ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Бекордан бекорга куч сарфлашдан тийилинг. Акс ҳолда энг керакли ерга етганда, ожиз қоласиз. Бугун тасодифий бўладими, режа бўйичами, фарқи йўқ, қарама-қарши жинс вакил ва вакилалари билан яқин муносабатларга киришманг, кейин афсусланиб қоласиз. Кечқурун жуда кўп жойларга югуриб, кун бўйи яхшиланмаган молиявий аҳволингизни яхшилаш пайида бўласиз. Ҳечдан кўра кеч, пул топилади ва сиз хотиржам тортасиз.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
25 июльда ишхонангизда обрўйингиз ортади. Бу ўтган кунлардаги ишингизни қойиллатганингиз учун бўлса керак. Эрталабданоқ яқин ўтмишда бажара олмаган юмушларга қайта қўл уринг. Кун давомида молиявий масалада муаммолар юзага келиши мумкин. Олдини олиш учун тежамкорликка эътибор қаратинг. Муҳаббатда жуда сергаклик билан иш тутишингизга тўғри келади. Жуфтингизнинг энг ноёб фазиларларини қайта ёдга олинг. Саломатликни эҳтиёт қилинг.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
Ўзингизга бошқа кўзгудан қайта-қайта боқинг. Шунда ўзингиз сезмаган камчиликларингизни кўрасиз. Тушдан кейин дўстларингиздан бирининг муаммоларини ҳал этишда яқиндан кўмак беришингиз кутилади. Бу ишни қойиллатасиз. Шубҳали туйилган ишлардан қочинг. Гарчи бу иш жуда жозибали ва сердаромад кўринса-да, барибир қочинг. Кечқурун енгил ҳазм бўлувчи таомлар истеъмол қилинг. Бугунги кун зарарли одатлардан халос бўлиш учун жуда қулай кечади.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
25 июль куннинг биринчи ярмида пул танқислигидан азият чекишингиз мумкин. Бу муаммони қариндошларнинг биридан қарз кўтариш орқали ҳал этасиз. Руҳий кўтаринкиликка элтувчи машқлар ёрдамида руҳиятингизни кўтариб олишингиз тавсия этилади. Кимдир олис сафарга отланишни режа қилган бўлса, бемалол йўлга чиқса бўлади. Бу сафар кўнгилдагидан ҳам аълороқ ўтади. Кечқурун спортнинг фаол бўлмаган турлари билан шуғулланинг. Бу эртанги кун учун куч йиғишда асқотади.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
Бугун иллюзиядан қочиб, реал ҳаётга қайтишингизни юлдузлар маслаҳат беришади. Шунда ишингизда ҳам унум кўзга ташланади, ортиқча муаммолар миянгизни банд этмайди. Пул йиғиш, савдо, ҳуқуқшуносдан маслаҳат олиш амаллари бугун муваффақиятли кечади. Кечки пайт серқатнов йўлларда эҳтиёткор бўлинг. Жароҳат олишингиз эҳтимоли бор. Кечқурун ёлғизликда вақт ўтказинг. Соғлиғингизни назоратдан ўтказиб қўйиш ҳам ёдингиздан кўтарилмасин.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
25 июль куни ҳар жабҳада қўшимча имконият эшиклари очилади. Билим олиш, ўзгалардан ўзингиз билмаган нарсаларни сўраб билиш, дунёга реал боқиш бугун сизнинг шиорингизга айланиши керак. Ишхона билан боғлиқ ишларни муддатида адо этиш учун тинимсиз тер тўкишингизга тўғри келади. Кимдир ёрдам қўлини чўзишни хоҳласа, инкор этманг. Сурункали хасталикка йўлиққан бўлсангиз, соғлиқни ҳамиша биринчи навбатга қўйган ҳолда ҳаракатлар содир этинг.
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Оила қуришга улгурмаганларнинг айримлари қалбида яқиндагина танишган, насиб қилса турмуш қуришни мўлжаллаган инсонга нисбатан шубҳа пайдо бўлади. Бунга яқин дўстларингиздан бири сабабчи бўлиши мумкин. Агар бугун пулингиз кўпайишини истасангиз, эрта туриб, худодан астойдил сўранг. Худодан саломатлик ҳам сўранг. Негаки, куннинг иккинчи ярмида саломатлигингиз панд бериб ўтиши кутилади. Кечқурун қариндошлар билан мулоқотда тилингизга жуда эҳтиёт бўлинг.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
24 июль куни эрталабдан оилада ҳам, ишхонада ҳам ҳаракатлар ва сўзлар эркинлиги сари талпина бошлайсиз. Бироқ бу истакнинг амалга ошиши даргумон. Айниқса, оилангизда ҳеч ким сизга эркинлик бермоқчи эмас. На илож, бугун ҳам мулойим ва ўта бардошли бўлишга мажбурсиз. Бусиз мақсадга етишингиз қийин бўлади. Душанба оғир кун. Бу сиздек меҳнатсевар одамни ҳам четлаб ўтмайди. Кечқурун бошингиз қаттиқ оғриши, қон босимингиз кўтарилиши мумкин.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
Бугун биринчи навбатда молиявий муаммоларни ҳал этиш билан банд бўласиз. Шу баҳонада яқин ўтмишда бўлар-бўлмасга сарфлаб юборилган пулларни ортга қайтаришингиз тавсия қилинади. Бугун турли кўринишдаги харидлар қилиш, саломатликни мустаҳкамлаш йўлидаги профилактика амаллари муваффақиятли кечади. Бемалол фитнес, сузиш машқлари билан ҳам шуғулланишингиз мумкин. Иш масаласида интизомли ходимга айланинг.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
24 июльда болалар тарбияси ва ўқиши билан жиддий шуғулланинг. Бу мажбуриятни жуфтингиз ё оила аъзоларингиздан биронтасига ишониб топширманг. Рўзғор кемтикларини тўлдириш учун бугунги кун жуда хайрли ва омадли кечади. Кечқурун шахсий ҳаётингиз билан боғлиқ арзимас кўнгилсизлик юз бериш эҳтимоли бор. Бу кайфиятингиз ва саломатлигингизга салбий таъсир этиши мумкин. Сергак бўлинг! Кечқурун тоза ҳавода сайр қилиш ҳар жиҳатдан сизга фойда беради.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
Бугун интернет эмас, жонли тарзда, реал ҳаётда одамлар билан мулоқот қилинг. Агар шахсий ҳаётда ва ишда муваффақиятларга эришишни истасангиз, табиатингизга хос эринчоқликдан воз кечинг, ўта фаол одамга айланинг. Жуфтингиз билан муносабатларда гармония бўлишини хоҳласангиз, биринчи бўлиб ўзингиз ташаббус кўрсатинг. Акс ҳолда бу қуруқ гаплигича қолаверади. Оилангизда жанжаллар юзага келишдан тийилмайди. Аввало асабларни асранг.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
24 июль куни бор куч, имкониятингизни профессионал касбингиз билан боғлиқ ишларга йўналтирасиз. Бу нафақат эзгу мақсадларга етишингизда, пулингиз кўпайишида, балки ҳамкасблар қаршисида ҳурматингиз ортишида ҳам муҳим аҳамият касб этади. Бугун раҳбарлардан яхшилик кутманг. Иложи бўлса, улардан нарироқ юра қолинг. Сурункали хасталикка йўлиққанлар ҳар доимгидек саломатликлари ҳақида қайғурганлари маъқул.
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Ниҳоят бугун шахсий ҳаётингизда ўзингиз анчадан бери кутган танаффуслар юзага келади. Аммо бир гапни эсда сақланг. Омад фақат ҳар жиҳатдан кучлиларгагина насиб этади. Ишхонада бошқаларга ўз фикрингизни ўтказишга уринманг, бу келгусида дўстларингиз, тарафкашларингиз камайиб кетишига сабаб бўлиши мумкин. Оила қурмаганлар куннинг иккинчи ярмида бўлғуси тақдирдошини учратишлари кутилмоқда. Кечқурун дўстлар даврасида вақт ўтказасиз.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
23 июль фақат ўзингиз қаттиқ ишонган, ҳурмат қиладиган одамлар билангина мулоқотда бўлинг. Бугун зинҳор қалб амрига қулоқ тута кўрманг, жиддий хатога йўл қўйишингиз мумкин. Тижоратчи ва тадбиркорлар янги ҳамкорлар топиши ҳамда фойдали шартномаларни имзолашлари тайин. Лекин етти ўлчаб бир кесишни ҳам унутиб қўйманг. Ҳар ҳолда сиз пул билан ишлайсиз. Кечқурун уйингизга олисдан меҳмонлар ташриф буюриш эҳтимоли бор.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
Анчадан бери кўнглингиз тубида қайноқ туйғулар яширин. Бугун уларни атрофдагиларга кўз-кўзлашингиз учун имконият туғилади. Жуфтингиз ё танлаганингиз бу жараённи анчадан бери интиқ кутади. Ақлий меҳнат кишилари, ижодкорлар учун кун тўлиқлигича муваффақиятли ва хайрли кечади. Агар кун бўйи чин юракдан ишласангиз, кечқурун мўмай даромаддан умид қилаверинг.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
23 июль куни ишқий саргузаштлар учун қалбингизни кенг очиб қўйинг. Аммо бу иш жараёнида ҳам ўзига хос аҳамият касб этиши мумкин. Оила қурмаган бўлсангиз, кўнглингизда ҳукмронлик қилишга ўтиб олган шубҳа-гумонларни ҳайдаб солинг. Йўқса, турмуш қура олмай ўтиб кетишингиз ҳеч гап эмас. Жамоатчилик доирасида бажарадиган ишларингиз сизга бир дунё омад олиб келади. Атрофдагилар билан мулоқотда тилингизга эҳтиёт бўлинг. Кечқурун саломатликни мустаҳкамлашга ҳам эътибор қаратиб қўйсангиз, зиён қилмайди.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
Муаммоларингиз бир талай. Бироқ уларнинг ечимини эртанги кунга қолдиришингиз тўғри эмас. Худо берган яқинларингиз, дўстларингиз бор. Улар кўмагидан фойдаланиш учун имконият ҳам етарли. Ишхонада мартабангиз ошишини хоҳласангиз, ҳар бир гапни олдин ўйлаб, кейин тилга кўчиринг. Хатога йўл қўйсангиз, фақат муаммо орттириб оласиз холос. Кечқурун ёлғиз қолиб эртанги ишлар режасини пухталасангиз ҳам фойдадан холи бўлмайди.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
23 июль куни ўзингизга бўлган ишончингиз янада орта бошлаганига гувоҳ бўласиз. Шу жиҳатингиз ишда жуда катта ёрдам беради. Ишни фақат пул учун эмас, руҳан завқ олиш учун ҳам адо этишингиз лозим. Тажангликка зўр беравермасангиз, кечки пайт молиявий муаммоларингиз ҳам ўз-ўзидан ижобий ҳал бўлади. Сурункали хасталикка йўлиққанлар кўчага иссиқ кийимда чиқишни, дориларни ўз вақтида ичишни унутмасинлар. Ғийбатчиларнинг таъқибига учрашдан сақланинг.
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Эрталаб уйқудан туриб нонушта қилгач, биринчи навбатда энг муҳим ишларни амалга оширинг. Шунда шуҳрат ҳам, обрў-эътибор-у пул ҳам сизники бўлади. Атрофдагилар билан мулоқот қилишга талпинмасангиз ҳам бўлади. Барибир бу мулоқотлар сизга наф бермайди. Ижодий ёндашилган ҳар қандай иш албатта кун давомида ўз мевасини беради. Олис бўладими, яқинми, сафарга чиқишдан бугунча тийила туринг. Соғлиғингизни ниҳоятда эҳтиёт қилинг.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
22 июль куни ичингизда йиғилиб қолган аламларни кимгадир айтиб-айтиб олинг, енгил тортасиз. Шахсий ҳаётда аксинча бировни танқид қилиш, камтарликдан тийилинг. Бу сизнинг зарарингизгагина ишлаши мумкин. Ёки жуфтингиз сиз айтган гапларнинг тескарисини тушуниши мумкин. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг. Иммунитетни кўтариб олиш пайида бўлинг. Меваларни кўпроқ истеъмол қилинг.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
Эрталаб негадир бўшашиб, дангасаликка эрк бера бошлашингиз кутилади. Аммо кўчага чиққанингизданоқ дангасалик, бўшашишдан асар ҳам қолмайди ва сиз яна фаоллик алангасида ёна бошлайсиз. Кун давомида омад кулиб боқиши масаласида кўплаб имкониятлар пайдо бўлади. Иложи борича уларни ўз вақтида илғашга, қўлдан чиқармасликка ҳаракат қилинг. Кечқурун оила даврасида дам олинг, сершовқин зиёфатлар, давралардан нари бўлинг.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
22 июль куни эрта тонгдан кўпроқ дам олгингиз, ёлғиз қолгингиз келаверади. Аммо атрофдагилар бунга йўл қўйишмайди. Тўғри қилишади. Бугун ишларингиз бошингиздан ошиб-тошади. Оила қурмаганларга бугун ростакамига омад кулиб боқиб, орзусидаги инсонни учратишлари мумкин. Суҳбатда фақат яхши тарафларингизни кўрсатинг. Ёмон тарафингизни тўйдан кейин билиб олаверади. Соғлиқ панд бера бошласа, ими-жимида муолажалар олишни унутманг.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
Бугун мақсадга етиш йўлида ҳар қандай тўсиқларни енгиб ўта оладиган даражада кучлисиз. Оптимистларча йўл тутинг ва олға интилаверинг. Ўзингизга ёқмайдиганлар билан камроқ мулоқот қилишга интилинг. Ундайлардан сизга ҳеч қачон наф бўлмайди. Кечқурун асабингизга салбий таъсир ўтказа бошлаган ёмон хаёллар нари кетиши учун қизиқарли китоб ўқинг. Ҳам чалғийсиз, ҳам билим доирангиз кенгая боради.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
22 июль эрталабданоқ ўзингизни енгил ва бахтиёр ҳис эта бошлайсиз. Бунга тунда кўрган ширин тушлар туртки бўлиши мумкин. Ана шундай ажойиб кайфиятда бошланган иш эса фойда бермай қолмайди. Қайсидир танишингиз, яқинингиз келажакка умидсиз назар билан боқа бошласа, дарҳол ёрдамга шошилинг. Йирик лойиҳа устида ишлаётган тадбиркорлар масъулиятни янада чуқур ҳис этган ҳолда ҳаракатлар содир этишсин. Кун давомида бўш вақт топилса, спорт билан шуғулланинг ёки мириқиб дам олинг.
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Бугун кунингиз хотиржам кечиши кутилади. Бошлаган ишларингиз навбати билан бароридан кела бошлайди. Аммо молиявий масалада жуда эҳтиёт бўлишингиз зарур. Айниқса, тадбиркор бўлсангиз-у, йирик лойиҳага катта пул тикишни режалаштирсангиз, эҳтиёткорлик зиён қилмайди. Ижод кишилари миясига ажойиб ғоялар қуйилиб келади. Илҳом саломатлигингизга ҳам қайсидир жиҳатдан таъсир этиши турган гап. Кечқурун оила даврасида дам олинг.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
21 июль куни қариндошлар, оила аъзоларингиз билан муносабатларда эҳтиёт бўлинг. Агар қайсидир қариндошингиз билан анчадан бери кўришмаган бўлсангиз, ҳеч қурса қўнғироқ қилиб ҳол сўраб қўйсангиз ҳам зиён қилмайди. Муҳаббатда реалистга айланинг, бунинг нафини кейин албатта сезасиз. Иллюзия, яқин ўтмиш хотираларини бир четга суриб қўйинг. Молиявий муаммоларни ҳал этишда эҳтиёткор бўлмасангиз, йўқотишларга юз тутишингиз турган гап.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
Эмоциянгизни атрофдагилардан панароқда сақланг. Агар ким биландир илгари жанжаллашгансиз-у, бугун ярашиш, муносабатларни янгитдан бошлаш ниятида бўлсангиз, бу жуда асқотади. Ишда баъзи чалкашликлар юзага келишини айтмаса, кайфиятингизни бузадиган воқеа содир бўлмайди. Фақат шу кунларда профессионал касбингиз доирасида малакангизни оширмасангиз, келажакда қоқилиб қолишингиз мумкин. Ахир, замон жуда тезлашиб бормоқда.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
21 июльда режаларни яна бир карра назоратдан ўтказиб олгачгина иш бошланг. Оиласиз бўлсангиз, танлаганингиз билан орангиздаги енгил ва оддий муносабатлар келгусида сизга бахт ато этишини унутманг. Куннинг иккинчи ярмида қисқа масофага хизмат юзасидан бориб келишингиз мумкин. Кечки пайт янги танишувлар кутади. Кечқурун сут маҳсулотлари истеъмоли билан чекланинг. Кундузги хуш кайфиятингиз сақланиб қолишини истасангиз, ҳис-туйғуларга қул бўлманг.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
Ишингиз шу қадар кўп бўладики, бош қашишга вақт топа олмай ҳалак бўласиз. Лекин нимани режа қилган бўлсангиз, барча режаларингиз амалга ошади. Муҳаббатда ҳаяжонли дақиқалар кўзга ташланмайди. Оиласизлар романтикадан ҳам бугунча умид қилмаганлари маъқул. Молиявий муаммоларни ижобий ҳал этишда табиатингиздаги консервативлик катта ёрдам бериши мумкин. Кечқурун катта миқдордаги пул харажатлари кутади.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
21 июль куни яқин ўтмишда жуфти билан жанжаллашиб қолганлар, ниҳоят яраш оши устида суҳбатлашиш имконига эга бўлишади. Суҳбатингиз шу қадар мароқли ўтадики, жуфтингиз ҳайратдан ёқа ушлайди. Оммавий тадбирлар, сершовқин зиёфатлардан нари бўлинг. Ундан кўра саломатлигингизга эътибор қаратинг, спорт билан шуғулланинг, сузиш машқларини бажаринг. Кечқурун сиздан қачонлардир қарз олган одам қарзини қайтаради.
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Кунингиз сиз ўйлаганчалик хотиржам ўтмаслиги мумкин. Бу беихтиёр руҳий тушкунлик гирдобида қолишингизда ўз аксини топади. Кун давомида янги танишувлар содир этинг, одамлар билан кўпроқ мулоқот қилинг. Чалғийсиз. Шу позициянгиз сизнинг жамиятда тутган ўрнингизни янада мустаҳкамлайди. Муҳаббатда жуфтингиз ёки танлаганингиз билан ўзаро муносабатларни мустаҳкамлаш учун хизмат қилувчи янги усул ўйлаб топинг. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг. Саломатлигингизни асранг.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
20 июль куни шахсий ҳаётингизда чалкашликлар кўзга ташланиши кутилади. Ҳойнаҳой, жуфтингиз билан орангизда қандайдир тушунмовчиликлар, шубҳа-гумонлар юзага келса керак. Шу нарсалар араз ва хафагарчиликларни келтириб чиқариши мумкин. Ишхонада эса вазифангизни адо этишда ҳамкасблар ёрдамига таянманг. Муваффақиятсизликка учрайсиз. Ҳатто, энг юқори чўққини кўзлаган бўлсангиз ҳам ёлғиз ҳаракатланинг.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
Афсуски, куннинг биринчи ярмида депрессия ҳолатлари юзага келиши мумкин. Шунинг учун атрофдагилар билан жанжаллашмасликка, келишиб яшашга ҳаракат қилинг. Молиявий масалада кутилмаганда ёқимли бурилишлар кўзга ташланади. Етти ухлаб тушингизда кўрмаган бир одам киссангизни пулга тўлатиб кетиши кутилади. Кечқурун суюкли инсонингиз билан дўкон айланиб, ажойиб харидларни амалга оширсангиз ярашади. Фақат саломатликка эҳтиёт бўлинг.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
20 июльда кунингиз хотиржамлик ва хурсандчиликда ўтиши кутилмоқда. Тўғри, кун мобайнида кимлардир асабингизга тегишга, бажараётган ишларингизни йўқ қилишга уриниб кўради. Бироқ ўзлари қазиган чуқурга ўзлари тушади, ишонинг. Бир жойда узоқ вақт туриб қолмаслик учун фаолликни оширган ҳолда ҳаракатлар содир этинг. Шахсий ҳаётда сизга дипломатия жуда керак бўлади. Бусиз жуфтингиз ёки танлаганингиз билан ўзаро муносабатларни мустаҳкамлай олмайсиз.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
Юлдузлар режаларни амалга оширишда зинҳор шошма-шошарликка берилмаслигингизни маслаҳат беришмоқда. Вақт ранжимайди, ўзгармайди. Сизнинг асабларингиз панд бериши мумкин. Ижодкорлар гармония қуршовида ижод қилишади. Шундай асарлар яратишадики, икки баробар миқдорда гонорар олишлари турган гап иншооллоҳ. Соғлиқ масаласида интуиция сизга катта ёрдам бериши кутилади. Унинг кўмагида даволаниш усулларини врач ҳамроҳлигида ўйлаб топасиз. Молиявий муаммолар бугун сизни таъқиб этмайди.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
20 июль куни биринчи навбатда моддий аҳволингиз сезиларли даражада яхшиланади. Мавқеингизни ошириш масаласида ҳам бир талай қулай имкониятлар пайдо бўлади. Аммо тартиб билан ҳаракат бошланг, бу каби ишлар шошма-шошарликни кечирмайди. Сергаклик ва тафаккур профессионал касбингиз билан боғлиқ ишларни амалга оширишда жуда асқотади. Атрофдагилар билан қизғин мулоқот ҳам сизга фақат фойда келтиради. Кечқурун саломатлигингизни яхшилаш, яхши бўлса, мустаҳкамлаш билан шуғулланинг.
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Бугунги кунингиз алдовлар, саргузаштларга бой бўлиши кутилади. Бошингиздан ўтказадиган воқеаларнинг аксарияти сизнинг фойдангизга эмас, зиёнингизга ишлайди. Шунинг учун эҳтиёткорликни қўлдан берманг. Кайфиятингизнинг гоҳ яхши, гоҳ ёмон тарафга ўзгариши ишда ҳам салбий натижалар ҳадя этиши ҳеч гап эмас. Миянгиздан ёмон хаёлларни ҳайдаб солинг, шунда тўсиқларни енгиб ўтиш осон кечади. Кечқурун оила даврасида вақт ўтказишингиз тавсия этилади.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
19 июль руҳан тайёр бўлмасангиз, бирор соҳада қатъий қарорлар чиқаришга шошилманг. Акс ҳолда бунинг оқибати яхшилик билан тугамайди. Тижоратчилар, хорижда ишлайдиганлар учун бугунги кун жуда сердаромад ва хайрли кечади. Муҳаббатда эса рашк ва эмоцияларни бир четга сурган ҳолда жуфтингизга нисбатан янада илиқроқ муносабат юритинг. Кечқурун молиявий муаммолар ижобий ҳал бўлиши кутилмоқда. Соғлиғингизни эҳтиёт қилинг.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
19 июль куни бажарадиган ҳар бир ишингизга объектив муносабатда бўлинг. Кўнглингизга турли бўлар-бўлмас шубҳаларни сингдирманг. Мабодо ҳақлигингизга ишонсангиз, раҳбарият билан бемалол баҳслашаверишингиз мумкин. Эски қадрдонлардан бири сизни куннинг иккинчи ярмида сердаромад бир ишга чорлайди, албатта рози бўлинг. Кечқурун оиласизларни романтика кутади. Тунингиз ўта мароқли ўтиши тайин. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
Кун сиз учун анча оғир ва асабий кечиши кутилмоқда. Кун бўйи уй юмушлари, кейин муолажалар олиш, ўқиш-ўрганиш кабилар билан банд бўлишингиз мумкин. Муҳаббатда кескинликка эрк берманг, жуфтингиз ёки танлаганингиз билан муносабатлар салбий томонга ўзгариши мумкин. Кечқурун танишлардан бири қўнғироқ қилиб сиз анчадан бери кутаётган хушхабарни етказади. Пулдан қийналмайсиз, аммо тежамкорлик ҳам зиён қилмайди.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
19 июльда иллюзияга берилиб, ўз қобиғингизда қолиб кетишингиз эҳтимоли бор. Бу ҳолатингизни кўргач, ҳамкасблар, дўстлар ҳам ҳайратдан ёқа ушлаши мумкин. Реалистга айланинг, иллюзияни четга суринг. Шунда воқеа-ҳодисаларга тийрак кўз билан боқа бошлайсиз. Оиласиз бўлсангиз, сизни янги танишувлар, ёқимли учрашувлар кутиб қолади. Оилалилар эса бугун уйни кенгайтириш, таъмирлаш ва саёҳат ҳақида қайғурсалар фойдадан холи бўлмасди.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
Гарчи ўз ишингизни бажариб бўлсангиз-да, дангасаликка йўл қўйманг ва яқин инсонларнинг муаммоларини ҳал этишда ёрдамлашинг. Ишхонада фаол бўлсангиз, кечқурун раҳбарларингиз албатта мукофотини беради. Қарзингиз бўлса, кечгача қолмай эгаларига қайтаришингиз керак бўлади. Йўқса, яна қарзга ботасиз. Муҳаббатда оила қурмаганларни унутилмас лаҳзалар кутади. Тўй ҳам яқинлиги афсона эмас. Киссадаги пулларингизни тежаб ишлатинг. Сурункали хасталикка йўлиққанлар кун давомида саломатликни назоратда ушлашлари зарур.
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Бугун ҳам ёқимли, ҳам ёқимсиз вазиятларни бошдан кечиришингиз кутилади. Пул сарфлашда ақлни ишлатган ҳолда йўл тутсангиз, кечқурун бир сўмингизга ўн сўм қўшилиб, киссани қаппайтириб олишингиз турган гап. Оиласиз ва яқинда кимнидир севиб қолганларнинг айримлари кўнгилсиз вазиятга тушиб қолишлари мумкин. Бунга ўзингизнинг шошма-шошарлигингиз сабаб бўлиши тайин. Саломатлигингизни эҳтиёт қилинг. Иложи бўлса, бугун шахсий автомобилингизда кўчага чиқмаганингиз маъқул.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
18 июль куни қатъиятлилик билан иш кўришингиз лозим бўлади. Агар лавозимингиз ошишини истасангиз, албатта. Фарзандлар, қондошлар ва қўни-қўшни билан ёқимли суҳбатлар ташкил этиш муваффақиятли кечади. Кечқурун сира иккиланмасдан, олис сафарга отланаверишингиз мумкин. Кун давомида сизни фақат қувончли лаҳзаларгина қуршаб олади. Кўнгилсизликлар сизни четлаб ўтади. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилишни унутманг. Баъзи дўстларимизнинг хонадонида чақалоқ дунёга келиш эҳтимоли бор.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
18 июльда азалий орзуларингиздан бири ҳақиқатга айланиши кутилади. Романтик характерга эга бўлган кутилмаган совға сизга бир олам шодлик ва келажакка нисбатан ишонч ҳадя этади. Оилалиларни куннинг иккинчи ярмида оилавий жанжаллар, баҳслар кутади. Бу пулнинг дастидан юзага келиши эҳтимолга яқинроқ. Жисмоний ва руҳий ҳолатингизни бир меъёрга келтиришни истасангиз, кечқурун уйдан кўчага чиқмай дам олинг. Шу билан бир қаторда бирон-бир кулгили фильм томоша қилсангиз ҳам ниятингиз амалга ошади.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
Кунингиз омадли ва ёрқин кечади. Ҳатто, осмондаги қора булутлар ҳам бу кунингизни сиздан тортиб ололмайди. Ёшларга тажриба улашиш, билим бериш бугун хайрли кечади. Ишга, учрашувга кечикмасдан боришга ҳаракат қилинг. Акс ҳолда хафагарчиликлар кечга қадар сизни безовта қилиши турган гап. Кечқурун саломатлигингиз панд бера бошлаши мумкин. Яхшиси, олдини олиб врач қабулига чиқиб келинг. Овқатланиш меъёрларини, режимини бузманг.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
18 июль куннинг биринчи ярмида майда кўнгилсизликлар билан тўқнаш келишингиз кутилади. Аммо совуққон муносабатда бўлсангиз, уларни йўқ қила оласиз. Иш жойингизда ҳам анчадан бери сизга ола қараб юрган ҳамкасбингиз бўлар-бўлмас ғийбатлар, бўҳтонлар билан кайфиятингизни бузиши мумкин. Бу муомаласига кулги ва сукут билан жавоб қайтарсангиз, ўзи қазиётган чуқурга албатта ўзи йиқилади. Кун давомида нотаниш одамлар билан мулоқотга киришманг, танишувларни амалга оширманг. Кечқурун ёлғиз қолинг ва хаёлот денгизида сузинг.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
Нимага, қандай юмушга қўл урманг, юлдузлар албатта ғалаба қозонишингизни башорат қилишган. Кундузи кичик харидларни амалга оширишингиз мумкин. Бу ҳам сизга хуш кайфият бағишлайди. Муҳим ҳужжатларга имзо чекишда эҳтиёт бўлинг, ўзингизга ёқмайдиганлар билан суҳбат қурманг. Кечқурун уйингизни меҳмон босиши, ёқимли хабарлар эшитишингиз ва катта даромадга эга чиқишингиз кутилмоқда. Бундан чиқди, дўппини осмонга отаверсангиз бўлади.
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Бугун сизни ҳам қувончли, ҳам ғамгин лаҳзалар таъқиб этиши кутилади. Молиявий муаммоларингиз ижобий ҳал бўлмаслиги ғамгин лаҳзаларни ҳадя этса, муҳаббатда кутилмаган совғаларга эга бўлишингиз қувончли лаҳзалар олиб келади. Куннинг иккинчи ярмида боши берк кўчага кириб қолишингиз эҳтимоли бор. Тадбиркорлар ҳам бугунги келишувларда муваффақиятсизликка учрашлари ҳақиқатга яқин. Фавқулодда хизмат сафарига жўнашингиз ҳам худди аксига олгандек муваффақият келтирмайди. Худонинг куни-да! Саломатлигингизни асранг, асабийлашманг.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
17 июль куни кайфиятингиз тушиб, учраганга аламингизни сочгингиз келаверади. Нималардир, кимлардир сизда нафрат уйғота бошлайди. Эсда тутинг, буларнинг барчаси ўзингизга қайтиши ҳам мумкин. Шунинг учун эмоцияни жиловда ушланг. Ишхонангизда ҳам сиз учун ёқимсиз вазиятлар юзага келиши мумкин. Буларни бардош ва ирода кучи кўмагида енгиб ўтсангиз бўлади. Моддий жиҳатдан аҳволингиз кечки пайт ижобий ҳал бўлиши кутилмоқда. Кечқурун оила аъзоларингиз билан дилдан суҳбат бир олам мамнунлик бахш этади.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
Кунингиз тинчликда, хотиржамликда ўтади. Иш юзасидан сафарга чиқиш ва фойдали шартномаларга имзо қўйиш муваффақиятли кечади. Айниқса, тижоратчилар куннинг иккинчи ярмида мўмай даромад олгач, гўё еттинчи осмонда парвоз қила бошлашади. Кучингиз етарлидан ҳам ортиқроқ. Демак, спортнинг фаол турлари билан шуғуллансангиз, организмингиз зўриқишга учрамайди. Асабларни асранг, овқатланиш қоидаларини бузманг. Омад сиз томонда.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
17 июль куни имкониятларнинг барча эшиклари сиз учун очиқ. Нимани режалаштирган бўлсангиз, албатта ҳақиқатга айланади. Агар кун бўйи ёнингизда яқинларингиз елкама-елка туришса, нур устига аъло нур бўлади. Ўзингиз севган кишингиздан ҳадеганда нуқсон қидирманг. Бу муносабатларингизга путур етказади. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг. Енгил ҳазм бўлувчи таомлар истеъмоли билан чекланинг. Ёлғиз қолинг. Бу эртанги кун учун янги куч йиғишингизда ёрдам беради.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
Эрталабдаёқ уй ёки офисда тартиб ўрнатиш билан банд бўлишингиз мумкин. Омад сизнинг шундоқ ёнингизда турибди. Шунинг учун сира иккиланмасдан дунёвий режалар тузаверинг, албатта амалга ошади. Моддий жиҳатдан аҳволингиз тушдан кейиноқ ижобий тарафга ўзгариши кутилмоқда. Бугун фақат юракка яқин ҳисобланган ишларга қўл уринг. Оиласизлар кечқурун муҳаббатда анчадан бери ҳал бўлмай келаётган муаммони ўз фойдасига ҳал этишади. Ўзингизни бахтли деб ҳисоблаш учун шунинг ўзи етарли бўлади.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
17 июльда бўшашишни хаёлингизга ҳам келтирманг. Бунинг ўрнига худодан қўшимча куч ва шижоат сўранг, албатта беради. Моддий муаммолар сизни хафа қилмайди. Ихтиёрингизда бўлади. Саломатликка ҳам бугун алоҳида эътибор қаратишингиз керак бўлади. Аллергия, шамоллаш, грипп кабилар безовта қилиши мумкин. Ташқарида қарама-қарши жинс вакил ва вакилалари билан муносабатлар юритишдан воз кечинг. Бу ҳаракатингиз яхшилик келтирмайди.
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Агар яқин ўтмишда уддалай олмай ташлаб отган ишларингиз бўлса, бугун дам олиш кунидан фойдаланиб уларни ниҳоясига етказинг. Бунинг учун сизда куч ҳам, имконият ҳам етарли. Муҳаббатда ҳис-туйғуларни жиловлай билишингиз, ҳар сонияда интуицияга, яъни, ички овозга бўйсунишингиз зарур бўлади. Кечқурун пул билан боғлиқ ёқимли хабар эшитишингиз мумкин. Ўзингизни эҳтиёт қилинг. Синалмаган одамларнинг бўлар-бўлмас маслаҳатига учиб панд еб қолишдан сақланинг.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
16 июль куни қандай муаммони ижобий ҳал этиш учун киришсангиз, уддасидан албатта чиқасиз. Сизда куч ҳам, шижоат ва бардош ҳам рекорд даражада. Тушдан кейин қалбингиз янада дилгирлашиши натижасидами, ишқилиб, одамларни юзига қараб қандайлигини илғаб ола бошлайсиз. Серқатнов йўлларда фаолликни ҳаддан ошириш, сергакларча иш тутмаслик жиддий жароҳатларга сабаб бўлиши ҳеч гап эмас. Бугун олис сафарга чиқиш муваффақиятсизлик келтиради.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
Бугун тинч, хотиржам ҳаёт тарзини ташкил этинг. Жанжаллар, баҳслардан нари бўлинг. Арзимас кўринган майда ишларни муваффақиятли якунлаш ҳам сизга моддий манфаат келтириши мумкин. Саломатликни мустаҳкамлаш, аёллар ва қизлар учун гўзаллик салонига бориш, янги кийимлар сотиб олиш омадли ва хайрли кечади. Пул масаласида сира хавотир олманг. Кечқурун пулнинг ўзи сизни қидириб келади.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
16 июльда уй, рўзғор, фарзандлар тарбияси билан банд бўлишингиз кутилади. Бу эртанги кун учун янги куч йиғишингизда фойда беради албатта. Муҳаббатда эса вазиятни шошилтирмасангиз, омад сиз томонда бўлади. Аниқроғи, бу оила қурмаганларга тааллуқли десак, муболаға бўлмайди. Кун давомида кузатувчанликни сусайтирманг. Ҳар бир билмасдан йўл қўйилган хато жиддий кўнгилсизликларга олиб келишини унутманг.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
Бугун юлдузлар ҳаётингизда буткул янги босқич бошланишини уқтиришмоқда. Янги уйга кўчиб ўтиш, касбни ўзгартириш, оиласиз бўлсангиз, кимнидир қаттиқ севиб қолишингиз худди шу янги босқичнинг реал кўриниши ҳисобланади. Ўзингизни қўлга олган ҳолда бахт, омад, зафар пиллапояларидан аста-секинлик билан юқорилайверинг. Кечқурун дўстларингиздан бири сизга жуда қимматли маслаҳат бериши кутилади. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
16 июль куни юмуш бажаришда ҳам, бирор муаммони бартараф этиш жараёнида ҳам эҳтиёткорликни қўлдан берманг. Гарчи ҳар жабҳада биринчи бўлиш истаги зўр келса-да, вақтни шошилтирманг. Тадбиркор бўлсангиз, янги шартномаларга имзо қўйиш ва келишувлардан воз кечинг. Кечқурун эса фирибгар, иккиюзламачилардан сақланишингизга тўғри келади. Кўчага чиққанда ҳам пул тўла катмонни қўлингизда ушлаган ҳолда қадам босинг. Сурункали хасталикка йўлиққан бўлсангиз, атмосферада давом этаётган магнит бўронларини ҳисобга олган ҳолда иш тутинг.
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Бугун эрталабдан профессионал касбингиз билан боғлиқ ишингизга шу қадар берилиб кетасизки, жуфтингизни унутиб қўясиз. Шунинг орқасидан орангизда келишмовчиликлар, хафагарчиликлар юзага келиши ҳеч гап эмас. Куннинг иккинчи ярмида хизмат сафарига отланишингиз мумкин. Бу сафар сизга омад ва молиявий манфаат олиб келади. Кечқурун эса кўнгилсиз хабар етказишлари мумкин. Бардам бўлинг. Саломатликни асранг.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
15 июль сиз учун маънавий жиҳатдан оғир кечиши мумкин. Ишлаб чарчайсиз, шунинг учун раҳбарлардан икки-уч кунга дам беришини сўрайсиз. Жавоб эса йўқ. Сукунат ҳукм суради. Аёллар, қизлар учун бугунги кун ташқи кўринишига оро беришда омадли кечади. Оро бериш билан яна турли уқалаш муолажаларини ҳам қабул қилсангиз, фойдадан холи бўлмайди. Кечқурун тоза ҳаво сайрини унутманг. Бугун тунда кўрадиган тушингиз ўнгидан келиши кутилади.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
Эрта тонгдан сизга қараганнинг ҳаваси кела бошлайди. Ташқи кўринишингиз, кайфиятингиз аъло даражада бўлади. Ишларингиз ҳам бароридан кела бошлайди. Кундузи хизмат сафарига бориб келишингиз мумкин. Бу сафар сизга ҳам маънавий, ҳам моддий манфаат келтиради. Кечқурун пластик карточкангизга пул келиб тушиш эҳтимоли бор. Лекин пулларингизни бўлар-бўлмасга сарфлашдан тийилинг.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
15 июль куннинг биринчи ярмида оила қурмаганлар ишқий саргузаштларни бошдан кечиришлари мумкин. Аммо оилалилар аксинча тер тўкишлари, рўзғорни тебратиш учун елиб-югуришларига тўғри келади. Шу орада жуфтингиз билан ади-бади айтишиб қолишингиз хавфи ҳам йўқ эмас. Агар табиатан мағрур бўлсангиз, пастроқ тушинг. Аёл қаршисида подшолар ҳам бош эгишларини унутманг. Жанжални яхшиликчасига, тинчлик-хотиржамликда барҳам топтиришга ҳаракат қилинг.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
15 июль куни ҳар жабҳада омадингиз чопади. Кунингиз, ишларингиз унумли кечади. Ҳатто, бугуннинг ўзида астойдил киришсангиз, бир ойлик ишни дўндиришга ҳам улгурасиз. Саломатликни мустаҳкамлаш ниятида бошланган муолажалар ҳам муваффақиятли кечади. Асосийси, юрагингизда шубҳа уйғонмаган ҳолда иш бошланг ва ҳаракатлар содир этинг. Кечқурун дўстларингиз билан бирга вақт ўтказишингиз кутилмоқда. Саломатлигингизни эҳтиёт қилинг.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
Бугун атрофдагилар билан самимий муносабат юритишга ҳаракат қилинг. Айниқса, ҳамкасблар билан мулоқотда эҳтиёт бўлинг. Арзимас гап ҳам орадаги муносабатларни бузиб қўйиши ҳеч гап эмас. Меҳнат таътилига чиқишни мўлжаллаган бўлсангиз, бу ҳаракат ҳам омадли кечади. Илож топсангиз, олисга, ғам-ташвишлардан узоқроққа кетиб дам олинг. Бугун пул масаласида муаммоларга дуч келмайсиз. Сурункали хасталикка йўлиққанлар атмосферада бошланган магнит бўронлари таъсиридан сақланишлари тавсия этилади.
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Агар эрталабдаёқ режалаштирилган ишларни уддалай билсангиз, кунингиз албатта ёқимли ўтади. Раҳбарлар билан асло баҳсга киришманг, ўзингизга ортиқча муаммо орттириб оласиз. Даволаниш, жарроҳлик амалиётини бошдан кечириш бугун муваффақиятсизлик келтиради. Оилавий ҳаётингизда сукунат ҳукм суради. Кечқурун енгил ҳазм бўлувчи таомлар истеъмол қилинг. Ухлашга ётишдан олдин тоза ҳавода сайр қилинг.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
14 июль куни оғир вазиятга тушиб қолишингиз мумкин. Аммо бу манзилда узоқ қолиб кетмайсиз. Яқин дўстлардан бири ёрдамга келади. Ҳужжатлар ва хаёлот оламингизни тартибга келтириб қўйсангиз, зиён қилмасди. Молиявий аҳволингиз куннинг иккинчи ярмида ижобий ҳал бўлиши кутилмоқда. Серқатнов йўлларга шахсий автомашинангизда чиқманг, жароҳат олишингиз хавфи бор. Саломатликни эса кун мобайнида назоратда ушланг.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
Ишхонангизда бугун ёқимсиз вазиятлар кўпчиликни ташкил этиши мумкин. Гарчи уларнинг сизга алоқаси бўлмаса-да, барибир бардошли бўлишингизга тўғри келади. Баъзи ҳамкасблар сизнинг фаоллигингизга, омадлилигингизга ҳасад кўзи билан боқиши ҳам ҳақиқат. Шундай экан, ишни сал секинроқ амалга ошира қолинг. Барибир ўз вақтида бажаришга улгурасиз. Тадбиркор бўлсангиз, бугун пул танқислигига дуч келишингиз мумкин. Агар муаммони кечгача ижобий ҳал этмасангиз, инқироз назар сола бошлайди деб ҳисоблайверинг.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
14 июль куни қисқичбақа буржи остида таваллуд топган қизларимиздан баъзиларига ўзи севган инсон муҳаббат изҳор қилиши ва қўлини сўраши кутилади. Бу, шубҳасиз, сиз учун росманасига кутилмаган совға бўлади. Қариндошларнинг бири билан орангизда жанжал келиб чиқиш эҳтимоли бор. Бу муаммо ҳам сизнинг сизнинг қанчалар бардошли одам эканингизни яна бир карра синовдан ўтказади.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
Ўзингиздан ёш ва тажрибаси оз ҳамкасблар маслаҳатига қулоқ тутманг. Иложи бўлса, уларга шу нарсани бир эслатиб қўйинг. Иш бажаришда, молиявий масалаларни ҳал этишда қалб амрига бўйсунган ҳолда ҳаракатлар содир этинг. Куннинг иккинчи ярмида ошқозон-ичак йўлларида жиддий муаммолар пайдо бўлиши кутилади. Бу муаммони фақат мутахассис кўмагидагина ижобий ҳал этасиз. Имкон бўлса, кечқурун соат 19: 00 дан кейин умуман овқатланманг. Кечқурун эски қадрдонлардан бири телефон орқали сизга ёқимли хабар етказади.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
14 июль ким биландир жанжаллашиб қолишингиз эҳтимоли бор. Бу жанжални дўстларингиз босди-босди қилади. Аммо барибир кайфиятингиз бузилади-да! Бугун олис сафарга отланиш стрессли лаҳзаларни ҳадя этади, шахсий автомобилингизда йўлга чиқсангиз, катта миқдордаги жаримага ҳам тортилишингиз мумкин. Яхшиси, бу амални бошқа кунга қолдиринг. Моддий аҳволингиздан шикоятингиз бўлмайди. Кечки пайт қўлингизга мўмай даромад келиб тушади.
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Бугун сўнгги пайтларда вужудингизда йиғилиб қолган зарарли туйғуларни ҳайдаб солинг. Аммо бу ишни табиий йўл билан амалга оширинг. Спиртли ичимлик ёки бошқа усуллар билан бу туйғулардан халос бўла олмайсиз. Ўзингиз ҳурмат қиладиган одамлар билан суҳбатлашинг, оилавий киногами, театргами чиқинг. Худди шу амаллар сизга зарарли энергетикадан қутулишингизда ёрдам бера олади. Кечқурун оилангиз аъзолари билан биргаликда ички муаммоларни муҳокама қилишингиз кутилади.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
13 июль сиз учун энг ёқимли кунлардан бирига айланади. Ҳеч қандай кўнгилсиз вазият сизни йиқита олмайди. Молиявий муаммолар ҳам автомат тарзда енгил ҳал бўлади. Куннинг иккинчи ярмида қариндошлардан бири сизга пул бериши, ёки лотерея чиптаси сотиб олган бўлсангиз, катта ютуқ эгасига айланишингиз эҳтимоли бор. Агар оилада ўзингизни бошқалардан юқори қўйишни бас қилмасангиз, ёқимсиз вазиятларда қолишингиз турган гап.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
13 июль куннинг биринчи ярмида иш қидириб юрганларнинг омади чопади. Сиз ўз орзуингиздаги сердаромад ишни топиб кечга қадар жойлашишга ҳам улгурасиз. Муҳим ҳужжатларга имзо чекиш зарурати туғилса, ҳуқуқшунос маслаҳатисиз ҳеч қандай ҳаракат содир этманг. Кечирилмас хатога йўл қўйишингиз мумкин. Кечқурун саломатлигингиз бироз ёмонлашиши кутилади. Лекин бу ҳолатга йўл-йўлакай барҳам берса бўлади. Ухлашга ётар паллада олисдаги қариндош ё дўстингиз сизга қўнғироқ қилиши эҳтимолга яқин бўлиб турибди.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
Бахтга қарши куннинг биринчи ярмида шубҳали тадбирлардан бирида иштирок этишингизга тўғри келади. Эсда тутинг, бу тадбирдан ўз вақтида юз ўгирмасангиз, молиявий йўқотишларни бошдан кечиришингиз ҳеч гап эмас. Сурункали хасталикка дучор бўлганлар кечгача врач кўригидан ўтишлари, зарур бўлса муолажалар олишлари лозим. Акс ҳолда аҳволингиз салбий томонга ўзгариши мумкин. Ўзингизни эҳтиёт қилинг. Кўнглингиз тортмаган овқатларни истеъмол қилманг.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
13 июльда кайфиятингизни максимум даражада кўтариб олиш учун бир-биридан ажойиб харидларни амалга оширасиз. Ташвиш чекманг, молиявий аҳволингиз бундай харидларнинг анча-мунчасини кўтара олади. Аммо бу ишда фақат қалб амрига қулоқ тутинг. Организмингиз айни паллада жуда мустаҳкам ва кучли. Унча-мунча хасталикка ён бермайди. Кечқурун спорт билан шуғулланиш, табиат қўйнига дам олиш учун жўнаб кетиш хайрли ва ёқимли кечади.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
Асосийси, ўзингизга қаттиқ ишонинг. Ана шунда қўл урган ишларингиз сизга бўйсунади ва серунум бўлади. Ожиз тарафингизни атрофдагиларга билиб-билмай сездириб қўйсангиз, алданиб қолишингиз, чув тушишингиз ҳеч гап эмас. Моддий жиҳатдан бугунги аҳволингиз ҳавас қилса арзирли даражада эмас. Шу сабабли ёнингизда бор пулларни тежаб ишлатишингизга тўғри келади. Оиласизлар бугун учрашув ва романтикадан умид қилмаганлари маъқул. Барибир омадингиз чопмайди.
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
Ишда кўзланган натижага эга бўлиш учун кўп куч сарфлашингиз керак бўлади. Ҳеч бир ишни эртанги кун учун қолдирманг. Акс ҳолда имкониятлардан маҳрум бўласиз. Пулингиз етарли бўлади. Шундай экан, ўзингизга ёққан, орзуингиздаги буюмни харид қилаверсангиз бўлади. Оиласиз бўлсангиз, муҳаббатда шиддатлироқ бўлинг. Йўқса, танлаганингизни кимдир илиб кетиши мумкин. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг. Саломатлигингизга жиддий муносабатда бўлинг.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
12 июлда олдингизга шу қадар кўп мақсадларни қўясизки, оқибатда ўзингиз ҳам чалкаштириб юборишингиз мумкин. Чалкаштирмаслик учун алоҳида рўйхат тузиб олишингиз керакка ўхшайди. Аёллар, қизлар учун бугун ташқи кўринишига ўзгартишлар киритиш зарур бўлади. Суйганингизга кўпроқ ёқишни истасангиз, пулни ва вақтни аяманг. Оилангизда ҳамиша гармония ҳукм суриши учун ҳаракат қилинг. Бахтингизни берсин!
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
Агар бугун эрталабдаёқ муҳим бир қарорни ўзингизга бўйсундира олсангиз, шахсий ҳаётингизда мавжуд бахтли лаҳзалар узоқ вақт сақланиб қолган бўларди. Тадбиркорлар, шахсий бизнесига эгалар учун бугун катта ишларга катта пул тикиш амаллари муваффақиятли кечади. Организмингизни жисмонан зўриқтиришдан сақланинг. Бу умумий ҳолатингизга салбий таъсир ўтказиб қўйиши мумкин. Ҳар жабҳада меъёрни билинг.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)
12 июл куни атрофингизни ғийбатчи ва ҳасадгўйлар қуршаб олиш хавфи сезилмоқда. Уларга эътибор қаратмасликка, имкон бўлса, уларни айланиб ўтишга ҳаракат қилинг. Бунинг ўрнига иш билан банд бўлинг, қондошлар билан ўзаро муносабатларни мустаҳкамлаш пайида бўлинг. Кечқурун қадрдонлар даврасида дам олиш бир олам қувончли лаҳзаларни тақдим этади. Орзулашдан, ширин хаёлларга асир бўлишдан тийилманг.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
Бугун қарама-қарши жинс вакил ва вакилалари ташқи кўринишингизни кўргач, ҳайратдан йиқилиб тушай дейди. Айниқса, оиласиз бўлсангиз, учрашувларга таклиф қилишлар, олқиш ва хушомадларнинг охири бўлмайди. Афсуски, ишингиз кўп. Учрашувларга вақт ажратиш имкони кам. Мабодо кунингизни олдиндан режалаштириб олган бўлсангиз, вақт топишингиз ҳам эҳтимолдан холи эмас. Саломатлигингиз масаласида ҳам муҳим қарорлар чиқаришингизга тўғри келади.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
Бугун қўшимча иш топиш ҳақида жиддий ўйлаб кўришингиз тавсия этилади. Кимлардир кимлардандир пул қарздор бўлса, бугундан қолдирмай қайтаришлари керак бўлади. Бахтга қарши бу харидлардан воз кечишга мажбур этади. Оиласизларни бугун худонинг ўзи қўллайди. Агар бугун ким биландир танишиб, кўнгил қўйсангиз, бу туйғулар бир умр сизга содиқ қолади.
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
Ўзингиз севган инсоннинг сизга бўлган ишончини қайтаришга ҳаракат қилинг. Агар қалбингизда заррача шафқат бўлса, албатта ўша инсоннинг туйғуларини ортга қайтариш пайига тушасиз. Иш жойингизда қўлингиздан келмайдиган ишларни бажаришга уринманг, раҳбарларнинг ишончи йўқолади. Мабодо бошқа ишга ўтишни мўлжаллаб юрган бўлсангиз, бугун айни вақти. Кечқурун жароҳат олишингиз эҳтимоли бор. Яхшиси, қош қорайгач, кўчага чиқмай қўя қолинг.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
11 июль куни кайфиятингиз юқори чўққиларгача етади. Шундай кайфият билан бошлаган ишингиз ҳам албатта унумли кечади. Ўзингизга тегишли ишларни бажариб бўлиб ҳамкасбларга ҳам ёрдам кўрсатишингиз мақтовга лойиқ. Оиласизлар куннинг иккинчи ярмида романтик учрашувга отланишлари кутилади. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
Бугун муаммоларингиз бошингиздан ошиб-тошади. Уларни бирваракайига ижобий ҳал этишга киришсангиз, бор қувватингиздан айрилиб, кечгача сулайиб қолишингиз мумкин. Ижод кишилари эса бугун кўзланган чўққиларни забт этишади. Еттинчи осмон сизники, истаганча парвоз қилинг ва илҳом париларини таъқиб этишдан тийилманг. Астойдил бўлсангиз, жаҳоншумул аҳамиятга эга асар ғоясини ҳам ўйлаб топишингиз турган гап.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
11 июль куни шахсий ҳаётда тинчлик, барқарорликка интилинг. Майли, кимдир жаҳлингизга тегадиган ишларни амалга оширсин, ғийбатингизни қилсин, сиз бардошли бўлинг ва уларни сукут билан мағлуб этинг. Кўчада ҳам фақат кулиб юринг. Шунда худонинг қудрати билан сизнинг умрингизга умр қўшилаверади, ҳасадгўй, ғийбатчи ва қора кўнгил эгалари ич-этини еб битираверади. Кечқурун молиявий масала билан боғлиқ бир дунё ёқимли хабарлар эшитасиз. Дўппини осмонга отаверинг!
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
Анча йиллардан бири қалин дўст бўлиб келган инсон билан бугун орангизда келишмовчилик юзага келиши мумкин. Аслида бир гапдан қолганингиз маъқул. Балки шу йўл билан дўстлик сақлаб қолинар. Энг оғир вазиятларда қолсангиз, ёши улуғ қариндошлар маслаҳатига қулоқ тутинг, кам бўлмайсиз. Муҳаббатда эса барча муаммоларни ўз куч, имкониятларингизга суянган ҳолда ҳал этишга маҳкумсиз. Ўзингизни эҳтиёт қилинг
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
11 июльда балиқ буржи остида таваллуд топганларнинг режалари оламга сиғмас даражада кўпчиликни ташкил этади. Улгурасиз, барча режаларни қисман бўлса-да, ҳақиқатга айлантирасиз. Шу орада моддий аҳволингизни ҳам қўшимча иш кўмагида яхшилаб оласиз иншооллоҳ. Асосийси, саломатлигингиз панд бермаса бас. Кечқурун жуфтингиз ё севгилингиз сизга кутилмаган совға тақдим этишни мўлжаллаб қўйган.
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
Бугун қўл қовуштирганча ўтирсангиз, даромаддан ҳам, яхшиликлардан ҳам қуруқ қоласиз. Аксинча сиз ўта фаолга айланишингиз зарур. Янги танишувлар, атрофдагилар билан мулоқотлар, учрашувлар сизга фақат фойда беради. Молиявий муаммоларни ҳал этиш жараёнида бир нечта жиддий тўсиқларга дуч келишингиз кутилади. Даромад сиз ўйлаганчалик бўлмаса, яқинларингиздан қарз кўтарсангиз ҳам бўлади.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
24 июль куни йирик лойиҳаларни амалга оширишдан воз кечинг. Айтилган муддатгача тугатиб улгура олмайсиз. Натижада раҳбарлардан балога қоласиз. Ҳис-туйғуларни жиловда ушланг. Бусиз бошингизга кутилмаган балолар ёғилиши ҳеч гап эмас. Муҳаббатда қалб амрига бўйсунган ҳолда иш тутишингиз керак. Кечқурун овқатланишдаги рационингизни яна бир карра кўздан ўтказиб олинг. Бир соатга бўлса-да, ёлғиз қолсангиз, асаб тинчланишига эришган бўлардингиз.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
Профессионал касбингиз билан боғлиқ юмушларни адо этишингизда нафақат дўстлар, балки яқиндагина танишган инсонлардан ҳам ёрдам келади. Кайфиятингиз байрамона кечади. Шунинг учунми, атрофингиздан одам аримай қолади. Кечқурун кичик байрам ташкил этиб, энг яқин дўстларни меҳмонга чақиринг. Яна кечқурун сизни ёқимли лаҳза кутади. Қўлингизга мақтанишга арзийдиган миқдорда пул келиб тушади. Пулларни жуфтингиз учун сарфласангиз, олам янада гулистон бўларди.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
24 июль куни электр қувватига ишлайдиган асбоблар биланg ишлашда ниҳоятда ҳушёр бўлинг. Бирор ишни кутилганидан ҳам сифатлироқ бажаргач, мақтаниб қўйманг. Бу ҳамкасблар орасида ҳасад ҳиссини қўзғаб қўйиши мумкин. Оиласизлар бугун романтикадан умид қилмасалар ҳам бўлади. Бу жараён бошқа куни кузатилади. Янги танишувларга ҳам талпинманг. Барибир фойдаси йўқ. Соғлиғингизни асранг.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
Кунингиз енгил ва муваффақиятли кечади. Аммо тўсиқлар, муаммолар барибир бўлади. Биринчи навбатда саломатликни асраган ҳолда ҳаракатлар содир этинг. Шахсий ҳаётингизда кўнгилсизликлар кўзга ташланмайди. Кун бўйи жуфтингиз билан муносабатлар хотиржамлик ва аҳилликда кечади. Кечқурун оғир ҳазм бўлувчи таомлар истеъмол қилманг. Ухлашга ётишингиздан олдин кимдир қўнғироқ қилиб жуда ёқимли хабар етказиши мумкин.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
24 июльда сиздаги куч ва имкониятлар бошқа кунлари тугата олмаган ишларни охирига етказишгагина етади холос. Шу баҳонада йўлv қўйган хатоларингизни ҳам кўздан ўтказасиз. Қайсидир масалада ҳақиқат изласангиз, бекор қиласиз. Бугун ҳақиқатни кундузи чироқ ёқиб ҳам топа олмайсиз. Кечқурун иллюзия қуршовида вақт ўтказишингиз кутилмоқда. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
Қандай ишга қўл урманг, фақат интуицияга қулоқ тутинг. Ҳамкасблар ҳам, дўстлар ҳам иш бажаришда маслаҳати билан сизга кўмак бера олмайди. Ҳар бир одамнинг ўз фикри, ўз ички овози бор. Оила қурмаганлардан кимдир хизмат сафарига чиқиш жараёнида романтик лаҳзаларга дуч келиши кутилади. Кейинчалик бу нафақат романтика, балки буюк ҳис-туйғу эканини англаб етасиз. Кечқурун соғлиғингиз панд бера бошлаши мумкин. Олдини олинг.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
23 июльда нафақат бир ой, балки ҳаётингиз давомида сизни тарк этмаган хатоларни йўққа чиқаринг. Бусиз олдинга юришингиз борган сари қийинлашаверади. Бу асосан шахсий ҳаётингиз билан боғлиқ. Худбинлик табиатингизга хос. Юқоридаги ишни амалга оширсангиз, бу одатдан ҳам халос бўласиз. Кечқурун энг яқин дўстлардан бири қўнғироқ қилиши мумкин. Бу қўнғироқ ростакамига кайфиятингизни кўтариб юборади, ишонинг. Овқатланиш режимини бузманг, ортиқча вазн одамга фақат зиён етказади.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
Эрталабдан негадир ишни нимадан бошлашни била олмай ҳалак бўлишингиз мумкин. Бундай лаҳзаларда қалбингизга мурожаат этишингиз керак. У сизга дарҳол тўғри йўлни кўрсатади. Кун давомида кўплаб ёқимли хабарлар эшитишингиз кутилади. Куннинг иккинчи ярмида сизга қўшимча даромад келтирувчи иш таклиф этишади. Бу ишдан хабар топгач, ҳайратдан ёрилай дейсиз албатта. Серқатнов йўлларда ҳаракатланиш, кесиб ўтишга тўғри келса, ниҳоятда эҳтиёт бўлинг. Жиддий жароҳат олишингиз хавфи бор.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
23 июль куни шахсий ҳаётда ёқимли лаҳзалар ошно бўлади. Жуфтингиз билан орангизда ҳайратланса арзирли кичик суҳбат пайдо бўлади. Бу муносабатлар янада мустаҳкамланишида катта аҳамият касб этади. Ишхонангизда ҳам аҳиллик қуршовида бўлишингиз кутилмоқда. Айримлар кўча овқатидан заҳарланиши эҳтимолга яқин бўлиб турибди. Шунинг учун кўчада иложи борича овқатланманг. Бугун тунда ухлаб кўрадиган тушингиз ўнгидан келишини юлдузлар башорат қилган.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
Шахсий ҳаётда инжиқликлар, тажангликни қувиб солмасангиз, жиддий муаммоларга рўбарў бўлишингиз тайин. Жуфтингиз билан келишган, бир-бирингизни тушунган ҳолда яшашни ўрганинг. Оила ҳам бир давлатдек гап. Давлат аҳли эса доимо тинч, фаровон, аҳилликда, хотиржамликда умр кечириши зарур. Кечқурун хизмат сафарига отланишингиз эҳтимоли бор. Шу сафар моддий аҳволингизни ҳам яхшилаб қўйиши турган гап.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
23 июль куни оиласизлар хурсанд бўлишса ярашади. Ҳаётингизда орзуингиздаги инсон ниҳоят пайдо бўлади. Уни кўрибоқ қалбингизда муҳаббат туйғуси жўш ура бошлайди. Ижодкорлар, касби адабиёт, мусиқа билан боғлиқ дўстларимиз учун 23 июль муваффақиятли кечади. Саломатликни мустаҳкамлаш ниятида амалга ошириладиган барча амаллар фақат фойда беради. Аммо организмингизни жисмоний зўриқишга мажбур этманг.
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
Кунингиз ўта ёрқин ва сердаромад кечиши кутилмоқда. Асосий юмушларни қойиллатиб қўйгач, ният қилганингиздек нафас ростлашингиз, дам олишингиз мумкин бўлади. Кимнингдир айби билан молиявий муаммолар ижобий ҳал бўлмаслиги мумкин. Аммо қайғуришга асос йўқ. Катмонингиздаги пуллар бугунги кунни ўзингиз хоҳлагандек ўтказиш учун юз марталаб етади. Шахсий ҳаётда бардошни шиор қилиб олинг, бахтингизга бахт қўшилади.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
22 июль куни руҳан тетик бўласиз. Ҳатто йўл-йўлакай учраб қоладиган танқидий фикрларга ҳам кўз юма оласиз. Иш жойингизда обрўйингиз ҳам икки ҳисса ортади. Тежамкорлик молиявий масалада энг зарур одат ҳисобланади. Агар шундай йўл тутмасангиз, пулдан қийналиб қолишингиз ҳеч гап эмас. Янги йил байрамига пул жамғариб бориш ҳам эсингиздан чиқмасин. Ғийбатчилардан нарироқ бўлинг. Серқатнов йўлларни кесиб ўтишда сергакликни қўлдан берманг.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
Анчадан бери тинч, хотиржам яшашингизга жиддий халал бераётган муаммоларни биринчи навбатда гумбирлатинг. Шундай йўл тутингки, қайтиб қорасини кўрсатмасин. Бу шахсий ҳаётингиз билан боғлиқ. Куннинг иккинчи ярмида оиласизлар ўз орзусидаги инсонни учратишлари эҳтимолга яқин. Кечки пайт баъзилар хизмат сафарига отланишлари кутилади. Кечқурун дам олиш учун вақтингиз бўлмайди. Рўзғор кемтикларини тўлдиришингизга тўғри келади.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
22 июль кайфиятингиз тушкун аҳволда уйқудан турасиз. Шу кайфият таъсирида ўзингизни ўта бахтсиз ҳис эта бошлайсиз. Яхшики, меҳрибонларингиз бор. Улар жуда қисқа фурсатда сизни бу жарликдан юқорига олиб чиқади. Қаранг, дунё қанчалар гўзал! Бундай жаннатга боқиб қанча ишласангиз, тер тўксангиз оз. Кун давомида руҳиятингизга яқин ишларнигина бажаринг. Сурункали хасталикка йўлиққанлар парҳез масаласида врач билан маслаҳат қилишлари зарур.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
Кунингиз оғир бошланади, лекин қизиқарли кечади. Ишхонага боргач, бир-биридан қизиқарли суҳбатлар, ҳодисаларга гувоҳлик қиласиз. Молиявий муаммолар ҳам тушдан кейин ижобий ҳал бўлади. Энди дўконма дўкон юриб хоҳлаганча харидлар қилишингиз мумкин. Шахсий ҳаётингиз ўз ўрнида бўлади. Жанжаллар, баҳсли жараёнлар кўзга ташланмайди. Бугун уй олди-сотдиси муваффақиятли кечади. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
22 июль куни шахсий ҳаётингиз билан боғлиқ барча тушунмовчиликларга жавоб топишингиз лозим. Бу масалада ҳеч кимдан, ҳатто яқинларингиздан ҳам маслаҳат сўраманг. Фақат қалб амрига бўйсунган ҳолда иш тутинг. Яқин ўтмишда шўрингизга тўкилган муҳаббат шўрвасини эсга олмаслик учун севимли хоббингизга берилишингиз керак. Кечқурун сизга кимдир ёқимли хабар етказади.
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
Молиявий жиҳатдан бугун муаммо бўлмаслиги кутилади. Лекин тежамкорликка амал қилмасангиз, кечқурунга бориб бировлардан қарз сўрашга мажбур бўласиз. Яқиндагина ишга жойлашганлар бугун кечга қадар бу муҳитга мослаша олмай ҳалак бўлишлари мумкин. Сабр қилишингизга тўғри келади. Агар ҳақиқатан сабр қилсангиз, келгусида ҳамкасблар ва раҳбарият олдида етарлича обрў-эътибор қозонишингиз аниқ.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
21 июльда чаён буржида туғилганларга пул масаласида омад кулиб боқади. Лекин сиз фаол бўлсангизгина бу омад сиз тарафда бўлиши мумкин. Шахсий ҳаётингизда танаффуслар кўзга ташланади. Бироқ барчаси фақат яхшиликка. Қизлардан айримларига бир ажойиб инсон муҳаббат изҳор қилиши ва яқин келажакда бу тўйга айланиб кетиши эҳтимолдан холи эмас. Кимдир кун давомида шахсий бизнесини муваффақиятли бошлаши мумкин.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
Ишхонангизда эрталабдан муваффақиятлар занжирига қўшиласиз. Бу тушгача етмай сизга ўз ижобий натижасини кўрсатади. Шахсий ҳаётингизда туб бурилиш содир бўлиши ҳам иллюзия эмас. Очиғи, пана-пастқамда қарама-қарши жинс вакили ёки вакиласи билан дон олишиб юрган бўлсангиз, жуфтингиз хабар топиши мумкин. Шу нарса туб бурилиш ясаши ҳеч гап эмас. Соғлиғингизни эҳтиёт қилинг. Кечқурун ёлғиз қолинг, газли, муздек ичимликлар ичманг. Грипп орттириб олишингиз хавфи бор.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
21 июль куни ишингизда омадга эришишингиз учун кўз кўриб қулоқ эшитмаган имкониятлар пайдо бўлиши мумкин. Бундай имкониятларни етти ухлаб тушингизда кўрмагансиз, ишонинг. Кун мобайнида ҳамкасблардан бири билан сен-менга бориб қолишингиз мумкин. Кечқурун яқин дўстлар билан қўнғироқлашиб, учрашишингиз кутилади. Зарарли одатингиз бўлса, бугун ташланг, кейин хурсанд бўласиз.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
Оила қурмаганлар бугун янги танишувни бошдан кечиришлари мумкин. Шу танишув келажакда тўй билан тугаши тайинга ўхшаяпти. Фақат муносабатлар юритишда тўғрисўз ва оддий бўлинг. Йўқса, у инсонни ранжитиб қўйишингиз ҳам мумкин. Молиявий муаммоларни бартараф этишда арзимаган хатолик ҳам катта пул йўқотишингизга сабаб бўлиши ҳеч гапмас. Тижорат билан шуғулланувчиларнинг бозори бугун икки ҳисса кўпроқ даромадли бўлади.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
21 июль шундай одамохунлар даврасига тушиб қоласизки, бу давра сизга кейинчалик ҳар жиҳатдан ривожланиш палласини тақдим этади. Иш жойингизда раҳбарлар билан жанжаллашманг, йўқ ердан муаммо орттириб олганингиз қолади. Сурункали хасталикка йўлиққанлар кун давомида саломатлигини назорат этиб боришлари керак.
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
Бугун сизнинг кунингиз. Кайфиятингиз аъло ҳолатда кўчага чиқасиз. Иш жойингизда бажарган ишингиз сифатини юқори баҳолашади. Кун давомида қариндошлар билан орангизда ёқимсиз лаҳзалар, жанжаллар юзага келиш эҳтимоли бор. Молиявий муаммолар кечқурунга борибгина сизнинг фойдангизга ҳал бўлиши мумкин. Бугун сурункали хасталик билан оғриганлар саломатлигини жиддий назорат этишлари тавсия қилинади.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
20 июльда ўтган кунлари бажарилмай қолган ишларни охирига етказинг, уй таъмири ёки хоналарни тартибга келтириш билан шуғулланинг. Бир сўз билан айтганда, оилавий юмушларга ҳам бир карра жиддийроқ эътибор қаратиб қўйинг. Кечқурун улкан ва эзгу ниятларингиздан бирини ҳақиқатга айлантириш йўлида муҳим қарор қабул қилишингиз кутилмоқда. Серқатнов йўлларда ҳушёрликни оширинг. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
Тушга қадар шахсий ҳаётингизда туб бурилиш содир бўлиши мумкин. Ҳар қадамда молиявий муаммолар сизни қийнаши, ўйга толдириши, асабийлашишга мажбур этиши тайин. Бироқ билинг, бу муаммолар кечга қадар албатта ўз ечимини топади. Қайси масалада бўлмасин, юз марта ўйлаб, ундан кейингина бир қарорга келинг. Саломатлик бобида кўнгилсиз вазиятларга дуч келишингиз хавфи бор. Бу юрак қон-томир хасталиги билан боғлиқ бўлиши ҳам эҳтимолга яқин.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
20 июль куни ўтган ойда қийнала-қийнала уддалаган ишларингиздан бири учун мукофот ва олқишларга эга бўлишингиз кутилмоқда. Раҳбарларнинг мақтовлари, эътибори фақат сизга аталади. Ички овоз муҳаббатда дуч келганингиз ёқимсиз вазиятдан чиқиб кетишда катта ёрдам беради. Ўтмиш хаёллари билан яшашдан тийилинг ва бугунги кун билан яшашга одатланинг. Бундан фақат фойда кўрасиз. Кечқурун оила қуришга улгурмаганларнинг баъзилари ҳаётида тўй маросими юз кўрсатади. Бахтли бўлинг!
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
Ҳаётингизни ҳар томонлама яхшилашингиз учун барча имкониятлар эшиклари очиқ. Сиздаги тезлик профессионал касб билан боғлиқ ишларни муддатидан олдин бажариб қўйишда асқотади. Муҳаббатда ҳам кенг, равон йўлларнинг барчаси сизники. Уларни ҳис эта бошлагач, ўзингиз ҳам худога шукр қиласиз. Кечқурун баъзилар олис сафарга отланишлари кутилади. Бу сафар ҳам сиз учун жуда ёқимли, муваффақиятли кечади. Соғлиғингизни кун давомида назорат қилишдан тийилманг.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
20 июль куни нимани ният қилган бўлсангиз, ниятларингизга худонинг ўзи етказиши мумкин. Фақат бировлар маслаҳатига эмас, қалбингизга қулоқ тутган ҳолда иш тутсангиз. Ишда тезликни камайтирманг, афсусда қолишингиз мумкин. Рақобатчи ва ҳасадгўйлар доимо оёғингизга болта уришга тайёрлигини қайта-қайта эсга олинг. Балиқ буржида туғилганларнинг аксарияти бугун бош оғриғидан азобланишлари мумкин.
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
19 июль куни сизга ишхонада йирик бир лойиҳани ишониб топширишлари мумкин. Шунинг оқибатида ярим тунгача қолиб кетишингиз мумкин. Сира ачинманг, негаки бундай катта ишларнинг даромади ҳам шундай бўлади. Қолаверса, бундай ишлар ҳар куни ҳам учрайвермайди. Яқин ўтмишдаги хафагарчиликларни бугун ёдга олманг. Кечқурун дўстларингиз кафега таклиф қилишлари кутилади. Боринг, вақтингиз жуда мароқли ўтади.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
Тадбиркорлар куннинг биринчи ярмида янги ҳамкорлар, иттифоқдошлар билан танишиб, иш масаласида келишувларга эришишади. Организмингиз кейинги пайтларда анча заифлашиб қолган, буни ўзингиз ҳам пайқаган бўлсангиз керак. Шунинг учун саломатлик ҳақида жиддий ўйлаб кўрмасангиз бўлмайди. Муҳаббатда омадингиз келади. Романтика, қизиқарли суҳбатлар, сайр, кулги ва хурсандчиликлар қуршовида бўласиз. Моддий жиҳатдан бугун шикоятингиз бўлмайди.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
19июль куни мабодо оиласиз бўлсангиз-у, танлаганингиз билан муносабатларга нуқта қўйган бўлсангиз, янги танишувларга шошилманг. Бу етти ўлчаб бир кесиладиган масала эканини унутманг. Ишхонада кун мобайнида юмушларни қойиллатиб адо этасиз. Демак, яқин орада лавозимингиз ошишидан умид қилсангиз бўлади. Кечқурун хорижда ишлайдиган дўстлардан бири сизга қўнғироқ қилиши мумкин. Соғлиқ масаласини кун давомида биринчи навбатда ушланг.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
Эрталабдан ёқимсиз ва ёлғонга қоришиқ хабар эшитишингиз эҳтимолдан холи эмас. Шуни ҳисобга олиб ақл билан қадам ташлашга ҳаракат қилинг. Иш ҳақида кўпроқ ўйлаб, тажрибали ҳамкасблар, танишлар, дўстлар ёрдамига таянинг. Муҳаббатда бугун ўта кучли эҳтирослар бахтингиз кушандасига айланиши мумкин. Босиқлик билан, туйғуларни жиловлаган ҳолда иш тутинг. Кечки пайт ўзингизни лоҳас ҳис эта бошлашингиз мумкин. Врач кўригидан ўтиб қўйсангиз зиён қилмайди.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
19 июль куни ҳар қандай чалкаш вазиятдан осон чиқиб кета олишингиз тайин бўлиб турибди. Бунинг учун кучингиз ҳам, имкониятингиз ҳам етарли. Фирмада ишласангиз, сизга янги ва катта бир ишни ишониб топширишлари мумкин. Даромади жуда зўр. Астойдил бел боғлаб ишга киришсангиз, муддатидан олдин битира оласиз. Муҳаббатда бугун омадингиз чопмайди. Характерингиздаги инсонни ўзидан нари итарувчи жиҳатларни олиб ташласангиз фақат фойда қиласиз.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
Бугун яқинларингизни кутилмаган совғалар, хушомад, олқишлар билан хурсанд этишингиз учун бор имкониятлардан унумли фойдаланинг. Ана шунда оилангиздаги сиз билан хафалашган яқинлар ҳам мумдек эриб, аразларни унутган бўлишарди. Кечки пайт кимдир сизга моддий жиҳатдан кўмак бериб юбориши мумкин. Тўғри дўконга жўнанг ва ўзингизга ёқадиган харидларни амалга оширинг.
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
18 июль куни биринчи навбатда келажакда сизга битмас-туганмас фойда ва лаззат бахш эта оладиган ишга қўл уринг. Бу, айниқса, молиявий аҳволингиз билан боғлиқ бўлса яна яхши. Оила аъзоларингиз билан мулоқот аъло даражада ўтади. Шу баҳонада яқин ўтмишда орангизда бўлиб ўтган майда-чуйда кўнгилхираликлар унут бўлади. Анчадан бери спорт билан шуғулланиб келаётганлар бугун муваффақиятга эришишлари кутилади. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг. Ошқозонингизда муаммо туғилса, овқатланиш масаласини режимга солиб қўйинг.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
Куннинг биринчи ярмида янги танишувни бошдан ўтказишингиз мумкин. Оиласизлар учун бу танишув романтикага айланиб кетади. Чунки қарама-қарши жинс вакили ва вакиласи билан яқиндан танишасиз. Кечқурун профессионал касбингиз доирасида миянгизни янги ғоялар чулғаб олиши мумкин. Саломатлигингизни кўз қорачиғидек асранг. Молиявий аҳволингиз кечқурунга бориб ижобий ҳал бўлади.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
18 июль сиз учун осон кечмайди. Кун бўйи турли ниқобларда юришингизга тўғри келади. Демак, артистларча йўл тутишингиз, елиб югуришингиз керак. Атрофдагилар билан мулоқотда тилга эҳтиёт бўлинг. Арзимаган нотўғри гап учун шўрингизга шўрва тўкилиши ҳеч гап эмас. Ишхонангизда ҳамкасблардан бири ғийбатингизни қилиб, бошқаларга ёмонлаб юрганидан хабар топишингиз мумкин. Лекин бундай хабарлар ўткинчи. Кечқурун пластик карточкангизга мўмайгина пул тушса, қайғулар албатта унутилади.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
Бугун сира қўрқмасдан, хавотирланмасдан дуч келган ишга қўл ураверинг. Қийналиб қолсангиз, дўстларингиз, ҳамкасбларингиз бажонидил ёрдам беришади. Оилавий ҳаётда ҳам муаммолар йўқ эмас. Бироқ уларни ҳамжиҳатликда бартараф этишингиз мумкин. Куннинг иккинчи ярмида мазангиз қочиши кутилади. Халқона усулда муолажалар олишни хаёл қилманг, профессионал врач қабулига бориб тўлиқ тиббий текширувлардан ўтинг. Бугун тунда ухлаб кўрадиган тушингиз ўнгидан келади.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
18 июль куни олис сафарга чиқишни зинҳор режалаштирманг. Жароҳат олишингиз, муваффақиятсизликка учрашингиз хавфи бор. Айниқса, шахсий автомобилингизда йўлга чиқсангиз, катта миқдордаги жаримага тушишингиз ҳам эҳтимолдан холи эмас. Кўз кўриб қулоқ эшитмаган харажатларга тушмай десангиз, харид ҳақида умуман ўйламанг. Кечқурун китоб ўқинг, уқалаш, йога, соғломлаштиришга йўналтирилган машғулотлар билан банд бўлинг.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
Илгари уддалашнинг иложи бўлмаган ишларга қайта қўл урмаганингиз маъқул. Беҳуда вақт сарфлаганингиз қолади. Бугун билим олиш муваффақиятли кечади. Тижорат билан шуғулланадиганларнинг ошиғи олчи бўлади. Даромадингиз икки ҳисса бўлади. Тадбиркор бўлсангиз, бироз танаффус қилиб, денгиз бўйларида дам олиб қайтинг. Кечқурун ухлашга ётишдан олдин сут маҳсулотлари истеъмол қилинг.
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
Куннинг биринчи ярмида ўзингиз анчадан бери кўрмаган, соғинган инсонлар билан учрашиб суҳбат қурасиз. Кун давомида ҳатто муаммога дуч келсангиз ҳам ҳазил-мутойибадан тийилманг. Пулни эса тежаб ишлатинг. Бу сизга фақат фойда беради. Кечқурун оиласизларни романтик учрашув кутмоқда ва бу учрашув узоқ вақт давом этиши ҳам эҳтимолдан холи эмас.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
17 июль куни анчадан бери янги иш қидираётганларга омад кулиб боқиши мумкин. Сизнинг қаршингизда бир неча ўнлаб янги иш масаласида таклифлар пайдо бўлади. Танлаш имкониятларингиз рекорд даражага етади. Тадбиркор ва тижоратчиларга яқин дўстлар фойдали шартномани тақдим этишади. Агар кўнглингиз тўлса, албатта имзо чекинг. Жуфтингизга алоҳида эътибор ва меҳр билан муносабатда бўлишдан тийилмасангиз, шахсий ҳаётингизни баҳор ҳеч қачон тарк этмайди.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
Юлдузлар сизга кунингиз енгил ва қувончли ўтишини ваъда қилишмайди. Аммо бу кунни ўта оғир ҳам деб бўлмайди. Ҳаммаси юзага келувчи вазиятларни қандай баҳолашингизга боғлиқ. Раҳбарлар билан муносабатларни янада мустаҳкамлашга ҳаракат қилинг, мавқени ошириш фурсати етди. Бугун уй қуриш, уйни таъмирлаш каби амаллар муваффақият келтирмайди. Бунинг устига моддий аҳволингиз ҳам йўл бермайди. Саломатлик ҳақида кўпроқ қайғуринг.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
17 июль куни катта ишларга сира ўйланмасдан қўл ураверинг, уддалайсиз. Худди шу иш сизга умрингизнинг охиригача етадиган мўмай даромад келтириши мумкин. Ишда рақобат кузатилмайди, бироқ муҳаббатда рақибингиз пайдо бўлиши тайин. Танлаганингиз ё жуфтингизни ҳимоя этинг, рақиб саналмиш кимсаларга кўчани кўрсатинг, токи шахсий ҳаёт ва саломатлигингиз панд бермасин. Ундай юзсиз рақиблар бир марта асабингиз бузилишига арзимайди.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
Омадга, муваффақиятга эришишда энг мушкул ва чалкаш йўлларни босиб ўтишингиз мумкин. Бу масалада ҳатто сиздаги узоқ йиллик тажриба ҳам ип эша олмай қолиши турган гап. Куннинг иккинчи ярмида уй сотиб олишингиз, сотиб олган бўлсангиз, ўша уйга кўчиб ўтишингиз кутилади. Қизларимиздан айримларига ўзлари ёқтирган йигит муҳаббат изҳор қилиши, қўлини сўрашлари эҳтимоли бор. Кечқурун сизни йирик харидлар кутади. Лекин булар сиз учун жуда ёқимли кечади.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
17 июль куни балиқ буржи остида таваллуд топганлар асабийлашиш ва стрессли вазиятларни бошдан кечиришлари кутилади. Агар шу лаҳзалардан мардона ўтиб олсангиз, куннинг қолган қисми хурсандчиликда ўтиши тайин. Дўстлар, қариндошлар билан жанжаллашиб қолмаслик учун ёлғиз қолишингиз керак. Энсалари қотиб суриштира бошлашса, дам олиш истагида эканингизни баҳона қилинг, вассалом!
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
Шахсий ҳаётда ҳам, кўчада ҳам атрофингиздагиларнинг меҳрига, ҳурмат-эътиборига сазовор бўласиз. Ишларингиз бароридан келиб кайфиятингиз аъло даражада бўлади. Фақат тушдан сўнг дўкондан нокерак буюмни харид қилиб қўйиб асабийлашишингиз мумкин. Кечқурун дўстлар, қариндош-уруғлар билан телефон орқали суҳбатлар кутади. Сизга янги иш таклиф этишлари ҳам эҳтимолдан холи эмас. Оила қурмаганларни эса кечқурун романтика кутади. Гулдаста сотиб олишни унутиб қўйманг.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
16 июльда ажойиб бир инсонга қайсидир муаммони ҳал этиб беришни ваъда қилганингизни эсланг ва ваъдангизнинг устидан чиқинг. Тижорат билан шуғулланувчилар биринчи навбатда тажрибага эътибор қаратсинлар. Бугунги кунингиз пул топиш учун худди шу тажрибани талаб қилади. Шахсий ҳаётингизда тинчлик, аҳиллик ва гармония ҳукм суради. Кечқурун тоза ҳаводан нафас олиб узоқ муддат сайр қилишингиз тавсия этилади.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
Иш бажариш, муаммоларни ижобий ҳал этиш учун жиддий халал бераётганлардан ўзингизни олиб қочинг. Уларнинг ўзи ҳам, маслаҳатлари ҳам сизга фойда бермайди. Муҳаббатда барча сирларингизни жуфтингиз ёки танлаганингиздан бўлак ҳеч ким билмаслигига эришинг. Кечқурун йога ва нафас машқлари билан шуғулланинг, дам олинг. Молиявий аҳволингиз ҳам айни кечқурун яхшиланади. Саломатлигингизни кўз қорачиғидек асранг.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
16 июль куни муваффақиятсизлик сизни бир неча ўнлаб километр наридан айланиб ўтади. Демак, сиз омадлисиз. Тез орада руҳан завқ берувчи машғулотлар ҳам топила қолади. Қай ишга қўл урманг, муваффақиятли якунлайсиз. Бу қайғу, ғам каби бахт кушандаларини нари ҳайдаб солади. Кечқурунга бориб молиявий манфаат билан боғлиқ бир иш ёдингизга тушади. Уни ҳам ўз фойдангизга ҳал этасиз. Бир сўз билан айтганда, 16 июль фақат сизнинг кунингиз.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
Ташқарида қуёш нури шу қадар нур бунақа иссиқ хали бўлмаган. Ўзингизни ишга бағишланг. бардошни, ирода кучини ишга солинг-у, астойдил, беармон тер тўкинг. Натижасини жуда қисқа фурсатда ўзингиз кўрасиз. Баъзилар эътиборсизлиги сабаб бўлиб катта пул йўқотишлари мумкин. Кечқурун янги танишувлар кутади. Оила қурмаган бўлсангиз, дўппини осмонга отаверинг. Бугун танлаганингиз жуда бўлмаганда оқ «Волга»да ташриф буюради.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
16 июль куни олдин ёши улуғ, хаста қариндошлар ҳолидан хабар олинг, ўтган яқинларингизни ёдга олиб, уларнинг ҳақига дуолар ўқинг. Шахсий ҳаётингиз бугун гармония таъсирида бўлади. Агар илгари деярли тез-тез жуфтингиз билан жанжаллашиб қолаверган бўлсангиз, бугун у кўнгилсизликлар содир бўлмайди. Саломатлигингизни назоратдан ўтказиб қўйинг. Кечқурун варикоз безовта қилиб ўтиши мумкин. Эҳтиётингизни қилиб, зарур муолажаларни олсангиз ҳам зиён бўлмайди.
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
15 июль сиз учун анча оғир кечиши кутилмоқда. Яқин ўтмишда йўл қўйган хатолар учун айнан бугун товон тўлашингизга тўғри келади шекилли. Лекин ҳаётга оптимист назари билан боқиб, худодан астойдил сўрасангиз, кунни деярли ўз фойдангизга ҳал этишингиз ҳам эҳтимолдан холи эмас. Яратган астойдил тавба қилганларни ноумид қўймайди. Тижоратчи бўлсангиз, кечқурунга бориб катта миқдорда пул қўлингизга тушиши мумкин. Саломатлик масаласида муаммога дуч келмайсиз. Лекин профилактикага барибир эътибор қаратишингиз шарт.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
Бугун асосан шахсий ҳаётингизга алоҳида эътибор қаратинг. Оилавий жанжаллар давом этмаслигини истасангиз, тинчлик ўрнатишнинг йўлларини қидириб топинг. Керак бўлса, жуфтингизга ён беринг. Муросаи мадора қилинг. Кун давомида оилангизнинг бир ойлик бюджетини қайта кўриб чиқинг. Тушдан кейин ёши улуғ, хаста қариндошлар ҳолидан хабар олиб кўнгил сўранг, савоби албатта тегади. Ғийбатчилардан эҳтиёт бўлинг. Улар бўлар-бўлмас миш-мишлар тўқиб жамиятдаги обрўйингизга путур етказиш илинжида юришибди.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
15 июль куни бошлаган ишларингиз ўнгидан келади иншооллоҳ. Одамлар билан муносабатларда муаммо кўзга ташланмайди. Баъзилар ташқарида қарама-қарши жинс вакил ё вакилалари билан ишқий саргузаштларга берилиш иштиёқида бўлиши мумкин. Бу ишингиз оқибати яхши бўлмайди. Бу йўлдан қайтинг. Куннинг иккинчи ярмида моддий аҳволингизни яхшилаш ҳаракатида бўлинг. Муаммони сизга ўзингиздан бўлак ҳеч ким ижобий ҳал этиб бермайди.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
Юлдузлар байрамларга деб сақлаб қўйган пулингизни беҳуда сарф қилмасликка чақиришади. Агар шундай бўлиб чиқса, моддий жиҳатдан қийналиб қолишингиз тайин. Ишхонангизда ҳам ўз ўрнингизни мустаҳкамлаш ҳаракатида бўлинг. Мавқеингиз ортиши айнан шу нарсага боғлиқ. Оила қурмаганлар кечқурун романтик учрашувни бошдан кечиришлари кутилмоқда. Фақат меъёрни билинг.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
15 июль кайфиятингиз тушиб, негадир ишчанлик сизни тарк эта бошлагандек туюлади. Бироқ шундай бир қўнғироқ бўладики, сиз бир неча ўн сония ичида ўзгариб, илгариги ишчанлик ҳолатингизга қайтасиз. Шахсий ҳаётда танаффуслар қилиш учун ҳали фурсат етмади. Амалга ошиши умуман мумкин бўлмаган ишларга қўл урманг. Кечқурун мактабдош дўстлардан бирини учратиб, қизиқарли суҳбат қуришингиз кутилади. Молиявий аҳволингиздан хавотир олмасангиз ҳам бўлади. У аъло даражада.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
15 июль сизнинг кунингиз. Қайси соҳада ишламанг, барибир омад сиз тарафда бўлади. Кун бўйи пулнинг ўзи сизни қидириб юради. Соғинган дўстлар, қариндошларни учратиб кайфиятингиз янада аъло бўлади. Агар саломатлигингизни тиклаш ниятида бўлсангиз, спортзалга бориб спортнинг енгил турлари билан шуғулланинг.
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
Мабодо ҳали охирига етказилмаган ишларингиз бўлса, янгисига қўл урманг ва ўшаларни якунлаш ҳаракатига тушинг. Оилангизда кекса қондошлардан бири вазиятни кескинлаштириши, арзимаган баҳона билан жанжал кўтариши мумкин. Жисмоний зўриқишлар бугун сизга фақат зиён етказади. Саломатлигингиз панд бергани қолади. Спорт билан ҳам шуғулланманг. Кечқурун уйингизга меҳмонлар ташриф буюриши мумкин.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
14 июль куни ишхонада раҳбарлар қилаётган ишингиздан кўнгли тўлмаётганини айтишса-да, ўзингизни ҳаддан зиёд уринтирманг. Зиммангиздаги юмушларни хотиржам, ҳамкасблар кўмагига таянган ҳолда бажаришга ҳаракат қилинг. Муҳаббатда эркинлик сизга фақат зарар етказади. Жуфтингизга, танлаганингизга нисбатан эътиборли бўлинг, вассалом.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
Қалб амрига қулоқ тутган ҳолда йўл тутсангиз, бугунги кун сиз учун унутилмас ёқимли лаҳзаларни ҳадя этиши тайин. Тадбиркорлар ўз тажрибасига суянган ҳолда янги лойиҳаларни ҳақиқатга айлантириш пайида бўлганлари маъқул. Албатта муваффақиятга эришасиз. Дўстларга жаҳл қилманг, орадаги муносабатларга путур етиши мумкин. Ҳар ким ўзича ҳақ эканини унутманг.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
14 июль жуфтингиз ёки суйганингиз билан муносабатларда масофа сақлашга ҳаракат қилинг. Қайсидир масалада тортишишни хаёлингизга ҳам келтира кўрманг. Кўнгилсизлик орттириб оласиз. Мавқени оширишга ҳали эрта, шунинг учун борига кўнишга мажбурсиз. Молиявий аҳволингиз кечқурунга бориб албатта яхшиланади. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
Бугун хонадонингизда оилавий байрам ташкил этиш сизнинг чекингизда турибди. Ишларни битиришингиз билан байрамни ташкиллаштиришга тушсангиз ҳам бўлади. Оила қурмаганлар ким биландир муҳаббат романини бошлаб қўйган бўлишса, бугун романнинг жиддий қисмига етиб келишади. Эҳтиёткорлик билан иш тутинг. Саломатлигингиз бугун панд берадиган эмас. Аммо барибир эҳтиёткорликни қўлдан берманг.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
14 июль куни балиқ буржида таваллуд топганлар шу қадар фаол бўлишадики, бирданига бир нечта ишни дўндира оладиган даражага етишади. Шубҳасиз, бу маошингизга ва ҳамкасблар орасидаги обрўйингизга ҳам ижобий таъсир этмай қолмайди. Тақдирнинг барча зарбалари сизни бугун айланиб ўтишга мажбур бўлади.
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
13 июль куни ўзгалар муаммоларини эмас, фақат ўзингизга тегишли муаммоларни ҳал этиш ниятида елиб-югуринг. Кун давомида кайфиятингиз гоҳ яхши, гоҳ ёмон тарафга ўзгаравериб хуноб қилиши мумкин. Лекин сиз хотиржамликни қўлдан берманг. Қарама-қарши жинс вакил, вакилалари билан ўралашиб хатога йўл қўйманг. Бу хатоингизни худо ҳам кечирмайди. Саломатлигингиз ҳақида алоҳида қайғуринг. Дуч келган овқатни еб кетаверишдан тийилинг.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
Тушга қадар жуда кўплаб қизиқарли ва муҳим хабарлар эшитасиз. Хабарларнинг айримлари шахсий ҳаётингиз билан боғлиқ бўлиши ҳам эҳтимолдан холи эмас. Қатъий қарорлар чиқариш бугун муваффақияцизлик келтиради. Олис сафарга эса албатта жўнанг, бу аксинча сизга ҳар жиҳатдан фойда беради. Бугун билим олиш, билим бериш, касб доирасида малака ошириш муваффақиятли кечади. Молиявий жиҳатдан ижобий натижалар деярли кўзга ташланмайди. Қўлингизда бори билан чекланиб туришингизга тўғри келади.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
13 июль куни кайфиятингиз ёмондан ҳам ёмонроқ бўлиши мумкин. Хаёлингизда ҳамма сизга қаршидек туйилаверади. Одамлардан беихтиёр нафратлана бошлайсиз. Бу кайфиятдан тезроқ чиқиб кетишга ҳаракат қилинг. Йўқса, энг яқин инсонларни йўқотасиз ва ёлғизланиб қоласиз. Дўстларни ўзларига сездирмай алоҳида назоратдан ўтказинг. Агар ораларида сизга чин дўстлик қилмайдигани топилса, ундан дарҳол юз ўгиринг. Шу жумладан, эҳтиёткорликни ҳам қўлдан бой берманг.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
Керагидан ортиқ жисмоний зўриқиш организмингиз фаолиятини издан чиқаради. Эл қатори ўртача тезлик ва босимда ишлайверинг. Кечки пайт ўзингиз учун махсус дам олиш соати эълон қилинг. Оммавий тадбирларда иштирок этманг. Қадрдонлар билан учрашув ва суҳбат эса сизга фақат фойда келтиради. Кечқурун ёлғиз қолиб яқин ўтмишда бажарган ишларни хомчўт қилиб олинг. Саломатлигингиз панд бермаслиги учун соғлом турмуш тарзига амал қилинг.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
13 июль куни ишда ҳам, уйда ҳам сизни фақат ёқимли лаҳзалар қуршаб олади. Бундай вазиятларда иш ҳам ўз-ўзидан унум топаверади. Муаммолар эса сизга сездириб-сездирмай, бартараф бўла боради. Ишдан ҳам эртароқ қайтасиз. Бу ишни суюкли инсонингиз билан кўпроқ вақт бирга бўлиш ниятидагина амалга оширасиз. Қандай бахт!Кечқурун қайсидир масалада жиддий муаммо кўндаланг бўлиши мумкин. Бироқ уни ёлғизликда ҳал этишга уринманг. Пул масаласида таваккал қилиш муваффақияцизлик келтиради. Харажатлардан бугунча тийила туринг.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
Бугун жамиятдан адолат истаб овора бўлманг. Бировлар ноҳақ бўлса, ноҳақлигини юзига айтманг. Катта жанжал исканжасига тушиб қоласиз. Шахсий ҳаётингизда хотиржамлик ҳукм суради. Аммо мажбуриятлардан бўйин товлашга уринманг. Агар ақл билан иш кўрсангиз, кечқурун бир дунё пулга эга бўласиз. Ана унда гардеробингизни янгилайверсангиз, ярашади.
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Бугунги кунингиз жуда қизиқарли ўтиши кутилмоқда. Шахсий бизнесингиз бўлса, азалий истеъдодингизни ишга солиб ҳатто рақобатчиларни ҳам ўз тарафингизга оғдира оласиз. Муҳаббатда сиз учун бахтли онлар кафолатланади. Айримлар янги уй сотиб олиб жуфтини хурсанд қилиш имконига ҳам эга бўлади. Аммо қариндошлар билан муносабатлар юритиш анча мушкул кечади. Айниқса, рўзғор ташвишлари масаласида орангизда жиддий баҳслар юзага келиши мумкин. Бардам бўлинг!
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
12 июл куни ишларингиз ўлда-жўлда ҳолатда бўлиши кутилади. Профессионал касбингиз билан боғлиқ ишларни адо этишда муҳим ва фавқулодда қарорлар қабул қилишингиз талаб этилади. Раҳбарлар зиммангизга янги лойиҳа юклашади. Бу лойиҳани ўзингиз мустақил тарзда ҳаётга тадбиқ этишингиз керак бўлади. Кечқурун олис сафарга чиқиш зарурати туғилса, билинг, бу масалада муаммо йўқ. Сафар сизга ҳар жиҳатдан яхшилик олиб келади.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
Бугун эгизак буржи остида туғилганларни ажойиб саргузаштлар, ёқимли лаҳзалар ва қувончли хабарлар кутиб қолади. Баъзи дўстларимизга ишхонасида юқори лавозим таклиф этишларига нима дейсиз. Дарров рози бўлинг! Бу ахир ажойиб-ку! Молиявий масалада инқирозга юз тутишингиз хавфи бор. Лекин унга хотиржам муносабатда бўлинг. Инқироз узоқ чўзилмайди. Қолаверса, заҳирадаги пулларингиз оз эмас. Кечқурун ўзингиз яшайдиган манзилга у қадар узоқ бўлмаган жойга сафар қилишингиз эҳтимоли бор.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
12 июлда қисқичбақа буржи остида таваллуд топганларнинг айримлари суюкли инсони билан бир умрга хайрлашиши мумкин. Шуни деб асосий ишларни ҳам ташлаб отишингиз хавфи бор. Ақлий меҳнат билан шуғуллансангиз, бу ташвишларни елкадан ошириб ташланг ва фақат иш билан банд бўлинг, чалғийсиз. Тадбиркорлар учун бугунги кун фақат яхшиликлар, мўмай даромадлар ҳадя этади. Йирик бир хориж фирмаси билан фойдали шартнома имзолаш имконияти ҳам йўқ эмас. Бунинг даромади жуда-жуда кўп бўлади, ишонинг.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
Бугун асосий кучларингизни зарарли одатлардан воз кечишга ажратишингиз тавсия этилади. Ҳар гал кейинга суриб келардингиз. Бу эса сизга реал ишларни муваффақиятли адо этишда жиддий халал берарди. Кун давомида сизга сердаромад бир ишда ҳамкорлик таклиф этишлари мумкин. Аммо негадир рози бўлмайсиз. Кечқурун пластик карточкангизга катта пул келиб тушиши кутилади. Баракасини берсин. Саломатлигингизни эҳтиёт қилинг.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
12 июл куни ширин ҳаётнинг асосий сирларини кимдандир эшитасиз-у, уни ўз ҳаётингизда қўллаш ҳаракатига тушасиз. Бу ҳаракатингиз сизга фақат гармония тақдим этади. Оиласизлар куннинг иккинчи ярмида ажойиб бир инсон билан танишишлари мумкин. Худди шу инсон келгуси бахтингиз эканини унутманг. Ишда айрим юмушларни бажаришдан бош тортишингизга тўғри келади. Чунки улар организмингизга жисмоний зўриқиш олиб келади ва бунинг оқибатида саломатлигингизга путур етиши аниқ.
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Бугун биринчи қиладиган ишингиз зарарли одатларга қарши курашишдан иборат бўлиши лозим. Фақат зарарли одатингизни йўқ дея кўрманг. Бор ва у ҳам саломатлик, ҳам молиявий жиҳатдан сизга катта зарар келтирмоқда. Бу одат нафақат чекиш, ичиш, балки, овқатланиш режимида ҳам ўз аксини топган. Молиявий масалада бироз узилишлар кўзга ташланиши мумкин. Заҳира пуллардан фойдаланиб туришингизга тўғри келади. Соғлиғингизни асранг. Бу масалада узилишлар яратиш яхшиликка олиб келмайди.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
11 июль куни негадир тушкун кайфиятда уйғонишингиз кутилади. Бу чарчоқлар сабабли ҳам бўлиши мумкин. Демак, ўзингиз учун барча ишларни маълум муддат йиғиштириб қўйиб, дам олиш эълон қилишингиз керак. Оила қурмаганларнинг баъзилари қувноқ бир даврага тушиб қолишлари мумкин. Худди шу даврада сизни романтик танишувлар кутади. Бардам бўлинг ва танишувларга жиддий муносабат билдиринг.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
Юлдузлар ёши улуғ, касалманд қариндошларга нисбатан жиддий муносабатда бўлиш ва улар ҳолидан ўз вақтида хабар олишни маслаҳат беришади. Оилалилар жуфти билан арзимаган баҳона туфайли жанжаллашиб қолишлари эҳтимолдан холи эмас. Агар жанжалга ўз вақтида барҳам бермасангиз, иш ажрашишгача бориб етиши турган гап. Жанжалнинг асосий сабабларидан бири рўзғордаги муаммолар ҳам бўлиши мумкин. Саломатлигингиз кечки пайт панд бера бошлаши мумкин. Ҳавонинг иссиқлиги кўпчиликни шундай ёқимсиз ҳолатга солиб қўймоқда иссиқ ҳаводан ўзингизни эҳтиёт қилинг.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
11 июль ўзингизда шундай куч топингки, анчадан бери асабингизга тегиб, фойдали энергетикангизни вампир каби еб битираётган кимсага қарши ёпиқ кураш олиб боринг. Ундайлар билан келажакда мулоқот қилишни ҳам йиғиштириб қўйганингиз маъқул. Агар ҳаво имкон берса, кечқурун узоқ муддат тоза ҳавода сайр қилишингиз тавсия этилади. Иммунитетни кўтариш пайида бўлинг.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
Яқин дўстлар билан мулоқотда тилга эҳтиёт бўлинг. Акс ҳолда арзимас гап билан уларнинг кўнглини оғритиб қўйишингиз ҳеч гап эмас. Иш жойингизда ҳам фақат тингловчи ролини ўйнанг. Шахсий ҳаётдаги чалкашликлар, жиддий муаммоларни тинчлик йўли билан бартараф этишга ҳаракат қилинг. Асабни асранг. Хасталикларга айнан асаб бузилиши сабабчи бўлади. Серқатнов йўлларни кесиб ўтишда эҳтиёткор бўлинг. Жароҳат олишингиз эҳтимоли бор.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
11 июль куни тушга қадар бошингизни оғриш даражасигача етказган муаммони ҳал этиш ҳаракатида бўласиз. Башарти муаммони мустақил ҳал эта олмасангиз, ўзингиз қаттиқ ишонган инсонларни ёрдамга чақирсангиз ҳам бўлади. Кун давомида даромад келтирувчи ишларга алоҳида эътибор билан ёндашинг. Молиявий аҳволингиз кечқурунга бориб албатта яхшиланади. Кечқурун энг яқин кишингизга ҳам қарз берманг, ирими шунақа. Қарз берсангиз, жуда яқин вақт ичида ўзингиз ҳам қарзга ботишингиз мумкин.