munajjim_bashoratlari | Неотсортированное

Telegram-канал munajjim_bashoratlari - Мунажжимлар башорати

6758

Энг аниқ кунлик мунажжимлар башорати бизнинг каналимизда! Буржлар хақида қизиқарли маълумотлар ва тавсияларни кузатиб боринг. Админ👉 @acroc

Подписаться на канал

Мунажжимлар башорати

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Кунингиз оғир кечади. Қалбингиз нафақат маҳзун, балки ишонч туйғусидан ҳам мосуво. Хўш, бу ёқимсиз ҳолатдан қандай халос бўлиш мумкин? Оламга оптимистларча боқиш ва ўзингизга бўлган ишонч ҳиссини кучайтириш. Бунинг учун ҳамма нарсадан узилинг. Ҳеч нарсани ўйламанг. Яқинларингизга янада кўпроқ меҳр кўрсатинг. Уларни ранжитманг. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг. Саломатлигингизни мустаҳкамлаш бобида сезиларли ҳаракатлар содир этинг.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

10 апрелда тақдир сизга жуда ёқимсиз бир ўйинни юбориши мумкин. Бу ўйин ёрдамида сизни ҳар жабҳада синовдан ўтказиши тайин. Демак, қайғуришга асос йўқ. Сиз ҳар жиҳатдан кучли бир шахсга айланасиз. Куннинг иккинчи ярмида ташқи кўринишингизга эътибор қаратишингиз, саломатлигингиз ҳақида қайғуришингиз лозим бўлади. Кечқурун иш, турар жойни янгисига алмаштириш, хизмат сафарига отланиш муваффақиятли кечади. Овқатланишда эҳтиёткорликни қўлдан берманг.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

Эрталабдаёқ ўзингизни аъло даражада ҳис этишингиз кутилади. Лекин мартабангизни юқорилатиш масаласида кутиб туришингизга тўғри келади. Яқин инсонингиз ҳам қараб турмайди. У ўзининг қайноқ меҳри билан қалбингизни иситади. Режалаштирилмаган харидларга муккангиздан кетманг, инқирозга юз тутасиз. Пул ҳали сизга кўп керак бўлади. Жуда чидай олмасангиз, кечқурун яқинларингизга кутилмаган совғалар харид қилинг. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

10 апрел куни кайфиятингиз негадир ёмонлашиши кутилмоқда. Ҳойнаҳой, бунга ҳавонинг ўзгарувчанлиги ҳам сабабчи бўлса керак. Сиз мардларча бу ноқулайлик исканжасидан чиқиб асосий ишларни бажаришга киришишингиз керак. Агар кайфиятнинг қулига айлансангиз, тирикчиликдан қолиб кетасиз. Молиявий соҳада йўқотишларга юз тутмайсиз. Шунинг ўзи ҳам сизга хуш кайфият бағишлаши мумкин. Башарти яқин инсонингиз ёнингизда бўлса, олис сафар сизга бир олам таассуротлар ва моддий манфаат ҳадя этади.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

Атрофингизда содир бўладиган айрим кўнгилсизликларга эътибор бериб ўтирманг. Кайфиятингиз нолимайдиган даражада яхши бўлади. Организмингизни мустаҳкамлашга оид муолажаларни олинг. Бу сув, уқалаш амали, спортзалда машқлар бажаришдан иборат ҳам бўлиши мумкин. Компютер қаршисида узоқ ўтириб қолишдан сақланинг. Бу яхшиликка олиб келмайди. Ундан кўра, тоза ҳавода пиёда сайр қилинг, китоб мутолаа қилинг, кўнглингизга яқин одамлар билан суҳбатлашинг.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

10 апрелда ажойиб бир инсон билан танишиб қолишингиз кутилади. Танишув сизга кун давомида ёқимли лаҳзаларни ҳадя қилади. Оилалилар ҳаётида ҳам куннинг иккинчи ярмига бориб романтика пайдо бўлиши мумкин. Кечқурун хонадонингизга меҳмонлар ташриф буюриб, сизга кутилмаган совғаларни тақдим этишлари мумкин. Сурункали хасталикка йўлиққан бўлсангиз, навбатдаги муолажаларни олиш пайти етди.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

9 апрелда принсиплар ва одатларни ўзгартирган ҳолда янги ҳаёт сари талпининг. Ишда қарор чиқаришни тезкор усулларда амалга оширинг. Шунда муваффақият сизники бўлади. Aгар суюкли инсонингиз билан жанжаллашган бўлсангиз, бугун ярашиш учун қулай имконият туғилади. Фақат ярашиш амалини очиқ, чин кўнгилдан ташкил этинг. Кечқурун кутилмаган совғалар ва романтика фақат сизники бўлади. Саломатликни асранг. Aсабни эҳтиёт қилинг.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

Бугун орзуингиздаги ишлар билангина шуғулланишингиз тавсия этилади. Бўлмағур хаёллар, кераксиз муаммолар билан ўралашиб қолишдан сақланинг. Суйганингизга қуруқдан-қуруқ ваъда беришдан тийилинг. Оқибати яхши бўлмайди. Саломатлигингизнинг қай ҳолатда бўлиши ҳам ўзингизга боғлиқ. Шамоллаган бўлсангиз-у, ҳали тўлиқ тузалмаган чиқсангиз, зудлик билан муолажаларни давом эттиринг. Хасталик сурункалига ўтиб қолишига йўл қўйманг. Эҳтиёт бўлинг.

ЭГИЗAКЛAР (22. 05 — 21. 06)

9 апрел куни омад фақат сабрли одамларгагина насиб этишига ўзингиз амалда гувоҳ бўласиз. Ўтган ойда адоғига етмаган ишларни бугун якунлаб, даромадини олганингизда, халқ тарафидан айтилган ўша ҳикмат қанчалар тўғрилигига амин бўласиз. Барча янгиликлар, муваффақиятлар алоҳида бардош, билим ва романтикликни талаб қилади. Молиявий соҳада ҳам бугун сизга омад кулиб боқади. Фақат пулларни эҳтиётлаб ишлатинг. Ўзингизга яхши бўлади.

ҚИСҚИЧБAҚA (22. 06 — 23. 07)

Кунингиз мушкул кечиши кутилмоқда. Aдолацизлик таъқибида қолишингиз мумкин. Шубҳасиз, ўзингиз ҳам айбдорсиз. Билиб-билмай хатоликларга йўл қўясиз. Бугун ҳар қандай оғирлик ва ҳажмдаги иш сизга фақат фойда келтиради. Фақат даромадини кейинроқ олишингизга тўғри келади. Aёллар, қизлар бугун куннинг иккинчи ярмида косметолог ва стилист қабулига чиқиб келсалар ҳам фойдадан холи бўлмайди. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг. Кўпроқ вақт пиёда кезинг.

AРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

9 апрелда олдингизга аниқ ва эзгу мақсадларни қўйган ҳолда йирик лойиҳаларга қўл ураверсангиз ярашади. Ташаббускорлик ва тажриба, интилувчанлик натижасида молиявий муаммоларни тўлиқ ўз фойдангизга ҳал этасиз. Шахсий бизнесига эга дўстларимиз бугун бошқа кунлардагига нисбатан камроқ даромад кўришлари кутилади. Лекин бунда рақобатчиларни айбламанг. Тақдир тақозосига йўйинг-у, вассалом. Саломатликни ҳам эътибордан четда қўймаслигингиз талаб этилади.

ПAРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

Aйрим режаларингиз амалга ошмаса, дарров руҳий тушкунликка берилманг. Aксинча бу муваффақияцизликлардан тўғри хулоса чиқаришга ҳаракат қилинг. Рўзғор билан боғлиқ муаммолар эса аксинча муваффақиятли бартараф этилади. Сиёсат, педагогика ва ҳуқуқшунослик билан шуғулланувчилар бугун мартабаси ошишидан умид қилмасалар ҳам бўлади. Кечқурун оила қурмаганлар романтик учрашувни бошдан кечиришади.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

8 апрел куни ҳам иш, ҳам шахсий ҳаётга оид муаммолар кўпайгандан кўпаяди. Агар сал бўшашсангиз, иккаласини ҳам охирига етказа олмаслигингиз ҳеч гап эмас. Ҳаракат қилиб балансни топинг. Шунда ошиғингиз олчи бўлади. Муаммоларга қарши курашда қалбингизда шубҳа-гумонлар ҳукм ўтказишига йўл қўйманг. Акс ҳолда муваффақиятсизликка учрайсиз. Кечқурун ёрқинликлар оғушида вақт ўтказасиз.

БУЗОҚ (21. 04 — 20. 05)

Бугун қанчалар метин иродага эга эканингиз бўйича имтиҳондан ўтасиз. Агар имтиҳонни адолатни қурол қилган ҳолда топширсангиз, қувончли ва ёқимли лаҳзалар сизники бўлади. Кун давомида эмоцияни кучли назоратда ушлашга ҳаракат қилинг. Бугун тоза ҳаво сайри, спорт машғулотлари ва яқин инсонлар даврасида дам олиш хайрли кечади. Саломатликни асранг ва тўғри овқатланинг.

ЭГИЗАКЛАР (21. 05 — 21. 06)

8 апрелда молиявий манфаатни биринчи ўринга қўймай тура қолинг. Энтузиазмга алоҳида ўрин ажратинг. Ҳуқуқий масаладаги муаммоларни катта тезликда бартараф этиш пайида бўлинг. Йўқса, бу мавзу сизни ботқоққа ботириши турган гап. Тадбиркорларнинг айримлари кечқурун яқин манзилга сафар қилиши эҳтимолга яқин. Кечқурун тоза ҳаво сайрини асло унутманг.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 22. 07)

Бугун эрталабдан куч ва имкониятларингизни яна бир карра чамалаб чиқишингиз талаб этилади. Шундагина кўзланган ниятларга етишингиз мумкин. Бажарадиган ишларингиз ҳам баланс талаб қилади. Мабодо олдиндан режалаштириб қўйилган бўлса, жарроҳлик амалиётидан воз кечишингиз тавсия этилмайди. Ҳаммаси муваффақиятли кечади. Аммо кейинчалик врачлар маслаҳатига албатта амал қилинг.

АРСЛОН (23. 07 — 23. 08)

8 апрел куни муаммоларингиз янгилана боришига гувоҳ бўласиз. Молиявий манфаат кўрасиз, фақат сал кейинроқ. Мартабани ошириш учун катта куч сарфлашдан тийилинг. Бугун имкон доирасида майда-чуйда ишлар билан банд бўлиб турсангиз ҳам зиён кўрмайсиз. Севишганларни ҳар қадамда муваффақият, ғалаба кутади. Муносабатларингиз супер даражага чиқади. Оллоҳ сизга ёр бўлсин!

ПАРИЗОД (24. 08 — 22. 09)

Оиласизлардан кимлардир куннинг биринчи ярмида суюклисидан мактуб олади. У олисга сафар қилиш арафасида эканини айтиши мумкин. Ташвиш чекишга асос йўқ. У албатта тез кунда қайтади. Раҳбарлар тарафидан зиммангизга юкланадиган янги вазифалар эски лойиҳаларнинг тезроқ ҳаётга тадбиқ этилишига тўсиқ қўйиши мумкин. На илож, раҳбар, барибир раҳбар-да. Паризод буржи остида туъилганлар оилавий ҳаётда чексиз ёқимли лаҳзаларни бошдан кечиришлари кутилмоқда.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Бугун ёлғизлар худди 16 ёшлилар каби бебошга айланиши кутилмоқда. Лекин бу хурсандчилик ва бахт нишонасидир. Ёлғизлар кимнидир севиб қолган чиқади. Шу туйғу қалбингизга чексиз романтикани ҳадя этмоқда. Иш масаласида ҳаммаси ҳам сиз истагандек кечавермайди. Қачонлардир уришиб қолган ҳамкасб билан яна тўқнаш келишингиз кутилмоқда. Шу гал жанжалсиз гаплашиб олсангиз кошкийди.

БУЗОҚ (21. 04 — 20. 05)

7 апрел куни дуч келганга тажовуз қилавериб ҳаммани хун қилишингиз мумкин. Ҳойнаҳой, уйқудан чап ёнбошингиз билан турган бўлсангиз керак. Аксига олгандек, содир этаётган ҳаракатларингиз ҳам маромида кечмайди. Гоҳ қўлингиздаги қайноқ чой ёки кофе тўкилади, гоҳ кимдир асабингизга ўйнайди. Лекин буларнинг барчасини юракка яқин олавермаслигингиз тавсия этилади. Муҳаббатда ҳам яқин инсонингиз билан муносабатларда сакраш кузатилади.

ЭГИЗАКЛАР (21. 05 — 21. 06)

Суюкли инсонингизнинг кўзларига тик боқиш учун ўнлаб километрларни босиб ўтишингиз лозим. Афсуски, икки қалб туйғусини, хоҳишларини аниқлашга ҳали эрта. Вақт керак бўлади шекилли. Бундан ташқари, бардош ҳам талаб этилади. Кечқурун кимлардир хизмат сафарига жўнаб кетиши, яна кимлардир кутилмаган даромадга эга бўлиши мумкин.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 22. 07)

7 апрелда эрталабдаёқ вужудингизга оқиб кела бошлаган куч ва қудратни ҳис этасиз. Бунга ё баҳор ҳавоси, ёки кимдир қўшимча даромадли иш таклиф этган бўлса, ўша сабабчи бўлиши мумкин. Пул ҳаммага керак. Шундай экан, бу кучлардан унумли фойдаланинг ва моддий аҳволингизни яхшилаб олинг. Ижодкорлар ҳам бугун илҳом фаришталарининг қуршовида қолишади. Реклама бизнесига эгалар эса мўмай даромаддан баҳра олишлари кутилмоқда.

АРСЛОН (23. 07 — 23. 08)

Бугун даромад масаласида илгаригидек омадингиз чопа қолмайди. Пул қўлингизга келиб тушади. Аммо бу пулларни иқтисод қила билмасангиз, ҳеч нарсага ярамайди. Эрталаб баъзилар оила аъзолари билан баҳслашиб қолади. Яна кимлардир даромади яхши бир иш топади. Бошқалар кечқурунга бориб хафақон кайфиятда қолиши кутилади. Кайфиятингизда сакраш аломатлари сезилади.

ПАРИЗОД (24. 08 — 22. 09)

7 апрел куни кўчага чиқсангиз ҳам бошни баланд кўтарган ҳолда чиқаверинг. Айниқса, оиласизларга шундай мағрурлик бугун жуда ярашиб тушади. Улар романтик учрашувни бошдан кечиришади. Иш масаласида мулоҳаза билан ҳаракатлар содир этмасангиз, бир тийинсиз қолиб кетишингиз ҳеч гап эмас. Бизнесига эгалар бугун рақобатчиларнинг хуфиёна ҳужумларидан эҳтиёт бўлишлари керак. Моддий жиҳатдан инқирозга юз тутишингиз ҳам эҳтимолдан холи эмас.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

6 апрел куни тадбиркорлар яқин ҳамкорлар билан тил топишишда жиддий муаммоларга рўбарў келишади. Қайсидир масалаларда ён беришингизга тўғри келади. Шунда ҳамкорликнинг янги қирралари кўзга ташлана бошлайди. Молиявий аҳволингиз ҳам худди шунга боғлиқ бўлиб турибди. Шахсий ҳаётда айланма йўллардан воз кечинг. Ҳар бир гапни тўғри маънода айтинг. Ҳар бир қадамни тўғри йўлга қараб ташланг. Жуфтингиз билан ҳам хотиржамликда мулоқот қилиш жанжалларнинг олдини олади.

БУЗОҚ (21. 04 — 20. 05)

Бугун жамоангиздаги авторитетингизни азалий ҳолича сақлаб қолиш учун ҳамкасблар қаршисида паст тушишга мажбурсиз. Айниқса, ўзингиз айб иш қилган бўлсангиз, паст тушишингиз жуда зарур. Арзимаган гап-сўзларни бўронларга, тўфонларга айлантириш фикридан қайтинг. Кўпчилик куннинг иккинчи ярмида ўзига ҳамфикрлар сонини кўпайтириш имконига эга бўлади. Оилада етакчилик қилишдан воз кеча туринг. Сизнинг чекингизга болалар тарбияси тушай деб турибди.

ЭГИЗАКЛАР (21. 05 — 21. 06)

6 апрелда эгизаклар буржи вакиллари ҳадеганда қаршисида содир бўладиган воқеа-ҳодисалар, таниган-танимаганлардан хафа бўлавериб чарчаши мумкин. Бу кайфият билан узоққа боришингиз мушкул. Аксинча, ҳар бир ёмонликдан яхшилик излаб топинг. Фойдаланадиган буюмлар, жиҳозларга ҳам эстетика бахш этинг. Бугун руҳий ҳолатингизни мустаҳкамлаш, уқалаш муолажалари олиш ва йога билан шуғулланиш муваффақиятли кечади. Оила аъзоларингизни танқид остига олишдан ҳам тийилинг.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 22. 07)

Агар ҳар жабҳада ҳазил-мутойибани қурол қилиб олсангиз, кунингиз албатта омадли кечади. Фақат ҳазилни ҳам меъёридан ошириб юборманг. Ҳамкасбларга нисбатан муомалани тўғри тутинг. Ишга ижодий ёндашишга ҳаракат қилинг. Куннинг иккинчи ярмида айримларнинг моддий аҳволи яхшиланади. Аниқроғи, улар қўшимча даромадга эга чиқишади. Хизмат сафарига отланишингиз тавсия этилмайди. Саломатликка алоҳида эътибор билан ёндашинг.

АРСЛОН (23. 07 — 23. 08)

6 апрел куни иш вақтида ортиқча машғулотларга эрк бермаслигингиз сўралади. Муҳаббатда омадсизликка дуч келмай десангиз, эҳтиётингизни қилинг. Ёлғизлар юзаки хушомадларга учиб қўйишдан эҳтиёт бўлишлари керак. Бўшашманг. Агар кун давомида дўстлар билан учрашиб мулоқот қилиш зарурати туғилса, бу учрашувни кечқурунга қолдиринг. Чунки кун бўйи ишлашингиз лозим. Моддий аҳволингиз қандай ишлашингизга қараб яхшилана боради. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг. Тўғри овқатланинг.

ПАРИЗОД (24. 08 — 22. 09)

Миянгизга ўрлай бошлаган ёмон хаёллардан халос бўлиш учун руҳан тараққий эта боришингиз талаб этилади. Тўғри, бу ўзгариш бир кунда содир бўлмайди. Лекин ҳаракатга баракат деганлар. Қайси соҳада ишлашингиздан қатъи назар ўқиш-ўрганишдан тийилмаслигингиз тавсия этилади. Кечқурун яқин дўстингиз концертгами, театргами таклиф қилиши мумкин. Шу баҳонада сергак тортасиз. Ҳаётга янада реалроқ назар билан боқа бошлайсиз.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

Мушукни ким биринчи топаркин?

Белгилаб админга юборамиз👇

@acroc

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ТАРОЗИ (23. 09 — 23. 10)

Бугун эрталабдан ҳар бир ҳаракатингиз пухта режага асосланади. Ҳатто, овқатланиш лаҳзаларингиз ҳам худди шундай режа асосида кечади. Лекин эҳтиёт бўлинг. Ҳамкасблардан бири сизга нисбатан тиш қайраб юрибди. Унга сизнинг муваффақиятларингиз сира ёқиб тушмаган. Кечқурун организмни тоблаш ва бошқа фойдали муолажалар учун алоҳида вақт ажратинг. Шундай муолажалар олингки, ёз фаслига организмингиз ҳозир-у нозир бўлсин.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

5 апрелда хаёлингизда ҳамма сизни алдаб юргандек, чув туширмоқчидек туюлиши мумкин. Тўхтанг, акс ҳолда дўстлар ҳам сиздан юз ўгириб кетиши ҳеч гап эмас. Телефон орқали кун давомида камроқ гаплашишингиз тавсия этилади. Ёлғиз бўлсангиз, кечқурун вақтингиз фантастик характерда кечади. Сиз романтик учрашувга отланасиз. Суюкли инсонингиз билан бирга ўтказиладиган ҳар бир дақиқа бир умр ёдингизга ширин хотира бўлиб муҳрланади.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

Бугун хаёл денгизида суза бошлайсиз. Олис келажак ҳақида ширин орзулар қилишга берилиб кетасиз. Аммо бугунингиз-чи? Бугунингизда ҳам муаммолар тиқилиб ётибди. Сиз хаёл суриб ўтираверсангиз, уларни ким бартараф этади? Демак, аввал шу муаммоларни бартараф этиб қўйиб, ана ундан кейин хоҳлаганча орзуласангиз ярашади. Яқинда шахсий бизнесини очганлар ҳам даромад масаласида бироз оқсашлари кузатилади. Ҳуқуқшунос билан маслаҳатлашинг.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)

5 апрел куни файласуфларча ҳаёт кечиришингиз кутилмоқда. Фақат ўз билганингиздан қолмай, кайфиятингизга қараб иш тутадиган бўлсангиз, кўнгилсиз вазиятларда қолиб кетишингиз ҳам эҳтимолдан холи эмас. Кимдир сизга қўпол муносабат юритса, жилмайиш билан енгиб кетишга ҳаракат қилинг. У дўстингиз бўлган тақдирда ҳам жавоб сифатида қўпол муносабат юритманг.

ҚОВҒА (20. 01 — 18. 02)

Кунингиз хайрли ва қуёшли кечади. Шунинг учунми, сизни кўра олмайдиганлар «ҳужум»га ўтиши тайин. Фақат бир нарсани билишмайди. Сизга бугун яқинлашган кўнгли кирларни худонинг ўзи жазолайди. Иш масаласида икки юмушни параллел амалга оширишга уринманг. Ҳар бир ҳаракатингиз режага асосланишини таъминланг. Шунда мукофотлардан қуруқ қолмайсиз. Кечқурун айримлар бош ёки бел, оёқ оғриғи, баъзилар варикоздан безовталаниши мумкин. Бу ҳаводан. Дори ичиб олсангиз ўтиб кетади иншооллоҳ.

БАЛИҚ (19. 02 — 20. 03)

5 апрелда кунни анча бўшашган, хотиржам ҳолатда кечиришингиз кутилади. Жанжалли, баҳсли давралардан нари бўласиз. Интуициянинг ўзи шунга даъват этиб туради. Азартли ўйинларга берилишдан тийилинг. У кўчага кириб қолсангиз, чиқиб кетишингиз қийин бўлади. Оила қурмаганлар кечқурун хурсанд бўлишади. Романтика кутади. Омад сизга ёр бўлсин!

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ТАРОЗИ (23. 09 — 23. 10)

4 апрелда сиз ишда ҳам, шахсий ҳаётда ҳам оригиналликка алоҳида эътибор билан ёндашинг. Фантазиянгиз дунёларга етади. Кўпчилик тўпланадиган жойлардан ўзингизни олиб қочишингиз тавсия этилади. Ёлғиз қолиб кўчаларни пиёда сайр қилиш сизга ўзгача лаззат ва куч ато этади. Билинг, интизом фақат ишда, армиядагина керак деб ўйласангиз, хато қиласиз. Шахсий ҳаётда ҳам унинг ўрни бор. Оилада ҳам интизом зоҳир бўлса, фақат яхшилик кўрасиз. Оллоҳ сизга ёр бўлсин!

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

Кунингизнинг ярмисини шахсий ишларни қойиллатиб бажариш учун ажратинг. Шундай қилсангиз, хотиржамлик, истироҳат сизни тарк этмайди. Иш бажаришда жонингизни жабборга бериб тер тўкишингиз шарт эмас. Бу саломатлигингизга путур етказади. Бўлғуси жуфти билан муносабатларни узган ёлғиз дўстларимиз ҳануз айб кимда эканини била олмай ҳалак бўлишади. Хўш, қачонгача шу азобга қул бўласиз? Майли, айб кимдалигидан қатъи назар характерлар мос келмадими, оила қурмасдан бу муҳаббатга барҳам бериш лозим эди. Шу воқеа юз берди. Энди ўзингизга мос инсонни учратиш ҳақида ўйлашингиз керак.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

4 апрел куни ўқотар буржи остида туғилганлар зиммасидаги вазифаларни жуда катта тезликда сифатли қилиб бажаришади. Бу ишингиз учун лоф бўлса ҳам айтиш керак, миллионлаб олқишлар ёғилади. Бироқ негадир ўзингиз билан ўзингиз руҳан олиша бошлайсиз. Нимадир камдек туюлаверади. Аслида бу яхши жиҳат. Ўзидан, бажарган ишидан кўнгли тўла қолмайдиганлар узоққа боради. Тадбиркорларга хорижга чиқиб ишлаш мажбуриятини юклайдиган шартномага имзо қўймаслик тавсия этилади.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)

Бугун сиз асосан қурилиш, таъмир ва керакли материалларни харид қилиш билан банд бўлишингиз кутилмоқда. Анчадан бери ўтган йили бошлаган қурилишни тугатиш илинжида юргандингиз. Мана, пайти етди. Баҳор янгиланиш ва танаффуслар фасли. Аёллар ташқи қиёфасига оро бериш, янги кийимлар сотиб олиш масаласига эътибор қаратишса ёмон бўлмасди. Шу баҳонада яқинларингизга ҳам ёқимли совғалар харид қилинг.

ҚОВҒА (20. 01 — 18. 02)

4 апрелда йўриқчи ролини бажара бошлайсиз. Барчага маслаҳатлар, тавсиялар берасиз. Янги ғоялар бўлса, уларни амалга оширишда ёрдам қўлини чўзасиз. Агар хусусий мулк олди-сотдиси билан боғлиқ бўлса, хизмат сафари аъло даражада кечади. Тадбиркорлар жуда фойдали бир шартномага имзо қўйишади. Севишганлар негадир бир-бирларидан аразлаган. Қалби жароҳатланган. Жароҳат тезроқ битишига эришмасангиз, бу ҳолат узоққа чўзилиши ҳеч гап эмас.

БАЛИҚ (19. 02 — 20. 03)

Энг мураккаб юмушларга ҳам рационализаторларча ёндашасиз. Уларни осонлик билан уддалай биласиз. Раҳбарлар зиммангизга юклаган вазифаларни тўлиқ ва сифатли адо этинг. Муҳаббатда мулойим бўлинг. Дағаллик қабул қилинмайди. Азартли ўйинлар ўйнашга тўғри келса, бош тортинг. Кимки сафарга чиқса, янги танишувларни бошдан кечиради.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ТАРОЗИ (23. 09 — 23. 10)

Сизни йўқ жойдан пайдо бўладиган жанжалли лаҳзалар кутиб туради. Яхшики, яқин дўстлардан бири сизни вақтида тўхтатиб қолади. Акс ҳолда дунёни остин-устун қилишга тайёр эдингиз. Эмоцияни назоратда ушлашга ҳаракат қилинг. Атрофингиздагиларнинг қайсидир бири ёқмаётган бўлса, у билан муносабатларни узиб қўя қолганингиз маъқул. Шу баҳонада ўзингизни ортиқча муаммолардан ҳам асраб қоласиз. Кечқурун ухлаб кўрадиган тушингиз ўнгидан келиш эҳтимоли бор.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

3 апрелда ҳар бир дақиқангиз ажойиб тарзда кечишига кафолат бор. Баҳорнинг нафис ҳавоси ҳам шундай лаҳзаларни ваъда қилмоқда. Айниқса, хонада кун бўйи диққинафас бўлиб ишловчиларга тоза ҳаво жуда зарур. Белни мустаҳкамлашга қаратилган машғулотлар, тўйимли тушлик сизга ҳозир сув ва ҳаводек зарурлигини унутманг. Кимлардир табиат қўйнига чиқиб дам олиши мумкин. Кечқурун оилангизда кичик байрам уюштиринг. Шу баҳонада позитивга эга бўласиз.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

Профессионал касбингиз билан боғлиқ ишларни бажаришда жиддий хатоликларга йўл қўйишингиз кутилади. Демак, хатоларни тузатиш учун ишни қайтадан амалга оширишингиз лозим. Йўқса, мукофот пулидан қуруқ қоласиз. Кўча таомининг яқинига ҳам борманг. Бу кўпроқ аёлларга, қизларга тегишли. Қоматингизни бузишда уларнинг ҳиссаси кўп. Бунинг ўрнига спортнинг енгил турлари билан шуғулланинг.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)

3 апрел куни лаҳзаларингиз худди қувноқ бир мультфильмдагидек кечади. Ҳамма югурган, бир-бири билан мулоқот қилган, шошилган. Сизга эса булар заррача таъсир кўрсатмайди. Ёлғиз қолишни, мириқиб дам олишни ихтиёр этасиз. Афсуски, хоҳишларингиз ижобат бўлмайди. Раҳбарлар зиммангизга янги вазифаларни юклаб ташлашади. Ҳатто, дам олиш кунлари ишлашга мажбур бўласиз. Хурсанд бўлинг. Улар сизни қадрлашади. Бу ишончни оқлашингиз шарт.

ҚОВҒА (20. 01 — 18. 02)

Агар эрталаб ухлаб қолмасангиз, ҳамма ишларингиз жойида бўлади. Ухлаб қолсангиз, кунингиз деярли йўққа чиқади. Молиявий масалада ҳисоб-китобни кучайтирмасангиз бўлмайди. Ўтган ойдаги харажатларни ҳам қайтадан кўриб чиқинг. Жуда керакли, рўзғор учун муҳим жиҳозлар сотиб олишни мўлжаллагандингиз. Пуллар эса буткул бошқа нарсаларга сарфланган бўлиб чиқади. Айримларнинг саломатлиги панд бера бошлаши кутилади. Врач қабулига боринг.

БАЛИҚ (19. 02 — 20. 03)

3 апрелда сиз учун спорт биринчи ўринда туриши керак. Чарчадим, эринаман, ёқмайди кабилар ўтмайди. Спорт билан астойдил, юракдан чиқариб шуғулланишингиз керак. Бир ўзингизга шуғулланиш ёқмаса, дўстларингизни ҳам таклиф қилинг. Зиёфатларга чорлашса, бош тортинг. Аёллар, қизлар ҳозирдан парҳез бошлашлари тавсия этилади.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ТАРОЗИ (23. 09 — 23. 10)

2 апрелда эрталаб негадир касбингизни ўзгартириш пайига тушиб қоласиз. Бироқ кечқурунга бориб фикрингиз яна ўзгаради. Майда-чуйда ишларга етарлича эътибор билан ёндашилса, албатта даромад келтиришини ниҳоят англаб етасиз. Молиявий масалада фақат ўзингизга ишонган ҳолда иш тутинг. Кўп ишланг. Муҳаббатда ёлғизларга эҳтирослар ошно тутинади. Суюкли инсонингизни рашк билан севишингиз, унинг ишқида куйиб-ёнишингиз ўз натижасини беради. Бардам бўлинг.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

Бугун чаён буржи вакиллари ҳаёт қоидалари ва режимлар асосида ҳаёт кечиришлари керак. Хатоликларга сабаб бўладиган қадамлар ташлашдан сақланинг. Оилалилардан кимлардир ёқимли совғага эга бўлади. Фарзандларингиз сизни хурсанд қилиш учун шу совғани ўйлаб топган бўлиб чиқади. Хурсанд бўлаверинг. Хизмат сафарига боришни номаълум муддатга қолдириб туришингизга тўғри келади. Сабабини ўзингиз ҳам жуда яхши биласиз.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

2 апрел куни ажойиб харидларни амалга оширишингиз кутилмоқда. Сотиб олганларингизнинг барча-барчаси оилангиз, яқинларингиз учун жуда муҳим бўлиб чиқади. Лекин тўловларни амалга ошираётганда, жуда сергак бўлинг. Чув тушиб қолишингиз ҳеч гап эмас. Кичик тадбирлар, никоҳлаш маросимлари, муҳим ҳужжатларни расмийлаштириш амаллари муваффақиятли кечади. Ўзингизни эҳтиёт қилинг. Саломатликни асранг. Режим асосидагина овқатланинг.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)

Бугун ҳали етарли тажрибага эга бўлмаган ҳамкасблар дастидан кўп асаб бузишингизга тўғри келади. Уёқда раҳбарлардан гап эшитасиз. Бир ёқда ёш ҳамкасбларнинг хатолари. Молиявий муаммолар ижобий ҳал бўлишини истасангиз, яхшигина тер тўкишингиз керак бўлади. Бир неча ишларни баравар адо этинг. Буни уддалайсиз. Агар шахсий ҳаётингизда муаммо пайдо бўлса, биринчи ўринда ўзингизни айбланг. Хатоларга йўл қўйган бўлсангиз, тузатишга ҳаракат қилинг. Ҳали вақт бор.

ҚОВҒА (20. 01 — 18. 02)

2 апрелда олис сафарга чиқишни асло режалаштирманг. Ҳозир кириш-чиқиш эшиклари ёпиқ. Қон босимингиз сакраши, бош оғриғидан безовталанишингиз, иштаҳангиз йўқолиши мумкин. Аҳволингиз оғирлашиб қолишини истамасангиз, саломатлик ҳақида жиддий қайғуринг. Дўстлардан бири ташқи кўринишингиз масаласида салбий фикрлар билдириши, сизга танбеҳ бериши кутилади. Кечқурун ўзингизга ёқадиган кийимлар харид қилинг.

БАЛИҚ (19. 02 — 20. 03)

Бугун куннинг биринчи ярмида ўзингизга ёқмайдиган бир кимса асабингизга тегиши кутилмоқда. Бу дўстлардан бириникида ташкил этиладиган кичик меҳмондорчилик пайтида юз беради. Бел, қўл-оёқларингизга мустаҳкамлик ато этувчи машқларни тез-тез бажариб туришдан тийилманг. Уй шароитида амалга ошириладиган косметик муолажалар ҳам аёлларга, қизларга фойда беради. Кечқурун дўстлардан бири сердаромад бир ишда шериклик таклиф этади. Рози бўлинг.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ТАРОЗИ (23. 09 — 23. 10)

1 апрелда кимдир сиздан пул қарз сўраса, албатта ёрдам беришингиз тавсия этилади. Айниқса, қарз сўраган дўстлардан бири бўлиб чиқса, сира хавотирланмасдан бераверсангиз бўлади. Биласизки, у қарзини вақтида қайтаради. Кун давомида турли халқ нақллари, ирим-сиримларига ҳам бироз эътибор қаратган ҳолда иш тутсангиз ҳам кам бўлмайсиз. Ҳасадгўйлар билан мулоқотга киришишдан нари бўлинг. Айрим дўстларимиз бекитиқчасига бўлса-да, олис манзилга сафарга отланиш эҳтимоли бор.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

Бугун дунёнинг бор пулини ишлаб топа олмайсиз. Аммо қашшоқлашиб ҳам қолмайсиз. Сира чиқиша олмайдиган бир одамдан салбий энергетика ўтиш хавфи сезилмоқда. Агар ўша одамни кўриб қолсангиз, узоқдан четга бурилиб кетишга ҳаракат қилинг. Жисмоний зўриқишларни қанча керак бўлса, шунча кўпайтиринг. Бу сизга фақат наф беради. Кечқурун олдин тоза ҳавода сайр қилинг. Кейин эса спортзалда спорт билан шуғулланишингиз, бассейнда чўмилишингиз талаб этилади. Тўғри овқатланинг.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

1 апрел кунини спорт ритмида кечиришингиз сўралади. Спорт машғулотлари, югуриш ва рақс билан банд бўлиш жуда хайрли кечади. Ақлий меҳнат билан шуғулланадиганлар жиддий мушкулотларга дуч келишлари мумкин. Шунинг учун иш жараёнида организмни зўриқтиришдан нари бўлинг. Муҳим ҳужжатлар билан ишловчилар бугун яхшигина моддий манфаат кўришлари кутилмоқда. Рўзғор юмушларига ҳам худди молиявий масалага муносабат юритганингиз каби жиддий ёндашинг.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)

Бугун тоғ эчкиси буржи остида туғилганлар барчанинг диққат марказида бўлишади. Кун мобайнида сизни тантанали тадбиргами, концертгами таклиф этишлари мумкин. Албатта боринг. Бундай тадбирларга оҳори кетмаган кийимларда бориш лозимлигини унутманг. Аёллар гўзаллик салонига мўралаб ўтишса ҳам зиён қилмайди. Лекин серқатнов йўлларда жуда сергак туринг. Жароҳат олишингиз хавфи сезиляпти.

ҚОВҒА (20. 01 — 18. 02)

1 апрелда сизга талаб оҳангидаги мурожаатлар сира ёқиб тушмайди. Фақат мулойим оҳангдаги мулоқотларнигина тан оласиз. Кайфиятингизда позитив етишмайди. Салгина ортиқча гап сизни қуюшқондан чиқариб юбориши ҳеч гап эмас. Тушдан кейин ишингиз бўйича учрашувни бошдан кечирасиз. Баъзилар яқин манзилга хизмат сафарига бориб келишлари мумкин. Кечқурун дўстлар даврасида вақт ўтказишингиз кутилмоқда.

БАЛИҚ (19. 02 — 20. 03)

Бугун кайфиятингизни бир пул қилишлари эҳтимолга яқин. Барчага мўмайгина қилиб бериладиган мукофот пули сизга оз ажратилиши мумкин. Раҳбарлардан суриштиришни унутманг. Бунга ҳаққингиз бор. Тадбиркорлар эса аксинча бугун катта миқдорда дивиденд олишлари кутилади. Бир лойиҳага катта пул тиккандингиз. Мана, даромадини оласиз. Омад сизга ёр бўлсин!

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ТАРОЗИ (23. 09 — 23. 10)

31 март сиз учун ғалабалар кунига айланади. Зиммангизга юкланган вазифаларни ўз вақтида аъло даражада адо этасиз. Яна қандайдир қаҳрамонликка қўл урасиз. Бунинг эвазига мукофотини ҳам албатта оласиз. Буларнинг барчасига жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингизга бўлган кучли муҳаббат сабабчидир. Айнан у сизни руҳлантиради, қанот бахш этади. Саломатлик, овқатланиш режимига алоҳида риоя қилишингиз талаб этилади.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

Агар бугун кимнидир ранжитсангиз, билингки, сал ўтмай ўзингиз ҳам худди шундай вазиятга тушиб қоласиз. Кун давомида жуда эҳтиёткорлик билан иш тутинг. Ҳасадгўйлар сизни таъқиб эта бошлаши мумкин. Улар сиз оладиган мукофот пули ёки даромаддан хабар топгач, ғимирлаб қолишлари тайин. Кечки пайт ажойиб харидларни амалга оширасиз. Баъзилар жуфтига ёки бўлғуси жуфтига атаб қимматбаҳо тақинчоқ сотиб олиши ҳам эҳтимолдан холи эмас.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

31 март куни олдингизга аниқ бир мақсадни қўйган бўласиз-у, аммо режалар барбод бўлади. Тақдирнинг буюргани-да. Қариндош-уруғларнинг оғирини енгил қилинг. Ҳеч қурса улар хурсанд бўлишсин. Лекин кун давомида омадли лаҳзалар ҳам бўлади. Кечқурун кечирган кунингиздан минг марталаблар рози бўласиз. Кечқурун ёлғизлардан кимдир бўлғуси жуфтини учратиб танишади. У ростдан ҳам идеалингиздаги инсон бўлиб чиқади. Оллоҳ сизга ёр бўлсин!

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)

Бугун оила қурмаганлардан кимдир севгилисининг дўмбирасига ўйнайди. Агар сизга бу нарса қийинчилик ёки муаммо туғдирмаса, марҳамат, ўйнайверинг. Молиявий аҳволингиз бугун кўнгилдагидек кечмайди. Уни яхшилаш учун қўшимча даромад келтирувчи иш топишингиз керак бўлади. Ухлашга ётишдан олдин албатта тоза ҳавода сайр қилинг, хонангиздаги ҳавони алмаштиринг. Шунда уйқусизликдан азоб чекмайсиз иншооллоҳ.

ҚОВҒА (20. 01 — 18. 02)

31 мартда сизни кичик, аммо нуфузли тадбирга таклиф этишлари мумкин. Аммо сиз негадир боришдан бош тортасиз. Билинг, агар бормасангиз, кейинчалик жуда афсусланасиз. Техника воситаларини таъмирлаш керак бўлса, албатта йўриқномаси билан олдиндан танишиб чиқинг. Кун давомида ҳавонинг авзойи яхши эмаслиги сабабли артериал қон босимингиз сакраши кутилади. Кечқурун оила даврасида вақт ўтказинг.

БАЛИҚ (19. 02 — 20. 03)

Бугун неки иш бўлса бирданига катта тезликда адо этинг. Йўқса уларнинг барчасини уддалашга улгурмайсиз. Янги лойиҳаларга қўл урганлар муваффақиятга эришиш учун бор билим, тажрибасини ишга солиши лозим. Балки пул тикиш ҳам керак бўлар. Буни вақт кўрсатади. Бугун севишганларнинг куни туғади. Романтик учрашувга яна қандайдир бир қизиқарли, қувноқ ҳодисани уйғунлаштиринг. Вақтингиз янада чоғ ўтади.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

👆👆Ажойиб видео экан 😂😂

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ТАРОЗИ (23. 09 — 23. 10)

Бугун шахсий истакларингизга қарши кураша бошлашингиз мумкин. Лекин ғолиб бўла олмайсиз. Кураш аввалидаёқ таслим бўласиз. Бунга суюкли инсонингизни кўришингиз сабаб бўлади. Серқатнов йўлларда жуда эҳтиёт бўлишингиз сўралади. Молиявий масалани вақтинча четга сура туринг. Шундоқ ҳам моддий аҳволингиз ачинарли эмас. Ҳозир ундан ҳам муҳимроқ ишларни бажаришингиз талаб этилади. Улар бугун жудаям кўп бўлади.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

30 мартда иш бажаришда янги имконият эшиклари очилганига гувоҳ бўласиз. Ишни ўзингизга нисбатан ёши улуғ, тажрибаси кўпроқ ҳамкасб билан шерикчиликда бажаришингиз эҳтимоли бор. Жамоавий иш барибир яхши-да. Тез ва соз бажарасиз. Бугун ҳаммомга тушиш, организмни ортиқча заҳарли моддалардан тозалашда асқотадиган профилактика амаллари муваффақиятли якун топади. Жисмоний зўриқишлардан сақланинг.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

Тадбиркорлар куннинг биринчи ярмини янги шартномага имзо чекиш ёки чекмаслик ҳақидаги ўй-хаёллар билан ўтказишади. Агар қалбингизда бу шартномага нисбатан шубҳа бўлса, имзо чекишдан воз кечинг. Ёлғизлар қандайдир кичик тадбирга бориш натижасида бўлғуси жуфтини учратиши мумкин. Учрашув танишувга уланиши аниқ. Кечқурун енгил ҳазм бўладиган таомлар истеъмол қилинг. Акс ҳолда тез кунда ошқозонингиздан шикоят қила бошлайсиз. Тоза ҳавода сайр қилишни ҳам унутманг.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)

30 март куни организмингизга қуллуқлар қилсангиз арзийди. Чунки у шамоллаш ва шу каби асоратларни аъло даражада енга олади. Лекин барибир дори-дармонсиз мақсадга етиб бўлмайди. Фақат иммунитетингиз мустаҳкамлиги шу тахлит дардларни енгишда далда бўлади. Ҳар бир масалада чуқур мулоҳаза билан иш тутинг. Енгил ўйлаш ҳам касалликларга сабабчи бўлади. Автомобил бошқаришни энди-энди ўрганаётганлар йўлга муаллимсиз чиқмаслиги тавсия этилади. Серқатнов йўлларда машина рулини бошқаришнинг ўзи бўлмайди. Омад сизга ёр бўлсин!

ҚОВҒА (20. 01 — 18. 02)

Атрофдагилар, оила аъзоларингиз, ҳамкасбларингиз билан мулоқот чоғида овозингизни бир парда пастлатган ҳолда гапиришингиз керак бўлади. Баъзиларга баланд овозда гапиришингиз ёқиб тушмаслиги мумкин. Тадбиркорлар янги ҳамкорлар билан иш юзасидан келишувларда муваффақият қозонади. Муҳаббатда жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингиз билан дунёқарашлар турлича бўлиб чиқмоқда. Битта йўлга тушиб олишга ҳаракат қилинг.

БАЛИҚ (19. 02 — 20. 03)

30 мартда ўзгаларга қанот бағишлаш, уларни руҳлантира билиш қобилиятингизни ишга солинг. Айниқса, тижоратчи танишлар, дўстларга руҳ бера билсангиз, пичоғингиз мой устида бўлади. Жуфтингизга у даражада қўполлик қилишингиз тўғри бўлмайди. Шундоқ ҳам у сизни кўз қарашингизданоқ тушуна олади. Кечқурун рўзғорингиздаги муаммоларни бартараф этиш ҳаракатида бўлинг.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ТАРОЗИ (23. 09 — 23. 10)

29 мартда вақтингизни қандайдир бир буюк воқеами, инсонгами бағишланг, афсус чекмайсиз. Баъзилар бугун ё ўқишини, ё касбини ўзгартириш пайига тушади. Сиз албатта омадга юз тутасиз, ишонинг. Асосийси истакларингиз имкониятлар билан уйғунлашса бас. Акс ҳолда бор кучингиз ўша йўналишга сарфланади-ю, пул топишга куч топа олмай ҳалак бўласиз. Кимлардир олис сафарни мўлжаллаган бўлса, ҳозир сира имкон бўлмайди. Не ишга қўл урманг, одамларга эмас, интуицияга қулоқ тутинг.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

Бугун куннинг биринчи ярмида пулингизга пул қўшилиш эҳтимоли бор. Ҳойнаҳой, раҳбарларингиз бажарган ва бажараётган ишларингизни юқори баҳолайди. Суюкли инсонингизга камтарона муносабат юритишингиз тавсия этилади. Ғурурнинг бўйнини синдиринг. Етакчиликка ошифта бўлсангиз, икковингиз навбати билан етакчилик қилишга келишиб олинг. Рўзғордаги муаммоларни бартараф этишда яхши одамларнинг ёрдамидан баҳраманд бўласиз. Шундагина дунё фақат ёмонлардан иборат эмаслигини англаб етасиз.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

29 март ўқотар буржи остида таваллуд топганлар учун пул олиш кунига айланадиган бўлиб турибди. Маошингизни беришса керак. Ёки кимдир сиздан қарз олган бўлса, қарзини қайтариши мумкин. Ана энди харидларга эрк бераверсангиз бўлади. Кўнглингиздаги қимматбаҳо бир буюмни сотиб олишингиз тайин. Севишганлар, ёлғизлар орзулар осмонида парвоз қилиб вақт ўтказишади. Демак, кечқурун сизга романтика ҳамроҳлик қилади. Омад сизга ёр бўлсин!

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)

Бугун ўзингиз учун дам олиш куни эълон қиласиз. Иш тўхтаб қолади. Айни натижасини кўраман деганингизда тўхтайди-қолади. Бу ҳақда раҳбарларингизни огоҳлантириб қўйсангиз, иш тўхташининг туб сабабларини аниқласангиз, фойдадан холи бўлмасди. Беҳуда асабийлашсангиз, саломатлигингизга путур етади. Хизмат сафарига боришингиз керак эди. Афсуски, бу ҳам ортга сурилади. Вазият шуни тақозо этади.

ҚОВҒА (20. 01 — 18. 02)

29 мартда ишда ҳам, дам олишда ҳам омадингиз чопади. Режаларингиз бирин-сирин амалга оша бошлаганини ҳис этасиз. Жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингиз билан муносабатларда фақат романтикага суяниб қолманг. Рўзғор, ҳаёт ҳақида жиддий ўйлаб кўрадиган пайт етган. Буёғига бола-чақа қилишдек вазифа турибди. Ёлғиз бўлсангиз, шулар ҳақида чуқурроқ ўйлаб кўринг. Бизнес билан шуғулланадиганлар албатта бонусга эга бўлади. Рўза тутмаган бўлсангиз рўзадорларга хизмат қилинг.

БАЛИҚ (19. 02 — 20. 03)

Асабларни асрашингиз талаб этилади. Ўзингизни бу қадар қийноққа солиб арзимас нарсалар учун ҳам асабийлашаверсангиз, охири барибир яхшилик билан тугамайди. Кўнгилни кенг қилинг. Кенгга кенг дунё деб беҳуда айтишмаган. Миянгизни яхшироқ ишлата билсангиз, кечқурунга бориб кўнглингиздаги даромадни оласиз иншооллоҳ. Аммо азартли ўйинлардан воз кечишингиз тавсия қилинади.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ТAРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

9 апрел куни ўз зиммангиздаги вазифаларни астойдил бел боғлаган ҳолда адо этишга киришасиз. Ишдаги унум сизнинг худди шу ҳаракатларингиз ва интилишингиз билан боғлиқ бўлади. Оила қурмаганлар муҳаббатда эътиборни оширишлари керак. Aгар қаердадир бир инсон билан танишиб қолсангиз ва унга нисбатан юрагингиз жиз этса, мақсадга ўтишдан олдин бу инсоннинг қандайлиги билан қизиқинг. Уни яхшилаб ўрганинг.

ЧAЁН (24. 10 — 22. 11)

Гап молия ҳамда мартаба устида борадиган бўлса, тафаккурга суянишингиз керак бўлади. Бу масалаларда аниқлик жуда зарур. Шахсий ҳаётда жуфтингизни зинҳор танқид остига ола кўрманг. Орангизда жанжал келиб чиқиши мумкин. Хўжалик ва хусусий мулк билан боғлиқ муаммоларни бартараф этишда яратувчанлик, тезкорлик талаб этилади. Кечқурун тўғри овқатланишга эътибор қаратинг. Миянгизга ёмон хаёллар ўрлай бошласа, севимли хоббингиз билан вақт ўтказинг.

ЎҚОТAР (23. 11 — 21. 12)

9 апрелда ҳаётингизда, иш жойингизда содир бўладиган ҳар бир воқеа-ҳодисага кучли диққат ва эътибор билан ёндашишингиз керак. Худо сизга синовларни юборса, бардошли бўлинг. Фаолликни ҳам қўлдан берманг. Оилавий ҳаётингизда бугун ёрқин танаффуслар юзага келиши кутилади. Куннинг иккинчи ярмида рўзғордаги вазифангизни аъло даражада бажариш, уй олди-сотдиси ёки таъмири билан шуғулланиш имконига эга бўласиз.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

Бугун ортиқча гап-сўзларсиз, мунозараларсиз яшашга ҳаракат қилинг. Зиммангизга юкланган вазифани бажаринг ва тамом. Қолган нарсаларни кейинги кунларга қолдирсангиз ҳам зиён кўрмайсиз. Aқлий меҳнат кишилари бугун жисмоний меҳнат билан шуғулланувчиларга қараганда кўпроқ даромад кўришлари мумкин. Кечки пайт дўкон айланиб, айрим харидларни амалга оширинг. Лекин қимматбаҳо буюмларни сотиб олишингизга ҳали эрта эканини ҳам унутманг.

ҚОВҒA (21. 01 — 19. 02)

9 апрел куни эрталабданоқ рўзғор ташвишларига берилиб кетсангиз, асосий ишларни бажаришга кучингиз қолмаслиги мумкин. Шунинг учун ҳар бир ҳаракатни пухта режа асосида содир этишга ҳаракат қилинг. Оила қурмаган бўлсангиз, муҳаббатда ҳам ақлни ишлатган ҳолда иш кўринг. Ўзингизга бўлган ишонч, бардош бу масалада сизга катта ёрдам беради. Кечқурун айримлар яқин манзилга сафар қилади. Сафар сизга моддий манфаат олиб келади.

БAЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

Техник масалаларда истеъдодингизни барчага намойиш этиш пайти етди. Фақат бу ишни босқичма-босқич амалга оширинг. Бирданига ҳаракат бошласангиз, хатога йўл қўйишингиз мумкин. Заҳира пулингизни кўпайтирсангиз кўпайтиринг, лекин камайтирманг. Aёллар ва қизлар ташқи кўринишига алоҳида эътибор қаратишлари керак. Сочларни ўзингизга ёққан рангга бўянг, гардеробингизни янги кийим билан бойитинг.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ТАРОЗИ (23. 09 — 23. 10)

Эрталаб дўстларингиздан бири саволга кўмиши, жавоб талаб қила бошлаши мумкин. Жавобларингиз тайёр. Аммо жавоб берадиган кайфиятда бўлмаслигингиз мумкин. Бировларнинг муваффақиятини, ишини тан олишга одатланишингиз керакка ўхшайди. Шунда ҳаёт янада ёрқинроқ кечарди. Баъзи дўстларимиз куннинг иккинчи ярмида қариндошлар билан ади-бади айтишиб қолиши кутилмоқда. Айримлар кечқурунга бориб шамоллашдан безовта бўла бошлаши мумкин.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

8 апрелда кимлардир бош оғриғи, мигрендан азобланиш эҳтимоли бор. Ҳойнаҳой, кислород етишмаслигидан бўлса керак. Тоза ҳавода кўпроқ сайр қилинг, ўтиб кетади. Ўзингизга ўзингиз ташҳис қўйишга ошиқманг. Буни фақат врач амалга оширсин. Рўзғорингиздаги муаммоларни чўзиб ўтирмай, ўз вақтида адо этиб қўйишингиз тавсия қилинади. Уйни капитал таъмирдан чиқариш учун ҳам фурсат етди.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

Ижод, ўз-ўзингизни ҳар жиҳатдан тараққий эттира боришга оид машғулотларга кўпроқ эътибор қаратинг. Молия ва рўзғордаги муаммоларни бартараф этишда сиздан аниқлик талаб этилади. Ёлғизлар, севган инсонингизнинг қалбига йўл очувчи калит қўлингизда. Буёғига иложи борича унинг кўнглини олишга ҳаракат қилаверинг. Бахтингизни берсин!

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)

8 апрел куни дастлаб ташқи қиёфангиз, кийимларингизга эътибор қаратиб қўйсангиз ёмон бўлмасди. Максимал даражада яхшиланг. Бунинг учун барча имкониятлар мавжуд. Асосийси, хоҳиш бўлса бас. Бугун яқин қариндошлар билан ўзаро муносабатларингизда салбий ўзгаришлар кўзга ташланмайди. Улар сизни ҳайрон қолдириб, жами фикрларингизга бир овоздан қўшилишади.

ҚОВҒА (20. 01 — 18. 02)

Жами истеъдодингиз, жамиятдаги ўрнингизни бошқаларга кенг намойиш этишга уялманг. Чунки бу ҳақиқат. Ҳақиқатдан уялиш керак эмас. Муҳаббатда мустақиллик сари талпинманг. Барибир фойдаси йўқ. Агар жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингизни ҳақиқатан қаттиқ севсангиз, у билан бамаслаҳат қарорлар қабул қилинг. Кечқурун ижодкорлар қалбида илҳом парилари меҳмон бўлади.

БАЛИҚ (19. 02 — 20. 03)

8 апрел балиқ буржи вакилларига бир дунё ҳаашамат, қувонч ва бахт ҳадя этмоқчи. Бу туш эмас. Баҳорнинг ажойиб совғаси холос. Бу совғанинг заимирида муҳаббат ҳам, оқибат ҳам тенг ўрин олган. Аёллар ва қизларнинг терисида муаммо бўлса, бугун косметолог қабулига ёзилиб қўйишлари ҳам мақсадга мувофиқ бўлади. Баъзиларда гуллаётган дарахтларга аллергия бўлса, жуда эҳтиёт бўлишлари тавсия қилинади.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ТАРОЗИ (23. 09 — 23. 10)

Тарози буржи вакилларининг омади чопади. Омадингиз чопишидан ҳатто душманларингиз ҳам мамнун тортади. Мамнун тортмаган тақдирда ҳам хеч булмаса тан беради. Молиявий ютуқлар ҳам бугун фақат сизники. Фақат пулларингизни бўлар-бўлмасга сарфлашдан тийилсангиз бас. Куннинг иккинчи ярмида баъзи дўстларимиз жуфти ёки бўлғуси жуфти билан ади-бади айтишиб қолиши, оқибатда икки ўртада аразлар пайдо бўлиши мумкин. Эҳтиёт бўлинг.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

7 апрелда ниҳоят оғир юмушлардан бирини қийинчилик билан бўлса-да, якунига етказасиз. Даромад киссага тушади. Тадбиркор бўлсангиз, янги ҳамкорларга ўз муваффақиятларингизни, тажрибангизни кенг намойиш этишдан тийилманг. Кўриб қўйишсин. Қандай омадли инсон билан ҳамкорлик қилиш арафасида эканликларини билишсин. Айримлар кечқурунга бориб ҳавонинг авзойи бузилиши туфайлими, ўзини ёмон ҳис эта бошлаши мумкин.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

Агар эрталаб эътиборсизликка йўл қўйсангиз, ёки ҳисоб-китобда адашиб кетсангиз, бу хатоингиз кечга қадар татийди. Кечга қадар куйиб-ёнишдан тийила олмай хуноб бўласиз. Бугун иложи борича узоқроқ пиёда сайр қилиш, тоза ҳаводан нафас олиш фақат фойда беради. Жуда бўлмаганда ёлғизликда табиат қўйнига чиқиб кетинг. Айниқса, кўп асабийлашаётганлар депрессиядан сақланиш учун ёлғиз қолишлари тавсия этилади.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)

7 апрел куни вазият шундай бўладики, ишни ҳам, шахсий ҳаётни ҳам тубдан ўзгартириш пайига тушиб қоласиз. Лекин бу ўткинчи. Хотиржам тортишга ҳаракат қилинг. Кимнингдир қўпол муносабатини деб бу қадар туб бурилиш ясаш ярамайди. Ҳаётингизда ҳали жуда кўп ёқимли лаҳзалар пайдо бўлади. Ёлғизлардан кимларнидир кечқурун романтик учрашувга таклиф қилишади.

ҚОВҒА (20. 01 — 18. 02)

Бугун оқ ва қорани бир-бирига қориштириб юбормаслигингиз тавсия этилади. Бунинг натижасида ўзингизга ортиқча муаммо орттириб оласиз холос. Агар жисмоний ҳолатингиз талаб даражасида кечмаса, қўрқманг. Саломатлигингиз бугун панд бермайди. Чарчагансиз холос. Витаминлар ичинг, бассейнда чўмилинг, кўпроқ тоза ҳавода сайр қилинг. Бугун компьютер қаршисида узоқ ўтириб қолишдан, телефон орқали узоқ гаплашишдан сақланинг.

БАЛИҚ (19. 02 — 20. 03)

7 апрелда кимларнингдир юзига тик боқиб ҳақиқатни айтишга шайлана бошлайсиз. Агар сизни кимлар кўра олмаётганидан хабар топган бўлсангиз, юзига ҳақиқатни айтишингиз жуда тўғри иш бўлади. Шахсий бизнесига эгаларнинг даромадлари бугун бир неча ҳисса ортиши кутилмоқда. Аллакимлар инқирозга юз тутишингиз мумкинлигини айтиб юрагингизга ваҳима солган бўлса, уларга муваффақиятларингизни очиқ намойиш этинг.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ТАРОЗИ (23. 09 — 23. 10)

6 апрелда ҳам ажойиб, ҳам ғалатомуз воқеаларга гувоҳлик қиласиз. Барчаси худди овозсиз фильмдагидек сокин кечади. Бу иллюзияни ҳам эслатиб юбориши мумкин. Муҳаббатда оилалилардан жуфтига нисбатан кучлироқ эътибор талаб қилинади. Агар эътибор деган сўзни унутиб қўяёзган чиқсангиз, дарҳол уни ортга қайтаринг. Кечқурун ҳам вақтингизни жуфтингизга бағишланг. Ширин суҳбатлар қуринг, тоза ҳавода бирга сайр қилинг, имкон бўлса, кинога тушинг.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

Бугунингиз ғалабалар кунига айланади. Нафақат ишда, балки муҳаббатда ҳам буюк ғалабаларни қўлга киритасиз. Айниқса, муҳаббатда ёрқин танаффуслар кутилаётганини унутманг. Айнан бугун яқин инсонингизнинг ишончини қозониш буюк давлат эканини англаб етасиз. Моддий аҳволингиз ҳақида кўпроқ қайғуринг. Агар кимгадир пул қарз бера олмасангиз, ташвиш чекманг. Ҳозир ўзингиз ҳам моддий жиҳатдан юксакларга парвоз қила олмайсиз.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

6 апрел куни сизни бир томондан ҳамкасблар, иккинчи томондан оила аъзоларингиз хурсанд этишади. Янгиликлар жуда кўп бўлади. Ғоялар эса янада кўпроқ. Ҳамкасблар билан янги ғояларингизни ўртоқлашаверинг. Бу фақат фойда беради. Фақат ора-сирада ўтмишдаги айрим қайғули лаҳзалар ёдингизга тушиб кайфиятингизни бузиш пайига тушиши мумкин. Калорияси кўп таомлардан воз кеча туринг. Озгина вазн ташламасангиз бўлмайди.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)

Бугун ақлий меҳнат кишиларига анча оғир бўлади. Иш, зўриқишларнинг чеки йўқдек. Лекин бекорчиликда чалқанча тушганча шифтга тикилиб ётгандан кўра тер тўкиб ишлаган маъқул. Тадбиркор бўлсангиз, бугун обрўли шахслар билан музокаралар олиб боришингизга тўғри келади. Заҳира пулингизга пул қўшишни унутманг. Кечқурун айримларникига меҳмонлар ташриф буюриши кутилади.

ҚОВҒА (20. 01 — 18. 02)

6 апрелда ёқимли лаҳзаларни фойдали ишлар билан аралаштира олсангиз, фақат ютасиз. Бугунги кун сиз учун сердаромад кечади. Каттароқ сумкани тайёрлайверинг. Мабодо пластик карточкага ўтказиш зарур бўлса, у ҳолда сумканинг кераги қолмайди. Аёллар ва қизлар кечки пайт гўзаллик салонига мўралаб қўйишни ҳам унутмасинлар. Муҳаббатда жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингизни ёмон кўзлардан эҳтиёт қилинг. Оллоҳ сизга ёр бўлсин!

БАЛИҚ (19. 02 — 20. 03)

Ҳаётингизда, атрофингизда содир бўладиган ҳодисалар кулгингизни қистатишдан тийилмаслиги тайин. Фақат секинроқ кулинг. Тағин кулгингизга кўз тегиб қолмасин. Айниқса, иши юришмаётган ҳасадгўйлар кулганларни кўра олишмайди. Кун мобайнида жисмоний зўриқишлардан қочинг. Иш жойингизда лавозимингиз юқорилаши кутилади. Имкониятни қўлдан берманг. Моддий аҳволингизни яхшилаш учун қўшимча даромадли иш топишингизга тўғри келади.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

Бу ўйинда Дилфуза хоним ғолиб бўлдилар.

Қолганларга ҳам рахмат

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

Қалб билан ёлғиз қолганда тарона ёнингга келади.

Гўзал тарона.

Севги хақида бўлса юборинглар 👇

@acroc

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Бугун ташлайдиган ҳар бир қадамингизни ҳушёрлик билан босинг ва айтадиган сўзингизни эҳтиёткорлик билан тилингизга кўчиринг. Агар атрофингиздагиларнинг қайсидир бири билан жанжаллашиб қолсангиз, у одам бир умрга сиз билан тиллашмай қўяди. Рўзғордаги жиҳозларга нисбатан ҳам эҳтиёткорлик билан муносабат юритинг. Қайсидир жиҳознинг бузилиши, ўғирланиши ва майда кўнгилсизликлар юзага келиш хавфи бор. Моддий аҳволингизни яхшилаш учун оладиган маошингиз етмаётган бўлса, қўшимча иш топинг.

БУЗОҚ (21. 04 — 20. 05)

5 апрел куни шу пайтгача йўл қўйган хатоларингизга қайта назар ташласангиз, кейинчалик уни такрорламаслигингиз кафолатланади. Одамлар билан сермулозаматликка асосланган ҳолда муносабат юритинг. Оилалилардан кимдир жуфти билан жанжаллашиб қолиш эҳтимоли бор. Аммо жанжал узоқ чўзилмайди. Яқинларингиз ўртага олиб яраштириб қўйишади. Спиртли ичимликлар ичишдан, зиёфатлардан сақланинг. Омад сизга ёр бўлсин!

ЭГИЗАКЛАР (21. 05 — 21. 06)

Ёлғизларга бугун куннинг биринчи ярмида эҳтиёт бўлишлари суралади. Жароҳат олиш хавфи бор, бу воқеа дам олиш учун табиат қўйнига йўл олган пайтингиз юз бериши мумкин. Иш жараёнида дам олиш соатлари ҳақида унутиб қўйманг. Ҳар ҳолда сиз Геракл эмассиз. Кечқурун тадбиркорларни молиявий масаладаги келишувлар кутиб туради. Оллоҳ сизга ёр бўлсин!

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 22. 07)

5 апрелда танлаш имкониятларингиз ҳар жабҳада бисёр бўлади. Йўлингиз очиқ, ёқимли инсонлар даврасида бўласиз. Иш юзасидан таклифлар, олқишларнинг кети узилмайди. Ҳамфикр қидириб овора ҳам бўлмайсиз. Уларнинг ўзи сизни қидириб келади. Ифторлик вақтида шўр, аччиқ ва ёғли таомлардан воз кечинг. Бу саломатлигингиз учун фақат фойда беради. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилиб, ухлашдан олдин сут ичинг. Шунда тушларингиз ёрқин кечади.

АРСЛОН (23. 07 — 23. 08)

Ҳаётингизни эртакка ўхшатса арзийди. Ниманидир орзулаб улгурмасингиздан қаршингизда муҳайё бўлади. Тунда ухлаб кўрган тушларингизни уйғонганданоқ унутишга ҳаракат қилинг. Иш юзасидан янги лойиҳалар ўйлаб топганлар шошилмасликлари тавсия этилади. Олдин ишхонангиздаги раҳбарлар билан маслаҳатлашишингиз керак. Ўнлаб ҳамкасблар орасидан раҳбарлар хизмат сафарига юбориш учун сизни танлайди. Омадингизни берсин!

ПАРИЗОД (24. 08 — 22. 09)

5 апрел куни қўлингизга катта пул келиб тушиши кутилмоқда. Ҳатто, бироз довдираб ҳам қоласиз. Шунча пулни нимага сарфлашни билмай ҳайрон бўласиз. Билингки, уларнинг ўз жойи бор. Ярмисини қарзларни қайтариш учун ажратасиз. Қолган қисми эса оила эҳтиёжлари учун сарфланади. Мана сизга пул ишлатиш. Сурункали хасталикка йўлиққанлар ҳаво ўзгариши туфайли безовталанишлари мумкин. Артериал қон босимингиз сакраши эҳтимолга яқин.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

4 апрел таъмирлар ва рўзғордаги муаммоларни бартараф этиш кунига айланади. Аксига олгандек, рўзғорингизда энг керакли жиҳозлар бузилиб қолган бўлиб чиқади. Дўстларингиздан бири билан орангизда муаммо келиб чиқади. Шу нарса режалар ўзгаришига сабабчи бўлади. Асосий ишларни катта тезликда бажаришга ҳаракат қилинг. Токи шахсий ишларга ҳам вақт қолсин. Кечқурунга яқин молиявий масалада бадавлат танишлардан бири ёрдам қўлини чўзади.

БУЗОҚ (21. 04 — 20. 05)

Бугун ҳамкасбларингиз орасидан қайсидир бири асабингизга тега бошлаши кутилади. Бу муаммони сукут ёрдамида бартараф этиб бўлмайди. Аввал яхшиликча тушунтирасиз. Тушунмаса амалий ишга ўтасиз. Шаънингизни ҳимоя қилинг. Жамиятда ўзини қандай тутиш кераклигини бошқаларга кўрсатиб қўясиз. Сиз бажарадиган айрим лойиҳалар учун ижодий ёндашув талаб этилади. Бу нарса сизда керагидан ҳам кўпроқ. Ишга солинг. Шу нарса сизга кўзланган даромадни ҳадя эта олади.

ЭГИЗАКЛАР (21. 05 — 21. 06)

4 апрелда сизга осон кечмайди. Эрталабдан руҳан ва жисман тайёр бўлишингиз керак. Раҳбарлар зиммангизга юклаган вазифаларни тартиб билан адо этинг. Охир оқибат албатта мамнун тортасиз. Меҳнатингиз мевасини кўрасиз. Жуфтингиз билан орангизда ҳеч қурса ярим метр масофа мавжуд бўлиши лозимлигига эътибор қаратинг. Шунда бир-бирингизни яхшироқ тушуна бошлайсиз. Фикрлар бир жойдан чиқа бошлайди. Саломатликни асранг. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 22. 07)

Бугун қисқичбақа буржи остида таваллуд топганлар жуда эҳтиёткорлик билан ҳаракатлар содир этишади. Бу ижобий натижа бермай қолмайди албатта. Ҳатто, энг мураккаб муаммолар ҳам сизга бўйин эгишдан бўлак чора топа олмайди. Ишда, шахсий ҳаётда ички заҳираларни тартиб билан сарфланг. Акс ҳолда боши берк кўчага кириб қолишингиз ҳеч гап эмас. Шахсий ҳаётда яқинларингизга нисбатан тажовузкор бўлманг. Бу яхшиликка олиб келмайди. Кимлардир саёҳатга чиқишни мўлжаллаган бўлса, ҳозир мавриди эмас.

АРСЛОН (23. 07 — 23. 08)

4 апрел куни қалбингизда аланга олган оловга мой сепиш ниятида бўлганларга жуда қийин бўлади. Сиз жаҳл отига минасиз-у, ўша кимсанинг тепасида ҳозир бўласиз. Жуфтингиз билан ҳам муносабатларингиз ижобий кечмаслиги кутилмоқда. Бир йўлини топиб вазиятни юмшатишга ҳаракат қилинг. Жисмоний зўриқишларга эрк берманг. Саломатлигингизни асранг. Санъат соҳасида тер тўкадиганларнинг миясига бугун кечқурун ажойиб бир ғоя қуйилиб келади. Омад сизга ёр бўлсин!

ПАРИЗОД (24. 08 — 22. 09)

Паризод буржи вакиллари бугун иш бажаришда миқдорга эмас, сифатга эътибор қаратишади. Раҳбарларга бу қарорингиз маъқул тушади албатта. Аммо улар режани бажаришни ҳам талаб қила бошлашади. Шундан кейин сиз ҳам бошқалар каби сифат эмас, сонга эътибор қаратишга мажбур бўласиз. Муҳаббатда иллюзиядан қочинг. Ҳар бир ҳодисага реал назар билан боқинг. Шу йўл билан жуфтингизга янада яқинроқ тура оласиз. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Бугун арзимас ёқимли лаҳзадан ҳам улкан лаззатлар олишга ҳаракат қилинг. Ундай лаҳзалар эса кўп бўлади. Миянгизга ўрлайдиган бўлар-бўлмас хайёлларни нари ҳайданг ва келажакка назар ташланг. Молия, шахсий ҳаётда қатъиятлилик, қайсарлик кабилар кўнгилсиз вазиятлар юзага келишига сабаб бўлиши ҳеч гап эмас. Пул масаласида таваккалчиликка йўл қўйишдан, олис сафарга отланишдан сақланинг. Кечқурун албатта тоза ҳаво сайрига чиқинг.

БУЗОҚ (21. 04 — 20. 05)

3 апрел куни тадбиркорларни йирик келишувлар кутади. Бунинг учун эрта уйғонинг, худодан астойдил сўранг, ўзингизни муваффақиятли лаҳзаларга руҳан тайёрлаб олинг. Молиявий масалада муваффақиятлар нақд бўлиб турибди. Кун давомида оилавий, рўзғор билан боғлиқ режалар фавқулодда ўзгариб кетиши мумкин. Бу қариндошларингиз босими остида кузатилиши эҳтимолдан холи эмас. Саломатликни асранг. Тўғри овқатланинг. Суйган инсонингизни эҳтиётланг.

ЭГИЗАКЛАР (21. 05 — 21. 06)

Агар оилавий бюджетингиз меъёрий ҳолатда сақланиб қолишини хоҳласангиз, бу масалага қайтмай турганингиз маъқул. Турган нарсалар ўша ерда тура турсин. Муҳим ҳужжатларга имзо қўйиш ёки уларни расмийлаштиришга тўғри келса, жуда эҳтиёткор бўлинг. Жуфтингиз билан муносабатларингиз совуқлашган бўлса, буни ҳаёт деб қўйибди. Бугун уришганлар эртага албатта ярашиши лозим. Шунинг учун керак бўлса ён ҳам берасиз-да. Тўғри эмасми?

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 22. 07)

3 апрелда белни маҳкам бойланг-у, астойдил ишга киришинг. Йирик харидларни амалга оширган бўлсангиз, ёки бировларга катта пул қарз берган бўлсангиз, киссангиз бўшаб қолгани аниқ. Демак, у пулларни жойига қўйишингиз керак. Агар ишхонангиздагиларнинг диққат марказида бўлишни истасангиз, янги ғоялар ўйлаб топинг. Шундай ғояларни ўйлаб топингки, ҳамкасбларнинг оғзи очилиб қолсин ва ёрдамга шошилсин. Кечқурун хонадонингизга чақирилмаган меҳмонлар ташриф буюриши кутилади.

АРСЛОН (23. 07 — 23. 08)

Агар барча ишларни қойиллатиб адо этишга улгурган бўлсангиз, чуқур нафас олган кўйи дам олсангиз ҳам ярашади. Лекин дам олишни дўстлар даврасида амалга оширинг. Кинога тушинг, бассейнда чўмилинг. Уёғи хоҳишга боғлиқ. Ҳаммомда парланиб олиш ҳам зиён қилмайди. Ишингиз юзасидан билим ва тажрибангиз кам эканини тан олсангиз, малака оширишни бошлашингиз лозим. Кечқурун енгил ҳазм бўлувчи таомлар истеъмоли билан чекланишингиз тавсия этилади.

ПАРИЗОД (24. 08 — 22. 09)

3 апрел куни ҳар бир лаҳзангиз қизиқарли ва қувноқликда кечади. Энг ёрқин ҳодисаларнинг марказида бўлишингиз ҳақиқатга яқин. Башарти шахсий ҳаётда айрим муваффақиятсизликлар кўзга ташланса, буни хотиржамликда қабул қилинг. Ҳойнаҳой, тақдир сиз учун ажойиб бир кутилмаган совғани ҳозирламоқдаки, уни синовлар ёрдамида сизга ҳадя этиши мумкин. Ҳар бир ишга ўзингизга қаттиқ ишонган ҳолда қўл уринг. Сурункали хасталикка чалинган бўлсангиз, муолажалар, профилактикани, ўзингизни эҳтиёт қилишни унутманг.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

2 апрел куни илгаригига нисбатан икки ҳисса кўпроқ иш бажаришингизга тўғри келади. Худди шу нарса мартабангиз ошишини таъминлаб беради. Лекин иш бажариш жараёнида куч ва имкониятларингизни албатта ҳисоб-китоб қилинг. Куннинг иккинчи ярмида суюкли инсонингиз сизга ёқмайдиган ҳаракатлардан бирини содир этиши мумкин. Аммо аччиқланманг. Ҳаётда нималар бўлмайди. У билан мулоқотлар сонини кўпайтиринг. Бу муносабатлар мустаҳкамлигини таъминлайди.

БУЗОҚ (21. 04 — 20. 05)

Бугун биринчи навбатда сергакликни кучайтирадиган кунингиз. Шахсий ҳаётда масъулиятни ҳам кучайтиришингизга тўғри келади. Ёлғиз бўлсангиз, муносабатлар ҳақида кўп гапирманг. Бунинг ўрнига муносабатлар мустаҳкам бўлишини таъминлашга ҳаракат қилинг. Кечқурун баъзиларга қўшимча даромад келтирувчи иш таклиф этишади. Албатта рози бўлинг. Пул ҳеч қачон ортиқчалик қилмайди. Саломатлигингиз ҳақида алоҳида қайғуринг. Баҳор фаслида вирус юқтиришдан сақланинг.

ЭГИЗАКЛАР (21. 05 — 21. 06)

2 апрелда ҳам ишда, ҳам шахсий ҳаётда етакчиликни ўз қўлингизга олишингиз керак бўлади. Шунинг баҳонасида авторитетингиз мустаҳкам тортади. Кўпчиликнинг асаблари айнан бугун таранг тортиши мумкин. Бу ҳолат кўп жабҳаларда сизга панд беради. Эмоцияни жиловлаш пайига тушинг. Оилалилар кечки пайт фарзандларининг яхши ишларидан хабар топишади ва албатта сиз хурсанд бўласиз. Кечқурун албатта тоза ҳаво сайрига чиқинг.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 22. 07)

Бугун имкон доирасида табиат қўйнига чиқиб дам олишингиз тавсия этилади. Саломатлигингиз жойида эмас. Иммунитетни кўтариб олишингиз керак. Оғир юк кўтарманг. Ҳатто, озиқ-овқат маҳсулоти бўлса ҳам бошқалар кўтараверсин. Фақат сиз эмас. Турли тадбирларга боришдан ҳам сақланинг. Улар жисмоний ҳолатингизга салбий таъсир ўтказиб қўйиши мумкин. Кечқурун одатга кўра тоза ҳаво сайрига чиқинг. Кўпроқ вақт тоза ҳавода сайр қилиб юринг. Муҳаббатда ёлғизларнинг омади чопмайдиган бўлиб турибди.

АРСЛОН (23. 07 — 23. 08)

2 апрел куни атрофингиздагилар, воқеа-ҳодисалар, манзараларнинг барчаси сизга эркинликни раво кўрмаётгандек туюла бошлайди. Ўзингизни худди зиндондагидек оғир ҳис эта бошлайсиз. Аслида эса ундай эмас. Эркинлик ўз қўлингизда. Молиявий муаммоларни бартараф этиш бугун оғир кечиши мумкин. Лекин бировлардан қарз олишни хаёлингизга ҳам келтирманг. Оила қурмаганларнинг айримлари яқинда суюклиси билан муносабатларга шошма-шошарлик туфайли нуқта қўйган бўлса, бугун кечки пайт бу хатони тўғрилаш учун имкон туғилади.

ПАРИЗОД (24. 08 — 22. 09)

Бугун паризод буржи вакилларининг пичоғи деярли мой устида бўлади. Режаларнинг ярмиси тушгача етмай ижобий ҳал бўлади. Нафақат ишда, балки муносабатларда ҳам масалага ижодий ёндашишингиз фақат фойда беради. Куннинг иккинчи ярмида яқинларингизга муаммоларини бартараф этишда ёрдамингиз зарур бўлади. Кредит олишни мўлжаллаётган бўлсангиз, бу ишни мутахассис иштирокисиз амалга оширманг. Акс ҳолда катта йўқотишларга юз тутасиз.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

1 апрел куни яқинларингиз билан бузилган муносабатларни қайта тиклаш учун қўполроқ айтганда, оғир артиллерияни ишга солишингиз керак. Агар педагогик қобилиятингиз бўлса, артиллерия шарт эмас. Ҳамкасбларингиз орасидан сизни танқид остига оладигани топилиши мумкин. Бу раҳбарлар танқидидан ҳам бешбаттар чиқиши эҳтимолдан холи эмас. Бугун алдов йўли билан кун ўтказадиганлар билсин, агар тўғри йўлга тушиб олишмаса, жуда бир ёқимсиз вазиятга тушиб қолишади.

БУЗОҚ (21. 04 — 20. 05)

Бугун бузоқ буржи остида таваллуд топганларнинг айримлари лотереядан катта пул ютуғини ютиб олиши мумкин. Суюкли инсонингиз билан муносабатларда тезобликка йўл қўйсангиз, билингки, бу муносабатларнинг муносабатлиги қолмайди. Жуда афсусда қоласиз. Чунки у сизнинг барча сирларингизни билади. Ўзингизни оқлашга бир оғиз гап топа олмай афсусда қоласиз-а. Кечқурун эски қадрдонлардан бири бир нечта хабарлар етказиши кутилади. Тоза ҳавода сайр қилишни ҳам унутманг.

ЭГИЗАКЛАР (21. 05 — 21. 06)

1 апрелда иши ҳисоб-китоб билан боғлиқ инсонлар жуда эҳтиёт бўлишлари талаб этилади. Текширувчилар пайдо бўлиши мумкин. Сергак туринг. Профессионал касбингиз билан боғлиқ ишларни бажаришда хаёлпарастликка йўл қўйманг. Кўнгилсиз вазиятга тушиб қолишингиз эҳтимоли бор. Ҳамкасблардан бири билан бўлиб ўтадиган суҳбат тажовузкорлик руҳида кечиши мумкин. Ҳушёр бўлинг. Рўзғордаги муаммоларни устаси ёрдамидагина бартараф этинг. Кечқурун хонадонингизга меҳмонлар ташриф буюриши мумкин.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 22. 07)

Бугун эрталабдан иллюзия етовида қолишдан сақланишингиз керак. Барибир омадингиз чопмайди. Романтика сизга фойда бермайди. Туйғуларга асир бўлишдан сақланинг. Қариндошлар бажарилиши мумкин бўлмаган ишларни сиздан талаб қилишади. Уларга тушунтиришингизга тўғри келади. Молиявий аҳволингиз ўзингизнинг ҳаракатингизга боғлиқ бўлади. Таътилга чиқишни истасангиз, ўз ҳисобингиздан чиқманг. Харажатларга зеб беришни хаёлингизга ҳам келтирманг.

АРСЛОН (23. 07 — 23. 08)

1 апрел куни ишлар оғир бўлса-ю, қўрқиб кетсангиз, ўзингизга зиён қиласиз. Билинг, ишнинг енгили бўлмайди. Бахтга, омадга, даромадга осонлик билан етиб бўлмайди. Агар фаолиятингизни кенгайтириш ниятида бўлсангиз, ўқиб-ўрганишга эътибор қаратишингиз лозим бўлади. Ақлни ишлатган ҳолда иш тутсангиз, даромадингиз ҳам орта боради. Баҳор ҳавоси шахсий ҳаётингизга ҳам таъсир кўрсатиши мумкин. Кечқурун оиласизлардан кимларнидир романтик учрашувга таклиф қилишлари кутилмоқда.

ПАРИЗОД (24. 08 — 22. 09)

Бугун ҳазил-мутойиба куни. Шуни унутманг. Кунингиз алданишлар, ҳазил-ҳузуллардан мосуво кечмаслиги тайин. Шунга тайёр туринг. Ишхонангиздаги раҳбарларни асло танқид остига ола кўрманг. Нақ балога қоласиз-а. Энди-энди шахсий бизнесга қўл урганлар, ёки яқинда тадбиркорлик билан шуғуллана бошлаганлар рақобатчилар балосидан ўзларини асрашлари сўралади. Улар имкон топишса, сизни икки ямлаб бир ютишга тайёр туришади.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

31 март куни ҳали кўп вақт бирга ишлашингиз тўғри келадиганлар билан янада яхшироқ тил топишишга ҳаракат қилинг. Агар аксини қилсангиз, ишларингизга путур етади. Дўстларингиздан бири билан бўлиб ўтадиган суҳбат қимматли вақтингизни олиши мумкин. Бу суҳбатда ҳеч қандай мазмун йўқ. Яхшиси ундан ўзингизни ола қочинг. Топадиган пулларни заҳирага қўшаверинг. Яқинда асқотади. Кун давомида кўпроқ витаминга бой мевалар истеъмолига эътибор қаратинг.

БУЗОҚ (21. 04 — 20. 05)

Эрталабдан истакларингизга қарши бора бошлашингиз кузатилиши мумкин. Аммо бу йўлдан дарҳол қайтишингиз керак. Ишларингизни хотиржамликда, мустақил адо этиш пайида бўлинг. Куннинг иккинчи ярмида қариндошлардан бири сиз билан боғлиқ бир хабарни етказиши кутилади. Негадир шу хабарни эшитганингиздан кейин саломатлигингиз ҳақида қаттиқроқ қайғура бошлайсиз. Тиббий кўрикдан ўтиш ҳам сира зиён етказмайди. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

ЭГИЗАКЛАР (21. 05 — 21. 06)

31 мартда иш бошлашга қийналасиз. Дангасалик забтига ола бошлайдими, бўшашиб, ўрнингиздан қўзғалгингиз келмайди. Бундай лаҳзаларда кофе ичишингиз керак. Дарров сергак торттиради. Ақлий меҳнат кишилари организмни зўриқтиришдан сақланишлари керак. Бугун саёҳатга отланадиганлар, виза расмийлаштиришни хоҳловчилар ва романтик учрашувга чиқадиганлар муваффақиятсизликка учрайди. Бу амалларни кейинга қолдиришингизга тўғри келади. Дам олинг. Эмоциявий ҳолатингиз шунда жойига тушади.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 22. 07)

Бугун куннинг биринчи ярмида ўзгаларга ҳар жиҳатдан ёрдам кўрсатишингиз кутилмоқда. Бу машғулот ўзингизга ҳам ёқиб тушади. Чор тарафдан олқишлар, мақтовлар, миннатдорчиликлар ёғилади. Энди бизнесга қўл урганлар куннинг иккинчи ярмида янги келишувга имзо қўйишлари мумкин. Бу сиз учун жуда муҳим. Бўшашманг. Агар юрагингизда шубҳа уйғонса, ҳуқуқшунос билан маслаҳатлашинг. Саломатликнинг қадрига етинг. Вирус юқтиришдан сақланинг.

АРСЛОН (23. 07 — 23. 08)

31 март куни саломатлигингиз, жисмоний ҳолатингиз аъло даражада бўлади. Ишлаб чарчамайсиз. Яна ва яна иш сўрайверасиз, сўрайверасиз. Раҳбарлар ҳам ҳайратдан ёқа ушлайди. Аммо билинг, бу ҳайратнинг замирида мукофот пули, рағбатлар ётади. Сизнинг кўмагингиз натижасида дўстлардан, синфдошлардан ва қўшнилардан бири муаммосини ижобий ҳал этиб олади. Оила қурмаганлар кечқурун романтик учрашувга чиқишлари зарурлигини унутиб қўймасинлар.

ПАРИЗОД (24. 08 — 22. 09)

Бугун эрталаб уйқудан уйғонгач, югуриш ва кетидан совуқ сувда чўмилиш лозимлигини унутманг. Бу соғлиғингиз учун жуда фойдали. Шундай экан, режимни бузманг. Бузишни хаёлингизга ҳам келтирманг. Шахсий ҳаётда жуфтингиз билан орангиздаги муносабатларга унинг қайсарлиги путур етказиши мумкин. Очиқчасига гаплашиб олишингиз керакка ўхшайди. Сурункали хасталикка йўлиққанлар, кексалар вирус юқтиришдан нари бўлишлари сўралади.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

https://www.youtube.com/watch?v=ff_AmRhOLuo&t=111s

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Эрталаб вақтли туришингиз ва ишга бел боғлашингиз лозим. Кечаги кундан қолган ишларни биринчи навбатда адо этмасангиз, моддий аҳволингиз аянчли ҳолатга тушиб қолиши ҳеч гап эмас. Умуман айтганда, сизда куч ҳам, имконият ҳам етарли. Ҳар қандай мушкул вазифаларни ҳам уддалай оласиз. Кун давомида телефон орқали ҳамкасблардан бири асабингизга тегадиган гапларни гапиравериб хит қилиши мумкин. Аммо сир бой берманг. Ўзингизни атайин ундан юқорироқ қўйган бўлинг. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг.

БУЗОҚ (21. 04 — 20. 05)

30 март куни зиммангизда анча мушкул бир вазифа туради. Бир ойлик оилавий бюджетни қойиллатиб ҳисоблаб чиқшингиз керак. Ҳисоб-китоб ниҳоятда аниқ бўлиши зарур. Бугун пул масаласида қийналмайсиз. Лекин барибир тежамкор бўлсангиз, зиён қилмайди. Сафарга, саёҳатга чиқишингиз тавсия этилмайди. Кечқурун севимли китобингиз билан тиллашишингиз фойдалироқ. Турли учрашувлар, спорт машғулотлари бугун сизга позитив ҳадя этмайди.

ЭГИЗАКЛАР (21. 05 — 21. 06)

Эгизаклар буржи остида таваллуд топганлар эрталабданоқ уй йиғиштириш, жиҳозлар жойини ўзгартириш билан банд бўлади. Худди байрамга ҳозирлик кўраётгандек шошиласиз. Бугунги кун сизга кутилмаган ҳодисаларни, тақдирингизни ўзгартириш қувватига эга учрашувларни ҳадя этади. Ақлингиз етмайдиган ишларга қўл урмаганингиз маъқул. Барибир фойда кўрмайсиз. Кечқурун овқатланишга эътибор билан ёндашинг. Бугун бировларни ранжита кўрманг.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 22. 07)

30 мартда руҳан ўсиш ҳаракатига тушишингиз талаб этилади. Нуқсонларингиз бўлса, уларни йўқ қилишга уриниб кўринг. Шунда атрфодагиларнинг сизга бўлган ишончи, ҳурмати ортади. Лекин бу йўлда қасам ичманг. Гуноҳ бўлади. Ўзгаларнинг оғирини енгил қилинг. Савобга эга бўлинг. Афсуски, бугун молиявий аҳволингиз ҳавас қиладиган даражада кечмайди. Пулларингиз мақсадсиз сарф бўлишга юз тутиши мумкин. Сергак тортинг. Кечқурун ёлғиз қолиб эртанги кун ҳақида режалар тузинг.

АРСЛОН (23. 07 — 23. 08)

Бугунги кунингиз тинчлик, хотиржамлик, аҳилликда ўтиши кутилмоқда. Яқинларингиз, танишларингиз билан бир-бирингизнинг шаънингизга тегадиган ҳақоратлар ёғдиришдан тийилинг. Иш жойингиздаги мартабангиз юқорилаши учун астойдил ҳаракат бошланг. Астойдилликдан бўлак йўл билан эзгу мақсадларга ета олмайсиз. Бир дақиқа ҳам бўшашманг. Тўхтаманг. Олға босишда давом этинг. Куннинг иккинчи ярмида уй учун деб қилинадиган харидлар муваффақиятли кечади.

ПАРИЗОД (24. 08 — 22. 09)

30 март куни оила аъзоларингиз қуршовида вақт ўтказишингиз кутилади. Бугун сизга жисмоний меҳнат ҳар тарафлама ёрдам беради. Фойдали кечади. Жисмоний меҳнат хунук ва ваҳималари хаёлларни ҳам миянгиздан сиқиб чиқаради. Ваҳоланки, унақанги хаёллар миянгизда жуда кўпайиб кетган. Ижодкорларнинг айримларига бугун куннинг иккинчи ярмида охирги ижод маҳсулини кўпчиликка кенг намойиш этиш имконияти туғилади. Сурункали хасталикка чалинганлар, ёши улуғларга вирус юқтириб олишдан сақланиш тавсия қилинади.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

29 март куни асосий қиладиган ишларингиздан бири жисмоний ҳолатингизни назорат қилишдан иборат бўлади. Асосийси, ҳеч ким бу ҳолатга салбий ўзгартиш кирита олмайди. Тўғри, сизни кўра олмайдиганлар керагича чираниб кўради. Аммо уддасидан чиқа олмайди. Кун давомида қон босимингиз сакраш эҳтимоли бор. Шунинг учун кўпроқ ётиб дам олишингиз тавсия этилади. Сафарга чиқиш ва тадбиркор бўлсангиз, келишувлардан бугунча воз кечинг.

БУЗОҚ (21. 04 — 20. 05)

Бугун ҳамма сизга ўз ички сирларини айтгиси келавериб чарчатиши мумкин. Бу яхшиликка. Демак, улар сизга ишонаркан. Атрофингизда анчагина нотаниш одамлар пайдо бўлиши мумкин. Эҳтиёт бўлинг. Улар орасида ўғриси ҳам, тўғриси ҳам бўлиши мумкин. Агар яқинда мўмайгина мукофот пули олган бўлсангиз, бу ҳақда бировга гуллай кўрманг. Кечқурун албатта тоза ҳавода сайр қилинг. Овқатланиш режимига қатъий амал қилинг.

ЭГИЗАКЛАР (21. 05 — 21. 06)

29 мартда эмоциянгизни шундай яширингки, кейин ўзингиз ҳам топа олмайдиган бўлинг. Шуниси дуруст. Ҳар хил бўлар-бўлмас жанжаллардан нари бўласиз. Тадбиркорларга ҳали яхши таниш бўлмаганлар шерикчилик таклиф этиши мумкин. Бу масалани атрофлича мулоҳаза қилмай туриб қўл уриш яхши эмас. Шахсий ҳаёт билан шуғулланишни бир неча кун ортга суриб туринг. Айниқса ёлғизлар учрашувни ҳам четга суришлари керак. Бошқа муҳим ишларингиз кўп бўлади. Кечқурун оилалилар ёқимли хабар эшитишлари мумкин.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 22. 07)

Бугун қўлингиз ҳам, кўнглингиз ҳам фақат иш билан банд бўлмоғи лозим. Чунки молиявий аҳволингизни яхшилаб олмасангиз бўлмайди. Ҳамкасблардан бири анчадан бери сизга юқоридан туриб муносабат юритишга ўрганган. Уни жойига ўтқазиб қўймасангиз бўлмайди. Рамазон ойида савобли ишларни кўпроқ қилинг, рўзани бузадиган хар қандай шубҳали амаллар эхтиёт бўлинг.

АРСЛОН (23. 07 — 23. 08)

29 март сиз учун ақлни пешлаш, эскитдан қолиб кетган муаммоларни бартараф этиш ва яқинларингизга меҳр-оқибат кўрсатиш кунига айланиши зарур. Буларнинг барчаси сизга дунёни борича кўришда катта ёрдам беради. Кечқурун рўзғордаги муаммоларни яқинларингиз билан бирга ижобий ҳал этиш ҳаракатига тушинг. Агар яқинларингиз сизга танбеҳ беришса, ранжиманг. Дўст ачитиб гапиради. Кечқурун сафарга чиқиш деган хаёлни миянгиздан буткул ўчириб ташланг.

ПАРИЗОД (24. 08 — 22. 09)

Эрталабдан кўзингизга ҳамма шубҳали кўринавериб хит қилади. Уйдан ташқарига чиқмай, ўтириб оласиз. Аммо бу тахлит ўтираверсангиз, ишни ким қилади? Мартабани, керак бўлса лавозимни оширишингиз керак. Севишган, оила қурмаганларнинг елкасига қайноқ қуёш нури тушади. Бу нур қалбингизни илитиб, сизга позитив ҳадя этади. Кечқурун ташкил этиладиган романтик учрашув худди шу нурнинг ҳосиласи бўлса не ажаб. Саломатликни, асабларни жуда эҳтиёт қилинг.

Читать полностью…
Подписаться на канал