munajjim_bashoratlari | Неотсортированное

Telegram-канал munajjim_bashoratlari - Мунажжимлар башорати

6758

Энг аниқ кунлик мунажжимлар башорати бизнинг каналимизда! Буржлар хақида қизиқарли маълумотлар ва тавсияларни кузатиб боринг. Админ👉 @acroc

Подписаться на канал

Мунажжимлар башорати

ТАРОЗИ (23. 09 — 23. 10)

27 январда ишга бориш ўрнига ётиб дам олишни хоҳлайсиз. Фильм томоша қиласиз. Газета ёки китоб ўқийсиз. Тўйиб ухлашга интиласиз. Буларнинг барчаси яхшиликка. Аммо кечга бориб муаммолар улгуржисига бошингизга ёғилади. Кечки пайт олисда яшайдиган қариндошингиз огоҳлантирмасдан меҳмонга келиши кутилади. Рўзғорингиздаги жиҳозлар соз-носозлигини текшириб кўриш ҳам ёдингиздан чиқмасин. Кечқурун албатта тоза ҳавода сайр қилинг.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

Бугун чаён буржи остида туғилганларни кутилмаган танишувлар, олис сафар кутиб туради. Яхшики энергиянгиз заҳираси тўла. Акс ҳолда ярим йўлда толиқиб қолган бўлардингиз. Муҳаббатда ҳам бир жойда узоқ туриб қолишдан сақланинг. Жуфтингизни худди ўтмишдаги каби фавқулодда романтика билан сийланг. Яқиндагина тадбиркорликни бошлаганлар бугун янги ҳамкорлар билан янги шартномага имзо қўйишади. Оллоҳ сизга ёр бўлсин!

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

27 январ куни иш жойингизда ҳамкасбларингиздан кимлардир оёғингиздан чалишга ҳаракат қилиб кўриши мумкин. Эҳтиёт бўлинг. Агар айрим ишларда омадингиз чопмаса, ўзингизни айбламанг. Вазият шуни тақозо этиши мумкин. Танқидлар, майда-чуйда кўнгилсизликларга эътибор бермасликка ҳаракат қилинг. Баъзилар фавқулодда бош оғриғидан безовталаниши кутилади. Врач кўригидан ўтмасангиз бўлмайди.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)

Бугун тоғ эчкиси буржи вакилларининг вақти даҳшатли даражада тез ўтади. Югур-югурлар сизни кутиб туради. Худди ўшалар вақтингиз қандай ўтганини сезмай қолишингизни таъминлайди. Фақат жисмоний зўриқишлардан ўзингизни асранг. Молиявий масалада ҳеч нарсани унутиб қўйманг. Бу сизни инқирозга юз туттириши ҳеч гап эмас. Қарзингиз бўлса, бугундан қолдирмай эгаларига қайтаришингиз тавсия этилади. Бугун танани чиниқтиришга йўналтирилган муолажалар муваффақиятли якун топади.

ҚОВҒА (20. 01 — 18. 02)

27 январда сиз жамоавий ишлардангина ижобий натижа оласиз. Ёлғизликда ижобий натижага эришишингиз мушкул. Шу баҳонада профессионаллигингизни яна бир бор ҳамкасбларга намойиш этасиз. Шамоллаб қолишдан ниҳоятда эҳтиёт бўлинг. Шамоллашга олиб келадиган майда белгиларни ҳам ўтказиб юборманг. Агар шамоллашга улгурган бўлсангиз, ўз вақтида даволанишингиз керак. Йога билан астойдил шуғуллансангиз, асаб тизимингиз мустаҳкам тортади.

БАЛИҚ (19. 02 — 20. 03)

Бугун ҳар жабҳада етакчи ролини адо этасиз. Ишда ҳам, шахсий ҳаётда ҳам тажрибангиз етарли. Шундай экан, етакчиликни аъло даражада уддалай биласиз. Куннинг иккинчи ярмида мулоқотлар, қўнғироқлашишлар бошланади. Ҳар бир мулоқотдан мазмун олишга ҳаракат қилинг. Айримлар суюкли инсони билан маълум муддат айрилиқда бўлиши мумкин.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

Музыка

Дилни титратгувчи тарона. Тинглаймиз.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

26 январ куни саломатлик биринчи ўринда эканини яна бир бор эсга олинг. Ўзингизни ўзингиз парвариш қила бошламасангиз, бирор хавфли хасталикни орттириб олишингиз ҳеч гап эмас. Лекин бу амалларни фақат мутахассис назорати остида амалга оширишингиз керак. Моддий аҳволингиз ҳақида ташвиш чекмасангиз ҳам бўлади. Бу жиҳатдан бақувватсиз. Фақат тежамкорликни унутиб қўймасангиз бас. Омад сизга ёр бўлсин!

БУЗОҚ (21. 04 — 20. 05)

Бугун сизга осон бўлмайди. Энг олий истаклардан воз кечишингиз талаб этилади. Шу нарса сизни руҳан тарбиялайди. Ортиқча харажатларга йўл қўйишдан асрайди. Бегоналар билан ишқий саргузаштларга берилишдан тийилинг. Жуфтингиз билан муносабатларни мустаҳкам торттириш учун иккингиз ҳам ички дунёнгизни тафтиш қилиб кўришингиз керак бўлади. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг. Шахсий автомобилингиз бўлса, кўчага чиқмай қўя қолинг.

ЭГИЗАКЛАР (21. 05 — 21. 06)

26 январда эрта тонгда туриб астойдил иш бошласангиз, худо албатта унум беради иншооллоҳ. Вужудингизда энергия етарлидан ҳам кўпроқ бўлади. Позитивлик сизни кун давомида тарк этмоқчи эмас. Оила аъзоларингиз, айниқса, болаларга нисбатан қаттиққўлроқ бўлишингиз тавсия этилади. Бугун бировларга асло пул қарз бера кўрманг. Ҳатто, ялиниб ёлворишса ҳам барибир бу амалдан тийилинг. Оллоҳ сизга ёр бўлсин!

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 22. 07)

Бугунги кун сиз учун қатъий қарорлар ва жасурликлар кўрсатиладиган кунга айланади. Не қарорга келманг, сизни ҳеч ким тўхтата олмайди. Чунки аллақачон қарорингизни пухталаб бўлган чиқасиз. Лекин пала-партишлик билан турли харидларни амалга оширсангиз, билингки, киссангиз кечга қадар қурийди қолади. Заҳирада сақланг. Пул ҳамиша керак. Фақат уни энг зарур эҳтиёжлар учун сарфлаган маъқул. Ортиқча вазндан безовталар зудлик билан парҳез бошлашлари керак.

АРСЛОН (23. 07 — 23. 08)

26 январ куни истакларингизга қарши борасиз. Вазият шуни тақозо қилади. Кайфиятингиздаги жанговарлик ҳам бой берилиши мумкин. Кўпгина ишларингиз унумли кечмаслиги кутилади. Даромад ҳам кўнгилдагидек бўлмайди. Ҳақиқатан инқирозга учраганингизни бугун чуқур ҳис эта бошлайсиз. Демак, қўшимча даромад берадиган иш топишингиз шарт. Шахсий ҳаётда эса аксинча ҳаммаси яхши бўлади. Гармония фақат сиз томонда бўлади. Лекин эҳтиёт бўлинг. Ҳасадгўйларнинг таъқибида қолиб кетманг.

ПАРИЗОД (24. 08 — 22. 09)

Паризод буржи вакилларини кун давомида мўъжизалар кутиб қолади. Аммо улар мўъжизалигига боради. Худди эртаклардагидек сизнинг тинчингизни ўғирлашади-ю, амалда сизга ошно тутинишмайди. Оилавий ҳаётда жуфтингиз билан рол алмашишингизга тўғри келади. Агар у шу кунга қадар етакчилик қилган бўлса, бугун етакчилик қилиш сизнинг зиммангизда бўлади. Кимки бугун хориж сафарига отланса, албатта муваффақиятлар оғушида бўлади.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Бугунги кунни худди кечагина дунёга келган чақалоқ каби ҳайратланиш, кузатувчанлик билан ўтказишингиз фақат фойда беради. Кўп ҳолларда худди шундай кайфиятда атрофдагилар билан муносабат юритиш ҳам фақат позитив ҳадя этади. Аммо молия масаласида жуда эҳтиёткор бўлинг. Бу соҳада аниқ ҳисоб-китоблар керак бўлади. Катта ишларга пул тикиш фикридан йироқ бўлишингиз тавсия этилади.

БУЗОҚ (21. 04 — 20. 05)

25 январ хурсандчиликлардан иборат бўлиши кутилмоқда. Янги танишувларни бошдан кечирасиз. Янги таассуротларга эга бўласиз. Эски қадрдонларингиз ҳам бугун сизга ҳар жабҳада ёрдам қўлини чўзишга ҳозир-у нозир эканини унутманг. Қўлингиздан келмайдиган ишларга қўл урманг. Саломатлигингиз ҳақида кўпроқ қайғуринг. Айниқса, бўғимлар ва умуртқа поғонангизни эҳтиёт қилинг. Спорт ҳамда жисмоний зўриқишлардан бугунча воз кечиб туришингиз сўралади.

ЭГИЗАКЛАР (21. 05 — 21. 06)

Бугунги кун эгизаклар буржи остида туғилганларнинг катмони учун жуда хавфли кечиши мумкин. Харидларни режа қилгандингиз. Ниятингиз амалга ошади ҳам. Фақат харидларни меъёридан ошириб юборасиз. Кейин шундоқ қарасангиз, киссангиз қуруқлигига кўзингиз тушади. Ана шундан эҳтиёт бўлишингиз керак. Куннинг иккинчи ярмида яқин дўстларингиздан бири ёқимли хабар етказади. Овқатланиш режимини бузманг. Кўча таомини емаслигингиз тавсия қилинади.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 22. 07)

25 январда ўтган ой давомида қилган ишларни хомчўт қилишни ихтиёр этасиз. Бунинг нима кераги бор? Агар кайфиятингиз ишчанликка мойил бўлмаса, ёлғиз қолинг ва ҳеч нарсани ўйламасдан дам олинг. Бунга ҳаққингиз бор. Оилалилар фарзандлари масаласида юзага келадиган муаммоларни бартараф этиш ниятида кун давомида елиб-югуришлари мумкин. Агар уларни ноўрин уришган бўлсангиз, мақтаб қўйишни ҳам унутманг.

АРСЛОН (23. 07 — 23. 08)

Бугун арслон буржи вакиллари беихтиёр йўқ жойдан баҳс, жанжал қидиришга тушиши эҳтимолга яқин. Ҳойнаҳой, вужудингизда негатив энергия йиғилиб қолган бўлса керак. У ҳолда жанжал қидиришдан не наф? Спортзалга бориб қора терга ботгунча спорт билан шуғулланинг. Негатив энергия тушади-кетади. Асаб тизимингиз ҳам жойига келади. Молияда бугун танаффусларни бошдан кечирасиз

ПАРИЗОД (24. 08 — 22. 09)

25 январ сизнинг кунингиз эмасга ўхшаб турибди. Куч, шаҳд, ташаббус каби ажойиб хислатлар қаeрдадир пана-пастқамда сиздан бeркиниб олиши мумкин. Шуларсиз ишларингиз унумли кeчиши ҳам мушкул бўлади. Aммо тушдан кeйин ҳeч бўлмаса иш жойингизда кайфингиз бироз чоғланиши мумкин. Қисқартиришларга тушмай қоласиз. Шунисига ҳам шукр қилинг. «Бундан ҳам баттари бўлиши мумкин эди-ку!», дeган хаёл доим миянгизда айлангани маъқул. Шунда аста-сeкинлик билан бўлса-да, сокинлик, хотиржамлик ҳамроҳ бўла бошлайди.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

24 январ куни ҳаётингизда ғалатомуз ҳодисалар, худди мистикага ўхшаш воқеалар юз бера бошлашига гувоҳ бўласиз. Агар ишларингизда унум кўзга ташлана қолмаса, дарҳол ишлашдан тўхтаб, пича нафас ростлаш учун вақт ажратишингизга тўғри келади. Бугун касбингиз юзасидан қўшимча билимлар олиш, малакани ошириш хайрли кечади. Муҳаббатда жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингиз билан ўзаро муносабатлар бузилишига, жанжаллар келиб чиқишига йўл қўйманг.

БУЗОҚ (21. 04 — 20. 05)

Ишхонангиздаги ҳамкасбларга бугун сира тушуна олмай ҳалак бўласиз. Уларнинг ҳар бири ўзини раҳбардек тута бошлайди. Бўш келсангиз, буйруқ беришдан ҳам қайтишмайди. Ҳатто, бир оғиз гап гапиришга навбат беришмайди. Балки бу ҳам яхшиликкадир? Индамасдан зиммангиздаги вазифаларни адо этаверинг. Шундан фойда. Муҳаббатда айрим кўнгилсизликлар кузатилиши мумкин. Оила қурмаган бўлсангиз, масалани кўндаланг қўйинг-у, тўйни тезлаштиринг. Қачонгача романтиканинг ортидан қувлаб вақт ўтказасиз? Тўғри эмасми? Кечқурун тоза ҳавода сайр қилиш тунги уйқусизликдан ҳам асрайди.

ЭГИЗАКЛАР (21. 05 — 21. 06)

24 январда саломатлигингиз билан боғлиқ муҳим бир қарор чиқаришингизга тўғри келади. Бир врач касалхонага ётишингиз лозимлигини айтса, бошқаси уйда даволанган маъқул деб ҳисоблайди. Нима қилиш керак? Ишни йиғиштириб қўйиб даволаниш керак. Шундан бошқа йўл йўқ. Бугун ҳар қандай кўринишдаги сафарлар, янги танишувларни бошқа кунга қолдиринг. Асабни эҳтиёт қилинг. Оллоҳ сизга ёр бўлсин!

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 22. 07)

Бугун куннинг биринчи ярмидаёқ ҳолдан тойдирадиган даражадаги сафарларни бошдан кечиришингиз кутилмоқда. Улардан воз кечишингиз тавсия этилмайди. Сафар давомида моддий манфаат кўрасиз. Шуни унутманг. Муҳаббатда оила қурмаганлар унутилмас саргузаштларни бошдан кечиришади. Саргузаштлар ўзингизга бўлган ишонч ҳиссини орттириб, ёқимли туйғулар ҳадя этади. Кечқурун оилавий бўлиб қайсидир дўстингизникига меҳмонга боришингиз эҳтимоли бор.

АРСЛОН (23. 07 — 23. 08)

24 январ ҳам ижод, ҳам молияда унумли кечади. Шон-шуҳрат сизга ошно тутинади. Ўзингизни еттинчи осмонда парвоз қилиётгандек енгил ва бахтиёр ҳис этасиз. Аммо ёнингизда сизнинг ҳисобингиздан яшашни истовчилар пайдо бўлиши ҳам эҳтимолдан холи эмас. Харажатларни қаттиқ назоратда ушланг. Муваффақиятларингиз ҳақида ҳеч кимга гапирманг. Оила даврасида худди латифани эслатувчи қизиқ бир ҳодиса содир бўлиши мумкин. Оқшомингиз мароқли кечсин!

ПАРИЗОД (24. 08 — 22. 09)

Паризод буржи остида таваллуд топганлар нима биринчи-ю, нима иккинчи даражали эканини англаб етишлари лозим. Айнан шундай йўл тутган ҳолда ёқимсиз шахслар билан мулоқотга нуқта қўйиш ва тадбиркор бўлсангиз, фойдали шартномаларни имзолаш мумкин. Саломатлигингизга алоҳида эътибор қаратинг. У аъло даражада эмас. Айримлар аллергиядан безовталаниши кутилади. Сурункали хасталикка учраган бўлсангиз, дориларни ўз вақтида ичишни унутманг.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

23 январ куни ўтмишдаги хатоликларни такрорлаб қўймаслик учун вазиятга итоат этишингиз керак бўлади. Характерингизни, ҳаётингизни ўзгартириш пайти етган. Кайфиятни кўтарадиган амалларни адо этишга ҳаракат қилинг. Муҳаббатда жиддийлик кетмайди. Бироз ҳазилга мойил бўлишингиз тавсия этилади. Жуфтингиздан имконсиз нарсаларни талаб қилманг. Айримлар куннинг иккинчи ярмида мигрен ва шамоллашдан безовта бўлишлари мумкин. Олдини олинг.

БУЗОҚ (21. 04 — 20. 05)

Бугун оқимга қўшилиб оқишдан сақланишингиз керак. Акс ҳолда оқим сизни муваффақиятсизликлардангина иборат манзилларга олиб кетиб қолиши ҳеч гап эмас. Молиявий муаммоларни жуда катта тезликда, аммо ўзингизни қўлга олган ҳолда бартараф этишингиз керак. Жуфтингиз билан келишмовчиликлар юзага келган бўлса ҳам хотиржамликни қўлдан берманг. Ҳаммаси яхши бўлади. Хунук хаёллар миянгизга яқин келишига йўл қўйманг. Кечқурун баъзилар хизмат сафарига жўнаб кетиши кутилади.

ЭГИЗАКЛАР (21. 05 — 21. 06)

23 январда куннинг ярмини дам олиш, янги куч йиғишга бағишлашингиз тавсия қилинади. Қолган қисмини спорт машғулотларига бахшида этсангиз, фойдадан холи бўлмайди. Ўзингизни жисмонан енгил ҳис этиш учун шунга арзирли таомлар истеъмол қилишингиз керак. Ёғли, углеводга бой маҳсулотлардан воз кечинг. Меваларни кўпроқ истеъмол қилинг. Саломатлигингизни эҳтиёт қилинг. Кечқурун ёлғиз қолинг.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 22. 07)

Шу кунга қадар амалга ошмай келган режаларингиз худо хоҳласа бугун албатта амалга ошади. Омад сиз томонда. Агар молиявий муаммоларнинг айримларини кеча ижобий ҳал эта олмаган бўлсангиз, бугун яна ҳаракат қилиб кўришингиз тавсия этилади. Йирик лойиҳаларга қўл урганларни ҳам худо дар қўймайди. Хизмат сафарига жўнаб кетишдан тийилинг. Бугунги ҳаво сафарбоп бўлиб чиқмаслиги мумкин. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

АРСЛОН (23. 07 — 23. 08)

23 январ куни янги муаммоларга дуч келмаслик учун жуда сергак, эҳтиёткор бўлишингиз талаб этилади. Олдингизга улкан мақсадларни сира ўйланмасдан қўяверинг. Бу келажак учун пойдевор вазифасини ўтайди. Кечқурун телефон орқали шов-шувли бир хабар эшитишингиз мумкин. Бу хабар кайфиятингизга керагидан ҳам ортиқроқ позитив бағишлайди. Овқатланиш режими, меъёрларини бузманг. Асосийси, бугун ҳеч кимни ранжитманг.

ПАРИЗОД (24. 08 — 22. 09)

Таваккалчиликка амал қилиб катта ишларга пул тикишдан тийилишингиз лозим бўлади. Бу ҳаракатингиз сизни инқирозга юз туттириши ҳеч гап эмас. Хобби, дўстлар билан мулоқот учун вақтни қисқартиришингизга тўғри келади. Бу нарсалар бугун сизни ишдан чалғитади. Оиласизлар ҳали ўзи учун бўлғуси жуфт танламаган бўлса, бугундан умид қилаверсалар бўлади. Уйда узоқ ўтириб қолмасангиз бас. Хаста қондошлар ҳолидан хабар олинг. Қўшимча савобга эга бўласиз.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Позитив кайфиятга эга бўлишингиз учун арзирли сабаб бўлиши лозим. Масалан, севимли хоббингизни ёдга олинг. Ёки болаликдаги энг севимли машғулотингизни эсланг. Иш масаласида ўзингизни ўзингиз боши берк кўчага олиб киришга уринманг. Сиз кучли истеъдод соҳибисиз. Молияга келсак, катта пул сарфлашингиз кутилади. Аммо пулларингиз арзирли нарсага сарфланади. Оила, рўзғор, уй учун харажатлар қиласиз.

БУЗОҚ (21. 04 — 20. 05)

22 январ куни зиммангизга ўта масъулиятли вазифа юкланади. Бу ё ишхонада, ёки шахсий ҳаётда кўзга ташланади. Ташвиш чекманг. Бу вазифани аъло даражада уддалай биласиз. Кун давомида камроқ гапириб, кўпроқ ишлашингиз талаб этилади. Жуфтингиз билан муносабатларда мулоҳазалироқ бўлишингиз тавсия қилинади. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг. Саломатлигингизни асранг. Овқатланиш режимини бузманг. Оллоҳ сизга ёр бўлсин!

ЭГИЗАКЛАР (21. 05 — 21. 06)

Бугун куннинг биринчи ярмида ёшлик пайтларингизда қаттиқ севган инсонингизни учратиб қолишингиз кутилмоқда. Аммо бўлар-бўлмас гапларни гапириб қўйишдан тийилинг. У ўтмишда қолганини унутманг. Сиз эса бугунги кун билан яшашингиз лозим. Тадбиркорлар, раҳбар лавозимда ишловчиларнинг зиммасига қўшимча вазифалар юкланиши мумкин. Ярим тунга қадар қоғозларга, ҳужжатларга кўмилиб ўтиришингиз мумкин. Бироқ даромад ҳам кейинчалик шунга яраша бўлади.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 22. 07)

22 январда вақт ва кучни ақл билан тақсимлашингизга тўғри келади. Шунда ишларингизда росмана унум кўзга ташланади. Агар омад қучоғида яшашни истасангиз, бировларнинг кўрсатмалари, маслаҳатларидан воз кечинг. Бошқаларга камроқ эътибор қаратинг. Қариндошлардан кимдир асабингизга тегиши, оқибатда орангизда жиддий баҳс юзага келиши мумкин. Сукут сақлаган ҳолда жанжалга барҳам берсангиз, яхши бўларди.

АРСЛОН (23. 07 — 23. 08)

Бугун ишдан кўра, дам олиш сизга кўпроқ наф беради. Шунинг учун табиат қўйнига чиқиб кетиб дам олсангиз, ёмон бўлмасди. Бировлар билан масала талашишдан тийилишингиз сўралади. Хасталикларни бугун халқона усуллар ёрдамида даволашга эътибор қаратинг. Муҳим ҳужжатларга имзо чекиш зарурати туғилса, бу амални кейинга суринг. Кечқурун хонадонингизга чақирилмаган меҳмонлар кириб келиш эҳтимоли бор. Тайёр туринг.

ПАРИЗОД (24. 08 — 22. 09)

22 январ куни паризод буржи остида таваллуд топганлар миш-миш ёки ғийбатларга эмас, аниқ фактларга ишонишлари керак. Ҳатто, энг яқин дўст деб билганингиз қайсидир масалада ўзининг ҳақлигини исботлашга уринса ва сизни ортидан эргаштиришни ният қилган бўлса, етовига тушиб кетиб қолманг. Куннинг иккинчи ярмида нотаниш даврага тушиб қолишингиз, шу ерда янги танишувларни бошдан кечиришингиз мумкин. Серқатнов йўлларда кўнгилсизликлар кўзга ташланиш хавфи бор. Яхшиси, уйда ўтиринг.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ТАРОЗИ (23. 09 — 23. 10)

21 январда тадбиркорлар рақобатчилар билан курашларда ёлғиз қолиб кетмаслик учун яқин ҳамкорлар билан пухта режа тузган ҳолда ҳаракатлар содир этсинлар. Бусиз рақобатчилар сизни ва моддий аҳволингизни чил-парчин қилади. Аёллар ва қизлар учун бугун ташқи қиёфасига эътибор қаратиш амаллари хайрли кечади. Кечқурун ёқимли харидларни амалга оширинг. Яқинларингизга совғалар ҳадя этинг.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

Бугун чаён буржи остида таваллуд топганлар қилаётган иши жуда қизиқарли эканига яна бир бор гувоҳ бўлишади. Фақат бу ишда нималарнидир ўзгартиришга ҳаракат қилманг. Лавозимингиз ҳозир қандай бўлса, шунинг ўзини сақлаб қолиш пайида бўлинг. Айримлар кун давомида фавқулодда сафарга отланиши, харидларни амалга ошириши, иш юзасидан келишувларга эришиши кутилади. Шахсий бизнесингизга эга бўлсангиз, ҳужжатлар масаласида хатога йўл қўйманг. Бу сизга жуда қимматга тушиши мумкин.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

21 январ кунингиз ҳақиқий байрамдек кечади. Совғалар, хурсандчиликларнинг кети бўлмаслиги мумкин. Лекин Қорбобо келмайди. Унинг ўрнини ўзингиз босишингиз лозим бўлади. Кутилмаганда хасталикка чалинмаслик учун организмингиз талабига қулоқ тутинг. Овқатланиш режими, меъёрларига қатъий амал қилинг. Имкон топсангиз, хаста қариндошлар ҳолидан хабар олинг. Савобга эга бўлинг. Омадингизни берсин!

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)

Бугун шундай бир ёқимли хабар етказишадики, рақс тушиб юборай дейсиз. Шу хабар келгусидаги ишларингиз ривожи, моддий аҳволингиз мустаҳкам тортиши билан боғлиқ бўлади. Муҳаббатда эҳтирос деганининг барчаси сизда мужассамдек. Лекин жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингиз билан муносабатларда эҳтиросларни четга сура туринг. Туйғуларга эрк берманг. Тафаккурга суянинг. Ақлингизга қулоқ тутинг.

ҚОВҒА (20. 01 — 18. 02)

21 январда меҳнат ёки ўқиш таътилига чиқиб, қаергадир дам олиш учун жўнаб кетишингиз тавсия этилади. Тадбиркорлар куннинг иккинчи ярмида янги ҳамкорлар билан янги келишувларга эришиши мумкин. Ижод кишилари ҳам миясига келган ғояларни қисқа фурсатда ҳақиқатга айлантиришади. Муҳаббатда оила қурмаганлар овчи қиёфасига киришлари лозим. Ана шундагина эзгу мақсадларга етасиз.

БАЛИҚ (19. 02 — 20. 03)

Ижобий натижалар, муваффақиятлар тезроқ юз кўрсатиши учун уларни ўзингиз мажбуран яқинлаштиришингиз керак. Чунки улар олисда эмас. Шундоқ қаршингизда турибди. Сиз эътиборсизлик қиляпсиз холос. Ёлғизмисиз? Ўзингизга ёққан одамни учратдингизми? Унда ташаббусни қўлга олинг. Молия масаласида бир қатор чигалликлар пайдо бўлиши кутилмоқда. Сергак туринг.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ТАРОЗИ (23. 09 — 23. 10)

Агар профессионал касбингиз билан боғлиқ ишларда билимингизни ошириш ниятида бўлсангиз, кўпроқ шу соҳага оид адабиётларни мутолаа қилишингиз, тажрибали ва ақлли инсонлардан маслаҳатлар олишингиз керак. Ўз устингизда қанча кўп ишласангиз, тажриба ва истеъдод ҳам шунча тез ўсиб боради. Молия масаласида кўплаб қулай имкониятларни қўлдан бой бергансиз. Энди харажатлардан тийилиб, ҳар бир тийинни ҳисоб-китобда ушлашингиз тавсия этилади.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

20 январда барча сизни олқишлайди. Ҳатто, сизга қараганда тажрибали инсонлар ҳам олқишлашдан ўзларини тия олишмайди. Олқишларга арзийсиз. Энди чуқур нафас олишингиз, яхшилаб дам олишингиз мумкин. Саломатлигингиз хурсанд қиладиган ҳолатда эмас. Нафас йўлларидаги сурункали хасталиклар қўзғалиш эҳтимоли бор. Ўзингизни эҳтиёт қилинг. Оллоҳ сизга ёр бўлсин!

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

Бугун уйқудан уйғонибоқ ўтмишдаги суюкли инсонингиз ҳақида ўй сура бошлашингиз кутилади. Энг ёқимли лаҳзалар ёдингизга тушиб ўртаниш палласига кирасиз. Лекин узоқ вақт хаёлга асир бўлиб қола олмайсиз. Иш кутиб турибди. Тирикчилик талаб қиляпти. Ҳатто, ишхонадаги ҳамкасблар билан ҳам узоқ суҳбат қуришга вақтингиз бўлмайди. Шахсий автомобилида кўчага чиққанлар серқатнов йўлларда эҳтиёт бўлишлари зарур.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)

20 январ сизга жуда ёқиб тушади. Негаки, уйқудан уйғонибоқ суюкли инсонингиздан ёқимли мақтовлар эшитасиз. Бу мақтовларни хотирангизда сақлаб қолинг. Мушкул вазиятларда илҳомланиш учун керак бўлади. Бугун мартабангизни ошириш, мукофот пули олиш ва хизмат сафарига бориш учун қулай вазиятлар туғилади. Арзимас туюлган ишлардан ҳам воз кечманг. Улар фавқулодда моддий манфаат келтириши мумкин.

ҚОВҒА (20. 01 — 18. 02)

Ғайриоддий лаҳзалар, воқеалар, гап-сўзлардан ҳайратланишда сизга тенг келадигани йўқ. Лекин бугун сизни ҳеч ким ҳайратга сола билмайди. Кайфиятингиз ёмон бўлиши, қон босимингиз сакраши кутилмоқда. Зудлик билан врач қабулига чиқиб келмасангиз бўлмайди. Оилалиларнинг хонадонига олисда яшайдиган қариндошлар меҳмон бўлиб келиши кутилади. Шу нарса сабаб бўлиб сиз жуфтингиз билан биргаликда уларни муносиб қарши олиш ҳаракатида бўласиз.

БАЛИҚ (19. 02 — 20. 03)

20 январда кунингиз тўс-тўполонлар, шошма-шошарликлардан иборат бўлади. Ишхонангиздаги энг сердаромад лойиҳаларни раҳбарлар сизга ишониб топширган. Уларни ҳам сал бўшашсангиз, охирига етказа олмай қолишингиз ҳеч гап эмас. Шахсий бизнесига эга бўлган баъзи дўстларимизга давлат қонунларини айланиб ўтган ҳолда даромад кўриш тавсия этилмайди.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ТАРОЗИ (23. 09 — 23. 10)

19 январ куннинг биринчи ярмида ҳамкасблардан бири сизга хушхабар етказиши кутилмоқда. Бу хабар ишхонангизда лавозимингиз ошиши билан боғлиқ бўлиши эҳтимолга яқин. Айримларни дам олиш куни эканига қарамай, раҳбарлари узоқ муддатли хизмат сафарига жўнатиши мумкин. Шахсий ҳаётингизда ҳам чигалликлар йўқ эмас. Аммо хавотир олманг. Бугун кун давомида улар ўз ечимини топади.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

Тадбиркорлар рақобатчиларнинг қинғир ишларидан огоҳ бўлишлари лозим. Пулларингизни ўз ҳолича сақлаб қолишни истасангиз, уларга қарши хуфиёна кураш усулларини ўйлаб топинг. Бировга ваъда берманг. Муҳим ҳужжатлар билан ишлаганда эҳтиёткор бўлишингиз тавсия қилинади. Шубҳасиз, бу ишни ҳуқуқшунос иштирокида амалга оширсангиз, нур устига аъло нур бўлади. Кечқурун бассейнда чўмилиш, косметик муолажалар ва уқалаш амаллари хайрли кечади.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

19 январ куни атрофингизни қуршаб турган айрим кимсалар билан жиқиллашиб қолган бўлсангиз, яраш ошига уннайверишингиз сўралади. Жанжал барибир яхшиликка олиб бормайди. Пул топишда, шахсий ишларни адо этишда фантазияни бир четга суриб қўйинг ва реал режаларга асосланинг. Кечқурун кимдир қўлингизга бир даста пул тутқазади. Бу илгари бажарган ишларингиздан бири учун тўланган ҳақ бўлиши ҳам мумкин.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)

Ишлагандами, яшаш жараёнидами, барибир асаб тизимингизни ниҳоятда эҳтиётлашингиз зарур бўлади. Ортиқча бош оғриқларнинг нима кераги бор. Тўғри эмасми? Ҳар бир ташвишни юракка яқин олманг. Яқин дўстлардан бири мўмай даромад келтирадиган лойиҳа таклиф қилиши мумкин. Албатта рози бўлинг. Тўғри, иш оғир кечади. Лойиҳани ҳаётга тадбиқ этиш учун ёзгача овора бўлишингиз мумкин. Лекин охири яхшилик билан тугайди.

ҚОВҒА (20. 01 — 18. 02)

19 январда сизга енгил бўлмайди. Кимдир сизни тўғри йўлдан адаштиришга ҳаракат қилиб кўради. Шахсий сирларингизни асло бировларга ошкор қила кўрманг. Айниқса, у сирлар пул билан боғлиқ бўлса, тилингизни тийишингиз шарт. Оиласизлар муҳаббатда отни қаттиқроқ қамчилашлари талаб этилади. Суйган инсонингиз билан турмуш қуриш масаласини тезлаштирмасангиз бўлмайди. Ош ҳам керагидан кўп вақт дамланиб турса, ланж бўлади.

БАЛИҚ (19. 02 — 20. 03)

Бугун таваккалчилик сизга омад келтиради. Нимагадир эришишни истасангиз, албатта таваккал қилинг. Шахсий ҳаёт ҳақида тузган режаларингиз бугун албатта ижобий натижа беради. Натижа шундай бўладики, ўзингиз ҳам ҳайратдан ёқа ушлайсиз. Бу йўлда ҳеч бир имкониятни қўлдан бой берманг. Кимки бугун сафарга чиқса, албатта муваффақиятга эришади.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ТАРОЗИ (23. 09 — 23. 10)

18 январда спорт билан шуғулланиш, организмингизни жисмонан зўриқтиришингиз умуман тақиқланади. Яхшиси, кунни хотиржамликда, дам олиб ўтказинг. Майда-чуйда муаммоларни деб бекорга асабингизни бузманг. Шахсий ҳаётда жуфтингиз билан ўзаро муносабатларга путур етказишдан нари бўлишингиз тавсия этилади. Кечқурун севимли хоббингиз, расм чизиш, китоб мутолаа қилиш билан банд бўлинг. Омад сизга ёр бўлсин!

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

Бугун чаён буржи остида туғилганларнинг кўпчилиги раҳбарликда ўзини синаб кўришга ошифта бўлади. Агар уддалашингизга кўзингиз етса, марҳамат. Ҳеч ким сизга тақиқлай олмайди. Лекин уддалай олмасангиз, ўзингизга зиён етказганингиз қолади. Ўйлаб кўринг. Пул ҳисоб-китобни севади. Шунинг учун ортиқча харидлардан нари бўлишингиз сўралади. Саломатлигингизни қаттиқ назоратга олинг. Шамоллаш, грипп юқтиришдан сақланинг.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

18 январ ўқотар буржи вакиллари учун омадли кечади. Агар дунёда барчага Оскар мукофотини тарқатишса, сиз рўйхатнинг биринчи поғонасида турган бўлардингиз. Чунки шунга арзийсиз. Ишларингизни ўз вақтида сифатлидан ҳам сифатлироқ қилиб бажаришга улгурасиз. Аммо муҳаббатда ҳалитдан тож кийишингиз тўғри келмайди. Ҳали вақт бор. Шошилмаслигингиз керак. Оиласиз бўлсангиз, олдин ўзингизга мос инсонни учратинг. Ана ундан кейин тож ҳақида ўйласангиз ярашади.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)

Бугунги кунингиз ташвишларга бой кечади. Бироқ ишингизга таъсир кўрсатмайди. Барча ишларингиз унумли кечади. Янги лойиҳаларни амалга оширишда сергаклик ва аниқлик талаб этилади. Муҳаббатда оиласизлар танлаганини мақташдан бўшамасалар, албатта муваффақиятга эришишади. Бусиз муносабатларингиз қайноқ кечмайди. Соғлиқни эҳтиёт қилинг. Кечқурун албатта тоза ҳавода сайр қилинг.

ҚОВҒА (20. 01 — 18. 02)

18 январда кўпроқ вақтингизни тоза ҳавода пиёда сайр қилиб ўтказишингиз тавсия этилади. Жисмоний ҳаракат хонага қамалганча ўтиришдан кўпроқ фойда беради. Овқатланиш режимига қатъий амал қилинг. Аёллар, қизлар ташқи қиёфасига эътибор қаратишни унутиб қўймасинлар. Маълум вақт одамлардан нари бўлиш сизга ажойиб натижаларни ҳадя этади. Кечқурун айрим дўстларимизнинг хонадонига меҳмонлар ташриф буюриши кутилади.

БАЛИҚ (19. 02 — 20. 03)

Ортиқча вазндан азоб чека бошладингизми? Барчасига янги йил байрамини сабабчи деб ўйлайсизми? Тўғри ўйлабсиз. Энди жисмоний ҳаракатларни кўпайтиришингиз лозим бўлади. Эрталаблари югуриб туришни одатга айлантиринг. Кўпроқ вақтингизни тоза ҳавода пиёда сайр қилиб ўтказинг. Парҳез тутинг. Жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингиз билан муносабатларда дипломатларча йўл тутишингиз тавсия қилинади. Оллоҳ мададкорингиз бўлсин!

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

Бизни севганлар омон бўлсинлар, севмаганлар хам.

Ўйлан севгим..

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ТАРОЗИ (23. 09 — 23. 10)

Бугун биринчи қиладиган ишингиз серқатнов йўлларда эҳтиётингизни ўйлашдан иборат бўлиши лозим. Шошма-шошарлик сизни фақат фалокат сари етаклайди холос. Худо асрасин. Айримлар ўтмишдаги муҳаббатини учратиб гаплашишлари мумкин. Овқатланишда ҳам сергакликни қўлдан берманг. Акс ҳолда ошқозонингизни гастритга йўлиқтиришингиз ҳеч гап эмас. Кечқурун албатта тоза ҳаво сайрига чиқинг.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

17 январда молиявий муаммоларни шу қадар катта тезликда бартараф этасизки, сизни таниган-билганлар ҳайратдан тош қотади. Оила қурмаганлар учун бугун ўзи ишлайдиган офисда романтик танишув кузатилади. Баъзилар эса раҳбарлар кўрсатмасига биноан хизмат сафарига жўнаб кетишади. Худди шу сафар сизга бўлғуси жуфтингизни дуч келтиради. Рўзғорингизда жиддий муаммолар пайдо бўлса, ўша жойнинг ўзида ижобий ҳал этишга ҳаракат қилинг.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

Бугун атрофдагилар билан мулоқотларни чегаралашингиз талаб этилади. Кимлар биландир жанжаллашиб қолишингиз мумкин. Атрофингизда негатив энергия изғиб, ҳафта давомида оёғингиздан олишга уринади. Бардамликни қўлдан берманг. Ишда асосан тезликка эътибор қаратинг. Банкдан кредит олиш, қарзларни қайтариш ва қимматбаҳо совғалар харид қилиш бугун хайрли кечади. Истакларга бўйин эгсангиз, бугун зиён кўрмайсиз.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)

17 январ куни барча ишларингиз бароридан келиши кутилмоқда. Бажарадиган ишингизни мураккаблаштиришга ҳаракат қилманг. Оддий усуллар ёрдамида адо этаверинг. Чунки бу нарса маош ёки мукофотга ҳеч қандай таъсир ўтказмайди. Кечқурун ёлғиз қолинг. Фильм томоша қилинг, ёки китоб мутолаа қилинг. Шу йўсинда мириқиб дам олинг. Саломатлигингизни жуда эҳтиёт қилинг.

ҚОВҒА (20. 01 — 18. 02)

Бугун керак бўлса ҳамма ишларни йиғиштириб қўйиб саломатлигингиз ҳақида қайғуришингиз сўралади. Организмингизга неки зарар етказса, ўшанга қарши шафқатсиз кураш олиб боринг. Зарарли одатларга қарши биринчи бўлиб курашинг. Айниқса, сурункали хасталикка йўлиққанлар учун бу жуда зарур. Шахсий автомобилингиз бўлса, олис сафарга чиқишни режа қилманг. Йўлларда зиён кўришингиз хавфи бор.

БАЛИҚ (19. 02 — 20. 03)

17 январда ишларингиз кўпайгандан кўпаяди. Ҳатто, шахсий масалаларни, учрашувларни четга суришга мажбур бўласиз. Аммо тақдирдан шикоят қилманг. Нима билан машғул бўлсангиз, фалсафий ёндашишга ҳаракат қилинг. Пулларингизни тежаб ишлатиш ҳам ёдингиздан кўтарилмасин. Бўлар-бўлмас харажатларга берилсангиз, молиявий инқирозга юз тутасиз. Айрим дўстларимиз эҳтиётсизлик туфайли шамоллаб қолишлари мумкин. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ТАРОЗИ (23. 09 — 23. 10)

Бугун ахборот, янгилик деганини қувиб юриб тутасиз. Шу қадар ўч бўласизки, ҳолатингиз денгиз тўлқинлари соҳилга итқитган балиқ ҳавони симирган каби янгиликларни симира бошлайсиз. Бу фойдадан холи эмас албатта. Қанча кўп маълумотга эга бўлсангиз, ҳаётингиз шунча фаровонлашиб бораверади. Жуфтингиз билан жанжаллашишдан нари бўлинг. Тилингизни тийинг. Ён беринг. Ишқилиб, нима қилсангиз қилинг, аммо жанжаллашманг.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

16 январда жисмоний ҳолатингиздан сира кўнглингиз тўла қолмаслиги мумкин. Ўзингизни қийнамай, врач қабулига борсангиз, ҳаммаси яхши бўлади. Шахсий ҳаётингизни қаттиқ туриб ҳимоя қилишингиз сўралади. Бу иш қўлингиздан келади. Куннинг иккинчи ярмида айримлар хизмат сафарига жўнаб кетади. Баъзилар шахсий иш билан яқин манзилга сафар уюштиради. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг. Дарвоқе, кечқурун кимдир қўлингизга бир даста пул тутқазиши кутилмоқда.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

Бугунги кунингиз бир умр ёдингизда қолса ажаб эмас. Ҳамкасблар бир томондан, дўстлар, қадрдонлар иккинчи томондан сизни олқишларга, совғаларга кўмиб ташлаши кутилади. Муҳаббатда ўзингизни ўлжа қилиб кўрсатишга уринманг. Жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингиз билан муносабатларда эҳтиёткорликка алоҳида эътибор қаратинг. Кечқурун биргаликда сайр қилишга чақиринг. Бу ҳам муносабатларингиз ижобий тарафга ўзгаришида асқотади.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)

16 январ куни тадбиркорлар асосан иш юзасидан ташкил этиладиган тадбирлар билан овора бўлишади. Шунинг натижасида шахсий ҳаётга вақтингиз етмаслиги мумкин. Бунинг қўрқинчли жойи йўқ. Сиз, ахир, моддий аҳволингизни янада яхшилаш ҳаракатида елиб-югурасиз. Бугун ҳар қандай кўринишдаги сафар, янги учрашувлар ва романтика хайрли кечади. Кечқурун эртароқ ухлашга ётишга ҳаракат қилинг. Омад сизга ёр бўлсин!

ҚОВҒА (20. 01 — 18. 02)

Шахсий ҳаётда ортиқча муаммолар туғилишини истамасангиз, дуч келган одамга ишониб қолишдан сақланинг. Фаол суҳбатлардан воз кечинг. Имкон топсангиз, табиат қўйнида дам олинг. Муҳаббатда ақл билан иш кўришингиз талаб этилади. Оиласиз бўлсангиз ва яқинда танишган инсон сизда у қадар қизиқиш уйғотмаган бўлса, муносабатларга ўз вақтида нуқта қўйиш зарур. Кечқурун бассейнда чўмилиш муваффақиятли кечади.

БАЛИҚ (19. 02 — 20. 03)

16 январда сизни ҳеч ким синдира олмайди. Ҳеч қандай куч сизни ўзига бўйсундира олмайди. Худди шу хислатлар профессионал касбингиз билан боғлиқ ишларни муваффақиятли якунлашда катта ёрдам беради. Фақат иш бажаришда атрофдагилар ёрдамидан воз кечишингиз керак. Анчадан бери кўришмаган дўстларнинг бири сизга кечки пайт ёқимли совға ҳадя этади. Яқиндагина шахсий бизнесини очганлар бугун муваффақиятга эришишади.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

Shamol, senga havas bilan intiladi qalbim...

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

27 январ куни қўй буржи вакилларининг кўпчилиги ишхонасида маоши оширилишини раҳбарлардан талаб қила бошлашлари кутилмоқда. Тўғри, қолган ҳамкасбларнинг аксарияти негадир сизни қўллаб-қувватлашдан нари бўлади. Лекин раҳбарлар бу талабни ҳисобга олади. Оиласизлардан кимдир бугун кун давомида ўзининг бўлғуси жуфтини учратиб танишиши мумкин. Ташаббускор бўлинг. Бу сизга фақат яхшилик келтиради. Ҳар ишда истаклар эмас, тафаккур етагида бўлинг.

БУЗОҚ (21. 04 — 20. 05)

Моддий аҳволингиз ёмон эмас. Шунинг учун бўлса керак, ҳатто нонуштани ҳам нуфузли кафеларнинг бирида тановул қилишни хоҳлаб қоласиз. Гўё уйингизда кўнглингизга ёқадиган таомлар пиширилмаяпти-ю, шу сабабли кафега боришдан бўлак илож топа олмайсиз. Аслида бу баҳона холос. Асосийси, ошқозонни эҳтиёт қилинг. Киссангизга эҳтиёт бўлинг. Фирибгар ва киссавурлар йўлингизда кўндаланг бўлиши кутилмоқда. Саёҳатга отланганлар поездда йўл юришдан воз кечганлари маъқул.

ЭГИЗАКЛАР (21. 05 — 21. 06)

27 январда уйқудан ишчан кайфиятда уйғонасиз. Ҳафтанинг илк иш куни бўлгани учун шундай бўлса керак. Дам олиш кунлари миянгизга янги ғоялар келган бўлса, бугун сира ўйланмасдан уларни ҳақиқатга айлантириш ҳаракатига тушаверинг. Аёллар ва қизлар учун бугун косметолог ва сартарошга чиқиб келиш фойдали кечади. Ташқи қиёфангизга эътибор қаратиб қўйиш ҳам керакли амалларнинг бири-да. Кечқурун киссангиз пулга тўлиши кутилади. Омад сизга ёр бўлсин!

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 22. 07)

Агар яқиндагина раҳбарлар янги вазифаларни зиммангизга юклаган бўлса, бугун уларни бажариш асносида жуда эҳтиёт бўлинг. Шунда ишингизда сифат бўлади. Шахсий ҳаётда турли келишмовчиликлар, жанжалли лаҳзалар кузатилиши мумкин. Жанжалларнинг асосий сабабчиси моддий аҳволингиз яхши эмаслигидир. Бу муаммони ҳам силлиқчасига бартараф этишга уриниб кўринг. Уддалайсиз. Асабни асранг.

АРСЛОН (23. 07 — 23. 08)

27 январ куни ишларингиз бошингиздан ошиб-тошади. Аммо сиз муҳаббатга, ишқий саргузаштларга берилишингиз эҳтимолга яқин. Ҳатто, раҳбарларингиз алоҳида топширган ишлар ҳам ўлда-жўлда қолиб кетиши мумкин. Куннинг иккинчи ярмида дўстларингиздан бири душманлик қилишга уриниши кузатилади. Сабаби номаълум, бироқ унинг нияти бузуқлигини кўз қарашларидан ҳам билиб олса бўлади. На илож?!. Арзирли жавоб қайтармасангиз бўлмайди. Фақат эҳтиёткорлик билан иш тутишни унутмасангиз бас.

ПАРИЗОД (24. 08 — 22. 09)

Дўстлардан бирига қайсидир масалада танбеҳ берганингизни англаб етсангиз, у билан ортиқ мулоқот қилмай тура қолинг. Ёлғиз қолганингиз маъқул. Бугун эмоцияга эрк бермаслигингиз тавсия қилинади. Спорт билан шуғулланиш, спорт мусобақаларида иштирок этиш муваффақиятли кечади. Лекин тафаккурингиз бугун негадир ўтмаслашган каби ҳадеганда сизга ёрдам бера қолмаслиги мумкин. Сурункали хасталикка йўлиққанлар дориларни ўз вақтида ичишлари сўралади.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ТАРОЗИ (23. 09 — 23. 10)

26 январда сизни у қадар ёқимли бўлмаган лаҳзалар кутиши мумкин. Муаммолар керагича йиғилиб қолган. Тишни тишга қўйган ҳолда уларни навбати билан бартараф этишингиз зарур. Мартабангизни юқорилатиш йўлида жиддий рақобатчилар тиш қайраб туради. Уларни ҳам енгиб ўта олишингиз керак. Йўқ, уларни йўқ қилишингиз шарт эмас. Рақобатчиларга қарши курашда оқилона йўл тута билсангиз бас. Ошқозон-ичак фаолиятини бузиши мумкин бўлган таомлар истеъмолидан тийилинг.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

Агар бажарадиган ишларингиз сизга етакчи бўлиб қолишини хоҳламасангиз, режани пухталанг. Эрталабдаёқ қайсидир омад ёки муваффақиятни қўлдан бой берсангиз, кечқурунга бориб кучдан ҳам айриласиз. Ижодий лойиҳаларни бошқа кунга қолдиришингиз талаб этилади. Оиласизлар бугун куннинг иккинчи ярмида ишқий саргузаштларга берилиши эҳтимолга яқин. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

26 январ куни сиз хурсандчиликларгагина дўст тутинасиз. Кун давомида реаллик қуршовида бўласиз. Шахсий ҳаётда ортингиздан ғийбат қилувчилар, оёғингиздан чалишга уринувчилар кузатилиши мумкин. Аммо руҳан тетик бўлсангиз, барчасини енгиб ўтасиз. Моддий аҳволингизни аъло даражага етади деб бўлмайди. Кўпчиликка қарз берган бўлсангиз, уларнинг айримлари қарзини қайтара қолмаслиги мумкин. Қаттиқроқ туришингизга тўғри келади.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)

Бугун ўта кучли бардош билан ҳаракатлар содир этинг. Шу қадар сергак бўлингки, эски хатоликлар такрорланиб қолмасин. Бошингиздан ўтажак ҳодисалар шахсий ҳаётингизга ҳам салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Ниҳоятда эҳтиёт бўлинг. Жуфтингизга ҳеч қачон ожиз тарафларингизни намойиш эта кўрманг. Муносабатларингизга путур етади. Кечқурун кимдир қўлингизга бир даста пул тутқазиши кутилмоқда. Омад сизга ёр бўлсин!

ҚОВҒА (20. 01 — 18. 02)

26 январда муҳаббатда чигал вазиятлар кузатилиш эҳтимоли бор. Айримларнинг ташқаридаги ишқий саргузаштларидан жуфти хабар топади-ю, орадаги муносабатларга путур етади. Ижод кишиларининг айримлари ўзига янги хобби топишлари мумкин. Ё рассомлик, ёки рақсга қизиқиб қоласиз ва янги хобби билан астойдил шуғуллана бошлайсиз. Кечқурун албатта тоза ҳавода сайр қилинг.

БАЛИҚ (19. 02 — 20. 03)

Қачонлардир қилиб қўйган нотўғри ишларингиз бугун бошингизга шўрва бўлиб тўкилиши мумкин. Имкон топиб бу муаммони ўзингиздан нари сурсангиз, ёмон бўлмасди. Куннинг иккинчи ярмида катта миқдордаги жарималар, тўловларни бошдан кечиришингиз мумкин. Идорама-идора югуришингиз ҳам эҳтимолдан холи эмас. Рўзғорингиздаги муаммолар ҳам йўлингизга кўндаланг бўлиши турган гап. Уларни бошқа кунга суриб овора бўлманг.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ТАРОЗИ (23. 09 — 23. 10)

Бугун сизга фақат қалбингиз тўғри йўл кўрсатади. Ишда ҳам унинг амрига бўйсунган ҳолда олға борсангиз, тоғларни толқон қилишга қодир бўласиз. Айримлар бугун янги иш топиб, илк иш кунини бошлайди. Молиявий масалада ташвиш чекмасангиз ҳам бўлади. Шахсий ҳаётда ўзингизни дипломатларча тутишингиз тавсия қилинади. Яқинларингиз билан муносабатларингиз шундагина кўнгилдагидек даражада яхшиланади.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

25 январ чаён буржи остида таваллуд топганлар учун оғир кечиши кутилади. Яхши таниш бўлмаган одамлар билан мулоқотда анча мушкулотларга дуч келасиз. Баҳслашасиз. Кайфиятингиз бузилади. Куннинг иккинчи ярмида баъзилар хизмат сафарига жўнаб кетади. Сафар моддий аҳволингизни яхшилашда муҳим ўрин тутади. Шуни унутманг. Яқинларингиз билан муносабатлар таранг тортилишига йўл қўйманг. Керак бўлса, ён беринг, майли. Жанжаллашмасангиз бас. Айрим дўстларимиз бугун фавқулодда янги манзилга кўчиб ўтиши мумкин.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

Аёллар, қизларнинг аксарияти эрталабдаёқ ёшаришни истаб қолишади ва йўлга отланишади. Қаергалиги маълум. Албатта гўзаллик салонига. Айниқса, ҳали турмушга чиқмаган қизларни тушунса бўлади. Уларга тез-тез шундай ёшариб туриш фақат фойда беради. Бундан ташқари, гардеробингизни ҳам бир кўздан ўтказиб олсангиз ёмон бўлмайди. Кечқурун меҳмонга таклиф этишлари мумкин. Агар меҳмонга яхши кайфиятда борсангиз, бу оқшом сиз учун жаннатдагидек тотли кечади.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)

25 январ куни сизга раҳбарларингиз истеъдодингизни, қилаётган ишларингизни пайқамаётгандек туюлади-ю, хафа тортасиз. Лекин хафа бўлиш керак эмас. Қандай йўл билан бўлмасин, ишчанлигингизни, ҳақиқий истеъдод эгаси эканингизни уларга кўрсатиб қўйишингиз лозим. Оилалилар бугун нималарнидир сотиб олади, нималарнидир сотади, қандайдир ҳужжатларни расмийлаштириш билан банд бўлади. Агар гап хусусий мулк ҳақида борса, нархини асло арзонлаштирманг.

ҚОВҒА (20. 01 — 18. 02)

Бугун қовға буржининг айрим вакиллари шамоллашдан безовталана бошлайди. Бу хасталик қаердан пайдо бўлгани ҳақида бош қотириб ўтирманг. Дарҳол врач қабулига боринг. Ўзингизни ўзингиз даволаш фикридан воз кечинг. Аксарият дўстларимиз 25 январь куни навбатлардан безор бўлади ҳамма нарсадан нолийверманг ҳаммаси вақтинча

БAЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

25 январда ишда вазиятни чигаллаштирмаслик учун руҳ ва хоҳишлар масаласида тарози палласини тeнг тутинг. Башарти яқинда ҳамкасблардан бири билан жанжаллашган бўлсангиз, у бугун ўч олишни ният қилган бўлиши мумкин, ҳушёр туринг. Қариндошлар маслаҳатига амал қилишни ортга суринг. Моддий жиҳатдан аҳволингиз яхшиланиши учун даромад ва харажатни баравар қадрланг.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ТАРОЗИ (23. 09 — 23. 10)

24 январда ишда ҳам, шахсий ҳаётда ҳам қатъий графикка амал қилсангиз, тақдирнинг ғазабидан қутулиб қолган бўлардингиз. Айниқса, шахсий ҳаётда ҳар бир ҳаракатни режа асосида содир этишингиз талаб қилинади. Жуфтингиз билан мулоқотда ўзингизни тутишингизга эътибор қаратинг. Ишда эса раҳбарларингиз бажарган ишларингиздан камчилик топиш эҳтимоли йўқ эмас. Бардам бўлинг. Оллоҳ сизга ёр бўлсин!

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

Ишхонангизда бемалол ишлашингиз учун халал бераётган вазиятлар қисқа фурсатда барҳам топади. Йўқ, сиз кимнингдир устидан ҳеч кимга арз қилмайсиз. Раҳбарларнинг ўзи сезиб қолиб, сизга халал бераётганларни жойига ўтқазади. Жуфтингиз билан муносабатларда гўё игнанинг устида юришингизга тўғри келади. Илгаригидек хоҳлаган ишингизни қилишингизга жуфтингиз изн бермайди. Бу яхшиликка албатта. Кечқурун мўмай даромадга эга чиқишингиз мумкин. Аммо қимматбаҳо буюмлар сотиб олишдан тийилинг.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

24 январ куни ўқотар буржи вакилларини муҳим учрашувлар ва жиддий танаффуслар кутиб туради. Лекин шуларни деб айрим нарсалардан воз кечишингизга тўғри келади. Тайёр туринг. Молия масаласи ҳам гўё туман орасида қолиб кетгандек эди. Кимлар биандир узоқ вақт суҳбатдан кейин бу муаммо ҳам ўз ечимини топади. Асосийси, майда ишлардан ҳам қочманг. Уларни ҳам астойдил чин кўнгилдан адо этинг. Кам бўлмайсиз. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)

Бугун эзгу мақсадларга эришишни истасангиз, тўғри иш тутинг, тўғри қадам босинг. Шахсий ҳаётда кутилмаган бир вазиятга дуч келишингиз кутилади. Аммо ташвиш чекманг. Бу вазият яхшилик учун хизмат қилади. Хасталикка чалинганлар учун муолажалар ҳам муваффақиятли якун топади. Фақат иммунитетни мустаҳкамлаш учун анча-мунча тер тўкишингизга тўғри келади. Омад сизга ёр бўлсин!

ҚОВҒА (20. 01 — 18. 02)

24 январда ишхонангиздаги раҳбарлар зиммангизга янги вазифаларни юклаши кутилмоқда. Раҳбарлар билан бу мавзуда баҳслашишингиз бефойда. Чунки ўша вазифалар сизга наф келтиради. Кимлардандир қачонлардир қарз олган бўлсангиз, бугундан қолдирмай узиб қўйишингиз керак бўлади. Жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингиз билан ўзаро муносабатларда ишонч ва меҳр-оқибатни биринчи ўринга қўйинг. Шу нарсалар муносабатларингизни янада мустаҳкам торттиради.

БАЛИҚ (19. 02 — 20. 03)

Ниятлар, орзу-умидлар сиздан анча узоқдалигига қарамай, барибир йўлга отланасиз. Йўлингизда жиддий тўсиқлар бор. Улардан сакраб ўтишнинг ўзи бўлмайди. Матонат керак. Айниқса, тадбиркорларга оғир бўлади. Рақобатчилар ҳаддидан ошган, виждонини сотиб бўлса ҳам сизни инқирозга учратиш пайида куйиб-ёнади. Куннинг иккинчи ярмида яқинларингиз ҳақида қайғуринг. Кечки пайт қаршингизда гўё янги дунё юз кўрсатади. У омад ва даромад деганидир. Омадингизни берсин!

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ТАРОЗИ (23. 09 — 23. 10)

23 январда қандайдир шахсий ишларни бажариш учун давлат идораларига югуришингиз кутилмоқда. Ҳужжатларни эрталаб яна бир кўздан кечириб олишни унутманг. Айримларнинг саломатлиги панд бериши, касалхонама-касалхона чоп-чоплардан бўшамаслиги мумкин. Фақат ўзингиз ўзингизга табиблик қилиш фикридан йироқ бўлинг. Овқатланиш рационингизга сут маҳсулотларини ҳам қўшишингиз тавсия қилинади.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

Кунингиз безовталиклар билан бошланишига қарамай, ҳар жабҳада ижобий натижаларга эришишингиз тайин. Тадбиркорлар ҳам фойдали келишувларга эришади. Молиявий муаммолар ҳам муваффақиятли ҳал бўлади. Қимматбаҳо буюмларга ружу қўйманг. Инқирозга юз тутасиз. Олис сафарга чиқишдан ҳам сақланишингиз сўралади. Оилавий ҳаётингизда ёрқин ҳодисалар юз бериши кутилмоқда. Омад сизга ёр бўлсин!

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

23 январ куни шахсий ҳаётингизни ёрқин нурлар билан безатиш ўз қўлингизда. Бунинг учун бекорга асаб, вақт сарфлаб ўтиришингиз ҳам шарт эмас. Эмоцияни назоратда тута билсангиз бас. Тадбиркорлар жуда ноқулай шароитларда муҳим ҳужжатларга имзо чекиши мумкин. Эҳтиёткор бўлинг. Кечқурун хонадонингизга азиз меҳмонлар ташриф буюради. Бир-биридан ёқимли хабарлар эшитасиз. Оллоҳ сизга ёр бўлсин!

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)

Бугун эрталабдан кайфиятингиз позитив кечади. Фақат орадан маълум вақт ўтгач, кимлардир кайфиятингизни бузиши мумкин. Бу бир тарафдан қараганда, танқидга ҳам ўхшаб кетади. Уёқда раҳбарлар ишингиздан камчилик топиб сизни танқид қила бошлаши ортиқча. Оилалилар бугун ўзларини бошқа пайтлардагига нисбатан бахтлироқ ҳис эта бошлашади. Бунга арзирли сабаб бор албатта. Айримларнинг хонадонида чақалоқ йиғиси жаранглаши кутилмоқда.

ҚОВҒА (20. 01 — 18. 02)

23 январда моддий аҳволингиз хавф остида қолиши мумкин. Ўтмишда қолиб кетган қарзларингизни тўлаб қўйишингизга тўғри келади. Бу ҳам кайфиятингизни бир пул қилиши эҳтимолдан холи эмас. Муҳаббатда оиласизлар турли дашномлар эшитишга мажбур бўлишади. Аммо дарров қочиб қолишга уринманг. Бунинг ўрнига бўлғуси жуфтингиз билан муносабатларни мустаҳкамлаш ҳаракатида бўлинг. Афсусланмайсиз.

БАЛИҚ (19. 02 — 20. 03)

Бугунги кунингиз ёқимли ва қувончларга бой кечиши кутилади. Кўп вақтингизни ишончингизни оқлашга арзийдиган одамлар билан мулоқот қилиб ўтказасиз. Режим сиз учун бир хил. Ишлаш, овқатланиш ва спорт билан шуғулланиш. Агар шу режимга қатъий амал қилсангиз, ҳаммаси яхши бўлади. Ўзингизга нисбатан қаттиққўл бўлинг. Саломатлигингизда муаммо пайдо бўлса, сизга фақат врач ёрдам бера олади.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

Ажойиб қўшиқ. Биз соғинган ва бизни соғинган диллар учун.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ТАРОЗИ (23. 09 — 23. 10)

Бугун сигарет чекмайдиган, ичкилик ичмайдиган, спорт билан шуғулланадиганлардан ўрнак олишингиз керак. Зарарли одатлардан воз кечишингиз учун бугунги кун жуда қулай кечади. Агар воз кечмасангиз, саломатлигингизни хавф остида қолдирасиз. Парҳез тутаётган бўлсангиз ҳам бу амални меъёрдан оширмаслигингиз тавсия этилади. Кечқурун оиласизлар романтик лаҳзаларга ошно тутинишади.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

22 январда ўзингизда шеъриятга истеъдод борлигидан фавқулодда хабар топасиз. Ҳиссиётлар шунга мажбур этади. Ишхонангизда ёш ҳамкасблардан бой тажрибангизни дариғ тутманг. Башарти янги жамоада илк бор иш бошлаётган бўлсангиз, қанчалар профессионал эканингизни барчаларига кенг намойиш этинг. Эндигина шахсий бизнесини бошлаганлар бугун албатта омадга эришади. Мўмай даромад сизни четлаб ўтмайди.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

Кескин қадамлар ташлаш, фавқулодда қарорлар чиқаришга шошилманг. Улар сизни жар ёқасига бошлашдан бошқасига ярамайди. Молия масаласида кунингиз туғади. Ўзингиз хоҳлагандан ҳам кўпроқ пул топасиз иншооллоҳ. Лекин ўзингиз учун азиз инсонларга атаб совғалар сотиб олишга ҳам анча-мунча пул сарфлайсиз. Соғлиғингиз безовта қилаётган бўлса, фақат врач маслаҳати билан муолажалар бошланг. Ўзингизга ўзингиз табиблик қилишдан тийилинг. Ухлашга ётишдан олдин фақат сут маҳсулотлари билан чекланинг.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)

22 январ куни овқатланиш масаласига жиддий эътибор қаратинг. Меъёридан ортиқ овқат сизни хасталантириб қўйиши ҳеч гап эмас. Ошқозонингизни эҳтиёт қилинг. Оиласизлардан айримларнинг муҳаббати нафратга эврилиш арафасида турибди. Уни сақлаб қолишингиз лозим. Керак бўлса, бўлғуси жуфтингизга керагидан кўпроқ меҳр-оқибат кўрсатинг. Кечқурун баъзилар иши билан боғлиқ ёқимли хабар эшитади.

ҚОВҒА (20. 01 — 18. 02)

Бугун худо сизга ғалабага эришишнинг энг қисқа йўлини ҳадя этади иншооллоҳ. Тўғри, сизни йўлдан урувчилар, оёғингиздан чаладиганлар керагича топилади. Медитация ҳамда танани бўшаштирувчи амаллар бугун катта фойда беради. Агар илгари ҳеч қачон улардан фойдаланиб кўрмаган бўлсангиз, яна яхши. Баҳонада ўрганасиз. Нотаниш одамлар билан мулоқотда уларнинг фикрларини оёқости қилманг. Омад сизга ёр бўлсин!

БАЛИҚ (19. 02 — 20. 03)

22 январда тақдирнинг энг оғир синовларини бошдан кечиришингизга тўғри келиши мумкин. На илож, бу синовлардан ўтишга мажбурсиз. Чунки уларни забт этмасангиз, бошингиз кўнгилсизликлардан чиқмай чарчатади. Муҳаббатда ёлғизларнинг иши юришмаётган бўлса, ташвиш чекишга ҳожат йўқ. Ёпилган эшикни қайта тақиқлатишдан фойда йўқ. Эмоциянгизни кучли назоратда ушланг. Ким бугун хориж сафарига отланса, албатта муваффақият қозонади.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

21 январ куни ўзингизда билимга чанқоқлик сеза бошлайсиз. Мактабдаги ўқувчилик йилларингизга қайтишни истайсиз. Аммо бунинг имкони йўқ. Энди ишингиз билан боғлиқ янги ахборотлардан кўпроқ воқиф бўлишингиз керак. Молия масаласида қандайдир катта бир ишга пул тикишингиз керак бўлиши мумкин. Лекин бундан олдин обдон ўйлаб, ҳисоб-китоб қилинг. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг. Оллоҳ сизга ёр бўлсин!

БУЗОҚ (21. 04 — 20. 05)

Қарзга ботган бўлсангиз, бугун қарз берганлар сўраб келиб қолиши кутилмоқда. Аммо қаердан оласиз пулни? Илгари кимларнидир моддий тарафдан қўллаб юборган бўлсангиз, ўшаларга мурожаат этишга мажбурсиз. Шахсий ҳаётни янада фаровонлаштириш учун қилинадиган барча амаллар муваффақиятли якун топади. Оиласиз бўлсангиз, романтик танишув сизга бахтни кафолатлайди. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

ЭГИЗАКЛАР (21. 05 — 21. 06)

21 январда тадбиркорлар рақобатчилари билан мулоқотда ниҳоятда эҳтиёт бўлишлари лозим. Улар сиз ўйлаганчалик ғафлатда қолиб кетмаган. Ташаббусни ўз қўлингизга олинг-у, ҳаракатни бошланг. Тажовузкорлик қила кўрманг. Бу катта жанжалга айланиб кетиши мумкин. Бугун ижодий ишлар, ғоялар сизга фақат позитивлик ҳадя этади. Профессионал касбингиз билан боғлиқ ишни бажаришда бор имкониятлардан усталик билан фойдаланинг.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 22. 07)

Бугун кун сиз учун кучли босим остида ўтиши мумкин. Аммо охири бахайр бўлади. Мартабангиз юқорига қараб кўтарила бошлайди. Моддий аҳволингиз аста-секинлик билан бўлса-да, яхшилана боради. Агар бошқа кунга қолдирмасангиз, рўзғордаги муаммолар ҳам муваффақиятли бартараф этилади. Яқин қариндошлардан сир яширманг. Неки иш бўлса, улар билан бамаслаҳат амалга оширинг. Омад сизга ёр бўлсин!

АРСЛОН (23. 07 — 23. 08)

21 январ куни режалаштирилган барча ишларингиз муваффақиятли якун топади. Жамоангизда муҳит ёқимсизроқ бўлса ҳам барибир сиз олдинги ўринларда бўласиз. Профессионал ёрдамига муҳтож дўстларингизга бажонидил ёрдам беришингиз тавсия қилинади. Бугун медитация, йога ва бел қисмингизни уқалаш орқали даволаш амаллари омадли кечади. Хасталик устингиздан ҳукмронлик қилишига йўл қўйманг. Дарҳол врач қабулига шошилинг.

ПАРИЗОД (24. 08 — 22. 09)

Бугун ҳамкасблар билан очиқчасига мулоқотлар ташкил этишга мойил бўласиз. Лекин билинг. Бу аҳволда ҳамкасблар яхши-ёмон гапларингизни раҳбариятга етказиши мумкин. Шунинг учун гап гапиришда тилингизга жуда эҳтиёт бўлинг. Айрим ҳамкасбларингиз йўлингизга тўғаноқ бўлишга уриниб кўради. Бунга йўл қўйманг. Оила қурмаганлар кечқурун романтик учрашувга чиқишади. Оилалилар эса асосий муаммоларни кечқурун ижобий ҳал этишади.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Эрталабдан негадир жаҳл отига минишингиз кутилади. Жаҳдингизни сира жиловлай олмай қийналасиз. Аммо жиловлашингиз шарт. Акс ҳолда ишхонангизда ҳам турли жанжалли вазиятларда қолиб кетишингиз турган гап. Молия масаласида ҳам жуда эҳтиёткорлик билан иш тутинг. Жиддий тўсиқларга дуч келишингиз мумкин. Кимларгадир қарз берган бўлсангиз, уларни қайтара олмай азобланишингиз мумкин. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг.

БУЗОҚ (21. 04 — 20. 05)

20 январ куни назарингизда ҳаётингиз жуда зерикарли ва ёқимсиздек туюла бошлайди. Ҳатто, ёғаётган оппоқ қор ҳам қалбингизга ёруғлик бахш эта олмаслиги мумкин. Ҳаммасини унутинг-у, ишга берилинг. Иш сизни тушкунлик ботқоғидан олиб чиқади. Раҳбарлар ҳам сизга у қадар мушкул бўлмаган вазифаларни топширишади. Мукофотини эса албатта оласиз. Кечқурун оилангиз даврасида вақт ўтказинг.

ЭГИЗАКЛАР (21. 05 — 21. 06)

Бугун қандай вазиятда бўлишингиздан қатъи назар қалбингизда борини атрофдагиларга очиқ айта оласиз. Бу яхшиликка. Бугун ҳар қандай кўринишдаги сафар, табиат қўйнида дам олиш ва танани чиниқтиришга йўналтирилган муолажалар муваффақиятли якун топади. Қиш фаслидан росмана завқ ола бошлайсиз. Молиявий муаммолар ҳам аъло даражада бартараф этилади. Худо хоҳласа, киссангиз пулга тўлади.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 22. 07)

20 январда гардеробингиздаги барча эски кийимлардан воз кечишга аҳд қиласиз. Бу кунингиз яхши бошланишидан даракдир. Профессионал касбингиз билан боғлиқ ишингизда ҳам фақат муваффақиятли лаҳзалар кўзга ташланади. Айримлар шахсий бизнесини очиш ҳаракатига тушади. Бу ҳаракат ҳам натижасиз қолмайди. Таниш ҳуқуқшунос ҳам топила қолади. Асосийси, кечқурун яхшилаб дам олинг. Токи эртанги кун учун янги куч пайдо бўлсин.

АРСЛОН (23. 07 — 23. 08)

Бугун ёши улуғ, сиздан кўра кўпроқ тажрибага эга одамларнинг маслаҳатларига қулоқ тутинг. У ҳамкасб бўладими, оилангиз учун қадрдон инсон бўладими, фарқи йўқ. Бугун табиатингизга хос етакчилик одатингизни четга суриб туришингиз талаб этилади. Шундай қилмасангиз, жанжалли вазиятларни юзага келтириб қўйишингиз мумкин. Шахсий ҳаётда ҳам режаларингиз кўп. Уларни назоратда ушлашни унутмасангиз бас.

ПАРИЗОД (24. 08 — 22. 09)

20 январ куни шошма-шошарлик билан қарорлар қабул қилиш, таваккал қилишдан сақланинг. Майда-чуйда ишларни бажараверишдан чарчагансиз. Бугун саёҳат, муҳаббат изҳорлари ва иш юзасидан муҳим учрашувлар хайрли кечади. Сиздан фаоллик талаб қилинади холос. Нотанишлар билан мулоқот қилишга тўғри келса, ўзингизни дипломатларча тутишингиз, интеллигентларча фикрлашингиз сўралади.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

19 январ куни барча қийналганларга ёрдам кўрсатиш хаёли билан яшай бошлайсиз. Аммо қаҳрамонликларнинг ҳам чек-чегараси бўлиши лозим. Йўқса, ўзингиз ўзингизни жарга қулатишингиз ҳеч гап эмас. Айниқса, молиявий масалада жуда ҳушёр бўлинг. Пулларингизни жуда эҳтиёт қилинг. Рўзғорингиздаги муаммоларни тез фурсатда ижобий ҳал этиш пайига тушинг. Саломатликни ҳам унутиб қўймасангиз, фақат фойда қиласиз.

БУЗОҚ (21. 04 — 20. 05)

Бугун тадбиркорлар ўзлари учун жуда фойдали келишувларга, моддий манфаатга эришишади. Сиз янада бой ва омадли инсонга айланасиз. Нимани сотувга қўйманг, сиз истагандан ҳам қимматроқ нархга сотасиз. Шахсий ҳаётингизни янада фаровон торттириш учун ҳар бир қулай имкониятдан унумли фойдаланишга ҳаракат қилинг. Жуфтингиз ички оламингизни янада чуқурроқ ўрганиши учун имконият яратиб берсангиз ҳам зиён кўрмайсиз.

ЭГИЗАКЛАР (21. 05 — 21. 06)

19 январда профессионал касбингиз билан боғлиқ ишлар зерикарлидек туюлса-да, уларни қизиқарли ишга айлантириш пайида бўлишингиз сўралади. Иш юритишнинг янгича усулларини ярата олсангиз, ҳамкасблар орасида ҳам обрўйингиз бир неча поғона юқорига кўтарилади. Жуфтингиз билан ўзаро муносабатларда айрим қарама-қаршиликлар юзага келиши мумкин. Бир қарорга келишдан олдин қарама-қаршиликларнинг пайдо бўлишига нима сабаб бўлганини аниқланг.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 22. 07)

Бугун фақат бир нарса ҳақида бош қотиришингиз талаб этилади. У ҳам бўлса, тирикчиликдир. Агар тадбиркор бўлсангиз ҳам омадсизликка юз тутишингиз кутилади. Кимгадир ниманидир ваъда бергансиз-у, ваъдангизни унутгансиз. Бир сўз билан айтганда, муаммоларни ўзингиз учун ўзингиз пайдо қилгансиз. Шунинг учун бировларни айблашдан тийилинг. Кечқурун ўтмишдаги севган инсонингиз қўнғироқ қилиши мумкин. Кечқурун тоза ҳавода албатта сайр қилинг.

АРСЛОН (23. 07 — 23. 08)

19 январ куни олди-сотди масаласига жиддий эътибор билан ёндашишингиз тавсия этилади. Нарх-навога реал назар билан боқинг. Молиявий муаммоларни бартараф этишда яқин дўстларингиздан бири ёрдам беради. Фақат унга ўз вақтида мурожаат этишингиз керак бўлади. Ижодкор бўлсангиз, илҳом париларини тунлари кутинг. Улар албатта қалбингизга ташриф буюради. Ўзингизни эҳтиёт қилинг. Оллоҳ сизга ёр бўлсин!

ПАРИЗОД (24. 08 — 22. 09)

Бугун паризод буржи остида туғилганларни қандайдир тантана ёки расмий тадбирга таклиф этишади. Тадбирга энг яхши кўрган кийимларингизни кийиб боринг. Куннинг иккинчи ярмида молия билан боғлиқ чигал масалаларни ҳал этиш ҳаракатида бўласиз. Кечки пайт кимлардир шахсий иш билан қўшни шаҳарга жўнаб кетиши мумкин. Кечқурун жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингиз сизга сюрприз ҳозирлаб қўйиши кутилади.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

18 январ куни яна худонинг қудрати билан қачонлардир сизга омад келтирган сўқмоқлар бўйлаб кета бошлайсиз. Бу яхши, аммо меҳнат, иш лаҳзалари оғир кечиши мумкинлигини унутманг. Сергак турсангиз, сўқмоқлар сизга ҳам молия, ҳам шахсий ҳаётда муваффақият келтиради. Дўстларни, яқинларни олқишлашдан тийилманг. Фақат эмоцияни назоратда тутишни унутмасангиз бас. Саломатлигингиз бугун панд бермоқчи эмас.

БУЗОҚ (21. 04 — 20. 05)

Саломатлигингизга қанча ҳушёр ва эътибор билан ёндашсангиз, шунча яхши. Ҳозир врачма-врач юришингиз қийин. Ишларингиз кўп. Шунинг учун ҳавонинг авзойига қараб кийинишингиз талаб этилади. Молиявий муаммоларни бартараф этиш учун зудлик билан зарур чораларни кўришингиз керак бўлади. Оилавий бюджетни бир ойга режа қилинг. Оиласизлар бугун муҳаббатнинг романтик лаҳзаларидан умид қилмасалар бўлади.

ЭГИЗАКЛАР (21. 05 — 21. 06)

18 январда янги лойиҳаларни ҳаётга тадбиқ этишга шошилманг. Бугун ўзингизни бўлар-бўлмас суҳбатлар, енгил фикрлаш ва зарар келтирувчи эҳтирослардан асрашингиз керак. Кун давомида ҳам руҳан, ҳам жисмонан тозаланиш, покланиш хайрли кечади. Ҳаммомга тушсангиз ҳам зиён қилмайди. Нотаниш одамлар билан мулоқот қилишга тўғри келса, эҳтиёт бўлинг. Оллоҳ сизга ёр бўлсин!

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 22. 07)

Бугун ўзингизни қийнаётган барча масалаларда қатъий бир фикрга келишни ихтиёр этасиз. Бу ишингиз жуда тўғри. Сизга ҳар жабҳада албатта фойда беради. Шахсий ҳаётда зарурат туғилса, фантазиянгиздан фойдаланинг. Агар шахсий принципларингизга содиқ ҳолда ҳаракатлар содир этсангиз, эзгу мақсадларга етишингиз янада осон кечади. Лекин молиявий аҳволингиз жарлик томон катта тезликда тушиб бормоқда. Қўшимча даромад келтирувчи иш топинг.

АРСЛОН (23. 07 — 23. 08)

18 январ куни оилалилар ҳам, оиласизлар ҳам романтик кайфиятда бўлади. Аммо иш ҳақида ҳам унутиб қўйманг. Шам ёруғидаги кечки овқатни кечқурунга қолдиринг. Куннинг иккинчи ярмида эса меҳнат қилинг. Анчадан бери орзулаган харидларингиз бугун амалга ошадиган бўлиб турибди. Хурсанд бўлаверинг. Улар учун пулни аяманг. Оилалилар рўзғордаги юмушлар билан кун давомида овора бўлишлари мумкин. Руҳни туширманг. Ҳаммаси яхши бўлади.

ПАРИЗОД (24. 08 — 22. 09)

Раҳбарларингиз зиммангизга бир дунё вазифани юклаб ташлаган бўлса ҳам хотиржамликдан воз кечманг. Сиз ҳам бошқалар каби одамсиз. Тушлик қилишингиз керак, ўйлашингиз, кимлар биландир мулоқот қилишингиз керак. Шахсий ҳаёт билан боғлиқ азалий режаларингиз бугун ҳақиқатга айланади. Фақат вазиятни сунъий тарзда ўзгартиришга уринманг. Акс ҳолда барча ўйлаганларингиз йўққа чиқади.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

Юборган мухлисамизга ташаккур.

Ажойиб ва маънили қўшиқ.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Бугун пулларни бўлар-бўлмасга сарфлайвермаслигингиз тавсия қилинади. Серқатнов йўлларда, рўзғордаги юмушларни адо этаётганда жуда эҳтиёт бўлинг. Жароҳат олишингиз хавфи бор. Жамоангизда ҳамкасбларга келажак режаларингизни ошкор қилманг. Акс ҳолда оғзингиз бўшлиги ўзингизга қарши ишлай бошлаши мумкин. Башарти ошқозонингиздан шикоятингиз бўлса, зудлик билан парҳезга ўтинг.

БУЗОҚ (21. 04 — 20. 05)

17 январ куни саволлар жуда кўп бўлади. Аммо уларнинг барчасига жавоб топишингиз мушкул кечади. Муҳим ҳужжатлар билан ишлаганда, тартибга амал қилинг. Бошқа иш қидириб юрганлар бугун муваффақиятга эришади. Сиз излаган иш шундоқ йўлингиздан чиқади. Руҳиятингизда жиддий муаммолар кўзга ташланиш эҳтимоли бор. Кайфиятингиз кун давомида сакраш палласини бошдан кечириши мумкин. Омад сизга ёр бўлсин!

ЭГИЗАКЛАР (21. 05 — 21. 06)

Бугун ҳатто энг яқин инсонлардан ҳам пул қарз ола кўрманг. Бундай имкониятлар кўп бўлади. Лекин сиз уларни айланиб ўтишга ҳаракат қилинг. Молиявий инқирознинг умри тугаб бормоқда. Яқин орада яна киссангиз пулга тўлади иншооллоҳ. Буёқда яхши ишлаганингиз учун мукофотлар келай деб турибди. Қандай кўринишда бўлишидан қатъи назар сафарга чиқиш керак бўлса, бу амални ортга сурманг. Чунки сафар сизга моддий манфаат келтиради.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 22. 07)

17 январда рақобатчилардан жуда эҳтиёт бўлинг. Айниқса, шахсий бизнесингизга эга бўлсангиз, улар сизни тириклай ютишга тайёр туришади. Уларни майин жилмайган ҳолда мағлуб этинг. Эмоцияга асло бўйсуна кўрманг. Туйғулар жуда кучли кўринган тақдирда ҳам атрофга реал назар билан боқинг. Бугун азартли ўйинлар сизни боши берк кўчага олиб кириб қўйиши эҳтимолдан холи эмас. Шунинг учун улардан нари бўлишингиз тавсия этилади.

АРСЛОН (23. 07 — 23. 08)

Дўст қиёфасида бир инсон йўлингиздан чиқадики, у сизни маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлашга тайёр туради. Кўп йиллик тажрибаси билан ўртоқлашади. Сизга ишга ижодий ёндашишда яқин кўмакдош бўлади. Охири йўқ бойликларни унутинг. Бугун оладиган пулларингиз бажарган ишларингизга яраша бўлади. Пуллар кам туюлса ҳам ўзингизни босинг-у, банкдан кредит олишни хаёлингиздан чиқариб ташланг.

ПАРИЗОД (24. 08 — 22. 09)

17 январ куни паризод буржи остида таваллуд топганлар хотиржамликда кун кечиришади. Кайфиятингиз позитивга тўла бўлади. Бу оилангиз даврасида мириқиб ҳордиқ чиқариш учун қулай имконият демакдир. Фойдаланиб қолинг. Ишни камроқ ўйланг. Ўй сурган билан иш битиб қолмайди. Молиявий муаммолар ҳам ўз-ўзидан бартараф бўлмайди. Тер тўкишингиз керак. Оиласизларнинг шахсий ҳаётида ажойиб бир инсон пайдо бўлади.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Бугун ўзингиз билан ўзингиз курашиб вақт ўтказасиз. Лекин курашнинг бу усули жуда оғир кечади. Кучли иродангизни имтиҳондан ўтказиш ва қўшимча билимлар олишнинг ўзи бўлмайди. Агар бир дақиқага бўлсин бўшашсангиз, ютқазасиз. Аёллар ва қизлар бугун куннинг иккинчи ярмида ташқи қиёфасига эътибор беришса, мақсадга мувофиқ бўларди. Оилангизда даҳанаки жанжал юзага келиши мумкин. Эмоцияни назоратда ушланг.

БУЗОҚ (21. 04 — 20. 05)

16 январ куни ўзингизга у қадар таниш бўлмаган маҳсулотларни татиб кўришингизга тўғри келади. Фақат эҳтиёт бўинг. Заҳарланиб қолишингиз эҳтимоли ҳам йўқ эмас. Агар организмингизни яхши билсангиз, дарҳол керакли дориларни ичиб олинг. Баъзилар ҳануз янги йил байрами таъсиридан чиқа олган эмас. Байрам давом этишини исташади. Агар чўнтагингиз кўтарса, марҳамат, истаган шаҳрингизга саёҳатга отлансангиз бўлади.

ЭГИЗАКЛАР (21. 05 — 21. 06)

Бугун ҳар бир ишнинг, яхшилик ва ёмонликнинг боши ва охири бўлиши муқаррарлигига яна бир бор ишонч ҳосил қиласиз. Агар бажараётган ишингиз сизни қизиқтирмаётган бўлса, зерикарлига айланган чиқса, уни қизиқарлисига алмаштириш учун имкониятларингиз етарли. Шахсий ҳаётингизда ҳам тушунарсиз ҳодисалар кўзга ташланиш эҳтимоли бор. Молиявий масалада заҳира пулларингизга суянинг. Бугун молия масаласида сизнинг кунингиз эмас. Бардош қилишингизга тўғри келади.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 22. 07)

16 январда дўстлар билан кўнгилхушликлар, хурсандчиликларга берилишдан тийилинг. Молиявий аҳволингизни тартибга келтириш учун зудлик билан фаолликни оширган ҳолда ишга киришишингиз керак. Кун давомида қариндошлардан бири билан жанжаллашиб қолишингиз мумкин. Агар муносабатларни қадрласангиз, жанжалга барҳам бериш пайида бўлишингиз тавсия этилади. Шамоллаган бўлсангиз, кечқурун илиқ ванна қабул қилинг.

АРСЛОН (23. 07 — 23. 08)

Бугун эрталабдан ишчан кайфиятда бўлишингиз лозим. Астойдил киришсангиз, яна жамоангизда энг ишчан ходим сифатида тан ола бошлашади ва мукофотлар сизни қидириб кела бошлайди. Рўзғордаги муаммоларни бартараф этишда фақат ўз кучингизга ишонинг. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг. Фақат иссиқ кийиниш эсингиздан чиқмасин. Саломатликни асранг. Хаста қариндошлар бўлса, уларнинг ҳолидан хабар олинг. Оллоҳ сизга ёр бўлсин!

ПАРИЗОД (24. 08 — 22. 09)

16 январ куни ҳар жабҳада англашилмовчиликлар кўзга ташланади. Кимлар биландир жанжаллашишингизга тўғри келиши мумкин. Тўғри, жанжалда сўз бойлигингиз етарли. Аммо сукут сақлаганингиз маъқул. Айниқса, ҳамкасблар билан орангизда келишмовчиликлар пайдо бўлса, бу обрўйингизга салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Бугун профессионал касбингиз билан боғлиқ қўшимча билимлар олиш фойдали кечади. Сурункали хасталикка чалинганлар ўзларини эҳтиёт қилишлари керак.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•

Хуш келдинг сафоли ёр.

Кайфиятни кўтаринг, дунё бугундан иборат. Эрта йўқ кеча эса ўтди.

Читать полностью…
Подписаться на канал