ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Бугун профессионал касбингиз билан боғлиқ ишга оид билим ва тажрибаларни қайтадан чархлашингиз талаб этилади. Бу келгусида мартабангиз юқори бўлиши учун катта фойда беради. Сизга нисбатан тажриба ва билими кўп ҳамкасбларнинг маслаҳатларидан ҳам унумли фойдаланишга ҳаракат қилинг. Молиявий аҳволингиз қониқарли даражада бўлади. Нени истасангиз, сотиб олишга қурбингиз етади иншооллоҳ. Серқатнов йўлларда эҳтиёткорлик билан ҳаракатланинг.
БУЗОҚ (21. 04 — 20. 05)
23 ноябр куни ижодкор дўстларимизнинг куни туғади. То кечга қадар мухлислар қуршовида бўласиз. Дўст, ҳамкор танлаш учун ҳам имкониятларингиз бисёр. Рўзғор ва молия соҳасида содир этиладиган ҳар бир ҳаракатингизни назоратда ушланг. Кимлардир кимлардандир қарздор бўлиши мумкин. Қарзларни қайтариш вақти келди. Кечқурун спиртли ичимликлар истеъмолидан тийилишингиз тавсия этилади. Гарчи энг қадрдон инсонингиз таклиф киритса ҳам бош тортинг.
ЭГИЗАКЛАР (21. 05 — 21. 06)
Агар ишхонада йирик лойиҳаларни муваффақиятли тарзда ҳаётга тадбиқ этган бўлсангиз, майда-чуйда ишларга қўл урсангиз ҳам бўлади. Улар ҳам йирик лойиҳалардан кам даромад келтирмайди. Хўжалик ишлари сиздан катта босимда жисмоний зўриқиш талаб қилади. Куннинг иккинчи ярмида олисда яшайдиган қариндошингиз ҳақида хабар етказишлари мумкин. Меҳнат таътилида бўлсангиз, саломатлигингизга эътибор қаратишингиз сўралади. Жуда бўлмаганда, санаторийда ётиб нафас ростланг.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 22. 07)
23 ноябрда оиласизлар иллюзия қуршовида бўлишади. Танлаганингиз ҳақидаги тотли ўйлар сизни еттинчи осмонларга парвоз қилдиради. Бу лаҳзаларни хотирангизга муҳрлаб қўйинг. Қўйингки, ҳар ўйлаганда ўзингизни бахтли ҳис эта олинг. Ўзингизга ёқса, қизиқарли бўлса, иш деганининг ҳеч биридан юз ўгирманг. Оилалилар яқинларининг хоҳишлари етовида иш тутишлари талаб этилади.
АРСЛОН (23. 07 — 23. 08)
Рўзғорингизда жиҳозлардан бири ишдан чиқиб, сизни анчагина харажатга тушириши кутилмоқда. Харажат-ку майли, вақтингиз ҳам кетади. Айрим режаларни шу сабаб бўлиб кейинга суришингизга тўғри келади. Моддий аҳволингизни яхшилаш учун бугун қулай вазият туғилади. Ундан унумли фойдаланишга ҳаракат қилинг. Дўстлардан кимдир қўшимча даромад келтирадиган иш таклиф этиши мумкин. Иш бажаришда ўз истеъдодингиз ва ички имкониятларингизга шубҳа назари билан қараманг.
ПАРИЗОД (24. 08 — 22. 09)
23 ноябр куни ишда ҳам, шахсий ҳаётда ҳам ўзгаларнинг фикри билан ҳисоблашишингиз тавсия қилинади. Ўз фикрингизни ўтказишга ҳаракат қилманг. Кимки сизга яхшилик қилса, сиз ҳам яхшилик билан жавоб қайтаринг. Кун давомида кўпроқ пиёда юринг. Хунук хаёлларни миянгиздан қувиб солинг. Сурункали хасталикка йўлиққан бўлсангиз, муолажалар, профилактикага эътибор қаратинг. Ўзингизни эҳтиёт қилинг. Кечқурун кимдир қўлингизга бир даста пул тутқазиши мумкин.
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
22 ноябр куни манфаатларингизни, қарашларингизни ҳурмат қиладиганларга сиз ҳам ҳурмат билан ёндашинг. Бу эзгу мақсадларга етишингизда асосий қурол вазифасини ўтайди. Кун давомида бир-биридан ажойиб инсонларни учратасиз. Принципиалликдан қочинг. Саломатликка путур етмаслиги учун нима керак бўлса, албатта шу ҳаракатларни содир этинг. Акс ҳолда катта пулга тушиб ҳам саломатликни тиклай олмайсиз. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилишни унутманг.
БУЗОҚ (21. 04 — 20. 05)
Бугун кўп вақтингизни уйда кечиришингиз тавсия этилади. Ишхонада ишларингиз кўп бўлса ҳам бажариб бўлишингиз билан дарҳол уйга қайтинг. Акс ҳолда кўнгилсиз вазиятга тушиб қолишингиз хавфи бор. Муҳаббатда оилалилар ҳам, оиласизлар ҳам суюкли инсони билан ўзаро муносабатларни қайта таҳлил қилиб, янада мустаҳкамлаш ҳаракатига тушишлари керак. Кечқурун овқатланиш режимига қатъий риоя қилинг.
ЭГИЗАКЛАР (21. 05 — 21. 06)
22 ноябрда организмингизни жисмоний зўриқишлардан сақланг. Жисмоний зўриқиш организмга гармониялар ташрифини йўққа чиқаради. Витаминлар қабул қилинг. Овқатланиш режимини бузманг, вақтида дам олишни унутманг. Жуфтингизга қўпол муносабатда бўлишдан эҳтиётланинг. Унинг эркинлигига раҳна солувчи ҳаракатлар содир этишдан тийилинг. Ана шунда кунингиз гўзал ва мазмунли ўтади.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 22. 07)
22 ноябр куни иш жараёнида рақобатчилар йўлингизга кўндаланг бўлиши кутилмоқда. Айниқса, шахсий бизнесига эга бўлганлар бу манзарадан ҳайратга тушишмаса ҳам бўлади. Рақобатчилар таъсирида бизнес режаларингиз ўзгариб кетиши ҳам ҳеч гап эмас. Яқинларингиз ва туғишганларингиз билан орангизга нифоқлар тушиши кутилади. Ўзингизни хотиржам тутишга ҳаракат қилинг. Ошқозонингизда муаммо пайдо бўлиши мумкин. Эҳтиётингизни қилинг.
АРСЛОН (23. 07 — 23. 08)
Бугун муаммоларингиз ҳақида яна бир карра ўйлаб, мулоҳаза юритиб олиш учун қулай имкониятлар туғилади. Улардан унумли фойдалансангиз, фойдадан холи бўлмайди. Имкон топсангиз, тренажор залига бориб келишингиз, бассейнда чўмилишингиз мумкин. Ўтмишдаги хатоликларни осон йўл билан бартараф эта оласиз. Аммо барибир шахсий ҳаётингиз босим остида ўтади. Иш билан ўзга шаҳарга боришингиз муваффақиятли кечади. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.
ПАРИЗОД (24. 08 — 22. 09)
22 ноябрда ўзингизни фақат омад, муваффақиятларга тайёрланг. Хаёлпарастликка берилинг. Ширин хаёллар оғушида керак бўлса самоларгача етинг. Ўзингиз уддалай оладиган ишларни бажариш учун ўзгалардан ёрдам сўраманг. Бировларни танқид қилишни хаёлингизга ҳам келтира кўрманг. Башарти жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингиз билан орангизга совуқчилик тушган бўлса, биргаликда театр ёки кинога тушинг. Жуда бўлмаса, кўчаларда сайр қилинг.
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
21 ноябр куни беихтиёр ўтмиш хотиралар денгизига чўкасиз. Бу эса иш жараёнида жиддий халал бериши мумкин. Ўтмиш билан боғлиқ кайфиятни дам олиш кунлари учун асраб қўйинг. Жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингизга кун давомида нималарнидир исботлашга уриниш билан банд бўлишингиз мумкин. Муносабатларга енгиллик беринг. Уларни мураккаблаштирманг. Молиявий муаммоларни ҳам гап-сўз ёрдамида ижобий ҳал эта олмайсиз. Ҳаракат керак, ҳаракат.
БУЗОҚ (21. 04 — 20. 05)
Эрталаб кунни майда-чуйда ишларни бажаришдан бошланг. Улар сизни ҳайратда қолдириб, тез фурсатда якун топади ва даромад беришда ҳам йирик лойиҳалардан қолишмайди. Яқин дўстингиз сизни танқид остига олса ҳам унга жаҳлингизни сочманг. Саломатликни фақат врач маслаҳати ва тавсиялари асосида мустаҳкамланг. Акс ҳолда касал орттириб олишингиз ҳеч гап эмас. Муҳим ҳужжатлар билан ишлашга тўғри келса, эҳтиёткорликка ва тартибга амал қилинг.
ЭГИЗАКЛАР (21. 05 — 21. 06)
21 ноябрда вазиятни сунъий тарзда ўзгартиришга уринманг. Бу ўзгалар билан орангизда келишмовчиликлар, жанжаллар, ҳатто катта миқдордаги жарималарга сабаб бўлиши мумкин. Ташкилотма-ташкилот юриб иш битиришингизга тўғри келса, мулойимлик ва интеллегентликдан унумли фойдаланишингиз тавсия этилади. Кечқурун анчадан бери адо этилмай ётган ишингиз бирдан якун топади-ю, мартабангиз ошишини таъминлайди.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 22. 07)
Бугун қуёшли кундан, дўстлар муваффақиятларидан ва кичик хурсандчиликлардан ҳам мамнун тортишингиз тавсия этилади. Билинг, позитив кайфият айнан кичик хурсандчиликлардан қад ростлайди. Саломатликни тиклашга оид сув билан боғлиқ муолажалар хайрли кечади. Агар вақтингиз бўлса, албатта сауна, бассейнда чўмилинг. Жуда бўлмаса, контрастли душ қабул қилинг. Бу организмингизни негативлардан халос этади.
АРСЛОН (23. 07 — 23. 08)
21 ноябр куни ишхонада сизни жиддий ва мушкул вазиятлар кутиб туради. Аммо ташвишга тушманг. Раҳбарлар сизга қаттиқ ишонганки, шундай мураккаб вазифаларни топширган. Дўстлардан бири билан бўлиб ўтадиган мулоқотдан кейин позитив кайфиятга эга бўласиз. У сизга кайфиятингизни кўтарадиган янгилик айтади. Рўзғорингизда яқинларингиз билан жиддий қарама-қаршиликлар юзага келиши мумкин. Афсуски, уларни айланиб ўтиб бўлмайди. Чидайсиз.
ПАРИЗОД (24. 08 — 22. 09)
Эрталабдан паризод буржи остида туғилганлар етарлидан ҳам кўпроқ куч-имкониятларга эга бўлади. Хоҳласангиз, тоғни ҳам толқон қилар даражада бўласиз. Асосийси, иш бажаришда қалбингизда шубҳа бўлмаслиги керак. Моддий аҳволингиз кун бўйи яхши кечмаслиги кутилмоқда. Лекин кечқурунга бориб қадрдонлардан бири пулдан ёрдам берворади. Олис сафарга отланишни режалаштирганлар бу амални келаси ҳафтага сурганлари маъқул.
ТАРОЗИ (23. 09 — 23. 10)
Анчадан бери сизга тинчлик бермай келган муаммолар ниҳоят бугун муваффақиятли бартараф этилади. Ниҳоят уйқусиз тунлар, асабий лаҳзалар ортга чекинади. Ишда ақлингиз етмайдиган, қўлингиздан келмайдиган юмушларга қўл уришингиз тавсия этилмайди. Пул деб билиб-билмаган ишларга қўл ураверсангиз, омадсизликка юз тутишингиз ҳеч гап эмас. Оиласиз бўлсангиз, кечқурун романтик учрашувга ҳозирлик кўраверинг.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
20 ноябрда саломатлигингизни мустаҳкамлаш учун ҳаракатлар содир этишингиз сўралади. Гарчи ўзингизни аъло даражада ҳис этаётган бўлсангиз ҳам барибир организмингизга қулоқ тутишингиз керак бўлади. Жисмоний зўриқишлардан сақланинг. Муолажалар белгиланган бўлса, уларни ортга сурманг. Иш жойингизда янги топшириқлар олсангиз, уларни кўнгилдагидек адо этиш учун сизда барча имкониятлар етарли. Овқатланиш режимига амал қилинг.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
Бугунги кунни позитив кайфиятда ўтказиш учун ҳар бир ўтаётган лаҳзадан унумли фойдаланинг. Ҳатто, яхши таниш бўлмаган одамлар билан мулоқотда ҳам позитивликни сақлаб қолишга ҳаракат қилинг. Қариндошлардан бири сизга ўз эътирозларини билдириши кутилади. Иш жанжалга айланиб кетмаслиги учун ҳаракат қилинг. Акс ҳолда ўзингизнинг кайфиятингиз бир пул бўлади. Бунинг ўрнига унга мақтовлар ёғдиринг. Кечқурун ким хизмат сафарига жўнаб кетса, сафар омадли кечади.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)
20 ноябр куни қанча кўп эринчоқликка йўл қўйсангиз, имкониятлар, омад шунча сиздан узоқлаша боради. Шунинг учун сочингиздан маҳкам сиқимланг-у, ўзингизни кўчага судраклаб чиқинг. Кун давомида оёқ ва бўғимларда сезиларли оғриқлар кузатилиши мумкин. Лекин пиёда тоза ҳавода сайр қилишдан бош тортманг. Бу амал кўплаб муаммоларни бартараф этишда ёрдам беради. Кечқурун узоқда яшайдиган дўстингиз қўнғироқ қилиши мумкин. Омад сизга ёр бўлсин!
ҚОВҒА (20. 01 — 18. 02)
Ҳамкасбларни жанжал ва баҳсли лаҳзаларга етаклаш фикридан йироқ бўлинг. Аксинча янада меҳр-оқибатлироқ бўлинг. Шунинг ёрдамида кўнгилсиз вазиятларни четлаб ўтасиз. Қариндошларингиздан бири қайсидир масалада ўз фикрини ўтказишга астойдил ҳаракат қилиши мумкин. Унга чалғиш учун ёрдам беринг. Оиласиз бўлсангиз, романтик учрашувга чиқасиз. Учрашувда фантазиянгизни ишга солинг. Оллоҳ сизга ёр бўлсин!
БАЛИҚ (19. 02 — 20. 03)
20 ноябр куни ишхонангизда ҳамкасблар билан орангизда келишмовчиликлар юзага келиш хавфи бор. У одамни тўхтатишга ҳаракат қилинг. Молиявий муаммоларни бартараф этишда кескин ҳаракатларга йўл берманг. Катта ишларга пул тикиш тадбиркорлар учун ҳам бугун муваффақиятсизлик келтиради. Баъзилар кечки пайт хизмат сафарига жўнаб кетиши кутилмоқда. Сафар давомида моддий наф кўришингиз эҳтимоли ҳам йўқ эмас.
ТАРОЗИ (23. 09 — 23. 10)
19 ноябрда гўё энциклопедияга айланиб қоласиз. Юрган йўлингизда бировларга билим тарқатиш билан банд бўласиз. Бу сизнинг яна бир ютуғингиз, ишонинг. Ишдан кейин кечқурун оила аъзоларингиз оилавий байрам уюштиришни ният қилишган. Харидлар масаласини кейинга қолдириб туринг. Бугун улар сизга фақат ёқимсиз ҳолатларнигина ҳадя этади. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
Бугун принципларингизга кенг йўл беринг. Табиатингизга хос қайсарлик айнан бугун сизга фойда беради. Унинг кўмагида ишларингизда унум бўлади. Энг мураккаб муаммолар ҳам хамирдан қил суғурган каби енгил ҳал бўлади. Моддий аҳволингизни яхшилашда ҳам омад сиз томонда бўлади. Даромад мўмай бўлади. Ҳатто, сира ўйланмай, саёҳатга чиқсангиз ҳам ярашади. Асабни эҳтиёт қилинг.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
19 ноябр куни сал бўш келсангиз, тамом, ўша заҳоти фирибгарлар ва кўнгли қоралар таъқиб қила бошлайди. Таъқиб ўта ёқимсиз кечади. Эҳтиётингизни қилинг. Кун давомида камроқ куч сарфлаб, кўпроқ пул топиш принципларига амал қилинг. Шу йўл кўплаб режаларни ижобий ҳал этишингизда ёрдам беради. Кечқурун жуфтингизга кутилмаган совға ҳозирлаб қўйинг. Муносабатларингиз шу баҳонада янада мустаҳкам тортади.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)
Эрталабдан барча шубҳа ва гумонларни сиқувга олинг. Кейин уларни ўзингиздан нари суриб ташланг. Иш учун, шахсий ҳаёт учун ҳам янги йўл топинг. Иш бажаришда дангасаликка йўл қўйманг. Аксинча фаолликда энг мураккаб вазифалар сари дадил боринг. Куннинг иккинчи ярмида айримларнинг хонадонида чақалоқ дунёга келиши мумкин. Умри билан берган бўлсин. Кечқурун ухлашга ётишдан олдин сутли маҳсулотлар истеъмоли билан чекланинг. Оқшом дўстлардан бири билан ади-бади айтишиб қолишингиз эҳтимоли бор.
ҚОВҒА (20. 01 — 18. 02)
19 ноябрда ишхонангизда ўзингизни бошқа ҳамкасблардан юқори қўйиш фикрини йўқ қила олсангиз, фақат фойда қиласиз. Ишда фаоллик, шахсий ҳаётда эса шинавандалик, меҳр ва мулойим мулоқот сизга дўстлик қила олади. Муҳаббатда янги горизонтлар очилиши кутилмоқда. Омад кутилмаган тарафдан мўралайдики, ўзингиз ҳам ҳайратдан ёқа ушлайсиз. Овқатланиш режимини бузманг. Кечқурун албатта тоза ҳаво сайрига чиқишингиз тавсия этилади. Оллоҳ сизга ёр бўлсин!
БАЛИҚ (19. 02 — 20. 03)
Ижод кишиларининг куни туғадиган бўлиб турибди. Янги йўллар очасиз. Бу йўллар сизни эзгулик сари етаклайди. Келажакда шедеврга айланиши аниқ бўлган ажойиб асар ғояси дунёга келади. Кун мобайнида кам ўтириб, кўп юришни ўзингизга шиор қилиб олинг. Жисмоний машқлар саломатлигингиз янада мустаҳкам тортишида катта ёрдам беради. Молиявий муаммоларингиз фақат сизнинг фойдангизга ҳал бўлади.
ТАРОЗИ (23. 09 — 23. 10)
18 ноябрда айрим ишларни ортга суриш, дангасаликка эрк беришлар ўтмайди. Тер тўкиб астойдил ишлашингизга тўғри келади. Бу молиявий муаммолар тезроқ ижобий ҳал бўлишини ҳам таъминлайди. Лекин ишга ижодий ёндашиш ёдингиздан кўтарилмасин. Фақат олға боринг. Ортга чекинишни хаёлингизга ҳам келтирманг. Оиласизлар ҳаётида кечқурун романтик лаҳзалар кузатилади. Муҳаббат изҳорлари ҳамроҳлик қилади.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
Ҳатто ўта мураккаб муаммолар йўлингизда кўндаланг турса ҳам айланма йўллар топишга ҳаракат қилманг. Ўзингизга бўлган ишончдан унумли фойдаланинг ва ишнинг жигарини эзинг. Моддий аҳволингизни яхшилаш, ниҳоят етарлича маблағга эга бўлиш учун ҳам қатъиятлилик, сабр, матонат жуда зарур бўлади. Ёлғиз бўлсангиз, ўзингизга ёқадиган инсоннинг эътиборини қозониш пайида бўлинг. Тўй қилинг, чимилдиққа киринг. Орзу-ҳаваслар кўринг. Оллоҳ сизга ёр бўлсин!
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
18 ноябр куни оиласизларнинг омади чопади. Романтика кун давомида сизни тарк этмайди. Нафақат оиласизлар, балки оилали, бола-чақалилар ҳам романтикадан бебаҳра қолмайди. Ана шу баҳона билан шахсий ҳаётингиз янада яхшиланиш палласига киради. Куннинг иккинчи ярмини рўзғор ҳамда молиявий муаммоларни бартараф этишга бағишлашингиз кутилмоқда. Шахсий автомобили борларга спиртли ичимлик ичиб рулга ўтириш тавсия этилмайди.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)
Бугун негадир хушомадлар, сохта олқишларга ён бера бошлайсиз. Уларнинг етовида ҳеч кимга қулоқ тутмайсиз, нотўғри йўлдан бора бошлаганингизни тан олмайсиз. Бу ҳаракатларингиз жамоангизда шовқинларга сабаб бўлиши мумкин. Ким ҳақ, ким ноҳақлигини ажрата олмай ҳалак бўласиз. Кейин раҳбарларингизга норозиликларингизни очиқ йўллашга тушасиз. Билингки, бу ҳаракатларнинг барчаси ўзингизга қарши чиқади. Мартаба, ҳурмат, эътибор, даромад ортга чекинади. Шундай экан, ўйланг, мулоҳаза қилинг. Тўғри йўлдан боринг. Кам бўлмайсиз.
ҚОВҒА (20. 01 — 18. 02)
Аёллар, қизларга бугун кийим-кечакка нисбатан иштаҳаларни тийишлари тавсия этилади. Ортиқча вазнга эга бўлиб қолдингизми? У ҳолда диетологга мурожаат этинг. Спорт билан шуғулланишни бошланг. Кун мобайнида ҳамкасбларингиздан бири шивир-шивир қилавериб асабингизга тегиши мумкин. Сукут сақланг. Акс ҳолда асосий ишларингиз ўлда-жўлда қолиб кетади. Имкониятлардан маҳрум бўласиз. Саломатлигингизга путур етади.
БАЛИҚ (19. 02 — 20. 03)
18 ноябр куни кайфиятингиз позитивликдан узоқроқ бўлиши кутилмоқда. Ҳатто, энг яқин инсонингиз ҳам сизни тушкун кайфиятдан халос эта олмаслиги мумкин. Миянгизни хунук хаёллар чирмаб ташлаган. Улардан халос бўлинг. Молиявий аҳволингиз дўстлар ва қариндошлар ёрдамисиз яхшиланмайди. Буни ҳам ҳисобга олинг. Кимлардир сердаромад иш таклиф этса, бош тортманг. Дарров рози бўлинг. Айримлар кечқурун варикоздан безовталаниши мумкин. Оллоҳ мададкорингиз бўлсин!
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Кунингиз асабий кечади. Атрофингизда шундай ҳодисалар кузатиладики, асабийлашмасдан сира илож йўқ. Ўзингизники қолиб бировларнинг ҳаёти ҳақида ҳам қайғуришингизга тўғри келади. Муҳаббатда ҳам шундай вазиятлар кўзга ташланиши мумкин. Лекин кечқурун хотиржамлик ҳукм суради. Агар рўзғорингиздаги икир-чикирларни ҳал этишга астойдил киришсангиз, албатта позитив кайфиятга эга бўласиз.
БУЗОҚ (21. 04 — 20. 05)
17 ноябр куни худди ҳуқуқшунослар каби атрофингиздагилардан ўз ҳақ-ҳуқуқингизни талаб қила бошлайсиз. Бу молия масаласида сизга катта ёрдам бериши мумкин. Лекин оилавий ҳаётда жуда эҳтиёт бўлинг. Баъзи гапларингизни яқинларингиз нотўғри қабул қилиши, оқибатда орангизда жанжал келиб чиқиши эҳтимолга яқин. Кечқурун овқатланиш режимига кўз ташлаб олишингиз тавсия этилади.
ЭГИЗАКЛАР (21. 05 — 21. 06)
Муҳаббат мавзусидаги сериалларни камроқ томоша қилинг. Шахсий ҳаётингизга улар салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Яқин инсонингиз билан муносабатларингизга путур етиш эҳтимоли бор. Ўзгаларнинг ҳаётига зинҳор аралаша кўрманг, балога қоласиз. Бугун билим олиш ва сафарлар муваффақиятли кечади. Агар хоҳишингиз бўлса, хориж тилларини ўрганиш учун курсларга қатнай бошлашингиз тавсия қилинади. Ўзингизни эҳтиёт қилинг. Оллоҳ сизга ёр бўлсин!
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 22. 07)
17 ноябрда биринчи бўлиб овқатланиш ва жисмоний ҳолатингизга эътибор қаратишингиз керак бўлади. Бусиз турли касалликларни орттириб олишингиз ҳеч гап эмас. Спиртли ичимликларни зинҳор истеъмол қила кўрманг. Ҳатто тантанали маросимларга чақириб олдингизга ичкилик қўйишса ҳам ўзингизни тийинг. Ҳайдовчилар, шахсий автомобили борлар серқатнов йўлларда эҳтиёткор бўлсинлар. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг.
АРСЛОН (23. 07 — 23. 08)
Бугун куннинг биринчи ярмидаёқ мўмай даромад эгасига айланишингиз кутилмоқда. Лекин пулларингизни ҳавога совуришдан тийилинг. Молия ва бизнес соҳасида ишлайдиганлар учун бугунги кун енгил кечмайди. Арзимас эътиборсизлик ёки лоқайдлик сабаб бўлиб жиддий хатоликларга йўл қўйишингиш мумкин. Таваккалчиликлар, экстремал ҳолатлардан сақланинг. Омад сизга ёр бўлсин!
ПАРИЗОД (24. 08 — 22. 09)
17 ноябр куни исталган соҳада ўзингизни синаб кўришингиз мумкин. Барибир муваффақият сиз томонда бўлади. Фақат куч ва имкониятлар номаълум тарафга оқиб кетиб қолишининг олдини олсангиз бас. Оиладаги муаммоларни тушдан кейин яқинларингиз иштирокида ҳал этишингиз сўралади. Куннинг иккинчи ярмида бассейнга бориб чўмилиш сизга катта фойда бериши мумкин. Умуртқа поғонангизни зиёнланишдан эҳтиёт қилинг. Саломатликни асранг.
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
16 ноябр куни иш жойингизда ўзингизни рисоладагидек тутишингиз талаб этилади. Йўқса, арзимас сабаблар билан ҳамкасблар қаршисида обрўингизни бой беришингиз мумкин. Пулсиз қолишни истамасангиз, харажатларни қатъий назорат остига олинг. Лекин рўзғор учун пул зарур бўлса, аяб ўтирманг. Вақтинчага бўлса-да, ҳар қандай кўринишдаги сафарлардан воз кеча туринг.
БУЗОҚ (21. 04 — 20. 05)
Куннинг биринчи ярмида янги танишувларни бошдан кечирасиз. Улар қаршисида эса негадир ожиз, камтар одамга айланасиз. Аммо бу ҳолат сизнинг фойдангизга ишлайди. Мабодо оиласиз бўлсангиз, янги танишганларнинг бирига ёқиб тушишингиз турган гап. Харидларни қатъий режа асосида амалга оширсангиз, сира зиён кўрмайсиз. Уйдаги ишларни эртанги кун учун қолдирмаслигингиз тавсия қилинади. Ўпка билан боғлиқ муолажалар муваффақиятли ўтади.
ЭГИЗАКЛАР (21. 05 — 21. 06)
16 ноябрда барчага профессионал жиҳатларингизни кўпроқ намойиш этинг. Қийинчиликларни енгиш, тўсиқлардан осонликчасига ўтиш учун сизда барча имкониятлар бор. Лекин димоғдорликка ўтишни хаёлингизга ҳам келтирманг. Яқинларингиз қаттиқ ранжишлари мумкин. Муҳаббатда омад сизга кулиб боқади. Фақат нокерак гапларни гапириб жуфтингиз билан муносабатларга путур етказманг. Башарти жанжаллашиб қолган тақдирингизда ҳам қўполлик қила кўрманг. Ён бера қолганингиз маъқул.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 22. 07)
Бугун эрталаб эмоционал ҳолатингиз меъёрда бўлмаслиги мумкин. Агар унинг етовида қолсангиз, дўстлар, ҳатто, яқинлар билан муносабатларни йўққа чиқаришингиз мумкин. Оилавий ҳаётда қандайдир муҳим қарорлар чиқаришингизга тўғри келади. Бу қариндошлардан бирини узоқ давом этган хасталикдан халос этиш билан боғлиқ бўлиши мумкин. Спорт билан шуғулланиш бугун муваффақиятли кечади. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг.
АРСЛОН (23. 07 — 23. 08)
16 ноябр куни бир дунё кераксиз ишларга дуч келасиз. Лекин уларни жуда тез фурсатда қойиллатиб бажаришингиз керак бўлади. Агар бу ишларни ҳамкасблардан олдин бажариб улгурсангиз, мақтанишдан нари бўлишингиз лозим. Оила қурмаганлар кун давомида бўлғуси жуфтини тасодифан учрашиб қолиши кутилади. Бу сизни иллюзия асирига айлантириши ҳеч гап эмас. Реалликка яқин бўлинг. Молиявий масалада ҳомий топинг. Фақат у сизни боши берк кўчадан олиб чиқа олади.
ПАРИЗОД (24. 08 — 22. 09)
Паризод буржи остида таваллуд топганлар учун бугунги кун зерикарли, қайғули ва совуққонликда кечиши мумкин. Шахсий ҳаётдаги муаммоларни дўстлардан бирининг ёрдамида бартараф эта оласиз. Ёлғиз бўлсангиз, романтика кутади. Ёрқин лаҳзаларни қарши олиш учун тайёр туринг. Оилалилар кечқурун рўзғордаги муаммоларга кўмилиши кутилади. Муаммоларни эътибор билан ижобий ҳал этишга ҳаракат қилинг. Тўғри овқатланинг. Режимни бузманг.
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
15 ноябр куни ҳар қандай ишни бажаришда кўпчиликка етадигани бўлмаслигига яна бир карра тан берасиз. Айниқса, ишни қисқа фурсатда якунлаш зарурати туғилса, ёрдамчилар жуда зарур бўлади. Шахсий бизнеси борлар бугун кун давомида рақобатчилар билан хуфиёна кураш олиб боришади. Агар улар сизга нисбатан устамон эканини илғаган бўлсангиз, курашни охирига етказмай қўя қолганингиз маъқул.
БУЗОҚ (21. 04 — 20. 05)
Сиз табиатан доимо ҳар қандай ишда етакчи ролини ижро этишга ошифтасиз. Аммо бугун ўша рол бошқа бир ҳамкасбингизга насиб этиши мумкин. Лекин астойдил тер тўкиб ўз ролингиз эртаси куни яна ўзингизга насиб этишини таъминлаш имконига эгасиз. Бўшашмасангиз бас. Муҳаббатда бир қатор мўъжизаларга гувоҳ бўласиз. Аммо тафаккурни ёлғиз қолдирманг. Сизга бир олам бахт таклиф этсалар ҳам тафаккур ёлғиз қолиши керак эмас. У сизнинг ҳимоячингиз. Кимлардир куннинг иккинчи ярмида хизмат сафарига жўнаб кетади. Сафар давомида кўплаб янгиликлардан воқиф бўласиз.
ЭГИЗАКЛАР (21. 05 — 21. 06)
15 ноябрда молия масаласи кайфиятингизни бузиши кутилади. Йўл қўйилган хатоликларни бартараф этиш учун ҳам молиячи, ҳам ҳуқуқшуносга айланишингиз керак. Шунда сочилиб кетган даромадни қайтадан йиға оласиз. Ижод кишиси бўлсангиз, бугун атрофдагилар қаршисида сира иккиланмай бор истеъдодингизни намойиш этинг. Сизни танимаганлар танийди, таниганлар яна қайта тан беради. Ҳасадгўйлар ҳам истеъдодингизга очиқ бўлмаса-да, хаёлан тасанно айтади. Омад сизга ёр бўлсин!
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 22. 07)
Кунингиз қайғуларга қоришиқ кечиши мумкин. Янги учрашувлар, совға-саломлар ҳам бу ҳолатдан чиқишингизга ёрдам бера олмайди. Чалғиш ва унутиш учун ишга берилинг. Дўстларингиз билан орангизда ноқулай вазиятлар юзага келиши кутилади. Сиз тилингизга маҳкам бўлсангиз, ҳаммаси кўнгилдагидек кечган бўларди. Кечқурун барча ташвиш юклари елкангиздан пастга тушади ва ниҳоят енгил тортасиз иншооллоҳ. Рўзғордаги муаммолар ҳам ўша заҳоти қисқа фурсатда бартараф этилади.
АРСЛОН (23. 07 — 23. 08)
15 ноябр куни ўзингизни вақтинча бўлса-да унутинг. Бунинг ўрнига яқинларингизга эътибор қаратинг. Харидларни режа асосида амалга ошириш, қурилиш ва тоза ҳавода сайр бугун кўнгилдагидек кечади. Бироқ майда-чуйда ишларни ҳам ташлаб отманг. Худди ўшалар сизга кутилган даромадни бериши ҳам эҳтимолдан холи эмас. Кечқурун баъзилар бўқоқ тизимида муаммоларга дуч келиши мумкин. Саломатлигингизни асранг.
ПАРИЗОД (24. 08 — 22. 09)
Эрталаб уйқудан хуш кайфиятда уйғонасиз. Шу ҳолат сизни олдинга етаклайди. Ҳаётингизни гулларга буркашни ихтиёр этасиз ва бунинг уддасидан чиқасиз ҳам. Ҳатто, энг мураккаб лойиҳаларни қойиллатиб, ишхонадаги раҳбарларнинг оғзини ланг очасиз. Табиат қўйнига чиқиш, ҳаммомда чўмилиш хайрли ўтади. Жуфтингиз билан очиқчасига мулоқот қилинг. Орангизда сир сақланишига йўл қўйманг. Сир жанжалларга сабабчи бўлиши мумкин.
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Бугун ақлан зўриқишдан сақланишингиз тавсия қилинади. Акс ҳолда миянгизда жиддий муаммолар юзага келади. Дам олиш эълон қилинг. Бунга лойиқсиз. Мақсадингиздан бехабарлар билан ишда пойга ўйнашингиз сира шарт эмас. Бунинг ўрнига жамоавий иш ташкил этинг. Тезроқ эзгу мақсадларга етасиз. Башарти хасталанган бўлсангиз, даволаниш ва оёққа туришнинг зарур чораларини кўринг. Кечқурун албатта тоза ҳаво сайрига чиқинг.
БУЗОҚ (21. 04 — 20. 05)
14 ноябр куни бир-биридан ажойиб ҳодисаларга гувоҳ бўлишингиз кутилмоқда. Сафар, романтик лаҳзалар оила қурмаганлар учун аталган. Бу имкониятдан тўғри фойдаланинг. Оилалилар хонадонида болалар тарбияси билан боғлиқ муаммолар туғилиши мумкин. Фақат болаларга қаттиқ тегмаган ҳолда тарбиявий соат олиб боринг. Овқатланиш режимига қатъий амал қилишни ҳам асосий вазифангизга айлантиринг.
ЭГИЗАКЛАР (21. 05 — 21. 06)
Шахсий ҳаётда қатъий бир қарорга келишингиз керак. Оиласизлар севги учбурчагига тушиб қолишдан сақланишлари талаб этилади. Молиявий муваффақиятлар кимки пулни тежаб ишлата олса, ўшаларга кулиб боқади. Харидлар ва мазмунли вақт ўтказиш учун етарли маблағга эга бўласиз. Кечқурун йога, спортнинг енгил турлари билан шуғулланиш фойдали кечади. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 22. 07)
14 ноябрда шахсий бизнеси борларнинг куни туғади. Айниқса, реклама бизнесида омадли лаҳзалар кўп бўлади. Рўзғордаги муаммоларни фақат жамоавий тарзда бартараф этишингиз мумкин. Бунинг учун оила аъзоларингизни ишга солишингиз зарур. Жуфтингизнинг норозиланган оҳангдаги шикоятларини эшитишингиз ҳам айнан бугунга тўғри келади. Уни бардош билан тинглаб, жанжал юзага келишига йўл қўйманг.
АРСЛОН (23. 07 — 23. 08)
Бугун чуқур нафас олиб астойдил ишга киришинг. Ишларингиз албатта ўнгидан келади. Вужудингизда тоғни толқон қилишга етадиган куч қайнаб турибди. Ундан тўғри фойдаланинг. Муҳаббатда тингловчига айланинг. Бу икки ўртадаги муносабатлар сақланиб қолишини таъминлайди. Ҳадеганда жуфтингиздан нуқсон қидиришни бас қилинг. Шунинг орасида рўзғор икир-чикирларини ҳам жой-жойига қўйинг.
ПАРИЗОД (24. 08 — 22. 09)
14 ноябр куни ўта кузатувчан одамга айланишингиз тавсия этилади. Фақат осмонга қараган ҳолда юрсангиз, оёқларингиз остидаги бриллиантни пайқамай ўтиб кетишингиз мумкин. Кузатувчанлик асосий ишда жуда асқотади. Тадбиркорлар учун молиявий масала жумбоқлардан иборат бўлади. Бу жумбоқларнинг ечимини топиш учун рақобатчиларни назоратингиз остига олинг. Кечқурун яқинларингиз сизга ҳар жабҳада ёрдам кўрсатади.
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
13 ноябр куни кучли босим остида, қатъий график бўйича иш юритишингизга тўғри келади. Вақтинча шахсий ҳаёт ва кўнгилочар машғулотларни бир четга суриб туринг. Спорт билан шуғуллансангиз, жисмоний зўриқиш меъёрида бўлишини таъминланг. Агар бел, оёқларингизда оғриқ сеза бошласангиз, айрим спорт машғулотларидан воз кечишингиз керак бўлади. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг.
БУЗОҚ (21. 04 — 20. 05)
Кузатувчанлик ва кучли ҳис-туйғулар нафақат шахсий ҳаётда, балки ишда ҳам жуда асқотади. Барча ишларингиз унумли кечади. Асосийси, энтузиазмни йўқотмасангиз бас. Оила қурмаганларнинг қай бири иллюзияга зўр берса, билсинки, муҳаббат бобида тузоққа илинади. Бу тузоқ сиз учун эмас. Эҳтиётингизни қилинг. Кечқурун молиявий аҳволингиз яхшиланади. Яъни, кимдир қўлингизга бир даста пул тутқазади.
ЭГИЗАКЛАР (21. 05 — 21. 06)
13 ноябрда ишхонадаги раҳбарлар берган вазифалардан бош тортиб юрманг. Раҳбарларингиз профессионаллигингизга қойил қолгани учун ҳам зиммангизга энг мураккаб вазифаларни юклайди. Уларнинг даромади ҳам ўзига яраша бўлади, ишонаверинг. Куннинг иккинчи ярмида яқин дўстларингиздан бири ҳақида хушхабар эшитасиз. Шу баҳонада дўстингиз билан қўнғироқлашасиз. Кечқурун айримлар олис хизмат сафарига жўнаб кетиши кутилмоқда.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 22. 07)
Олдиндан қанча режаларни тузиб қўйган чиқсангиз, афсуски, режаларингиз ортга сурилади. Бугун худонинг айтгани бўлади. Лекин молиявий муаммоларни бартараф этишда пухталанган режа жуда зарур бўлади. Ҳисоб-китобда арзимас хатоликка йўл қўйсангиз ҳам инқирозга юз тутасиз. Шунинг учун сергакликни қўлдан берманг. Кечқурун айрим дўстларимизнинг хонадонида чақалоқ йиғиси жаранглаши мумкин. Умри билан берган бўлсин! Ёлғизлар муҳаббатда бугун танаффусларни бошдан кечиради.
АРСЛОН (23. 07 — 23. 08)
13 ноябр куни арслон буржи остида таваллуд топганларнинг қаршисида омад эшиклари ланг очиқ бўлади. Мартабангизни юқори чўққиларгача кўтармоқчи бўлсангиз, ўша эшиклардан дадил ўта оласиз. Тадбиркорлар ҳам яқин шериклари билан кутилган келишувларга эришади. Даромад мўмай бўлиши тайин. Молиявий масалада ҳам хавотирланишга ўрин йўқ. Бу муаммолар кун давомида муваффақиятли бартараф этилади. Харидларда тежамкор бўлинг.
ПАРИЗОД (24. 08 — 22. 09)
Бугун тақдир инъом этган ҳар бир эзгуликдан мамнун тортишингиз тавсия этилади. Тушгача етмай, киссангиз пулга тўлади. Тақдир осмонингизда кечга қадар қуёш нур сочади. Булутларга бу осмонда жой бўлмайди. Жуфти билан ажрашиб кетганлар, ҳали оила қуришга улгурмаганлар бугун ўз бахтини қидириш билан банд бўлишлари мумкин. Кайфиятингиз бузилса, иш билан чалғишга ҳаракат қилинг. Соғлиғингизни эҳтиёт қилинг.
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Эрталабдан ўзингизни енгил ҳис эта бошлайсиз. Аммо ҳаётдаги муаммоларни ҳис этмаслигингиз нотўғри. Одамлар билан кўпроқ мулоқот қилишга урининг. Кайфиятингизни позитив ҳолатга келтиришга ҳаракат қилинг. Муҳаббатда жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингиз билан бўлар-бўлмасга ади-бади айтишишдан тийилинг.
БУЗОҚ (21. 04 — 20. 05)
12 ноябр куни сизга ҳасад қиладиганлар, рақобатчиларни жойига ўтқазиб қўйиш учун позитив кайфиятда бўлишингиз талаб этилади. Ҳавонинг ўзгарувчанлиги туфайли бош оғриғидан безовта бўлишингиз эҳтимоли бор. Агар анчадан бери тез-тез шундай ҳолатга туша бошлаган бўлсангиз, муаммони врач ёрдамида бартараф этишингиз зарур бўлади. Пулларингизни тежанг. Қарз берманг. Хушомадларга учиб саховатингизга эрк берманг.
ЭГИЗАКЛАР (21. 05 — 21. 06)
Атрофда содир бўлаётган ҳодисалардан нари бўлишга ҳаракат қилишингиз тавсия этилади. Гарчи улар сизнинг касбингиз билан боғлиқ бўлса ҳам барибир ўзингизни олиб қоча туринг. Оиласизларни бугун куннинг иккинчи ярмида романтик лаҳзалар кутади. Муносабатларни янада мустаҳкамлаш ҳаракатида бўлинг. Эндигина шахсий бизнеси билан шуғуллана бошлаганлар учун бугунги кун омадли кечади.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 22. 07)
12 ноябрда атрофдагилар билан ўзаро келишмовчиликларга дуч келишингиз эҳтимоли бор. Буни ўзингиз ҳам пайқамай қолишингиз мумкин. Ишхонангизда ҳам муҳит бузилган кўринади. Мукофот пулидан дарак йўқ. Иш талаб қилишда давом этишади. Саломатлигингизни сақланг. Ўзингизни эҳтиёт қилинг. Кўчага иссиқ кийинган ҳолда чиқинг. Танани чиниқтиришга йўналтирилган муолажалар олсангиз ҳам ортиқчалик қилмайди.
АРСЛОН (23. 07 — 23. 08)
Бугун муҳим ҳужжатлар билан ишлашингизга тўғри келиши мумкин. Жуда эҳтиёткорлик билан имзо қўйинг. Кун давомида алданишлар, фириб ва киссавурларга рўбарў бўлишингиз кутилади. Молия соҳасида ҳам тезкор ва мулоҳазали бўлмасангиз, инқирозга юз тутишингиз ҳеч гап эмас. Жуфтингиз билан орангизда жиддий келишмовчиликлар кузатилади. Бир гапдан қолинг ва бу муаммога нуқта қўйинг.
ПАРИЗОД (24. 08 — 22. 09)
12 ноябр куни шундай вазият кўзга ташланадики, бир ишни амалга оширишга ошифта бўласиз, аммо бошқасини бажаришингизга тўғри келади. Агар тескарисини қилишда давом этсангиз, раҳбарлардан балога қолишингиз мумкин. Ижод кишилари куннинг иккинчи қисмида фавқулодда омадли лаҳзаларни бошдан кечиради. Сурункали хасталикка чалинган бўлсангиз, муолажалар бошлашни эсдан чиқарманг. Моддий аҳволингиз ўртача кечади. Яъни, бойиб ҳам кетмайсиз, оч ҳам қолмайсиз.
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
11 ноябр куни ўта фаоллик билан иш олиб боришингиз керак. Шунда вужудингизга ёпишган шайтоний дангасаликлар ортга чекинади. Жуда ишингиз бўлмаса, шаҳар ёки қишлоқ айланинг. Асосийси, қўл ва оёқларингиз нима биландир банд бўлсин. Оммавий тадбирларда иштирок этишдан воз кечинг. Улар бор кучингизни тортиб олишади. Жанжаллардан ҳам нари бўлинг.
БУЗОҚ (21. 04 — 20. 05)
Бугун руҳий жиҳатдан олиб қараганда кунингиз енгил кечмайди. Эмоциянгизни жиловда тутиш ҳам жуда мушкул кечади. Кечки пайт турли-туман муаммолар бошингизни қотириши кутилади. Бир томонда молиявий, иккинчи томонда оилавий муаммолар сизга тинчлик бермайди. Оиласизлар муҳаббатда ҳам жиддий тўсиқларга дуч келишлари мумкин. Аммо сиз ўзингизни қўлга олинг. Асабийлашмасдан, принципларга суянган ҳолда иш тутсангиз, албатта эзгулик ғалаба қилади.
ЭГИЗАКЛАР (21. 05 — 21. 06)
11 ноябрда профессионал касбингиз билан боғлиқ ишларни тартибга солинг. Майда-чуйда юмушларни бошқа кунга қолдирсангиз ҳам зиён кўрмайсиз. Шахсий ҳаёт билан боғлиқ ишларни муваффақиятли амалга ошириш учун ҳаддан ташқари фаоллик талаб қилинади. Муҳаббатда синовлар кўндаланг бўлиши кутилмоқда. Жуфтингиз билан жанжаллашган бўлсангиз, бугун очиқчасига гаплашиб, ярашиш пайида бўлишингиз керак.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 22. 07)
Ниҳоят бугун ишхонангизда сиз учун қувончли лаҳзалар пайдо бўлади. Раҳбарлар яхши ишлаганингиз учун олқишлар билан чекланиб қолмай, мукофот беришга ҳам қарор қилишибди. Оилалиларнинг хонадонида болалар билан боғлиқ баъзи муаммолар юзага келиши мумкин. Тарбиявий соат ташкил этишингизга тўғри келади шекилли. Шахсий бизнесингиз бўлса, билинг, танаффуслар кузатилади. Эҳтиётингизни қилинг.
АРСЛОН (23. 07 — 23. 08)
11 ноябр куни турли жабҳаларда турли муаммолар кўндаланг келиши эҳтимолга яқин. Муҳаббатда аразлашишлар, аччиқ-тирсиқлар, молияда пул танқислиги, рўзғор асабни ейишга ҳозир-у нозир. Агар уларнинг барчасини бартараф этишга аҳд қилсангиз, принципиалликка эътибор қаратинг. Овқатланишга алоҳида диққатингизни қаратинг. Сабзавот ва мевалар рационингизда кўпроқ бўлишини таъминланг. Кечқурун айримлар спортзалда севимли машғулотлари билан банд бўлиши мумкин. Омад сизга ёр бўлсин!
ПАРИЗОД (24. 08 — 22. 09)
Агар шу кунгача топганларингизни бир лаҳзадаёқ йўқотиб қўйишни хоҳламасангиз, атрофдагиларни кузатинг. Атрофингизни ёлғончи, қасамхўр ва фирибгарлар эгаллаб олган бўлса, муваффақиятдан умид қилмасангиз ҳам бўлади. Демак, уларни йқ қилиш керак. Муҳаббатда оиласизларни романтик учрашувлар, ёқимли суҳбатлар кутади. Бўлғуси тақдирдошингизга қаттиқ ишонинг. У албатта ишончингизни қозонади. Оллоҳ сизга ёр бўлсин!
ТАРОЗИ (23. 09 — 23. 10)
Бугун нафақат миянгиздаги хунук хаёллардан, балки атрофингиздаги ёмон ниятли кимсалардан ҳам нари бўлишга ҳаракат қилишингиз тавсия этилади. Бугунги кунни ўзингиз учун янгиланиш ва тозаланиш куни деб эълон қилинг. Ижод кишилари ҳам бугун муваффақиятлардан мосуво қолмайди. Яқин инсонингизга имкон доирасида қайноқ меҳрингизни беринг. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг. Овқатланиш режимига амал қилинг.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
23 ноябрда қанча позитив кайфиятда бўлсангиз, шунча омад сиз томонда бўлади. Ишларингизда ҳам унум кўзга ташланади. Шахсий бизнесига эга бўлганлар рақобатчиларнинг қабиҳ ҳаракатларидан сақланишлари керак. Шўр, ёғли ва аччиқ таомлардан юз буринг. Ортиқча вазндан нолиб юрганлар биринчи навбатда спортга ошно бўлишлари керак. Саломатлигингизни асранг. Кечқурун хонадонингизга меҳмонлар ташриф буюриши кутилади. Айримларнинг уйида эса чақалоқ йиғиси янграши эҳтимолга яқин.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
Мулоқот масаласида бугунги кунингиз мазмунли кечади. Муносабат нимадир сабаб билан узилиб қолганлар билан ҳам бугун қайта топишиб мулоқот қилишингиз мумкин. Семинарлар, кўрик танловлар бугун муваффақиятли ўтади. Кўчага ҳавонинг авзойига қараб кийинган ҳолда чиқишингиз тавсия қилинади. Йўқса, шамоллаб қолишингиз ҳеч гап эмас. Серқатнов йўлларни кесиб ўтишда жуда эҳтиёт бўлинг. Иложи бўлса, шахсий автомобилингизда йўл юрманг. Оллоҳ сизга ёр бўлсин!
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)
23 ноябр сиз учун албатта унумли кечади. Айниқса, савдо, бизнес, молиявий операциялар билан шуғулланувчиларнинг куни туғади. Даромаднинг мўмайи сизники, ишонаверинг. Ҳамма ишлар режалаштирганингиздан ҳам яхши кечади. Техник ишлар билан банд дўстларимиз мукофот пулига эга чиқишлари кутилади. Раҳбарингиз меҳнатингизни муносиб баҳолайди. Оила қурмаганлар кечқурун романтик учрашувга чиқишади.
ҚОВҒА (20. 01 — 18. 02)
Йиғиб юрган пулларингизнинг барчасини ўзингизга сарфлашни ният қилибсиз. Муборак бўлсин. Бу жуда тўғри қарор. Агар қўшимча заҳира пулингиз бўлса, қолган пуллар билан бемалол ўзингизни хурсанд қилаверсангиз ярашади. Агар даромадингиздан кўнглингиз тўлмаётган бўлса, қўшимча иш топинг. Бунинг учун кучингиз ҳам, имкониятларингиз ҳам етарли. Бугун сийдик йўллари, бўғимларни даволаш мақсадларига йўналтирилган амаллар муваффақиятли кечади.
БАЛИҚ (19. 02 — 20. 03)
Сизга ёқимсиз лаҳзалар, муваффақиятсизликлар хавф солмайди. Фақат молиявий аҳволингизни қатъий назорат остига олишингиз керак бўлади. Қарз олманг ва катта ишларга пул тикманг. Қачонлардир яқин дўст бўлган бир инсон билан тасодифан учрашиб қолишингиз эҳтимоли бор. Дўстлик тикланиши мумкин. Лекин аввалгидек мустаҳкам кечмаса керак. Кечқурун муҳим бир хабар эшитасиз.
ТАРОЗИ (23. 09 — 23. 10)
Агар ҳаётдан кўнглингиз тўлмаётган бўлса, ўзингизни тутишда ва бошқа жабҳаларда жиддий ўзгаришлар ясанг. Ишга ва шахсий ҳаётга нисбатан муносабатларни янгиланг. Атрофдагилар билан ҳам илгаригига қараганда яхшироқ, мулойимроқ муносабат юритинг. Куннинг иккинчи ярмида сизни оммавий тадбирга таклиф этишлари кутилади. Иш жойингизда сизга йирик бир лойиҳани ишониб топширишади. Пул топишда енгил йўлларни изламанг.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
22 ноябр куни профессионал касбингиз билан боғлиқ ишингизда муаммолар пайдо бўлиш эҳтимоли бор. Раҳбарлардан танқид, ҳамкасблардан даккилар эшитишингизга тўғри келади. Интернетда қарама-қарши жинс вакил ёки вакиласи билан романтик муносабатлар юритиш фикридан йироқ бўлинг. Ёлғиз бўлсангиз, яқиндагина дўстлашган бир инсон билан орангизда жиддий муносабат туғилиши кутилади. Оллоҳ сизга ёр бўлсин!
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
Яқин инсонлар билан муносабатларда совуқчилик кўзга ташланиши мумкин. Ғийбатлар ва миш-мишлар айнан сизнинг номингизга ёғилаётганидан хабар топасиз. Шунинг учун эмоционал ҳолатингизни шунга тайёрлаб қўйишингиз ҳам зиён қилмайди. Кимки жуфти билан жанжаллашган бўлса, бугун ярашиш бахтига муяссар бўлади. Молиявий муаммоларни кечки пайтгача етмай ижобий ҳал этишга уриниб кўринг. Шунда қўшимча даромад кўришингиз учун имконият туғилган бўларди.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)
22 ноябрда истакларингиз ҳақиқатга айланиши учун уларни тўғри танлай билишингиз керак. Қалбингизда истаклар рўёбга чиқиши масаласида шубҳа-гумонлар умуман бўлмаслиги лозим. Жуфтингиз билан иш юзасидан қисқа муддатга айро ҳолда яшаб туришингизга тўғри келади. Агар бу масалага позитив муносабатда бўлсангиз, икки орадаги муҳаббат янада мустаҳкам тортади. Молия масаласида қайта-қайта ўйлашга, ҳисоб-китоб қилишга, масалани назоратда ушлашга эринманг. Тадбиркор бўлсангиз, яқин ҳамкорлар билан узоқ муддатли шартнома имзоламанг.
ҚОВҒА (20. 01 — 18. 02)
Бугун овқатланишда ва жисмоний меҳнатда меъёрга амал қилишингиз талаб этилади. Агар дўстлар, танишлар кўмагисиз битмайдиган ишларга ёлғиз ўзингиз қўл урсангиз, саломатликка жиддий путур етади. Қариндошлардан кимдир сизга маслаҳатлар беравериб хит қилса ҳам қўпол муносабат юритишдан тийилинг. Ижод кишилари бугун яратилажак асарларини четга ташлаб қўйиб, кейинчалик қайтадан кўриб чиқишлари тавсия этилади.
БАЛИҚ (19. 02 — 20. 03)
22 ноябр куни кузатувчан бўлишингиз зарур. Ишхонангизда келишмовчиликлар, жанжалли лаҳзаларнинг кети узилмаслиги мумкин. Бу кўнгилсизликлардан тафаккур ёрдамидагина нари бўла оласиз. Бундан ташқари хотиржамлик ҳам ортиқчалик қилмайди. Хизмат сафарига жўнатишса дарров йўлга отланинг. Омад сиз томонда бўлади. Кечқурун ёши улуғ, хаста қондошлар ҳолидан хабар олинг.
ТАРОЗИ (23. 09 — 23. 10)
21 ноябрда ишхонангиздаги раҳбарлар сизга шу қадар мураккаб вазифани ишониб топширишадики, аввалига қўрқиб ҳам кетасиз. Хато қилишдан чўчийсиз. Лекин кўз қўрқоқ, қўл ботир. Мардоналик билан иш бажаришга киришсангиз, албатта уддасидан чиқасиз. Муҳаббатда кўз ёш тўкадиган лаҳзалар сизни ҳам четлаб ўтмаслиги мумкин. Ёлғиз қолинг. Кечқурун қўшимча даромад келтирадиган иш таклиф қилишлари мумкин.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
Куннинг биринчи ярмида катта пул билан боғлиқ бир ишга таваккал қўл уришингиз кутилади. Эҳтиёт бўлинг. Техника билан боғлиқ ишларга қўл урсангиз, албатта муваффақиятга эришасиз. Рўзғор икир-чикирларини бошқа кунга қолдиринг. Муҳаббатда оила қурмаганлар туйғуларини танлаганидан сир тутмасликлари талаб этилади. Бу муваффақиятсизликдан бўлак нарсани ҳадя этмайди. Оллоҳ сизга ёр бўлсин!
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
21 ноябр куни лотерея чиптаси сотиб олишингиз, спорт мусобақаларида иштирок этишингиз тавсия этилади. Омад сиз томонда. Бундан кўнглингиз тўқ бўлсин. Фақат муҳаббатда омад сиздан вақтинча юз ўгириши мумкин. Оиласизлар белгиланган учрашув бекор қилиниши, суюкли инсонингиз ваъда берганидек қўнғироқ қилмаслиги кабилар кайфиятингизни бузади. Бироқ унутманг, вазиятни ўзгартириш сизнинг қўлингизда. Ҳаракатингизни қилинг. Омад сизга ёр бўлсин!
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)
Бугун омадга эришишни истасангиз, тезкор бўлишингиз лозим. Гап хаёллар, режалар, ғоялар ҳақида кетади. Ҳеч бир ишни ортга сурманг. Фақат олға боринг. Куннинг иккинчи ярмида дўстлардан бири кайфиятингизни бузиши кутилади. Бу орангизда жанжал келиб чиқишига сабаб бўлиши мумкин. Оғирроқ бўлинг. Мулоқот жараёнида хотиржамликка эътибор қаратинг. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.
ҚОВҒА (20. 01 — 18. 02)
21 ноябр силлиқ ва ёруғ кечмаслиги мумкин. Кўнгилсиз вазиятлар кўпчиликни ташкил этиши кутилади. Шахсий ҳаётингизни барчадан сир сақланг. Айниқса, ҳасадгўй ва ғийбатчиларга шахсий сирларингизни айта кўрманг. Бугун харидларнинг охири бўлмаслиги эҳтимолга яқин. Тежамкорлик ҳақида ҳам ўйлаб кўрсангиз ёмон бўлмасди. Олис сафарни бошқа кунга қолдиришингиз тавсия этилади. Хавфли вазиятларда қолишингиз эҳтимоли бор.
БАЛИҚ (19. 02 — 20. 03)
Бугун биринчи навбатда руҳий ҳолатингизни етовга олиш ҳаракатида бўлишингиз сўралади. Шунда турли фириб ва бўҳтонлардан нари бўласиз. Стресс ҳолати яқинларингиз билан орангизга нифоқ солиши ҳеч гап эмас. Ижодкорлар сира ўйланмасдан ижодий ишларини давом эттиришлари зарур. Истеъдодингиз, хоҳишларингиз, эзгуликка йўғрилган орзуларингизга кенг йўл беринг. Жуфтингиз билан муносабатларда мулойим бўлинг!
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Бугун энг оғир вазиятлардан ҳам силлиқчасига чиқиб кетиш учун етарлича имкониятларингиз бор. Бунақаси анчадан бери бўлмаганди. Хурсанд бўлаверинг. Шахсий ҳаётда ҳам фаоллик ва ташаббус кўрсатишингизга тўғри келади. Бусиз жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингиз қаршисида етарлича ҳурмат-эътиборга эга бўла олмаслигингиз мумкин. Ижод кишилари кечки пайт хизмат сафарига жўнаб кетиши мумкин. Шахсий автомобилингизда йўлга чиқмаганингиз маъқул.
БУЗОҚ (21. 04 — 20. 05)
20 ноябр куни кечга қадар бир жойда ўтириб қолсангиз, билингки, ҳеч бир жабҳада ижобий натижаларга эриша олмайсиз. Сиздан кўп ҳаракат ва соғлом энтузиазм талаб қилинади. Жуфтингиз билан муносабатларда эмоцияни назоратда ушланг. Эмоция назоратдан четга чиқса, кейин уни ўзгартириб бўлмайди. Кечқурун спорт машғулотлари билан банд бўлиш фойдали кечади. Уйқуга ётишдан олдин қисқа масофага югуриб келсангиз ҳам ортиқчалик қилмайди.
ЭГИЗАКЛАР (21. 05 — 21. 06)
Бугун қизғончиқлик сизга фақат зиён етказиши мумкин. Нафақат пул, балки туйғулар масаласида ҳам қизғончилик қилишингиз тавсия қилинмайди. Иш жараёнида кўплаб плюслар кутилади. Мартабангизни янада ошириш, қизиқарли лойиҳалар ўйлаб топиб раҳбарлар эътиборига ҳавола этиш кабилар сизга фойда келтиради. Оиласиз бўлсангиз ва бўлғуси жуфт излаётган бўлсангиз, аввало ўзингиз романтикка айланишингиз керак. Бусиз мақсадга етишингиз амри маҳол.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 22. 07)
20 ноябрда аввало шахсий ҳаётингиз билан боғлиқ муаммоларни бартараф этишингиз талаб этилади. Жуфтингиздан нуқсон қидиришни бас қилинг. Кун давомида фаоллик жисмоний ҳолатингиз яхши сақланишига сезиларли таъсир кўрсатади. Куннинг иккинчи ярмида сузиш машқларини бажариш ҳам сизга фақат наф беради. Моддий аҳволингизда эса жиддий муаммолар бор. Қўшимча даромад келтирадиган иш топишингизга тўғри келади.
АРСЛОН (23. 07 — 23. 08)
Не ишга қўл урсангиз ҳам фақат қалбингиз амрига бўйсунган ҳолда йўл тутинг. У сизга панд бермайди. Аксинча муваффақият қозониш сирларидан огоҳ этиб туради. Оиласизлар учун куннинг иккинчи ярмида романтик учрашувларни бошдан ўтказиш бахти насиб этади. Учрашув росмана романтик кўринишда кечади. Айримлар кечки пайт саломатлигидан шикоят қила бошлаши мумкин. Бу муаммони фақат врач ёрдамидагина ҳал қила оласиз. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг.
ПАРИЗОД (24. 08 — 22. 09)
20 ноябр паризод буржи остида туғилганлар учун қандайдир ғалати, тушунарсиз кечиши мумкин. Асосийси, ҳамкасблардан ортда қолмаслик, аксинча олдинга ўтиб кетиш учун ишда тажрибангиз ва билимларингиздан унумли фойдаланинг. Молиявий соҳада даромадингиз кўнгилдагидек бўлади. Пулларнинг асосий қисмини шахсий мақсадлар учун сарфлайсиз. Кечки пайт дўстларингиздан бири у қадар ёқимли бўлмаган хабар етказиши кутилади. Ўзининг муаммолари ҳақида бўлса керак. Албатта ёрдам беринг. Оллоҳ сизга ёр бўлсин!
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
19 ноябр куни қўй буржи остида туғилганларнинг шахсий ҳаёти қора булутларсиз кечади. Худди шу нарса сизга ҳам позитивлик, ҳам ғайрат, шижоат ҳадя этади. Иш жойингизда ҳамкасблар сизга нисбатан ёлғон ишлатишига йўл қўйманг. Уй ишларини ҳам пухта режа асосида ташкил этинг. Дангасаликка асло эрк берманг. Агар харидларни амалга оширииш ниятида бўлсангиз, бу амални бошқа кунга қолдиринг. Бугун харидлар муваффақиятсиз якунланади.
БУЗОҚ (21. 04 — 20. 05)
Ҳар ишга ақлни ишлатган ҳолда ёндашсангизгина кўзланган эзгу мақсадларга етасиз. Илгари сизга муваффақиятсизлик тақдим этган усулларни бир четга суриб қўйинг. Тадбиркорларнинг офислари мутасадди ташкилотлар тарафидан текширилиши мумкин. Сергак туринг. Муҳаббатда жуда эҳтиёткор бўлинг. Акс ҳолда ўтмишдаги хатоликларни такрорлаб қўйишингиз ҳеч гап эмас. Кечқурун сафарга отланганлар албатта омадга эришади.
ЭГИЗАКЛАР (21. 05 — 21. 06)
19 ноябрда иш жойингиздаги энг мураккаб вазифаларни ҳам осонликча адо эта бошлайсиз. Ҳамкасблар ҳам бу муваффақиятларингиздан ҳайратга тушади. Молия соҳасида бировларга ғараз орқали муносабат юритманг. Йўқса даромаддан қуруқ қоласиз. Куннинг иккинчи ярмида дўстлардан бири билан жиддий масалада мулоқот қилишингиз кутилади. У мақтанади, сиз унга ҳавас қила бошлайсиз. Мулоқот сизга хуш кайфият бағишлашига шубҳа йўқ.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 22. 07)
Бугун кунингиз енгил кечмайди. Ижобий натижа олиш учун бор истеъдодингиз, тажрибангизни ишга солишингиз талаб этилади. Бусиз профессионал касбингиз билан боғлиқ ишларда юқори мартабага эгалик қила олмайсиз. Муҳаббатда ҳам жуфтингиз билан орангизда анчадан бери кўринмас тўсиқлар кўндаланг турибди. Уларни олиб ташлаш пайти етди. Ташвишлардан, муаммолардан спиртли ичимлик ёрдамида халос бўлишга уринманг. Бу аҳволни баттар чигаллаштиради.
АРСЛОН (23. 07 — 23. 08)
19 ноябр куни ишда ҳам, шахсий ҳаётда ҳам мустаҳкам ҳимояга эга бўлишингиз керак. Ҳимоя тафаккур, одамохунлик ва принципларга суянган ҳолда иш юритишдан иборат бўлади. Ўзингизга нисбатан тажрибаси кам ҳамкасбларга қимматли маслаҳатларингизни аяманг. Жуфтингизга нисбатан мулойим муносабат юритишингиз тавсия қилинади. Саломатликни асранг. Тўғри овқатланинг. Режимни бузманг.
ПАРИЗОД (24. 08 — 22. 09)
Бугун асло бировлардан пул қарз ола кўрманг. Бусиз ҳам муаммоларни бартараф эта оласиз. Харидларни режалаштирган бўлсангиз, пича ортга суриб туришингизга тўғри келади. Улар сизни қарзга ботириши мумкин. Дўстлар ва ҳамкасблар билан мулоқотда эҳтиёткорликни қўлдан берманг. Ички сирларингизни айтишни хаёлингизга ҳам келтира кўрманг. Кечқурун анчадан бери сиз билан бирга сафарга отланиш ниятида юрган одам қўнғироқ қилиши мумкин.
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
18 ноябр куни асосий ишларни режанинг энг олд қисмига жойлаштиринг. Бошқаларнинг илтимосларини ҳам адо этинг, фақат меъёрида. Атрофдагиларнинг қайсидир бири билан гап талашиб жанжаллашишингиз хавфи бор. Тилингизга эҳтиёт бўлинг. Ёши улуғ қариндошлар билан мулоқотда тингловчиликдан нарига ўтмаслигингиз тавсия қилинади. Кечки пайт молиявий муаммоларингиз ижобий ҳал бўлади ва мўмайгина даромад эгаси бўласиз иншооллоҳ.
БУЗОҚ (21. 04 — 20. 05)
Янги жойда иш бошлаганларнинг куни туғади. Биринчи кунданоқ ижобий натижаларингиз билан янги раҳбарларни мамнун этадиган бўлиб турибсиз. Тадбиркорлар яқин ҳамкорлар билан ўзаро келишилган ҳаракатларни албатта содир этишлари шарт. Акси бўлиб чиқса, ишонч йўқолади. Ҳамкорликка путур етади. Кўчада тасодифан эски қадрдонлардан бири билан кўришиб қолишингиз кутилади. Айримлар кечқурун хизмат сафарига жўнаб кетиши мумкин.
ЭГИЗАКЛАР (21. 05 — 21. 06)
18 ноябрда эски одатингизга кўра бировлар билан ҳазил-ҳузул қилишда чегарани билинг. Акс ҳолда кимдир ҳазилингизни нотўғри тушуниб ранжиши мумкин. Яхшиси, кўпроқ сукут сақланг. Шунда тинч бўласиз. Молиявий масалада ишларингиз ўнгидан келмаслиги мумкин. Агар режалар ва иш усулини ўзгартирсангиз, кечқурун бу масалани ҳам деярли ижобий ҳал эта оласиз. Кечқурун китоб мутолаасига вақт ажратинг. Спорт машғулотларидан воз кечинг. Саломатликни сақланг.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 22. 07)
Куннинг биринчи ярмида майда кўнгилсизликларни бошдан кечиришингиз эҳтимоли бор. Бунга атрофингизни қуршаб турганларнинг айримлари сабабчи бўлади. Ишларингиз, севимли машғулотларингизни тафтишдан ўтказинг. Воз кечиш керак бўлганларини бир томонга саф торттиринг. Тадбиркорлар кун давомида шундай бир молиявий операцияни амалга оширишадики, кечқурунга бориб кутилганидан икки баробар кўпроқ даромад қўлларига келиб тушади.
АРСЛОН (23. 07 — 23. 08)
18 ноябр куни ақлий меҳнат кишилари, офисларда ўтириб ишловчилар астойдил тер тўкиб муҳим ҳужжатларни тахлаш, имзолаш, кимларгадир етказиш билан банд бўлишади. Бу ҳам даромад келтиради, ҳам жамоангизда ҳурматингиз ошишига сабабчи бўлади. Муҳаббатда ҳам омадингиз чопади. Қачонки, бир ой бурун жуфтингизга берган ваъдангизни бажарсангиз. Саломатлигингиз панд бермайди. Бел ва умуртқа поғона қисмларингизни эҳтиётланг.
ПАРИЗОД (24. 08 — 22. 09)
Гарчи ўзингизга ёқмаса-да, иш танлашга уринманг. Шахсий муаммоларни бартараф этишда вақтни ортга сурманг. Бугун спорт мусобақалари, табиат қўйнида сайр ва бошқа тантанали тадбирлар хайрли кечади. Қариндошларингиз арзимас ёрдамингиз учун ҳам сиздан жуда миннатдор бўлишади. Сурункали хасталикка чалинган, кейинги кунларда мазаси қоча бошлаганлар зудлик билан муолажалар бошлаш ҳаракатига тушишлари лозим.
ТАРОЗИ (23. 09 — 23. 10)
Бугун тақдир ҳамиша мўъжизалар ҳадя этишига яна бир карра амин бўласиз. Агар қайсидир ишларни амалга ошириш учун режа тузиб қўйган бўлсангиз, тақдир тақозоси билан режаларингиз барбод бўлиши ва мўъжизага рўбарў бўлишингиз аниқ. Муҳаббатда бошқалар каби қайғули ва қувончли лаҳзалар сизга ҳамроҳлик қилади. Муносабатларингизда романтика зоҳир бўлса ҳам барибир янада юксакларни кўзлайверганингиз маъқул.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
17 ноябрда эрталаб кўчага чиқибоқ кимлар биландир жанжаллашиб қолишингиз эҳтимоли бор. Шунинг учун имкон борича одамлардан ўзингизни нари ола туринг. Жуда бўлмаса, севимли хоббиларингиздан бирига андармон бўлинг. Оилавий ҳаётда ҳам сиздан камгаплик талаб қилинади. Сукут оилавий ҳаётда кўпинча катта ёрдам беради. Бугун кўча овқатини истеъмол қилишдан тийилинг. Заҳарланишингиз хавфи бор. Бировга зинҳор пул қарз бера кўрманг.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
Бугун айрим масалаларга, воқеа-ҳодисаларга енгилроқ қарашингиз керак. Кимлардир сизни баҳсга таклиф этса, бош тортманг. Шунинг натижасида жамиятдаги обрўйингиз, «авторитет»ингиз кўтарилиши мумкин. Демак, баҳсларда бор билим ва тажрибангизни ишга солишингиз лозим. Овқатланишда таом танлаб ўтирманг. Қўрқманг, заҳарланмайсиз. Фақат меъёрни бузмасангиз бас. Оллоҳ сизга ёр бўлсин!
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)
17 ноябр куни неки ишга қўл урманг, сиздан биринчи навбатда ташаббускорлик талаб этилади. Бу сизга профессионал фаолиятингиз ва мартабангизни оширишда тўғри йўл кўрсатади. Бугун зарарли одатларга қарши курашнинг ҳар қандай тури муваффақиятли якун топади. Бу ишга қўл уришдан олдин ўзингизни руҳан тайёрлаб олинг. Ким кечқурун сафарга чиқса, албатта даромадга эга бўлади.
ҚОВҒА (20. 01 — 18. 02)
Эрталабдан қаёқдаги кераксиз ишларга қўл уришдан ўзингизни тийинг. Дўстлар, яқинларингиз ўзларининг муаммолари билан бошингизни қотириб ташлаши ҳам эҳтимолдан холи эмас. Лекин чидашга ва ёрдам қўлини чўзишга масъулсиз. Ҳаво яхши бўлса, табиат қўйнига чиқиб дам олинг. Дам олганда ҳам ёлғиз қолинг. Ташқи оламдан узилган ҳолда истироҳат қилинг. Шу амал сизга янги куч ҳадя этади.
БАЛИҚ (19. 02 — 20. 03)
17 ноябрда яқин инсонларга назар ташлаб кўринг. Улар ўз ҳаётларида сизнинг иштирокингизга муштоқ. Бугун молиявий муаммолар кўп вақт ва кучингизни олиб қўйиши мумкин. Ачинарлиси, бу соҳада исталган натижага эга бўла олмайсиз. Заҳирадаги пуллар билан чекланишингизга тўғри келади. Кечқурун эртанги кун учун режаларни пухталанг. Тўғри овқатланинг. Ўзгалар кўнглига озор етказиб қўйишдан сақланинг.
ТАРОЗИ (23. 09 — 23. 10)
16 ноябрда эрталабоқ ишга шўнғишни ихтиёр этсангиз, фақат кечқурунгина бош кўтаришингиз мумкин. Ўзингиздаги куч ва имкониятларни тежаб ишлатинг. Токи улар шахсий ҳаётда ҳам етарли бўлсин. Кўпчилик бугун болалар тарбияси билан боғлиқ масалаларда жиддий муаммоларга рўбарў бўлиши кутилади. Эски тарбия усуллари иш бермаётган бўлса, янгичасини ўйлаб топинг. Илгари алдаб кетганларга асло ишона кўрманг.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
Бугун фақат олға босинг. Қандай таклиф тушишидан қатъи назар иккиланиш фикридан узоқ бўлинг. Қўрқувга бегона бўлинг. Дўстлар ҳамроҳлигида бошқа шаҳарга борсангиз, бу сафарингиз муваффақиятли кечади. Янги танишувларга йўл берманг. Йўл берган тақдирингизда ҳам танимаган одамларга сирларингизни ошкор қилманг. Молиявий соҳада бугун омадингиз чопмаслиги мумкин. Шундай экан, зудлик билан қўшимча даромад келтирувчи иш топмасангиз бўлмайди.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
16 ноябр куни улкан ишларни амалга оширишга киришасиз. Ишнинг ҳажми шу қадар каттаки, бош қашишга вақтингиз бўлмайди. Лекин шунга яраша даромадини ҳам кўрасиз албатта. Яъни, молиявий муаммоларингиз бугун фақат сизнинг фойдангизга ҳал бўлади. Куннинг иккинчи ярмида ёши улуғ яқинларингиздан кимдир сизга насиҳатлар қилишга чоғланади. Бу сизга фақат фойда беради. Кечқурун кимлардир сизга қўшимча даромад келтирадиган иш таклиф этиши кутилмоқда.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)
Бугунги кун тадбиркорлар учун жуда мазмунли ўтади. Яқин ҳамкорлар билан ташкил этиладиган музокаралар кайфиятингизга фақат позитивлик ҳадя этади. Шахсий бизнесингизга эга бўлсангиз ҳам бошни баланд кўтарган ҳолда кўчага чиқаверинг. Сизнинг ҳам ишларингиз катта тадбиркорларникидан кам юришмайди. Уй учун харидларни режалаштириш, турли хасталикларга қарши муолажалар олиш хайрли ўтади. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.
ҚОВҒА (20. 01 — 18. 02)
16 ноябрда мулоқотлардан, ишдан дам олиш, нафас ростлаш сира зиён келтирмайди. Ишда бировларни ёрдамга чақирманг. Ҳар қандай юмушни мустақил қойиллата оласиз. Муҳаббатда ташаббускор бўлинг. Жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингизга ҳақиқий туйғуларингизни намойиш этишдан уялманг. Кечқурун спорт билан шуғулланмай қўя қолганингиз маъқул. Ухлашга ётар маҳалингиз ҳамкасблардан бири ҳақида ғалати хабар эшитасиз.
БАЛИҚ (19. 02 — 20. 03)
Эрталаб дўстларингиздан бири ҳақида хунук хабар эшитасиз. Лекин шок ҳолатига тушиб қолишингиз тавсия этилмайди. Қўшимча даромад кўриш имконияти сизда ҳам йўқ эмас. Бироқ бирдан катта пулни қўлга киритиш ҳаракатига тушманг. Барча ишларни тартиб билан бажаринг. Ижод кишилари кун мобайнида хизмат сафарига боришлари, кимлардир уларга фойдали шартнома имзолашни таклиф қилиши мумкин. Кечқурун яқинларингиз даврасида вақт ўтказинг. Оллоҳ сизга ёр бўлсин!
ТАРОЗИ (23. 09 — 23. 10)
15 ноябрда саломатлигингиз ҳақида биринчи бўлиб ўйлаб кўрсангиз яхши бўларди. Ҳавога қараб кийиниш ва эрта тонгда қайноқ чой ичишингиз тавсия қилинади. Мабодо шамоллаган бўлсангиз, барча ишларни йиғиштириб қўйиб саломатликни тиклаш билан шуғулланишингиз керак бўлади. Кечки пайт узоқ қариндошлардан бири сизга шу қадар кучли меҳр кўрсатадики, кўзларингизга ишонмай қоласиз.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
Кунингиз хайрли, қувончли ва енгил кечади. Қувончли лаҳзаларнинг чеки бўлмайди. Фақат ҳеч кимга бўйнингизга миниб олиб устингиздан ҳукмини ўтказишига йўл қўйманг. Айниқса, ишхонангизда бундай ҳолатдан жуда эҳтиёт бўлишингиз зарур. Молиявий соҳада ҳам омадингиз чопади. Худо берса, бир неча соат ичида бадавлат одамга айланишингиз ҳам ҳеч гап эмас. Бу ишда таваккалчилик катта ёрдам беради. Оллоҳ сизга ёр бўлсин!
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
15 ноябр куни экстремал вазиятларга тушиб қолишдан сақланинг. У сизни тўрт тарафдан таъқиб қила бошлаши мумкин. Фақат сизга эҳтиёткорлик ва кузатувчанлик ёрдам беради. Улар кўмагида оғир вазиятлардан нари бўласиз. Муҳаббатда покиза туйғулар керак бўлади. Улар жуфтингиз билан орангиздаги муносабатлар совимаслигини таъминлайди. Жанжаллашишни хаёлингизга ҳам келтирманг.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)
Бугун сиз тақдирнинг барча синовларидан, аниқроғи, имтиҳонидан аъло даражада ўта биласиз. Синовлар кўп. Аммо сиз бунга маънан тайёрсиз. Уйингизда қандайдир ёқимсиз вазият юзага келиши ҳам эҳтимолга яқин. Кран ишдан чиқар, ёки бирор рўзғор жиҳози бузилиши мумкин. Бу муаммони ўша жойнинг ўзида ижобий ҳал қилиш пайида бўлинг. Молиявий муаммолар ҳам кучли босим остида бартараф этилади. Лекин бу соҳада муваффақиятсизликка учрамайсиз. Фақат бировга пул қарз бериш фикридан йироқ бўлинг.
ҚОВҒА (20. 01 — 18. 02)
15 ноябрда юксак чўққиларни забт этишингиз учун хизмат қилувчи ғояларни ўйлаб топинг ва уларни кенг омма эътиборига ҳавола этинг. Шу баҳонада мартабангиз ҳам юқорилаши эҳтимолдан холи эмас. Муҳаббатда оиласизлар бу сафар муваффақиятдан умид қилмасалар бўлади. Характерингизга тўғри келадиган инсонни қидириб топишингизга тўғри келади. Кечқурун фавқулодда сафарга жўнаб кетишингиз кутилмоқда.
БАЛИҚ (19. 02 — 20. 03)
Балиқ буржи остида туғилган аёллар эрталаб ташқи кўринишларига ўзгартишлар киритишлари тавсия қилинади. Шахсий ҳаётда йўл-йўлакай пайдо бўладиган саволларга жавоб излаб ўзингизни беҳуда қийнаманг. Жавобларнинг ўзи сизни қидириб топади. Кун давомида кўпроқ пиёда юринг. Тўғри овқатланишни ҳам эсингиздан чиқарманг. Саломатлигингизда муаммо кўзга ташланмайди. Фақат уйқусизликка барҳам бериш чораларини ўйлаб топишингиз лозим.
ТАРОЗИ (23. 09 — 23. 10)
Ким кечаги ишни бугунга қўйган бўлса, билсинки, бугун яна янги муаммоларга рўбарў келади. Айб ўзингизда. Энди кечаги ва бугунги муаммоларни баравар бартараф этишга киришасиз-да. Иш жараёнидаги муваффақиятларни унутиб қўймаслик учун блокнотга қайд эта боринг. Ишхонада раҳбарлар билан баҳслашманг. Мукофот пулидан маҳрум этишлари мумкин. Шахсий иш юзасидан амалга ошириладиган сафар омадли кечади.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
14 ноябрда тадбиркорлар фойдали келишувларни ташкил этиб, интиҳоси мўмай даромаддангина иборат шартномани имзолашади. Ўй сурсангиз, майдалашиб ўтирманг. Катта ишлар ҳақида фикрланг. Йирик харидларнинг яқинига ҳам борманг, йўқотишларга юз тутасиз. Жуда оғир вазиятда қолган тақдирингизда ҳам бировдан қарз кўтара кўрманг. Оллоҳ сизга ёр бўлсин!
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
Бугун иш бажаришда дўстлар ёрдами зарур бўлади. Бундан ташқари, руҳий тайёргарлик ҳам пухта бўлиши лозим. Мушкул вазиятлардан ўз куч ва имкониятларингизга суянган ҳолда чиқиб кетишга ҳаракат қилинг. Тадбиркор бўлсангиз, хайрия ишларига эътибор қаратинг. Жамиятдаги обрў-эътиборингиз ортади. Кимлардир бугун кечқурун хизмат сафарига чиқиши кутилади. Сафарингиз бехатар бўлсин!
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)
14 ноябр куни ишларингизда чалкашликлар кўзга ташланадиган бўлиб турибди. Режаларингиз юксакларни кўзлаганди. Бироз пастга тушишингизга тўғри келади. Ҳаётга реал кўз билан боқа бошланг. Самолётда учиш ва олис сафарни бошқа кунга қолдиринг. Бу саломатлигингизга салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Сурункали хасталикка чалинганлар дориларини ўз вақтида ичсинлар. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.
ҚОВҒА (20. 01 — 18. 02)
Бировларни танқид остига олишдан тийилинг. Олдин ўз ишларингизга кўз ташланг. Ишларингиз айтарли унумли кечмаяпти. Демак, режа пухта бўлмаган. Агар у пухта тузилса, келажакда албатта муваффақиятлар сизники бўлади. Муҳаббатда ёлғизлар яқин ўтмишдаги хатоликларни такрорлаб қўйишлари мумкин. Ички сирларингизни ҳатто яқин дўстларга ҳам ошкор қилманг. Ишларингиз ўнгидан келсин!
БАЛИҚ (19. 02 — 20. 03)
14 ноябрда бир-биридан ажойиб совғаларни қабул қилиб олишга тайёр туринг. Бугун сизни кўнгилсизликлардан худонинг ўзи асрайди иншооллоҳ. Заҳирадаги пулларни ишлатиб қўймаслигингиз тавсия этилади. Бир неча ҳафтадан кейин улар сизга жуда асқотиб қолиши мумкин. Молиявий масалада хазинага эга бўлмассиз. Аммо пулсиз ҳам қолиб кетмайсиз.
ТАРОЗИ (23. 09 — 23. 10)
13 ноябрда ўзингизнинг жисмоний ҳолатингизга биринчи навбатда эътибор қаратинг. Саломатлигингиз сиз ўйлаганчалик баҳодирларча эмас. Оддий шамоллаш ҳам оёғингиздан олиши ҳеч гап эмас. Бу муаммо бўлмаслиги учун иммунитетни кўтаришингиз лозим. Иммунитетни эса витаминга бой мевалар, темир моддасига бой маҳсулотлар кўтаради. Спорт билан шуғулланинг. Ишхонада мукофотдан қуруқ қолмай десангиз, истеъдодингизни яна бир бор кенг намойиш этинг.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
Куннинг биринчи ярмида юз фоиз ёқимли лаҳзаларни бошдан кечирасиз деб бўлмайди. Лекин куннинг иккинчи қисмида вазият кескин ўзгаради. Янги танишувлар, учрашувларни ҳам худди шу маҳал бошдан кечирасиз. Бир жойда узоқ туриб қолишдан сақланинг. Кўпроқ мулоқотда бўлинг. Дўстларингиздан бири кечки пайт ёқимли хабар етказиши кутилади. Оллоҳ сизга ёр бўлсин!
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
13 ноябр куни атрофдагилардан беркинишни хаёлингизга ҳам келтирманг. Ким биландир гаплашгингиз келмаса, қолганлар айбдор эмас. Одамларга нисбатан очиқ кўнгил билан муносабат юритинг. Оила аъзоларингиз орасида нимадандир ранжиганлари бўлса, уларни ҳам фақат сиз тинчлантира оласиз. Керак бўлса, артистлик истеъдодингизни ишга солинг. Кимнидир хавотирлардан, қайғудан халос этишнинг ҳам савоби чексиз бўлади.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)
Бугунги кунингиз ташвишлар, асабий лаҳзалар, тўс-тўполонли вазиятларга бой бўлиши мумкин. Рўзғор, уй икир-чикирлари, уй таъмири билан астойдил шуғулланинг. Жуфтингиз сиздан нимадир сабаб билан ранжиган кўринади. Агар бунинг асл сабабини топа олсангиз, муносабатларингиз яна қайноқ ҳолига қайтади иншооллоҳ. Олис сафар, хизмат сафарига боришдан воз кечинг. Ҳалокатга учрашингиз эҳтимоли бор. Омад сизга ёр бўлсин!
ҚОВҒА (20. 01 — 18. 02)
13 ноябрда яқинларингиз, қўни-қўшни, қариндош-уруғлар қаршисида кайфиятингиз тушкунлигини сездирмаслигингиз талаб этилади. Жуда дўппи тор келса, буни куз ҳавосига йўйиб қўя қолинг. Шунда англашилмовчиликлар, ортиқча саволлар барҳам топади. Куннинг иккинчи ярмида жуфтингиз билан орангиздан қора мушук ўтиб кетиши кутилади. Овқатланиш режимига қатъий амал қилинг. Ошқозонингизни беҳуда қийнаманг.
БАЛИҚ (19. 02 — 20. 03)
Бугун балиқ буржи остида туғилганлар дўппини осмонга отаверсалар бўлади. Иш жойингизда эрта кундаёқ мукофот пули тарқатишади, маошингиз ошганини хабар қилишади. Ҳа, дўкон айланиш пайти етди. Сизни харидлар кутади. Аёллар эса гўзаллик салонига йўл олсинлар. Кечқурун хонадонингизга меҳмонлар қўлларида ажойиб совғалар билан ташриф буюришади. Мана буни ҳақиқий позитивлик деса бўлади.
ТАРОЗИ (23. 09 — 23. 10)
Бугун тарози буржи остида туғилганлар жуда осонлик билан янги ҳамкорликларни йўлга қўя олишади. Сизни ишхонангиздан конференция ёки хизмат сафарига жўнатишлари мумкин. Ҳужжатларни қайта-қайта кўздан ўтказинг. Тағин кейин афсусланиб юрманг. Соф муҳаббатни шаҳвоний ҳирс билан қиёслашдан тийилинг. Акс ҳолда оғир вазиятларда қолиб кетасиз. Кечқурун тоза ҳаво сайрига чиқинг.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
12 ноябрда биринчи бўлиб миянгизда, кейин ишхонадаги столингиз, ҳужжатлар устида тафтиш ўтказинг. Ҳаёт ва иш орасига кириб олган ортиқча нарсаларни четга ирғитинг. Молия масаласида бир мақсадни кўзлаган ҳолда иш юритинг. Тўғри, кўп пул топишни ҳар бир одам хоҳлайди. Лекин бу ҳам бир синов эканини унутманг. Яқинларингизга нисбатан адолатли бўлишингиз тавсия қилинади. Ўзингизни эҳтиёт қилинг. Омад сизга ёр бўлсин!
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
Ўзингизга у қадар ёқмайдиган вазифаларни зиммангизга юклашса, сира оғринманг. Профессионал учун ишнинг яхши ёмони бўлмайди. Муҳим ҳужжатларга имзо чекишга тўғри келса, ҳушёр туринг. Иш жараёнингиз балансда бўлмаслиги мумкин. Бироқ охири яхшилик билан якун топиши аниқ. Муҳаббатда оила қурмаганлар барча муаммоларни тинчлик йўли билан ҳал қилишга ҳаракат қилиши керак. Бу орангиздаги иттифоқ мустаҳкам тортишини таъминлайди.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)
12 ноябр куни ўзингизни қатъий назорат остига олинг. Хатоларга йўл қўйишдан сақланинг. Эмоциянгиз худди беморнинг артериал қон босими каби сакрашдан тийила олмайди. Ишга кечикишдан ва зиммангиздаги масъулиятни чуқур ҳис эта олмасликдан эҳтиётланинг. Жисмоний ҳолатингиз жуда юқори бўлиши лозим. Шунинг учун овқатланиш ва спорт кабиларга алоҳида эътибор билан ёндашинг. Кечқурун суюкли инсонингиз учун вақт ажратинг.
ҚОВҒА (20. 01 — 18. 02)
Агар қилаётган ишингизда балансни юзага келтира олсангиз, ғалаба албатта сизники бўлади. Кўнгилсиз вазиятлардан усталик билан чиқиб кетишга интилинг. Тадбиркор бўлсангиз, келишувларни юқори даражада ташкил этинг. Оила қурмаганлар кун мобайнида янги романтик танишувларни бошдан кечиради. Бундай романтикани фақат китобларда ўқигандингиз. Мана, бошингизга тушиб турибди.
БАЛИҚ (19. 02 — 20. 03)
12 ноябрда бировга ваъда беришдан олдин масаланинг асл моҳиятини ўрганиб чиқинг. Шунда уятга қолмайсиз. Майда-чуйда муаммоларга ўта жиддийлик билан муносабатда бўлишингиз шарт эмас. Шахсий ҳаётингизда танаффуслар кўзга ташланиши кутилади. Тайёр туринг. Жуфтингиз билан ўзаро муносабатлар доимо мустаҳкам сақланиб қолишини таъминланг. Керак бўлса унга атаб кутилмаган совғалар харид қилинг.
ТАРОЗИ (23. 09 — 23. 10)
11 ноябрда қачонлардир бирга ишлаган одамларга яна эътибор қаратсангиз, ёмон бўлмасди. Чунки бажарадиган ишларингиз эски усулларни талаб қила бошлайди. Бу усулларни худди ўша одамлар унутиб қўймаган бўлса, ошиғингиз олчи бўларди. Спортнинг фаоллик талаб қилувчи турлари билан шуғулланиш бугун фақат фойда беради. Кечқурун сизни меҳмонга таклиф этишлари мумкин. Албатта рози бўлинг.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
Бугунги ҳаётингизга албатта янги ифор олиб киришингиз керак. Айниқса, муҳаббатда бу ифорнинг ўрни бошқача бўлади. Ишхонангизда муҳим ҳужжатларни текшириш амаллари бошланиши кутилади. Бу ишни раҳбарлар амалга оширади. Шунинг учун яхшилаб тайёргарлик кўришингиз зарур. Акс ҳолда ишдан ҳайдалиб кетишингиз ҳам ҳеч гап эмас. Кечқурун хизмат сафарига отланишингиз мумкин. Сафар муваффақиятли кечади.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
11 ноябр куни ишхонангизда пайдо бўладиган ҳар қандай мазмундаги ахборотлар сизга қарши ишлаши мумкин. Шу сабабли тилингизга эҳтиёт бўлинг. Ортиқча гапириб қўйиб балога қолиб кетманг. Семинарлар, ҳайдовчиликни ўрганиш ва ижодий мазмундаги лойиҳалар омадли якун топади. Кимки хасталанган бўлса, бугун шифо топиши кутилмоқда. Ўзингизни эҳтиёт қилинг. Овқатланиш режимини буза кўрманг. Ҳавонинг авзойига қараб кийинишни унутманг.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)
Эрталаб кимдир сизга ўз ғояларини айтади-ю, шундан бошингиз қотади. Биринчидан, бу одамнинг асл мақсадини англаш мушкул. Иккинчидан, агар унинг ғояларини ҳаётга тадбиқ этилса, таваккалчиликка йўл бериш керак бўлади. Бу хавфли. Молиявий муаммоларингиз муваффақиятли ҳал бўлади. Айниқса, шахсий бизнесига эга бўлганларнинг даромади кечагидан икки ҳисса ортиқ бўлиши аниқ. Ошқозонингиз фаолиятига жиддий эътибор беринг.
ҚОВҒА (20. 01 — 18. 02)
11 ноябрда ғалати ҳолатни бошдан кечирасиз. Дангасалик забтига ола бошлайди. Фикрлар ўтмаслашган каби ҳеч нарсани идрок эта олмас даражага етасиз. Электр асбоблар билан ишлаганда эҳтиёткорликни қўлдан берманг. Шахсий автомобилингиз бўлса, серқатнов йўлларда тез юришдан тийилинг. Жароҳат олишингиз хавфи бор. Бугун кечки пайт хориж тилларини ўргана бошласангиз, билингки, албатта муваффақиятга эришасиз.
БАЛИҚ (19. 02 — 20. 03)
Арзимас нарсаларни деб асабийлашишдан сақланинг. Барибир кўндаланг бўлган вазиятни тузатишнинг имкони йўқ. Оила аъзоларингиз сизни танқид остига ола бошлашлари мумкин. Молиявий муаммоларни бартараф этишда мақсад сари ўта сергаклик билан олға боришингиз тавсия қилинади. Бугун дўкон айланишга кўп вақт сарфлашингиз мумкин. Харидларни амалга оширишда тежамкорликка амал қилинг.
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
Бугун ишхонадаги ишлар билан шахсий ишларни аралаштиришдан сақланишингиз керак. Уларнинг ҳар бирига алоҳида муносабатда бўлинг. Агар барчани ҳайратга соладиган бир иш қилишни ўйлаб юрган бўлсангиз, бугун пайти етди. Шу нарса шахсий ҳаётингизга ҳам ижобий таъсир кўрсатади. Жуфти билан жанжаллашиб қолганлар бўлса, бугун ақл билан иш тутган ҳолда ярашиш пайида бўлишлари лозим. Омад сизга ёр бўлсин!
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
10 ноябрда ҳаётингиздаги энг муҳим воқеалар содир бўлади. Фақат олдиндан вазиятни таҳлил қилинг. Саломатлигингизда муаммолар кўзга ташланиши мумкин. Шамоллаш, аллергиядан безовталанишингиз кутилади. Эҳтиёт чораларини кўрмасангиз бўлмайди. Ҳатто, врач қабулига бориш учун вақтингиз етмаса-да, хасталик кучайишига йўл қўйманг. Кўпроқ дам олинг. Витаминга бой мевалар истеъмолига эътибор қаратинг.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
Агар кимгадир ниманидир ваъда қилган бўлсангиз, ваъдангизни куннинг биринчи ярмидаёқ бажаришга ҳаракат қилинг. Муҳаббатда жуфтингиз билан боғловчи кўприкларни йўқ қилишга уринманг. Кун давомида қарзга ботишингиз, жарималарга тушишингиз хавфи бор. Эҳтиёт бўлинг. Мабодо бу муаммолар кечга қадар ҳал бўлмаса, кечқурунга мўлжалланган учрашувларни бекор қилишингизга тўғри келади. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)
10 ноябр куни ишга ҳам, шахсий ҳаётга ҳам енгил-елпи қарашдан тийилинг. Акс ҳолда бугун қуруқ чўнтак билан қолиб кетасиз. Кимгадир кун давомида собиқ муҳаббати қўнғироқ қилиб хурсанд этиши мумкин. Лекин оилали бўлсангиз, у билан учрашишни хаёлингиздан чиқариб ташланг. Оқибати ёмон бўлади. Бугун олис сафарга чиқиш ҳамда иш юзасидан ўзга шаҳарга бориш муваффақиятли кечади.
ҚОВҒА (20. 01 — 19. 02)
Бугун шиорингиз ўзгаларга яқиндан ёрдам бериш билан чамбарчас боғлиқ бўлиши лозим. Ўйлайдиган ўйларингиз ҳам фақат софликдан иборат бўлиши зарур. Бошқалардан бундай муносабатларни кутиб ўтирманг. Ўзингизни билинг ва яқин инсонлар ҳақида қайғуринг. Шунинг ўзи етади. Молия масаласида хасислик қилманг. Оила ва рўзғор учун анча-мунча пул керак бўлади. Сарфланг. Афсусланмайсиз. Кечқурун овқатланиш режимига қатъий амал қилинг.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
10 ноябрда балиқ буржи остида туғилганлар мазали таомлар, ширинликлар истеъмолини тусай бошлайди. Агар ортиқча вазндан азобланмаётган бўлсангиз, бемалол иштаҳага эрк бераверсангиз ярашади. Барибир ёғли, шўр ва аччиқ таомлардан нари бўлинг. Куннинг иккинчи ярмида табиат қўйнида дам олинг. Кечқурун хорижда ишлайдиган дўстингиз ҳақида хушхабар эшитасиз.