munajjim_bashoratlari | Неотсортированное

Telegram-канал munajjim_bashoratlari - Мунажжимлар башорати

6758

Энг аниқ кунлик мунажжимлар башорати бизнинг каналимизда! Буржлар хақида қизиқарли маълумотлар ва тавсияларни кузатиб боринг. Админ👉 @acroc

Подписаться на канал

Мунажжимлар башорати

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

Тадбиркорлар интернет орқали куннинг биринчи ярмида янги ҳамкор топишлари кутилмоқда. Бу ҳамкорлик сизга бошқаларига қараганда, икки ҳисса кўпроқ даромад ҳадя этади. Муҳаббатда жуфтингиз ё бўлғуси жуфтингизни йўқотишни истамасангиз, қатъиятли бўлинг. Суйганингизга қанчалар мард эканингизни исботланг. Куннинг иккинчи ярмида серқатнов йўлларда эҳтиёт бўлинг. Бугун уй олди-сотдиси муваффақиятли кечади.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

5 май куни тушкунлик, хафагарчилик ва умидсизликдан нари қочинг. Бу дунёда ҳал этиб бўлмайдиган иш йўқлигини ҳамиша ёдда тутинг. Тежамкорлик бугун кун бўйи сизга ҳамроҳлик қилиши лозим. Сабаби, моддий жиҳатдан мушкулотлар юзага келиши кутилмоқда. Оила қурмаган йигитлардан кимдир кечқурун кўз остига олиб қўйган қизга кўнглини очиши эҳтимолга яқин. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг. Меваларни кўпроқ истеъмол қилинг. Кечқурун йирик харидларни амалга ошириш хайрли ўтади.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

Куннинг биринчи ярмида сердаромад ишларнинг бир нечтасини таклиф қилишади. Иш жойингизда мустақиллик сари талпинманг. Раҳбарлар фикри билан ҳисоблашинг. Агар бирор ишда ўзгаришлар ясаш керак бўлса, раҳбариятнинг ўзи бу ишни ҳал эта олади. Муҳаббатда қайсарлик ҳамда қатъиятлилик керак бўлади. Шунда жуфтингиз сизнинг қанчалар кучли ирода соҳиби эканингизга яна бир марта тан беради. Кечқурун ёга билан шуғулланиш, меҳмонга бориш ёқимли кечади.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

8 май куни эрта тонгда уйғониб худодан тинчлик, баракотлар сўранг. Хотиржамлик тиланг. Йўқса, тушгача бормай депрессия гирдобида қолиб кетишингиз турган гап. Тушдан кейин ташқи кўринишингизга ўзгартишлар киритиш, кийимлар харид қилишингиз кутилади. Оилада етакчиликка интилманг. Тингловчи ва кузатувчига айланинг. Болаларга кўпроқ эътибор қаратинг. Овқатланиш режимига амал қилинг. Кечқурун хонадонингизга меҳмонлар ташриф буюриши мумкин.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

Обрўйингиз сақланиб қолишини истасангиз, ишхонада ҳар доимги тўғри сўзлиликни, ҳалолликни йўқотманг. Кимки бугун куч ва имкониятини пала-партиш сарфлай бошласа, кечгача етмай ҳолдан тояди. Куннинг иккинчи ярмида уй таъмири, рўзғор анжомлари харид қилиш билан банд бўлинг. Фириб, иккиюзламачилик, ҳасаддан нари юринг. Ўзингизга ёқмайдиганлар билан мулоқотга киришмаганингиз маъқул. Барибир беҳудага ранжиганингиз қолади.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

8 майда иш жойингиздаги вазифангизни ҳамкасблар билан биргаликдагина поёнига етказа оласиз. Мабодо қаерлардадир осмонларда хаёлан парвоз қилишдан бўшамасангиз, ёки мағрурлигингиз тутиб ҳамкасблар ёрдамидан воз кечсангиз, ўзингизга зиён бўлади. Кун давомида сизни ажойиб учрашув кутади. Ухлашга ётишдан олдин иложи борича камроқ таом истеъмол қилинг.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

👆20 киши киришди. сиз халиям қарор қабул қила олмай ўтирибсиз. Эзотерик билимга эга бўлинг.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

Юлдузлар бугун яқинларингиз билан ўзаро муносабатларни мустаҳкамлаш зарурлигини уқтиришади. Қачонлардир жанжаллашиб, юз кўрмас даражага етган қариндошлар билан ярашиш пайти етди. Бугун дам олиш кунида саёҳатга чиқишни режа қилганлар албатта муваффақият қозонишади. Фақат режани пухталаштириб олинг. Тижорат билан шуғулланадиганлар ҳам дўппини осмонга отаверсалар бўлади. Даромад сиз чамалагандан ҳам кўпроқ бўлиши кутилмоқда.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

7май куни олдингизга аниқ режа қўйиб олинг-да, ишни бошлайверинг. Майда-чуйда камчиликлар, асаббузарликларга умуман эътибор берманг. Ҳамкасблардан алоҳида ажралиб қолмасликка тиришинг. Вақт топиб юракдан дам олсангиз, бу ҳам эртанги иш унумида асқотади. Оиласиз йигитларнинг айримлари бугун севганига кўнгил изҳорини тўкиб солишади. Тўй яқин бўлса ажабмас. Шундай бўлса, соғлиқни ҳам янада мустаҳкамлаш ҳаракатида бўлаверинг.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

Бугун ишларингиз ўнгидан келади иншооллоҳ. Режадаги ишлар кўнгилдагидек бошланган, кечаги ҳаракатлар учун даромад қўлга теккан. Йирик лойиҳаларга қўл уриш истагида бўлсангиз, ҳуқуқшунослар билан бир маслаҳатлашиб олинг. Йўқса, боши берк кўчага тушиб қолишингиз ҳеч гап эмас. Кечқурун қариндошлардан бири билан орангизда жиддий суҳбат кечиши мумкин. Агар шу суҳбат илиқ якун топса, омадим келди деяверинг. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

7 майда ўз ишингизнинг устаси эканингизни исботлаш учун эрталабдан то қош қорайгунча тер тўкишингизга тўғри келади. Раҳбарлар ҳам қойил қолишади. Зора каттароқ мукофот пулига тавсия қилиб юборишса. Маданий тадбирлар ўтказиш, йирик харидларни амалга ошириш учун бугунги кун хайрли кечади. Ўзингизни лоҳас ҳис эта бошласангиз, тоза ҳавода сайр қилинг, албатта ёрдам беради.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

Ишхонада зиммангизга янги мажбуриятлар юклаб қўйишлари мумкин. Уддалайсиз ва мартабангиз ортиб бораётганини ҳис эта бошлайсиз. Кун давомида рўзғор учун зарур жиҳозлар харид қилишингиз кутилади. Бу ишда тажриба, тежамкорлик жуда керак бўлади. Муҳаббатда аслида қандай бўлсангиз, шундайлигингизча қолинг. Орага ёлғон аралаштирманг. Ёлғон ҳар қандай одамнинг юзини шувут қилади. Кечқурун овқатланиш режимини яна бир карра кўздан ўтказиб олинг.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

7 май куни атрофдагилар билан келишмовчилпклар, молиявий йўқотишлардан қочинг. Шахсий ҳаётда ҳам баъзи тушунмовчиликлар юзага келиши мумкин. Бардош керак бўлади уларни енгиб ўтиш учун. Мушкул вазиятларда ўзингизни қандай тутишни билмасангиз, ҳалитдан режа тузиб овора бўлманг. Саломатликни сақлаб қолиш учун зарарли одатларни ташлаб, спорт билан шуғуллана бошлашингиз керак бўлади.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

Куннинг биринчи ярмида мартабангиз илкис олдинга сиджишига гувоҳ бўласиз. Ана шунинг ўзи кайфиятингизни яхшилайди. Ишларингиз ўнгидан кела бошлайди. Қариндошлардан кимдир сизга тушдан кейинми ё кечқурунми моддий кўмак бериши мумкин. Демак, қўлга пул тушгач, энг зарур нарсаларни харид қилиш керак. Саломатлигингизни асранг. Витаминга бой маҳсулотларни доимий тарзда истеъмол қилинг. Иммунитетингиз тушиб кетишига йўл қўйманг.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

6 майда аллакимлар сизга ўзича маслаҳат бера бошлашса, жаҳлингиз чиқмасин. Улар айтган масалада сизнинг ҳам мустақил фикрингиз бор. Ўз фикрингизга таяниб иш тутаверинг. Мақсадга тартиб билан, мардона эришишга ҳаракат қилинг. Спорт билан шуғулланувчилар учун кун хайрли кечади. Кўпроқ пиёда юришга интилинг. Илож топсангиз, велосипедда сайр қилиш ҳам зиён қилмайди.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

Бугунги кунни имкон доирасида яқинларингиз бағрида кечиринг. Уй йиғиштириш ва келажак режаларни тузиш бугун алоҳида лаззат беради. Келгусида хатолар такрорланмаслиги учун ўтган кунлардаги ишларни хомчўт қилиб олинг. Куннинг иккинчи ярмида баъзилар шахсий иш билан бошқа шаҳарга жўнашлари мумкин. Айримлар эса олис сафарга чиқишни мўлжаллашган. Сафар сизга фақат ёқимли ҳисларни ҳадя этади. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

6 май куни аллакимлар биландир жойга ўхшаш бир нарсани талашишингиз кутилади. Лекин дарров тўхташингиз керак. Тақдирда борига шукр қилишдан яхшиси йўқ. Кун давомида иложи борича кузатувчига айланинг, кам гапириб, кўп кузатинг. Куннинг иккинчи ярмида рўзғордаги жиҳозлар, ускуналардан бири ишдан чиқиб қолиши мумкин. Оила қурмаганлар кечқурун танлагани билан учрашувга чиқади, бахтга қарши бу учрашув уларга хуш кайфият тақдим этмайди. Ўсал ётган қондошлар бўлса, уларнинг ҳолидан албатта хабар олинг.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

Куч-имкониятларни бўлар-бўлмасга сарфлаб қўйманг. Сизга ўзига ишонгандек ишонадиганлар диққат марказида қолишингиз эҳтимоли бор. Касбингиз доирасида ташкил этиладиган ҳар қандай кўринишдаги тадбирлар фақат наф келтиради. Муҳаббатда мақсадга фақат босимларсиз, агрессивликларсиз етишингиз тавсия этилади. Суйганингизга мулойим муносабатда бўлинг.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

6 май куни йўлингизда тўсиқлар юзага келади. Бундай вазиятда атрофдагилар билан маслаҳатлашган ҳолда иш тутишингиз лозим бўлади. Кечки пайт қариндошлардан бирининг муаммоси кайфиятингизни бузиши мумкин. Ёрдам беринг, қариндошларда ҳеч қачон қолиб кетмайди. Кечқурун оила даврасида дам олиш хайрли бўлади.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

Иш битириш, бойликка осон йўллар билан эга чиқиш кабилардан безинг. Пешона тери эвазига топилган ҳар бир тийин пул тоти ўзгача бўлади. Сиз худди шу тотга интилиб яшанг. Ишхонада раҳбарлардан танбеҳ эшитишингиз эҳтимоли бор. Бу иш-да, раҳбар талаб қилади. Шунинг учун ҳам раҳбар. Куннинг иккинчи ярмида катта харажатларга тушишингиз кутилади. Лекин афсусланишга ҳожат йўқ. Пулларингиз яхшиликка сарфланади. Қолаверса, кечқурун катмонингиз яна пулга тўлади-ю, ҳамма ташвишлар барҳам топади.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

5 май куни ҳамкасблардан бири сиз ҳақингизда бўлар-бўлмас ғийбат тўқий бошлаганидан хабар топишингиз эҳтимоли бор. Сукут сақланг. Кимки бировга атаб чуқур қазиса, сал ўтмай ўша чуқурга ўзи йиқилади. Бугун хусусий мулк олди-сотдиси муваффақиятли кечади. Қолган ишлар ҳам хайрли якунланади. Фақат майда-чуйда асаббузарликларга чап бера олсангиз. Ўсал ётган қондошлар бўлса, кечқурун улар ҳолидан хабар олиб қўйинг, савобга эга бўласиз.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

Иш бошлашдан олдин ҳамфикр қидиринг. Сиз билан фикри бир жойдан чиқадиган одамларни топсангиз, жамоавий тарзда ўша ишларни амалга оширасиз. Бунинг унуми ўзгача бўлади. Ҳеч қачон енгил йўл билан даромад орттириш ҳақида ўйламанг. Бу усул сизга тўғри келмайди. Негаки, сиз ҳамиша ҳалол, пешона тери, астойдил меҳнат қилиш эвазига пул топиб ўргангансиз. Кечқурун қариндошлардан бири хасталаниши, уни касалхонага олиб боришингиз мумкин.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

5 майда қайси ёнбош билан уйғонасиз қоронғи, аммо эрталабдан бошқаларни танқид остига олиб, бақириб ташлай бошлайсиз. Йўқ, бу ишингиз тўғри эмас. Хотиржамлик, сукунат, хурсандчилик ярашади сизга. Айниқса, иш жойингизда ҳамкасбларни асло танқид қила кўрманг. Ёмон отлиқ бўлиб қолишингиз турган гап. Айрим муаммоларни ҳал этишда сизга яқин дўстлар маслаҳати жуда зарур бўлади. Илож топсангиз, кечқурун табиат қўйнида дам олиб қайтинг.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

Кунингиз аъло даражада кечади. Алдовлар, фириб ва ҳасад сизга тўсиқ бўла олмайди иншооллоҳ. Сиз билан дилдан суҳбат қуриш истагида бўлганлардан ўзингизни олиб қочманг. Чунки бу суҳбатлар давомида кўп янгиликлардан бохабар бўласиз. Иш жойингизда ҳамкасблар ва раҳбарият билан келишмовчиликлар юзага келиши кутилади. Саломатлигингиз ёмонлаша бошлаганини пайқашингиз билан дарҳол чорасини кўришингиз тавсия этилади.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

5 май куни ҳеч ким билан жанжаллашманг. Жанжаллашишингиз кутилаётган одамлар сизга ҳайрихоҳ, ҳар қандай вазиятда сизни қўллаб-қувватлашга тайёр. Кунни тер тўкиш, меҳнат билан ўтказинг. Бундай меҳнатнинг меваси тотли бўлади. Спорт билан шуғулланишдан воз кечинг. Ақлий меҳнат кишилари моддий жиҳатдан қўшимча қувват ва лаззат олишлари ҳақиқатга яқин бўлиб турибди.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

жуфт бўлсин. Лирик қўшиқни қадрига етадиганлар учун

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

Эмоция бугун сизнинг фойдангизга ишлай бошлайди. Унинг кўмагида энг чигал муаммоларни ҳам хамирдан қил суғурган каби осон бартараф этишингиз мумкин. Йўл-йўлакай янги танишувларни бошдан кечиришингиз кутилади. Ёки эски қадрдонлардан бирини учратиб қолишингиз ҳам эҳтимолдан узоқ эмас. Ошқозон ва юракда муаммо пайдо бўлмасин десангиз, овқатланишга ва дам олишга алоҳида эътибор қаратинг. Сабаби, сиз ўзингизга нисбатан жуда эътиборсизсиз. Кечқурун зарарли одатлардан воз кечиш хайрли кечади.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

4 май молиявий муаммоларни ҳал этишда хатога йўл қўймаслик учун ишнинг майда жиҳатларини ҳам назардан қолдирманг. Шундоқ ҳам коммунал хизматдан қарзларингиз кўп. Шунинг учун молиявий масалани биринчи навбатда уддалашингиз керак. Фалокатга учрамаслик учун серқатнов йўлларда эҳтиёт бўлинг. Кечқурун кимлардир сердаромад ишда шерикчилик қилишингизни, яна бировлар хорижда ишлашни таклиф этиши кутилади.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

Кунингиз ажойиб кечади. Тадбиркор бўлсангиз, ҳамкорлар, ташкилот ходими бўлсангиз, ҳамкасблар билан тил топишишингиз жуда енгил кечади. Фақат шундай йўл тутингки, оқибатда сизни иккиюзламачига чиқариб қўйишмасин. Ўзгаларнинг муаммоларига ҳам эътиборли бўлинг. Ёрдам сўраганларга ёрдам беринг. Саломатлигингизни мустаҳкамлаш, иммунитетни кўтариш, асабларни тинчлантириш масаласини ҳам биринчи ўринга қўйинг.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

4 май куни каттароқ катмон ҳозирлаб қўйинг. Кун давомида кутилганидан ҳам мўмайроқ даромад эгасига айланишингиз эҳтимоли бор. Тўғри, шунга яраша харажатлар ҳам оз эмас. Бироқ барибир даромад устун келади. Кам ўйланиб, кўп ҳаракатлар содир этинг. Бу сизнинг шиорингиз бўлсин. Яқинларингизга, фарзандларга жиддий эътибор қаратинг. Мева-чевани мўлроқ истеъмол қилинг. Иммунитетингиз кўтарилади. Ухлашдан олдин албатта қатиқ ичинг, фойдасини кейин сезасиз.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

Жуфтингиз билан муносабатларда янада кўпроқ ҳис-туйғуга эга бўлиш ҳаракатига тушинг. Акс ҳолда рашк туфайли орангизга совуқчилик тушиши ҳеч гап эмас. Рўзғор учун йирик харидларни амалга оширишингиз кутилмоқда. Бироқ хавотирга ўрин йўқ. Моддий аҳволингиз жуда яхши. Кечқурун дўстлар билан бирга кўнгил очсангиз ҳам ярашади. Ёки спорт билан шуғулланинг, севимли хоббингизга қайтинг, ақлли инсонлар билан суҳбат қуринг.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

4 май куни атрофдагиларнинг танқидига учрашингиз кутилади. Бу зиммангиздаги мажбуриятларни ўз вақтида адо этмаганингиз учун бўлса ҳам ажаб эмас. Кечқурун сиз ёмон кўрадиганлардан кимдир қўнғироқ қилиб кайфиятингизни бузадиган хабар етказиши мумкин. Ишонманг, фақат қалбингизга ишонинг. Тоза ҳавода сайр қилинг. Энг севимли таомингизни истеъмол қилиб, завқ олинг.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

Йўлингизда нимаики учраса, ўшандан наф кўриш ҳаракатида бўлсангиз, хато қилмайсиз. Шунда сиз барча фойдани ўзингизга жалб этган бўласиз. Эзгу мақсадлар йўлида бунинг сира уяти йўқ. Куннинг биринчи ярмида қиш ойлари учун тўлиқ иш режаси тузиб олишингиз масаласида қулай имкониятлар туғилади. Интеллектуал ўйинлар ва мисоллар дунёқарашингиз, билим доирангиз кенгайишида катта аҳамиятга эга. Муҳаббатда ўзингизга ишонинг ва бўлғуси жуфтингизни танқид қилишдан сақланинг.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

3 май куни ўзингизга ёқмайдиган одамлар, вазиятлар, ҳодисалардан нари бўлишга ҳаракат қилинг. Йўқса, бу нарсалар ишингизга жиддий халал бериб сизни молиявий манфаатдан маҳрум этиши мумкин. Бугун азартли ўйинлар ва пул масаласидаги фириблар сизни қонун ҳимоячилари билан тескари қилиб қўйиши ҳеч гап эмас. Билинг, бундай вазиятларда ўзингиз учун фақат ўзингиз қайғуришингизга тўғри келади. Ҳатто, юқори лавозимли танишлар ҳам сизга ёрдам бера олмайди.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

Тақдир сизга инъом этадиган ҳар бир имкониятдан унумли фойдаланинг. Бу асосан ишингиз билан боғлиқ. Сабаби, бундай имкониятлар ҳар куни ҳам берилавермайди. Муҳаббатда қатъиятли бўлишингизга тўғрри келади. Шу йўл билангина танлаганингизнинг қалбига йўл топа оласиз. Йигитларимиз севганининг қўлини сўрашга аҳд қилган бўлса, бугундан қулайи бўлмайди. Асабларни асранг, улар қақшаганда, кутилмаган жиддий хасталикларга дучор этиши мумкин.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

3 майда ҳар қандай юксак чўққи ҳам сизнинг қаршингизда таъзим бажо айлайди. Куннинг биринчи ярмида ишхонангизда шундай ажойиб тадбир ўтказишингиз кутилмоқдаки, бу келажакда мартабангизни ўн чандон ошириб юбориши мумкин. Ютуқлар кетма-кет, шошилмасдан ташриф буюради. Шунинг учун беҳуда асабийлашиб ўзингизни қийнаманг. Кун давомида фақат унумдорликка йўналган ишларгагина қўл уринг. Ўртамиёналарини кейинги кунлар учун асраб қўйинг.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

Кунингиз муваффақиятли бошланади. Шундай бошланадики, қуёш ҳам назарингизда сизга таъзим қилмоқчидек туйила бошлайди. Кун мобайнида яқин қариндошлар сизга кутилмаган совғалар ҳадя этиши, меҳмонга чақириши кутилади. Агар барчаларини асабларингиз сингдира олса, сиздан бахтлиси бўлмайди. Ким сиздан ёрдам сўраса, албатта бу илтимосни қондиришга ҳаракат қилинг, ўзингизга ишонинг ва дангасаликка эрк берманг. Омадингизни берсин!

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

3 май куни ҳар бир босадиган қадамингизни назоратда ушланг. Агар чарчаганингизни ҳис эта бошласангиз, барча ишни ташланг-у, дам олинг. Хусусий мулк, уй таъмири, янги уйга кўчиб ўтиш кабилар муваффақиятли ҳал бўлади. Куннинг иккинчи ярмида ўзингиз реаллигига ишонмайдиганлар билан мулоқот қилишингизга тўғри келади. Бош ва оёқ оғриғидан сақланинг. Қон босимингизни тез-тез текшириб туринг.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

2 май куни омаддан, муваффақиятлардан қўрқмасдан умид қилаверинг. Иш жойингизда бажараётган юмушлар сифатига эътибор қаратинг. Куннинг иккинчи ярмида ҳам уй, ҳам иш жойингизда юмушлар кўпайгандан кўпаяди. Кечқурун чарчоқларни оилангиз даврасида бирга вақт ўтказиш йўли билан чиқаришингиз мумкин. Саломатлигингиз бугун панд бермайди. Моддий жиҳатдан ҳам аҳволингиз ҳавас қилса арзийдиган даражада бўлади.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

2 май куни иш жойингизда етакчиликка зинҳор даъво қилманг. Сизни шундоқ ҳам қадрлашади, ҳурматингизни жойига қўйишади, ҳақиқий профессионал сифатида қабул қилишади. Муҳаббатда вазиятга қараб иш тутинг. Жисмоний зўриқишлар, ички қувватни ҳаддан зиёд кўп сарфлаш жиддий хасталикка йўлиқишингизга сабаб бўлади. Кечқурун олисда яшайдиган танишингиз сизга қўнғироқ қилиши мумкин.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

2 май куни негадир тушкун кайфиятда уйғонасиз. Бу ишхонангизда ҳам таъсирини ўтказмай қолмайди. Бало келса ботмонлаб келиши шу бўлса керак-да, ҳамкасблардан бири билан жиқиллашиб қолишингиз ҳам эҳтимолдан холи эмас. Саломатлигингиз ҳақида қайғурган ҳолда кўпроқ кўкатлар, сабзавотли салатлар, кўк чой истеъмол қилинг. Иммунитетингизни кўтариш пайида бўлинг. Бугун ғийбатчиларга дуч келиб қолишдан эҳтиёт бўлинг.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

Бугун ишдами, уйдами, бор юкни ўз зиммангизга олмаслигингизни юлдузлар маслаҳат беришяпти. Акс ҳолда организмингиз жисмоний зўриқишга учраб, жиддий хасталик орттириб олишингиз мумкин. Бугун севимли машғулотингиз билан шуғулланиш, томорқада ишлаш, дўстлар билан мулоқот қилиш учун хайрли кечади. Шахсий ҳаётингиз гуллаб-яшнайди. Фақат эски одатингиз қўзғалиб, рашк балосига ён бериб қўймасангиз бас.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

2 май куни катта ишлар билан бемалол банд бўлаверишингиз мумкин. Муҳим ҳужжатларга имзо қўйишда сергак бўлинг, келажак учун режалар тузинг, уйингизни безатиш билан шуғулланинг. Ижодкорлар учун ҳам 2 май баракали кечиши кутилмоқда. Моддий жиҳатингиз ҳам маромида бўлади. Шундай экан, ҳар қандай харажатларга йўл берсангиз ҳам ярашиб тушади. Соғлиғингизни кун давомида назоратдан четда қўйманг. Юлдузлар башорат қилишларича, бугун кўрадиган тушингиз ўнгидан келаркан.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

Ишда ҳам, уйда ҳам мустақил фикрингизга эга бўлган ҳолда ҳар бир фикрингизни ҳимоя қилинг. Ёши улуғ қариндошлар, фарзандлар парваришига бугун кўпроқ эътибор қаратинг. Мавқеингиз ошиши учун ҳам етарлича имконият бор. Кечқурун оғир ҳазм бўладиган таомлардан нарироқ бўлинг. Тижорат билан шуғулланадиганлар бугун мўмай даромаддан умид қилаверсалар бўлади. Кечқурун тоза ҳавода албатта сайр қилинг.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

Шахсий ҳаётингизда бироз алғов-далғовлик кутилади. Жуфтингиз билан жиқиллашиб қолишингиз эҳтимоли бор. Ҳойнаҳой, рашк деган нарса тинчингизни бузса керак. Тижоратчиларнинг куни туғади. Лофга йўйманг-у, бугун кечгача икки ҳафтада ишлаб топадиган даромадни олишингиз кутилмоқда. Бу натижаларга эса ўз кучингиз билан эришишингиз барчани ҳайратга солади. Аммо соғлиқни зўриқтириб қўйманг. Бу пулларнинг миллиардига ҳам саломатликни сотиб олиб бўлмайди.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

1 май куни шахсий ҳаётингизда танаффуслар кўзга ташланмайди. Ҳар бир лаҳзангиз тинч, осуда ва хушчақчақликда ўтади. Фақат куннинг иккинчи ярмида ноқулай вазиятларга тушиб қолишингиз эҳтимоли бор. Аммо бундан хавотирга тушманг, бундай вазиятлар сизга бугун умуман зарар етказа олмайди. Оила қурмаганлар кечқурун келажакда бир ёстиққа бош қўйиши мумкин бўлган одам билан учрашишади.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

Тақдир 1 май куни сизга ажойиб совғаларни ҳозирлаб турибди. Бу оилавий ҳам, иш жойингизда ҳам содир бўлиши мумкин. Тадбиркор бўлсангиз, сира иккиланмасдан янги шартномаларга имзо қўяверишингиз мумкин, албатта муваффақият сиз тарафда бўлади. Баъзилар лоторея ўйнаб ҳам катта пул ютиб олиши мумкин. Соғлиғингизни мунтазам равишда текшириб боринг. Агар сурункали хасталикка учраган бўлсангиз, бу масалага алоҳида ёндошинг.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

Бугун ҳаётингизда янги, лекин жуда ёрқин чизиқлар бошланиши кутилади. Кўнглингиз баҳорий кайфиятга қоришиқ ҳолда кўчага чиқасиз. Тушдан кейин дўстларингиз сизни табиат қўйнида дам олишга таклиф қилишлари ҳам мумкин. Рўзғордаги муаммо ва кемтикларни ҳеч қачон эътиборсиз қолдирманг. Тадбиркорлар йирик лойиҳага бугунча қўл урмай турганлари маъқул. Ютқазиб қўйишингиз эҳтимоли бор.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

Юлдузлар бугун сизга иш жойингизда янги лавозимни ишониб топширишларини башорат қилишган. Сиз бу кунни бир умр орзулаган эдингиз. Мана, энди ишларингиз, жавобгарлик, масъулият кўпаяди. Муҳаббатда хато қилишдан эҳтиёт бўлинг. Кўнгилсиз вазиятларга тушиб қолишингиз мумкин. Оилангизда ҳам кимлар биландир баҳслашишингиз эҳтимоли бор. Кечқурун ёлғиз қолиб ҳаётингизни бир назардан ўтказиб олинг.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

1 май куннинг биринчи ярмида яқинларингиз нимаики дейишса, қўшилинг, аҳилликка нима ецин. Тушдан кейин уйингиздаги энг муҳим муаммоларни ҳал этиш билан банд бўласиз. Соғлиғингиз кечки пайт панд бера бошлаши мумкин. Бош оғриғидан қийналишингиз эҳтимоли бор. Кечки пайтга яқин танишларнинг бири сизга янги иш таклиф қилиши кутилади. Бу таклифни ўйлаб, мулоҳаза қилиб маъқул бўлсагина розилик билдиринг.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

Витилиго учун самарали бўлган маз келди. Хитой ва Хиндистон хамкорлигида ишлаб чиқарилган.

Нархи 129000 сўм.

Вилоятларга достовка 20 минг сўм.

Заказлар 👉 @fermertv

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

 30 апрел куни ҳар бир ҳаракатингизни ақлни ишлатган ҳолда содир этинг. Молиявий ҳамда оилавий масалада яқинларингиз ва сизнинг орангизда келишмовчиликлар юзага келиши мумкин. Агар ўзингиз ҳақ бўлмасангиз, тортишиб ўтиришингиз шарт эмас. Суюкли инсонингизга нисбатан ҳам бугун босиқлик билан муносабатда бўлинг. Кечқурун дўстлар даврасига йўл олишингиз кутилади. Саломатлигингиз бугун сизни безовта қилмаслигини юлдузлар башорат қилишган.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

Бугунги кунингиз омадли ва хайрли кечади. Фақат атрофга яхшилаб назар ташлагачгина ҳаракатлар содир этишингиз талаб этилади. Серқатнов йўлларда йўл қоидаларига риоя қилинг, жароҳат олишингиз хавфи бор. Оила қурмаган бўлсангиз, қайсарлик деган ярамас жиҳатни қувиб солинг, акс ҳолда жуфт топишингиз мушкул кечади. Иш жойингизда ҳамкасблардан бири билан айтишиб қолишингиз кутилади.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

30 апрел куннинг биринчи ярмида эринмасдан сўнгги бир ой ичида амалга оширган ишларингизни хомчўт қилинг. Бу иш жойингиздаги қилишингиз лозим бўлган юмуш ҳисобланиб, арзимаган хато ҳам раҳбарлар қаршисида юзингизни шувут қилиши муқаррар. Куннинг иккинчи ярмида кайфиятингиз тушиши кузатилади. Туйғуларни жиловлашга ҳаракат қилинг. Оила қурмаганлар вақтни шошилтириб фақат ўзларига зиён қилишлари мумкин. Шунинг учун вазиятга қараб иш тутишингизга тўғри келади.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

30 апрел куни гапирадиган гапларга ҳаддан зиёд эрк берманг, етакчиликка ҳам интилманг. Бу яхшилик билан тугамаслиги турган гап. Кун давомида ҳар бир ҳужжатга синчкловлик билан имзо қўйинг. Кечқурун молиявий аҳволингиз яхшиланиши кутилади. Баъзилар лоторея ўйнаб катта пул ютиб олиши ҳам эҳтимолдан холи эмас. Ухлашга ётишдан олдин тоза ҳаводан тўйиб нафас олишингиз тавсия этилади.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

30 апрел куни арслон буржи вакиллари учун биринчи ўринда муҳаббат масаласи туради. Бу оиласи йўқларга тегишли. Улар баҳорнинг аввалида учратган одам билан бугун орани очиқ қилиб олишлари лозим. Куннинг иккинчи ярмида олис сафарга отланишингиз эҳтимоли бор. Бу сафар ҳаётингиздаги унутилмас лаҳзаларни бахш этади. Моддий аҳволингизни яхшилаш учун бугун яхшигина тер тўкишингиз керак бўлади.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

Бугун паризод буржида таваллуд топганларнинг аксарияти йирик харидлар қилиш арафасида туришибди. Эрталаб уйғонибоқ худди шу мақсадда дўкон ё бозорга йўл оласиз. Бунинг учун пулингиз етарлидан ҳам етарлироқ. Турмуш қурмаганлар ҳам бугундан мамнунлик, ёқимли лаҳзаларни умид қилаверсалар бўлади. Кечқурун қўлингизга бир талай пул келиб тушиши кутилмоқда. Ижод соҳасида қалам тебратувчилар кечқурун юзлаб мухлисларни титрата оладиган ажойиб бир асарга қўл уришлари эҳтимоли бор.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

29 апрел куни жисмоний меҳнатда ҳам, ақлий меҳнатда ҳам ошиғингиз олчи бўлади. Кўп нарсаларга улгуришни хоҳлардингиз, мана, бугун ниятингизга етасиз. Каттакон йиғинда сўзга чиқишингиз ҳам эҳтимолдан холи эмас. Баъзилар жуда муҳим ҳужжатларга имзо чекиши, баъзилар эса лоторея ёки баҳсда катта пул ютиб олиши мумкинлигини юлдузлар башорат қилишган. Оила қурмаганлар бугундан эзгулик умид қилмасалар ҳам бўлади. Ҳамма нарсанинг ўз вақт, соати бор-да!

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

Бугун йўлингиз қисқами, узунми, барибир шахсий автомобилингизда йўлга отланманг. Жароҳат олишингиз ёки кўнгилсиз вазиятга тушиб қолишингиз эҳтимоли бор. Нотаниш одамлар билан мулоқотга киришманг, кайфиятингиз бир пул бўлиши мумкин. Дўстлар билан суҳбат эса сизга қўшимча мамнунлик ва хуш онларни ҳадя этади. Хуллас, бугунги кунингиз кўнгилдагидек кечади.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

29 апрел куннинг биринчи ярмида эгизаклар буржида таваллуд топган баъзи дўстларимиз бундан бир-икки ой бурун дўндирган иши учун мукофот олиши кутилади. Куннинг иккинчи ярмида сизни қандайдир байрам тадбирига таклиф қилишлари мумкин. Албатта иштирок этинг. Саломатлигингизни эҳтиёт қилинг. Айниқса, бош оғриғи, қон босими ошишидан қийналадиганлар сергаклик билан иш тутишлари талаб қилинади.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

Бугун ҳар бир айтган сўзингизни ўйлаб гапириб, босадиган қадамингизни ўлчаб босинг. Кимларнидир ранжитиб қўйишингиз мумкин. Моддий аҳволингизни яхшилаш учун қарз кўтариш ёки банкдан кредит олиш шарт эмас. Қилаётган ишингиз сифатига эътибор берсангиз, пулнинг ўзи сизни қидириб келади. Лекин тежамкорлик ҳам ёдингиздан кўтарилмасин. Кечқурун энг яқин дўстлардан бири сизга қўнғироқ қилиши кутилмоқда.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

29 апрел куни эрталабданоқ вужудингизда икки оламнинг кучини туйган ҳолда ишга отланасиз. Қўшимча истеъдод кутилмаганда юз кўрсатиши натижасида ҳамкасблар қаршисида ҳурматингиз ортиши ҳам эҳтимол эмас. Шахсий ҳаётингиз ҳам бугун ҳавас қилар даражада ажойиб кечади. Кечқурун сизни кутилмаган совғалар, ресторан ёки нуфузли кафеларда яйраб ўтириш кабилар кутади. Аммо саломатликни эсдан чиқариб қўйманг. Спиртли ичимлик ва ёғли таомлар соғлиғингиз кушандаси эканини ҳар доим ёдда сақланг.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

Юлдузларнинг башорат қилишларича, бугун қалбингизга жуда кучли муҳаббат меҳмон бўлиши керак. Унинг таъсирида сиз гўё кўкларда парвоз қиласиз. Харажатлар даромадлардан ошиб тушиши кутилади. Шунинг учун тежамкорликка ҳам озгина ён беришингизга тўғри келади. Йўқса кейинги кунлари қийналиб қолишингиз мумкин. Куннинг иккинчи ярмида иш юзасидан миянгизда янги ғоялар туғилиш эҳтимоли бор. Уларни дарҳол раҳбариятга етказсангиз, зиён қилмайсиз. Сурункали хасталикка учраганлар қон босимини тез-тез ўлчатишлари, дориларни ўз вақтида ичишлари тавсия этилади.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

  28 апрел куни иш жойингизда ҳар бир бажарилажак юмушга ижодий ёндошиш орқали ҳамкасбларни ҳайратга солишингиз кутилади. Ҳатто янги қирраларингиз юзага чиқиши ўзингизни ҳам лол қолдиради. Тижорат билан шуғулланишни ният қилганлар учун бугун жуда қулай кун ҳисобланади. Моддий жиҳатдан қайғурмасангиз ҳам бўлади. Жуда дўппи тор келса, қариндошлар қарз бериб туришади.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

Бугун эрта тонгданоқ аъло кайфиятда ишга шўнғишингиз кутилмоқда. Иш орасида ўзингиз севган машғулотларни ҳам четда қўймайсиз. Кўр-кўрона танишишлар 28 апрел куни сизга фақат йўқотишлар, ташвишларни ҳадя этади холос. Бундай танишувлардан умуман барака топмайсиз. Кечқурун қандайдир тадбирга таклиф этишлари мумкин. Тадбир сизнинг анча вақтингизни ўғирлаши тайин. Кечқурун ухлашга ётишдан олдин тез ҳазм бўладиган таомлар истеъмол қилиш билан чекланганингиз маъқул. Шунда саломатлигингизга ҳеч нарса хавф солмайди.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

28 апрел куни тежамкорликни ўзингизга шиор қилиб олмас экансиз, турли керак-нокерак харажатларга йўл қўйиб бошқа кунлари қийналиб қоласиз. Агар рашк балосини нари ҳайдай билсангиз, шахсий ҳаётингиз баҳор каби беғубор кечади. Жуфтингиз билан ўзаро муносабатларингиз ҳам ҳавас қилса арзийдиган даражагача мустаҳкамланади. Кечқурун ухлашдан олдин тоза ҳавода сайр қилинг, шунда юлдузларнинг башорат қилишларича, тушингиз хайрли кечаркан.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

Бугун иш жойингизда қандайдир сабаблар билан анча кўнгилсиз вазиятга тушишингиз кутилади. Ҳамкасблар орасидаги сизга ҳасад кўзи билан боқувчилар атайин шундай вазиятни ўйлаб топишлари мумкин. Куннинг иккинчи ярмида олисдан болаликдаги дўстингиз хонадонингизга меҳмон бўлиб келиш эҳтимоли бор. Кечқурун вақтингизни оила даврасида кечиринг. Кичик байрам уюштирсангиз ҳам зиён қилмайди. Моддий жиҳатдан сизда муаммолар кўзга ташланмайди.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

28 апрел куни ҳойнаҳой уйқудан чап ёнбошингиз билан турган чиқарсиз, жуфтингизга нисбатан беихтиёр қалбингизда нафрат ҳисси уйғониши мумкин. Ўзингизни қўлга олинг, жуфтингиздан ҳам садоқатлироқ, меҳрибонроқ инсон йўқ дунёда. У сизни бутун борлиғи билан севади. Пул масаласида таваккалчиликка йўл қўйманг, акс ҳолда жуда мушкул вазиятга тушиб қоласиз. Сурункали хасталикка чалинганлар профилактика деган нарсани ҳам унутиб қўйишмасин.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

28 апрел куни ўзингиз учун жуда қимматли бир инсонни учратасиз. Бу учрашув сизга бир олам қувонч ва қўшимча куч бағишлайди. Иш жойингизда сизни кутилмаган ёқимли совғалар кутади. Баъзилар мукофот олиши, айримлар юқори лавозимни эгаллашлари мумкин. Жуда бўлмаганда, ўзингиз учун ёқимли хабар эшитасиз. Сурункали хасталикка учраган бўлсангиз, кун давомида саломатлигингизни назорат қила боринг. Моддий жиҳатдан орзуларингиз кечқурун ушалади.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Бугун қувончли ва ҳаяжонли лаҳзаларни бошингиздан кечиришингиз мумкин. Уларнинг тенг ярми шахсий ҳаётингиз билан боғлиқ бўлса, қолган қисми иш жойингиздаги мавқенгиз ошишига алоқадордир. Кун давомида ташқи таъсирларга берилмаган ҳолда ўзингиз ёқимли вазиятларни ташкил этишга ҳаракат қилинг. Кечқурун рўзғорингизда жиддий муаммолар пайдо бўлади. Аммо бу муаммони оила аъзоларингиз иштирокида тез ҳал эта оласиз.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

27 апрел куни ўзингиз яхши кўрадиган, сизни қадрлайдиганлар даврасида бўлишингиз лозим. Агар эътиборсизлик қилсангиз, кун бўйи иш масаласидаги энг фойдали таклифлардан маҳрум бўлишингиз мумкин. Иш жойингизда кимлардир асабингизга тегиш ниятида атайин жанжалли вазиятни келтириб чиқариши кутилади. Асабийлашишдан сақланинг, акс ҳолда саломатлигингизга путур етади.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

27 апрел куннинг биринчи ярмида яқин дўстларингиз ҳақида ёқимли хабарлар эшитасиз. Бу сизга ажойиб кайфият бахш этади ва кун давомида сизни тарк этмайди. Куннинг иккинчи ярмида моддий аҳволингизни яхшилаш билан банд бўласиз. Аммо харажатларни кўпайтирманг, бунинг ўрнига яхши кунлар учун ният қилиб пул йиғишни бошланг. Кечқурун соғлиғингизни эътибор остида ушланг.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

Юлдузлар 27 апрел куни кайфиятингиз аъло даражада бўлишини ва яқинларингиз билан муносабатларингиз янада мустаҳкамланишини башорат қилишмоқда. Тўғри, кун бўйи ақлий имкониятларингиз билан боғлиқ ишлар кўпаяди. Лекин уларнинг барчасини уддалашга улгурасиз ва албатта моддий манфаат кўрасиз. Кечқурун ёши ўтган қариндошлардан бири билан жиддий суҳбат кутади.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

27 апрел куни режаларингиз барбод бўлмаслиги, мақсадга етишингиз учун чексиз куч ва ирода зарур бўлади. Молиявий масалада ҳам тўсиқларга дуч келишингиз эҳтимолдан холи эмас. Дўстлар билан маслаҳатлашинг, улар сизга қўшимча даромад келтирувчи иш топиб беришлари мумкин. Жуфтингиз билан муносабатларингизга кўз тегмасин, аъло даражада бўлади. Саломатликни ўйланг, соғлиққа салбий таъсир ўтказувчи таомларни истеъмол қилманг. Кечқурун қайсидир қўшни сиз ҳақингизда ғийбат тарқатаётганидан хабар топасиз.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

27 апрел куни саломатлигингизни қатъий назорат остига олинг ва организмдаги арзимаган ўзгаришни ҳам эътиборсиз қолдирманг. Ёғли овқатлар, тамаки маҳсулотлари, спиртли ичимликлар истеъмолидан сақланинг. Кун мобайнида юрак, буйрак, жигар, қон томирларда муаммолар пайдо бўлиши кутилади. Апелсин, банан, олма каби мевалар соғлиғингиз учун жуда фойдали эканини унутманг. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Хафтанинн илк куни хайрли бошланади ва кун давомида ўзингизга хуш ёқувчи амалларни бажариб, руҳан енгил тортишингиз мумкин. Аммо бу амаллар ҳаракацизликка, дангасаликка қоришмаслиги шарт. Акс ҳолда руҳингиз кўтарилиш ўрнига пастга шўнғиши тайин. Сурункали хасталикка чалинганлар зудлик билан профилактик амалларни бошлашлари лозим. Муҳаббатда мағрурлик одатингиздан воз кечинг. Мағрурлик оиласизларни ҳам, оилалиларни ҳам ёлғизликка дучор этади.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

8 майда хурсандчилик кетидан хурсандчилик кела бошлайди. Атрофдагилар билан муносабатларингизда ҳам қувноқлик, хурсандчилик уфуриб туриши кутилади. Аммо пул масаласида муаммолар кўндаланг бўлиши мумкин. Бугун молиявий масала ижобий ҳал этилмайдиганга ўхшаб турибди. Демак, ҳар бир сўм пулни тежаб ишлатишингизга тўғри келади. Барибир бахт фақатгина пулга боғлиқ эмас. Шундай экан, кечқурун дўстларингизни чақириб кўнгил ёзинг. Бу дунёда барчамиз меҳмонмиз. Сиз ҳам меҳмондорчиликни гўзал ва мазмунли ўтказинг.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

Бирдан бир неча ишни баравар уддалашга уринманг. Акс ҳолда биронтасини ҳам якунлашга улгурмай қоласиз. Керак бўлса, қора терга ботганча ишланг. Лекин тартибга амал қилинг. Бугун ЗАГС га ариза топшириш ниятида бўлганлар муваффақият қозонишади. Шахсий ҳаётингиз кўнгилдагидек кечади. Кечқурун рўзғордаги арзимас ташвишларни ҳал этсангиз, бас. Овқатланиш масаласига жиддий қаранг. Организмингиз дуч келган таомни пала-партиш қабул қила олмаслигини эсланг.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

8 май куни қачонлардир бажаришингизга кўзингиз етмаган ишларга қўл ураверишингиз мумкин. Бугун уларни албатта якунига етказиб, фойдасини кўрасиз. Сиз учун ҳар нарсага тайёр бир инсон бор. Кимлигини ҳам биласиз. Ундан илиқ туйғуларингизни дариғ тутманг. Молиявий муаммолар ижобий ҳал бўлиши кутилмоқда. Бироқ иш ҳам кўп. Кечгача тиним билмай ишлашингизга тўғри келади. Астойдил ҳаракат қилсангиз, сизга тўсиқ бўлишга уринадиган ноқулайликларни енгиб ўтасиз.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

Кунингиз анча оғир кечиши кутилмоқда. Сизга турли кўринишдаги фириб ва кўнгилсиз вазиятлар хавф солиш арафасида турибди. Мана, энди сиз арслон буржида таваллуд топганингиз, ўзингиз ҳам етакчиликда, мағрурликда тенгсиз эканингизни намойиш этадиган фурсат етди. Фирибгарларга шафқацизларча муносабатда бўлинг. Улар бошқача муносабатни тушунишмайди. Касбингиз сирларини ўрганишда давом этинг. Кечқурун ҳамкасбларингиздан бири хушхабар етказиши мумкин.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

8 май куни ўзгалар тажрибасидан шу қадар усталик билан фойдаланингки, уларнинг ўзи тугул, бошқалар ҳам илғай олмай қолсин. Шу йўл билангина касбингиз доирасида профессионал эканингизни кўрсатиб қўя оласиз. Кун давомида ишхонангизда мукофот олишингиз, куннинг иккинчи ярмида эса хизмат сафарига жўнаб кетишингиз мумкин. Шахсий ҳаётда жуфтингиз билан муносабатларга ойдинлик киритиб қўйишингиз талаб этилади. Бу масалада зинҳор хатога йўл қўйманг.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

⚡️Ишингиз юришмаяптими, муаммоларингиз борми, бахтингиз очилмаяптими, пул оқимингиз беркми? Соғлиғингиз ёмонми, хаётдан кўнглингиз тўлмаяптими?

Барчасига Нейрографикада ечим бор.

Сиз ўйланиб ўтирганингизда бир неча ўнлаб киши Нейрографикани ўрганиб дастлабки натижаларга эришишди!

Нейрографика курсини мустақил ўрганувчилар учун ажойиб тайёр дастур!

⚡️Эзотерика бўлишишни ёқтиради! Биз хам арзонга қиммат билимларни бўлишяпмиз! Тайёр дастурни мустақил ўрганасиз.

🍄 Нархи эса хамма психологик каналлардан арзон!!
Бутун бошли дастур бор йўғи
149 000 минг сўм!

Дастур 28-30 кунга мўлжал қилиб тузилган.

💰Тўлов фақат Click, Payme орқали картага ўтқазилади.

🧭Тўлов ўтгач админ томонидан махсус дастурий каналга ўтқазиласиз ва Нейрографика сирларини батафсил ўрганасиз!

🎀 Хаётингизни ўзгартириш вақти келди!!

Админга мурожаат қилинг👇

@fermertv

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Бугун дам олиш кунида, оила даврасида ёки дўстлар даврасида бўлинг, ишга ишловчилар сизни офисдан ташқарида ажойиб учрашув кутади. Учрашув баҳона қўшимча даромад келтирадиган иш топишингиз учун имконият туғилади. Шахсий ҳаётда юзага келадиган ҳар бир вазият сизнинг режа ва хоҳишингизга асосланади. Оила қурмаганлар кечқурун интернет орқали янги танишувни бошдан ўтказишлари мумкин.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

7 май якшанба бўлса ҳам дангасаликка йўл бермасдан, зиммангиздаги вазифаларни адо этишга ҳаракат қилинг. Айниқса, моддий аҳволингиз ҳавас қилар даражада бўлмаса, дангасалик фақат минусга тортиб кетади. Муҳаббатда жуфтингизни яна бир карра синовдан ўтказгингиз келиб қолиши мумкин. Аммо билингки, бу ишингиз жуфтингизга сира ёқиб тушмайди. Кечқурун сизни қариндошлардан бири меҳмонга таклиф этиши мумкин. Саломатлигингизни авайланг.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

Шахсий ҳаётда ҳам, иш жойингизда ҳам муаммо дегани қалашиб ётганига гувоҳ бўласиз. Бундай вазиятларда оғир-босиқлик билан бир четдан иш бошлаш лозим. Хавотирлар, асабийлашишлар иш бермайди. Башарти сизни раҳбарлар танқид остига олганда ҳам эътибор бермасликка ҳаракат қилинг. Кечқурун айрим дўстларимизга янги, сердаромад иш таклиф этишлари кутилади. Бугунги кун зарарли одатларни ташлаш учун жуда қулай кечади.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

7 май куни атрофдагилар билан мулоқотда хотиржамликка алоҳида ўрин ажратинг. Акс ҳолда катта жанжал чиқишига сабабчи бўлиб қолишингиз мумкин. Ишингизга ижодий ёндашинг. Муҳаббатда танлаганингиз ё жуфтингиз билан орангизда баъзи келишмовчиликлар пайдо бўлиши кутилади. Аммо бу жанжалгача етиб бормаслиги тайин. Соғлиғингиз ёмонлаша бошласа, одатга кўра врач кўригига шошилинг. Аммо халқона усуллар ёрдамида ўзингизни даволашга уринманг.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

Кунингиз ҳақиқатан оғир бошланиши мумкин. Йўлингизда шундай тўсиқлар пайдо бўладики, уларни енгиб ўтишда фақат яқин дўстларгина ёрдам бера олади. Бугун спортнинг экстремал, фаол турлари билан шуғулланиш муваффақияцизлик келтиришини унутманг. Йўқса, саломатлигингизга путур етиши турган гап. Ўзингиз ишонган, ҳурматлайдиган одамларнинг айримлари сизни алдаши, буюмлар ёки пулингизни ўғирлаши эҳтимолдан холи эмас.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

7 майда жуфтингизга ростдан ҳам уни севишингизни қайта исботлаш учун руҳан толиқишингиз мумкин. Лекин бу шарафли иш. Чарчасангиз ҳам, ҳолдан тойсангиз ҳам алам қилмайди. Қолаверса, жуфтингиз билан орангиздаги муносабатлар жар ёқасига келиб қолгани худди шу вазиятга олиб келади. Тадбиркорликка энди-энди қўл урганлар айрим жабҳаларда қоқилишлари кутилади. Олис сафарга чиқиш зарур бўлса, воз кечинг. Сурункали хасталикка чалинган бўлсангиз, саломатлигингизни қатъий назоратга олинг.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Иллюзия қуршовида қолмаслик учун бугун ушалмайдиган орзуларни миянгиздан чиқариб ташлашингиз зарур бўлади. Ишхонангизда ҳамкасблар билан бўлиб ўтадиган баҳс-мунозаралар иш унумига ижобий таъсир кўрсатиши кутилмоқда. Лекин баҳсни чуқурлаштириб юборманг. Муҳаббатда эса жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингиз сиздан қатъий қарорлар кутишига қарамай, негадир иккиланишларга асир бўласиз. Молиявий муаммолар кечқурун ижобий ҳал бўлади иншооллоҳ. Соғлиғингизни асранг.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

6 майда иш жойингизда обрўйингиз қанчалар баландлигини аниқ ҳис этасиз. Бу, шубҳасиз, ҳамкасблар ва раҳбариятнинг сизга бўлган муносабатида ўз аксини топади. Олис сафарга чиқиш, машина ва уй таъмири бугун муваффақиятли кечади. Саломатлигингизга алоҳида ёндашишингиз тавсия этилади. Сурункали хасталикка йўлиққан бўлсангиз, врач кўригидан ўтиб қўйиш ҳам ортиқчалик қилмайди. Кечқурун фақат уйда вақт ўтказинг.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

Ишга ва ҳаётга яна бир бор жиддий назар ташлаб олинг. Шунда йўл қўяётган хатоларингиз яққолроқ кўзга ташланиши мумкин. Агар касбингиз доирасида у қадар профессионалга айланиб улгурмаган бўлсангиз, билим олишдан қочманг. Оилавий ҳаётингизда илгари ҳам бир-бир кузатилиб ўтган муаммолар пайдо бўлиши мумкин. Оилада ўзингизни тутишингизга алоҳида эътибор қаратинг. Акс ҳолда баъзи одатларингиз билан уйдагиларни қаттиқ ранжитишингиз ҳеч гап эмас.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

6 майда йўлингизга бир дунё ташвишли лаҳзалар кўндаланг бўлиши кутилади. Буларни енгиб ўтиш учун вазиятга оптимист назари билан боқишингиз керак. Ишингиз билан боғлиқ режа ва ғояларни бировларга ошкор этиб қўйманг. Айниқса рақобатчилардан эҳтиёт бўлинг. Муҳаббатда ҳам аразчилигингиз ишни бузиб қўйиши мумкин. Кўнгилни кенг қилинг. Бу ташвиш-у муаммолар меҳмон. Келади-ю, кетади. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

Муаммоларингиз шунчалар тез ва осон бартараф этиладики, ўзингиз ҳам ҳайратдан ёқа ушлайсиз. Олдинда эса яна янги муваффақиятлар ҳамда мўмай даромад сизни кутиб туради. Бир сўз билан айтганда, кунингиз худди афсоналардагидек бошланади. Шахсий ҳаётда андиша ва қўрқувга эрк берманг. Оиласизлар кечқурун романтик учрашувни бошдан кечиришлари кутилмоқда. Овқатланишда тартибга амал қилинг. Куннинг иккинчи ярмида рўзғор учун асқотадиган буюмларни, маҳсулотларни харид қилишингиз кутилади.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

6 май куни энг яқин инсонингизнинг ёрдами, қўллаб-қувватлашидан маҳрум бўлганингизни англаб етасиз. Аммо ташвишга ўрин йўқ. Ёлғизнинг ёри худо деб беҳуда айтишмаган. Ишларни мустақил бошланг, уёғига худойимнинг ўзи қўллайди, иншооллоҳ. Жуфтингизни қадрланг, қадрсизлантирманг. Акс ҳолда ёлғизлик домида қоласиз. Сирларингизни ўзгаларга ошкор этманг. Кўча-кўйда қарама-қарши жинс вакил ҳамда вакилаларининг хушомадларидан қочинг. Хиёнатга дуч келсангиз, шафқацизларча курашинг.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Бугун асабийлашишга, хавотирларга умуман ўрин йўқ. Муаммоларни ўйлаб сиқилманг, улар беш дақиқа олдин бўлмаса, беш дақиқа кейинроқ албатта ижобий ҳал бўлади иншооллоҳ. Ундан кўра, уйдаги муаммоларни ҳал этишга киришинг, қўшимча даромад келтирувчи иш топиш пайида бўлинг. Ёш бўлсангиз, уйдаги ёши улуғ қариндошларнинг маслаҳатига қулоқ тутинг. Бу ҳам баъзи масалаларда сизга тиргак вазифасини ўташи мумкин. Саломатлик ҳақида кун бўйи қайғуринг. Асабларни асранг.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

5 майда келажакка даҳлдор бўлган ҳар бир воқеа-ҳодиса, буюмга алоҳида эътибор билан ёндашинг. Талаба бўлсангиз, ҳадемай имтиҳонлар яқинлашади. Олдиндан ҳозирлик кўриб қўйиш ҳам зиён қилмайди. Яқин қондошлар билан жанжаллашишдан сақланинг. Бу асабингизни издан чиқаради. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг. Ортиқча вазндан қийналаётган бўлсангиз, парҳез тутиш ҳақида ҳам ўйлаб кўраверинг. Ҳасад, ғийбатдан юз ўгиринг. Уларнинг дийдори қурсин. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

Бугун эрталабданоқ бир олам янги ахборотлар эшитасиз. Булар сизга профессионал касбингиз билан боғлиқ ишингизда жуда асқотишини унутманг. Яхшиси, ҳар бир ахборотни блокнотга ёзиб қўйинг. Атрофдагилар билан дипломатларча муносабат юритишга ҳаракат қилинг. Шундай йўл тутингки, яқинлашиб келаётган жанжалли вазият ура солиб қочсин. Оиласизларнинг бугун куни туғади. Бўлғуси жуфт қидириб юрганлар кечқурун ўша инсонни учратишади. Оддий танишув романтик учрашувга айланиб кетса ҳам ажабмас.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

5 май куни ҳаётингиз учун жуда муҳим ҳисобланган қарорлар чиқаришингиз зарур бўлади. Нимаики иш бажарманг, ташқаридан ёрдам бўлмайди. Ўз куч, имкониятларингизга таянган ҳолда ҳаракатлар содир этасиз. Мабодо арзимаган эҳтиёцизлик ёки бепарволикка йўл қўйсангиз ҳам пул масаласидаги ишларингиз ўнгидан келмай, чаппасига кетиб қолиши мумкин. Кечқурун рўзғор ташвишлари билан банд бўлмаганингиз маъқул. Яхшиси, дам олинг, эртанги кун учун куч тўпланг.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

Тадбиркор бўлсангиз, бугун айрим ишларни дўндириш зарурати туғилса, собиқ ҳамкорларга ёрдам сўраб мурожаат этишга мажбур бўласиз. Агар гапни топиб гапирсангиз-чи, рақобатчилар ҳам маълум маънода ёрдам кўратиб юборишлари ҳеч гап эмас. Жуфтингизни рашк қилманг. Айниқса, бу одатингиз сизга жуда қимматга тушиши мумкин. Эҳтиросларни, эмоцияни жиловда ушланг. Уларга эрк берманг. Кечқурун олисдаги ўзингиз жуда соғинган бир инсон сизга қўнғироқ қилиши кутилади.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

5 майда эрталабоқ ўзингизни ўзингиз суғурталаб олинг. Шундай қилингки, ўзингиздан бўлак ҳеч ким шахсий ҳаётингизга кириб кела олмасин. Акс ҳолда режаларингизнинг барчаси йўққа чиқиши мумкин. Баъзилар ишхонасида қарама-қарши вакил ё вакиласи билан ишқий саргузаштларни бошдан кечира бошлаши мумкин. Афсуски, бунинг охири вой. Сергак тортинг, иблис етагига кириб қолманг. Молиявий масалада ҳам сизни аллакимлар йўлдан оздиришга уриниб кўради. Қатъиятни йўқотмасангиз, ҳеч кимга алданмайсиз.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

Ўшал дамларни бир эслайлик.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Юлдузлар сизга омадли ва хайрли кунни ваъда қилишмоқда. Шахсий муаммолардан нари бўлишни истасангиз, ишда фаолликни оширинг, қўшимча билимлар олинг. Молиявий масалада ҳам муваффақиятлар кўзга ташланади. Бунинг натижасида ўзингизга бўлган ишонч ортади. Куннинг иккинчи ярмида сизни иш жойингиздан фавқулодда хизмат сафарига жўнатишлари мумкин. Аммо ташвиш чекманг. Қолган-қутган ташвишлар йўл-йўлакай ҳал бўлиб кетаверади. Кечқурун овқатланиш билан боғлиқ режим ва меъёрларга яна бир карра кўз ташлаб олинг.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

4 майда муҳим учрашувлар, мажлислар ва режага киритилмаган сафарлар кутиб қолади. Буларнинг барчаси сизнинг фойдангизга якун топади. Уй юмушлари билан банд бўлиш, жиҳозларни тартибга келтириш, жойини ўзгартириш ва уй таъмири муваффақиятли кечади. Ўзингиз биринчи даражали деб билган харидлардан пулни аяманг. Моддий аҳволингиз ҳамманикидан яхши. Кечқурун уйингизга мактабдош дўстларингиздан бири ташриф буюриши кутилади.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

Ишхонангиздаги муҳит эрталабдаёқ кайфиятингизни кўтариб, иш унумдорлиги ошишини таъминлаб беради. Атрофдагилар билан ширин муомалада бўлиш, ҳар жабҳада осонгина, қайсарликларсиз, принсиплардан воз кечган ҳолда келиша билишингиз сизга фақат фойда келтиради, шуни унутманг. Мабодо вазият кун давомида қалтис тус ола бошлаганини сезсангиз, сира ташвиш чекманг. Худодан сўрасангиз, бас, иншооллоҳ ғамларингиз арийди. Боши берк кўчада қолмайсиз. Саломатликка алоҳида эътибор қаратинг

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

4 майда кўпроқ вақтингизни дам олишга, медитацияга ва атрофда бўлаётган ишларни кузатишга сарфланг. Башарти молия масаласида англашилмовчиликлар юзага келса, қайғурманг, муҳаббатда албатта омадингиз чопади. Оила қурмаганлар ниҳоят кўнглидаги инсонни учратишади ва икки ўртада романтик танишув содир бўлади. Кечқурун яқин дўстлардан бири сизга кутилмаган совға ҳадя этиши мумкин.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

Кимлардир янги ишга кириш ниятида бўлса, бугун айни муддао, сиз ўша корхона ёки ташкилот раҳбарининг алоҳида суҳбатидан ўтасиз. Суҳбат аъло давражад кечади ва яна бир карра иш жойи танлаб хато қилмаганингизга амин бўласиз. Тадбиркорлар учун хизмат сафарлари, келишувлар, янги фойдали шартномаларни имзолаш омадли ўтади. Кўпчилик қаршисида сўзламанг, кўз тегиши мумкин. Кечқурун асабларни бўшаштирувчи енгил машқларни бажаринг.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

4 май куни қизиқарли учрашувларни бошдан кечирасиз. Бундан ташқари, ўзингиз яшаб турган манзилда кезиб қўшимча даромад олиш ҳаракатига тушасиз. Бир сўз билан айтганда, кун бўйи кўчада бўласиз ва бу ишингиздан бошқалар ҳам ўрнак олса арзийди. Жисмоний зўриқишни бошдан кечирганингизни сезиб қолсангиз, ишдаги фаолликни пасайтиринг. Сурункали хасталикка йўлиққанларга эса жисмоний зўриқиш умуман тавсия этилмайди. Оиласизлар бугундан романтика кутмаганлари маъқул.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Бугун фаолликда ишлашингиз ва билим олишингиз учун кунингиз хайрли кечади. Ақлий меҳнат кишилари бу масалада барчани ортда қолдиришлари тайин. Бугунги кунингиз профессионал касбингиз билан боғлиқ ишларни янги босқичга кўтаришда жуда қўл келади. Мартабангиз ҳам ошиш палласига киради иншооллоҳ. Кечқурун оила қурмаганлар романтик учрашувдек кутилмаган совғага эга бўлишлари мумкин. Асабни, саломатликни асранг. Билингки, бир ерингиз оғриса, ўзингиздан бўлак ҳеч ким сизга дард тортишиб қўя олмайди.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

3 май янги ишларга қўл уриш ҳаракатига тушинг. Айнан улар сизга муваффақият ҳадя эта олади. Шахсий ҳаётда ўзингизни яхши тутинг, инжиқликлар, асабийликларга йўл берманг. Акс ҳолда жуфтингиз ва бошқа қариндошлар билан ўзаро муносабатларингизда жиддий тўсиқ пайдо бўлади. Кечқурун эски қадрдонлардан бири сизга қўшимча даромад келтирувчи, қизиқарли ишни таклиф этиши кутилади. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

Ҳали узоқ йиллар бирга ишлашингиз зарур бўлган одамларга қўполлик қилиб қўйманг. Ишга ижодий ёндаша олсангиз, омад сизники деяверинг. Молиявий муаммоларингизни эса яқин инсонларингиз ҳал этиб беришади. Агар пулни йирик лойиҳаларга тиксангиз, келгусида катта даромад эгасига айланасиз. Аммо қиммат ва кераксиз буюмни харид қилиб қўйманг, инқирозга учрайсиз. Саломатлигингизни жуда эҳтиёт қилинг. Ҳасадгўйларни айланиб ўтишга ҳаракат қилинг.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

3 май куни қадимий анъаналарга амал қилсангиз, шахсий ҳаётда омадингиз чопади. Ҳар бир юмушни адо этишда тафаккурга суянинг. Жуда мушкул ишларга дуч келсангиз, интернет орқали бўлса-да, қўллаб-қувватлашга тайёр танишларни қидириб топинг. Муҳаббатда фақат ёниб-куйишларгина жуфтингиз ёки танлаганингиз билан муносабатларга илиқлик, жон кирита олади. Ўзингизни ўзингиз тинчлантирсангиз, ёниб-куймасангиз, барча яхшиликлардан қуруқ қоласиз.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

Бизнесда, молия, ва хизмат сафарига бориш масаласида муваффақиятларга эришасиз. Яна обрўйингиз ҳам бир поғона юқорилайди. Уйда шоҳона яшаш учун шароит яратиш, уй таъмири ва кераксиз буюмларни сотишда омадингиз чопади. Тадбиркор бўлсангиз, ҳамкорлар билан ўз тажриба ва сирларингизни бемалол ўртоқлашишингиз, фикр алмашишингиз мумкин. Бу мулоқотлар ҳам бизнесни яхшилашда муҳим рол ўйнаши турган гап. Саломатликни асранг. Бўлар-бўлмасга асабийлашманг.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

3 май январда кўп ишларда синовлар ўтказишингизга тўғри келади. Бу синовлар сизни омад сари етаклайди. Ўтмишга қайтманг ва фақат бугунги кун билан яшанг, фикрланг. Шахсий ҳаётда кечки пайт сизни кутилмаган совғалар кутиб туради. Башарти бирор ишда омад кулиб боқмаса, асабийлашманг. Бу ўзингизга бўлган ишончга путур етказади. Кечқурун медитация машғулотлари омадли кечади. Кечки овқатга енгил ҳазм бўлувчи таомлар истеъмол қилинг. Сурункали хасталикка йўлиққан бўлсангиз, ўзингизни ниҳоятда эҳтиёт қилинг.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

2 май куни сурункали хасталиклар қўзғалиб, ўзингизни ёмон ҳис эта бошлашингиз мумкин. Вазият оғирлашиб қолмаслиги учун зудлик билан бунинг чорасини кўришингиз лозим. Куннинг иккинчи ярмида қўшимча даромадли иш топишингиз кутилади. Бу ҳам молиявий аҳволингиз яхшиланишида муҳим аҳамият касб этади. Муҳаббатда романтикага кўпроқ эътибор берган ҳолда жуфтингизга нисбатан илгаригидан-да мулойимроқ муносабатда бўлсангиз. Зиён қилмайди. Бугун нимаики ишга қўл урманг, қалбингизгагина қулоқ тутинг.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

Бугун кунингиз жуда хайрли кечади. Тузган режаларингиз кутилганидан ҳам тезроқ амалга ошади. Тушга яқин болаликдаги энг яқин дўстингизни учратасиз ва бу кайфиятингизни янада яхшилайди. Агар пул масаласида фақат ўзингизга ишонган ҳолда иш тутсангиз, кечқурунга бориб киссангиз қаппайиши тайин. Ёши улуғ одамлар билан ўзингизни босган, мулоҳаза юритган кўйи муносабатда бўлинг.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

2 май куни севимли ишингизга шу қадар берилиб кетасизки, вақт қандай ўтганини ҳам пайқамай қоласиз. Куннинг биринчи ярмида саломатлигингиз салбий тарафга ўзгариш эҳтимоли бор. Дори-дармон қилишни унутманг. Бугун табиат қўйнида дам олиш, спортзалга бориш, аёллар учун эса гўзаллик салонига кириб ўтиш муваффақиятли кечади. Кечқурун шахсий ҳаётингиз билан боғлиқ ўта мураккаб бир муаммо хусусида қарор чиқаришингиз зарур бўлади.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

Тижорат билан шуғулланадиганлар бугун даромад масаласида бироз инқирозга юз тутишлари мумкин. Шунинг учун харажатларни ҳам қисқартириб туришингизга тўғри келади. Баъзи дўстларимиз бегона аёлнинг макрига учиб катта хатога йўл қўйишлари ҳам ҳеч гап эмас. Тадбиркорлар бугун йирик лойиҳага қўл уришса, жуда тез фурсатда пулларига пул қўшилиб, жамиятда ҳам обрўлари ортади.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

2 май куни моддий жиҳатдан муваффақияцизликларга дуч келишингиз кутилади. Шунинг учун сарф-харажатни ҳам шунга қараб режалаштирганингиз маъқул. Оила аъзоларингиз, қариндош-уруғлар билан муносабатларини янада мустаҳкамлаш учун сабр ва матонат зарур бўлади. Саломатлигингиз ҳам арзимаган баҳонани пойлаб турибди. Шунинг учун грипп ва шу каби юқумли хасталиклар билан оғриган одамлардан нарироқ юрсангиз, фойдадан холи бўлмайди.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

Бугун вужудингиздаги жами қувватни яхши кунлар учун асраб қўйинг. Уни ҳуда-беҳуда, қадрингизга ета олмайдиганлар учун сарфламанг. Ижодкорлар 2 май куни мухлислари қаршисида ҳисобот беришлари мумкин. Ўзингизни бироз лоҳас ҳис эта бошласангиз, дарҳол врач кўригига чопинг. Сурункали хасталикка учраганлар дори-дармонни ўз вақтида ичишни унутмасалар яхши бўлади. Кечқурун меҳмон кутишингиз ва олисдаги қадрдон бир инсондан электрон почтангиз орқали мактуб олишингиз эҳтимоли бор.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

1 Май ойининг илк куни кайфиятингиз аъло даражада бўлиши кутилади. Кун давомида гоҳ иш жойингиздаги, гоҳ уйдаги муаммоларни бартараф этиш билан банд бўласиз. Шу орада хизмат сафарига бориб келишга ҳам улгурасиз. Янги ишларга қўл уришда сергак бўлинг. Оила қурмаган дўстларнинг айримлари бугун муҳаббат сеҳридан баҳра олишлари мумкин. Саломатлигингизни ташқи хавфлардан ҳимоя қилинг.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

1 май куни биринчи навбатда жисмоний тарбияга алоҳида эътибор қаратиб, спортнинг енгил турлари билан шуғуллансангиз, сира зиён кўрмайсиз. Аксинча ортиқча вазнлардан халос бўла борасиз. Парҳез тутишни ҳам унутиб қўйманг. Оилада ҳам муаммолар қалашиб ётибди. Кечқурун ўшаларнинг ҳеч бўлмаса ярмисини бартараф қилсангиз ҳам ёмон бўлмасди. Қариндошлар эса сиздаги шунча истеъдодни кўриб ҳайратдан ёқа ушлашлари аниқ.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

Шахсий ҳаётингизда танаффуслар кўзга ташланади. Атрофдагилар билан мулоқотда жанжалли, баҳсли вазиятларга тушиб қолишдан сақланинг. Кун давомида сиздан кўпчилик ёрдам сўраб мурожаат қилиши мумкин, албатта ёрдам беринг. Бугун пулни маънавий бойликлардан асло устун қўйманг. Саломатлигингизни эҳтиёт қилинг. Ошқозонингизни зўриқтирадиган овқатларни истеъмол қилманг.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

1 май куннинг биринчи ярмида албатта ўтиб кетган яқинларингизни ёдга олган ҳолда улар ҳақига дуолар ўқишингиз лозим бўлади. Автомобилингиз бўлса, бугун таъмир ишлари билан шуғулланишингиз кутилади. Молиявий аҳволингиз аъло даражада бўлмаса-да, киссангиз пулсиз қолмайди. Кечқурун иложи борича ёлғиз қолинг ва мулоҳаза қилинг, яқин ўтмишдаги хатоларингизни хомчўт қилинг.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

Атрофдагилар билан мулоқотда аниқ-аниқ гапирингки, бошқалар асл ниятингизга тушунмасдан қолишмасин. Ҳаво қандай бўлишидан қатъий назар табиат қўйнига чиқиб дам олиб қайтишингиз саломатлигингизни сезиларли даражада яхшилайди. Албатта, кунингиз фақат хуш онлардан иборат эмас. Куннинг иккинчи ярмида жанжалкаш дўстлардан бирини учратиб қоласиз, у кайфиятингизни бузадиган гапларни гапириши мумкин. Молиявий аҳволингиз кечқурунга бориб албатта яхшиланади.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

Паризод буржида таваллуд топганлар 1 май куни тинчлик ва аҳилликда кун кечиришлари кутилади. Жуфтингиз билан муносабатларингиз ҳам баҳорда ғунчалаган атиргул янглиғ кўрганнинг ҳавасини келтиради. Кайфиятингиз ҳақиқий байрамона бўлади иншооллоҳ. Куннинг иккинчи ярмида сизни хизмат сафарига юборишлари мумкин. Кечқурун сизга Яратганнинг ўзи шафқат қилиб, ғойибдан бир даста пул келиб қўлингизга тушади.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

30 апрел куни яхшилик ва ёмонлик билан баравар кураш олиб борасиз. Агар турли усуллар ёрдамида ёмонликни ўзингиздан ҳайдаб солсангиз, шундай ҳолатда яхшиликни чақириб олишга уринасиз. Уринишларингиз натижаси тушдан сўнг кўринади. Ишонинг, албатта ғалаба сиз томонда бўлади. Сабаби, сиз Яратгандан фақат яхшилик сўраб талпинасиз. Кечқурун оилангизда бирпаслик кўнгилсизлик ҳукм суриши мумкин. Ухлашга ётишдан олдин олисда яшайдиган қариндошлардан бири ҳақида хушхабар эшитасиз.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

Ортиқча вазндан халос бўлиш вақти етди шекилли, бугун чаён буржининг баъзи вакилларига юлдузлар эрта тонгдан спорт билан шуғулланишни, парҳез тутишни маслаҳат беришмоқда. Бу масалада албатта ижобий натижаларга эришасиз. Куннинг иккинчи ярмида олисга сафар қилишингиз мумкин. Тадбиркорлар фойдали шартномаларга имзо қўйишади. Шахсий ҳаётда кўнглингизни қорайтириб турган рашк балосидан воз кечсангиз, ҳаммаси яхши бўлади.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

30 апрел куни бировлар маслаҳати билан эмас, қалб амрига бўйсунган ҳолда иш тутасиз. Хатолар бўлади, аммо улар ҳам сизга мактаб вазифасини ўтайди. Айниқса, муҳим ҳужжатларга имзо чекишда жиддий хатога йўл қўйишингиз мумкин. Сизни кўра олмайдиган, ғайирлигини сир тута олмайдиганлар билан муносабатларга чек қўйганингиз маъқул. Шунда асаблар ҳам дам олади, соғлиғингизга путур етмайди.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

Тоғ эчкиси буржи вакилларини бугун саломатлик биринчи навбатда безовта қилиб ўтади. Бу сизнинг руҳий ҳолатингиз билан боғлиқ. Туйғуларни ўз вақтида жиловлай билмасангиз, ўзингизни ёмон ҳис эта бошлашингиз турган гап. Организмингиз кучли. Шунинг учун ҳам хавфли вируслар сизга яқин кела олмайди. Асосийси, руҳиятингизни кўз қорачиғидек сақласангиз бас. Кечқурун овқатланишда ҳам эҳтиёт бўлинг. Ҳозирги кунда кўкатлар қўшиб тайёрланган таомлар кўпроқ фойда беради.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

30 апрел куни иш масаласида кутилган натижага эришиш учун омадсизликка қарши уруш эълон қилишингиз лозим. Югуриб елиш, интилиш, тажрибали одамлардан маслаҳатлар олиш туфайлигина сиз ғалабага эришасиз. Шубҳасиз, ғалабангизни раҳбарларингиз ҳам олқишлашади. Мукофот тақдим этишса ҳам ажаб эмас. Бугун пул масаласида таваккалчилик, азартли ўйинларга берилиш муваффақияцизлик келтиради.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

Балиқ буржи вакиллари бугунги кунни асабийлашмасдан ўтказишса ҳам катта гап. Айниқса, муҳаббат бобида кўпчилик балиқ буржида туғилганлар бардош камлиги сабабли ҳам кўнгилсизликларга дуч келишлари мумкин. Шундай қилингки, одамлар, ҳамкасблар сиз ҳақингизда фақат яхши гапларни гапиришсин. Бошқа ишга ўтиш, янги уйга кўчиш 30 апрел куни хайрли кечади. Соғлиғингизни эҳтиёт қилинг.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

29 апрел куни олис сафарга отланишни режа қилган бўлсангиз, бу ишни бошқа кунга қолдиринг. Тадбиркорлар ҳам янги ҳамкорлар орттиришга шошилмасалар фойдадан холи бўлмайди. Шахсий ҳаётингизда жиддий муаммолар кўзга ташланмайди. Оила қурмаган бўлсангиз, танлаганингиз қаршисида тўғри сўзланг, шунда сизлар келгусида ширин ҳаёт қуриб кетишингиз тайин бўлади. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилишга одатланинг.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

Бугунги меҳнаткашлигингиз, топқир ва тезкорлигингиз нафақат раҳбарлар, балки ҳамкасбларни ҳам ҳайратдан ёқа ушлашга мажбур этади. Ишда ғийбатларга умуман эътибор берманг. Кимки сизни беҳуда ғийбат қилса, бир кун келадики, ўзини ҳам бошқалар шундай ғийбатлар билан сийлашади. Аёллар, қизлар бугун кечки пайтга бориб гўзаллик салонига чиқиб келсалар ҳам хато бўлмайди.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

Сиз 29 апрел куни қилаётган ишингизга яраша ҳақ ололмаётганингиздан қалбан нолий бошлайсиз. Кайфият ҳам, ишга муносабат ҳам шунга яраша бўлади. Ҳа, дарҳол таниш-билишларга қўнғироқ қилиб қўшимча даромад келтирадиган иш топинг. Куннинг иккинчи ярмида ўзгалар билан мулоқотларда, серқатнов йўлларда эҳтиёткорликка қатъий амал қилинг. Жароҳат олишингиз ёки ким биландир жанжаллашиб қолишингиз эҳтимоли бор.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

Агар иш жойингизда лавозимингиз ошиши ёки кўпроқ маош тўланадиган ишга эга чиқишни хоҳласангиз, раҳбарлар билан сен-сенга борманг, баҳслашманг. Тушдан кейин эса дам олиш, меҳнат таътилига чиқиш ҳақида бош қотиринг. Яхши дам олган одам кейинчалик ишга ўзгача меҳр билан ёндоша бошлайди. Соғлиғингиз қалқиб турган бўлса, табибга чопгандан кўра врачлар кўригига боринг. Кечқурун ёқимли хабар эшитасиз. Бу хабар сизнинг келгусидаги мавқенгиз билан боғлиқ бўлиши ҳам мумкин.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

29 апрел куни ранжишингиз, жаҳл отига минишингиз эҳтимолдан холи эмас. Бунга сабаб кўп. Лекин асосий сабаб сифатида даромаддан дарак йўқлиги, кисса инқирозга учрай бошлагани бўлиб чиқиши ҳам мумкин. Муаммони зудлик билан бартараф этиш ҳаракатига тушсангиз, ҳаммаси жойига тушади. Саломатлигингиз кун давомида панд бера бошлаши кутилади. Шуларни назарда тутиб врачлар кўригидан ўтинг, витаминга бой мевалардан истеъмол қилинг. Кейин эса яхшилаб дам олинг.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

Оила қурмаганларга бир янгилик. Бугун узоқ вақтдан бери ўзингиз учрашишни орзу қилган инсон билан тасодифан юз кўришасиз. Кейинчалик шу инсон билан бирга бахтли ва жуда узоқ умр кечиришингизни юлдузлар башорат қилишмоқда. Профессионал ишингизга келсак, фақат тажрибангиз ва қалбингиз амрига бўйсунган ҳолда ҳаракатлар содир этинг. Кечқурун спортзал ёки уйда спортнинг енгил машқлардан иборат турлари билан шуғулланинг, бу эртанги кун учун куч йиғишда ёрдам беради.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

28 апрел куни шахсий ҳаётингизда юзага келиши кутилаётган танаффусларга тайёр туринг. Оила қурмаганлар куннинг иккинчи ярмида ўзи севган инсон билан учрашиши кутилади. Баъзиларни собиқ ҳамкасблардан бири кафега таклиф қилиши мумкин. Иш жойингизда муаммо кўзга ташланмайди. Кечқурун вақтингиз романтик тарзда ўтиши кутилади. Соғлиғингизни эҳтиёт қилсангиз бас.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

Атрофдагилар билан муносабатларда бировнинг шахсига тегадиган ҳақоратли сўзларни асло қўлламанг. Бунинг оқибати катта жанжал билан якунланиши ҳеч гап эмас. Профессионал касбингиз билан банд эканингизда, жиддий бўлинг. Ўз манфаатларингизни кимлардир оёқости қилишига йўл қўйманг. Моддий аҳволингиз кечқурунга яқин яхшиланади. Бу муаммони ҳал этишда яқин дўстлардан бири ёрдам қўлини чўзади.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

28 апрел куни хонадонингизга ўзингиз анчадан бери интиқ кутган қондошлар меҳмон бўлиб келишади. Баъзилар меҳмонлар учун ўз қўли билан бир-биридан мазали таомлар пиширишга тушиб кетиши ҳам эҳтимолдан холи эмас. Олисга сафар, янги уйга кўчиш ва табиат қўйнида дам олиб қайтиш бугун муваффақиятли, хайрли кечади. Фақат ҳар жабҳада меъёрга амал қилсангиз бас.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

Ҳозирги замон жиддийликни кўтармайди. Иш битиришда ясама хушомадлар, жилмайишлар ва ширин сўзлардан унумли фойдалансангиз, бугунги кун сизники деяверинг. Арзимаган кўнгилсизликлардан фожиа ясаманг. Молиявий масалада кунингиз жуда сердаромад кечади. Шундай экан, дўкон айланинг, харидлар қилинг, унча-мунча маҳсулотнинг нархига қараб ўтирманг. Соғлиғингиз кечқурунга бориб ёмонлаша бошлаганини сезсангиз, дарҳол чорасини кўриш ҳаракатига тушинг.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

28 апрел куннинг биринчи ярмида пул муаммоси бошингизни оғритиши кутилади. Аммо бу муаммони қисқа фурсатда ҳал этиш пайига тушманг, ортиқча ташвиш орттириб оласиз. Оқимга қарши сузмасангиз, сал кейинроқ бўлса-да, мақсадга етасиз. Иш жойингизда кўзга кўринадиган воқеалар содир бўлмайди. Нари борса, кадрлар ўрнини алмаштириш операцияси бошланиши мумкин. Лекин бунинг сизга аҳамияти бўлмайди.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

Бугун балиқ буржи вакиллари ҳаётида пул танқислиги кўзга ташлана бошлайди. Аксига олгандек, кимлардир сиздан анча бурун қарз олган-у, ҳадеганда қайтара қолмайди. Шахсий ҳаётда ҳам жуфтингиз билан аразлашишлар юрагингизни сиқади. Бу қарама-қаршиликлар фожиали тус олмаслиги учун ими-жимида ўзингизни четга олинг. Кечқурун сизни қуюқ зиёфатга таклиф этишлари мумкин.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

27 апрел куни оила қурмаганлар муҳаббатга ташналик сезиб йўлга отланишлари мумкин. Изланг, албатта топасиз. Лекин чув тушиб қолишдан ҳам ўзингизни эҳтиёт қилинг. Иш жойингиздаги мажбуриятларингизни ҳам унутиб қўйманг. Ҳамкасблар сиздан кўмак сўраб мурожаат қилишлари мумкин. Раҳбариятдагилар сизга ўта масъулиятли вазифани юклаши кутилади. Бу ишни дўндирсангиз, мукофоти нақд деяверинг.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

Бугун гарчи мушкул вазиятларда қолсангиз ҳам ортга чекинмасдан, ҳазил-мутойибага кенг йўл очиб беринг. У асабларингизни таранг тортишдан сақлайди, ишларингизга унум ҳадя этади. Ҳар бир лаҳзада чуқур-чуқур нафас олинг ва дунёга реал назар билан боқинг. Муҳаббат масаласида танаффуслар кутилади. Оилалилар жуфтига нисбатан муносабатларни кучайтирсалар фойдадан холи бўлмасди. Кечқурун бир неча километр пиёда ёки велосипедда йўл босинг, фойдасини албатта сезасиз.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

27 апрел куни севимли инсонингизга атаб совға олиш учун анча овора бўлишингиз кутилади. Ҳатто иш жойингиздаги юмушлар ҳам маълум муддат маҳтал бўлиши турган гап. Тадбиркорлар учун бугун хорижлик ҳамкорлар билан келишувларга эришиш муваффақиятли кечади. Бундан ташқари, олис сафар сизга бир олам хуш лаҳзалар бахш этади. Кечқурун оила даврасида қолинг. Ширин суҳбатлар қуринг. Ухлашга ётишдан олдин эса китоб мутолаа қилинг.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

Бугун аразларга, хафагарчиликларга йўл бермаслигингиз керак. Унинг ўрнига иложи борича жўшқин давралар билан бирга бўлинг. Ишлашда ҳам жамоавий тарзда ҳаракатлар содир этинг. Жисмоний ҳамда руҳий зўриқишлар саломатлигингизга зарар етказади. Кун давомида молиявий муаммоларни ўз фойдангизга ҳал этиш ҳақида ўйланг. Кечқурун дўстлар даврасида дам олишингиз тавсия этилади.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

27 апрел куни саломатлигингиз панд бериши туфайли кўп ишарингиз ўлда-жўлда қолиб кетиши мумкин. Шамоллаш сизни безовта қилиши кутилмоқда. Албатта врач кўригидан ўтинг. Олис сафарни ҳам айнан саломатлигингиз яхши эмаслиги сабабли бошқа кунга қолдиришга мажбурсиз. Моддий аҳволингизга путур етмайди. Шунисига ҳам шукр. Агар қўни-қўшнилар билан орангизда келишмовчиликлар юзага келишини хоҳламасангиз, баъзилари ҳақида ғийбатчилар айтадиган гапларга эътибор берманг.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

Юлдузлар бугун хавотирлар ва асаббузарликлар қуршовида бўлишингизни башорат қилишган. Бу табиатингиздаги ишонувчанлик ва соддадиллик туфайли содир бўлади. Катта ишларга қўл уришдан олдин майда юмушларни адо этинг. Агар муддати ўтган маҳсулотларни истеъмол қилиб қўймасангиз, саломатлигингиз аъло даражада бўлади. Кечқурун сизни кимдир меҳмонга таклиф этиши кутилади.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

Кучингизни бўлар-бўлмасга сарфлайверишдан сақланинг. Оилалилар башарти ташқарида ҳам биров билан ишқий саргузаштларга берилган бўлса, кўзингизни очинг. Бу яхшиликка олиб келмайди. Сизни ўзининг муаммолари, инжиқликлари билан депрессия ҳолатига туширишга мойил одамлардан нари бўлинг. Молиявий жиҳатдан бугун аҳволингиз аъло даражада бўлади. Кечқурун дўстлар билан учрашиб суҳбатлашишингиз мумкин. Вақтингиз чоғ ўцин!

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

Эзгу мақсадларга етиш йўлида қатъиятлилик талаб қилинади. Аммо манзилга мустақил тарзда, бировлар кўмагисиз етишингизга тўғри келади. Ишхонангизда ишингиз сифати, интизом учун раҳбарларнинг олқиш ва мақтовларига муяссар бўлишингиз эҳтимоли бор. Муҳаббатда оила қурмаганлар фақат бўлғуси жуфтининг гапига ишонишлари зарур. Атрофдаги айрим ғийбатчи ва ҳасадгўйларнинг миш-мишларига ишониб қолманг.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

Шахсий бизнесига эга дўстларимиз фаол, ишбилги ва қатъиятли бўлишлари тавсия этилади. Шу нарса сизни яқин ҳамкорлар билан янада яқин бўлишингизни таъминлайди. Оиласизларнинг кўпчилиги бугун кун давомида орзусидаги инсонни учратиши мумкин. Бу росмана муҳаббат, ишонинг. Қолганлар эса артериал қон босимини тез-тез кўздан ўтказиб туришлари керак. Ҳаво айниши, ёғингарчиликлар қон босимига салбий таъсир кўрсата бошлаши мумкин.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

26 апрелда бутун вужудингиз билан ишга бериласиз. Сизни иш оғушидан фақат яқин инсонингизгина тортиб ола билади. Тўғри-да, одам вақтида дам олишни ҳам билиши зарур. Миллионлаб долларларга эга чиқиш учун вақтида дам олишингиз керак. Мабодо саломатлигингизда муаммо пайдо бўлса, барча ишларни тўхтатинг ва фақат саломатликни тиклаш билан шуғулланинг. Аммо ўзингизни ўзингиз даволаш фикридан нари бўлинг. Бу ишни мутахассиснинг ўзига қўйиб беринг.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

Кунингиз анчагина оғир кечиши кутилмоқда. Тўғри, бу ҳеч кимга ёқмайди. Лекин илож қанча. Чидашингизга тўғри келади. Соғлиғингиз инжиқлана бошлаши ҳам бугунга тўғри келяпти. Шундай экан, ақлий ва жисмоний зўриқишлардан сақланинг. Табиат қўйнига дам олиш учун бориш муваффақиятли кечади. Спорт билан шуғулланишни эса бошқа кунга қолдиринг. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг. Ухлашга ётишдан олдин енгил ҳазм бўлувчи таомлар истеъмоли билан чекланинг. Рўзадорларга хизмат қилинг.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

26 апрел куни вужудингизни қувонч ва эҳтирос қуршаб олиши кутилади. Яқин инсонингиз билан шу туйғуларни баҳам кўринг. Шунда ҳаёт янада гўзал ва мазмунли кўрина бошлайди. Иш жойингизда эски, қолиб кетган юмушларни четга ирғитиб, янгиларига қўл уринг. Шу нарса сизга моддий манфаат ҳадя этади. Серқатнов йўлларда ниҳоятда эҳтиёткорлик билан ҳаракатланинг. Оёқ ва бош оғриғидан сақланинг.

Читать полностью…
Подписаться на канал