munajjim_bashoratlari | Неотсортированное

Telegram-канал munajjim_bashoratlari - Мунажжимлар башорати

6758

Энг аниқ кунлик мунажжимлар башорати бизнинг каналимизда! Буржлар хақида қизиқарли маълумотлар ва тавсияларни кузатиб боринг. Админ👉 @acroc

Подписаться на канал

Мунажжимлар башорати

ТАРОЗИ (23. 09 — 23. 10)

6 мартда елкангиздаги оғир турмуш юки қаддингизни эгиб қўймаслиги учун мардона қадам ташланг. Дўстларингиздан бири дўстликка нуқта қўймоқчига ўхшайди. Бу ўзаро муносабатларда пайдо бўлган жиддий муаммо туфайли юзага келиши эҳтимолдан холи эмас. Муҳаббатда жуфтингиздан ўзингизни юқори қўйишга уринманг. Муваффақиятларингиз ҳақида мақтанишдан тийилинг. Бу орангизда жанжал пайдо бўлишига олиб келади холос. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

Бугун илгари қўл теккизиш насиб этмаган ишларга ниҳоят қўл уриш имконига эга бўласиз. Кўпчилик уй таъмири билан шуғулланишга ўтиши мумкин. Баҳорий кайфият сизни кун давомида тарк этмайди. Оилавий ҳаётда ҳам янги тартиб ўрнатиш пайти етди. Жуфтингиз уни хоҳлайди, сиз буни. Охир-оқибат иккалангиз ўтириб бир қарорга кеишингиз керак. Жуфтингизга қуруқ ваъдалар беришдан тийилинг. Кечқурун айримлар дўстлардан бириникига меҳмонга боради.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

6 март куни ишхонадаги юмушларга одатдагидан кучлироқ эътибор қаратишингиз талаб этилади. Иш ҳажм жиҳатидан жуда катта. Дангасаликка йўл қўймаслигингиз лозим. Агар фавқулодда юмушлар кўзга ташланса, уларни ҳам ўз вақтида амалга оширишни унутманг. Қариндошлардан бири хасталаниши натижасида муолажалар учун кўп пул сарфлашингиз кутилмоқда. Бироқ сира ташвиш чекманг. Яқин вақтларда пулингизга пул қўшилиб, яна бойиб қоласиз иншооллоҳ.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)

Хоҳ ишонинг, хоҳ ишонманг, бугун сизни пул билан боғлиқ бир-биридан ёқимли хабарлар кутади. Улар сизни қувонтиришига сира шубҳа йўқ. Ёлғизлардан кимдир эркинликни севади. Эркинликдан ҳозирча чекинмай тура қолинг. Баъзи дўстларимиз куннинг иккинчи ярмида ошқозонида пайдо бўладиган жиддий муаммодан безовталаниши кутилмоқда. Муаммони врач иштирокида ҳал қилса бўлади. Кейинчалик тўғри овқатланишга ўтсангиз, бу тахлит оғриқлар сизга яқинлашмаган бўларди.

ҚОВҒА (20. 01 — 18. 02)

6 мартда профессионал касбингиз билан боғлиқ ишингиз бўйича ажойиб таклифлар келиб тушади. Уларни албатта қабул қилинг. Ишнинг бори яхши. Ишсиз қолиб кетишдан худо асрасин. У ҳолда ҳеч кимга кераксиз одамга айланасиз. Худо кўрсатмасин. Саломатлигингиз масаласида профилактик амалларни адо этишга эринманг. Кун бўйи сурункали хасталиклар қўзғалиш эҳтимоли бор. Бунга атмосферада юзага келган магнит бўронлари сабабчи бўлади. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

БАЛИҚ (19. 02 — 20. 03)

Бугун биринчи навбатда тўғри овқатланишга алоҳида эътибор қаратишингиз сўралади. Кўча таомидан юз буринг, газли ширин ичимликлар томонга қайрилиб ҳам қараманг. Улар организмингиз фаолиятига салбий таъсир кўрсатади. Кун давомида ҳавога қараб кийининг. Баҳор ҳавосига ишониб бўлмайди. Бирдан совиб кетса шамоллаб қолишингиз мумкин. Кечқурун оила қурмаганлар романтик учрашувга умид боғлайверсалар бўлади.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ТАРОЗИ (23. 09 — 23. 10)

5 март куни сизни қувончли лаҳзалар, олқишлар-у, муҳаббат изҳорлари кутади. Аммо қалбан ёввойи хавотир ҳадеганда сизни тарк эта қолмайди. Бу хавотирнинг сабабини топиш учун ўзингизни ўзингиз сўроққа тутишингиз талаб этилади. Аёллар, қизлар гўзаллик салонига чиқиб келишлари, организмни зарарли моддалардан тозалаш, бел қисми мустаҳкамланиши учун уқалаш муолажалари олишлари сира зиён етказмайди. Шунга бассейнда чўмилиш амалини ҳам қўшсангиз нур устига аъло нур бўлар эди.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

Сиз мўъжизалар, эртаклардагидек сеҳрли лаҳзаларни кутасиз. Улар сизнинг ўрнингизга энг чигал муаммоларни бартараф этишига умид боғлайсиз. Афсуски, буларнинг барчаси фақат умид холос. Барча муаммоларни ўз куч ва имкониятларингизга суянган ҳолда ижобий ҳал этишга ҳаракат қилинг. Ўзингиз ёқтирган бирор ерга кетиб бир неча кун дам олиб қайтсангиз, кўнгилдагидек дам олган бўлардингиз. Жуфтингиз билан муносабатлар қайноқлаша қолмаётган бўлса, бирор тадбирини топинг.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

5 мартда илгари ўзингиз даҳшатга йўйган ишларни бажаришингиз талаб этилади. Миш-мишлар, ғийбатлар ва ҳасадга беланган нигоҳлардан адойи тамом бўлай дейсиз. Иложи борича ундайлар билан мулоқот қилмасликка интилинг. Иш билан чалғишга ҳаракат қилинг. Реклама агентлари, тадбиркорлар ва раҳбар лавозимдаги шахсларни муҳим ҳужжатлар билан ишлаш кутиб туради. Кечқурун айримлар хизмат сафарига отланиши мумкин.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)

Бугун кайфингиз ўзингиз хоҳлагандек чоғ бўлмаслиги кутилмоқда. Нега? Бунинг аҳамияти йўқ. Танқидларни, танбеҳларни тўғри қабул қилишга ўтсангиз, шундай кайфиятда қолмайсиз. Хотиржамликни шиор қилиб олишингиз керак. Тадбиркорларнинг ҳам ишлари юриша қолмайди. Ҳамкорлар билан сира тил топиша олишмайди. Лекин қўл қовуштириб ўтириш ҳам ҳақиқатга тўғри келмайди. Ҳаракат қилишингиз керак. Баъзиларга депрессия хавф сола бошлаши мумкин. Эҳтиётингизни қилинг. Асабни ва саломатликни асранг.

ҚОВҒА (20. 01 — 18. 02)

5 март куни таваккал қилиб лотерея чиптаси сотиб олсангиз, албатта катта ютуққа эга чиқардингиз. Миллиардларни ютмасангиз-да, барибир ранжимасдингиз. Кун давомида компьютер қаршисида ўтириб ишлайдиганлар тез-тез тоза ҳаводан ҳам нафас олиб туришлари тавсия этилади. Бадантарбия ҳам сизга жуда зарур. Ҳар бир манзарадан позитив олишга ҳаракат қилинг. Яқинда шахсий бизнесини очганлар бугун куннинг иккинчи ярмида муваффақиятга эришишади. Даромад мўмай бўлиши ҳақиқатга яқин.

БАЛИҚ (19. 02 — 20. 03)

Бугун балиқ буржи остида туғилганлар кун аввалида ёши улуғ, хаста қариндошлар ҳолидан хабар олишлари керак. Уларнинг дуоси ўқ бўлади, ишонинг. Жуфтингизнинг барча инжиқликларига файласуфларча муносабатда бўлинг. Аниқроғи, яхшилаб таҳлил қилинг. Бу муаммога барҳам беришга ҳаракат қилинг. Агар истаги қандайдир ўзига ёқадиган буюмни харид қилиш бўлса, жонбозлик кўрсатинг. Пулни аяманг. Оллоҳ сизга ёр бўлсин!

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

Балиқ, паризод, ўқотар вакиллари бугун хаётингизда жиддий воқеа содир бўлиши мумкин.

Борми шу бурж вакиллари

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

4 март куни қўшимча ишлардан ўзингизни олиб қочинг. Шундоқ ҳам зиммангизда вазифалар ошиб-тошиб ётибди. Шахсий ҳаётингизда туб бурилишга ўхшаш ҳодиса юз бериши кутилмоқда. Жуфтингиз сизни очиқ суҳбатга таклиф этиши мумкин. Суҳбат қайси мавзуда кетиши номаълум. Аммо ёқимсиз ҳолатлар пайдо бўлиши турган гап. Кимлардир янги манзилга кўчиб ўтиши, эмоцияга эрк бериши ва ҳужжатлар билан ўралашиб қолиш эҳтимоли бор.

БУЗОҚ (21. 04 — 20. 05)

Фаоллик сизни тарк этмайди. Аммо иш жараёнида тез-тез дам олиб туришни ҳам унутманг. Дам олиш вақтида эса бадантарбия, белни мустаҳкам торттирувчи машқларни бажаришингиз, шу орада овқатланиб олишингиз ҳам зиён қилмайди. Кечқурун сизни шоу ёки ёрқин ва тантанали тадбирга таклиф этишлари мумкин. Нотаниш одамлар билан мулоқотда ўзингизни камтарона тутишингиз тавсия этилади. Тоза ҳавода сайр қилишни ҳам унутманг. Оллоҳ сизга ёр бўлсин!

ЭГИЗАКЛАР (21. 05 — 21. 06)

4 мартда айримлар олис сафарга отланиши кутилади. Сафар давомида кутилмаган учрашувни бошдан ўтказасиз. Бу учрашув кўплаб ҳодисаларга нисбатан фикрингизни ўзгартириб юбориши мумкин. Шахсий ҳаётингизда ҳаммаси яхши бўлади. Ишда қанча кўп меҳнат қилсангиз, мукофоти ҳам шунча кўп бўлади. Шамоллаган бўлсангиз, халқона усуллар ёрдам беради. Асал, лимон ва аччиқ қалампир дардингизга даво бўла олади. Омад сизга ёр бўлсин!

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 22. 07)

Барча жабҳаларда бугун хотиржамлик билан қарорлар қабул қилишингиз зарур. Бу шахсий ҳаётингизга тааллуқлими, ишгами, фарқи йўқ. Қатъият сизга фақат фойда беради. Молиявий масалада ҳозирча сукунат ҳукм сурмоқда. Ахир, пул ҳар куни келиб қўлингизга тушавермайди-ку! Тўғри эмасми? Агар жуда харидларни амалга оширишга ошифта бўлсангиз, бемалол заҳира пулларингиздан фойдалансангиз бўлади. Кечқурун ёлғиз қолинг. Ёлғизликда фикрларингизни жамлаб олишингиз осон кечади.

АРСЛОН (23. 07 — 23. 08)

4 март куни режаларингиз шу қадар кўп бўладики, ўзингиз ҳам айрим ҳолатларда қай биридан иш бошлашни билмай ҳайрон қолишингиз мумкин. Режа ўз йўлига. Организмни бу қадар зўриқтириш яхшиликка олиб келмайди. Эрталаб бадантарбияни ёддан чиқариб қўйманг. Айниқса, кун бўйи компьютер қаршисида ўтириб ишласангиз, бадантарбия сизга жуда фойда беради. Бел қисмингизда муаммолар пайдо бўлмаслиги учун уқалаш муолажалари олинг ва контрастли душ қабул қилинг. Ҳамкасблар билан суҳбатда сирингизни асло бой бера кўрманг. Оллоҳ сизга ёр бўлсин!

ПАРИЗОД (24. 08 — 22. 09)

Кунни тўғри ташкил этиш учун қатъият ва аниқлик керак бўлади. Тўғри, гоҳ ўнгга, гоҳ чапга қадам ташлашингиз тақиқланмаган. Фақат бу ҳаракатларни секинлик ва эҳтиёткорлик билан содир этинг. Муҳаббатда илкис қарорлар чиқаришдан сақланинг. Бу сизни боши берк кўчага олиб кириб қўяди. Ижод кишилари бугун хориж фирмалари билан шартнома имзолаш имкониятига эга. Пайтдан унумли фойдаланиб қолинг. Сурункали хасталикка йўлиққан бўлсангиз, ўзингизни эҳтиётланг.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Бугун сизни айрим кимсалар таъқиб остига олиши мумкин. Сиз ҳам жавоб сифатида уларни кузатинг. Ажаб эмаски, асл ниятлари шундан кейин ошкор бўлса. Тадбиркор бўлсангиз, бундай кимсалардан сақланишингиз керак. Рўзғордаги муаммоларни ўз вақтида бартараф этганингиз учун сизни яқинларингиз олқишлашлари мумкин. Жуфтингиз билан орадаги муносабатлар бироз совуқлашган бўлса, бугун улар ҳам ўз жойига тушади. Айримлар кечқурун уй таъмири билан банд бўлишлари кутилади.

БУЗОҚ (21. 04 — 20. 05)

3 март куни ишхонангизда шу қадар фаоллашасизки, мукофотни нақд қилиб қўясиз. Мукофот ҳақида анчадан бери ўйлардингиз. Ҳатто, уни нимага сарфлашни ҳам режалаштириб қўйган бўлсангиз азаб эмас. Тезликни камайтирманг. Аммо янги лойиҳаларга қўл уришдан тийила туринг. Кечқурун вақтингиз чоғ ўтиши кутилмоқда. Сизнинг шарофатингиз билан оиладаги муҳит жуда гўзал тус олади. Омад сизга ёр бўлсин!

ЭГИЗАКЛАР (21. 05 — 21. 06)

Бугун майда-чуйда ишлар билан банд бўлсангиз ҳам барибир даромадингиз камаймайди. Шунда ишнинг катта-кичиги бўлмаслигини англаб етасиз. Тадбиркорлар, шахсий бизнес эгаларига ўз муваффақиятлари ҳақида ҳамкорларга, шерикларга ёрилиш тавсия қилинмайди. Бизнес бу шахсий ишингиз. Унинг ҳақида бошқалар билиши шарт эмас. Сурункали хасталикка чалинганлар учун тоза ҳаво, танани чиниқтиришга йўналган муолажалар ва витаминга бой мевалар катта фойда беради.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 22. 07)

3 мартда асосий ишларни тез фурсатда тамомлай олсангиз, ажойиб бир даврага тушиб қолишингиз эҳтимоли бор. Анчадан бери дам олиб, кўнгил ёзишни хоҳлардингиз. Мана, сизга ажойиб имконият. Тадбиркорлар ва шахсий бизнесига эга дўстларимиз бугун энг юксак чўққиларни забт этиш лозимлигини унутмасликлари керак. Арзимас бир маҳсулотга пул тикасиз-у, мўмай даромад оласиз. Бугун харидлар ва хизмат сафарига отланиш муваффақият келтирмайди.

АРСЛОН (23. 07 — 23. 08)

Бугунги кунингиз руҳий масалада анча қалтис кечиши мумкин. Шунинг учун эҳтиёткорликни қўлдан бермаган ҳолда ҳаракатлар содир этишингиз сўралади. Кайфиятингизга позитивлик беришга ҳаракат қилинг. Токи у қуёшга айланиб сизни зарур ва фойдали нур билан таъминласин. Оила қурмаган бўлсангиз ва кўз остига олиб қўйганингиз бўлса, ташаббусни ўз қўлингизга олинг. Ишонинг, қанча қийинчилик билан бу муҳаббатга эга чиқсангиз, у шунча кўп яшайди.

ПАРИЗОД (24. 08 — 22. 09)

3 март куни вақтингиз асабийликларсиз, фавқулодда ҳодисаларсиз кечади. Севимли хоббингиз билан шуғулланишингиз, ёки табиат қўйнига чиқиб дам олишингиз ҳам мумкин. Яқин ўтмишдаги хатолар қалбингизни эзиб турган бўлса, қайғуга ботманг. Улар тез фурсатда ўтиб кетади. Агар пулингиз етарли бўлса, сайр-у саёҳат ҳам кўнгилдагидек ўтади. Ижод кишилари бугун кечқурун навбатдаги муваффақиятли ижоди учун мукофот олишади иншооллоҳ. Оллоҳ сизга ёр бўлсин!

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

Кайфиятни кўтарамиз. Хаво зўр. Севги тўла хаволар.

Яхши мусиқалар бўлса кутамиз 👇

@acroc

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Ёлғизлардан кимлардир бугун куннинг биринчи ярмидаёқ романтик танишувни бошдан кечиришади. Бундан ўзингизни ниҳоятда бахтиёр ҳис этасиз. Ҳатто, бир оғиз сўз деёлмай лол қоласиз. Бўлғуси жуфтингиз шунчалар келишган, гўзал ва ажойиб хулқ эгаси бўлиб чиқади. Бахтингизни берсин. Ишхонада ҳам сизга етадигани бўлмайди. Раҳбарият ишониб топширган вазифани аъло даражада адо этасиз-у, мукофотга даъвогар бўласиз. Овқатланиш режимига қатъий амал қилинг.

БУЗОҚ (21. 04 — 20. 05)

2 март куни ёқимли лаҳзаларингизнинг саноғи бўлмаслиги мумкин. Ҳамкасбларнинг сизга ҳавас билан боқишлари, раҳбарларнинг олқишлари ўша ёқимли лаҳзаларнинг дебочаси деяверинг. Куннинг иккинчи ярмида жуфтингиз учун ёқимли бир совға харид қилишингиз тавсия қилинади. Пулни аяманг. Оила қурмаганлар кечқурун асосий вақтини романтик учрашувга бағишлашлари кутилмоқда. Кечқурун маданий дам олишга эътибор қаратинг.

ЭГИЗАКЛАР (21. 05 — 21. 06)

Эрталаб жуда узоқ вақтлардан бери кўришмаган танишларни учратиб қолишингиз кутилмоқда. Улар сизга жуда қимматли ахборотларни етказишлари эҳтимолга яқин. Агар ишхонадаги юмушларни қойиллатиб адо этган бўлсангиз, куннинг иккинчи ярмида пул ёмғирини кутаверинг. Бугун оила қурмаганлар учун романтик учрашувлар, никоҳдан ўтиш ва тўй тадбирлари муваффақиятлидан-да муваффақиятлироқ кечади. Оилалиларни гармония ва бахт ҳисси оғушига олади. Омад сизга ёр бўлсин!

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 22. 07)

2 мартда кам ҳаракатланишдан тийилиб, спорт билан шуғуллана бошлашингиз керак. Профессионал спорт шарт эмас, эрталаблари югуриб, бадантарбия қилиб турсангиз бас. Шахсий бизнесига эга дўстларимизнинг бугун ҳам омади келадиган бўлиб турибди. Тадбиркорлар фойдали шартнома имзолашга, тендерда ғолиб бўлишга ва катта пул олишга эришишлари эҳтимолдан холи эмас. Бу омад қаердандир ғойибдан келади. Худога айтганингиз бор-да. Оллоҳ сизга ёр бўлсин!

АРСЛОН (23. 07 — 23. 08)

Бўйин, бел қисмида оғриқ туя бошлаганлар, боши айланаётганлар вақтинча ўтириб ишлаш ҳаёт тарзидан воз кечиб уқалаш муолажаларини олишлари керак. Саломатликни жойига келтириш, тонусда бўлиш учун фаоллашишингиз шарт. Жуфтингиз билан орангизда келишмовчиликлар бўлса, бу муаммони ўзгалар кўмагисиз ўзингиз мустақил бартараф этинг. Унга муваффақиятсизликлар ҳақида камроқ гапиринг, вассалом.

ПАРИЗОД (24. 08 — 22. 09)

2 март куни молиявий соҳадаги қора булутларни нари ҳайдашга ҳаракат қилинг. Сизда молиявий муаммоларни ижобий ҳал этишда имкониятлар керагича топилади. Қарзларингиз бўлса, барчасини ёпинг, банкдан кредит олманг. Шунда ишларингиз янада олдинга силжийди. Арзон буюм ёки жиҳоз кўриб қолсангиз, сотиб олишга шошилманг. Олдин бу буюм сизга керак-керакмаслигини ўйлаб кўринг. Кўзида муаммоси борлар бу муаммони фақат окулист ёрдамида бартараф эта олишади.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

Бахорни биринчи куни муборак.

Хаммага севги мухаббат тилайман.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

1 март куни бирдан бир неча ишни уддалаш ҳаракатига тушасиз. Ажабланарлиси, барчасини аъло даражада, ўз вақтида, сифатли уддалай биласиз. Молиявий соҳада эса аҳволингиз ҳавас қиларли даражада кечмаслиги мумкин. Шу нарса кайфиятингизни бузиши кутилмоқда. Аммо бекорга тушкун кайфиятда қоласиз. Негаки, кечқурунга бориб киссангиз пулга тўлади. Саломатлигингизни хавф остида қолдиришдан эҳтиётингизни қилинг. Оллоҳ сизга ёр бўлсин!

БУЗОҚ (21. 04 — 20. 05)

Шахсий машинаси борлар бугун серқатнов йўлларда ҳушёр бўлишлари талаб этилади. Айниқса, йўл патрул хизмати ходимлари билан рўбарў бўлмаганингиз маъқул. Бунинг учун тезликка эрк бермаганингиз дуруст. Муҳаббатда ҳаддан ташқари илгарилаб кетманг. Оқимга қарши сузишдан сақланинг. Ишхонангизда ҳам ишларингиз бошингиздан ошиб тошади. Шу қадар чарчайсизки, кечқурун таом истеъмол қилишга-да кучингиз қолмаслиги мумкин. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

ЭГИЗАКЛАР (21. 05 — 21. 06)

1 мартда бор бўйингиз билан романтика оғушида қоласиз. Айниқса, оила қурмаганлар худди эртаклар оламида қолиб кетган каби еттинчи осмонларда парвоз қиладики, асосий ишлар четда қолиб кетиши ҳеч гап эмас. Бунга йўл қўйманг. Худо кўрсатмасин, ишларни ўлда-жўлда ташлаб қўйсангиз, мартаба, лавозим, ҳурмат-иззатдан умид узиб қўяверсангиз бўлади. Кечқурун рўзғордаги муаммолар ҳам худди кутиб турган каби бошингизга ёғилади. Бардам бўлинг!

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 22. 07)

Бугун пулларингизни ниҳоятда эҳтиёт қилинг. Агар дуч келган одамга қарз бераверсангиз, оқибатда инқирозга юз тутасиз. Сиз ҳар ҳолда миллиардер эмассиз. Хайрия ишлари билан шуғулланишингизга ҳали вақт бор. Ишхонадаги ишларни ўз вақтида бажаришга ҳаракат қилинг. Акс ҳолда сизни масъулиятсизликда айблай бошлашлари ҳеч гап эмас. Бу эса асаб тизимингиз қалқишига сабаб бўлади. Кечқурун кўпроқ вақт тоза ҳавода пиёда сайр қилишингиз тавсия этилади.

АРСЛОН (23. 07 — 23. 08)

1 март куни хаёлан осмонларда парвоз қилишдан тийилиб, ерга тушишингиз ва асосий ишлар билан банд бўлишингиз лозим. Янги лойиҳалар бўлса, уларни ҳаётга тадбиқ этиш билан шуғуллана бошласангиз ҳам зиён қилмайди. Лойиҳа сизга мўмай даромад келтиради. Ёлғизлар ранжимасинлар. Бугун романтикага вақтингиз бўлмайди. Агар бўлғуси жуфтингиз сизни тўғри тушунса, муносабатларга путур етмайди иншооллоҳ. Бу, ахир, сўнгги учрашув эмас-ку! Тўғри эмасми?

ПАРИЗОД (24. 08 — 22. 09)

Паризод буржи остида туғилганларнинг айримлари бугун куннинг биринчи ярмида бировлардан олган қарзларини қайтаришлари талаб этилади. Тўғри, бу енгил кечмайди. Лекин бошқа йўл ҳам йўқ. Жуда дўппи тор келса, бошқа бировдан қарз олиб эски қарзларни ёпасиз-да. Шахсий бизнеси борлар қўрқмасалар ҳам бўлади. Кўнгилсизликлар кутилмаяпти. Аммо ҳужжатларни қайта кўздан ўтказиш ҳам зарар қилмайди. Тадбиркорлар бугун куннинг иккинчи ярмида хизмат сафарига отланишлари керак. Бу амални ортга сурманг. Сафар сизга жуда керак. Молиявий наф кўрасиз-а!

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

Март ойида туғилганлар.

Яқинларга улашинг.


Каналга марҳамат 👇

@munajjim_bashoratlari

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

28 феврал куни барча орзуларингиз кетма-кет ҳақиқатга айлана бошлайди. Омадингиз келди, қувонаверинг. Ишга энг ёрқин ва янги кийимларингизни кийиб боринг. Сизни расмий тадбирлардан бирига таклиф этишлари мумкин. Оилангиздаги муаммолар ҳам автомат тарзда ижобий ҳал бўла бошлашига нима дейсиз. Айримлар кечқурунга бориб яқин манзилга сафар уюштириши кутилади. Йўлингиз бехатар бўлсин! Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

БУЗОҚ (21. 04 — 20. 05)

Ишга лаёқатингиз бугун эрталабдан оқсаш палласига кириши мумкин. Шунинг учун уйда ўтириб қолишингиз тавсия этилмайди. Энг азалий орзуларингизни ҳақиқатга айлантириш ҳаракатига тушинг. Ишхонангизда эса режада умуман бўлмаган ишлар ҳам ўз ечимини топади. Саломатлик ҳақида қайғуришни ҳам унутиб қўйманг. Башарти қон босимингиз сакраётган бўлса, дарҳол тадбирини кўринг. Бу масалада даволашнинг халқона усуллари яхши ёрдам беради. Омад сизга ёр бўлсин!

ЭГИЗАКЛАР (21. 05 — 21. 06)

28 февралда эгизаклар буржи остида таваллуд топганлар ҳар қандай кўринишдаги қаҳрамонликка ҳозир-у нозир бўлишади. Зиммангиздаги масъулиятни чуқур ҳис эта бошлайсиз. Сиз ҳақингизда миш-миш тарқатганлар жазосини олади. Ҳақиқатни синдириб бўлмайди-да. Тўғри эмасми? Кечқурун дўстларингиздан бири қизиқарли бир воқеани айтиб бериб, кайфиятингизни кўтаради. Бугун жисмоний зўриқишлар ва спортдан воз кеча туринг.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 22. 07)

Кўнгилчанлигингиз, эмоцияга эрк беришингиз бугун ўзингизнинг фойдангизга ишлайди. Дўстлар ва ҳамкасблар сизга илгаригидан-да чуқурроқ ҳурмат бажо айлай бошлашади. Агар кўпроқ пул топишни истасангиз, молиявий муаммолардан чўчимаган ҳолда ҳаракатлар содир этинг. Азалий тажрибангизни ишга солинг. Айримлар кечқурунга бориб бош оғришидан безовталаниши мумкин. Эртароқ ухлашга ёта қолинг. Албатта ўтиб кетади.

АРСЛОН (23. 07 — 23. 08)

28 феврал куни ҳамкасбларга ҳар жабҳада қулоқ тутишингиз тавсия этилади. Аммо улар орасида сизга ҳасад қиладиганлари, сизни кўра олмайдиганлари ҳам бор. Сергакликни қўлдан берманг. Оилалиларни бугун кўпроқ пул масаласи ташвишлантириши мумкин. Шунинг учун дўстларми, танишларми, қўшимча даромадли иш таклиф қилса, дарров рози бўлинг. Меҳнатдан қочманг. Тадбиркорлардан кимдир кечқурун хориж сафарига жўнаб кетиши кутилади.

ПАРИЗОД (24. 08 — 22. 09)

Анчадан бери саломатлиги безовта қилаётганлар бугун тиббий кўрикдан ўтишлари шарт. Саломатлик биринчи ўринда бўлиши лозим. Барча ишларни ташланг-у, врач қабулига боринг. Имкон бўлса, кўпроқ тоза ҳавода сайр қилинг. Агар жисмоний зўриқишларсиз бўлса, спорт билан шуғулланиш ҳам сизга ёрдам беради. Муҳаббатда жуфтингизга қўпол муносабат юритишдан сақланинг. Агар муносабатларингиз совуқлашган бўлса, уни иситишнинг йўлини қидиринг. Оллоҳ сизга ёр бўлсин!

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Бугун куннинг биринчи ярмида ишхонангиздаги раҳбарлардан сал узоқроқ юришингиз тавсия этилади. Башарти улар сизни чақиртиришганда ҳам тилингизга жуда эҳтиёт бўлинг. Ўтмишдаги муаммоларни эсга олишдан сақланинг. Бугунги кун билан яшанг. Оила аъзоларингиз кечки пайт оилавий байрам уюштиришни режалаштирган кўринади. Қочиб қаерга ҳам борардингиз. Бу таклифни албатта қабул қилинг. Саломатликни асранг. Тўғри овқатланинг.

БУЗОҚ (21. 04 — 20. 05)

27 феврал куни тушга қадар ким яхши-ю, ким ёмонлигини албатта билиб оласиз. Яхшики, ишхонангиздаги ҳамкасблар билан жанжаллар кўзга ташланмайди. Нималарнидир талаб қилган тақдирингизда ҳам улар ҳазилга йўйиб қўя қолишади. Характерингизга ўзгартишлар киритишингиз лозим. Ҳозир ҳам кеч эмас. Бусиз жуфтингиз билан орангиздаги муносабатларга путур етиши мумкин. Қўпол гапларни кўчада қолдириб, жуфтингизнинг ёнига фақат илиқ сўзлар билан кириб боришингиз тавсия этилади.

ЭГИЗАКЛАР (21. 05 — 21. 06)

Бугун сизга сувдан қуруқ чиқишингизда фақат қалбингиз ёрдам бера олади. Бугунги кун сиз учун жуда муҳим. Шунинг учун эҳтиёткорлик билан иш тутишингиз лозим бўлади. Эмоцияга эрк берманг. У сизга ортиқча муаммоларни ҳадя этади холос. Молиявий аҳволингизни яхшилаш пайида бўлинг. Тадбиркорлар учун бизнес ҳамкорлар билан бўлиб ўтадиган учрашув осуда ўтади. Улардан иложсиз амалларни талаб қилмаслигингиз сўралади.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 22. 07)

27 февралда сизни омадли лаҳзалар кутади. Хатоликларга йўл қўймаслик учун олдиндан пухта тайёргарлик кўриб олишингиз керак. Нафақат маънан, ёки руҳан, балки моддий тарафдан ҳам тайёр бўлишингиз талаб этилади. Бугун жуфтингиз ўзини тутишида худди бўронларга тенг туюлиши мумкин. Хотиржамлик билан муносабат юритишга ҳаракат қилинг. Кечқурун вақтингиз чоғ ўтади. Беихтиёр файласуфларча фикрлай бошлайсиз. Бу ҳам албатта яхшиликка хизмат қилади.

АРСЛОН (23. 07 — 23. 08)

Бугун ўзгаларнинг хатоларига камроқ эътибор беришга ҳаракат қилинг. Ўзингизда ҳам хатолар керагича топилади. Уларни барҳам топтириш ҳаракатида бўлсангиз фақат фойда кўрасиз. Агар куч ва имкониятларни жойига сарфласангиз, албатта натижасини кўрасиз. Аниқроғи, арзирли даромад кўрасиз. Ёлғизлар орзусидаги инсонни учратиш йўлида астойдил интилишлари зарур.

ПАРИЗОД (24. 08 — 22. 09)

27 феврал куни режалаштирган ишларингизнинг асосий қисми ижобий ҳал бўлади. Аммо бунга осонликча эришмайсиз. Жиддий тўсиқлар, муаммолар оёғингиздан олиши мумкин. Ишхонангизда ажойиб бир инсон пайдо бўлади. У жуда тажрибали, ўз ишининг устаси. Агар сизга ёрдам қўлини чўзса, рад этманг. Муҳаббатда майда кўнгилсизликлар кўзга ташланиш эҳтимоли бор. Оила қурмаганлар гулдасталар билан бўлғуси жуфтининг ёнига чопишлари тавсия этилади. У сизни кечқурун интизор бўлиб кутади.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

26 феврал куни мушкулотларни енгиб ўтишда буюк имкониятлар қаршингиздан чиқади. Улардан унумли фойдаланишга ҳаракат қилинг. Муҳаббатда сизга аниқлик, сезгирлик ва сергаклик зарур бўлади. Шундагина омад сиз томонда бўлади. Ёлғиз бўлсангиз, бугун орзуингиздаги инсонни учратишингиз кутилади. Яқиндагина шахсий бизнесини очганлар кечқурун сафарга отланиши мумкин. Йўлингиз бехатар бўлсин!

БУЗОҚ (21. 04 — 20. 05)

Бугун ўзингиз учун дам олиш куни эълон қиладиган бўлиб турибсиз. Сизни ҳеч ким куч билан ҳам ишга юбора олмаслиги мумкин. Асосий ишларни уддалаб бўлгансиз. Демак, дам олишга ҳаққингиз бор. Пулингиз кам қолган бўлса, бировларни айбламанг ва шикоятдан ҳам сақланинг. Пул осмондан тушмайди. Уни ишлаб топишингиз керак. Кечқурун хонадонингизга меҳмонлар ташриф буюриши кутилмоқда. Ҳеч бўлмаса улар кайфиятингизга позитивлик ҳадя этишса ажаб эмас.

ЭГИЗАКЛАР (21. 05 — 21. 06)

26 февралда эрталабдан тушга қадар кўпчилик хайрия ишлари билан банд бўлиши кутилади. Лекин гап пулда эмас, қалбда. Ким ёрдамингизга муҳтож бўлса, уларнинг кўнглини олаверинг. Савоби албатта тегади. Ишхонадаги вазифаларни адо этишда панада бўла турганингиз маъқул. Ҳамкасблар қаршисида ўзингизни намойиш этишдан сақланинг. Сизни кўра олмас ҳамкасблар бор. Уларга баҳона керак. Сафарга отланиш, самолётда парвоз қилиш амалларини бошқа кунга қолдиринг.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 22. 07)

Бугун ҳар жабҳада ўзингиз мустақил тарзда тер тўкишингиз талаб этилади. Ҳеч кимдан ҳеч қанақанги ёрдам кутиб овора бўлманг. Саломатлигингиз ҳақида қаттиқроқ қайғуринг. Агар юрак уришингиз гоҳ тезлашиб, гоҳ секинлашаётган бўлса, бел қисмингизда оғриқлар кузатилса, албатта врачга учрашишингиз шарт. Уй шароитида бу муаммони бартараф этиб бўлмайди. Тоза ҳаводан кўпроқ нафас олишингиз ҳам саломатликни яхшилашда ёрдам бера олади.

АРСЛОН (23. 07 — 23. 08)

26 феврал куни ёлғизлар тушга яқин бир инсон билан учрашиб гаплашишади. Бу инсон ўзингизга ҳам анчадан бери ёқарди. Фақат суҳбат учун жиддий баҳона бўлмаган. Бугун ўша баҳонани топа оласиз. Билинг, бу оила қуришингиз учун ягона имконият. Молияда муаммо кўндаланг бўлса, ташвиш чекманг. Барчаси ўткинчи. Муҳим ҳужжатларга имзо қўйишда хаёлпарастликдан нари бўлинг. Айниқса, бу ҳужжатлар сизнинг моддий аҳволингизни яхшилаш билан боғлиқ бўлса, паришон қолишга ҳаққингиз йўқ.

ПАРИЗОД (24. 08 — 22. 09)

Агар сизга бахт гормонлари камлик қилаётган бўлса, уларни ўзингиз қидириб топинг. Воқеа-ҳодисаларга оптимист назари билан боқишингиз сўралади. Оиласизлар куннинг иккинчи ярмида романтик учрашувга отланади. Ниҳоят сиз идеалингиздаги инсон билан учрашиб, биргаликда сайр қилиш имконига эга чиқасиз. Оилада эса қариндошларнинг танбеҳларидан эҳтиётингизни қилинг. Сурункали хасталикка йўлиққанлар ҳамиша ўз эҳтиётларини қилишлари керак.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

25 феврал куни иш ва шахсий ҳаётни икки қисмга ажратган ҳолда ҳаракатлар содир этинг. Аралашиб кетса, ё унисимас, ё бунисимас дегандай чалкаштириб юборасиз. Бунинг оқибатида эзгу ниятларингиз амалга ошмай қолиши мумкин. Хатога йўл қўйсангиз, хатоингизни тан олинг. Аммо ҳар бир одамдан узр сўраб ўтиришингиз шарт эмас. Ишхонангизда сизга қарши гапириб ҳамкасбларни йўлдан урадиган бир кимса пайдо бўлади. Эҳтиёт бўлинг. Жуфтингиз сизга муҳим бир сирни очиши кутилади. Буни эмоцияга эрк бермасдан хотиржам қабул қилинг.

БУЗОҚ (21. 04 — 20. 05)

Аёллар, қиз-жувонларнинг бугун қиладиган ишлари аниқ. Косметолог, сартарош, стилист. Ташқи қиёфангизга бугун шу қадар ажойиб тарзда оро берасизки, бунақасини ҳали тарих ҳам кўрмаган. Тўғри ҳам қиласиз. Ишлайсиз, демак, манфаат ҳам кўришингиз керак. Айримлар куннинг иккинчи ярмида ўтмишдаги муҳаббатини учратиб бироз ўзини йўқотиши кутилади. Бунинг қўрқинчли ери йўқ. Иккингиздаги туйғулар ҳам ўз вақтида ҳақиқий бўлган. Саломатликни асранг.

ЭГИЗАКЛАР (21. 05 — 21. 06)

25 февралда уйқудан уйғонгач, дам олиш ҳақида ўйлай бошлайсиз. Шу кунга қадар оғир ишларни бажардингиз. Дам олиш ҳам зарур. Шу баҳонада янги куч тўплаб оласиз. Дўстларингиз билан учрашиб суҳбатлашинг. Бу ҳам дам олишга киради. Шахсий ҳаётингизда жанжалларга сабаб бўлувчи вазиятлар юзага келиши мумкин. Масалага хотиржам ёндашганингиз дуруст. Ким ҳақ, ким ноҳақлигини вақт кўрсатади.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 22. 07)

Бугун қисқичбақа буржи остида туғилганлар профессионал касби доирасида малакасини ошириш учун куйиб-ёнади. Раҳбарларингиз зиммангизга янги ва янги вазифаларни юклаб ташлашган. Малака оширишга бўлган иштиёқ улар осонроқ ҳал бўлишини таъминлайди. Баҳонада тажриба орттирасиз. Тадбиркорлар ҳамкорлари билан бўлиб ўтадиган учрашувдан кейин бизнесда янада ажойиброқ натижаларга эриша бошлайди. Моддий аҳволингиз сиз истаганча яхши кечмаса-да, пулсиз ҳам қолиб кетмайсиз. Кечқурун айримларнинг буйрак ва жигар қисмида жиддий муаммо пайдо бўлиши мумкин.

АРСЛОН (23. 07 — 23. 08)

25 феврал куни айримлар хонадонидаги меҳмонлар кетиб, ниҳоят енгил ва чуқур нафас ола бошлайди. Меҳмонни севасиз. Лекин ҳамма нарсада меъёр бўлишини истайсиз. Жуда тўғри қиласиз. Ишхонангизда қайсидир ҳамкасбингиз сизга қарши бўҳтон уюштириш пайида эканидан хабар топасиз. Сукут сақлаган ҳолда кураш олиб боринг. Шунда сих ҳам, кабоб ҳам куймайди. Кечқурун аввало овқатланиш режимини ёдга олинг. Режим бузилмаслиги керак. Акс ҳолда саломатлигингизга путур етади.

ПАРИЗОД (24. 08 — 22. 09)

Кунингиз деярли югур-югурлар билан ўтади. Қаергадир шошиласиз, қаергадир кечикаётгандек бўласиз. Аммо шошма-шошарлигингиз ўзингизга зиён етказиб қўйиши ҳеч гап эмас. Тезликни камайтиринг ва мулоҳаза билан иш тутинг. Шахсий ҳаётингиз ҳам худди шу мулоҳазалиликни кутади. Унинг кўмагида шахсий ҳаётингизни янада фаровон торттиришингиз мумкин бўлади. Энг асосийси, оила аъзоларингиз билан айтишишдан тийилинг, вассалом.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Эмоционал ҳолатингиз бугун бомбани ҳам ортда қолдирар даражада шошқин кечади. Атрофдагиларнинг, яқинларингизнинг маслаҳатларига қулоқ тутинг. Бусиз жанжалли вазиятларда қолиб кетишингиз ҳеч гап эмас. Кун давомида бадавлат, юқори лавозимли шахслар билан ҳамсуҳбат бўлишингизга тўғри келади. Уларнинг бойиш ва юқори лавозимга эга чиқиш сирларидан воқиф бўлишга ҳаракат қилинг. Куннинг иккинчи ярмида дўстларингиздан бирига қўнғироқ қилишингиз керак бўлади.

БУЗОҚ (21. 04 — 20. 05)

24 феврал куни яшашда ҳам, ишда ҳам кун тартибига амал қилишингиз керак. Овқатланиш ҳам худди шундай ташкил этилиши лозим. Харажатларни қатъий назоратда ушланг. Акс ҳолда пулларингиз ҳавога совурилиши ҳеч гап эмас. Кўчадами, ишхонадами, бир одам билан танишасиз. У сизга кўплаб қизиқарли воқеаларни гапириб беради. Янги иш топиш илинжида юрганлар бугун муваффақият қозонишлари тайин. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг. Овқатланиш режимини бузманг.

ЭГИЗАКЛАР (21. 05 — 21. 06)

Зерикарли ва моддий манфаат ҳадя этмайдиган ишлардан воз кечинг. Йўқса, асосий ишларингиз ўлда-жўлда қолиб кетади. Муҳаббатда нимадир сизни қаттиқ ҳаяжонга, ташвишга солаверади. Аммо бунинг сабабини топа олмаслигингиз ёмон. Агар бу ўтмиш билан боғлиқ бўлса, дарҳол тўхтанг. Бугунги кун билан яшанг. Сафарга чиқадиганлар ҳужжатини қайта-қайта кўздан ўтказсинлар. Бусиз йўлда кўнгилсизликлар безор қилиши мумкин.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 22. 07)

24 февралда ўзингизни ўзингиз алдашдан жуда эҳтиёт бўлинг. Қанчалар тўғрисўз бўлсангиз, ҳамкасблар ва атрофдагилар билан муносабатларингиз шунча ёрқин кечади. Бугун тренинг, семинарлар ва бадантарбия машқлари муваффақиятли ўтади. Саломатлигингиз ҳақида алоҳида қайғуринг. Баҳор яқинлашмоқда. Иммунитетни кўтариб олишингиз шарт. Жуфтингиз ва сизнинг орангизда ёқимсиз фактлар пайдо бўлиши мумкин. Очиқчасига гаплашиб олинг.

АРСЛОН (23. 07 — 23. 08)

Бугун иш жойингизда жамоавий ишлашгина сизга наф бера олади. Зиммангизга юкланган вазифаларни ҳамкасблар билан бўлишмасангиз бўлмайди. Жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингиз билан орангизда майда келишмовчиликлар юзага келиши кутилади. Аммо чуқурлашиб кетишдан сақланинг. Молиявий масалада шахсий бизнесига эга дўстларимиз омадга эришишади. Даромад мўмай бўлади, ишонаверинг. Оллоҳ сизга ёр бўлсин!

ПАРИЗОД (24. 08 — 22. 09)

24 феврал куни бир дунё тасодифларга рўбарў бўласиз. Тақдир сизни зерикишга қўймайди. Бир дунё позитивга эга бўласиз. Тадбиркор бўлсангиз, яқин ҳамкорлар сизга муҳим масалада саволлар билан мурожаат этиши мумкин. Жавобдан ўзингизни олиб қочишингиз тавсия қилинмайди. Бизнес ишонч ёрдамида тараққий топади. Ёлғизлар эндигина ўзига ёққан инсон билан танишишган бўлса, фантазияга берилиб кетмасликлари сўралади.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

6 март куни хасталанишни истамасангиз, бегона одамлар билан камроқ мулоқотга киришишингиз тавсия қилинади. Вирус юқтиришингиз хавфи бор. Имкон борича уйда ўтириб вақт ўтказсангиз ҳам зиён қилмайди. Жисмоний ҳолатингиз пассивлиги боис енгил иш ҳам саломатлигингизга салбий таъсир кўрсатиши ҳеч гап эмас. Муҳаббатда жумбоқли бир ҳодисага рўбарў келишингиз кутилади. Агар жуфтингиз билан муносабатлар шу жумбоқни деб ёмонлашса, сира хавотирланманг. Кечқурунгача муносабатлар қайта тикланади.

БУЗОҚ (21. 04 — 20. 05)

Бугун эрталабданоқ кайфиятингизда позитив ҳукмронлик қилади. Ҳатто, ҳамиша хўмрайиб юрувчи кимсаларга ҳам позитив улаша биласиз. Аммо барибир эмоцияни қатъий назоратда ушлашингиз шарт. Спорт машғулотлари билан шуғулланиш, автомобилни бошқаришингиз тавсия этилмайди. Бу икки амал ортида хавф яширин. Хаёлпарастликка эрк берманг. Доимо сергак туринг. Шунда молиявий муаммоларни бартараф этишда қоқилмайсиз.

ЭГИЗАКЛАР (21. 05 — 21. 06)

6 мартда сиздан эътиборлилик талаб этилади. Шунинг натижасидагина сиз ишда ҳам, шахсий ҳаётда ҳам муваффақиятларга эришишингиз мумкин. Бусиз акси бўлиб чиқаверади. Нимани эшитсангиз, нимани кўрсангиз, блокнотга қайд эта боринг. Рассом бўлсангиз, вазиятларни сурат кўринишида қоғозга туширинг. Рўзғордаги муаммоларни бартараф этишда бўшашишга йўл қўйманг. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг. Уйқуга ётишдан олдин сут ичиб ётсангиз, тушингиз ёрқин кечган бўларди.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 22. 07)

Бугунги кунингизни майда-чуйда ишлар ва молиявий муаммоларни бартараф этишга бағишлашингиз тавсия этилади. Бу амалларни сиздан бошқаси адо эта олмайди. Шахсий ҳаётда эса сизни туйғулар поклиги, мустаҳкамлиги борасидаги жиддий синовлар кутади. Бу синовларни жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингиз ташкил этган бўлиб чиқади. Сиз унга ишонишингиз лозим. Ишонч бўлмас экан, орадаги илиқ муносабатлар узоққа чўзилмаслиги мумкин. Эҳтиёткорлик билан иш тутинг. Саломатликни асранг.

АРСЛОН (23. 07 — 23. 08)

6 март куни пул ва севимли хоббингизни излаш билан банд бўласиз. Ёлғизлар шахсий ҳаётини кўнгилдагидек қуриш ҳақида бош қотиришади. Бунга шубҳа йўқ. Сизга ишқибозлар кўп. Лекин улар орасидан кимни танлаш муаммоси кўндаланг. Ана шу муаммо ўз ечимини топса, шахсий ҳаёт қуриш йўлида илк қадамни ташлаган бўлардингиз. Депрессияга дучор бўлмаслик учун нима биландир банд бўлишингиз керак. Бунга севимли хоббингиз жуда мос келади. Асабни эҳтиёт қилинг.

ПАРИЗОД (24. 08 — 22. 09)

Кунингиз анчагина мураккаб кечиши кутилмоқда. Жисмоний ишлар сизга фақат фойда беради. Лекин кечқурунга бориб бел ва бош оғриғидан безовта бўлишингиз эҳтимоли бор. Ўтмиш хотиралари сизни боши берк кўчага олиб кириб қўйиши муқаррарлигини унутманг. Шунинг учун бугунги кун билан яшашга ҳаракат қилинг. Молиявий масалага алоҳида эътибор қаратинг. Албатта муваффақиятга эришасиз. Пулингиз кўпаяди. Оллоҳнинг ўзи бериб қўяди насибангизни. Жуфтингиз ҳақида салбий фикр юритишдан сақланинг.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

5 март куни ишдан вақтинча бўлса-да, воз кечиб дам олишни истаб қоласиз. Кайфиятингиз ҳам негадир ишчанликдан йироқлаша бораётганини ҳис этасиз. Бу кечиримли. Ҳар бир ишлаётган одам вақти-вақти билан истироҳат қилишга ҳақли. Ёлғизлар бугун куннинг иккинчи ярмида романтик учрашувга чиқибгина қолмай бўлғуси умр йўлдошига бор истеъдодини намойиш этиш имконига эга бўлишади. Қизиғи, истеъдод шунчалар кўп эканки, ҳатто ўзингиз ҳам ўзингизни таний олмай қолишингиз турган гап.

БУЗОҚ (21. 04 — 20. 05)

Бугун бузоқ буржи остида таваллуд топганлар баҳор кириб келганини илк бор ҳис этишади. Баҳорни шу қадар чуқур хўрсиниқлар билан қарши оласизки, атрофдагилар сиз томонга ҳайрат аралаш қайрилиб қарашга мажбур бўлишади. Бугун тушдан кейин имкон топсангиз, табиат қўйнига чиқиб кетинг. Кун давомида қариндошларингиздан кимлардир сизга танбеҳ бериши мумкин. Сабаби номаълум. Кечқурун кимдир кайфиятингизни бузишга уриниб кўриши кутилади. Йўл берманг.

ЭГИЗАКЛАР (21. 05 — 21. 06)

5 мартда жисман танангизда чарчоқ туйсангиз, катта ишларга қўл ура қолмаганингиз маъқул. Уларни кейин адо этсангиз ҳам осмон узилиб ерга тушмайди. Ўзингизга ёқадиган буюмларни, аниқроғи, аксессуарларни харид қилинг. Позитив оласиз. Баҳорни хафа қилмасдан муносиб тарзда қарши олишга ҳаракат қилинг. Кечки пайт профессионал касбингиз билан боғлиқ ишингиз бўйича янги ҳамкорлик таклиф этишлари мумкин. Бу ишнинг асл моҳиятини англаб олмагунча розилик билдирмаслигингиз тавсия этилади.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 22. 07)

Сиз охирги пайтларда ҳам эмоционал, ҳам жисмоний жиҳатдан зўриқишда эдингиз. Зўриқишларни йўқ қилиш керак. Аммо бу ишни спиртли ичимлик ёрдамида эмас, ўзингизга ёққан инсонлар билан ширин суҳбатлар, тоза ҳавода узоқ вақт сайр қилиш, қизиқарли китоблар мутолаа қилиш кабилар орқали амалга оширинг. Шулар сизни оғир руҳий ва жисмоний ҳолатдан олиб чиқиб кета олади. Сафарга чиқишни режалаштирганлар жиддий муаммоларга дуч келишлари мумкин. Бу ё пул камлигида, ёки хоҳишлар ўзгаришида ўз аксини топиши эҳтимолга яқин.

АРСЛОН (23. 07 — 23. 08)

5 мартда сизни янги учрашувлар, ёлғизларни романтик суҳбатлар ва ёқимли харидлар кутиб туради. Вужудингизда куч ҳам, ҳашамат ҳам етарлидан-да кўпроқ бўлади. Асосийси, баҳорий кайфиятингизни қора ниятли кимсалар ўғирлаб қўймасалар бас. Орқа-олдингизда ҳасадгўйлар, ғийбат усталари тиш қайраб туришибди. Эътиборсиз қолиб кетманг. Пул масаласида муаммолар бисёр эди. Уларнинг барчаси бугун ўз ечимини топади. Бу масалада тадбиркор танишларингиздан бири ёрдам беради. Омад сизга ёр бўлсин!

ПАРИЗОД (24. 08 — 22. 09)

Бугунги кунингиз анча оғир кечиши кутилмоқда. Лекин рўзғор ишларидан барибир юз ўгира олмайсиз. Уларни уддалашингиз шарт. Профессионал касбингиз билан боғлиқ юмушларни бажаришда янгиликлар киритиш истагида бўлсангиз, жуда эҳтиёткорлик билан иш тутинг. Айниқса, электр токи ва газ билан ишлайдиганларга эҳтиёткорлик жуда зарур. Ким меҳнат таътилига чиққан бўлса, санаторийда дам олиш имконияти туғилади. Фойдаланиб қолинг.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ТАРОЗИ (23. 09 — 23. 10)

4 мартда айримлар дўконга чопқиллаб қолиши кутилади. Бир дунё харидларни амалга оширасиз. Харидларнинг аксарияти албатта жуда керакли бўлиб чиқади. Спортнинг фаоллик талаб қилувчи тури билан шуғулланиш негатив энергиядан тезроқ халос бўлишда ёрдам беради. Негатив энергия эса нотаниш одамлар билан кўпроқ мулоқот қилиш туфайли пайдо бўлган. Тадбиркорлар бугун молиявий масалада муваффақият қозонишади. Омад сизга ёр бўлсин!

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

Бугунги кун сиз учун учрашувлар ва айрилишлар кунига айланиши эҳтимолга яқин. Кун давомида айрилишлар оёғингиздан олиши мумкин. Вазиятни таҳлил қилишдан нари бўлинг. Чунки бу вазиятлар барибир сизнинг фойдангизга ишламайди. Куннинг иккинчи ярмида жуфтингиз билан орангизда айтишувлар пайдо бўлиши кутилади. Ён беринг. Акс ҳолда шахсий ҳаётингиз заҳарга айланиши ҳеч гап эмас. Ёмонларнинг назаридан сизни Оллоҳнинг ўзи паноҳида асрасин.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

4 март куни ҳар бир қадамингизни ўйлаб, қатъий режа асосида босишингиз тавсия этилади. Кўплаб танишларингиз, дўстларингиз сизга худди буюк қаҳрамонга қарагандек ҳавас билан қарайди. Уларнинг умидларини пучга чиқарманг. Организмингизга дам олиш онлари зарур. Кўпроқ тоза ҳавода сайр қилиб юринг. Уқалаш муолажаларини олинг. Ўтириб ишлайдиганларга бугун жисмоний зўриқишлар фақат фойда беради. Кечқурун сизни танишлардан бири меҳмонга таклиф этиши мумкин.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)

Сўнгги бир ой ичида бажарилмас йиғилиб қолган ишларни бугун охирига етказиб қўйишингиз талаб этилади. Сизга бу алам қилиши мумкин. Аммо шундан бўлак йўл ҳам йўқ. Бу раҳбарларнинг буйруғи бўлиб чиқади. Яна бир нарсани унутманг. Яқин вақтларда лавозимингиз ошиши ҳам эҳтимолдан холи эмас. Шахсий ҳаётингизда бугун ёрқин ҳодисалар кўзга ташланади. Бу рўзғорингизда маълум муддат танаффусларни юзага келтиради. Хизмат сафарига юборишса, бош тортманг.

ҚОВҒА (20. 01 — 18. 02)

4 мартда иш бажариш жараёнингизда ишларнинг ҳеч қайсисини чала қолдирмаслигингиз сўралади. Бундан ташқари, иш қанчалар кўп ва оғир бўлишидан қатъи назар қисқа фурсатда якунлашингиз керак. Бунинг уддасидан чиқасиз албатта. Саломатлигингиз ҳақида қайғурмасангиз ҳам бўлади. Саломатлигингиз панд бермайди. Муҳим ҳужжатлар билан ишлаганда эҳтиёткорликни қўлдан берманг. Кечқурун овқатланиш режимига амал қилинг. Меъёрни билинг.

БАЛИҚ (19. 02 — 20. 03)

Бугун ишхонангизда ташкилотчилик қобилиятингизни яна бир карра намойиш этасиз. Бунинг эвазига олқишлар, раҳбарлар ишончи ва мукофот пули оласиз. Баъзи ёқимсиз ва кўнглида кири бор шахслардан нари юрсангиз, кунингиз янада ажойиб ва ёқимли тарзда кечади. Улар қандай қилиб бўлмасин сизни ботқоққа ботириш пайида юришади. Худо кўрсатмасин, ундайларнинг қармоғига тушиб қолсангиз, чиқиб кетишингиз қийин бўлади. Кечқурун оила аъзоларингиз билан бирга вақт ўтказинг.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ТАРОЗИ (23. 09 — 23. 10)

Бугун тарози буржи остида туғилганларнинг вужудида куч дегани бисёр бўлади. Уни қаерга сарфлашни билмай ҳалак бўласиз. Агар ишхонада имкон топмасангиз, шахсий ҳаётингиз учун сарфланг. Ҳаётда муаммолар тиқилиб ётибди. Уларни бартараф этиш учун куч керак. Куннинг иккинчи ярмида янги танишувларни бошдан кечирасиз. Бир дунё ижобий эмоцияларга ҳам эга чиқасиз. Кечқурун қувноқ бир даврага тушиб хумордан чиққунча хурсандчилик қилишингиз эҳтимоли бор.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

3 мартда қуёшга яқинроқ туринг. Сиз бошқалардан кўпроқ нур олишингиз керак. Чунки иш жойингизда юмушларнинг адоғи йўқ. Жасурлик, меҳнаткашлик учун қуёшдан қувват олишингиз зарур. Кўча таомини ейишдан сақланинг. Акс ҳолда ошқозонингизда жиддий муаммо пайдо бўлиши турган гап. Ошхонадаги овқатлар ёқмаса, эринмасдан уйингизга бориб овқатланинг. Кечқурун албатта тоза ҳавода сайр қилинг. Сурункали хасталикка йўлиққан бўлсангиз, муолажаларни ўз вақтида олинг.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

Бугун сиз ўз хаёлларингизни ва ғояларингизни бошқалардан сир тутишингиз талаб этилади. Шунда юз фоиз омадга эришасиз. Сизни тўғри тушунганлар, ҳурмат қиладиганлардан керак бўлганда ёрдамингизни аяманг. Кун давомида профессионал касбингиз доирасизда янги лойиҳаларни ишлаб чиқишга эътибор қаратинг. Агар уддасидан чиқа олсангиз, яқин келажакда сиздан бадавлати бўлмаслиги мумкин. Оллоҳ сизга ёр бўлсин!

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)

3 март куни сизнинг ишда қанчалар уддабуронлигингизни ҳамма кўриб қўйсин. Сиздаги азартни ҳали ҳеч ким билмасди. Мана, бугун билиб қўйишади. Ҳа, истеъдодингизни бошқаларга кўрсатиб қўйиш пайти етди. Саломатлик масаласида сира ташвиш тортманг. У сизга панд бермоқчи эмас. Башарти бирор ерингизда оғриқ сезсангиз, фақат врач маслаҳатига амал қилган ҳолда муолажалар олинг. Ўзингизга ўзингиз табиблик қилманг. Кечқурун айримлар севимли хоббисига қайтишни ихтиёр этади. Бу ҳам вақтингизни мазмунли ўтказишингизда катта ёрдам беради.

ҚОВҒА (20. 01 — 18. 02)

Бугун қовға буржи остида таваллуд топганлар ўзидаги зарарли одатларнинг қулига айланиш хавфи бор. Тафаккурга қулоқ тутинг. Яқинларингизнинг сизга қўядиган талаби юқори даражада бўлади. Молиявий аҳволингизни яхшилашда жиддий тўсиқларга рўбарў бўлишингиз кутилади. Эҳтиёт бўлинг. Пулларингизни кўнгли қора кимсалардан нари сақланг. Сизга ҳасад қиладиганларнинг саноғи йўқ. Улар сизга зиён етказиш учун қулай вазиятни кутишади.

БАЛИҚ (19. 02 — 20. 03)

3 мартда ёлғизлар ўзи яқиндагина танишган инсон билан бир умрга хайрлашишлари зарур бўлади. Характерларингиз тўғри келмайди. Бу қарама-қаршилик билан биргаликда ҳаёт кечира олмайсиз. Ўзингизга мосини топишингизга тўғри келади. Фақат характерингизни яхши тарафга ўзгартиришингиз сўралади. Аёллар, қизлар баҳор келиши муносабати билан ташқи қиёфаларига эътибор қаратишса, ёмон бўлмасди.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

Дилтортар қўшиқ юборган мухлисамизга админнинг сирли совғаси насиб қилди.

Ўтган йилдан бери жуда фаол.

Тинглаб, мириқамиз

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ТАРОЗИ (23. 09 — 23. 10)

Агар бўғимлар оғриғидан безовта бўлаётган чиқсангиз, ўзингизга ўзингиз табиблик қила олмайсиз. Бу сизга ёрдам бермайди. Албатта мутахассис кўригидан ўтишингиз лозим. Кейин ўзингизни ўзингиз парвариш қилинг. Оилали бўла туриб ташқарида ишқий саргузашт қидирадиганлар бу йўлдан қайтишлари лозим. Охири яхшиликка олиб бормайди. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилишни унутманг.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

2 мартда олис сафарга чиққанлар бир қатор хавфли вазиятларни бошдан кечириши мумкин. Буларнинг барчаси хотирангиз сустлашаётгани ва эътиборсизлигингиз туфайли содир бўлиши мумкин. Сергак туринг. Пулларингизни жуда эҳтиёт қилинг. Дўконлар, супермаркетларга кирганингизда киссавурлар таъқибида қолишингиз эҳтимоли бор. Куннинг иккинчи ярмида қалин дўстлардан бирини учратиб қоласиз ва бу учрашув сизга позитивлик ҳадя этади. Кечқурун муҳим бир қарорни қабул қиласиз.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

Бугунги кунингиз қувончли кечади. Биринчи навбатда молиявий муаммолар ўз ечимини топади. Сиз анча енгил тортасиз. Чуқурроқ нафас ола бошлайсиз. Айримлар қарзларидан қутулиб қувонади. Аммо муҳаббатда оила қурмаганлар енгил торта олишмайди. Сиз оила қуришингиз керак. Агар ҳали бўлғуси жуфтингизни учратмаган бўлсангиз, бугун албатта учратасиз. Кечқурун айримларнинг хонадонига меҳмонлар ташриф буюради.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)

2 март сиз учун кашфиётлар, машғулотлар ва тотли лаҳзалар кунига айланади. Сиз бахт ҳовуридан гўё еттинчи осмонларда парвоз қила бошлайсиз. Лекин айримларнинг иши кутилмаганда секинлаб, унум ортга чекиниши мумкин. Аммо бунда фақат ўзингизни айбланг. Кимларгадир қандайдир вазифаларни ишониб топширсангиз-да, уларни назоратда ушлашни унутманг. Ёлғизларнинг бугун бахти кулади. Сизни романтик лаҳзалар кутиб туради.

ҚОВҒА (20. 01 — 18. 02)

Кунингиз ёрқин воқеа-ҳодисаларга бой бўлиши кутилмоқда. Оғир вазиятларга тушиб қолган тақдирингизда ҳам муаммога ўткир кўзлар билан боқинг. Ортга чекинишни хаёлингизга ҳам келтира кўрманг. Етакчилик, илғорликлардан бугунча воз кечинг. Ўзингизга яхши бўлади. Молиявий масалада оилавий харажатларингиз кўпайиши кутилади. Бироқ бундан фожиа ясаш шарт эмас. Ҳаммаси яхши бўлади.

БАЛИҚ (19. 02 — 20. 03)

2 мартда ташқи қиёфангиз ҳақиқий жангчилар кўринишида бўлади. Тадбиркор бўлсангиз, жазавангиз, суронингиздан рақобатчиларга сичқоннинг ини минг танга бўлиб қолади. Бизнесингиз фавқулодда муваффақиятлар қуршовида қолади. Даромад оқиб кела бошлайди. Фақат баъзи дўстларимиз шахсий ҳаётда боши берк кўчага кириб қолиши ёмон. Бу вазиятдан сизни тафаккур олиб чиқади. Айримлар кечқурун хизмат сафарига отланади. Сафар сизга албатта моддий манфаат келтиради.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

https://www.youtube.com/watch?v=IobWuG4i_7Q&t=159s

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ТАРОЗИ (23. 09 — 23. 10)

1 мартда сизга нафи тегадиган ажойиб бир ишда шериклик таклиф этишади. Бу таклиф сизга гўё қанот бағишлайди. Сизни ҳануз юксак баҳолашларидан мамнун тортасиз. Барча ишларни тез ва сифатли адо этинг. Муҳаббатда оилалилар ташқи хушомадларга учишдан сақланишлари керак. Бу оилангиз бузилишига сабаб бўлиши мумкин. Кечқурун айрим дўстларимизнинг хонадонида янги меҳмон дунёга келиши кутилмоқда. Умри билан берган бўлсин! Овқатланиш режимини бузмаслигингиз сўралади.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

Соғлом тандагина соғ ақл мавжуд. Шунинг учун эрта туриб бадантарбия машқлари билан банд бўлинг. Ортиқча вазндан безовта бўлаётганлар дарҳол парҳезга ўтишлари керак. Спорт билан шуғулланишни биринчи ўринга қўйинг. Оилада қариндошлар билан муносабатларни меъёрда ушлаб қолишни ўзингиз учун мажбурият деб қабул қилсангиз, ёмон бўлмасди. Оилалилар фарзанд тарбиясига ҳам алоҳида эътибор қаратишлари лозим. Кечқурун маданий ҳордиқ масаласига жиддий ёндашишингиз тавсия қилинади.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

1 март куннинг биринчи ярмида жуфтингиз билан муносабатларингизда муаммолар пайдо бўлиши мумкин. Рашк, инжиқликлар катта жанжалларнинг дебочасига айланмасайди. Руҳиятни азалий жойига келтириш учун йога билан шуғулланишингиз, танани бўшаштирувчи уқалаш муолажалари олишингиз лозим бўлади. Баъзилар кечқурун хизмат сафарига жўнаб кетади. Сафар сизга моддий манфаат келтиради. Омад сизга ёр бўлсин!

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)

Ўзингиздаги камчиликларга бор диққатингизни қаратиб ўтиришдан тийилинг. Бу ишни атрофингиздагилар амалга оширади. Сиз йўл қўйилган хатолардан тўғри хулоса чиқариш ва келгусида ўйлаб иш тутишга урининг. Қариндошларингиздан кимдир сизни танқид остига олиши кутилмоқда. Агар у ҳақ бўлса, қулоқ тутишга ва камчиликларга барҳам беришга киришинг. Танқидлар алам қилса ҳам асло жанжал чиқара кўрманг. Кечқурун маданий дам олишга эътибор қаратишингиз тавсия этилади.

ҚОВҒА (20. 01 — 18. 02)

1 мартда беҳуда асабийлашиш, сабабсиз хавотирга тушиш сизга хос эмаслигини яна бир карра эсга олинг. Тўғри, бу осон кечмайди. Лекин шундай қилишингиз шарт. Йўқса, атрофингиздагиларнинг ҳасади, ғийбати сизни адо этиши ҳеч гап эмас. Бугун севишганларнинг қувончи ёруғ дунёга сиғмас даражада бўлади. Бўлғуси жуфтингиз сизга шундай ёқимли хабар етказадики, бахтдан ёрилай дейсиз. Бугун спорт машғулотларидан воз кечинг.

БАЛИҚ (19. 02 — 20. 03)

Руҳий етуклик инсон учун қанчалар зарурлигини айнан бугун англаб етасиз. Ўзингиз учун ўзингиз ёқимли лаҳзаларни ташкил этасиз. Шунинг натижасида позитив кайфиятга эга бўласиз. Ёлғизлардан кимдир бугун куннинг иккинчи қисмида ўз муҳаббатини учратиши, романтик танишувни бошдан ўтказиши кутилмоқда. Бугунги танишув ва муносабатлар абадий бўлади, ишонинг. Фақат бир шарти бор. Қайноқ муҳаббатни деб асосий ишларни унутиб юбормаслигингиз зарур.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

Мартда туғилганлар борми?

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ТАРОЗИ (23. 09 — 23. 10)

28 февралда профессионал касбингиз билан боғлиқ ишингиз бўйича кимдир хориждан иш таклиф этади. Рози бўлишдан олдин оилангиздагилар билан маслаҳатлашиб кўрсангиз ёмон бўлмасди. Тадбиркорлар бугун рақобатчиларнинг қақшатқич зарбаларига дуч келишлари кутилади. Пулларингизни маҳкам тутинг. Молиявий йўқотишларга юз тутишдан эҳтиётингизни қилинг. Кимлардир сизни чув туширишга астойдил ҳаракат қилиб кўрмоқчи.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

Бугунги кунингизни хотиржамликда, сокинликда кечади деб бўлмайди. Иш жойингизда шундоқ ҳам юмуш кўп. Бунинг устига шахсий ҳаётингиз билан боғлиқ ташвишлар келиб қўшилиши мумкин. Муҳаббатда оилалилардан кимдир кўчада ўзга билан романтик лаҳзаларни ўтказишга ошифта бўлиши кутилмоқда. Агар ўз вақтида тўхтамасангиз, оилангиз бузилиб кетиши эҳтимолдан холи эмас. Жуфтингиз бундай ҳақоратларга арзимайди.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

28 феврал куни сизга қўшимча даромадли ишларда ҳамкорлик таклиф этишади. Айни муддао. Чунки молиявий аҳволингиз инқироз ёқасида қолиб турганди. Бу таклифга рози бўлсангиз, иншооллоҳ пулингизга пул қўшилади. Олис сафарга отланадиганлар муваффақиятдан умид қилаверсалар бўлади. Оилада жуфтингизга ҳар масалада ён беришга мойил бўлаверинг. Шуниси тинч. Муносабатларни бузишдан фойда чиқмайди.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)

Эрталабдан сизга ажойиб совға ҳадя этишлари кутилмоқда. Бу хуш кайфият сизни то кечга қадар тарк этмайди иншооллоҳ. Ёлғизларнинг ҳам куни туғади. Сиз романтик танишувни бошдан кечирасиз. Тадбиркорларни сафар, келишувлар ва хайрия тадбирлари билан шуғулланиш кабилар кутиб қолади. Келишувлар жараёнида муҳим ҳужжатларга ниҳоятда эҳтиёткорлик билан имзо қўйишингиз сўралади.

ҚОВҒА (20. 01 — 18. 02)

28 февралда сирларингизни бировларга сўзлашда жуда эҳтиёт бўлинг. Айрим сирларингиз кейинчалик ўзингизга қарши ишлай бошлаши ҳеч гап эмас. Иш жойингизда фақат иш билан банд бўлишингиз тавсия қилинади. Шамоллаб қолишдан, ангинадан эҳтиётланинг. Тана ҳароратингиз кўтарилганини сезсангиз, дарҳол тадбирини кўринг. Хасталик оғирлаша боришига йўл қўйманг. Кечқурун хонадонингизга меҳмонлар ташриф буюриши мумкин.

БАЛИҚ (19. 02 — 20. 03)

Бугунги кунингиз сеҳрли кечади. Романтик кайфиятда бўласиз. Ишларингиз жуда зерикарли бўлса-да, романтик кайфият бунга эътибор беришингизга йўл қўймайди. Рўзғорингизда ҳам муаммолар қалашиб ётгани тайин. Бу муаммоларни ўзингиз мустақил бартараф этишингиз лозим бўлади. Агар катта пул талаб қилинса, қариндошлардан қарз кўтаришингизга тўғри келади. Бундан бўлак йўл ҳам йўқ.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ТАРОЗИ (23. 09 — 23. 10)

Бугун олис сафар ва унутилмас учрашувлар кутади. Сиз қанча узоқ йўл юрманг, чарчамайсиз, толиқмайсиз. Аксинча, қайноқ таассуротлар оғушида бўласиз. Кекса ва бемор қондошлар ҳолидан хабар олиш ниятида кўчага чиққанларни ҳам илиқлик, мазмунли онлар кутиб туради. Моддий аҳволингизни яхшилаш учун сизга фақат ҳуқуқшунос ёрдам кўрсата олади. Унинг иштирокисиз муаммони ижобий ҳал эта олмайсиз. Омад сизга ёр бўлсин!

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

27 февралда барча ишларни, югур-югурларни, тадбиркор бўлсангиз, учрашув ва келишувларни ортга суриб фақат саломатлигингиз билан шуғулланишингиз тавсия этилади. Раҳбарлар, оила аъзоларингиз сизни тўғри тушунишади. Профилактика, иммунитетни мустаҳкамлаш сиз учун жуда зарур, ишонинг. Жанжалли вазиятларга тушиб қолсангиз, оптимистга айланинг. Яқин дўстларга ўзингиз биринчи бўлиб қўнғироқ қилинг. Ғурурни нари суринг.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

Бугун ҳаётингизда кичик бўлса-да кўнгилсизлик барибир юз беради. Бунга дўстлар ёки танишлардан бири сабабчи бўлади. Шундан кейин сиз у билан муносабатларни узасиз. На илож. Вазиятга қарши бориб бўлмайди. Хотиржам бўлинг. Кечқурун рўзғордаги муаммоларни бартараф этишингиз керак бўлади. Мабодо дўстлар билан учрашувлар, ёки ёлғиз бўла туриб бўлғуси жуфтингиз билан кўришишни режалаштирган бўлсангиз, ортга суринг. Серқатнов йўлларда эҳтиётингизни қилинг.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)

27 феврал куни ростакамига омадингиз чопади. Илгари кўрибоқ қўрқиб кетгандингиз. Шу юмушни бугун жуда осонликча адо этишга эришасиз. Яна кўпчилик билан эмас, ёлғиз ўзингиз бажарасиз. Бу ғалабанинг шарафига кечқурун оилавий зиёфат уюштирсангиз ҳам зиён қилмайди. Кун давомида рўзғорингиздаги айрим жиҳозлар бузилиши мумкин. Кечқурун албатта тоза ҳавода сайр қилинг.

ҚОВҒА (20. 01 — 18. 02)

Бугун электр токига ишлайдиган жиҳозларга яқинлашмаганингиз маъқул. Кўнгилсиз ҳодиса юз бериш хавфи бор. Эҳтиётингизни қилинг. Кўпроқ дам олиш, тоза ҳавода сайр қилишга интилинг. Янги танишувлар бугун сизга наф келтирмайди. Улардан қочинг. Бунинг ўрнига эски қадрдонлар билан қўнғироқлашинг. Суҳбат қуринг. Куннинг иккинчи ярмида баъзилар қариндошлардан бириникига меҳмон бўлиб бориши мумкин. Шу баҳонада кайфиятингизда позитивлик пайдо бўлади.

БАЛИҚ (19. 02 — 20. 03)

27 февралда тақдирдан керагидан ортиқ омад, ютуқлар кутманг. Барибир худо насиб қилганига эга чиқасиз. Молиявий муаммоларни бартараф этишда масалага реал кўз билан боқишингиз тавсия қилинади. Шунда омад сиз томонда бўлади. Агар бажарадиган ишларингиз олов билан боғлиқ бўлса, жуда эҳтиёт бўлинг. Чалғимасликка ҳаракат қилинг. Кечқурун ҳамкасблардан бири муҳим хабар етказади.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ТАРОЗИ (23. 09 — 23. 10)

26 февралда янги ишга жойлашганлар сира қайғурмасдан иш бошлайверишлари керак. Тажрибангиз ёрдам беради. Уятга қолмайсиз. Янги ғоялар туғилса, дарҳол раҳбарларни бундан огоҳ этишингиз лозим бўлади. Савдо соҳасида тер тўкадиганлар ниҳоятда эътибор билан иш тутишлари тавсия этилади. Баъзилар кун давомида кичик йўқотишларга юз тутишлари мумкин. Жуфтингиз билан муносабатларда қатъиятлиликдан қочинг.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

Иш масаласида бугун бир қатор фойдали таклифлар келиб тушади. Улардан бири реклама соҳаси билан боғлиқ бўлиши мумкин. Агар шу ишга қўл урсангиз, яхшигина даромад қилиб олардингиз. Сиздан фақат ақл ва тажрибага суянган ҳолда иш тутиш талаб қилинади холос. Кечки пайт яна иш бўйича ёши улуғ одамлар билан баҳслашиб қолишингиз эҳтимоли бор. Ташвиш чекманг, масала жанжалгача бориб етмайди.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

26 феврал куни негадир тортинчоқлигингиз тутадими, танишувлар, мулоқотлар, муносабатларда оқсай бошлайсиз. Ҳамкасблар билан ҳам суҳбатларингиз қовуша қолмай хит қилади. Айримларга интеллект керак бўладиган ўйинларга берилиш фойда беради. Оилалилар эса кўча-кўйдаги хушомадлардан ўзларини олиб қочсинлар. Жуфтингиз сизга қаттиқ ишонади, севади, ҳурмат қилади. Бу жаннатни йўқотишга уринманг. Охири бахайр кечмаслиги мумкин. Оллоҳ сизга ёр бўлсин!

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)

Тадбиркорлар эрталабдан ҳамкорлар масаласида шубҳа-гумонларга бора бошлашлари мумкин. Лекин шубҳаланишдан олдин унинг илдизини аниқлаш керак. Илдизини эса ҳамкорлар билан очиқ суҳбат уюштирмай туриб аниқлай олмайсиз. Овқатланишда жуда эҳтиёт бўлинг. Синалмаган таомларни ейишдан нари бўлинг. Муҳаббатда баъзилар жуфти ёки бўлғуси жуфти билан муносабатларда жиддий муаммоларга дуч келиши мумкин. Муаммони нари суриб, вазиятни ўз фойдангизга ишлатиш қўлингиздан келади. Ҳаракатингизни қилинг.

ҚОВҒА (20. 01 — 18. 02)

26 февралда муҳаббат, меҳр ва шу кабиларни нари суриб астойдил иш билан шуғулланишингизга тўғри келади. Тадбиркорлар бир-биридан муҳим, янги ҳужжатларга имзо чекишлари зарур. Айрим ҳамкорлар билан муносабатларни узишингиз талаб этилади. Жуфтингиз билан орангизда муаммо бўлса, унга яна бир имкон беринг. Балки қисқа муддатга алоҳида яшаб кўрарсиз? Бу ҳам кўпинча бир-бирингизнинг қадрингизга етишингизга ёрдам беради.

БАЛИҚ (19. 02 — 20. 03)

Бугун балиқ буржи остида туғилганлар молиявий масалани жонлантиришлари керак бўлади. Акс ҳолда пулсиз қолиб кетишингиз ҳеч гап эмас. Ишда ҳам, шахсий ҳаётда ҳам фақат ўзингизга ишонинг. Ижодкорларни бугун илҳом парилари йўқлаб келишмоқчи. Фойдаланиб қолинг. Ажаб эмаски, янги шедеврлар дунёга келса. Кечқурун овқатланиш режими ва меъёрларига кўз ташлаб олинг. Кейин эса тоза ҳаво сайрига чиқинг. Велосипедда сайр қилсангиз яна яхши.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ТАРОЗИ (23. 09 — 23. 10)

25 февралда сиз яхши кўрадиган тартиблилик сизга бўйин эгмаслиги мумкин. Аксинча, фантазия, шошқинлик сизга ёрдам беради. Ким хизмат сафарига жўнаб кетса, янги танишувни бошдан ўтказади. Бу танишув кейинчалик сизга ҳам моддий, ҳам маънавий етуклик ҳадя этади, унутманг. Шахсий ҳаётингизда ҳам туб бурилишлар содир бўлади. Лекин кўнглингизга қоронғилик ёпирилишига йўл қўйманг. Ҳаммаси яхшиликка. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

Куннинг биринчи ярмида сиз оммавий тадбирлардан бирида иштирок этиб, кўпчилик қаршисида сўзга ҳам чиқасиз. Ажабланарлиси, тайёргарлик кўрмагандингиз. Лекин барибир аъло даражада чиқиш қилишга эришасиз. Салбий жиҳатларингизни жуфтингизга намойиш этишдан сақланинг. Яхшиси, қайсарлик ва шу кабиларни мартабангиз ошиши учун ишлатинг. Ёки тадбиркор бўлсангиз, рақобатчиларга қарши қўлланг. Бугун моддий аҳволингиз кечагига нисбатан яхшироқ кечади.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

25 феврал куни кимлар биландир баҳсга киришмоқчи бўлсангиз, ғолиб бўлиш учун барча вариантларни хомчўт қилиб олинг. Суҳбатдошларга кўпроқ жилмайиш қилинг. Пул масаласидаги муаммоларни ортиқча асаббузарликларсиз бартараф этишга ҳаракат қилинг. Бировни ёрдамга чақиришингиз ҳам шарт эмас. Ўзингиз аъло даражада уддалай биласиз. Оилалилар кечқурун фарзандлари билан боғлиқ муаммоларга дуч келишлари мумкин.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)

Бугун жисмоний зўриқишлар тавсия этилмайди. Бу саломатлигингизга жиддий зиён етказади. Ақлий меҳнатга эътибор қаратинг. У сизга ҳар тарафлама наф келтиради. Ишдан кейин тўғри уйга боришингиз лозим бўлади. Кўчада кўп қолиб кетсангиз, ким биландир жанжаллашиб қолишингиз эҳтимоли бор. Кечқурун рўзғордаги муаммоларга рўбарў бўласиз. Уларни жуда катта тезликда ижобий ҳал этишингиз шарт.

ҚОВҒА (20. 01 — 18. 02)

25 февралда нафақат ўзингизга, балки ўзгаларга тегишли ишларни ҳам амалга оширишингиз зарур. Ишхонангизда ишлар бошдан ошиши кутилади. Уйингизга ҳам кечикиб келишингиз эҳтимолдан холи эмас. Сурункали хасталикка чалинганлар кечки пайт албатта даволовчи врачга учрашиб қўйишлари зарур. Овқатланиш режимига амал қилмай қўйган бўлсангиз, врач эслатиб қўяди. Компьютер қаршисида узоқ қолиб кетманг. Кўзларингизни эҳтиёт қилинг.

БАЛИҚ (19. 02 — 20. 03)

Бугун биринчи навбатда моддий аҳволингизни балансда ушлаб туришга эътибор қаратишингиз керак бўлади. Харажатларни камайтиринг. Даромадни кўпайтиринг. Бунинг учун қўшимча иш топишингиз лозим. Бусиз тез фурсатда пулсиз қолиб кетишингиз ҳеч гап эмас. Бугун олис сафарга отланиш, самолётда парвоз қилиш ва хусусий мулк билан боғлиқ ҳужжатларни расмийлаштириш амаллари муваффақиятли кечади.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ТАРОЗИ (23. 09 — 23. 10)

Бугун ишингиз масаласида омадли лаҳзалар жуда кўп бўлади. Энг муҳимларини тушга етмасдан аъло даражада адо эта биласиз. Демак, нафас ростлашга фурсат туғилди. Лекин узоқ вақт нафас ростлашингиз тавсия этилмайди. Бир-биридан ажойиб ғояларингизни бошқа ҳамкасблар ўғирлаб қўйиши ҳеч гап эмас. Тадбиркорлар бугун йирик лойиҳаларга катта пул тикмай турганлари маъқул. Кутишингизга тўғри келади.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

24 февралда бизнес кишилари олдиндан ғалабани нишонлашга шошилмасликлари керак. Рақобатчилар сизга қарши ёмон ишларни режа қилган. Уларнинг илдизини топиб йўқ қилмагунингизча байрам татимайди. Муҳаббатда жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингиз билан фикрларингиз бир жойдан чиқади. Ёлғизлар танлаганидан кўнгли тўлмай юрган бўлса, муносабатларни узишга шошилмасинлар. Балки у инсон сизни қаттиқ севар? Зора сизнинг ҳам қалбингиз илиса.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

Бугунги кун сиз учун ёқимли кечмаслиги мумкин. Лекин иш билан боғлиқ ғояларни ортга сурманг. Оптимистга айланинг ва ўзингиз учун янги истеъдод қирраларини очинг. Айрим муҳим ишларни амалга ошира олмаганлар сира қайғурмасинлар. Ҳаёт олдинда. Мартабангиз юқорилаши учун ҳали кўплаб имкониятлар туғилади. Бировларнинг шахсий ҳаётига аралашишдан сақланинг. Омад сизга ёр бўлсин!

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)

24 феврал куни ёлғизлар ёлғизликдан азобланмасликлари кутилмоқда. Сиз кимнингдир диққат-эътиборида бўласиз. Кимки бугун саёҳатга отланса, кўплаб дўстлар орттиради. Эмоцияга эрк берманг. Олқишларга, мақтовлар, хушомадларга ишонманг. Шамоллаб қолмаслик ёки грипп орттириб олмаслик учун профилактика амаллари ҳам ортиқчалик қилмайди. Муаммолардан чўчиманг. Шунда ғалаба бор бўйи билан сизники бўлади. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг.

ҚОВҒА (20. 01 — 18. 02)

Эрталабдаёқ кимдир асабингизни бузиши, кайфиятингизни бир пул қилиши мумкин. У сизни турли пўписалар билан қўрқитишга ҳам ўзида куч топа олади. Бу худди ёмон тушга ўхшайди. Контраст душ қабул қилинг. Муаммолар ортга чекинади. Қалбингизни бўлар-бўлмас туйғулар билан қийнашингиз тавсия этилмайди. Кечқурун дўстлардан бирининг ҳолидан хабар олинг. У сиз билан кўришишни анчадан бери орзу қилади. Афсуски, у хаста. Шу сабабли ўзи келиб сизни кўра олмайди.

БАЛИҚ (19. 02 — 20. 03)

24 февралда балиқ буржи остида таваллуд топганларни қувончли лаҳзалар, байрамона кайфият кутиб туради. Дўстларингиз сизни зиёфатга таклиф этишади. Ана шунинг баҳонасида яйраб дам оласиз. Аммо бугун спиртли ичимлик ича кўрманг. У сизга яхшилик келтирмайди. Рўзғорингизда муаммо кўпайиб қолган бўлса, сира ташвиш чекманг. Ташвиш чеккан билан муаммони бартараф этиб бўлмайди. Шошилмасдан ҳаракатлар бошлашингиз керак.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ТАРОЗИ (23. 09 — 23. 10)

23 февралда югур-югурлар оёғингиздан олиши мумкин. Аммо бу яхшиликка. Муҳим ҳужжатлар билан ишлашга тўғри келса, уларга худди қимматбаҳо тошларга муносабат юритгандек муносабат юритишингиз талаб этилади. Худо кўрсатмасин, биронтасига нотўғри имзо чекиб қўйсангиз, йўқ жойдан муаммо чиқиб келиши ҳеч гап эмас. Жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингиз билан муносабатлар идеал даражада эмас. Бироқ идеалга айлантириш учун имкониятлар ҳам йўқ эмас.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

Олдинда кутилажак хавфларни тўғри мўлжалга ола билсангиз, сира хатога йўл қўймайсиз. Чунки бугунги кун сиз учун ҳақиқатан хавфли. Эҳтиёткорлик керак бўлади. Оммавий тадбирлар, зиёфатлар, сершовқин давралардан қочинг. Саломатлигингиз ҳам буни кўтара олмайди. Яқинларингиздан тез-тез хабардор бўлинг. Кечқурун оилангиз даврасида вақт ўтказишингиз кутилмоқда. Баъзи дўстларимиз бугун фарзанд кўриши мумкин. Умри билан берган бўлсин!

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

23 феврал асабий кечади. Ҳар қадамда сизга ҳасад қиладиганлар йўлингизга кўндаланг бўлавериб зериктиради. Кун давомида кимнидир тинчлантириш, ким биландир баҳслашиш, ҳақлигингизни исботлашингизга тўғри келади. Компьютер қаршисида узоқ қолиб кетишингиз тавсия этилмайди. Имкон доирасида эртароқ ухлашга ётинг. Сафарга отланиш зарур бўлса, бошқа кунга қолдиринг. Сира афсус чекмайсиз. Омад сизга ёр бўлсин!

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)

Бугун тоғ эчкиси буржи остида таваллуд топганларга тоза ҳаво жуда зарур. Қанча кўп бўлса шунча яхши. Иш жонингизга теккан. Муҳит зерикарлига айланган. Демак, сиз ўзингизга ёқадиган, кўпроқ наф берадиган иш топишингиз керак. Баъзи бировларнинг ўзини тутиши сизни шок ҳолатига тушириб қўйиши мумкин. Вазиятни ўзингизга бўйсундиришга уринманг. Барибир фойдаси бўлмайди. Кўчада йўл-йўлакай тамадди қилиш одатингиздан воз кечмасангиз бўлмайди. Шу кетишда ҳеч қанча ўтмай саломатлигингизга путур етказиб қўйишингиз турган гап. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

ҚОВҒА (20. 01 — 18. 02)

23 феврал куни сизни ҳар тарафдан тафтиш қилавериб зериктиришади. Йўлларда ҳам ҳадеганда ҳужжат кўрсатавериб хуноб бўласиз. Алам қиладигани шуки, ёлғизлардан кимгадир ўзи ёқтириб қолган одам эътибор бермайди. Ташқи қиёфангиз ҳам уни ҳайратга сола олмайди. Илож қанча. Демак, сиз бошқасини топишингиз лозим бўлади. Айримлар бугун куннинг иккинчи ярмида янги уй сотиб олишлари кутилмоқда. Буюрсин!

БАЛИҚ (19. 02 — 20. 03)

Бугун баъзиларга хорижда ишлашни таклиф этишлари кутилади. Анчадан бери орзулардингиз. Мана, орзуингиз ҳақиқатга айланадиган бўлиб турибди. Шартномага сира иккиланмай имзо қўяверинг. Ёлғизлардан кимдир кун давомида унутилмас учрашувни бошдан кечириши мумкин. Бу инсон бўлғуси жуфтингиз эканига дастлабки суҳбатдаёқ амин бўласиз. Омад сизга ёр бўлсин!

Читать полностью…
Подписаться на канал