munajjim_bashoratlari | Неотсортированное

Telegram-канал munajjim_bashoratlari - Мунажжимлар башорати

6758

Энг аниқ кунлик мунажжимлар башорати бизнинг каналимизда! Буржлар хақида қизиқарли маълумотлар ва тавсияларни кузатиб боринг. Админ👉 @acroc

Подписаться на канал

Мунажжимлар башорати

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

14 июнь куни ишларингиз ўнгидан келишга келади-ю, қоғозбозликлар асабингизга тегиб сира тинчлик бера қолмайди. Бундай вазиятларда бардошлилик зарур одамга. Бусиз асабийликни енгиб бўлмайди. Тижоратчилар рақобатга қарши курашни кучайтирмас экан, бугунги мўмай даромаддан умид қилмасалар ҳам бўлади. Кечқурун кўпроқ вақтингизни тоза ҳавода ўтказинг.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

Бахтга қарши бугунги кунингиз хафагарчиликлар, кўнгилсизликлардан иборат бўлиши кутилмоқда. Пул йўқотиш, кимларнингдир танқидини эшитиш осон кечмайди албатта. Аммо ҳаёт фақат шулардангина иборат эмас. Ёлғиз қолинг, дам олинг, мулоҳаза қилинг, хаёлан ўзингизни ўзингиз хурсанд қилинг. Ҳаммаси ўтади ва сиз яна хуш кайфиятга эга бўласиз. Жуда дўппи тор келса, оилавий байрам уюштиринг. Бунинг учун пулингиз етарли. Кечқурун уйингизга қадрдон дўстлардан бири ташриф буюриши мумкин.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

14 июнь куни руҳий зўриқишлардан халос бўлишингиз керак. Бусиз бошингиз жанжал ва ранжишлардан чиқмаслиги мумкин. Хаёлот оламига киринг. Бу олам сизни чалғитади. Оила қурмаган бўлсангиз, муҳаббатда таваккалчиликка, шошма-шошарликка эрк берманг. Кун давомида иммунитет кўтарилиши учун калорияга бой таомлар истеъмол қилишингиз зарур. Кечқурун оилангиз даврасида қолинг.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

Ишларингиз бошингиздан ошиб-тошади. Шу қадар шошасиз, ҳовлиқасизки, барча ишларни бир кунда уддалаб ташлашни хоҳлайверасиз. Лекин оқимга қарши сузишнинг ўзи бўлмайди. Ақл билан иш тутинг, улгурмаган ишларни бошқа кунга қолдиринг. Акс ҳолда организм жисмоний зўриқиш туфайли панд бера бошлаши турган гап. Электр токига ишлайдиган ускуналар билан эҳтиёткорона муносабатда бўлинг.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

14 июнь куннинг биринчи ярмида хизмат сафарига отланишингиз кутилади. Сафарда ёрқин таассуротлар олиш билан бир қаторда моддий жиҳатдан бақувватлашиб ҳам олишингиз мумкин. Шахсий ҳаётда эса жуфтингиз билан келишмовчиликлар юзага келиши кутилади. У ҳамиша иш билан бандлигингиз ва ўзига етарлича эътибор қаратмаётганингиздан нолийди. Асабни асранг, соғлиқни тез-тез назоратга олинг. Қолганлари ўткинчи.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

Бугун келажакка интилишдан тийилиб, ҳозирги кун ҳақида кўпроқ қайғуринг. Молиявий масалада анча тер тўкишингиз, асаб йўқотишингизга тўғри келади. Қарзларни қайтариш, рўзғорга энг зарур жиҳозлар харид қилиш ўртасида қарама-қаршиликлар пайдо бўлади. Барибир олдин қарзни қайтариб қўйишингиз шарт. Рўзғор эса қочиб кетмайди. Кечқурун китоб мутолаа қилинг, миянгиз дам олади.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

Юлдузлар бугун ўта жиддий, меҳнатсевар бўлишингизни маслаҳат беришмоқда. Шахсий муаммоларингизни бировлар ёрдамига таянмасдан, ўзингиз бартараф этинг. Агар хатоларга йўл қўйишни истамасангиз, қалбингизга қулоқ тутинг. У сизга тўғри йўлни албатта кўрсатади. Кечқурун яқин дўстлар билан мулоқот қилишингиз мумкин. Молиявий масалада қариндошларингиз ёрдам қўлини чўзишмоқчи. Соғлиқни эҳтиётланг, асабларни уринтирманг.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

13 июн куни дам олиш, табиат қўйнига чиқиб ҳаво алмаштириш жуда фойдали бўлади. Фақат йўлларда эҳтиёт бўлинг, шахсий автомобилингиз бўлса, эҳтиёткорликни юз баробар оширинг. Оиласизлар кун давомида романтик кайфиятда бўлишлари кутилмоқда. Сизни қизиқарли, янги танишувлар кутади. Иш масаласида шошма-шошарликка йўл қўйманг. Асабни асранг. Соғлиқ дарз кетиши ҳам кўпинча асаббузарликлар билан боғлиқ бўлади.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

Кун бўйи қизиқарли учрашувлар, вазиятлар, ёқимли лаҳзалар сизга ҳамроҳлик қилиши кутилади. Ишда қайсидир ҳамкасбингиз билан баҳслашиб қолишингиз эҳтимоли бор. Харидлар, хизмат сафарига чиқиш, аёллар учун гўзаллик салонига бориш бугун жуда хайрли кечади. Раҳбарият билан муносабатларда ниҳоятда эҳтиёт бўлинг. Имкон топсангиз, улардан сал нарироқ ҳам юра қолинг, шуниси тинч.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

13 июн куни оила қурмаганлар барча кўринишдаги учрашувларни бекор қилганлари маъқул. Бугун сизга романтика дўстлик қилмайдиган бўлиб турибди. Бунга саломатлигингиз панд бериши сабаб бўлиши мумкин. Спорт билан ҳам шуғулланмай туринг. Меваларни ювмасдан, қандайлигини суриштирмасдан еманг. Тушдан кейин сизга қўшимча даромадли иш таклиф этишади. Кечқурун бу ишнинг даромадини кўрасиз. Жуфтингизга нисбатан адолатли бўлинг.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

Бугун ҳар бир ишни ёлғиз ўзингиз бажаринг, жамоавий тарзда ишлаш бугун сизга омад келтирмайди. Аксинча, ёлғизликда ишласангиз, даромади ҳам яхши бўлади. Ижодкор бўлсангиз, бугун янги асарлар ғоя ва мазмуни хаёлингизни чулғаши мумкин. Оиласизлар яқинда ким биландир танишган бўлишса, ундан кўп нарса кутишлари нотўғри. Сиз танишганингизни олдин яхшилаб ўрганинг, синанг, ана шунда ниманидир кутсангиз ярашади. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

13 июн куни ҳар қандай вазиятни ўзингиз бошқаришингизга тўғри келади. Бу ишда дўстлар, яқинлар кўмаги асқота олмайди. Жаҳд ўти беихтиёр тинчингизни ўғирлай бошласа, ундан қутулишнинг йўли битта. Спортзалга боринг-да, аламдан чиққунча ўзингиз ёқтирган спорт тури билан шуғулланинг. Шу баҳонада барча ғуборлар чиқиб кетади. Тижоратчи бўлсангиз, бугун даромаднинг чўғи камроқ бўлиши мумкин. Худонинг куни-да!

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

Ажиб шеърлар. Ўтказиб ўқий оладиганлар бўлса ижод намуналарингиздан юборинг👇

@acroc

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

12 июн куни сиз ўзингиз учун ҳам ишда, ҳам уйда қулай шароит ва ҳашаматни ўз қўлларингиз билан яратиб олишингиз зарур. Кайфиятингизнинг қандай бўлиши ва ишлар бароридан келиши худди шу нарсага боғлиқ бўлиб турибди. Агар қандайдир харидларни амалга оширишни хоҳлаб қолсангиз, олдин даромадни яхшилаб хомчўт қилинг, акс ҳолда қийин аҳволга тушиб қолишингиз мумкин. Тежамкорлик бугун сиз учун шиорга айланиши лозим. Шу нарса молиявий аҳволингиз яхши бўлишини таъминлаши мумкин.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

Бугун юлдузлар эски қадрдонлар даврасида бўлишингизни башорат қилишган. Шу баҳонада кайфиятингиз кўтарилади. Молиявий масалада бироз қийинчиликлар кўзга ташланиши кутилади. Аммо кечқурунга бориб ҳаммаси жойига тушади. Саломатлигингиз куннинг иккинчи ярмида панд бериши мумкин. Бунга чарчоқлар сабаб бўлиши эҳтимолдан холи эмас. Кечқурун тоза ҳавода иложи борича кўпроқ сайр қилинг. Ҳаво ҳар қандай хасталикни жуда бўлмаганда сусайтириш қувватига эга.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

12 июн куни кунингиз хайрли кечиши кутилмоқда. Буни кўриб ўзингиз ҳам ҳайратга тушишингиз тайин. Тадбиркорлар интернет орқали янги ҳамкорлик учун таклифнома олишлари кутилади. Агар шу имконни ҳам қўлдан бой бермасангиз, янада юксак чўққиларни забт этишингиз турган гап. Кечқурун сизни оилавий кичик байрам кутиб туради. Совға харид қилишни унутманг. Соғлиғингизни ниҳоятда эҳтиёт қилинг.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

Бугун одамлар олдида сўзлаш маҳалингиз жуда сергак туринг. Акс ҳолда оғзига кучи етмайдиган ғийбатчи ва ҳасадгўйлар ортингиздан мағзава ағдара бошлаши мумкин. Гапни қисқагина қилсангиз, тамом, уларнинг қабиҳ ниятларига асос қолмайди. Шахсий ҳаётингизда ҳам бугун кичик кўнгилсизликлар содир бўлиш эҳтимоли бор. Қалбингизни шубҳалар, ноўрин айбловлар чулғаши мумкин. Лекин буни катта жанжалга айлантириш сира шарт эмас. Асабни асранг.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

12 июн ҳар қандай ишни бажаришда ҳам профессионализмгамас, ҳаётий тажрибага таяниб ҳаракатлар содир этинг. Шунда иш бажариш ҳам осон кечади, ҳамкасблар ҳам сизга бошқа кўз билан қараб олқишлай бошлашади. Раҳбарият билан бугун асло тортишманг. Жуда баҳслашгингиз келаётган бўлса, кўзгуга боқинг-у, ўзингиз билан тортишаверинг. Ишхона эса ҳозир бундай баҳс ва тортишувларни кўтармайди. Чунки иш жойингизда яқин орада қисқартириш бошланиши мумкин.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

Гап молиявий масалага бориб тақалса, ўзгалар ёрдамига умуман таянманг. Фақат ўз куч ва имкониятларингиздан келиб чиқинг. Шубҳали лойиҳаларга пул тикманг, афсусда қоласиз. Кейин тикилган пулни қайтариб бўлмайди. Кечқурун ўзингиз ҳурмат қиладиган, қадрлайдиган инсон билан учрашишингиз кутилади. Соғлиғингизни эҳтиёт қилинг. Меваларни ювмасдан истеъмол қилманг. Сурункали хасталикка йўлиққан бўлсангиз, саломатликни кун давомида жиддий назорат остида ушланг.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

11 июн куни шахсий ҳаётда ҳам, ишда ҳам ёрқин танаффуслар кузатилади. Фақат уларни муносиб қарши олишга тайёр турсангиз бас. Молия масаласида аниқлик муҳим рол ўйнайди. Башарти бугун кимгадир катта миқдорда қарз берадиган бўлсангиз, билингки, яқин орада бу қарзни қайтара олмайсиз. Олис ёки яқин манзилга сафар қилишни режалаштирган бўлсангиз, бошқа кунга қолдиринг. Бугунги сафар яхшилик келтирмайди.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

Кунингиз сиз ўйлаганчалик енгил кечмайди. Баҳсли, жанжалли лаҳзалар тинка мадорингизни қуритиши мумкин. Бироқ уларнинг ортидан ярашишлар ва хуш кайфият кириб келади. Айримлар саломатлигига етарлича эътибор қаратмаслик оқибатида шамоллаб қолиши ҳам эҳтимолдан холи эмас. Энди бу хасталикни зудлик билан йўқ қилиш ниятида бўлинг. Акс ҳолда сурункалига айланиб кетиши ҳеч гап эмас.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

11 июн кичик кўнгилсизликлар билан бошланади. Аммо бу молиявий аҳволингизга салбий таъсир ўтказа олмайди. Барибир молияда етти ўлчаб бир кесинг. Шахсий ҳаётингиз бир маромда ўтишда давом этади. Янги танишувлар оила қурмаганларга ҳақиқий романтикани тақдим этиши мумкин. Кечқурун имкон топсангиз, табиат қўйнига чиқиб дам олинг. Овқатланишда таваккалчиликка йўл қўйманг. Режимни бузманг. Меъёрни билинг.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

Бугун қисқичбақа буржи остида туғилганларнинг аксарияти таътилга чиқиш ва саёҳат ҳақида бош қотира бошлашади. Бош қотиришдан не наф? Оилавий бюджетингизни ҳисобланг-да, чўнтак кўтарса, сафарга отланаверинг. Бугун йирик лойиҳаларни ҳаётга тадбиқ этиш учун қулай имкониятлар пайдо бўлади. Қолиб кетган ишларни охирига етказиш ҳам ёдингиздан чиқмасин. Муҳаббатда барча истакларингиз ҳақиқатга айланади.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

11 июн куни сиз ишларни, истаклар ижросини ўлда-жўлда қолдириб кетишдан сақланинг. Айниқса, молия масаласига жиддий муносабатда бўлинг. Муҳаббатда оила қурмаганлар муваффақият қозонишади. Кимдир суйганининг қалбини ва қўлини сўраш, кейин тўй бошлаш ниятида бўлса, дўппини осмонга отаверсин. Бу амаллар хайрли ва омадли кечади. Рўзғордаги муаммоларни ёши улуғ қариндошлар зиммасига юклаб қўйманг.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

Овқатланишингиз, куч-қувват ва имкониятларни балансда ушлаш ҳамда эмоцияни ўзингизга бўйсундириш бугун асосий вазифангизга айланиши зарур. Моддий аҳволингизни бекитиқча йўллар билан яхшилашга ҳаракат қилманг. Сизга ҳаром йўл билан топилган пуллар юқмайди. Пешона терини тўкинг ва ҳалолингиз бўлсин. Кимлардир руҳий ва маънавий кўмакка муҳтож бўлса, қўлингиздан келганича ёрдам беринг, савобга эга бўлинг.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

Бугун эрталабданоқ янги-янги, бир-биридан қизиқарли хабарлар эшитишингиз кутилади. Агар хабарлар шахсан сизга тегишли бўлса, бошқаларга айтиб ўтирманг. Кўз тегиши мумкин. Табиат қўйнига чиқиш, дарё ёки анҳор, кўлларда чўмилиш, қариндошлар, дўстлар билан дилдан суҳбатлашиш учун бугундан қулайини топа олмайсиз. Кечқурун шамоллаш безовта қилиши мумкин. Дарҳол врачга мурожаат этинг. Халқона усуллар ёрдамида даволанишга уринманг.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

10 июн куни мавқеингизни янада мустаҳкамлаш йўлида анчагина тер тўкишингиз кутилмоқда. Шу баҳонада анча-мунча ишларни дўндириб ҳам ташлайсиз. Шахсий ҳаётингизда осудалик, аҳиллик ҳукм суради. Энг ёқимлиси, кун давомида ҳамкасбларнинг аксарияти сиздан маслаҳат сўраб мурожаат этишади. Демак, мавқеингиз мустаҳкамланиши аниққа ўхшаб турибди. Кечқурун оғир ҳазм бўладиган таомлар истеъмол қилманг. Сурункали хасталикка учраганлар саломатликни жиддий назорат қилишлари тавсия этилади. Яхши ишлаганингиз учун кечқурун раҳбарият мукофот пули бериб қолиши ҳам эҳтимолдан холи эмас.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

Юлдузлар кунингиз хайрли ва гўзал, ёқимли кечишини башорат қилишган. Ишда мақтовлар, кўчада хушомадлар, уйда эса меҳр қўри сизга дунёдаги энг ёқимли туйғуларни ҳадя этади. Фақат жуфтингизга беэътибор бўлманг. Куннинг хайрли кечишидан фойдаланиб лавозимингизни оширишингиз ҳам фойдадан холи бўлмайди. Соғлиғингизни ташқи хавфлардан қаттиқ туриб ҳимоя қилинг. Уни пулга сотиб олиб бўлмайди.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

10 июн куни молиявий аҳволингизни яхшилаб олишингиз учун қулай имкониятлар кўп бўлади. Улардан қандай ва қай тарзда фойдаланиб қолишингиз муҳим. Ҳасадгўйлардан бугун жуда эҳтиёт бўлинг. Барча муаммо ва ютуқларингизни жуфтингиз билан бирга баҳам кўринг. Шунда муносабатларингиз янада мустаҳкамлана боради.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

Юлдузлар бугун биринчи ўринда асабларни асрашингизни маслаҳат беришмоқда. Камроқ қайғуринг, жаҳл отига минманг, ўзингиз учун яқин инсонларни ранжитманг. Спорт билан шуғулланинг, табиат қўйнига чиқиб дам олинг. Муҳаббатда бугун ҳам омад сиз тарафда. Оиласизлар, ҳали жуфт топиб улгурмаганлар эътиборлироқ бўлишса, жуфтнинг ўзи қаршиларидан чиқиб қолиши ҳақиқатга яқин. Соғлиқни сақланг. Пул масаласида бугун сизда муаммо бўлмайди.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

10 июн куннинг биринчи ярмида туйғуларингизни бир назоратдан ўтказинг. Кайфиятингизни кўтарувчи хаёлларга берилинг. Шунда ишда ҳам дар қолмайсиз. Бошқалар ҳам кайфиятингизга қараб муносабат билдира бошлашади. Бугун иш жойни ўзгартириш, янги танишувлар учун хайрли кечади. Олис сафарга чиқсангиз ҳам муваффақиятга эришасиз.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

9 июн куни хаёл ва уйдаги эскирган буюмларни, фикрларни бир четга итқитишингиз зарур бўлади. Шунда янгиланасиз, уй янгиланади. Енгил тортасиз. Оиласи йўқлар куннинг иккинчи ярмида ишқий саргузаштларни бошдан кечиришлари кутилади. Аммо ишда ҳамкасблар билан негадир жиқиллашишингизга тўғри келиши мумкин. Асабни асранг. Саломатликни кун давомида назорат қилишни унутманг.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

Шахсий ҳаётингизда бугун кўплаб қизиқарли ва бир умр ёдда қоладиган ёқимли вазиятларга гувоҳ бўласиз. Ишда эса майда кўнгилсизликлар юзага келиш эҳтимоли бор. Бу раҳбарлар билан жиддий суҳбатда ўз аксини топиши мумкин. Қай ишга қўл урманг тажрибангиздан унумли фойдаланишга ҳаракат қилинг. Даромадга эса юлдузлар кечқурун эга бўлишингизни башорат қилишган. Соғлиғингиз куннинг иккинчи ярмида панд бера бошласа, албатта ўз вақтида чорасини кўринг.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

9 июн эрталабданоқ кайфиятингиз аъло даражада бўлиши кутилмоқда. Шундай йўл тутингки, бугун ютуқлар фақат сизга ҳамроҳлик қилсин. Молиявий масалада ҳам аниқ режалар асосида иш юритсангиз, албатта муваффақиятга эришасиз. Кечқурун рўзғор икир-чикирлари сабабли жуфтингиз билан жанжаллашиб қолишингиз эҳтимоли бор. Агар ҳақлигингизга ишонсангиз, исботланг ва жанжалга нуқта қўйинг. Аксинча бўлса, ён беришдан бўлак иложингиз қолмайди.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

Олдин рўзғордаги майда-чуйда муаммоларни ижобий ҳал этиб ана ундан кейингина асосий ишга ўтишингиз лозим. Бусиз кун бўйи омадга, моддий тўкинликка ета олмайсиз. Тез-тез нафас ростлаш, тоза ҳаводан тўйиб нафас олишни ҳам унутиб қўйманг. Куннинг иккинчи ярмида янги танишувлар кутади. Бугун билим олиш ва тарқатиш, уй олди-сотдиси муваффақиятли кечади. Кечқурун соғлиқ учун хавф туғдирувчи таомларни истеъмол қилишдан тийилинг.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

9 июн куни эрталабдан биринчи навбатда саломатлигингиз ҳақида қайғуринг. Башарти шу нарсага эътибор қаратмасангиз, кечга қадар хасталаниб қолишингиз ҳеч гап эмас. Уйдагиларнинг хоҳишлари ва фикрлари билан ҳам ҳисоблашишга одатланинг. Кечқурун жуфтингиз билан бирга киногами, театргами боришингиз ҳам зиён қилмайди. Бугун эртадан то кечга қадар фақат қалб амрига бўйсунган ҳолда иш кўринг.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

Юлдузлар бугун олға босишга жиддий тўсқинлик қилаётган муаммоларни бартараф этишингизни маслаҳат беришади. Қондошлар билан сен-менга борманг, босиқлик ва дипломатчасига иш тутинг. Азартли ўйинлар бугун сизни фақат катта йўқотишларга етаклайди. Кечки пайт шамоллаш ва инфекцияли хасталиклар қўзғалиш хавфи бор. Шундай экан, одам кўп йиғиладиган жойлардан қочинг, қуёш тиғида камроқ юринг.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

8 июн куни эрталаб олис сафарга отланишингиз мумкин. Сафар ҳақиқатан жуда омадли кечади. Агар оила қурмаган бўлсангиз, шу сафар баҳонасида бахтингизни топишингиз ҳам ҳеч гап эмас. Билим олиш, тиббий кўрикдан ўтиш, дўстлар билан суҳбат қуриш бугун хайрли ўтади. Янги уйга кўчиш, ё уйни таъмирлаш ниятингиз бўлса, бошқа кунга қолдира туринг. Бугун бу ҳаракатларингиз яхшиликка олиб бормайди. Саломатликни эҳтиёт қилинг.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

Бугун юлдузлар иш жойингизда раҳбарлар билан келишмовчиликлар келиб чиқишини башорат қилишган. Агар ўзингизни тута билсангиз, тутоқиб кетмасангиз, бу келишмовчиликлар яхшилик билан тугаши мумкин. Асло хаёлпарастликка берилманг, реал ҳаёт билан яшашга ҳаракат қилинг. Кечқурун бош оғриғидан безовта бўлишингиз кутилади. Олдиндан тадбирини кўриб қўяверинг.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

8 июн куни шахсий ҳаётда яна бир имтиҳондан ўтишингизга тўғри келади. Бу садоқатингизга бағишланган имтиҳон ҳисобланиб, имтиҳонни жуфтингиз қабул қилади. Ишда муаммо бўлмайди. Кечки пайт жисмоний зўриқиш ва асабийлашишдан қийналишингиз мумкин. Кун давомида иложи борича ҳар бир юмушни сокин адо этишга урининг. Соғлиқ ҳар куни керак. Шундай экан, организм талабидан келиб чиқиб ҳаракатлар содир этишга мажбурмиз.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

Бугун дўстлар билан суҳбатлашасиз ва бу суҳбатдан унутилмас таассуротлар оласиз. Пул масаласида оила аъзоларингиз билан орангизда жанжал келиб чиқиш хавфи бор. Жанжал баракани қочиради. Шу сабабли имкон доирасида суҳбат тинч ўтишига эришинг, кам бўлмайсиз. Кечки пайт бемор қондошлар ҳолидан хабардор бўлиб, дуоларини олинг. Кечқурун кимдандир қарз олган бўлсангиз, қарзини қистаб келиши кутилмоқда. Қайғурманг, моддий жиҳатдан ночор эмассиз.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

8 июн куни оиласизларнинг баъзилари кимнидир шу қадар қаттиқ севиб қолишадики, дунёни унутишади. Ҳатто бир пайтлар қийинчилик билан топган ишингиз ҳам тасаввурингизда аҳамиятсиздек туюла бошлайди. Одамлар билан суҳбатда ҳеч қачон ожиз жиҳатингизни намойиш этиб қўйманг. Бу сизга фақат зарар келтиради. Соғлиғингизни кун бўйи назоратда ушланг. Кечқурун бор вақтингизни уйдагиларингизга бағишланг.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

Юлдузлар бугун сизнинг кунингиз эканини айтишмоқда. Нимаики ишга қўл урманг, натижаси албатта муваффақиятли бўлади. Молиявий муаммолар тушга бормай сизнинг фойдангизга ҳал бўлади. Ҳатто қўрқмасдан тижорат билан шуғулланишни бошлашингиз ҳам мумкин. Бугун билим олиш, ёқимли харидларни амалга ошириш, аёллар учун гўзаллик салонига бориш омадли кечади.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

7 июн куни ҳар бир дақиқангиз қатъий режа асосида сарфланиши кузатилади. Тадбиркорлар янги шартномалар, келишувларни имзолаш, оммавий тадбирлар ўтказиш ва хизмат сафари билан банд бўлишлари кутилади. Шахсий ҳаётда эса жуфтингиз билан рўзғор икир-чикирлари туфайли жанжаллашиб қолишингиз мумкин. Агар ноҳақлигингизни пайқаб турган бўлсангиз, дарров ён беринг, жанжални бардамалатманг. Соғлиғингизни кун давомида назорат қилишга эринманг.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

Агар дангасалик қилиб қўймасангиз, кунингиз жуда хайрли ва унумли кечади. Қандай ишга қўл урманг, ўз куч ва имкониятларингизга таянинг. Бошқалардан ёрдам кутманг. Баъзилар кўпчилик қаршисида сўзга чиқиши кутилади. Бу оммавий тадбирда бўлса керак. Молиявий муаммоларни ижобий ҳал этишда дўстларингиздан бири кўмаклашиб юбориши мумкин. Кечқурун хамирли таомлар истеъмол қилманг. Меваларнинг ҳам текширилганларини енг.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

7 июнда сизни қатор учрашувлар, танишувлар ва хизмат сафари интиқ кутади. Асосийси, эрталаб уйғонгач, ўзингизни руҳан фаол бўлиш учун тайёрланг. Йиғинлар, оммавий тадбирлар ва ҳуқуқшунос маслаҳатини олиш каби амаллар бугун омадли кечади. Афсуски, шахсий ҳаётда бугунча омадингиз кулмайдиган бўлиб турибди. Кечқурун яқинларингиздан бири билан баҳслашиб қоласиз-у, шу нарса то ухлаб қолмагунингизча кайфиятингизни бир пул қила боради. Асабни асранг. Барча хасталиклар асаб туфайли келиб чиқишини яна бир марта ёдга олинг.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

Бугун кунингиз ажойиб ва мазмунли кечади. Аразлашиб юрган бир инсон билан ярашасиз, олисда яшайдиган қадрдон қондошларингиз меҳмонга келишади. Уйингиз ҳам, қалбингиз ҳам қувончга тўлади. Агар иш жойингизда зудлик билан бажариш зарур бўлган иш чиқса, уни албатта охирига етказинг, даромадини оласиз. Бундан ташқари, куннинг иккинчи ярмида севимли хоббиларингиздан бири ҳам сизга яхшигина даромад келтира бошлайди. Кечқурун ошқозонингизда кичик муаммо туғилиши мумкин. Албатта врачга мурожаат этинг.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

7 июн куни шахсий ҳаётингизда сезиларли ўзгаришлар содир бўлиши мумкин. Фақат салбий тарафга ўзгариш сезсангиз, дарҳол бунга барҳам беринг. Имкон топсангиз, тушдан кейин табиат қўйнида дам олиб қайтинг. Дўстлар билан суҳбат қуринг. Бу қўшимча куч тўплашда катта ёрдам беради. Соғлиқни ҳам унутиб қўйманг. Кечқурун хонадонингизга кутилмаган меҳмонлар ташриф буюриши мумкин.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

Бугун балиқ буржи вакиллари ҳаётида янги танишувлар содир бўлиш эҳтимоли бор. Лекин бундан олдин оилангиздагилар билан муносабатларга ойдинлик киритиб олинг. Жуфтингиз сизни қаттиқ севса, бу севгининг қадрига етинг. Кечки пайт қўлингизга кимдир бир даста пул тутқазади. Шу баҳонада моддий муаммо ижобий ҳал бўлади. Хусусий мулк, уй олди-сотдиси бугун муваффақиятсизлик келтиради. Саломатликни тиклаш учун муолажалар бошлаш кони фойда.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

Бугун ўзгаларга қайси масалада бўлмасин, ҳақлигингизни исботлашга уринманг. Бу катта жанжал билан тугаши мумкин. Ҳар бир ишни қалб амрига қулоқ тутган ҳолда адо этинг. Бугун бошқалар маслаҳати сизга ёрдам бера олмайди. Куннинг иккинчи ярмида уйингизга кутилмаган меҳмонлар ташриф буюриши кутилмоқда. Кечқурун ухлашга ётишдан олдин тоза ҳавода сайр қилинг. Юлдузлар бугун тунда кўрадиган тушингиз ўнгидан келишини ҳам қистириб ўтишган.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

6 июн куни нимаики ишга қўл урманг, ўзингиздаги бор истеъдодни намойиш эта олсангиз, омад сиз томонда бўлади. Ҳар бир ҳаракатингизни олдиндан пухта режалаштиринг, муваффақиятлар қатъийлик талаб этади. Муҳаббатда жиддий бўлинг. Оиласизлар танлагани билан бугун учрашиши ва ҳаётдан биргаликда завқ олишлари кутилади. Саломатликни эҳтиётланг. Бош оғриғи кечқурун пича безовта қилиб ўтиши мумкин. Дарвоқе, кун давомида ғийбатчи ва кўнгли қоралардан нарироқ юринг.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

6 июн куни иш бажаришда ўзингиздан ёши улуғ, тажрибаси каттароқ одамларга мурожаат этинг, улардан маслаҳат сўранг, кам бўлмайсиз. Ҳар жабҳада биринчи бўлишга уринманг, бу сизнинг жамиятдаги ҳурмат-иззатингизга путур етказиши мумкин. Шахсий ҳаётда содир бўладиган вазиятлар сизнинг фойдангизга бўлиб чиқмаслиги мумкин. Бироқ бундан фожиа ясаш нотўғри. Молиявий масалада бугун сизга дўстларингиз ёрдами жуда зарур бўлади. Кечқурун сизни яқин танишингиз кафега таклиф этиши ҳам ҳақиқатга яқин бўлиб турибди.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

6 июн куни деярли ишингиз йўқ, киссада эса пул етарли. Демак, сира ўйлаб ўтирмасдан оилавий тарзда тоғга чиқиб маза қилиб дам олсангиз, фойдадан холи бўлмасди. Ёз ўтади-кетади. Кейин армон қилиб юрманг-да! Соғлиғингизга неки фойда берса, ўшандан унумли фойдаланинг. Куннинг иккинчи ярмида хонадонингизга олисда яшайдиган қариндошингиз ё дўстингиз ташриф буюриши кутилади. Пул масаласида муаммоларга дуч келмайсиз.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

Бугун оилада ҳам, кўчада ҳам ўз даражангиз ва ўрнингизни унутмаган ҳолда ҳаракатлар содир этинг. Жарроҳлик амалиётини бошдан ўтказиш, халқона усулда хасталикларни даволаш бугун муваффақият келтирмайди. Иммунитетингиз пастлаган кўринади. Зудлик билан уни кўтариш ҳаракатини бошланг. Бунда сизга спорт яқиндан ёрдам бериши мумкин.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

6 июн куни ўзингизда бори билан чекланмасдан янада олға қадам ташлайверишингиз керак. Шунда кўзланган натижаларга етасиз. Кун давомида яқин дўстлардан бири билан жанжаллашиб қолишингиз кутилади. У сизни ёлғончилик ва иккиюзламачиликда айблаши мумкин. Аммо жанжални ҳали аланга олмай туриб тўхтатишингиз лозим. Жанжалдан ҳали ҳеч ким барака топмаган. Бугун бош, оёқ оғриғи сизни безовта қилиб ўтиши мумкин. Халқона усулда даволанишдан сақланинг.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

5 июн куни олис сафарга чиқишга тўғри келса, бошқа кунга қолдиринг. Чунки йўлда жиддий жароҳат олишингиз хавфи бор. Яхшиси, кун давомида пиёда юринг. Бугун билим олиш, билимларни намойиш этиш ва тадбиркорлар учун хизмат юзасидан келишувлар хайрли кечади. Шахсий ҳаётда эса ўта сабрли бўлишингиз тавсия этилади. Ухлашдан олдин тоза ҳавода сайр қилишни ёддан чиқарманг.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

Юлдузлар бугун сизга жудаям сермазмун кунни ваъда қилишмоқда. Мавқени бир поғона юқори кўтариш, катта пулга эга бўлиш ҳам айнан 5 июн куни содир бўлиши мумкин. Қондошлар билан рўзғор муаммолари туфайли жиқиллашиб қолишингиз эҳтимоли бор. Уйда ҳам, кўчада ҳам эҳтиёткорликни қўлдан берманг. Кечқурун сизга муҳим бир хабарни етказишлари мумкин. Аммо хабарни олдин яхшилаб таҳлил қилинг. Соғлиғингизни асранг, мева-чева истеъмол қилишда яхшилаб тоза сувда чайиб олишни унутманг.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

5 июн куни оиласизларнинг бахти кулиши кутилади. Орзунгиздаги инсонни учратасиз. Молиявий масалада сергаклик билан иш тутинг. Йирик харидлар қилишдан сақланинг. Сурункали хасталикка йўлиққанлар кун давомида саломатликни назорат этишлари шарт. Бугун турли хавфли хасталиклар қўзғалиши кутилмоқда.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

Башарти саломатлигингиз у даражада мустаҳкам бўлмаса, табиат қўйнига дам олиш учун чиқманг, чўмилманг. Вазиятни оғирлаштиришингиз ва узоқ вақт каравотга михланиб қолишингиз хавфи бор. Иш жойингизда вазият фақат сизнинг фойдангизга ўзгаради. Муҳаббатда эса оиласизлар кимдандир кўмак кутгунча ўзлари биринчи бўлиб қадам ташласинлар. Шунда кўзлаган ниятингизга етишингиз осонлашади. Кечқурун жуфтингиз билан баҳслашиб қолишингиз мумкин. Иложи борича музлаткичдаги ичимликларни истеъмол қилманг.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

5 июн куни фақат ўзингизга ишонган ҳолда олға босинг. Шунда ишингизда сифат ҳам, моддий муваффақият ҳам бўлади. Ўзингиз у қадар ишонмайдиганлар билан мулоқотга киришманг, маза топмайсиз. Бугун руҳан кўтаринки ҳолатда кунни кеч қилишингиз кутилмоқда. Спортнинг энг фаол турлари билан шуғуллансангиз ҳам зиён кўрмайсиз. Аксинча, соғлиғингиз янада мустаҳкамланади. Кечқурун кичик оилавий байрам уюштиринг. Бу оилавий ришталар мустаҳкамланишига туртки бўлади.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

Юлдузлар бугун қизиқувчанлик одатингизни вақтинча бўлса-да, бир четга суриб туриш, нотанишлар билан танишишга талпинишдан тийилишни маслаҳат беришади. Олисга саёҳат ва хизмат сафарига жўнаш бугун омад келтирмайди. Муҳаббатда ўтмишни эсга олманг. Бугунги кун ҳақида ўйланг. Шунда севганингиз билан аҳиллигингизга кўз тегмайди. Соғлиғингиз масаласига келсак, бош оғриғи бироз безовта қилиб ўтиши мумкин.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

4 июн куни хаёл ва уйдаги эскирган буюмларни, фикрларни бир четга итқитишингиз зарур бўлади. Шунда янгиланасиз, уй янгиланади. Енгил тортасиз. Оиласи йўқлар куннинг иккинчи ярмида ишқий саргузаштларни бошдан кечиришлари кутилади. Аммо ишда ҳамкасблар билан негадир жиқиллашишингизга тўғри келиши мумкин. Асабни асранг. Саломатликни кун давомида назорат қилишни унутманг.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

Шахсий ҳаётингизда бугун кўплаб қизиқарли ва бир умр ёдда қоладиган ёқимли вазиятларга гувоҳ бўласиз. Ишда эса майда кўнгилсизликлар юзага келиш эҳтимоли бор. Бу раҳбарлар билан жиддий суҳбатда ўз аксини топиши мумкин. Қай ишга қўл урманг тажрибангиздан унумли фойдаланишга ҳаракат қилинг. Даромадга эса юлдузлар кечқурун эга бўлишингизни башорат қилишган. Соғлиғингиз куннинг иккинчи ярмида панд бера бошласа, албатта ўз вақтида чорасини кўринг.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

4 июн эрталабданоқ кайфиятингиз аъло даражада бўлиши кутилмоқда. Шундай йўл тутингки, бугун ютуқлар фақат сизга ҳамроҳлик қилсин. Молиявий масалада ҳам аниқ режалар асосида иш юритсангиз, албатта муваффақиятга эришасиз. Кечқурун рўзғор икир-чикирлари сабабли жуфтингиз билан жанжаллашиб қолишингиз эҳтимоли бор. Агар ҳақлигингизга ишонсангиз, исботланг ва жанжалга нуқта қўйинг. Аксинча бўлса, ён беришдан бўлак иложингиз қолмайди.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

Олдин рўзғордаги майда-чуйда муаммоларни ижобий ҳал этиб ана ундан кейингина асосий ишга ўтишингиз лозим. Бусиз кун бўйи омадга, моддий тўкинликка ета олмайсиз. Тез-тез нафас ростлаш, тоза ҳаводан тўйиб нафас олишни ҳам унутиб қўйманг. Куннинг иккинчи ярмида янги танишувлар кутади. Бугун билим олиш ва тарқатиш, уй олди-сотдиси муваффақиятли кечади. Кечқурун соғлиқ учун хавф туғдирувчи таомларни истеъмол қилишдан тийилинг.


ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

4 июн куни эрталабдан биринчи навбатда саломатлигингиз ҳақида қайғуринг. Башарти шу нарсага эътибор қаратмасангиз, кечга қадар хасталаниб қолишингиз ҳеч гап эмас. Уйдагиларнинг хоҳишлари ва фикрлари билан ҳам ҳисоблашишга одатланинг. Кечқурун жуфтингиз билан бирга киногами, театргами боришингиз ҳам зиён қилмайди. Бугун эртадан то кечга қадар фақат қалб амрига бўйсунган ҳолда иш кўринг.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

Юлдузлар бугун олға босишга жиддий тўсқинлик қилаётган муаммоларни бартараф этишингизни маслаҳат беришади. Қондошлар билан сен-менга борманг, босиқлик ва дипломатчасига иш тутинг. Азартли ўйинлар бугун сизни фақат катта йўқотишларга етаклайди. Кечки пайт шамоллаш ва инфекцияли хасталиклар қўзғалиш хавфи бор. Шундай экан, одам кўп йиғиладиган жойлардан қочинг, қуёш тиғида камроқ юринг.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

3 июн куни ташвиш ва қувонч ёнма-ён юради. Иш жойингизда лавозимингиз ошиши қувонтирса, кўчада ким биландир баҳслашиб қолишингиз сизни хафа қилиши мумкин. Кун бўйи босиб ишлаш кечқурун ўзингизни ёмон ҳис эта бошлашингизга сабабчи бўлиши ҳеч гап эмас. Қолаверса, кечқурун хуфтонга яқин хонадонингизга меҳмонлар ташриф буюриш эҳтимоли бор. Бугун ғийбатчилар, киссавурлар ва ҳасадгўйлардан нарироқ юринг. Айнан 3 июн куни бўйдоқлардан кимдир тўй бошлаб юбориши ҳам эҳтимолдан холи эмас.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

Юлдузлар бугун кучингизни бўлар-бўлмасга сарфламаслигингизни маслаҳат беришган. Чунки яқин орада жуда катта фойда келтирадиган иш кутиб туради. Унга катта куч керак. Бусиз моддий манфаат кўришингиз қийинлашиб қолади. Шахсий ҳаётингизда йиғилиб қолган катта-кичик муаммолар кайфиятингизга салбий таъсир этиши мумкин. Бугун даромаддан харажат ошиб тушиши кутилмоқда. Спорт билан шуғулланиш ва сафарга чиқиш муваффақият келтирмайди.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

3 июн куннинг биринчи ярмидаёқ ўзингиз муаммосини ҳал этиб беришга сўз берган дўстингиз уйингизга келади. Албатта шу муаммони ҳал этишингиз лозим. Дўстлар ҳар куни ҳам ёрдам сўрайверишмайди. Моддий аҳволингиздан бугун шикоят қилмайсиз. Шундай экан, бемалол харидларга кенг йўл очиб берсангиз бўлади. Яқинларингизнинг қайсидир бири билан баҳслашиб қолишингиз хавфи бор.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

Бугун юлдузлар моддий жиҳатдан жиддий муаммоларга дуч келишингизни башорат қилишган. Қарз олганлар ҳадеганда қарзини қайтармасдан хуноб қилишлари кутилади. Шахсий ҳаётингизда осудалик ва аҳиллик ҳукм суради. Куннинг иккинчи ярмида табиат қўйнига бориб дам олишингиз мумкин. Тадбиркорлар ва тижоратчилар ҳам 3 июн куни кўзланган даромадларга эриша олмасликлари ҳақиқатга яқинроқ. Кечқурун ёлғиз қолинг ва келажак учун режалар тузинг.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

3 июн куни руҳан тушкунликда бўлишингиз хавфи бор. Юрагингизда зоҳир бўладиган ғашлик то тушга қадар тарқалмаслиги мумкин. Ҳойнаҳой, бу жуфтингиз билан орангиздаги муносабатлар бироз совуқлашиб қолганидан бўлса керак. Ишингизда ҳам баъзи масалаларда омадингиз чопмаслиги кутилади. Раҳбариятдан танқид эшитишингиз эса ҳаммасидан ошиб тушади. Барибир ташвиш чекишга ўрин йўқ. Кечқурун шундай одам билан танишасизки, барча ғуборлар шу баҳонада тарқалиб кетса ажаб эмас.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

Юлдузлар 3 июн эрта тонгда яқинларингиз билан жанжаллашиб қолишингиз мумкинлигини башорат қилган. Рўзғор ва пул бобидаги фикрларингиз уларга ёқиб тушмайди. Бугун шубҳали тадбирлар ва спорт билан боғлиқ мусобақаларда иштирок этиш сизга фақат зиён етказади. Вужудингиздаги кучли чарчоқ иммунитетингизy тушишига олиб келиши мумкин. Витаминга бой меваларни кўпроқ истеъмол қилинг, ҳаммаси яхши бўлади

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

2 июн куни муаммоларингизни ёлғиз ҳал эта олмайдиган бўлиб турибсиз. Шунинг учун дўстларга, қариндош ва таниш-билишга қўнғироқ қилиб ёрдам сўрашга мажбур бўласиз. Агар ишни дўндира олмасангиз, мўмай даромад кутишингиз ҳам инсофдан бўлмайди. Рўзғордаги икир-чикирларни қойиллатасиз. Шамоллаш ёки бошқа бир жиддий хасталикка учрашни хоҳламасангиз, кун давомида соғлиғингизни назорат қилинг.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

Бугун кайфиятингиз аъло даражада ишга жўнайсиз. Лекин юлдузлар яқин ўтмишда ким биландир орангизда илиқ муносабатлар, қайноқ муҳаббат зоҳир бўлган чиқса, бу ўтмиш томон талпинмаслигингизни маслаҳат беришмоқда. Бу сиз ўйлаганчалик муваффақият келтирмайди. Пулсиз қолмай десангиз, бугун кечгача мутахассисларга мурожаат этинг ва маслаҳатлар олинг. Олис сафар бугун муваффақият келтиради.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

2 июнда сизни хизмат сафари кутади. Бу сафар сизга бир олам таассуротлар ва муваффақиятларни ҳадя этиши мумкин. Кун давомида молиявий муаммоларни бартараф этишда мушкулотлар туғилиши мумкин. Аммо кечқурунга бориб албатта ижобий ҳал бўлади. Ўз манфаатингизни ўйлаш асносида бошқалар манфаатларини ҳам иккинчи даражага тушириб қўйманг. Оиласизлар бугун ўзмуҳаббатини учратишлари эҳтимолдан холи эмас. Аммо севги изҳорига шошилманг.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

Оила қурмаган, яқиндагина ўзига ёққан инсон билан танишганлар қўполликка йўл қўймасликларини юлдузлар маслаҳат беришади. Бу қўполлик шахсий ҳаётингизни тезроқ қуришда тўсиқ вазифасини ўташи мумкин. Меҳнатдан қочманг, шунда даромад ҳам яхши бўлади. Кечқурун сизни яқин танишлардан бири меҳмонга таклиф этиши кутилади. Соғлиғингизни эҳтиёт қилинг.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

2 июн куни шахсий ҳаётингизда ижобий ўзгаришлар юз бериши мумкин. Бу сизга, шубҳасиз, аъло кайфият бахш этади. Лекин оилада етакчилик қилишга уринманг, орзуларингиз саробга айланиши ҳеч гап эмас. Моддий жиҳатдан ҳам бугун қийинчилик кўрмайсиз. Шунинг учун қўрқмасдан йирик харидларга қўл ураверсангиз бўлади. Кечқурун оғир ҳазм бўлувчи таомлар истеъмолидан тийилинг.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

Бугун балиқ буржида туғилганларнинг оила қуришга улгурмаган вакиллари муҳаббатда кўз кўриб қулоқ эшитмаган яхшиликларга эришишлари мумкин. Тижорат билан шуғулланувчилар ҳам мўмай даромаддан умид қилаверсалар бўлади. Кун бўйи майда-чуйда ишлар билан ўралашиб қолманг. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

Юлдузлар бугун дангасалик қилмасликни, ишга жиддий ёндошишни тавсия қилишмоқда. Билинг, бугунги кун кўплаб муаммоларингизга ечим топиб бериши мумкин. Агар шахсий ҳаётингизда хотиржамлик ҳукм сураётган бўлса, ортиқча гап-сўз кўпайтириб, уйдагилар тинчини бузиш шарт эмас. Айниқса, жуфтингизни рашк қилишингиз ҳаётингизни заҳарга айлантириши ҳеч гап эмас. Кечқурун хизмат сафарига жўнаб кетишингиз кутилади.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

1 июн куни бир неча кундан бери инқироз ботқоғида ётган молиявий аҳволингизни яхшилаш, уни чиқариб олиш учун анча тер тўкишингизга тўғри келади. Ўзингиз танимайдиганлар билан мулоқотга киришманг. Оқибати ғийбат, жанжал ва кўнгилсизликлар билан якунланиши мумкин. Дуч келган одамнинг муаммосини ҳал этиш пайига тушманг, ўзингиз оғир вазиятда қолишингиз эҳтимоли бор. Саломатликни назоратда ушлаган ҳолда баъзи оғриқ ва ёқимсиз ҳолатларга врач кўмагида барҳам беринг.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

Бугун иложини топсангиз, уй юмушларини адо этиш, хоналарни дидингизга мос қилиб безатиш билан шуғулланинг. Харидларни амалга ошириш зарур бўлса, буни ҳам четда қолдирманг. Куннинг иккинчи ярмида сизни фавқулодда хизмат сафарига юборишлари мумкин. Моддий аҳволингиз аъло даражада бўлади. Аммо кечга яқин ўзингизни ёмон ҳис эта бошлашингиз эҳтимоли бор. Дарҳол врачга мурожаат этинг, ўзингизга ўзингиз табиблик қилманг.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

1 июн куни иш режимига мослашиб кетишингиз жуда қийин кечиши кутилади. Шахсий ҳаётда ўта сабрлилик талаб қилинади. Ҳар бир вазиятга ўзингиздан келиб чиқиб баҳо берманг. Бу оиладаги муҳитни янада ёмонлаштиради. Иш жойингизда тушдан кейин ҳамкасбларнинг бири билан баҳслашиб қолишингиз мумкин. Кечқурун уйингизга меҳмонлар ташриф буюриши кутилмоқда. Уйқуга ётишдан олдин тоза ҳавода сайр қилишни унутманг.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

Агар келгусидаги обрўйингиз, мавқеингиз шу нарса билан боғлиқ бўлса, иш жойингизда ҳар бир ҳамкасбга ўзгача ҳурмат, эътибор кўрсатишни бошлайверинг. Кўрибсизки, тез орада яхши ниятларингиз ижобат бўлади. Муҳаббатда фақат реалликка эътибор қаратинг. Кечқурун вақтингизни росмана дам олиш ёки спортнинг енгил турлари билан шуғулланишга ажратинг. Кечқурун кимдир ортингиздан ғийбат тарқатаётганини тасодифан эшитиб қолишингиз кутилади.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

1 июн куни шахсий ҳаётингиз масаласида жиддий ва қатъий қарор қабул қилишингиз керак. Асосийси, ҳеч бир ишда ўзгалардан ёрдам сўраманг. Ҳаммасини ўз куч ва имкониятларингизга таянган ҳолда амалга оширинг. Агар куннинг иккинчи ярмида сиздан қарз олганлар қарзини қайтарса, шу баҳонадагина молиявий аҳволингиз яхшиланиши мумкин. Олис сафарни режалаштирган бўлсангиз, адашмагансиз, бу сафар сизга ҳар жиҳатдан хайрли кечади.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Бугун иш жойингизда кўнглингизга ўтиришмайдиган вазиятлар юзага келиши кутилади. Агар эрталабдан хуш кайфият билан кўчага чиқиб, ишхонага етгандан кейин ҳам шу кайфиятни сақлаб қола билсангиз, ҳамкасблар билан мулойим оҳангда мулоқот қилсангиз, бу вазиятлар ўз-ўзидан ортга чекиниши тайин. Шахсий ҳаётда сиздан жуфтингизни ҳадеб рашк қилавермаслигингиз талаб этилади. Кечқурун романтика оғушида истироҳат қилишингиз кутилмоқда.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

Уйда ҳам, ишда ҳам 14 июнь куни ҳар бир юмушга масъулият билан ёндашинг. Бошқалардан асло ёрдам кутманг. Ёрдам беришганда ҳам бу сизга ҳеч қандай наф келтирмайди. Агар қўлингиздан келмаса, бировларга ваъда берманг. Муҳим ҳужжатларга имзо чекишда ниҳоятда сергак бўлишингиз тавсия қилинади. Арзимас хато ҳам сизга бир олам зарар келтириши ҳеч гап эмас. Соғлиғингиз ҳақида қаттиқроқ қайғуринг.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

14 июнь куни тадбиркор ва тижоратчилар ҳамкорга, шерикка ёлчий бошлашлари кузатилади. Бунинг натижасида иш кўлами кенгайиб кечга қадар даромадлар чўғи ҳам сезиларли даражада ортади. Ҳасадгўйлар ва кўнгли қоралардан ниҳоятда эҳтиёт бўлинг. Улар пулларингизни очиқчасига ўмариб қочишдан ҳам тойишмайди. Дам олишни ҳам унутиб қўйманг. Кечқурун сут маҳсулотлари тановул қилсангиз, бу ҳам мароқли дам ўрнини босиши мумкин.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

Юлдузлар бугун сизга кунингиз ажойиб тарзда ўтишини башорат қилишган. Кўчада қуёш нур сочиб кайфиятингизни кўтарса, уйда яқинларингиз сизни хурсанд қиладиган гаплардан топиб ўтиришибди. Лекин ишхонангизда яқиндагина ишга жойлашган ходим билан жанжаллашиб қолишингиз эҳтимоли бор. Аммо жанжалда сизни эмас, ўша ходимни айблашади. Шахсий ҳаётда кечки пайтга бориб обрўйингиз кўтариладиган бўлиб турибди.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

14 июнь куни олис сафарга отланганлар, муҳаббатга ташналар муваффақиятга эришишлари кутилади. Тушдан кейин азалий орзуларингиздан бири ҳақиқатга айланадики, сиздан бахтли одам бу дунёда бўлмайди. Даромад ҳам бугун ёмон бўлмайди. Неки харид қилишни ихтиёр айласангиз, ниятингизга худонинг ўзи етказади иншооллоҳ. Саломатликни ҳам эҳтиёт қилинг. Усиз даромад ҳам, ҳаёт ҳам бўлмаслигини унутманг.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

Муаммо, ташвишлар бўлмайди, аммо бўшашиб, тек ўтираверишингиз ҳам тўғри келмайди. Кераксиз, ўзингизга ёқинқирамаганлар билан мулоқот қилмай қўя қолинг. Асабларингизни асранг. Сурункали хасталикка чалинган бўлсангиз, эҳтиётингизни қилинг. Кечқурун баъзилар янги уйга кўчиши мумкин. Айримлар эса бир даста пул олиб мамнун бўлишлари кутилади. Кечқурун ёғли ва хамирли таомлар истеъмолидан сақланинг. Кўчага чиқмай, оилангиз даврасида вақт ўтказинг.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Юлдузлар бугунги кунингиз анча оғир кечишини башорат қилишган. Бундай вазиятларда ҳар бир ишни режа асосида бажариш лозим бўлади. Атрофдагилар билан муносабатда ҳам реалликка, қисқа гапиришга ҳаракат қилинг. Агар муҳим ҳужжатларга имзо чекиш зарурати туғилса, сергаклик билан иш тутинг. Саломатлигингизни кун давомида назорат остида ушлашни канда қилманг. Кечқурун қўлингизга пул тушиши кутилади. Ухлашга ётишдан олдин албатта тоза ҳавода сайр қилинг.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

13 июн куни биринчи навбатда ҳуқуқий масаладаги муаммоларингиз бўлса, ўшаларни ҳал этишингиз талаб этилади. Шахсий ҳаётда эса қалб амрига эмас, тафаккурга суянган ҳолда иш тутсангиз, камлик кўрмайсиз. Кечқурун хонадонингизга олис-яқиндан қондошлар келиши ва зиёфат уюштиришингиз эҳтимоли бор. Олис сафарга чиқиш бугун муваффақиятсизлик келтиради. Саломатлигингиз панд бериб қолмаслиги учун овқатланиш ва юриш-туриш қоидаларига қатъий амал қилинг.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

Юлдузлар бугун эрталабданоқ илгариги, ҳалиям оёғингизга кишан бўлиб келаётган муаммоларин бартараф этишингиз лозимлигини уқтиришади. Айниқса, бу пул билан боғлиқ бўлса, кечиктириб бўлмайди. Ҳар бир ишда дўстлар маслаҳатига амал қилишдан бош тортманг. Кечқурун сизни фавқулодда харидлар кутади. Бу болаларингиз, қариндошлар ёки бошқа уйга кўчишингиз билан боғлиқ бўлиши мумкин. Кечқурун енгил ҳазм бўладиган таомлар истеъмол қилиш билан чекланинг.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

13 июнда иблис етагида қолишдан сақланинг. У сизни авраб қавм-қариндош, ҳамкасблар олдида айтганингизни қилдириш учун етаклаши мумкин. Иблисни дарҳол вужудингиздан ҳайдаб солинг. У оқибатда балога йўлиқтиради. Ишда баъзи ҳамкасблар билан жанжаллашиб қолишингиз эҳтимолдан холи эмас. Соғлиғингизни кун давомида назоратда ушланг, тез-тез қон босимингизни ўлчатиб туринг. Организмингизни жисмонан зўриқтирмасликка ҳаракат қилинг.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

Юлдузлар бугун шахсий ҳаётингизда осудалик ҳукм суришини башорат қилишган. Жуфтингиз билан муносабатларингиз жуда меъёрида бўлади. Оиласизларнинг баъзилари бугун орзусидаги инсонни учратибгина қолмай, бир қарашдаёқ севиб қолишлари мумкин. Медитация, келажак ҳақида қайғуриш, режалар тузиш, руҳий етукликка интилиш учун бугун хайрли кечади. Пул ҳар қадамда сизни кузатиб боради. Демак, молиявий жиҳатдан тўсиқларга учрамайсиз. Кечқурун ҳисобингизга катта пул келиб тушиши кутилади.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

13 июн куни ишда ниҳоятда эҳтиёт бўлинг. Башарти ҳамкасблардан кимлардир бир-бири билан жанжаллашса, ёниб турган оловга ёғ сепманг. Гуноҳи сизнинг чекингизга тушиб қолади. Бугун билим олиш, янги ҳунар эгаллаш йўлидаги ҳаракатлар жуда омадли кечади. Яқинда янги ишга жойлашган бўлсангиз, кунингиз муваффақиятли кечади. Кечқурун пулнинг ўзи сизни қидириб келади, хурсанд бўлаверинг.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

12 июн куни бажарадиган ишларингиз даромад келтирмайди. Аммо уларни ташлаб қўйишга ҳам ҳақли эмассиз. Хорижга сафар, билим олиш ва имтиҳонлар топшириш учун бугун жуда хайрли кечади. Агар ҳар бир қадамингизни режа асосида ташласангиз, адашмайсиз, муваффақиятсизликка учрамайсиз. Муҳаббатда бугун омадингиз чопмайдиган бўлиб турибди. Яхшиси, бу масалада бугунча танаффус қилинг. Серқатнов йўлларда эҳтиёткорликни қўлдан берманг.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

Разм солинг, чамаланг, қайси иш енгил бажарилса, аммо даромади кўпроқ бўлса, ўшани танланг. Бугун сизга жисмоний зўриқишлар сира фойда келтирмайди. Моддий жиҳатдан мукаммалликка эришиш учун бир ойлик заҳирани ҳисоблаб олинг. Йирик харидлардан воз кечинг. Шаҳардан ташқарига — табиат қўйнига дам олиш учун бориш 12 июн куни муваффақиятли кечади. Фақат соғлиғингизни иссиқ кунларда эҳтиёт қилинг.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

12 июн куни нафақат бир кун, балки ой охиригача алоҳида режа тузинг. Ва келгусида шу режа асосида иш кўринг. Агар меҳнат таътилига чиқсангиз, бемалол саёҳатга жўнайверишингиз мумкин. Бу ойда қилинган сафар омадли кечишини юлдузлар башорат қилишган. Куннинг иккинчи қисмида кимдир кайфиятингизни тушириши, жанжаллашиш учун баҳона қидириши мумкин. Эътибор қилманг ва йўлингизда давом этинг. Оилавий сирларингизни ҳатто яқин дўстларга ҳам айтманг. Кечқурун сутли таомлар билан чекланинг. Бу кун бўйи танангизга жойлашиб олган иссиқни олади.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

Юлдузлар бугун биринчи навбатда иммунитетни кўтариш учун ҳаракатлар содир этишингизни маслаҳат беришади. Ёздан фойдаланиб қолинг. Бу фаслда витаминга бой мевалар кўп бўлади. Агар шу меваларни тўйгунча еб қолсангиз, куз ва кейинги фаслларни қийналмасдан ўтказасиз. Витаминларнинг ўзи иммунитетингизни ҳам кўтариб қўяди. Спортнинг фаоллик талаб қилувчи турлари билан шуғулланманг. Жисмоний зўриқиш организмингизга жиддий зарар етказиб қўйиши мумкин.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

12 июн куни ўз хаёлларингиз оғушига шу қадар шўнғийсизки, энг муҳим тадбирларни унутиб қўйишингиз ҳеч гап эмас. Кун бўйи янги танишувларни бошдан ўтказишингиз кутилади. Бироқ бу одамлар сизга яқин дўст бўла олмаслигини тез англаб етасиз. Бугун ижод кишилари ҳам кўз кўриб қулоқ эшитмаган муваффақиятларни қўлга киритишади. Кечқурун оғир ҳазм бўлувчи таомлар истеъмол қилманг.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

Юлдузлар яқиндагина танишган одамлар ҳақидаги фикрларингизни илкис ўзгартиришни маслаҳат беришмайди. Гарчи сизга уларнинг баъзилари ёқмаётган бўлса-да, буни ичингизга ютиб қўя қолинг. Куннинг иккинчи ярмида молиявий ва рўзғор масаласида муаммолар кўндаланг келиши кутилади. Муҳим ҳужжатларга имзо қўйишга тўғри келса, ҳушёр туринг.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

11 июнда иш бўладими, шахсий ҳаётми, қулай имконият туғилдими, дарҳол уни тутиб қолишга ҳаракат қилинг. Шахсий ҳаётингизда кутилмаган ҳодисалар юз бериши мумкин. Бу сиз учун кутилмаган совға бўла қолсин. Яқинларингизнинг муаммоларини ҳам биргаликда бартараф этинг. Улар керак бўлса сизга билганларича маслаҳатлар бериши мумкин. Ишхонада раҳбарлар зиммангизга юклаган вазифаларни ўз вақтида адо этиш пайида бўлинг. Кам бўлмайсиз.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

Мақсад, орзу ва эркинлик. Шу уч нарсани ўзингизга шиор деб билинг. Уларни ҳақиқатга айлантириш йўлида олға боринг. Кун давомида қариндошларингиз сизга кутилмаган хушхабар етказишлари кутилади. Хусусий мулк билан машғул дўстларимиз куннинг иккинчи ярмида катта миқдорда дивиденд олишлари эҳтимолга яқин. Саломатликка келсак, ошқозонингиз панд бериб қўйиши мумкин. Дуч келган овқатни еб кетаверишдан сақланинг.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

11 июн куннинг биринчи ярмида ёқимли ва ўта фойдали харидларни амалга оширишингиз кутилмоқда. Пулингиз етарли. Лекин барибир бир қисмини заҳирада қолдирганингиз маъқул. Бир корингизга яраб қолар. Тўғрими? Оила қурмаганлар орзусидаги инсон билан танишиб, суҳбатлашади. Бу инсон билан суҳбат давомида сира-сира адашмаганингизни ҳис этасиз ва бахтли бўлишингизга бўлган ишончингиз минг карра ортади.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)

Бугун чин кўнгилдан ишлашингиз учун қулай имкониятлар бир дунё. Иш жараёнида кўплаб ёқимли лаҳзалар ҳамроҳингизга айланади. Молия масаласида фавқулодда қарорлар чиқаришдан тийилинг. Бошқаларни сизнинг манфаатингиз учун ишлашига йўл қўйманг. Неки муаммо бўлса, ўз куч ва имкониятларингизгагина суянинг. Кечқурун хонадонингиз меҳмонга тўлиши мумкин. Хавотирга тушманг, бу меҳмонлар сизга фақат позитив кайфият ҳадя этишади.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

11 июн куни барчанинг диққат марказида бўласиз. Кимлардир сизни меҳмондорчиликка чақириши мумкин. Қарорлар чиқаришда имкониятларингизни ҳисобга олишни унутманг. Ишхонангизда раҳбарлар сизни олқишлашдан, мақташдан тийила олмасликлари тайин. Худди шу нарса мартаба ва лавозимингиз ошиши учун хизмат қилади. Омадингизни берсин! Саломатлигингизни ҳам эътибордан четда қолдирманг.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

Орзулаш, фақат мартабани ошириш ҳақида ўйлайверсангиз, барчасидан маҳрум бўлишингиз ҳеч гап эмас. Оилавий ҳаётингизда жуфтингиз билан орангизда жанжалли вазиятлар юзага келиши мумкин. Рўзғордаги муаммоларни яқинларингиз билан бамаслаҳат бартараф этинг. Асабийлашишдан нари бўлинг. Арзимас сабаблар билан асабни бузаверсангиз, саломатлигингизга путур етади. Атрофдагиларга нисбатан адолатли бўлинг!

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

Дам олиш кунлари ухлашга нима етсин.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Юлдузлар бугун фақат ўзингиз учун қизиқарли ва ўзингиз ёқтирган ишлар билан банд бўлишингизни маслаҳат беришмоқда. «Мажбурий кулгидан юзга ажин тушади», деганларидек, зўрма-зўраки, ёқтирмайдиган юмушларга қўл уришингиз сизга фойда ўрнига зиён келтириши мумкин. Бугун олис сафарга чиқишни режалаштирган бўлсангиз, ўзингиз билан кўп пул олманг, киссавурлар таъқибида қолишингиз хавфи бор. Оиласизлар бугундан романтика умид қилмасалар ҳам бўлади.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

10 июн куни ҳар бир қадамингизни ўлчаб босинг. Хатолар ва омадсизликлар бугун сизни то кечга қадар қувлаб чарчамаслиги мумкин. Тасодифий танишувларга йўл берманг. Иш жойингизда муаммолар кўзга ташланмайди. Молиявий аҳволингиз ҳам ёмон эмас. Аммо йирик харидлардан бугунча воз кечинг. Ҳар бир муаммоингизни мустақил бартараф этишга ҳаракат қилинг.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

Юлдузлар бугун атрофдагилар билан эҳтиёткорона мулоқот қилишни маслаҳат беришади. Хоҳ уйда, хоҳ кўчада бўлсин, ишни жанжалга айланишгача олиб боришдан сақланинг. Яхшиси, ҳар даврада тингловчи бўлиб олинг, шунда тинчлик ҳукм суради. Тижоратчилар 10 июн куни ўзлари орзу қилган даромадга эга бўлишлари кутилади. Тадбиркорларни ҳам даромадлар четлаб ўтмайди. Кечқурун саломатлигингизни қатъий назорат қилинг.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

10 июн куни сизга қўшимча иш таклиф этувчиларнинг саноғи бўлмаслиги мумкин. Демак, танлов имкониятларингиз ҳам шунга яраша. Энг яхшисини танланг-у, шу ишга розилик беринг. Кун давомида озгина бўлса-да даромад келтириши мумкин бўлган юмушларга кўпроқ эътибор қаратинг. Оила қурмаганлар кечқурун бўлғуси жуфтини учратишлари эҳтимолдан холи эмас. Соғлиқни асранг.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

Бугун арслон буржида таваллуд топганлар иш жойида ҳамкасблар билан жанжаллашиб қолишдан сақланишлари талаб этилади. Бунинг охири ҳеч қачон яхшилик билан тугамаслигини унутманг. Оиласи йўқларнинг баъзилари янги танишувларни бошдан кечириши кутилади. Оилалилар эса жуфти билан муносабатларни янада мустаҳкамлаш йўлида ҳаракатлар содир этишса, яхши бўларди. Саломатликка салбий таъсир кўрсатувчи ичимлик ва егуликлардан юз буринг.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

10 июн куни билим олиш, янги касбни ўзлаштириш, эзгулик тарқатиш, қийналганларга кўмак бериш хайрли кечади. Шу амалларни адо этганлар иншооллоҳ Яратганнинг мукофотига сазовор бўлишлари ҳақиқатдан йироқ эмас. Қондошлар билан мулоқотда жуда эҳтиёт бўлинг, уларнинг кўнглини оғритадиган гапларни гапиришдан тийилинг. Кечки пайт сизга энг яқин дўстларингиздан бири сирларини айтиши мумкин. Молиявий масалада омадга эришиш ўзингизга боғлиқ.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

9 июн куни шахсий ҳаётда ҳам, ишда ҳам шошилинч, фавқулодда қарорлар қабул қилманг. Мавқеингизни борича сақлаб қолишга, ҳеч кимга жаҳл қилмасликка уринишдан тийилманг. Шу нарса моддий аҳволингизни яхшилашда ҳам жуда асқотади. Кечқурун уйдагиларингиз билан бирга вақт ўтказинг. Фарзандларингиз бўлса, кўпроқ вақтингизни улар билан суҳбатлашиш учун ажратинг. Бугун саломатликдан шикоят қилмайсиз. Барибир бу масалада ҳам эҳтиёткор бўлиш зарар қилмайди.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

Бугун юлдузлар ҳар бир ишни жамоавий тарзда амалга оширишни маслаҳат беришади. Бир ўзингиз уддалай олмайсиз. Уддалаганда ҳам жисмоний зўриқишга учрашингиз, натижада соғлиғингизга путур етиши мумкин. Молиявий масалада эса аксинча ўз куч, имкониятларингизга таянишингиз талаб этилади. Кечқурун яқин манзилда яшайдиган қариндошларнинг биридан ёқимли хабар эшитишингиз кутилади. Ухлашга ётишдан олдин тоза ҳавода сайр қилинг.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

9 июн куни янги танишувлардан ўзингизни олиб қочишингизга тўғри келади. Ҳис-туйғуларингизни жиловлаган ҳолда атрофдагилар билан мулоқот қилинг. Йўқса, ким биландир жанжаллашиб қолишингиз ҳеч гап эмас. Иш жойингизда бажарган юмушларингиз раҳбариятга жуда маъқул тушади. Мукофот тақдим этишлари ҳам эҳтимолдан холи эмас. Ортиқча вазнга эга бўлиб қолмаслик учун парҳезга эътибор қаратинг.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

Бугун юлдузлар сизга серқатнов йўлларда эҳтиёткор бўлишни, спорт билан шуғулланмай туришни маслаҳат беришмоқда. Жароҳат олишингиз хавфи бор. Яхшиси, дам олинг, севимли машғулотингиз билан банд бўлинг. Пул топиш бобида эса баъзилар боши берк кўчага кириб қолиши мумкин. Бундай вазиятга тушмаслик учун бадавлат танишларга мурожаат этишдан бўлак иложингиз йўқ. Шахсий ҳаётда фавқулодда қарорлар чиқарманг, инқирозга юз тутишингиз мумкин.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

9 июн куни сиз бемалол, сира ўйланмасдан янги иш қидираверсангиз бўлади. Тадбиркор бўлсангиз, янги ҳамкорларни излаб топиш ҳам ортиқчалик қилмайди. Сиз учун бугун барча йўллар очиқ. Хато қилган тақдирингизда ҳам тез фурсатда бу хатони тузатишга эриша оласиз. Шахсий ҳаётда ўзгаришлар ясашга уринманг. Оқимга қарши сузманг. Қариндош-уруғлар билан муносабатларингизни бир таҳлил қилиб олсангиз ёмон бўлмасди. Муносабатлар анчадан бери заифлашув палласини бошдан кечирмоқда.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

Бугун анчадан бери миянгизда айланиб турган янги ғояларни ниҳоят ҳаётга тадбиқ этиш имкони туғилади. Агар иш жойингиздаги раҳбарларга ғоялар маъқул тушса, кунингиз туққани ўша. Мақтовлар, олқишлар, мукофотлар, янги лавозимлар фақат сизники бўлиши тайин. Олисга сафар ва саёҳат бугун муваффақиятли кечади. Моддий жиҳатдан сизга ҳамма ҳавас қилса арзийди. Шунинг учун аёллар бемалол дўкон айланиб ташқи кўринишларига янгилик киритсалар бўлади.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

8 июнда иш жойингиздаги раҳбарият билан суҳбатлашганда ҳис-туйғуларни жиловлашга ҳаракат қилинг. Сиз улар билан янги ўйлаб топган лойиҳангиз хусусида гаплашишингиз мумкин. Агар лойиҳангиз ҳақиқатан муваффақият келтиришига кўзингиз етса, бемалол буни исботлашингиз мумкин. Бугун олисга хизмат сафари уюштириш, табиат қўйнида дам олиш жуда муваффақиятли кечади. Кечқурун фақат саломатлик ҳақида қайғуринг. Ухлашга ётишдан олдин сут маҳсулотлари истеъмол қилсангиз ҳам фойдадан холи бўлмайди.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

Бугун шахсий ҳаётингизда баъзи муаммолар пайдо бўлиши кутилади. Жуфтингиз билан мулоқотда жуда эҳтиёт бўлинг. Молиявий аҳволингиз бугун фақат дўстлар, танишлар кўмагида яхшиланиши мумкин. Муҳим ҳужжатларга имзо қўйиш зарурати туғилса, сергакроқ бўлинг. Кечқурунга бориб соғлиғингиз панд бера бошлаши ҳам эҳтимолдан холи эмас. Фақат врач маслаҳатига асосланган ҳолда муолажалар бошланг.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

8 июн куни шахсий ҳаётингиз ва иш жойингизда турли кўриниш, аҳамиятга эга воқеалар содир бўлади. Бир сўз билан айтганда, сиз бугун кун бўйи яхшилик ва ёмонлик орасида бўласиз. Омад кутилмаганда ташриф буюриши кутилади. Пул масаласида бугун қийинчилик кўрмайсиз. Соғлиқ яхши бўлиши учун эса жисмоний зўриқишлардан қочинг, тоза ҳавода кўпроқ вақт сайр қилинг. Кечқурун олисдан ёқимли хабар эшитишингиз мумкин. Бу қайсидир қариндошингиз хонадонида чақалоқ дунёга келиши билан боғлиқ бўлиши эҳтимолдан холи эмас.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

Бугун оиласизларнинг айримлари танлаган ёки кўз остига олиб қўйгани билан олис сафарга чиқишлари кутилади. Бу сафар сизга ҳақиқий бахтни ато этиши тайин. Шу баҳонада севги изҳорлари ва турмуш қуришга йўналтирилган таклифлар пайдо бўлади. Ишда жуда интизом билан ишланг. Акс ҳолда ҳамкасблар қаршисида мулзам тортиб қолишингиз мумкин. 8 июн бошқа уйга кўчиш, йирик харидлар қилиш ва хусусий мулк сотиб олишда муваффақият келтирмайди.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

8 июн куни сизни жуфтингиз ҳар қандай бало-қазолардан асрашга, ҳимоя этишга тайёр туради. Унинг қадрига етинг. Ишонинг, сиз дунёни минг карра айланиб чиққанда ҳам бундай садоқатли умр йўлдошни топа олмайсиз. Тадбиркорларга кимдир ҳамкорлик масаласида мурожаат этиши мумкин. Бу хусусда яхшилаб ўйлаб кўрмасдан жавоб бериш нотўғри бўлади. Кечқурун ёғли ва хамирли овқатлардан нарироқ бўлганингиз маъқул.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

Бугун юлдузлар романтик учрашув ва табиат қўйнида дам олиш учун йўлга чиқишингизни башорат қилишган. Иккаласи ҳам кайфиятингизни кўтаради ва бу кайфият ой охиригача бузилмаслиги ҳақиқатга яқинроқ. Моддий масалада баъзи чигалликлар кўзга ташланади. Лекин кечқурунга бориб тугунлар ечилади, киссангиз қаппайишига гувоҳ бўласиз. Банкдан кредит олиш ё қарз кўтариш муваффақиятсизлик ҳадя этади. Кечқурун ёши ўтган, бемор қариндошингиз бўлса, хабар олиб кўнгил сўранг.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

7 июнда тақдир сизга ажойиб инъомларни ҳозирлаб қўйган. Улардан асло юз ўгира кўрманг. Ҳатто нимадир сизга умуман ёқиб тушмаган бўлса-да, тишни тишга босинг. Оиласи йўқларни бугун ажойиб ва ёқимли лаҳзалар кутиб қолади. Оилалиларга эса ташқарида хуфиёна учрашувлар ташкил этиш қатъиян тақиқланади. Жуфтингизни рашк қилишга мажбурлайдиган ҳаракатларни содир этманг. Шунда оилангизда аҳиллик, осудалик ҳукмрон бўлади. Саломатлик ҳақида қайғуришни ҳам унутиб қўйманг.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

Бугун ишда ҳам, муҳаббатда ҳам кунингиз хайрли кечишини юлдузлар башорат қилишган. Ҳатто ташқарида сел қуйиб, момоқалдироқ гумбирлаётган бўлса-да, қалбингизда баҳор кезади. Қувонч сизни тарк этмайди. Молиявий муаммолар кечқурунга бориб ҳал бўлади. Башарти ҳозиргисидан даромадлироқ, қизиқарлироқ иш учраса, дарҳол ўтиб кетсангиз ҳам зиён қилмайди.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

7 июн куни сиз асосан қалбингизга қулоқ тутган ҳолда иш бошлайсиз. Айнан шу нарса ишингизга унум ва сифат ато этади. Моддий масала билан боғлиқ муаммоларни муваффақиятли ҳал этишда ҳам қалбингиз яқиндан кўмак беради. Муҳаббат бобида оила қурмаганлар ўзларини қирол ҳис этадилар, ишқ лаззатидан баҳраманд бўладилар. Фақат меъёрни билсангиз бас. Кечқурун саломатлигингиз панд бера бошлаганини сезсангиз, дарҳол «Тез ёрдам»га мурожаат этинг.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

Бугун юлдузлар сизга жуда қизиқарли сафар ва романтик танишувни ваъда қилишган. Романтик танишув асосан оиласи йўқларга тааллуқли. Агар шу танишувдан тўғри фойдалана билсангиз, келажакда албатта бахтингизни топасиз. Ишдаги ҳар қандай режаларингиз осонлик билан бартараф этилади. Ҳамкасблар билан муносабат юритишда эҳтиёт бўлинг. Ким биландир жанжаллашиб қолишингиз хавфи бор.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

7 июн куни кўпроқ рўзғордаги муаммоларни ҳал этиш учун алоҳида вақт ажратмасангиз бўлмайди. Иш жойингизда шундай ғалати вазият юзага келадики, дарҳол қўшимча даромад келтирувчи иш топиш ҳақида бош қотира бошлайсиз. Куннинг иккинчи ярмида болаликдаги қадрдон дўстингизни учратиб қолишингиз эҳтимоли бор. Кечқурун оила аъзоларингиз билан кўча сайрига чиқинг. Кафеда ўтириб кабобхўрлик қилинг. Бу ҳам эртанги кун учун куч йиғишда асқотади.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

Бугун паризод буржида таваллуд топганлар одатий муносабатларни бир четга сурган ҳолда ўзларидаги ҳали ҳеч кимга маълум бўлмаган ижодий қобилиятни, истеъдодни намойиш қилишга ошифта бўладилар. Бугунги шиорингиз кам ўйлаб, кўп ишлашдан иборат бўлиши лозим. Андиша, тортинчоқлик сизга зиён етказади. Кечқурун жуфтингиз сиз учун ажойиб совға тайёрлаб қўйиши кутилмоқда. Сурункали хасталикка йўлиққанлар бугунги об-ҳаво ўзгарувчанлигидан сақланишлари, ўз вақтида дориларни ичишлари лозим.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Юлдузлар бугун нафақат ички, балки ташқи кўринишингизни ҳам ўзгартиришингиз тарафдори. Аёл бўлсангиз, гўзаллик салонига бориб янги соч турмаклари ва бошқаларни амалга оширсангиз, жуфтингиз ҳам мамнун бўлармиди. Молиявий аҳволингиз жуда яхши, шундай экан, харидлар масаласида ўйланмасангиз ҳам бўлади. Оилавий заҳирани яна пича пул билан тўлдириб қўйсангиз ҳам зиён кўрмайсиз. Асосийси, шошма-шошарликка йўл берманг. Шунда ҳар қандай муаммони муваффақиятли бартараф эта оласиз.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

6 июн куни шахсий ҳаётингизга яхшироқ назар солиб, жуфтингиз билан орангиздаги муносабатларга ойдинлик киритиб олинг. Ҳар қандай кўринишдаги ёлғондан ҳақиқат қидиринг, албатта топасиз. Яқин қариндошлардан бири кечки пайт қўлингизга пул тутқазиши кутилади. Бугун зинҳор кимдандир қарз кўтаришни хаёл қилманг, кейин оғир вазиятга тушиб қоласиз. Саломатлигингизни ҳар қадамда эслаган ҳолда уни янада яхшилаш чораларини қидиринг.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

Бугун юлдузлар ҳам оила, ҳам ташқаридагилар билан муносабатларни мустаҳкамлаш тадбирларини кўришингизни маслаҳат беришяпти. Агар моддий аҳволингиз яхшиланиши шу нарсага боғлиқ бўлса, шошилишингиз керак. Кўнглингизда ғашлик, жаҳд, агрессив ҳолатлар пайдо бўла бошлаганини сезсангиз, спортнинг энг фаол турлари билан шуғулланишни одат қилинг. Кечқурун кимдир сизга қўшимча даромад берувчи иш таклиф этиши мумкин.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

6 июн куни яқин қариндошлар билан одатдагидан кўпроқ мулоқот қилинг, шунда руҳан енгил тортасиз, бу эса ишларингиз унумли бўлишига замин яратади. Сизга кунлик иш таклиф қилишлари мумкин. Даромади яхши бўлса, бош тортиш нотўғри бўлади. Шахсий ҳаётингизда танаффуслар юзага келиши кутилади. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг, ёғли ва шўр таомларни истеъмол қилишдан тийилинг. Иложи бўлса, музлаткичдан сув олиб ичманг. Бу саломатлигингизга салбий таъсир кўрсатади.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

Бугун эрталабданоқ сизга қўшимча даромад олиш имкони бўлган қизиқарли иш таклиф этишади. Рози бўлинг, пул ҳеч қачон ортиқчалик қилмайди. Саломатлигингиз бугун ҳар қандай жисмоний зўриқишни кўтара олади. Кун давомида баъзиларнинг кайфияти тушиш ҳолатлари кўзга ташланиши мумкин. Табиат қўйнига чиқиб дам олиш сизни ҳар қандай тушкунликлардан халос этади. Молиявий аҳволни яхшилаш, киссани қаппайтириш учун анчагина тер тўкишингизга тўғри келади. Тадбиркор бўлсангиз, баъзи ҳамкорлардан эҳтиёт бўлинг, улар сизни чув тушириб кетишлари мумкин.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

6 июн куни арзимас сабаблар туфайли жаҳл отига минманг, акс ҳолда кечқурунга бориб ростакамига мазангиз қочиши ҳеч гап эмас. Бугун дангасалик қилмасдан кўнгилдаги ишни топиб ўша билан банд бўлсангиз, пул ҳам бўлади, кайфият ҳам тушмайди. Ҳис-туйғуларни бугун жиддий назорат остига олинг. Оилада жуфтингиз ё яқинларингиздан бири билан жанжаллашиб қолишингиз эҳтимоли бор. Сурункали хасталикка чалинганлар эҳтиёткорлик билан иш кўришлари тавсия этилади.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

5 июн куни нима иш қилманг, фақат ўз имкониятингиз ва кучингизга таянинг. Бошқалардан ёрдам кутманг. Дуч келган одамга ёрдам ҳам берманг. Олдин ўз манфаатларингиз учун ишланг, вақт қолса, кейин бировларга ёрдам берсангиз бўлади. Пулингиз кўп бўлса ҳам барибир тежамкор бўлишингизга тўғри келади. Шахсий ҳаётингиз бугун осуда кечади. Саломатлигингизни асранг.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

Юлдузлар бугун пулни ниҳоятда тежашингизни маслаҳат беришмоқда. Муҳим ҳужжатларга имзо қўйишга тўғри келса, ниҳоятда ҳушёр бўлинг. Сафарга отланишни режалаштиргандингиз. Афсуски, сафарни бошқа кунга қолдириб туришингиз лозим бўлади. Муҳаббатда масофа сақланг. Акс ҳолда жуфтингиз ё танлаганингиз билан орангизда жанжал келиб чиқиши мумкин. Шахсий машинангиз бўлса, йўлларда эҳтиёт бўлинг.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

5 июн куни спорт билан шуғулланиш, табиат қўйнида дам олиб қайтиш, энг катта муаммоларни бартараф этиш йўлида ҳаракатлар содир этиш муваффақиятли кечади. Соғлиқни эҳтиёт қилинг, организмни чиниқтиринг, имкон топсангиз, сузиш машғулотларини бошланг. Мабодо тез бажарилиши талаб этиладиган ишга қўл урсангиз, кечга қадар тугатишга ҳаракат қилинг. Бугун моддий аҳволингиз кўнгилдагидек бўлади.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

Бугун яқин ўтмишга камроқ назар солинг ва бугунги кун билангина яшашдан чўчиманг. Шахсий ҳаётингизда куннинг иккинчи ярмига бориб жиддий ўзгаришлар бўлиши кутилади. Яқин дўстлардан бири сизни атайин жуфтингизга қарши гиж-гижлаши мумкин. Бундай лаҳзаларда шахсий фикрга эга бўлиш талаб этилади. Унутманг, бундай дўстларнинг боридан йўғи яхши. Ундайлар бир кун келиб сизни сотишдан ҳам тойишмайди. Кечқурун ё бошқа уйга кўчиб ўтишингиз, ёки меҳмонга боришингиз эҳтимоли бор.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

5 июн куни ҳар бир ишни қатъий режа асосида адо этинг. Энг муҳим ишларни сифатли амалга ошира олсангиз, моддий аҳволингиз ҳам дарҳол яхшиланади. Шахсий ҳаётингизда айтарли муаммолар кўзга ташланмайди. Ўз фикрингизни сира қўрқмасдан атрофдагилар қаршисида биринчи навбатга қўяверинг. Фақат буни ортиқча шовқинларсиз амалга оширсангиз яхши бўлади. Бугун саломатлигингиздан шикоят қилмайсиз. Кечқурун вақтингизни жуфтингиз учун ажратинг.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

Бугун сизнинг кунингиз. Молиявий жиҳатдан гуллаб-яшнайсиз. Қарздорлар қарзини қайтаради. Агар дам олиш ёки ишлаш деган савол кўндаланг қўйилса, иккинчисини танланг. Дам олишга улгурасиз. Муҳаббатда жуфтингиздан ўзингизни асло юқори қўйманг. Бугун соғлиғингиз ҳам жойида бўлади. Бундан ташқари, бугун тунда кўрадиган тушингиз ўнгидан келади. Иккиюзламачилар даврасига зинҳор яқин борманг.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

4 июн куни шахсий ҳаётда ҳам, ишда ҳам шошилинч, фавқулодда қарорлар қабул қилманг. Мавқеингизни борича сақлаб қолишга, ҳеч кимга жаҳл қилмасликка уринишдан тийилманг. Шу нарса моддий аҳволингизни яхшилашда ҳам жуда асқотади. Кечқурун уйдагиларингиз билан бирга вақт ўтказинг. Фарзандларингиз бўлса, кўпроқ вақтингизни улар билан суҳбатлашиш учун ажратинг. Бугун саломатликдан шикоят қилмайсиз. Барибир бу масалада ҳам эҳтиёткор бўлиш зарар қилмайди.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

Бугун юлдузлар ҳар бир ишни жамоавий тарзда амалга оширишни маслаҳат беришади. Бир ўзингиз уддалай олмайсиз. Уддалаганда ҳам жисмоний зўриқишга учрашингиз, натижада соғлиғингизга путур етиши мумкин. Молиявий масалада эса аксинча ўз куч, имкониятларингизга таянишингиз талаб этилади. Кечқурун яқин манзилда яшайдиган қариндошларнинг биридан ёқимли хабар эшитишингиз кутилади. Ухлашга ётишдан олдин тоза ҳавода сайр қилинг.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

4 июн куни янги танишувлардан ўзингизни олиб қочишингизга тўғри келади. Ҳис-туйғуларингизни жиловлаган ҳолда атрофдагилар билан мулоқот қилинг. Йўқса, ким биландир жанжаллашиб қолишингиз ҳеч гап эмас. Иш жойингизда бажарган юмушларингиз раҳбариятга жуда маъқул тушади. Мукофот тақдим этишлари ҳам эҳтимолдан холи эмас. Ортиқча вазнга эга бўлиб қолмаслик учун парҳезга эътибор қаратинг.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

Бугун юлдузлар сизга серқатнов йўлларда эҳтиёткор бўлишни, спорт билан шуғулланмай туришни маслаҳат беришмоқда. Жароҳат олишингиз хавфи бор. Яхшиси, дам олинг, севимли машғулотингиз билан банд бўлинг. Пул топиш бобида эса баъзилар боши берк кўчага кириб қолиши мумкин. Бундай вазиятга тушмаслик учун бадавлат танишларга мурожаат этишдан бўлак иложингиз йўқ. Шахсий ҳаётда фавқулодда қарорлар чиқарманг, инқирозга юз тутишингиз мумкин.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

4 июн куни сиз бемалол, сира ўйланмасдан янги иш қидираверсангиз бўлади. Тадбиркор бўлсангиз, янги ҳамкорларни излаб топиш ҳам ортиқчалик қилмайди. Сиз учун бугун барча йўллар очиқ. Хато қилган тақдирингизда ҳам тез фурсатда бу хатони тузатишга эриша оласиз. Шахсий ҳаётда ўзгаришлар ясашга уринманг. Оқимга қарши сузманг. Қариндош-уруғлар билан муносабатларингизни бир таҳлил қилиб олсангиз ёмон бўлмасди. Муносабатлар анчадан бери заифлашув палласини бошдан кечирмоқда.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

Бугун анчадан бери миянгизда айланиб турган янги ғояларни ниҳоят ҳаётга тадбиқ этиш имкони туғилади. Агар иш жойингиздаги раҳбарларга ғоялар маъқул тушса, кунингиз туққани ўша. Мақтовлар, олқишлар, мукофотлар, янги лавозимлар фақат сизники бўлиши тайин. Олисга сафар ва саёҳат бугун муваффақиятли кечади. Моддий жиҳатдан сизга ҳамма ҳавас қилса арзийди. Шунинг учун аёллар бемалол дўкон айланиб ташқи кўринишларига янгилик киритсалар бўлади.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

2 июн куни иш жойингиздаги ҳамкасблар сизнинг фикрингиз билан ҳисоблашмаётганидан жаҳл отига минишингиз мумкин. Аммо сиз тушунишингиз керак. Бундай вазиятлар ҳар қандай одамнинг ҳам бошидан ўтиши бор гап. Кечаги ишингиз учун раҳбарлар мукофот билан сийлаши ва янги иш топшириши кутилади. Бугун сиз учун жароҳат хавфи кўпроқ бўлади. Шунинг учун пиёда юринг, экстремал спорт турлари билан шуғулланманг. Соғлиғингизни жуда эҳтиётланг.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

Бугун қандай вазиятда қолманг, барибир унга холисона баҳо беринг. Шахсий ҳаётингизда кутилмаган ва кескин бурилишлар содир бўлиши мумкин. Бу кўпроқ оила қурмаган дўстларимизга тааллуқли десак муболаға бўлмасди. Ишда эса сиз кун бўйи муваффақиятга эришиш учун жон жаҳдингиз билан тиришасиз. Лекин жисмоний зўриқишга йўл қўя кўрманг. Моддий аҳволингиз кечқурун яхшиланади. Қуёш тиғида узоқ вақт қолиб кетишдан сақланинг.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

3 июн куни тақдирдан у даражада кўп нарса кутманг. Борига шукр қилиш адолатли иш бўлади. Иш бажаришда бировлар маслаҳатигамас, қалбингизга қулоқ тутинг. Куннинг иккинчи ярмида танишларингиздан бири моддий аҳволингиз яхшиланишига сабабчи бўлади. Шахсий ҳаётда бир ҳақиқат сув юзига чиқади. Яхшиси, ўша ҳақиқат ёлғонлигича қолавергани яхшийди. Асабларни зўриқтирманг.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

Бугун ишларингиз шу қадар кўп бўладики, нафас ростлашга вақтингиз бўлмайди. Лекин пул масаласида омадингиз келади. Моддий аҳволингиз шунчалар аъло даражада бўладики, илгари бу пулларни орзу қилишга ҳам қўрққансиз. Мана, энди хоҳлаганингизча миқдорда харидларни амалга ошираверсангиз бўлади. Афсуски, кечқурун яқин қариндошлардан бири сизни алдаши кайфиятингизни бир пул қилиши мумкин. Соғлиқ панд бермасин десангиз, овқатланишда эҳтиёт бўлинг, меваларни албатта тоза сувда чайгандан кейин истеъмол қилинг.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

3 июн куни вақтинча ишдан, муаммолардан нари чекиниб, вақтингизни дўстлар билан табиат қўйнида дам олишга бағишланг. Бугунгача тўплаган пулингиз анча кунга етади. Оиласи йўқларнинг бугун омади чопади. Ёрқин лаҳзалар, таассуротлар сизни еттинчи осмонларга чиқариб қўйса не ажаб. Саломатликни мустаҳкамлаш учун олинадиган муолажалар иммунитетингизни кўтариб, ўзингизни енгил ҳис этишингизга замин яратади. Кечқурун дўстларингиздан бири сизни оилавий меҳмонга таклиф қилиши мумкин.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

Бугун сиз ҳам шахсий ҳаётда, ҳам ишда ўта йирик масалаларни ҳал этишингиз кутилади. Бундан, албатта моддий манфаат кўрасиз. Кун давомида уйингизга олисда яшайдиган қариндошлар ташриф буюриши, ёки болаликдаги дўстингизни учратиб қолишингиз кутилади. Пул масаласида сира ташвиш чекманг. Кечқурунга бориб ўзингизни ёмон ҳис эта бошлашингиз мумкин. Сизга бугун саломатликни тиклашда халқона усулга асосланган муолажалар ёрдам беради.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ҚЎЙ (21. 03- 20.04

2 июн куни дангасалик кечирилмайди. Кун давомида тер тўкиб меҳнат қилсангизгина кўзланган мақсадга ета оласиз. Акси бўлса, даромаддан ҳам, маънавий рағбатдан ҳам қуруқ қоласиз. Пул йўқлигидан нолишни хоҳламасангиз, тежамкорликка жиддий эътибор қаратинг. Оилада етакчиликка интилманг, яхшиси, тингловчи ва бажарувчи ролини танлай қолинг. Спорт билан шуғуллансангиз, саломатлигингиз мустаҳкамлана боради, айниқса, умуртқа поғонангиздаги муаммолар ортга чекинади.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

Ортиқча вазндан азоб чекишни истамасангиз, қатъий парҳезга ўтинг. Шунда ёз бўйи ўзингизни яхши ҳис этасиз, ортиқча вазн сизга зуғум қилмайди. Кун бўйи моддий масалада кичик йўқотишларга юз тутишингиз мумкин. Шахсий ҳаётда ўзингизни ниҳоятда хотиржам тутинг, бу жуфтингиз ва бошқа яқинлар билан муносабатларда асқотади. Кечқурун шахсий иш билан у қадар узоқ бўлмаган манзилга отланишингиз кутилади.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

2 июн куни оқимга қарши суза кўрманг, балога қоласиз ва муваффақиятсизликка учрайсиз. Қарзингиз бўлса, бугундан қолдирмай, тўланг. Молиявий жиҳатдан қўшимча муаммо келиб чиқмайди. Яқиндагина ўзингиз танишган одамларга қаттиқ ишониб юборманг, уларга сирларингизни ошкор қилманг. Ташқарида қарама-қарши жинс вакиллари билан бўладиган хуфиёна учрашувлар оқибатда кўнгилсизликлар ҳадя этади. Бу саломатлигингизга ҳам путур етказиши турган гап.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

Юлдузлар бугун сизга ажойиб кунни ваъда қилишмоқда. Барча ишлар сизнинг режангиз асосида якун топа бошлайди. Фақат ҳис-туйғуларни жиловлаган ҳолда дўстлар, танишлар билан мулоқот қилинг. Саломатлик масаласида шикоятингиз бўлмайди. Оилада алдов, ёлғонга ҳеч қачон ўрин берманг. У оилани таназзулга юз тутдиради. Кечқурун албатта очиқ ҳавода сайр қилинг. Ухлашдан олдин кучли калорияга эга таомлар истеъмол қилманг. Юлдузлар яна тунда кўрадиган тушингиз ўнгидан келиши мумкинлигини башорат қилишган.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

2 июн куни тижорат билан шуғулланувчиларнинг ошиғи олчи бўлади. Даромад устига даромад кўра бошлашади. Бундай лаҳзалар ҳар куни ҳам бўлавермайди. Шунинг учун ғирромлик қилмаган ҳолда имкониятдан фойдаланиб қолинг. Бошқалар ҳам даромадсиз қолишмайдиган бўлиб турибди. Куннинг иккинчи ярмида ё кимдир пластик карточкангизга катта пул ўтказади, ё хусусий мулк сотиш эвазига бойиб қоласиз. Саломатликни эҳтиёт қилинг, уни катта пулга ҳам сотиб олиб бўлмайди.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

Кунингиз хотиржамлик ва хушчақчақликда бошланади. Ишларни шошма-шошарликка йўл қўймаган ҳолда давом эттирасиз. Бугун ижодий кечалар, оммавий тадбирлар, йиғинлар ва табиат қўйнига чиқиш хайрли ва омадли кечади. Кечки пайт дўстлар ё танишлардан кимдир сизни қайсидир масалада чув туширишга ҳаракат қилиб кўриши эҳтимолдан холи эмас. Муҳаббат бобида оиласизлар бугундан яхшилик умид қилмасалар ҳам бўлади.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Бугун ёзнинг биринчи куни бўлишига қарамай, негадир уйдаги, ишдаги, ва ниҳоят қалбингиздаги ҳарорат жуда паст даражани кўрсатиши кутилади. Мақсадларга эришишингиз йўлида жиддий тўсиқлар пайдо бўлиши мумкин. Буни ўзингизга душман каби муносабат юритувчи одам ўйлаб топади. Одамлар билан мулоқотда жуда зийрак туринг, акс ҳолда фирибгарларнинг тузоғига тушиб қолишингиз мумкин. Саломатлигингизни жуда эҳтиёт қилинг.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

1 июн куни техник жабҳадаги ҳали ҳеч кимга маълум бўлмаган истеъдодингизни намойиш этасиз. Бугун содир бўладиган ҳодисалар, юзага келадиган тушунарсиз вазиятлар яқин келажагингизга таъсир этиб қўйиши мумкин. Шунинг учун сергакликни қўлдан берманг. Молиявий масалада жиддий хавфдан эҳтиёт бўлинг. Эҳтиёт бўлмасангиз, пул ўғирлатишингиз турган гап. Олис сафарни бошқа кунга қолдиринг.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

Юлдузлар бугун ўта фаолликда ҳаракатлар содир этмаслигингизни маслаҳат беришмоқда. Бунинг оқибатида жамиятдаги обрўйингизга путур етиши мумкин. Табиатан хаёлпарастлигингиз эса сизни ноқулай вазиятлардан олиб чиқади. Электр қувватига ишлайдиган ускуналардан фойдаланишда жуда эҳтиёт бўлинг. Соғлиқ туман бойлигингиз эканини ҳам унутиб қўйманг. Мева истеъмол қилсангиз ҳам аввал яхшилаб тоза сувда чайинг, заҳарланишингиз ҳеч гап эмас.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

1 июн куни ҳар кимга ҳам ишониб, қалбингизни очаверманг. Ўнг кўз чап кўзга ошно бўлмайди. Ундан кўра рўзғорни бутлаш, юзага келаётган муаммоларни йўл-йўлакай бартараф этиш пайида бўлинг. Шундан фойда. Ўзингизни ҳаддан зиёд ерга ҳам урманг. Кечқурун бир инсон билан тасодифан учрашиб қоласизки, молиявий аҳволингизни яхшилаш ва мавқеингизни мустаҳкамлаш шу одамга боғлиқ бўлиб қолади. Соғлиқни эҳтиётланг, дуч келган таомни еб кетаверманг.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

Юлдузлар иш бошлашдан бурун кучингизни аниқ хомчўт қилиб олишингизни тайинлашмоқда. Жисмоний зўриқиш бугун сизга жиддий зарар етказиши мумкин. Тадбиркорлар бугун хорижий фирмалардан бири билан фойдали келишувга эришишлари кутилади. Баъзиларга эса ижодий ёндашиладиган янги иш таклиф этишади. Муҳаббатда омадингиз чопмайди. Яхшиси, реал ҳаётга муносабатингизни яна бир бор назоратдан ўтказиб олинг.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

1 июн куни иш бажаришда ўзгалар кўмагига таянсангизгина муваффақият қозонишингиз мумкин. Шундай экан, ўз кучингиз ёрдамида тоғни толқон қилишга уринманг Айримлар кун давомида янги лойиҳани ҳаётга тадбиқ этиш ҳаракатида бўлишади. Бахтга қарши саломатлигингиз ҳавас қиладиган даражада бўлмайди. Зудлик билан олдини олишингиз керак. Айниқса, сурункали хасталикка йўлиққанлар бир сония ҳам соғлиқни назардан четда қолдирмасликлари керак.

Читать полностью…
Подписаться на канал