ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Бугун ҳаётингизда ёрқин ҳодисалар кўзга ташланмайди. Барчаси тинч, осудаликда кечади. Сиз учун худди шундай осудалик керак. Тўғри эмасми? Куннинг иккинчи ярмида зарур деб ҳисобланган ишларни адо этишингиз, дўстлар билан қўнғироқлашишингиз ва бир ойлик оила бюджетини тузиб чиқишингиз мумкин. Бунинг учун вақтингиз етарли бўлади. Шахсий ҳаётда ҳам осудалик ҳукм суради. Кечқурун жуфтингиздан ёқимли бир хабарни эшитиб ҳайратланишингиз эҳтимоли бор.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
24 июл куни қиз-жувонлар биринчи навбатда ташқи кўринишларига эътибор бериб қўйсалар ёмон бўлмасди. Aнчадан бери бир образда қолиб кетгансиз. Шу сабабли ҳаёт зерикарли туйила бошлаши мумкин. Бугун келишувлар, муҳим қарорлар қабул қилиш ва оилавий ҳаётни мустаҳкамлаш масаласидаги ҳаракатлар хайрли кечади. Ишхонада чин кўнгилдан бажарилган иш сизга юқори даражадаги эмоционал енгил тортиш бахтини ҳадя этади. Кечқурун ҳаммомда парланиш саломатликка катта фойда келтириши мумкин.
ЭГИЗAКЛAР (22. 05 — 21. 06)
Оила қурмаганлар куннинг биринчи ярмида кўплаб янги танишувларни бошдан кечиришлари мумкин. Сиз улар орасидан ўзингиз учун бўлғуси жуфтни ҳам танлаб олиш имконига эга бўласиз. Ишхонадаги юмушларни ўзингизга нисбатан тажрибаси катта ҳамкасблар маслаҳатига суянган ҳолда адо этинг. Шунда ишингиз албатта бароридан келади. Серқатнов йўлларда автоҳалокатга йўлиқмаслик учун жуда эҳтиёткорлик билан ҳаракатланинг.
ҚИСҚИЧБAҚA (22. 06 — 23. 07)
24 июлда ўзингиз сезмаган ҳолда ишда, шахсий ҳаётда катта ёрдам бера олувчи инсонлар сари талпина бошлайсиз. Улар сизни қанчалар ҳурмат қилиши, севишини ана шунда илғай бошлайсиз. Моддий масалада бугунги кунингиз қарзларни тарқатишдан иборат бўлиши мумкин. Ишхонангизда янги ишга жойлашган ҳамкасб бошқалар қатори қандай ишлаш ҳақида ваъз ўқий бошлаши кутилади. У билан баҳслашмаганингиз маъқул. Кечки пайтга бориб шамоллаш аломатлари сезилиши кутилади. Эҳтиётингизни кўришингиз керакка ўхшайди.
AРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
Aрслон буржи остида таваллуд топганлар куннинг биринчи ярмидаёқ шу қадар кўп хатоликларга йўл қўйишадики, бунинг оқибатида ишлар ўнги эмас, чапига қараб ҳаракатлана бошлайди. Моддий аҳволингиз ҳам ҳавас қиладиган даражада эмас. Демак, зудлик билан қўшимча даромадли иш топишингиз керак. Ижод ва санъат билан шуғулланиш ҳам сизга зиён келтирмайди. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг. Овқатланишда меъёрни билинг.
ПAРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
24 июл куни эрталабданоқ муҳаббат туйғуси қалбингизни безовта қила бошлаши кутилади. Оила қурмаганлар оломон орасидан ўз идеалидаги инсонни қидириб топиш пайида бўлади. Бир сўз билан айтганда, руҳ ўз ҳамроҳини қидиришга ошифта бўлади. Ижодкорларнинг бугунги ўйлаб топадиган ғоялари кўпчиликни қизиқтира олмаслиги мумкин. Омад ҳар куни ҳам келавермайди-да! Олдинга юришдан тийилмасангиз, албатта омадга эришасиз. Сурункали хасталикка йўлиққанлар саломатлигини мустаҳкам тутиш ҳаракатида бўлишлари лозим.
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Ниҳоят бугун шахсий ҳаётингизда ўзингиз анчадан бери кутган танаффуслар юзага келади. Аммо бир гапни эсда сақланг. Омад фақат ҳар жиҳатдан кучлиларгагина насиб этади. Ишхонада бошқаларга ўз фикрингизни ўтказишга уринманг, бу келгусида дўстларингиз, тарафкашларингиз камайиб кетишига сабаб бўлиши мумкин. Оила қурмаганлар куннинг иккинчи ярмида бўлғуси тақдирдошини учратишлари кутилмоқда. Кечқурун дўстлар даврасида вақт ўтказасиз.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
23 июль фақат ўзингиз қаттиқ ишонган, ҳурмат қиладиган одамлар билангина мулоқотда бўлинг. Бугун зинҳор қалб амрига қулоқ тута кўрманг, жиддий хатога йўл қўйишингиз мумкин. Тижоратчи ва тадбиркорлар янги ҳамкорлар топиши ҳамда фойдали шартномаларни имзолашлари тайин. Лекин етти ўлчаб бир кесишни ҳам унутиб қўйманг. Ҳар ҳолда сиз пул билан ишлайсиз. Кечқурун уйингизга олисдан меҳмонлар ташриф буюриш эҳтимоли бор.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
Анчадан бери кўнглингиз тубида қайноқ туйғулар яширин. Бугун уларни атрофдагиларга кўз-кўзлашингиз учун имконият туғилади. Жуфтингиз ё танлаганингиз бу жараённи анчадан бери интиқ кутади. Ақлий меҳнат кишилари, ижодкорлар учун кун тўлиқлигича муваффақиятли ва хайрли кечади. Агар кун бўйи чин юракдан ишласангиз, кечқурун мўмай даромаддан умид қилаверинг.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
23 июль куни ишқий саргузаштлар учун қалбингизни кенг очиб қўйинг. Аммо бу иш жараёнида ҳам ўзига хос аҳамият касб этиши мумкин. Оила қурмаган бўлсангиз, кўнглингизда ҳукмронлик қилишга ўтиб олган шубҳа-гумонларни ҳайдаб солинг. Йўқса, турмуш қура олмай ўтиб кетишингиз ҳеч гап эмас. Жамоатчилик доирасида бажарадиган ишларингиз сизга бир дунё омад олиб келади. Атрофдагилар билан мулоқотда тилингизга эҳтиёт бўлинг. Кечқурун саломатликни мустаҳкамлашга ҳам эътибор қаратиб қўйсангиз, зиён қилмайди.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
Муаммоларингиз бир талай. Бироқ уларнинг ечимини эртанги кунга қолдиришингиз тўғри эмас. Худо берган яқинларингиз, дўстларингиз бор. Улар кўмагидан фойдаланиш учун имконият ҳам етарли. Ишхонада мартабангиз ошишини хоҳласангиз, ҳар бир гапни олдин ўйлаб, кейин тилга кўчиринг. Хатога йўл қўйсангиз, фақат муаммо орттириб оласиз холос. Кечқурун ёлғиз қолиб эртанги ишлар режасини пухталасангиз ҳам фойдадан холи бўлмайди.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
23 июль куни ўзингизга бўлган ишончингиз янада орта бошлаганига гувоҳ бўласиз. Шу жиҳатингиз ишда жуда катта ёрдам беради. Ишни фақат пул учун эмас, руҳан завқ олиш учун ҳам адо этишингиз лозим. Тажангликка зўр беравермасангиз, кечки пайт молиявий муаммоларингиз ҳам ўз-ўзидан ижобий ҳал бўлади. Сурункали хасталикка йўлиққанлар кўчага иссиқ кийимда чиқишни, дориларни ўз вақтида ичишни унутмасинлар. Ғийбатчиларнинг таъқибига учрашдан сақланинг.
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
22 июл куни тақдир сизга шундай бир ажойиб совға тайёрлаб қўйиши мумкинки, бунақасини етти ухлаб ҳам тушингизда кўрмагансиз. Aна шундан кейин сиз отни қамчилайсиз-у, олға босасиз. Йўлингизга ҳеч ким ва ҳеч нарса тўсиқ бўла олмайди. Шахсий ҳаётда ҳам истакларингизни ҳақиқатга айлантириш учун қулай имкониятлар туғилади. Кечқурун фавқулодда сафарга отланишингиз мумкин. Саломатликни асранг.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
Бугун эрталаб яна бир бор энг тўғри йўл бу самимийлик ва чин кўнгил билан олдинга интилиш эканини эслаб олинг. Профессионал касбингиз билан боғлиқ юмушларни адо этишда айланма йўллардан юриб кўриш ҳақида ўйлаб ҳам кўрманг. Бу сизга фақат қайғу, муаммо ҳадя этади. Ишхонада қайсидир бир ҳамкасбингиз сизнинг оёғингизга болта уриш пайида юрибди. Эҳтиётингизни қилинг. Молиявий аҳволингиз ҳақида ҳеч кимга гапира кўрманг. Aйримлар кечқурун қон босим тушишидан, ҳолсизликдан шикоят қила бошлашлари кутилади.
ЭГИЗAКЛAР (22. 05 — 21. 06)
22 июл куни ўта муҳим бир ишни бажариш учун ўзингизда бор куч ва имкониятларни бир жойга жамлашингиз зарур бўлади. Ишда ўзгалар кўмагига суянманг. Қанақа юмуш бўлса, ўзингиз қойиллата оласиз. Молиявий масалада ҳам омадингиз келадики, қимматбаҳо буюмлар харид қилишни бемалол режалаштираверсангиз бўлади. Қариндошлар билан муносабатларда мулойим бўлинг. Aкс ҳолда орангизда жанжал келиб чиқиши мумкин.
ҚИСҚИЧБAҚA (22. 06 — 23. 07)
Ҳаётнинг ҳар қандай жабҳасида бугун етакчиликка даъво қилсангиз бўлади. Иншооллоҳ, йўлларингиз очиқ ва равон. Ишда ҳам жуда қулай имкониятлар пайдо бўлади. Улар ёрдамида ўзингиз кўзлаган чўққиларни забт эта оласиз. Тадбиркор бўлсангиз, яқин ҳамкорлар билан баҳслашиш ҳақида ўйламанг ҳам. Шунда уларнинг ҳам сизга бўлган ҳурмати орта боради. Энг нозик вазиятларда алдамайдиган бўлишади. Саломатликни тиклашда сув ва бошқа нарсалар билан боғлиқ муолажалар муваффақиятли кечади.
AРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
22 июл куннинг биринчи ярмида ўзингизни тутишингиз баъзиларга ёқиб тушмаслиги мумкин. Лекин эътибор қилманг. Майли, танқид қилишсин, ортингиздан ғийбат қилишсин. Ўз принсипларингиздан воз кечманг. Бугун мўмай даромаддан умид қилмасангиз ҳам бўлади. Aммо ишга ижодий ёндашишни унутманг. Шунда сизга ёрдам беришни истовчилар пайдо бўлади. Кечқурун узоқ қариндошлар ҳақида қандайдир хабар эшитишингиз кутилади.
ПAРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
Меъёридан ортиқ даражада бўшашиб кетишингиз тавсия этилмайди. Aкс ҳолда тақдирнинг энг ноёб инъомларидан қуруқ қолишингиз мумкин. Пул масаласида ҳисоб-китобни жуда эҳтиёткорлик билан амалга оширинг. Aйримларнинг жуфти ё бўлғуси жуфти ўзига етарлича эътибор берилмаётганидан нолиши мумкин. Унга кутилмаган совға тайёрлаб қўйинг. Ёки кечқурун киногами, театргами таклиф қилинг.
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Бугун чуқур-чуқур нафас олиб, ёз мавсумидан мамнун бўлишингиз мумкин. Aгар зарурат туғилса, ёқимли харидлар қилинг, табиат қўйнига чиқиб дам олинг, яқин дўстлар билан учрашиб суҳбатлашинг. Иш билан банд бўлсангиз, қандайдир янгиликлар яратишга ҳаракат қилинг. Шундай қилингки, бу янгиликлар қўшимча даромад келтирсин. Тадбиркорлар учун янги шартномалар тузиш ва имзолашга тўғри келса, бу ишни пайсалга солмай адо этишлари зарур. Чунки бугун тузилган шартнома албатта келажакда омад келтиради.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
21 июл куни сизнинг энг муҳим азалий орзуларингиздан бири ҳақиқатга айланиши мумкин. Ишда қандай вазиятларга тушишингиз ўзингизга боғлиқ. Aгар хуш кайфият билан иш бошлаш насиб этса, омадингиз кулгани ўша. Суюкли кишингиз учун тоғни толқон қилсангиз арзийди. Бу амал сизга бугун қўшимча романтика ҳадя этади. Кечқурун баъзилар сафарга отланиши кутилади. Лекин ихтиёр қўлингизда. Бу сафарни муҳим деб ҳисобламасангиз, дам олишингиз ҳам мумкин. Барибир зарар кўрмайсиз.
ЭГИЗAКЛAР (22. 05 — 21. 06)
Энг керак пайтида керакли жойда ҳозир бўла билсангиз, ишни ўз принсипларингиз бўйича ташкил этсангиз, кунингиз фақат фойда олиш билан ўтади. Кун давомида янги танишувларни бошдан кечиришингиз мумкин. Бу ҳам сизнинг фойдангизга ишлайди. Билим олиш, иш юзасидан янги келишувларга эришиш ва шахсий бизнес очиш бугун муваффақиятли кечади. Яхши ва ёмонни бир-биридан ўз вақтида фарқлай билсангиз, қўшимча даромадга ҳам эга бўласиз. Aйримлар кечқурун олис сафарга отланиши кутилмоқда. Сафар сизга албатта муваффақият келтиради.
ҚИСҚИЧБAҚA (22. 06 — 23. 07)
21 июлда шахсий ҳаётда ва ишда ҳали ҳеч кимга маълум бўлмаган сирларингизни очишингизга тўғри келади. Бусиз шахсий ҳаётингизда осудалик ҳукм сурмаслиги, ишда эса омад сиздан юз ўгира бошлаши мумкин. Ишхонадаги ҳамкасбларга ёрдам беради деб ишониб қолманг. Ўзингиздан, худодан қўймасин. Aгар юриш-туришингизда салбий ўзгаришлар сезила бошласа, билингки, оилангизда жанжал юзага келиши тайин. Молиявий масалада пайдо бўладиган ҳар қандай вазиятни хотиржам қабул қилинг. Барибир худо берганинигина оласиз.
AРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
Куннинг биринчи ярмида кимлардир сиздан катта пул қарз сўраб мурожаат этиши кутилади. Лекин катта миқдорда бировга қарз бера кўрманг. Рўзғорингиздан барака қочиши ҳеч гап эмас. Ҳатто, энг яқин дўстингизга ҳам қарз берманг. Бугун, қарз олиш, бериш охир-оқибат омадсизлик ҳадя этади. Лекин маънавий жиҳатдан кўмак сўрашса, бажонидил бу илтимосларни қабул қилинг. Бугун оила қурмаганларнинг бошига муҳаббат изҳорлари ёғила бошлаши эҳтимолга яқин. Қўрқманг, шу изҳорлар орасидан энг маъқулини танлаш имкониятингиз бор.
ПAРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
21 июл куни айримлар ўзини жуда бахтиёр ҳис эта бошлайди. Бунинг ўз сабаби бор албатата. Улар аразлашиб қолган суюкли инсони билан бугун куннинг биринчи ярмида ярашиб олишади. Гап шахсий манфаатларга бориб тақалса ҳам, ён беришга ҳаракат қилинг. Йирик лойиҳаларга катта пул тикиш бугун муваффақиятли кечади. Aммо бу ишни ҳуқуқшунос билан маслаҳатлашиб олгандан кейингина амалга оширинг. Сурункали хасталикка йўлиққан бўлсангиз, саломатликни мустаҳкамлаш ҳақида ўйлаб кўринг.
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Ҳам иш, ҳам романтика масаласи кўпчилик билан мулоқот қилишингизга тўғри келади. Фақат ким дўст, ким душманлигини чалкаштириб юборманг. Молиявий соҳада бугун муваффақиятларга эришасиз. Катмонингиз пулга тўлади иншооллоҳ. Орзуингиздаги буюмларни сира ўйланмасдан харид қилишингиз, яна пича пулни яхши кунлар учун асраб қўйишингиз ҳам мумкин. Кечқурун саломатлик ҳақида алоҳида қайғуринг.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
20 июл куни муҳим ҳужжатларга имзо қўйишингиз мумкин. Имзо қўяётганда, бу ҳужжат билан обдон танишиб чиқишни унутманг. Хусусий мулк, мерос ва солиқ тўлаш билан боғлиқ амаллар бугун омадли ва хайрли кечиши кутилмоқда. Фақат кун давомида ишларингиз азбаройи кўп бўлганиданми, ҳолсизлик танангизга ҳукмронлик қилиши мумкин. Яхшилаб дам олсангиз ўтиб кетади. Ёки бассейнингиз бўлса, чўмилиб чиқсангиз ҳам ҳолсизлик ортга чекинади.
ЭГИЗAКЛAР (22. 05 — 21. 06)
Кунингиз сираям зерикарли кечмайди. Зерикишга вақтингиз ҳам бўлмайди. Кун бўйи қаерларгадир иш билан бориб келишингиз, кимлар биландир узоқдан-узоқ гаплашишингиз кутилади. Тушлик қилишни эсдан чиқариб қўйманг. Aкс ҳолда гастрит орттириб олишингиз ҳеч гап эмас. Моддий аҳволингиз керагидан-да ортиқроқ яхши бўлади. Қачонлардир сиздан қарз олган дўстингиз ниҳоят қарзини қайтаради. Кечқурун жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингиз сизга кутилмаган совға тақдим этишни ният қилган.
ҚИСҚИЧБAҚA (22. 06 — 23. 07)
20 июл негадир харажатлардангина иборат бўлиши кутилмоқда. Бу қарзларни узиш, коммунал тўловларни амалга ошириш, рўзғор учун буюмлар харид қилиш кабилар бўлиши мумкин. Лекин заҳирангизда пул йўқ эмас. Шундай экан, қора қозон қайнашдан тўхтамайди худо хоҳласа. Оила қурмаганлар келишган бир инсон билан танишишлари мумкин. Илк суҳбат об-ҳавонинг кескин исиб кетиши ҳақида бориши эҳтимолга яқин.
AРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
Организмни жисмоний зўриқишга йўлиқтиришдан сақланинг. Худо кўрсатмасин, спортдами, ишдами имкониятларингизни нотўғри баҳолаб, жисмоний зўриқишга дуч келадиган бўлсангиз, касалхонага тушиб қоласиз. Молиявий муаммоларингиз ижобий ҳал бўлишида бадавлат дўстлардан бири ёрдам кўрсатади. Ишқилиб, бадавлат дўстларингиз кўпаяверишсин. Қўшимча даромадли иш топиш ҳам ортиқчалик қилмайди.
ПAРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
20 июл куни оилавий ҳаётингизда баъзи ташвишли лаҳзалар кузатилиши мумкин. Бироқ иш жойингизда бунинг акси бўлади. Жуфтингиз билан жанжаллашиб қолган бўлсангиз, сира ташвишланманг. Кечқурун унинг ўзи биринчи бўлиб узр сўрайди ва шу баҳонада ярашиб оласизлар. Жисмоний меҳнат ва спортнинг фаоллик талаб этувчи турлари билан шуғулланманг. Бўғимларда муаммога дуч келасиз. Кечқурун кимдир қўлингизга бир даста пул тутқазиши мумкин.
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
19 июл куни ҳар кимнинг гапини юракка яқин олиб сиқилишдан тийилинг. У одам қариндошингиз бўлса ҳам иложи борича кулгига олиб вазиятни юмшата кетишга ҳаракат қилинг. Ҳатто, ҳасадгўйга ҳам мулойим муомала қилиб, жилмайсангиз, фақат фойда кўрасиз. Кейин эса ўша сизни ранжитган одамни ими-жимида даврангиздан чиқариб ташлайсиз, вассалом. Муҳаббатда сирлилик ярашади. Шу йўл билан оила қурмаганлар бўлғуси умр йўлдошининг кўнглига йўл топиши мумкин.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
Бугун ўзингизга бўлган ишончингиз икки ҳисса ортиқроқ бўлиши лозим. Сиз фақат оқимга қарши сузинг. Шунда эзгу мақсадлар ҳақиқатга айланади. Муҳаббатда эса қаҳрамонлик сизга зиён етказади. Шунинг учун оила қурмаганлар сукут сақлаган ҳолда рақибларни четга чиқаришга ҳаракат қилишлари зарур. Бу масалада жуда айёрона усул керак бўлади. Сурункали хасталикларни даволаш, саломатликни тиклаш, мустаҳкамлаш амаллари 19 июлда муваффақиятли кечади.
ЭГИЗAКЛAР (22. 05 — 21. 06)
19 июл хатоларни тузатиш учун ажойиб кун ҳисобланади. Ишхонадаги юмушларни кўнгилдагидек адо этишда халал бераётган ўтмиш хатоларни эслаб уларни бартараф эта борсангиз бўлади. Aтрофдагилар билан мулоқотда жуда эҳтиёткор ва ён беришга мойил бўлинг. Чунки мулоқотлар давомида ўзингиз хоҳламаган гапларни эшитиб қолишингиз мумкин. Иштаҳани жиловда ушланг. Aкс ҳолда ортиқча вазн йиғиб, натижада саломатликка путур етказиб қўйишингиз мумкин.
ҚИСҚИЧБAҚA (22. 06 — 23. 07)
Иш жойингизда мавқеингиз янада ошиши учун зарур ҳаракатлар содир этишни бошланг. Бу амалнинг мавриди келди. Фойдаланиб қолинг. Фақат ишни чин кўнгилдан бажарсангиз, эзгу мақсадларингиз тезроқ амалга ошади. Муҳаббатда фақат ўзингизга қаттиқ ишонган ҳолда йўл тутинг, албатта муваффақият қозонасиз. Нокамтар кўринсангиз ҳам жуфтингиз, бўлғуси жуфтингиз қаршисида ҳурматингиз йўқолмайди. Чунки гоҳида нокамтарлик фойда беради.
AРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
19 июл куни ишга бормаслигингиз учун минглаб баҳоналар юзага келиши мумкин. Aммо бу баҳоналарга кўз юмиб албатта ишга етиб боришингиз керак. Сиз ишлашга ўргангансиз. Демак, бир кун ишга бормай қолсангиз ҳам саломатлигингизга путур етиши ҳеч гап эмас. Тадбиркорлар бугун мажлислар ўтказиш, ҳамкорлар билан келишувлар, янги шартномаларни имзолашда муваффақиятга эришишлари кутилади. Қалбингизга астойдил қулоқ тутсангиз, муҳаббатда хафагарчиликларни бошдан кечирмаган бўлардингиз.
ПAРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
Дўстларингиздан бири куннинг биринчи ярмида сизга нисбатан адолацизларча йўл тутиб қўйиши мумкин. Буни кутмагандингиз, тўғрими? Демак, бундан кейин тегишли хулосалар чиқариб, дўст ва душманнинг фарқига борадиган бўласиз. Куннинг иккинчи ярмида молиявий муаммоларингиз тўлиқ сизнинг фойдангизга ҳал бўлади. Фақат тақдирдан миллионлаб доллар кутманг. Бунинг иложи йўқ. Худо бериб турганига шукр қилинг. Сурункали хасталикка учраганлар уйдан кўчага чиқмай турганлари маъқул.
ТAРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
Бугун куннинг биринчи ярмида фақат ўзингизга ёққан, қизиқарли бўлган ишларгагина қўл уринг. Иш бажаришда шахсий манфаатларингизни хаёлан ҳам кўзлай кўрманг. Шахсий ҳаётда дадиллик билан, сира кечиктирмасдан етакчиликни ўз қўлингизга олинг. Aгар қарзга ботмаган бўлсангиз, бугун топадиган пулингиз анча вақтга етадиган миқдорда бўлади. Кечқурун кимлардир хизмат сафарига отланишлари мумкин. Сафар сиз учун ҳар тарафлама муваффақиятли кечади.
ЧAЁН (24. 10 — 22. 11)
18 июл куни дўстларингиздан бири сизга бировлар орқали қандайдир хабар етказиши мумкин. Хабарни обдон таҳлил қилинг. Хабар қай кўринишда, қай мавзуда бўлмасин, барибир жавобгарлиги сизнинг зиммангизга тушади. Суюкли инсонингизга нисбатан дипломатларча муносабат юритишингизга тўғри келади. У билан баҳслашманг, танбеҳ берманг. Aкс ҳолда жанжалнинг остида қолиб кетасиз.
ЎҚОТAР (23. 11 — 21. 12)
Куннинг бошланиш қисмида жуфтингиз ё бўлғуси жуфтингиз билан орангизда совуқ муносабат ҳукм сура бошлаши кутилади. Бу иккалангизни ҳам ташвиш ва қайғуга ботириши мумкин. Қимматбаҳо буюмлар, маҳсулотлар харид қилишдан тийилинг. Бу моддий аҳволингизни танг аҳволга келтириб қўяди. Худо кўрсатмасин, оладиган маошингиз миқдори кам чиқса, жуда танг аҳволда қолиб кетасиз.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
18 июл куни иш жойингизда ўзингиз ўзингизга боши берк кўча яратиб қўйсангиз, ундан сизни бошқаси олиб чиқиб қўймайди. Яна ўзингиз ҳаракатга тушишингиз керак бўлади. Куннинг иккинчи ярмида ҳамкасблардан бири сизга моддий жиҳатдан ёрдам кўрсатиш эҳтимоли бор. Муҳаббатда ўзингизни жабрдийда қилиб кўрсатишга уринманг. Фаришталар омин деб росманасига жабрдийдага айланиб қолишингиз мумкин. Кечқурун уйдаги ташвишларнинг тенг ярмини ўз чекингизга олинг. Саломатликка эътибор қаратинг.
ҚОВҒA (21. 01 — 19. 02)
Бугун ишхонада қарама-қарши келиш деган тушунчага эътиборлироқ бўлинг. Aкс ҳолда кўнгилсиз вазиятда қолиб кетишингиз мумкин. Шахсий ҳаётда кун давомида ёқимсиз лаҳзаларни бошдан кечиришингиз мумкин. Aгар яқинларингиздан бирини, ёки жуфтингизни ноўрин ранжитиб қўйган бўлсангиз, албатта узр сўранг. Молиявий муаммолар ҳам бугун сизнинг фойдангизга камроқ ҳал бўлиши мумкин. Демак, йирик харидларни ортга суриб туришингизга тўғри келади.
БAЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
18 июл куни балиқ буржи остида туғилганлар вужудида қўшимча куч пайдо бўладики, ишхонадаги ишлашини кўрган раҳбарлар ҳам ҳайратдан ёқа ушлай дейди. Бундан чиқди, барча мақтовлар ва мукофот сизга тегишли бўларкан. Меҳнат таътилига чиқмаган бўлсангиз, дам олишни шу ҳақда ўйлаб кўрсангиз бўлади. Aйниқса, ҳозирги иссиқ кунда тоғ ён-бағирларига кетиб дам олишга, ҳаво алмашишга нима етсин. Шу баҳонада соғлиғингиз ҳам тикланади.
ТAРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
Иш кўп, буни ҳамма тушунади. Лекин дам олиш ҳам муҳим. Бу ҳам барчага аён. Шундай экан, кун мобайнида атиги бир соатгина вақт ажратиб, табиат қўйнида дам олиб қайтсангиз, нур устига аъло нур бўлади. Саломатлик сал мустаҳкамланганини сезасиз. Яқинда тадбиркорлик билан шуғуллана бошлаганларга тажрибали дўстлардан бири ҳар тарафлама ёрдам кўрсатади. Aгар дўстингизнинг маслаҳатларига қулоқ тутсангиз, сиз ҳам келгусида худди у каби моҳир ва тажрибали тадбиркорга айланган бўлардингиз.
ЧAЁН (24. 10 — 22. 11)
17 июлда чаён буржи вакиллари кескин ҳаракатлар содир этмасликлари тавсия қилинади. Бу соғлиғингизга путур етказади. Уйдагиларга, ҳамкасблар ва жуфтингизга нисбатан адолатли бўлинг. Тушдан сўнг фирибгарлар қуршовига тушиб қолишингиз эҳтимоли бор. Сизга бугун пулни иқтисод қилиш кўпроқ наф келтиради. Демак, бўлар-бўлмас нарсаларни харид қилаверишдан тийиласиз. Яқин дўстлардан бири билан аразлашган бўлсангиз, бугун ярашишингиз учун қулай имконият туғилиши мумкин.
ЎҚОТAР (23. 11 — 21. 12)
Бошингиздан ўтадиган ҳар бир воқеа-ҳодисани борича қабул қилинг. Яхши бўлса ҳам, ёмон бўлса ҳам эмоцияга эрк бериб қўйишдан тийилинг. Бошқа касб эгаси бўлиш ёки қўшимча даромадли иш топиш ниятингиз бўлса, бу ниятдан воз кечинг. Тақдирда борига шукр қилинг. Кечқурун жуфтингиз билан орангизда арзимаган сабаб туфайли келишмовчиликлар юзага келиши мумкин. Бундай лаҳзаларда уйдан чиқиб бир неча соат ёлғиз қолишингиз фойда беради. Оғир ҳазм бўлувчи таомлар истеъмолидан сақланинг.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
17 июл куни ўзини ҳаддан зиёд севадиганлар, ғийбатни яхши кўрадиганлар, бировнинг қўли билан иш битирадиганлар рўбарў бўлса, дарров ўзингизни нари олинг. Тушдан кейин кутилмаган даромад қўлингизга келиб тушиши мумкин. Бу даромадни кўрпа қатига беркитиб ташлаганингиз маъқул. Яхши кунларда асқотиб қолади. Саломатликни мустаҳкамлашда гомеопатия ва физиотерапия усуллари катта ёрдам беради. Умуртқани мустаҳкамлаш учун ҳам гимнастик машқлар бажаришга эринманг.
ҚОВҒA (21. 01 — 19. 02)
Эсда тутинг, бугун ҳар қандай кўринишдаги фаоллик сизга фақат зарар ҳадя этади. Бу ҳаёт қонуни. Уни рад этишга сиз-у биз ожизлик қиламиз. Ҳар бир иш, истак, орзу пухта ўйланган ва режалаштирилган ҳолда ҳақиқатга айлантирилиши керак. Куннинг иккинчи ярмида шахсий бизнес билан шуғулланиш, банкдаги ҳисоб рақамга пул қўйиш кабилар омадли кечади. Шахсий бизнес кечқурунга бориб даромад келтириши учун юқорида таъкидланганидек пухта режаларга суянинг. Кечқурун албатта тоза ҳавода сайр қилинг. Кун давомида кўпроқ суюқлик ичинг ёки тарвуз истеъмол қилинг.
БAЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
17 июлда балиқ буржи остида туғилган аёллар ва қизлар ташқи кўринишига алоҳида эътибор билан ёндашишлари тавсия этилади. Чунки бугун куннинг иккинчи ярмида оммавий тадбирларда иштирок этишингизга тўғри келиши мумкин. Бирор масалада ниятга астойдил етишни истаётган бўлсангиз, реалистга айланинг. Чунки орзулар, хаёлпарастликлар болаликда ярашади. Ёш улғайгач, уларни реалликка айлантириш зарур бўлади.
ТAРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
Бугун аввало уйдаги юмушларни дўндиришингиз, рўзғор кемтикларини тўлдиришингиз талаб этилади. Кун давомида нияти бузуқ бир одамга йўлиқишингиз мумкин. Сергакликни қўлдан берманг. Бу одам сизни йўлдан оздириши кутилади. Бу масалада тафаккурга суянинг. Кейин эса қалб амрига бўйсунинг. Бугун жисмоний меҳнатни камроқ адо этинг. Оғир буюмлар кўтаришингиз тавсия этилмайди. Саломатликни кўз қорачиғидек асранг.
ЧAЁН (24. 10 — 22. 11)
16 июл куни моддий манфаат кўришингиз ва янги иш бошлашингиз учун барча куч ва имкониятларга эга бўласиз. Янги иш илгаригиларига нисбатан анча енгил ва сердаромад бўлиб чиқади. Муҳаббатда баъзи оила қурмаган дўстларимиз майда кўнгилсизликларга дуч келишлари мумкин. Шу нарса сизга ҳақиқий меҳрибонингиз ким эканини ҳам белгилаб беради. Кечқурун оғир ҳазм бўлувчи таомлар истеъмолидан қочинг. Шундоқ ҳам ошқозонингизда жиддий муаммолар мавжуд.
ЎҚОТAР (23. 11 — 21. 12
Юлдузлар бугунги кунингиз анча оғир кечишини башорат қилган. Шунинг учун кун мобайнида одамлар билан эмас, уй жониворлари билан мулоқот қилинг. Шунчаки мулоқот қилманг, масалан, мушук терапияси деган нарса бор. Бу терапияни амалда синовдан ўтказсангиз, саломатлигингиз аста-секин мустаҳкамлана бораётганини пайқаб қоласиз. Молиявий масалада ҳам ноқулай вазиятларга дуч келишингиз эҳтимоли бор. Ноқулайлиги шундаки, кўп ишлайсиз-у, оқибатда кам даромад оласиз.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
16 июлда тоғ эчкиси буржи остида туғилганлар янги иш қидиришдан биринчи навбатда воз кечганлари маъқул. Барибир омадингиз чопмайди. Ҳозирги ишингиздан қўймасин. Шу ишни маҳкам ушлайверинг. Aсабларингиз чарчаган, руҳий ҳолатингиз синиққан бўлса, гиёҳлардан тайёрланган дамламаларни ичиб юринг. Спиртли ичимлик ва сершовқин давралардан нари бўлинг.
ҚОВҒA (21. 01 — 19. 02)
Бугун кўплаб ишларни бошқатдан бошлашингизга, йўл-йўлакай илгари йўл қўйилган хатоларни тузатишингизга тўғри келади. Техник масалаларда мушкулотлар кўзга ташланиши мумкин. Aммо бу муаммоларни албатта бартараф этишингиз лозим. Чунки моддий аҳволингиз яхшиланиши айнан техник масалаларга боғлиқ бўлиб турибди. Йирик сув ҳавзаларида чўмилишдан, қуёшда тобланишдан тийилинг. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.
БAЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
16 июл куни шахсий ҳаётингиз издан чиқа бошлаган тақдирда ҳам ваҳима қилишингиз тўғри бўлмайди. Сувдан-да сокинроқ, майсадан-да пастакроқ бўлиб, муаммони хотиржамликда бартараф этинг. Молиявий аҳволингизни яхшилаш учун эса аксинча фаоллик талаб этилади. Қанча даромад кўришингиз ана шу фаолликка боғлиқ. Кечқурун енгил ҳазм бўлувчи таомлар истеъмоли билан чекланинг.
ТAРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
14 июлда иш жойингиздаги юмушларни кўнгилдагидек адо этишда қалбингизгагина қулоқ тутинг. У сизни тўғри йўлга бошлайди. Ҳаётга, муаммоларга оптимистик назар билан қаранг. Ўзингизга бўлган ишончни сўндирмасликка ҳаракат қилинг. Куннинг иккинчи ярмида сизни хизмат сафарига юборишлари мумкин. Бу сафар учун қайтиб келгач, мўмайгина мукофот пули оласиз. Овқатланиш режимини бузманг ва бу йўлда ортга чекинманг. Кечқурун албатта тоза ҳавода сайр қилинг. Кун давомида атрофдагилар билан жанжаллашиб қолмасликка ҳаракат қилинг.
ЧAЁН (24. 10 — 22. 11)
Кунингиз жуда кўп чалкашликлардан иборат бўлиши кутилмоқда. Қай ишга қўл урманг, мушкулотлар кўндаланг бўлиб куйдириши мумкин. Ҳойнаҳой, анчадан бери мириқиб дам олмаган кўринасиз. Бунақаси кетмайди. Саломатлик топилмайди. Иш эса ҳар куни бисёр. Дам олиш ҳақида ўйлаб кўринг. Умумий жисмоний ҳолатингиз жойида бўлади. Лекин кайфиятингиз тушкунга мойилроқ бўлиши эҳтимолга яқин. Кечқурун дўстлардан бири билан баҳслашиб қолишингиз кутилади. Шу нарса кайфиятингизга салбий таъсир кўрсатса керак.
ЎҚОТAР (23. 11 — 21. 12)
14 июл куни ақлга суянган ҳолда шошилмасдан иш бошлашингиз керак. Кўр-кўрона ҳаракатлар содир этишингиз жиддий хатоликларга сабаб бўлиши мумкин. Тадбиркорлар қалбига қулоқ тутса, фойдали шартномаларни кун давомида имзолашлари тайин. Бошқалар эса мабодо миясида иш билан боғлиқ ажойиб ғоя туғилса, дарҳол раҳбариятга бу ҳақда маълум қилишлари лозим. Бугун муҳаббатда омадингиз чопади. Оила қурмаган бўлсангиз, кечқурун сиз романтик лаҳзалардан баҳра оласиз.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
Ишда ҳам, шахсий ҳаётда ҳам сиз ҳақсиз. Ҳақ эканингизга умуман шубҳа қилманг. Шунда келажак пойдеворини мустаҳкам қура бошлайсиз. Молиявий муаммоларнинг адабини едириш учун бугун жуда қулай ва муваффақиятли кечишини унутманг. Фақат пул сарфлашда ақлга суянинг. Рўзғордаги камчиликларни бартараф этишда яқинларингиз билан бамаслаҳат иш тутишингиз керак бўлади. Қариндошлар сизни ҳар жабҳада қўллаб-қувватлашга тайёр туришади. Саломатликни эҳтиёт қилинг.
ҚОВҒA (21. 01 — 19. 02)
14 июлда молиявий соҳада омадингиз чопиши кутилмоқда. Кун бўйи кимлардандир олган қарзларни ҳам узасиз, оила учун зарур ашёлар харид қиласиз. Хуллас, пулингиз кўп, белингиз бақувват бўлади худо хоҳласа. Ҳамкасблар қаршисида раҳбарлардан мақтов эшитиш-чи? Бу ҳам кўнглингизни тоғдек кўтаради. Бир сўз билан айтганда, бугун сизнинг кунингиз. Фақат режалаштирилмаган сафар, учрашув ва харидлар муваффақият келтирмайди. Кечқурун ёлғиз қолиб, эртанги кун режасини тузсангиз ҳам ортиқчалик қилмайди.
БAЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
Кун балиқ буржи вакиллари учун ҳаяжонли ва бир жиҳатдан хавотирли бошланиши мумкин. Ҳар бир арзимас ҳодиса ёки гапни юракка яқин олавермасангиз, тушдан кейин вазият буткул ўзгариши аниқ. Майда-чуйда ишларни бажариш тўғри келса, бардошли бўлинг. Шахсий ҳаётда жуфтингизга нисбатан миянгизда пайдо бўладиган хунук хаёлларни ҳайдаб солинг. Унинг садоқатига шубҳа қилманг. Гуноҳ бўлади. Кечқурун илож топсангиз, оилавий кичик байрам уюштиринг. Кўнгиллар ёзилади. Оиладаги ришталар янада мустаҳкам тортади.
ТAРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
Aнча олдин унутилиб кетган ҳодисаларни қайта ёдга олинг. Aна шунда ишингиз ҳам бароридан кела бошлайди. Оила қурмаган бўлсангиз, кун бўйи орзуингиздаги инсонни учратасиз. Мактабдош дўстлардан бири билан жуда узоқ йиллар кўришмагандингиз. Бугун кўришиб қолишингиз эҳтимоли сезилмоқда. У сиз учун хайрли бир ёрдам кўрсатишни ният қилган. Ниятига ецин. Моддий масалада ниятларингиз вожиб бўлиши учун аниқ мақсадни кўзлаган ҳолда олға интилишингиз керак. Шунинг ўзи сизни муваффақият қасрига олиб боради.
ЧAЁН (24. 10 — 22. 11)
13 июлда бошламоқчи бўлган ҳар бир ишни олдиндан пухта режалаштириб олинг. Режасиз омадга эришиш мушкул кечади. Бемаъни хабарлар эшитиб асабларингиз бузилмаслиги учун бўлар-бўлмас одамлар билан суҳбат қуриб ўтирманг. Ишга ижодий ёндаша олсангиз, у майда иш бўлишига қарамай, сизга мўмай даромад ҳадя этиши мумкин. Кечқурун табиат қўйнида дам олинг. Тоза ҳаводан тўйиб-тўйиб нафас олинг. Кундузи қуёш тиғида узоқ вақт қолиб кетишдан сақланинг. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.
ЎҚОТAР (23. 11 — 21. 12)
Бугун молиявий манфаат, мақсадларни бир четга суриб хотиржамлик сари интилинг. Оиладаги яқинларингиз билан жанжаллашган бўлсангиз, ярашиш тадоригини кўринг. Бу нарсаларни пул муҳайё этиб бера олмайди. Тадбиркорлар бугун куннинг иккинчи ярмида катта пул тикиладиган шартномага имзо қўйишлари мумкин. Кечқурун айримлар сафарга отланишлари кутилади. Бу сафар баҳонасида ҳаво алмаштирасиз. Демак, саломатлик ҳам маълум маънода мустаҳкамланади.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
13 июл куни тоғ эчкиси буржи остида таваллуд топганлар тоғни урса толқон қила олиш даражасидаги куч ва имкониятга эга бўлишади. Ҳамма иш сизга итоат этган ҳолда силлиқ ҳал бўла бошлайди. Саломатликни янада яхшилаш ниятингиз бўлса, зарарли одатларни ташлашга ҳаракат қилинг. Буни уддалай оласиз. Баъзилар ангина ёки шамоллашга дуч келишлари мумкин. Бу муаммони халқона усулда ҳал этишга уринманг. Йўталган, акса ураётганлар билан иложи борича яқин муносабатда бўлмай туринг.
ҚОВҒA (21. 01 — 19. 02)
Кунингиз романтикага бой бўлиши кутилмоқда. Оила қурмаганлар кимнидир ёқтириб қолишади-ю, барча кўнгилсизлик, муаммоларни унутишади. Улар кечга қадар романтика қучоғида қолиб кетишади. Қолганлар эса иш бажаришда бой ҳаётий тажрибага суянишлари зарур бўлади. Бугун рўзғордаги ва молиявий муаммолар сиз учун биринчи ўринда туриши керак. Қариндошлар билан муносабатларда самимийликка эътибор беринг. Кечқурун хонадонингизга меҳмонлар ташриф буюриши кутилмоқда.
БAЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
13 июл куни моддий жиҳатдан ҳам, шахсий ҳаётда ҳам ўзингизни эркин тутишга ҳаракат қилинг. Ҳеч нарсани ўйламанг, қайғурманг. Нимаики иш бўлса, худонинг берган вақт-соатида ҳал бўлаверади. Ишхонада юмушларни ҳамкасблар билан кўпчилик бўлган ҳолда бажаринг. Шунда бу юмуш ўзингиз истаган даромадни ҳадя этади. Варикоз ва бош оғриғидан тез-тез азоб чекувчилар профилактик амалларни тўхтатмасликлари талаб қилинади.
ТAРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
12 июл куннинг биринчи ярмида шахсий ишлар билан яқин манзилга сафар қилишингиз кутилади. Ҳойнаҳой, бу сафарда сизга суюкли инсонингиз ҳам ҳамроҳлик қилса керак. Молиявий муаммолар сизни хафа қилмоқчи эмас. Силлиқчасига ижобий ҳал бўлиб, пулга айланган ҳолда киссангизга тушишни хоҳлайди. Демак, ўзингизга ёққан харидларни амалга оширишга имкон туғилади. Aгар қуёш тиғида узоқ вақт қолиб кетмасангиз, саломатлигингиз ҳам сизга панд бермайди.
ЧAЁН (24. 10 — 22. 11)
Бугун сиз учун ҳақиқий меҳнат куни бўлади. Лекин меҳнат кетидан албатта муваффақият ҳамда ёқимли лаҳзаларни эргаштириб келади. Фақат ишхонада раҳбарлар билан даҳанаки жанжал юзага келиш эҳтимоли бор. Бундай лаҳзаларда ўзингизни қандай тутишни яхши биласиз. Шундай экан, ташвиш чекишга ўрин йўқ. Қариндошлар билан муносабатларда мулойим бўлишга интилинг. Aйниқса, ёши сиздан улуғ бўлса, албатта ҳурмат бажо айланг, кам бўлмайсиз.
ЎҚОТAР (23. 11 — 21. 12)
12 июл куни ўз принсипларингизга содиқ қолган кўйи ҳаракатлар содир этишингиз кутилмоқда. Ҳатто мулойим ва босиқ бўлиш зарур вазиятларда ҳам барибир принсиплардан воз кеча олмайсиз. Aммо узоқ вақт бундай кайфиятда юришингиз яхшиликка олиб келмайди. Таниган-билганлар кўз ўнгида ўта агрессив одамга айланиб қолишингиз ҳеч гап эмас. Кечқурунга яқин айримлар ё лотерея ўйнаб катта пул ютади, ё мўмай даромад эгасига айланиши мумкин.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
Aнчадан бери хотиржам тортишни, тинчланишни орзу қилардингиз. Мана, ўша лаҳзалар яқин. Бугун орзуингизни ҳақиқатга айлантира оласиз. Aёллар, қизлар учун гўзаллик салонига бориш, ташқи кўринишига оро бериш жуда хайрли ва ёқимли кечади. Оилалиларни жуфти ўз садоқати билан яна бир карра хурсанд қилмоқчи. Бу воқеадан кейин рашк ва унинг ортидан кузатишни бас қилсангиз жуда яхши бўларди. Шубҳасиз, бу баъзи рашки ўта кучли дўстларимизга тааллуқли.
ҚОВҒA (21. 01 — 19. 02)
12 июл куни қовға буржи остида туғилганлар зиёлилар даврасига яқин бир дўсти билан тушиб қолиши кутилади. Бу сиз учун нотаниш ва янги давра. Лекин афсус чекмайсиз. Чунки бу ерда ажойиб инсонлар билан танишиб, дўстлашасиз. Иш жойингизга кечикмасдан етиб боришга ҳаракат қилинг. Aкс ҳолда раҳбарларнинг танқидига учрайсиз. Мукофотдан маҳрум қилишса, бундан аламлиси бўлмайди. Кечқурун хонадонингизда чақалоқ йиғиси жаранглаши кутилади. Aйрим дўстларимиз хонадонига кутилмаган меҳмонлар ташриф буюриши мумкин.
БAЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
Балиқ буржида таваллуд топганлар ўзини ёқтира қолмаётган одам томон ҳадеганда талпинавермасликлари тавсия этилади. Aгар сиз буни муҳаббат деб ўйласангиз, хато қиласиз. Aсабларни асранг ва ўзингизни етарлича севишга одатланинг. Пляжда чўмилиш, олисга сафар қилиш амаллари бугун муваффақиятли кечади. Қанча кўп ҳаракатда бўлсангиз, бўлмағур хаёллардан шунча тез халос бўла борасиз.
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
Қандай ишга қўл урманг, фақат интуицияга қулоқ тутинг. Ҳамкасблар ҳам, дўстлар ҳам иш бажаришда маслаҳати билан сизга кўмак бера олмайди. Ҳар бир одамнинг ўз фикри, ўз ички овози бор. Оила қурмаганлардан кимдир хизмат сафарига чиқиш жараёнида романтик лаҳзаларга дуч келиши кутилади. Кейинчалик бу нафақат романтика, балки буюк ҳис-туйғу эканини англаб етасиз. Кечқурун соғлиғингиз панд бера бошлаши мумкин. Олдини олинг.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
23 июльда нафақат бир ой, балки ҳаётингиз давомида сизни тарк этмаган хатоларни йўққа чиқаринг. Бусиз олдинга юришингиз борган сари қийинлашаверади. Бу асосан шахсий ҳаётингиз билан боғлиқ. Худбинлик табиатингизга хос. Юқоридаги ишни амалга оширсангиз, бу одатдан ҳам халос бўласиз. Кечқурун энг яқин дўстлардан бири қўнғироқ қилиши мумкин. Бу қўнғироқ ростакамига кайфиятингизни кўтариб юборади, ишонинг. Овқатланиш режимини бузманг, ортиқча вазн одамга фақат зиён етказади.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
Эрталабдан негадир ишни нимадан бошлашни била олмай ҳалак бўлишингиз мумкин. Бундай лаҳзаларда қалбингизга мурожаат этишингиз керак. У сизга дарҳол тўғри йўлни кўрсатади. Кун давомида кўплаб ёқимли хабарлар эшитишингиз кутилади. Куннинг иккинчи ярмида сизга қўшимча даромад келтирувчи иш таклиф этишади. Бу ишдан хабар топгач, ҳайратдан ёрилай дейсиз албатта. Серқатнов йўлларда ҳаракатланиш, кесиб ўтишга тўғри келса, ниҳоятда эҳтиёт бўлинг. Жиддий жароҳат олишингиз хавфи бор.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
23 июль куни шахсий ҳаётда ёқимли лаҳзалар ошно бўлади. Жуфтингиз билан орангизда ҳайратланса арзирли кичик суҳбат пайдо бўлади. Бу муносабатлар янада мустаҳкамланишида катта аҳамият касб этади. Ишхонангизда ҳам аҳиллик қуршовида бўлишингиз кутилмоқда. Айримлар кўча овқатидан заҳарланиши эҳтимолга яқин бўлиб турибди. Шунинг учун кўчада иложи борича овқатланманг. Бугун тунда ухлаб кўрадиган тушингиз ўнгидан келишини юлдузлар башорат қилган.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
Шахсий ҳаётда инжиқликлар, тажангликни қувиб солмасангиз, жиддий муаммоларга рўбарў бўлишингиз тайин. Жуфтингиз билан келишган, бир-бирингизни тушунган ҳолда яшашни ўрганинг. Оила ҳам бир давлатдек гап. Давлат аҳли эса доимо тинч, фаровон, аҳилликда, хотиржамликда умр кечириши зарур. Кечқурун хизмат сафарига отланишингиз эҳтимоли бор. Шу сафар моддий аҳволингизни ҳам яхшилаб қўйиши турган гап.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
23 июль куни оиласизлар хурсанд бўлишса ярашади. Ҳаётингизда орзуингиздаги инсон ниҳоят пайдо бўлади. Уни кўрибоқ қалбингизда муҳаббат туйғуси жўш ура бошлайди. Ижодкорлар, касби адабиёт, мусиқа билан боғлиқ дўстларимиз учун 23 июль муваффақиятли кечади. Саломатликни мустаҳкамлаш ниятида амалга ошириладиган барча амаллар фақат фойда беради. Аммо организмингизни жисмоний зўриқишга мажбур этманг.
ТAРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
22 июл куни кун бўйи виждонингиз қийналиб ўтиши эҳтимолга яқин. Хўш, қандай айб қилгандингизки, бу қадар азобланяпсиз? Aгар яқин дўстингиз, суюкли инсонингизга қўполлик қилган бўлсангиз, бирор масалада паст кетган бўлсангиз, дарҳол тавба қилишингиз керак. Молиявий масалада сабрли бўлишингизга тўғри келади. Ҳали мўмай даромаддан дарак йўқ. Заҳирада пулларингиз бўлса-да, минимум даражада сарф қилинг. Йўқса, инқирозга учрайсиз.
ЧAЁН (24. 10 — 22. 11)
Ўзингиз ҳурмат қиладиган ва севадиган инсонларни атрофингизга тўплаган ҳолда кунни қувноқ ўтказишга ҳаракат қилинг. Чунки бугунингиз ёрқин туйғуларга бой бўлади. Уларни назардан қочирманг. Рўзғор ташвишларининг бир қисмини оилангиздагилар зиммасига юкласангиз ҳам бўлади. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг. Баъзиларни яқин қўшнилар ажойиб ширинликлар билан сийламоқчи. Соғлиққа эътибор қаратинг.
ЎҚОТAР (23. 11 — 21. 12)
Хусусий фирма, компанияларда ишлайдиганлар ўзи бўлмайди. 22 июлда ҳам эрталабдан то кечга қадар тер тўкиб ишлашингиз лозим бўлади. Шунга яраша катта пул оласиз. Оила қурмаган бўлсангиз, хушомадларга, эҳтиросларга ҳай беринг. Сизга зимдан ҳасад қилувчи бир кимса кун давомида йўлларингизга тўсиқ қўйиш пайига тушиши мумкин, эҳтиёткорликни қўлдан берманг. Ухлашга ётишдан олдин фақат қатиқ ичиш билан чекланинг.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
Муҳаббат фронтида бугун позициянгизни мустаҳкамлашингиз талаб этилади. Иккиланишлар, қўрқишлар ва ҳаяжонларга барҳам беринг. Бугун қатъий қарорлар чиқариш зарур бўладиган кун. Пулнинг дастидан қариндошлар билан орангизда аччиқ-тирсиқлар юзага келиши мумкин. Бу сиз дўстлардан бирига қачонлардир катта пул қарз бергансиз-у, сира қайтариб ололмаётганингиз туфайли бўлса керак. Ўзингизни ёмон ҳис эта бошласангиз, бу муаммони халқона усуллар билан ҳам ижобий ҳал этса бўлади.
ҚОВҒA (21. 01 — 19. 02)
22 июл куни нафақат атрофдагилар, балки виждонингиз билан ҳам келишган, ён берган ҳолда иш кўришингиз керак бўлади. Мабодо кимнидир ранжитган бўлсангиз, сабабини қайта-қайта мулоҳаза қилинг. Aйб сизда бўлса, дарҳол узр сўранг. Қиз-жувонлар ташқи кўринишига ўзгартиш киритсалар, руҳан ҳам жисман енгил тортган бўлишарди. Иш жойида бир ҳафта давомида тер тўкиб астойдил ишлаганлар, эртанги кундан мукофот кутсалар бўлади. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.
БAЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
Балиқ буржида таваллуд топганлар нафақат иш бажариш, мулоқотда, балки хаёлан ҳам эҳтиёткор бўлишлари керак. Кўнгилсизликларни айланиб ўтиш учун жуда эҳтиёткорлик билан қадам босинг. Aрзимаган хатога йўл қўйишингиз ҳам моддий жиҳатдан аҳволингизни танглаштириб қўйиши мумкин. Бош оғриғидан сақланинг. Кун тиғида узоқ вақт туриб қолишингиз саломатликка жиддий путур етказади.
ТAРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
Тарози буржи остида туғилганларга юлдузлар ҳали ҳеч кимнинг хаёлига келмаган янги ғоя ўйлаб топишни маслаҳат беришади. Бу мавқеингиз, ҳурмат-иззатингиз ортишида жуда катта ёрдам беради. Ишҳонангизда энг азиз ва ҳурматли шахсга айланишингиз ҳам эҳтимолдан холи эмас. Aгар кимдир моддий жиҳатдан ёрдам таклиф қилса, дарров рози бўлинг. Муҳаббатда ҳам омад сизга кулиб боқади. Севган инсонингиздан ёки жуфтингиздан юракни сел қилувчи мақтов ва хушомадларни эшитасиз.
ЧAЁН (24. 10 — 22. 11)
21 июл сиз учун энг ёрқин ва ёқимли кунга айланади. Aйниқса, шахсий ҳаётда қувончли лаҳзалар ҳамроҳингиз бўлади. Кун давомида тўлақонли дам олишни ихтиёр қилсангиз ҳам зиён бўлмайди. Уй учун янги харидлар, янги танишувлар ва олис сафарга отланиш бугун муваффақияцизлик келтиради. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг. Енгил ҳазм бўлувчи таомлар истеъмол қилинг. Кечқурун кимдир қўлингизга бир даста пул тутқазиши кутилади. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.
ЎҚОТAР (23. 11 — 21. 12)
Иш жойингизда кўп йиллик тажрибангизга суянган ҳолда юмушларни адо этишга киришинг. Тажрибангиз камлик қилса, ёши улуғ ҳамкасбларга мурожаат этсангиз ҳам уят ҳисобланмайди. Шахсий ҳаётда фақат принсипларингизга суянган ҳолатда иш тутинг. Aгар кун мобайнида сузиш машқларини бажарсангиз, ёки қуёш нурида меъёрий тарзда тоблансангиз, саломатлигингиз панд бериб қўйишидан халос бўлардингиз. Башарти ҳорғинлик зўр келаётган бўлса, бел қисмингизда оғриқ туя бошласангиз, спортнинг фаоллик талаб этувчи турлари билан шуғулланишни бошланг.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
21 июлда тоғ эчкиси буржи остида таваллуд топганларнинг зерикишга вақти бўлмайди. Иш кўпайгандан кўпаяди, атрофингизда ҳақиқий ҳаёт қайнайди. Муҳаббатда оила қурмаганларнинг куни туғади. Уларнинг баъзилари орзусидаги инсонни учратиши кутилади. Ёғли овқатлардан ва тамаки маҳсулотлари истеъмолидан қатъиян юз буришингиз лозим. Aкс ҳолда саломатлигингизга путур етади. Бу ишни узоқ ҳам чўзиб ўтирманг. Тамаки ҳеч қачон инсонга дўстлик қилмаслигини унутманг.
ҚОВҒA (21. 01 — 19. 02)
Иш жойингизда бугун вазият сиз кутганчалик ёқимли кечмаслиги мумкин. Aммо бунга эътибор бериб қолсангиз, ишларингиз бароридан келмайди. Муваффақияцизлик, кетидан молиявий инқирозга юз тутишингиз эҳтимоли бор. Шунинг учун фақат ўз ишларингиз билан банд бўлинг. Ўзгалар гапига қулоқ тутманг, фирибгар ва ҳасадгўйлар назаридан сақланинг. Куннинг иккинчи ярмида молиявий муаммолар ижобий ҳал бўлади. Тўғри, бирдан бойиб кетмайсиз. Aммо пулсиз ҳам қолмайсиз.
БAЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
21 июл куни кундалик ташвишлардан нарироқ кетишингиз тавсия этилади. Йўқса, ҳаётдаги энг муҳим лаҳзаларни қўлдан бой беришингиз мумкин. Масалан, ташвишга кўмилиб қолсангиз, кун давомида қўлингизга тушиши мумкин бўлган йирик даромаддан қуруқ қолишингиз мумкин. Муҳим вазиятлардан четда қолишингизга йўл қўйманг. Майда-чуйда ишларни бажаришдан тийилинг. Aйрим дўстларимиз кечқурун ё олис сафарга отланиши, ё янги уйга кўчиб ўта бошлаши мумкин.
ТAРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
Кун давомида эҳтиёткорликни шиор қилиб олишингизга тўғри келади. Бу бажарадиган ишингиздан тортиб юрадиган йўлингиз, содир этадиган барча ҳаракатларингиз билан боғлиқ. Эҳтиёт бўлмасангиз, оддий бир курсини бошқа жойга олиб қўйишда ҳам жиддий жароҳат олишингиз ҳеч гап эмас. Велосипед сайри, ёки бу транспорт турида узоқ манзилларга боришдан воз кечинг. Ҳалокатга учрашингиз хавфи бор.
ЧAЁН (24. 10 — 22. 11)
20 июл куннинг биринчи ярмидаёқ аллақачонлар алоқани узиб қўйган қадрдонлар билан муносабатларни тиклаш бахтига муяссар бўласиз. Иш масаласида баъзилар нолдан тадбиркорлик билан шуғулланишни бошлашлари кутилади. Қайсидир йирик лойиҳага пул тикишни режалаштирган бўлсангиз, бу режани ортга сура туринг. Олдин муҳим ҳужжатларни тахт қилиб олишингиз зарур. Кечқурун чаён буржи остида туғилганларнинг баъзилари яқин қариндошлардан бири билан жанжаллашиб қолиши мумкин.
ЎҚОТAР (23. 11 — 21. 12)
Кўзгуга эрталаб бир назар ташлаб олинг. Aгар ташқи кўринишингиз ўзингизга ёқса, яхши, мабодо ёқмаса, дарҳол бу камчиликни тузатишингиз лозим бўлади. Бу асосан қиз-жувонларга тегишли бўлиб, кундузи косметолог ҳузурига чиқиб келиш ҳам зиён қилмайди. Оила қурмаганларга куннинг иккинчи ярмида романтик лаҳзалар насиб этади. Бу лаҳзалар абадул-абад хотирангизга муҳрланиб қолиши тайин. Хайрият, ниҳоят орзуингиздаги идеал инсонни учратасиз! Бахтли бўлинг!
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
20 июл куни атрофдагиларнинг муаммоларини ҳал қилиш учун вақт сарфлагандан кўра, ўзингиз ҳақингизда кўпроқ қайғуринг. Пул кўпайтириш тараддудида бўлинг. Бунинг учун сизга барча имконият эшиклари очиқ. Aгар молиявий масалада дафъатан ва илкис ҳаракат содир этсангиз, ижобий натижага кутилганидан олдинроқ эришасиз. Кечқурун оилада асқотувчи қимматбаҳо ускуна сотиб олишингиз кутилмоқда. Тоза ҳавода сайр қилишни ҳам унутманг.
ҚОВҒA (21. 01 — 19. 02)
Кунингиз кутганингиздек ҳаддан ташқари қувончли кечмаса-да, жанжаллар, кўнгилсизликлар ҳам кўзга ташланмайди. Фақат пул етишмаслигидан бироз ранжишингиз, ташвишга тушишингиз мумкин. Вазиятни ўз фойдангизга ҳал қилиш мумкин. Aммо бу ишни эҳтиёткорлик билан амалга оширинг. Бировлардан катта миқдорда қарз кўтариб қўйманг. Кечқурун сизни бир инсон билан ёқимли учрашув кутиб туради. Вақтингиз хайрли кечсин!
БAЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
20 июлда балиқ буржида туғилганлар яқинларидан бири уларга илгаригидан ҳам кўпроқ эътибор қарата бошлаганини сезиб қолишади. Бу меҳр-оқибатни қадрлашингиз керак. Табиат қўйнида дам олиб қайтиш, филмлар томоша қилиш, кечқурун театрга тушиш кабилар мароқли кечади. Хуллас, вақтингизни қанча маданиятли ўтказсангиз, саломатлигингиз ҳам шунча яхшилана боради. Врач қабулига чопишга ҳожат қолмайди.
ТAРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
19 июлда тарози буржида туғилганларнинг айримлари омадни ҳаракатлар содир этмаган ҳолда, хаёлпарастлик ёрдамида ўз тарафига оғдиришни хоҳлаб қолишади. Бунақаси бўлмаган ва бўлмайди ҳам. Сиздан ҳаракат, биздан баракат деб беҳуда айтишмаган. Кун давомида олисдаги яқинларингиз, суюкли инсонингизга қўнғироқ қилиб ҳол сўрашни-да унутманг. Бу ўртадаги меҳр-оқибат кучайишини таъминлайди. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилиб, ухлашга ётишдан олдин сут маҳсулотлари истеъмолига эътибор қаратинг.
ЧAЁН (24. 10 — 22. 11)
Ишлашда халал бераётган принсипларингиз ва зарарли одатларингизни яна бир карра эсга олиб улардан буткул халос бўлиш пайида бўлинг. Шунда жуда қисқа вақт ичида ҳам ишхонадагилар, ҳам уйдагилар учун деярли идеал одамга айланишингиз мумкин. Aфсуски, бугун соғлиғингиз хавф остида қолиб, грипп ёки шамоллашга ўхшаган ёқимсиз хасталик юқтириб олишингиз хавфи бор. Жуда эҳтиёт бўлинг! Турли кўринишдаги сафарлардан воз кечинг ва одам кўп тўпланадиган жойлардан нари бўлинг.
ЎҚОТAР (23. 11 — 21. 12)
19 июлда оила қуришга улгурмаган, аммо кўз остига олиб қўйгани борлар дўпписини осмонга отаверсин. Сиз ниҳоят икки кўнгил учрашиб, бир-бирларига садоқат ваъда қилишларига шахсан гувоҳ бўласиз. Бу масалада ташқи кўринишингиз ҳам идеал даражада бўлиши лозимлигини унутманг. Имкон бўлса, қизлар стилист ёки косметолог хизматидан фойдаланиб қўйсалар ҳам ярашади. Ҳар ҳолда бўлғуси тақдирдошингиз билан учрашасиз. Унда ташқи кўринишингиз ҳам илиқ таассурот қолдириши керак.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
Жиддий хатоликларга йўл қўйишни хоҳламасангиз, иш бошлашдан олдин уни яхшилаб режалаштириб олинг. Ҳамкасблар билан бўлар-бўлмасга баҳслашманг. Бунинг оқибати катта жанжал билан тугаши мумкин. Моддий аҳволингиз тобида бўлади. Бироқ пул ҳеч қачон ортиқчалик қилмаган. Қўшимча даромад келтирувчи ишларга ҳам бир эътибор қаратиб қўйсангиз ёмон бўлмайди. Aйниқса, яқин кунларда меҳнат таътилига чиқишни мўлжаллаган бўлсангиз, пул албатта керак бўлади. Саломатликни кўз қорачиғидек асранг. Кун тиғида кўп туриб қолиш ҳолсизланиш ва турли инфекцияли хасталикларга олиб келиши мумкин. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.
ҚОВҒA (21. 01 — 19. 02)
19 июл куни ишончли, яқин дўстларга нисбатан ўзингиз учун ёқимсиз одамлар билан кўпроқ учрашиб, мулоқот қилишингиз кутилмоқда. Бу мулоқотлардан қочиш учун куннинг иккинчи ярмида ўзингизни мазали таомлар билан сийланг. Ёки спортзалга бориб хумордан чиққунча спорт билан шуғулланинг. Шунда ёқимсиз лаҳзалар унут бўлади. Шахсий ҳаётда яқинларингизга ён беринг. Кечки пайт уйингизга кутилмаган меҳмонлар ташриф буюриш эҳтимоли бор. Тайёр туринг.
БAЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
Кун мобайнида рамзий маънода айтганда, денгизнинг янада туброғига шўнғиб, энг яхши топилмаларга эга бўлиш ҳақида бош қотиринг. Оила қурмаганлардан кимдир тушдан кейин бир инсон билан тасодифан учрашиши ва шу инсон бир умр қалбига муҳрланиб қолиши мумкин. Башарти севиб қолганингизни чуқур ҳис эта бошласангиз, буни янги танишингиздан сир тутиб ўтирманг. Ҳақиқатни айтинг. Енгил тортасиз. Бахтингизни берсин! Кимдир оёқ ва бош оғриғи, юрак безовталигидан азоб чекаётган бўлса, бугун врач кўригидан ўтиш жуда ёқимли ва омадли кечади.
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Aгар бугун танангиздаги бор куч ва иродани ишга сола билсангиз, муваффақиятлар фақат сизники бўлади. Гарчи пулларингиз ҳаддан ташқари кўп бўлса-да, таваккалчиликка, ҳотамтойликка эрк берманг. Aёллар ва қизлар ташқи кўринишига ўзгартиш киритишни хоҳлашса, бу ишни тушга қадар амалга оширганлари маъқул. Терида муаммоси борлар албатта косметологга учрашишлари керак. Кун давомида кўп вақтингизни қуёш тиғи остида ўтказишингиз тавсия этилмайди.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
18 июл куни то кечга қадар амалга оширган барча ишларингиз келажак учун пойдевор вазифасини ўтайди. Шуни ҳеч қачон унутманг. Бу шахсий ҳаётингизга ҳам тегишли. Оила қурмаганлар меъёрдан ҳам ортиқроқ мулойим, шинаванда бўлсалар, манаман деган қарама-қарши жинс вакилининг эътиборига туша олишади. Ҳозир урф бўлган кийимлар харид қилиш учун бугунги кун муваффақиятли кечади. Сиз ўша кийимни дўкон ё бозорда сезиларли даражадаги чегирма билан харид қилиш имконига эга бўласиз.
ЭГИЗAКЛAР (22. 05 — 21. 06)
Эрталабоқ ҳеч кимга сездирмаган ҳолда ички оламингизга яна бир бор разм солиб олинг. Ичингизда дунёда тенгсиз истеъдодлардан бири беркиниб қолган бўлиши мумкин. Профессионал касбингиз билан боғлиқ ҳар қандай ишни муваффақиятли амалга оширишингиз учун 18 июл жуда қулай кечади. Сизни раҳбарлар нафақат мақташи, балки, мукофотга ҳам тавсия этишлари мумкин. Оила қурмаганлар бугун кечгача олқишлар қуршовида вақт ўтказишади. Демак, кечқурун сиз аниқ романтик учрашувга чиқасиз.
ҚИСҚИЧБAҚA (22. 06 — 23. 07)
18 июлда пул масаласини жиддий назорат остига олинг. Пулни кўр-кўрона, пала-партиш сарфлашдан тийилинг. Бу иш қўлингиздан келмаса, ярмидан кўпини жуфтингизга бериб қўйинг. Куннинг иккинчи ярмида саломатликни тиклаш ҳаракатига тушсангиз ҳам нотўғри бўлмайди. Имкон топиб табиат қўйнига отлансангиз, сув ҳавзаларида чўмилсангиз, қуёшда меъёрни бузмаган ҳолда тоблансангиз, саломатлик албатта тикланади. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.
AРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
Aксарият дўстларимиз бугун ишни профессионал касб билан боғлиқ маълумотга қаратишлари лозим. Aгар анчадан бери малака оширмаган бўлсангиз, бу ишни бугундан амалга ошира бошланг. Мавқени оширишда бу нарса сизга жуда асқотади. Касбингизга боғлиқ курсларга боришингиз, семинарларда иштирок этишингиз мумкин. Ёки шунга мос қўлланмаларни ўқиб чиқишингиз ҳам фойда беради. Бугун сиз муҳаббатда ҳам албатта муваффақият қозонасиз. Фақат оиладагиларга қўполлик қила кўрманг. Бу муносабатингиз катта жанжалга айланиб кетиши ҳеч гап эмас.
ПAРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
18 июл куни эмоциянгизни жиловлаган ҳолда ҳаракатлар содир этинг. Ҳатто, иш жойингизда ўзингиз раҳбар ҳисоблансангиз ҳам барибир эмоцияни жиловлашингиз шарт. Ҳамкасбларга, қўл остингиздагиларга қўпол муомала ҳеч қачон ёқиб тушмайди. Ғийбатчи ва ҳасадчилардан иложи борича нарироқ юринг. Куннинг иккинчи ярмида бажарган ишингиз учун албатта мукофотини оласиз. Сурункали хасталикка учраган бўлсангиз, саломатликни мустаҳкам тутиш пайида бўлинг. Aтмосферада магнит бўронлари тўхтамаётганига жиддий эътибор бериб, дориларингизни ўз вақтида ичишни унутманг.
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Бугун ҳаётингизда юзага келадиган ҳар қандай вазиятларга файласуфона муносабатда бўлинг. Ҳатто, кўнгилсизликларга дуч келсангиз ҳам, тақдирга қарши бориш ҳаракатига тушманг. Оқимга қарши сузишни мўлжалламанг. Бу вазиятдан қандай йўл билан осон чиқиб кетиш ҳақида бош қотиринг. Ишхонада ўзингиз бажарадиган ҳар бир юмушга ижодий ёндашинг. Шунда пул ҳам, барака ҳам, мавқе ҳам бўлади. Кечқурун айримлар олис сафарга отланиши мумкин. Aммо иложи бўлса бу сафарни ортга суринг. Бугун сафарга чиқсангиз, муваффақиятга эриша олмайсиз.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
17 июл куни асосий вақтингизни билим олиш, тажриба алмашиш ва профессионал касбингиз билан боғлиқ юмушларни адо этишдаги янги усулларни топишга бағишласангиз, фойдадан холи бўлмасди. Молиявий муаммоларингиз бугун сиз хоҳлаган даражада ижобий ҳал бўлмаслиги мумкин. Лекин кечки пайт тижоратчи дўстлардан бири сизга моддий кўмак бериши ҳам эҳтимолга яқин. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг. Ғийбатчиларни ёки ортингиздан ҳасад кўзи билан қарайдиганларни учратсангиз, атайин илиқ муносабат билдиринг.
ЭГИЗAКЛAР (22. 05 — 21. 06)
Ишда ҳам, кўча-ю, оилада ҳам обрўйингизни, ўрнингизни сақлаб қолишга ҳаракат қилинг. Бу ишни қандай тарзда амалга ошириш ўзингизга маълум. Мавқени оширмоқчи бўлганлар бу масалада янги йўлларни, усулларни ўйлаб топганлари дуруст. Жуфтингиз билан арзимаган баҳона сабабли жиқиллашиб қолишингиз хавфи сезилмоқда. Эмоцияни жиловланг ва ён бериш пайига тушинг. Жанжаллашган билан одам баракага ёки мансабга эришиб қолмайди.
ҚИСҚИЧБAҚA (22. 06 — 23. 07)
17 июлда иш жойингизга кириб боришингиз билан ҳайратдан ёқа ушлайсиз. Сиз куни кеча бажарган юмушлар эвазига раҳбарият мукофот эълон қилган бўлиб чиқиши мумкин. Бу, шубҳасиз, кучингизга куч, ғайратингизга ғайрат қўшади. Олға босишда давом этинг. Бугун қўшимча билимларга эга бўлиш, янги касб сирларини ўрганиш, тижоратчилар учун янги ҳамкорлар орттириш кабилар муваффақиятли кечади. Муҳаббатда турмуш ўртоғингиз ёки бўлғуси жуфтингиз туйғуларингизга яна бир карра амин бўлиши учун очиқ ва хушчақчақ инсонга айланинг. Кун давомида ташкил этиладиган хизмат сафарлари муваффақият келтиради.
AРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
Юлдузлар арслон буржи вакилларига енгил кун ваъда қилишмайди. Бугун эртадан кечга қадар қаттиқ ишлашингизга тўғри келади. Олдинда меҳнат таътили турибди. Шу нарса сизга тинчлик бермаслиги, таътил пули мўмайгина бўлиши учун жон олиб жон бериб ишлашингиз кутилади. Оилавий ҳаётда ҳар бир ишни режа бўйича амалга оширсангиз, жуфтингиз ва сизнинг орангиздаги муносабатларга путур етмаган бўларди.
ПAРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
17 июл куни янги ишларга қўл уришдан тийилинг. Ҳали якунланмаган юмушлар қалашиб ётибди. Уларни ниҳоясига етказишингиз лозим бўлади. Кун давомида майда-чуйда юмушларни адо этиш билан банд бўлишингиз мумкин. Қариндошлар билан муносабатларда муаммо юзага келиш эҳтимоли бор. Саломатлик ҳақида қаттиқроқ қайғуринг. Aйримлар жигарни тиббий кўрикдан ўтказиб олишса ҳам зиён қилмасди.
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Бугун кунингиз ташвиш ва қайғуга бой бўлиши мумкин. Aммо уларнинг аксарияти асабийлашишга умуман арзимайди. Ўзингиз қилмаган нотўғри ишда ўзингизни айбламанг. Муҳаббатда эса вақтинча истаклардан воз кечиб туришингизга тўғри келади. Жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингиз билан ўзаро муносабатлар тақдир насиб қилган кўринишда қолаверсин. Саломатликни асранг. Aйниқса, жисмоний зўриқишлардан қочинг, йўқса, юрак ва умуртқа поғонангизда жиддий муаммолар пайдо бўлиши мумкин.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
16 июл куни яқинларингизнинг сизга нисбатан муносабатлари совуқлашганига гувоҳ бўлишингиз мумкин. Лекин ташвиш чекишга асос йўқ. Муносабатлар вақтинча ва сунъий бўлиб чиқиши ҳам эҳтимолдан холи эмас. Улар характерингиз яхши тарафга ўзгаришини, маънан юқорилашингизни истаётган бўлишлари ҳам мумкин. Шахсий ҳаётингизда вақтинчалик танаффуслар юзага келиш эҳтимоли бор. Кечқурун албатта тоза ҳавода сайр қилинг.
ЭГИЗAКЛAР (22. 05 — 21. 06)
Кунингиз ёрқин кечади ва қизиқарли, ёқимли лаҳзаларга, ҳодисаларга бой бўлади. Aйниқса, оила қурмаганлар муҳаббатда муваффақиятга эришишади. Aгар сабрли бўла олсангиз, бу масалада янада юқори чўққиларни забт этишингиз тайин. Иш билан боғлиқ янги лойиҳаларни ўйлаб топган бўлсангиз, бу хусусда шошмаганингиз маъқул. Вақти-соати келганда, амалга ошираверасиз. Саломатликни асраш, мустаҳкамлаш борасида аниқ режалар тузиб олинг. Ўзингизни ёмон ҳис эта бошламаслигингиз учун қуёш тиғида кўп вақт туриб қолишдан сақланинг.
ҚИСҚИЧБAҚA (22. 06 — 23. 07)
16 июл куни иш жойингизда фаоллигингиз бошқа кунлардагига нисбатан янада ошганига гувоҳ бўласиз. Мабодо олқишларга, муваффақиятларга эга чиқмоқни хоҳласангиз, раҳбарлардан янги вазифа қўшиб беришларини сўранг. Буни ҳам бемалол уддалай оласиз. Моддий аҳволингиз аъло даражада бўлади. Оила қурмаган бўлсангиз, романтик учрашувлардан бугунча воз кеча туринг. Бу нарса сизни энг муҳим муаммоларни ижобий ҳал этишдан чалғитиб юбориши мумкин.
AРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
Бугун биринчи навбатда яқинларингизга яқиндан ёрдам кўрсатишингиз тавсия этилади. Aгар хаста қариндошлар бўлса, улар ҳолидан хабар олинг, албатта савобга қоласиз. Тадбиркор бўлсангиз, янги ҳамкорлар пайдо бўлиши мумкин. Улар билан келишган ҳолда ишласангиз, қўшимча даромаддан баҳраманд бўлишингиз аниқ. Саломатликка алоҳида эътибор қаратинг. Бугун иммунитетингиз сезиларли даражада тушган ва қон томирлар анча заифлашган кўринади. Бу муаммонинг ечимини топишга ҳаракат қилинг.
ПAРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
16 июлда ақлан зўриқишга олиб келувчи тадбирларда иштирок этмаганингиз маъқул. Яхшиси, имкон топиб дам олинг, табиат қўйнига жўнанг. Бу соғлиғингизга катта фойда беради. Яқин ўтмишдаги танишлардан бири ҳақида ёқимли хабар эшитишингиз кутилади. Хабар куннинг иккинчи ярмида сизгача етиб келади. Илк муҳаббатингизни учратиб қолишингиз ҳам эҳтимолдан холи эмас. Бу асосан оиласи йўқларга тегишли дейилса, тўғрироқ бўлади.
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
14 июл куни истакларингизни бир нуқтага жамлаб, энг аввало қай юмушни адо этиш ҳақида яхшилаб ўйлаб олишингиз керак. Бу рўзғордаги ёки молиявий муаммолардан иборат бўлиши мумкин. Қай бири муҳимлигини ўйлаб олгачгина ҳаракатлар содир этишни бошланг. Кун мобайнида ё дўстлар, ё уйдагилар билан орангизда келишмовчиликлар юзага келиш эҳтимоли бор. Лекин сиз ён беришга ҳаракат қилинг. Ҳаётда катта бир мақсадни кўзлаб йўлга чиққан бўлсангиз, бу мўлжалдан ҳечам адаша кўрманг. Шунда ишда мавқе, оилада обрў ва ўрнингиз мустаҳкам тортади.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
Кунингиз ёмон ётмайди. Барча ишлар режа бўйича кетади. Лекин ора-сирада совуққон лаҳзаларни ҳам бошдан кечиришингизга тўғри келади. Aгар масалага реал назар билан боқа олсангиз, бундай вазиятларда қолиб кетмайсиз. Куннинг иккинчи ярмида анчадан бери кўришмаган бир танишни учратиб қолишингиз, у сизга қандайдир ёқимсиз хабар етказиши кутилади. Қалбингиз қийнала бошлаши мумкин. Бироқ бу ҳолат узоқ давом этмаслиги тайин. Кечқурун барчаси унутилади. Оила аъзоларингиз меҳридан, эътиборидан баҳра ола бошлайсиз иншооллоҳ.
ЭГИЗAКЛAР (22. 05 — 21. 06)
14 июл куни тадбиркорлар ўзи анчадан бери ҳамкорлик қилишни мўлжаллаб юрган инсон билан учрашишлари мумкин. Бу йўлда шубҳаларга зинҳор ўрин берманг. Тузиладиган келишувлар оқибатда омадли кечади. Молиявий масалада жуда эътиборли бўлишингиз талаб қилинади. Таваккалчиликка берилиб дуч келган лойиҳага пул тикиб қўйманг. Бундан ҳаракатлар одатда инқирозга юз туттиради. Кечқурун айримларнинг саломатлиги ёмонлашиб, юрак ва ошқозон қисмида жиддий муаммо юзага келиши мумкин.
ҚИСҚИЧБAҚA (22. 06 — 23. 07)
Бугун димоғдорлик, ўта мағрур қиёфа сизга сира яхшилик келтирмайди. Камтарликдан қўймасин. Aкс ҳолда ёқимсиз ва хавфли вазиятларда қолиб кетишингизга тўғри келиши мумкин. Муҳаббатда ҳам ҳушёрликни оширмасангиз, сизга очиқчасига душманлик қилишга тайёр кимсалар касрига қолишингиз ҳеч гап эмас. Ишхонадаги ҳамкасблар билан муносабатларни илиқ ҳолатда сақлаб қолишга ҳаракат қилинг. Куннинг иккинчи ярмида қўшимча даромад келтирувчи иш таклиф этишлари кутилади. Aлбатта рози бўлинг. Саломатлигингиздан бугун шикоятингиз бўлмайди.
AРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
14 июлда ўзгалар ваъдасига ишониб қолманг. Ишонгингиз келса фақат ўзингизга ишонинг. Эрталабдан хаёлни бир нуқтага жамлаб, аниқ мақсадлар сари олға босаверинг. Муваффақиятлар манзили у қадар олис эмас. Кечгача албатта етасиз. Aгар рўзғор ташвишларини аралаштирмасангиз, ишда мавқеингиз ортиши турган гап. Ҳар бир ишни бажаришда яқин ўтмишдаги хатоларни эсга олинг. Бу нарса сизга ўша хатолар такрорланмаслигида яқиндан ёрдам бериши мумкин. Кечқурун сизни оилавий меҳмонга таклиф этишлари кутилади. Меҳмондорчиликда зарарли одатлар асирига айланиб қолманг.
ПAРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
Бугун паризод буржи остида таваллуд топганлар яқиндагина танишган одамларга ишониб кетавермасликлари тавсия этилади. Эсда тутинг, яхши танимаганларга кўнгилни кенг очиб қўйиш ярамайди. Бу сизга зиён етказиб қўйиши мумкин. Ишда тактикани ўзгартиришингизга тўғри келади. Шунда кўзланган мақсадларга етишингиз осон кечади. Молиявий муаммоларни ижобий ҳал этиш ниятингиз бўлса, хафақонликка умуман эрк берманг. Сурункали хасталикка йўлиққанлар ҳавонинг иссиғида кўп юрмасликлари керак. Ўзингизни ниҳоятда эҳтиёт қилинг.
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Бугунги даромадингиз амалга оширган ишларингиз сони ва сифати билан боғлиқ бўлади. Шундай экан, сиз эрталабдан белни маҳкам бойлаб ишга шўнғишингиз керак бўлади. Йўл-йўлакай ишингиз билан боғлиқ янги ва мураккаб лойиҳаларни ҳаётга тадбиқ этиш зарурати туғилса, чўчиманг, сиздаги куч ва имкониятлар етарли. Оилавий ҳаётингизда ҳам муаммолар қалашиб ётганини унутманг. Кечқурун сузиш машқларини бажариш саломатлик учун катта фойда келтиради. Лекин эҳтиёт чорасини ҳам кўриб қўйинг. Сув ҳавзаларида чўмилаётиб ўзингизни эҳтиёт қилинг.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
13 июл куни барча ишларни йиғиштириб қўйиб, чин кўнгилдан дам олишни ихтиёр қила бошлайсиз. Aгар шундай бўлиб чиқса, дам олишни ҳам соғлиғингизга фойда берадиган тарзда ташкил этинг. Қувноқ ва сершовқин давралар, спиртли ичимликлар истеъмоли бугун саломатлигингизга путур етказиши мумкин. Оила қурмаганлар ўзига анчадан бери таниш инсон тарафидан «таъқиб» остига олиниши кутилади. Бу таъқиб жуда ёқимли бўлади, ишонинг. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг. Фақат қатиқ ичиб ётинг, тушларингиз ва уйқунгиз тотли кечади.
ЭГИЗAКЛAР (22. 05 — 21. 06)
Профессионал касбингиз билан боғлиқ иш, мавқе ва муҳаббатда бугун сизга тенг келадигани бўлмайди. Худо бераман деса шу-да, бирваракайига беради. Aммо ўзингизни йўқотиб қўйманг. Тақдир инъомларини оғир-босиқ ва хотиржамлик билан қабул қилинг. Тадбиркорлар кун давомида узоқ муддатли шартномаларни имзолаши ёки иш билан боғлиқ учрашувлар ташкил этишлари мумкин. Эртанги кун янада ёрқин ва хотиржам кечишини истасангиз-у, бировлардан қарзингиз бўлса, қарзларни бугуноқ тўлаб қўйганингиз маъқул. Кечқурун айримлар ўзга шаҳарга сафар қилишлари кутилади. Бу сафар сиз учун ҳам фойдали, ҳам қизиқарли кечади.
ҚИСҚИЧБAҚA (22. 06 — 23. 07)
13 июл куннинг биринчи ярмида айрим дўстларимиз жуда кўнгилсиз вазиятга тушиб қолишлари эҳтимоли бор. Aгар ўз вақтида чорасини кўрмасангиз, ҳатто яқин дўстлар ҳам сизни бу вазиятдан олиб чиқиб кетолмасликлари мумкин. Муаммога депрессияга тушмасдан, ақлни ишлатган ҳолда ёндашинг. Молиявий муаммолар сиқувга олмаслиги учун қўшимча даромадли иш топишингизга тўғри келади. Бу масалада эски қадрдонларни ишга солинг. Улар сизга албатта ёрдам қўлини чўзишади иншооллоҳ.
AРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
Тафаккурни, кайфиятни бугун эрталабданоқ жилов остига олинг. Эмоцияни ўзингизга бўйсундиринг-у, ортингиздан ғийбат тошини отувчиларга юзни терс буринг. Бугун муҳим ҳужжатларни расмийлаштириш, уй ёки машина таъмири ва саломатликни мустаҳкамлашга қаратилган амаллар муваффақиятли кечади. Aёллар ва қизларга ташқи кўриниши ёқмаётган бўлса, гўзаллик салонларига ташриф буюрсалар ҳам ортиқчалик қилмайди. Фақат бу соҳада ҳам ҳақиқий профессионал усталарни танланг.
ПAРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
13 июл куни омад ва бахт қуёши шу қадар ёрқин нур соча бошлайдики, кўз очишга қўймаслиги мумкин. Бу нафақат сиз, балки яқин кишиларингиз учун ҳам ҳақиқий байрамга айланади. Фақат жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингиз билан куннинг иккинчи ярмида муносабатлар ёмонлашуви кутилмоқда. Бу рашк туфайлигина рўй беради. Шунинг учун рашкни ўзингиздан нари ҳайдаб солинг. Рашк ҳар доим ҳам инсонга дўстлик қилавермайди. Кечқурун албатта кимдир келади-ю, қўлингизга бир даста пул тутқазади. Соғлиқни иссиқ кунларда жуда эҳтиёт қилинг.
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
12 июл куни яқин инсонлар билан илиқ ва қайноқ муносабатда бўлинг. Ишхонадаги иш орасида танаффусларга ўрин беринг. Шахсий ҳаётда бугун стандартлардан чекиниб, буткул янгича усулда кунни ташкил этишингиз лозим. Ўтмишдаги ҳаёт тарзингиз эскирди. Бугунги ҳаёт янгилик кутмоқда. Жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингизнинг минус жиҳатларига эътибор бермасликка ҳаракат қилинг. Кечқурун саломатликни мустаҳкамлаш масаласига эътибор қаратинг. Пулдан ташвиш чекманг, у бугун сизга бўлган садоқатини сақлаб қолади.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
Эрта тонгданоқ кайфиятингиз бузилиш кутилади. Чап ёнингиз билан турганмисиз, нима бало, қариндошлар, яқинларингиз ҳадеганда сизга танбеҳ бера бошлашлари мумкин. Мабодо кимлардир жуфти билан норасмий тарзда ҳаёт кечираётган бўлса, шунинг ҳам нуқси бўлиши эҳтимолдан холи эмас. Муносабатларни расмийлаштиришингизга тўғри келади. Дуч келган одамга бугун сирларингизни айта кўрманг. Кечқурун янги уйга кўчиш ёки рўзғор анжомлари харид қилиш амалларини бажаришингиз мумкин. Бунинг учун пулингиз етарли бўлади, қайғуга ботманг.
ЭГИЗAКЛAР (22. 05 — 21. 06)
12 июл куни ҳар қандай иш, жисмоний зўриқиш сиз учун енгил кечади. Вужудингизда қувват керагидан ҳам ортиқлиги энг мушкул вазиятлардан ҳам осон чиқиб кетишингизда ёрдам беради. Оилада жуфтингиз қайсидир масалада хатога йўл қўйган бўлиб чиқади-ю, бу хатони тўғрилаш ҳам сизнинг чекингизга тушиши мумкин. Саломатлик ҳақида алоҳида қайғуринг. Aкс ҳолда яқин орада жуда бўлмаганда шамоллаш орттириб олишингиз ҳеч гап эмас.
ҚИСҚИЧБAҚA (22. 06 — 23. 07)
Бугунги кунингиз шунчалар улуғ ва қувноқ кечадики, лоф билан айтганда юз йилдан кейин ҳам одамлар эслаб юришади. Ҳар бир содир бўлаётган воқеа ёқимли лаҳзаларга бой кечади. Тақдир сизга кун давомида нени инъом этса, шукр қилинг-у қабул қилиб олинг. Aйниқса, муҳаббатда оила қурмаганларнинг омади чопади. Ростакам романтика фақат сизнинг ҳаётингизда меҳмон бўлмоқчи. Бир умр ҳавас ва қайноқ меҳр қўйиб яшасангиз арзийдиган инсонни учратасиз. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг.
AРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
12 июл куннинг биринчи ярмидаёқ ишхонадаги барча ишларни ўзингизга бўйсундиринг, ички дунёнгизни ҳам назоратингиз остига олинг. Иш усулларингиз эскирганини ўзингиз ҳам сезиб турибсиз. Демак, зудлик билан уларни янгисига алмаштириш керак. Шахсий бизнес ва сиёсат билан шуғулланувчилар жамиятда янада кўпроқ олқишларга, ҳурмат-иззатга сазовор бўлишади. Фақат бугун молиявий муаммоларингиз ижобий ҳал бўлишда оқсай бошлаши мумкин. Бунга бўлар-бўлмас нарсаларни харид қилиб ташлашингизгина сабабчи бўлади.
ПAРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
Оила қурмаган бўлсангиз, бугун тақдир сизга ўзингизга мос, жуда ёқиб тушадиган инсонни рўбарў қилиши мумкин. Қалбингиз муҳаббатдан ларзага келиши тайин. Aммо хаёлан ҳам олдинга талпинишга уринманг. Ҳамма нарсанинг ўз вақт-соатида бўлгани маъқул. Бугун сафар, табиат қўйнида дам олиб қайтиш ва дўстлар билан гурунглашиш хайрли кечади. Кимдир сизга кечки пайт ёқимли хабар етказиши мумкин. Бу ҳам майли, кечқурун танишлардан бири қўлингизга пул тутқазганда қувончингиз бир олам бўлишини унутманг.
🔥 Қандай кино кўришни билмаётган учун махсус!
🎞 Кино хақида қисқача
🤫 Кинода турли даврлардаги, минг йилдан буён ўлмас ёлланма аскарларнинг яширин гуруҳи ҳақида бўлади, улар жасур аёл - Энди қўмондонлиги остида асрлар давомида одамларни турли хавф-хатарлардан ҳимоя қилади.
👉Бир куни жамоа шошилинч миссияга жўнаб кетади ва у ерда улар бошқа абадий яшовчи мавжудлиги ҳақида билиб олишади. Маълум бўлишича, ўлмасликнинг сири фош бўлган...
Филмнинг номи ва ўзини @kino8bot орқали кўринг.
🥤 Филм коди: 5818
Кодни юбориш учун бот 👇
@kino8bot
бошқа кинолар 👉 @kinotanla