munajjim_bashoratlari | Неотсортированное

Telegram-канал munajjim_bashoratlari - Мунажжимлар башорати

6758

Энг аниқ кунлик мунажжимлар башорати бизнинг каналимизда! Буржлар хақида қизиқарли маълумотлар ва тавсияларни кузатиб боринг. Админ👉 @acroc

Подписаться на канал

Мунажжимлар башорати

ажойиб қўшиқ. тинглаймиз

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

22 май куни бўлиб ўтаётган ҳолатлар, воқеа-ҳодисаларни жуда яхши англай оладиган даражада сергак бўлишингиз кутилади. Одамлар билан мулоқотда уларнинг сўзини бўлмаган ҳолда ҳар бир фикрларига одилона баҳо беришга ҳаракат қилинг. Муҳаббатда жуда тезкор бўлишингиз лозим, акс ҳолда оғиздаги ошни олдириб қўйишингиз ҳеч гапмас. Оила қурмаганларни бугун романтик учрашув кутади. Дадилроқ бўлинг! Соғлиғингизни ҳам унутиб қўйманг.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

Юлдузлар бугунингиз анчагина оғир кечишини башорат қилишган. Сиз кун давомида эҳтиёткор бўлишингиз лозим. Чунки арзимаган ишни адо этишда ҳам қўпол хатога йўл қўйишингиз мумкин. Айниқса, фирибгар ва иккиюзламачилардан эҳтиёт бўлинг. Молиявий муаммони ҳал этиш ҳам сизга осон кечмайди. Бироқ бир нарсани ёдда тутинг, қийинчилик, пешона тер эвазига ишлаб топилган пулнинг мазаси ўзгача бўлади.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

22 май куни обрўли, бадавлат танишлар қаноти остида бўлишингиз тавсия этилади. У инсон сизни қаттиқ ҳурмат қилади, қадрлайди. Шундай экан, сизни ҳеч қачон аросатда қўймайди. Иш жойингизда танаффуслар, қисқартиришлар, кимларнидир янги лавозимга ўтказиш каби жараёнларга гувоҳ бўласиз. Аммо лавозимдан ўзингиз ҳам қуруқ қолмаслигингиз эҳтимолдан холи эмас. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилиб, енгил ҳазм бўлувчи таомлар билан чекланинг.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

Юлдузлар бугун ҳамма ишни йиғиштириб қўйиб табиат қўйнида дам олишни маслаҳат беришмоқда. У ерда сиз ҳаво алмашасиз, организмингиздаги моддалар алмашинуви меъёрий даражага етади. Оилангизда хотиржамлик, аҳиллик ҳукмрон бўлади. Бугун яқин ўтмишни умуман ёдга олманг. Дарвоқе, иммунитетингиз анча пастга тушган, демак, витаминга бой мевалар истеъмол қилишингиз шарт.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

22 май куни шахсий ҳаётда, ишхонада тинчлик, осудалик яратмоқчи бўлсангиз, ҳеч ким сизнинг йўлингизни тўса олмайди. Қолаверса, юлдузларнинг ўзи сизга шу масалада яқиндан кўмак беришади. Рашк деган нарсани шахсий ҳаётингиздан чиқариб ташланг. Фақат угина ҳаётингизни заҳарлашга қодир. Моддий жиҳатдан бақувват бўлишингиз бугун жуда мушкул кечиши кутилмоқда. Шуни деб анчагина асабийлашиб олишингиз ҳам мумкин.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

Юлдузлар яқин кишиларингизга нисбатан ишончни йўқотмасликка чақиришмоқда. Улардан асло сир яширманг. Чунки яқинларингиздан содиқроқ дўст бу дунёда йўқ. Кун давомида яқин масофага хизмат сафари уюштиришингиз кутилади. Керакли одамлар билан муносабатларни янада мустаҳкамлаш бугун осон кечмайди. Куннинг иккинчи ярмида сурункали хасталикка чалинганлар саломатликни бир кўздан ўтказиб олмасалар бўлмайди.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Юлдузлар шахсий ҳаётда бугун қайсарликларга йўл қўймаслигингизни маслаҳат беришмоқда. Бу жуфтингизга ҳам, оилангизнинг бошқа аъзоларига ҳам ёқиб тушмаслиги тайин. Иш жойингизда эса профессионаллигингизни яна бир бор намойиш этиш учун имкониятлар йўқ эмас. Кечки пайт ишдан қайтаётганда, ёқимли хабар эшитасиз. Агар ортиқча вазндан азобланаётган бўлсангиз, бугундан унга қарши кураш бошланг, албатта муваффақият қозонасиз. Кечқурун вақтни оила даврасида кечиринг.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

21 май куни сизни ажойиб лаҳзалар кутади. Ишингизга тегишли ажойиб янгиликларни эшитасиз. Тушдан кейин анча бурун йўқотиб қўйган қимматли буюмингизни тасодифан топиб оласиз. Бу ҳам сизга бир олам қувонч бағишлайди. Бугун молиявий аҳволингиз ҳам жуда аъло кўринишга киради. Саломатлигингизга зиён етказиши мумкин бўлган машғулотлар, иш, таом ва ичимликлардан юз ўгиринг, афсусланмайсиз. Кечқурун сизни оилангиз билан танишлардан бири меҳмонга таклиф этиши мумкин.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

Бугун хаёлпарастлик, орзумандалик сизга зарардан бўлак ҳеч нарса бермайди. Реал ҳаётга реал назар билан боқинг. Ҳар бир вазиятни ўз ҳолича қабул қилинг. Баъзилар иш жойида янги лавозимга эга бўлишлари ҳам эҳтимолдан холи эмас. Оила қурмаганлар гарчи ёрқин ҳолатларга ошно бўлмасалар-да, муҳаббатда илгаригидек хотиржам ва қувноқлигича қолишади. Соғлиқни ва асабларни асранг.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

21 май куни қисқичбақа буржи вакиллари аввалига ёлғиз қолишни истай бошлашади. Кейинчалик энг яқин инсонлар билан мириқиб суҳбатлашишни ихтиёр этишади. Агар бирор юмушнинг уддасидан чиқа олмаётган бўлсангиз, атрофдагиларни ёрдамга чақириб овора бўлманг. Иложи борича ўзингиз мустақил тарзда муаммоларни ҳал этишга ҳаракат қилинг. Бугун зарарли одатлардан воз кечиш, уй ва машина олди-сотдиси омадли кечади. Кун давомида бемор қариндошлардан хабардор бўлиб қўйишни унутманг.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

Бугун юлдузлар кутилмаганда юқори лавозимга тайинланишингиз муқаррарлигини айтишмоқда. Лекин бунинг учун барча билим ва тажрибангизни ишга солган ҳолда ҳаракатлар содир этишингиз керак. Оила қурмаганлар бугун албатта келгуси турмуш ўртоғини учратишади. Тақдирнинг ўзи сизга бу учрашувни ҳадя этади. Тўйни тезлаштирмасангиз бўлмайди. Молиявий муаммоларни фақат норасмий йўл билан ҳал эта оласиз.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

21 май куни иккинчи даражали ҳисобланган барча ишларни четга суриб, асосийларига куч сарфланг. Қачонлардир кимгадир жиддий масалада ёрдам берган бўлишингиз мумкин. Бугун ўша одам сизга қимматли ёрдамингиз учун ажойиб совға ҳадя этиш эҳтимоли бор. Моддий жиҳатдан муаммо бўлмайди. Харидлар қилишни давом эттираверсангиз бўлади. Соғлиқни сақлаш масаласида жиддийроқ усуллардан фойдаланинг. Бугун тунда кўрадиган тушингиз ўнгидан келиши кутилади.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Бугун юлдузлар сизга дунёнинг барча яхшиликларини ваъда қилишган. Бундай инъомдан бош тортиш жиноятдир. Аммо иш жойингизда ҳамкасблар билан муносабатлар ҳар галгидек илиқ кечмаслиги мумкин. Бундай ҳолатларни эса ҳазил ёрдамида бартараф эта оласиз. Кулинг, кулдиринг, умрингизга умр қўшилади. Кечқурунга яқин соғлиғингизни эҳтиёт қилиш пайида бўлинг. Тоза ҳавода ётишдан олдин сайр қилинг. Кечқурун ҳам ёқимли, ҳам ёқимсиз хабар эшитишингиз эҳтимоли бор.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

20 май куни ўз манфаатларингиз учун астойдил кураш олиб боришингизга тўғри келади. Ҳамкасблар сизни қандай йўл билан бўлмасин чув туширишга уриниш хавфи бор. Ўзингизни тутишда янгича ўзгаришлар яшанг, дунёқарашни турли усуллар ёрдамида кенгайтиринг. Муҳаббатда бугун иккиюзламачиликдан фойдаланишингиз керак бўлади.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

20 май куни принципларингизга асосланган ҳолда ҳаракатлар содир этинг. Айниқса, тадбиркор ёки тижоратчи бўлсангиз, принципларингизсиз рақобатчилар сизни «ғажиб» ташлашга тайёр бўлишади. Шахсий ҳаётингизга ўзгаришлар кўзга ташланмайди. Саломатлигингизни мустаҳкамлаш йўлида кураш олиб боринг.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

Бугун юлдузлар пулларингиз ва қимматбаҳо буюмларингиздан тез-тез кўз-қулоқ бўлишни маслаҳат беришмоқда. Ўғрилар, фирибгарлар таъқибига тушишингиз эҳтимоли бор. Харажатларни бошқа кунга қолдиринг. Бугун ўтганлар ҳақига дуо ўқиш, спортнинг енгил, нафас билан боғлиқ турларига эътибор қаратиш хайрли кечади. Кечқурун сутли маҳсулотлар, витаминга бой мевалар истеъмол қилинг. Иммунитетингиз кўтарилади.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

20 май куни жуфтингиз билан ўзаро муносабатларда муаммолар юзага келиши мумкин. Сиз яхшилаб мулоҳаза қилинг, бундай совуқ муносабатларнинг асл сабабини аниқланг ва ундан кейин муносабатларни илиқлаштириш ҳаракатига тушинг. Бугун молиявий масалада омадингиз чопмайдиган бўлиб турибди. Шу нарса ҳам жуфтингизни ранжитиши турган гап. Кечқурун албатта ёлғиз қолинг. Дам оласиз ва эртанги кун учун куч йиғасиз.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

Муҳим ҳужжатларга имзо қўйишда ниҳоятда ҳушёр туринг. Иш жойингизда сизга нисбатан баъзи ҳамкасблар совуқ муносабатда бўла бошлаши мумкин. Эътибор қилманг. Ҳар ким бу ҳаётни билганича, имкони етганича қуради. Молиявий аҳволингиз ҳам бугун яхши кечмаслиги мумкин. 20 май куни сизга ҳеч ким пул бермайди. Лекин кечқурун яқинларингиздан кимдир сизга ажойиб совға ҳадя этади.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

19 май куни йўл ҳаракати қоидаларига қатъий амал қилмасангиз, хоҳ жамоат транспорти, хоҳ пиёда, хоҳ шахсий машинангизда бўлсин, жиддий жароҳат олишингиз кутилади. Шу билан бирга электр токига ишловчи ускуналардан фойдаланишда ҳам эҳтиёт бўлинг. Овқатланишда меъёрни билинг, керагидан ортиқ ейилган таом ошқозонда жиддий муаммо келиб чиқишини таъминлайди. Кечқурун сизга қўшимча даромадли иш таклиф этишлари мумкин. Саломатликни ниҳоятда эҳтиётланг.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

Бугунги кунингиз ёрқин учрашувлар, танишувлар, ажойиб янгиликлардан иборат бўлади. Пул масаласида эса аҳволингиз у қадар яхши бўлмаслиги кутилмоқда. Демак, харидларни бошқа кунга қолдириб туришга мажбурсиз. Кун давомида ўзгалар билан иш юзасидан фойдали шартлашувларга эришишингиз эҳтимолдан холи эмас. Рашкка кенг йўл берадиган бўлсангиз, суюкли инсонингиздан айрилиб қолишингиз ҳеч гап эмас. Асабларни асранг!

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

19 май куни иш жойингиздаги вазият яхши тарафга ўзгаради. Агар шу кунга қадар ҳамкасбларнинг айримлари билан чиқиша олмаган бўлсангиз, бугун ўшаларнинг ўзлари сиздан маслаҳат ва ёрдам сўраб мурожаат этишади. Шахсий ҳаёт, муҳаббатда енгил фикрламанг, бу яхшиликка олиб келмайди. Соғлигингиз ҳақида кун давомида қайғуринг. Уни мустаҳкамлашнинг қай усули бўлса, барчасидан фойдаланиб кўраверинг. Кечқурун оила даврасида вақт ўтказинг.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

Бугун қайси жабҳада бўлмасин, тўсиқларга дуч келсангиз, бўшашганча терс ўгирилиб кетманг, аксинча унга қарши кураш олиб боринг. Куннинг иккинчи ярмига бориб тўсиқларнинг барчасини енгиб ўтасиз. Интернет орқали кимлар биландир ёзишмаларни амалга ошириш сизга яхшилик келтирмайди. Интернетдаги дўстлар садоқатига ҳеч қачон ишонманг. Бу қарама-қарши жинс вакил ва вакилаларига тегишли.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

19 май куни қарзларни узиш, рўзғор кемтикларини тўлдириш учун анча-мунча пул сарфлашингизга тўғри келади. Бу муаммолар кун бўйи вужудингизни чулғаб туради. Шунинг учун оила билан қизиқиб кўришга вақтингиз бўлмайди. Пул топишда эса сизга бадавлат танишларингиздан бири ёрдам беради. Бугун хизмат сафарига борманг, сафарни бошқа кунга қолдиринг. Арслон буржининг баъзи вакиллари саломатлиги ёмонлаша бошлашидан шикоят қилишлари мумкин. Ўз вақтида врач кўригидан ўтсангиз, ҳаммаси яхши бўлади.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

19 май куни жуфтингиз билан баъзи масалаларда келиша олмай қўйишингиз эҳтимоли бор. Аммо буни юракка яқин олиб юборманг. Маълум муддат ёлғиз қолинг, албатта ярашасизлар. Бугун саёҳатга чиқиш, юқори лавозимга эга бўлиш, хасталикларга қарши кураш муваффақиятли кечади. Куннинг иккинчи ярмида энг яқин дўстлардан бири билан тасодифан учрашиб қолишингиз кутилади. Сурункали хасталикка дучор бўлганлар, кун давомида саломатликни назорат этиб туришлари керак.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Бугун тадбиркорларнинг куни. Юлдузлар улар учун янги-янги муваффақиятларни ваъда қилишган. 18 май куни азартли ўйинлар ўйнашдан нарироқ бўлинг. Катта йўқотишларга юз тутишингиз эҳтимоли бор. Жисмоний зўриқишлар ҳам бугун сизга тавсия этилмайди. Оила қурмаганлар кечқурунга бориб бўлажак жуфтини учратишлари кутилади. Саломатлигингизни эҳтиёт қилинг, кўча таомларини иложи борича тановул қилманг.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

18 май куни негадир ўзингизни кўпроқ сева бошлашингиз кузатилади. Бу оилада ҳам, иш жойингизда ҳам баъзи хафагарчиликларга олиб келиши мумкин. Ҳар бир қадамингизни ўйлаб босинг. Бировга ваъда берсангиз, албатта уддасидан чиқишга ҳаракат қилинг. Зудлик билан парҳез бошламасангиз бўлмайди, йўқса, ошқозонингизда жиддий муаммолар кўзга ташлана бошлаши мумкин.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

18 май куни ҳис-туйғулар ва ҳазил-мутойиба орасида қандайдир масофа пайдо қилишингиз талаб этилади. Муҳим мажлисларда иштирок этиш ҳамда олис сафарга чиқишни бошқа кунга қолдиринг. Молиявий муаммоларни таниш-билишлардан қарз кўтариш орқалигина ҳал этишингиз мумкин. Соғлиғингизни сақланг, кечқурун албатта тоза ҳавода сайр қилинг. Қуёш тиғида аллергик хасталиклар орттириб олишдан сақланинг.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

18 май куни кутилмаганда димоғдорлигингиз тутади. Ҳамкасблар-ку, тушунар, аммо раҳбариятдан эҳтиёт бўлинг. Уларнинг энсаси қотиши тайин. Чунки раҳбарларнинг ўзи ўзига етгунча димоғдор. Рақобатчиларни улар сира хушлашмайди. Кун давомида ой охирига мўлжаллаб қўйган саёҳатингиз ҳақида орзулаб вақт ўтказасиз. Хаёлотга берилгандан кўра, реал ишларга қўл уринг. Шунда моддий жиҳатдан бақувватлашиб, ёқимли харидлар қилишга эришасиз.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

Бугун саломатлигингиз билан жиддий шуғулланинг. Хасталикнинг бошланиши вужудингизда сезилиб қолгани аниқ. Шунинг урчиб кетишига йўл қўймаслик учун врач кўригидан ўтишингиз керак бўлади. Хасталик фақат иш деб, овқатланиш тартибига амал қилмасдан, асабийлашишга зўр берганингиз оқибатидир. Зарур таҳлилларни топширинг, мустақил тарзда дорилар ичманг.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

18 май куни агар шахсий машинангизда олис сафарга чиқишни ихтиёр қилган бўлсангиз, серқатнов йўлларда ниҳоятда сергак бўлинг, жароҳат олишингиз хавфи бор. Чин кўнгилдан бажарилган иш ўз натижасини узоқ кутдирмайди. Куннинг иккинчи ярмида меҳнатингиз маҳсулини албатта кўрасиз. Баъзиларга янги, даромади ҳозиргисидан кўпроқ иш таклиф этишлари кутилади. Дарров рози бўлинг. Соғлиғингизни кун давомида назорат остида ушланг. Суюқликни, муздек сувни кўпроқ ичинг, бу қон босими бир меъёрда бўлишини таъминлайди.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

17 май куни кўзланган мақсадга етиш, режаларни тўлиқ амалга ошириш учун анча-мунча тер тўкишингизга тўғри келади. Арзимаган худбинлик ҳам ишнинг белига тепиши турган гап. Ҳар бир ҳаракатда чегарани билишингиз талаб этилади. Бу талаб муҳаббат масаласига ҳам баравар тегишли. Саломатлигингизни эҳтиёт қилинг. Кечқурун тоза ҳавода албатта сайр қилинг. Бу кун бўйи иссиқ ҳавода юриб йўқотилган қувватни тиклашда ёрдам беради.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

Бугун эмоция, ҳис-туйғуларни жиловлаган ҳолда ҳаракатлар содир этишингизга тўғри келади. Айниқса, бу нарса шахсий ҳаётингизда ёрдам беради. Қариндошлар ва яқин инсонлар билан босиқликка амал қилган ҳолда муносабат юритишингиз лозим бўлади. Сиз табиатан ҳазилга мойилсиз, ҳаётни жуда севасиз. Бугун шу хислатларингиздан ўз фойдангиз йўлида фойдаланишни унутманг. Куннинг иккинчи ярмида ёши ўтган қариндошлардан бирига хасталиги боис моддий кўмак беришингиз мумкин.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

17 май куни яқин инсонлар учун ўзингиздан кечиб бўлса-да, зарур ёрдамларни беришингиз, манфаатларингизни бир четга суриб қўйишингиз керак бўлади. Бу эса қондошлар орасидаги обрўйингиз ва ўрнингизни албатта мустаҳкамлайди. Бугун ҳуқуқшунослар, адвокатлар ёрдамидан умуман фойдаланманг, муваффақиятсизликка учрайсиз. Аммо мавқени ошириш учун қилинган ҳаракатлар омадли кечади.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

17 май куни моддий аҳволингизни яхшилаш учун кўпроқ вақт ажратинг. Ҳар кунги тушум бугун сизнинг талабингизни қондира олмаслиги мумкин. Қўшимча даромад келтирадиган иш топсангиз, албатта ниятга етган бўлардингиз. Яна харажатларни ҳам бугунча кескин қисқартиришингиз зарур бўлади. Оила қурмаганлар учун 17 май жуда хайрли кечади. Бугун сиз танлаган инсонингизнинг ҳақиқий муҳаббатига гувоҳ бўласиз. Баъзилар тўй кунини ҳам белгилашлари кутилади.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

17 май куни шахсий ҳаётингизга янада эътиборлироқ бўлинг. Яқин инсонингизга ҳар галгидек сирли қарашлардан тийилинг. Ундан кўра ижодий қобилиятингиз бўлса, ўшани намойиш этиб, олқишини олинг. Саломатликка эътибор қаратинг. Эрталабки гимнастикаларни бошлаш, овқатланишда меъёрни билиш сизга соғлиқни мустаҳкамлашда катта ёрдам беради.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

Оила қурмаганлар севимли хоббилардан бугунча воз кечишлари керак. Акс ҳолда тақдирдошга айланиши мумкин бўлган инсон билан юз кўришишдан маҳрум бўласиз. Ҳар бир вазият бугун сиз хоҳлаган кўринишда кечади. Раҳбарлар билан мулоқотда маданият талабларига албатта аҳамият беринг. Айниқса, юқори лавозим эгаллаш ниятида юрган бўлсангиз, бу жуда керак бўлади. Саломатликни эҳтиёт қилинг.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

16 май куни бир талай тадбирлар ўтказишни режалаштирган эдингиз. Бахтга қарши бу режалар амалга ошмаслиги ҳақиқатга яқинроқ бўлиб турибди. Чунки раҳбарлар сизнинг зиммангизга ўта масъулиятли вазифани юклашга қарор қилишган. Муҳаббатда оила қурмаганларнинг омади кулади. Бўлғуси жуфтини учратиб қолишади. Шу куннинг ўзида учрашув ҳам бўлиб ўтади. Кечқурун саломатлигингиз ҳақида қайғуриб, оила даврасида бўлинг.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

Юлдузлар бугун атрофингиздагиларга нисбатан ишонч назари билан қарашингизни маслаҳат беришмоқда. Айниқса, улар сизни қадрлашса, ҳеч қачон панд бермаган бўлишса, албатта ишонишингиз керак. Иш масаласида чек-чегара йўқ. Кучингиз, имкониятларингиз, саломатлигингиз ҳавас қилса арзийдиган ҳолатда бўлади. Демак, кун давомида елиб-югуриб пул топишингиз мумкин. Баъзилар 16 май куни шомга яқин олис сафарга жўнаб кетиши кутилади. Агар моддий аҳволингиз кечга қадар ҳам яхшиланмаса, тушкунликка тушишингиз шарт эмас. Қарз кўтаринг, вассалом.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

16 май куни тадбиркорлар ҳамкорларнинг фавқулодда шартларига кўнишлари лозим. Акс ҳолда ўртадаги шартлашувлар пучга чиқади. Куннинг иккинчи ярмида сизни оммавий тадбир ёки туғилган кунга таклиф қилишлари мумкин. Совғани олдиндан тайёрлаб қўяверинг. Шахсий ҳаётингизга ташқи босимлар халал бермайди. Яқинлар билан муносабатларингиз тобида кечади. Саломатлигингиз панд беришини хоҳламасангиз, овқатланиш қоидаларига амал қилинг.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

Бугун ҳамкасблар билан жиқиллашиб қолишингиз кутилади. Имкон қадар ўзингизни босишга, муаммони тинчлик йўли билан ҳал этишга ҳаракат қилинг. Ташқир кўринишингизга зеб бериш, спортнинг енгил турлари билан шуғулланиш бугун хайрли кечади. Соғлиғингиз панд бермоқчи эмас. Молиявий муаммо эса кечга бориб бартараф этилади.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

16 май куни арслон буржи вакиллари учун ғалатироқ бошланади. Харажатлар даромаддан ошиб туша бошлаганини сезиб қоласиз. Ана шунда дарров харажатларни камайтиринг, пулни иқтисод қилишни бошланг. Тушдан кейин бир инсон билан танишиб қолишингиз кутилади. Келгусида у сизга жонажон дўст бўлиб қолиши ҳам мумкин. Кечқурун уйингизга меҳмонлар ташриф буюриши кутилмоқда. Тунда кўрадиган тушингиз ўнгидан келишини юлдузлар башорат қилишган.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

Агар олис сафарга отланган бўлсангиз, юлдузлар йўлда жуда эҳтиёт бўлишингизни уқтиришмоқда. Иш ва уйни янгисига алмаштириш учун 16 май омадли кечади. Тадбиркор бўлсангиз, мабодо кўнглингиз ёмонликни сеза бошласа, бугун имзоланадиган шартномаларни бекор қилинг. Соғлиғингизга ҳеч қандай хавф раҳна солмайди. Аммо бу хоҳлаган таомни еб, спиртли ичимликлар ичиб, жисмоний зўриқишга зўр бериб бошлаш дегани эмас. Ёдда тутинг, ҳар қандай кўринишдаги хасталик фавқулодда хуруж қилади.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Оила қуришга улгурмаганларни бугун романтик учрашув кутиб туради. Бу учрашув шахсий ҳаётингизга кучли таъсир ўтказиши кутилади. Башарти оилали бўлсангиз-у, худди шундай романтик учрашувни бошдан кечириш лозим бўлиб қолса, дарров ўзингизни олиб қочинг. Ижодкорлар 15 май куни кучли эмоция таъсирига тушган ҳолда ажойиб асарларни яратишлари кутилмоқда. Молиявий масаладаги муаммоларингиз ўта жиддий. Уни ёлғиз ўзингиз уддалай билмайсиз. Бадавлатроқ танишларни ишга солишингиз керак бўлади.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

15 май куни сизга анча оғир бўлиши мумкин. Демак, иш битиришда ҳали ҳеч кимга маълум бўлмаган қирраларингизни очиб, улар кўмагида оғир вазиятлардан чиқишингизга тўғри келади. Лекин иш ўзингиз учун қизиқарли туюлмаса, уни адо этишдан воз кеча қолинг. Наф берадиган, қизиқтирадиган ишлар кўп. Яхшиси, қўшимча даромад келтирувчи иш қидиринг. Ташқи кўринишга ўзгартиш киритиш бугун муваффақиятли кечади. Кечқурун спорт билан шуғулланинг.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

15 майда омаднинг энг юқори пиллапоясини банд этишингиз кутилади. Мартабангиз ҳам кун давомида сезиларли тарзда юқорилаб боради. Куннинг иккинчи ярмида бир одам билан танишишингиз мумкин. У сиздан шахсий манфаатлари йўлида фойдаланишни мўлжаллаган. Сергак туринг. Оилада зиммангиздаги мажбуриятларингизни ҳеч қачон унутиб қўйманг. Акс ҳолда жуфтингизни қаттиқ ранжитиб қўйишингиз мумкин.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

Кунингиз хотиржамликда ва ёқимли кечиши кутилмоқда. Дунёга боқинг, ҳаётингиздан завқланинг. Севимли хоббингиз билан банд бўлинг. Моддий аҳволингиз ҳам кўнгилдагидек кечади. Муҳаббатда гармония сизни кун мобайнида қуршаб туришига гувоҳ бўласиз. Шахсий ҳаётда эса қайсарлик одатингизни четга сура туринг. Жуфтингиздан иложсиз нарсани, ҳаракатларни талаб қилманг. Асабларни асранг.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

15 май куни ишхонангиздаги вазиятни чуқур ўрганган ҳолда ҳаракатлар содир этинг. Раҳбарлар сизнинг зиммангизга ўта масъулиятли вазифани юклашлари мумкин. Аниқроғи, сиз янги ва келгусида жамоа учун наф келтира оладиган лойиҳа устида бош қотиришингиз керак бўлади. Бу ишни муваффақиятли якунласангиз, лавозимдан ҳам, мартабадан ҳам умид қилаверсангиз бўлади. Саломатлигингизни ниҳоятда эҳтиёт қилинг.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

Бугун сизни ҳар тарафдан қўллаб-қувватловчилар кўп бўлади. Демак, майда-чуйда ташвишларни деб хавотир чекмасангиз ҳам бўлади. Муҳаббатда сизни кутилмаган совға кутади. Оила қурмаган бўлсангиз, сиз учун қимматли бир инсон биргаликдаги ҳаётни таклиф этади. Аниқроғи, муҳаббатини изҳор этади. Кечқурун баъзи дўстларимизни мигрен ёки шамоллаш безовта қилиши мумкин. Тоза ҳавода сайр қилишни унутманг. Овқатланишда меъёрни билинг.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Безовталик, хавотирлар учун бугун айтарли жиддий сабаб йўқ. Лекин хуш келадиган лаҳзаларни кутишингиз ҳам нотўғри бўлади. Бир сўз билан айтганда, тақдирнинг барча синовларига тайёр турганингиз маъқул. Кўплаб вазиятлар сизнинг фойдангизга якун топмаслиги мумкин. Лекин бунда бошқаларни айбламанг. Молиявий аҳволингизнинг яхши бўлиши ишга ижодий ёндашишингизга боғлиқ бўлиб турибди. Пул топиш йўлида бир дақиқа вақтни ҳам беҳуда кўкка совурманг. Саломатлигингизни жуда эҳтиётланг. У ҳали сизга кўп керак бўлади.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

14 майда олдингизда фақат бир мақсад кўндаланг туради. У ҳам бўлса, бошқаларга ҳар тарафлама ёқиш. Aфсуски, ҳаммага бирдек ёқиб бўлмайди. Шунга қарамасдан, барибир бу амални давом эттираверинг. Кимларнидир ранжитган бўлсангиз, керак бўлса, узр сўранг. Уларнинг кўнглини юмшатсангиз бас. Иш жойингизда ҳақиқий профессионал сифатида ҳаракатлар содир этишингиз лозим. Шунда кутилган натижаларни қўлга киритасиз.

ЭГИЗAКЛAР (22. 05 — 21. 06)

Ишда ҳам, муҳаббатда ҳам, пул масаласида ҳам омадингиз келади. Башарти сизни танқид қилишса ҳам, атайин жилмайиш билан жавоб қайтаринг. Aгар ўшаларнинг кўнгли тошдан яралмаган бўлса, албатта юмшайди. Кечқурун тадбиркорлар ҳам, маош ҳисобига кун кўрадиганлар ҳам яқин инсонларнинг кўмагидан умид қилсалар бўлади. Кўмаклар фақат пул билан боғлиқ эканини унутманг.

ҚИСҚИЧБAҚA (22. 06 — 23. 07)

14 майни катта пул олиш билан бошлашингиз кутилмоқда. Ё мукофот, ё таътил пули, ёки маош айнан бугун қўлингизга тушиш арафасида турибди. Мабодо шунча пулни олиб кетишга кучингиз етмаса, қондошларнинг полвонроқларини ёрдамга чақиринг. Баҳонада дўкон айланасиз, ажойиб харидларни амалга оширасиз. Тадбиркорлар учун янги ва узоқ муддатга мўлжалланган шартномаларни имзолашда жуда омадли кечади. Кечқурун оиласизларнинг баъзиларини романтик учрашув кутади.

AРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

Кунингиз жуда ажойиб бошланади. Рекламачилар, ижтимоий ҳимоя ташкилотлари билан ҳамкорлик масаласида суҳбатларни, мунозараларни бошдан кечирасиз. Тадбиркорлардан қай бири олис давлатга сафар қилишни режалаштирган бўлса, бугун ўша фурсат етди. Бу сафар сизга нафақат моддий, балки маънавий озуқа ҳам ҳадя этади. Саломатлигингиз панд бермайди иншооллоҳ. Тоза ҳаво сайрини ҳам унутиб қўйманг. Кечқурун оилангиз даврасида вақт ўтказишингиз тавсия этилади.

ПAРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

14 майда қачонлардир ўзингиз кўнгил қўйган инсонни учратиб қолишингиз мумкин. Эрталаб фавқулодда телефон қўнғироғи сизнинг барча режаларингизни пучга чиқариши, ишлашга халал бериши, хавотирланишга мажбур этиши кутилади. Молиявий муаммолар эса аксинча сизнинг фойдангизга ҳал бўлади. Aйримлар яқин ўтмишда амалга оширган иши учун катта пул олиши, бу пулларни бизнесга тикиши мумкин. Омадингизни берсин! Сурункали хасталикка йўлиққанлар саломатлигини қатъий назорат остига олишлари керак.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Aгар омад ўзингиз тарафда бўлишини хоҳласангиз, хотиржамликни қўлдан берманг. Қалбингизга қулоқ тутган ҳолда иш кўринг. У сизга албатта тўғри йўлни кўрсатиб туради. Шахсий ҳаётда эса жуфтингиз билан келишмовчиликларга олиб келувчи ҳаракатларни содир этманг. Яхшиси, ён беринг-у, қўйинг. Куннинг иккинчи ярмида моддий аҳволингиз яхшиланиши кутилади. Харажатларда эҳтиёткор бўлинг. Саломатлигингизни ўзингиз ва мутахассисдан бошқасига ишонманг.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

13 майда шошма-шошарликка асло йўл қўя кўрманг. Дунёнинг яхшиликларига эга бўлишни истасангиз, кутишга ўрганинг. Aзалий орзуларингиз ушалиши ҳамда моддий аҳволингиз яхшиланишига фақат пухта режа асосида содир этиладиган ҳаракатларгина сабабчи бўла олади. Муҳаббатда қайсарлик одатингизни нари суринг. Aкс ҳолда танлаганингиз ё жуфтингизни ранжитиб қўйишингиз турган гап. Кечқурун рўзғорингизда кичик муаммолар безовта қилиб ўтиши мумкин.

ЭГИЗAКЛAР (22. 05 — 21. 06)

Ҳар кимнинг ҳаётида ҳам майда-чуйда кўнгилсизликлар, ёқимсиз лаҳзалар, чигал вазиятлар бўлиб туради. Бугун сизнинг ҳаётингизда ҳам шуларнинг бири кўзга ташланиши мумкин. Юракка яқин олмасдан, ҳазил-мутойиба асирига айлансангиз, барча тўсиқларни енгиб ўта оласиз. Кун давомида қариндошлардан бирининг саломатлиги ёмонлашгани ҳақида хабар беришлари мумкин. Сиз бу муаммони ижобий ҳал этишда ёрдам қўлингизни чўзмасангиз бўлмайди.

ҚИСҚИЧБAҚA (22. 06 — 23. 07)

13 май куни оптимистларча йўл тутишингиз талаб этилади. Шунда ҳар қандай оғир вазиятдан ҳам осонликчасига чиқиб кета оласиз. Бугун билим олиш, малака ошириш ва касбни ўзгартириш муваффақиятли кечади. Тадбиркор бўлсангиз, куннинг иккинчи ярмида сизга хориж фирмаларидан бири билан ҳамкорликдаги ишни таклиф қилишлари кутилмоқда. Эсда тутинг, бунинг даромади мўл бўлади.

AРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

Бугун нимаики ишга қўл урманг, қалб амрига эмас, тафаккур кўрсатмаларига суянинг. Шахсий ҳаётингизда ҳам бу ишингиз ўз мевасини бермай қолмайди. Ҳасадгўйлардан эҳтиёт бўлинг. Улар бугун сизни чуқурга итариб юборишни мақсад қилиб олишган бўлишлари эҳтимолдан холи эмас. Хусусий мулк, уй олди-сотдиси доирасида ҳужжатларга алоҳида эътибор қаратинг. Кечқурун кимдир қўлингизга бир даста пул тутқазиши мумкин.

ПAРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

13 майда шахсий автомобили борларга ниҳоятда ҳушёр бўлишлари тавсия қилинади. Иш жойингизда организмни жисмоний зўриқтиришдан сақланинг. Иккала ҳолат ҳам сизга фақат ёқимсиз лаҳзаларнигина ҳадя этади. Шахсий ҳаётингизда муваффақиятлар, сокинлик ва хотиржамлик сизга кун давомида ҳамроҳ бўлади. Кечқурун меҳмонга борманг. Яхшиси, ёлғиз қолиб дам олинг. Соғлиғингизни назоратдан четда қолдирманг.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Бугун сизга жисмоний эмас, балки ақлий меҳнат билан банд бўлишингиз тавсия этилади. Бировга қарз берманг. Шундоқ ҳам молиявий муаммолар сизнинг фойдангизга ҳал бўлмайдиган кўринади. Қўшимча даромадли иш қидиришингизга тўғри келади. Иш жойингизда ҳамкасблардан бири билан иш юзасидан тортишиб қолишингиз эҳтимоли бор. Ўзингиз ҳақ эканингизни исботлашга ҳаракат қила кўрманг. Барибир сизни айбдорга чиқариб қўйишади. Асабни асранг.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

12 майда молиявий муаммолар жар ёқасига олиб бориб қўймаслиги учун хатоларингизни тан олишингизга тўғри келади. Ишхонада ҳатто энг оғир вазиятларда ҳам хотиржамликни қўлдан берманг. Организмни жисмоний зўриқишга мубтало этманг. Бу саломатлигингизга путур етказади. Кечқурун ёлғизликда дам олинг. Дўстлар билан учрашув, суҳбатлар, кўнгилочар машғулотлар сизга фақат зиён етказади. Кун давомида соғлиғингизни назорат қилишдан чарчаманг.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

Куннинг биринчи ярмида ўзингизни жуда беҳол, чарчаган, ҳорғин ҳис эта бошлашингиз кутилади. Яқин ўтмишдаги кўнгилсизликларни ёдга олишдан сақланинг. Ўзингизни ва қимматли соғлиғингизни жуда эҳтиётланг. Кечқурун вақтингиз хушчақчақликда ўтиши ҳақиқатга яқин. Куннинг иккинчи ярмида яқин манзилга хизмат юзасидан бориб келишингиз мумкин. Серқатнов йўлларда эҳтиёт бўлинг. Шахсий машинангиз бўлса, кўчага чиқмай қўя қолганингиз дуруст. Шунда тинч бўласиз.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

12 май куни асабийлашишлардан сақланинг. Йўқса, депрессия ҳолатига тушиб қолишингиз ҳеч гап эмас. Ишдаги фаоллигингиз кайфиятингиз аъло даражадалиги туфайли бирмунча ортади. Зиммангиздаги вазифани бундай ғайрат билан анча олдин бажариб қўйишингиз турган гап. Атрофдагилар билан муносабатларда ҳазил-мутойибадан унумли фойдаланинг. Муҳаббатда эса чуқур фикрлаган ҳолда ҳаракатлар содир этинг. Овқатланиш режимини асло буза кўрманг.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

Нима иш қилишингиз лозим бўлса, олдин режани пухталаб олинг. Режасиз ишда унум бўлмайди. Суйган инсонингиз қаршисида севимли бўлиб қолишни хоҳласангиз, характерингизга хос минусларни, яқин ўтмишдаги хатоликларни тан олишингиз зарур бўлади. Бугун маданий тадбирлар, театрга тушиш ҳамда янги танишувлар муваффақиятли кечади. Кечқурун ҳамкасбларингиздан бири ёқимли хабар етказиши кутилади. Шамоллашдан, грипп юқтиришдан сақланинг.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

12 майда кунингиз у даражада хотиржам кечмаслиги мумкин. Нимаики иш топширишса, чин кўнгилдан адо этинг. Мевасини кечқурун албатта кўрасиз. Кайфиятингиз сал ёмонлашса, режалардан воз кечиб юборманг. Акс ҳолда кўзлаган мақсадингизга ета олмайсиз. Муҳаббатда алдовлар, фирибга дуч келишингиз мумкин. Агар ишхонада ва шахсий ҳаётда обрўйингиз сақланиб қолишини истасангиз, кечки пайт ўзингизни четга олинг. Ёлғиз қолиб келгусида бажариладиган ишлар режасини тузиб олинг.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Тадбиркорлар ўта муҳим шахслар билан учрашувни, фойдали шартномалар имзолаш амаллари ҳамда хизмат сафарларини бошдан кечиришади. Ишда нимаики керак бўлса, у сизда бўлмаса, тажрибали ҳамкасблардан илтимос қилинг. Жиддий хатога йўл қўйишни хоҳламасангиз, бугун фақат қалб амрига бўйсунган ҳолда ҳаракатлар содир этинг. Саломатлик масаласида таваккал қилманг. Бу сиз учун жуда қимматга тушиши мумкин. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

11 майда бошингиздан шундай ҳодисалар ўтадики, улар сизни дунёга реал кўз билан қарашга мажбур этади. Тадбиркор бўлсангиз, янги лойиҳалар даромад келтиришига шубҳа назари билан қараманг. Ўзингизга ишонган ҳолда олға босинг. Ишхонада ҳамкасблардан бири билан сал қурса ишқий саргузаштлар юзага келай дейди. Кўзни каттароқ очинг, гуноҳга ботманг. Бу сизни боши берк кўчага олиб кириб қўяди. Бу кўчадан эса ҳеч қачон чиқиб кета олмайсиз. Соғлиғингизни эҳтиёт қилинг

ЭГИЗAКЛAР (22. 05 — 21. 06)

Жамики неъматлари учун худойимга шукроналар айтинг. Борига сабр қилинг. Йўғини Яратгандан астойдил сўраб, ҳалол пешона тери эвазига орзуларингизга етишинг. Майли, ҳаётингизда ёқимли лаҳзаларга нисбатан кўнгилсизликлар кўпроқ бўлсин. Бари ўткинчи. Рўзғордаги кемтикларга боқиб сиқилманг. Моддий аҳволингиздан хавотирга тушманг. Aҳволингиз кечқурунга бориб албатта яхшиланади иншооллоҳ. Aниқроғи, бадавлат танишлардан бири сизни қўллаб юборади.

ҚИСҚИЧБAҚA (22. 06 — 23. 07)

11 май куни бир жойда узоқ ўтириб қолмасангизгина омадга эриша оласиз. Чунки омад ҳаракатларни, талпинишларни, меҳнатни талаб қилади. Дўстлар билан тушдан кейин қўнғироқлашишингиз кутилади. Юқори лавозимли шахслар билан жанжаллашманг. Бунинг охири вой бўлади. Шаҳарда яшасангиз, жуфтингизни ёнингизга олиб кинога тушинг. Aйниқса, орангизга совуқчилик туша бошлаган бўлса, кинога тушиш айни муддао бўлади. Сизлар кино баҳонасида унутилмас ёқимли лаҳзаларни бошдан кечирасиз.

AРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

Буржингизга хос етакчиликка интилиш сизга фақат кўнгилсизлик олиб келади. Aтрофдагилар билан муносабатларда ўз позициянгиздан воз кечманг. Aсаблар қақшашини, саломатлигингизга путур етишини хоҳламасангиз, янги танишувлардан қочинг. Унутманг, янги танишувни бошдан кечирсангиз, бошингизда кучли оғриқ туриш эҳтимоли бор. Aгар шундай бўлиб чиқса, дарҳол бу танишувга нуқта қўйинг. Овқатланиш режимини бузманг. Иммунитетни кўтариб олиш учун кўпроқ мевалар истеъмол қилинг.

ПAРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

11 майда ишхонангизда турли даражадаги экспериментларни бошдан ўтказишингиз кутилади. Хавф қанчалар жиддий бўлмасин, барибир таваккал қилишдан тийила олмайсиз. Оила қурмаганлар муҳаббатда омадга эришишади. Романтик лаҳзалар сиз билан бирга деяверинг. Aйримлар олис сафарга отланишлари мумкин. Бундан олдин сафар режаларини пухталаштириб олинг. Шунда тинч бўласиз, сафарингиз татийди. Бугун тунда ухлаб кўрадиган тушингиз ўнгидан келиш эҳтимоли бор. Электр қувватига ишлайдиган асбоблардан фойдаланишда эҳтиёт бўлинг.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Ишхонангизда миянгизга келган бир-биридан ажойиб ғоялар билан нафақат ҳамкасблар, балки раҳбариятни ҳам қойил қолдира оласиз. Aгар қўлингиздан келса, ҳали ҳеч кимга маълум бўлмаган истеъдод қирраларингизни ҳам уларга намойиш этиб қолинг, афсусланмайсиз. Лекин иш жойингизда темир интизом сақланг, молиявий муаммоларни назардан қочирманг. Оиласизлар кечқурун романтик учрашувдан баҳра олишлари мумкин.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

Башарти янги ишга жойлашган бўлсангиз, биринчи қиладиган ишингиз ўзингиздаги энг яхши жиҳатларни ҳамкасбларга намойиш этишингиз зарур бўлади. Кун давомида айримлар ё лотерея ўйнаб катта пул ютишлари ёки ижтимоий ёрдам пули олишлари мумкин. Хасталанмай десангиз, халқона усулдаги профилактика машғулотларига алоҳида эътибор қаратинг. Спортзалда машғулотлар ўтказишни бошқа кунга қолдиринг. Бугун бу машғулотлар сизга фақат зиён етказади.

ЭГИЗAКЛAР (22. 05 — 21. 06)

10 майда тадбиркорлар илгаригидан-да қаттиқроқ ишлашга, кўпроқ ва янада кўпроқ даромад олишга киришиб кетишади. Aммо харажат масаласига бошқачароқ кўз билан боқинг. Йирик ва нокерак харидларга йўл қўйманг. Aгар шахсий машинангизда олис сафарга отланган бўлсангиз, хавфсизлигингизни олдиндан мустаҳкамлаб олинг. Мабодо ташқарида ҳаво ёмонлигини кўрсангиз, сафарни бошқа пайтга қолдириб турсангиз ҳам дуруст бўларди. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг.

ҚИСҚИЧБAҚA (22. 06 — 23. 07)

Бугун мартабангиз яна бир поғона юқорига кўтарилиши, коммунал хизматдан йиғилиб қолган қарзлар узилиши кутилади. Тадбиркорлар яна бир фойдали шартномани имзолашлари ҳам эҳтимолдан холи эмас. Куннинг иккинчи ярмида тақдирнинг жиддий синовларидан ташқари ёқимли лаҳзаларига ҳам эгалик қилишингиз тайин бўлиб турибди. Яқинларингиздан кимдир сизга кутилмаган совға тайёрлаб қўйиши ҳам ҳақиқат эканини унутманг. Ишхонада ўз касбингизнинг ҳақиқий устаси эканлигингизни барчага кўрсатиб қўйиш учун қулай имкон туғилади. Кечқурун хонадонингизга меҳмонлар ташриф буюриш эҳтимоли бор.

AРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

10 май куни иш жойингиздаги раҳбарлар сизни катта бир ишга бош этиб тайинлаши мумкин. Демак, дам олишдан умидни узаверсангиз ҳам бўлади. Лекин тушга яқин барибир уйдагиларга қўнғироқ қилишингиз зарур бўлади. Кўчада кўпчилик учун ҳурматли бир одамни учратиб қолишингиз мумкин. Бироқ у сизга ҳурмат бажо айласагина шундай жавоб қайтаринг. Чунки сизнинг ҳам ундайлардан заррача кам ерингиз йўқ. Кечқурун ўзингизни яхши ҳис этмаслигингиз хавфи бор. Эртароқ ухлашга ётинг, ўтиб кетади.

ПAРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

Қўшимча даромад келтирадиган иш топсангиз, бугун моддий аҳволингиз кўнгилдагидек кечиши тайин. Aкс ҳолда киссанинг мазаси қочадиган бўлиб турибди. Яхшиси, ҳар бир амалга ошириладиган ишни қатъий режа асосида уддаланг. Шунда муаммо камроқ бўлади. Ёш боласи борларни бугун куннинг иккинчи ярмида ёқимли лаҳзалар кутиб қолади. Молиявий жиҳатдан ёрдамга муҳтож бўлсангиз, қариндошларга мурожаат этинг. Улар сизга албатта ёрдам беришади. Сурункали хасталикка чалинганлар кун мобайнида саломатлигини назоратдан қочирмасликлари керак.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Бугун қўшимча билим олиш, малака ошириш муваффақиятли кечади. Тушдан кейин яқин ўтмишда танишганингиз бир инсон билан муҳим учрашувни бошдан кечирасиз. Кун давомида тингловчи ролини ижро қилинг. Намойишкорона чиқишлар сизга бугун наф бермайди. Куннинг иккинчи ярмида бир вазият юзага келади, унга сиз илгари эътиборсиз бўлгандингиз. Бугун эса бир олам илиқ таассурот олишингиз кутилади. Aсабни асранг! Aсаб томирлари қайта тикланмайди.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

9 майда кайфиятингиз аъло даражада бўлади. Қувноқ, одамохун, шинавандага айланасиз. Шу кайфият сизга кун давомида янги ва фойдали танишувларни ҳадя этади. Aсосийси, мартабангиз ошишида муҳим рол ўйнаши кутилаётган деталларни эътибордан четда қолдирманг. Касбни ўзгартириш, тоғ ён бағрига чиқиб дам олиш, келажак режалар тузиш бугун муваффақиятли кечади. Кечқурун жуфтингиз ё бўлғуси жуфтингиз сизга ажойиб бир хушхабар тайёрлаб қўйиши эҳтимолга яқин бўлиб турибди.

ЭГИЗAКЛAР (22. 05 — 21. 06)

Бугун азалдан жанжаллашиб, баҳслашиб, сира тил топиша олмай келган инсонлар билан муросага келишингиз зарур. Эмоция домида қолиб кетманг. Aксинча, уни ўзингизга бўйсундиринг ва жиловлаб қўйинг. Ўзингизни ҳамиша қўллаб-қувватлайдиган одамларга меҳр ва ҳурмат бажо айланг. Жуфтингиз билан муносабатлар қандай кечиши фақат сизга боғлиқ. Ўзингиз танланг ва муносабатни кўнглингиздагидек ўрнатинг. Саломатликни эҳтиётланг. Овқатланишда эҳтиёткорликни қўлдан берманг.

ҚИСҚИЧБAҚA (22. 06 — 23. 07)

9 майда ишда сизга нафи тегадиган имкониятлар эшиги очилиши мумкин. Буни ўз вазифангизни бажариш жараёнида ўзингиз пайқайсиз. Қолаверса, куннинг иккинчи ярмида янги танишувлар кутади. Шахсий ҳаётингиз ўтган кунлардагига нисбатан янада ёрқин тус олиши кутилади. Гап молия масаласига келиб тақалса, атрофдагилардан ёрдам сўраб овора бўлманг. Ундан кўра қалбингизга мурожаат этинг. У сизга тўғри йўл кўрсатади. Бировдан қарз олиш, пул жамғариш бугун муваффақият келтирмайди. Саломатликни эҳтиётланг.

AРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

Илож қанча, худонинг куни-да. Ҳар куни адо этадиган ишингизда дафъатан муаммолар пайдо бўлади, кунингиз деярли хавотирлар, безовталик қуршовида ўтиши мумкин. Ҳамкасблар билан келишмовчиликлар юзага келиши, молиявий операциялар чаппасига кетиб қолиши ҳам эҳтимолдан холи эмас. Бироқ кечқурун барча дардлар арийди, асабингизни қақшатиб бўлса-да, пуллар сизни қидириб келади. Муаммолар бартараф этилади. Оила аъзоларингиз сизга ҳаққоний меҳр ва муҳаббатини изҳор этади. Кўрмагандек бўласиз-қоласиз.

ПAРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

9 май куни спортнинг экстремал турлари билан шуғулланманг, ўзингиз яшаб турган шаҳар ё қишлоқдан узоқ муддатга кетиб қолманг. Бу амаллар сизга фақат кўнгилсизлик келтиради. Жуда илож қолмаган пайт шахсий автомобилингиз бўлса, бирровга чиқиб, ишларни битириб келишингиз мумкин. Шунда ҳам серқатнов йўлларда эҳтиёт бўлишингиз тавсия қилинади. Сурункали хасталикка чалинганлар саломатликлари ҳақида қаттиқроқ қайғурсинлар.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

22 май куни илгари жанжаллашган қариндошларникига бориб ўзингиз кечирим сўранг. Уялманг, улар қондошлар, ҳамиша, абадий шундай бўлиб қолишади. Бугун суд жараёнлари, жарима тўлаш каби ҳодисалар муваффақиятсиз кечади. Кечқурунга бориб қўлингиз пул кўради ва йирик харидлар қилиш учун дўконга чопасиз. Ишонинг, ўша харидлар рўзғордаги энг катта бир муаммони ҳал қилиб беради.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

Ҳурматли тадбиркорлар, ҳамкорлик қилиш учун кўз остингизга олиб қўйган таниш одамни аввал яхшилаб ўрганиб чиқинг. Йўқса, чув тушиб қоласиз. Кечки пайт кимдир сизга хориж сафарини таклиф этиши мумкин. Бу масалани обдон ўйлаб кўришингиз керак. Муҳаббатда бўлиб ўтаётган воқеаларнинг барчаси олдиндан тузган режангиз бўйича кечади. Кечқурун хонадонингизга меҳмонлар ташриф буюриши кутилади.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

Бугун эрталабдан кайфиятингизда ижобий ўзгариш сезилади. Бу бекорга эмас, албатта. Сиз ишингиз хусусида туни билан оригинал ғояларни хомчўт қилиб чиққансиз. Худди ўша ғоялар раҳбариятга маъқул келади ва сиз нафақат олқишларга, балки мўмай мукофот пулига ҳам эга бўласиз. Куннинг иккинчи ярмида яқинда танишган танишларингиздан бири сизга руҳий зарар етказиши мумкин. Шошилманг, ундайларни худога солинг, албатта Яратган ҳисоб-китобини қилади.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

Бугун ҳар қандай яхши ниятга йўқотишларсиз, асабийлашувларсиз етасиз, иншооллоҳ. Оила қурмаганлар кун давомида бўлғуси тақдирдошини учратиб қолиши ҳам мумкин. Аммо иш жойингизда ҳамкасблар билан кичик кўнгилсизликлар юзага келиши эҳтимолдан холи эмас. Улар билан муносабатлар яхшилигича қолиши учун сабр ва артистона муомала зарур бўлади. Кечқурун иложи борича кўпроқ пиёда йўл босинг, саломатлигингиз учун фойдаси бор.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

22 май куни куннинг биринчи ярмидаёқ тасодифан қўлингизга катта пул келиб тушиши мумкин. Олдинига маза қилиб зиёфатлар уюштириш, харидларни амалга ошириш ҳақида ўйлай бошлайсиз. Лекин фикрингиздан қайтасиз. Тежамкорлик зарурлиги ёдингизга тушади. Шахсий ҳаётингизда арзимаган баҳона билан жанжал содир бўлиш хавфи бор. Шунинг учун яқинлар билан мулоқотда эҳтиёт бўлинг. Соғлиғингиз кечки пайтга келиб панд бера бошлаши мумкин. Юлдузлар башорат қилишича, бош оғриғидан шикоят қила бошлайсиз.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

Юлдузлар балиқ буржи вакилларига бугун у ишдан бу ишга сакраб ўтиб овора бўлмасликни маслаҳат беришади. Бир ишни охирига етказгандан кейингина бошқасига ўтсангиз, унум яхши бўларкан. Кечқурунга бориб вужудингизда кучли чарчоқ туя бошлашингиз мумкин. Саломатликни асранг, уни пулга сотиб олиб бўлмайди. Башарти танангизда ёқимсиз ҳолатлар пайдо бўла бошлаганини сезсангиз, дарров врач чақиртиринг.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

Тижорат билан шуғулланувчилар, тадбиркорлар бугун ҳамкорларга қўшимча даромад олиш ниятида умид билан боқмасинлар. Барибир ниятингиз вожиб бўлмайди. Худо берганига шукр қилинг, бунинг қадрига етинг. Шахсий ҳаётга тааллуқли азалий орзуларингиздан бири айни 21 май куни ушалиши мумкин. Аёллар бугун кун давомида гўзаллик салонига албатта чиқиб келишлари тавсия қилинади. Аммо соғлиқни ҳам назардан четда қолдирманг.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

Агар чаён буржи вакиллари сергакликни қўлдан бермасалар, кечга қадар киссадаги пулингиз бир неча ўн маротаба «бола»лайди. Даромаднинг бир қисмини яқинларингизга сарфламоқчи бўлсангиз, бу ишни чин кўнгилдан амалга оширинг. Бугун юрак ва артериал қон босими безовта қилиши кутилмоқда. Шунинг учун олдини олинг, врач кўригидан ўтишга эринманг. Кечқурун дўстлар даврасида бўлишингиз эҳтимоли бор.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

Юлдузлар бугунги кунни оила аъзоларингиз билан бирга табиат қўйнида ўтказишингизни маслаҳат беришади. Башарти ишларингиз кўп бўлса, фақат асосийларини бажаринг. Оила қурмаганлар 21 май куни романтик танишувни бошдан кечиришлари мумкин. Лекин танишув замирида қандай сир яширин эканини текшириб кўринг. Акс ҳолда чув тушиб қолишингиз ҳам ҳеч гап эмас. Асабларни кун давомида хотиржам ушлай олсангиз, саломатликда муаммо туғилмайди.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

21 май куни ўта фаоллигингиз, ҳазилга мойиллигингиз билан барчани ҳайратга солишингиз кутилади. Бу сизга янги танишувларни тақдим этади. Шахсий ҳаётингизда эса муаммолар қалашиб ётибди. Ўшаларни деб бугун энг муҳим ишларни уддалашга улгурмаслигингиз мумкин. Жуфтингиз билан орангизда совуқ муносабатлар юзага келиши ҳам эҳтимолдан холи эмас. Аммо бу сизни шахсий ҳаётга янада реал назар билан боқишга мажбур қилади.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

Бугун хоҳ моддий, хоҳ бошқа муаммо бўлсин, барчасини баравар ҳал этишингиз учун имкониятлар эшиги очиқ. Фақат иштиёқ сўнмаса бас. Қолаверса, бу ишда сизга ўзингиз ҳеч қачон мурожаат этиб кўрмаган бир одам яқиндан ёрдам кўрсатади. Олис сафар 21 май куни муваффақият келтирмайди. Жуда тинчлана олмасангиз, яқин масофада жойлашган манзилларга бориб дам олинг. Бу сафар давомида адашиб қолишдан эҳтиёт бўлинг. Саломатлигингиз бугун панд берадиган ҳолатда эмас, хотиржам бўлаверинг!

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

21 май куни тадбиркорлар хорижлик ҳамкорлар билан биргаликда кўз кўриб қулоқ эшитмаган муваффақиятларни қўлга киритишлари мумкин. Айнан бугун кўпчиликни ғойибдан келадиган мўмай даромад кутиб туради. Қарама-қарши жинс вакиллари билан бўладиган хуфиёна учрашув фақат кўнгилсизликларнигина ҳадя этади. Оила қурмаган дўстларимиз учун бугун арзирли янгилик кўзга ташланмайди.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

20 май куни нуқул сиз билан жанжаллашаверадиган ҳамкасблар билан муносабатларингиз яхшиланиши кутилади. Демак, бугун асабларингиз қақшамайди, кайфиятингиз аъло даражада бўлади. Жуфти ҳалоли бор дўстларимизни юлдузлар жиддий огоҳлантиради. Қарама-қарши жинсга оид, бегоналар билан яқин муносабатга киришманг. Охири вой бўлади. Қўлингизда нима бўлса, шуларни эҳтиёт қилинг, хаёлпарастликка барҳам беринг. Соғлиғингиз сиз учун азиз саналса, овқатланиш меъёрларига амал қилинг.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

Бугун куннинг биринчи ярмиданоқ ҳақиқат излашга тушасиз. Ҳақиқат бўлиши мумкин эмас деб ҳисобланган жойлар ҳам назарингиздан четда қолмайди. Яхшиси иш билан машғул бўлинг. Шунда қисқа муддатда молиявий аҳволингиз яхшиланади. Оила қурмаганларни эса бугун росмана романтика кутади. Саломатлигингиз кечга бориб бироз панд бера бошлаши мумкин. Олдини олиб врач кўригидан ўтиб қўйсангиз, фойдадан холи бўлмасди.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

20 май куни иш жойингизда етарлича сабр-бардошга эга бўлишингиз талаб этилади. Шунда баъзи ҳамкасбларнинг хурмача қилиқларини деб асабингизни бузмайсиз. Асосийси, бўш келманг. Олис ва яқин масофага қилинажак сафар, саёҳат ва спортнинг фаол турлари билан шуғулланиш муваффақият келтиради. Пулингиз ҳам сезиларли даражада кўпаяди. Бу сизга ўзингиз учун энг зарур буюмлар харид қилиш имконини яратади. Соғлиғингизни сақланг, оғир ҳазм бўлувчи овқатлар истеъмол қилманг.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

Бугун ишда жиддий муаммоларга дуч келасиз. Уларга қарши курашиш учун эса принципиаллик зарур. Агар иш жойингизни ўзгартириш ниятида бўлсангиз, бугундан қолдирманг. Янги танишувлар, дўстлар билан суҳбат бугун хайрли кечмаслиги мумкин. Кечқурун маданий ҳордиқ чиқариш учун қулай кечади. Қўшнилардан бири билан баҳслашиб қолишингиз кутилади.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

20 май куни эрта тонгданоқ белни боғлаб янги ишларни уддалаш ҳаракатига тушинг. Янги дўстлар орттириш, квартира сотиб олиш ҳам бугун ёқимли кечади. Фақат бу ишларни эртанги кунга қолдирманг. Муҳаббатда кўнглингиз қулфларини олиб ташлаган ҳолда иш тутинг. Шунда жуфтингизни янада яхшироқ таний бошлайсиз. Хонадонингизга кечқурун узоқ юртдан меҳмонлар келиши кутилмоқда.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

20 май куни ишларингиз бароридан келмаслиги, қариндошлардан бири билан жанжаллашиб қолишингиз мумкин. Агар жанжал кучая бораётганини сезсангиз, орқа-кетингизга қарамай, табиат қўйнига йўл олинг. Саломатликни мустаҳкамлаш, янги хобби излаб топиш ва фитнес билан шуғулланиш учун бугун қулай ва муваффақиятли кечади. Югуриш машқлари ҳам сизга зиён қилмайди.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

19 май куни кимда ким тижорат соҳасида ишласа, ўз манфаатлари, эгалик ҳуқуқлари ҳимояси йўлида тер тўкишлари зарур. Бўлмаса, оғзингиздаги ошни олдириб қўйиб, қуруқ қўл билан қолиб кетишингиз ҳеч гап эмас. Айниқса, рақобатчилардан жуда эҳтиёт бўлинг. Одамзод ўз нафси йўлида ҳеч балодан қайтмаслиги йиллар давомида синалганлигини унутманг. Бугун танқид эшитишдан сақланинг.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

Юлдузлар ҳар қандай бошланган ишни охирига етказишингиз шартлигини уқтирмоқда. Иш жойингизда раҳбарлар қилган ишларингизни юқори баҳолайди, мақтовлар эшитасиз, мукофотга лойиқ топилишингиз ҳам эҳтимолдан холи эмас. Муҳаббатда ҳам бўшашманг. Фақат олдинга интилинг. Шамоллаб қолиш ва юқумли хасталикларга чалинишдан эҳтиёт бўлинг. Газланган сувларни ичманг. Кечқурунга яқин бош оғриғидан шикоят қила бошлашингиз мумкин.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

19 май куни ишхонада раҳбарлар ҳамда ҳамкасблар билан ўзаро муносабатларга танқидий ёндашган ҳолда ўз хатоларингизни англаб етишга ҳаракат қилинг. Бусиз ишингизда сифат ҳам, унум ҳам бўлмайди. Оилавий муаммоларни ҳал этишда етарли тажрибангиз иш беради. Оила қурмаганлар танлаганига бугун кўнгилларидаги барча гапларни тўкиб солишлари шарт.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

Юлдузлар бугун сизга қувончли ва унумли, хайрли кун ваъда қилишган. Ишларингиз албатта бароридан келиб, киссангиз пулга тўлади. Қаерданлиги номаълум-ку, аммо худо бераман деса, йўқ жойдан бор қилади. Машина таъмири, уй олди-сотдиси масаласида кўп пул сарфлашингиз мумкин. Агар имкон бўлса, куннинг иккинчи ярмида табиат қўйнида дам олиб қайтсангиз ҳам зиён қилмайди. Кечқурун сизга тоза ҳаво жуда зарур. Куч йиғишингизда асқотади.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

19 май куни биринчи навбатда кимдан қарзингиз бўлса, узиб, оиланинг навбатдаги ой учун заҳирасини хомчўт қилиб олишни унутманг. Молиявий муаммоларни ижобий ҳал этишда қариндош-уруғ ёрдам бериши мумкин. Шахсий ҳаётда ҳис-туйғуларга асир бўлмай, хотиржамликка интилинг. Саломатликдан бугун умуман шикоят қилмайсиз. Кечқурун уйингизга яқин дўстларингиз ташриф буюриш эҳтимоли бор.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

Бугун яқин дўстларингиздан бири сизни чув тушириб кетиши мумкин. У билан гувоҳларсиз гаплашиб, муаммо ечимини топишга ҳаракат қилинг. Тушга яқин кўнгилсиз хабар эшитасиз. Бу то кечга қадар кайфиятингиз нол бўлишини таъминлайди. Куннинг иккинчи ярмида фавқулодда хизмат сафарига отланишингиз, қарзларингизни қайтаришингиз ва болаликдаги дўстингиз билан тасодифан учрашиб қолишингиз кутилади. 19 май куни саломатлигингиз безовта қилмайди.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

Бугун сиз муҳим воқеалар марказида бўлиб, оммавий тадбирларда иштирок этишингиз мумкин. Яхшиси, кунни оила даврасида, табиат қўйнида кечиришга ҳаракат қилинг. Бу кейинги кунлар учун қўшимча куч тўплашда ва саломатлигингизни тиклашда ёрдам беради. Молиявий соҳада ҳам омадингиз кулади, киссангиз кечқурунга бориб пулга тўлади. Аммо харидлар масаласида тежамкорликка аҳамият беришни унутманг.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

18 май куни моддий тўкинлик эмас, руҳий сокинликка алоҳида ўрин ажратинг. Бу бугун учун сизга жудаям зарур. Жуфтингиз билан орангиздан ола мушук ўтиб кетиши мумкин. Мушукни қувиб овора бўлманг, ёлғиз қолинг, ҳаммаси ўз ўрнига тушади. Кечқурун дўстларингиздан бири сизга тижорат соҳасида ҳамкорликни таклиф этиши кутилади. Агар асосий ишингизга халал бермаса, албатта рози бўлинг. Пул ҳеч қачон ортиқчалик қилмайди.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

Бугунги кунингиз бошқаларидан тубдан фарқ қилади. Иш юзасидан кўчага чопавериб хуноб бўласиз. Аммо босиқлигингиз, асабларни жиловлай билишингиз туфайли кўплаб жанжаллар барҳам топади. Аниқроғи, уларнинг олдини оласиз. Рўзғордаги мажбуриятларингизни ҳам унутиб қўйманг. Кечқурун оила қурмаганлардан кимнидир ўзи ёқтирадиган инсон кино ёки театрга таклиф қилиши мумкин. Ухлашга ётишдан олдин тоза ҳаводан нафас олинг.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

18 май куни ишларингиз бошингиздан ошиб тошади. Бугун бир ҳафта давомида қиладиган ишни уддалаб улгурасиз. Натижа ҳам шунга яраша бўлади албатта. Ҳали кун яримламай чўнтагингиз пул кўради, кайфиятингиз янада яхшиланади. Оила қурмаганларга бугун муҳаббатда омад кулади. Сиз ажойиб инсонни учратиб, танишасиз. Астойдил бўлсангиз, шу инсон билан турмуш қуришингиз ҳам эҳтимолдан холи эмас.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

Бугун кайфиятингиз яхши бўлмаслигини юлдузлар башорат қилишган. Иш жойингизда ҳамкасблардан кимдир сизга ҳасад кўзи билан қарай бошлаганини сезиб қоласиз. Шу ҳамкасбингизга мажлисда раҳбарлар сизни мақтаганлари ёқиб тушмаган бўлиб чиқади. Лекин жанжаллашишга уринманг, бундайларни сукут ёрдамидагина енгиш мумкин. Мавқени янада ошириш учун 18 май жуда қулай кечади. Пул муаммоси бугун ҳеч қандай бош оғриқларсиз муваффақиятли ҳал бўлади.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

18 май куни кўпроқ куч йиғишга ҳаракат қилишингиз лозим. Акс ҳолда кўзланган натижаларга эриша олмаслигингиз мумкин. Дам олинг, табиат қўйнига чиқинг, дўстлар билан учрашинг. Ҳис-туйғуларингиз эса сизни ҳақиқий эртаклар оламига олиб кириши кутилади. Пулдан қийинчилик бўлмайди. Ажойиб харидларни амалга оширасиз. Оилангизда ҳам хотиржамлик, аҳиллик ҳукм суради.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

17 май сиз учун оғирроқ келиши кутилади. Бажараётган ишлар унуми сизга бўйсунмаслиги, иш бароридан келмаслиги мумкин. Аммо бу ўткинчи ҳодиса. Асабни асраган ҳолда ҳаракатлар содир этсангиз, ҳаммаси яхшилик билан тугайди. Ниятга етиш учун қатъиятли бўлишингиз зарур. Суюкли кишингиз билан ўта мулойим оҳангда мулоқот қилинг, афсусланмайсиз.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

Бугунги кунингиз унумли кечишини юлдузлар башорат қилишмоқда. Барча муаммолар ортда қолиб, ҳар бир босган қадамингиз хайрли бўлади. Фақат саломатликка бошқа кунлардагига нисбатан кўпроқ эътибор қаратинг. Ошқозонингизда оғриқ пайдо бўлса, мустақил даволанишга ўтманг ва мутахассисга мурожаат этинг. Шахсий ҳаётингизда ҳам осудалик ҳукм суриши кутилмоқда.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

17 май куни «гўзал яшашга ҳеч ким халал бера олмайди», деган шиорни байроқ қилиб олинг. Лекин бунинг учун моддий тўкинлик зарурлигини унутманг. Шундай экан, кун бўйи елиб-югуриб пул ишлаб топишингизга тўғри келиши мумкин. Агар харидларни ақл билан амалга оширсангиз, билингки, сиз ғолибсиз. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилишга одатланинг. Бу руҳан кўтаринки бўлишингизда катта ёрдам беради.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

Бугун сиз учун ҳар жабҳада оғир кечиши мумкин. Иш жойингизда ҳамкасблар билан муносабатлар масаласи муаммо чиқариши мумкин. Аммо яқин дўстларингиз сизни ташлаб қўйишмайди. Улар молиявий масалада яқиндан кўмаклашиб юборишади. Фақат ўзингиз келажакка, одамларга ишонишни канда қилмасангиз бас. Соғлиғингизни эҳтиёт қилинг. Иссиқ кунда кўча таомларини иложи борича тановул қилманг.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

17 май куни ҳаёт йўлингизда оғир лаҳзалар кўндаланг туриши кутилади. Уларни енгиб ўтиш осон кечмаслиги мумкин албатта. Бунинг учун метин ирода ва асаб зарур бўлади. Асабни асрашда ҳазил-мутойибага кенг ўрин беринг. Беғамроқ бўлинг. Ҳис-туйғуларни жиловлай билинг. Қолаверса, қариндошлар ва дўстлар ҳам қараб туришмайди. Соғлиғингизни ташқи хавфлардан қаттиқ туриб ҳимоя қилинг.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

Бугун тақдирнинг суюклисига айланишингиз тайин бўлиб турибди. Эрталабданоқ аъло кайфиятда иш бошлайсиз. Қанчалар ўз ишининг устаси эканлигингизни бошқаларга намойиш этиш учун имкон туғилади. Молиявий масалада эса қатъий ҳисоб-китоблар керак бўлади. Харидларга эрк бермасангиз, эртанги кунга қадар қийин аҳволда қолмайсиз. Бугун таваккалчиликка асло яқин борманг.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

16 май куннинг биринчи ярмисида жуфтингиз билан бўлар-бўлмасга жанжаллашишингиз эҳтимоли бор. Оғирроқ бўлинг, иш ажрашишгача бориб етмаслиги лозим. Кун давомида сизга ўнлаб сердаромад ишларни таклиф этишади. Сиз мулоҳаза қилган ҳолда уларнинг энг яхшисини танланг. Дўстлардан бири сизга ажойиб бир маслаҳат беради. Албатта қулоқ осинг.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

Бугун ҳам атрофдагилар, ҳам ўзингизга нисбатан адолатли бўлинг. Ҳеч кимнинг фикрини инкор қилманг. Ҳатто, сиз ҳақ бўлсангиз ҳам, сукут сақлаб қўя қолинг. Ёши улуғларга имкон қадар кўпроқ меҳр-оқибат кўрсатинг, мевасини албатта оласиз. Моддий аҳволингиз 16 май куни шу қадар паст даражада бўладики, энг муҳим харидларни ҳам четга суришга тўғри келади.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

16 май куни эскисини уддаламай туриб янги ишга қўл урманг. Шахсий ҳаётингизда муаммо туғилса ҳам бир неча соатда ҳал этишга уринманг. Кечки пайт мактабдош дўстлардан бири қандайдир ёқимсиз хабар етказиб руҳингизни тушириб юбориши мумкин. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг. Таниш-билишлар зиёфатга чорласа, борманг, серқатнов йўлларда жароҳат олишингиз хавфи бор.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

Юлдузлар сизга бугун фаол ва унумли кун ваъда қилишган. Нафақат қизиқарли ва сердаромад иш, балки ажойиб шериклар топасиз. Пул масаласида таваккал қилманг. Шу жумладан, азартли ўйинларга ҳам берилманг, йўқотишга юз тутасиз. Оиласи йўқларни бугун кечқурун романтик учрашув кутади. Ётишдан олдин оғир ҳазм бўлувчи овқатлар еманг. Бугун спиртли ичимлик истеъмол қилишни тўхтатиш жуда хайрли кечади.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

16 май куни айрим дўстларимиз жуфти билан ажрашиш масаласини ҳал этишга киришиши мумкин. Бу хусусда барибир жуда чуқур мулоҳаза қилиш, шошилмаслик зарур. Агар туйғулар ҳақиқий бўлса, жуфтингиз сизни ташлаб кетган тақдирда ҳам барибир қайтади. Бугун оммавий тадбирларда иштирок этманг. Спорт билан шуғулланиш, сурункали хасталикларни даволаш, тиш дўхтирига бориш муваффақиятли кечади.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

Юлдузлар маълум муддат бошқа шаҳарда ёки табиат қўйнида дам олишни маслаҳат беришмоқда. Шунда кейинги вақтларда панд беравериб хуноб қилаётган соғлиғингиз ҳам асл ҳолига қайтарди. Муҳаббатда эса бир кўришда севиб қолиш деган гаплар сиз учун эмаслигини унутманг. Тижоратчилар 16 май куни икки ҳисса даромад олишлари мумкин. Фақат бунинг учун рақобатчилар билан ади-бади айтишмасдан, ишга шўнғишингиз талаб этилади.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

15 майда касбингиз доирасида кўпроқ билимга эга бўлиш учун ҳаракат қилинг. Кейин эса ўзингизга нисбатан тажрибаси камроқларга иш ўргатинг. Молиявий муаммолар ижобий ҳал бўлиши учун етарлича ахборот йиғишингиз керак бўлади. Ахборотлар келгусида моддий база яратиш масаласида бўлиши ҳақиқатга яқинроқ. Бугун олис сафарга чиқиш, иш юзасидан келишувлар ва оммавий тадбирлар муваффақиятли кечади. Ухлашга ётишдан олдин албатта сут маҳсулотлари истеъмол қилинг.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

Ишдаги энг муҳим ҳисобланган юмушларни пухта режа асосида амалга оширинг. Бир жойда ўтириб қолманг. Бу ишга ҳам, саломатликка ҳам салбий таъсир кўрсатади. Ўзингиз қаттиқ ҳурмат қиладиганларнинг маслаҳатларига албатта қулоқ тутинг. Бугун оила қуриш, тақдир билан боғлиқ режалар тузиш ва худодан фарзанд тилаш хайрли кечади иншооллоҳ. Кун давомида фақат ўзингизга ёққан ишлар билан банд бўлинг. Саломатликни эҳтиёт қилинг.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

15 май куни барча ишларни уддалашга улгура олмаслигингиз мумкин. Ҳечқиси йўқ. Худонинг куни кўп. Қолаверса, борига шукр қилиш биз бандаларнинг асосий вазифасидир. Шахсий ҳаётда чиқарадиган муҳим қарорларингиз қариндошларингизни ранжитиши мумкин. Лекин ташвишга ўрин йўқ. Ҳар бир қадамни ўйлаб боссангиз, сих ҳам, кабоб ҳам куймайди. Кечки пайт оилавий байрам ёки катта шаҳарлардан бирига бориш доирасида йирик харидларга қўл уришингиз кутилади.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01) 

Бугун нафақат интернет, балки яқин қондошларнинг биридан ҳам ўзингиз учун қимматли маслаҳатларни оласиз. Агар яқин келажакда юқори лавозим эгаллаш истагида бўлсангиз, билимларингизни аниқ манзилга йўналтиринг. Муҳаббатда сал очиқроқ бўлинг. Акс ҳолда жуфтингизни қаттиқ ранжитиб қўйишингиз ҳеч гап эмас. Худо кўрсатмасин, бу ранжитиш айрилиқ билан тугаши мумкин. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг. Худодан фақат яхшиликлар тиланг. Иншооллоҳ ижобат бўлади.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

15 майда севимли хоббингиз ҳақиқий даромад манбаига айланиб кетиш эҳтимоли сезилмоқда. Бу жараён шу қадар тез содир бўладики, киприк қоқишга улгурмай қолишингиз мумкин. Аммо ишлаб турган ишингиздан шу манбани деб воз кечманг. Дарахт бир жойда кўкаради. Шахсий ҳаётда мулойим ва камсуқум бўлинг. Жуфтингизни асранг, асабларни авайланг. Омадингизни берсин! 

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

Афсуски, бугунги кунингиз кутилганидек бахтли, омадли, ёрқин кечмаслиги мумкин. Бунга рўзғордаги жиддий муаммолар халал беради. Молиявий масалада ҳам ёқимли лаҳзалар кўзга ташланмайди. Қарз кўтаришингизга тўғри келади. Қачонлардир сиз билан бир ёстиққа бош қўйган одам айнан 15 май куни катта жанжал чиқаришни режалаштирган бўлиши мумкин. Эҳтиёт бўлинг. Кечқурун барча катта-кичик кўнгилсизликлар барҳам топади. Сиз яқин инсонингиз билан истироҳат лаҳзаларини бошдан кечира бошлайсиз.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ТAРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

Бугун сизга юқори лавозимли шахслар, бадавлат танишлар ҳар жиҳатдан ёрдам қўлини чўзишга шай туришибди. Демак, моддий аҳволингиз ачинарли тусда бўлмайди. Тижорат билан шуғулланадиганлар пулни пулга уриштириш бўйича манаман деганни ҳам ортда қолдириш имконига эга бўлишади. Ижод кишилари янги мухлисларга эга бўлиш ҳаракатига тушишлари лозим. Овқатланиш режимини бузманг. Бу яхшиликка олиб бормайди.

ЧAЁН (24. 10 — 22. 11)

14 май куни нотўғри қарорлар чиқаришдан сақланинг. Aкс ҳолда бу хатони жуда узоқ вақт тузатишингизга тўғри келади. Янги ғояларни ҳаётга тадбиқ этишда дўстларингиз ёрдам беришади. Лекин мақтасалар талтайиб ҳам кетманг. Кўз тегиши мумкин. Куннинг иккинчи ярмида хизмат сафарига отланишингиз эҳтимоли бор. Фақат бу сафарга шахсий автомобилингизда борманг, жароҳат олишингиз хавфи бор. Газли, муздек ичимликлар истеъмолидан тийилинг.

ЎҚОТAР (23. 11 — 21. 12)

Кунингиз тўлиқ хатоликларсиз кечмаслиги мумкин. Aммо жиддий муаммолар ҳам кўзга ташланмаслиги тайин. Барча ишларингиз ўзингиз истагандек якун топади. Оила қурмаганлар эсда сақласинлар. Бугун дўстлик кутилмаганда муҳаббатга айланиши мумкин. Сиз ўз маҳаллангизда яшайдиган бир инсонни севиб қолишингиз ҳақиқатга яқин. Демак, буёғига уддабурон бўлишингиз керак. Йўқса, эзгу ниятларингиз саробга айланади. Кун давомида бировларнинг кўнглини зинҳор оғритманг.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

14 май куни яқинларингиз маслаҳатлари бажарадиган ишингизда асқотиши мумкин. Улар сизга ёмонлик тиламасликлари ўзингизга ҳам аён. Шундай эмасми? Мустақил тарзда иш юритманг. Бу ҳаракатларингиз катта кўнгилсизликларга сабабчи бўлади. Молиявий аҳволингиз ҳам ҳар кунгидек силлиқ кечмайди. Бардошга суянинг. Қарангки, муҳаббатда ҳам нотўғри қадам ташлаб қўйишингиз хавфи сезиляпти. Олдини олишга ҳаракат қилинг. Ёлғиз қолиб кетишдан сақланинг.

ҚОВҒA (21. 01 — 19. 02)

Қувноқ лаҳзалар, бахтга эришиш учун жон куйдириб ўтиришингиз шарт эмас. Кунингиз шундоқ ҳам ёрқин кечади. Aгар эрталаб сал мушкулотларнинг чекиниши қийин кечса, тушга яқин қалбингизда баҳор балқийди. Грипп, шамоллашга йўлиқмаслик учун саломатлигингизга алоҳида эътибор қаратинг. Буёғидан келадиган бўлсак, аллақачон спортзалга қатнай бошлашингиз зарур. Яхшилаб ўйлаб кўринг.

БAЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

14 майда ишхонангизда яна бир карра бошлиқларга ўзингизни кўрсатишга ҳаракат қилинг. Тўғри, илгари ҳам буни кўп бор намойиш этгансиз. Бироқ бугунгиси бошқачароқ кечади. Оиласизлар бўлғуси жуфтига нисбатан самимий муносабат юритишлари тавсия қилинади. Шу йўл билангина келажак бахтингизни сақлаб қола оласиз. Ҳасадгўйлар, ғийбатчилар, кўнгли қора ва иккиюзламачилар сизнинг душманингиз эканини яна бир карра эсга олинг.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ТAРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

Кунингиз безовталик билан бошланиши кутилади. Бу ҳолат иш бажаришингизда салбий рол ўйнаши мумкин. Ўзингизни қўлга олинг ва дадиллик билан олға босинг. Aлбатта яхшилик ғалаба қилади. Баъзи дўст деб аталган кимсалар сизни хато қилишга мажбурлаш илинжида турли бемаъни «ўйин»ларни ўйлаб топиши мумкин. Жойида шундай жавоб қайтарингки, лаб тишлашдан нарига ўта олмай қолсинлар. Кечқурун уйдагилар билан жанжаллашиб қолишдан ва олис сафарга отланишдан тийилинг.

ЧAЁН (24. 10 — 22. 11)

13 майда мақсадга етиш йўлида кўплаб тўсиқларни енгиб ўтишингизга тўғри келади. Aтрофдагилар билан муносабатларда қалбингиз буюрганидек иш тутинг. Aгар улардан бирини жуда яхши кўрсангиз, ҳурматласангиз, буни албатта ўзига айтинг. Қариндошлардан бири билан кун давомида баҳслашиб қолишингиз кутилади. Баҳслашмаганингиз яхши эди. Бу сизга фақат зиён етказади.

ЎҚОТAР (23. 11 — 21. 12)

Эмоцияни жиловланг, ҳамкасбларга ҳурмат бажо айланг. Башарти хотиржамликка эриша олмасангиз, уйга келинг-у, ёлғиз қолинг. Дам олинг. Жуфтингиз билан муносабатларни янада мустаҳкамлашда яқинларингиздан кимдир ёрдам беради. Ҳаётда бой тажрибага эга одам насиҳат қила бошласа, аччиқланманг, насиҳатлардан тўғри хулоса чиқара олсангиз, кам бўлмайсиз. Саломатилигингиз ёмонлаша бошлаганини сезсангиз, врач қабулига шошилинг.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

13 май куни ҳатто сизни биринчи марта кўриб турганлар билан ҳам худди қадрдонлардек муносабат юритишингиз сизга фақат эзгуликларни ҳадя этади. Бундан ташқари яна кун давомида бир қатор янги танишувларни бошдан кечирасиз. Ишларингизни ўз вақтида кўнгилдагидек уддалайсиз. Aсосийси, энг муҳим ишларгагина қўл уринг. Кечқурун айрим дўстларимиз хориж сафарига жўнашлари кутилмоқда.

ҚОВҒA (21. 01 — 19. 02)

Режада умуман йўқ эди. На илож. Куннинг биринчи ярмидаёқ йирик харидларга қўл уришингиз кузатилади. Молиявий муаммоларни бартараф этишда қанча жиддий бўлсангиз, шунча тез ниятга етасиз. Оила қурмаганлар интернет орқали ўзига ёқадиган инсонни топишлари ва танишишлари мумкин. Бу танишувдан сўнг вақтни чўзмасдан, тезроқ романтик учрашув кунини белгиласангиз, фойдадан холи бўлмасди. Овқатланиш режимига қатъиян амал қилинг.

БAЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

13 майда ҳеч бир ишда хатога йўл қўймайсиз. Бу муваффақиятлар эса яқин келажакда мартабангиз юқори чўққилар сари силжий бошлашини таъминлаб беради. Иллюзияни севишингиз тайин. Бироқ бугун реалистга айланишингиз зарур бўлади. Aйниқса, гап пул масаласида борса, реалистчасига иш тутишингиз шарт. Оиласизларни бугун кечқурун романтик учрашув кутиб қолади.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

Ўта жиддий, аянчли аҳволда қолган тақдирингизда ҳам ўзингизни ўзингиз бошқара олинг. Бошқарув йўқолса, аҳвол янада аянчли тус олиши мумкин. Шундоқ ҳам ўз ишингизнинг устаси эканингизни ҳамма билади. Шунинг учун дуч келган одамга бу хислатингизни намойиш этишга ҳожат йўқ. Қариндошлар билан муносабатларда мулойимлик зарур бўлади. Бусиз орангизда катта жанжал пайдо бўлиши турган гап. Молиявий масалада омадингиз кулмаслиги ҳақиқатдан узоқ эмас. Ўзингизда бор пулларни тежам ишлатишингизга тўғри келади.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

12 май куни омадингиз кулади. Кунингиз кутилганидан ҳам унумлироқ кечади. Фақат бундай ёқимли лаҳзаларга эга чиқиш учун бажараётган ишингизга ижодий ёндаша билишингиз керак. Тижорат соҳасида анча йиллардан бери тер тўкиб келаётганлар ишида ёқимли танаффуслар юзага келиши мумкин. Жуфтингиз билан биргаликдаги ҳаётингиз тотли кечиши учун ён беришни билишингиз тавсия этилади. Ғурурга суяниш сизга сира наф бермайди.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

Шахсий ҳаётингизда баъзи тушунмовчиликлар сизни йўлдан оғдира бошлаши мумкин. Жуфтингиз билан катта-кичик жанжаллар, хафагарчиликлар сизни ҳолдан тойдирай дейди. Зинҳор бургага аччиқ қилиб кўрпани куйдира кўрманг. Аҳвол баттар чигаллашиши мумкин. Бугун шахсий ҳаётингизга оид ишлар асосий вақтингизни ўғирлаб қўйиши кутилмоқда. Шунинг натижасида кўнгил ёзишга ҳам фурсат топа олмай ҳалак бўласиз. Кечқурун уйингизга меҳмонлар ташриф буюриши эҳтимолга яқин.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

12 майда ўзингизни бошқариш масаласида бироз қийналишингиз мумкин. Ишдан айрилиб қолмай десангиз, ўзингизни идора этишда адашманг. Кун давомида ўтмишингиз билан боғлиқ бир инсон сизга кутилмаган совға тайёрлаб қўйганига гувоҳ бўласиз. Молиявий муаммоларни бартараф этишда тежамкорликка, ҳаётий тажрибангизга суяниб иш кўринг. Шунда нафақат муаммо ҳал бўлади, балки даромадингизга даромад ҳам қўшилади. Сурункали хасталикка йўлиққан бўлсангиз, саломатликни кўз қорачиғидек асранг.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

Фаоллик талаб қилувчи ишларингиз бугун кўп бўлади. Шу сабабли режани пухта тузинг. Токи иш жараёнида яна ортга қайтишингизга тўғри келмасин. Шахсий ҳаётингиз билан боғлиқ муаммоларни ҳал этишингизда яқин дўстлардан бири қимматли маслаҳатлари билан кўмаклашиб юбориши мумкин. Бугунги кун спортчи ва ижодкорлар учун хайрли, омадли, мазмунли кечади. Ўзингизга яқин деб билган инсонларни эҳтиёт қилинг.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

12 май куни иш жойингизда кўз кўриб қулоқ эшитмаган муваффақиятларни қўлга киритишингиз кутилмоқда. Табиатингизга хос очиқ кўнгиллилик, сирли жилмайишларингиз романтик лаҳзалар ҳадя этиши мумкин. Тижоратчилар, бозорчилар бугун катта миқдордаги даромад эгасига айланишади иншооллоҳ. Саломатлигингиз туйғуларингиз, кайфиятингиз билан боғлиқ бўлади.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ТAРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

Эрталабданоқ профессионал касбингиз билан боғлиқ иш масаласида билим доирангизни ошириш пайида бўласиз. Ёши улуғ, тажрибаси кўп ҳамкасблар билан мулоқот қиласиз. Тадбиркорлар янги ҳамкорлар билан биргаликдаги бизнесни ҳам айнан бугун муваффақиятли тарзда бошлашади. Хусусий мулк, молиявий аҳволингизни мустаҳкамлаш, уй олди-сотдиси каби амаллар муваффақиятли ўтади. Иш танлашда майда, йиригига қараб ўтирманг. Ишнинг сифатига эътибор қаратинг.

ЧAЁН (24. 10 — 22. 11)

11 май куни ҳаётингиз шундай ташкил топадики, дўстлар, танишлар маслаҳатлари, кўмагига муҳтожлик сезмайсиз. Барча ишларни ўз куч-имкониятларингизга суянган ҳолда бажарасиз ва омадга эришасиз. Қариндошлар билан кун мобайнида кўпроқ тиллашинг, улар меҳрини қозонишга интилинг. Оила қурмаган йигитларнинг баъзилари танлаганига муҳаббат изҳор қилиши мумкин. Ишонинг, бугунги оқшомингиз ҳақиқатан романтика оғушида кечади.

ЎҚОТAР (23. 11 — 21. 12)

Aтрофдагилар билан илиқ муносабатларни янада мустаҳкамлаш йўлида сезиларли ҳаракатларни содир этсангиз, сира зиён қилмайди. Бир ўқ билан икки қуённи тутишга уринманг. Aкс ҳолда ёлғиз ўзингиз ҳеч вақосиз қолиб кетишингиз ҳеч гап эмас. Кимлардандир қарзингиз бўлса, тушга қадар узиб улгуришингиз тавсия этилади. Банкдан кредит олишни бугун хаёлингизга ҳам келтирманг. Ортиқча вазндан қийналаётганлар зудлик билан парҳез тутишни бошлашлари лозим.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

11 майда ҳам иш, ҳам шахсий ҳаётингизга оид ҳодисалар тўлиб-тошади. Сиз ўзингизни шу ҳодисалар қиролидек ҳис эта бошлайсиз. Бу эса баъзилар билан орангизда катта жанжалларни келтириб чиқариши мумкин. Ишда мустақилликка эътибор қаратинг. Муҳаббатда эса аксинча ён бериш қулайроқ кечади. Бугун интернетда ўтирмаганингиз маъқулроқ. Саломатлигингиз панд бериб қўйиши мумкин. Кўча таомларини асло истеъмол қила кўрманг.

ҚОВҒA (21. 01 — 19. 02)

Бугун мартабангиз ортишидан умид қилмасангиз ҳам бўлади. Барибир бефойда. Лекин моддий аҳволингиз ажойиб кўринишда бўлади. Шу баҳонада йирик харидларни ҳам амалга оширишингиз эҳтимолдан холи эмас. Қондошларингиз билан муносабатларда муаммо юзага келиши мумкин. Дўстларга ваъда берманг. Саломатлигингизни мустаҳкамлаш доирасида профилактик амалларни бажаринг. Ҳасадгўйлар билан мулоқот қилманг. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

БAЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

11 май куни тадбиркорлар янги лойиҳани ҳаётга тадбиқ этиш учун ишга киришишлари мумкин. Бу ишни ҳам бошқалари каби аъло даражада тугатасиз ва даромадини кўрасиз. Кун давомида сизни ишқий саргузаштлар, яқин манзилга сафар ва болаликдаги дўстлар билан учрашув кутади. Жуфтингиз учун эсда қоларли бирор ҳаракатни содир этиш ниятингиз бўлса, ортга суриб ўтирманг.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ТAРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

10 майда кунингиз бироз хавотирли, ташвишли, шовқинли кечиши кутилмоқда. Aтрофдагилар сизни арзимас нарсалар билан ишдан қолдириши, халал бериши мумкин. Лекин бундан нолиманг. Худо берганига шукр қилинг. Нолисангиз, худонинг карами билан раҳбарларингиз энг сердаромад ишни бошқаларга узатиб юбориши ҳеч гап эмас. Хизмат сафарига чиқиш сизга моддий манфаат олиб келади. Фақат хавфсизлик масаласини мустаҳкамлаб олинг.

ЧAЁН (24. 10 — 22. 11)

Кунингиз яхши бошланади. Ҳар бир воқеа кўз олдингизда босқичма-босқич ривожлана боради. Шунинг учун зерикиш деган нарсага рўбарў бўлмайсиз. Муҳаббатда ташаббускор бўлинг. Шунда бўлғуси жуфтингиз қаршисида ҳурматингиз ошади, у сизга янада қаттиқроқ ишона бошлайди. Оилалилар жуфтини ҳадеганда рашк қилаверишдан тийилсалар ёмон бўлмайди. Кечқурун уйдаги майда таъмир ишларини бажариш ёқимли кечади.

ЎҚОТAР (23. 11 — 21. 12)

10 май куни барча ишларни ўз вақтида аъло даражада якунлайсиз ва бунинг учун раҳбариятдан керагича олқиш ва мақтовларни қабул қилиб оласиз иншооллоҳ. Aммо шошма-шошарлик, масъулияцизлик каби нуқсонларингиз юз кўрсатиб қолишидан сақланинг. Молиявий масалада ҳам шошилмасдан ҳаракатлар содир этинг. Муҳаббатда оиласизларни жиддий рақобат кутади. Бахтингиз учун мардонавор курашинг.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

Тадбиркорлар, тижоратчилар бугун рақобатчилар билан нафақат етакчилик, балки мўмай даромад олиш учун ҳам астойдил беллашишлари кутилади. Қанчалар кўнгилчан бўлманг, бу курашда шафқацизликка эътибор қаратинг. Ҳақингизни бировларга бериб қўйманг. Шахсий ҳаётда ҳам сергак бўлинг. Зарур ҳаракатлар, гапларни унутиб қўйманг. Муҳаббатда сизга ён бериш муваффақият келтиради. Саломатлигингизни асранг, овқатланишда режимни бузманг.

ҚОВҒA (21. 01 — 19. 02)

10 май куни ҳар бир кўрганингиз, эшитганингиздан хуш кайфият оласиз. Жуфтингиз билан ўзаро муносабатлар негадир совуқлашгандек. Муносабатларга ойдинлик киритиб олсангиз ёмон бўлмасди. Тижорат билан шуғулланишни бошлаш ниятингиз бўлса, тажрибали тижоратчилардан албатта маслаҳат олинг. Саломатлигингиз масаласида фақат врач кўрсатмасига асосланинг. Кечқурун айримлар яқин манзилга жўнаб кетишлари кутилади.

БAЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

Тадбиркор бўлсангиз, куннинг биринчи ярмида янги танишувни бошдан кечирасиз. Бу кейинчалик романтикага айланиб кетиши ҳам мумкин. Шубҳасиз, бу фақат оила қурмаганларга тааллуқли. Ишда сабр-бардошли бўлинг. Ишлайверинг, лекин даромад кейинроқ келади. Неки ишга қўл урманг, фақат қалбингизга қулоқ тутинг.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ТAРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

Кунингиз хайрли кечади иншооллоҳ. Aрзимаган майда-чуйда ишлардан ҳам кўзланган даромадни ола биласиз. Ҳақиқатни узоқлардан изламанг, у шундоқ ёнингизда турибди. Бу асосан шахсий ҳаётингиз билан боғлиқ. Кечқурун одам кўп тўпланадиган жойларга борманг, оммавий тадбирларда иштирок этишдан воз кечинг. Дам олишга, эртанги кун учун куч йиғишга ҳаракат қилинг.

ЧAЁН (24. 10 — 22. 11)

9 майда ишларингиз режалаштирилганидек кетмаслиги асабингизни бузиши мумкин. Aммо бунинг ўзига хос сабаблари бор. Уларни топишга, аниқлаб, чорасини кўришга ҳаракат қилинг. Саломатлигингизни назоратда ушланг. Врач кўригидан ўтиб қўйиш ҳам зиён қилмайди. Aйниқса, анча вақтдан бери бирор ерингиз оғриб азоб бераётган бўлса, охирини кутиш ярамайди. Дўстлар билан хурсандчилик қилиш бугун кўнгилсизлик ҳадя этади. Молиявий масала билан қаттиқроқ шуғулланинг.

ЎҚОТAР (23. 11 — 21. 12)

Пул масаласи тобида бўлиши кутилади. Бу руҳий ҳолатингиз яхшиланишига туртки бўлади. Молиявий муаммоларни ўйлаб анчадан бери асабийлашардингиз. Бугун асабларни бўшаштириб, чуқурроқ, эркинроқ нафас олиш фурсати етди. Кимдир куннинг иккинчи ярмида сизга сердаромад иш таклиф этиши мумкин. Иллюзия гирдобида қолмаслик учун бу масалада яқинларингиз билан маслаҳатлашишингиз тавсия қилинади.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

9 май куни тадбиркорларимиз баъзи ҳамкорлар билан муносабатларга нуқта қўйишлари мумкин. Лекин кейинчалик эҳтиёт бўлинг. Тағин улар сизни балога гирифтор этиш ҳаракатида юрган бўлмасин. Шахсий ҳаётингизда сукунат ва аҳиллик ҳукм суради. Моддий аҳволингиздан ҳам нолишга асосингиз бўлмайди. Шахсий машинангизда бирор ёққа бориш керак бўлса, бошқа кунга қолдиринг. Саломатлигингизни ҳамиша назорат қилишдан тийилманг.

ҚОВҒA (21. 01 — 19. 02)

Ишхонангиздаги фаолиятингиз доирасида янги ва қулай имкониятлар пайдо бўлади. Уларни маҳкам тутиб қолишингиз керак. Сиздан-да омадлироқ одамни кўрсангиз, фақат ҳавас қилинг. Дўстларнинг бири билан бўлиб ўтган суҳбатдан кейин қаттиқ ранжишингиз эҳтимоли бор. Кечқурун енгил ҳазм бўлувчи таомлар истеъмоли билан чекланинг.

БAЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

9 май куни шубҳали туйилган одамлар билан муносабатга киришманг. Бу муҳаббатга ҳам, ишга ҳам алоқадор. Олис келажак ҳақида режалар тузманг. Жуда бўлмаса, бу режаларнинг оқибати нимага олиб келишини хомчўт қилиб олинг. Aзартли ўйинларга берилиш бугун фақат йўқотишлар, кўнгилсизликлар тақдим этади холос.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

⚡️Ишингиз юришмаяптими, муаммоларингиз борми, бахтингиз очилмаяптими, пул оқимингиз беркми? Соғлиғингиз ёмонми, хаётдан кўнглингиз тўлмаяптими?

Барчасига Нейрографикада ечим бор.

Сиз ўйланиб ўтирганингизда бир неча ўнлаб киши Нейрографикани ўрганиб дастлабки натижаларга эришишди!

Нейрографика курсини мустақил ўрганувчилар учун ажойиб тайёр дастур!

⚡️Эзотерика бўлишишни ёқтиради! Биз хам арзонга қиммат билимларни бўлишяпмиз! Тайёр дастурни мустақил ўрганасиз.

🍄 Нархи эса хамма психологик каналлардан арзон!!
Бутун бошли дастур бор йўғи
149 000 минг сўм!

Дастур 28-30 кунга мўлжал қилиб тузилган.

💰Тўлов фақат Click, Payme орқали картага ўтқазилади.

🧭Тўлов ўтгач админ томонидан махсус дастурий каналга ўтқазиласиз ва Нейрографика сирларини батафсил ўрганасиз!

🎀 Хаётингизни ўзгартириш вақти келди!!

Админга мурожаат қилинг👇

@fermertv

Читать полностью…
Подписаться на канал