munajjim_bashoratlari | Неотсортированное

Telegram-канал munajjim_bashoratlari - Мунажжимлар башорати

6758

Энг аниқ кунлик мунажжимлар башорати бизнинг каналимизда! Буржлар хақида қизиқарли маълумотлар ва тавсияларни кузатиб боринг. Админ👉 @acroc

Подписаться на канал

Мунажжимлар башорати

ПАРИЗОД (24. 08 — 22. 09)

Бугун пулларингизни ва саломатлигингизни қаттиқ туриб ҳимоя қиишингиз тавсия этилади. Кун давомида олисдаги қариндошларингизга тегишли бир сир очилиши мумкин. Қандай сирлигини ҳозирча худонинг ўзи билади. Дўстлардан бири билан мулоқот чоғида орангизда жанжал келиб чиқиш эҳтимоли бор. Эҳтиёт бўлинг. Жанжал пулнинг орқасидан келиб чиқиши эҳтимолга яқин. Кечқурун кимдир қўлингизга бир даста пул тутқазиши мумкин. Пул тутқазувчиларнинг кети узилмасайди.

ТАРОЗИ (23. 09 — 23. 10)

3 январда биринчи бўлиб асаб тизимингизга дам беришингиз керак бўлади. Кейинги пайтларда арзимас сабаблар билан ҳам тез асабийлаша бошлайдиган бўлиб қолгансиз. Ўзингизга раҳмингиз келсин. Муҳаббатда ёрқин лаҳзаларнинг барчаси сизники бўлади. Жуфтингиз билан орангиздаги муносабатлар янада илиқ тортади. Тадбиркорларга бугун шошма-шошарликка йўл қўйиш тавсия этилмайди. Барибир ўзингиз истаганча даромад ола билмайсиз.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

Бугун ҳар жабҳада ниҳоятда эътиборлилик талаб қилинади. Сизга ҳасад қиладиганлар фавқулодда ғимирлаб қолишади. Улар назаридан қочиш йўлларини қидиришингиз керак. Ишхонангизда раҳбарлардан ҳам мақтовлар эшитасиз. Мукофот пули ҳам оласиз. Шу баҳонада раҳбарлар зиммангизга янада мураккаброқ вазифаларни юклашади. Сизга кўпроқ ишонишади-да. Кечқурун хонадонингизга чақирилмаган меҳмонлар ташриф буюради. Саломатлигингизни асранг. Тўғри овқатланинг.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

3 январ куни вақт наздингизда шу қадар тез ўтадики, гўё кўз очиб юмгунча кеч бўлиб қолгандек. Нимани режа қилган бўлсангиз, барчаси кун давомида амалга ошади. Ҳамкасблар сизга ҳавас билан боқади, сиздан ўрнак ола бошлайди. Молиявий масалада йўқотишларга юз тутмайсиз. Лекин тежамкорлик барибир ортиқчалик қилмайди. Рўзғордаги муаммоларни бартараф этишда дўстлар ёрдамига таянинг.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)

Керакли иш билангина шуғулланмасдан, бошқа юмушларга қўл ура бошласангиз, организмингиз жисмоний зўриқишга учрайди. Шахсий ҳаётда имкон борича муаммолардан қочинг. Ўзингизга кўпроқ ишонинг, ташаббускорроқ бўлинг. Туйғуларингизни жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингиздан сир тутишни бас қилинг. Бугун тадбиркорлар хориж сафарига жўнаб кетади. Сафар сиз учун муваффақиятли кечади. Оллоҳ сизга ёр бўлсин!

ҚОВҒА (20. 01 — 18. 02)

3 январда шахсий автомобили борлар кун давомида асосан рулда ўтириб вақт ўтказишларига тўғри келади. Аммо шахсий муаммоларни ҳам унутиб қўймаслигингиз лозим. Кимлар биландир телефон орқали гаплашасиз, қайсидир жараёнларни бошқарасиз ва кимларгадир берган ваъдаларингизни бажаришдан бўлак чора топа олмайсиз. Кечқурун тақдир сизга кутилмаган совғалар ҳозирлаб қўяди.

БАЛИҚ (19. 02 — 20. 03)

Куннинг ярмини эски йилдан қолиб кетган ишларни охирига етказиш билан банд бўласиз. Шуни деб шахсий ҳаётдаги энг қизиқарли ҳодисаларни ўтказиб юборишингиз ҳам эҳтимолдан холи эмас. Оиласизлар пул муаммоси туфайли романтик учрашувдан маҳрум бўлишлари мумкин. Спиртли ичимликлар истеъмоли қатъиян тақиқланади. Акс ҳолда саломатлигингизга путур етади. Кечқурун спортзалда вақт ўтказганингиз мақсадга мувофиқроқ бўлади

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

Эски йилда бизга озор берган танишлар қолсин.

Уларни кечирайлик ва унутайлик.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

2 январ ёқимли харидларни амалга оширадиган кунингиз. Сиз дўконга чиқинг-у, ўзингизга ёққан кийимни танланг. Нархига қараб ўтирманг. Куннинг иккинчи ярмида бадфеъл бир одам билан рўбарў бўлиб кайфиятингиздаги позитивликни бой беришингиз хавфи бор. Эҳтиёт бўлинг. Киссавурлардан эҳтиётингизни қилинг. Пулларингизни кўксингизга маҳкам босган ҳолда ҳаракатланинг.

БУЗОҚ (21. 04 — 20. 05)

Уйқудан чап ёнбошингиз билан турсангиз керакки, эрталабдан кайфиятингиз тушкун кўринишда бўлади. Сергак тортиш ҳаракатига тушмасангиз, кечга қадар шу кайфиятдан чиқиб кета олмай қийналасиз. Шахсий ҳаётингизда кутилмаган, фавқулодда ҳодисалар содир бўлиши мумкин. Ўзингиз севган инсонни танқид остига олишдан тийилинг. Бугун молиявий операциялар муваффақиятли тарзда якунланади.

ЭГИЗАКЛАР (21. 05 — 21. 06)

2 январда юк ташиш ва савдо билан шуғулланадиганлар юз фоиз муваффақиятга эришади. Даромад ҳам бошқа кунлардагига нисбатан икки ҳисса ортиқроқ бўлиши кутилмоқда. Фақат сиздан бардош, қатъият талаб қилинади холос. Жуфтингиз билан муносабатларда хатога йўл қўйган бўлсангиз, бугун бу хатони тузатишнинг имкони йўқ. Профессионал касбингиз билан боғлиқ ишда янада юқори малакага эга бўлиш учун ўз устингизда кўпроқ ишлашингизга тўғри келади.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 22. 07)

Бугун зиммангизга юкланган вазифаларни бошқа ҳамкасбларга оширишни хаёлингизга ҳам келтирманг. Бу сизга кейинчалик жиддий муаммолар туғдириши мумкин. Раҳбарлардан адолат талаб қилиш ҳам бефойда. Агар чарчаган бўлсангиз бир неча кунга рухсат сўранг ва яхшилаб дам олинг. Ана шунда асабий ҳолатлар ўтиб кетади. Жуфтингиз билан муносабатлар бузилган бўлса, уларни тиклашда осон йўлларни қидириб овора бўлманг. Фойдаси йўқ. Ундан кўра, соф туйғуларга суянинг.

АРСЛОН (23. 07 — 23. 08)

2 январ куни арслон буржи вакиллари зерикиш деб аталмиш ёқимсиз ҳолатга ошно тутинишлари мумкин. Норози бўлманг. Байрам баҳонасида истаганча хурсандчилик қилгансиз. Энди буёғига ҳам чидайсиз-да. Ўзингизни ҳам ақлий, ҳам жисмоний зўриқишлардан олиб қочинг. Маданий дам олишгина янги куч йиғишда ёрдам бера олади. Жуфтингиз билан мулоқотда кўпроқ мақтов ва олқишларга эътибор қаратинг.

ПАРИЗОД (24. 08 — 22. 09)

Паризод буржи остида таваллуд топганларнинг айримлари уйқусида қоғоз пул кўрган бўлса, дўппини осмонга отаверсин. Сизни бугун мўмай даромад кутиши мумкин. Кимлардир энг яқин дўстлар даврасида мириқиб дам олади. Бошқалар эса астойдил тер тўкиб ишлайди. Оиладаги мажбуриятларингизни ҳам унутиб қўйманг. Сурункали хасталикка йўлиққанлар дориларини ўз вақтида ичиши тавсия этилади. Қаттиқ шамоллаган бўлсангиз, кўчага чиқмай турганингиз маъқул.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

Бизга табрик йўллаган мухлисларга катта ташаккурлар. Биз ҳам сизни яхши кўрамиз!

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

31 декабр куни йўқ жойдан чиқиб келган жанжалларни бартараф этиш билан банд бўлишингиз кутилмоқда. Ҳамма югуриб-елиб байрамга ҳозирлик кўради, яқинларига совғалар сотиб олади. Сиз бўлсангиз, жанжалга нуқта қўйишдан бўшай олмайсиз. Кун давомида дўстларингиздан бири билан орангизда у қадар ёқимли бўлмаган суҳбат бўлиб ўтиши мумкин. Албатта, бу суҳбат телефон орқали кечади. Лекин барибир кайфиятингиз тушиши тайин.

БУЗОҚ (21. 04 — 20. 05)

Бугун ўзингизни шу қадар бахтиёр ҳис этасизки, дунёда гўё сиздан бахтлироғи бўлмайди. Йўқ, бунга нафақат Янги йил байрами яқинлашиб келаётгани, балки жуда ажойиб бир инсон билан кўришиб қолишингиз сабаб бўлади. Пул масаласида сизни хурсанд қиладиган лаҳзалар кўзга ташланмайди. Олдиндан заҳира пулларингизни хомчўт қилиб қўяверинг. Совғалар сотиб олишдан олдин уларнинг нархлари билан албатта қизиқиб кўринг.

ЭГИЗАКЛАР (21. 05 — 21. 06)

31 декабрда бировларга эришган ютуқларингизни айтиб мақтанишдан сақланинг. Шундоқ ҳам муаммоларингиз бошингиздан ошиб-тошиб ётибди. Ҳасадгўйлар келтириб чиқарадиган муаммолар ортиқчалик қилади. Жуфти ёки бўлғуси жуфти билан ажрашишни хоҳлаб юрганларга маслаҳат шуки, юлдузлар бу қарорингизни кечирмайди. Ён беринг. Керак бўлса, дунёни остин-устун қилинг. Аммо муносабатларга нуқта қўйманг. Айримлар байрам кечасида шахсий иш билан сафарга отланиши кутилади.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 22. 07)

Анчадан бери қўнғироқ ёки учрашувни интиқ кутаётгандингиз. Бугун шу орзуингиз ушаладиган бўлиб турибди. Аммо бу учрашув ёки қўнғироқ кайфиятингизга ижобий ё салбий таъсир кўрсатиши юзага келадиган вазиятга боғлиқ бўлади. Атрофдагилар билан муносабат юритишда оддий этикага амал қилсангиз олам гулистон. Хаста ва ёши улуғ қариндошларингиз бўлса, уларни албатта байрам билан қутлаш тавсия этилади.

АРСЛОН (23. 07 — 23. 08)

31 декабр куни ҳам ўзингиз, ҳам яқинларингиздан бири ҳақида қайғу чекишингизга тўғри келади. Куннинг иккинчи ярмида сизни тажовузкор кайфиятга солиши мумкин бўлган вазият пайдо бўлиши мумкин. Аммо бу кайфиятдан тез фурсатда халос бўласиз ва яна вужудингизни позитивлик эгаллайди. Тадбиркорларга янги йил совғаси бор. Яқиндагина топган янги ҳамкорларингиз билан узоқ муддатли шартномага имзо чекасиз. Саломатлигингиз ҳақида қайғурмасангиз ҳам бўлади. У бугун сизга панд бермайди.

ПАРИЗОД (24. 08 — 22. 09)

Кун аввалиданоқ шамоллаб қолганлар саломатлигини тиклаш билан шуғулланиши керак. Эркакларга бугун қарама-қарши жинс вакилалари билан кўча-кўйда ишқий саргузаштларга берилиш тавсия этилмайди. Кечга қадар мўлжалдаги ишларни адо этиб улгуришга ҳаракат қилинг. Тадбиркорлар анчадан бери ҳамкорлик қилаётган шахс билан бизнес масаласида очиқчасига гаплашиб олиши кутилади. Агар у ишончингизни оқламаган бўлса, у ҳолда ҳамкор билан хайрлашиб қўя қолганингиз маъқул.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ТАРОЗИ (23. 09 — 23. 10)

Бугун аввало байрам режасини пухталаб олишингиз талаб этилади. Иш билан овора бўлиб байрам режаларини ўлда-жўлда қолдириб ташлагандингиз. Совғалар харид қилиш, уйни тартибга келтириш ва чиройли кийимларни олдиндан тайёрлаб қўйиш кабиларни уддалаб улгуришингиз лозим. Бугун азартли ўйинлардан буткул юз буринг. Билингки, қимор ўйнаб ҳали ҳеч ким бойиб кетмаган. Аксинча ўзингизга ўзингиз бало орттирганингиз қолади.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

30 декабрда бир неча фронтлар бўйлаб жанг қилишингизга тўғри келади. Иш, оила ва муҳаббат. Буларнинг барчаси муҳим. Қувонарлиси, барча амалларни муваффақиятли тарзда адо этасиз. Айримларнинг рўзғорида жиҳозларнинг ишдан чиқиши ёки автомобил бузилиши кузатилади. Шунинг учун кечқурун хизмат сафарига жўнаб кетишингиз ортга сурилади. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

Бугун кўчада эски қадрдонларни учратиб қоласиз-у, ишдан ҳам воз кечиш ҳаракатига тушиб қоласиз. Аммо раҳбарларингиз бу ҳаракатингизни ҳеч қачон ёқламайди. Шундай экан, режадаги ишлардан юз бурманг. Оила қурмаганлар бугун янги танишувларни бошдан кечиришлари мумкин. Бироқ танишувда ташаббус сизнинг қўлингизда бўлиши лозим. Кечқурун хаста қариндошлар ҳолидан хабар олинг.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)

30 декабр куни ўзингиз истамаган ҳолда ўтмишга қайтишингиз кутилади. Аниқроғи, ўтмишдаги муҳаббатингиз ёдингизга тушади. Шунинг натижасида асабийлашасиз, жаҳл отига минасиз. Лекин билинг, ҳозирги жуфтингизга бу ишларингиз сира ёқиб тушмайди. Орага рашк аралашади. Ишда истеъдодингизга шубҳа назари билан қараманг. Кечқурун хонадонингизга чақирилмаган меҳмонлар ташриф буюриши кутилади. Овқатланиш режимини бузманг.

ҚОВҒА (20. 01 — 18. 02)

Бугун сиз янги касб эгаси сифатида янги синовларни бошдан кечиришингиз мумкин. Аммо бу касбда ҳам истеъдодингиз етарли. Қўрқмасангиз ҳам бўлади. Фақат янги одамлар билан танишиб, улар орасида алоҳида ўрнингиз бўлишини таъминлашингиз керак бўлади. Бугун жарроҳлик амалиётлари муваффақиятли ўтади. Тадбиркорлар хориж фирмаларидан бири вакиллари билан фойдали шартнома имзолаши эҳтимолга яқин. Серқатнов йўлларни жуда эҳтиёткорлик билан кесиб ўтинг.

БАЛИҚ (19. 02 — 20. 03)

30 декабрда балиқ буржи остида туғилганларнинг куни жуда зерикарли ўтиши кутилмоқда. Бироқ бу яхшиликка. Байрамдан олдин эмоциянгиз ва энтузиазмни ўз ҳолича асраб қоласиз. Овқатланиш масаласига алоҳида эътибор билан ёндашинг. Қатиқ ичинг. Спиртли ичимликлар истеъмолидан тийилинг. Бугун балчиқли ванна қабул қилиш саломатлик учун жуда фойдали кечади. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ТАРОЗИ (23. 09 — 23. 10)

Кунингиз хайрли кечади. Фақат бир ишга ёпишганча кечга қадар қолиб кетмасангиз бас. Энергетик заҳирангизни нима ишларни режа қилган бўлсангиз, ўшаларга тенг тақсимлашга ҳаракат қилинг. Ишхонангиздаги раҳбарларнинг маслаҳатларига яхшилаб қулоқ тутинг. Муҳаббатда оиласизлар ҳар бир ҳаракатни ақл билан амалга оширишлари керак бўлади. Имкон доирасида танлаганингиз билан муносабатларни илиқлигича сақлаб қолиш пайида бўлинг. Оллоҳ сизга ёр бўлсин!

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

29 декабрда барча иллюзияга қоришиқ орзуларни келаси йил учун асраб қўйинг. Вазият шуни тақозо қиладики, уй, оила ва саломатликка алоҳида эътибор билан ёндашишингиз керак бўлади. Муаммоларни четлаб ўтишга ҳаракат қилманг. Барибир фойдаси йўқ. Улар сизни таъқиб этишдан тўхтаб қолмайди. Жуфтингиз билан муносабатларда янги қирралар пайдо бўлганига шахсан гувоҳлик қиласиз. Бу ҳам албатта сизнинг ҳаракатларингиз натижасидир. Омад сизга ёр бўлсин!

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

Бугун спорт, югуриш билан шуғулланиш, керагидан кўп таом истеъмол қилиш ва кўп ухлаш сиз учун қатъиян тақиқланади. Мана шунга ўхшаш оддий қоидаларга амал қилсангиз, ортиқча муаммоларга дуч келмайсиз. Куннинг иккинчи ярмида буюк шахслардан бири билан тасодифан танишиб қолишингиз кутилади. Ишхонангизда мартабангиз ва лавозимингиз ошиши учун хизмат қиладиган ахборотларни ҳам айнан бугун қабул қилиб оласиз.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)

29 декабр куни нимани режа қилган бўлсангиз, не ниятда бўлсангиз, барчасига худонинг қудрати билан етасиз иншооллоҳ. Йўлингизга ғов бўлишга шайланган тўсиқлар ўз-ўзидан йўқ бўлади. Бу ҳам сизнинг бугунги ютуғингиз. Кўп вақтингизни компьютер қаршисида ўтириб ўтказишдан сақланинг. Визуал мулоқотларга кўпроқ вақт ажратинг. Жисмоний машқлар бажаришда ҳам эҳтиёт бўлинг. Артериал қон босимингиз сакраш эҳтимоли бор. Парҳез бошласангиз ҳам ортиқчалик қилмасди.

ҚОВҒА (20. 01 — 18. 02)

Бугунги кунингиз тўполон билан кечиши кутилмоқда. Ишларни бир-бири билан чалкаштириб юбормаслигингиз, борадиган ерларингизга кечикмаслигингиз сўралади. Олдиндан ўйлаб режа қилган бўлсангиз, бир неча ишни баравар адо этсангиз ҳам ютқазмайсиз. Жуфтингиз билан муносабатларда жанжал келиб чиқишига асло йўл қўйманг. Айниқса, гап талашсангиз-у, сиз айбдор бўлсангиз, ён бериб қўя қолинг. Муросаи мадорага амал қилинг.

БАЛИҚ (19. 02 — 20. 03)

29 декабрда балиқ буржида таваллуд топганлар ишнинг жигарини эзиб ташлайди. Фақат ўша бажараётган ишингизнинг сифатига ҳам эътибор билан ёндашинг. Иш бажаришда асосан тажрибангизга суянинг. Сурункали хасталикка чалинганлар муолажаларда бироз мушкулотларга дуч келишлари мумкин. Врачнинг тавсиясидан четга чиқмасликка ҳаракат қилинг. Ўзингизни эҳтиётланг.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

Кайфиятларни кўтариб, рақсга тушамиз.

Дунёда яшаб қолиш керак.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Бугун сизни оддий кун эмас, балки ҳақиқий байрам кутиб туради. Юзларингиздан ёғилажак табассум атрофдагиларга қайноқ меҳр ва муҳаббат улаша бошлайди. Лекин бу ҳолатни театрлаштириб юборишдан сақланинг. Раҳбарларингиз зиммангизга керагидан ортиқ вазифаларни юклаб ташлашади. Уларни кечга қадар уддалаб улгуришингиз керак. Кечқурун дўстлар билан учрашиб суҳбатлашиш, театрлаштирилган томошаларга бориш ва ҳаммомда парланиш муваффақиятли кечади.

БУЗОҚ (21. 04 — 20. 05)

28 декабр куни кайфиятингиз тушкун ҳолатда уйқудан уйғонишингиз кутилмоқда. Агар шахсий автомобилингиз бўлса, асло рулга ўтира кўрманг. Жуда эҳтиёткорлик билан иш тутинг. Аммо маданий тадбирлар, оилавий тантаналар ва романтик учрашув хайрли ўтади. Худди шуларнинг таъсирида эрталабки тушкун кайфиятдан халос бўлишингиз ҳам эҳтимолга яқин. Тадбиркор бўлсангиз, бугун йирик лойиҳаларга катта пул тикишдан сақланинг.

ЭГИЗАКЛАР (21. 05 — 21. 06)

Эгизаклар буржи вакилларига эрталабдан дангасалик, шайтоний эснашлар бало каби ёғилиши мумкин. Агар ҳали меҳнат таътилига чиқмаган бўлсангиз, байрам арафасида шу ишни уддалашингиз лозим. Баҳонада дам оласиз, янги куч йиғасиз. Кун давомида вазиятнинг ўзгарувчанлиги, янги таассуротлар ва танишувлар туйғуларингиз тиниқлашувини таъминлайди. Молиявий соҳада хатоларга йўл қўйган бўлсангиз, уларни кечқурунга қолдирмай, кундузиёқ тузатишингиз тавсия этилади. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 22. 07)

28 декабрда ҳамкасблар ва дўстларга керагича ҳиммат кўрсата олсангиз, уларнинг эътиборини кўпроқ торта биласиз, хайрли жавоб ҳам узоқ кутдирмайди. Оиласизларнинг яқиндагина бўлғуси жуфти билан муносабатни узганлари кўнгилларига мос инсонни учратиш имконига эга бўлишади. Бу сафар сизга ростакамига омад кулиб боқади. Сиз ҳақиқий муҳаббат нелигини чуқур англаб етасиз. Саломатликни асранг. Тўғри овқатланинг.

АРСЛОН (23. 07 — 23. 08)

Эрталаб вақтингиз жуда зерикарли ўтаётгандек туюла бошлайди. Аммо дарҳол дўстлар билан қўнғироқлашасиз-у, зерикарли лаҳзалар ортга чекинади. Бугун тадбиркорлик сари илк қадамни ташлаш, шахсий бизнесни очиш муваффақиятли кечади. Сира қўрқмасдан ҳаракатни бошлайверинг. Банкдан кредит олиш, иш юзасидан янги шериклар топиш амаллари ҳам сизни хурсанд қилмай қолмайди. Оллоҳ сизга ёр бўлсин!

ПАРИЗОД (24. 08 — 22. 09)

28 декабр куни ҳар ёмонликни юракка яқин олавермаслигингиз тавсия этилади. Танқид қилишса, билингки, улар ҳақ. Тан беринг. Хатоларни тузатишга ҳаракат қилинг. Куннинг иккинчи ярмида рўзғорингиздаги муаммоларни бартараф этиш билан шуғулланинг. Жуфтингиз билан ҳам муносабатларингиз анчагина совуқлашганини пайқаган бўлсангиз, уларни қайта тиклашга уриниб кўринг. Қалбингизга қулоқ тутинг. Нени сўрасангиз, у ҳақиқатни албатта айтади.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

Юворган мухлисамизга ташаккур.

Кайфиятимизга мос қўшиқ.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

27 декабр куни ўзгаларнинг фикри билан иш тутишдан сақланинг. Мустақил фикрингизга суянинг. Ўзингиздаги ҳали ҳеч кимга маълум бўлмаган хусусиятларни кенг намойиш этишингиз учун қулай имкониятлар туғилади. Оиласизлар эса ўзига ёққан инсоннинг эътиборини тортиш учун худди шу имкониятдан унумли фойдалансалар фойдадан холи бўлмайди. Кечқурун одатга кўра тоза ҳаво сайрига чиқинг. Овқатланишда шошма-шошарликка йўл қўйманг.

БУЗОҚ (21. 04 — 20. 05)

Бугун ўз манфаатларингизни қаттиқ туриб ҳимоя қилинг ва қобилиятингизга, истеъдодингизга қаттиқ ишонган ҳолда олға боринг. Майли, кимлардир ортингиздан висир-висир қилсин. Олға боришдан тўхтаманг. Молиявий муаммоларни бугун бир зарб билан жой-жойига қўйиш имконига эгасиз. Табиатингизга хос қайсарлик пул топиш масаласида жуда қўл келади. Йирик харидларни амалга оширишдан сира чўчиманг.

ЭГИЗАКЛАР (21. 05 — 21. 06)

27 декабрда кунингиз сокинликда, текисликда кечади. Лекин алоҳида қувончли лаҳзаларни кутманг. Бунинг ўрнига бўш вақтингиз кўплигидан фойдаланиб, дунёни бошқатдан танишга, ўрганишга ҳаракат қилинг. Қизиқарли китоб ўқинг, кинога тушинг. Дўстлар билан суҳбатлашинг. Асосийси, эмоцияни ўзингиздан нари ҳайдаманг. Қалбингиз хоҳишига итоат этинг. Бугун неки содир бўлса, сизнинг фойдангизга бўлади. Кечқурун ёлғиз қолинг. Шу баҳонада дам олинг.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 22. 07)

Афсуски, бугун ёрқин лаҳзаларга нисбатан кўпроқ ёқимсиз онларга рўбарў бўлишингиз мумкин. Илож қанча. Буни ҳаёт деб қўйибди. Бир кун ундоқ, бир кун мундоқ. Асосийси, келажакка ишончни йўқотмасангиз бас. Бадавлат, юқори лавозимли шахслар билан танишишга, суҳбатлашишга тўғри келса, имкониятни қўлдан чиқариб юборманг. Шунда ҳақиқий ҳаёт қандайлигини бошқача кўз билан кўра оласиз. Ҳаёт фақат муаммолардангина иборат эмаслигига амин бўласиз.

АРСЛОН (23. 07 — 23. 08)

27 декабр куни рўзғорингизда муаммолар қалашиб ётишига гувоҳ бўласиз. Уларни бартараф этиш учун биринчи навбатда сабр-бардош, кейин эса пул керак бўлади. Омадга эришиш учун кун давомида ўзингиз ҳақингизда ўзингиз қайғуришингиз лозим. Барчага қандайлигингизни, ҳаётда борлигингизни яна бир маротаба кўрсатиб қўйинг. Куннинг иккинчи ярмида йўл-йўлакай дуч келган нарсани еб кетаверсангиз, албатта ошқозонингизда ҳам жиддий муаммо пайдо бўлади. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

ПАРИЗОД (24. 08 — 22. 09)

Бугун эрталабдан биринчи навбатда оилавий муаммоларни бартараф этишингизга тўғри келади. Кетидан молиявий муамммолар юз кўрсата бошлайди. Тез фурсатда иш битиришга уринманг. Куч ва имкониятлар чегараланганини унутманг. Сурункали юрак хасталигига чалинганлар эрталаб уйқудан уйғонгач, албатта бадантарбия билан шуғулланиб қўйишлари керак. Кечқурун азалий орзуларингиздан бири ушалади. Табриклаймиз! Омад сизга ёр бўлсин!

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ТАРОЗИ (23. 09 — 23. 10)

Бугун эрталабдан аввало саломатлигингиз ҳақида қаттиқ қайғуришингизга тўғри келади. Сурункали хасталиклар фавқулодда қўзғалиш эҳтимоли бор. Бу муаммони врач кўмагисиз ижобий ҳал қилиб бўлмайди. Бугун рўзғор икир-чикирларини оилангиздагиларнинг биронтасига топшира қолинг. Сизга ишхонангиздаги юмушлар ҳам етиб ортади. Кечки пайт кимнинг ёши улуғ ёки хасталанган қариндоши бўлса, улар ҳолидан хабар олиб қўйиш сўралади. Дунёни фақат пул ушлаб турмаслигини, аксинча, инсонларнинг бир-бирига бўлган меҳр-оқибати, хайрли ишлари ушлаб туришини эсдан чиқарманг.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

26 декабрда жуфтингиз билан ади-бади айтишиб қолишингиз хавфи бор. Байрам арафасида бундай муносабатларга эрк беришингиз яхшиликка олиб келмайди. Ярашишга ҳаракат қилганингиз маъқул. Манфаатларни, фикрларни, умид, орзу, мақсадларни бирлаштиринг. Куннинг иккинчи ярмида кимлардир ўзини ёмон ҳис эта бошлаши мумкин. Врач қабулига чиқиб келишингиз тавсия этилади. Тўғри овқатланинг. Режимни бузманг. Меъёрни билинг. Оллоҳ сизга ёр бўлсин!

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

Бугун ишхонангизга келгандан кейин одатга кўра ҳамкасблар билан қизғин суҳбатга тушиб кетишингиз тавсия қилинмайди. Янги лойиҳаларни ҳақиқатга айлантириш ҳаракатига тушинг. Йўқса байрам учун бериладиган мукофот пулидан қуруқ қоласиз. Молиявий аҳволингиз бугун айтарли яхши бўлмайди. Лекин ташвиш чекишга ўрин йўқ. Заҳирангизда анча-мунча пулингиз йўқ эмас. Шахсий ҳаётингизда қайғули, зерикарли онлар пайдо бўлишига йўл қўйманг. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)

26 декабр куни янги режалар, ғоялар ва пулларга бой бўласиз. Уларнинг ҳаммасига яқин дўстларингиздан бири шарофати билан эга чиқасиз. Дўстингиз нафақат сизга яқиндан ёрдам кўрсатади, балки кечга қадар сизни кучли назоратда ушлайди. Хатоларга йўл қўйишингизнинг олдини олади. Бугун уй юмушларига муккангиздан кетмаслигингиз тавсия этилади. Кўп вақтингиз беҳуда ҳавога совурилиши мумкин. Бу юмушларни кечқурунга олиб қўйсангиз ҳам ёмон бўлмайди. Кечқурун оилангиз даврасида вақт ўтказинг.

ҚОВҒА (20. 01 — 18. 02)

Қовға буржида таваллуд топганларнинг баъзилари паришонлик, хаёлпарастлик туфайли кўпгина қулай имкониятларни, ёқимли вазиятларни бой бериши мумкин. Билинг, агар хаёлларни тартибга келтирмас экансиз, маошсиз, байрам арафасида совғаларсиз қолиб кетишингиз ҳеч гап эмас. Кимгадир ниманидир ваъда қилган бўлсангиз, ваъдангизнинг устидан чиқишингиз сўралади. Бугун аёллар ва қизлар учун соч турмагини ўзгартириш муваффақиятли якун топади. Кўз тегмасин!

БАЛИҚ (19. 02 — 20. 03)

26 декабрда ўзингиз учун у қадар ёқимли бўлмаган ишларга қўл уришингиз кутилмоқда. Афсуски, улардан юз ўгира олмайсиз. Ишхонангиздаги раҳбарлар сизга ишониб ўша ишларни зиммангизга юклаган. Ваҳоланки, ўзингиз биринчи бўлиб бор истеъдодингизни уларга намойиш этгансиз. Энди чидайсиз-да. Кечқурун хонадонингиз меҳмонга тўлиши эҳтимолга яқин. Баъзиларнинг хонадонида эса чақалоқ дунёга келиши кутилади. Умри билан берган бўлсин!

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ТАРОЗИ (23. 09 — 23. 10)

24 декабр куни молиявий муаммоларингизни ўз кучингиз билан ҳал этишингизга тўғри келади. Ажабланарлиси, қариндош-уруғлар дарҳол ўзларини сиздан нари олиб қоча бошлашлари мумкин. Ваҳоланки, сиз ўз вақтида уларга кўп маротаба моддий кўмак бергансиз. Кун давомида режалаштирилмаган харидларни амалга оширишингиз керак бўлиши мумкин. Рўзғорингизда муаммолар фавқулодда пайдо бўлиши мумкин. Саломатлигингизга алоҳида эътибор қаратишингиз талаб этилади.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

24 декабрда сизга ҳар тарафлама ёрдам кўрсатувчиларнинг саноғи бўлмайди. Омадингиз бор экан. Бугун бажарадиган ишларингиз анча оғир эди. Оилада ҳам турли кўнгилсиз вазиятлар таъқиб этиши эҳтимолга яқин. Меҳнат таътилида бўлсангиз, ўзга шаҳарларга саёҳат уюштириш учун бугун янги имкониятлар туғилиши кутилади. Фойдаланиб қолинг. Башарти пул масаласида муаммо бўлса, у ҳолда саёҳатни келаси ойларга қолдириб туришдан бўлак чора йўқ. Кечқурун оила қурмаганлар романтик учрашувга чиқишади.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

Агар бугун ҳар жабҳада «иштаҳа»нгизни бир муштлаб жойига ўтқазиб қўймасангиз, кўнгилсиз вазиятларга тушиб қолишингиз аниқ. Ёлғизлар ҳам дунёдаги энг гўзал қизнинг муҳаббатига эришиш фикридан йироқ бўлишлари тавсия этилади. Сиз яшашингиз лозим бўлган инсоннинг қалби гўзал бўлса бас. Ҳаётингиз шунда ҳам ажойиб тарзда кечади. Бугун бизнес, ижод ва саломатлик соҳалари билан боғлиқ масалаларни реал ҳаётга тадбиқ этиш муваффақиятли кечади.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)

Бугун истакларингиз ёруғ дунёга сиғмас даражада кўп бўлади. Еттинчи осмонларгача кўтарилиб парвоз қилишга ошифта бўласиз. Аммо бу истакларни амалга ошириш учун керак бўладиган имкониятлар чегараланган. Куннинг иккинчи ярмида бир кимса билан гап талашиб қолишингиз мумкин. У бор кайфиятингизни йўққа чиқариши эҳтимолдан холи эмас. Устига устак ишларингиз ҳам ҳадеганда унум бера қолмаслиги алам қилади. Кечқурун ёлғиз қолинг. Балки шунда кайфиятингиз кўтарилар.

ҚОВҒА (20. 01 — 18. 02)

Қовға буржи остида туғилган аёлларнинг айримлари ортиқча вазндан безовта бўлсалар бунинг сира қийин жойи йўқ. Парҳез бошланг. Парҳез нафақат ортиқча юкдан халос бўлишда, балки ошқозонингиз бир маромда ишлашида ҳам жуда фойдали. Агар вақт топа олсангиз, врач қабулига боринг. Керакли таҳлилларни топширинг. Молиявий муаммолар ҳақида ўйламанг. Бугун ҳарқалай бу муаммолар ечими билан бирга бошингизга ёғилади.

БАЛИҚ (19. 02 — 20. 03)

Бугун кучли эмоциягина сизнинг ашаддий душманингизга айланиши мумкин. Шахсий ҳаётда «мен»дан кечиб, барча ишларни, масалаларни яқинларингиз билан бамаслаҳат ҳал этинг. Олис сафарга чиқиш зарурати туғилса, ортга суришингиз тавсия қилинади. Ҳатто, асосий даромад ўша сафардан келишини билсангиз ҳам барибир ортга суринг. Кечқурун фақат уйда, оила даврасида вақт ўтказинг. Саломатликка жиддий эътибор билан ёндашишингиз сўралади.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

Ким учундир қўшиқ ким учундир хаёт.

Мухлисамизга ташаккур.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ТАРОЗИ (23. 09 — 23. 10)

23 декабрда яқинларингизга нисбатан адолатли муносабат юритишингиз тавсия этилади. Орангизга кимлардир совуқчилик солишига асло йўл қўя кўрманг. Айримлар қиш совуғида кўп юриш туфайли грипп орттириб олишлари мумкин. Гриппдан қутулишнинг йўлларини қидиринг. Куннинг иккинчи ярмида оилавий бўлиб яқин танишлардан бириникига меҳмонга боришингиз мумкин. Кечқурун спорт билан шуғулланиш учун вақт ажратинг. Аммо жисмоний зўриқишларга йўл қўйманг.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

Бугун тақдирнинг турли ўйинларини бошдан кечиришингизга тўғри келади. Кимлардир сизни ўз йўриғига юрғазиш, сиз орқали чўнтакларини қаппайтириш ниятида бўлиши мумкин. Жуфтингиз билан муносабатларни мустаҳкамлаш учун хизмат қилувчи имкониятлардан юз бурманг. У билан имкон борича жанжаллашмасликка ҳаракат қилинг. Кун давомида кўпроқ пиёда юринг. Айниқса, ёшингиз элликдан ошган бўлса, пиёда сайр жуда катта фойда беради.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

23 декабр куни ҳеч бўлмаса бир соат ўзингиз билан ёлғиз қолинг. Шунда ҳаётингизга хавф солаётган муаммоларни ўзингиздан узоқлаштира оласиз. Қандай қилиб дейсизми? Хаёлларингиз ёлғизликда тартибга келади. Ҳаётга реал кўз билан боқишни истай бошлайсиз. «Бундан ҳам баттар бўлиши мумкин эди-ку!», деган хаёл миянгизни тинчлантиради. Бугун турли кўринишдаги харидларни амалга ошириш муваффақиятли кечади. Оилалилардан кимдир мерос масаласида ҳам омадга эришади.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)

Агар эрталаб уйқудан турибоқ асаб тизимингиз жойида эмаслигини сезсангиз, дарҳол дам олиш учун вақт ажратишингиз керак. Бусиз организмингизни жисмоний зўриқишга маҳкум этасиз. Оқибатда йўқ жойдан касал орттириб оласиз. Рўзғорда ҳам қаҳрамонликлар кўрсатишдан тийилинг. Нимадир бузилса, бузилаверсин. Бир кун тузалади-да. Ёки мутахассисга мурожаат этинг. Сиз пулини тўлайсиз, вассалом. Кечқурун дўстлар даврасида дам олинг. Чалғийсиз.

ҚОВҒА (20. 01 — 18. 02)

23 декабрда руҳий жиҳатдан зўриқтирувчи, бор кучингизни вампирдек сўриб олувчи воқеликлардан қочинг. Молиявий аҳволингиз бугун ҳар қачонгидан ҳам яхшироқ кўринишда бўлади. Муҳаббатда ўзингизни жабрдийда қилиб кўрсатишни бас қилмасангиз жуфтингиз билан орангиздаги муносабатларга путур етиши ҳеч гап эмас. Рашк ва беҳуда айбловларни бас қилишингиз керак. Улар сизга душман эканини унутманг. Асабни асранг. Овқатланиш режимига қатъий амал қилинг.

БАЛИҚ (19. 02 — 20. 03)

Бугун қайғурадиган кунингиз шекилли. Уйдаги юмушларни, саломатлигингиз жойида эмаслигини, пул камчиллигини ўйлаб қайғурасиз. Алам қиладигани, бу ҳолатдан осонликча чиқиб кетиб бўлмайди. Барибир айрим масалаларга ҳазил аралаш муносабат юритишга ҳаракат қилиб кўринг. Ҳаракатда баракат дейдилар. Буёғидан келсангиз, сиз турмушда ҳам, молияда ҳам ҳақиқий профессионалсиз. Йўлини топасиз. Боши берк кўчадан албатта чиқиб кетасиз.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

3 январ куни қўй буржи вакилларини жиддий муаммолар ҳамда стрессли лаҳзалар кутади. Аммо асабийлашиш керак эмас. Акс ҳолда янада ичкарилаб кетишингиз ҳеч гап эмас. Омадга эришишнинг эскича усулларидан фойдаланинг. Албатта кутилган натижани оласиз. Шошилмасангиз, энг муҳим лойиҳалар сизни тарк этиб кетиб қолиши мумкин. Киссангиз қуриб қолган бўлса тўлдиришнинг йўлларини изланг. Қўшимча даромад келтирадиган иш топинг.

БУЗОҚ (21. 04 — 20. 05)

Бугун уйқудан уйғонибоқ танангизда кучли чарчоқ аломатларини ҳис этсангиз, сира ҳайрон бўлманг. Байрамдан кейин спиртли ичимликларни кўпроқ ичтеъмол қилган бўлишингиз ёки кўпроқ ҳаракатланиб қўйган бўлишингиз мумкин. Буни ҳаммомда парланиш, минерал сув ва енгил ҳазм бўлувчи салат истеъмоли бартараф этади. Дўстлардан бири меҳмонга чақирса, қатъиян рад этинг. Устингизга бугун пуллар ёмғири ёғмаса-да, киссангиз пулга тўла бўлиши кутилмоқда.

ЭГИЗАКЛАР (21. 05 — 21. 06)

3 январда вақтни асло беҳуда ўтказа кўрманг. Иш графиги бузилишига ҳам йўл қўйманг. Оилавий ҳаётда турли жанжалли вазиятлардан ўзингизни ола қочинг. Тезроқ қочиб қолмасангиз, жанжаллар сизни забтига олиши тайин. Бошқа масалалар билан бугун ёлғизликда ҳаракатлар содир этасиз. Молияда пластик карточкангизга пул келиб тушиш эҳтимоли бор. Яхши кунларга деб сақлаб қўйинг. Кечқурун албатта тоза ҳавода сайр қилинг.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 22. 07)

Бугун ҳар бир катта-кичик воқеа-ҳодиса асабингизга тега бошлайди. Шунинг учун яхшиси ёлғиз қолишингиз керак. Китоб ўқинг, фильм томоша қилинг ёки кўчада пиёда сайр қилинг. Шахсий автомобили борларга бугун рулга ўтириш тавсия қилинмайди. Овқатланишда жуда эҳтиёт бўлинг. Заҳарланиб қолишингиз хавфи бор. Кўпроқ мевалар, сабзавотлар, шарбат ва оқсилга бой маҳсулотларни истеъмол қилинг.

АРСЛОН (23. 07 — 23. 08)

3 январ куни табиатингиздаги буйруқ беришга мойилликни четга суриб турмасангиз бўлмайди. Акс ҳолда шундай даврага тушиб қоласизки, шу одатингиз шўрингизга шўрва бўлиб тўкилиши мумкин. Организмингизга шафқат қилинг. Ошқозонга дам беринг. Оилалилар эски хатоларни такрорлаб қўйишдан сақлансинлар. Яқинларингизга димоғдорларча муносабат юритманг.

ПАРИЗОД (24. 08 — 22. 09)

Бугун пулларингизни ва саломатлигингизни қаттиқ туриб ҳимоя қиишингиз тавсия этилади. Кун давомида олисдаги қариндошларингизга тегишли бир сир очилиши мумкин. Қандай сирлигини ҳозирча худонинг ўзи билади. Дўстлардан бири билан мулоқот чоғида орангизда жанжал келиб чиқиш эҳтимоли бор. Эҳтиёт бўлинг. Жанжал пулнинг орқасидан келиб чиқиши эҳтимолга яқин. Кечқурун кимдир қўлингизга бир даста пул тутқазиши мумкин. Пул тутқазувчиларнинг кети узилмасайди.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ТАРОЗИ (23. 09 — 23. 10)

2 январда барвақт уйқудан уйғониб, қиш ҳавосига боққанча майин жилмайиш қилсангиз бас, билингки, кун бўйи омад фақат сизники бўлади. Яқинларингиз кайфиятингизни атайин бузишга ҳаракат қилишса ҳам эътибор берманг. Нимани режа қилган бўлсангиз, ўша юмушларни чин кўнгил билан адо этаверинг. Майли, ишлар, ўтмишдаги хатоларни тузатиш то кечга қадар давом этсин. Сира ортга чекинманг.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

Саломатлиги жойида эмаслар эрталаб поликлиникага боришлари ва тиббий кўрикдан ўтиб қўйишлари талаб этилади. Молиявий муаммоларни бартараф этишда бугун бошқа кунлардагига қараганда ўта жиддий тўсиқлар йўлингизга кўндаланг туриши мумкин. Сиз эса бу масалага файласуфона ёндашинг. Иши юришмаётганлар уйга қамалиб ўтиришлари, ташвиш чекишлари сира шарт эмас. Ҳозир буткул бошқа замон. Интернетга кирсангиз, ўзингизбоп ажойиб ишларни топасиз. Омад сизга ёр бўлсин!

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

2 январ куни ўзингиз ўзингизга йўқ жойдан муаммоларни қалаштириб ташлашингиз мумкин. Аммо уларни бартараф этишнинг ўзи бўлмайди. Сиз ундан кўра дам олинг. Тоза ҳавода сайр қилинг. Болаларингиз бўлса, улар билан истироҳат боғларига боринг. Чалғийсиз. Муҳаббатда ўқотар буржи вакилларини турли келишмовчилик ва жанжаллардан фақат сукут сақлаб қола олади. Сукутни шиор қилиб олинг. Асабни эҳтиётланг. Овқатланишда хатоликларга йўл қўйманг.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)

Яқиндагина миянгизга келган янги ғояни бугуноқ ҳақиқатга айлантиришни режалаштирманг. Бу ҳозирча сиз учун иллюзиядан бўлак нарса эмас. Агар масалага реал кўз билан қарасангиз, хомаки ғоянгизнинг тенг ярми чиппакка чиқиши тайин. Шунинг учун олдин уни мияда пишитиб олишингиз керак. Тадбиркорлар бугун энг муҳим учрашувлар ва музокараларни бошдан ўтказишади. Уларнинг даромади ҳам худди шундай муҳим бўлади. Фақат даромад ёз фаслида кўриниш беради.

ҚОВҒА (20. 01 — 18. 02)

2 январда астойдил тер тўкиб ишлашингиз учун қулай шароитлар кўп бўлади. Зўриқишларсиз, аксинча қувонч билан ишласангиз, ишингизда кўпроқ унум бўларди. Профессионал касбингиз билан боғлиқ ишда раҳбарларингиз сизга қўшимча даромадли иш топширишмоқчи. Албатта рози бўлинг. Оиласиз бўлсангиз, кимнидир севиб қолсангиз-у, у рўйхушлик бермаётган бўлса, сира ранжиманг. Кутинг.

БАЛИҚ (19. 02 — 20. 03)

Бугун балиқ буржи остида таваллуд топганлар қоғозбозликка муккасидан кетмасликлари керак. Бу иш билан ҳуқуқшунослар ва мутахассислар шуғулланаверсин. Сиз эса ўзингиз тушунадиган ишларга қўл уринг. Куннинг иккинчи ярмида дўкон айланиш, ёқимли харидларни амалга ошириш кабилар хайрли кечади. Айримлар эгаллаб турган касби бўйича малака оширишни бошлайди. Овқатланишни ҳам унутиб қўйманг.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

Январ ойида туғилганлар хақида.

Яқинларга юборинг.

Каналга марҳамат 👇

@munajjim_bashoratlari

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ТАРОЗИ (23. 09 — 23. 10)

31 декабрда ўзингизда энтузиазм денгизини ҳис эта бошлайсиз. Тасаввурларингиз энг буюк рассом ва бастакорларни ҳам қувиб ўтаётгандек туюла бошлайди. Фақат тақдир сизни қай соҳага қараб етаклаши номаълум. Асосийси, тўхтаб қолмасангиз, ортга чекинмасангиз бас. Кун давомида йирик харажатларга тушишингиз мумкин. Бунинг ҳайрон бўладиган ери йўқ. Ҳарқалай бугун байрам-ку! Кечқурун суюкли инсонингиз кутилмаган совға ҳозирлаб қўяди.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

Бугунги кунингиз курашлардан иборат бўлади. Янги йил байрами арафасида сизни айнан курашлар кутиб туради. Лекин кураш кимларгадир эмас, нималаргадир қарши кечади. Аниқроғи, янги йил байрам дастурхонини безаш масаласида ошпазлик, пазандаликка қарши кураш олиб борасиз ва албатта ғолиб бўласиз. Молиявий масалада муаммолар йўқ эмас. Лекин улар вақтинчалик. Саломатлигингизга алоҳида эътибор билан ёндашинг.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

31 декабр куни эрталаб баъзилар банкомат қаршисида узоқ қолиб кетиши эҳтимолга яқин. Байрам арафасида пулини нақдга айлантириш ниятида юрганлар кўп бўлади-да. Оила қурмаганлар куннинг иккинчи ярмида романтик лаҳзалар сари талпина бошлашади. Сиз севган инсон бундай ҳаяжонли талпинишларга арзийди. Кечқурун байрам баҳонасида уйингиз меҳмонга тўлиши кутилмоқда. Байрам шуниси билан қизиқ-да.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)

Агар ўзингизни қаттиқроқ севсангиз, атрофдагилар ҳам олис масофадан бўлса-да хуш кайфиятда эканингизни сезиб сизга позитив ҳадя этишади. Моддий аҳволингизни яхшилаш учун бугундан қулайини топа олмайсиз. Бўш вақтингизда йога, интеллектуал ўйинлар ва севимли хоббингиз билан банд бўлишингиз тавсия этилади. Худо насиб қилса, байрамни хотиржамлик, соғлиқда қарши оласиз. Оллоҳ сизга ёр бўлсин!

ҚОВҒА (20. 01 — 18. 02)

31 декабрда кайфиятингизга позитивлик, байрамона тус бағишлаш йўлида кучни ҳам, пулни ҳам аяманг. Байрам байрамдек ўтиши лозим. Тўғри эмасми? Асосийси, яқинларингиз саломат бўлишса ва ёнингизда туришса бас. Бошқаси ўтаверсин. Муздек ичимликлар ичишдан сақланинг. Шамоллаб қолсангиз, адабингизни ейишингиз мумкин. Айниқса, сурункали хасталикка чалинганларга муздек ичимликлар ичиш умуман тавсия этилмайди.

БАЛИҚ (19. 02 — 20. 03)

Бугун тақдирнинг турли-туман совғаларига биринчи бўлиб сиз эгалик қиласиз. Бу совғалар буюм ёки жиҳозлар эмас. Аёл киши бўлсангиз, ташқи қиёфангиздаги ёшариш белгиси, эркак бўлсангиз, байрам олдидан вужудингизга йиғиладиган энергия ва позитивликдир. Нимани режа қилган бўлсангиз, кечгача қолдирмай уддалашга ҳаракат қилинг. Агар даромади мўмай иш таклиф этишса, байрамлигига ҳам қараб ўтирмай, рози бўлаверинг.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

Қалбга ишқ келса бахор келгани шу.

Хаммага совуқ қишда ҳам қалблари бахор бўлишини тилайман.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Ҳали оила қурмаганлардан кимдир бугун қалбига илк бор меҳмон бўлмиш муҳаббат туфайли боши айланиб, сал бўлмаса ерга юзтубан йиқилиши ҳеч гап эмас. Ўзингизни қўлга олинг. Қалбингизга қулоқ тутинг. У сизни алдамайди. Молиявий масалада бугун инқирозлар, чув тушишлар, туб бурилишлар кўзга ташланади. Кечқурун кимлардир қўлингизга бир даста пул тутқазиши мумкин. Саломатликни эҳтиётланг. Саломатликка путур етса, ҳеч нарса татимайди.

БУЗОҚ (21. 04 — 20. 05)

30 декабр куни ўзингизнинг эскича усулларингиз ёрдамида бирмунча муаммоларни ижобий ҳал этишингиз кутилмоқда. Атрофдагилар билан бугунча мулоқот қилмаслигингиз тавсия этилади. Ёлғиз қолинг. Аёлларга маслаҳат шуки, ташқи қиёфангиз аъло даражада бўлиши учун тез-тез гўзаллик салонига бориб туринг. Айни кечқурун гўзаллик салонига боришингиз хайрли кечади. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг. Керагидан кўп овқат еманг.

ЭГИЗАКЛАР (21. 05 — 21. 06)

Бугун эгизак буржи остида таваллуд топганлар жуда эҳтиёткор бўлишлари талаб этилади. Фавқулодда ё жисмоний, ё руҳий жароҳат олишингиз эҳтимоли бор. Ҳеч ким билан жанжаллашманг. Оммавий тадбирларга борманг. Ёлғиз қолиб кўпроқ тоза ҳавода пиёда сайр қилинг. Тоза ҳаво сизга ҳар тарафлама фойда беради. Шахсий автомобили борлар ҳам бугунча рулга ўтирмаганлари маъқул. Оллоҳ сизга ёр бўлсин!

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 22. 07)

30 декабрда кўплаб ишларни чала қолдиришингиз сизга фақат минус келтиради. Раҳбарларингиз сиздан сифатли натижа талаб қилади. Ҳамкасблар ёрдам беришни хоҳлашмайди. Оилангиздагилар ҳадеганда қўнғироқ қилавериб чалғитишади. Худди шу нарсалар ишларни ўлда-жўлда қолдиришингизга сабабчи бўлади. Агар бу нуқсонга ўз вақтида барҳам бермасангиз, олдинда сизни жанжалли лаҳзалар кутиб туради. Бугун сауна ёки ҳаммомда парланишнинг фойдаси катта бўлади.

АРСЛОН (23. 07 — 23. 08)

Ўйламай-нетмай йўл қўйган хатоликларни тузатмас экансиз, ишончли ва садоқатли дўстларсиз қолиб кетасиз. Ўтмишга қайтишни хаёлингизга ҳам келтира кўрманг. Олдинда сизни муваффақиятлар кутмоқда. Улар сари талпининг. Овқат масаласида тартибни, меъёрни билинг. Акс ҳолда заҳарланиш, ички аъзоларни шамоллатиб олиш ва ошқозон оғриши кабиларнинг хавфи остида қоласиз. Кечқурун ёлғиз қолинг ва шу ҳолатда дам олинг.

ПАРИЗОД (24. 08 — 22. 09)

30 декабр куни миянгиздаги турли қарама-қарши хаёлларни тартибга келтириб олишингиз керак. Бунинг учун ё психологга мурожаат этинг. Ёки бошқа шаҳарга вақтинча жўнаб кетинг. Бу сизга фақат фойда беради. Суюкли инсонингиз билан жанжаллашган бўлсангиз, бақир-чақирлар ёрдамида ярашишни мўлжалламанг. Бу вазиятни баттар чигаллаштиради. Сурункали хасталикка йўлиққанлар дориларни ўз вақтида ичишлари тавсия қилинади.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Бугун қандай ишга қўл урманг, ишингизни кучли назоратда ушлашингиз талаб этилади. Агар бугун ўта фаол бўлишни ният қилган бўлсангиз, адашибсиз. У ҳолда кунингиз жуда оғир кечади. Кимлардир келиб қаёқдаги бўлар-бўлмас ишларни таклиф этиши мумкин. Рози бўлманг. Ўзингиздан қўймасин. Яқинларингиз билан муносабатларда жаҳлдорликка зеб берманг. Шахсий ҳаётда реал воқеалар ва интуицияга қулоқ тутинг. Бошқалари ўтаверсин. Кечқурун тоза ҳаво сайрини унутиб қўймаслигингиз тавсия этилади.

БУЗОҚ (21. 04 — 20. 05)

29 декабр куни қалбингизга қулоқ тутсангизгина шахсий ҳаётдаги оғир вазиятларни енгиб ўта оласиз. Анчадан бери сизни қийнаб келаётган саволларга аниқ жавобни ҳам айни қалбингиз кўмагида топасиз. Боши берк кўчага кириб қолсангиз, таваккалчиликка эътибор қаратинг. Кимлардир кўнглингизга ўтиришадиган ишларда ҳамкорлик таклиф қилса, дарров рози бўлинг. Бундай имкониятлар ҳар куни ҳам пайдо бўлавермайди. Ҳозирдан янги йил байрами совғалари тайёрлашни бошлайверинг.

ЭГИЗАКЛАР (21. 05 — 21. 06)

Бугун эгизаклар буржи вакил ва вакилалари асосан рўзғордаги муаммоларни бартараф этиш билан банд бўлишлари мумкин. Молиявий муаммолар куннинг иккинчи ярмида гирибонингиздан олиши кутилмоқда. Зудлик билан қўшимча даромад келтирадиган иш топмасангиз, қийналиб қолишингиз тайин. Шахсий ҳаётдаги муаммоларни атрофдагилар маслаҳатларисиз ўзингиз мустақил бартараф этишингиз керак. Иложи бўлса, ҳаётингиздаги сирларингизни бировларга умуман ошкор этманг.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 22. 07)

29 декабрда темпераментингизни меъёрда тутиб тура олмасангиз, бошингизга маломатлар ёғилиши ҳеч гап эмас. Бировларнинг қаршисида характерингизни кенг намойиш этишингиз тавсия этилмайди. Оилалиларни фарзандлари ўзларининг хуш хулқи билан мамнун этади. Яқин дўстларингиздан бири билан муносабатларингизда янгиланиш палласи кузатилади. Бу фақат яхшилик учун хизмат қилади. Кечқурун қадрдонлар билан кўнгилочар масканларда дам олиб қайтсангиз, кайфиятингизга янада кўпроқ позитив қўшган бўлардингиз.

АРСЛОН (23. 07 — 23. 08)

Бугун арслон буржининг тиббиёт ва савдо соҳасида ишловчи вакилларига омад кулиб боқади. Шу соҳаларда ҳар тарафлама муваффақиятларни ўз ҳисобингизга ёзиб қўясиз. Саломатлигингиз тўғрисида умуман қайғурманг. Бугун у сизга панд бермайди. Аммо тежоғлининг иши бежоғли деб бекорга айтишмаган. Ҳавога қараб кийиниш, шундан келиб чиқиб ҳаракатлар содир этишингиз шарт. Ортиқча кучингизни байрам кунлари учун асраб қўйинг. Байрамда куч ва имкониятлар жуда асқотади. Кечқурун айримлар фавқулодда хизмат сафарига жўнаб кетиши мумкин.

ПАРИЗОД (24. 08 — 22. 09)

29 декабр куни паризод буржи вакилларининг вужудига шайтоний дангасалик ҳукмини ўтказа бошлаши кутилмоқда. Ўзингизни қўлга олинг. Куч топинг. Гирибонингиздан олинг-да, фойдали ишлар билан банд бўла бошланг. Бугун спорт машғулотлари, косметик муолажалар, йога, бадантарбия организмингиз учун катта фойда ҳадя этади. Пул масаласида муаммонгиз бўлса, саёҳатга чиқиш, қаерларгадир бориб дам олишни эсдан чиқара туринг. Сурункали хасталикка йўлиққанлар ўзларини жуда эҳтиёт қилишлари сўралади.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ТАРОЗИ (23. 09 — 23. 10)

Арзимаган манзаралар, ёқимсиз шахслар ўзларининг ёқимсиз хурмача қилиқлари билан кайфиятингизни бир пул қилиши мумкин. Қаёқдаги одамлар келиб сизга маслаҳат бера бошлайди. Ижод кишилари эса аксинча омад қушини тутишади ва кун давомида бу қуш уларни тарк этмайди. Таклиф тушган ҳар қандай кўринишдаги тадбирларга бош тортмаган ҳолда албатта ташриф буюринг. Бугун иш юзасидан янги учрашувлар ва романтик лаҳзаларга оила қурмаганлар мушарраф бўлади. Омад сизга ёр бўлсин!

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

28 декабрда атрофингизни қуршаб турганларнинг барчаси сиздаги янги истеъдод қирраларини кўргач, ҳайратдан тош қотади. Уларнинг меҳрини қозонасиз. Бунинг натижаси ҳам ўзига яраша ҳайратланарли бўлади. Сизни даромади етти ухлаб тушингизга кирмаган ишларда ҳамкорликка чақиришади. Ўзингизга яхши таниш бўлмаган одамларга ички сирларингизни айтманг. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг. Бугун ухлаб кўрадиган тушингиз ўнгидан келади иншооллоҳ.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

Бугун ҳаётнинг ҳар лаҳзасидан истаганча лаззат олишингиз учун барча имконият эшиклари очиқ бўлади. Лекин бу спиртли ичимликни тўйгунча ичишингиз мумкин дегани эмас. Ўзингиз ҳурмат қилган, бадавлат инсонлар билан мириқиб суҳбатлашасиз. Ёлғизларга романтика бир дунё илиқ таассуротларни ҳадя этади. Айримларнинг учрашувлари шу қадар узоқ чўзилиб кетганки, аллақачон тўй тараддудига тушишлари лозим эди. Бугун худди ўша ёқимли лаҳзалар ҳақиқатга айланади.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)

28 декабр куни тоғ эчкиси буржи вакилларининг аксариятини фақат ва фақат пул қизиқтира бошлайди. Тўғри, пул ҳаммани қизиқтиради. Аммо бу даражада эмас. Ҳаддан ташқари пул сари талпиниш барибир яхшиликка олиб келмайди. Кун давомида алданишларни, чув тушишларни бошдан ўтказишингиз мумкин. Эҳтиётингизни қилинг. Вақтинча бўлса-да, ҳужжатларга имзо чекиш кабилардан нарироқ юришингизга тўғри келади. Оиласиз бўлсангиз, суюкли инсонингиз учун кичик байрам уюштиринг. Совға олиш ҳам эсингиздан чиқмасин.

ҚОВҒА (20. 01 — 18. 02)

Бугун нимага интилсангиз, ўшанга албатта эришасиз. Фойдаси кам ишлардан нари бўлинг. Беҳуда вақт ўтказганингиз қолади. Кечқурун олисда яшайдиган қариндошларингиз меҳмонга келишлари кутилади. Меҳмондорчиликни қуюқ қилиш пайида бўлаверинг. Меҳмонлар баҳонасида позитив кайфиятга ҳам эга чиқасиз. Кечқурун овқатланишда эҳтиёт бўлинг. Оғир ҳазм бўлувчи таомлар истеъмолидан тийилинг.

БАЛИҚ (19. 02 — 20. 03)

28 декабрда уйдан чиқмай ётаверадиган бўлсангиз, биринчи навбатда тирикчилигингизнинг мазаси қочишини унутманг. Оила қурмаганларнинг бўлғуси жуфти билан ўзаро муносабатлари янада мустаҳкамланади. Қачонки сиз тарафингиздан мулойимлик, меҳр-оқибат ва эътибор кучайтирилса. Кечқурун айримлар хизмат сафарига жўнаб кетади. Сафар давомида шахсий ҳаётингиз билан боғлиқ муҳим муаммони ҳам ижобий ҳал этиш бахтига муяссар бўласиз.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

Зебо Мирзо шеъри ва Зулхумор Мўминова жуфтлиги.

Шунақа зўр ўқий оладиган мухлислар бўлса янги йилга совға бор.

Админ 👉 @acroc

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ТАРОЗИ (23. 09 — 23. 10)

27 декабрда иш масаласида ҳаммадан олдинда бўлсангиз, кунингиз то охирига қадар фақат яхшиликлардан иборат бўлади. Кимлардир бугун хизмат сафари билан хорижга жўнаб кетиши ҳам эҳтимолдан холи эмас. Шахсий ҳаётингизни яхшилашга қаратилган ҳаракатлардан асло воз кечманг. Оила қурмаганлар куннинг иккинчи қисмида романтик учрашувни бошдан кечиришади. Сизни кўра олмайдиганлар орқаваротдан ғийбат тарқатаётганини сезиб қолсангиз ҳам ўзингизни гўё сезмагандек тутинг.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

Бугунги кунингиз нафақат оғир, балки чалкашликлардан, аксил ҳодисалардан иборат бўлиши мумкин. Сиз ниманидир истайсиз-у, бошқа нарса кўндаланг туради. Лекин буни деб кайфиятни бузишингиз, қайғуга ботишингиз ҳам тўғри эмас. Худонинг куни-да. Жуда бўлмаса, қўлингизга қоғоз-қалам олинг-у, қалбингиздан кечаётган кечинмаларни қоғозга тушириб қўйинг. Бу ҳам енгил тортишингизга турки бўлади. Фавқулодда хизмат сафарига боришингиз зарур бўлса, воз кечманг.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

27 декабр куни мустақил, бировлар кўмагисиз ҳам пул топа олишингизга амалда ишонч ҳосил қиласиз. Пул топишда ишхонангиздаги барча ҳамкасбларни ортда қолдирасиз. Шахсий ҳаётда яқинларингиз билан жанжаллашиб қолишингиз эҳтимоли бор. Улар сизни нимадандир маҳрум этишга уринади-ю, бу сизга алам қилади. Ангина ёки шамоллашга йўлиққанлар муолажаларни ортга суриши тавсия этилмайди. Кечқурун хонадонингизга меҳмонлар ташрифи кутилади.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)

Ўзингиз ишлайдиган жамоада ўзингизни қанча профессионал ва ташкилотчи сифатида кўрсата олсангиз, кунингиз шунча хуш кечади. Ҳамкасбларни танқид остига олишдан сақланинг. Агар хатога йўл қўяётганини пайқаб қолсангиз, ишора ёрдамида огоҳ этсангиз ҳам бўлади. Жуфтингиз билан асло жанжаллаша кўрманг. Бугун юзага келган жанжал узоққа чўзилиши мумкин. Кечқурун оғир ҳазм бўлувчи таомлар истеъмолидан тийилинг.

ҚОВҒА (20. 01 — 18. 02)

27 декабрда камтарлик, тортинчоқлик сизга фақат зиён келтиради. Шунинг учун одамлар орасига шўнғинг. Истеъдодингизни, хуш хислатларингизни бировларга кенг намойиш қилишдан тийилманг. Бугун танани чиниқтиришга йўналтирилган муолажалар, ҳаммомда парланиш ва витаминга бой мевалар истеъмоли саломатликни мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этади. Ишхонада ҳам вақти-вақти билан бадантарбия қилиб туришни унутманг. Ёлғизлар кечқурун романтик учрашувга чиқишади.

БАЛИҚ (19. 02 — 20. 03)

Бугун негадир паришонхотирлик забтига олиш эҳтимоли бор. Молиявий масала боши берк кўчага кирай деб турса ҳам парвойингизга келмаслиги мумкин. Тушдан кейин сизни меҳмонга чақиришлари ҳам мумкин. Бу ёлғизларга тегишли таклиф. Ўзингиз анчадан бери кўз ташлаб юрган инсон сизни меҳмонга чақиришни ният қилган бўлса керак. Ташқи қиёфангизга эътибор қаратишни ёддан чиқарманг. Бугун молиявий масалада шикоятингиз бўлмайди. Пулларингиз етарли бўлади.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

Дилларни ўртагувчи тарона.

Тинглаймиз.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Бугун билиб-билмай анча-мунча хатоликларга йўл қўйишингиз мумкин. Лекин хато қилганингизга заррача ачинмаслигингиз ёмон. Кун давомида ўзингизни ниҳоятда эҳтиёт қилинг. Кучингизга ҳаддан ташқари ишониб юборишдан сақланинг. Тўғри йўлдан адашмасликка ҳаракат қилинг. Тадбиркор бўлсангиз, келишув шартларини ўз вақтида ҳалол бажаришга эътибор қаратинг. Айниқса, тадбиркорликка яқиндагина қўл урганлар учун бу жуда муҳим. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг.

БУЗОҚ (21. 04 — 20. 05)

26 декабр куни иш жойингизда иш танлаш фикридан йироқ бўлинг. Ўзингиз учун арзимас туюлган юмушларни ҳам иштиёқ билан адо этинг. Улар мартабангиз ва маошингиз ошишига сабабчи бўлиши мумкин. Муҳаббатда орзуларингиз рўёбга чиқиши учун барча керакли ҳаракатларни содир этишингиз мумкин. Агар оила қурмаган бўлсангиз, бугун кўз остингизга олиб қўйган одам билан суҳбат қуриш бахти насиб этади. Шу баҳонада кўнглингизни очсангиз ҳам зиён қилмайди.

ЭГИЗАКЛАР (21. 05 — 21. 06)

Бугун эгизаклар буржи остида туғилганлар молиявий ютуқларга эришади. Пулингиз шу қадар кўп бўладики, бир муддат бу пулларни қаерга беркитишни билмай ҳайрон бўласиз. Пулни ишлатиш эса жуда осон. Яқинларингиз учун биттадан совға олсангиз ҳам ярми кетиб қолиши ҳеч гап эмас. Қисқаси, қўлингиздаги пулларни тафаккурни ишга солган ҳолда сарфлайверинг. Ижодкорлар ва хизмат сафарига борганларнинг ҳам ҳар жабҳада омади чопади. Саломатлигингизни кўз қорачиғидек эҳтиёт қилинг.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 22. 07)

26 декабрда кунингиз хотиржамликда ва муаммоларсиз кечиши кутилмоқда. Йўқотишлар кўзга ташланмайди. Демак, аёллар ва қизлар ўзларининг ташқи қиёфасига зеб берсалар ярашади. Оиласизларни эса куннинг биринчи қисмида жуда қизиқарли учрашув кутиб туради. Бу романтикага айланиб кетиши ҳақиқатга яқинроқ. Кечқурун албатта овқатланиш масаласига ҳушёрлик билан ёндашишингиз талаб этилади. Айни ҳозирги кунларда таомдан заҳарланиб касалхонага тушаётганлар сони кўпайиб кетганини унутманг.

АРСЛОН (23. 07 — 23. 08)

Арслон буржи вакиллари бугунги кунни ўз-ўзига қарши кураш билан бошлашлари кутилади. Камчиликларингиз анча кўпайиб қолганини шундагина пайқайсиз. Ўзингизга қарши курашда шафқат билманг. Ҳар қандай мушкулотларни, тўсиқларни шафқатсизларча енгиб ўтишга ҳаракат қилинг. Реклама билан шуғулланувчиларнинг куни туғади. Даромад мўмай бўлади. Бошқаларни ҳам раҳбарлари ўз вақтида пайқаб, олқишлар билан қарши олишади. Баъзиларни хизмат сафарига жўнатишлари ҳам мумкин. Сафар сизга моддий манфаат келтиради.

ПАРИЗОД (24. 08 — 22. 09)

26 декабр куни паризод буржи вакиллари сира шошилмасдан, хотиржамлик, босиқлик билан иш бошлашади. Лекин кечга бормай барча ишлар адо этилган бўлиб чиқади. «Секин юрган узоққа боради», деб шунга айтишса керак-да. Оила қурмаганларга маслаҳат шуки, гарчи ишларингиз бошингиздан ошиб-тошган бўлса ҳам бугунга белгиланган учрашувни бекор қилманг. Акс ҳолда танлаганингиз билан орангиз бузилиши турган гап. Сурункали хасталикка йўлиққан бўлсангиз, дориларингизни ўз вақтида ичинг. Кечқурун кимдир пластик карточкангизга анчагина пул ташлаб бериши эҳтимолга яқин.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

24 декабр куни кайфиятингиз тушкун ҳолатда бўлиши кутилмоқда. Бу аҳволда саломатлигингизга путур етиши ҳеч гап эмас. Кайфиятни кўтаришга ҳаракат қилинг. Иш ва шахсий ҳаётда муваффақиятлар кутади. Фақат кайфиятни яхшиласангизгина бу муваффақиятлар татиши мумкин. Ана шунда керак бўлса тоғларни толқон қилар даражага етасиз. Тадбиркор бўлишни орзулаб илк қадам қўйганларнинг ҳам ишида унум кўзга ташланади. Фақат ҳужжат тўғрилаш амалларини бажаришда оёқдан қолмасангиз бўлди.

БУЗОҚ (21. 04 — 20. 05)

Бугун сиз сабр қилиб майда-чуйда ва зерикарли ишларни бажаришга мажбурсиз. Танадаги кучни ва имкониятларни катта ишлар учун асраб қўйинг. Тез орада ўша ишлар ҳам юз кўрсатади. Шахсий ҳаётда позитив кайфиятда бўлишингиз талаб этилади. Бусиз яқинларингиз билан орангизда жанжаллар, баҳслар пайдо бўлиши турган гап. Кечқурун жуфтингиз билан ҳам айтишиб қолишингиз эҳтимоли бор. Эмоцияни назоратда ушланг.

ЭГИЗАКЛАР (21. 05 — 21. 06)

24 декабрда анчадан бери якунланмай келган бир ишни ниҳоят охирига етказасиз. Табриклаймиз! Бу муваффақият билан худо хоҳласа ҳамкасбларингиз ҳам алоҳида қутлашади. Молиявий масалада омадингиз чопмайдиган бўлиб турибди. Агар сукут сақлашда давом этадиган бўлсангиз, янги йил байрамида пулсиз қолиб кетишингиз ҳеч гап эмас. Бошлиқларга алоҳида тавозе билан мурожаат қиласиз шекилли. Зора инсоф бериб сизга моддий жиҳатдан ёрдам кўрсатиб юборишса.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 22. 07)

Бугун молиявий муаммоларни бартараф этиш жараёнида умуман қийинчиликка учрамайсиз. Агар кимлардандир олган қарзларингизни, солиқларни тўлаб қўйган бўлсангиз, яна яхши. Жуфтингиз билан орангизни тўсиб турган булутлар ҳам бугун тарқалиши кутилмоқда. Фақат бунинг учун пича тер тўкишингизга тўғри келади. Бардош ва мулойимлик ўзаро муносабатларда асосий ўринни эгаллайди. Кечқурун янги бир даврага тушиб қолишингиз мумкин. Лекин бу даврада дам олиш онларингиз жуда гўзал кечади.

АРСЛОН (23. 07 — 23. 08)

Режаларни пухталаб олган бўлсангиз, кунингиз кўнгилдагидек кечиши тайин. Ҳар бир вазифани чин кўнгилдан, азарт билан адо этинг. Шахсий ҳаётингиздаги бир-биридан ёқимли лаҳзалар сизга фақат позитивлик ҳадя этади. Оила қурмаганлардан ким яқиндагина биров билан танишиб, романтик муносабатларни бошлаган бўлса, фавқулодда қўнғироқ ва ширин суҳбатлар янада романтикроқ кечади. Саломатликни, асабни эҳтиёт қилинг. Оллоҳ сизга ёр бўлсин!

ПАРИЗОД (24. 08 — 22. 09)

Бугун йирик лойиҳаларни қойиллатишда куч ва имкониятларингиз етарли бўлмайди. Шу сабабли вақтинча майда юмушлар билан чекланиб туришингизга тўғри келади. Ҳатто, жанжаллашиб қолган бўлсангиз ҳам жуфтингизни бировларга зинҳор ёмонлай кўрманг. Чунки одамлар сизга маънан ёрдам бермайди. Аксинча орқаваротдан туриб устингиздан кулишга ярайди холос. Кечқурун хизмат сафарига жўнаб кетадиганлар учун сафар омадли ўтади. Моддий манфаат кафолатланади.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

Шансонни эшитиб мириқамиз.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

23 декабр куни бор кучингизни ишхонадаги юмушларга сарфлаб қўймаслигингиз сўралади. У шахсий ҳаётингизда ҳам бугун асқотиб қолиши мумкин. Аёллар, қизлар янги йил байрами арафасида қоматларини янада кўркамлаштириш ҳаракатида бўлмоқлари зарур. Кечалари овқат ейишдан тийилинг. Рационингизга суюқ овқатлар ва мева шарбатларини ҳам қўшиб қўйинг. Кечқурун қариндошлардан бири қўлингизга пул тутқазиши мумкин.

БУЗОҚ (21. 04 — 20. 05)

Иш жойингизда зиммангизга юкланган вазифаларни бугун ўз вақтида якунламасангиз, раҳбарлардан балога қолишингиз аниқ. Лекин ишнинг сифатига ҳам эътибор беришга мажбурсиз. Иш жараёнингизда ҳамкасбларнинг иш усулларингизни кўчириб олишига йўл қўйманг. Молиявий масалага оилавий бюджетингизни сақлаб қолиш имконини бера оладиган тарафдан ёндашинг. Қанча пул сарфлаш керак бўлса, шунчасинигина сарфланг. Кечқурун тоза ҳаво сайрига чиқсангиз, тунги уйқу янада осойишта кечади.

ЭГИЗАКЛАР (21. 05 — 21. 06)

23 декабр эгизаклар учун ҳар жиҳатдан унумли кечади. Сиз рўзғорбоп жиҳозлар сотиб олиш имконига эга бўласиз. Аммо бундан ортиғи ортиқча. Қимматбаҳо буюмлар харидига ҳали фурсат етмади. Ижодкорлар бугун амалга оширадиган иши учун кечқурунгача етмай ҳақ олишлари кутилмоқда. Мабодо ишхонангиздаги ҳамкасблардан кимдир сизни танқид остига олса, дарров тутаб кетманг. Танқидни жуда хотиржам қабул қилинг. Ишонинг, кейинги сафар ўша ҳамкасб танқид қилишдан тийилади. Омад сизга ёр бўлсин!

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 22. 07)

Одамлар билан мулоқотларда бугун негадир жиддий тўсиқларга рўпара келишингиз кутилмоқда. Буларнинг барчасига сизнинг тушкун кайфиятингиз сабабчи бўлиши мумкин. Демак, сиз кўчага чиқишдан олдин кайфиятингизни қандай йўл билан бўлмасин позитив ҳолатга етказишингиз талаб этилади. Иш масаласида эса ой охиригача бажарилиши зарур бўлган юмушларни ҳам бугун адо этишга ҳаракат қилинг. Кучингиз ҳам, имкониятларингиз ҳам бунинг учун етарли бўлади. Кечқурун оила қурмаганлар романтик учрашувга отланишади. Омад сизга ёр бўлсин!

АРСЛОН (23. 07 — 23. 08)

23 декабр куни кўчмас мулк ёки жиҳозлар талоши каби кутилмаган вазиятлар туфайли жиддий кўнгилсизликларга дуч келишингиз мумкин. Бунга нафақат пулни нотўғри йўналтириш, балки сиздаги айрим нуқсонлар ҳам сабаб бўлади. Негативликларнинг катта-кичигидан ўзингизни ола қочинг. Улар сизга ҳар соҳада фақат халал беришга, зиён етказишга ярайди холос. Аёллар куннинг иккинчи ярмида стилистга мурожаат этиб, гардеробига тартиб берсалар фойдадан холи бўлмайди. Овқатланишда режимни бузманг.

ПАРИЗОД (24. 08 — 22. 09)

Паризод буржи остида таваллуд топганларнинг аксарияти кун бўйи тушкун кайфият таъсиридан чиқа олмай ҳалак бўлишлари кутилади. Жиддий хасталикка чалинишни истамасангиз, организмингиз сигналларига ўз вақтида жавоб беринг. Юракка, қон томирларга жисмоний зўриқиш берувчи амаллардан воз кечинг. Жисмоний зўриқиш сизни муаммолардан сақлаб қола олмайди. Аксинча, дардингизга дард қўшади. Сурункали хасталикка йўлиққанларга совуқ ҳавода кўп юрмаслик тавсия этилади.

Читать полностью…
Подписаться на канал