munajjim_bashoratlari | Неотсортированное

Telegram-канал munajjim_bashoratlari - Мунажжимлар башорати

6758

Энг аниқ кунлик мунажжимлар башорати бизнинг каналимизда! Буржлар хақида қизиқарли маълумотлар ва тавсияларни кузатиб боринг. Админ👉 @acroc

Подписаться на канал

Мунажжимлар башорати

Уйқусираб адашиб кетибмиз)

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

28 март куни ишларни чала-чулпа қолдира бошлашингиз кўзга ташланиши мумкин. Бунга жиддий сабаб ҳам йўқдек. Ҳойнаҳой, баҳор ҳавоси дангасаликка торта бошладимикан? Агар шундай бўлса, ўзингизни қўлга олинг. Акс ҳолда инқирозга юз тутасиз. Кўпчилик бугун ўзига янги иш қидириш билан банд бўлади. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг. Заҳирадаги пулларингизни эҳтиёт қилинг. Ҳали улар сизга кўп керак бўлади.

БУЗОҚ (21. 04 — 20. 05)

Бугун сизнинг зиммангизда оғир бир вазифа туради. Кўпчилик билан жанжаллашган бўлсангиз, улар билан ярашиб чиқишингиз керак. Ўзингизни аямасдан койинг. Токи табиатингиздаги худбинликдан асар ҳам қолмасин. Муҳаббатда ёлғизларга ҳам, оилалиларга ҳам жуфти ёки бўлғуси жуфти билан муносабатларда дипломатик усуллар зарур бўлади. Айниқса, ёлғиз бўлсангиз, бўлғуси жуфтингизда ўз келажагингизни аниқ кўраётган бўлсангиз, уни танқид қилишдан тийилинг.

ЭГИЗАКЛАР (21. 05 — 21. 06)

28 мартда хаёлингизда ҳамма нарса жонингизга тегиб кетгандек туюлаверади. Ҳатто, севимли ишингиз ҳам асабингизга ўйнай бошлайди. Балки меҳнат таътили олишингиз керакдир? Агар пул тарафидан имкониятларингиз бемалол бўлса, ими-жимида табиат қўйнида дам олиб қайтинг. Муҳаббатда жуфтингиз билан жанжаллашиб қолган бўлсангиз, ярашиш учун илк қадамни ўзингиз ташлашингиз тавсия этилади. Ғурурни четга ирғита туринг. У муносабатларингизга путур етказади холос. Омад сизга ёр бўлсин!

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 22. 07)

Бугун қандай муаммо бўлса, уларни тинчлик йўли билан ҳал этишингиз тавсия этилади. Ишингиз доирасида кўнгилсиз вазиятлар юзага келиши мумкин. Уларни ҳам хотиржамликда ижобий тарафга ўзгартиришингиз керак бўлади. Раҳбарларингиз зиммангизга жуда масъулиятли бир вазифани юклаши мумкин. Бош тортманг. Унинг якунида мўмай даромад турибди. Ҳазил-ҳузулга кенг ўрин бериш ҳар қандай жанжалли лаҳзаларни йўқ қилади. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

АРСЛОН (23. 07 — 23. 08)

28 март куни номутаносибликка дуч келасиз. Агар қаттиқ турмасангиз, у ишда ҳам, бировлар билан мулоқотда ҳам сизга жиддий тўсиқлар яратаверади. Ўзингизни атрофдагилар қаршисида жуда камтар тутишга ҳаракат қилинг. Оила қурмаганлар бугун романтик лаҳзалардан баҳраманд бўлади. У лаҳзаларнинг қадрига етинг. Керагидан ортиғини орзуламанг. Барибир худонинг айтгани бўлади. Кечқурун рўза тутган бўлсангиз ифторликка таклиф қилишлари мумкин.

ПАРИЗОД (24. 08 — 22. 09)

Бугун паризод буржи остида таваллуд топганларга росманасига омад кулиб боқади. Атрофингиздагилар сизга фақат лабларида табассум билан боқа бошлайди. Оила аъзоларингиз сизни ҳақиқий қаҳрамон сифатида қабул қилади. Олқишлар, мақтовлар, хушомадларнинг чеки бўлмайди. Киссангиз пулга тўлади. Асосийси, бошқалар билан мулоқотда янги усуллардан фойдаланинг. Бугунги кун билан яшанг. Сурункали хасталикка чалинган бўлсангиз, муолажалар пайти етганини унутманг.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Бугун ҳар бир режангизни қайта-қайта назоратдан ўтказишингиз, керак бўлса, қайтадан пухталаб чиқишингиз талаб этилади. Ҳеч нарсани ўзгартиришга уринманг. Ҳар бир иш ўз вақтида адо этилгани дуруст. Шахсий ҳаётда эски ва синалган усуллардан фойдаланган ҳолда иш тутинг. Ана шунда жуфтингиз билан ўзаро муносабатларингиз яна ёрқинлик қуршовида бўлади. Саломатликни асранг. Асабни эҳтиёт қилинг. Гигиенага қатъий амал қилинг.

БУЗОҚ (21. 04 — 20. 05)

27 март куни йирик харидларни амалга оширасиз ва бу сизни жуда мамнун торттириши тайин. Демак, беҳуда пул йиғмагансиз. Улар корингизга яради. Иш жараёнингизда сезиларли муаммолар кўзга ташланиши мумкин. Имкон доирасида ўзингизга нисбатан тажрибаси кўп ҳамкасблардан нималарнидир ўрганишга интилаверинг. Шунда келажак режаларингиз ижобий натижа беради. Кечқурун эски қадрдонларингиздан бири қизиқарли хабарлар етказади.

ЭГИЗАКЛАР (21. 05 — 21. 06)

Куннинг биринчи ярмида келажак режалар тузишга шу қадар муккангиздан кетасизки, ҳозирги ишларни буткул унутасиз. Натижада гармония ғойиб бўлади. Танангизда кучли толиқиш ҳис эта бошлайсиз. Агар росмана касалланишни истамасангиз, профилактикага эътибор қаратинг. Сурункали хасталиклар бугун фавқулодда қўзғалиб безовта қилиши мумкин. Муолажалар олиш пайти етди шекилли. Ўзингизни эҳтиёт қилинг. Омад сизга ёр бўлсин!

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 22. 07)

27 мартда жуда кўп тер тўкишингизга тўғри келади. Ишларингиз бошингиздан ошиб тошади. Нафас ростлашга-да вақт бўлмаслиги мумкин. Лекин охири бахайр бўлади. Ишингизга яраша ҳақини ҳам оласиз. Бугун сартарошхонага бориш муваффақиятсиз кечиши мумкин. Яхшиси, бу амални бошқа кунга қолдиринг. Ёлғиз бўлсангиз, муҳаббат, жуфт ҳақида орзулашни тўхтатаверинг. Қачон келса шунда орзулайверасиз.

АРСЛОН (23. 07 — 23. 08)

Бугун шахсий муаммоларингизни ўзгалар билан биргаликда муҳокама қилишга тушсангиз, тамом, кечгача ўтириб қолишингиз ҳам ҳеч гап эмас. Бекорга чарчаб, толиққанингиз қолади. Билинг, шахсий ҳаётингиз доимо кадр ортида қолгани яхши. Организмингизга жиддий зиён етказиб қўймасидан зарарли одатларни ташлай бошланг. Шундай спорт турини топингки, шуғулланиб маза қилинг. Серқатнов йўлларда эҳтиётингизни қилинг.

ПАРИЗОД (24. 08 — 22. 09)

27 март куни мўъжиза яратиш истеъдодингиз кўзга ташланиб қолади. Кечқурун эса у сизга бир дунё олқишларни ҳадя этади. Яхшики, шундай ажойиб ғояларни бугунга деб асраб қўйган экансиз. Ҳузурини ҳам кўринг-да. Куннинг иккинчи ярмида ортингиздан ғийбат қилувчилар кўпая бошлаганини ҳис этасиз. Уларни аниқлаб жойига ўтқазиб қўйсангиз ҳам зиён кўрмайсиз. Сурункали хасталикка чалинганлар ўзларини ниҳоятда эҳтиёт қилишлари керак. Кечқурун пластик карточкангизга пул келиб тушиши мумкин.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Бугун ҳар бир режангизни қайта-қайта назоратдан ўтказишингиз, керак бўлса, қайтадан пухталаб чиқишингиз талаб этилади. Ҳеч нарсани ўзгартиришга уринманг. Ҳар бир иш ўз вақтида адо этилгани дуруст. Шахсий ҳаётда эски ва синалган усуллардан фойдаланган ҳолда иш тутинг. Ана шунда жуфтингиз билан ўзаро муносабатларингиз яна ёрқинлик қуршовида бўлади. Саломатликни асранг. Асабни эҳтиёт қилинг. Гигиенага қатъий амал қилинг.

БУЗОҚ (21. 04 — 20. 05)

27 март куни йирик харидларни амалга оширасиз ва бу сизни жуда мамнун торттириши тайин. Демак, беҳуда пул йиғмагансиз. Улар корингизга яради. Иш жараёнингизда сезиларли муаммолар кўзга ташланиши мумкин. Имкон доирасида ўзингизга нисбатан тажрибаси кўп ҳамкасблардан нималарнидир ўрганишга интилаверинг. Шунда келажак режаларингиз ижобий натижа беради. Кечқурун эски қадрдонларингиздан бири қизиқарли хабарлар етказади.

ЭГИЗАКЛАР (21. 05 — 21. 06)

Куннинг биринчи ярмида келажак режалар тузишга шу қадар муккангиздан кетасизки, ҳозирги ишларни буткул унутасиз. Натижада гармония ғойиб бўлади. Танангизда кучли толиқиш ҳис эта бошлайсиз. Агар росмана касалланишни истамасангиз, профилактикага эътибор қаратинг. Сурункали хасталиклар бугун фавқулодда қўзғалиб безовта қилиши мумкин. Муолажалар олиш пайти етди шекилли. Ўзингизни эҳтиёт қилинг. Омад сизга ёр бўлсин!

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 22. 07)

27 мартда жуда кўп тер тўкишингизга тўғри келади. Ишларингиз бошингиздан ошиб тошади. Нафас ростлашга-да вақт бўлмаслиги мумкин. Лекин охири бахайр бўлади. Ишингизга яраша ҳақини ҳам оласиз. Бугун сартарошхонага бориш муваффақиятсиз кечиши мумкин. Яхшиси, бу амални бошқа кунга қолдиринг. Ёлғиз бўлсангиз, муҳаббат, жуфт ҳақида орзулашни тўхтатаверинг. Қачон келса шунда орзулайверасиз.

АРСЛОН (23. 07 — 23. 08)

Бугун шахсий муаммоларингизни ўзгалар билан биргаликда муҳокама қилишга тушсангиз, тамом, кечгача ўтириб қолишингиз ҳам ҳеч гап эмас. Бекорга чарчаб, толиққанингиз қолади. Билинг, шахсий ҳаётингиз доимо кадр ортида қолгани яхши. Организмингизга жиддий зиён етказиб қўймасидан зарарли одатларни ташлай бошланг. Шундай спорт турини топингки, шуғулланиб маза қилинг. Серқатнов йўлларда эҳтиётингизни қилинг.

ПАРИЗОД (24. 08 — 22. 09)

27 март куни мўъжиза яратиш истеъдодингиз кўзга ташланиб қолади. Кечқурун эса у сизга бир дунё олқишларни ҳадя этади. Яхшики, шундай ажойиб ғояларни бугунга деб асраб қўйган экансиз. Ҳузурини ҳам кўринг-да. Куннинг иккинчи ярмида ортингиздан ғийбат қилувчилар кўпая бошлаганини ҳис этасиз. Уларни аниқлаб жойига ўтқазиб қўйсангиз ҳам зиён кўрмайсиз. Сурункали хасталикка чалинганлар ўзларини ниҳоятда эҳтиёт қилишлари керак. Кечқурун пластик карточкангизга пул келиб тушиши мумкин.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

https://youtube.com/shorts/_BRwYZfoFzU?feature=share

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

26 март куни аввало яхшилик барибир қайтиши ҳақида ўйлаб кўринг ва одамларга кун мобайнида фақат яхшилик қилинг. Рамазон ойида хайрия мақсадларидаги сезиларли ҳаракатлар, ёқимли совғалар сизга ҳеч бўлмаганда худодан албатта қайтади. Бугун самолётда парвозлар, олис сафарга отланиш муваффақиятли кечади. Ишхонангиздаги мартабангиз юқорилайди. Молиявий муаммоларингиз хамирдан қил суғургандек енгил бартараф этилади. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

БУЗОҚ (21. 04 — 20. 05)

Бугун энг аввало ўзингиз, кейин ўзгаларга ёрдам қўлини чўзинг. Шахсий ҳаётингизни ўз ҳолига ташлаб қўйгандексиз. Уни авайланг. Профессионал касбингиз доирасида изланишлардан чарчамаслигингиз, астойдил ишлашингиз зарур. Аёлларимиз мабодо бугун ташқи қиёфаси устида ишлашни ихтиёр этсалар, марҳамат қилиб машғулотлар залига боришлари керак. Фитнес клублар ҳам сира халал бермайди. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг.

ЭГИЗАКЛАР (21. 05 — 21. 06)

26 мартда кайфиятингиз негадир тушкун ҳолатда бўлиши мумкин. Ишхонангиздагилар ҳам сира тушуна олмай елка қиса бошлашади. Сиз бундай кайфиятга сўз бермаслигингиз лозим. Ўзингизни қўлга олинг ва сунъий тарзда бўлса ҳам позитив сари талпининг. Кечки пайт кўчадами, супермаркетдами қизиқарли учрашувни бошдан кечиришингиз кутилади. Саломатлигингиз ҳақида биринчи навбатда қайғуришингиз сўралади. Рўза тутмаган бўлсангиз савобли ишлар қилинг.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 22. 07)

Эрталабдан ишхонангиздаги раҳбарлардан танбеҳ эшитишингиз кутилмоқда. Зиммангизга юкланган муҳим вазифани кўнгилдагидек уддалай олмаган бўлиб чиқасиз. Демак, малака ошириш пайти етди. Қандай усул ёрдамида бўлмасин, ишингиз бўйича билим ва тажрибангизни оширмасангиз, мана шунақа танбеҳларни эшитиб юраверасиз. Рўзғордаги муаммолар ҳақида ўйламасангиз ҳам бўлади. Уларни оила аъзоларингизнинг ўзлари бартараф этиб қўйишади.

АРСЛОН (23. 07 — 23. 08)

26 март куни уйқудан эрта туриб, вақтли кўчага чиқсангиз, киссангизга албатта барака киради. Масофадан туриб бажариладиган ишлар бўлса ҳам даромад келтирса бас, дарҳол бажаришга тушаверинг. Жисмоний меҳнат жонига текканлар қўлидан келса ақлий меҳнат турини танласинлар. Жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингиз билан орангизда келишмовчиликлар юзага келиш эҳтимоли бор. Бир-бирингизни тушуна олмаслигингиз сабабли ҳам шундай келишмовчиликлар келиб чиқади. Бу масалада ижобий ишлар қилиш ҳақида ўйлаб кўринг. Омад сизга ёр бўлсин!

ПАРИЗОД (24. 08 — 22. 09)

Тадбиркорлар эрталабдаёқ фақат рақобатчиларни қандай йўқ қилиш ҳақида ўйлай бошлашлари мумкин. Ҳақиқатан, бизнесда рақобатчи хавфли душмандан ҳам хавфлироқ. Аммо бу ишни яхшиликчасига, ими-жимида ҳал этса ҳам бўлади. Ўйлаб кўринг. Ўзингиз ҳам бўшашманг. Астойдил олдинга интилинг. Стрессли лаҳзалардан нари бўлинг. Ҳар бир вазиятдан ҳазил ёрдамида чиқиб кетишга ҳаракат қилинг. Хизмат сафарига бора олмайсиз. Чунки йўллар ёпиқ. Сурункали хасталикка йўлиққанлар ўзларини эҳтиётлаш чораларини кўрсалар мақсадга мувофиқ бўларди. Рамазон ойида савобли ишлар кўпроқ қилинг.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ТАРОЗИ (23. 09 — 23. 10)

Агар эрталабдан бир дунё ишни елкангизга юклаган ҳолда ҳаракат бошласангиз, кунингиз жуда оғир кечиши тайин. Негаки, иш оғир бўлади. Ёрдам берадиган одам топила қолмайди. Бир ўзингиз мустақил тарзда иш бажаришингиз керак бўлади. Молиявий масала кечки пайтга яқин ижобий ҳал бўлиши кутилмоқда. Пластик карточкангизга яхшигина пул келиб тушади. Демак, сира ўйланмай харидларни амалга ошираверсангиз бўлади. Саломатликни асранг.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

25 мартда ёлғизлардан кимлардир бўлғуси жуфти ҳисобланмиш билан муносабатларга нуқта қўйиши мумкин. Башарти айрилишни истамасангиз, сабр қилишингиз лозим. Хушомадларга, совға-саломлар ҳадясига зўр беринг. Бу танлаганингиз эркалаб кетганидан эмас. Айб сизда. Шундай экан, биринчи бўлиб ярашиш ва муносабатларни мустаҳкамлаш йўлида сиз қадам ташлашингиз керак. Кечқурун кўпчилик вақтини маданий тарзда ташкил этади.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

Профессионал касбингиз билан боғлиқ ишларни бажаришда арзимаган муаммо пайдо бўлса ҳам дарҳол раҳбарларингизга маълум қилинг. Юзага келадиган ҳар бир вазиятни қатъий назоратда ушланг. Саломатликка ҳам алоҳида эътибор билан ёндашишингиз талаб этилади. Кимлардир шамоллаши мумкин. Сурункали хасталиклар қўзғалиши ҳам эҳтимолдан холи эмас. Иккала ҳолатда ҳам албатта врачга мурожаат этишингиз лозим. Омад сизга ёр бўлсин!

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)

25 март куни илгариги кунлардан қолган ишларни биринчи навбатда охирига етказиб қўйишингиз сўралади. Автомобили борлар учун бугунги кун у қадар омадли кечмаслиги мумкин. Тирбандлик, жарималар, баллон тешилиб қолиши кабилар гирибонингиздан олади. Агар эринмасангиз, бугун фақат жамоат транспортидан фойдалансангиз ҳам ёмон бўлмайди. Бензин пулини иқтисод қилиб қоласиз. Хавфдан нари бўласиз.

ҚОВҒА (20. 01 — 18. 02)

Бугун аввало овқатланиш тартибига эътибор қаратинг. Мабодо биров сизга егулик ҳадя этмоқчи бўлса, интеллегентларча рад этиб қўя қолинг. Заҳарланишингиз хавфи бор. Фақат уйингизда пиширилган таомлар истеъмоли билан чекланинг. Баъзилар кун давомида аллергия, диареядан безовта бўлиши мумкин. Оила қурмаганларни бугун кечқурун романтик учрашув кутиб туради. Фақат учрашувга кеч қолманг. Оллоҳ сизга ёр бўлсин!

БАЛИҚ (19. 02 — 20. 03)

25 мартда харидларни амалга оширсангиз, сотувчи томонидан бериладиган чекларни яхшилаб кузатишни унутманг. Сизни алдашлари мумкин. Арзимаган буюм сотиб олиб катта пулга чув тушишингиз эҳтимолга яқин. Куннинг иккинчи ярмида телефон орқали жуфтингиз билан айтишиб қолишингиз ҳам ҳеч гап эмас. Ён бериб қўя қолинг. Ортиқча жанжаллар яхшиликка олиб келмайди.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

https://youtube.com/shorts/BAPCsNV3HA4?feature=share

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

24 март куни тадбиркорлар нафақат рақобатчилар, балки мижозларни ҳам ғойибона «чиғириқ»дан ўтказишига тўғри келади. Агар реклама бизнесига эга бўлсангиз, штатларни яна бир бор кўздан ўтказинг. Балки янгилаш керакдир? Қариндошлари билан сен-менга борганлар ярашишга ҳаракат қилмасалар ҳам бўлади. Қариндошларнинг ўзи ким ҳақ, ким ноҳақлигини ажратиб кўрсинлар. Кечқурун ёлғизларга ўзи ёқтирган инсон билан қўнғироқлашиш тавсия қилинади.

БУЗОҚ (21. 04 — 20. 05)

Бугунги кун сиздан қатъият ва эътиборлиликни талаб этади. Баъзи масалаларда чигалликлар кўзга ташланиши мумкин. Агар бемор қариндошлар бўлса, бугун уларнинг ҳолидан хабар олишни унутмаслигингиз тавсия этилади. Парвариш, меҳр-оқибат улар учун ҳозир сув ва ҳаводек зарур. Куннинг иккинчи ярмида харидларни амалга оширишингиз мумкин. Албатта озиқ-овқат маҳсулотларидан бошқасини харид қила олмайсиз. Лекин бу вақтинча. Пулни йиғиб қўяверинг, кун келиб орзуингиздаги буюмларни сотиб олаверасиз.

ЭГИЗАКЛАР (21. 05 — 21. 06)

24 мартда оила қурмаганлардан кимдир надомат чекиши кутилмоқда. Сиз у инсоннинг келишган ташқи қиёфасига учгандингиз. Характерини ўрганиб кўрмаган экансиз. Сизга тўғри келмайдиган чиқиб қолди. Даромад келтирадиган ишларни ўз вақтида сифатли адо этишга ҳаракат қилинг. Акс ҳолда кўзланган пулни ола билмайсиз. Жамики истеъдодни эса молиявий муаммоларни бартараф этишда эмас, балки рўзғор юмушларида намойиш этинг. Рўза тутмаган бўлсангиз рўзадорларга хизмат қилинг.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 22. 07)

Бугун сизни ҳатто ёш болалар ҳам бемалол хафа қила олади. Кўнглингиз шундай нозиклашиб қолади. Ҳамкасбларнинг танқидларини гапирмаса ҳам бўлади. Ҳар тарафдан танқид остига ола бошлашса, чидай олармикансиз? Чидашга тўғри келади. Чунки ҳаёт давом этмоқда. Аразларни йиғиштириб, дадиллик билан олға босинг. Айрим масалаларда бажарадиган ишларингиз жуда мураккаб кечиши мумкин. Қатъиятни ишга солинг. Саҳарлик ва ифторликни уз вақтида қилинг. Кечқурун албатта тоза ҳавода сайр қилинг.

АРСЛОН (23. 07 — 23. 08)

24 март куни тажрибаси сизникидан кўпроқ, ишончли шахсларнинг кетидан қолманг. Ҳамкасблар орасида шундайлар сўзсиз топилади. Қариндошлардан бири ҳам бир дунё ишни қаршингизда кўндаланг қўйиши мумкин. Унга тушунтиринг. Вазиятни англатишга ҳаракат қилинг. Кечқурун дўстлардан бири билан орангизда ёқимсиз суҳбат юзага келади. Лекин кейинчалик у ноҳақлигини идрок этади ва сиздан узр сўрайди. Ифторликга кўп овқат еманг. Омад сизга ёр бўлсин!

ПАРИЗОД (24. 08 — 22. 09)

Бугун паризод буржи остида туғилганларнинг ошпазлари, ижодкорлари ва мусиқачилари кенг оммага худо берган истеъдодини намойиш этишади. Шундан кейин сизни нуфузли танловларга таклиф қила бошлашларига сира шубҳа йўқ. Аёллар ва қизларга бугун кун давомида гўзаллик салонига мўралаб ўтиш тавсия этилади. Муҳаббатда ёлғизлар учун зулматли лаҳзалар ниҳоят якун топиб, қуёшли лаҳзалар бошланади. Бахтингизни берсин!

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

👆👆👆

Кўпгина талабларни хисобга олиб, рус тилидаги Мунажжим каналини яратдик.

Тил билсангиз, уланиб олинг.

Уланиш учун устига босинг

Каналда асосан севги ва бизнес башоратлари бир кун олдин бериб борилади

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ТАРОЗИ (23. 09 — 23. 10)

23 мартда ҳашаматни кўнглингиз тусайди. Аммо бунга эриша олмайсиз. Оила аъзоларингиз сизга аввалгидек илиқлик, меҳр бера олмайди. Орангизда кичик бир тўсиқ пайдо бўлганки, айнан сиз уни олиб ташлашингиз лозим. Ишда ҳорғинлик, ҳолсизлик кўзга ташланиши мумкин. Маълум муддат истироҳат қилишингиз керак. Ким молиявий муаммоларни кечга қадар қолдирмай ижобий ҳал этишни истаса, бадавлат танишлар ёрдамига таяниши зарур. Ёки иш жойингиздаги раҳбарлардан ёрдам сўранг. Омад сизга ёр бўлсин!

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

Эрта туриб иш бошламасангиз, ҳар тарафлама ютқазишларга юз тутишингиз турган гап. Айниқса, яқиндагина меҳнат таътилидан қайтганлар астойдил енг шимариб ишга киришсинлар. Токи дам олиш жараёнида сарфланган пулларни тезроқ жойига қўйинг. Аллакимлар суюкли инсони учун куннинг иккинчи ярмида сюрприз ҳозирлашни ният қилган бўлса, тўғри ўйлабди. Сюрприз яқин инсонингизни жуда мамнун этади. Кечқурун баъзилар фавқулодда шахсий иш билан сафарга отланиши мумкин. Шу сафарни ортга сурсангиз яхши эди.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

23 март куни асосий вақтингизни муҳим ҳужжатлар билан ишлаш ҳамда майда-чуйда юмушлар билан бандликка бағишлайсиз. Атрофдагиларнинг миш-мишлари айримларга оғир ботиши мумкин. Миш-мишчиларнинг кимлигини аниқлаб ўз вақтида жойига ўтқазмасангиз, улар тобора ҳаддан ошиб бораверади. Бугун шахсий ҳаёт билан боғлиқ муаммоларни нари сура туринг. Бугун шахсий муаммолар бекорга ташвиш келтиришга ярайди холос. Кечқурун яқинда шахсий бизнесини очганларга омад кулиб боқади.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)

Бугунги кунингизни ўзингиз, суюклингиз ва мазали таомларга бахшида этишингиз тавсия этилади. Дастурхонга шундай мазали таомлар тортилишини таъминлангки, кўнглингизда баҳор уфурсин. Лекин кечқурун анча мушкул лаҳзаларни бошдан ўтказишингиз мумкин. Яқинларингиз нафақат бўлар-бўлмас хабарлар билан бошингизни оғритади, рўзғордаги жами муаммоларни ҳам елкангизга юклаб қўйишади. Аммо барибир сиз бахтлисиз. Бахтингизни бировга берманг. Рамазон ойи барчага омад ва бахт олиб келсин

ҚОВҒА (20. 01 — 18. 02)

23 мартда озиш истагида юрганлар зудлик билан парҳез бошлашлари зарур. Фақат бу ишни врач маслаҳатига таянган ҳолда амалга оширинг. Мутахассис назоратисиз тутилган парҳезнинг фойдасидан зиёни кўпроқ бўлади. Ишда истакларингиз ва ҳаракатларингиз уйғунлигини сақлаб қолинг. Кечқурун биринчи навбатда тоза ҳаво сайрини амалга оширинг. Баъзиларнинг хонадонига кечқурун азиз меҳмонлар ташрифи кутилади.

БАЛИҚ (19. 02 — 20. 03)

Эрталабдан энг муҳим ишларни бажариш пайида бўлинг. Бироқ ишларингизнинг барчаси олдиндан пухта режага асосланган бўлиши керак. Стихияли ҳаракатлар даромад келтирмайди. Саломатликни мустаҳкам тутиш учун бир қатор жисмоний машқлар жамланмасини адо этинг. Яқин орада оилангизда тантанали байрам тадбири ташкил этилади. Пул йиғишингиз керак. Кечқурун фавқулодда хабар эшитасиз. Рамазон ойи муборак бўлсин.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

Бугунги кун қахрамони.

Тарози буржи вакиллари.

Лотинчада Libra - Олов ва сув ўртасидаги мувозанатни ушлаб тургувчилар.

@munajjim_bashoratlari

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

/channel/+N_p7NCR-E3phZGQy

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Бугунги кунингиз нафақат баҳорий, балки жуда қувончли кечиши кутилмоқда. Сиз юрадиган ҳар бир сўқмоқ фақат ғалаба манзилига олиб боради. Шахсий ҳаётда ёлғизлар рақибларнинг қаршилигига дуч келишлари мумкин. Лекин бу қўрқинчли эмас. Сиз ажойиб бир инсонга кўнгил қўйгансиз. Унга ҳар тарафдан назар ташлашади, ўтли боқишади. Уни рашк қилманг. Рашк ожизларга хос хусусият. Сиз хурсанд бўлинг. Шундай гўзалликка етиштиргани учун Оллоҳга шукр қилинг.

БУЗОҚ (21. 04 — 20. 05)

22 март куни сизни ширин ва мазмунли суҳбатлар, интернет тизимида ёзишувлар кутади. Бир сўз билан айтганда, кунингиз зерикарли кечмайди. Аммо асосий ишларни ҳам унутиб қўймаслигингиз керак. Агар бор куч ва имкониятларни ишга солмасангиз, молиявий аҳволингизни кўнгилдагидек даражада яхшилай олмайсиз. Тери қисмида муаммоси борлар косметика салонига чиқиб келишлари тавсия этилади. Фақат жарроҳлик амалиётига розилик берманг.

ЭГИЗАКЛАР (21. 05 — 21. 06)

Эрталабданоқ тақдирнинг ажойиб совғасига эга чиқишингиз эҳтимолга яқин. Совғани аслида суюкли инсонингиз ҳадя этади. Хурсанд бўласиз, шукр қиласиз. Дам олиш куни бўлишига қарамай, ишга зўр берувчилар ҳузурини кўришга ҳам ҳақлидирлар. Куннинг иккинчи ярмида айримларни сердаромад ишда шерикчиликка таклиф этишлари мумкин. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг. Овқатланиш режимини бузманг. Турли инфекциялар юқтиришдан ўзингизни эҳтиёт қилинг. Омад сизга ёр бўлсин!

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 22. 07)

22 мартда зерика бошлайсиз. Дўстларингизни соғинаётганингизни ҳис этасиз. Бирга ўтирган, суҳбатлашган, хурсандчилик қилган лаҳзалар ёдингизга тушади. Аммо орадан кўп вақт ўтди. Дўстларнинг кўпчилиги оилали, бола-чақали бўлиб кетишди. Оила қурмаганлар бир нечта оғир вазиятларни бошдан ўтказиши кутилмоқда. Улардан ўтиб олишнинг ўзи мушкул. Яхшиси психологга мурожаат этинг. Шунда вазиятни қалтислаштирмайсиз. Хатоликларга йўл қўймайсиз.

АРСЛОН (23. 07 — 23. 08)

Агар бир жойда ўтирганча тақдирдан мўъжиза кутсангиз, ҳеч нарсасиз қолиб кетасиз. Хаёлан еттинчи осмонларда парвоз қилиш бугун учун эмас. Бугун ҳаётга, масалага реал кўз билан боқишингиз зарур. Экскурсиялар, семинарлар ва оммавий тадбирлар яхши ўтиши мумкин эди. Бироқ уларни амалга оширишнинг имкони йўқ. Дам олиш кунилигидан фойдаланиб, уйда вақт ўтказганингиз маъқулроқ. Аёллардан кимлардир азалий орзусидаги кўйлакни айнан бугун харид қилиш бахтига муяссар бўлади. Буюрсин. Олис сафарга отланишни хаёлингизга ҳам келтирманг. Коронавирус юқтиришингиз хавфи бор.

ПАРИЗОД (24. 08 — 22. 09)

22 март куни аъло кайфиятда, хотиржамликда вақт ўтказасиз. Дўстлардан бири эрталаб қўнғироқ қилиб зиёфатга таклиф қилиши мумкин. Борманг. Ҳозир зиёфатга борадиган вақт эмас. Бунинг ўрнига пул топиш ҳаракатида бўлсангиз, шундан фойда. Тадбиркорларнинг айримлари бугун куннинг иккинчи ярмида катта пулга чув тушиб қолишлари кутилади. Рақобатчи бўлса алам қилмасди. Яқин ҳамкорлар чув туширишади. Мана шуниси ёмон-да.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ТАРОЗИ (23. 09 — 23. 10)

Бугун режаларингиз борки, барчасини жанговар ҳолатга келтириб қўйишингиз сўралади. Айнан улар ишхонангиздаги мартаба ва лавозимингиз ошишини таъминлайди. Атрофдагилар билан мулоқотда ўзингизни хотиржам тутишга ҳаракат қилинг. Бўлар-бўлмас мавзудаги баҳслар сизга наф келтирмайди. Бунинг ўрнига фақат зиён етказади. Жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингизни эҳтиёт қилинг. Сизлар худди қўш кабутарларга ўхшайсиз. Ишқилиб айрилиқ орангизга раҳна солмасин!

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

21 март сиз учун фикрлаш ва шубҳаланишлар кунига айланади. Кун давомида йога билан шуғулланинг, машғулотлар залига боринг, бассейнда чўмилинг. Барчаси саломатлигингиз мустаҳкамланиши учун жуда катта фойда беради. Бугун хаёлпарастларнинг ҳам омади чопади. Анчадан бери миянгизда сақлаб келган орзулардан бири ҳақиқатга айланади. Молиявий соҳада сабрли бўлишингизга тўғри келади. Бошқачароқ айтганда, бойиб ҳам кетмайсиз, пулсиз ҳам қолмайсиз. Омад сизга ёр бўлсин!
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

Бугун сиз биринчи навбатда узоқ вақт тоза ҳавода пиёда сайр қилишингиз керак. Офисдаги иш иммунитетингизни тушириб юбораётгани тайин. Тоза ҳаво бу муаммони ижобий ҳал қилишда ёрдам беради. Тадбиркорлар бирданига бир нечта лойиҳани ўз фойдасига ҳал этиш орқали яхшигина даромад олишлари эҳтимолдан холи эмас. Оддий ходим бўлиб ишлайдиганлардан кимлардир лавозими ошишига шахсан гувоҳлик қилади. Оллоҳ сизга ёр бўлсин!

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)

21 март куни ишхонангиздан эртароқ кетиш ҳақида ўйламанг. Сиздан тажрибаси кўпроқ ҳамкасблар ишингиздан нуқсон топадиган бўлса, жойига ўтқазиб қўйинг. Бўшашманг, ишдан қочманг. Ҳали пенсияга чиқишингизга анча бор. Ҳали қанча тоғлардан, довонлардан ошиб ўтишингиз керак бўлади. Кўпчилик бугун баҳор келиши муносабати билан уй таъмирини бошлаб юбориши кутилмоқда. Аммо таъмирни профессионалларга ишонсангиз яхши бўларди.

ҚОВҒА (20. 01 — 18. 02)

Ҳашаматни, қулайликни ўзингиз учун ўзингиз яратасиз. Агар ярата билсангиз, узоқ вақт ошиғингиз олчи бўлади. Кун мобайнида жанжалли вазиятлар, муаммолар кўп бўлади. Ҳаракат зўр бўлса, сиз учун улар чикора. Ёлғизлар учун шахсий ҳаётини йўлга қўйиш масаласида жуда имконият кўп. Улар орасидан ўзингизга тўғри келадиганини танлаб олаверинг. Кечқурун кимлардир хизмат сафарига отланиши мумкин. Ишонинг, сафар романтик тарзда кечади.

БАЛИҚ (19. 02 — 20. 03)

21 мартда меҳнат таътилига чиққанлар маданий ҳордиқ чиқариш учун имкониятлар яратиб олсин. Лекин спиртли ичимлик, ташқарида ишқий саргузаштларга берилиш маданий ҳордиқ режасига кирмаслиги керак. Соғлом турмуш тарзига асосланиши лозим. Кинога, театрга тушинг. Ижод кишиларининг ҳам бугун куни туғади. Илҳом парилари фақат сизнинг ёнингизда бўлади. Ажаб эмаски, бугун кечқурун муҳаббат ҳақидаги яна бир буюк асар дунё юзини кўрса.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ТАРОЗИ (23. 09 — 23. 10)

28 мартда етти ўлчаб бир кесишингиз, ҳар қадамингизни мулоҳаза билан ташлашингиз талаб этилади. Сизга қўйиб берса, бугун ҳамманинг адабини беришга тайёр турасиз. Одамлар билан мулоқотда ҳаддан ташқари қўполлашасиз. Молиявий тўкинликка эришиш учун хизмат сафарига боришингиз керак. Бугун харажатларни кескин камайтиринг. Инқироздан сақланинг. Кечқурун оилангиз даврасида мириқиб дам олинг. Шундан бошқаси тўғри келмайди.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

Ўзингизга бўлган ишонч ҳиссини мустаҳкам торттирмасангиз бўлмайди. Бусиз ҳамкасблар билан муносабатларда жиддий муаммолар юзага келади. Агар бир ишни бошласангиз, охирига етказмагунча тўхтаманг. Ёлғизлар жуфт танлашда ёшига эътибор бериб ўтиришлари нотўғри бўлади. Масалан, сиздан анча ёш бўлса ҳам бўлғуси жуфтингиз жуда ақлли, фаросатли бўлиши эҳтимолдан холи эмас. Кечқурун овқатланиш рационингизни яна бир карра кўздан ўтказинг.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

28 март куни кузатувчи позициясини танлайсиз ва бу сизга албатта фойда беради. Ўзингизни тек тутинг. Сукут сақланг, бировларнинг ишига аралашманг. Ижод кишилари ҳам бугун омад шаробидан тотиб кўришади. Мухлислар эътибори орта бошлаганига гувоҳ бўлишади. Йўл-йўлакай бўлса-да, жуда керакли одамлар билан танишасиз. Айримларнинг хонадонида кечки пайт чақалоқ йиғиси жаранглайди иншооллоҳ. Оллоҳ сизга ёр бўлсин!

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)

Бугун ҳали оила қуришга улгурмаганларнинг эрталабданоқ омади чопади. Сиз кимнидир севиб қоласиз. Покиза туйғулар вужудингизни эгаллайди. Гўёки қанот пайдо қиласиз-у, олис-олис осмонларда парвоз қила бошлайсиз. Лекин ишлар аввалгидек юриша қолмай қийнаши мумкин. Тадбиркорларга қандайдир шубҳали таклифлар келиб тушишда давом этади. Худо кўрсатмасин, уларнинг бирига розилик берсангиз борми, инқироз ёқасидаман деяверинг. Ҳатто, ҳамкорман деганлар ҳам бўйнингизга миниб олиб борингизни шилишга тушади.

ҚОВҒА (20. 01 — 18. 02)

28 мартда биринчи навбатда фирибгарлардан сақланинг. Улар сизни ўраб олишса, қочишга жой бўлмаслиги мумкин. Мерос билан боғлиқ муҳим ҳужжатларга имзо қўйиш зарурати туғилса ҳам сергаклик талаб этилади. Шахсий ҳаётда жиддий қадамлар ташлашга шошилманг. Яқинларингизга ишонинг. Улар сизни севади ва ҳеч қачон сизга ёмонлик тиламайди. Кечқурун ухлашга ётишдан олдин сут маҳсулотлари билан чекланинг. Афсусланмайсиз.

БАЛИҚ (19. 02 — 20. 03)

Кунни қанча хотиржам, оғир-босиқ, мулойимлик билан ўтказсангиз, ўзингизга шунча яхши бўлади. Ҳеч кимга жаҳл қилманг. Барибир хумордан чиқмайсиз. Кимлардир сирини сизга ишониб айтган бўлса, уларни кўз қорачиғидек асрангки, бировлар билмасин. Кредит ва бошқа қарзларингизни ўз вақтида узиб қўйишингиз сўралади. Кечқурун қариндошлардан бири сизни қилмаган ишингизни қилдига чиқариб айблай бошлаши мумкин.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ТАРОЗИ (23. 09 — 23. 10)

Агар бугун ғийбатчилар орасига билиб-билмай қўшилиб қолсангиз, ўзингиз ҳам уларнинг бирига айланишингиз ҳеч гап эмас. У ҳолда бошингиз танбеҳлар, айбловлардан чиқмай қолади. Шунинг учун кўнглида кири кўплардан нарироқ юраверинг. Ҳақлигингизни кимларгадир исботлашга ҳам уринманг. Барибир фойдаси йўқ. Жуфтингиз, яқинларингиз сизни ишингизга, ҳатто жонсиз буюмларга ҳам рашк қила бошлаши мумкин. Бу билан фахрлансангиз, ғурурлансангиз арзийди.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

27 мартда шахсий ҳаётингиз билан боғлиқ муаммолар юзага келиши кутилади. Қайсидир яқинларингиз билан очиқчасига гаплашиб олишингизга тўғри келади. Шундай бўлиб чиқса, кўнглингизда борини гапириб олинг. Молиявий масалада кунингиз ёмон кечмайди. Аммо харидлар кўп бўлади. Пулларингизни бўлар-бўлмасга сарфлаб юборишингиз хавфи бор. Кимлардир кечқурун хизмат сафарига жўнаб кетиши кутилади. Бу ҳолат фирмаларда ишлайдиганлар ҳаётида юзага келиши мумкин.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

Эрталаб ўқотар буржи остида таваллуд топганлар ёлғиз қолишни ихтиёр эта бошлашади. Баъзида ёлғиз қолиб ҳам туриш керак. Шу баҳонада ўйлаб, мулоҳаза қилиб оласиз. Пул масаласида сергак туринг. Сизни кимлардир чув тушириб кетиши мумкин. Оилалиларга маслаҳат шуки, фарзандларингиз эмоцияни жиловлашга ўзларида куч топа олишмайди. Уларга ёрдам керак. Тинчлантиринг, чалғитинг. Кун давомида кўпроқ пиёда сайр қилинг. Овқатланишингизга эътибор билан ёндашинг.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)

27 март сиз учун санъат кунига айланса не ажаб. У ҳолда маънавий ҳаётингиз тўкин кечган бўларди. Кимлардир кўргазмали залларни томоша қилиш, яна кимлардир кечқурун концертга бориб ҳордиқ чиқаришга ошифта бўлади. Агар ёлғизликни истаётган бўлсангиз, ҳеч кимни шерик қилиб ўтирманг. Молиявий соҳани сира қайғурмасангиз ҳам бўлади. Бу муаммо ўз вақтида ижобий ҳал бўлади иншооллоҳ. Оллоҳ сизга ёр бўлсин!

ҚОВҒА (20. 01 — 18. 02)

Ёлғизлар оилавий ҳаётни қуллик, тутқунликка йўйишса, буни амалда исботлашлари керак. Танлаганингиз бор. Аммо дил изҳорингизни ҳеч қачон эшитмаган. Чунки бу ҳақда ҳануз сукут сақламоқдасиз. Сукут сақлашда давом этинг. Ҳамма ишнинг ўз вақт-соати бор. Куннинг иккинчи ярмида яқинларингиздан бири у қадар ёқимли бўлмаган хабар етказиб кайфиятингизни бузиши мумкин. Аммо бу ҳолат узоқ давом этмайди. Сиз яна позитивга эга бўласиз.

БАЛИҚ (19. 02 — 20. 03)

27 мартда дўстларингиздан бирини молиявий инқироз гирдобидан тортиб олишингиз талаб этилади. Йўқ, унга пул қарз беришингиз шарт эмас. Қимматли маслаҳатингиз етиб ортади. Мабодо ўзингиз ҳам шундай гирдобга тушиб қолмасангиз, албатта дўстингизга ёрдам берасиз. Кечқурун бассейнда чўмилиш машқлари саломатликни тиклашда катта ёрдам беради. Олис сафарга чиқишдан воз кечинг.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ТАРОЗИ (23. 09 — 23. 10)

Агар бугун ғийбатчилар орасига билиб-билмай қўшилиб қолсангиз, ўзингиз ҳам уларнинг бирига айланишингиз ҳеч гап эмас. У ҳолда бошингиз танбеҳлар, айбловлардан чиқмай қолади. Шунинг учун кўнглида кири кўплардан нарироқ юраверинг. Ҳақлигингизни кимларгадир исботлашга ҳам уринманг. Барибир фойдаси йўқ. Жуфтингиз, яқинларингиз сизни ишингизга, ҳатто жонсиз буюмларга ҳам рашк қила бошлаши мумкин. Бу билан фахрлансангиз, ғурурлансангиз арзийди.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

27 мартда шахсий ҳаётингиз билан боғлиқ муаммолар юзага келиши кутилади. Қайсидир яқинларингиз билан очиқчасига гаплашиб олишингизга тўғри келади. Шундай бўлиб чиқса, кўнглингизда борини гапириб олинг. Молиявий масалада кунингиз ёмон кечмайди. Аммо харидлар кўп бўлади. Пулларингизни бўлар-бўлмасга сарфлаб юборишингиз хавфи бор. Кимлардир кечқурун хизмат сафарига жўнаб кетиши кутилади. Бу ҳолат фирмаларда ишлайдиганлар ҳаётида юзага келиши мумкин.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

Эрталаб ўқотар буржи остида таваллуд топганлар ёлғиз қолишни ихтиёр эта бошлашади. Баъзида ёлғиз қолиб ҳам туриш керак. Шу баҳонада ўйлаб, мулоҳаза қилиб оласиз. Пул масаласида сергак туринг. Сизни кимлардир чув тушириб кетиши мумкин. Оилалиларга маслаҳат шуки, фарзандларингиз эмоцияни жиловлашга ўзларида куч топа олишмайди. Уларга ёрдам керак. Тинчлантиринг, чалғитинг. Кун давомида кўпроқ пиёда сайр қилинг. Овқатланишингизга эътибор билан ёндашинг.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)

27 март сиз учун санъат кунига айланса не ажаб. У ҳолда маънавий ҳаётингиз тўкин кечган бўларди. Кимлардир кўргазмали залларни томоша қилиш, яна кимлардир кечқурун концертга бориб ҳордиқ чиқаришга ошифта бўлади. Агар ёлғизликни истаётган бўлсангиз, ҳеч кимни шерик қилиб ўтирманг. Молиявий соҳани сира қайғурмасангиз ҳам бўлади. Бу муаммо ўз вақтида ижобий ҳал бўлади иншооллоҳ. Оллоҳ сизга ёр бўлсин!

ҚОВҒА (20. 01 — 18. 02)

Ёлғизлар оилавий ҳаётни қуллик, тутқунликка йўйишса, буни амалда исботлашлари керак. Танлаганингиз бор. Аммо дил изҳорингизни ҳеч қачон эшитмаган. Чунки бу ҳақда ҳануз сукут сақламоқдасиз. Сукут сақлашда давом этинг. Ҳамма ишнинг ўз вақт-соати бор. Куннинг иккинчи ярмида яқинларингиздан бири у қадар ёқимли бўлмаган хабар етказиб кайфиятингизни бузиши мумкин. Аммо бу ҳолат узоқ давом этмайди. Сиз яна позитивга эга бўласиз.

БАЛИҚ (19. 02 — 20. 03)

27 мартда дўстларингиздан бирини молиявий инқироз гирдобидан тортиб олишингиз талаб этилади. Йўқ, унга пул қарз беришингиз шарт эмас. Қимматли маслаҳатингиз етиб ортади. Мабодо ўзингиз ҳам шундай гирдобга тушиб қолмасангиз, албатта дўстингизга ёрдам берасиз. Кечқурун бассейнда чўмилиш машқлари саломатликни тиклашда катта ёрдам беради. Олис сафарга чиқишдан воз кечинг.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

👆👆Жияним ютуб канал очган экан. Шуни қўллаб қувватлаяпман.

Ссилкани босиб кириб, Поддежка қилиб юборинглар. Комент ёзамиз, лайк қўямиз

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ТАРОЗИ (23. 09 — 23. 10)

26 мартда кунингиз югур-югурлардан иборат бўлиши кутилмоқда. Лекин йўлингизда бир инсон учрайдики, у айтган гаплар албатта сизга енгиллик ҳадя этади. Иш кўп. Аммо бардош қилишдан бўлак чорангиз ҳам йўқ. Бугун фитнес, йога ва рақс каби машғулотлар муваффақиятли кечади. Агар кечқурун дўстларингиз билан ҳаммомга боришни режалаштирган бўлсангиз, албатта боришингиз тавсия этилади. Саломатлигингиз ҳақида қайғуриш ҳам эсингиздан чиқмасин. Рамазон ойида ёмон одатлар ташланг бу сизга фақат яхшилик келтиради.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

Бугунги кун чаён буржи вакиллари учун енгил кечмайди. Ишларингизни уддалаб улгурмаётганингиз туфайли виждон азобида қолишингиз ҳам ҳеч гап эмас. Лекин бу азобдан сизни ҳамкасблардан бири қутқариши кутилмоқда. Уйингизда таъмир ишлари бошланиши эҳтимолга яқин. Таъмир бўлмаганда ҳам уйдаги жиҳозлар жойини ўзгартиришингиз тайин. Фақат бу ишларни қариндошлар иштирокида амалга оширасиз.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

26 март куни ақлли ва ҳушёр дўстлар маслаҳатига қулоқ тутинг. Агар ишингиз мураккаб чиқса, ўша дўстларингиз сизга ёрдам қўлини чўзишлари мумкин. Раҳбарлар эса сиздан натижа кутади. Профессионаллигингизни бугун ҳам ажойиб тарзда кўрсата олсангиз, мукофотдан қуруқ қолмаслигингиз кафолатланади. Ёлғизлардан бири орзусидаги инсонни учратиши кутилади. Сиз бир кўришда уни севиб қоласиз, ишонинг. Рўза тутмаган бўлсангиз рўзадорларга хизмат қилинг савоби тегади.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)

Бугун оилалилар болаларнинг қулоқсизлигидан безор бўлиши мумкин. Уларга нима мумкин, нима мумкин эмаслигини тайинлайвериб чарчайсиз. Бугун куннинг биринчи ярмида тиббий кўрикдан ўтиш амали хайрли кечади. Куннинг иккинчи ярмида айримларнинг хонадони меҳмонга тўлиши мумкин. Айримлар эса уйдаги турли бўлар-бўлмас машмашалардан толиқади. Асабни асранг. Ошқозонингиз оғрий бошлаганини пайқасангиз, парҳезга ўтинг. Рўза тутиш энг мақул йўли.

ҚОВҒА (20. 01 — 18. 02)

26 мартда баъзи дўстларимиз уй таъмири билан банд бўлади. Айримлар эса майда-чуйда ишлар билан ўралашиб вақт ўтказиши мумкин. Ёлғизлар муҳаббат бобида жиддий тўсиқларни енгиб ўтишлари керак бўлади. Сира кўнглингиздаги инсонни топа олмай овора бўлдингиз. Топганларингиз, учратганларингиз қайсидир жиҳати билан сизга ёқмай қолаверади. Кечқурун яқин инсонингиз билан кўчада пиёда сайр қилинг. Тоза ҳаводан тўйгунча симиринг.

БАЛИҚ (19. 02 — 20. 03)

Табиатан тўғрисўзсиз. Шунинг учун ёлғон сўзлайдиганларни хўш кўрмайсиз. Рўза тутган бўлсангиз бузиб қўйишдан сақланинг. Атрофдагилар билан тўғриликча муносабат юритишда, мулоқот қилишда давом этинг. Бир кун натижасини албатта кўрасиз. Саёҳатга кетганлар ҳаётида бугун қувончли лаҳзалар намоён бўлади. Кечқурун моддий аҳволингизни яхшилаш масаласида бадавлат танишлардан бири ёрдам кўрсатиши мумкин. Миннатдорчилик билдиришни унутманг. Саломатлигингиз панд бермайди. Бундан хавотир олмасангиз ҳам бўлади.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

https://youtube.com/shorts/M02rs-gZNpI?feature=share

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Сизга эътибор ва парвариш етишмаяпти. Бугун ҳатто кўзларингиз шундан белги бера бошлайди. Лекин дўстликни, муҳаббатни бировлардан сўраб олманг. Қадрингизни билинг ва паст кетманг. Дўстлардан бири сизни иш бўйича танқид остига олиши мумкин. Бироқ бу қўрқинчли эмас. Танқид орангизга нифоқ солмайди. Аёллар бугун кун давомида гардеробларини янгилаш ҳақида ўйлаб кўришса зиён қилмайди. Кечқурун суюкли инсонингиз билан ширин суҳбатлар қуриб вақт ўтказасиз.

БУЗОҚ (21. 04 — 20. 05)

25 март куни саёҳатлар, янги манзилга кўчиш ва йирик харидлар кутади. Агар буларнинг барчаси уй ва оила билан боғлиқ бўлса, муборак бўлсин. Анчадан бери сизга тинчлик бермай келаётган бир муаммо бугун ижобий ҳал бўлади. Раҳбарлар билан суҳбат пайтида жиддийроқ бўлишга ҳаракат қилинг. Ҳатто, жилмайишга ҳам уринманг. Акс ҳолда вазият сизнинг зиёнингизга ишлай бошлаши ҳеч гап эмас. Кечқурун овқатланиш режимини яна бир бор кўздан ўтказиб қўйишингиз тавсия қилинади.

ЭГИЗАКЛАР (21. 05 — 21. 06)

Агар бугун ишдаги камчиликлар, хатоларингизни бўйнингизга олмасангиз, ҳамкасблар орасидаги ҳурматингизни йўқотасиз. Тажрибали ҳамкасблардан сўраб ўрганишга ор қилманг. Иммунитетингиз тушганлиги аниқ. Уни мустаҳкамлаш пайида бўлинг. Кўпроқ мева, сабзавотлар енг. Афсусланмайсиз. Фақат уларни супермаркетдан сотиб олишингиз тавсия этилмайди. Кечқурун айримлар сафарга отланиши кутилади. Сафарингиз бехатар бўлсин!

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 22. 07)

25 мартда сиздаги ғурур юксакларга етиши кутилмоқда. Мағрурлик билан қадам ташлай бошлайсиз. Кўришсин, ҳавас қилишсин. Фақат ҳасад қилишмаса бас. Янги лойиҳаларни ҳаётга тадбиқ этиш қўлингиздан келади. Олға босинг. Шахсий ҳаётда етакчилик қилишга уринмаганингиз маъқул. Яқинларингиз зўр келади. Ундан кўра қайсарликни ташланг-у, ён беринг. Кечқурун айримларга спорт билан машғул бўлиш ҳар тарафлама ёрдам бериши мумкин.

АРСЛОН (23. 07 — 23. 08)

Вақтни тез-тез назорат қила боринг. Шундай қилингки, организмингиз жисмонан зўриқмасин. Вақтида ишланг, вақтида дам олинг. Шу жумлаларни шиор қилиб олинг. Жисмоний ҳолатингиз жуда яхши кўринишда бўлади. Лекин унга ишониб яна янги вазифаларни зиммангизга юклаб олманг. Дўстлар билан мулоқотда баҳслашманг. Ёлғизларнинг айримлари кечқурун романтик учрашувга отланиши кутилмоқда. Бугунги учрашув тарихий бўлади. Сиз бўлғуси жуфтингиз билан тўй кунини белгилаб олишингиз эҳтимолга яқинроқ.

ПАРИЗОД (24. 08 — 22. 09)

25 март куни сизга нисбатан юқоридан туриб муносабат юритадиганлар, бурни осмондаларни пастроқ тушириб қўйишга ҳаракат қилинг. Уларга оптимист назари билан боқинг. Психолог ролини ижро қилинг. Сиз бу ролни уддалай биласиз. Тантанали тадбирлардан воз кечинг. Пулингиз барибир етарли эмас. Бу тадбир юбилей бўлиб чиқиши хам мумкин. Юбилейга эса қуруқ қўл билан бориб бўлмайди. Кимки кечқурун олис сафарга отланса, адолатсизликка дуч келиши турган гап. Оллоҳ сизга ёр бўлсин!

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ТАРОЗИ (23. 09 — 23. 10)

24 мартда пиёда сайр сиз учун омадли кечмаслиги мумкин. Айниқса, шамоллаганлар тинчгина уйда ўтирганлари маъқул. Ишни ҳам уйда ўтирган ҳолда бажарсангиз бўлади. Шу баҳонада дўстлар билан ҳам телефон орқали гаплашиб оласиз. Асосийси, ўзингизни эҳтиёт қилинг ва организмни жисмонан зўриқтиришдан нари бўлинг. Моддий аҳволингизни аниқ ҳисоб-китоблар ёрдамидагина яхшилигича сақлаб қола оласиз. Рамазон ойида кўпроқ савобли ишлар қилинг. Оллоҳ сизга ёр бўлсин!

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

Бугунги кун сиз учун худди метеорит каби жуда катта тезликда ўтиб кетади. Ўзингиз ҳам югур-югурлар, кимлар биландир давомли сўзлашишларга бериласиз. Лекин билинг, бу тахлит ҳаракатлар саломатлигингизга путур етказиши ҳеч гап эмас. Рўзғорингиздаги жиҳозлардан бири яроқсиз ҳолга келиб қолганини пайқаб қолишингиз мумкин. Янгисини сотиб олгандан уста чақириб созлатганингиз маъқулроқ. Кечқурун қизиқарли китоб мутолааси билан вақт ўтказинг.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

24 март куни тушга қадар молиявий муаммоларни аъло даражада бартараф этишга улгурасиз. Яхшики, ўз вақтида бажариб улгурасиз. Йўқса, банкдан кредит олиш ёки кимлардандир қарз кўтариш пайига тушиб қолардингиз. Худо кўрсатмасин. Хусусий мулк олди-сотдисини ортга сура туринг. Аммо шахсий иш билан йўлга чиқиш масаласини ортга сура олмайсиз. Оилангиздагилар бу ишни фақат сизга ишонишади. Оиланинг фаровонлиги ҳам ўша иш билан боғлиқ бўлади. Рамазон ойи муборак бўлсин. Омад сизга ёр бўлсин!

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)

Ишингиз юзасидан юзага келадиган муаммолар кайфиятингизни бузибгина қолмай, сизни жаҳл отига миндириши ҳам мумкин. Алам қиладигани шуки, бу асаббузарликларни бировлар пайдо қилади. Сиз зудлик билан нафас йўллари ва руҳан тинчланиш учун ёрдам берадиган бадантарбия машқларини бажаринг. Зиён кўрмайсиз. Ёлғиз бўлсангиз, сиз ёқтирадиган бир инсон жоду кучига эга. Бунга кечқурун ўзингиз ҳам амин бўласиз.

ҚОВҒА (20. 01 — 18. 02)

24 мартда зиммангизга юкланган вазифаларни ўз вақтида адо этмас экансиз, раҳбарлар тарафидан ҳайфсан нақд бўлади. Агар шундай бўлиб чиқса, хафа бўлишга ўрин қолмайди. Ўзингиз айбдор бўласиз. Сизга маслаҳат шуки, кейинги сафар ҳам ишингизни ўз вақтида бажара олмасангиз, раҳбарларга ҳақиқатни айтинг, вассалом. Хусусий фирмада ишлайдиганларнинг пластик карточкасига кечқурун каттагина пул келиб тушиши кутилмоқда.

БАЛИҚ (19. 02 — 20. 03)

Ҳар бир ишга, масалага, муаммога жайдарироқ қилиб айтганда, совуқ калла билан ёндашишингиз керак бўлади. Агар реалликка кенг ўрин берсангиз, ишларингизни беш деяверинг. Ёлғизларга муҳаббатни янада чуқурроқ ҳис этиш учун мелодрамалар томоша қилиш тавсия этилади. Мелодрамалар ўзаро муносабатларни кўпроқ қадрлашга ўргатади. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг. Саҳарлик ва ифторликга тўғри овқатланинг.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

Бугунги кун қахрамонлари Қисқичбақа буржидагилар.

Лотинчада Cancer. Денгизда ҳам қуруқликда ҳам яшай оладиган чидамли ва кучли одамлар.

@munajjim_bashoratlari

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

/channel/+N_p7NCR-E3phZGQy

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

23 март куни сиз истакларга бой бўласиз. Қизиғи, нимани истасангиз, ўша истагингиз албатта амалга оша бошлайди. Бугундан рўза тутганларга омад ёр бўлсин. Кун давомида сиздан қачонлардир қарз олганлар қарзини қайтариши кутилади. Аммо дарров дўконга ғизиллашингиз тавсия қилинмайди. Олдин ҳисоб-китоб қилинг. Оилада ўзингизни қайсарона тутишингиз яқинларингиз билан ўзаро муносабатларга путур етказиши мумкин. Оғир-босиқ бўлишингиз талаб этилади. Кечқурун албатта тоза ҳавода сайр қилинг.

БУЗОҚ (21. 04 — 20. 05)

Кунингиз баҳс, жанжалларга бой бўлиши эҳтимолга яқин. Атрофдагилар билан ҳадеганда айтишавериб безор бўлишингиз эҳтимолдан холи эмас. Эмоцияни қатъий назоратда ушлашингиз сўралади. Агар уйда ягона боқувчи ҳисоблансангиз, бугун омадингиз келади. Ишларингизда янада кўпроқ унум кўзга ташланади. Вақт топсангиз, стоматолог қабулига чиқиб келсангиз ҳам зиён қилмайди. Биласизки, тиш оғриғини таблетка билан даволаб бўлмайди.

ЭГИЗАКЛАР (21. 05 — 21. 06)

23 мартда негадир уятчан, тортинчоқ одамга айланиб қолишингиз кутилмоқда. Ёлғизлардан кимдир дафъатан ажойиб бир инсонни кўради-ю, ранги оқаринқираб, тили лол бўлади. Йўқ, бундай лаҳзаларда ташаббусни ўз қўлингизга олмасангиз бўлмайди. Тортинчоқлик, қўрқув билан бахтга эришиб бўлмайди. Гарчи биринчи бўлиб мақсадга ўта олмасангиз-да, ҳеч бўлмаса суҳбат узилиб қолишига йўл қўйманг. Оилавий тарзда томорқада ишлашни мўлжаллаганлар бўлса, дўпписини осмонга отаверсин. Бугунги кун улар учун тўлиқ қувонч ва гармония қуршовида кечади.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 22. 07)

Баъзиларнинг бугун бажарадиган ишини раҳбарлар тортиб олиб бошқа ҳамкасбга топшириши алам қилади. Лекин раҳбарларингиз бекорга бу ишга қўл урмайди. Сизнинг профессионал жиҳатдан янада ўсишингизни исташади. Шуни ҳисобга олиб сизга анча мураккаб вазифани юклашади. Қийналасиз, аммо кўникасиз. Молиявий муаммолар бугун қийинчилик туғдирмайди. Сиз куннинг иккинчи ярмида моддий аҳволингизни яхшилашга эришасиз. Рамазон ойи муборак бўлсин

АРСЛОН (23. 07 — 23. 08)

23 март куни қўл урган ишларингиз унумли, даромадли бўлиши учун астойдил ҳаракат қилишингиз талаб этилади. Фақат дангасаликка йўл қўймасангиз бас. Албатта эзгу мақсадларга етасиз. Айрим дўстларимиз ҳолсизланиш, бош оғриғидан безовта бўлишлари мумкин. Бу кўп сиқилиш туфайлигина юзага келиши мумкин. Ёлғизлар, севишганлар куннинг иккинчи ярмида ёқимсиз вазиятларни бошдан кечиришлари мумкин. Масалага файласуфона ёндашишингиз тавсия этилади. Оллоҳ сизга ёр бўлсин!

ПАРИЗОД (24. 08 — 22. 09)

Билинг, агар бугун куннинг биринчи ярмида кўпроқ тоза ҳавода пиёда сайр қилиб юрмас экансиз, жисмоний ҳолатингиз тобида бўлмаслиги аниқ. Айниқса, сурункали хасталикка чалинганлар бу қоидага албатта амал қилишлари зарур. Суюкли инсонингизга бугун қўпол ҳазиллар қилишдан сақланинг. Қаттиқ ранжитиб қўйишингиз эҳтимоли бор. Кечқурун ухлашга ётишдан олдин имкон топилса, сут маҳсулотлари тановули билан чекланинг. Рамазон ойининг биринчи куни муборак бўлсин

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

👆👆👆

Кўпгина талабларни хисобга олиб, рус тилидаги Мунажжим каналини яратдик.

Тил билсангиз, уланиб олинг.

Уланиш учун устига босинг

Каналда асосан севги ва бизнес башоратлари бир кун олдин бериб борилади

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ТАРОЗИ (23. 09 — 23. 10)

Бугунги кунингиз югур-югурлар, жисмоний меҳнатга бой бўлиши мумкин. Аммо шунча ишнинг орасида дам олиш, истироҳат қилиш учун фурсат топса бўлади. Бемалол ўтириб, севимли таомларингиздан бирини тановул қилгачгина қайтадан иш бошланг. Юрган йўлингизда овқат чайнашни хаёлингизга ҳам келтирманг. Бу организмингизга жиддий зиён етказади. Моддий аҳволингизни қатъий назорат остига олмас экансиз, охири инқироз билан тугаши ҳеч гап эмас. Агар кун давомида яхши даромад қилсангиз, бир қисмини яхши кунлар учун асраб қўйинг.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

22 мартда хаёлан бўлса-да, ҳаётингизнинг ҳар жабҳасини синчиклаб кўздан ўтказинг. Агар қаердадир, қайсидир соҳада хатоликларга йўл қўйсангиз, дарҳол бу хатони тузатишга ҳаракат қилинг. Кимки бугун астойдил, чин кўнгилдан чиқариб меҳнат қилса, нафақат мўмай даромад олади, балки етарлича тажрибага ҳам эга чиқади. Бундан ташқари, сизга иш берганлар мукофотини ҳам ҳадя этади. Спорт билан шуғулланадиганлар машғулотлар давомида жиддий жароҳат олишдан сақланишлари лозим.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

Эрталаб илкис олдинга интилсангиз, ишда ҳам, бошқа жабҳада ҳам ҳаммани ортда қолдириб кетасиз. Ҳаммаси сизнинг интилишингиз, азартингизга боғлиқ. Шахсий ҳаётда худбинликларга йўл қўйишдан сақланинг. Бу жуфтингиз билан орангиздаги муносабатларга путур етказиши мумкин. Майли, жуфтингиз кўнглингизга оғир ботадиган гап гапиргандир. Қўл силтаб қўя қолинг. Кечқурун баъзилар шахсий иш билан яқин манзилга сафар қилиши мумкин.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)

22 март куни ўзингизда мавжуд истеъдодларни ўзгаларга намойиш этишдан, кўз-кўзлашдан сира уялманг. Тез орада улар сизга жуда асқотиши мумкин. Харидларни амалга ошириш жараёнингизда яхшигина бонусларга эга бўлишингиз кутилади. Куннинг иккинчи ярмида кекса ва хаста қариндошлардан хабар олинг. Керак бўлса, уларга моддий ёрдам кўрсатсангиз ҳам ёмон бўлмайди. Оллоҳ албатта сиздан рози бўлади иншооллоҳ. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилишни унутманг.

ҚОВҒА (20. 01 — 18. 02)

Бугун уйқудан кайфиятингиз тушкунроқ ҳолатда уйғонишингиз мумкин. Шундай ҳолат асосан ижод кишиларида кўпроқ кузатилиш эҳтимоли бор. Илҳом парилари дафъатан қалбингизга ташриф буюради шекилли. Сира қайғуга ботманг. Худди шундай лаҳзаларда шедевр асарлар яратилади. Баъзи дўстларимизга яқин дўстлари ёрдам сўраб мурожаат этиши мумкин. Моддий кўмак сўрашса керак. Оллоҳ сизга ёр бўлсин!

БАЛИҚ (19. 02 — 20. 03)

22 мартда балиқ буржи остида таваллуд топганлар умиднинг илиқ денгизида суза бошлашади. Айримларга кун давомида саломатлиги панд бера бошлаши мумкин. Бу ёқимсиз вазият қайсидир жуда муҳим бир ишни бажараётганингизда кузатилиши эҳтимолдан холи эмас. Кечқурун аёллар, қизлар гўзаллик салони, косметолог қабулига чиқиб келиш имконига эга бўлишади. Терингизни ёшартиринг ва дунёнинг энг гўзал аёлига айланинг.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ

🌱АЛХАМДУЛИЛЛАХ ЯНА БИР БОР НАВРЎЗГА ЕТКАЗДИ!

ЯНГИЛАНИШ, ЯШАРИШ
БАЙРАМИ - НАВРЎЗИ ОЛАМ МУБОРАК ! 😊

🍀Барчангизга тинчлик- ҳотиржамлик, хонадонингизга қут- барака , ишинларингизга ривож тилаймиз ! Ўйлаган тилакларингиз энг чиройли тарзда ижобат бўлсин !

@munajjim_bashoratlari

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Бугунги кун бир умр хотирангизда қолиши аниқ. Бадавлат бир инсон сизга катта бир ишда ҳамкорлик таклиф этиши кутилмоқда. Агар шундай бўлиб чиқса, пичоғингиз мой устида деяверинг. У инсонни текшириб кўришни хаёлингизга ҳам келтирманг. У билан анчадан бери таниш чиқасиз. Ёлғизлардан кимдир кўчада собиқ севгилисини учратиб қолиши мумкин. Бу шахсий ҳаётингиздаги энг ёрқин ҳодиса бўлиб қолишига сира шубҳа йўқ. Балки ўтмишга қайтиб иш кўриш хайрли чиқар? Буни келажак кўрсатади албатта.

БУЗОҚ (21. 04 — 20. 05)

21 март куни ижодий салоҳиятингизни профессионал касбингиз билан боғлиқ ишда намойиш этишингиз талаб қилинади. Шу нарса сизга яқин келажакда буюк имкониятлар дарвозасини очиб беради. Севишганларнинг куни туғади. Улар ҳам порлоқ ҳаёт сари талпиниб чарчашмайди. Кечқурун уйдаги, рўзғордаги икир-чикирлар, муаммоларни ҳал этишга ҳаракат қилинг. Ортга сурсангиз кейин ўзингизга бош оғриқ бўлади. Тоза ҳавода узоқ вақт сайр қилиб юринг.

ЭГИЗАКЛАР (21. 05 — 21. 06)

Янгиликлар, мўъжизалар саройининг шундоқ бўсағасида турибсиз. Улар нафақат иш, балки шахсий ҳаётингизни ҳам байрамга айлантира олади. Оила қурмаган бўлсангиз, бугун танлаш имкониятларингиз бисёр бўлади. Ўз идеалингиздаги инсонни улар орасидан адашмасдан топа биласиз. Куннинг иккинчи ярмида қариндошлардан бири асабингизга ўйнаши мумкин. Молиявий масалада бўлмағур гапларни гапирса керак. Эътибор қилманг. Бугун моддий аҳволингиз жуда яхши ҳолатда бўлади.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 22. 07)

21 мартда муҳаббат масаласини четга сура турган ҳолда фақат иш ҳақида ўйлашингиз талаб этилади. Агар алданган бўлсангиз, шаънингиз ҳақоратланган бўлса ҳам чидашингизга тўғри келади. Техник ишларни у қадар яхши билмасангиз ҳам, барибир ҳаракат қилишингиз зарур. Бугун қўшимча даромад келтирувчи техника билан боғлиқ ишни таклиф қилишлари кутилади. Оилалилардан кимдир жуфти билан жанжаллашиб қолиши эҳтимолга яқин. Кечқурун ёлғиз қолинг. Ёлғиз қолиш баъзида руҳан тетиклашишингизда ёрдам беради.

АРСЛОН (23. 07 — 23. 08)

Бугун арслон буржи остида таваллуд топганлар ҳам қувонч, ҳам ташвишлар орасида бўлишади. Кайфиятингизда позитив етишмаслиги кутилади. Агар биринчи навбатда пул масаласи кўндаланг турса, хафақонликларни ўзингиздан нари ҳайдаб солинг. Кўпроқ пулга эга бўлсангиз, кўпроқ харидлар қиласиз. Спортчиларни бугун адреналин етишмасдан хит қилиши мумкин. Шу сабабли мусобақаларда иштирок этсангиз, ёки машғулот ўташга ошифта бўлсангиз, жароҳат олишдан сақланинг.

ПАРИЗОД (24. 08 — 22. 09)

21 март куни дангасалик, эринчоқлик деган балоларни четга суришингиз тавсия қилинади. Акс ҳолда ҳамкасбларингиз сиз оладиган мукофотни ҳам илиб кетади. Аёллар ва қизлар бугун вақт топиб ташқи қиёфасига зеб беришса ҳам зиён қилмайди. Бугун терини ёшартириш, соч турмагини ўзгартириш, йога ва оддий спорт турлари билан шуғулланиш фойдали кечади. Тўғри, бунинг учун анча-мунча пул сарфлайсиз. Лекин ишлашдан мақсад ҳам шу-ку. Тўғри эмасми?

Читать полностью…
Подписаться на канал