munajjim_bashoratlari | Неотсортированное

Telegram-канал munajjim_bashoratlari - Мунажжимлар башорати

6758

Энг аниқ кунлик мунажжимлар башорати бизнинг каналимизда! Буржлар хақида қизиқарли маълумотлар ва тавсияларни кузатиб боринг. Админ👉 @acroc

Подписаться на канал

Мунажжимлар башорати

ТАРОЗИ (23. 09 — 23. 10)

Бугун шахсий бизнеси борлар, тадбиркорларнинг куни туғади. Ҳатто, рақобатчиларингиз режали иш тутишингизни кўргач, сизга ҳаваси кела бошлаганига гувоҳ бўласиз. Шахсий ҳаётда ва молияда иштаҳани назоратда ушланг. Янги муаммолар кўндаланг турмаслиги учун барча ишларингизни тартиб билан, ақлни ишлатган ҳолда ташкил этинг. Ким бугун хизмат сафарига жўнаб кетса, албатта моддий манфаат кўради. Омадингизни берсин!

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

15 январда ишчанлик кайфиятида бўласиз. Иш кўп, ғояларнинг кети узилмайди. Мартаба, лавозим юқорилаши учун кафолатлар етарлидан ҳам кўпроқ бўлади. Рақобатчиларга ҳужум уюштириш фикридан қайтинг. Сизга рақобатчи бўлиб туғилгани учун уларнинг ўзи афсусда қолишган. Баҳсли лаҳзалар муваффақиятли якун топади. Бугун янги лойиҳалар учун катта пул тикманг. Олис сафарга чиқсангиз, янги танишувларни бошдан кечирасиз.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

Сурункали хасталикка дучор бўлганлар зудлик билан муолажаларни бошлаши керак. Ҳолсизлик, иштаҳа йўқолиши, қон босими сакраши кабилар сизни чарчатиб ташлаши эҳтимолга яқин. Врачга бориш зарур бўлса, албатта боринг. Муҳаббатда ҳам омадингиз чопади. Жуфтингиз билан орадаги муносабатлар тобора юқорилаши кузатилади. Бахтли бўлинг!

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)

15 январ куни аёллар, қизлар биринчи ўринда ташқи қиёфасига эътибор қаратишлари зарур. Бундан ташқари, ошқозонингиз байрам баҳонасида бироз бузилган. Уни тузатиш ҳақида қайғуришингиз лозим. Диетолог қабулига боринг. Овқатланиш масаласига алоҳида эътибор қаратинг. Саломатликка зиён етказувчи маҳсулотлардан юз ўгиринг. Сершовқин давралардан қочинг. Организмингизнинг қадрига етинг.

ҚОВҒА (20. 01 — 18. 02)

Бугун қилаётган ишларингиздан кўнгил тўлмаслиги сабабми кайфиятингиз тушиши мумкин. Янада қизиқарлироқ, сирлироқ юмушларни қўмсай бошлайсиз. Жуфтингиз билан орангиздаги муносабатларга ҳам деярли зиён етган. Рашк ҳаммасига асосий сабабчи эканини унутманг. Ё сиз, ё жуфтингиз чегарадан ўтгансизлар. Ижодкорларнинг куни туғади. Ўзингиз энг буюк ҳисоблаган ғоянгиз ҳақиқатга айланади.

БАЛИҚ (19. 02 — 20. 03)

15 январда жамоангизда бетакрор эканингизни яна бир бор чуқур ҳис этасиз. Ҳамкасбларнинг кўпчилиги сиздан маслаҳатлар сўрай бошлашади. Сиз учун бутун бир олам ҳисобланган одам билан жанжаллашиб қолишингиз кутилади. Лекин жанжал у қадар кучли бўлмайди. Кўп ўтмай ярашасиз. Фақат масалага позитив назар билан қарасангизгина мақсадга етасиз. Кечқурун албатта тоза ҳаво сайрига чиқинг.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ТАРОЗИ (23. 09 — 23. 10)

Бугун эрталабдаёқ йирик лойиҳаларга қўл уришни истаб қоласиз. Бу фикрингиз маъқул. Аммо ниҳоятда эҳтиёт бўлишингиз керак. Йирик лойиҳаларнинг вазни ҳам ўзига яраша бўлади. Сал эътиборсизлик қилсангиз, сизни эзғилаб ташлашлари ҳеч гап эмас. Оилада ҳам стандартларга тўғри келмайдиган қарорлар чиқаришингизга тўғри келади. Бу мерос, бойлик талоши билан боғлиқ бўлиши ҳам мумкин. Асабларни жуда эҳтиётланг.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

14 январда профессионал касбингиз билан боғлиқ ишларда профессионаллик даражангиз оша бориши кузатилади. Бошқа шаҳарда билимингизни ошириш ҳақида ўйлай бошлашингиз мумкин. Жамоангиз қаршисида узоқ вақт сўзлашингизга тўғри келиши ҳам эҳтимолдан холи эмас. Фурсатдан фойдаланиб нафақат нотиқлик санъатингиз, балки ислоҳотчилигингизни ҳам намойиш этинг. Бугун асло сафарга чиқа кўрманг.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

Биров билан маслаҳатлашмай, ўз хоҳишларингизга бўйсунган ҳолда эркинликка чиқишни истасангиз, кўнгилсиз вазиятларга дуч келишингиз мумкин. Атрофингизни ўраб тургувчи одамлар сизга душман ҳам, дўст ҳам эмас. Молиявий муаммоларни худди бўрон каби бирдан ёпирилган ҳолда бартараф этинг. Бу ишни асло чўза кўрманг. Бир тийинсиз қоиб кетишингиз мумкин. Кечқурун айримлар кўнгилдагидек даромадга эга бўлади. Омад сизга ёр бўлсин!

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)

14 январ куни экспериментлар сизнинг бир қисмингизга айланиши мумкин. Ишхонангизда сукунат ҳукм суради. Ишларингизни мустақил, бировларнинг иштирокисиз бажарасиз. Агар олдини олмаган бўлсангиз, саломатлигингиз панд бериши мумкин. Шамоллашга учрашдан сақланинг. Бу масалада сизга халқона усулларга мурожаат этиш катта ёрдам бера олади. Турли гиёҳлар хавфли вирусни ўлдиришда қўл келади. Кечқурун оила даврасида вақт ўтказинг.

ҚОВҒА (20. 01 — 18. 02)

Бугун миянгизни фақат ёрқин хаёллар, ғоялар чулғаб олиши кутилади. Оила қурмаган йигитлар бугун оила қуриш ҳақида жиддий ўйлаб кўришлари керак. Бахтингизга суйганингиз ёнингизда. У сиздан жиддий таклифни кутмоқда. Хаёлпарастликка эрк берманг. Ҳаётга реал кўз билан боқинг. Моддий аҳволингизни яхшилашда совуққонроқ бўлишингиз лозим. Акс ҳолда муаммолар сизга осонликча ён бермайди.

БАЛИҚ (19. 02 — 20. 03)

14 январда зиммангиздаги вазифаларни ҳалоллик билан бажаришда давом этинг. Обрўли одамлар билан эҳтиёткорона мулоқот қилинг. Шунда кўзлаган даромадингиз тез орада киссангизга келиб тушади. Атрофдагиларга нисбатан қўпол муносабатда бўлишдан сақланинг. Бу катта жанжалларга сабаб бўлиши мумкин. Муҳаббатда муносабатларни пухта режалаштирган ҳолда иш тутинг. Лекин романтикани ҳам унутиб қўйманг.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ТАРОЗИ (23. 09 — 23. 10)

13 январда олдингизга реал мақсадларни қўйган ҳолда иш бошлашингиз керак. Агар мақсадларингиз атрофдагиларга ҳам тушунарли бўлса, омадингиз келгани ўша. Даромадингиз бугун ёмон бўлмайди. Аммо харажатлар ҳам ўзига яраша. Шунинг учун тежамкорликни ҳар қадамда эсга олинг. Оилалиларга фарзандлари ҳақида бугун кўпроқ қайғуришлари тавсия этилади. Кечқурун оилангиз даврасида вақт ўтказинг. Ётар маҳали яқин дўстлардан бири ёқимли хабар етказиши кутилади.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

Бугун камтар бўлинг. Нокамтарлик атрофингизни қуршаб турган одамларга эриш туйилиши мумкин. Ҳамкасблар билан мулоқотда ҳам тилингизга жуда эҳтиёт бўлишингиз сўралади. Касбингизга оид қўшимча билимлар олишга эринманг. Кечқурун йога билан шуғулланиш ва бассейнда чўмилиш саломатлигингиз учун фойдали кечади. Бугун даромад сиз кутган каби мўмай бўлмайди. Бироқ пулнинг ортиқчаси бўлмайди. Индамай киссага солиб қўяверинг. Баракасини берсин!

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

13 январ куни одамларни менсимай ўтиб кетишдан, димоғдорликдан, зўравонликлардан сақланинг. Буларнинг ҳеч бири сизга наф келтирмайди. Жуфтингиз билан ўзаро муносабатларда қолипдан ташқарига чиқмаслигингиз тавсия қилинади. Гарчи кўп йиллардан бери бирга яшаб келаётган бўлсангиз ҳам барибир шундай йўл тутишингиз вақт талаби эканини унутманг. Акс ҳолда орангизда жанжал келиб чиқиши турган гап.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)

Бугун бориш керак бўлмаган ерга бормаслигингиз, гапириш лозим бўлмаган гапни гапирмаслигингиз талаб этилади. Айниқса, ҳамкасбларингизни танқид остига олишдан тийилинг. Профессионал касбингиз билан боғлиқ ишларингизни уддалашда дўстларингиздан бири ёрдам беради. Молиявий муаммоларни эса ҳуқуқшунос билан биргаликда бартараф этишингиз керак. Кимгадир олисдан қўнғироқ қилиб, яқин қариндошидан катта миқдорда бойлик мерос қолганини айтишади. Росмана шокка тушиб қолишингиз тайин.

ҚОВҒА (20. 01 — 18. 02)

13 январда жаҳлингизни қўзғайдиган, асабингизга тегадиган воқеалар, манзаралар кўп бўлади. Шунинг учун одамлар қаршисида сўзга чиқишдан нари бўлинг. Қанчалар оратор бўлманг, бугунча воз кечишингизга тўғри келади. Дала ҳовлида дўстлар ёки оила аъзоларингиз билан бирга дам олиш ёқимли кечади. Ёлғизларнинг елкасига бугун ҳақиқий бахт қуши келиб қўниши кутилмоқда. Оллоҳ сизга ёр бўлсин!

БАЛИҚ (19. 02 — 20. 03)

Бугун кайфиятингиз позитивда бўлади. Сизни арзимас даромадлар ҳам қувонтира олади. Гарчи моддий аҳволингиз ҳавас қиладиган даражада бўлмаса-да, сиз ўзингизни жуда бахтли ҳис эта биласиз. Тўғри қиласиз. Чунки мушкулотлар вақтинча. Хафа бўлиб, куйиб-ёнганингиз билан биров сизга ташвиш чекишиб қўймайди. Оиладаги муаммоларни жуфтингиз билан бамаслаҳат бартараф этинг.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

Хайрли оқшомларда қалбларни илитувчи қўшиқ.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

12 январ куни омадга эришиш учун ҳаётий тажрибангизга суянишингиз талаб этилади. Айниқса, ақлий меҳнат кишилари ишда ижобий натижалардан юз фоиз умид қилсалар бўлади. Бугун янги ишларга қўл уришдан сира чўчиманг. Суюкли инсонингиз билан муносабатларда эҳтиёт бўлинг. Тилингизга эрк берманг. Бугун фирибгар ва киссавурлар таъқибига учрашингиз хавфи бор. Эҳтиёткорлик, сергакликни қўлдан берманг. Кечқурун дам олиш ўрнига рўзғордаги муаммоларни бартараф этишингизга тўғри келади.

БУЗОҚ (21. 04 — 20. 05)

Бугун эски қадрдон дўстлардан бири ишда ҳам, шахсий муаммоларни ижобий ҳал этишда ҳам бажонидил яқиндан ёрдам кўрсатади. Тадбиркор бўлсангиз, йирик лойиҳаларга катта пул тикишга шошилманг. Олдин ҳужжатларни яхшилаб кўздан ўтказинг. Шундай қилсангиз, ўзингизга яхши бўлади. Шахсий ҳаётда янгиликлар, туб бурилишлар кўзга ташланмайди. Осудалик ҳукм суради. Саломатликни эҳтиётланг.

ЭГИЗАКЛАР (21. 05 — 21. 06)

12 январда одамлар билан қанча кўп мулоқот қилсангиз, ҳар соҳада ҳамкорларингиз шунча кўп бўлади. Тақдир белгилаган белгиларга алоҳида разм солинг. Қариндошлардан кимдир жаҳлингизга тегиши мумкин. Бундай лаҳзаларда дарров бақир-чақир бошлаш шарт эмас. Сукут ёрдамида ҳам ундайларнинг тилини тийиб қўйсангиз бўлади. Муҳаббатда ниҳоятда сергак бўлинг. Кўча овқатини тановул қилишдан тийилинг. Заҳарланишингиз эҳтимоли бор.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 22. 07)

Куннинг биринчи ярмида шошма-шошарлик билан харидларга зеб берадиган бўлсангиз, билингки, кечга бориб пулсиз қолиб кетишингиз мумкин. Ҳазил-мутойибага устасиз. Буни ҳамма билади. Бироқ бугун ҳазил ўтмайди. Жиддийроқ бўлишингизга тўғри келади. Муҳаббатда ўзингизни бечора ва ожизга йўйишдан тийилишингиз керак. Кечқурун албатта тоза ҳавода сайр қилинг. Овқатланиш режимини бузманг. Меъёрни билинг.

АРСЛОН (23. 07 — 23. 08)

12 январ куни яқинларингизни шантаж қилишдан тийилинг. Акс ҳолда уларнинг сизга бўлган меҳри қаҳрга айланиши ҳеч гап эмас. Оиласизлар, яқиндагина кимнидир севиб қолганлар пул муносабатларда биринчи ўринда турмаслигини англаб етишлари лозим. Аниқроғи, агар у инсон сизни сиз каби севмаса, уни қимматбаҳо совғалар билан ҳам севдира билмайсиз. Аксинча, молиявий аҳволингиз танглашгани қолади холос.

ПАРИЗОД (24. 08 — 22. 09)

Бугун паризод буржи вакиллари учун молиявий соҳада қатор муаммолар кўзга ташланади. Шошма-шошарлик билан бирор ишга пул тикиб қўйсангиз, моддий аҳволингиз ёмонлашади. Шунинг учун оилавий бюджетингизни кўз қорачиғидек асранг. Яхшиси, яна қўшимча даромадли иш топинг. Пулнинг ортиқчаси бўлмайди. Кун давомида оммавий тадбирларда иштирок этишингиз кутилади. Сурункали хасталикка чалинганлар дориларни ўз вақтида ичишлари лозим бўлади.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ТАРОЗИ (23. 09 — 23. 10)

Тарози буржининг оиласиз вакилларидан бири кимнидир севиб қолган чиқади. Бу кунингиз ажойиб тарзда ўтади деганидир. Сиз ерда қадам ташлаб юрмайсиз, гўё парланган ҳолда муаллақ ҳаракатланасиз. Ишларингиз енгил кечади, дўстларингиз сизни фақат мамнун этиш илинжида бўлади. Аммо саломатлигингизни қатъий назорат остида ушлашингиз керак бўлади. Овқатланиш режимига амал қилиш ва вақтида дам олиш сизни турли кўнгилсиз ҳолатлардан асрайди.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

11 январда саломатлигингиз панд бериши мумкин. Агар баҳона топиб даволанишдан қочадиган бўлсангиз, хасталик ойлабларга чўзилиши ҳеч гап эмас. Укол ва таблеткалардан қўрқиш сизга ярашмайди. Янги иш бошлаш учун энергия заҳирангиз етарли эмас. Тадбиркор бўлсангиз, молиявий манфаат кўриш учун ҳамкорларга ҳам қулоқ тутинг. Шунда бизнесингиз яйраб яшнайди. Оллоҳ сизга ёр бўлсин!

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

Куннинг биринчи ярмида ишхонангиздаги ҳамкасблар сизни танқид остига олишлари мумкин. Уларнинг айримлари адолатсизларча ўйлаб топилган танқидлар бўлиб чиқади ва сиз бунга чидай олмайсиз. Жанжаллашишдан сақланинг. Жанжал яхшилик келтирмайди. Кечқурун эртароқ ухлашга ётишга ҳаракат қилинг. Компьютер қаршисида узоқ қолиб кетманг. Агар шахсий автомобилингизда сафарга отлансангиз, олдин машинанинг техник ҳолатини яхшилаб кўздан ўтказишингиз тавсия этилади.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)

11 январ куни эрталабдан тўғри йўлни танласангиз, кун давомида адашмайсиз. Режадаги барча ишларни ўз вақтида ва сифатли бажариб қўйишингиз керак бўлади. Оиласиз бўлсангиз, сизни бугун романтик учрашув кутади. Учрашувга кечикманг. Сиздан қарзи борларга яна бир бор қарз ҳақида эслатиб қўйсангиз, кечқурунга бориб яна киссангиз пулга тўлади. Кечқурун оилалилар қалбига эҳтирослар меҳмон бўлади. Соғлиғингизни асранг. Ҳали у сизга кўп керак бўлади.

ҚОВҒА (20. 01 — 18. 02)

Бугун «аммо», «кейин» деган сўзларни тилга кўчириш тугул хаёлингизга ҳам келтирманг. Чунки бугунги кун сизга ўзингиз истагандан ҳам кўпроқ моддий манфаат келтиради. Ўзингиз ёқтирган инсон сизга сюрприз тайёрлаб қўйган бўлиши мумкин. Уни ранжитманг. Миннатдор бўлинг. Олисга уюштириладиган сафар муваффақиятли кечади. Лекин харажатларни ҳаддидан ошириб юборманг. Кечқурун айримларнинг хонадонида чақалоқ дунёга келиш эҳтимоли бор.

БАЛИҚ (19. 02 — 20. 03)

11 январда тадбиркорлар қўшимча моддий манфаат келтирадиган келишувларга эришишади. Сизга бугун албатта омад кулиб боқади. Яқин манзилга жамоат транспортида қилинган сафар сизни ҳолдан тойдириши мумкин. Лекин бу яхшиликка. Агар шахсий автомобилингизда йўлга чиқсангиз, кўнгилсизликларга дуч келишингиз мумкин эди. Кўпроқ вақтингизни тоза ҳавода пиёда сайр қилишга бағишланг. Спорт машғулотлари билан шуғулланганда, организмни жисмонан зўриқтирманг.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ТАРОЗИ (23. 09 — 23. 10)

10 январда кимлардир кайфиятингизни бир пул қилиши мумкин. Нима сабабдан ранжишингиз маълум эмас. Аммо бу кўзёшлар билан ҳам якун топиши мумкин. Қўшниларингиздан бири қайсидир масалада сизга қимматли маслаҳатлар бериши кутилмоқда. У сизга нисбатан тажрибали. Шундай экан, маслаҳатларини сабр билан тингласангиз, кам бўлмайсиз. Саломатлигингиз бугун сизга панд бермайди.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

Сурункали хасталикка йўлиққанлар куннинг биринчи ярмида негадир безовталанишлари мумкин. Албатта тиббий ёрдам олишингиз зарур бўлади. Ўзи ўтиб кетади деб ўйламанг. Овқатланишга алоҳида эътибор қаратинг. Айниқса, меҳмонда бўлсангиз, бу жуда муҳим. Қайсидир маҳсулотлар аллергия қўзғаши ёки аксинча заҳарланишингиз ҳеч гап эмас. Ошқозонни эҳтиёт қилинг.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

10 январ куни ўзингиз учун аллақачон ёпиқ эшиклар томон талпина бошлайсиз. Лекин жуда эҳтиёт бўлинг. Ўзингизга ҳаддан ортиқ ишониб юборманг. Спиртли ичимликлардан нари бўлинг. Қоронғи кечаларда ёлғиз кўчада юришдан сақланинг. Шахсий автомобилингиз бўлса, серқатнов йўлларда эҳтиёт бўлинг. Жаримага тушиб қолманг тағин. Кечқурун сизни оилангиз билан бирга танишлардан бири меҳмонга чақириши мумкин.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)

Бугун оиласизларнинг муҳаббатда омади чопади. Бир инсонни учратасиз-у, бу нафақат муҳаббат, балки ҳақиқий бахт эканини англаб етасиз. Оилалилар эса оилада ўзларининг барча яхши жиҳатларини жуфтига яна бир карра исботлашлари керак бўлади. Фактлар ҳам буни кўрсатиб беради. Шундай экан, ҳақиқат сиз томонда бўлади. Фақат майда-чуйда гап-сўзлар туфайли жанжал чиқарманг.

ҚОВҒА (20. 01 — 18. 02)

10 январда тақдирнинг мукофотларига эгалик қиласиз. Шахсий ҳаётингизда ижобий ўзгаришлар содир бўлиши кутилмоқда. Жуфтингиз билан орангиздаги муносабатлар мустаҳкам тортиб, гармония ҳосил бўлади. Илҳом парилари хиёнат қилиб қўйишмаса, ижодкорларнинг ҳам куни туғади. Ортиқча вазндан безовта бўлаётганлар парҳезга ўтишлари талаб этилади. Ёки спортнинг енгил турлари билан шуғулланиб турсангиз ҳам зиён қилмайди.

БАЛИҚ (19. 02 — 20. 03)

Иш бўйича алоқаларни мустаҳкамлаш бугунга тўғри келади. Шунинг учун янги танишувлардан зинҳор воз кеча кўрманг. Ишхонангизда мартабангиз ошиши кутилмоқда. Ақлий меҳнат кишиси бўлсангиз, зўриқишларга йўл берманг. Кўпроқ дам олинг. Оилангиздагилар кечқурун сизга кутилмаган совға ҳозирлаб қўйишади. Хурсанд бўлаверинг. Саломатликни асранг. Асабларни эҳтиёт қилинг.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ТАРОЗИ (23. 09 — 23. 10)

9 январда кўпроқ пиёда йўл босишингиз талаб этилади. Шахсий машинангиз бўлса ҳам гаражда қолдиринг-у, пиёда йўлга тушинг. Куннинг иккинчи ярмида харидларни амалга оширасиз. Истаганингиздан ошиб кетса ҳам хавотирга тушманг. Пулларингиз етарли. Саломатлигингизда вақтинчалик муаммолар пайдо бўлиши мумкин. Уни қатъий назоратга олинг. Айниқса, анчадан бери ошқозонингиз оғриса ёки қон босимингиз сакраётган бўлса, назорат албатта бўлиши керак.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

Эрталаб уйқудан ланж ҳолатда уйғонишингиз кутилади. Лекин дарров сергак тортмасангиз бўлмайди. Бугун бажарадиган ишларингиз фаоллик талаб қилади. Кимда ким байрам кунлари ҳам ишлаган бўлса, бугун мўмай даромаддан умид қилаверса бўлади. Бошқачароқ айтганда, бугун сизнинг кўчангизда ҳақиқий байрам бошланади. Асабларни эҳтиётланг. Биров билан ҳуда-беҳуда жанжаллашишдан сақланинг.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

9 январ куни суюкли инсонингиз билан кунни бирга ўтказсангиз, жуда тўғри йўл тутган бўласиз. Дам олиш учун сизда ғоялар тиқилиб ётибди. Улардан унумли фойдаланмаслик яхши эмас. Муҳим ҳужжатларга имзо қўйишда жуда эҳтиёт бўлинг. Уларни қайта-қайта ўрганиб чиқишга эринманг. Ёғли, шўр таомлар истеъмолидан тийилинг. Ошқозонингизга шафқат қилинг. Оллоҳ сизга ёр бўлсин!

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)

Бугунги кунингиз анча оғир кечиши мумкин. Аммо кунни жилмайиш билан ўтказишингиз шарт. Майли, мажбурий бўлса ҳам барибир жилмаяверинг. Агар илгари кўча-кўйда бировлар билан танишишга одатланмаган бўлсангиз, бугун шу нарсани одатга айлантиришингиз керак бўлади. Кўчада кўпчилик билан танишасиз. Оиласиз бўлсангиз, бу муҳаббатга ҳам айланиб кетиши ҳеч гап эмас. Шундай бўлиб чиқса, яхши эди.

ҚОВҒА (20. 01 — 18. 02)

9 январда кунингиз худди эртаклардагидек кечади. Барча истакларингиз амалга ошади. Орзуларингиз ушалади. Лекин талтайиб кетишингиз ҳам тавсия этилмайди. Кутилмаганда кўнгилсизликлар йўлингизга кўндаланг бўлиши ҳам эҳтимолга яқин. Жуда бўлмаганда, моддий аҳволингизнинг мазаси қочиши туфайли кайфиятингиз тушиб кетиши мумкин. Нима бўлганда ҳам саломатликни биринчи ўринга қўйинг.

БАЛИҚ (19. 02 — 20. 03)

Бугун балиқ буржи вакилларининг ҳаётида янгиликлар кўзга ташланмайди. Иш кўп. Куч эса камроқ. Юрган йўлингизда мудрай бошлашингиз кўзга ташланиши мумкин. Бундай лаҳзаларда дарров бир соатгина ухлаб олишингиз тавсия қилинади. Иммунитетни кўтариш учун витаминларни кўпроқ истеъмол қилишингиз керак бўлади. Кечқурун бассейнда чўмилсангиз ҳам ортиқчалик қилмайди.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ТАРОЗИ (23. 09 — 23. 10)

8 январ куни энергия масаласида кунингиз қайноқ кечади. Жуфтингиз билан бирга кўплаб ишларни қойиллатиб бажара оласиз. Кечқурун албатта тоза ҳавода сайр қилишингиз, меҳмонга бориш ёки янги фильм томоша қилишингиз тавсия қилинади. Молияда қатъий қарорлар қабул қилишдан сақланинг. Саломатликни асранг. Асабни эҳтиёт қилинг. Имкон борича кўча овқатини еманг.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

Янги ахборотларни инкор этиб ташламасангиз, кунингиз ажойиб тарзда кечади. Ахборотлар ўзингизга таниш одамлардан, интернет орқали ёки телефон сўзлашувлар натижасида келиб тушади. Фақат уларни саралаган ҳолатда қабул қилинг. Спортчиларнинг саломатлиги бугун куннинг иккинчи ярмида бирдан ёмонлашуви кутилади. Шунинг учун жисмоний зўриқишларга йўл қўйманг. Бугун тунда кўрадиган тушларингизни ёддан чиқаринг. Улар чалкаш тушлар ва ўнгидан ҳам, сўлидан ҳам келмайди.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

8 январда тасаввурларингизни ўзгартиринг. Дунёга бошқа назар билан боқа бошланг. Шу нарса сизга вақтинча бўлса-да, дам беради, лаззат бағишлайди. Эски қадрдонларингиздан бири қаршингизда буткул бошқа қиёфада пайдо бўлади. Ташқи эмас, ички қиёфаси ўзгарган бўлиб чиқади. Кечқурун хонадонингизда кичик оилавий байрам ташкил этилиши мумкин. Зора шу баҳонада позитивликка эга бўлсангиз.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)

Бугун тоғ эчкиси буржи остида таваллуд топганлар муҳаббатдаги омадсизликларни деб ўзларини ўтдан чўғга уришлари мумкин. Қайғуга ботасиз, ғам чекасиз. Аммо нега? Муҳаббатни қайғу чекиш эмас, ҳақиқий ҳаракатлар содир этиш орқали исбот этмоқ лозим. Молия масаласида сизни муваффақиятли лаҳзалар кутиб қолади. Интернет орқали сердаромад ишда ҳамкорлик таклиф этишлари мумкин.

ҚОВҒА (20. 01 — 18. 02)

8 январ куни аниқ бир ишни режалаштирган бўлсангиз, ўша ишни амалга оширишингиз керак. Бу молиявий операция бўлиши ҳам мумкин. Агар шундай бўлиб чиқса, омадингиз келгани ўша. Пул ўтказмалар, кредитларни расмийлаштириш, тижорат билан боғлиқ келишувлар аъло даражада якун топади. Муҳаббатда оилалилар ҳам, оиласизлар ҳам эмоцияни назоратда ушлашлари талаб этилади. Шунда тинч бўласиз.

БАЛИҚ (19. 02 — 20. 03)

Бугун сизни кўпчилик алдашга, чув туширишга ҳаракат қилиб кўради. Лекин сиз ҳам аҳмоқ эмассиз. Жуда кузатувчансиз. Қолаверса, ёнингизда яқинларингиз қалқон бўлиб туришибди. Улар ҳамиша сизга ёрдам беришдан бахтиёрдирлар. Ижодкорлар бугун илҳом париларидан узоқроқ бўлишади. Бу ишни бошқа кунга қолдириб туришингизга тўғри келади.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ТАРОЗИ (23. 09 — 23. 10)

Хаёлпарастлик ва фантазиянгиз бугун ҳаддидан ошади. Сиз ўзингизга ёрдам беришга ҳамиша ҳозир-у нозир инсонларни-да унутасиз. Моддий аҳволингизни яхшилаш пайида бўлинг. Ички оламингизни тартибга келтиришга йўналган барча ҳаракатлар омадли кечади. Кўпроқ китоб ўқинг. Куннинг иккинчи ярмида эски қадрдонлардан бирини учратиб қолишингиз эҳтимоли бор. Кечқурун ухлашга ётишдан олдин сут маҳсулотлари истеъмоли билан чекланинг.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

7 январда эзгу мақсадлар сари дадил қадам ташлаган ҳолда боришингиз тавсия этилади. Йўлингизда тўсиқлар кўндаланг туради. Рақобатчилар, ҳасадгўйлар оёғингиздан чалиш пайида бўлади. Аммо сиз олға бораверасиз ва манзилингизга муваффақиятли тарзда етасиз. Киссангиздаги пуллар сизни у қадар хурсанд қиладиган даражада кўп бўлмаслиги мумкин. Аммо яқинларингиз учун ёқимли совғалар олишга етади. Кечқурун дўстлардан бири ноўрин танқид қилиб кайфиятингизни бузиши мумкин. Эшитинг ва унутинг.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

Бугун ташлайдиган ҳар бир қадамингизни минг марталаб ўйлаб кейин ташлашингиз керак бўлади. Оиласиз бўлсангиз, севимли жуфтингизни топиш масаласидаги орзуингиз албатта ушалади. Фақат танишибоқ қўлини сўраб қўйманг-да. Бир-бирингизни синанг, ўрганинг. Турмуш қуриш қочмайди. Тўғри эмасми? Кечқурун айримлар қисқа манзилга сафар уюштириши мумкин. Сафарингиз бехатар бўлсин!

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)

7 январ куни бор вақтингизни оилангиз даврасида кечирсангиз мақсадга мувофиқ бўларди. Дўстлар ҳам, иш ҳам, бошқа ўткинчи ташвишлар ҳам қочиб кетмайди. Қариндошлар эса ҳар куни сизни соғинишади. Аёллар, қизлар моддий аҳволи кўтарса, хоҳиш бўлса, гўзаллик салонига бориб келсалар ҳам ортиқчалик қилмайди. Ташқи қиёфангизга ижобий ўзгартишлар киритиш вақти аллақачон етган.

ҚОВҒА (20. 01 — 18. 02)

Бугун оила қурмаганлар гўзал бир муҳаббат романини бошдан кечиришлари мумкин. Роман банкетга айланадими-йўқми, буни албатта вақт кўрсатади. Асосийси, туйғулар билан яшанг, эмоцияни жиловда ушланг. Олис келажакка мўралашдан тийилинг. Сершовқин давралардан қочинг. Бекорга кайфиятингизни бир пул қилганингиз қолади. Кечки пайт мўмай даромадга эга чиқишингиз мумкин. Аммо шу заҳоти йирик харажатлар ҳам кўндаланг бўлади.

БАЛИҚ (19. 02 — 20. 03)

7 январда кайфиятингизда кескинлик кўзга ташлана бошлайди. Ташқаридан шаънингизга ёғиладиган танқидларни сира ҳазм қила олмай қийналасиз. Эркакларга куннинг иккинчи ярмида сартарошга чиқиб келиш тавсия этилади. Сочингиз тусига янгилик киритинг. Бу ҳам кайфиятни кўтаради. Саломатлигингиз бугун панд бермайди. Жисмоний ҳолатингиз аъло даражада бўлади

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

Гўзал тарона. Мухлисамизга ташаккур.

Ёлғизликда тинглаш мумкин бўлган тароналар бўлса юборинглар👇

@acroc

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

6 январ куни ҳам байрам кутишда давом этаётган бўлсангиз, дарҳол тўхтатинг. Буёғи энди ортиқчалик қилади. Саломатлигингизга путур етади. Ишларингиз ўлда-жўлда қолиб кетади. Руҳий тизимингиз издан чиқади. Ошқозон гастритини орттириб олишингиз ҳам эҳтимолдан холи эмас. Оилавий бюджетингизни тўлдиришда майда муаммолар ечимини ҳам кўздан қочирманг.

БУЗОҚ (21. 04 — 20. 05)

Бугун энг севимли ишингизга кўпроқ вақт ажратишингиз тавсия этилади. Агар бўлмаса, албатта қидириб топинг. Болаликни эсланг. Балки ўша пайтларда севимли машғулотингиз бўлгандир? Кўпчилик дўстларимиз ўз иши бирёқда қолиб қаерда кўпроқ пул тўлашса, ўша ерларда ҳам ишлаб пул топишга ҳаракат қилишади. Бу мақтовга лойиқ. Айримлар кечқурун хизмат сафарига жўнаб кетиши мумкин. Баъзилар эса мўмай даромадга эга чиқади.

ЭГИЗАКЛАР (21. 05 — 21. 06)

6 январда эрталабдан то кечга қадар рақамлар, муҳим ҳужжатлар орасида кўмилишингиз кутилмоқда. Шу сабабли жуда эътиборли бўлинг. Арзимаган хатолик ҳам бир дунё муаммони бошингизга юклаб қўйиши мумкин. Яқинларингиз омадли бўлса, уларга зинҳор ҳасад қила кўрманг. Улар яқинларингиз. Фақат ҳавас назари билан боқинг. Шунда сизнинг муваффақиятларингизни улар ҳам шундай қутлашади. Кечқурун кимдир сизга қўнғироқ қилиши кутилади. Бу қўнғироқ негадир ўта сирли кечади.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 22. 07)

Анчадан бери безовта қилмай қўйган хасталик бугунга келиб бирдан қўзғалиши мумкин. Бу аллергия, ёки ошқозон хасталиги бўлиб чиқиши ҳам эҳтимолга яқин. Агар ўз вақтида чорасини кўришга улгурсангиз, енгил ўтган бўларди. Овқатланиш режимига қатъий амал қилинг. Парҳез тутишни унутманг. Рўзғорда организмни жисмоний зўриқишлардан асранг. Спортзалга қатнанг. Саломатликни ҳамиша назоратда ушланг.

АРСЛОН (23. 07 — 23. 08)

6 январ куни куч ва имкониятлар арслон буржи вакилларида етарлидан ҳам етарлироқ бўлади. Компьютер дейсизми, ижод дейсизми, ҳаммасини қойиллата оласиз. Кечқурунга бориб тижорат соҳасида ҳам кимлардир ҳамкорлик таклиф этиши мумкин. Кун давомида сиз учун муҳим ҳисобланмиш бир нарса борки, у ҳам бўлса, жисмоний зўриқиш. Бугун бу нарса сизга фақат зиён етказади.

ПАРИЗОД (24. 08 — 22. 09)

Бугун паризод буржи вакиллари жуда кузатувчан, сергак ҳолатда бўлишади. Сизнинг нигоҳларингиздан ҳеч ким қочиб қутула олмайди. Уй юмушларини тартиб билан, эҳтиёткорона адо этинг. Жароҳат олишингиз хавфи сезилмоқда. Айримлар куннинг иккинчи ярмида шахсий иш билан бошқа шаҳарга бориб келишлари мумкин. Сурункали хасталикка чалинганлар дориларини ўз вақтида ичишлари тавсия қилинади. Оллоҳ сизга ёр бўлсин!

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ТАРОЗИ (23. 09 — 23. 10)

Бугун ўз шаънингизга бир дунё олқишлар, мақтовлар, ёқимли сўзлар эшитиб, жуда мамнун тортасиз. Ниҳоят бугун анчадан бери бажаришнинг имкони бўлмаган ишни уддалайсиз. Бунда сизга тажрибанинг етарлилиги катта ёрдам беради албатта. Шахсий ҳаётингизда стрессли вазиятларга тушиб қолишингиз эҳтимоли бор. Бу оила қурмаганларга тегишли бўлиб, севганингиз ўзини нотўғри тутиши оқибатида орангизда жанжал юзага келиши мумкин.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

5 январда агар эмоцияга эрк бериб қўйсангиз, унинг кучли зарбасига учрайсиз. Руҳий ҳолатингиз бугун яхши ҳолатда бўлмайди. Шунинг учун ёлғиз қолинг. Молияда ишларингиз беш бўлади. Киссангиз пулга тўлади иншооллоҳ. Фақат пулларни бўлар-бўлмасга ишлатманг. Фақат зарур буюмларнигина харид қилинг. Кечқурун қандайдир қоғозбозликка аралашиб қолишингиз кутилади. Яхшиси, мутахассисларни чақиринг.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

Бугун романтик, қаҳрамон каби хусусиятлар фақат сизга тегишлидек. Улар сизни одамлар орасига ҳақиқий қаҳрамон қиёфасида олиб киради. Мартабангизни юқорилатиш учун ҳам бугун қулай имкониятлар туғилай деб турибди. Фойдаланиб қолинг. Меҳнат таътилига чиққан бўлсангиз, белга пулни маҳкам бойлаб саёҳатга отланаверинг. Тўғри овқатланинг. Шамоллаб қолишдан сақланинг. Оллоҳ сизга ёр бўлсин!

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)

5 январ куни нима қилсангиз қилингки, суйганингизга содиқ қолинг. Хушомадлар бугун мўл бўлади. Аммо уларнинг барчаси ўткинчи, ёлғон ва сохта. Уларни эшитгандан кўра ёлғиз қолиб ёлғизликда вақт ўтказганингиз маъқул. Ишингизда танаффуслар юзага келиши кутилади. Айримларни бошқа шаҳарга махсус курсда ўқиб келиш учун юборишлари мумкин. Саломатлигингизда муаммо туғилса, кўз юмиб кетманг. Ўзингизга қийин бўлади.

ҚОВҒА (20. 01 — 18. 02)

Ўзингиз бирга ишлайдиганлар сизга бир дунё ноқулайликларни келтириб чиқаришлари мумкин. Бу ҳам етмагандек, турли бўлар-бўлмас саволлар билан бошингизни қотириб ташлашлари-чи. Пул масаласида баъзилар инқирозга юз тутиши кутилмоқда. Эҳтиёт бўлинг. Асабийлашманг. Жазавага тушманг. Инқироздан чиқиш йўлларини қидиринг. Энг осон йўли қариндошлардан қарз кўтариш. Улар албатта беришади. Таъна ҳам қилишмайди.

БАЛИҚ (19. 02 — 20. 03)

5 январда ҳаёт сўқмоқларидан кулган ҳолда ўта боринг. Оптимизм барча мушкулотларни енгиб ўтишда албатта ёрдам беради. Рўзғор масаласи ва молияни бошқа кунга қолдиринг. Бугун у масалаларда ижобий натижага эриша олмайсиз. Профессионал касбингиз билан боғлиқ ишда мартабани ошириш учун ташаббускорлик талаб этилади. Саломатликни асранг.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ТАРОЗИ (23. 09 — 23. 10)

4 январда энг глобал, муҳим масалаларда қарорлар чиқаришингизга тўғри келади. Бошқа ишларни вақтинча ташлаб қўйинг. Муҳаббатда иллюзиядан қочинг. Жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингиз иллюзияни ёқтирмаслигини унутманг. Ким меҳнат таътилига чиқиб саёҳатга отланган бўлса, бугун аниқ омади чопади. Янги танишлар орттирасиз. Янги таомлардан татиб кўриш бахтига муяссар бўласиз.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

Бугун вужудингизга шу қадар кўп куч йиғиладики, ўзингизни Гераклдек ҳис эта бошлайсиз. Йўқ, гап бу ерда жисмоний имкониятда ҳам эмас. Сиз руҳий жиҳатдан ҳам жуда бақувватсиз. Рақобатчиларни, ҳасадгўйларни бир пуфлаб учира оласиз. Эндигина бизнесга қўл урганлар бугун молиявий келишувларга эришишади. Бу сиз учун айни муддао. Моддий аҳволингиз айни ёмон аҳволда эди. Келишувга эришганингиз яхши бўлди. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

4 январ куни азалий орзуларингиз ҳақиқатга айланади. Энди бироз бўшашишингиз, чуқур-чуқур нафас олишингиз мумкин. Ким бугун фойдали шартномага имзо қўйса, меросни расмийлаштирса, бемалол ўзини миллиардер деб ҳисоблайвериши мумкин. Оилавий ҳаётингиз ҳам кечки пайт жой-жойига тушади. Жуфтингиз ҳам, сиз ҳам жанжаллардан чарчагандингиз. Хайрият, жанжаллар барҳам топадиган бўлди.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)

Бугун кайфиятингиз аъло даражада бўлишига моддий тўкинлик сабабчи бўлади. Бу ҳолатни анчадан бери орзу қилгандингиз. Ниҳоят орзуингиз ушалди. Энди манаман деган супермаркетлар, гипермаркетларни айланиб ёқимли харидларни амалга ошираверинг. Яқинларингизни кутилмаган совғалар билан хушнуд этинг. Шахсий автомобилингиз бўлса, серқатнов йўлларда эҳтиётингизни қилинг. Тезликни оширманг.

ҚОВҒА (20. 01 — 18. 02)

4 январда кунингиз ажойибдан ҳам ажойиброқ кечади. Янги танишлар билан мулоқот қилганда, жуда тартибли бўлинг. Тилингизга эҳтиёт бўлинг. Муҳаббатда заҳира севгини қидириб овора бўлманг. Барибир бу ишингиз ўхшамайди. Ундан кўра, жуфтингизни қаттиқроқ севишга, қадрлашга ҳаракат қилинг. Унинг қадрига етинг. Худога шукр қилинг. Саломатлик ҳақида қайғуришни ҳам унутиб қўйманг.

БАЛИҚ (19. 02 — 20. 03)

Бугун фақат яхшиликлар ҳақида ўйлашингиз, негатив ҳолатларни ҳаётингизга киритмаслигингиз талаб этилади. Ишда ўзингизга қаттиқ ишонган ҳолда ҳаракатлар содир этинг. Оила қурмаган бўлсангиз, куннинг иккинчи ярмида сизга анчадан бери кўз ташлаб юрган бир инсондан совға қабул қилиб олишингиз кутилади. Кечқурун фақат уйда ўтириб вақт ўтказинг.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

Юборган мухлисамизга ташаккур.
Ажойиб қўшиқ.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

15 январ куни сизни росмана калейдоскоп кутади. Ҳодисалар бир-бири билан кўз кўриб қулоқ эшитмаган тезликда алмаша бошлайди. Агар эзгу мақсадларни кўзлаб ҳаракатлар содир эта бошласангиз, табиатингизга хос қатъиятлилик янада мустаҳкам торта бошлайди. Аёллар, қизлар соч ранги ва гардеробини янгиласалар фойдадан холи бўлмайди. Оила қурмаганлар кечқурун романтик учрашувга умид боғласалар адашишмайди.

БУЗОҚ (21. 04 — 20. 05)

15 январ кунингиз худди эртаклардагидек кечади. Миянгизни турли ажабтовур фантазиялар чулғаб олади. Гўёки сиз сеҳргарга айланиб қоласиз. Фарзандларингизга турли фокуслар кўрсата бошлайсиз. Фақат сеҳргарликни ҳаддидан ошириб юборманг. Сизга кейинчалик ишонмай қўйишлари мумкин. Шахсий ҳаётингизда сизни кутилмаган совғалар кутиб туради. Жуфтингиз билан муносабатлар янада мустаҳкам тортиб, кайфиятингиз чоғ бўлади.

ЭГИЗАКЛАР (21. 05 — 21. 06)

Агар бор кучингизни фақат профессионал касбингиз билан боғлиқ ишга бағишлашни ният қилган бўлсангиз, адашасиз. Куч бошқа жабҳаларда ҳам асқотишини унутманг. Ёлғизлар бировни севиб қолишлари, саёҳатга отланишлари ва романтикага ошно тутинишлари кутилади. Куннинг иккинчи ярмида хонадонингизга меҳмонлар ташриф буюриши мумкин. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг. Ўзингизни асранг.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 22. 07)

15 январда жамият томонидан ўйлаб топилган стандартларга умуман бўйсунмайсиз. Фақат эҳтиёт бўлинг. Вазият сизнинг зиёнингизга ишлай бошламасин тағин. Буюк ишларни амалга ошириш учун ўзингизга бўлган ишонч ва энтузиазм керак бўлади. Агар пулни бўлар-бўлмасга сарфлайвермасангиз, моддий аҳволингиз ажойиб тарзда кечади. Саломатликни бир маромда тутиб туриш учун парҳез бошланг. Омад сизга ёр бўлсин! Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг.

АРСЛОН (23. 07 — 23. 08)

Арслон буржи остида таваллуд топганлар бугун реал режалар ҳар доим ҳам амалга ошавермаслигини англаб етишади. Олдингизда пайдо бўладиган тўсиқларни енгиб ўтиш учун мустаҳкам ирода керак бўлади. Тўсиқлар жуда кўп. Шунинг учун бошқа масалаларга чалғимаслигингиз тавсия қилинади. Муҳаббатда жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингиз билан ўзаро муносабатлар ёқимли кечади. Айримлар кечқурун олис манзилга саёҳат учун отланишлари кутилмоқда. Йўлингиз бехатар бўлсин!

ПАРИЗОД (24. 08 — 22. 09)

15 январ куни ҳаётий тажриба ва тартиблилик масаласида бошқалардан бир поғона юқори ўринда туришингиз кутилади. Муҳаббатда ёлғон хушомадларга берилманг. Жуфтингизга хиёнат қилишдан тийилинг. Мияни ҳам, қўл-оёқларни ҳам ўзингизга бўйсундиринг. Иблис етагида қолиб кетишининг олдини олинг. Кечқурун моддий аҳволингиз кўнгилдагидек кечади. Кимдир қўлингизга бир даста пул тутқазиши мумкин. Оллоҳ сизга ёр бўлсин! Сурункали хасталикка йўлиққанлар ўзларини эҳтиёт қилсинлар!

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Иш масаласида кунингиз умуман фойдасиз кечиши мумкин. Ижобий натижа беришига ишонмасангиз, ўша ишга қўл урмай қўя қолинг. Пул масаласида ҳам эҳтиёткор бўлинг. Бир қисмини заҳира учун яхши кунларга деб олиб қўйинг. Оиласизлардан кимдир юрагини жизиллата олган одам билан муносабатларни узиши кутилади. Кечқурун аёллар ва қизлар ташқи қиёфасига эътибор қаратиб қўйганлари маъқул. Оллоҳ сизга ёр бўлсин!

БУЗОҚ (21. 04 — 20. 05)

14 январ куни яқин манзилга сафар ҳамда янги танишувлар кутади. Оиласиз бўлсангиз, романтикадан умид қилманг. Бу танишув кўпроқ ишингиз ёки ўқишингиз билан боғлиқ бўлади. Оилалилар ишхонасида яна бир карра ўзи сезмаган ҳолда раҳбарларнинг имтиҳонидан ўтиши мумкин. Ишонинг, имтиҳонни аъло баҳога топширасиз. Кечки пайт олисда яшайдиган қариндошлардан бири телефон орқали сизни ўзининг бемаъни суҳбати билан чарчатиши эҳтимолга яқин.

ЭГИЗАКЛАР (21. 05 — 21. 06)

Бугунги кунингиз мушкулотларга бой бўлади. Ишларингиз ўлда-жўлда қолиб кетган бўлса, ҳаммасини охирига етказишингиз талаб этилади. Оилалиларни жуфти қалбан яралаши мумкин. Суҳбатда эҳтиёт бўлинг. Жуфтингиз анча йиллар олдинги жанжалли муносабатларни эслаб қолиши ва шунинг орқасидан орангизда келишмовчиликлар юзага келиши кутилади. Куннинг иккинчи ярмида спортзалда ўтказиладиган машғулотлар муваффақиятли якун топади. Фақат ҳаммомга тушишни бошқа кунга қолдиринг. Юракни ва қон томирларни эҳтиёт қилинг.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 22. 07)

14 январда муҳаббат ва иш орасида қолиб, бу икки қозонда қайнашингиз кутилмоқда. Хаёлингизда ҳеч ким сизнинг ишончингизни оқлай олмаётгандек туюлиб, руҳий безовталикка мойил бўласиз. Молиявий масалада режаларингизни зудлик билан ўзгартиришингиз керак. Агар шахсий бизнесингизга эга бўлсангиз, йирик лойиҳаларга катта пул тикишни хаёлингиздан чиқариб ташланг. Бу сизни инқирозга учратади. Омад сизга ёр бўлсин!

АРСЛОН (23. 07 — 23. 08)

Бугун куннинг биринчи ярмидаёқ илгари хомаки режалаштирилган ишларни адоғига етказишингиз лозим бўлади. Масъулият юкини янада оширишингиз керак. Дўстларингиздан шубҳангиз бўлса, улар сизни алдаб юргандек бўлаверса, қарор чиқаришга шошилманг. Олдин обдон ўйланг. Шахсий ҳаётингиз осмонида қуёш чарақлайди. Оила қурмаганлар кечқурун янги романтик танишувни бошдан кечирадиган кўринади. Агар шундай бўлиб чиқса, Оллоҳ бахтингизни берсин!

ПАРИЗОД (24. 08 — 22. 09)

14 январ куни меҳнат ва сабрни ўзингизга шиор қилиб олинг. Ишга чалғисангиз, миянгизни хунук хаёллар чирмаб олмайди. Уйдаги ташвишлар ҳам сизнинг зиммангизда. Мажбуриятдан қочишга уринманг. Куннинг иккинчи ярмида кўпроқ тоза ҳавода пиёда сайр қилинг. Қор қалин ёққан бўлса, чанада учиб вақт ўтказсангиз ҳам ёмон бўлмайди. Оилавий ҳаётингизда муаммо бўлса, қайғуга ботманг. Муаммолар йўл-йўлакай албатта ечимини топади. Сурункали хасталикка йўлиққан бўлсангиз, муолажаларни тўхтатманг. Дориларни ўз вақтида ичинг.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

13 январ сиз учун югур-югурлардан иборат бўлиши кутилмоқда. Иш режасини шундай тузингки, режангиз асосида ишлаш учун етарли шароитлар ҳам мавжуд бўлсин. Танани чиниқтирувчи ва организмни соғломлаштирувчи муолажалар олиш ҳам зиён қилмайди. Аммо музни ёриб чўмилишингиз шарт эмас. Бундай чиниқишлар сизга сира тўғри келмайди. Ўзингизни эҳтиёт қилинг. Овқатланишда режимни бузманг.

БУЗОҚ (21. 04 — 20. 05)

Агар ишга пиёда йўл олсангиз, йўл-йўлакай қизиқарли учрашувни бошдан кечирган бўлардингиз. Бу учрашув шахсий ҳаётингиз билан боғлиқ бўлади. Ижод аҳлига маслаҳат шуки, улар эски лойиҳаларга қайтишлари зарур. Шундагина муваффақиятлардан умид қилсангиз бўлади. Бу моддий аҳволингизни яхшилашда ҳам жуда асқотади. Кечқурун албатта тоза ҳавода сайр қилинг.

ЭГИЗАКЛАР (21. 05 — 21. 06)

13 январда зудлик билан уйдан кўчага чиқишингиз керак бўлади. Ишни бир четга йиғиштириб қўйсангиз ҳам ортиқчалик қилмайди. Бир ҳафта муддатга бўлса ҳам саёҳатга чиқинг. Ҳаво алмаштириш ҳам сизга позитивлик ҳадя этади. Молиявий масалада муаммолар осонликча бартараф бўлмайди. Анча-мунча тер тўкишингизга тўғри келади. Даромадлар келиб киссангизга тушиши учун сабрли бўлишингиз керак. Шўр ва аччиқ таомлар истеъмолидан тийилинг.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 22. 07)

Моддий аҳволингиз тобида бўлади. Лекин шахсий ҳаётингиз кўнгилдагидек кечмаслиги мумкин. Сизга кимнингдир кўзи теккан. Ёки ортингиздан кимлардир ғийбатингизни қилиб тинчлик бермаслиги мумкин. Ўзининг шедеврларини кенг омма эътиборига ҳавола қилгач, ижод кишилари бир дунё позитивга эга бўлишади. Саломатлигингизни ҳамиша назоратда ушланг. Организмни жисмоний зўриқишларга мубтало қилманг.

АРСЛОН (23. 07 — 23. 08)

13 январ куни шахсий бизнесига эга дўстларимизнинг ишлари унумли кечади. Ишончли шериклар пайдо бўлади. Молиявий масалада ҳам йўлингиз текис, равон кечади. Муҳаббатда эса сиз ва жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингиз тепасида қора булутлар пайдо бўлиши кутилади. Гўё суюкли инсонингиз билан турли тилларда сўзлашаётгандек бўласиз. Бир-бирингизни тушунишингиз оғир кечади. Шубҳасиз, бу иккингизга ҳам сезиларли ноқулайликлар туғдиради.

ПАРИЗОД (24. 08 — 22. 09)

Эзгу мақсадларга эришиш учун қандайдир қарор қабул қилишингиз талаб этилади. Қарор қабул қилишингиз енгил кечмайди албатта. Қарор шундайки, сиз ё шон-шуҳратни, ё пулни танлашингиз керак. Аслида иккови ҳам керак. Бироқ сизга танлаш ҳуқуқи берилган. Улардан бирини танлашингиз лозим. Ўзингиз ёқтирмайдиган бир кимса билан бугун мулойим оҳангда сўзлашишингиз керак бўлади. Агар бу суҳбат ишингиз билан боғлиқ бўлса, сабр қилишдан бошқа иложингиз йўқ.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ТАРОЗИ (23. 09 — 23. 10)

12 январда хизмат сафарига чиққанлар муваффақиятлар шодасини қўлга киритишлари кутилмоқда. Фақат атрофдагилар билан мулоқотда ўзингизни оғир-босиқроқ тутишингиз тавсия этилади. Ҳамкасбларингиздан бири сизга кутилмаган совға ҳозирлаб қўйиши мумкин. Совғаки, ишингизнинг ярмисини ўзи бажариб беради. Бугун саломатлигингиз учун қаттиқроқ қайғуринг. Жароҳатлар олишингиз хавфи бор. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

Бугун орзулар, умидларга ўрин йўқ. Раҳбарларингиз ишониб топширган вазифаларнигина ўз вақтида удлалашингиз талаб этилади. Жавобгарликни, масъулиятни чуқурроқ ҳис этишингизга тўғри келади. Муҳаббатда қувончли лаҳзаларнинг кети узилмайди. Жуфтингиз сизга шундай сюрпризлар ҳозирлайдики, ҳайратдан қотиблар қоласиз. Оллоҳ бахтингизни берсин!

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

12 январ куни иш жараёнингизни ўзингиз белгилашингиз керак бўлади. Хатоликларга йўл қўймаслик учун сергакликни қўлдан берманг. Бугун молиявий муаммоларни ўзингиз истагандек юз фоиз ижобий ҳал қила олмаслигингиз мумкин. Шу нарса кайфиятингизни бузади албатта. Кайфият қандай бузилган бўлса, орадан маълум вақт ўтгач, шундай асл ҳолига қайтади. Айримлар кечки пайт суюкли инсони ҳақида ёқимсиз хабар эшитиши мумкин. Хабарни яхшилаб таҳлил қилинг. Балки уйдирмадир?

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)

Бугун уйқудан хуш кайфиятда уйғонасиз. Аммо иш масаласида кайфиятингизни бир пул қилишлари мумкин. Сиз мўлжаллаган сердаромад ишни бошқа кимдир илиб кетганига гувоҳ бўласиз. Рўзғордаги муаммолар эса аксинча сизни қувонтириб ортиқча зўриқишларсиз барчасини жой-жойига қўя оласиз. Рўзғор жиҳозлари бузилиши туфайли кун давомида таъмирлатишга пул сарфлашингиз мумкин. Оила қурмаган йигитлар ёдда тутсинлар. Бугун кечқурун севганингизга муҳаббат изҳор қилиш учун жуда қулай кечади. Омад сизга ёр бўлсин!

ҚОВҒА (20. 01 — 18. 02)

12 январда ҳар қандай оғир иш бўлса ҳам ўз куч ва имкониятларингизга суянасиз. Шу баҳонада ҳақиқий истеъдодингизни ҳам намойиш эта оласиз. Қилган меҳнатингизга яраша бугун яхши ҳақ тўлашади. Демак, кечки пайт ёқимли харидларни амалга оширишингиз мумкин бўлади. Бугун йога билан шуғулланиш хайрли кечади. Ёлғиз бўлсангиз, сершовқин давраларга боринг. Балки бўлғуси жуфтингизни учратиб танишарсиз?

БАЛИҚ (19. 02 — 20. 03)

Балиқ буржи остида туғилганлар бугун сузиш экан деб ҳаддан ташқари чуқур кетиб қолмасинлар. Иллюзиянинг туби хавфли бўлади. Муҳаббатда дадил ва тўғрисўз бўлишингиз тавсия қилинади. Давлат ишида ишлайдиганлар бугун дам олиш куни эканидан фойдаланиб қисқа муддатли саёҳатга чиқсалар ҳам зиён қилмасди. Баъзилар бош оғриғи ва оёқлар қақшашидан безовталаниши мумкин.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

Ошиқ учун энг яхши нарса бу дийдор.

Тинглаймиз.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Бугун қўй буржи вакиллари ҳар қандай жасоратни кўрсатишга тайёр бўлади. Лекин бу жасоратларингизни ҳеч ким пайқамайди. Пайқаганлари ҳам танқид қилишдан нарига ўта олмайди. Молиявий масалада бировларга вассал бўлишдан сақланинг. Агар интуицияга қулоқ тутмасангиз, умуман бир тийинсиз қолиб кетишингиз ҳеч гап эмас. Муҳим ҳужжатлар билан ишлаганда тартибга алоҳида амал қилинг. Саломатликни асранг. Асабни эҳтиёт қилинг.

БУЗОҚ (21. 04 — 20. 05)

11 январ куни атрофдагилар билан муносабатларда ёрқин лаҳзаларгина сизга ҳамроҳлик қилади. Ташқарида қиш бўлишига қарамай, руҳан енгил бўласиз. Қалбингиз қайнайди. Зиммангизга юкланган барча вазифаларни соф кўнгил билан адо этинг. Ҳеч бирини эртанги кунга қолдирманг. Муҳаббатингиз ҳақиқий бўлса, барча ҳаракатларингиз ҳақиқатга айланади. Мушкулотлар, тўсиқлар йўлингизга кўндаланг бўлмайди. Кечқурун тоза ҳаво сайрига чиқишни унутманг.

ЭГИЗАКЛАР (21. 05 — 21. 06)

Ҳаётда нимага эришмоқчи бўлсангиз, фақат ҳаракат талаб этилади. Ният қилиш бошқа, уни ҳақиқатга айлантириш буткул бошқа масала. Кимларгадир ишониб қолманг. Ўз тақдирингизни аввало худодан сўранг. Қолганини эса ўз ҳаракатларингиз ёрдамида амалга оширинг. Кун давомида профессионал касбингиз билан боғлиқ иш масаласида фойдали таклифлар келиб тушади. Уларни эътиборсиз қолдирмасангиз, омадингиз келгани ўша. Яқин манзилга уюштириладиган сафар албатта муваффақиятли якун топади.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 22. 07)

11 январда севган инсонингиз осмондаги юлдузни олиб беришингизни сўраса, сиз тайёр турасиз. Сиздаги куч ва имкониятлар шу қадар кўпки, чек-чегараси йўқдек. Ишхонангиздаги ишларни аъло даражада бажариб қўйишингиз натижасида ҳам моддий манфаат кўрасиз, ҳам жамоадаги обрўйингиз ошади. Бировларнинг ишига аралаша кўрманг. Бировларни ғийбат қилишни хаёлингизга ҳам келтирманг. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

АРСЛОН (23. 07 — 23. 08)

Кунингиз унумли кечади. Нимаики ишга қўл урманг, имкониятлар эшиги ланг очиқ бўлади. Қатъият ва сиздаги азарт кўз кўриб қулоқ эшитмаган ижобий натижаларни ҳадя этиши мумкин. Оилавий ҳаётингизда сезиларли ўзгаришлар ясанг. Яқинларингизнинг юзини ерга қаратадиган ишга қўл урманг. Бугун спортнинг ҳар қандай тури сизга минус келтиради. Шунинг учун бу машғулотларни бошқа кунга қолдиришингиз тавсия этилади.

ПАРИЗОД (24. 08 — 22. 09)

11 январ куни паризод буржи вакилларининг қалбида баҳор нафаси уфуриб туради. Сиз энг тажрибали ва ўз ишининг усталари билан бир сафда меҳнат қилиш бахтига эришасиз. Бу ҳам тақдирнинг бир совғаси-да, тўғри эмасми? Бир неча соатда раҳбарларингиз топширган ишларни қойиллатиб, бемалол дам олиш имконига ҳам эга чиқасиз. Оила аъзоларингиз билан баҳслашманг. Уларнинг фикрини ҳам инобатга олинг.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

10 январ куни ҳамкасблар билан тез-тез баҳслашиб қолишингиз кузатилиши мумкин. Аммо шуниси қувонарлики, баҳслар шахсиятга бориб тақалмайди. Фақат баҳсни жанжалга айлантириб юборишдан эҳтиётланинг. Кечқурун уйда — оила даврасида вақт ўтказишингиз тавсия этилади. Муҳаббатдан мўъжиза кутманг. Қалбингизга муҳаббатнинг жо бўлгани ҳам ўзи бир мўъжиза. Кечқурун айримлар тақдирнинг кутилмаган совғасига эга чиқишлари эҳтимолга яқин.

БУЗОҚ (21. 04 — 20. 05)

Эрталабданоқ бошингиз оғрий бошлаши кутилади. Бунга телефон орқали қариндошлардан бири билан жанжаллашиб қолишингиз сабаб бўлади. Сизга маслаҳат шуки, қаҳва ичинг ва яхшилаб дам олинг. Ҳаммаси яхши бўлади. Фақат дам олишга спиртли ичимлик ва сершовқин давраларни аралаштирманг. Моддий аҳволингиз бир сонияда яхшиланиб қолмайди. Аста-секин, кун давомида яхшиланади.

ЭГИЗАКЛАР (21. 05 — 21. 06)

10 январда дунёқараши, фикрлаши сизга умуман зид бўлган одамлар даврасига тушиб қолишингиз эҳтимоли бор. Бу даврадан яхшиликчасига чиқиб кетишга ҳаракат қилинг. Кечқурун молиявий муаммоларингиз ижобий ҳал бўлиши кутилмоқда. Ҳойнаҳой, кимлардир сиздан қачонлардир қарз олган бўлса, қарзини қайтаради. Саломатлигингизни эҳтиёт қилинг. Асабларни асранг. Хаста қариндошлар ҳолидан хабар олинг.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 22. 07)

Сизга ҳафтада икки кун дам олиш камдек туюла бошлайди. Чунки йил давомида ишлайвериб чарчагансиз. Демак, меҳнат таътилига чиқишингиз ва яхшилаб дам олишингиз лозим бўлади. Саёҳатга чиқишни мўлжаллаган бўлсангиз, тўғри ўйлабсиз. Кечқурун айримларникига меҳмонлар ташриф буюриши кутилмоқда. Баъзилар ўзи учун ҳурматли ва қадрли бўлган бир инсон билан учрашиб суҳбатлашиши мумкин. Рўзғордаги муаммолар эса йўл-йўлакай ижобий ҳал бўлганига албатта гувоҳлик қиласиз.

АРСЛОН (23. 07 — 23. 08)

10 январ куни вақтингиз жуда зерикарли кечиши мумкин. Аммо шунга қарамай, плюслар жуда кўп бўлади. Башарти ҳуқуқий мавзуда муаммолар йўлингизга кўндаланг бўлса, албатта мутахассис ёрдамидан фойдаланишингиз тавсия этилади. Шахсий бизнесига эгалар, тадбиркорлар рақобатчилар билан курашга отланмаганлари маъқул. Худо кўрсатмасин, арзимас хатога йўл қўйсангиз, минусга тушиб кетишингиз турган гап.

ПАРИЗОД (24. 08 — 22. 09)

Эрталабдан мулк масаласи йўлингизга кўндаланг туриши кутилади. Бу муаммони бартараф этишнинг ўзи бўлмайди. Анчагина тер тўкишингизга тўғри келади. Ишхонангизда ортиқча муаммолар кўзга ташланмайди. Фақат хотиржамликка кўпроқ эрк беринг. Токи асаб тизимингизга зиён етмасин. Гриппга йўлиққанларга яқинлаша кўрманг. Сурункали хасталикка чалинган бўлсангиз, ўз вақтида дориларни ичишни унутманг. Кечқурун кимдир қўлингизга бир даста пул тутқазиши мумкин.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

9 январ кунингиз нафақат яхши, балки аълодан ҳам аълороқ кечади. Ҳатто, илгари қизиқарсиз, зерикарли деб ҳисоблаган ишлар ҳам бугун сизга жозибали кўриниш беради. Атрофдагилар билан кўпроқ мулоқот қилинг. Турли мавзуларда суҳбатлашинг. Сайр-у саёҳат қилинг. Дам олишни ихтиёр этсангиз, спорт машғулотлари ҳам, маданий тадбирлар ҳам сиз истаган оромни бера олади.

БУЗОҚ (21. 04 — 20. 05)

Вужудингизда энергетик заҳира етарли. Уни исталган жабҳага сарфлай оласиз. Кўпчилик тижорат билан шуғулланувчиларни ҳам бугун омадли лаҳзалар кутиб туради. Уй бекаларига бугун куннинг биринчи ярмидаёқ уй супур-сидири тавсия этилади. Шахсий ҳаётда эса хурсандчиликка арзийдиган воқеалар кўзга ташланмайди. Яқинларингиздан қайсидир бири билан жанжаллашиб қолишингиз эҳтимоли бор. Оилавий бюджетингизни қатъий назоратда ушланг.

ЭГИЗАКЛАР (21. 05 — 21. 06)

9 январда ким қандай таклиф киритса, албатта рози бўлинг. Бугун сизга ҳамкорлик таклиф этадиганлар ёмон одамлар эмас. Шахсий автомобилингизда кун давомида яқин манзилларга шахсий иш билан бориб келишингиз кутилади. Ёши улуғ қариндошингиз сизга узоқ вақт насиҳат қилишга тушиб кетиши мумкин. Сабр билан тингланг. Бу насиҳатларда хосият кўп бўлади. Саломатликни эҳтиёт қилинг.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 22. 07)

Бугунги кун сиз учун билимлар, кашфиётлар кунига айланса не ажаб. Айниқса, ички дунёсини буткул ўзгартириш истагида бўлганлар учун айни муддао. Агар бировнинг қўлига қараб яшашни истамасангиз, қўлингизда пул бўлса, шахсий бизнесингизни очинг. Афсус чекмайсиз. Олдинига қалбингизда шубҳа-гумонлар бўлиши тайин. Аммо орадан кўп ўтмай, улар тутун каби тезда тарқалиб кетади. Серқатнов йўлларда эҳтиётингизни қилинг.

АРСЛОН (23. 07 — 23. 08)

9 январ куни гўё жанжаллар, кўнгилсизликлардан қочиб уйдан кўчага чиқмай туриб олишингиз кутилмоқда. Аммо тақдир-чи? Ундан қочиб қутулиб бўлмайди-ку! Харажатларга қўл уришдан олдин киссадаги пулларни чамалаб олишни унутманг. Куннинг иккинчи ярмида дўстларингиздан бири телефон орқали жуда қизиқ бир воқеани айтиб беради. Бу кайфиятингизга ўша заҳоти позитив ҳадя этади. Оиласизларга романтик учрашувни бу гал табиат қўйнида уюштириш тавсия этилади.

ПАРИЗОД (24. 08 — 22. 09)

Истакларингизни қолипга солинг. Барчалари ҳақиқатга айланади. Фақат чалкашиб кетишингиз мумкин. Шунинг учун уларни навбатга қўйинг. Кун давомида сизни зиёфатга ёки байрам тадбирига таклиф этишлари мумкин. Тадбир кайфиятингизда ижобий ўзгариш ясайди. Ташқи қиёфангизни ўзгартирсангиз, ўзингизга бўлган ишонч ҳисси бир неча баробарга ортган бўларди. Шубҳасиз, бу аёлларга, қизларга тааллуқли.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

8 январ куни режаларингиз кетма-кетига амалга оша бошлаганини кўриб ўзингиз ҳам ҳайратдан ёқа ушлайсиз. Миянгизга шундай ғоялар қуйилиб келадики, уларни қоғозга тушириб қўймасангиз бўлмайди. Кун давомида дўстлардан бири билан жанжаллашиб қолишингиз эҳтимоли бор. Агар жанжал сиз туфайли юзага келган бўлса, ярашиш учун биринчи бўлиб сиз қўл узатишингиз керак. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилишни унутманг.

БУЗОҚ (21. 04 — 20. 05)

Эрталабдан миянгизни ўзингиз кемира бошлайсиз. Ўзингиздан айб қидирасиз. Ўзингизни камситасиз. Агар аҳвол тушга қадар шундай давом этадиган бўлса, депрессия ҳолатига тушиб қолишингиз ҳеч гап эмас. Сиз табиатан истеъдодли инсонсиз. Бунинг қадрига етинг. Бугун кинога тушиш, кўргазмага бориш ва театрга чиқиб келиш муваффақиятли кечади. Оилалилар эса кечқурун болалар билан бирга вақт ўтказганлари маъқул.

ЭГИЗАКЛАР (21. 05 — 21. 06)

8 январ куни бўшашишга ҳаққингиз йўқ. Дам олишлар, байрамлар ортда қолди. Молиявий жиҳатдан муваффақиятларга эришиш учун ҳаракат бошлаш вақти аллақачон етган. Аммо саломатликни эҳтиётлаш ҳам асосий вазифангиз ҳисобланади. У темирдан эмас. Оила қурмаганлар орасида кимдир кимнидир севиб қолган бўлса, бугунги кун худди ўшаларники десак тўғрироқ бўлади. Сиз қувончли лаҳзалар, позитив кайфият борки, барчасига эгалик қиласиз. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 22. 07)

Бугун сизни молияда ҳам, рўзғорда ҳам пайдо бўлиб қоладиган майда-чуйда кўнгилсизликлар синдира олмайди. Аксинча, сиздаги азарт улар таъсирида янада кучая боради. Тадбиркорлар янги ҳамкорларнинг бири билан лойиҳалар хусусида жанжалашиб қолиши мумкин. Буни иш билан боғлаш мумкиндир. Бироқ ҳамкорингиз шахсий адоватга йўймасайди. Оиласизлар бугунча романтикадан умид қилмай туришларига тўғри келади. Тақдир-да.

АРСЛОН (23. 07 — 23. 08)

8 январда бажарадиган вазифаларингиз бошқаларидан мураккаброқ ва жиддийроқ бўлади. Уларнинг сони кўп. Сиздаги энергия заҳираси эса камайиб қолган. Хўш, қўшимча энергияни қаердан оласиз? Бу масалада ақлли инсонлар билан маслаҳатлашиб кўришингиз лозим. Яқинда гриппга учраб тузалганлар учун танани чиниқтиришга йўналтирилган муолажалар катта фойда беради. Хасталик қайталанишига асло йўл қўя кўрманг. Бугун айримларнинг ухлаб кўрадиган туши ўнгидан келади.

ПАРИЗОД (24. 08 — 22. 09)

Кунни қанча маданий тарзда кечира олсангиз, эмоционал ҳолатингиз шунча яхши бўлади. Рўзғордаги муаммоларни бартараф этиш бир ўзингизнинг қўлингиздан келмайди. Яқинларингизни ёрдамга чақиринг. Дўстлар тушдан кейин қўнғироқ қилиб меҳмонга чақиришлари кутилади. Ишларингиз бир жиҳатдан қараганда, чалкашдек туюлиши мумкин. Агар пухта режа асосида иш юритсангиз, чалкашликлар ортга чекинади. Кечқурун кимдир қўлингизга бир даста пул тутқазиши мумкин. Оллоҳ сизга ёр бўлсин!

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Бугунги кунни имкон доирасида тоза ҳавода сайр қилиб ўтказинг. Албатта иссиқ кийинган ҳолда. Билингки, бир томчи тоза ҳаво хаёлларни бир нуқтага жойлаш учун етарли бўлади. Қачонлардир юрган сўқмоқлардан ўтинг, эски қадрдонлар билан юз кўришинг. Танани чиниқтирувчи муолажалар, спорт билан шуғулланиш ва кечқурун ҳаммомга тушиш сиз учун жуда фойдали кечади. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

БУЗОҚ (21. 04 — 20. 05)

7 январ куни ҳар бир дақиқангизни нафақат сифатли ва тартибли, балки гўзал ўтказишингиз тавсия этилади. Кўп нарсалар сизнинг кайфиятингиз билан боғлиқ бўлади. Шунинг учун оптимизмни йўқотманг. Молиявий масалада янги ва бир-биридан муҳим фактлар юзага келади. Сиз харажатларни тартибга солинг. Муҳаббатда қаҳрамонликлар намойиш этишдан воз кечинг. Омадсизликка учрайсиз.

ЭГИЗАКЛАР (21. 05 — 21. 06)

Кун аввалидаёқ жуфтингиз тарафидан сизга фавқулодда алоҳида ва кўпроқ эътибор кўрсатилиши сизни ҳайратга солмай қўймайди. Лекин ҳозирча бу ишларни четга сура туринг. Профессионал касбингиз билан боғлиқ ишингизда бундан ҳам ёқимлироқ ва муҳимроқ лаҳзалар кутиб турибди. Айримлар кутилмаганда куннинг иккинчи ярмида хизмат сафарига жўнаб кетишлари мумкин. Сафарингиз хайрли кечсин!

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 22. 07)

7 январда кун бўйи уйда ўтиришни режа қилган бўлсангиз, қаттиқ янглишасиз. Энг ёмони шуки, даромаддан қуруқ қоласиз. Сиз катта тезликда қўшимча даромад келтирувчи иш топишингиз керак. Моддий аҳволингиз ачинарли аҳволда. Бу ишда сизга яқин қариндошларингиздан бири ёрдам беради. Баъзилар шамоллашдан безовталаниши мумкин. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг. Овқатланиш режимини бузманг.

АРСЛОН (23. 07 — 23. 08)

Бугун эрталабдан кунни меҳмондорчиликларга боришдан бошлашингиз кутилмоқда. Шу сабаб бўлиб рўзғор ташвишларини вақтинча унутасиз. Майли-да, бирозга унутилса, осмон узилиб ерга тушмайди. Жуфтингиз билан орангизда баланд девор пайдо бўлган кўринади. Бу деворни йиқитишнинг ўзи бўлмайди. Яхшиси, вақтинча уни тинч қўйинг. Тадбиркор бўлсангиз, яқин ҳамкорлар билан ўзаро муносабатларга кучлироқ эътибор қаратинг.

ПАРИЗОД (24. 08 — 22. 09)

7 январ куни паризод буржи остида таваллуд топганларни ҳам муҳаббатда, ҳам ишда илҳом қаршилаб ўтади. Шундай фикрлайсизки, натижада жуда кўпчиликни ўзингизга қарата оласиз. Жуда кўпчиликни ҳайратдан ёқа ушлашга мажбур эта оласиз. Саломатлигингиз тобида эмас. Шунинг учун кўпроқ дам олинг. Режим бўйича овқатланинг. Айниқса, сурункали хасталикка йўлиққанлар ўзларини эҳтиёт қилсинлар.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ТАРОЗИ (23. 09 — 23. 10)

6 январ тарози буржида таваллуд топганлар учун узун кечади. Аммо унумли бўлади. Кимдандир буткул воз кечишингиз, ким биландир абадий дўстлик ришталарини боғлашингизга тўғри келади. Молиявий йўқотишларга юз тутсангиз, асабийлашманг. Билингки, пулни сарфлаш учун ишлаб топилади. Асосийси, дам олиш ва харидларни ақл билан ташкил этинг. Кечқурун фарзандлар билан бирга вақт ўтказинг.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

Бугун ўз устингизда кўп ишлашингиз талаб этилади. Жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингиз билан ҳам муносабатларни яхшилаш учун тер тўкишингиз лозим. Хатоликларга йўл қўйсангиз, ўша жойнинг ўзида тузатишга ҳаракат қилинг. Ҳатто, оилада ҳам романтикани унутиб қўйманг. Молиявий муаммолар йўлингизга кўндаланг туриши тайин. Уларни чўзмасдан тезроқ бартараф этинг. Кечқурун қариндошлардан бири билан орангизда жанжал юзага келиши мумкин.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

6 январ куни барча ишларингиз ўнгидан келади. Аммо молиявий жиҳатдан қашшоқлашиб қолишингиз кутилмоқда. Харажатлар шу даражада кўпаядики, кўрган одамнинг кўзи чиқиб кетиши аниқ. Ҳозир ҳам кеч эмас. Тежамкорликка қайтинг. Куннинг иккинчи ярмида уйингизга меҳмонлар келиши кутилади. Кечқурун айримлар фарзандлари билан жиддий мавзуда суҳбатлашишлари мумкин. Тоза ҳаво сайрини ҳам унутиб қўйманг.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)

Худо кўрсатмасин, бугун олис сафарга чиқадиган бўлсангиз, алданишлар, чув тушишларга юз тутасиз. Саргузаштлар, янги танишувлар ҳам бугун кўп бўлади. Аммо улардан келадиган наф деярли нолга тенг. Атрофдагиларга бор истеъдодингизни намойиш этишдан тийилманг. Баъзилар кечқурунга бориб саломатлигидан шикоят қила бошлаши мумкин. Қон босимингизни ўлчатиб олинг.

ҚОВҒА (20. 01 — 18. 02)

6 январда дўстларингиз ҳоли жонингизга қўйишмайди. Ҳар бири сизни ўз уйида меҳмон сифатида кўришни истайди. Бу яхши албатта. Аммо қуруқ қўл билан меҳмонга бориб бўлмайди-ку! Бу ҳақда ҳам қайғу чекманг. Пул топилади. Оила қурмаганлар бугун орзусидаги инсонни учратишади. Бунинг учун кўчага чиқиб, кўпроқ тоза ҳавода вақт ўтказсангиз бас.

БАЛИҚ (19. 02 — 20. 03)

Энг ажойиб одамларни ўзингиздан нари сурасиз. Лекин бу сизга фақат зиён етказади. Арзимас нарсадан ҳам асабийлаша бошлайсиз. Муҳаббатда оиласизлар бугун кун давомида рақибларга қарши курашиб вақт ўтказишса керак. Айниқса, кечқурун кураш авж паллага кириши мумкин. Саломатлик ҳақида ҳам унутиб қўйманг. Тўғри овқатланинг. Ҳеч кимни ранжитманг.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

Шунақа кайфият хозир.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Бугун нафақат ўзингиз, балки яқинларингизга тегишли муаммоларни ҳам гарданингизга юклашингиз керак бўлади. Рўзғор шундоқ гирибонингиздан олади-ю, қўйиб юбормайди қўяди. Эмоцияни назоратда ушланг. Бўлмаса, бирор аҳмоқликларга қўл уриб қўйишингиз ҳеч гап эмас. Молиявий муаммолар бугун қаршингизда қўл қовуштирганча буйруғингизни кутади. Уларни бартараф этишда гўё чақмоққа, момоқалдироққа айланасиз. Фақат одамлар билан мулоқотда тилингизга эҳтиёт бўлинг.

БУЗОҚ (21. 04 — 20. 05)

5 январ куни шахсий манфаатларингиз ва ҳамкасблар манфаатлари орасида бўзчининг мокисидек бориб келавермаслик учун сал жиддийлашинг. Хизмат сафари таклиф этишса ҳам борманг. Бекорга пул, вақт, куч, асаб йўқотганингиз қолади. Ишингиз билан боғлиқ янги лойиҳалар бўлса, уларни ёруғлик тезлигида ижобий ҳал этишингиз тавсия этилади. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг. Тўғри овқатланинг. Шамоллаб қолишдан сақланинг.

ЭГИЗАКЛАР (21. 05 — 21. 06)

Дуч келган мушкулотдан нолийверсангиз, муваффақиятга эриша олмайсиз. Эзгу мақсадларга бардош ва темир ирода билан етишингиз лозим. Профессионал касбингиз билан боғлиқ ишларни бажаришда ҳам илҳом манбаини қидириб топинг. Чунки илҳом билан иш битиришнинг гашти ўзгача бўлади. Шахсий ҳаётингизда тузатиб бўлмайдиган хатоларга йўл қўйишдан ўзингизни эҳтиёт қилинг. Агар хаста қариндошлар бўлса, улар ҳолидан хабар олинг. Савобга эга бўлинг.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 22. 07)

5 январда қандай тадбирни белгилаган бўлсангиз, бошқа кунга қолдиришингиз лозим бўлади. Бугун руҳан тайёр эмассиз. Ҳаётга қандайдир янгиликни тадбиқ эта олмайсиз. Орқаваротдан таралаётган ғийбатлар ҳушёр бўлмасангиз, жуфтингиз билан орангиздаги муносабатларга путур етказиши мумкин. Ғийбат эгаларини топинг-да, юзига айтиб ташланг. Молиявий масалада бугун омадингиз чопади. Лекин харажатларни барибир назоратда ушлашингиз керак.

АРСЛОН (23. 07 — 23. 08)

Анча йиллар биргаликда мушкулотларни енгиб ўтган одамларни айнан бугун унутиб қўйманг. Имкон доирасида уларга қайта-қайта миннатдорчилик билдиринг, ҳурмат бажо айланг. Кун давомида биринчи ўринда овқатланишга эътибор қаратинг. Ҳеч қачон оч юрманг. Куннинг иккинчи ярмида анчадан бери қолиб кетган шахсий муаммоларни ҳам бартараф этишингизга тўғри келади. Кечқурун мўмай дародма эгасига айланасиз. Пулларни керак ерга ишлатинг.

ПАРИЗОД (24. 08 — 22. 09)

5 январ куни тадбиркорлардан кимнингдир рақобатчиси орқасидан аҳмоқона ишларга қўл уриш пайига тушиши мумкин. Алам қиладигани шуки, у одамнинг аслида ким эканини аниқлаш мушкул. Асосийси, ожиз жиҳатларингизни намойиш этиб қўйманг. Кечқурун хонадонингизга меҳмонлар ташрифи кутилмоқда. Ошпазлик санъатингизни намойиш этишингизга тўғри келади шекилли. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

4 январ куни биринчи навбатда жанжалларга аралашиб қолишдан ўзингизни сақланг. Азалдан ўзингиз қаттиқ ишонган одамларга бугун танбеҳ берманг. Мумкин. Ижод билан шуғулланадиганларнинг ишлари юришади. Моддий манфаат кўришади. Аммо бу иш билан эрта тонгда шуғуллана қолинг. Чунки эрталаб илҳом парилари ҳадеганда кетиб қолиб хит қилавермайди. Молияда бировларнинг ҳақини тортиб олиш фикридан йироқ бўлинг. Акс ҳолда ўзингизникидан ҳам маҳрум бўласиз.

БУЗОҚ (21. 04 — 20. 05)

Бугун ўзлигингизни яна бир карра танишга ҳаракат қилинг. Ўзгаларнинг муаммоларини ҳам юрагингизга яқин ола билинг. Қариндошлар қийналиб қолишса, албатта ёрдам беринг. Муҳаббатда бугун тажриба ва ташаббускорлик иш бериши мумкин. Ҳадеганда жуфтингизга таъна тошларини отавермасангиз, орадаги муносабатга путур етмайди. Кечқурун кимдир ортингиздан ғийбат тарқатганини эшитиб қоласиз. Сукут ёрдамида албатта ўч олинг.

ЭГИЗАКЛАР (21. 05 — 21. 06)

4 январда дўстларингиздан кимдир жамиятдаги ўрнингизни йўқ қилиш ҳаракатига тушади. Сергак туринг. Тадбиркор бўлсангиз, рақобатчилардан жуда эҳтиёт бўлинг. Шахсий ҳаёт билан керагидан ортиқ шуғулланишни бас қилишингиз керак. Бу моддий аҳволингизга салбий таъсир ўтказиб қўйиши мумкин. Бугун тадбиркорлар музокаралар, келишувларни режалаштирган бўлишса, билишсинки, муваффақиятсизликка учрашади. Барчасини бошқа кунга қолдиринг.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 22. 07)

Бугунги кун сиз учун жуда енгил ва қизиқарли кечади. Ҳатто, бошингизга ёғилажак муаммоларни ҳам ўйлаб ўтирмайсиз. Ўтаётган ҳар бир лаҳзадан унумли фойдаланишга ҳаракат қилинг. Муҳаббатда оиласизларга худо беради. Танлаганингизга сиздаги барча жиҳатлар ёқиб тушади. У сизни нақ идеал инсонга айлантириб қўяди. Кечқурун спорт машғулотлари билан шуғулланишдан воз кечинг. Тоза ҳавода сайр қилинг.

АРСЛОН (23. 07 — 23. 08)

4 январ куни саломатликни асраш, мустаҳкамлаш, иммунитетни кўтариш асосий режага айланиши лозим. Тез-тез қўлларингизни совун билан ювинг. Хонангизни тез-тез шамоллатиб туринг. Шу йўл билан ўзингизга вирус юқишининг олдини оласиз. Агар бугун сафарга чиқишни режалаштирган бўлсангиз, бошқа кунга қолдиринг. Жисмоний ҳолатингиз зўриқишларни кўтара олмайди. Оллоҳ сизга ёр бўлсин!

ПАРИЗОД (24. 08 — 22. 09)

Куннинг биринчи ярмида шахсий муаммоларни бартараф этиш билан шуғулланинг. Башарти дўстлар ёки жуфтингиз билан орадаги муносабатлар бузилган бўлса, характерингизга ўзгартиш киритинг. Бусиз бахтга эришиб бўлмайди. Моддий аҳволингиз бугун ўртача кечади. Бойиб кетишингиз кутилмаяпти. Пулсиз ҳам қолиб кетмайсиз. Сурункали хасталикка йўлиққанлар албатта муолажаларни вақтида олишлари, дориларини вақтида ичишлари керак.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

Яхши қўшиқлардан юборинглар👇

@acroc

Читать полностью…
Подписаться на канал