ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
23 феврал куни қатъиятлиликдан воз кечишингиз керак бўлади. Акс ҳолда ҳамма сизни димоғдорликда айблай бошлайди. Айримларнинг сийдик йўлларида жиддий муаммолар юзага келиши мумкин. Дарҳол врачга учрашишингиз шарт. Ўзингизга ўзингиз табиблик қила кўрманг. Барибир фойда чиқмайди. Кечқурун албатта тоза ҳавода сайр қилинг. Овқатланиш режимини бузмаслигингиз сўралади. Омад сизга ёр бўлсин!
БУЗОҚ (21. 04 — 20. 05)
Қай жабҳада зарурат туғилса, ўшанга бор кучингизни сарфласангиз ярашади. Бошқа пайт беҳуда куч сарфлашингиздан не наф. Жисмоний жиҳатдан фаоллик бугун жуда керак. Лекин организмни жисмонан зўриқтиришингиз тавсия этилмайди. Айниқса, спорт билан шуғулланадиганлар бу масалада жуда эҳтиёт бўлишлари лозим. Ёлғизлар кечқурун романтик учрашувга чиқишлари кутилмоқда. Кўнгил изҳорлари, романтика, гармония фақат сиз билан бўлади.
ЭГИЗАКЛАР (21. 05 — 21. 06)
23 февралда дуч келган одам сизга бақириб, норозилигини намойиш эта бошлайди. Бўш келманг. Шахсий ҳаётдаги ҳурмат-иззатингизни ҳам ниҳоятда асрашингиз керак. Уларни йўқотиб қўйишдан сақланинг. Оила қурмаганлардан кимдир олис сафарга чиқади ва йўлда бўлғуси жуфтини учратади. Суҳбат ва танишув худди эртаклардагидек кечади. Туйғулар жунбушга келади. Орангизда ҳақиқий муҳаббат пайдо бўлади.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 22. 07)
Яқиндагина тадбиркорликка қўл урганлар бугун ҳамкорлик масаласидаги келишувларни аъло даражада ташкил эта олишлари керак. Лекин сирларингизни уларга ошкор эта кўрманг. Ҳозирча сиз қандай истеъдод эгаси эканингизни билмай тура қолишсин. Молиявий муаммолар кўзланган вақтда ижобий ҳал бўлади. Даромадни мўлжалланган пайт албатта оласиз. Имкон топсангиз, ёши улуғ қондошларнинг ҳолидан хабар олинг.
АРСЛОН (23. 07 — 23. 08)
23 феврал куни бошқа эркаклар каби сиз ҳам ўзингизни ҳақиқий ватан ҳимоячиси сифатида ҳис эта бошлайсиз. Аммо биринчи навбатда оилангизни ҳимоя қилишни ҳам унутиб қўйманг. Оилада байрам муносабати билан ажойиб байрам уюштирсангиз бўлади. Кечқурунга яқин олисда яшовчи қариндошларингиз меҳмон бўлиб келишлари мумкин. Иш юзасидан ажойиб таклифларни ҳам кечқурун қабул қилиб оласиз. Молияда буюк танаффуслар юзага келади. Кимдир катта бир меросга эга чиқади.
ПАРИЗОД (24. 08 — 22. 09)
Эрталабдан кайфиятингиз ёмон бўлса ҳам ўзингизга ўзингиз душманлик қила кўрманг. Ишда йиллаб орттирган тажрибангиз бир пул бўлишига йўл қўйманг. Олдинга интилинг. Тўсиқлардан қўрқманг. Хаёлларни бир нуқтага жамлашга ҳаракат қилинг. Куннинг иккинчи ярмида кимлардир сафарга отланиши, бошқа бировлар янги уй сотиб олиш ҳаракатига тушишлари кутилмоқда. Оёғингиздан чалишга уринмасликлари учун доимо сергак туринг. Сурункали хасталикка чалинган бўлсангиз, муолажалар пайти етди.
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
22 феврал куни ўзингизни тутишингизга алоҳида эътибор беришингиз талаб этилади. Чунки бугун ўзингизни нотўғри тутиб қўйишингиз ва бунинг оқибатида жамиятдаги обрўйингизга путур етказишингиз хавфи бор. Аёллар ва қизлар куннинг иккинчи ярмида гўзаллик салонига бориб келишлари зарур. Кейин эса ўзингизга ёққан кийимлар харид қилишингиз ҳам зиён етказмайди. Кечқурун тоза ҳаво сайрига чиқинг. Айниқса бир жойда ўтириб ишласангиз, сайр сизга албатта фойда беради.
БУЗОҚ (21. 04 — 20. 05)
Бугун эшитганларингиз, кўрганларингизни юракка яқин олаверишингиз тавсия этилмайди. Ҳатто, энг яқин инсонингиз кўнгилсизликка юз тутса ҳам хотиржам тортишга ҳаракат қилинг. Ҳамкасблардан кимдир сизни беҳуда танқид остига олиши мумкин. Ўзингизга маҳкам бўлинг. Ижод кишилари бугун ҳақиқий истеъдод бўлишини ҳасадгўйларга кўрсатиб қўйишади. Буни қариндошларга яна бир карра намойиш этсангиз ҳам ортиқчалик қилмайди. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.
ЭГИЗАКЛАР (21. 05 — 21. 06)
22 февралда шаънингизга ёғиладиган мақтовлар ва олқишларнинг охири бўлмайди. Бажараётган ишингиздан янада кўпроқ илҳомланишингизга ҳам худди ўша олқишлар сабабчи бўлади. Бел ва бўйин қисмингизни шамоллатган бўлсангиз, елвизакда туриб қолишдан ўзингизни эҳтиёт қилинг. Ҳали баҳор кийимига ўтишингизга эрта. Саломатлигингизни асранг. Асабларни авайланг. Омад сизга ёр бўлсин!
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 22. 07)
Бугун иш жойингизда ҳамкасбларнинг ҳаммаси билан ҳам ҳамфикр бўла олмайсиз. Вужудингизга фавқулодда жойлашиб олган ғазаб сизни чегарадан чиқишга мажбур этиши мумкин. Ёлғизлар бугун ким биландир учрашув белгилайди. Аммо дастлабки суҳбатдаёқ адашганини ҳис этади. Таассуротлар яхши кечмайди. Кечқурун севимли хоббингизга эътибор қаратишингиз тавсия қилинади. У сизни турли муаммолардан чалғитади. Кўнглингиз яйрайди.
АРСЛОН (23. 07 — 23. 08)
Агар арслон буржи остида таваллуд топганлар учун оиладаги ташвишлар оддий ҳолатга айланса, бу жуда яхши. Аёллар эрталабдан уй йиғиштиришга тушиб кетишади. Эркакларнинг айримлари уй ёки машина таъмири билан банд бўлишади. Молиявий муаммоларни ҳам ўзингиз ёлғизликда бартараф этишингиз керак бўлади. Бировлардан қарз олган бўлсангиз, бугун тўлаб қўйишингиз шарт. Ёлғизлар кечқурун сафарга отланишлари кутилмоқда. Сафар романтик тарзда кечади, ишонаверинг.
ПАРИЗОД (24. 08 — 22. 09)
22 феврал куни қанча пул қўлингизга келиб тегишини олдиндан режалаштирмаганингиз маъқул. Олдин ўша пуллар қўлингизга тушсин. Ана ундан кейин қандай режа тузсангиз ярашади. Куннинг иккинчи ярмида дўстларингиздан кимдир сизни тантанали тадбирга таклиф қилиши мумкин. Албатта боринг. Оиласиз бўлсангиз, ушбу тадбирда ўзингизга ёққан инсонни учратиб танишишингиз мумкин. Сурункали хасталикка йўлиққанлар ўзларини эҳтиёт қилишлари, дориларни ўз вақтида ичишлари керак.
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Бугунги кунингиз буюк бўлмаслиги мумкин. Аммо ташвишли ҳам бўлмайди. Ҳамма ишларингиз режа бўйича амалга оша боради. Муҳаббатда ўзингизча фантазияларга берилишдан тийилинг. Жуфтингизга сабр ва матонат билан муносабат юритинг. Ахир, уни севасиз-ку! Тўғрими? Аёллар, қизларга ташқи қиёфасига ўзгартиш киритиш вақти етди. Баҳорни янги қиёфада қарши олинг. Кечқурун ёлғиз қолинг. Тўғри овқатланинг.
БУЗОҚ (21. 04 — 20. 05)
21 феврал куни қатъий график бўйича иш тутишингиз талаб этилади. Муҳим ишларга ўта жиддий муносабатда бўлинг. Чарчасангиз ҳам раҳбарларингизга сездирманг. Агар ҳамкасбларнинг суҳбатлари жонингизга теккан бўлса, ёлғиз қолинг. Асосийси, ҳеч кимга қўпол муносабатда бўлманг. Бу катта жанжалга сабаб бўлиши мумкин. Кўп бўлмаса-да, ҳарқалай бугун даромад кўришингиз тайин. Кечқурун қариндошлардан бири сизни олқишларга кўмишни ният қилган.
ЭГИЗАКЛАР (21. 05 — 21. 06)
Тишларингизда муаммо туғилиш эҳтимоли сезилмоқда. Зудлик билан стоматологга учрашишингиз керакка ўхшайди. Кечқурун дўстлардан бири билан жиддий суҳбат кутади. Сизни дўстингиз хаёлингизга ҳам келмаган гапни тилга олганликда айблаши мумкин. Муҳим ҳужжатлар, қимматбаҳо қоғозлар билан эҳтиёткорона муносабат юритинг. Кўча овқатига қайралиб ҳам қараманг. Заҳарланишингиз хавфи бор.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 22. 07)
21 февралда эрталабдан таътилга чиқиш, саёҳат ҳақида орзулай бошлайсиз. Лекин рўпарангизда бошлиғингизнинг жаҳлга йўғрилган қиёфаси намоён бўлгач, орзулар қаергадир олисларга учиб кетади. Чунки сиз ишга кечиккан бўлиб чиқасиз. Ишларингиз ўлда-жўлдалиги суҳбатнинг асосини ташкил этади. Руҳан ҳозирлик кўриб қўяверинг. Оилалилардан кимгадир бир одам ўз муҳаббатини изҳор эта бошлаши мумкин. Агар шундай бўлиб чиқса, у одамга тўғри йўлни кўрсатиб қўйишингиз тавсия этилади.
АРСЛОН (23. 07 — 23. 08)
Кунингиз маданий тарзда кечиши кутилмоқда. Санъат кишиси бўлсангиз, кино, учрашувлар, тақдимот маросимлари оёғингиздан олиши тайин. Лекин ҳар бир лаҳзангиз қувончли ўтади, ишонинг. Ўзингизни худди эртаклар оламига тушиб қолгандек ҳис этасиз. Хавфли вазиятларда қолиб кетишни истамасангиз, ишдан кейин уйга ҳар кунги таниш рақамли транспортда қайтинг. Кечқурун орзуингиздаги бир нарсага эришишингиз кутилади. Буни оила аъзоларингиз сюрприз сифатида ҳозирлаб қўйган бўлиб чиқади.
ПАРИЗОД (24. 08 — 22. 09)
21 феврал куни энг муҳим режаларингиз муваффақиятли равишда ҳаётга тадбиқ этилишига гувоҳ бўласиз. Вужудингиздаги энергетика заҳираси жуда катта. Демак, сира иккиланмай, йирик лойиҳаларга қўл ураверсангиз бўлади. Фақат ижод кишиларига бугун қийинроқ бўлади. Илҳом париси юз кўрсата қолмайди. Майли-да, худонинг куни кўп. Эртага албатта уни тутиб олишингизга шубҳа йўқ. Кун давомида истеъдодингизни бошқаларга кўз-кўзлашдан тийилманг. Кўриб қўйишсин.
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
20 феврал сиз учун унумли кечади. Вужудингизни фантазия чулғайди. Худди шу фантазиялар режалаштирилган ишларингиз осонлик билан амалга ошишини таъминлайди. Лекин иш жараёнида вақти-вақти билан дам олишни ҳам унутманг. Мияга кўпроқ дам беринг. Бугун ҳасадгўйларнинг ҳужумига ҳам тайёр туришингиз керак. Уларнинг нияти ҳар доимгидек бузуқ. Моддий аҳволингизни издан чиқаришни исташади. Бунга йўл берманг.
БУЗОҚ (21. 04 — 20. 05)
Бугун ўзингизни тонусда ушлаб туришингиз осон кечмайди. Бунга биргина сабаб бор. Сиз уйқуга тўймайсиз. Пул келишини қатъий назорат остига олинг. Ҳар бир тийинни ҳисоб-китобда ушланг. Бугун атрофдагилар билан мулоқотлар камчиликни ташкил этади. Бу ҳам яхшиликка. Вақти-вақти билан ёлғиз қолиш сизга фақат фойда беради. Бошқа шаҳарга сафар уюштиришни мўлжаллаган бўлсангиз, сафарни бошқа кунга қолдиринг. Кечқурун тоза ҳавода албатта сайр қилинг.
ЭГИЗАКЛАР (21. 05 — 21. 06)
20 февралда ҳар доимгидек моддий аҳволингизни тафтишдан ўтказинг. Агар жиғилдон қайнаши ва гастритдан азобланаётган бўлсангиз, тўғри овқатланишга эътибор қаратинг. Жамоангизда ҳамкасблар қаршисида сўзга чиқишингиз эҳтимоли бор. Зиммангиздаги мажбуриятлар ҳақида ҳам унутиб қўйманг. Уларни ўз вақтида сифатли адо этишингиз талаб этилади. Кимдир кимлардандир қарз олган бўлса, бугун қарзни қайтаришига тўғри келади. Лекин бунинг натижасида оилавий бюджетингиз ночорлашиб қолиши мумкин.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 22. 07)
Бугунни ўзингиз учун харидлар куни деб эълон қиласиз. Тўғри, ўзингизга ёқадиган нарсаларни сотиб олиш жуда яхши. Кайфият кўтарилади, инсон ҳаётдан қониқиш ҳосил қилади. Лекин харидларни ҳаддан ошириб юбориш ҳам яхши эмас. Тежамкорлик барибир сизни ҳар балолардан асраб туради. Жуфтингиз билан орангизда қайсидир масалада келишмовчиликлар юзага келади. Бу ҳолат бўш келсангиз, жанжалгача етиши мумкин. Эҳтиёт бўлинг. Бугун асло хизмат сафарига борманг.
АРСЛОН (23. 07 — 23. 08)
20 феврал куни қариндошларингиздан кимдир шахсий ҳаётингизга аралашишни ихтиёр этади. Сиз бўш келманг. Унга асл жойини кўрсатиб қўйинг. Аммо бу ҳаракатларни жанжал-тортишувларсиз амалга оширинг. Овқатланиш масаласида ўзингиздан ҳеч нарсани аяманг. Тузи кўпроқ таом истеъмолини кўнглингиз тусадими? Шоколадга тортаётгандир балки? Марҳамат, ош бўлсин! Саломатлигингиз бугун сизга панд бермайди. Омад сизга ёр бўлсин!
ПАРИЗОД (24. 08 — 22. 09)
Паризод буржи остида туғилганлар бугун ўзларида дипломатлик қобилият пайдо бўлганини пайқаб қолишади. Кун давомида жанжаллар, баҳслар, тортишувлар исканжасида бўласиз. Ана шу лаҳзаларда дипломатлик зарур бўлади. Кимдир сизни эркинликдан маҳрум этмоқчи бўлса, қатъиян қаршилик кўрсатинг. Тадбиркорлар бугун ҳамкорлар билан келишувларни муваффақиятли якунлашади. Олис сафарга отлансангиз, тез-тез кам-камдан овқатланишни унутманг. Акс ҳолда ошқозонингизда муаммо пайдо бўлиши ҳеч гап эмас. Оллоҳ сизга ёр бўлсин!
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
19 феврал куни ишда, шахсий ҳаётда қандай режа тузсангиз, бу ой охиригача ўз таъсирини йўқотмайди. Кун давомида сизни нафақат майда ишлар, балки катта қаҳрамонликлар ҳам кутиб туради. Ёлғиз бўлсангиз, муҳаббатда куйиб-ёнишдан тийилинг. Бугун сизга янги танишувлар умуман фойда бермайди. Қариндошлардан кимнидир соғинган бўлсангиз, қўнғироқ қилинг, суҳбатлашинг, кўришинг. Шунда руҳан енгил тортасиз.
БУЗОҚ (21. 04 — 20. 05)
Бугун ишда ўта фаолликдан сақланишингиз керак. Шундоқ ҳам ҳар куни ўз вазифангизни аъло даражада адо этасиз. Бироз секинлашинг ва шу баҳонада дам олинг. Дўстлардан бири сердаромад ишда шериклик таклиф қилиши мумкин. Дарров рад жавобини бериб қўйманг. Жуфтингиз билан муносабатларда орангизга бироз совуқчилик тушиши эҳтимолга яқин. Эмоцияни назоратда тутинг. Кечқурун маданий дам олинг. Китоб ўқинг, фильм томоша қилинг ёки тоза ҳавода сайр қилинг.
ЭГИЗАКЛАР (21. 05 — 21. 06)
19 феврал куни зиммангиздаги вазифаларни бажаришдан бўйин товлай бошласангиз, режаларингиз улгуржисига барбод бўлишига гувоҳлик қиласиз. Кечаси айримлар уйқусизликдан қийнала бошлаши мумкин. Асаб томирларингиз янада таранг тортилмаслиги учун тинчлантирувчи дори ичишингиз тавсия этилади. Оила аъзоларингиз билан баҳслашишга тўғри келса, ўзингизни олиб қочганингиз маъқул. Шу нарса сабаб бўлиб уйқусизлик баттар забтига олиши мумкин. Жуда бўлмаса ён беринг, вассалом.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 22. 07)
Агар оила қурмаган, кимнидир қаттиқ севиб қолган дўстларимиз ғурурнинг етовида қоладиган бўлса, бўлғуси жуфтини ўзидан совита бошлайди. Бунинг ўрнига ҳазил-ҳузулга эрк беринг. Токи учрашув онларингиз қувноқликда кечсин. Бировлардан қарз сўрашни хаёлингизга ҳам келтирманг. Моддий аҳволингизга путур етади. Ўзингизни ишда ҳам, кўчада ҳам камтар тутишингиз сўралади. Рўзғорда эса мулоҳаза билан иш тутганингиз маъқул. Акс ҳолда муаммо кўпайиб бораверади. Худо асрасин!
АРСЛОН (23. 07 — 23. 08)
19 февралда Арслон буржи остида таваллуд топганлардан фақат фаоллик талаб қилинади. Ишда, ўқишда, оилада, спортда фақат фаоллик туфайлигина мақсадга етишингиз мумкин бўлади. Башарти қариндошлардан бири уни безовта қилмасликни сўраса, адо этинг. Баъзилар учун бугунги кун ҳаддан ташқари қувончли кечади. Уларнинг хонадонида чақалоқ йиғиси жаранглай бошлайди. Умри билан берган бўлсин! Саломатликни назорат этиб бориш ҳам эсингиздан чиқмасин.
ПАРИЗОД (24. 08 — 22. 09)
Илгари ҳаётингиз учун ўта муҳим ҳисобланган воқеалар, суҳбатлар, одамларни рўйхатдан ўчирманг. Улар яна корингизга яраб қолиши мумкин. Хасталикдан халос бўлишда бугун халқона даволаш усуллари кўпроқ фойда бериши кутилади. Имкон доирасида тоза ҳавода кўпроқ пиёда юринг. Молия билан боғлиқ амалларни эътибордан четда қолдирманг. Сурункали хасталикка чалинганлар ўзларини эҳтиёт қилишлари керак. Оллоҳ сизга ёр бўлсин! Кечқурун қўлингизга кимдир бир даста пул тутқазиши мумкин.
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
18 феврал куни фақат ёқимли лаҳзалар кутиб туради. Яқин ўтмишдаги депрессия, хафагарчиликлар, кўнгилсизликлар ортда қолади. Сиз худо берган истеъдодингиз билан ҳамкасбларни, атрофдагиларни, уйдагиларни хурсанд этасиз. Кайфиятингиздаги позитивлик сизга яқин келажак эшикларини ланг очиб қўяди. Фақат эмоцияга жуда эҳтиёт бўлинг. Вақти келганда, у сизга панд бериб қўйиши ҳеч гап эмас. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг.
БУЗОҚ (21. 04 — 20. 05)
Бугун негадир ижод қилишни истаб қоласиз. Йўқ, бу ёзувчилик ёки шоирликка алоқадор эмас Молиявий масалада ижод қила бошлайсиз. Харидларга шу қадар муккангиздан кетасизки, инқирозга асир бўлиб қолмасангиз кошкийди. Овқатланиш режимига қатъий амал қилинг. Ортиқча вазн пайдо бўлишига йўл қўйманг. Организмни тозалаш амалини адо эта боринг. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилишни ҳам унутманг.
ЭГИЗАКЛАР (21. 05 — 21. 06)
18 февралда эгизаклар буржи остида таваллуд топган аёллар, қизлар пишириқлар пишириш ҳаракатида бўлишади. Бу ишингиз албатта оила аъзоларингизга маъқул тушади. Сиз олқишлар остида бўласиз. Эркаклар эса ишхонасидаги ишларни кўнгилдагидек бажариш учун масъул эканликларини унутиб қўймасликлари керак. Жуфтингиз билан ўзаро муносабатлар совуқлашиб бораётганини пайқашингиз билан дарҳол бу муаммога барҳам беришингиз тавсия этилади. Энг яхши йўл ёлғиз қолишдир. Кечқурун барибир вақтингизни оила даврасида кечиришингиз фойдадан холи бўлмайди.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 22. 07)
Ёлғизлар бугун ўзига ёқадиган одамга ниҳоят қалбини очиши керак. Қайсарликлар, принципларингизга қарши курашинг. Яхшиликка ён беринг. У билан мулойим муносабат юритишга астойдил ҳаракат қилинг. Куннинг иккинчи ярмида дўстларингиздан бири ажойиб хушхабар етказиши мумкин. Кун давомида саломатлигингиз ҳақида жиддий қайғуришингиз талаб этилади. Олис сафарга отланиш керак бўлса, бош тортманг. Сафар сизга даромад ҳадя этади.
АРСЛОН (23. 07 — 23. 08)
18 феврал куни арслон буржи остида туғилганлар ўзларини жуда яхши ҳис этишади. Моддий аҳволингиз тушга қадар яхшиланиши кутилмоқда. Бироқ керагидан ортиқча харажатларга йўл қўймаганингиз маъқул. Яқин вақтларда пулларингиз қимматбаҳо бир буюм сотиб олишда асқотиши мумкин. Куннинг иккинчи ярмида ҳамкасблардан бири билан бўлиб ўтадиган ёқимсиз суҳбат кайфиятингизни бир пул қилиши эҳтимолга яқин. Кечқурун тушунарсиз бир хабар етказишади. Хабарни то таҳлил қилмагунча англаб ета олмайсиз.
ПАРИЗОД (24. 08 — 22. 09)
Уйқудан худди янги узилган нақш олмадек ёрқин тортган ҳолда уйғонасиз. Организмини ортиқча моддалардан, ёғлардан халос этиш ниятида парҳез тутганлар парҳезни давом эттиришлари сўралади. Оилалилардан кимнидир бир соҳибжамол тушликка таклиф этиши мумкин. Эҳтиёт бўлинг. Хушомадларга ён бериб қўйманг. Хусусий мулк-олди сотдиси билан шуғулланишга тўғри келса ҳужжат масаласида эҳтиётингизни қилинг. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Бугунги кун сиз учун жуда хайрли ва унумли кечади. Нимани режалаштирган бўлсангиз, барча ишларни якунига етказа оласиз иншооллоҳ. Яқиндагина ишга жойлашган янги ҳамкасблардан бири сизга қимматли маслаҳатлар бериши кутилади. Лекин унинг маслаҳатларига юз фоиз амал қилишингиз тавсия этилмайди. Рўзғорингизда муаммолар қалашиб кетган. Зудлик билан уларни бартараф этмасангиз бўлмайди. Оллоҳ сизга ёр бўлсин!
БУЗОҚ (21. 04 — 20. 05)
17 феврал куни ўзингизни омадли ҳис этишингиз учун етарлича сабаблар бўлади. Ишларингизда унум кўзга ташланади. Сердаромад иш таклиф қилувчиларнинг охири бўлмайди. Айримларнинг хонадонида янги меҳмон дунёга келиши мумкин. Баъзилар янги уй-жой сотиб олиш натижасида хурсандчилик қилишади. Шахсий бизнесини очадиганлар ҳам бўлади албатта. Агар куннинг иккинчи ярмида саломатлигингиз панд бера бошлаганини пайқасангиз, дарҳол тадбирини кўринг.
ЭГИЗАКЛАР (21. 05 — 21. 06)
Бугун бажариладиган ҳар бир ишга алоҳида муносабат ўйлаб топинг. Одатдагидек иш бажариш усулларингиз бугун ўтмайди. Майли, шу ишлар кейинроқ даромад келтирсин. Барибир янги усуллардан воз кечманг. Ҳамкасблар қаршисида ҳақиқий профессионаллигингизни намойиш этиш учун яна имкон туғилади. Фақат кўз тегишидан эҳтиётланишингиз талаб этилади. Бугун жарроҳлик амалиёти муваффақият келтирмайди. Аёллар ва қизлар терини ёшартириш учун халқона усуллардан фойдалансинлар.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 22. 07)
17 февралда биринчи бўлиб саломатлигингизни мустаҳкамлаш билан шуғулланишингиз тавсия этилади. Керак бўлса, гриппга қарши эмлатинг, организмни чиниқтирувчи амалларни адо этинг. Айниқса, ёши ўта бошлаганлар саломатлигига жиддий эътибор билан ёндашишлари зарур. Мануал терапия, уқалаш муолажалари ҳам сизга катта ёрдам беради. Фақат мутахассиснинг етугини топинг. Дуч келган врач сизга ўзингиз истагандек ёрдам бера олмаслиги мумкин.
АРСЛОН (23. 07 — 23. 08)
Кун давомида сизни ёқимли ва унутилмас учрашувлар кутиб қолади. Улар курсдошлар, синфдошлар ёки дўстлар бўлиб чиқиши эҳтимолдан холи эмас. Суҳбат қизғин кечади. Лекин шахсий режаларни ҳам унутиб қўйманг. Ёлғизларни ҳам муҳаббатда омадли лаҳзалар кутади. Бироқ бўлғуси жуфтингизга ҳазил-мутойиба ёрдамида муносабат юритманг. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг. Имкон бўлса, хаста ва ёши улуғ қондошлар ҳолидан хабар олинг.
ПАРИЗОД (24. 08 — 22. 09)
17 феврал куни дўстликни қадрлай оладиганлар даврасига тушиб қолишингиз кутилади. Куннинг биринчи ярмида кимлар биландир иш ва романтика билан боғлиқ эски алоқаларни тиклаш имконияти туғилади. Куннинг иккинчи ярмида пул масаласида жиддий муаммолар пайдо бўлиши мумкин. Ҳақингизни санаб олишингиз чўзиладиган кўринади. На илож, демак, харидларни ҳам ортга суриб туришингизга тўғри келади. Оллоҳ сизга мададкор бўлсин!
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Бугун куннинг биринчи ярмида сизни кимлардир чув туширишга ҳаракат қилиб кўриши мумкин. Эҳтиёт бўлинг. У ишхонангиздаги ҳамкасблардан бири бўлиб чиқиши ҳам эҳтимолдан холи эмас. Худо кўрсатмасин, бу алдовларга ишониб қолсангиз, жиддий кўнгилсизликдан қочиб қутула олмайсиз. Рўзғорингизда кечиктириб бўлмайдиган юмушлар пайдо бўлади. Уларни то кечга қадар уддалашга ҳаракат қилинг.
БУЗОҚ (21. 04 — 20. 05)
16 феврал куни сиз учун сирли туюлган барча нарсалар росмана юз кўрсатиши кутилмоқда. Фақат бунинг учун сиз тарафингиздан ҳаракат бўлиши шарт. Атрофдагилар билан мулоқотда фаол бўлинг. Аммо ҳеч кимни саволга тута кўрманг. Муҳаббатда тафаккурни ишга солган ҳолда ҳаракатлар содир этинг. Кимлардир бугун саёҳатга отланишни режа қилган бўлса, бу амал албатта муваффақиятли якун топади. Омад сизга ёр бўлсин!
ЭГИЗАКЛАР (21. 05 — 21. 06)
Эрталабдан ноодатий усуллар ёрдамида иш битириш иштиёқи туғилади. Қарангки, бу сизга омад келтиради. Дўстларингиздан бири кун давомида сизни лақиллатишга уриниб кўради. Хафа бўлманг. Бу шунчаки ҳазил холос. Кўпчилик куннинг иккинчи ярмида зиёфат, тантанали тадбирларга ташриф буюриши кутилади. Бундан ташқари, шахсий муаммоларни бартараф этишга-да вақт топасиз. Миллионлаб пул топиш учун елиб-югурманг. Бугун сизга миллионлар дўст тутина олмайди. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг. Уйқуга кетишингиз осон кечади.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 22. 07)
16 февралда зарарли одатлардан воз кечиш пайида бўлинг. Қолаверса, бугун сизни тўғри йўлдан адаштириш жуда осон кечади. Шунинг учун янги танишувларга йўл қўйманг. Кун давомида катта пул йўқотишингиз хавфи сезилмоқда. Катмондаги пулларингизни жуда эҳтиётлашингиз сўралади. Кимдир айбингизни юзингизга айтади. Ранжиманг. Яқин қариндошлардан бири шундай йўл тутишни хаёл қилибди. Нима ҳам дейсиз. Ҳақиқат шунақа аччиқ бўлади-да.
АРСЛОН (23. 07 — 23. 08)
Агар бировларнинг ишига ҳадеганда аралашавермасангиз, кунни хотиржамликда кечиришингиз аниқ. Ёрқин танаффусларни кутаётганмидингиз? Марҳамат, аммо бугун ҳеч нарсани ахлатга ташлашни ихтиёр этманг. Хаёлларингизни тартибга солинг. Узлуксиз ишлайдиганлардан кимнидир раҳбари танқид остига олиши мумкин. Кечқурун маза қилиб ухлашни хоҳласангиз, тоза ҳаво сайрини унутманг.
ПАРИЗОД (24. 08 — 22. 09)
16 феврал куни паризод буржи вакиллари кўп вақтини дам олишга ажратишлари тавсия қилинади. Лекин бу ҳамма ишни ташлаб қўйинг дегани эмас. Куч ва имкониятларни авайлаб сарфласангиз бас. Ёлғизлар куннинг иккинчи ярмида романтик учрашувга чиқишлари керак. Учрашувга кечикманг. Бу кўнгилсизликка сабаб бўлиши мумкин. Сурункали хасталикка чалинганлар ҳавонинг ўзгарувчанлигидан ўзларини асрашлари керак бўлади. Оллоҳ сизга ёр бўлсин!
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
15 феврал куни фақат уйда тайёрланган таомларни тановул қилишингиз тавсия этилади. Кафе, ресторанлар овқатини есангиз, фавқулодда касалхонага тушиб қолишингиз хавфи бор. Маҳсулотлар, меваларни татиб кўришда ҳам жуда эҳтиёт бўлинг. Заҳарланишдан сақланинг. Аллергия пайдо бўлиши ҳам эҳтимолдан холи эмас. Дам олишни ихтиёр этсангиз, ёлғиз қолинг. Оллоҳ сизга ёр бўлсин!
БУЗОҚ (21. 04 — 20. 05)
Бугун биринчи қиладиган ишингиз молия масаласини кучли назоратда ушлашдан иборат бўлиши лозим. Харажатларни кўпайтириш сизга фақат инқироз олиб келади. Ишхонангиздаги юмушларни ўз вақтида бажаришга ҳаракат қилинг. Оила аъзоларингиз қаршисидаги масъулиятингиз бошқа манфаатлардан юқори бўлиши талаб этилади. Жуфтингизга қанча мулойим муносабат юритсангиз, орангиздаги муаммолар шунча тез барҳам топади.
ЭГИЗАКЛАР (21. 05 — 21. 06)
15 февралда то тушга қадар зерикарли, ўзингиз учун қизиқарли бўлмаган ишлар билан банд бўласиз. Алам қилади албатта. Ҳамма пул топиш, мартабасини юқорилатиш пайида, сиз бўлсангиз, бўлмағур ишларга ўралашиб ётибсиз. Эндигина бизнесини очган дўстларимизга мустаҳкам алоқалар, яъни, бадавлат, бообрў шахслар билан яқинлик зарур бўлади. Лекин шундайларни топингки, уларнинг бизнесдаги тажрибаси ҳам юқори бўлсин. Тўғри овқатланинг. Омад сизга ёр бўлсин!
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 22. 07)
Агар ҳаваскор ҳайдовчи бўлсангиз, серқатнов йўлларда жуда эҳтиёт бўлинг. Ёлғизлардан ким бўлғуси жуфтини излаётган бўлса, бугун уларга шундай бахт насиб этади. Фақат биринчи бўлиб сиз сўз очинг. Шунда танишувингиз янада муваффақиятли кечади. Сурункали хасталикка чалинганлар бугундан қолдирмай, врач кўригидан ўтишлари сўралади. Бугун зарарли одатларни ташлаш ҳам хайрли ўтади.
АРСЛОН (23. 07 — 23. 08)
15 феврал куни дангасаликка, эринчоқликка эрк берсангиз, даромадлардан қуруқ қоласиз. Қайсарларча шайтони лаинни ҳайдаб солинг. Иш бошланг. Худодан сўранг. Кимлардир янги иш қидираётган бўлса, бугун муваффақиятга эриша олмайди. Тадбиркорлар сира қўрқмасдан ҳамкорлар билан янги келишувларни амалга ошираверишлари мумкин. Омад сиз томонда. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг.
ПАРИЗОД (24. 08 — 22. 09)
Хусусий мулк, уй-жой ва солиқ билан боғлиқ муаммолар бугун гирибонингиздан олиши мумкин. Фақат бу муаммоларни бартараф этишда дўстлар ёрдамига ишониб қолманг. Улар ёрдам бера олмайди. Жуфтингиз билан муносабатларингиз ёмонлашиши кутилмаяпти. Фақат рашкни орага қўшмасангиз бас. Кечқурун сурункали хасталикка чалинганлар профилактика масаласида сезиларли ҳаракатларни содир этсинлар. Омад сизга ёр бўлсин!
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
14 феврал куни ишхонангиздаги ишларингиз эрталабдан унумли кеча бошлаганини ҳис этасиз. Раҳбарларингиз ҳам ишингиз натижаларига юксак баҳо беради. Демак, сиз мукофотга лойиқсиз. Агар нимадир харид қилиш учун дўкон ёки бозорга йўл олсангиз, катта чегирма билан сотилаётган маҳсулотларга дуч келасиз. Бунақаси ҳали бўлмаган. Сотиб олишга шошилинг. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилишингиз тавсия этилади. Саломатликни асранг.
БУЗОҚ (21. 04 — 20. 05)
Кунингиз енгил кечади. Лекин бажариладиган ишлардан қочиб қутулишнинг ҳам имкони бўлмайди. Тўғри-да, иш ўзини ўзи ҳал эта олмайди. Сиз керак бўласиз. Куннинг иккинчи ярмида баъзиларга суюкли инсони жуда ёқимли бир хабарни етказади. Ҳойнаҳой, хабар фарзанд дунёга келиши билан боғлиқ бўлса керак. Кечқурун хонадонингизга меҳмонлар ташриф буюриш эҳтимоли бор. Саломатлигингиз ёмонлаша бошлаганини сезсангиз, дарров врачга боринг.
ЭГИЗАКЛАР (21. 05 — 21. 06)
14 февралда эгизаклар буржи вакилларини бир дунё синовлар кутади. Аммо бу кайфиятингизга заррача салбий таъсир ўтказмайди. Олдинда меҳнат таътили турибди. Демак, моддий аҳволингизни яхшилаб олишингиз талаб этилади. Кечқурун оила аъзоларингизнинг қайсидир бири билан жанжаллашиб қолишингиз хавфи бор. Эҳтиёт бўлинг. Овқатланиш режимини яна бир карра кўздан ўтказиб олишингиз керакка ўхшайди.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 22. 07)
Бугунги кунингиз эмоционал жиҳатдан анча оғир кечади. Бардош қила билишингиз керак. Кўнгилсизликлар нафақат душманларингиз, балки дўстларингиз тарафидан ҳам ташкил этилиши эҳтимолдан холи эмас. Жуфтингиз билан ҳам қандайдир арзимас баҳона туфайли муносабатлар совуқлашиши мумкин. Нима биландир ўзингизни чалғитишга ҳаракат қилинг. Оилангизда катта жанжал чиқишига йўл қўйманг. Рўзғордан барака кетади. Кечқурун ёлғизликда дам олинг.
АРСЛОН (23. 07 — 23. 08)
14 феврал арслон буржи остида таваллуд топганлар учун муҳаббат ва садоқат кунига айланади. Қалбингизни соф туйғулар гармонияга тўлдиради. Оилалилар бугун фарзандлари учун алоҳида вақт ажратишлари керак бўлади. Уларнинг тарбияси масаласида жиддий шуғулланишингизга тўғри келади. Кечқурун айримлар олисда яшайдиган қариндошларникига меҳмон бўлиб бориши кутилади.
ПАРИЗОД (24. 08 — 22. 09)
Яқин дўстлардан бирининг қимматли маслаҳати шахсий ҳаётингиздаги тўсиқларни енгиб ўтишда катта фойда беради. Лекин принципларингиздан бугунча воз кечишингиз зарур. Ишдан кейин кечки пайт телефон орқали фавқулодда хабар эшитасиз. Бу хабар ишингиз билан боғлиқ бўлиши ҳам мумкин. Кечқурун оилангиздагилар билан жиддий суҳбат кутади. Сурункали хасталикка чалинган бўлсангиз, ўз вақтида дориларни ичишни унутманг.
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
13 феврал куни сизни ҳеч ким ҳеч нарса билан қўрқита олмайди. Сизнинг мақсадингиз аниқ. У ҳам бўлса жамиятдаги статусингизни юқорилатиш. Тўғри, бу йўлда тўсиқлар албатта кўндаланг бўлади. Лекин тўсиқларни енгиб ўтиш сизга қийинчилик туғдирмайди. Қоғозбозлик, ҳужжатбозликлардан нари бўлинг. Суд, солиқ инспекцияси ва ҳуқуқшуносларга қайсидир масалада мурожаат этишингиз тавсия этилмайди. Кечқурун тоза ҳавода албатта сайр қилинг.
БУЗОҚ (21. 04 — 20. 05)
Кунингиз унумли кечади. Ҳар қандай хасталикка қарши ташкил этиладиган профилактик амаллар муваффақиятли якунланади. Ҳатто, хавфли хасталикларга қарши муолажалар олиш ҳам омадли кечади. Асосийси, врачларга тўлиқ ишонсангиз бас. Ўзингизча муолажа ўйлаб топишингиз тавсия қилинмайди. Агар яқин манзилга сафар қилишдан воз кечмасангиз, молиявий муаммолар осон ва ижобий ҳал бўлади. Оллоҳ сизга ёр бўлсин!
ЭГИЗАКЛАР (21. 05 — 21. 06)
13 февралда хаёлларингизни биринчи навбатда тартибга солишингиз талаб этилади. Уларнинг баъзилари чигал. Бу профессионал касбингиз билан боғлиқ ишларни адо этишда жиддий халал бериши мумкин. Муҳим ҳужжатлар билан ишлаш бугун кўп вақт ўғирлаши кутилади. Агар саломатлигингиз кўтарса, спортнинг фаоллик талаб қилувчи турлари билан шуғулланиш ҳам зиён қилмайди. Айримлар саломатлигини тиклаш ниятида санаторийга йўл олиши мумкин.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 22. 07)
Бугун кунни яйраб, хушчақчақликда кечиришингиз аниқ. Сиздаги метиндек бардош шарофати билан мукофот пулини ортиқча машмашаларсиз олишингиз мумкин бўлади. Фақат раҳбарлар билан мулоқотда тўғри сўзланг. Оилавий ҳаётда рўзғор юмушларига асосий эътиборни қаратишингиз сўралади. Баъзилар фавқулодда уйини капитал таъмирдан чиқариш ҳаракатига тушиши кутилмоқда. Омад сизга ёр бўлсин!
АРСЛОН (23. 07 — 23. 08)
13 феврал куни кечга қадар тўс-тўполонлар, шовқин-суронли лаҳзалар сизни ҳолдан тойдириши кутилади. Эрталабдан дўстларингиз қўнғироқ қилиб меҳмонга боришингизни сўрай бошлайди. Лекин ваъда беришга шошилманг. Режаларингиз кун давомида ўзгариб кетса, уялиб қоласиз. Ёлғизлар муҳаббатда нимани орзулаган бўлса, ўзининг саъй-ҳаракатлари эвазига ўша орзулар ҳақиқатга айланиши эҳтимолдан холи эмас. Рўзғор юмушларини бажаришга тўғри келса, техника хавфсизлиги қоидаларига риоя қилинг.
ПАРИЗОД (24. 08 — 22. 09)
Эрталабдаёқ анча олдин тузиб қўйган режаларингиз барбод бўлиши эҳтимолга яқин. Чунки ўзингиз қўпол хатоликларга йўл қўйгансиз. Аниқроғи, тадбиркор бўлсангиз, бир лойиҳага катта пул тиккансиз-у, ҳамкорлар билан учрашиб гаплашишдан бош тортгансиз. Иш жойингизни тартибга солишингиз керак бўлади. Ана шундан сўнг иш бошласангиз, зарар кўрмайсиз. Афсуски, жуфтингиз билан орангизда бугунча гармония ҳукм сурмайди.
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
12 феврал куни қалбингиз вақтинчалик танаффусларни ихтиёр этади. Балки узоқ вақт бир жойда ўтириб қолганингиз туфайли депрессия ҳолатига тушиш хавфи таъқиб этаётгандир? На илож. Бу ҳолатга барҳам бериш сизнинг қўлингизда. Бир йўлини топиб ёқимсиз ҳолатлардан чиқа оласиз. Айримларга кимлардир кун давомида хорижда ишлашни таклиф этиши мумкин. Дарров рози бўлинг. Бундай бахт ҳар куни ҳам насиб этавермайди. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилиш ҳам эсингиздан чиқмасин.
БУЗОҚ (21. 04 — 20. 05)
Муҳаббатда бузоқ буржи вакилларини маҳзун лаҳзалар кутади. Ҳаёт шу қадар зерикарли туюладики, бунақаси ҳеч қачон бўлмаган. Лекин билинг, шунинг билан ҳаёт тугаб қолаётгани йўқ. Яшашда давом этасиз. Чеҳрангизни очишингиз керак. Аёллар, қизлар гардеробига янгилик киритиш, гўзаллик салонига мўралаб қайтиш ҳақида ўйласалар ҳам зиён бўлмайди. Оилалилар эса пок туйғуларнинг энг юксак чўққиларини эгаллаш арафасида бўлишади.
ЭГИЗАКЛАР (21. 05 — 21. 06)
12 февралда иш жойингизда ҳамкасблар билан орангиздан қора мушук ўтадими, негадир муносабатлар илиқлаша қолмай хит қилади. Яхшики, раҳбарларингиз ишингизни қадрлаб кўнглингизни кўтаришади. Мукофот пули ваъда қилишади. Кимки бугун хизмат сафарига отланса, билсинки, албатта муваффақиятга эришади. Агар хизмат сафарига оила қурмаганлар отланадиган бўлса, йўлда бўлғуси жуфти ҳамроҳлик қилади. Бу тасодиф эмас. Худонинг хоҳиши деб қабул қилинг.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 22. 07)
Бугунги кунингиз тасодифларга бой бўлади. Йўлингизда нафақат саховатли, меҳрибон, балки таниқли, бадавлат шахслар учрайди. Улар билан суҳбат қургач, қалбингизни сўнгсиз ёрқинлик чулғаб олишига шубҳа йўқ. Молия масаласида фақат фактларга ишонинг. Ваъдалар, мақтовлар бир пул. Фактларгина сизга ёрдам бера олади. Харажатларингиз кўпайиб, киссангиз қуриб қолган бўлса, моддий аҳволингиз сиз учун биринчи ўринда туриши лозим.
АРСЛОН (23. 07 — 23. 08)
12 феврал куни қалбингиз муҳаббат олови исканжасида бўлиши кутилмоқда. Бу ҳолатингиз билан жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингизни ҳайратга солишингиз аниқ. Бўш вақт топиб китоб мутолаа қилинг. Бу ҳам руҳан енгил тортишингизда катта ёрдам беради. Шу баҳонада янги ахборотларга эга бўласиз. Баъзилар кечқурун хизмат сафарига отланиши кутилмоқда. Сафар кўплаб муаммолар ижобий ҳал бўлишини таъминлайди. Ўзингизни эҳтиётланг. Асабни асранг.
ПАРИЗОД (24. 08 — 22. 09)
Агар эрталабдан астойдил ҳаракат бошласангиз, моддий аҳволингизни тушгача етмай ижобий ҳал этиб оласиз. Аммо дуч келганга муваффақиятларингиз ҳақида гапиришдан тийилинг, кўз тегиши мумкин. Яхшиси, атрофдагилар билан камроқ гаплашганингиз маъқул. Тадбиркорлар ҳам йирик лойиҳалардан бирига катта пул тикиб, тез орада мўмай даромаддан умид қилсалар ярашади. Фақат режани пухта қилсангиз бас. Сурункали хасталикка йўлиққанлар ўз вақтида дориларини ичишлари тавсия этилади. Кечқурун кимдир қўлингизга бир даста пул тутқазиши мумкин.
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Сизни нотўғри ишга даъват этаётганлар бўлса, бугун куннинг биринчи ярмидаёқ уларнинг ҳаракатларига нуқта қўйинг. Хотиржамликка эришиш учун интилинг. Шамоллаш ва шу каби хасталиклардан безовталанаётган бўлсангиз, бугун керакли муолажаларни олиб хасталик ортга чекинишини тезлаштиришингиз керак бўлади. Мабодо оғирлаша бораётганини сезсангиз, у ҳолда врач кўмагисиз ижобий натижага эриша олмайсиз.
БУЗОҚ (21. 04 — 20. 05)
11 феврал куни фақат янгиликлар сари интила бошлайсиз. Маданий мавзудаги тадбирларга ҳам албатта ташриф буюринг. У ички оламингиз ёрқин тортишини таъминлайди. Зиёфатлар ва кўнгилочар машғулотлардан воз кечинг. Топаётган пулларингиз фойдали нарсалар учун хизмат қилишига эришинг. Ақлий меҳнат кишиларига бугун жисмоний зўриқишлар тавсия этилмайди. Моддий аҳволингизни янада яхшилаш чораларини қидиринг.
ЭГИЗАКЛАР (21. 05 — 21. 06)
Эгизаклар буржи остида таваллуд топганлар бугунги кунни табассум ва эмоционал ҳолатда қарши олишади. Агар шу ҳолатни кечга қадар ўзингизда сақлаб қола олсангиз, жуда яхши бўларди. Хасталаниб қолишни истамасангиз, кўпроқ тоза ҳавода пиёда сайр қилинг. Сув билан боғлиқ муолажалар шамоллашни йўқ қилишда катта ёрдам бериши мумкин. Кечқурун уйингизда зерикишингиз эҳтимоли бор. Яхшиси, дўстлардан бириникига бориб чақчақлашинг. Оллоҳ сизга ёр бўлсин!
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 22. 07)
11 февралда кайфиятингиз сиз хоҳлаганчалик позитивга эга бўлмайди. Шунинг учун чалғитадиган машғулот топинг. Чалғишга ҳаракат қилинг. Молиявий соҳада омадингиз чопмаётган бўлса ҳам бундан фожиа ясаманг. Буларнинг барчаси ўткинчи. Орадан сал ўтиб албатта бу муаммо ижобий ҳал бўлади. Серқатнов йўлларда эҳтиётингизни қилинг. Шахсий автомобилингиз бўлса, тезликка алоҳида эътибор билан ёндашинг. Умуман, бугун пиёда йўл босганингиз тинчроқ бўлади.
АРСЛОН (23. 07 — 23. 08)
Суюкли инсонингиз қандай шарт қўйса, барчасини адо этишга ҳаракат қилинг. У дўқ аралаш, ёки бошқачароқ оҳангда шартларини тўкиб солиши ҳам эҳтимолдан холи эмас. Буни эътиборсиз қолдиринг. У шарт қўйса, барчаси рўзғордаги кемтикларни тўлдириш билан боғлиқ бўлади. Яхшиликча айтса, муаммони эътиборсиз қолдиришингиз мумкин-да. Аммо барча муаммоларни жуфтингиз билан биргаликда бартараф этинг. Кечқурун оғир ҳазм бўлувчи таомлар истеъмолидан сақланишингиз сўралади.
ПАРИЗОД (24. 08 — 22. 09)
11 феврал куни паризод буржи остида таваллуд топганлар қалбан хомуш тортишлари кутилади. Бунга ё саёҳат, имкон бўлмаса, тоза ҳавода пиёда узоқ вақт сайр қилиш нуқта қўя олади. Пулингиз камаймаслигини хоҳласангиз, иш сифатига эътибор билан ёндашинг. Ўзингизни бошқалардан ақлли ҳисобламанг. Агар сизга нисбатан тажрибаси кўпроқ ҳамкасблар маслаҳат берса, албатта қуоқ тутинг. Зиён кўрмайсиз. Ёлғизларни кечқурун ажойиб ва романтикдан ҳам романтикроқ учрашув кутади. Омад сизга ёр бўлсин!
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
10 феврал куни барча истакларингизни бир лаҳзадаёқ ҳақиқатга айлантириш йўлида куйиб ёнасиз. Лекин бунинг имкони йўқ. Ҳаётга реал кўз билан боқишингиз тавсия этилади. Айрим истакларингизни ҳақиқатга айлантириш учун пул, айримлари учун илҳом зарур. Агар иккаласи ҳам йўқ бўлса, тинчланинг-у, худодан сўранг. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг. Саломатлигингизни эҳтиётланг. Асабни асранг.
БУЗОҚ (21. 04 — 20. 05)
Бугунги кунингиз фаоллик ва метиндек асаб талаб қилади. Муаммолар шу қадар кўпки, қай биридан бошлашни билмай ҳайрон бўлишингиз мумкин. Биринчи навбатда ортиқча харидлардан воз кечинг. Шунда пулингизга пул қўшилганини ҳис қила оласиз. Янги танишувларни амалга ошираётганда, жилмайишдан тийилманг. Рўзғорингизда ҳам ташвишлар керагича топилади. Уларни яқинларингиз билан бамаслаҳат ҳал этганингиз яхши.
ЭГИЗАКЛАР (21. 05 — 21. 06)
10 февралда илгари ўта оғир туюлган масалаларни осонликча ижобий ҳал этасиз. Ҳам математик, ҳам файласуф ролини ижро этасиз. Иш жойингизда эса жамоавий бажариладиган ишларга етакчилик қиласиз. Яқиндагина шахсий бизнесини бошлаганлар оғир-босиқлик билан иш тутишлари талаб этилади. Дўстларингиздан кимлардир сизга орқаваротдан ёмонликлар қилишга уриниши мумкин. Уларга арзирли жавоб қайтаринг. Кечқурун ёлғизликда дам олинг.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 22. 07)
Ташқарида қаҳратон қутуриши мумкин. Аммо сизнинг кайфиятингиз баҳордагидек кечади. Чунки барча ишларингиз ўнгидан кела бошлайди. Бунга хуш кайфиятингиз туртки бўлади. Бироқ молиявий масалада ҳам шундай омадга эришаман деб хаёл қилманг. Аввало қарзларингиз бўлса, уларни узинг. Ана шунда топадиган пулингизга барака киради. Шахсий ҳаёт билан боғлиқ муаммолардан ҳам хавотир олманг. Қариндошлар ёлғизлатиб қўйишмайди.
АРСЛОН (23. 07 — 23. 08)
10 феврал кунингиз жуда ажойиб тарзда бошланади. Ҳар бир қўл урадиган ишингиз кўнглингиздагидек бўлиб чиқади. Ортиқча ташвишлардан чалғийсиз. Муҳаббатда аланга ичида қолиб кетишингиз мумкин. Алангада куйиб кетмаслик учун эҳтиросларни жиловга солинг. Оиласиз бўлсангиз ва яқинда бўлғуси жуфтингизни топган бўлсангиз, билинг, унга сиздаги романтиклик ҳозирча етиб ортади. Қолгани ортиқча. Айримлар кечқурун олис сафарга отланишлари кутилмоқда.
ПАРИЗОД (24. 08 — 22. 09)
Бугун паризод буржида таваллуд топганлар фақат хотиржамлик ҳукми остида бўлишлари зарур. Шошма-шошарлик, жиззакилик сизга фойда келтирмайди. Агар яқинларингиз билан орангизда қарама-қаршиликлар пайдо бўлса ҳам хотиржамликни қўлдан берманг. Тақдирдаги қора чизиқлар абадий эмас. Улар ўрнини албатта ёрқинлик эгаллайди. Мукофот пули олсангиз, дарров ишлатиб қўйманг. Яхши кунлар учун асраб қўйинг. Кечқурун саломатлигингиз ҳақида қайғуриш ҳам эсингиздан чиқмасин.
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
9 феврал куни ҳаётнинг турли зарбаларига бардош беришингиз керак бўлади. Ҳасад қиладиганларнинг саноғи бўлмаслиги мумкин. Асло бўшашманг. Иш юзасидан келажак режалари тузишингиз шарт эмас. Янги иш топадиганга ўхшаб турибсиз. Фақат билингки, янги ишда маош кам бўлади. Шунинг учун яхшилаб ўйлаб кўринг. Бугун кечқурун олис сафарга чиқмаслигингиз тавсия этилади. Кўнгилсизликларга дуч келишингиз мумкин.
БУЗОҚ (21. 04 — 20. 05)
Бугун қандай ишга қўл урманг фақат қалбингизга қулоқ тутишингиз зарур. Энг оғир вазиятларда фақат угина оқ қайси-ю, қора қайсилигини айтиб бера олади. Куннинг иккинчи ярмида сизни қандайдир тантанали тадбирга таклиф қилишлари кутилади. Тадбирга энг гўзал киймиларда борганингиз маъқул. Оила қурмаганлар кечқурунга яқин бўлғуси жуфтини учратиб танишишлари эҳтимолга яқин. Омад сизга ёр бўлсин!
ЭГИЗАКЛАР (21. 05 — 21. 06)
9 февралда раҳбарлар, ижтимоий ҳимоя ташкилотларига ишингиз тушиб мурожаат этишингиз талаб қилинади. Кун давомида айримлар катта миқдорда мукофот пули, маош олишлари кутилмоқда. Аммо атрофдагилар қаршисида обрўйингизни тўкадиган ҳаракатлар содир этманг. Муҳаббатда чигал бир вазиятда қолишингиз ҳақиқатга яқин. Саломатлигингизни, айниқса артериал қон босимингизни қатъий назорат остига олинг.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 22. 07)
Тадбиркорлар куннинг биринчи ярмида ҳамкорлар билан музокаралар олиб боради, айримлар хизмат юзасидан сафарга отланади. Рақобатчилар сизни тўхтамасдан таъқиб қилади. Эҳтиёткорликни қўлдан берманг. Муҳаббатда ҳеч қачон қайсарлик қилмасдингиз. Бугун шу усулни ишга солмасангиз бўлмайди. Кутилмаган ишингиздан жуфтингиз роса аччиқланади, ер тепиниб тўполон қилади албатта. Лекин тақдирга тан беради. Кечқурун ёлғизликда дам олинг.
АРСЛОН (23. 07 — 23. 08)
9 феврал куни оилангиздагилар бирор тантана ташкил этса, қаршилик қилишингиз ярамайди. Майли, билганларини қилишсин. Эътибор берманг. Барибир ҳеч нарса ўзгармайди. Дам олиш кунисиз ишлайдиганлар ҳамкасбларини асло танқид остига олмасинлар. Раҳбарлардан балога қоласиз. Шамоллашдан сақланинг. Иммунитетингизни кўтариш пайида бўлинг. Оллоҳ сизга ёр бўлсин!
ПАРИЗОД (24. 08 — 22. 09)
Паризод буржи вакиллари бугун ўзларини шу қадар ёмон тута бошлашадики, атрофдагилар қаришни бошлабсизми деб ўйлашади. Жанжалдан, баҳслардан, бировларни беҳуда айблашдан фойда чиқмайди. Ўзингизни қўлга олинг. Шахсий ҳаётингизда нотинчлик пайдо бўлишига йўл қўйманг. Ҳозир сиз ҳар жабҳада юзага келадиган танаффуслар бўсағасида турибсиз. Сурункали хасталикка чалинганлар эски касалдан безовта бўла бошлашса, дарров врачга мурожаат этишлари лозим.
ТАРОЗИ (23. 09 — 23. 10)
Бугунги кунни одатий кўринишда режалаштиринг. Ишда ҳам, шахсий ҳаётда ҳам янги усуллардан фойдаланиш ҳақида ўйламанг. Ташқарида ҳаво айниган бўлса ҳам позитивликдан нари бўлманг. Тушдан кейин ким сафарга отланишни ихтиёр қилса, бу сафар ажойиб тарзда ўтади. Куннинг иккинчи ярмида ёки кечқурун қариндошлардан ёши улуғи сизга насиҳатлар қилиши мумкин. Бу насиҳатларни албатта қулоққа олинг. Зиён кўрмайсиз.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
22 февралда чаён буржи вакилларини фақат мақташади, олқишлашади. Муаммолар, эътиборсизликлар кўзга ташланмайди. Агар иш жойингизда ҳам ўзингизни оғир-босиқ тута билсангиз, позитивликка позитивлик қўшилиб бораверади. Қалбингиз кимгадир нисбатан нафрат билан тўлиб турса ҳам жилмайишдан тийилманг. Ошқозон-ичак қисмида муаммоси борлар учун замонавий муолажа усулларигина фойда келтиради.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
Тақдир сизни эрталабданоқ эркалатаётгандек туюлиши мумкин. Аммо бунга қаттиқ ишониб қолманг. Раҳбарлар ишониб топширган лойиҳаларни ҳаётга тадбиқ этишда гўё ҳайкалтарошга айланинг. Дўстлардан бирига қалбингизни очишни ихтиёр этасиз. Дўстингиз сизни тинчлантиради ва аслида шахсий ҳаётингиз сиз ўйлаганчалик ғамларга тўла эмаслигини уқтиради. Кечқурун танишлардан бириникига ёки қўшниникига меҳмон сифатида ташриф буюришингиз кутилади. Оллоҳ сизга ёр бўлсин!
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)
22 феврал куни ҳатто ижодкор бўлмаганлар ҳам ўз иши доирасида ҳақиқий ижодкорга айланиб, ҳақиқий истеъдодини намойиш этади. Азалий орзуларингиздан бири ҳақиқатга айланишида бадавлат шахслардан бири кўмак беради. Пулдан ҳам муаммо бўлмайди. Аммо ёнингизда борларини тежаб ишлатишни унутманг. Оиласизлар кечқурун романтик учрашувга чиқишади. Ҳаётда нимадир жонингизга теккан бўлса, қарор чиқаришга шошилманг.
ҚОВҒА (20. 01 — 18. 02)
Бугун табиатингизга хос инжиқлик, серзардаликларни четга сурмас экансиз, атрофдагиларнинг кўпчилиги сиздан юз ўгириб кетиши ҳеч гап эмас. Техник ишлар билан шуғулланувчиларнинг куни туғади. Раҳбарларингизга ишни қандай ташкил этиш зарурлигини амалда исботлай оласиз. Шунга яраша мукофот пулидан ҳам умид қилаверсангиз ярашади. Саломатликни асранг. Тўғри овқатланинг. Шахсий ҳаётда мулоҳаза билан иш тутинг.
БАЛИҚ (19. 02 — 20. 03)
22 февралда ҳаётда ниманидир унутиб қолдиргандек бўлаверасиз. Қайғуришга не ҳожат? Ўтган ўтди, бугунги кун билан яшанг. Оилада жиловни ўз қўлингизга олишингиз тавсия этилади. Баъзилар бугун кун давомида катта пул, меросга эга чиқишлари, ёки уйни яхшироғига алмаштиришлари кутилади. Серқатнов йўлларда эҳтиётингизни қилинг. Жароҳат олишингиз хавфи бор.
ТАРОЗИ (23. 09 — 23. 10)
Бугун ишхонангизга қандайдир бошқача кайфиятда кириб келасиз. Сизда қўрқувнинг ўзи бўлмайди. Арзимас сабаб билан ҳамкасбларни танқид остига ола бошлайсиз. Раҳбарларнинг саволларига ҳам одатдагидан қўполроқ оҳангда жавоб қайтарасиз. Эҳтиёт бўлинг. Охири вой бўлмасин. Муҳаббатда оилалилар ҳам, оиласизлар ҳам кечга қадар муаммоларга қарши курашиб чарчайди. Ким бугун куннинг иккинчи ярмида саёҳатга отланса, албатта муваффақиятга эришади.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
21 февралда мабодо қаршингизда лавозими ҳам, даражаси ҳам юқори шахс пайдо бўлса, секин ўзингизни четга ола қолинг. Чунки бугунги эмоционал ҳолатингиз ундайлар билан баҳслашишга ярамайди. Ютқазиб қўйишингиз мумкин. Дўстлар билан учрашиб суҳбатлашиш, шаҳарни пиёда кезиш каби амаллар муваффақиятли ва хайрли кечади. Моддий аҳволингизни яхшилаш билан жиддийроқ шуғулланинг. Омад сизга ёр бўлсин!
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
Бугун асосан тафаккурга бўйин эгган ҳолда ҳаракатлар содир этинг. Туйғуларга асир бўлишдан сақланинг. Улар сизни боши берк кўчага киритиб қўйишга ярайди холос. Айниқса, муҳаббат сизни гўё девонага айлантириб қўйган бўлса, бу ҳолатдан фақат тафаккургина сизни олиб чиқиб кета олади. Куннинг иккинчи ярмида саломатликни асрашга эътибор қаратинг. Айниқса, юракни эҳтиёт қилинг. Пулларингизни ҳисоб-китобда ушланг. Жонингиз омон бўлсин!
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)
21 феврал куни ташқи қиёфангиз ҳам, ички оламингиз ҳам ҳавас қилса арзигулик даражада бўлади. Ишларингиз шу қадар муваффақиятга тўла ҳолда якун топадики, айрим ҳамкасблар табриклашга-да мажбур бўлади. Аммо улар орасида ҳасадгўйлари борлигини ҳам унутиб қўйманг. Уларга юқорироқдан туриб муомала қилаверинг. Токи ўз ўрнини билсин. Кофе ва спиртли ичимликлар бугун сизга дўстлик қилмайди. Витаминлар қабул қилинг. Улар иммунитетингизни кўтаради.
ҚОВҒА (20. 01 — 18. 02)
Бугун куннинг биринчи ярмидаёқ сизни бир-биридан ажойиб учрашувлар ва тақдимот маросимлари кутади. Бир сўз билан айтганда, бугунги кун бир умр хотирангизда муҳрланиб қолиши аниқ. Агар ким биландир баҳслашишни бошласангиз, олдин фактларни ўйлаб олган бўлинг. Уларсиз баҳсда мағлуб бўласиз. Молиявий аҳволингизни яхшилаш йўлида инжиқликлар кетмайди. Жиддий иш бажаришингиз ва шундай кайфиятда бўлишингиз керак. Кечқурун баъзи дўстларимизнинг хонадонига чақирилмаган меҳмонлар ташриф буюриши эҳтимолга яқин.
БАЛИҚ (19. 02 — 20. 03)
21 февралда метиндек ирода, куч, кайфият билан иш бошлайсизки, охири бахайр бўлади иншооллоҳ. Пул ҳақида ҳадеганда ташвиш чекаверишдан тийилинг. Ташвиш чекканингиз билан пулларингиз кўпайиб қолмайди. Ҳаракат керак, ҳаракат. Янги иш излаганларнинг иши юришмаслиги мумкин. Аммо бу ҳам ташвиш чекишга баҳона бўла олмайди. Бугун юришмаган бўлса, ўша иш эртага албатта юришади. Асосийси, ўзингизга қаттиқ ишонинг.
ТАРОЗИ (23. 09 — 23. 10)
20 февралда биринчи навбатда хотиржамликка эришишингиз керак. Юрагингиз, вужудингиз тинчини йўқотган бўлса, уларни тинчлантиринг. Қўл силтаб кетган билан муаммо ҳал бўлиб қолмайди. Асаб тизимингиз ишдан чиқади. Суюкли инсонингиз билан муносабатларда янги мулоқот усулини ўйлаб топинг. Қайсарликларга барҳам беринг. Иблис қалбингизга жойлашиб олишига асло йўл қўйманг. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
Бировларнинг ишига, ҳаётига аралашиб қолишдан нари бўлишингиз тавсия этилади. Шундай қилингки, гўё сиз ҳеч нарса кўрмаяпсиз, ҳеч нарса эшитмаяпсиз. Шуниси тинч. Башарти концерт ёки кинога тушишни хоҳласангиз, бу истагингизни амалга оширишингиз сўралади. Молияда барча муаммолар автомат тарзда йўл-йўлакай бартараф этилади. Лекин қўшимча даромад келтирадиган иш топилса, бош тортманг. Пулнинг ортиқчаси бўлмайди.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
20 феврал куни гарчи ташқарида ҳануз қиш ҳукм сураётган бўлса-да, қалбингизни баҳор ифорлари чулғаб олади. Руҳан енгиллик кечга қадар сизни тарк этмайди. Ёлғизлар кун давомида романтик танишувни бошдан кечиради. Оилалилар мўмай даромад кутаверишсин. Айримлар янги манзилга кўчиб ўтиши ҳам эҳтимолдан холи эмас. Сурункали хасталикларни даволаш ҳам бугун омадли ўтади. Ишонинг, сиз дунёдаги энг омадли инсонсиз. Омадингизни бераверсин!
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)
Бугун тоғ эчкиси буржи вакиллари кайфиятнинг қандай бўлишини ўзлари ўйлаб топишади. Бироқ бундай ҳолатда узоққа бориб бўлмайди. Миянгизни бир-биридан ажойиб ғоялар чулғаб олган. Улар ишда юз кўрсатади ва юз кўрсатиши шарт. Ишга шундай берилингки, шу баҳонада мартабангиз ҳам юқорилаб кетсин. Уй-рўзғор икир-чикирларини ҳам ташлаб қўя олмайсиз. Улар ҳам сизга муштоқ. Саломатликни асранг. Тўғри овқатланинг. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.
ҚОВҒА (20. 01 — 18. 02)
20 февралда вақтнинг асосий қисмини ўзингиз учун бағишлашингиз тавсия қилинади. Сартарош, стоматолог, диетологга аёллар, қизлар чиқиб келишлари талаб этилади. Шахсий ҳаётингизда янги саҳифалар очилиш эҳтимоли бор. Бунга жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингиз сабабчи бўлади. Турли одамлар билан жанжаллашишдан тийилинг. Молиявий муаммоларингиз ижобий ҳал бўлади. Сира ташвиш тортманг. Оллоҳ сизга ёр бўлсин!
БАЛИҚ (19. 02 — 20. 03)
Бугун ўзингизни эркин тутинг. Ҳеч ким бу хоҳишингизга қарши бора олмайди. Ҳаққи ҳам йўқ. Тадбиркор бўлсангиз, рақобатчилар четдан туриб муваффақиятларингизни ўз кўзи билан кўрсин. Нималарга қодир эканингизга шахсан гувоҳ бўлишсин. Қариндошларни танқид остига олишдан сақланинг. Ҳар бир гапингизни ўйлаб гапиринг. Кечқурун баъзи дўстларимиз меҳмон кутишга тайёр бўлишлари керак.
ТАРОЗИ (23. 09 — 23. 10)
19 феврал куни худди йўлда кетаётганингизда олдингиздан қора мушук ўтиб кетган каби тушкун кайфиятда, иллюзия етовида қолиб кетишингиз кутилмоқда. Агар шундай бўлиб чиқса, ишларингиз ҳам чаппасидан кетди деяверинг. Чунки тушкун кайфият биринчи навбатда ишингизга салбий таъсир ўтказа бошлайди. Куннинг иккинчи ярмида анчадан бери кўришмаган дўстлар билан учрашиб суҳбат қурасиз. Кечқурун сафарга отлана кўрманг. Бугунги сафар хавфли кечиши мумкин.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
Ишхонадаги ҳамкасбларга ўз ҳуқуқларингизни пеш қилишдан тийилинг. Бу орангизга совуқчилик солиши мумкин. Яхшиси, ишдан вақтлироқ чиқинг-у, дам олинг. Баъзилар оилада ҳам катта жанжалларга гувоҳлик қилиши эҳтимолдан холи эмас. Пул масаласида керагидан ортиқ харажатлар қилишингиз тавсия этилмайди. Банкдан кредит олишни-ку, хаёлингизга ҳам келтирманг. Тўғри овқатланинг. Кўча таомини еманг. Заҳарланишингиз эҳтимоли бор.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
19 февралда кўпроқ ухлашни, кўпроқ овқат истеъмолини ихтиёр эта бошлайсиз. Бу мумкин. Лекин дўстларга берган ваъдангизни эсдан чиқариб қўйишингиз кечирилмас хатога айланиши мумкин. Ишда, шахсий ҳаётда масъулият талаб этилади. Ишни ташлаб қўйиб фақат истироҳатга ўтиб олсангиз, даромаддан умид қилмасангиз ҳам бўлади. Тадбиркорлардан кимдир кечқурун хориж сафарига жўнаб кетиши мумкин. Сафар омадли кечади.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)
Бугунги кун тоғ эчкиси буржи вакиллари учун оғир ва қизиқарсиз туюла бошлайди. Ҳатто, организмингиз ҳам қўзғолон қилади. Сиз вужудингизда кучли ҳорғинлик ҳис этасиз. Лекин ўзингизни тонусда ушлаб туришга мажбурсиз. Иш кайфиятига эришишингиз керак. Ёлғизлар бўлғуси жуфтидан очиқ изҳорларни эшитиш бахтига муяссар бўлади. Тўй яқин деяверинг. Бахтингизни берсин!
ҚОВҒА (20. 01 — 18. 02)
19 феврал куни ижод кишилари қимматли вақтини тўс-тўполонларда ўтказиши кутилади. Сиз миянгизни чулғаб олган ғояларни илҳом париси кўмагида ҳақиқатга айлантиришга уринасиз ва бунга эришасиз ҳам. Фақат катта куч йўқотасиз. Тадбиркорлар ҳам кунни музокаралар, учрашувлар, келишувлар билан кечиришлари мумкин. Саломатликни мустаҳкам тутиб қолиш учун йога ва медитация ёрдам беради. Бу имкониятдан фойдаланинг.
БАЛИҚ (19. 02 — 20. 03)
Бугун сиз кўплаб керак-нокерак харажатларга йўл қўйишингиз кутилмоқда. Кейин бу ишларингиз учун албатта афсус чекасиз. Лекин бундан фожиа ясаб ўтириш ҳам шарт эмас. Тез орада киссангиз яна пулга тўлади иншооллоҳ. Ҳаётингиздаги қайсидир муҳим бир ҳодиса сабаб бўлиб пул топишда сезиларли эркинликларга эришасиз. Дўстларингиздан бири сизга сюрприз ҳозирлаб қўяди. Бироқ буни лаганбардорликка йўйманг.
ТАРОЗИ (23. 09 — 23. 10)
18 февралда эрталабданоқ қувноқ кайфият ҳамроҳингиз бўлади. Вужудингизни сўнгсиз бахт чирмаб олади. Муҳаббат сизга қанот бағишлайди. Дўстларингиз сизга позитив кайфият бағишлашдан тийилишмайди. Лекин молиявий масалада сергаклик ва абжирлик керак. Шахсий бизнесига эгалар, тадбиркорлар ҳисоб рақамларини қайта-қайта кўздан ўтказиб туришдан эринмасинлар. Бугун эмоция ҳам сиз томонда бўлади. Унга сира ўйланмасдан эрк бераверсангиз бўлади.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
Бугун ўзингизга ҳар жабҳада эркинлик беришдан сақланинг. Ҳар бир ҳаракатингизни назоратда ушланг. Куннинг иккинчи ярмида рўзғордаги жиҳозлардан бири, ёки автомобил бузилиб қолиши кузатилади. Ёши улуғлар бугундан қолдирмай тиббий кўрикдан ўтишлари керак. Саломатлигингизни худди шу тартибда мустаҳкамлаб бормасангиз бўлмайди. Сизга профилактика жуда ҳам зарур. Ўзингизни эҳтиёт қилинг. Оллоҳ сизга ёр бўлсин!
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
18 феврал куни сизга мартабангизни юқорилатиш ва молияда омад кулиб боқади. Айримлар фавқулодда сафарга отланиши, тадбиркорлар ҳамкорлари билан янги келишувларни имзолашлари мумкин. Айниқса, тадбиркорлар бугун рақобатчиларга қарши курашда янги, хавфсиз усулларни ўйлаб топишлари лозим. Ўзини ҳорғин ҳис этаётганлар зудлик билан табиат қўйнига жўнашлари керак. Серқатнов йўлларда эҳтиётингизни қилинг.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)
Бугун сиз ҳасадгўйлар, кўнглида кўмири борлардан ўзингизни олиб қочишингиз зарур. Акс ҳолда ишхонангиздаги вазифаларни адо этишингиз жараёнида кўнгилсизликлар юз бериши мумкин. Муҳаббатда жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингизни бировларга беҳуда рашк қилишдан сақланинг. Куннинг иккинчи ярмида қўшимча даромад келтирувчи ишлар қаршингизда саф тортиб туради. Сира иккиланмасдан уларнинг бирини танлайверинг. Омад сизга ёр бўлсин!
ҚОВҒА (20. 01 — 18. 02)
18 февралда ишхонага борганингиздан кейинги ҳаракатларингиз фақат мартабангизни юқори поғонага олиб чиқишга бағишланиши шарт. Ғийбатчиларга сир бой берманг. Савдо соҳасида ишлайдиганларнинг ҳар бир қадами омадга, муваффақиятга беланади. Фақат бу ҳақда дуч келганга гапириб мақтаниш фикридан йироқ бўлишингиз тавсия этилади. Оила аъзоларингиз билан муносабатлар совуқлашишига асло йўл қўя кўрманг. Кечқурун ухлаб кўрадиган тушингиз албатта ўнгидан келади.
БАЛИҚ (19. 02 — 20. 03)
Бугунги кунингиз муваффақиятли лаҳзаларга бой бўлади, ишонаверинг. Ишхонангиздаги раҳбарлар зиммангизга юклаган вазифаларни чин кўнгил билан адо этинг. Жуфтингиз билан муносабатларда шахсий манфаатларингизни олдинги ўринга қўйишдан сақланинг. Жуфтингиз ранжийди-я! Бунинг ўрнига муҳаббатни биринчи ўринга қўйинг. Моддий аҳволингиз аълодан ҳам аълороқ кўринишда кечади. Омадингизни берсин!
ТАРОЗИ (23. 09 — 23. 10)
Тарози буржи остида таваллуд топганлар табиатан консерваторлар ҳисобланади. Худди шу нарса ишларингиз бароридан келишида катта ёрдам беради. Аммо муҳаббатга консерваторликни аралаштирманг. Муҳаббатда туйғулар билан яшашингиз керак. Робот қиёфасида бўлишингиз керак эмас. Фитнес, сузиш машқлари ва югуриш учун бугунги кун муваффақиятли кечади. Омадингизни берсин!
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
17 февралда эзгу мақсадларга етишни хоҳласангиз, тезликни оширинг. Сиз ўзингиздаги тажриба ва қудрат ёрдамида тоғларни толқон қила оласиз. Муҳаббатда жуфтингизга нисбатан шафқатсиз бўлманг. Унга фақат тўғри сўзланг. Меҳр-оқибат кўрсатинг. Акс ҳолда муносабатларингизга путур етиши ҳеч гап эмас. Айрим дўстларимиз кечқурунга бориб фавқулодда қўшни шаҳарга шахсий иш юзасидан жўнаб кетишлари мумкин. Йўлингиз бехатар бўлсин!
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
Бир жойда ўтирган ҳолда кимлардир қўшимча даромадли иш таклиф қилишини кутсангиз, ҳеч нарсага эриша олмайсиз. Харидларда ўзингизни чегараланг. Кўп овқат ейишдан тийилинг. Зинонинг яқинига ҳам йўламанг. Охиргиси фақат эркакларимизга тегишли албатта. Ҳар қандай вазиятда қалбингизга қулоқ тутинг. Бусиз тақдирнинг кучли зарбасига учрашингиз турган гап. Молиявий масалада хатоликларга йўл қўя кўрманг.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)
17 феврал куни айрим одамларнинг ўзини тутиши асабингизга тегиши мумкин. Бунга эътибор бермасликнинг, афсуски, имкони йўқ. Ишга ижодий ёндашишингиз тавсия қилинади. Кун мобайнида янги уйга кўчиб ўтишингиз, меросга эга бўлишингиз ёки олисдаги қариндошлар ташрифи кутилади. Рўзғорда ҳам муаммолар етарлича топилади. Уларни ҳам зудлик билан бартараф қилишингиз зарур бўлади. Омадингизни берсин!
ҚОВҒА (20. 01 — 18. 02)
Шахсий ҳаётингизда турли экспериментлар ўтказишга уринманг. Бу масалада таваккал қилишингиз хавфли. Танаффуслар ҳам сизга ёрдам бера олмайди. Муҳаббатда жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингиз билан ўзаро муносабатлар янгиланиш палласига киради. Қалбингиз тотли туйғуларга тўлиб-тошади. Куннинг иккинчи ярмида ошқозон оғриғи ҳамда қон томирларни даволаш муваффақиятли якун топади.
БАЛИҚ (19. 02 — 20. 03)
17 февралда нима учун яшаётганингиз, нима ва кимлар билан яшаётганингизни яна бир карра хаёлдан ўтказинг. Руҳий жиҳатдан буткул ўзгаришингиз талаб этилади. Бу ўзгариш ишда ҳам, шахсий ҳаётда ҳам асқотиши эҳтимолдан холи эмас. Бизнес ва тиббиёт соҳасида ишлайдиганларнинг бугун куни туғади. Тадбиркорлар қандайдир катта бир ишни бошлаган бўлишса, уни охирига етказишлари шарт. Муҳаббатда жуфтингизга мулойим муносабатда бўлинг.
ТАРОЗИ (23. 09 — 23. 10)
Соғ танда соғ ақл деганларидек, бугун кўпроқ вақтингизни тоза ҳавода сайр қилиб ўтказинг. Бадантарбия билан шуғулланинг, танангизни чиниқтиринг. Саунага тушишни ҳам унутманг. Спиртли ичимликлардан воз кечинг. Улар сизга ёрдам бера олмайди. Ёлғизлардан кимдир агар кимнидир севиб қолган бўлса, янги ҳаёт бошлаши кутилади. Буёғига фарзандларни дунёга келтириш ҳақида қайғурсангиз, зиён қилмайди.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
16 февралда саломатлигингиз аъло даражада бўлиши кутилмоқда. Шу билан бирга эҳтиётингизни ҳам қилинг. Кўз тегиши мумкин. Азалдан умид узишга мажбур этган орзулар бугун фантастик тарзда ҳақиқатга айланишига шахсан гувоҳ бўласиз. Тез фурсатда бажариш лозим бўлган ишларни, хизмат сафарини ортга сурманг. Улар моддий аҳволингизни яхшилаш учун ягона имконият ҳисобланади. Тадбиркорлар мабодо катта бир лойиҳага пул тиксалар муваффақиятсизликка учрайдилар. Ўйлаб кўринг.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
Бугун ўқотар буржида таваллуд топганларга йога ва нафас машқларини бажариш катта фойда беради. Кейинги пайтларда кўп асабийлашяпсиз. Руҳий ҳолатингизни тартибга келтиришингиз керак. Терини ёшартиришнинг янги усулларини ўйлаб топсангиз, кексалик сиздан янада узоқроқ бўларди. Бу аёллар, қизларга тегишли. Косметолог маслаҳатлари ҳам уларга ҳар жиҳатдан ёрдам беради. Кечқурун сафарга отлансангиз, ютқазмайсиз.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)
16 феврал куни молиявий муаммоларингиз биринчи навбатда юз фоиз ижобий ҳал бўлади. Лекин бор пулингизни сарфлаб юборишдан тийилинг. Бир қисмини оилавий заҳира пулларга қўшиб қўйинг, кейин хурсанд бўласиз. Харидларни амалга оширсангиз ҳам ўзингиз учун фойдали буюмларнигина сотиб олишингиз тавсия этилади. Шахсий ҳаётдаги ташвишлардан хавотир олманг. Улар сизнинг иштирокингизсиз ҳам ҳал бўлиб кетаверади. Жуфтингиз билан бирга ўтказадиган вақтингизга романтикани уйғунлаштиринг.
ҚОВҒА (20. 01 — 18. 02)
Моддий аҳволингизни бугундан қолдирмасдан яхшиламасангиз бўлмайди. Орзуингиздаги суммани қўлга киритасиз. Лекин бироз сабр қилишингизга тўғри келади. Ҳозирча борига шукр қилишингиз зарур бўлади. Шахсий ҳаётда ҳар бир ҳаракатингиздан нуқсон қидирманг. Ҳаёт сизни борингизча қабул қилсин. Сиз ҳам уни борича қабул қилинг. Овқатланиш режимига амал қилинг. Рационингизга куч бағишлайдиган таомлар ва ичимликларни қўшиб қўйинг.
БАЛИҚ (19. 02 — 20. 03)
16 февралда ишлаб турган ишингиздан бўшаб янгисини қидириб топишга аҳд қилган бўлсангиз, жуда тўғри ўйлабсиз. Фақат янги иш ҳақида тўлиқ маълумотга эга бўлмай туриб қарорлар қабул қилиб қўйманг. Бугун банклардан кредит олиш фақат зиён етказади. Қариндошлардан ҳам қарз сўраб овора бўлманг. Худонинг берганига шукр қилишингиз энг тўғри йўл эканини унутманг.
ТАРОЗИ (23. 09 — 23. 10)
15 февралда оилалиларга фарзандларининг ўқиши билан қизиқиб кўришлари тавсия этилади. Агар улар ёмон ўқиётган бўлса, ўзингиз ўрнак бўлинг. Ҳамкасблардан бири сизни ўзича тўғри йўлга солиш пайига тушади. Лекин сиз унга қарши ҳеч нарса деманг. Шундай ҳаракатлар содир этингки, ўзи тушуниб олсин. Шахсиятга ўтиш шарт эмас. Бу сиз учун жуда қимматга тушиши мумкин. Куннинг иккинчи ярмида хизмат сафарига отланишингизга тўғри келиши мумкин.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
Бугун ҳамкасбларингизга моддий жиҳатдан бақувватлигингизни исботлаш учун анча-мунча асаб сарфлайсиз. Бекор қиласиз. Олий ўқув юртида ўқийдиганлар бугунни имтиҳонга тайёрланиш билан ўтказсалар керак. Агар имстиҳонни аълога топширишни истасангиз, турли кўнгилочар давралардан ўзингизни олиб қочинг. Бизнес кишилари, фермерлар бугун мўмай даромаддан умид қилаверсалар ярашади.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
15 феврал куни кўчаларда кўпроқ пиёда сайр қилинг, хотирангизда тозалов ўтказинг, дўстларга қўнғироқ қилинг. Буларнинг барчаси сизга позитивлик ҳадя этади. Агар ўзингиз ўзингизни хурсанд қила олмасангиз, дўстлар албатта ёрдам беришади. Жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингиз билан муносабатларингиз арзимас сабаб билан бузилиши мумкин. Даромадлар бугун катта бўлмаслиги мумкин. Лекин пулсиз ҳам қолмайсиз. Афсуски, айримлар кечқурун юрак хуружини бошдан кечириши эҳтимолга яқин. Оллоҳнинг ўзи асрасин!
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)
Агар ҳаёт қонунларидан, тартиб-қоидалардан нари бўлишни хоҳласангиз, бу амални мардона адо этинг. Сиз ҳаётда ўз йўлингизни топишингиз учун анча тер тўкишингизга тўғри келади. Айрим масалаларда таваккал қиласиз. Айримларида ортга чекинасиз. Моддий аҳволингиздан хавотир олмасангиз ҳам бўлади. Бойиб ҳам кетмайсиз, пулсиз ҳам қолмайсиз. Ёлғиз бўлсангиз, сизга хушомадлар кўп бўлади. Танлаш имкониятингиз бор. Бахтингизни берсин!
ҚОВҒА (20. 01 — 18. 02)
15 февралда арзимас баҳоналар билан асабингиз бузилавериб хит қилади. Шунинг оқибатида кечқурунга бориб ҳолдан тойишингиз аниқ. Лекин айнан кечқурун сиз оила аъзоларингизга алоҳида эътибор, меҳр-оқибат кўрсатишингиз лозим бўлади. Тадбиркорлар бугун мўмай даромаддан умид қилсалар бўлади. Пулларни шахсий манфаатларингиз йўлида ишлатсангиз, мақсадга мувофиқ бўлади. Кечқурун тоза ҳавода спорт билан шуғулланиш фойдали кечади.
БАЛИҚ (19. 02 — 20. 03)
Иш жойингизда ходимларга яратиб қўйилган шарт-шароитлардан норози бўлишингиз кутилади. Ҳамкасблар сиздан хафа бўлишмайди, йўқ. Аммо қўллаб-қувватлашмайди ҳам. Бу ниятингиздан воз кечинг. Иш жойингиздаги шароитларга нисбатан талабларингизни камайтиринг. Пастроқ тушинг. Оила қурмаганларнинг шахсий ҳаётида мўъжиза юз беради. Идеалингиздаги инсон шундоқ қаршингиздан чиқади.
ТАРОЗИ (23. 09 — 23. 10)
14 февралда узоқ-узоқларга кетиб қолишни хоҳлай бошлайсиз. Лекин шайтоннинг йўлига кирсангиз, бошқа орзуларингиз орзулигича қолиб кетиши мумкин. Сабрли бўлсангиз, фақат ютасиз. Иш жойингизда хотиржамликка эътибор қаратинг. Ҳамкасблардан бири қўполлик қилиши ҳам мумкин. Парво ҳам қилманг. Ёлғизлар кечқурунга бориб романтик танишувни бошдан ўтказади. Бу танишувдан кейин барча позитив кайфиятлар фақат сизники бўлади.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
Бугун ишда жуда эҳтиёткорлик билан ҳаракатлар содир этинг. Сергак турмасангиз, турли муаммолар йўқ жойдан чиқиб келаверади. Куннинг иккинчи ярмида баъзи дўстларимизнинг хонадонига чақирилмаган меҳмонлар ташриф буюради. Улар чақирилмаган бўлса ҳам ажойиб таомлар билан сийлашингиз тавсия этилади. Кўриб қўйишсин. Бугун юз терисини тозаловчи, ёшартирувчи муолажалар унумли ва муваффақиятли кечади. Фақат аллергия берадиган малҳамлардан фойдаланманг. Оллоҳ сизга ёр бўлсин!
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
14 феврал куни ишларингиз бошингиздан ошиб-тошади. Бошни баланд кўтарган ҳолда олдинга интиласиз. Аммо эҳтиёткорликни қўлдан берманг. Яқинларингиздан муҳаббатингиз ва меҳрингизни дариғ тутманг. Уларнинг таклифларини инкор этманг. Кечқурун айримлар хизмат сафарига жўнаб кетади. Агар ҳамкасблардан бировини шерик қилиб олсангиз, сафар янада қизиқарли ва сердаромад кечган бўларди. Омад сизга ёр бўлсин!
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)
Бугун тоғ эчкиси буржи остида таваллуд топганлар ишни пухта режа ва йўриқнома асосида ташкил этишлари зарур. Бирор хатоликка ўзингиз йўл қўйиб бировларни айблашдан тийилинг. Муҳим ҳужжатларга имзо чекишда эҳтиёткор бўлишингиз тавсия этилади. Хусусий мулк олди-сотдисида ҳуқуқшунос хизматидан фойдаланишни унутманг. Ошқозонида жиддий муаммоси борлар парҳез тутиш орқали бу муаммога нуқта қўйиши мумкин.
ҚОВҒА (20. 01 — 18. 02)
14 февралда аёллар, қизлар ташқи қиёфасига зеб бериш билан банд бўлишлари лозим. Лекин жарроҳлик амалиётлари бугун муваффақиятсизлик келтиради. Агар шундай таклифга дуч келадиганлар топилса, билишсинки, уларга врачлар билиб-билмай нотўғри ташҳис қўяди ва шу нарса муваффақиятсизликка олиб келади. Имтиҳонлар, ҳисоб-китоблар ва танловлар аъло даражада ўтади. Спорт мусобақаларида иштирок этадиганлар пухта тайёргарликка эга бўлишлари шарт.
БАЛИҚ (19. 02 — 20. 03)
Бугун бировларнинг эмас, ўзингизнинг ожиз жиҳатларингизни қидириб топишингизга тўғри келади. Кимнидир беҳуда айблаб ўзингизни балога гирифтор этишингиз ҳеч гап эмас. Эҳтиёт бўлинг. Жуфти ёки бўлғуси жуфти билан аразлашганлар бугун яраш ошидан умид қилаверсалар бўлади. Ярашгандан кейин аразлашишга сабаб бўлган сўзлар ва ҳаракатларни буткул унутишингиз сўралади. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.
ТАРОЗИ (23. 09 — 23. 10)
13 февралда фантазияга муккангиздан кетсангиз, иллюзия етовида қолсангиз, бир тийин ҳам пул ишлай олмаслигингиз мумкин. Бугун жисмоний меҳнат сизни кутиб туради. Шу сизга молиявий етуклик ҳадя этади. Раҳбарлар зиммангизга бир дунё вазифаларни юклаб ташлаши кутилади. Уларнинг ҳеч биридан бош тортманг. Оилалиларни ҳар доимгидек рўзғор икир-чикирлари кутиб туради. Ҳойнаҳой уйингизни капитал таъмирдан чиқариш зарурати туғилган-ов.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
Куннинг биринчи ярмида дўстларингиздан қайсидир бири билан ниманидир талашиш туфайли жанжаллашиб қолишингиз эҳтимоли бор. Иш жараёнида дам олишни ҳам унутиб қўйманг. Организмингиз темир эмас. Ошқозонингиз ҳақида кўпроқ қайғуринг. Кимлардир дала ҳовли сотиб олишни айнан бугунга мўлжаллаган бўлса, хато қилмабди. Бу амал бугун муваффақиятли якун топади. Оллоҳ сизга ёр бўлсин!
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
13 феврал куни шахсий ишларингиз туфайли анча-мунча мушкулотларни бошдан ўтказасиз. Хаёлларингиз, вақтингиз иш билан банд бўлади. Иш эса жуда қизиқарли ва мўмай даромад келтирадиган хилидан. Баъзи дўстларимиз пул масаласида ишхонасидаги раҳбари билан баҳслашиб қолиши мумкин. Мукофот ваъда қилишади. Лекин кўп эмас. Демак, қимматбаҳо буюмлар харид қилишдан тийилишингизга тўғри келади. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)
Агар бугун ҳамкасбларингиз уларга иш жараёнида ёрдам кўрсатишингизни сўрашса, албатта рози бўлинг. Улар сизнинг истеъдодингизга ишонганлари учун ҳам ёрдам сўрашга жазм этишган. Аммо муҳаббатда жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингиз билан орангизда келишмовчиликлар, тушунмовчиликлар пайдо бўлиши табиий ҳол. Сиз у истаганидек эътибор тортишда нотабиий усулни ўйлаб топишингиз керак. Ана шунда муносабатлар яхшиланиш палласига киради.
ҚОВҒА (20. 01 — 18. 02)
13 февралда ишхонангизда юмушлар бошингиздан ошиб тошади. Бу раҳбарлар қаршисида мартабангизни бир поғона юқорилатиб олишингиз учун қулай имконият. Уни қўлдан бой берманг. Тажрибангиз етарли. Ажаб эмаски, раҳбарлар энг йирик ва сердаромад лойиҳаларни сизга ишониб топшира бошлашса. Адабиёт, мусиқа ва санъат соҳасида ишлайдиганларнинг ҳам куни туғади. Ҳаракат қилсангиз, кўз кўриб қулоқ эшитмаган муваффақиятларни қўлга киритишингиз тайин.
БАЛИҚ (19. 02 — 20. 03)
Ишхонангиздаги ҳамкасблар ва бошлиқлар билан ўзаро муносабатларда танаффуслар юзага келиши кутилмоқда. Агар ўзингизнинг минус жиҳатларингизни яхши билсангиз, улар билан баҳслашиб овора бўлманг. Бугун жисмоний меҳнатнинг яқинига ҳам борманг. Касалхонага тушиб қолишингиз мумкин. Ишдан кейин уйингизга жамоат транспортида боришингиз тавсия қилинади. Саломатликни асранг. Асабни эҳтиёт қилинг. Тўғри овқатланинг.
ТАРОЗИ (23. 09 — 23. 10)
12 февралда тарози буржи остида таваллуд топганлардан айримларнинг кайфияти жуда тушкун бўлиши мумкин. Дўстлардан бирникига бориб чалғисангиз тушкун кайфият тарқаб кетади. Ижод кишилари кўпчиликнинг қаршисида сўзга чиқишлари кутилмоқда. Унда санъат ва шеърият ҳақида гапирасиз. Олқишларнинг охири бўлмайди. Ёлғизлар куннинг иккинчи ярмида романтик танишувни бошдан кечиришлари эҳтимолга яқин. Омад сизга ёр бўлсин!
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
Бугунги кун сиз учун сюрпризлар, кўнгил изҳорлари ва совғалар кунига айланади. Бу худди юбилей ёки янги йил байрамини ҳам эслатиб юборса не ажаб. Аслида сизни атрофингиздагилар жуда юксак баҳолашади. Қанчалар яхши инсон эканингизни кеч бўлса-да англаб етишади. Профессионал касбингиз билан боғлиқ ишингизга тегишли янги режалар, ғоялар кечқурунга бориб ҳақиқатга айланади. Бу яқин орада мукофотга лойиқ топиласиз деганидир.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
12 феврал куни арзимас нарсалар туфайли асабийлаша бошлашингиз мумкин. Бу эса иммунитетингиз тушишига олиб келади. Шундай экан, асабийашишдан не наф? Аксинча, ўзингизни мажбурлаб бўлса-да кайфиятингизни кўтаришга, ўзингизни турли ширинликлар билан «алдаш»га ҳаракат қилинг. Молиявий муаммоларни бартараф этишда катта тезликка эга бўлишингиз керак. Йўқса, кечгача бу муаммони ижобий ҳал қилишга улгурмаслигингиз ҳеч гап эмас. Харидларни камайтиришингиз тавсия қилинади.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)
Бугунги кунингиз иш масаласида жуда оғир кечади. Зиммангизга юкланган вазифалар ҳақиқатан мураккаб бўлиб чиқади. Лекин сиз қўрқмасангиз бўлади. Чунки вужудингизда тоғни урсангиз толқон қилар даражада катта куч яширин. Мартабангиз ошиши ва пул ҳақида хабарлар қабул қилиб олсангиз, уларни яхшилаб таҳлил қилинг. Кун давомида сизни омад тарк этмоқчи эмас. Фақат бунинг учун ўзингизни олдиндан тайёрлаб олган бўлишингиз талаб этилади. Кечқурун баъзилар хизмат сафарига жўнаб кетади. Йўлингиз равон бўлсин!
ҚОВҒА (20. 01 — 18. 02)
12 февралда кечирадиган лаҳзаларингиз анча оғир бўлиб чиқади. Шунга қарамай, руҳан ортга чекинмайсиз. Табиатингиздаги худбинлик ва қайсарлик ёрдам беради. Оилалилар кун давомида уй таъмири ва рўзғордаги муҳим ишлар билан банд бўлиши кутилмоқда. Ёлғизлар эса кечқурунга бориб муҳаббати билан рўбарў бўлади. Романтик лаҳзаларни бошдан кечиришади. Кечқурун хаста ва ёши улуғ қондошлардан хабар олиб қўшимча савобга эга бўлинг.
БАЛИҚ (19. 02 — 20. 03)
Бугун куннинг биринчи ярмида балиқ буржи остида таваллуд топганлар ажойиб танишувни бошдан кечиришади. Танишганларингиз кўринишидан оддий одамлар. Бироқ сизга кўп жабҳаларда ёрдам беришади. Уларнинг қимматли маслаҳатлари ҳам ишда, ҳам шахсий ҳаётда асқотади. Олис сафарга чиқмоқчи бўлганлар бошни баланд кўтарган ҳолда йўлга тушсинлар. Йўлингиз хайрли ва омадли кечишига шубҳа йўқ. Фақат самолётда учишдан нари бўлинг. Саломатлигингизга салбий таъсир кўрсатиши мумкин.
ТАРОЗИ (23. 09 — 23. 10)
Бугун яқин инсонингиз туфайли қайғуга ботишингиз эҳтимоли бор. Шунинг учун барча ишларни четга суриб қўйишингиз мумкин. Умуман, вазият сиз ўйлаганчалик фожиага қоришиқ бўлмайди. Беҳуда қайғу чекканингиз қолади. Оила қурмаган йигитлардан кимдир бугун келгуси бахтини учратади. Жўшиб кетсангиз, унинг қўлини сўрашдан ҳам тоймайсиз. Сиздан кутса бўлади. Пулга лоқайд муносабатда бўлманг. Кейин афсусланиб юрасиз.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
11 февралда чаён буржида туғилганлардан кимдир яқин орада қандайдир хасталикка чалинган бўлса-ю, эътиборсиз юраверган чиқса, бугун врач қабулига боришга мажбур бўлади. Ўзингизга ўзингиз табиблик қилган бўлсангиз, вазият жиддийлашгандир-да. Таҳлиллар топширинг. Мутахассис кўригидан ўтиб муолажалар олсангиз, кўрмагандек бўлиб кетасиз. Жуфтингизга бармоқ орасидан қараманг. Сиз ҳам нуқсонлардан холи эмассиз.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
Бугун бир дунё хабарлар эшитасиз. Афсуски, уларнинг ҳеч бири сизга позитив кайфият ҳадя эта олмайди. Қайсарлик, профессионал касбингиз билан боғлиқ ишларни бажаришда ҳакмкасбларга паст назар билан қараш оқибатда тузатиб бўлмайдиган хатоликларга етаклаши мумкин. Тадбиркорлар шошилишлари керак. Баҳорга қадар рақобатчиларни бизнесда чангингизда қолдириб кетмасангиз, кейин кеч бўлади. Молияда ҳар бир тийинни қайта-қайта санашга эринманг.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)
11 феврал куни дўстларингиздан бири сизга хушхабар етказиши кутилади. Бу шахсий ҳаётингиз билан боғлиқ бўлиши ҳам мумкин. Ўзингиз ҳали яхши билмайдиган одамлар ҳақида ғийбатларни эшитсангиз, уларнинг етагига тушиб қолишдан сақланинг. Рўзғорингизда муаммолар йиғилиб қолган. Уларни жой-жойига қўйишингиз учун анча вақт керак бўлади. Иш жойингиздаги юмушларни ҳам ўз вақтида бажариб қўйишингиз талаб этилади. Акс ҳолда гап тегади.
ҚОВҒА (20. 01 — 18. 02)
Эътиборсизлигингиз учун бугунги кунингиз оғир ўтиши ҳеч гап эмас. Кам гапиринг, кўпроқ эшитинг. Қалбингизга қулоқ тутган ҳолда иш тутинг. У сизга албатта тўғри йўл кўрсатади. Иллюзия етовига тушиб қолманг. У сизни жар ёқасигагина етаклайди. Ёлғизлар куннинг иккинчи ярмида романтик учрашувга чиқишлари кутилмоқда. Асло бош тортманг. Учрашув сизни еттинчи осмонларда парвоз қилдиради.
БАЛИҚ (19. 02 — 20. 03)
11 февралда кимгадир бир мактабда ўқиган инсон муҳаббат изҳор қилиши мумкин. Бу жуда яхши. Аммо сиз бандсиз. Демак, бу муҳаббатни қабул қила олмайсиз. Молиявий масалада ишлаирнгиз чалкашиб кетган. Уларни ижобий ҳал этмасангиз, чалкашликларни йўқ қилмасангиз, моддий аҳволингиз жар ёқасида қолиши ҳеч гап эмас. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг.
ТАРОЗИ (23. 09 — 23. 10)
10 феврал куни фақат енгил харидларни амалга оширишингиз сўралади. Тўғри, кўп нарсалар сотиб олишни, яқинларингизни хурсанд қилишни истайсиз. Лекин бу хавфли. Инқирозга юз тутишингиз мумкин. Ҳатто, шахсий бизнесини очмоқчи бўлганлар ҳам етти ўлчаб бир кесишлари лозим. Саломатлигингиз ҳам кўнгилдагидек кечмайди. Шунинг учун тўғри овқатланиш ва дам олиш масаласига алоҳида эътибор қаратинг.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
Бугун сизни ёрқин ва унутилмас саргузаштлар кутиб туради. Фақат оила қурмаганлар муҳаббатга муккасидан кетмаслиги керак. Росмана туйғуларни топишга ҳаракат қилинг. Камтар бўлинг. Камтарлик инсоннинг безагидир. Иш жойингизда ҳам сукут сақланг ва билиб ишингизни қилаверинг. Кечқурун қандайдир экзотик таом истеъмолига эътибор қаратинг. Ўзингизни эҳтиёт қилинг. Оллоҳ сизга ёр бўлсин!
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
10 феврал куни майда-чуйда воқеа-ҳодисалар, ишларга жуда эътиборли бўлишингиз керак. Агар кимларгадир ҳақиқатни айтмоқчи, истеъдодингизни барчага яна бир бор кўрсатиб қўйишни истасангиз, олға босинг! Ҳеч ким бу ҳаракатларингизга қарши чиқмайди. Аксинча олқишлайди. Шахсий ҳаётингиз ҳам ёрқин кечиши кутилади. Оилавий жанжаллардан, келишмовчиликлардан нари бўлинг. Омад сизга ёр бўлсин!
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)
Ишда муваффақиятга эришиш учун масъулиятни унутиб қўймаслигингиз тавсия этилади. Хатоларни тузатишга киришинг, тажрибали ҳамкасблардан ўрнак олинг. Раҳбарларингиз сизни кучли назорат остига олган бўлиши керак. Шунинг учун доимо сергак туринг. Оилада қариндошлардан бирини нимагадир кўндириш пайида бўласиз. У фарзандларингиздан бири бўлиши эҳтимолдан холи эмас. Тўғри овқатланинг. Кўча таомини истеъмол қилишдан тийилинг.
ҚОВҒА (20. 01 — 18. 02)
Сиз жон-жаҳдингиз билан олдинга интила бошласангиз, кунингиз серташвиш кечиши аниқ. Бу сиз учун одатга айланган. Ёлғизлардан кимдир бирга ишлайдиган инсонга кўнглини бериш ниятида бўлиши мумкин. Агар у ҳам сизга эътиборсиз бўлмаса, тақдирингизни боғлаганга нима етсин. Кечқурун спортзалга чиқиб спортнинг ўзингизга ёқадиган тури билан шуғулланиш, бассейнда чўмилиб қайтиш ҳам зиён қилмайди.
БАЛИҚ (19. 02 — 20. 03)
10 феврал куни эрталабоқ тадбиркорлар қаршисида рақобатчиларни кўради. Улар сиз тарафга шундай даҳшатли нигоҳ билан боқа бошлашадики, бунақаси ҳеч қачон бўлмаган. Муҳим ҳужжатларга сергаклик билан имзо қўйинг. Таклифларни олдиндан эринмай ўрганиб чиқинг. Бугун севишганлар учун ёқимли лаҳзалар кўзга ташланмайди. Баъзилар олис сафарга отланиши эҳтимолга яқин. Сафар давомида бировлар билан жанжаллашиб қолишдан сақланинг.
ТАРОЗИ (23. 09 — 23. 10)
9 февралда жуда кўплаб иш, ташвишлар, молиявий муаммолар кутиб туради. Ҳаммасини жой-жойига қўйиб чиқиш учун астойдил тер тўкишингизга тўғри келади. Тадбиркорларнинг айримларига бугун кун мобайнида ажойиб бир ҳамкорлик таклифи келиб чиқади. Баъзилар хориж давлатларидан бирига кўчиб ўтишлари ҳам эҳтимолдан холи эмас. Кечқурун дўстларингиздан бири кайфиятингизни бузиши мумкин.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
Бугун куни кеча кўнглингиздан кечган ҳодисалар ҳақиқатга айланади. Бундан хурсанд бўлишингиз керакми, ё хафа бўласизми, ўзингизга боғлиқ. Иш қидириб биржага мурожаат этганлар рад жавобини олишлари мумкин. Демак, изланишда давом этасиз. Оиласизлар куннинг иккинчи ярмида севган инсони билан учрашиб суҳбатлашади. Суҳбатингиз мароқли ўтсин! Саломатликни ва асабларни ниҳоятда эҳтиёт қилинг.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
9 феврал ўқотар буржи вакиллари учун тўс-тўполонлардан иборат бўлади. Албатта яхши маънода. Сизнинг кўнглингиз тўлади. Танишларингиздан бири қайсидир ишда ёрдам бериш истагида келиб ҳақиқий башарасини намойиш этиб қўяди. У атрофдагилар қаршисида обрўйингизни тўкишга ҳаракат қилиши мумкин. Арзирли жавоб қайтаринг. Ўзингиз ўзгаларни беҳуда танқид остига олишдан ҳам тийилинг. Кечқурун асло меҳмонга борманг.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)
Бугунги ҳаётингиз синовлардан иборат бўлиши кутилмоқда. Яхшики, интеллектингиз жойида. Акс ҳолда бу синовлардан ўта олмаган бўлардингиз. Ижод кишиларининг куни туғади. Илҳом париси сизни кечга қадар тарк этмайди. Балки тунда ҳам ёнингизда қолар. Буни энди худо билади. Айримлар кунни шаҳар ва қишлоқ кезиб ўтказиши ҳам мумкин. Шунга яраша моддий манфаат кўрасиз. Саломатлигингиз бугун сизга панд бермоқчи эмас.
ҚОВҒА (20. 01 — 18. 02)
9 февралда дам олиш куни ҳам ишлайдиганлар жамоавий меҳнат усулини қўллаганлари маъқул. Шунда бошлиқларнинг қаршисида мулзам тортмайсиз. Аёллар, қизларга косметик муолажалар олиш фойдали кечади. Соч турмагини ўзгартириш, педикюр, маникюр ҳам зиён қилмайди. Айниқса, турмуш қурмаганлар дадилроқ ҳаракат қилишлари керак. Улар бугун кечқурун учрашувга отланишади.
БАЛИҚ (19. 02 — 20. 03)
Бугун нафақат эмоцияни, балки молиявий аҳволингизни ҳам назоратда ушлашингиз керак. Бунга кўп нарсалар боғлиқ бўлади. Жумладан, даромад ҳам эмоция билан чамбарчас боғлиқ. Куннинг иккинчи ярмида анчадан бери кўришмаган дўстлар билан учрашиб суҳбатлашишингиз мумкин. Улар сиздан кўп масалада маслаҳатлар сўрашмоқчи. Маслаҳатларингизни дариғ тутманг.
Феврал ойида туғилганлар.
Яқинларга улашамиз.
Каналга марҳамат 👇
@munajjim_bashoratlari