларга жавоб топгандек бўласиз. Улар асосан молиявий масала ёки муҳаббат билан боғлиқ саволлар бўлиши мумкин. Агар бировлардан қарзингиз бўлса, бугуноқ тўлаб қўйинг. Олис сафарга отланманг, жароҳат олишингиз хавфи сезиляпти. Жуфтингиз билан келишмовчиликлар юзага келса, тортишишни ҳам, масалага ойдинлик киритишни ҳам бошқа кунга қолдиринг

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

Бугун юлдузлар дам олиш масаласига алоҳида эътибор қаратишингизни маслаҳат беришади. Кейинги кунларда жуда кўп ишладингиз, организм деярли жисмоний зўриқиш арафасида. Дарҳол тўхтаб нафас ростламасангиз, охири вой бўлиши ҳеч гап эмас. Тижорат билан шуғулланишни ният қилган бўлсангиз, олдин ишончли шериклар топинг. Бу ишни ёлғиз ривожлантира олмайсиз. Қариндошларнинг бири билан жанжаллашиб қолишингиз мумкин. Кечқурун яхшиси ёлғиз қолинг

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

18 июнь куни тоғ эчкиси буржи остида туғилганлар олисдан бир дунё янги хабарлар эшитишади. Улардан баъзилари сизнинг ҳаётингиз билан боғлиқ бўлиб чиқиши аниққа ўхшайди. Кечқурунга бориб ўзингизни ёмон ҳис эта бошлашингиз мумкин. Шамоллаган бўлсангиз керак. Дарҳол чорасини кўринг. Хона ҳавосини янгиланг кондиционерни тагига ётманг, малинали чойни бостириб-бостириб ичинг, ўтиб кетади. Кечқурун молиявий аҳволингиз дўстингиз ёрдамида ўзини тиклаб олиши кутилмоқда.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

Ёлғон, фириб, ғийбат ва ҳасаддан сақланинг. Бугун улар бир тан, бир жон бўлиб фақат сизни йўлдан оздириш, инқирозга юз тутдириш учун ҳаракат қилишади. Яхшиси, асосий эътиборни молиявий муаммоларни ижобий ҳал этиш ва рўзғор кемтикларини тўлдиришга қаратинг. Ишхонада асосий вазифани кўнгилдагидек адо этиш учун ҳаётий тажрибангиздан унумли фойдаланишингиз керак бўлади. Серқатнов йўлларда эҳтиёт бўлинг, жароҳат олишингиз хавфи бор.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

18 июнь куни кўп масалаларда фикрларингиз ва йўналишни ўзгартиришингизга тўғри келади. Агар раҳбарлардан мукофот ундириш ниятингиз бўлса, ишингизга янада жиддий эътибор қаратинг. Кундузи муҳим ҳужжатлар билан ишлашингиз эҳтимоли бор. Соғлиғингиз масаласида дўхтирга учрашишингиз зарур. Бош ва оёқ қисмингизда жиддий хасталик хавфи бор.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

17 июнь куни шу қадар ўзингизга ишонч билан ҳаракатлар содир этишни бошлайсизки, ҳеч қандай куч сизни мақсадларга етишингиз йўлида тўхтата олмайди. Муҳаббатда ҳам омадингиз кулади. Кечки пайт молиявий жиҳатдан баъзи тўсиқларга дуч келишингиз мумкин. Аммо улар ҳам қатъиятлилигингиз туфайли бартараф этилади. Кечқурун маданий дам олиш йўлларини қидириб кўринг. Саломатлигингиздан бугун шикоятингиз бўлмайди иншооллоҳ.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

Ёзда меҳнат таътилига чиқишнинг ҳам ўзига яраша файзи бор. Агар ҳақиқатан таътилга чиқишни режалаштирган бўлсангиз, режангиз албатта амалга ошади. Қариндошлар билан орангизда келишмовчиликлар юзага келмаслиги учун улар билан учрашиб гаплашмай турганингиз маъқул. Жуда зарур бўлса, СМС орқали мулоқот қилсангиз ҳам бўлади.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

17 июнь куни ниятларингиз, режаларингиз бир дунё бўлиши кутилади. Олға боринг, токи барча ниятлар ҳақиқатга айлансин. Шошма-шошарлик ва қайсарлик сизга фақат кўнгилсизликлар ҳадя этади холос. Шахсий ҳаётингизда сокинлик кузатилади. Агар овқатланиш режимини бузсангиз, дам олишга эътиборсиз муносабатда бўлсангиз, саломатлигингиз панд бериши тайин.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

Ўзингизга яхши таниш бўлмаганлар иш ёки шунга ўхшаш нарсаларни таклиф қилса, асло розилик билдирманг. Майли, улар сизга кўз кўриб қулоқ эшитмаган даромадлар ва муваффақиятларни ваъда қилишсин, розилик берманг. Ҳар бир масалага синчковлик билан муносабатда бўлинг. Профессионал касбингизда бугун сизга омад кулиб боқади. Оиласиз бўлсангиз, муҳаббатда ҳам муваффақиятларга эришасиз. Саломатликни сақланг.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

17 июнь куни ҳуқуқларингизни қаттиқ туриб ҳимоя қилинг. Сабаби, сизга нисбатан таниш-нотаниш одамлар адолатсизлик қилишлари мумкин. Бундай лаҳзаларда қаттиқ турмасангиз, ҳаётингиз издан чиқиб кетиши ҳам ҳеч гап эмас. Бугун йога билан шуғулланиш хайрли кечади. Бундан ташқари, асабларингизни ҳам бир кўрикдан ўтказиб олмасангиз бўлмайди.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

Муҳим ҳужжатларга имзо чекишингизга тўғри келса, жуда сергак бўлинг. Бундай масалаларда хатога йўл қўйиш жуда қимматга тушади. Бугун молиявий муаммоларингиз тўлалигича ижобий ҳал бўлмаслиги мумкин. Шунинг учун дўконга боргингиз келса, пулсиз боринг. Шуниси тинчроқ. Оила қурмаганлар ҳам кечқурун романтикадан умид қилаверсалар бўлади. Куннинг иккинчи ярмида сизни бош ва оёқ оғриғи, варикоз безовта қилиш хавфи бор.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

Тадбиркорлар бугун ҳамкорлари билан учрашиб, баъзи масалаларда келишиб олишларига тўғри келади. Ижодкорларнинг ҳам куни туғади. Агар кун бўйи кимдир сиздан ёрдам сўраса, албатта ёрдам қўлини чўзинг. Сизга бошқа бировдан албатта қайтади. Фақат кучингизни тўғри сарфланг, акс ҳолда организмингиз жисмоний зўриқишга дуч келиб, соғлиғингизга путур етиши мумкин. Кечқурун севимли китобларингиздан бирини мутолаа қилинг.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

16 июнь куни биринчи қиладиган ишингиз молиявий муаммоларни ижобий ҳал этишдан иборат бўлади. Тўғри, киссангиз аллақачон бўшаб бўлган. Уни тўлдириш учун анча-мунча тер тўкишга мажбур бўласиз. Куннинг иккинчи ярмида хизмат сафарига жўнашингиз кутилади. Бу сафар молиявий наф ҳам келтиради. Бироқ бу сафарни пухта режалаштириб олишингиз керак. Саломатлигингизни эҳтиёт қилинг.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

Бугунги кунингиз ёрқин ва қувончли лаҳзаларга бой бўлиши кутилади. Сиз билан бадавлат шахслардан бири қизиқиб қолган. Шунинг учун янги танишувлардан бош тортманг. Кун мобайнида пул масаласини ҳам тартибга келтиринг. Бўлмаса, ой охирига бориб пулсиз қолишингиз мумкин. Оила қурмаганлар яқиндагина танишган инсон ҳақида янги, бир-биридан ёқимли таърифларни эшитишлари кутилмоқда. Кечқурун соғлиғингизда салбий ўзгаришлар кузатилиши мумкин.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

16 июнь куни ҳар бир вазиятни ўз томонингизга оғдириш учун имкониятлар бир талай бўлади. Улардан қандай фойдаланиш ўзингизга боғлиқ. Ишхонангизда муаммо кўзга ташланмайди. Зиммангиздаги вазифани сидқидилдан адо этсангиз бас. Интернет орқали қўшимча даромадли иш топишингиз кутилмоқда. Кечқурун сизни меҳмонга чақиришлари мумкин. Бу меҳмондорчиликдан бир олам таассуротлар билан қайтасиз.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

Шахсий манфаатларингиздан бошқасини тан олманг. Шунда дард чекмайсиз, қалбингизни алам ва армон ҳисси банд этмайди. Маънан зарба бераётган дўст ва душманни сукут сақлаш билан енга оласиз. Миянгизда қўққисдан пайдо бўладиган янги ғоя ишхонадаги раҳбарларингизга ёқиб тушади, дўппини осмонга отаверинг. Саломатлигингиз кечки пайт панд бера бошлаш эҳтимоли бор. Зудлик билан врач қабулига шошинг.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

16 июнь бир сонияга бўлса ҳам яқин ўтмишга қайтиш фақат зиён келтиради. Сиз бугунги кун билангина яшанг. Бугунингизгина сизга қувонч ва шодликлар ҳадя эта олади. Молия масаласида қариндошларингиз билан орангизда жанжал юзага келиши мумкин. Кечқурун дўстлар даврасида бўлиб, уларга маълум бўлмаган қирраларингизни намойиш этасиз. Кун давомида баъзиларни бош ва оёқ оғриғи безовта қилиш эҳтимоли бор..

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

Афсуски, бугунингиз майда бўлса-да, кўнгилсизликларга бой бўлиши мумкин. Бу ишда ҳам, муҳаббатда ҳам учраши табиий. Атрофдагилар билан ҳам камроқ мулоқотга киришинг. Уларнинг қайсидир бири билан жанжаллашиб қолишингиз эҳтимоли бор. Кечқурун оила даврасида вақт ўтказинг. Ухлашга ётар паллангизда ҳамкасблардан бири қўнғироқ қилиб, ўзингиз ҳақингизда ажойиб бир янгиликни етказиши кутилади.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

15 июнь куни рўзғордаги энг жиддий муаммоларни бартараф этиш ҳақида бош қотирасиз. Агар бу муаммоларни ҳал этиш учун пул зарур бўлса, қариндошлардан қарз кўтариб турсангиз ҳам бўлади. Куннинг иккинчи ярмида уй таъмири билан шуғулланишингиз кутилади. Кечқурун ўзингиз танийдиган одам сизни алдашга, чув туширишга ҳаракат қилиб кўради, сергак туринг. Соғлиғингизни ўзингиздан бўлак ҳеч кимга ишониб қўйманг.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

Бугун фақат қалбингиз кўрсатган йўлдан боринг. Асло ўзгалар маслаҳатига қулоқ тутманг. Вужудингизда куч ва имкониятлар тўлиб-тошмоқда. Демак, ҳар қандай оғир юмушни ҳам ўз кучингизга таянган ҳолда уддалай оласиз. Оиласизлар муҳаббат бобида фақат қалб амрига бўйсуниб иш тутсинлар. Овқатланиш меъёрларини бузманг, спиртли ичимликлардан нарироқ бўлинг. Саломатлигингиз айний бошлаганини сезсангиз, врачга мурожаат этишни унутманг.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

15 июнда оилангизда юзага келган ўзаро тушунмовчиликларга ойдинлик киритишингиз керак бўлади. Муаммоларингизни фақат ўз куч ва имкониятларингизга таяниб ҳал этинг. Атрофдагилар билан мулойим муносабат юритмас экансиз, орангизда жанжал келиб чиқаверади. Шамоллашингиз хавфи бор, саломатликка алоҳида эътибор қаратинг. Кечқурун енгил ҳазм бўлувчи овқатлар истеъмол қилинг.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

Янги лойиҳалар ўйлаб топиш ниятингиз бўлса, ихтирочироқ бўлишингизга тўғри келади. Гарчи дам олгингиз келса, хориганингизни ҳис этиб турсангиз ҳам масъулиятдан ўзингизни олиб қочманг. Молиявий муаммоларингиз қачонки ҳуқуқшуносдан керакли маслаҳатлар олсангизгина ижобий ҳал бўлади. Кечқурун олисга сафар қилишингизга тўғри келиши мумкин. Борманг, бу сафарни бошқа кунга қолдиринг.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

15 июнь зиммангизга керагидан ортиқ мажбуриятни юкламанг. Ким бўлишидан қатъи назар сизга жавобгарлик талаб этувчи юмушларни юкласа, очиқчасига бош тортинг. Кимлардандир қарзингиз бўлиши мумкин. Имкон топсангиз, бу қарзларни бугун узиб енгил тортинг. Кечқурунги тоза ҳавода амалга ошириладиган сайр саломатлигингизга ижобий таъсир кўрсатади.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Бугун ишингиз ё шахсий ҳаётингиз билан боғлиқ муҳим бир масалани ҳал этишингиз лозим. Шунинг учун сизга озгина таваккалчилик зиён қилмайди. Асосийси, қалбингизга қулоқ тутган ҳолда иш кўринг. Атрофдагиларнинг маслаҳатига қулоқ тутманг. Жуфтингизни ҳуда-беҳуда рашк қилаверишдан тийилсангиз, биргаликдаги ҳаётингиз янада гўзаллашиб бораверади. Кечқурун кимларгадир бериш лозим бўлган қарзингизни қайтарасиз. Бундан ташқари интернет орқали қўшимча даромадли иш топишингиз ҳам эҳтимолдан холи эмас.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

Нимаики ишга қўл урманг, 27 июнь куни ўзингиз учун фойда олишга ҳаракат қилинг. Шунда арзимаган майда-чуйда ишлар ҳам сизга мўмайгина даромад келтириши тайин. Никоҳдан ўтиш, фойдали шартномаларни имзолаш ва молиявий муаммоларни ижобий ҳал этиш учун 27 июнь жуда қўл келади. Жуфтингизга бўлган эътиборни кучайтиринг. Саломатлигингизни сақланг, кечқурун тоза ҳаво сайрини унутманг.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

27 июнь куннинг биринчи ярмида илгари чала қолган ишларни битириб олишингизга тўғри келади. Профессионал касбингиз доирасида бугунги кун янги қирралар, тараққиёт учун қулай имкониятлар ҳадя этади иншооллоҳ. Сира бўшашманг, кечга қадар тер тўкинг, ана шунда кўзланган даромадга ҳам эга бўлишингиз осон кечади. Кечқурун ёлғиз қолиб, асабларингизни жойига келтиринг.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

Нималарга қодирлигингизни ҳамкасбларга исботлаш вақти етди. Ўзингизга ишонган ҳолда ҳаракатлар содир этаверинг. Кўзланган мақсадга етишингизда сизга ҳеч қандай тўсиқ кўндаланг бўла олмайди. Тижоратчи бўлсангиз, рақобатчиларнинг сизни синдириш йўлида чиранишларига эътибор берманг. Аксинча ўртадаги нифоқларни меъёрлаштиришга уриниб кўринг. Кечқурун грипп юқтиришдан сақланинг.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

27 июнь куни хусусий мулк ва мерос кабилар билан шуғулланишингиз кутилади. Бу масаладаги барча масъулият юки сизнинг гарданингизда бўлади. Кун давомида қўшимча даромад берадиган иш таклиф этишлари ёки жуда кичик фоизда банкдан кредит олишингиз мумкин. Дўстларингиз қайсидир юмушда ёрдам қўлини чўзишга ошиқса, рад эта кўрманг. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

Бугунча амалга оширадиган ишларингизнинг натижаси билан олдиндан қизиқманг. Бунинг ўрнига ишлайверинг, астойдил тер тўкинг. Натижасини албатта кўрасиз. Ўта муҳим шартлашувлар, битимлар ва олис сафар бугун муваффақиятли кечади. Хато қилишни хаёлингизгаям келтирманг. Бугун йўл қўйган хатоингиз узоқ муддат сизга кўнгилсизликлар ҳадя этиши мумкин. Кечқурун саломатлигингизни тиклаш билан шуғулланинг.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Тадбиркорлар бугун биринчи навбатда бизнес билан боғлиқ ҳуқуқий масалаларни ҳал этгачгина қайсидир йирик лойиҳа учун пул ажратсалар бўлади. Шахсий ҳаётда етакчиликка интилманг, бу сизга омадсизлик келтиради. Агар итоаткор вазифасини бажариб кўрсангиз, жуфтингизни янада яхшироқ таний бошлаган бўлардингиз. Кечқурунга бориб моддий аҳволингиз яхшиланиши кутилмоқда. Гарчи саломатлигингиздан шикоятингиз бўлмаса-да, осмон-у фалакдаги магнит бўронларини ҳисобга олган ҳолда иш тутинг.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

26 июнь куни жуфтингиз ёки танлаган инсонингиз билан орангизда совуқ муносабатлар пайдо бўлишини ҳис этасиз. Бу сизнинг қайсарлигингиздан бўлса не ажаб. Бу муаммолардан эса иш сизни чалғита олади. Ишга берилинг, фақат пул топиш ҳақида ўйланг. Соғлиғингиз куннинг иккинчи ярмига бориб ёмонлаша бошлаши мумкин. Бу қўрқинчли эмас, аммо барибир чорасини кўринг. Профилактика ҳеч қачон зиён қилмайди.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

Юлдузлар бугун эрталабдан ниҳоятда фаол бўлишингизни башорат қилган. Бироқ янги ишларга қўл уришда ниҳоятда эҳтиёт бўлинг. Орқа-кетингизга қарамай олға босиш сизга тўғри келмайди. Қайсидир гриппга учраган дўстингиздан хабар олишингиз бу хасталик сизга ҳам юқишини таъминлаши мумкин. Врач кўригига чопинг. Кечқурун хорижда яшаб пул топаётган дўстингиз ҳақида ёқимли хабар эшитасиз. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

26 июнь фақат оилавий, рўзғор юмушлари ҳамда молиявий муаммоларни бартараф этиш билан банд бўлишингиз тавсия қилинади. Агар таъмир ишлари бўлса, уларни ҳам тугатишингиз лозим. Шундан кейингина бошқа ишларга ўтсангиз ярашади. Интернет ишқибози бўлсангиз, бу ишни кечаси амалга оширинг. Бошқа вақтда фойдали ишлар билан банд бўлинг. Асосийси, соғлиқни сақлаш масаласига алоҳида эътибор қаратинг.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

Бугун омадингиз кулади, кунингиз хайрли бошланади иншооллоҳ. Ташқарида ҳаво иссиқ бўлишига қарамай, қалбингизда ҳануз сокинлик уфуради. Оммавий тадбирларда иштирок этишдан тийилинг. Шахсий машинангиз бўлса, кечқурун кўчага чиқмай қўя қолинг, жароҳат олишингиз мумкин. Сурункали хасталикка йўлиққанлар кун давомида саломатлиги ҳақида қайғурса зиён қилмайди. Молиявий муаммоларни танишлардан бири ҳал қилиб беради.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

26 июнь ҳаётингизда туб бурилиш юзага келиши кутилади. Албатта, бу ҳодиса танаффуслардан қочиб қолмасангизгина содир бўлади. Кўпчилик иш жойини ўзгартирса, баъзилар кўнглига ёққан ишга ўтишади. Оиласизлар учун кимнидир севиб қолишга зарурат туғилади. Куннинг иккинчи ярмида баъзилар олис сафарга жўнашлари мумкин. Кетишдан олдин ҳужжатларингизни яна бир карра кўздан ўтказиб олинг.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

Бугун қайси ишга қўл уришни мўлжалламанг, аввало сиздан ёши улуғ, тажрибаси кўп ҳамкасблардан албатта маслаҳат олинг. Бу сизга фақат фойда беради. Агар каттароқ буюм харид қилишни мўлжалламасангиз, молиявий аҳволингиз тобида бўлади. Танишлар, дўстлар, яқинларингиз билан жанжаллашиб қолишдан сақланинг. Асабни асранг.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

25 июнь куни кайфиятингиз байрамона бўлиши кутилмоқда. Фақат сизнинг қалбингизда байрам. Бу кайфиятни ҳеч қандай булут ёки тўсиқлар буза олмайди. Оиласизлар ажойиб бир инсонни севиб қолишади-ю, кечга қадар шу муҳаббат таъсирида сармаст бўладилар. Молиявий масалага келсак, харидлар кўп, аммо даромаддан дарак йўқ. Бугун заҳирадаги пуллардан фойдаланиб турасиз-да энди! Кечқурун оила қурмаганларни романтик учрашув кутади.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

Бугун имкон даражангиздан ортиқ масъулиятни зиммангизга олманг. Бу ишхонангиздаги профессионал касбингиз билан боғлиқ. Шахсий ҳаётда эса оиласизлардан кимдир тўй кунини белгилайди, оилалилардан биров оиласи билан ажралишни хоҳлаб қолади. Иккала вазиятда ҳам тафаккурни ишлатган ҳолда, чин юракдан ҳаракатлар содир этиш лозим. Иложи бўлса, ажрашмаганингиз маъқул. «Бўлинганни бўри ер», деб бекорга айтишмаган.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

25 июнь куни биринчи қиладиган ишингиз жуфтингизни ҳар кимга рашк қилавермасликдан иборат бўлиши лозим. «Бир кун жанжал чиққан уйдан қирқ кун барака кетади», деган халқ мақолига амал қилинг. Ишда эса ҳамкасблар билан муносабатларни мустаҳкамланг. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг. Кимгадир жуфти айнан кечқурун кутилмаган совға тайёрлаб туриши кутилади. Асабни асранг, организмни жисмоний зўриқишга йўлиқтирманг.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

Бугун куннинг биринчи ярмида бир инсон билан танишишингиз кутилади. Бу танишув сизга бир олам эмоция ҳадя этиши тайин. Демак, сиз аъло кайфиятда омадга, муваффақиятларга босқичма-босқич эришиб борасиз. Башарти анчадан бери саёҳат ҳақида орзу қилган бўлсангиз, 25 июнь куни шу орзунгиз ҳақиқатга айланиши мумкин. Бу орзунгиз қариндошлардан бирининг кўмагида ушалади. Соғлиғингизни асранг.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

25 июнь куннинг биринчи қисмида тушкун кайфиятда бўлишингиз кутилади. Иш ҳам, ҳаёт ҳам жонингизга теккан каби нолишдан бўшай олмайсиз. Бу кайфиятдан чиқиб кетиш учун қаергадир жўнанг ва ишонинг, йўл ва янги танишувлар кайфиятингизни асл ҳолига албатта қайтаради. Жуда бўлмаса, олисдаги қариндошларникига меҳмон бўлиб боринг. Аммо соғлиқни ҳимоя этиш, сурункали хасталикка чалинган бўлсангиз, дориларни ўзингиз билан ола юришни унутманг.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

24 июнь куни жуда тушкун кайфиятда уйқудан уйғонасиз. Ҳолатингизни кўрган борки, сиздан ими-жимида узоқлаша бошлаганини ҳис этасиз. Бунга яқинда сизни ташлаб кетган севикли инсонингиз сабабчи бўлса керак. Айрилиқ аламини кўтара олмаяпсиз шекилли…
Бундай вазиятларда руҳни ўзингизга бўйсундириб, иложи борича тезроқ тушкунлик ботқоғидан чиқиб кетиш пайида бўлинг. Кечқурун эртароқ уйқуга ётинг.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

Оила қурмаган бўлсангиз, бугун юз берадиган янги танишувлар сизга янги бахт калитини ҳадя этиши мумкин. Бу сизнинг интилишингизга боғлиқ. Келажак режаларни жуда эҳтиёткорлик билан тузинг, бу режаларга дўстларингизни киритманг. Куннинг иккинчи ярмида молиявий аҳволингиз яхшиланади. Серқатнов йўлларни кесиб ўтишда эҳтиёт бўлинг. Агар шаҳарда яшасангиз, кечқурун жуфтингиз билан кечки овқатни бирор кафеда тановул қилинг

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

24 июнь куни ортингиздан ғийбат тошлари отилаётганига гувоҳ бўласиз. Бу тошларга жавоб қайтара олмайсиз. Чунки сизда ғийбат тоши йўқ. Қутулишнинг бирдан-бир йўли сукут сақлашдир. Бугун яқин дўстлар билан ҳам мулоқот қилмай туринг. Орангизда жанжал келиб чиқиш хавфи бор. Имкон топа олсангиз, табиат қўйнида дам олиб қайтинг. Саломатликни қатъий назорат остига олинг. Ётар паллангизда қатиқ ичишингиз тавсия этилади.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

Юлдузлар бугунги кунингиз жуда қувончли ўтишини башорат қилишган. Оиласиз бўлсангиз, муҳаббатда омадингиз чопмайдиганроққа ўхшаб турибди. Қайғурманг, худонинг куни кўп. Бугун бўлмаса эртага албатта бахтингизни топасиз. Кечқурун қондошларнинг қайсидир бири билан гап талашиб қолишингиз мумкин.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

24 июнь куни романтикка айланишингиз зарур. Ана шундагина оиласиз бўлсангиз, танлаганингизнинг кўнглига йўл топа оласиз. Бугунга қадар фақат дўстликкагина кўниб яшардингиз. Севги билан яшашга негадир ҳайиқардингиз. Ҳайиқманг, муҳаббат сиз ўйлагандан ҳам тотлироқ дунё. Молиявий муаммоларни ўз фойдангизга ҳал этишда таваккалчиликка зинҳор йўл берманг. Башарти бировдан қарзингиз бўлса, бугуноқ қайтаринг. Бунинг мукофотини кейинчалик албатта оласиз.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

Оила қурмаганлар бўлғуси жуфти билан ораларида ҳаққоний туйғулар кезишига эришишлари лозим. Ишда эса ҳамкасблар билан муносабатларда қалбингизга қулоқ тутган ҳолда иш кўринг. Шунда муваффақият сиз тарафда бўлади. Кечқурун жаҳдга эрк бермаслигингиз тавсия этилади. Акс ҳолда яқинларингиз билан орангизда катта жанжал келиб чиқиши мумкин.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

Дам олишда тоғда эдим, кечроқ қолди)

Борми дам олаётганлар?

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Бугун ишда у даражада муваффақиятлар кўзга ташланмайди. Аммо бунинг сизга кераги ҳам йўқ. Асосийси, шахсий ҳаётингизда сокинлик ва аҳиллик кузатилади. Мана шунинг ўзи сизга керагидан ортиқ муваффақият демакдир. Куннинг иккинчи ярмида яқин дўстларингиз билан боғлиқ ёқимсиз воқеадан хабар топиб кайфиятингиз тушиши мумкин. Саломатлигингизни эҳтиёт қилинг. Атмосферадаги магнит бўронларидан сурункали хасталикка йўлиққанлар фақат мутахассислар кўмагида сақланишлари тавсия этилади.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

Юлдузлар бугун пул билан боғлиқ муваффақиятли лаҳзаларга ошно тутинишингизни башорат қилишган. Бу кунни анчадан бери кутгандингиз. Аммо ҳаяжонларга эрк берманг. Кўз тегиши мумкин. Куннинг иккинчи қисмида дам олишга, муваффақиятлар шаробини тотишга ҳақлисиз. Бугун ҳеч ким билан, айниқса, ишхонадаги раҳбарлар билан баҳслашманг, жанжаллашманг. Иложи бўлса, ишдан эртароқ чиқинг, яқин инсонлар учун совғалар харид қилиш палласи етди.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

23 июньда харажатлардан нарироқ бўлинг. Худо кўрсатмасин, пулларингизни сарфлай бошласангиз, тўхтатиш қийин бўлади. Оиласизлар тайёр турсин, бугун уларга рақиб рўбарў бўлади. Агар тушунса, яхшиликчасига нарига ҳайданг, тушунмаса, қай йўл билан бўлмасин, бўлғуси бахтингизни ҳимоя этинг. Кечқурун уйингизга меҳмонлар келиш эҳтимоли бор. Бундан ташқари, кечқурун кимдир қўлингизга бир даста пул тутқазиши ҳам кутилади. Саломатлигингизни эҳтиёт қилинг.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

Бугунги кун фақат сизники. Сафар, учрашувлар олий даражада ўтади. Ишхонангизда ҳам кайфиятингизни кўтарувчи бир қатор вазиятлар юзага келиши кутилмоқда. Аммо уларни бир-бирига чалкаштириб юборманг, акс ҳолда боши берк кўчага кириб қолишингиз ҳам мумкин. Рўзғордаги муаммоларни ўзгалар кўмагисиз бартараф этинг. Кейинги кунларда атмосферада ўта кучли магнит бўронлари юзага келиши кутилади. Сурункали хасталикка йўлиққанлар соғлиқни ҳамиша назоратда ушласинлар.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

23 июнь куни шубҳали ишлар, ҳамкорликлардан қочинг. Агар шу ишларга аралашиб қоладиган бўлсангиз, сизни ҳатто бойвачча танишларингиз ҳам қутқариб ололмайди. Яқин дўстларга бугун умуман қарз берманг ва ўзингиз ҳам қарз кўтарманг. Ҳотамтойлигингиз тутиб қарз бериб ёки олиб қўйсангиз, оқибатда бир тийинсиз қоласиз. Саломатлигингизни синчковлик билан назорат қилинг. Овқатланишда эҳтиёт бўлинг.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

Квартира ёки машина сотиб олишга тўғри келса, ҳужжатларга жуда сергак ҳолда имзо чекинг. Зинҳор хатога йўл қўя кўрманг. Сизни чув тушириб кетишлари мумкин. Кун давомида кутилмаганда ўзингизни ёмон ҳис эта бошлашингиз мумкин. Бу ё аллергия, ёки сурункали хасталик сабабли юз бериши мумкин. Аниқроқ айтадиган бўлсак, атмосферада кучли магнит бўронлари давом этмоқда. Мана шу саломатликка салбий таъсир кўрсатмай қолмайди. Яхшиси, касалхонага боринг ва муаммони тезроқ ҳал этиш ҳаракатида бўлинг.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Бугун ҳаётингизда содир бўладиган ҳар қандай воқеа-ҳодисага шукр қилган ҳолда ёндашинг. Омад, муваффақият, ёқимли лаҳзалар жуда секинлик билан ҳаётингизга кириб келиши мумкин. Бунга ўзингиз сабабчисиз. Яқин ўтмишда йўл қўйган хатоларингиз шу жараённи секинлашишга мажбур этган. Шахсий ҳаётда эса албатта омадга эришасиз. Кечқурун молиявий аҳволингиз яхшиланиб, дўкон айланишингиз ва ёқимли харидларни амалга оширишингиз кутилади. Саломатлигингизни эҳтиёт қилинг.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

22 июнь куни асло оқимга қарши сузманг. Иш жойингизда ҳамкасблар, уйда яқинларингиз билан елкама-элка турган ҳолда ҳаракатлар содир этинг. Куннинг иккинчи ярмида жуфтингиз билан жанжаллашиб қолишингиз кутилади. Бу ҳолат кайфиятингизга салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Агар шошма-шошарликка йўл қўймасангиз, молиявий муаммолар кечгача етмай ижобий ҳал бўлади. Кечқурун сафарга чиқиш, романтик учрашувлар ва уй юмушларини адо этиш учун муваффақиятли кечади.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

Бугун эски қадрдон дўстларингиздан бири билан у қадар узоқ бўлмаган манзилга сафар қилишингиз кутилмоқда. Амбулаторияда тиббий кўрикдан ўтиш ҳам бугун муваффақиятли кечади. Текширувлар саломатлигингиз жойида эканини кўрсатади. Куннинг иккинчи ярмида молиявий аҳволингиз ҳам ижобий тарафга ўзгариши мумкин. Кечқурун оила аъзоларингиз даврасида вақт ўтказинг.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

22 июнь куни нимаики ният қилган бўлсангиз, барчасига етишингиз тайин иншооллоҳ. Айниқса, ижодий ишлар, лойиҳалар, янги танишувлар ҳам хайрли кечади. Молиявий аҳволингиз ҳам яхши бўлиб, яқинларингизга совғалар харид қилиш ҳаракатига тушасиз. Аммо тежамкорлик ҳам ҳеч қачон зиён қилмайди. Оила қурмаганлар бугун ажойиб инсон билан танишиб, бу танишувни келгусида романтикага айлантиришлари эҳтимолдан холи эмас. Соғлиғингизни эҳтиёт қилинг.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

Юлдузлар 22 июнь куни нафақат камчиликларингиз, балки зарарли одатларга қарши ҳам кескин кураш чораларини кўришингиз лозимлигини уқтиришмоқда. Бу сизнинг атрофдагилар билан ўзаро мулоқотингизга ва жисмоний имкониятларингизга салбий таъсир кўрсатмай қолмайди. Овқатланиш режими, спорт билан шуғулланиш масаласини ҳам унутиб қўйманг. Ҳар қандай турдаги ишни адо этишда жисмоний зўриқиш бўлмаслигини таъминланг.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

22 июнь куннинг биринчи ярмида профессионал касбингиз билан боғлиқ барча ишларни йиғиштириб, шахсий ҳаётни тартибга солиш билан шуғулланинг. Тез-тез кайфияциз юришингиз саломатлигингизга ёмон таъсир этмаслиги учун жуфтингиз ва оила аъзоларингиз билан муносабатларни яхшилаб олишингиз зарур. Бугун жуфтингиз билан ёлғиз қолиш руҳий бардавомлик, бардамлик ҳадя этади.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Бугун ижод кишиларининг куни туғади. Илҳом парисининг марҳаматидан баҳраманд бўлиб, улар 21 июнь куни бир-биридан ажойиб асарларнинг ғоясини ўйлаб топишга муваффақ бўлишади. Кундузи қайсидир фирма сизга қўшимча даромадли иш таклиф этиши кутилади. Дарров рози бўлинг. Кечқурун фарзандлар ютуғидан ғурурланишингиз ва шунинг натижасида кайфиятингиз янада кўтаринки даражага етиши эҳтимолдан холи эмас.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

21 июнь куни катта ишга пул тиксангиз, сира афсусланмайсиз. Ёки рўзғор учун йирик жиҳоз харид қилиш ҳам алоҳида завқ бағишлайди. Баъзи дўстларимизнинг хонадонида кун давомида янги меҳмон дунёга келиши мумкин. Башарти сафарга отланаётган бўлсангиз, серқатнов йўлларда эҳтиёт бўлинг. Яхшиси бирон бир яқинингизни сафардош қилиб олинг.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

Бугун ишхонангиздаги ҳамкасблар қаршисида обрўйингиз бир поғона юқорилайдиган бўлиб турибди. Бу иш сифатини янада яхшилаш ҳаракатига тушишингиз натижаси бўлса керак. Оила қурмаганлар муҳаббатда романтик лаҳзаларга ошно тутинишади. Танлаганингиз билан узоқ суҳбатлар қуриб, гўё дунёни унутасиз. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг ва саломатлигингизни эҳтиётланг. Кун бўйи кўнгли қоралар, ғийбат усталари билан мулоқотга киришманг.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

21 июнь куни ҳар қандай йўл билан бўлса ҳам заҳирадаги пулларингизни сарфлаб қўймасликка ҳаракат қилинг. Агар аксини қилсангиз, кейин ўзингиз афсусда қоласиз. Сабаби, бугун молиявий муаммолар сиз хоҳлагандек юз фоиз ҳал бўлмайдиган бўлиб турибди. Бировдан қарз олишни ҳам мўлжалламанг. Эмоцияни жиловлаган ҳолда ҳаракатлар содир этинг. Соғлиғингиз кечқурунга бориб пича панд бериши мумкин. Буни тўғриласа бўлади, хавотир олманг.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

Бугун фақат ақлий меҳнатнинг орқасидан ўзингиз истаган даромадга эга бўла оласиз. Жисмоний меҳнатга умуман яқинлашманг, бекорга организмингиз зўриққани қолади. Оиласизлар куннинг иккинчи ярмида романтик учрашувларни бошдан кечиришади. Саломатлигингизни кун давомида назорат қилишдан тийилманг. Сурункали хасталикка йўлиққан бўлсангиз, дориларни вақтида ичиб, қон босимингизни тез-тез ўлчатиб туринг.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

21 июньда оила аъзоларингиз, узоқ-яқин қариндошлар билан муносабатларни мустаҳкамлаш ҳаракатида бўлишингиз лозим. Баъзиларини билиб-билмай ранжитиб қўйган бўлсангиз, бугун айни ярашадиган кунингиз. Сурункали хасталикка йўлиққанлар саломатликларини кўз қорачиғидек асрашлари керак. Кечқурун сизни оилавий тарзда меҳмонга таклиф этишлари кутилмоқда. Овқатланиш қоидаларини бузманг, ошқозонингизда муаммо пайдо бўлиши мумкин.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

Сиз гипноз таъсирига осон тушасизми йўқми?

каналга кириб буни текшириб кўринг 👇👇

/channel/+U4mZRMU4QIjfdUiK

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Бугун ҳаётингиз, профессионал касбингиз билан боғлиқ қандайдир ноодатий янгиликлар яратишингизга тўғри келади. Агар шу ишни амалга оширмасангиз, эртага ишхонага келгач, ҳамкасблардан ортда қолиб кетишингиз ва оқибатда раҳбариятнинг кескин танқидига учрашингиз мумкин. Саёҳат учун 20 июнь жуда қулай кечади. Агар ишингиз кўп бўлмаса, яқин масофага бўлса-да, саёҳат уюштирсангиз бўлади. Кечқурун қондошлар ҳолидан хабар олинг. Саломатлигингиз бугун панд бермайди. Молиявий муаммоларингиз ҳам қийинчиликларсиз ҳал бўлиши кутилади.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

20 июнь куни негадир фаоллигингизга путур етиб, бир қарорга кела олмай қийналишингиз мумкин. Аксига олгандек, гоҳ дўстлар, гоҳ қариндошлар сизни ишдан чалғитиб, кайфиятингизни буза бошлашади. Кун бўйи қандай транспорт воситасидан фойдаланишингиздан қатъи назар эҳтиёткорликни қўлдан берманг. Касалхонага тушиб қолишингиз хавфи бор. Молиявий аҳволингиз шу қадар яхши бўладики, сизга ҳавас қилса арзийди.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

Бугун юлдузлар кўпроқ яқинларингиз билан бирга бўлишингиз ва уй юмушларида уларга яқиндан кўмак беришингизни маслаҳат беришмоқда. Муҳаббатда оила қуришга улгурмаганлар эмоцияни жиловлашлари, танлаган инсонини камроқ рашк қилишлари зарур бўлади. Шу иккита нарса мавжуд бўлса, муваффақиятсизликка дуч келишингиз аниқ. Кечқурун ёлғиз қолинг ва келгуси ишларнинг режасини тузинг. Баҳонада руҳан дам оласиз.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

20 июнь ўта қаттиққўллик, дўстлар, яқинлардан иложсиз нарсани талаб қилиш сизга фақат зиён етказади. Агар уларнинг бири сизни маънан қўллаб-қувватлашга тайёр бўлса, чегарадан чиқмаган ҳолда иш кўринг. Молиявий муаммолар кечга қадар йўл-йўлакай ҳал бўлади, бу масалада қайғурмасангиз бўлади. Кечқурун овқатланиш режимига қайта-қайта кўз ташланг, спортнинг енгил турлари билан шуғулланинг ва иммунитетни кўтариш пайида бўлинг.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

Бугун барча муҳим учрашувлар, мажлисларни ортга суринг ва уй юмушлари билан шуғулланинг. Айни муддао. Молиявий жиҳатдан ҳеч кимдан кам эмассиз, аммо пулни бўлар-бўлмасга сарфлаш тавсия этилмайди. Шахсий ҳаётингизда содир бўладиган ҳар бир ҳодисага эътиборли бўлинг. Жуфтингизни бировларга рашк қилманг, у сизга садоқатли. Бекорга жанжал чиқади ва кайфиятингиз бузилгани қолади.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

20 июнь куни тадбиркорлар хорижий фирмалар билан фойдали шартномаларни имзолашлари кутилади. Агар яқиндагина тижорат бошлаган бўлсангиз, катта ишларга шошмай туринг. Худо берган даромадга шукр қилиб аста-секинлик билан олдинга интилинг. Организмингиз кучли, иммунитетингиз кўтаринки даражада. Шундай экан, йўл-йўлакай учрайдиган хасталикларни енгиб кета оласиз. Фақат сурункали хасталикка йўлиққанлар эҳтиёт бўлишлари зарур.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Бугун яқин инсонингиз билан орангизда баъзи масалаларда тушунмовчиликлар юзага келиши кутилади. Рўзғордаги муаммолар дастидан жанжаллашиб қолишингиз ҳам эҳтимолдан холи эмас. Лекин жанжал билан иш битириб бўлармиди. Амалда ҳаракат қилиш керак. Унақанги жанжалларни ортга суриб қўяверинг. Кечқурун анча-мунча харажатга тушишингиз мумкин. Бу сафарга чиқишингиз ёки яқин қондошларга совғалар сотиб олишингиз билан боғлиқ бўлиши ҳам мумкин.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

Бугун илгаригига нисбатан янада эътиборлироқ бўлишингиз талаб этилади. Тадбиркорлар куннинг биринчи ярмида мажлисбозликлар, янги шартномаларни имзолаш каби амалларни бошдан кечириши кутилмоқда. Ишхонангиздаги барча ишлар гўё фақат сизнинг елкангизга ташланган каби қанча ҳаракат қилманг, барибир улгура олмаётгандек бўласиз. Аммо аслида улгурасиз. Мукофоти бўлмиш моддий рағбатни ҳам қўлга киритасиз. Телефон орқали ўзгалар билан камроқ гаплашинг, кўнгилсизликка дуч келишингиз эҳтимоли бор.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

19 июньда кунингиз оғир кечиши кутилмоқда. Оғирлиги шундаки, муаммоларни бартараф этишда тўсиқларга дуч келасиз. Тўсиқларни енгиб ўтишда эса фақат дўстлар, яқин инсонлар ёрдам бера олади. Куннинг иккинчи ярмида молиявий масалани қийинчилик билан бўлса-да, ижобий ҳал этишингиз кутилади. Кечқурун қондошлар билан жанжаллашган бўлсангиз, ўша жанжалларга барҳам бериб ярашиш палласига киришингиз мумкин. Саломатлик ҳақида алоҳида қайғуринг.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

Кунингиз шундай ўтадики, сира зерикмайсиз. Зерикишга вақтингиз ҳам бўлмайди. Қачонлардир ўзингиз идеал даражага олиб чиқиб қўйган одамлар бугун панд бериб қўйишлари эҳтимоли бор. Врач қабулида бўлиш, аёллар учун ташқи кўринишига эътибор қаратиш ва даволаниш бугун хайрли кечиши кутилади. Агар йўлингиздан фирибгар ё кўнгли қора одамлар чиқиб қолса, дарҳол йўналишни ўзгартиринг.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

19 июнь куни турар жойни кенгайтириш масаласида ҳаракатлар содир этасиз. Ака-укалар билан бирга тор уйда яшаётганлар зудлик билан алоҳида уй топиб кўчиб ўтишлари зарур. Йўқса, одатий жанжаллар, баҳслар тугмайди. Оилалилар фарзанд тарбияси ва ўқишига эътибор қаратишлари зарур бўлади. Пул масаласида янги имкониятлар пайдо бўлса, бу имкониятни қўлдан бой берманг. Бугун сиз соғлиғингиздан умуман шикоят қилмайсиз. Қандай яхши!

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

Бугун юлдузлар сиз учун реванш куни бўлишини башорат қилишган. Яъни, қачондир сизни ноҳақ ҳақоратлаган, обрў ва шаънингизга путур етказишга уринган кимса ўзи қўнғироқ қилиб ёки ёнингизга келиб узр сўрайди, тавба қилади. Муҳим ҳужжатлар билан ишлаш жараёнингизда майда кўнгилсизликлар юзага келиш эҳтимоли бор. Сурункали хасталикка йўлиққан бўлсангиз, кун давомида соғлиғингизни қатъий назорат остида ушланг.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Бугун янги ёки ноодатий, ғайриоддий ишларга қўл урмаганингиз маъқул. Муваффақиятсизликка учрашингиз мумкин. Шахсий ҳаётда ҳам фақат олға интилишдан тийилинг. Ҳар бир айтадиган гапингизни обдон ўйлаб, мулоҳаза қилиб, ана ундан кейин тилингизга кўчиринг. Кечқурун дўстларингиздан бири сизни меҳмонга таклиф этиши кутилади. Оила қурмаганлардан кимдир романтик учрашув тараддудини кўраверсин. Соғлиғингизни жудаям эҳтиёт қилинг

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

18 июнь куни атрофдагилар, ишхонадагилар, уйдагилар билан бир хил муносабат — илиқ муносабат юритишга, шу балансни бузмасликка ҳаракат қилинг. Иш бажаришда ҳаётий тажрибангиздан унумли фойдаланинг. Йирик харидлар бугун сизни инқирозга юз тутдириши мумкин. Уларни бошқа кунга қолдиринг. Овқатланиш қоидалари ва меъёрига қатъий амал қилсангиз, саломатлигингизга путур етмайди иншооллоҳ

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

Неки ишга қўл урманг, қаерга борманг, ким билан суҳбатлашманг, ким ҳақида ўйламанг, фақат қалб амрига қулоқ тутган ҳолда йўл тутинг. Бугун сизга на дўстлар, на ёши улуғларнинг маслаҳатлари ёрдам беради. Фақат ва фақат қалбингиз сизни сувдан қуруқ олиб чиқа олади. Жисмоний зўриқиш келтирадиган ишлардан нарироқ бўлинг. Ошқозонингиз, бош қисмингизда куннинг иккинчи ярмига бориб муаммо пайдо бўлиши мумкин. Врач кўригидан ўтишга эринманг. Молиявий аҳволингиз кечқурун худонинг қудрати билан бир зумда ҳал бўлиши кутилмоқда

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

18 июнь куни харажатларингиз даромадларга нисбатан кўпчиликни ташкил этади. Шунинг учун харид масаласига синчковлик билан ёндашинг. Энг зарур жиҳоз ё буюмларнигина сотиб олинг. Бугун руҳий етукликка эришиш учун жуда қулай имкониятлар пайдо бўлади. Агар шу имкониятлардан унумли фойдаланиб, руҳингизни янада тетиклаштирсангиз, кўтаринки ҳолатга келтирсангиз, саломатлигингиз билан боғлиқ баъзи муаммолар йўл-йўлакай автомат тарзда ижобий ҳал бўларди. Кечқурун олис сафарга чиқиш муваффақиятли кечади

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

Бугун асло организмнинг жисмоний зўриқишига йўл қўя кўрманг. Саломатлигингизга путур етиши тайин. Мабодо ишлаш жараёнингизда толиқишни ҳис эта бошласангиз, албатта ишни ташланг-у, маълум муддат истироҳат қилинг. Шахсий ҳаётда танаффуслар эълон қилиш учун бугунги кун муваффақиятли кечади. Йирик харидлардан юз ўгиринг, молиявий аҳволингиз 18 июнь куни ҳавас қиладиган даражада эмас

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

18 июнь куни паризод буржида таваллуд топганларнинг кайфияти жуда яхши бўлмаслиги кутилади. Лекин эътибор қилманг, асосийси, жуфтингиз билан орангизда жанжал келиб чиқишига йўл қўймасангиз бас, қолгани йўл-йўлакай яхшиланиб кетаверади. Бугун ўзгалар маслаҳатига амал қилган ҳолда иш кўриш, олис сафарга отланиш омадли кечади. Жаримага тортилишдан, жароҳат олишдан сақланинг

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Ташқарида ҳаво айниган, сизнинг қалбингизда ҳам худди шундай ҳолат кузатилиши мумкин. Агар бунга яқин инсонингиз билан бўлиб ўтган даҳанаки жанжаллар сабаб бўлса, тинчланинг. Бу ҳолат тез фурсатда ўтиб кетади ва ишларингиз бароридан кела бошлайди. Кечқурун яна хурсанд бўласиз. Пластик карточкангизга мўмайгина пул келиб тушади. Бу жанжаллардан асар ҳам қолдирмайди. Дунё шундай яралган-да! Саломатликни, асабларни асрайверинг. Улар сизга ҳали кўп керак бўлади.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

Юлдузлар бугун дам олиш ҳамда фақат рўзғор юмушлари билан банд бўлишингизни маслаҳат беришмоқда. Ишхонадаги иш қочиб кетмайди. Аммо жуфтингиз билан бўладиган жанжал жонингизга ҳам тегиб кетган. Шунинг учун тинчгина оиладаги мажбуриятингизни адо этинг-да, кейин профессионал иш билан шуғулланинг. Ҳужжат йўқотган бўлсангиз, бугун куннинг иккинчи ярмида топилиши кутилмоқда. Кечки пайт тижорат соҳасида сизга ҳамкорлик таклиф этишлари мумкин.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

17 июнь куни ҳеч бўлмаса бир дақиқагина яқин ўтмишга қайтгингиз келиб қолади. Сиз ўзингиз учун жуда қадрдон бўлган бир инсонни ранжитгансиз. Шу нарса сизни кун давомида қийнашдан тўхтамайди. Ўз тижоратига эга дўстларимиз учун бугунги кун жуда омадли кечади. Тадбиркорлар ҳам янги ҳамкорлар топиб, ишни янада бароридан келтиришга ҳаракат қилишса, мақсадга мувофиқ бўлади. Саломатлигингизни эҳтиёт қилинг.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

Юлдузларнинг башоратларига қараганда, бугун сиз ўзингиз чин юракдан севадиган одамнинг совуқ муносабатига рўбарў бўласиз. Балки унга ҳавоси салбий таъсир этган-у, кайфияти тушкундир?.. Кўнглингизга олманг. Бунақа ҳолатлар жуда қисқа муддат давом этади. Ишда эса бошқа бир ҳамкасбингизнинг юмушини ҳам сизга юклаб қўйишмоқчи. Айтишларича, у хасталаниб қолибди. Худонинг ўзи сизга куч-қувват, сабр ато этсин!

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

17 июнь куни ҳуқуқшунос ёки адвокатнинг маслаҳатисиз муҳим қарорлар қабул қилманг, хатога йўл қўйсангиз, бу хато сизга қимматга тушиши мумкин. Ўзингиз жуда ҳурмат қиладиган бир инсон бугун сизнинг молиявий муаммоларингизни ҳал этиб беради. Куннинг иккинчи ярмида олис сафарга отланишингиз эҳтимоли бор. Сафарга яқинларингиздан бирини ола кетинг. Шахсий машинангиз бўлса, йўлларда эҳтиёт бўлинг.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

Ҳар бир содир бўладиган воқеа-ҳодисага эмоцияларсиз муносабатда бўлинг. Аксинча, уларни таҳлил қилинг, ана ундан кейин шунга қараб ҳаракатлар содир этинг. Харидлар, учрашувлар ва сафарга чиқиш бугун муваффақиятсизлик келтиради. Оммавий тадбирлардан ҳам нарироқ бўлишингиз тавсия этилади. Сурункали хасталикка йўлиққанлар кечки пайт сал безовта бўлишлари мумкин. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Бугун юлдузлар сизга ҳамкасблар билан янада дўстона муносабатда бўлишни, иложи борича хуш кайфият бахш этишни маслаҳат беришади. Эмоцияни жиловлашга ҳаракат қилинг. Акс ҳолда жанжалли вазиятларга тушиб қолишингиз ҳеч гап эмас. Кечқурун вақтингизни болалар ва жуфтингиз учун ажратинг. Ота-онангиз кексайиб қолган бўлса, уларнинг ҳолидан ҳам хабар олинг, савоби албатта тегади.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

16 июнь куни кечга қадар астойдил ишлашингизга тўғри келади. Иш кўп, дам олишга деярли вақт бўлмайди. Аммо кечки пайт бунинг мевасини албатта оласиз иншооллоҳ. Рўзғорда кемтиклар, муаммолар пайдо бўлса, мутахассисга мурожаат этинг. Ўзингизча муаммони ҳал этишга ошиқманг. Ҳар бир ишни ўз устаси бажаргани маъқул. Кечқурун мактабда бирга ўқиган синфдошингиз сизга қўнғироқ қилиш эҳтимоли бор.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

Юлдузлар бугунги кунингиз жуда хуш ўтишини башорат қилишган. Муаммоларингиз ҳам фақат ижобий тарафга қараб йўрғалашади. Агар гап мавқе ёки юқори лавозимга бориб тақаладиган бўлса, уялиб ўтирмасдан, раҳбарлар билан муносабатларни мустаҳкамлайверинг. Тадбиркор бўлсангиз, ҳозир сизга ҳамкорлар ҳаводек зарур. Аммо янги лойиҳаларга катта пул тикмай туринг, бугун бу ишингиз бароридан келмаслиги мумкин.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

16 июнь куннинг биринчи ярмида ўзингизга яқин ҳисобланган инсонлардан бири ҳақида хунук хабар эшитишингиз эҳтимоли бор. Лекин қайғуга ботиш, шу сабабли дунёни унутиш мумкин эмас. Ҳаёт давом этади. Раҳбарлар куннинг иккинчи ярмида зиммангизга ўта масъулиятли, бироқ шарафли вазифани юклашлари мумкин. Мана сизга мавқе, юқори лавозим. Шу ишни қойиллатинг, ундан кейин натижасини кўраверасиз. Саломатликни эҳтиёт қилинг.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

Қариндошлар билан муносабатларни бузманг, аксинча янада мустаҳкамлаш ҳаракатида бўлинг. Сизнинг жаҳдингиз, ранжишларингиз, аразларингиз ҳеч кимга керак эмас. Эмоцияни, ҳис-туйғуларни жиловлаган ҳолда иш тутинг. Сиёсат ва иқтисод билан шуғулланувчиларни бугун омад кутиб қолади. Саломатликни эҳтиёт қилинг. Кечқурун сизни дўстларингиздан бири меҳмонга таклиф этиши мумкин. Молиявий масалада ҳам қайғурмасангиз бўлади. Кечқурун пулнинг ўзи сизни йўқлаб келади.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

16 июнь куни кўзланган мақсадлар сари олға қадам ташланг. Меҳнатдан қочмасангиз, дангасалик қилмасангиз, кечқурун мукофотини оласиз албатта. Салгина таваккал қилсангиз бас, омад сиз тарафга ўтади-қолади. Организмни ҳам жисмонан зўриқтиришдан сақланинг. Оила қурмаган бўлсангиз, бугун албатта бўлғуси жуфтингизни учратишингиз керак. Муҳаббатда эртадан кечга қадар фақат буюрувчи вазифасини адо этинг. Сизга бугун бўйсуниш, итоаткорлик ярашмайди.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Ҳар бир айтадиган гапингизни ўйлаб тилга кўчиринг. Акс ҳолда яқинларингизни қаттиқ ранжитиб қўйишингиз мумкин. Жаҳлдорлик ва нафратга қоришиқ кайфият ҳар қандай ишни бажарганингизда ҳам фақат салбий натижа беради. Шунинг учун аъло кайфиятни ўзингизда сақлаб қолишга ҳаракат қилинг. Бугун тўй ва никоҳдан ўтиш, унаштириш амаллари хайрли кечади. Фақат эҳтиёткорликни қўлдан бермасангиз, бас, ҳаммаси яхши бўлади. Саломатлигингиздан бугун шикоятингиз бўлмайди.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

15 июнь куни рўзғор билан боғлиқ муаммолар ва юмушларга тўлиб-тошасиз. Уларни зудлик билан бартараф этиш талаб қилинади. Агар дангасалик қилсангиз, юмушлар ўлда-жўлда қолиб кетиши муқаррар. Бугун куннинг иккинчи ярмида муҳим ҳужжатлар билан ҳам ишлашингизга тўғри келади. Кечқурун бир одам билан танишасизки, у келгусида сизга ҳар жабҳада фойдали инсонга айланиши кутилади. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

Бугунингиз ҳам яхшилик, ҳам ёмонлик, ҳам асабийлик ва ҳам қувончлардан иборат бўлади. Муаммоларни бартараф этиш масаласига келганда, нафақат ўзингиз, балки ўзгаларга тегишли муаммоларни ҳам ижобий ҳал этишга мажбур бўласиз. Оилада жуфтингиз билан сизни жиддий суҳбат кутади. Бу суҳбат сабаб бўлиб иккалангиз ҳам муносабатларга жиддий назар билан боқа бошлайсиз. Кечқурун сизни оммавий тадбирга таклиф этишлари мумкин.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

15 июнь куни пул топиш, рўзғор тебратиш учун таваккал қилишингиз керак. Иккиланишлар, узоқ вақт ўй суришлар сизга моддий манфаат олиб келмайди. Таваккалчилик билан бир қаторда ақлни ишлатган ҳолда ҳаракатлар содир этинг. Куннинг иккинчи ярмида саломатлигингиз безовта қилиши мумкин. Кечқурун тоза ҳаво сайридан кейин спортнинг енгил турлари билан қисқа вақт шуғулланинг.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

Бугун куннинг биринчи ярмида хизмат сафарига чиқишингиз кутилмоқда. Имкон топсангиз, шерикликка кимнидир ола кетинг. Пул масаласида аниқ ҳисоб-китоб керак. Шунда харажатлар ва даромадлар бир-бирига мос келади. Йирик харидлардан қочинг. Аниқроғи, уй ва машина сотиб олишни ортга суринг. Соғлиғингиз бугун панд бермайди. Шунга қарамасдан, шамоллаш ва гриппдан эҳтиёт бўлинг. Кечқурун хонадонингизга меҳмонлар ташриф буюриши мумкин.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

15 июнь куни атрофдагилар билан мулоқотда ўзингиз ҳақингизда гапирманг. Шунда кутилганидан ҳам кўпроқ фойдали ахборотлар олишга муваффақ бўласиз. Кимлардандир қарзингиз бўлса, дарҳол қайтаринг. Кечки пайт ғийбатлар ва ҳасаддан қочишга ҳаракат қилинг. Шахсий машинангиз бўлса, асло кўчага чиқманг, жароҳат олишингиз хавфи бор. Сурункали хасталикка йўлиққан бўлсангиз, саломатлигингизни назоратда ушланг.

Читать полностью…
Подписаться на канал