munajjim_bashoratlari | Неотсортированное

Telegram-канал munajjim_bashoratlari - Мунажжимлар башорати

6758

Энг аниқ кунлик мунажжимлар башорати бизнинг каналимизда! Буржлар хақида қизиқарли маълумотлар ва тавсияларни кузатиб боринг. Админ👉 @acroc

Подписаться на канал

Мунажжимлар башорати

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

2 август куни билим савиянгизни янада ошириш ҳаракатида бўлинг. Замон жуда тезкор, шундай экан, қўшимча билимларга эга бўлиш зиён қилмайди. Шахсий ҳаётингизда яхшилик-у ёмонлик ёнма-ён юриши кузатилади. Рўзғорнинг икир-чикирларини жуфтингиз билан бамаслаҳат бартараф қилсангиз, нур устига аъло нур бўларди. Кечқурун ўзингиз анчадан бери кутаётган одам сизга қўнғироқ қилиши мумкин.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

Афсуски, бугунингиз ташвиш ва хавотирлар, муаммоли лаҳзаларга бой бўлади. Иш билан уй ўртасида бўзчининг мокисидек югуриб-елишга мажбур бўласиз. Кун мобайнида сизни ажойиб бир тантанага таклиф этишлари мумкин. Куннинг иккинчи ярмида молиявий аҳволингизни яхшилаб олишга муваффақ бўласиз. Жуда бўлмаганда, таваккалчиликка амал қилган ҳолда иш тутсангиз ҳам бўлади. Соғлиғингиз кечқурунга бориб сал ёмонлаша бошлаганини ҳис этасиз.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

2 август куннинг биринчи қисмида иш жойингизда, ҳамкасбларга асл истеъдодингизни намойиш этиш бахтига эришасиз. Оилавий ҳаётингизда сукунат ҳукм суриши кутилади. Пулингизни кўпайтириш учун қўшимча ишларни бажаринг. Газли ва муздек ичимликлар ичишдан тийилинг. Саломатлигингизга путур етиши мумкин. Жуфтингиз билан муносабатларда ҳазил-мутойибадан унумли фойдаланишга ҳаракат қилинг. Шунда муносабатлар янада мустаҳкамлана боради.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

Ҳар қандай вазиятда ҳам хотиржамликни сақлаб қолинг. Баъзилар сизни жанжалга тортиш учун атайин асабингизга тегиши мумкин. Уларга эътиборсиз бўлинг. Жуда қўйиб юборишмаса, ёлғондан ўзингизни ёмон ҳис этаётган қилиб кўрсатинг-у, жўнаб қолинг. Рўзғор юмушлари билан банд бўлинг. Шу юмушлар сизни чалғитади. Кечқурун чўмилиш амалини бажаринг. Бу амал саломатликка жуда фойдали ҳисобланади.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

2 август куннинг илк қисмидаёқ молиявий аҳволингиз яхшиланиши кутилмоқда. Азалдан орзу қилган буюмингизни харид қилаверишингиз мумкин. Бугун мажлислар, музокаралар ва олисга сафар муваффақиятли кечади. Иммунитетингиз пастлаб кетган. Тез чорасини кўрмасангиз, грипп юқтириб олишингиз ҳеч гап эмас.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

Ҳаётга реал кўз билан боқинг. Киссангизда пул етарли бўлмаса, суюкли инсонингиз сизга хиёнат қилаётган, сизни алдаётган бўлса-да, ҳаёт давом этаверади. Демак, сиз ҳам ҳаёт билан ҳамнафас қадам ташлашингиз керак. Жиддий муаммоларга дуч келиб бошингизни қай деворга уришни билмай қолсангиз, оила аъзоларингизга мурожаат этинг. Саломатлигингиз ҳақида қайғуринг, спорт билан шуғулланинг, калорияга бой таомлар истеъмол қилинг.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

Бедорлар учун тожик тилида қўшиқ.

Таржимасини билмайман, биладиганлар бордир.

Шунчаки кайфиятга мос тушди.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

Сабина бонудан ажойиб қўшиқ.

Тинглаймиз

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Бугунги кун сиз хоҳлагандек кечади. Орзуларингиз кетма-кет рўёбга чиқа боради. Яқинларингиз сизни кўз қарашингиздан тушунган ҳолда истакларингизни бажо эта бошлашади. Интернет орқали яна кимлардир ўзи учун жуда фойдали ахборот топади. Фақат шахсий ҳаётингизда кичик муаммолар юзага келиши мумкин. Бироқ бу қўрқинчли эмас. Саломатлигингизни назардан четда қолдирманг.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

1 август куни катта жанжал ёки тадбирнинг сабабчисига айланишингиз мумкин. Сизни кимлардир бесабаб айблай бошлайди. Бу айбловларни йўқ қилиш учун сизга ақлли ва тадбиркор танишлар зарур бўлади. Одатда оилангиздагиларга нисбатан қаттиққўлсиз. Бугун сал мулойим тортинг. Бунинг мукофотини кейинчалик албатта оласиз. Кечқурун серқатнов йўлларда жуда эҳтиёт бўлинг. Соғлиғингиздан доимо хабар олинг. Кечқурун яқин масофада яшайдиган қариндошингиздан ёқимли хабар эшитишингиз эҳтимоли бор.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

Мартабани ошириш пайти етди. Эрталабдан шу масалада астойдил шуғулланинг. Бунинг учун сиздаги профессионаллик етиб-ортарли даражада. Фақат ўзингиз ҳасадгўй ва ғийбатчи деб билганларга бу ҳақда гапириб қўйманг. Куннинг иккинчи ярмида қачонлардир сиз учун азиз бўлган инсонлар билан фавқулодда учрашиб қолишингиз кутилади. Бугун асло бошқа уйга кўчманг, муваффақиятсизликка учрайсиз.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

1 августда шахсий ҳаётингиз пича издан чиқиш палласида туради. Агар нотўғри қадам ташлаб юборсангиз ёки эҳтиётсизликка йўл қўйсангиз, бу сизга қимматга тушиши ҳеч гап эмас. Ишхонангизда ҳам стрессли вазиятлар йўқ эмас. Ҳамкасблар билан сизнинг орангизда яна келишмовчиликлар пайдо бўлиши кутилмоқда. Бундай лаҳзаларда жуда эҳтиёткорлик билан ҳаракатлар содир этинг. Иложи борича дипломатларча муносабат юритинг. Ҳамкасблар ҳам оила аъзоларингиздек бир гап.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

Ўзингизга тегишли бўлмаган ишларга аралашманг. Акс ҳолда сизга бугун осон кечмаслиги мумкин. Баъзилар анчадан бери бошқа иш қидириб юрган бўлса, 1 август куни бу иш сизнинг фойдангизга ҳал бўлади. Бўш келманг. Кечқурун оилангиздагилардан бири билан айтишиб қолишингиз хавфи бор. Тоза ҳавода сайр қилишни ҳам эсдан чиқарманг. Овқатланиш режимини бузманг.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

1 август куни оиласизлар ўзи муносабат юритаётган инсонга нисбатан муҳаббатини ислоҳ қилиб олсалар фойдадан холи бўлмайди. Йўқса, муносабатингизга путур етиши турган гап. Тушдан кейин фавқулодда бошқа жойга кўчишингиз, уй таъмири билан шуғуллана бошлашингиз ёки рўзғор учун янги ускуна сотиб олишингиз эҳтимоли бор. Фақат харажатга берилиб кетиб катмонни қуритиб қўйманг. Кечқурун ёлғиз қолинг, сизга осуда лаҳзалар жуда керак бўлади.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

Расмдан қани ким кўпроқ фарқ топаркин?

Белгилаб, жўнатамиз 👇

@acroc

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

31 июльда жуфтингиз билан ўзаро муносабатларингизни мустаҳкамлаб олиш, эски гиналарни унутиш, янгитдан ҳаёт бошлаш учун имконият туғилади. Ҳар бир ишни чуқур ўйлаб амалга оширинг. Иш бажаришда эса қалбингизга қулоқ тутинг. Молиявий аҳволингиз кечқурун албатта яхшиланади. Шундай экан, пул масаласида хавотирга ўрин йўқ. Ўзингизни эҳтиёт қилинг. Кечқурун ёлғиз қолинг. Шу йўл билан асабларингизни тинчлантиринг. Улар эртанги кун учун ҳам асқотади ҳали.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

Баъзилар ташқарида хуфиёна ишқий саргузаштларга зеб беришлари кутилади. Шу туфайли оиласига ҳам, метиндек мустаҳкам муносабатларга ҳам тупуришлари тайин. Афсус, ҳаётингиздаги энг катта хатоингиз шу бўлса керак. Оила қурмаганлар бугун орзусидаги инсонни учратишлари мумкин. Худодан астойдил тиласангиз, ажаб эмаски, мўъжизасини кўрсатса. Иш жойингизда муаммо кўзга ташланмайди. Соғлиғингиз ҳам панд берадиган кўринишда эмас.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

31 июль куни қуёш нурини негадир сиздан дариғ тута бошлашади. Бундай вазият ишхонангизда пайдо бўлади. Кимдир раҳбариятга сиз ҳақингизда бўҳтон олиб киради-ю, раҳбарлар баъзи ҳуқуқларингиздан маҳрум этади. Барибир ўзингизга бўлган ишончни йўқотманг. Худонинг назарига тушган одамсиз. Демак, сизни Яратган ҳеч қачон ёлғизлатиб қўймайди. Ўзингиз синовлар пайтида таслим бўлмасангиз бас. Шахсий ҳаётингизда танаффуслар кутилади. Бугун йирик харидларга ҳам йўл берсангиз ярашади. Бунинг учун молиявий аҳволингиз етарли даражада яхши.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

31 июль куни кўпроқ муҳим ҳужжатлар билан ишлашингизга тўғри келади. Куннинг иккинчи ярмида фавқулодда хизмат сафарига жўнаб кетишингиз мумкин. Аммо бу сафар сизга моддий манфаатдорликни ҳадя этади. Ҳамкасбларингиздан бири сизнинг лавозимингизга кўз олайтириб юрибди экан. Атрофга сергак назар ташланг. Ёмон хаёлларни миянгиздан чиқариб ташланг. Соғлиғингизни эҳтиётланг.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

31 июльда қайси жабҳада бўлмасин, танаффуслардан қочишингизга тўғри келади. Бундай лаҳзалар йўқотишларга сабаб бўлиши мумкин. Турмуш қурмаган бўлсангиз, бугун сизнинг кунингиз. Ажойиб бир инсон билан тасодифан учрашасиз. Шу инсон сизнинг тақдирдошингизга айланса ажабмас. Сурункали хасталикка йўлиққанлар кўчага чиқишда об ҳавонинг авзойига қараган ҳолда кийинсалар фойдадан холи бўлмайди. Кечқурун уйингизни меҳмон босиш эҳтимоли ҳам йўқ эмас.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

Олдиндан тузилган барча режаларингиз ҳақиқатга айланиши тайин бўлиб турибди. Кунингиз унумли ва қизиқарли кечади. Иллюзия ортидан қувишни хуш кўрувчилар учун айнан бугун муҳаббат фасли намоён бўлади. Агар шу имкониятдан фойдаланиб қолмасангиз, кейин анча пайтгача афсусланиб юришингиз керак бўлади. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

✨❤️‍🔥❤️‍🔥

... Сокин тарона... ✨✨✨
❤️‍🔥❤️‍🔥❤️‍🔥 Севгининг гўзал хотиралари.... ✨✨✨
... Ширин ҳаёллар... ❤️‍🔥❤️‍🔥❤️‍🔥
✨✨ Ёқимли таасуротлар...


Фақат Сиз азизлар учун...
Юрист хонимдан 💋

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

мушукли хонимдан ажойиб тарона.

Тинглаймиз

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

Алдама. Ажойиб тарона.

Юборган хонимга ташаккур айтамиз.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

Бир жойда туриб қолсангиз, фақат ютқазасиз. Шундоқ ҳам кўп жабҳаларда ютқазишларни бошдан кечирдингиз. Бугун эса борига шукр қилиб қўя қолинг. Тадбиркорлар учун янги ҳамкорлар билан келишувлар, фойдали шартномаларга имзо чекиш амаллари муваффақиятли кечади. Тижорат билан шуғулланувчилар ўз истеъдодини шу қадар ажойиб тарзда намойиш этсинларки, рақобатчилар шундан кейин сизни юз метр наридан четлаб ўтадиган бўлишади. Кечқурун спорт билан шуғулланинг.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

30 июль сиз анчадан бери кутган кун. Йўлингизда кўндаланг бўладиган ҳар қандай тўсиқни осонгина енгиб ўта оласиз. Рўзғордаги муаммолар ҳам худди шундай енгил бартараф этилади. Молиявий масалада эса яқин дўстларингиз сизга ёрдам қўлини чўзишади. Муҳаббатда қайсарликлар, инжиқликлардан нарироқ бўлишга интилинг. Акс ҳолда танлаганингиз сизни ташлаб кетиши турган гап. Кечқурун ёқимли хабар эшитасиз. Овқатланишда заҳарланиб қолишдан сақланинг. Яъни, кўча таомларини иложи борича истеъмол қилманг.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

Юлдузлар бугун ўзингизни аъло даражада ҳис этишингизни башорат қилишган. У ҳолда кун бўйи қаттиқ ишлаб шуҳрат қозонишга, кечқурун эса яқинларингиз даврасида ҳузур қилишга ҳақлисиз. Кун давомида қайсидир мажлисда сўзга чиқишингиз, яқин масофага сафар уюштиришингиз, тадбиркор бўлсангиз, келишув шартномасига имзо чекишингиз кутилади. Иш жойингизда ҳам, уйда ҳам эмоцияга танқидий назар билан боқинг. Соғлиғингизни эҳтиёт қилинг..

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

30 июльда бир қатор янги танишувларни бошдан кечирасиз. Иш жойингизда юмушларни шундай бир қизиқарли усул ёрдамида адо эта бошлайсизки, тушликни ҳам унутиб қўйишингиз аниқ. Аммо сизга қорнингиз оч ҳолда ишлаш мумкин эмас. Шуни ҳам ҳисобга олинг. Кечқурун севимли хоббингиз билан банд бўлишингиз ёки китоб мутолаа қилишингиз тавсия этилади. Саломатлик эътиборни талаб қилади. Саломатликка эътиборсиз қолманг.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

Кунингиз қувончли лаҳзалардангина иборат бўлиши кутилмоқда. Ҳақиқатан юзларингиздан бир сония бўлсин табассум аримайди. Атрофдагилар, уйдагилар, ишхонадагилар сизни янада қаттиқроқ сева бошлашгани, ҳурматлай бошлаганини аниқ сезасиз. Аммо молиявий масалада боши берк кўчада қолишингиз мумкин. Сиз олишингиз керак бўлган мукофотни ҳамкасблардан бири илиб кетиш эҳтимоли бор. Олдини олинг..

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

30 июль куни мерос билан боғлиқ ишларни ҳал этишингиз мумкин. Оилангизда худди шу мавзуда келишмовчиликлар, баҳслар туғилади. Бироқ улоқ сизда кетади. Меросга сиздан бўлак ҳеч ким оғиз сола олмайди. Мавқеингиз ҳам кун охирига қадар анча мустаҳкам тортади. Ҳурматингиз оша бошлаганини сезасиз. Фақат иммунитетни кўтаришни, мевалар истеъмолини унутиб қўйманг.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

29 июльда биринчи ўринда овқатланиш режимини қайтадан ишлаб чиқинг. Кейин эса қилинадиган ишлар режасини пухталаш ҳаракатига тушинг. Агар йўл-йўлакай ноқулайликлар сезила бошласа, режаларни дарҳол ўзгартиринг. Ишхонангизда ҳамкасблар билан кичик жанжаллар юзага келиш эҳтимоли бор. Кечқурун дўстлар билан учрашиб кўнгил ёзишингиз мумкин. Бу суҳбатлар учун руҳан тетик бўлишингиз лозим. Қандай бўлмасин, кайфиятингиздаги тушкун ҳолатларни йўқ қилиб, руҳан кўтаринки қиёфага кириб олинг.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

Оилавий ҳаётингизда жиддий муаммолар юзага келиш хавфи бор. Бу масалада ўзгалар маслаҳатига қулоқ тутманг. Қалб амрига қулоқ солинг. Шу йўл билангина оиладаги муаммоларни ўз фойдангизга ҳал эта оласиз. Кимлардир куннинг иккинчи ярмида молиявий муаммоларни кўнгилдагидек ҳал эта олмай асабийлашиши мумкин. Қарз олганлар ҳам қарзини қайтара қолмасдан куйдиради. На илож, ҳаёт шунақа. Бу ҳаётнинг нотекис сўқмоқлари кўп. Улардан сабр ва ирода кучи, матонат кўмагида ўтиш мумкин.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

29 июль куни шахсий ҳаётингиз сиз хоҳлаган йўлдан кетмаслиги мумкин. Ишхонангизда ҳам жанжалли муҳитга дуч келасиз. Буларнинг барчаси асабларингизни керагидан ортиқ қақшатиб ўтиши турган гап. Лекин сизни кутилмаганда молиявий муаммоларнинг ижобий ҳал бўлиши қувонтириб юборади. Тадбиркор бўлсангиз, фойдали шартномаларнинг тузилиши ҳам кайфиятингизни кўтаради. Хафагарчиликлар дарров изсиз ғойиб бўлади.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

Эрталаб олисда яшайдиган қариндошларингиздан хабар келади. Сиз ишни ҳам йиғиштириб қўйиб ўша юртларга жўнашга мажбур бўлишингиз мумкин. Тақдирга тан бериб яшай биладиганларнинг бугунги ҳаёти ҳақиқатан ажойиб кечади. Кун давомида эски қадрдонлар билан топишасиз. Кечқурун молиявий жиҳатдан аҳволингиз сезиларли даражада яхшиланади. Шундай ажойиб воқеадан сўнг дўкон айланиб бир-биридан ёқимли харидларга қўл ураверсангиз бўлади.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

29 июльда ҳатто энг яқин қариндошларингиз ҳаётига ҳам аралашмаслигингиз тавсия этилади. Сабаби, аралашдингизми, тамом, сиз айбдор бўлиб қоласиз. Эзгу мақсадларга тўлақонли эришиш учун керак бўлса, реванш олсангиз ҳам фойдадан холи бўлмайди. Шахсий ҳаётда ўзингизни тутишингизга зимдан назар солиб камчиликларингизни тузатиш ҳаракатига тушинг. Бу камчиликлар жуфтингиз билан муносабатларда тўсиқ вазифасини ўташини ўзингиз яхши биласиз.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

Тақдир бугун балиқ буржи вакилларини маънавий жиҳатдан оғир синовларга мубтало этиши кутилади. Бу синовлардан ўтиш учун сизга бир олам куч ва бардош зарур бўлади. Ишхонада ҳамкасблар билан жанжалли вазиятларни вужудга келтирманг, ҳурматингизни йўқотганингиз қолади. Агар август ойида меҳнат таътилига чиқишни мўлжаллаган бўлсангиз, тайёргарликни кўраверсангиз ҳам бўларкан.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

Кун давомида астойдил тер тўкиб ишлайсиз. Елиб-югуриб муаммоларингизни ҳал этиш илинжида бўласиз. Буларнинг мукофотини кечқурун албатта оласиз. Пул ҳисоб-китобида ҳушёр бўлишингиз керак. Акс ҳолда катта йўқотишларга дуч келишингиз эҳтимолдан холи эмас. Ҳатто, шахсий ҳаётингиз билан боғлиқ ишларни бажарсангиз ҳам, шошма-шошарликка йўл берманг. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг. Иложи борича енгил ҳазм бўлувчи таомлар истеъмоли билан кифояланинг.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

28 июль куни кўзланган мақсадга етишда шу қадар қаттиқ ишлайсизки, кучни ҳам, вақт-у имкониятларни ҳам аяб ўтирмайсиз. Тўғри қиласиз. Бу сизнинг фойдангизга. Фақат ишга берилиб кетиб жуфтингизни унутиб қўйишингиз бироз аламли. Негаки, жуфтингиз дарров ранжийди. Лекин хавотирга тушманг. Кечқурун уни албатта мамнун этадиган вазиятлар пайдо бўлади. Сиз оилавий байрам уюштириб, фарзандларни ҳам биргаликда хурсанд қиласиз. Кечқурун сизга олисдан қўнғироқ қилишлари ва ёқимли хабар етказишлари кутилади.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

Бизнес билан шуғулланувчилар ҳаётида бугун майда тушунмовчиликлар юзага келиши мумкин. Агар тижоратда катта ишларни амалга оширмоқчи бўлсангиз, тафаккурни ишга солинг. Албатта йўл топилади. Фақат ўзгалар билан мулоқотларда эмоцияни меъёрда ушланг. Уйда ҳам шу нарса тавсия этилади. Рўзғорда майда кемтиклар кўзга ташланиши мумкин. Бироқ уларни йўл-йўлакай ҳал этиб борсангиз бўлади. Саломатлигингиз ёмонлаша бошласа, тиббий кўрикдан ўтиб қўйишни унутманг.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

28 июль куни сергак тортишингиз ва янги билимларга эга бўлишингиз учун қулай имкониятлар юзага келади. Тушдан кейин ўта махфий бир хабардан воқиф бўласиз. Лекин бу ҳақда ҳеч кимга гапирманг. Молия масаласида сизни кутилмаган совғалар кутиб қолади. Ниҳоят йўқ ердан пул топа олишингизни барчага намойиш этасиз. Аммо пулларни тежаб ишлатишингиз талаб қилинади. Соғлиғингиздан бугун шикоятингиз бўлмайди. Тунда ухлаб кўрадиган тушларингиз ўнгидан келиши мумкин.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

Атрофингиздагиларга нисбатан очиқроқ бўлинг. Мулойим муносабат, ҳазил-мутойиба… Бугун сиздан талаб этиладиган жиҳатлар худди шулар ҳисобланади. Сиз ҳар қандай муаммони кулиб туриб йиқита оласиз. Ҳеч кимдан шубҳаланманг. Бу оилангиздагиларга ҳам тегишли. Тижоратчи бўлсангиз, рақобатга бардош бериш учун курашнинг янги усулларини ўйлаб топинг. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

28 июльда яқин ўтмишдаги тотли лаҳзалар миянгизни чулғаб олиши кутилмоқда. Молиявий муаммоларнинг ижобий ҳал бўлиши бироз чўзилиши мумкин. Лекин барибир бу масалада ютқазмайсиз. Тилакларингиз амалга ошади. Арзимас воқеалар натижасида қўрқувга тушишингиз асаб тизимингизга зиён етказиб, саломатлигингизга путур етиши мумкин. Бардам бўлинг! Қўрқув сиздан қўрқсин!

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

Ўзинг келмадинггу, гул юборибсан... 💐

Дубляж устаси Хожиакбар Нурматов ижодидан

Завқланамиз

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Бугунги кун сиз учун анча оғир кечади. Кўпроқ асабийлашишингиз ва камроқ табассум қилишингизга тўғри келади. Асосийси, истакларингизга қарши бормасангиз бас. Омадга эришишни хоҳласангиз, сабрли бўлинг, кутишга ўрганинг. Агар имкон бўлса, қизлар ва аёллар кун давомида гўзаллик салонига мўралаб қўйишса ҳам зиён қилмайди. Барибир саломатликни биринчи ўринга қўйган ҳолда иш тутинг. Кечқурун уйингизни меҳмон босиш эҳтимоли бор.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

27 июль куни ўз истакларингиз етагида иш кўринг. Ниманидир хоҳлаётган бўлсангиз, кўнглингиз ғаш тортмаётган бўлса, олға босинг. Моддий аҳволингиз куннинг иккинчи ярмида албатта яхшиланади. Ижодкорларнинг илҳом париси ҳам бугун хожаларига теша тегмаган шедеврларни ҳадя этишни мўлжаллашмоқда. Соғлиғингизни мустаҳкамлаш йўлида керак бўлса, парҳез тутинг, ёки мева-чевани кўпроқ истеъмол қилинг. Кечқурун ёлғиз қолиб яхшилаб дам олишингиз тавсия қилинади.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

27 июльда бирор масалада ишингиз юришмай қолса, хавотирга тушманг, ваҳима кўтарманг. Омадсизликнинг негизини қидиринг. Сизни арзимаган нарса учун айблаш пайида юрганлар бугун кўп. Уларнинг ҳар бири билан курашиш эса қўлингиздан келмайди. Демак, баъзиларига чап бериб ўтишингиз керак бўлади. Молиявий муаммолар ҳам бир талай. Аммо уларни гумбирлатишга кучингиз етади. Кечқурун қарз олганлар қарзини қайтариши кутилади.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

Бугун ишхонангизда анча-мунча мушкулотлар кўндаланг бўлиши кутилмоқда. Тадбиркорларга шартномаларни имзолаш, мажлислар, келишувларни бошқа кунга қолдириш зарурати туғилади. Лекин бу яхшиликка. Муҳаббатда баъзи жиддий тўсиқларга дуч келишингиз мумкин. Кечқурун албатта тоза ҳаво сайрига чиқинг. Кечқурун ухлашга ётишдан олдин мактабдош дўстлардан бири қўнғироқ қилиши кутилади.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

27 июль куни файласуфона фикрлай бошлайсиз. Бу эса сизга йўлингизда учрайдиган ҳар қандай муаммоларни ижобий ҳал эта бориш имконини беради. Ҳатто, оддий фикрлаш натижасида киссангизни ҳам қаппайтириб оласиз. Оилавий ҳаётингизда ҳаммаси кўнгилдагидек эмас. Агар жуфтингиз билан келишмовчиликлар шу тахлит давом этса, келажакда қатъий бир қарорга келишингиз зарур бўлади.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

Бугун фирибгарлар чув тушириши, ёки бирор жиддий хавф кутилмайди. Лекин кунингиз бир текисда ҳам ўтмаслиги мумкин. Ишхонада бажарадиган ишларингиз ҳам худди бугунги кун билан келишиб олгандек, ҳадеганда кўнгилдагидек сифатли чиқа қолмайди. Шахсий ҳаётда жуфтингиз билан орангизда даҳанаки жанжаллар пайдо бўлиши мумкин. Ишхонада кайфиятингиз бузилган бўлса, буни жуфтингизга асло намойиш этманг. Муаммони дипломатия йўли билан ҳал этишга ҳаракат қилинг.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Ўзингиз учун жуда қимматли бўлган одамлар, буюмларни деб таваккалчиликка йўл қўйманг. Айнан ўшалардан ажралиб қолишингиз хавфи бор. Бу кўпроқ суюкли инсонингиз билан ҳам боғлиқ бўлиб чиқиши мумкин. Баъзилар кун давомида лотерея ўйнаб катта пул ютиб олиши мумкин. Пулларни эса эзгу мақсадлар учун сарфлашингиз аниқ. Кечқурунга яқин атрофингиздагилар қаршисида ҳурматингиз оша бораётганини пайқаб қоласиз. Кечқурун уйда ўтириб вақт ўтказинг.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

26 июль ҳар бир тийинни ҳисоб-китобда ушлашингиз шарт эмас. Бугун кечгача молиявий аҳволингизни кутилганидан ҳам аълороқ даражада мустаҳкамлаб оласиз. Янги иш излаётган бўлсангиз ҳам, бугун орзуингиз ҳақиқатга айланади. Кун бўйи ҳамкасбларга ҳам ишларни дўндиришда ёрдам қўлини чўзишингиз кутилмоқда. Кечқурун оила қурмаганларни романтика ва ўта ёқимли лаҳзалар кутади.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

Кунингиз сиз ўйлаганчалик ёрқин кечмаса-да, хуш кайфиятингизни ҳам ҳеч ким бузмайди. Мавқеингизни ошириш ва шахсий бахтга эга бўлиш учун сизга барча имконият эшиклари очиқ. Бошни баланд кўтарган ҳолда кириб бораверинг. Организмингизда қувват дегани тўлиб-тошади. Демак, ҳар қандай вазндаги жисмоний зўриқишни ҳам кўтара оласиз. Фақат саломатлик ҳақида унутиб қўйманг. Эсда тутинг, оддий гигиенага амал қилмаслик ҳам оқибатда жиддий хасталикларга дучор этиши ҳеч гап эмас.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

26 июль куни тижоратчилардан тортиб ижодкорларгача рақобатчилар билан зимдан курашиб кун ўтказади. Лекин курашда ҳалол усуллардан фойдаланинг. Оилангизда куннинг иккинчи ярмига бориб майда кўнгилсизликлар юзага келиши мумкин. Хавотирланманг, бундан ҳам баттарларини йўлга солиб келгансиз, бунисини ҳам уддалайсиз. Фақат бир нарсани унутманг. Қариндошлар, яқинлар ҳолидан тез-тез хабар олиб туриш керак. Акс ҳолда улар қаттиқ ранжишади..

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

Бугунги кун сизга қайноқ муҳаббат ва омад қуршовида бўлишингизни таъминлашга ваъда бермоқда. Ниҳоят оила қурмаганларнинг ёлғизликдаги ҳаёти ортда қоладиган бўлди. Танлаганингиз билан бугун тасодифан учрашиб қоласиз. Ана шундан кейин жараён тезлашгандан тезлашиб, кўрибсизки, тўй куни белгиланади. Молиявий масалада пулингиз жуда кўп бўлишини орзулаган бўлсангиз, бу орзуингиз кечқурун ҳақиқатга айланади иншооллоҳ. Олдиндан каттароқ катмон харид қилаверинг. Яхши ният яхши-да!

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

26 июль куннинг биринчи ярми зерикарли ва ўзингизга ёқмаган ишларни бажариш билан ўтиши мумкин. Лекин шу ишлар ҳам сизга озми-кўпми даромад беради. Тушдан кейин илгари ҳам сизга панд берган кимса шубҳали иш таклиф этиши кутилади. Рози бўлманг. Шахсий ҳаётингизда жуфтингиз билан орангизда улкан океан пайдо бўла бошламоқда. Океан ўртасида қолиб кетмаслик учун соҳилга чопинг ва биринчи бўлиб ундан узр сўранг. Саломатликни асранг. Иммунитетни кўтариш пайида бўлинг. Бу ишда сизга бир-биридан сарҳил мевалар ёрдам беради.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Бугун биринчи қиладиган ишингиз ишхонадаги раҳбарлар билан муносабатларни янада мустаҳкамлашдан иборат бўлиши лозим. Анчадан бери оммавий тадбирга тайёрланган бўлсангиз, куннинг иккинчи ярмида худди ўша тадбир аъло даражада бўлиб ўтади. Сиз олқишларга муяссар бўласиз. Кечқурун жуда фойдали бир танишувни бошдан кечирасиз. Баъзилар қисқа масофага хизмат сафари уюштириши ҳам эҳтимолдан холи эмас.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

2 августда хурсандчиликлар билан бирга кўнгилсизликларни ҳам бошдан кечиришингиз кутилади. Тақдир не ҳадя этса, барчасига тайёр туринг. Агар жуда кайфиятингиз бўлмаса, севимли хоббингиз билан чалғишга ҳаракат қилинг. Кечқурун саломатлигингизни назоратдан ўтказиб қўйиш ҳам эсингиздан чиқмасайди. Серқатнов йўлларда эҳтиёт бўлинг. Ғийбат усталаридан нарироқ бўлинг.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

2 август куни эрталабданоқ гўё сўзамол бир инсонга айланасиз-у, дуч келган билан юракдан суҳбатлар қуришга ошиқасиз. Фақат ички сирларингизни асло бировга айта кўрманг. Сабаби, сиз суҳбат қурадиганларнинг аксарияти иккиюзламачи, сотқин ва ёлғон усталари бўлиб чиқиши мумкин. Бугундан мўмай даромад кутмасангиз бўлади, аммо пулсиз ҳам қолмайсиз. Жуда дўппи тор келса, қўшимча даромадли иш топсангиз ҳам зиён қилмайди.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

Кўзланган мақсадларга етиш учун хаёлларни бир жойга жамлаб, сергаклик билан ҳаракатлар содир этишингиз лозим. Журналистика ва реклама билан боғлиқ ишлар бугун бароридан келади. Йўл-йўлакай янги-янги хабарлар топиб дарҳол халққа тарқатиш ҳаракатида бўлинг. Кечқурун хизмат сафарига отланишингиз кутилади. Бу сафар сизга молиявий манфаат ҳам келтиришини унутманг.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

2 августда қизиқарли инсонлар билан танишиш бахтига сазовор бўласиз. Эсда тутинг, айнан улар келгусида юқори лавозимни эгаллашингизда муҳим рол ўйнаши мумкин. Билимларингизни, малакани ошириш учун бугунги кун жуда хайрли кечади. Оиласизлар кечки пайт янги танишувларни бошдан кечиришади. Лекин танлаганингиз билан суҳбатлашганда, муаммоларингизни тўкиб солманг. Бу сизга зиён келтириши мумкин. Соғлиғингизни сақланг, овқатланиш меъёрларига риоя қилинг.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

Юлдузлар кунингиз омадли кечишини башорат қилишган. Тижорат билан шуғулланувчилар ниҳоят рақобатчиларни қувиб ўтиб, олинган даромаддан ҳузур қила бошлашади. Гарчи киссангиз қуруқ бўлмаса-да, харажатлар масаласини кейинроққа суриб туринг. Бугунги кун аёллар косметологга бориб қайтишлари учун жуда қулай кечади.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

Keragidan keragimsan deng🥰🤗

Audiosher.

Zeboxonimdan

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

Бугун яқинларингизга сизнинг ёрдамингиз жуда ҳам зарур. Моддий эмас, маънавий жиҳатдан ёрдам қўлини чўзсангиз, жуда яхши бўлади. Атрофдагиларнинг ҳам сўзларини тинглаб, улар билан ҳисоблашишга ҳаракат қилинг. Янги хабарлардан юз ўгирманг. Бу хабарлар шахсий ҳаётингизда ҳам асқотиши мумкин. Кечқурун маданий дам олиш сизга жуда зарур. Албатта дам олинг. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

1 август кўпчиликка ўзингизни кўрсатиб қўйгингиз келади ва шу жабҳада ҳаракатлар бошлайсиз. Бу ҳаракатларингиз омадли кечади иншооллоҳ. Бироқ чекка-чеккада ким биландир ишқ романи бошлаганингиз тўғрисида ҳеч кимга гапирманг. Бу сиз ҳақингизда ғийбатлар пайдо бўлишига олиб келади. Таомларни танлаб-танлаб истеъмол қилинг. Ошқозонингизда муаммо туғилиш хавфи бор.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

Кунингиз унумли кечиши билан бирга жуда фаоллик ҳам талаб қилади. Шунинг натижасида то кечга қадар қимирлашга-да ҳолингиз қолмаслиги мумкин. Шунга яраша кўпгина муҳим ишларни бажариб оласиз. Киссангизга пул тушади. Тежамкорликка эътибор беринг. Меҳнат таътилига чиққан бўлсангиз, қаерда дам олиш ҳақида ҳам қайғуринг. Тоғларга чиқиб ҳаво алмашсангиз ҳам кучингизга куч қўшилиб қайтасиз.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

1 август куни руҳий оламингизни яхшилаш, дунёқарашингизни кенгайтириш ҳақида қайғуриб, шу масалада муҳим ҳаракатларни содир этасиз. Эндигина янги ишга жойлашганлар учун бу ҳаракатлар жуда муҳим. Оила қурмаган дўстларимизни бугун романтик лаҳзалар кутиб қолади. Оилалилар эса тақдирнинг туб бурилишларига тайёр турсинлар. Асабни асранг. Уйқусизликдан қийналаётган бўлсангиз, врач кўригидан ўтинг. Уйқусизлик фақат асабдан бўлади.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

Кунни ҳазил-мутойиба билан бошлаб шундай якунлашингиз тавсия этилади. Бунинг учун кайфиятингиз тўлиқ жавоб бера олади. Олдиндан тузган режалар йўққа чиқмаслиги учун фаолликни қўлдан берманг. Шунда раҳбарлар ваъда қилган мукофотга эга чиқишингиз мумкин. Кундузи рўзғор учун керак бўладиган буюмлар харид қилишингиз кутилади.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

1 августда анчадан бери ўзингизга ёқиб юрган одам билан танишишингиз эҳтимоли бор. Бардошингиз ниҳоят ўзини оқлаб бу инсонга кўнглингизни очиш учун фурсат етди. Иш бажаришда ҳам бардошга таянинг. Кечқурун рўзғор кемтикларини тўлдириш билан шуғулланишингиз кутилмоқда.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

Сакина бону 7 та фарқ билан олдинга чиқиб олдилар.

Хозирча улар ғолибамиз

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

Ажойиб, дилбар қўшиқ.

Тинглаймиз

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Бугун шундай бир хунук ишга қўл уришингиз мумкинки, унинг бадалини йил охирига қадар тўлашга мажбур бўласиз. Муҳаббатда ҳам худди шундай. Хатоларингизни ўз вақтида тузатмасангиз, бу масалада ҳам ишларингиз пачава бўлиши мумкин. Ёмон, кўнгли қора одамлар билан мулоқотни бас қилинг. Шунда хатоларни четлаб ўтишингиз учун имкон туғилади. Оилавий ҳаётингизда куннинг иккинчи ярмига бориб ёрқин бир ҳодиса юз бериши мумкин. Кечқурун яқинларингиз даврасида дам олинг.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

31 июль куни пул масаласидаги вазиятларни сунъий тарзда ўзгартиришингиз зарур. Бадавлат одамлар қаршисида бош эгмаслик учун молиявий муаммоларингизни ҳам ўз куч, имкониятларингиздан келиб чиқиб бартараф этинг. Шунда ҳеч кимнинг олдида тилингиз қисилмайди. Бу борада яқин қариндошлардан бири сизга ақлли маслаҳат беради. Бу масалаҳатга албатта қулоқ тутинг. Кечқурун илиқ ванна ёки жуфтингиз маънавий дам олишингиз учун асқотиши турган гап.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

Эрталабоқ иш бошлашдан олдин сизни ёқимли истироҳат соати кутиб туради. Янги иш бошлаш арафасида бўлсангиз, дарҳол қарорлар чиқаришга уринманг. Бугун балки кўп нарсаларни ўзгартирарсиз. Аммо эртага афсусланиб қолишингиз тайин. Шунинг учун етти ўлчаб бир кесишингиз шарт. Кечқурун сизни қуюқ зиёфатга таклиф этишлари кутилади. Аммо зарарли одатларга зеб берманг, бу саломатлигингиз учун жуда қимматга тушади. Кечқурун тоза ҳаво сайрини ҳам унутманг.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

31 июль куни дунёга, ҳаётга оптимистик назар билан боқинг. Янги танишувлар кутади, улардан юз ўгирманг. Агар оиласиз бўлсангиз, бу танишувларнинг баъзилари сиз учун романтик учрашувларга айланиши эҳтимолдан холи бўлмайди. Ўзингиз яхши танимайдиган одамларга ички сирларингизни ошкор этманг. Молиявий муаммоларни ижобий ҳал этишда сизга танишлардан бири ёрдам беради. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

31 июльда куни иш режасига кўра, ортиқча машғулотларга умуман вақтингиз бўлмайди. Фавқулодда пайдо бўладиган сафар баъзи режаларингизни йўққа чиқариши мумкин. Лекин бу сафар мартабангиз ортишида муҳим рол ўйнайди. Кечқурун дўстлардан бириникига зиёфатга боришингиз кутилади. Спиртли ичимликлар қулига айланманг. Бир неча соатлик кайф-сафо бир умр мисқоллаб йиққан обрў, ҳурмат, иззатингизни бир пул қилиши турган гап.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

Кунингиз жуда мазмунли ва қувноқ ўтиши кутилмоқда. Дўстлар ёки яқинлар билан биргаликда бугун ажойиб байрам ташкил этишингиз аниқ бўлиб турибди. Бу байрам барча яқинларингизни ҳам хурсандчилик сари етаклайди. Бугун билим олиш, қисқа муддатли сафар, тадбиркорлар учун ҳамкорлар билан алоқаларни мустаҳкамлаш муваффақиятли кечади. Фақат организмингизни жисмонан зўриқтирманг.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

Буниси ҳам чаккимас.

Хаётханумдан мухлисларга

Тинглаймиз

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

Affet beni sevgilim, sansiz olmak istedim..

Шўх аммо маъноси қайғули мусиқа экан.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

зўр мусиқалардан юворилар 👇

@acroc

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Шахсий ҳаётингиз издан чиқай деб турибдими? Демак, ишни ҳам йиғиштириб шу муаммони ҳал этишингиз керак. Агар шу тахлит қўл қовуштириб ўтираверсангиз, ҳеч нарса ўзгармайди. Тобора боши берк кўчага ичкарилаб бораверасиз. Молиявий аҳволингизга бугун гап йўқ. Шунинг учун яна битта қўшимча катмон сотиб олмасангиз бўлмайди. Ишда ҳамкасбларингизга нисбатан адолатли бўлинг. Уларнинг ҳам фикрлари билан ҳисоблашган ҳолда иш юритишга ҳаракат қилинг.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

30 июль куни ниҳоят мавқени ошириш учун қай чўққини забт этиш кераклигини англаб етасиз. Ҳаракатга тушсангиз, жуда қисқа фурсатда ҳамма сизга ҳавас билан қарай бошлайди. Бугун баъзилар бошқа уйга кўчиши, уй сотиши ёки никоҳдан ўтиши мумкин. Бу амалларнинг барчаси муваффақиятли якун топади. Асосийси, хавф билан тўқнаш келиб қолмасангиз бас. Саломатликни эҳтиёт қилинг. Кечқурун эртароқ ухлашга ётинг. Шунда эртанги кун учун кераклича куч тўплай оласиз.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

Бугун ўта сергаклик билан ҳаракатлар содир этмасангиз, ўғри, фирибгарларнинг қармоғига илинишингиз ҳеч гап эмас. Катмонни, киссадаги пулларни эҳтиёт қилинг. Кўча-кўйда шубҳали туюлган кимсаларга тилингизни берманг. Оиласизлар муҳаббат бобида қатъиятли бўлишлари лозим. Бусиз ниятингизга етишингиз даргумон бўлиб қолади. Кечқурун яқин қариндошлардан бири сизга моддий ёрдам кўрсатиши кутилади. Кечқурун кечки овқатни оилангиз билан бирга қайсидир кафеда тановул қилинг.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

30 июль вазиятни ҳам, воқеа-ҳодисаларни ҳам ўз хоҳишингиздан келиб чиқиб, ўзингиз уларни назорат қилишингиз учун имкон туғилади. Миянгизга ажойиб фикрлар, ғоялар қуйилиб келса, дарҳол қоғозга тушириб қўйинг. Кейин пайт топиб уларни ҳаётга тадбиқ этаверасиз. Шахсий ҳаётингизда ёқимсиз лаҳзалар юзага келиш эҳтимоли бор. Баъзилар жуфтини хиёнатда қўлга тушириши кутилади. Аммо бу ҳаёт тугади дегани эмас. Хиёнаткорларни Оллоҳга топшириб қўйиш ва яшашда давом этавериш керак. Хиёнаткорларга нисбатан қасдма-қасдига бўлса ҳам яшайвериш лозим.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

Кунингиз ажойиб кечиши кутилмоқда. Ички сирларингизни, қувончингизни атрофдагилар билан баҳам кўрсангиз, янада енгил тортасиз, кайфиятингиз янада яхшиланади. Иш бажаришда эътиборли бўлинг. Фойда келтирмайдиган ишларга қўл урманг. Яқин ўтмишни ўйлаб шубҳа-гумонларга борманг, фойдаси йўқ. Қийналганингиз қолади холос. Кечқурун ўзингизr жуда ҳурмат қиладиган одам сизни меҳмонга таклиф этиши мумкин.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

30 июль куни пул билан боғлиқ кутилмаган совғага эга чиқишингиз эҳтимоли бор. Шахсий ҳаётингизга тааллуқли муаммолар хамирдан қил суғургандек осон битадики, ҳайратдан ёқа ушлайсиз. Оила қурмаганлардан кимдир бугун тўй ҳаракатини бошлаши мумкин. Бу дунёда яхши ният қилсангиз, ушалмай қолмайди. Шунинг учун анчадан бери қийнаб келаётган муаммоларни бугун тўлиқ бартараф этиб олинг.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Оилада ўзингиз қачонлардир тузган муҳитни янада мустаҳкамлаш пайида бўлинг. Эҳтиросларга эрк берманг. Зинога элтувчи йўлларни айланиб ўтинг. Акс ҳолда бугун молиявий муамммолар ҳам сизнинг фойдангизга ҳал бўлмаслиги мумкин. Бу пулсиз қолиб кетасиз деганидир. Кечқурун чарчоқни енгиш учун илиқ ванна қабул қилишингиз тавсия қилинади. Ундан олдин тоза ҳаво сайрига алоҳида вақт ажратинг. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

Хаёлот дунёсида камроқ кезинг ва кўпроқ амалий ишларга эътибор қаратинг. Шахсий ҳаётда ҳеч кимни идеаллаштирманг. Чунки керак бўлса, ёруғ дунёнинг ўзи ҳам бутунлигича идеал эмас. Қўл ва тафаккурингиз сизга ҳақиқий дўст. Улар кўмагидагина муаммоларингиз ижобий ҳал бўлади, йўлингиз равон бўлади. Хуллас, 29 июль куни асло бир жойда ўтириб қолманг. Ўзингизни аяманг. Шунда кўзланган натижаларга эришасиз, ҳаётингизга яна мазмун киради.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

29 июль куни яқин ўтмишдаги муваффақиятларни, истеъдодингизни яна бир карра эсга олсангиз, ёмон бўлмайди. Бу нарса айниқса тадбиркорлик билан шуғулланувчиларга янги ҳамкорлар қаршисида жуда зарур бўлади. Бир қарорга келишингиздан олдин юз марта ўйланг. Кечқурун қайсидир йўллар билан асабийликни йўқ қилишингиз керак. Бу ишни ҳаммом ёки бассейнда сузиш орқали ҳам ҳал этса бўлади. Саломатлигингиздан бугун шикоятингиз бўлмайди. Кечқурун оила даврасида вақт ўтказинг.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

Бугун профессионал касбингиз билан боғлиқ ишларни бир четга суриб қўйиб, шахсий ҳаётингиздаги муаммоларни бартараф этиб олмасангиз бўлмайди. Оиласизлардан кимларнидир ажойиб бир инсон куннинг иккинчи ярмида учрашувга таклиф этиши мумкин. Кечқурун ички қайсарликларингизга қарши аёвсиз кураш олиб боринг. Қариндошлар танбеҳ берса, улар билан жанжаллашманг. Индамасдан эшитинг-у, қўйинг. Шунда жанжал келиб чиқмайди. Серқатнов йўлларни кесиб ўтишга тўғри келса, жуда сергак туринг.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

29 июль куни ўзингизни ўзингиз тезламасангиз, анчадан бери чўзилиб келаётган катта ишлардан бирини яна тугата олмайсиз. Эсда тутинг, бу ишда ҳеч ким сизга кўмак бермоқчи эмас. Ёлғиз ўзингиз ўз имкониятларингиздан келиб чиқиб ҳаракатингизни қилаверишингизга тўғри келади. Сарф-харажатларни ҳам синчковлик билан назорат қила боринг. Йўқса, кечқурунга бориб киссангиз қуриши ҳеч гап эмас.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

29 июль куни дангасаликка йўл берманг. Йўлингизда тизилиб турган имкониятлардан маҳрум бўласиз. Сизга бугун жисмоний меҳнат умуман тўғри келмайди. Башарти ақлий меҳнат кишиси бўлсангиз, аксинча, кўп ишлашингиз керак. У сизга албатта муваффақият келтиради. Суюкли инсонингиз бугун худди атайиндек асабингизга ўйнаши кутилади. Агар бу қилиқларини томоша қилишга, қайсарликларини, инжиқликларини кўтаришга бардошингиз етса, марҳамат, ҳеч ким қарши эмас. Кечқурун фавқулодда хизмат сафарига жўнаб кетишингиз эҳтимоли бор.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Бугун сизга жуда ҳам кўп куч, имконият керак бўлади. Булар эса сизда етарли. Шунинг учун югур-югурлардан иборат кунда чарчаш нелигини билмайсиз. Шу баҳонада кўзлаган ниятларингизга етасиз. Бугун қувонч, табассум, омадни кутманг, аксинча, уларни теваракдагиларга ҳадя қилинг. Шунда ҳам барибир сиздаги заҳиралар камайиб қолмайди. Йирик харидлардан кескин бош тортинг. Акс ҳолда катмонингиз қуриб қолади. Саломатликни эҳтиёт қилинг.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

28июль куни асосий муаммоларни ҳал этиш учун фаоллик керак бўлади. Чунки муаммолар дам олиш кунини билмайди. Арзимаган кўнгилсизликлар туфайли асабийлашманг, жаҳл қилманг. Ундан кўра характерингиздаги энг ёрқин жиҳатларни намойиш этинг. Шахсий ҳаётингизда муаммо туғилса, уни ҳазил йўли билан бартараф этишга уриниб кўринг. Кечқурун бефойда гап-сўзларга вақт сарфлагандан кўра, ёлғиз қолиб эртанги кун режасини тузганингиз маъқул.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

Келажак пойдеворини яратмоқчи бўлсангиз, бугун янги танишувлар ташкил этинг. Шундай одамлар билан танишингки, келгусида сизнинг оғирингизни енгил қила олсин. Куннинг иккинчи ярмида олис сафарга отланишингиз эҳтимоли бор. Баъзилар оилавий бўлиб табиат қўйнида дам олиб қайтишлари ҳам кутилади. Саломатлик мустаҳкам сақланиши учун овқатланиш режимига амал қилинг, юрагингизни қаровсиз қолдирманг.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

28 июль ўта сирли одамга айланишингиз кутилмоқда. Шу сабабли ҳам кўплаб саволлар жавобини топа олмай қолиб кетиши мумкин. Вужудингиз эҳтирослар дарёсига ғарқ бўлган. Уни фақат соф муҳаббатгина қутқара олади. Молиявий муаммоларни биринчи навбатда бартараф этинг. Бўлмаса улар келгусида ортиқча бош оғриққа айланиши мумкин. Кечқурун оилангиз қуршовида вақт ўтказинг. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

Кунингиз ўта жонли ва гўё бўронли кечиши кутилади. Демак, сизни ҳеч ким йўлдан қайтаришга, ёки тўхтатишга қодир эмас. Кайфиятингиз яхшилиги омадингиз келгани деяверинг. Негаки, шундай кайфият билан молиявий муаммоларни ўз фойдангизга бартараф этиш осон кечади. Кундузи яна қачонлардир қилган ишингиз учун ҳам ҳақ беришади. Соғлиғингизни эҳтиёт қилинг. Тежамкор бўлинг. Ишонинг, бугунги кунингиз барибир яхши кечади.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

28 июль куни олдинга силжишингизда, ниятларингиз ҳақиқатга айланишида фақат бардош сизга ёрдам бера олади. Нимаики юмушни адо этманг, фақат ўз куч ва имкониятларингизга таянинг. Атрофдагилар билан мулоқотда асосан тингловчи ролини ижро этинг. Янги танишувлар сари ошиқинг. Агар бугун кимгадир яқиндан кўмак берсангиз, тез кунда ўзингизга ҳам шундай ёрдам албатта қайтади.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

27 июль куни яхши инсонларни ўз тарафингизга ағдариш пайида бўлинг. Агар астойдил ҳаракат қилсангиз, қуёш ҳам фақат сиз учун нур сочиши тайин. Бу мажозий маънода албатта. Кундуз куни ё кутилмаган совға оласиз, ёки суюкли инсонингиздан мақтовлар эшитасиз. Молиявий муаммолар кечқурун ҳал бўлади. Тежамкорликка алоҳида эътибор қаратинг. Саломатлигингиз бугун панд бермайди.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

Бировларга жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингизни беҳуда рашк қилманг, ундан шубҳаланманг. Айниқса, исбот-далил бўлмаса, бундай муносабатлар яхшиликка олиб келмайди. Унинг ўтмишини ҳам ковлаштириб жанжал чиқаришингиз тўғри бўлмайди. Ишхонада баъзи ҳамкасблар сизга ҳасад кўзи билан боқа бошлаганига гувоҳ бўласиз. Ундайлардан нарироқ юрганингиз маъқул. Асабни асранг.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

27 июль куни теваракдагилар билан тиллашишда тилингизга эҳтиёт бўлинг. Айниқса, қариндошларга қаттиқроқ гапириб қўйсангиз, кўнгли оғриши мумкин. Бу ўзингизга ҳам фақат салбий натижаларни беради. Сукут сақланг. Бу жуда тўғри йўл. Куннинг иккинчи ярмида баъзи дўстларимиз шаҳардан ташқаридаги яқинлариникига меҳмон бўлиб бориши мумкин. Агар вужудингизда шамоллаш ва грипп аломатлари сезилса, дарҳол врачга боринг. Молиявий масалада йўқотишлар кўзга ташланмайди.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

Оила қурмаганлар бугун муҳаббат бобида фақат ғалабага эришишади. Аёллар янада ўзига оро берса, бу ҳам фақат фойда беради. Тадбиркорларнинг баъзилари катта ишга пул тикишлари мумкин. Аммо бу муваффақият келтирмайди. Шунинг учун катта ишларни бошқа кунга қолдиринг. Овқатланиш режими сиз учун алоҳида аҳамиятга эга. Сурункали хасталикка йўлиққанлар саломатлигини назоратдан қочирмасинлар. Бугун ухлашга эртароқ ётсангиз, эртанги кун учун янада кўпроқ куч тўплаб олардингиз.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

27 июльда ҳар бир ишни амалга оширишда ўзингизга кўпроқ ишонган ҳолда йўл тутинг. Сал бўшашсангиз, улоқ бошқа ҳамкасбингизда кетиб қолади. Бу эса асабларингиз таранг тортишини таъминлайди. Шахсий ҳаётда жуфтингизга камроқ танбеҳ беринг. Кечқурун хизмат юзасидан бошқа шаҳарга сафар қилишингиз мумкин. Бу сизга ҳам даромад, ҳам қайноқ таассуротларни ҳадя этади. Баъзилар аллергиядан азият чекиши кутилади.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

Балиқ буржида туғилганлар бугун сувдан қуруқ чиқишда тенгсизга айланишади. Муҳаббатда ҳам омадингиз чопиб, кун давомида романтика оғушида бўласиз. Оилалиларни куннинг иккинчи ярмида ёрқин ва қувончли хабар кутади. Бу янги уйга кўчиб ўтиш, фарзанд дунёга келиши ёки меросга эга бўлиш билан боғлиқ. Кечқурун нафас машқлари сизга бир олам завқ бағишлайди.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

Ҳамкасбларингизнинг сиз ҳақингизда кейинги пайт қандай фикр юритаётгани билан ими-жимида қизиқиб кўринг. Кейин эса шунга қараб хулоса ясайверасиз. Гарчи тажрибангиз ошиб-тошган бўлса-да, вақти келганда кечагина ишга жойлашганлардан ҳам нималарнидир ўргансангиз бўлади. Ҳозир замон тараққийлашиб кетган. Янги ғоялар ва усуллар қўшимча омад йўлини қуриб олишингиз учун асқотади. Кечқурун қондошлардан бири билан жанжаллашиб қолишингиз мумкин.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

26 июль куни жанжаллардан, хархашалардан дам олинг. Агар янги саргузаштларни кўнглингиз тусаётган бўлса, кўксингизга бир уринг-да, профессионал касбингиз доирасидаги ишлар билан машғул бўлинг. Чунки қайси кўринишда бўлмасин, саргузаштлар бугун сизга наф бермайди. Бугун спорт билан шуғулланиш, саломатликни мустаҳкамлашга қаратилган муолажалар муваффақиятли кечади.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

Кўнгилхушликлардан юз буринг, фақат фойда олиб келадиган ишлар билан банд бўлинг. Зарарли одатлар, кўнгилхушликлар сизнинг зиёнингизга ишлайди. Шахсий ҳаётингизда сокинлик, аҳиллик, хурсандчилик ҳукм суради. Куннинг иккинчи ярмида хизмат сафарига жўнашингиз эҳтимоли ҳам йўқ эмас. Кечқурун эса баъзилар жуфти билан биргаликда танишлардан бириникига меҳмон бўлиб бориши кутилади. Шу билан бирга кечқурун эски қадрдонлардан бири билан тасодифан учрашиб қолишингиз ҳам мумкин.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

26 июль сиз учун хайрли, савоб ишлар кунига айланай деб турибди. Жуда кўпчиликнинг оғирини енгил қиласиз. Муаммоларини йўл-йўлакай ижобий ҳал эта борасиз. Кечки пайт раҳбарлар сизни хизмат сафарига жўнатиши мумкин. Молиявий масалада ёши улуғ, тажрибали танишларга маслаҳат солинг. Пул топишдаги муаммолар шу қадар чалкашки, ёлғиз ўзингиз уларни бартараф эта олмайсиз. Айримлар сабри чидамаганидан қарз кўтариши ҳам эҳтимолга яқин.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

Оилангизда худди баҳордаги каби беғубор муҳит ҳукм суради. Уйдагилар билан муносабатларингиз эса булутсиз осмонни эслатади. Шундай муҳитда бир умр қолишни ким ҳам хоҳламайди дейсиз. Бироқ кўчага йўл олиш лозим. Тирикчилик тошдан қаттиқ. Бу жаннатни кечга қадар тарк этишга мажбурсиз. Тадбиркор бўлсангиз, бугун тузиладиган барча турдаги келишувларнинг интиҳоси мўмай даромад билан боғлиқ бўлади. Оиласизлардан кимдир кўчада ажойиб бир инсонни учратади. Лекин бу учрашувни романтикага айлантиришга шошилманг. Одатда бундай учрашувлар ёлғонга қоришиқ бўлади.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

26 июль шахсий ҳаётингизда росмана драма бошланиб, фожиа билан тугаши ҳеч гап эмас. Фақат қалбингизга қулоқ тутинг. Қалбингиз хато қилишингизга йўл қўймайди. Куннинг иккинчи ярмида илгари ҳам сизни сотган кимса яна йўлингизда кўндаланг бўлиши кутилади. Бундай кўнгилсизликлардан, ёмон хаёллардан халос бўлиш учун кечқурун узоқ вақт тоза ҳавода сайр қилинг..

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

Бугун режаларингиз керагидан ҳам кўпроқ бўлади. Аммо уларнинг ярмисигина амалга ошади. Қолганини бошқа кунга қолдиришдан бўлак иложингиз йўқ. Ишхонага кечикиб борганингиз учун раҳбарлардан танбеҳ эшитишингиз ҳам эҳтимолдан холи эмас. Баъзилар ўтган кунлари бажарган иши учун мукофот олиши мумкин. Куннинг иккинчи ярмида эски қадрдонлардан бири билан арзимаган нарса туфайли жанжаллашиб қолишингиз эҳтимоли бор. Ўзингизни эҳтиёт қилинг

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

25 июльда ишда ҳам, муҳаббатда ҳам раҳнамолар топилади. Ана шунинг натижасида ишларингиз муддатидан олдин бажарилади. Умуман, бугун юлдузлар нимани ният қилсангиз, албатта ҳақиқатга айланишини башорат қилган. Шундай экан, кўпроқ ният қилаверинг. Спорт билан шуғулланиш жараёнида эҳтиёткорликни қўлдан берманг. Яхшиси, муаллим ҳамроҳлигида шуғулланинг. Бўлмаса, жиддий жароҳат олишингиз мумкин. Бу бир умрга татиши ҳеч гап эмас. Саломатлигингиз панд бера бошлаганини сезиб қолсангиз, дарров врачга чопинг.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

Бугун кимлардир сизга чин кўнгилдан ёрдам беришни истаса, рад этманг. Ҳаётга реал кўз билан боқинг. Бундай очиқ кўнгилли одамлар кам учрайди ҳаётда. Овқатланиш режимига қатъий амал қилинг. Рационингизга мева-сабзавотларни ҳам киритиб қўйинг. Организмни чиниқтиришга йўналтирилган машқларни адо этинг. Кечқурун шундай ноқулай вазият юзага келадики, жуфтингиз қаршисида мулзам тортишга мажбур бўлишингиз мумкин. Саломатликни мустаҳкамловчи амалларни бажаришдан тийилманг.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

25 июль куни тижоратчиларнинг куни туғади. Дўппини осмонга отиб қўшимча «навар»ларни қабул қилаверинг. Бундай қувончли лаҳзалар ҳар куни ҳам юзага келавермайди. Башарти юқори лавозимли кишилар орасида танишларингиз бўлса, ишдаги мартабангизни ошириш учун ҳам бугунги кун қулай кечади. Шахсий ҳаётингизда сукунат, гармония ҳукм суради. Фарзандлар ҳақида кўпроқ қайғуринг. Вақт топиб улар билан турли мавзуларда суҳбатлашсангиз ҳам ортиқчалик қилмайди.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

Ишхонадаги ишдан ташқари бугун қўшимча даромадли юмуш ҳам йўлингиздан чиқади. Лекин бу ишни жамоавий тарзда бажаришингиз керак бўлади. Эринмасдан ишни охирига етказсангиз, кечқурун мўмай даромадга эга бўласиз. Бундан ташқари, кимлардир сиздан қарз олган бўлса, кечқурун қарзини қайтариши мумкин. Муҳаббатда эса кутилмаган совғалар сизга бегона. Аксинча, жуфтингиз билан муносабатларга ойдинлик киритиб олишингиз зарур

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

25 июль эрталаб оммавий тадбирлардан бирида иштирок этишингиз кутилади. Тадбирни яқин дўстингиз ташкил этгани боисми, сизнинг ҳам сўзга чиқишингиз сўралиши мумкин. Молиявий масалада муаммо бўлмайди. Худо берган насибангизни хамирдан қил суғургандек осон қўлга киритасиз. Фақат эсда тутинг, дуч келган одамдан келажакда қарз олманг. Бу инсонни фақат боши берк кўчага етаклайди.

Читать полностью…
Подписаться на канал