ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
Бугунги кунингиз жуда енгил ва ёқимли ўтиши кутилмоқда. Агар ҳар бир ишда, ҳаракатда қалбингизга қулоқ тута билсангиз, барча кўнгилсизликларни айланиб ўтишингиз учун кафолат бор. Янги танишувлар ҳам сизни мамнун этади. Кўнгли қоралар бугун сизнинг яқинингизга кела олишмайди. Кечқурун яқин манзилга сафар қиласиз. Сафар сизга қандай муваффақият келтириши мумкинлигини олдиндан бошқаларга гуллаб қўйманг.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
18 ноябр куни тушга қадар бир дунё совғалар ва кутилмаган совғалар соҳибига айланишингиз мумкин. Уларнинг барчаси қўлингизга фавқулодда келиб тушади. Худди шу нарса сизга ёқимли туйғуларни ҳадя этади. Тадбиркор бўлсангиз, муҳим ҳужжатларга имзо қўйишда эҳтиёткорликка эътибор беринг. Арзимас хато ҳам сизга катта кўнгилсизлик олиб келиши ҳеч гап эмас. Кимдир меҳнат таътилига чиқиш учун шайланса, бу ниятлари вожиб бўлади. Кун давомида қилинган сафар ва учрашувлар ҳам ёқимли кечади.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
Уй ёки бошқа хусусий мулк олди-сотдиси билан боғлиқ ҳужжатларга сергаклик билан имзо қўйинг. Кимлардир лотерея ўйнаб пул ютиб олиши, яна кимлардир мукофот пулини қўлга киритиши мумкин. Турли характерга эга одамлар билан учрашиб мулоқот қилиш сизга оптимизм бахш этади. Шунинг учун янги танишувлардан асло бош торта кўрманг. Фақат бугун муҳаббатда омадингиз чопмаслиги хавфи бор. Аммо бу вақтинча.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
18 ноябрда барча майда-чуйда ишлардан, хатоликлардан воз кечинг. Улар сизнинг ишингизни орқага кетказади холос. Маслаҳат берувчиларни айбламанг. Улар сизга фақат яхшилик тилашади. Саломатлигингиз бугун панд бермайди. Лекин овқатланиш режимини бузманг. Спортнинг фаол турлари билан шуғулланманг. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
Шахсий ҳаётингиз, бошқалар ҳаёти билан боғлиқ барча тадбирларда, ҳодисаларда фаол иштирок этишингиз тавсия қилинади. Хафагарчиликлар ва шубҳа-гумонларни ҳозирча четга сура туринг. Моддий аҳволингизни яхшилаш учун сизга тўғри ҳисоб-китоб, аниқ ва тезкор ҳаракатлар зарур бўлади. Тадбиркор бўлсангиз, бугун сира иккиланмасдан, катта ишларга пул тикишингиз мумкин. Албатта муваффақиятга эришасиз. Саломатлигингизни ва асабларни эҳтиёт қилинг.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
18 ноябр куни шахсий ҳаётга эътибор қаратиб, зиммангиздаги барча мажбуриятларни чин кўнгилдан адо этишингиз лозим. Кўпчилик қондошлар сизга ишонишмоқда. Уларнинг ишончини йўққа чиқарманг. Бўлар-бўлмас ишларга вақт сарфламанг. Дўстлар билан учрашувлар, табиат қўйнида дам олиб қайтиш бугун муваффақиятли кечади. Асосийси, бу ҳаракатларни олдиндан режалаштириб олсангиз бас.
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
17 ноябрда бажарилиши лозим бўлган ишларни, бартараф этишингиз зарур бўлган муаммоларни ҳаяжонларсиз, асабийликларсиз адо этинг. Агар ўз кучингиз ва имкониятингизга суянган ҳолда иш юритсангиз, натижаси жуда қувонарли кечади. Оилали дўстларимиз уйдаги муҳитга сергаклик ва тийрак назар билан баҳо беришлари керак. Бугун моддий аҳволингизни яхшилаш масаласи оғир кечиши мумкин. Аммо пулсиз ҳам қолмайсиз. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
Иш бажаришда илгариги тажрибангиздан келиб чиқиб ҳаракатлар содир этинг. Айримларга бугун касби доирасидаги билимларни оширишга тўғри келиши мумкин. Муҳаббатда эса ташаббус биринчи бўлиб сиздан чиқиши лозим. Шунда жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингиз қаршисида ҳурматингиз ортиши мумкин. Айниқса, оила қурмаганлар учун ташаббускорлик сув ва ҳаводек зарур. Кечқурун айримлар вужудида ҳорғинлик аломатларини ҳис этиши кутилади.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
17 ноябрда ҳамкасблар, дўстлар, яқин қариндошлардан ташқари ёш болалар билан ҳам дипломатларча мулоқот қилинг. Муаммоларни ёлғизликда эмас, қариндошлар билан биргаликда бартараф этганингиз маъқул. Баъзилар куннинг иккинчи ярмида хизмат сафарига отланишлари мумкин. Бу сизга моддий манфаат ҳам тақдим этади. Башарти кун давомида ҳасадгўйлар билан тўқнаш келишингиз хавфини сезсангиз, имкон доирасида уларни айланиб ўтишга ҳаракат қилинг.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
Бугун эрталабдаёқ ҳаётда ҳатто тасаввурингизга ҳам сиғдириб кўрмаган одамлар кутилмаганда сизга ёрдам қўлини чўза бошлашади. Шундан кейингина дунёни қайта англагандек бўла бошлайсиз. Муҳаббатда кутилмаган қувончли лаҳза бошингизга тушади. Сиз болаликдаёқ ўзингиз ёқтириб қолган инсонни учратасиз. Бу сизга бир олам гармония ҳадя этиши тайин. Ажабланарлиси шуки, у ҳам сизни учратишни бир умр орзулаган бўлиб чиқади.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
17 ноябр куни сиздан биринчи навбатда руҳан кўтаринкилик талаб этилади. Чунки энг муҳим қарорлар қабул қилишингиз мумкин. Билим доирасини кенгайтириш, ижод билан машғуллик бугун муваффақият келтиради. Азалий орзуларга эришиш учун ҳам сиз айнан руҳий жиҳатдан кучли бўлишингиз керак. Муҳаббатни эса бугунча иккинчи даражага тушириб туринг. Соғлиғингизни назорат қилиш ҳам ёдингиздан кўтарилмасин.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
Профессионал касбингиз билан боғлиқ барча ишларингиз бароридан келади. Бунга шубҳа қилмасангиз ҳам бўлади. Агар имконият топа олсангиз, тушдан кейин табиат қўйнига чиқиб ҳаво алмаштиринг. Бу бош ва оёқ, варикоз каби хасталикларни ҳайдаб солишда жуда асқотади. Молиявий масалада қайғуга ботманг. Бу муаммо ҳам сизнинг фойдангизга ҳал бўлади. Кечқурун овқатланишда сергак туринг. Режимни бузиш ҳақида ўйлаб ҳам кўрманг.
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
Куннинг биринчи ярмида хизмат сафарига отланишингиз кутилмоқда. Шу баҳонада шахсий режаларни ҳам амалга ошириб оласиз. Бир сўз билан айтганда, бир ўқ ёрдамида иккита қуённи тутасиз. Кун мобайнида рўзғордаги муаммоларни ҳам йўл-йўлакай бартараф этишга ҳаракат қилинг. Кечқурун ёқимли хабар эшитасиз. Саломатлигингизни кўз қорачиғидек асранг.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
16 ноябрда миянгизда қанча ғоя бўлишидан қатъи назар уларни бировларга ошкор эта кўрманг. Агар кимгадир қайсидир масалада ён бериш зарур бўлса, бу ишни сира иккиланмасдан амалга оширинг. Чалкаш вазиятларга тушиб қолсангиз, худди шундай йўл билан чиқиб кетишга ҳаракат қилинг. Жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингиз билан янада очиқроқ мулоқот қилинг. Шунда муносабатларингизга путур етмайди.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
Кунингиз анчагина оғир кечиши кутилмоқда. Бундан ташқари, ишдан рухсат сўраб, бошқа шаҳарга жўнаб кетишингизга тўғри келади. У ерда шахсий ишларингизни амалга оширасиз. Ишлар оз эмас. Агар амалга оширмасангиз, бошингизга балодек ёғилиши ҳеч гап эмас. Асаб тизимингиз яхши ҳолатда бўлмаса, маънавий етуклик сари етакловчи машғулотлар билан банд бўлинг. Лекин бу ишни кечқурун амалга оширинг.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
16 ноябр куни профессионал касбингиз билан боғлиқ муаммоларга дуч келасиз. Уларни бартараф этишда тажрибаси сизга нисбатан кўпроқ ҳамкасбингиз ёрдам бериши мумкин. Молиявий масалада ҳам бугун омад сизга кулиб боқмайдиган кўринади. Лекин оч ҳам қолиб кетмайсиз. Ҳар ҳолда қора қозон қайнашдан тўхтамайди. Саломатлигингиз панд бера бошлаши кутилади. Қон босимидан безовталанишингиз хавфи бор. Чорасини кўринг.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
Бугун нафақат пуллар, балки оқиб келувчи турли мавзудаги хабарларни ҳам назоратда ушлашингиз талаб этилади. Улар сони шу қадар кўп бўладики, сал бўшашсангиз, ҳисобдан адашиб кетасиз. Куннинг иккинчи ярмида асосан оилавий муаммолар билан банд бўлишингиз мумкин. Муаммолар чалкашликдан иборат бўлса ҳам чўчиманг. Уддалайсиз. Амаллайсиз. Оила қурмаганларнинг баъзилари кечқурун танлаганига муҳаббат изҳор қилиши кутилади.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
16 ноябрда сиз ҳар қандай давра учун орзиқиб кутилган меҳмон даражасида бўласиз. Тадбиркорлар бир жойда ўтириб қолишмайди. Келишувлар, фойдали шартномалар, бошқа уйга кўчиб ўтиш каби амаллар тўлиб-тошади. Ишхонангиздаги юмушларни ҳам аъло даражада адо этишга мушарраф бўласиз. Шахсий ҳаётингизга ҳам илиқ муносабатлар кириб боради. Оила қурмаганлар эса романтик учрашувни бошдан кечиради.
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
Жисмоний ва ақлий меҳнат кишилари жисмонан зўриқишдан сақланишлари керак. Ишларни шошилмасдан, хотиржамликда амалга оширинг. Барча ишларни тугатишга улгурмаслигингиз мумкин, аммо саломатлигингиз тобида бўлади. Муҳаббатда янги режалар тузишга уринманг. Ҳаммаси борича қолгани маъқул. Молиявий муаммоларни бартараф этишда ҳам муваффақиятга эришасиз. Сиздан қарз олганлар қарзини қайтаради. Кимлардир сизга қўшимча даромадли иш таклиф этади
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
15 ноябрда янги лойиҳаларни ҳаётга тадбиқ этишингизга тўғри келса, бу ҳақда ҳатто ҳамкасбларга ҳам оғиз оча кўрманг. Йўқса ҳасад орага тушади. Бу сизга муваффақияцизлик келтиради. Раҳбарлар сизга ишонадими, шуниси етарли. Шахсий ҳаётда етакчи бўлишга уринманг. Кузатувчи роли сизга жуда мос тушади. Молиявий муаммоларни оила аъзоларингиз билан биргаликда бартараф этинг. Саломатликни мустаҳкам сақлаш учун витаминлар истеъмолини тўхтатманг.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
Иш жойингизда ҳам, шахсий ҳаётда ҳам ёлғизликда ҳаракатлар содир этманг. Бугун сизга жамоавий ҳаракатлар кўпроқ фойда беради. Муҳаббатда танлаганингиз ёки жуфтингиз билан орангизда булуциз ҳаво зоҳир бўлиши лозим. Туманни ҳайдаб солинг. У муносабатларга путур етказади. Тадбиркорлар яқин ҳамкорлари қаршисида тўғри сўз ва ҳаққоний бўлиши зарур. Молиявий масалада ҳисоб-китоб аниқ бўлиши лозим. Бусиз йўқотишларга юз тутишингиз мумкин.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
15 ноябрда кунингиз ёрқин ҳодисаларга мўл бўлиши кутилмоқда. Атрофдагилар билан мулоқотда, иш ва пул топишда ёқимли лаҳзалар ҳамроҳ бўлади. Худди уйингиз ва ишхонангизга охири яхшилик билан тугайдиган эртак ташриф буюргандек мамнунликда кун ўтказасиз. Оила қурмаган бўлсангиз, ҳаракатингизни қилинг. Олдинда сизни бахтли лаҳзалар кутмоқда. Бахтингизни қўлдан бой бериб қўйманг. Бугун ухлаб кўрадиган тушингиз ўнгидан келиши мумкин.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
15 ноябр куни иш жойингизда майда кўнгилсизликлар юзага келиши кутилади. Зиммангиздаги ишни ўз вақтида бажара олмаслигингизга ҳамкасблардан бири сабабчи бўлади. Терини ёшартириш ва организмни тозалаш амаллари бугун хайрли кечади. Кун давомида кўплаб хабарлар эшитишингизга тўғри келади. Аммо уларни эринмасдан таҳлил қилиб чиқинг. Кимлардир тадбиркор бўлишни орзулаётган бўлса, ҳозирдан тайёргарлик кўришингиз тавсия қилинади. Саломатлигингиз бугун сизга панд бермоқчи эмас.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
Иш жойингизда ҳамкасблар билан муносабатларда ҳазил-мутойибага алоҳида эътибор қаратинг. Муаммолар бўлади албатта. Аммо сабр билан иш тутишингиз лозим. Бусиз келгусида эзгу ниятларга эришишингиз шубҳа остида қолади. Моддий аҳволингиздан хавотирланмасангиз ҳам бўлади. Пул бугун сизга хиёнат қилмайди. Оиласизлар кечқурун романтик характерга эга янги танишувни бошдан ўтказишади.
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
14 ноябрда пластик карточкангизга келиб тушган пуллар миқдорини кўриб тилингиз калимага келмай ҳайратда қолишингиз тайин. Бу нафақат мукофот, балки банкларда асрайдиган пулларингизнинг фоизлари ҳам бўлиши мумкин. Кераксиз буюмлар, фақат зиён етказишни биладиган одамлардан ҳам воз кечишингиз талаб қилинади. Оилалилар кечқурун яқинлари даврасида вақт ўтказишлари лозим. Бу фақат сизнинг муваффақиятларингиз, хотиржамлигингиз учун хизмат қилади.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
Яқин қариндошларни ранжитиб қўйишни хоҳламасангиз, улар билан мулоқотда тилингизга эҳтиёт бўлинг. Билиб-билмай тилга кўчирилган ноўрин гаплар ҳурматингизни бир пул қилиши мумкин. Молиявий муаммоларни бартараф этишда хаёлпарастлик кетмайди. Реал ҳаракатларни содир этишингиз лозим бўлади. Кимлардир сиздан қарздор бўлса, бугун кечки пайт яхшиликчасига ундириш пайига тушинг. Акс ҳолда ҳеч қачон қарзга берилган пулларни қайтара олмаслигингиз эҳтимоли бор.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
14 ноябрда хонадонингизга олисда яшайдиган қариндошлар меҳмон бўлиб келишлари мумкин. Оиласизлар эса куннинг иккинчи ярмида романтик учрашувга отланишади. Айрим дўстман деганлар ёлғон ва фирибга қоришиқ ишларни таклиф этишлари кутилади. Ҳушёрликни қўлдан бермаган ҳолда ундай ишлардан воз кечинг. Бундай ишлар сизни молиявий инқирозга учратади. Кечқурун овқатланишда меъёрни билинг.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
Бойлик ва яхшиликка эришиш йўлида йўлингиз равон бўлмаслиги мумкин. Аммо манзилга йўқотишларсиз етишингиз учун кафолат бор. Бугунги кун зарарли одатларга қарши курашиш учун жуда қулай ва хайрли кечади. Айримлар сафарга отланишни мақсад қилган бўлсалар йўллари бехатар бўлишини тилаб қоламиз. Оиласизларнинг баъзилари кечқурун муҳаббат туфайли тушкун кайфиятда қолишлари кутилади.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
14 ноябр куни дам олишни унутиб қуйманг. Иш иш иш деяверманг Оқибати яхши бўлмайди. Оилада келишмовчиликларга дуч келишингиз эҳтимоли бор. Улардан вақтинча панароқ жойга қочибгина жон сақлай оласиз. Романтик учрашувлар, севгилингизга, суюкли инсонингизга совғалар ҳадя этиш учун бугун қулай имкониятлар туғилади. Саломатлигингизни мустаҳкамлаш учун витаминга бой меваларни кўпроқ истеъмол қилинг.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
Бугун том мааънода сизнинг кунингиз. Ишларингиз ҳам, шахсий ҳаётингиз ҳам тобида бўлиши кафолатланган. Фақат майда-чуйда ишларга ўралашиб вақт ўтказгандан кўра йирик ва мўмай даромад келтирадиган ишларга эътибор қаратганингиз маъқул. Бугунги кун уй таъмири ва янги уй сотиб олиш учун муваффақиятли кечади. Саломатлигингиз яхши бўлиши учун парҳез тутинг.
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
13 ноябр куни муҳаббатда тафаккурга қулоқ тутган ҳолда иш кўринг. Жуфтингиз билан муносабатларда оғирроқ бўлинг. Куннинг иккинчи ярмида ҳамкасблар билан сен-сенга бориб қолишингиз хавфи сезилмоқда. Шунинг учун имкон доирасида ўзингизни улардан олиб қочинг. Кечқурун тадбиркорлар фойдали лойиҳага сира иккиланмасдан пул тикишлари мумкин. Бунинг ортида мўмай даромад турибди. Фақат саломатлик масаласини ҳам унутиб қўйманг.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
Ишда бугун фаол ва пишиқ-пухта бўлинг. Фаоллик ва сабргина сизга даромад ҳадя эта олади. Молиявий соҳада ҳисоб-китобдан адашманг. Кейин афсусланиб юрасиз. Гарчи энг яқин инсонларингиз қарз сўраса ҳам бугун бера кўрманг. Бугун берилган қарз инқирозга олиб боради. Ҳалол пешона тер тўкиб топган пулларингизни яхшиликкагина сарфланг. Кечқурун сизни қўшнилардан бири меҳмонга чақиришни мўлжаллабди. Бирор илтимоси бўлса керак. Акс ҳолда ҳозирги замонда қўшнилар қўшнини меҳмонга чақиришмайди.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
13 ноябрда атрофдагилар билан мулоқотда сиздан дипломатлик талаб этилади. Агар тафаккурни ишга солсангиз, хатоликларга йўл қўйишдан асрайди. Оилада мулойим муносабат юритинг. Шунда жанжалли вазиятларга тушиб қолмайсиз. Кечқурун олис сафарга отланишингиз эҳтимоли бор. Бу сафар сизга моддий наф келтиради. Қолаверса, шу баҳонада ишингиз билан боғлиқ билимларингиз ҳам ошади.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
Ишхонангизда бажариладиган ишларингиз бароридан келиши учун асабларни эҳтиёт қилган ҳолда кучингизни ҳам иқтисод билан сарфлашингиз лозим бўлади. Йўқса, иш давомида ҳамкасблар билан жанжаллашиб қолишингиз ҳеч гап эмас. Рамзий маънода айтганда, катта тезликда қизил чироқдан ўтиб кетса бўлади деб ўйламанг. Бу нотўғри. Сабаби, қарама-қарши тарафдан келаётган бошқа бир одам сиздан-да тезкорроқ бўлиб чиқиши мумкин. Кўчмас мулк олди-сотдиси бугун муваффақиятли якун топади.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
13 ноябрда муҳим қарорлар қабул қилишга тўғри келса, шошма-шошарликка йўл қўйманг. Бу жамиятдаги ўрнингизни йўққа чиқариши мумкин. Шахсий ҳаётингизда ажойиб бир ҳодиса содир бўлиши кутилмоқда. Бу кўп нарсаларни ўзгартириб юбориши турган гап. Албатта яхши томонга. Моддий аҳволингиз бугун ҳавас қиладиган даражада бўлмайди. Лекин бировдан қарз кўтариш ёки банкдан кредит олишни хаёлингизга ҳам келтирманг.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
Тақдир бугун сизни ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлашга тайёр турибди. Ҳаётнинг барча жабҳаларида омадингиз кулади. Ўзингизга бўлган ишонч ҳиссини йўқотманг. Сиз бир неча ўнлаб ишларни бир вақтнинг ўзида қойиллатиш имконига эгасиз. Раҳбарларингизга инсоф ато этса, ой охирида мукофот пули оладиганлар рўйхатининг биринчи поғонасини эгаллайсиз. Омадингизни берсин
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
12 ноябрда шу қадар ишларингиз кўп бўладики, тушлик қилишга ҳам аранг вақт топасиз. Сабаби, ҳамкасблардан қайсидир бири ишга кела олмаса, унинг ишини ҳам сизнинг зиммангизга юклашлари мумкин. Кун давомида телефон орқали камроқ гаплашишингиз тавсия этилади. Кечқурун яқин дўстларингиздан бири сиздан пул қарз сўраши мумкин. Бу масалада ўзингиз қарор чиқаришингиз зарур. Агар ўша дўст сизга ҳам ўз вақтида ёрдам берган бўлса, албатта бу яхшиликнинг жавобини қайтариш керак.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
Чаён буржи остида таваллуд топганлар куннинг биринчи ярмида моддий аҳволини яхшилаб олишади. Демак, бугун ёқимли харидларни амалга оширсангиз ярашади. Ёки дўстлар билан бир пиёла чой устида суҳбат қуриш ҳам зиён етказмайди. Агар кечки пайт сизга кутилмаганда моддий кўмак керак бўлиб қолса, тортинмасдан керакли одамлардан сўрайверсангиз бўлади. Кечқурун шамоллаш ва қон босимининг ошиб кетиши безовта қилиши мумкин.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
12 ноябр куни дастлаб қачонлардир битмаган ишларни битиринг. Бусиз моддий тўкинликка эриша олмайсиз. Тушдан кейин миянгизга ишингиз билан боғлиқ ажойиб янги ғоялар келиши мумкин. Куннинг иккинчи ярмида саломатлигингиз ҳақида қайғуринг. Вақт топсангиз, врач кўригидан ўтинг. Кечқурун эса овқатланишда эҳтиёткорликни қўлдан берманг. Имкон борича енгил ҳазм бўлувчи таомлар истеъмол қилинг.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
Эҳтиёт бўлинг! Сиз томонга инқироз булути яқинлашиб келмоқда. Шундай экан, харажатларни кескин камайтирмасангиз бўлмайди. Қора қозон қайнаб турганига, тақдирда борига шукр қилсангиз, кам бўлмайсиз. Бадавлат одамларга зинҳор ҳасад қила кўрманг. Чунки тез вақт ичида сизнинг ҳам ишларингиз юришади. Мавқеингиз, лавозимингиз ошиши кутилади. Оиласиз бўлсангиз, бугун романтик учрашувга пухта ҳозирлик кўраверинг. Омадингизни берсин!
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
12 ноябрда бошингизга кутилмаганда майда кўнгилсизликлар ёғила бошлаши мумкин. Фақат уларни дипломатларча бартараф этишингизга тўғри келади. Қўполлик, шошма-шошарлик бу ерда иш бермайди. Оила қуришга улгурмаганлар ҳаётида муҳаббат ҳисси пайдо бўлиши кутилади. Аммо танлаган инсонингизни ҳаддан зиёд даражада идеаллаштириб юборманг. Идеаллик фақат фаришталарга хослигини унутманг.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
Бугун ҳаётингизда пайдо бўладиган танаффусларни, ишхонангизда раҳбарлар тарафидан зиммангизга юкланадиган вазифаларни қурол қилиб олинг. Уларни қадрланг. Ҳамкасблар билан мулойим муносабат юритинг. Ҳасадгўйлар йўл-йўлакай асабингизга тегиши мумкин. Эҳтиёткор бўлинг! Агар саёҳатга отланган бўлсангиз, бу саёҳат сизга ёқимли туйғуларнигина ҳадя этади.
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
11 ноябрда тадбиркорлар ҳамкорлар билан иш юзасидан келишувга эришишда муаммоларга дуч келишлари мумкин. Аммо бугун қалбингизга қулоқ тутган ҳолда иш бажарманг. Тафаккур сизга ёрдам бера олади. Кун давомида алданиб қолишдан, киссавурлар таъқибидан қочинг. Кечқурун айримлар қачонлардир ўзи севган инсон ҳақида ёқимли хабар эшитишлари мумкин. Соғлиғингизни эҳтиёт қилинг. Кўчага чиқсангиз, ҳаво билан ҳисоблашган ҳолда кийининг.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
Гарчи амалга ошириладиган ишлар жуда муҳим бўлса-да, ўзингизни қийнаб организмга керагидан ортиқ жисмоний зўриқиш берманг. Акс ҳолда касалга чалинишингиз ҳам ҳеч гап эмас. Оқсилларга бой таомларни кўпроқ истеъмол қилинг. Фирибгарлар, кўзбўямачи ва иккиюзламачилар билан мулоқот қилишдан сақланинг. Бу мулоқот сиз учун жуда қимматга тушиши мумкин. Айниқса, инқирозга юз тутишингиз тайин бўлиб қолади. Кечқурун сут маҳсулотларини истеъмол қилинг.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
11 ноябр куни рўзғорингизда йиғилиб қолган муаммоларни бартараф этиш билан банд бўласиз. Бу ишда сизга яқинларингиз ҳам ёрдам бериши тайин. Шу орада иш жойингиздаги ҳамкасблар билан ҳам мулоқот қилишга улгурасиз. Айримларга раҳбари қўнғироқ қилиб, навбатдан ташқари вазифа юклаши мумкин. Ишонинг, бу вазифа сизга мўмай даромад келтиради. Оилада жуфтингиз фикри билан ҳам ҳисоблашинг.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
Шахсий ҳаётингизда янги босқич бошланиши кузатилади. Оиласиз бўлсангиз, ажойиб бир инсонни учратишингиз мумкин. Унга бир марта қарашингизнинг ўзи кифоя қилади. Қалбан у томон талпина бошлаганингизни ҳис этасиз. Молиявий масалада бугун тақдир инъом этган пуллар билан кифояланинг. Бугун олис сафарга отланиш муваффақият келтиради. Кечқурун ёлғиз қолинг ва келгуси режаларни пухталаштиринг.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
11 ноябрда қовға буржида таваллуд топганлар бошқаларга нисбатан анча фаол бўлишади. Атрофдагилар билан мулоқотда ёқимли лаҳзаларни бошдан кечирасиз. Вужудингиз гармонияга тўлади. Кимлардир сизга муаммоларингизни бартараф этишда яқиндан кўмак бериш учун шошади. Муҳаббатда ҳам эзгуликка эришишингиз учун янги имкониятлар пайдо бўлади. Фақат жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингиз билан мулоқотда чеҳрани очиш масаласига эътибор бериб қўйинг.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
Ташқарида ҳаво очиқ бўлиши мумкин. Аммо сизнинг бошингизга қора булутлар ёғилиши кутилади. Кайфиятингиз ўзингиз хоҳлагандек ҳолатда бўлмаслиги мумкин. Бугун зиёфатлар, спиртли ичимликлар истеъмолидан қочинг. Кечқурунга бориб қаергадир жўнаб кетишингизга тўғри келади. Бунга қадар яқин дўстларингиз қўнғироқ қилиши ва сизга қўшимча даромад келтирувчи иш таклиф этиши мумкин.
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
Агар яқин инсонингиз билан муносабатларга ойдинлик киритишга тўғри келса, қаттиққўлликка зеб берманг. Барча масалаларни босиқлик билан ижобий ҳал этса бўлади. Ишда ниҳоятда синчковлик зарур. Шунда ишларингиз бароридан келиши тайин. Молиявий муаммоларни бартараф этишда сизга ўтмишда орттирилган тажрибага қайтиш лозим бўлади. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг ва оғир ҳазм бўлувчи таомлар истеъмолидан тийилинг.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
10 ноябрда кайфиятингиз кўтаринки кечиши кутилади. Қандай ишга қўл урманг, албатта ишингиз бароридан келади. Кун давомида оммавий тадбирлардан бирида иштирок этасиз. Бу яқин келажак режаларини пухталаб олишда асқотади. Руҳан тетиклик сизни кун бўйи тарк этмайди. Кечқурун ёқимли хабар эшитишингиз мумкин. Яна кимдир сизга қўшимча даромад келтирувчи иш таклиф этиши эҳтимолга яқин. Велосипедингиз бўлса, кечқурун эринмасдан сайрга чиқинг. Бу саломатлик гарови эканини унутманг.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
Куннинг биринчи ярмида ажойиб бир инсон билан учрашишингиз кутилмоқда. У жамиятда ўз обрў-эътиборига эга, бунинг устига бадавлат. Демак, молиявий жиҳатдан ёрдам кўрсатиши мумкин. Шахсий ҳаётда ёши улуғ қариндошлар тажрибасини ўрганинг. Келажакда асқотади. Кечқурун кутилмаган жойдан қўшимча даромад олишингиз кутилади. Саломатлигингизга ҳам жиддий эътибор билан ёндашинг. Саломатликни пулга сотиб олиб бўлмайди.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
10 ноябр куни сиздан ёрдам сўрайдиганлар кўпайгандан кўпайиши мумкин. Бу саломатлигингиз панд беришига сабабчи бўлиши ҳам эҳтимолдан холи эмас. Оила қуришга улгурмаганларни куннинг иккинчи қисмида романтик учрашув кутиб қолади. Бунинг учун кайфиятингиз ҳам арзирли даражада яхши бўлади. Одам кўп тўпланган жойларда, сув ҳавзалари ёнида узоқ вақт туриб қолмаслигингиз тавсия этилади. Шу жумладан, олис сафарга ҳам чиқманг. Сафар сизга муваффақияцизлик келтиради.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
Бугунги кунингиз тақдирингизни фақат ижобий тарафга ўзгартириши мумкин. Ўзингиз ҳам имкон доирасида кайфиятингизни бир хил ушлашга, ҳуда- беҳуда асабийлашмасликка ҳаракат қилинг. Асабийлашиш, айниқса, ишингиз, мавқеингиз билан боғлиқ муаммоларни ҳал этишда зиён етказиши мумкин. Муҳаббатда бугун фақат сиз ғолибсиз. Жуфтингиз мағлубиятини тан олишга, сизни илгаригидан ҳам кўпроқ ҳурматлашга, севишга мажбур бўлади. Тадбиркорлар молиявий операцияларни ўз фойдасига осонлик билан ҳал этишади.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
10 ноябр куни яхшиси уйда ўтириб вақт ўтказинг. Ёки табиат қўйнига чиқиб кетинг. Албатта, об-ҳаво яхши бўлсагина дам олиш татиши мумкин. Дўстлар билан учрашиб суҳбатлашиш, севимли хоббингиз билан машғуллик аъло даражада кечади. Овқатланишда жуда эҳтиёткор бўлинг. Заҳарланиб қолишингиз хавфи бор. Сафарга чиқманг. У сизни моддий жиҳатдан инқирозга юз тутдириши мумкин.
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
9 ноябрда ўзингиздаги ожиз жиҳатларни бировларга сездириб қўйишдан сақланинг. Акс ҳолда кўнгли қора одамлар бундан ўз манфаати йўлида фойдаланишга уриниши мумкин. Муҳаббатда ташқаридан кимнидир қармоғингизга илинтириш фикридан воз кечинг. Ўша қармоққа ўзингиз тушиб қолишингиз ҳеч гап эмас. Куннинг иккинчи ярмида уй таъмири, жиҳазларни тартибга келтириш ва маданий ҳордиқ чиқариш ёқимли кечади.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
Куннинг биринчи қисмида зарарли одатлардан воз кечиш ҳақида қайғуришингиз керак. Бу амал муваффақиятли кечишига сира шубҳа йўқ. Айниқса, овқатланиш масаласида жуда талабчанлик зарур. Шу нарса келгусида саломатлигингиз мустаҳкамланиши учун хизмат қилиши мумкин. Рўзғордаги муаммоларни ижобий ҳал этишда узоқ қондошлардан бири ёрдамга келади. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
9 ноябрда иккиланишлар вужудингизни қамраб олиши мумкин. Бу ишда ҳам, шахсий ҳаётда ҳам сизга фақат тўсиқ вазифасини ўтайди. Шунинг учун иккиланишларга сира йўл берманг. Таваккал қилган ҳолда асосий юмушларни адо этишга киришинг ва даромад кўринг. Ҳалолингиз бўлсин. Бугун профессионал касбингиз билан боғлиқ билимларни ошириш хайрли кечади. Яқиндагина янги касб танлаганларни ҳам муваффақиятлар кутиб туради.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
Ҳурмат-иззатга арзимайдиган одамлар билан иложи борича мулоқот қилманг. Улар ҳақиқатан яхшилик қилишга арзимайди. Уларни айланиб ўтган маъқул. Иш жойингиздаги раҳбарларга юмушларни сифатли адо этишингиз жуда ёқиб тушади. Аммо мукофотдан умид қилманг. Мукофот олишни келаси ой учун қолдиришингизга тўғри келади. Иммунитетни кўтаришга бағишланган амаллар, спорт билан шуғулланиш бугун муваффақият келтиради.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
9 ноябр куни барча жабҳаларда ишларингиз беш бўлади, ишонаверинг. Ишхонангизда ҳақиқий профессионал сифатида ҳурматингиз яна бир неча поғона юқорилаши кутилади. Муҳаббатда оғир вазиятлар кўзга ташланиши мумкин. Агар улардан силлиқчасига чиқиб кета олсангиз, омадим келди деяверинг. Оиласиз бўлсангиз, фақат идеал инсонни қидириш билан вақт ўтказманг. Идеаллик фаришталарга хос эканини унутманг.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
Кунингиз ранг-баранг ҳодисалар, истакларга бой ўтади. Пул, муҳаббат ва хотиржамлик сари талпиниб чарчамайсиз. Ва ниятингизга етасиз ҳам. Имкон доирасида ўзингиз яхши танимайдиган одамлар билан мулоқот қилманг. Мулоқот қилган тақдирингизда ҳам тилингизга эҳтиёт бўлинг. Кечқурун сизни зиёфатга таклиф этишлари мумкин. Спиртли ичимлик истеъмолидан тийилинг.
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
Қалбингизда ҳақиқий ҳашамат бунёд этинг ва атрофга юқорироқдан туриб назар солинг. Қўрқманг, бу қадар мағрурлик учун сизни ҳеч ким уришмайди. Аксинча, айримлар қаршисида авторитетингиз ошиши мумкин. Муҳаббатда оиласизлар бир хилликдан қочсинлар. Бу бўлғуси жуфтингизни зериктириб қўйиши мумкин. Соғлиқни эҳтиётланг.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
8 ноябр куни тушгача сизни романтик учрашув ва мўмай даромад интизор бўлиб кутади. Икки ҳодиса ҳам бир вақтнинг ўзида содир бўлиши эҳтимолдан холи эмас. Иш бажаришда ортиқча хаёлларни миянгиздан чиқариб ташланг. Саломатликни асранг. Кечқурун китоб мутолааси қалбингизга ёрқинлик олиб киради.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
Бугунги кунингиз албатта эртаклардагидек бахтиёр кечмаслиги мумкин. Аммо омад қуши елкангизда бўлиши тайин. Айниқса, ижод кишиларининг ҳақиқатан омади келади. Ниҳоят мухлисларингиз кўпайиш палласига киради. Қайсарлик, принсипиалликдан қочинг. Муҳаббатда оиласизлар танлаганига фақат яхши жиҳатларини кўрсацинлар. Акс ҳолда у одам шокка тушиб қолиши мумкин.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
8 ноябрда кўпчилик билим олишга ўзида кучли хоҳиш сеза бошлайди. Бу фақат яхшиликка. Билимнинг худди пулга ўхшаб ҳеч қачон ортиқчаси бўлмайди. Яқин қариндошларга янада кучлироқ меҳр-оқибат кўрсатсангиз, кам бўлмайсиз. Бугун зарарли одатлардан буткул воз кечиш муваффақиятли кечади. Кечқурун энг суюкли, яқин инсонларнинг бири сизга кутилмаган совға тайёрлаб қўйганига гувоҳ бўлишингиз мумкин.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
Илтимос, яқин-яқинларда эришган муваффақиятларингиз ҳақида атрофдагиларга асло гапира кўрманг. Сизнинг оғзингизга тикилганча ҳайрат маъносида бош чайқаб қўяётганлар аслида ҳасадгўйлар бўлиб чиқиши ҳеч гап эмас. Худо кўрсатмасин, улар росмана ҳасад қила бошлашса, жамиятдаги мисқоллаб йиғилган ҳурматингизни бир тийин қилиб қўйиши ҳеч гап эмас. Куннинг иккинчи ярмида тиш дўхтири қабулига бориш хайрли кечади.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
8 ноябр куни ўзингиз суйган инсон сизга кўнглини очади. Бундан шу қадар мамнун тортасизки, тоғни урсангиз, толқон қилар даражада вужудингиз кучга тўлганини ҳис этасиз. Тадбиркор бўлсангиз, бугун кун давомида рақобатчилар таъқиби остида қолишингиз кутилмоқда. Асосийси, ишлашга эринмаслик керак. Шунда пулнинг ўзи сизни қидириб келади.
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
Тарози буржи остида таваллуд топганларнинг куни ажойиб тарзда, хушчақчақликда, гармония қуршовида кечади. Ҳатто, осмондаги булутлар ҳам сизнинг ҳурматингиз учун нари чекинишга аҳд қилишган. Қариндошларингиз сизга ҳар жиҳатдан кўмак беришга шай туришади. Муҳаббатда бўлар-бўлмас ёлғонларга лаққа тушиб қолманг. Жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингиз сизга садоқатли эканини унутиб қўйманг.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
7 ноябрда эрталабданоқ борлиғингизни илоҳий қувват қамраб олишига ишонаверинг. Бунинг таъсирида ишни шу қадар қойилмақом қилиб дўндирасизки, раҳбарлар сизга сира ўйлаб ўтирмай мукофот эълон қилишади. Буни энди худо билади. Жуда узоқ вақтдан бери кўришмаган инсонлар билан учрашиб хурсандчилигингизга хурсандчилик қўшилади. Имкон топсангиз, кечки овқатни бирор нуфузли кафеда тановул қилинг.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
Бугун куннинг биринчи ярмида байрамона кайфиятда бўласиз. Бундан ташқари, сизга ёрқин эмоциялар ҳам ҳамроҳлик қилади. Энг яқин дўстлар даврасида мириқиб дам оласиз. Молиявий аҳволингиз тобида. Демак, бугунча ишдан нарироқ бўлсангиз ҳам ярашаверади. Муҳаббатда оиласизлар бўлғуси жуфтини ўта синчковлик билан ўрганишлари тавсия этилади. Саломатлигингизни эҳтиёт қилиш пайида бўлинг.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
7 ноябр куни кўпчилик дўстларимиз бизнес ва тадбиркорликка алоҳида қизиқиш билан ёндаша бошлашади. Ҳаракатда баракат. Ҳаракат қилсангиз, ишни ҳам бошлайсиз, яқин ҳамкорларни ҳам топасиз. Муҳаббат учун эскирган усуллар ёрдамида курашишдан тийилинг. Ундан кўра оиласиз бўлсангиз, танлаганингиздан очиқчасига севиш ё севмаслигини сўранг. Бугун бошқа шаҳарга сафар қилиш муваффақият келтиради.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
Оила қуришга улгурмаганлар кўз остига олиб қўйган инсоннинг қалбини забт этиш учун ўта замонавий тактикани ўйлаб топишлари керак бўлади. Аммо бу тактика романтикага қоришиқ бўлиши шарт. Оилалилар ҳаётида куннинг иккинчи ярмида ажойиб бир воқеа содир бўлиши кутилади. Кечқурун сизни муҳим бир оммавий тадбирга таклиф этишлари мумкин. Ўзингизни эҳтиёт қилинг. Саломатликка панд бериб қўйманг.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
7 ноябр куни ўзгаларнинг туйғуси билан зинҳор ўйнашиб қўйманг. Ўзингизга нисбатан мулойим ва меҳр билан ёнадашувчи инсонга ҳам шундай жавоб қайтаринг. Куннинг иккинчи ярмида катта бир йиғинда иштирок этишингиз эҳтимоли бор. Ораторлик истеъдодингизни шу ерда кўрсатиб қолинг. Айримлар кечқурун лотерея ўйнаб катта пул ютиб олишлари мумкин. Омадингизни берсин!
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
Истайсизми-йўқми, бугун ишхонада сизга нисбатан иш стажи ва тажрибаси кўп ҳамкасблардан нималарнидир ўрганишингиз керак бўлади. Шу нарса сизга келгусида иш сифатини оширишда катта ёрдам бериши мумкин. Бегоналар, қарама-қарши жинс вакил ва вакилалари билан дон олишиш хаёлингизга ҳам келмасин. Бу сизни балога йўлиқтиради. Саломатлигингизга ҳам путур етмай қолмайди.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
6 ноябрда сизга иш бажариш, пул топиш ва обрў орттиришда қарама-қарши жинс вакил ёки вакилалари кўмак бериб юбориши кутилади. Муҳаббатда ҳам омадингиз чопади. Оиласиз бўлсангиз, иш тўй кунини белгилашгача бориб етиши мумкин. Кундузи сафарга чиқишингиз ва оммавий тадбирда сўзга чиқишингиз эҳтимоли бор. Агар киссада пулингиз кам қолган бўлса, ғам еманг, кечқурун пулнинг ўзи сизни қидириб келади.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
Дам олиш учун ҳам, олис сафарга жўнаш учун ҳам 6 ноябр омадли кечади. Айниқса, оилавий дам олиш ниятида тоғли ҳудудларга борадиганлар чин дилдан яйрашади. Бугун хориж тилини ўрганиш, малака ошириш хайрли кечади. Стрессли вазиятлар кечки пайт юзага келиши мумкин. Буни бартараф этиш ўз қўлингизда. Бўлар-бўлмасга асабийлашавермасангиз, вақтингиз чоғ ўтади. Кечқурун тоза ҳаво сайрини унутиб қўйманг.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
6 ноябр куни билиб-билмай, ҳазилни тушунмайдиганларга шундай муносабат юритиб қўйишингиз кутилади. Вақтида узр сўраб, вазиятни юмшатмасангиз, бу жанжалга айланиши ҳам ҳеч гап эмас. Бировларнинг шахсий ҳаётига аралашиш, муҳокама қилишдан ўзингизни тийганингиз маъқул. Кечқурун овқатланиш режимини яна бир карра назоратдан ўтказиб олинг. Ухлашга ётишдан олдин ёқимли хабар эшитишингиз ҳақиқатга яқин бўлиб турибди.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
Бугун сизни янги танишувлар, қизиқарли янгиликлар ва мароқли сафар кутади. Бу йўлда тўсиқлар пайдо бўлишидан чўчиманг. Сиз учун эзгуликнинг барча йўллари очиқ. Тадбиркор бўлсангиз, сира иккиланмай йирик лойиҳаларни ҳаётга тадбиқ этаверинг, албатта зафар қучасиз. Молиявий масалада жиддий муаммолар юзага келиши мумкин. Шунинг учун қариндошлардан қарз кўтариб турсангиз ҳам зиён қилмайди.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
6 ноябрда асосий вақтингиз пул санаш билан ўтиши кутилмоқда. Демак, даромад мўмай бўлади. Асосийси, бу пулларни сиз ҳалол йўл билан ва пешона тер эвазига ишлаб топасиз. Харажатларни ҳам инкор этманг. Оилавий ҳаётингизда куннинг иккинчи ярмида майда кўнгилсизликлар юзага келиши мумкин. Кечқурун вақтингизни яқинларингизга бағишланг.
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
5 ноябр куни шахсий ҳаётингизда фавқулодда ҳодисалар содир бўлиши кутилмоқда. Лекин қочиб узоққа бора олмайсиз. Бу ҳодисаларга гувоҳ бўлишга мажбурсиз. Эмоцияни жиловда ушланг. Муаммолар ва ташвишлардан қочишнинг бирдан-бир йўли бу сукут сақлаш эканини унутманг. Фақат яқин дўстлар қаршисидагина сукут сақламасангиз бас. Кечқурун умуман кутилмаган жойдан даромад олишингиз кутилади.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
Чаён буржида туғилганлар бугун муҳаббатда буткул янги туйғуларга ошно бўлишлари мумкин. Шу муҳаббат ва янги туйғулар сизга бир олам эҳтирос ҳамда қайғуларни ҳадя этмоқчи. Қабул қилинг. Меҳнат ёки ўқиш таътилида бўлсангиз, ўзингизни қўлга ола билинг. Ҳаётингизда сизни жаҳлдорликка, жанжаллар, баҳсларга ундовчи вазиятлар учраши мумкин. Улардан устун келишга ҳаракат қилинг. Шунда тинч бўласиз. Кечқурун олис сафарга отланишингиз кутилади. Аммо бу сафардан воз кечинг. Сафар сизга фойда келтирмайди.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
5 ноябр куни иш жойингизда ҳамкасблар билан келишмовчиликлар юзага келиш эҳтимоли бор. Имкон борича ўзингизни босишга, сабр қилишга уриниб кўринг. Жанжаллашиб ҳеч қачон барака топмайсиз. Бунинг ўрнига мукофотдан, ҳурмат-эътибордан маҳрум бўлишингиз мумкин холос. Бугун танани ёшартиришга йўналтирилган муолажалар фойдали кечади. Кечқурун оила қурмаганлар романтик учрашувни бошдан кечиришлари мумкин.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
Кунингиз ажойиб даражада кечиши кутилмоқда. Бугун сиз ишлаб ҳам, дам олиб ҳам роҳатланасиз. Асосийси, саломатлигингизга ҳеч қандай хавф раҳна солмайди. Куннинг иккинчи ярмида фавқулодда хизмат сафарига жўнаб кетишингиз мумкин. Келгусидаги мавқеингиз худди шу хизмат сафари билан боғлиқ. Қариндошлар билан жанжаллашган бўлсангиз, бугун ярашиш учун қулай имконият туғилади. Имкониятдан унумли фойдаланинг.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
5 ноябрда ишларингиз эрталабданоқ бароридан кела бошлайди. Муаммолар ортга чекина бошлаганига гувоҳ бўласиз. Қалбингиз оптимизмга, ёқимли туйғуларга тўлади. Кимларгадир азалий муҳаббат ташвишлари сира тинчлик бермаётганди. Бугун шу ташвишдан ҳам халос бўласиз. Сиз бахтли ҳаёт учун жиддий халал берувчи тўсиқларнинг барчасини йўқ қила оласиз. Фақат саломатлигингизни назорат остида ушланг. Ортиқча муаммоларга йўл берманг.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
Кунингиз аъло даражада кечиши кутилмоқда. Сизнинг вазифангиз бу кунни ёрқин бўёқлар билан бойитишдан иборат бўлмоқғи лозим. Қўлингиз теккан ҳар бир иш унумли ва ёқимли кечади. Шубҳасиз, молиявий жиҳатдан аҳволингиз яхшилана боради. Ишда янгиликлар яратиш пайида бўлинг. Турли бўлар-бўлмас ҳаракатларга зеб бермасангиз, саломатлигингиз сизга панд бермайди.
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
Кунингиз енгил кечмайди. Аммо ўзингизга қаттиқ ишонсангиз, ҳар қандай мушкулликни ҳам енгиб ўта оласиз. Ҳатто, майда юмушларни ҳам махсус ва пухта режа асосида адо этинг. Тадбиркорлар учун хорижлик ҳамкорлар билан келишувлар, фойдали шартномаларни имзолаш амаллари муваффақиятли ўтади. Муҳаббатда хотиржамлик ҳукм суради. Оилалилар жуфти билан жанжалга сабаб бўлувчи мавзуда суҳбат бошламаганлари маъқул.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
Шахсий ҳаётингиз кун давомида қайнашдан тийилмайди. Устига устак жуфтингиз билан ўзаро муносабатларингизда жиддий муаммолар пайдо бўлиши мумкин. Шу қадар асабийлашасизки, ҳеч кимни кўргингиз, эшитгингиз келмайди. Кун охирида харажатлар бошингизга бало каби ёпирилиб келади. Бунинг оқибатида иммунитетингиз тушиши, қон босимингиз сакраши мумкин. Камроқ асабийлашинг. Ҳаммасига асаб сабабчи. Ташвиш-у, муаммоларга қўл силтанг.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
Бугунингиз минусга нисбатан плюсларга бой бўлиши кутилмоқда. Минуслар пайдо бўлишида ҳам сизнинг айбингиз йўқ. Вазият шуни тақозо этади. Телефон орқали ҳамкасблардан бири билан баҳслашиб қолишингиз ҳам ҳақиқатдан узоқ эмас. Имкон топсангиз, кун давомида табиат қўйнига чиқиб кетинг. Асаблар дам олади. Куннинг иккинчи ярмида яқин дўстлардан бири билан жиддий масалада суҳбатлашишингиз кутилади.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
4 ноябр куни майда-чуйда юмушлар билан ўралашиб қолишдан сақланинг. Улар беҳуда вақтингизни ўғирлайди холос. Шахсий ҳаётингизда иш дегани бисёр. Фақат уларни мустақил тарзда адо этинг. Акс ҳолда оила аъзоларингиз билан орангизда келишмовчиликлар пайдо бўлиши мумкин. Кечки пайт сурункали ошқозон ва ичак хасталиклари қўзғалиш эҳтимоли бор. Эҳтиёт чораларини кўриб қўйинг.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
Бугун ҳар бир ҳаракатингиз аниқ бир мақсадга йўналтирилиши лозим. Ўзингиз эса сергакликни қўлдан берманг. Худди шу нарсалар сизни маънавий етуклик сари етаклайди. Бир сўз билан айтганда, бугун ақлий меҳнат олдинги сафларда туриши лозим. Зарарли одатлар ҳисобланмиш ичкилик ва чекишни ташлаш учун бугунги кун жуда муваффақиятли кечади. Кечқурун велосипед сайрига алоҳида эътибор қаратинг.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
4 ноябрда вужудингизда иккиланишлар ва шубҳалар ҳукмронлик қила бошлаши мумкин. Уларни нари ҳайдаб солиш учун эса таваккалчиликни танланг. Агар об-ҳаво тўғри келса, дўстлар билан табиат қўйнида дам олиб қайтсангиз ҳам зиён қилмайди. Молиявий муаммолар ҳақида бугунча ўйланманг. Бу масалада ҳам таваккал қилинг. Худо пешонага ёзган бўлса, пул ҳам вақти-соатида албатта келади.
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Ҳамкасблар билан муносабатларда мулойимроқ бўлишингиз талаб этилади. Агар авторитетингиз янада мустаҳкамланишини хоҳласангиз, мулойимликка албатта эътибор қаратинг. Шахсий ҳаётда ҳам принсипларингиздан аҳиллик учун воз кечмасангиз бўлмайди. Айниқса, оиласизлар бу нарсага аҳамият беришлари керак. Кечқурун маданий тадбир ва дўстлар билан учрашувлар хайрли, ёқимли кечади.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
18 ноябрда ҳар қандай ишни бажаришда ташаббускор ва ташкилотчилик керак бўлади. Кун мобайнида шахсий ҳаётингизда кутилмаган ҳодисалар бисёр бўлади. Лекин уларнинг қай бири келгуси ҳаётингизни ижобий тарафга ўзгартиришини худонинг ўзи билади. Оилалилар ҳаётида кўпгина чалкашликлар юзага келиши мумкин. Бу жуфтингиз билан ўзаро муносабатларда ўз аксини топади. Моддий аҳволингизни яхшилаш жараёнида ҳисоб-китобга маҳкам туринг.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
Пул билан боғлиқ ҳар қандай юмушни бажаришда тезликка эътибор беринг. Катта пул осмондан ўзи тушиб келади деган ширин ва хом хаёлларни миянгиздан чиқариб ташланг. Яратган фақат ҳаракат қилган, интилганларга давлат беради. Ҳатто, эртакларда ҳам осмондан пул ёғилиш ҳодисаси камдан-кам ҳолларда кузатилган. Меҳнат ва яна меҳнатгина сизни моддий тўкинлик сари етаклайди. Оилангизда майда кўнгилсизликлар юзага келмаслиги учун бемаъни хаёлларга қул бўлманг.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
18 ноябр куни таваккалчиликка асосланган молиявий келишувлардан қочинг. Улар сизни инқирозга юз туттиради. Саломатлигингизни мустаҳкамлаш учун ҳаракатлар содир этинг. Вақтида дам олинг, тоза ҳавода кўпроқ сайр қилинг. Руҳан тетиклик сари интилинг. Айрим хасталикларни халқона усуллар ёрдамида даволаш муваффақиятли кечиши мумкин. Кечқурун овқатланиш масаласида сергакроқ бўлинг. Таомнинг енгил ҳазм бўладиган турини тановул қилинг.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
Бугун арслон буржида таваллуд топганлар ҳаёт тарзига тартиб беришлари зарур. Режимга амал қилинг, иммунитетингизни кўтариш пайида бўлинг. Башарти саломатлик масаласида қайсидир аъзонгиз безовта қилаётган бўлса, пулни аяб ўтирмасдан тиббий кўрикдан ўтинг, зарурат туғилса, даволанинг. Катмонни пулга тўлдириш мақсадларига йўналтирилган ҳар қандай тадбир муваффақиятли ўтади.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
18 ноябрда ўзгаларнинг муаммоларини бартараф этиш билан кўп вақтингизни йўқотишингиз мумкин. Лекин олдиндан эҳтиётингизни қилсангиз, бу ҳодиса содир бўлмаслиги ҳам мумкин. Муҳаббатда сизга яқин ўтмишдаги тажрибангиз катта ёрдам беради. Хотиротларни хаёлга олиб ўзингизни боши берк кўчага олиб кириб қўйманг. Аксинча улардан яхшилик учун унумли фойдаланинг. Кечқурун ёқимли хабар эшитишингиз кутилади.
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
17 ноябр куни илгари ортга суриб келинган муаммоларнинг барчасини бартараф этишга эришасиз. Агар харажатларни камайтира олсангиз, молиявий муаммоларингиз ҳам сизнинг фойдангизга ижобий ҳал бўлиши мумкин. Муҳаббатда эса майда бўлса-да, кўнгилсизликларни бошдан кечиришингизга тўғри келади. Оилали бўлсангиз, жуфтингиздан ҳадеганда шубҳаланавермаслигингиз сўралади. У сизга садоқатли.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
Бугун фавқулодда шахсий ҳаётингизни ўзгартиришга уринманг. Омадсизликка юз тутишингиз мумкин. Куннинг иккинчи ярмида қўшимча даромад келтирадиган иш топишингиз эҳтимоли бор. Аммо бу ҳақда ҳеч кимга оғиз оча кўрманг. Кўз тегади. Молиявий муаммоларни бор кучингиз билан киришган ҳолда бир силтанишда ижобий ҳал этишга ҳаракат қилинг. Кечқурун хусусий мулк ва бошқа уйга кўчиш билан боғлиқ ҳаракатлар муваффақиятли кечади.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
17 ноябрда қаршингизда ҳали ўз ечимини топмаган муаммолар бир талай эканини унутмаслигингиз тавсия қилинади. Уларнинг энг муҳимларини ажратиб олиб ишга тушсангиз ҳам бўлади. Ҳар бир ишда бардошли ва хотиржам бўлишингиз талаб этилади. Айниқса, оила қурмаганлар янада хотиржам тортмасалар бўлмайди. Агар сафарга отланиш арафасида бўлсангиз, ўзингизга ишончли шерик олишни унутманг. Шунда омад фақат сиз томонда бўлади.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
Бугун сиздан ўта хотиржамлик талаб қилинади. Акс ҳолда нафақат атрофдагиларга, балки ўзингизга ҳам жиддий зиён етказишингиз ҳеч гап эмас. Суҳбат қуришга арзимайдиган одамлар билан мулоқот қилишдан ва даромадининг тайини йўқ ишларга қўл уриб вақт кетказишдан сақланинг. Муҳаббатда иллюзиядан халос бўлишингизда яқин дўстингиз ёрдам беради. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилиш ва оила даврасида дам олиш хайрли кечади.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
17 ноябр куни иш жойингизда зиммангиздаги вазифаларни чин кўнгилдан адо этишга ҳаракат қилинг. Ҳамкасблар орасидаги ҳурматингизни сақлашингиз ва иш сифати худди шунга боғлиқ бўлади. Яхши натижа ҳадя этиши мумкин бўлган имкониятни топиб олсангиз, омадингиз кулгани ўша. Кечқурун сизга сердаромад иш таклиф қилишлари мумкин. Бажонидил рози бўлинг. Саломатлигингизни кун давомида назоратда тутишни унутиб қўйманг.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
Кунингиз анча оғир кечиши кутилади. Лекин сиздаги меҳнацеварлик бу юкни итқитиб ташлашга қодир. Ишни шундай адо этасизки, раҳбарлар мукофотга тавсия қилишдан бўлак чора топа олишмайди. Бунинг учун хаёлпарастлик ва ёлғон-ёшиқ ваъдаларга учмаслигингиз зарур бўлади. Кун мобайнида кўплаб ажойиб инсонлар билан танишишингиз кутилмоқда. Уларнинг аксарияти келгусида сизга энг яқин дўст бўлиб қолишлари мумкин. Кечқурун кимдир қўлингизга бир даста пул тутқазиш эҳтимоли бор.
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Ҳар куни бирга ишлайдиган, бирга таом истеъмол қиладиган одамларга бугун яна бир карра разм солиб қўйинг. Уларга нисбатан янада илиқроқ муносабат юритиш ҳақида ўйланг. Шунда жамиятдаги ҳурмат-эътиборингиз ортса ортадики, камаймайди. Молиявий муаммоларни бартараф этишда сергакликка эътибор қаратинг. Пулсиз қолиб кетишни хоҳламасангиз, ҳар бир босган қадамингизни ҳисоб-китоб қилинг. Ножўя қадам босманг.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
16 ноябр куни тадбиркорларнинг айримларига яқин дўсти жуда фойдали бир ишни таклиф этади. Бу ишдан зинҳор бош торта кўрманг. Мўмай даромаддан қуруқ қолишингиз мумкин. Молиявий масалада етти ўлчаб бир кесинг. Эҳтиёткорликни қўлдан бой бериб қўйманг. Йирик лойиҳаларга пул тикиш, банкдан кредит, танишлардан қарз олишдан сақланинг. Баъзилар тақдир тақозоси билан бугун иш жойи ва яшаш манзилини янгилаши кутилади.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
Иш жойингизда юмуш бажариш жараёнида фаолликка эътибор қаратинг. Ҳамкасблар орасида қора булутлар кезиб юрганини пайқасангиз, бу булутларни ҳайдаш пайида бўлинг. Уларнинг орасига ҳазил-мутойиба, беғубор кулги олиб киришга ҳаракат қилинг. Муҳаббатда сертакаллуфроқ бўлинг. Шахсий ҳаётда, ишда қандай қарор қабул қилманг, сизга янги ва тўсиқларсиз йўлни очиб беради. Кечқурун спортнинг фаоллик талаб қилувчи турлари билан шуғулланиш хайрли кечади.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
16 ноябрда имижингизни ўзгартиришингиз керак. Бу атрофдагилар қаршисида обрўйингизни оширади. Агар моддий аҳволингиз ёмонлашиб қолмаслигига кўзингиз етса, бемалол харидларни амалга оширсангиз бўлади. Ё қариндош, ё дўстлардан бири куннинг иккинчи ярмида сиздан қарз сўрай бошлаши мумкин. Мабодо қарз беришга имконингиз бўлса, рад этманг. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг ва овқатланиш режимини бузманг.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
Дўстлар, таниш-билишлар олдида истак-хоҳишларга эрк бермаслигингиз тавсия қилинади. Режаларини, ғояларини барчадан сир тутувчиларга разм солинг ва улардан ўрнак олинг. Яқин инсонингизни ранжитиб қўйишдан нари бўлиш учун эмоцияни жиловда ушлашингиз керак бўлади. Муҳаббат ўз йўлига, лекин муносабат, мулоқотда этикетга амал қилишингиз шарт. Молиявий масалада бугун омадингиз чопмаслиги кутилади. Тақдирда борига шукр қила туринг.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
16 ноябр куни ҳушёрлик ва эҳтиёткорликда режадаги ишларни бажаришга киришасиз. Шошма-шошарлик кетмайди. Бу сизга ҳар жиҳатдан зиён етказиши мумкин. Кун давомида фирибгарлар сизга гўё сердаромад иш таклиф этишлари мумкин. Эҳтиёт бўлинг. Орада жанжал чиқмаслиги учун оила даврасида ўзингизни хотиржам тутишга ҳаракат қилинг. Кечқурун хизмат юзасидан ўзга шаҳарга сафар қилишингиз кутилади. Бу сафар сизга фақат наф келтиради.
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Бугун кўпроқ оилангизга эътибор қаратишингизга тўғри келади. Сабаби, рўзғорингизда муаммолар қалашиб кетган. Уйингиздагилар бу муаммоларни сизсиз бартараф эта олишмайди. Сизнинг ёрдамингиз уларга сув ва ҳаводек зарур. Ишхонадаги ишларни бажаришда пассивлик, бўшашиш, эътиборсизлик ва лоқайдлик ўтмайди. Акс ҳолда ҳамкасблар қаршисида ҳурматингизни йўқотасиз. Даромаднинг ҳам мазаси қочади. Кечқурун оила қурмаганларни романтик учрашув кутади.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
15 ноябр куни ҳатто дунёни тубдан ўзгартиришга ҳам имкониятларингиз бисёр бўлиши кутилмоқда. Агар феъл-атворингизга хос, илгари ўзингиз пайқамаган бирор нуқсонни пайқаб қолсангиз, дарҳол уни йўқ қилиш пайида бўлинг. Куннинг иккинчи ярмида серқатнов йўлларда эҳтиёт бўлинг. Айниқса, хизмат сафарига жўнаб кетишингиз зарурати туғилса, эҳтиёткорлик сизга жуда асқотади
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
Бугун ақлий меҳнат кишилари, ижодкорларнинг куни туғади. Фақат организмни ҳаддан зиёд зўриқтириб қўйишдан сақланинг. Иш ёки оилавий анъаналар билан боғлиқ тадбирлар муваффақиятли ўтади. Айримлар хориж сафарига отланиши кутилади. Молиявий муаммоларни кечга қадар тўлиқ бартараф этишга ҳаракат қилинг. Бусиз моддий аҳволингиз заифлашиб қолади. Саломатликни ҳам кўз қорачиғидек асрашингиз тавсия этилади.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
15 ноябрда режалаштирилган ишларни бажаришда ниҳоятда эҳтиёткор бўлинг. Айниқса, ижод билан боғлиқ ишга қўл урсангиз, сергакликни қўлдан берманг. Қиз-жувонларга бугун гўзаллик салонига бориб сочларига зеб бериш хайрли кечади. Агар эринишмаса, уқалаш муолажаларига бориб келишса ҳам зиён қилмайди. Кечқурун сизга ўзингиз интернет орқали танишган инсон муҳаббат изҳор қилиши мумкин. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
Куннинг биринчи ярмида янги танишувларни бошдан кечиришингиз, ўзига тўқ одамлар билан мулоқотда бўлишингиз кутилади. Буларнинг барчаси сизга оптимизм ҳадя этади. Дунёга фақат жилмайиб боқа бошлайсиз. Ишингиз билан боғлиқ истеъдодингизни ёмон кўзлардан асранг. Молиявий масалада танаффуслар кўзга ташланмайди. Пулингиз кўп эмас. Шу сабабли қандай бўлмасин, уни кўпайтириш пайида бўласиз. Кечқурун ухлашга яхши кайфиятда ётишга ҳаракат қилинг.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
15 ноябр куни олий табақага хос шахслар билан суҳбатлашишингизга тўғри келади. Лекин бу тасодиф эмас. Олдиндан режалаштирилган. Уларнинг диққат марказида бўлиб, ўзингиздаги энг яхши хислатларнигина намойиш этинг. Муаммолардан дам олиш учун табиат қўйнига чиқиб ҳаво алмаштиринг. Самолётда парвоз қилиш бугун саломатлигингизга путур етказиши мумкин. Сурункали хасталикка чалинган бўлсангиз, профилактикага амал қилинг. Касаллик қайта хуруж қилишига йўл қўйманг.
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
14 ноябр қўй буржида таваллуд топганлар учун омадли кечади. Янги даромадларга бой бўлади. Агар хизмат сафарига бориш зарурати туғилса, бош тортманг. Шу баҳонада яна қўшимча даромадга эга бўлишингиз мумкин. Атрофдагиларга дипломатларча муносабатда бўлсангиз, дунёга ўзингиз ҳам бошқача кўз билан боқа бошлайсиз. Сиздан оптимистлик талаб қилинади. Кечқурун сизни танишлардан бири меҳмонга таклиф этиши мумкин. Айримлар хонадонида чақалоқ йиғиси жаранглаши ҳам эҳтимолдан холи эмас.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
Бугун ишхонадаги ҳамкасблар билан муносабатларда жуда эҳтиёт бўлинг. Уларнинг ҳеч бирини танқид қила кўрманг. Ўта мағрурлик сизга жиддий зиён етказиши мумкин. Оилангизда ҳам нохуш вазиятлар юзага келиши кутилади. Жаҳдингизни иложи борича жиловда ушланг. Ўзингиз у қадар ёқтирмайдиган одамлар билан илиқ муносабатлар пайдо бўлиши учун сизда қулай имкониятлар туғилади. Кечқурун ҳар қандай кўринишдаги сафардан воз кечинг. Тоза ҳавода сайр қилишни унутиб қўйманг.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
14 ноябрда сиз учун оила асосий масалага айланиши керак. Керак бўлса, барча ишларни вақтинча йиғиштириб қўйиб оилангизда хотиржамлик ва аҳиллик яратиш учун курашинг. Организмни жисмонан зўриқтиришдан нари бўлинг. Жиддий хасталикка чалинишингиз мумкин. Руҳиятингизни мустаҳкамлаш учун ёга ва бўшаштирувчи машқлар наф бера олади. Кечқурун оиласизларни романтик учрашув кутади. Зинҳор бош торта кўрманг.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
Бугун куннинг биринчи ярмидаёқ шу кунга қадар қилган ҳалол меҳнатингизнинг мевасини кўрасиз. Жуфтингизга нисбатан кучли эҳтирос исканжасида турган ҳолда муносабат юритманг. Уни чўчитиб қўйишингиз мумкин. Молиявий масалада ошиғингиз олчи бўлишига шубҳа йўқ. Кутилганидан ҳам мўмайроқ даромад оласиз ва йирик харидлар қилишга шошиласиз. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
14 ноябр куни ишда шошма-шошарликка йўл қўймаслигингиз тавсия қилинади. Ҳар бир мажбуриятингизни чин кўнгилдан адо этишга ҳаракат қилинг. Айнан ишда бирор янгилик яратишга ҳаракат қилинг. Бу мавқеингизни оширишда сизга асқотади. Саломатлигингиз эса унга қанчалар эътибор қаратишингизга қараб қайсидир ҳолатга киради. Демак, кўпроқ саломатликка эътибор қаратишингиз керак. Овқатланиш режимига қатъий амал қилинг.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
Афсуски, бугунги кунингиз ўзингиз хоҳлагандай ёқимли ҳодисаларга бой бўлмаслиги кутилмоқда. Кун давомида тадбиркорлар сафарга чиқиши, мажлисларда иштирок этиши ва фойдали келишувларга эришиши кутилади. Муҳим ҳужжатларга имзо чекиш керак бўлса, сергаклик ва эътиборлиликни унутиб қўйманг. Яқинларингиз билан илиқ муносабатларни сақлашга ҳаракат қилинг. Кўп нарса шу муносабатларга боғлиқ. Сурункали хасталикка йўлиққанлар саломатликларини эҳтиёт қилсинлар.
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
13 ноябр куни ҳар бир бажарадиган ишингизга масъулият билан ёндашишингизга тўғри келади. Бусиз муваффақиятга эришишингиз қийин бўлади. Ишонинг, бу ишингиз учун раҳбарлардан мукофот пули олишингиз тайин. Ҳамкасблар эса сизни баравар олқишлашади. Бугун кун давомида айримлар спорт ёки бошқа соҳа бўйича мусобақада иштирок этиб, ғолиб бўлиши кутилади. Дам олишни ҳам унутиб қўйманг.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
Кунингиз фақатгина ишдан иборат бўлмайди. Дўстона учрашувларни ҳам бошингиздан кечирасиз. Шундай қизиқарли ҳодисаларга рўбарў бўласизки, кайфиятингиз бир неча баробар юқори чўққиларни забт этади. Ишхонада эса яқин вақтларда раҳбарларга тақдим этган янги лойиҳа учун ёки бажарган сифатли иш учун мукофот пули олишингиз мумкин. Кечқурун фақат оила даврасида вақт ўтказинг. Ёки севимли китобингизни мутолаа қилинг.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
13 ноябрда нафақат вазиятни, балки руҳий ҳолатингизни ҳам қатъий назорат остига олинг. Дўстлар билан ўтадиган учрашувлар ҳам сизга наф келтиради. Улар сиз билан ўз ҳаётий тажрибаларини ўртоқлашишади. Бугун билим олиш ва билим бериш хайрли, омадли, муваффақиятли кечади. Молиявий муаммолар ҳам сизнинг фойдангизга бартараф этилади. Режадаги харидларни амалга ошираверишингиз мумкин. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилиш ёдингиздан кўтарилмасин.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
Эрталаб яхши ният билан иш бошласангиз, ишингиз унумли ва сердаромад бўлади. Ўзгалар сизни боши берк кўчага киритиб қўйишига асло йўл қўйманг. Доимий равишда сергак туринг. Муҳаббатда оиласизлар кўнгилсизликларга дучс келишлари мумкин. Оилалилар эса рўзғордаги муаммоларни зудлик билан бартараф этишлари тавсия этилади. Кечқурун бошқа шаҳарга иш юзасидан сафар қилишингиз мумкин.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
13 ноябр куни ишларингиз жуда унумли кечиши кутилмоқда. Сиз кутилган натижага албатта эришасиз. Молиявий жиҳатдан ҳам аҳволингиз аъло даражада бўлади. Агар шахсий бизнесингиз бўлса, ҳамкорлар билан биргаликда иш юритинг, кам бўлмайсиз. Бугун организмни мустаҳкамлаш учун витаминлар истеъмоли, сув билан боғлиқ муолажалар ва медитация катта фойда беради. Башарти кимдир сизга янги ишда ҳамкорлик таклиф қилса, албатта ижобий жавоб беринг.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
Тадбиркорлар бугун ишончли ҳамкорлар билан ҳамкорлик қилиши, учрашувлар ва фойдали шартномаларга имзо чекиш амалларини адо этиши кутилади. Бу фақат яхшиликка бошлайди. Фақат кўнглингиздаги шубҳаларни ҳайдаб солинг, шахсий муаммоларни иш билан аралаштирманг. Кечқурун оила қуришга улгурмаганлар романтик учрашувни бошдан кечиришлари мумкин. Айримлар эса саёҳатга отланиши ҳам эҳтимолдан холи эмас.
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
12 ноябр куни йиғилиб қолган муаммоларни зудлик билан бартараф этгачгина асосий ишга ўтишингиз тавсия қилинади. Бу ҳам молиявий жиҳатдан муҳим аҳамиятга эга, ҳам жамоадаги ўрнингиз мустаҳкамлиниши учун хизмат қилиши мумкин. Янги танишувларни бошдан кечирсангиз, тафаккурга суянган ҳолда иш тутинг. Бугун зиё улашувчилар ҳамда тиббиёт ходимларининг омади кулиши кутилмоқда. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
Ишингиз ёки шахсий ҳаётингиз билан боғлиқ янги ғоялар ҳақиқатга айланишида яқинларингиз ёрдам беришади. Албатта, дўстлар ҳам қараб турмайди. Куннинг иккинчи ярмида келгусида мавқеингиз ошишида муҳим рол ўйнаши мумкин бўлган инсонлар билан танишишингиз эҳтимоли бор. Тадбиркор бўлсангиз, бугун қўрқмасангиз ҳам бўлади. Чунки бугун рақобатчилар асабингизга тегмайди. Кечқурун хонадонингизга меҳмонлар ташриф буюриши мумкин. Кимдир кутилмаган совға ҳозирлаб қўйгани ҳам ҳақиқатга яқин.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
12 ноябрда биринчи навбатда тилингизга жуда эҳтиёт бўлинг. Атрофдагиларми, ишхонадагиларми, фарқи йўқ, бўлмағур гапларни гапириб қўймасангиз бас. Бугун алдовлар, фирибгарлар дастидан азоб чекмайсиз. Улар сизни айланиб ўтишади. Кун давомида не ишга қўл урманг, фақат қалбингизга қулоқ тутинг. Кечқурун молиявий масалада муҳим бир қарорни қабул қилишингиз мумкин. Омадингизни берсин!
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
Шахсий ҳаёт ва ишга тааллуқли янги ва ёқимли хабарлар эшитишингиз кутилади. Агар эрталабдаёқ оиладаги майда-чуйда муаммоларни бартараф этишга улгурсангиз, кун давомида хотиржам бўлардингиз. Куннинг иккинчи ярмида қўшимча даромад келтирадиган иш қидириб кўрсангиз ҳам ёмон бўлмасди. Бу муаммони интернет ёки яқин дўстлар ёрдамида ижобий ҳал эта оласиз. Кечқурун тоза ҳавода албатта сайр қилинг.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
12 ноябр куни кўплаб учрашувлар ва танишувларни бошдан кечиришингиз кутилмоқда. Аммо кейин ёлғиз қолган ҳолда янги танишганларнинг барчасини таҳлилдан ўтказишингиз лозим бўлади. Бажарган ишларингиз натижасини куннинг иккинчи ярмида кўришингиз мумкин. Айримларни иш жойидаги раҳбарлар фавқулодда хизмат сафарига жўнатиши мумкин. Аммо бу сафардан сира афсусда қолмайсиз.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
Кун аввалиданоқ омадга эришиш учун ўзингиз ҳаракат қилишингиз, елиб-югуришингиз зарур бўлади. Ишхонангизда ҳам битмаган ишлар қалашиб кетган. Уларни ҳам бажариб улгуришингиз керак. Оилалиларни кечки пайт фарзандлари ўзларининг аъло даражадаги ўқишлари билан мамнун этишади. Меҳнат таътилига чиқиш ҳақида ҳам ўйлаб кўрсангиз ёмон бўлмайди. Айниқса, янги йил хусусида ҳозирданоқ бош қотиришингиз лозим.
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
11 ноябр куни аъло кайфият сизни кун бўйи тарк этмайди. Шунинг ҳисобига ишларингиз бароридан келади. Фақат ишда ташаббускорроқ бўлишингиз талаб этилади. Тадбиркорлик қобилиятингизни ишга солсангиз, молиявий муаммоларни ҳам тўлиқ ўз фойдангизга ҳал этасиз. Куннинг иккинчи ярмида ёрқин танаффусларга тайёр туринг. Саломатлик ҳақида қайғуринг. Кечқурун тоза ҳаво сайрини унутиб қўйманг.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
Қанча муҳим ишингиз бўлса, баравар амалга ошираверинг. Хатога йўл қўйишдан, тўсиқларга дуч келишдан қўрқиб ўтирманг. Улар бугун сизни айланиб ўтишади. Қолаверса, атрофингиздаги яхши инсонлар ҳам баҳоли қудрат сизга ёрдам беради. Ишқий саргузаштларга асло эрк бера кўрманг. Улар сизни кўнгилсизликлар сари етаклайди. Кечқурун кимда ким олис сафарга чиқса, билсинки, бу сафар унга моддий манфаат келтиради.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
11 ноябрда вужудингиз ғайрат ва шижоатга шу қадар тўлиб-тошадики, бир жойда туриб қола билмайсиз. Қандайдир оригинал ҳаракатларин содир этгингиз келаверади. Баъзилар куннинг иккинчи қисмида яқин манзилга сафар қилишлари мумкин. Сафарда сиз янги танишувларни бошдан ўтказасиз. Пул масаласида бугун умуман қийинчилик кўрмаслигингиз кутилмоқда. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
Айрим дўстларимиз эрталабдаёқ олис сафарга отланишлари мумкин. Сафар давомида сизни ёқимли ва қизиқарли учрашувлар кутиб қолади. Олдинга қадам ташлаш асносида тез-тез орқангизга ҳам назар ташлаб туринг. Муҳаббатда сизни майда кўнгилсизликлар домига тортиши мумкин. Бу муаммони бартараф этиш учун ўзингиз қандайдир йўл топишингиз керак бўлади. Кечқурун оғир ҳазм бўлувчи таомлар истеъмолидан тийилинг. Ҳасадгўйлар назарига тушишдан сақланинг.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
11 ноябрда ҳаётингиз ижобий томонга ўзгариши кутилади. Лекин бундан ҳаволаниб кетишингиз керак эмас. Барибир ҳар бир қадамни ўйлаб босишингизга тўғри келади. Моддий аҳволингиз бадавлат танишлар ёрдамидагина яхшиланиши мумкин. Шахсий бизнесига эга дўстларимиз бугун мўмай даромаддан умид қилмасалар ҳам бўлади. Сабр қилинг. Бугун бўлмаса эртага албатта даромадингиз мўл бўлади.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
Бугун эрталабдан биринчи навбатда саломатлигингизга эътибор қаратмасангиз бўлмайди. Қон босимингизни ўлчатиш, поликлиникага чиқиб келиш каби амалларни зудлик билан адо этинг. Керак бўлса, тўлиқ тиббий кўрикдан ўтинг. Сурункали хасталикка йўлиққан бўлсангиз, профилактик амалларни ортга сурманг. Кечқурун яқин қариндошларнинг бири сизга ёқимли хабар етказиши мумкин. Асабни эҳтиёт қилинг.
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Агар эрта уйғониб, зудлик билан ишга отлансангиз, кунингиз жуда хайрли кечиши мумкин. Чунки бугун ишингиз бароридан келиши ишнинг унуми эмас, балки интилишларга боғлиқ бўлади. Олдиндан режалаштирилган ишларга алоҳида эҳтиёткорлик билан ёндашишингиз талаб этилади. Оммавий ва тантанали тадбирларни бошқа кунга қолдира туринг. Эмоциянгиз ҳам, саломатлигингиз ҳам бугун аъло даражада бўлмаслиги кутилади. Шунинг учун эҳтиёт чораларини кўриб юринг.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
10 ноябр куни тадбиркорлар рақобатчиларни пича сиқувга олишлари тавсия этилади. Фақат бу амални ўта хотиржамликда, асабийлашувларсиз адо этинг. Агрессияга эрк берсангиз, ўзингизга зиён бўлиши мумкин. Тадбиркорлар бугун турли учрашувларни, ҳамкорлар билан ўзаро келишувларни, хизмат сафарларини кўнгилдагидек ташкил этиш имконига эга бўлишади. Лекин эътиборлиликка алоҳида диққат билан ёндашинг.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
Эрта тонгда уйғониб, дарҳол кўчага чиқишингиз ишларингиз ўнгидан келишини таъминлайди. Шунда кунингиз худди романтик филмлардаги каби қизиқарли, жозибали тарзда ўтади. Аммо бунинг учун биринчи навбатда ўзингизни ўзингиз тайёрлаб олишингиз зарур. Яъни, турли бўлмағур хаёлларни миядан чиқариб ташлаб, ўзингизга бўлган ишонч ҳиссини оширишингиз керак. Пул билан боғлиқ таваккалчиликка асосланган тадбирлар сизни инқирозга учратиши мумкин.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
10 ноябрда нафақат ҳасадгўйлар, балки ишхонангиздаги раҳбарлар ҳам сизга ёмон кўз билан қарай бошлаши мумкин. Бунга бир жиҳатдан ўзингиз сабабчи бўласиз. Дуч келганга муваффақиятларингиз ҳақида гапиравермасангиз, шундай вазиятда қолмайсиз. Шахсий ҳаётда муаммолар кўзга ташланмайди. Яқинларингиз, асосийси, жуфтингиз билан муносабатлар аъло даражада кечади. Кечқурун яқин инсонингиз сизни кутилмаган совға билан сийлаши мумкин.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
Эрта тонгданоқ аъло кайфиятда бўласиз. Иш, шахсий ҳаёт билан боғлиқ қарорларингиз ўз самарасини бериб, атрофдагилар қаршисида авторитетингиз яна бир поғона юқорилаши кутилади. Агар яна ўз устингизда кўпроқ ишлай бошласангиз, ишда ҳам, шахсий ҳаётда ҳам сизга етадигани бўлмайди. Кун давомида сифациз таомлар истеъмоли туфайли заҳарланишингиз эҳтимоли бор. Эҳтиёт бўлинг. Олдиндан бу таомнинг сифатини текшириб олишни унутманг. Агар шу муаммо кўндаланг туришига йўл қўймасангиз, саломатлигингиз бугун сизга панд бермоқчи эмас.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
10 ноябр куни турли байрамларни кейинга суришингиз зарур бўлади. Акс ҳолда моддий жиҳатдан қийналиб қолишингиз ҳеч гап эмас. Куннинг иккинчи ярмида олисда яшайдиган, анчадан бери кўрмаган дўстингиз билан учрашиб қолишингиз кутилмоқда. Бу учрашув сизга бир олам гармония ҳадя этиши мумкин. Тадбиркорлар учун фойдали шартномаларни имзолаш, янги келишувлар, кўчмас мулк олди-сотдиси муваффақиятли кечади. Сурункали хасталикка йўлиққан бўлсангиз, профилактикага эътибор қаратинг.
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
9 ноябр куни бемалол нафас ростлаб, дам олиб, муаммолардан холи бўлишингиз учун имкониятлар бисёр бўлади. Бу келгуси ишлар учун янги куч йиғиб олишингизда катта ёрдам беради. Яқин келажакда иш жойингизда лавозимингизни оширишлари эҳтимолга яқин бўлиб турибди. Агар яқин ўтмишга қайтишни хоҳласангиз, бу ишни жуфтингиз иштирокисиз амалга оширинг.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
Кунингиз воқеа-ҳодисалар, асабий лаҳзаларга бой бўлиши кутилмоқда. Қаергадир шошасиз, ниманидир унутасиз. Атрофдагилар билан муносабатларда тилингизга эҳтиёт бўлишингиз тавсия этилади. Агар эмоциянгизни жиловлай олсангиз, барча эзгу ниятларга кун давомида албатта етишасиз. Муҳаббатда жуфтингиз билан илк танишган кунни ёдга олинг ва унинг энг яхши жиҳатларига эътибор беринг. Шунда муносабатлар таранг тортмайди, орангизда яна гармония пайдо бўлади.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
9 ноябрда яқин ва олисга сафар қилишингиз, харажатлар ва кимларгадир меҳр-оқибат кўрсатишда илғор бўлишингиз кутилади. Ҳар бир ишни амалга оширишда яқинларингиз ёрдамига муҳтожлик сеза бошлайсиз. Хатоларга йўл қўймаслик учун ишни яхшилаб режалаштиринг. Молиявий масалада албатта омадингиз чопади. Демак, ёқимли харидларга эрк берсангиз бўлади. Саломатлигингизни эҳтиёт қилинг.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
Агар романтикага мойил бўлсангиз, муҳим учрашувларни, кейинроқ бажариш ҳам мумкин бўлган ишларни ортга суринг ва романтика, иллюзия ортидан қолманг. Бу масалада омадингиз кулади. Оилалилар ҳаётида ўзига хос, такрорланмас лаҳзалар пайдо бўлиши кутилади. Бу янги уйга кўчиб ўтиш бўлиши ҳам мумкин. Агар шундай бўлиб чиқса, табриклаймиз! Янги уйда униб-ўсишингизни тилаб қоламиз.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
9 ноябр куни биринчи навбатда маданий тадбирлардан бирида иштирок этишингиз кутилмоқда. Бу сизга кўз кўриб қулоқ эшитмаган лаззат бағишлаши мумкин. Жуда бўлмаса, жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингиз билан бирга киногами, театргами тушишингиз ҳам мумкин. Куннинг иккинчи ярмида иш юзасидан яқин манзилга сафар қиласиз. Сафар сиз учун ҳар тарафлама фойдали кечади. Фақат серқатнов йўлларда сергакликни қўлдан берманг.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
Кун аввалидан моддий аҳволингизни тафтишдан ўтказишингиз талаб қилинади. Муаммолар кўп. Бироқ уларнинг ҳар бирига алоҳида эътибор қилишингиз шарт эмас. Вақт топиб дам олиш, саломатликни тиклаш пайида бўлинг. Бугун яхши инсонлар билан танишувларни бошдан кечирадиган кунингиз. Бу соҳада омадингиз кулади. Узоқ келажак ҳақида режалар тузиб овора бўлманг. Сурункали хасталикка йўлиққан бўлсангиз, муолажаларни бошлаш ҳақида қайғуринг.
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Бугун қўй буржи остида туғилганлар кўнгли қора одамлар билан мулоқот қилишдан тийилишлари зарур. Иш жойингизда ҳам сиз ўйлаганчалик тоза муҳит кўзга ташланмайди. Лекин иш бажаришда бу нарсалар сизга салбий таъсир кўрсатмаслиги лозим. Акс ҳолда ўрнингизни ўша кўнгли қоралардан бири эгаллаб қўйиши мумкин. Олис сафар, самолётда хорижга учиш бугун хавф туғдирмайди.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
8 ноябрда миянгизни бу дунё режалар ва қизиқарли ғоялар чулғаб олиши кутилади. Лекин сал бўшашсангиз, ёки бирор воқеа-ҳодисага чалғисангиз, ўша заҳоти улар унут бўлади. Яхшиси, қоғозга тушириб қўйинг. Оила қурмаганларнинг айримлари куннинг иккинчи ярмида тўй бошлаб қўйганини барчага эълон қилиши мумкин. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг. Саломатликни асранг.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
Агар бугун иш жойингизда ҳаммадан олдинда бўлишни истасангиз, юмушларни тезроқ якунлашга ҳаракат қилинг. Иш бажаришда сифатга ҳам эътибор қарата олсангиз, раҳбарларнинг назарига тушасиз. Бу эса фақат яхшилик келтиради. Оила қурмаган бўлсангиз, бугун танишибоқ эртага тўй бошлашдан сақланинг. Олдин у инсонни яхшилаб ўрганишингиз зарур. Кечқурун моддий аҳволингиз яхшиланиши кутилади.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
8 ноябр куни вақтни хотиржам ва ҳеч кимсиз жойда кечиришингиз тавсия этилади. Башарти тезкорлик билан бажариш зарур ишларингиз бўлса, мажбурсиз. Уларни адо этмасдан дам ола билмайсиз. Рўзғордаги кемтикларни ҳам фақат ўзингиз бош бўлиб тўлдиришингиз керак бўлади. Аёл, қизлар бегона қўлдан совға олишга эҳтиёт бўлсинлар. Аксинча косметолог қабулига чиқиб келсинлар.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
Бугунги ҳаётингизни ёрқин ранглар билан бўяш ўзингизга боғлиқ бўлади. Қайси рангга бўясангиз, кунингиз шундай ўтади. Агар қатъийлик билан олдинга интилсангиз, албатта кўзланган мақсадга етасиз. Янги танишувлардан воз кечинг. Ўзингиз танимаганларнинг гапига учиб нотўғри қадамлар босиб қўйишдан сақланинг. Чунки бугун фирибгарга чув тушишингиз эҳтимоли бор. Кечқурун ёлғиз қолиб эртанги режаларни хомчўт қилинг.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
8 ноябрда нима иш бошласангиз, худодан астойдил сўраб, поклик билан ҳаракатлар содир этишга киришинг. Баъзиларнинг ишдан бўшаб бошқа ишга ўтиш операцияси муваффақиятли кечади. Молиявий масалада бугун сизга етадигани бўлмайди. Пулларни киссага сиғдира олмай, қоп излашингизга тўғри келиши мумкин. Хизмат сафарига отланишингиз эҳтимоли ҳам йўқ эмас. Сафар сизга омад келтиради.
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Бугун қалбан атрофдаги барча инсонларга эътиборли ва меҳрибон бўлинг. Айниқса, ўзингиз ишлайдиган жамоадаги ҳамкасбларингиз бу қарорингиздан жуда мамнун бўлишади. Агар кун давомида эски қадрдонларни учратиб қолсангиз, уларнинг шахсий ҳаёти билан албатта қизиқиб кўринг. Бугун ёлғон ва хиёнатга қоришиқ муносабатлар худонинг ғазабига учратади. Эҳтиёт бўлинг. Молиявий муаммоларни ҳал этишда фаолроқ бўлинг. Пул топишнинг эскича усулларидан фойдаланинг.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
7 ноябр куни ижтимоий ва молиявий юмушлар билан банд бўлишингиз тавсиз этилади. Уларнинг қандай адо этилиши кўплаб ишлар натижаси билан боғлиқ бўлиб турибди. Сиздан яхшироқ ва қаттиқроқ меҳнат қилаётганлар билан фахрланинг, уларга ҳавас назари билан боқинг. Айниқса сиз учун жуда қимматли ҳисобланган инсонларга ҳасад қилманг, иккиюзламачиликка йўл қўя кўрмнг. Бугун ҳар қандай кўринишдаги сафарлар фақат зиён етказади.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
Серқатнов йўлларда эҳтиёткорликни қўлдан берманг. Автоҳалокатга учрашингиз ва оғир жароҳат олишингиз хавфи сезилмоқда. Муҳим ҳужжатларга тартиб-интизом ва талабга мос имзолар қўйинг. Ҳуқуқшунослар ва доноларнинг кўрсатмаларини инкор этманг. Муҳаббатда ҳазил-мутойиба ва соғлом турмуш тарзигина сизни романтикага яқинлаштира олади.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
7 ноябрда қачонлардир сизни алдаган, чув туширган, сизга сотқинлик қилишдан-да тийила олмаганларни яқинингизга йўлатманг. Акс ҳолда бу галги зарбалар жуда кучли кечиши ва сизни абгор қилиш қўйиши мумкин. Моддий аҳволингизни яхшилашда ўзингизга қаттиқ ишонган ҳолда олға боринг. Ўзгаларнинг бу хусусдаги ҳаракатларига эътибор берманг. Муҳаббатда майда кўнгилсизликлар юзага келиши мумкин. Улар бошингизга ёғилавериб, сизга таниш ҳам бўлиб улгурган. Шунинг учун бу кўнгилсизликларни нари ҳайдаб солиш қийинчилик туғдирмайди.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
Кунингиз осон кечмайди. Куннинг биринчи ярмидаёқ кўнглингизда хижилликлар пайдо бўлади. Йўқ, бунақаси кетмайди. Сиз ҳаётнинг бошқа бир бурчагина боқинг. У ерда позитив ҳолатлар қалашиб ётибди. Айниқса, муҳаббатда романтик лаҳзаларга етакловчи имкониятлар кўп. Керагича танлаб олаверасиз. Молиявий масалада фаоллик етишмаяпти сизга. Уни бировдан қарзга олиб бўлмайди. Шундай экан, жон-жаҳдингиз билан курашган ҳолда уни қўлга кирита оласиз.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
7 ноябр куни ўзингизда бор истеъдодни яна атрофдагиларга намойиш этишингизга тўғри келади. Бунга баҳона ҳам топила қолади. Тушдан кейин оммавий тадбирларга, семинарларга таклиф этишлари мумкин. Ана сизга баҳона. Хоҳлаганча истеъдодингизни намойиш этаверинг. Баъзилар эса бугун ҳаво ўзгарувчанлиги таъсирига тушиб бўшашишлари, организмдан қувват нари чекиниши туфайли ўзларини лоҳас ҳис эта бошлаши мумкин. Ўзингизни жисмоний меҳнатдан нарироқ тутинг ва бақувват-бақувват овқат енг! Бугун кечқурун олис сафарга отланишингиз кутилади. Бсу ишни асло ортга сура кўрманг.
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Бугун қачонлардир сизни танқид остига олган, менсимай, писанд қилмай юрганлар олдида юзингиз ёруғ бўлади. Худонинг ўзи сизга шундай имкониятни ато этиши мумкин. Тушдан кейин сизга даромади кўп иш таклиф этишлари кутилмоқда. Аммо бу ишга ҳар тарафлама ўйлаб кўрмай розилик берманг. Шошилмасдан мулоҳаза қилинг. Куннинг иккинчи ярмида айрим дўстларимиз хизмат сафарига отланишлари мумкин. Бу сафар сизга ҳам моддий, ҳам маънавий баркамоллик ҳадя этмоқчи
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
6 ноябр куни тижоратчилардан ўта сергаклик талаб этилади. Рақобатда ютқазиб қўймаслик, мавжуд имкониятлардан маҳрум бўлмаслик учун ҳаракатингизни қилаверинг. Катта ишларга йирик сармоя тикиш учун ҳали тайёр эмассиз. Олдин заҳира пул масаласида мукаммалликка эришиб олишингиз лозим. Албатта, бу асосан тадбиркор дўстларимизга тегишли. Саломатлигингизни ҳимоя этиш, мустаҳкамлашда пулни аяманг.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
Кунингиз қувонч ва ёқимли лаҳзаларга бой бўлади иншооллоҳ. Лекин бундан ғурурланиб асосий ишларни унутиб юбориш ҳам тўғри эмас. Молиявий муаммоларни ўз фойдангизга ҳал этишда яқин дўстингиз ёрдам беради. Куннинг иккинчи ярмида дўкон айланиб, кўз остингизга олиб қўйган кийимларни харид қилсангиз бўлади. Кечқурун яқин дўстлар билан учрашиб гаплашишишингиз эҳтимоли бор.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
6 ноябрда омадга эришишингиз учун бир талай имкониятлар мавжуд бўлади. Лекин эътиборсизлик қилиб уларни қўлдан беришингиз ҳам ҳеч гап эмас. Профессионал касбингиз билан боғлиқ ишларни бажаришда ҳам хаёлпарастлик, бепарволикка йўл қўйманг. Ишингиз юзасидан янги ғоялар ўйлаб топган бўлсангиз, билингки, уни ҳамкасбларга гуллаб қўймаган тақдирингиздагина ҳақиқатга айлантира оласиз. Кечқурун саломатлик ҳақида қайғуринг. Овқатни меъёридан ортиқ истеъмол қилманг.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
Ишхонадаги раҳбарлар билан ади-бади айтишиб қолмаслик учун характерингизга хос мағрурликни четга суриб қўйишингизга тўғри келади. Яхшиси, сукут сақланг, албатта ютасиз. Ортингизда, атрофингизда ғийбатчи ва ҳасад усталари пайт пойлаб юрганини унутманг. Тижорат, адабиёт, санъат билан боғлиқ касб эгалари учун 6 ноябр муваффақиятли кечади. Ўзингизни эҳтиёт қилинг. Бугун асло меҳмондорчиликка борманг. Жароҳат олишингиз хавфи сезиляпти.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
6 ноябр куни ҳеч кимга маълум бўлмаган қирраларингизни барчага намойиш этиш фурсати етди. Камтарликни йиғиштириб, сал юзсизроқ, телбанамороқ бўлинг, шунда омад сиз томонда бўлади. Шахсий ҳаётингиз бугун кун бўйи гуллаб-яшнайди. Шунда ҳам кечқурун жуфтингизни мақташдан тийилманг, ёши улуғ, хаста қариндошлар ҳолидан хабар олинг. Сурункали хасталикка йўлиққан бўлсангиз, ўзингизни ниҳоятда эҳтиёт қилинг.
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
5 ноябрда агар росманасига хоҳласангиз, тоғларни уриб толқон қила оласиз. Вужудингизда куч, қаршингизда имкониятлар бисёр. Шундай экан, улардан унумли фойдаланинг. Ҳар қандай ишни бажонидил қабул қилинг ва дунёга оптимист назари билангина боқинг. Муҳаббатда оила қурмаганлар жиддий иш кўришлари зарур. Асосийси, танловда адашманг. Бу келажагингиз билан боғлиқ. Минг марта ўйлаб, бир марта қарор қабул қилинг.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
Бугунги кун сиз учун қарама-қаршиликлардан иборат бўлиши кутилмоқда. Хоҳишингиз бошқа, аммо умуман бошқа ишни қилишингизга тўғри келади. Иш жойингизда раҳбарлар ҳам сизга босим ўтказа бошлаши мумкин. Оилалилар жуфти билан муносабатларни янада мустаҳкамлаши ва кейин сайр-у саёҳатга отланишлари учун бугун қулай имкониятлар мавжуд. Агар тежамкор бўлсангиз, молиявий муаммолар сизнинг фойдангизга ижобий ҳал бўлади.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
5 ноябр куни эрталабданоқ кайфиятингизни бузадиган турли кичик муаммолар йўлингизда кўндаланг бўлиши кутилади. Тадбиркорлар ҳам куннинг биринчи ярмида ҳамкорлар билан келишувга эриша олмай ҳалак бўлишади. Демак, сиз ҳали бундай шартномани имзолашга тайёр эмассиз. Тадбиркор бўлмаганлар ҳам иш жойида юқори лавозимни эгаллаш учун тайёр эмасликларини тан олсинлар. Вужудингизда бор куч ва имкониятларни тежаб сарф қилинг.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
Бугун биринчи навбатда моддий аҳволингиз яхшиланади. Сиз пулдан қайғурмасангиз бўлади. Пулингиз етарлича. Ҳатто, бу пуллар билан дўкон ёки бозорга бориб йирик харидларни амалга оширсангиз ярашади. Оилавий ҳаётда жуфтингиз билан муносабатлар таранг тортишига йўл қўйманг. Керак бўлса, унинг барча истакларини баҳоли қудрат адо этинг. Муносабатларга путур етмаса бас. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилиш ва қисқа масофага югуриш хайрли ва ёқимли кечади.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
5 ноябрда моддий жиҳатдан жар ёқасида қолсангиз ҳам бировлардан қарз ёки банкдан кредит олиш ҳақида ўйламанг. Миллионлар кетидан қувишни бас қилинг ва борига шукр қилинг. Саломатликни мустаҳкамлашга қаратилган амалларни адо этиш, режим билан овқатланиш, вақтида ухлашга ётиш бугун сизга фақат фойда келтиради. Ишхонангизда бугун нафақат ҳасадгўйлар, балки ҳақиқий рақобатчиларга дуч келишингиз мумкин.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
Бугун иш жойингизда қандайдир янгилик яратишга ҳаракат қилинг. Агар профессионал касбингиз билан боғлиқ ишингизда янги лойиҳа ўйлаб топсангиз, олам чароғон бўлади. Кун давомида нима иш бажарманг, тажрибага суянинг. Муҳаббатда фавқулодда қарорлар чиқаришингизга тўғри келиши мумкин. Бу сиз учун пулдан ҳам муҳимроқ эканини унутманг. Сурункали хасталикка чалинганлар саломатликлари ҳақида кўпроқ қайғуришлари керак.
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Яқин ўтмишда бажарган ишларингиз учун айнан бугун ҳақ олишингиз мумкин. Шу баҳонада меҳнат қилган ҳеч қачон кам бўлмаслигини яна бир бор тушуниб етасиз. Молиявий масалада мушкулотлар кўзга ташланмайди. Аммо пулларни кўтарасига сарфлашдан тийилинг. Ҳатто дўконда азалий орзуларингиздан бири жамолини кўз-кўз қилиб турган бўлса-да, кўз юмиб ўтишга ҳаракат қилинг. Сергакликни қўлдан бермасангиз, хасталик ва жароҳат олишлар сизни четлаб ўтиши мумкин.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
4 ноябрда катта тезликда фикрлаш, худди шундай тезликда иш бажаришга улгуришингиз талаб этилади. Шунда кўзланган даромадни қўлга кирита оласиз. Ён беришга мойиллик билдира олсангиз, оилада жуфтингиз билан жанжалларни айланиб ўтишингиз мумкин. Иммунитетни кўтариш учун бугун контраст душ қабул қилишингиз тавсия қилинади. Кечқурун тоза ҳаво сайри ҳам сизга катта ёрдам беради. Айниқса, велосипедда қилинадиган сайр саломатликни тиклашда асқотади.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
Бугун сизга пулдор танишлар моддий жиҳатдан ёрдам бериши кутилмоқда. Лекин уларга қаттиқ ишониб қолишнинг ҳам кераги йўқ. Янги юмушлар қаршингизда кўндаланг бўлса, фақат ўз куч ва имкониятларингизга суянган ҳолда ҳаракатлар содир этинг. Тадбиркорлар энг мушкул туйилган келишувлар тақдирини ижобий ҳал этишга эришишади. Кечқурун айримлар хориж сафарига отланиши ҳам эҳтимолдан холи эмас.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
4 ноябр куни ишда ҳам, шахсий ҳаётда ҳам шошма-шошарликка йўл қўйманг. Молиявий масалада жиддий муаммолар йўлингизда кўндаланг бўлиши кутилади. Пулингиз бўлган тақдирда ҳам бугун тижоратга тикманг. Бугун тикилган пулар йўқотишга олиб келади. Аксарият дўстларимиз ортиқча вазндан безовта бўлсалар, парҳез тутишни бошлашлари тавсия этилади. Камроқ овқат истеъмол қилиб, кўпроқ пиёда юринг.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
Эрталаб уйқудан уйғонибоқ фойда келтирадиган ишларгагина назар ташланг. Нима бўлмасин, иш қай кўринишда бўлмасин, даромад келтирса, ўша ишга қўл уринг. Ёши улуғ ва ўсал ётган қариндошлардан хабар олишни ҳам унутманг. Сизга бугун жисмоний машқлар билан банд бўлиш умуман мумкин эмас. Организмни жисмонан зўриқтирсангиз, хавфли хасталик чиппа ёпишиши ҳеч гап эмас.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
4 ноябрда шахсий ҳаётда фавқулодда қарор қабул қилишингиз талаб этилади. Лекин қарор қабул қилишдан олдин яхшилаб фикрланг. Хатога йўл қўйишга ҳаққингиз йўқ. Сафарга чиқишдан, йирик харидлардан воз кечинг. Улар оилавий бюджетингиз учун кушандаликдан бошқасига ярамайди. Шахсий муаммоларни бартараф этиш жараёнида қаттиқ асабийлашишингиз кутилади. Асабийлашишнинг адабини фақат тинчлантирувчи дорилар бера олади.