munajjim_bashoratlari | Неотсортированное

Telegram-канал munajjim_bashoratlari - Мунажжимлар башорати

6758

Энг аниқ кунлик мунажжимлар башорати бизнинг каналимизда! Буржлар хақида қизиқарли маълумотлар ва тавсияларни кузатиб боринг. Админ👉 @acroc

Подписаться на канал

Мунажжимлар башорати

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

10 июль куни муҳаббат бобида кутилмаган вазиятлар юзага келиши мумкин. Вазиятнинг яхши ё ёмон бўлиши ўзингизга боғлиқ. Башарти шахсий ҳаётингизга кимнингдир киришига кенг йўл очиб берсангиз, ўзингиздан ўпкаланг. Бугун нафақат мулоқотда, балки серқатнов йўлларда ҳам эҳтиёткорликни қўлдан бермаслигингиз зарур бўлади. Хизмат сафарига шахсий автомобилингизда жўнасангиз, сергаклик талаб этилади

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

Юлдузлар бугун яқин дўстлар билан иложи борича жанжаллашиб қолмасликни маслаҳат беришади. Бу жанжал сизга қимматга тушиши ҳеч гап эмас. Ўзингиз ҳурмат қилмайдиган одамлар билан мулоқот қилмаганингиз маъқул. Эрталабданоқ миянгизга келган янги ғояларни ҳақиқатга айлантириш сиз учун жуда енгил кечади. Бу ишни кечга бормай якунлайсиз ва мукофотига эгалик қиласиз. Кечқурун қариндошлардан бири сизни меҳмонга таклиф этиши мумкин.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

10 июль куни организмни бўшашишга қўйманг. Шу билан бир қаторда оммавий тадбирлар, сайрда иштирок этманг. Шахсий ҳаётда эса яқин ўтмишга қайтмаслигингиз тавсия этилади. Бу ҳаракат сизга фақат кўнгилсизлик ҳадя этиши мумкин холос. Саломатлигингизни мустаҳкамлаш пайида бўлинг. Спортнинг фаол турлари билан шуғулланиш саломатлик учун жуда фойдали. Кечқурун фақат сут маҳсулотлари истеъмоли билан чекланинг.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

Бугунги кунингиз анча оғир кечади ва бир умр ёдингизда муҳрланиб қолиши турган гап. Кун бўйи яқин ўтмишда йўл қўйган хатоларингизни тузатиш билан овора бўласиз. Шу баҳонада жуфтингиз билан муносабатларга ҳам ойдинлик киритиб олишга улгурасиз. Кечқурун бош оғриғидан безовта бўлишингиз эҳтимоли бор. Дарвоқе, кечқурун кимдир қўлингизга бир даста пул тутқазиши кутилмоқда. Бу пулларни рўзғор учун сарфласангиз, мақсадга мувофиқ бўларди.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

10 июль куни бўш вақтингиз йўқлигидан ҳатто овқатланиш ёки севимли инсонингизга қўнғироқ қилишга имкон топа олмай ҳалак бўласиз. Чунки иш жойингизда юмушлар қаторлашган бўлиб чиқади. Кун давомида шундай бандликда бўласиз. Аммо кеч тушмай ниҳоят ишларингиз муваффақиятли якун топади. Молиявий аҳвол эса негадир бошқа кунлардагидек яхши эмас. Барибир қарз кўтарманг, бори билан чекланинг. Бугун кечқурун эртароқ ухлашга ётинг. Насиб бўлса, бошқа кунлари албатта моддий тўкинликка эришасиз.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

Балиқ буржида таваллуд топганлар учун 10 июль омадли кечади. Ўз ишларингиздан ортиб бошқаларнинг муаммоларини ҳам ижобий ҳал этишга улгурасиз. Тўғри, зўриқиш кам бўлмайди, лекин моддий аҳволингиз сизни овута оладиган даражада эканини унутманг. Кечқурун асосий вақтингизни фарзандлар билан мулоқот учун сарфланг. Бу ҳам маънавий дам олиш гарови ҳисобланади.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

Бировлардан кўмак кутиш, иккиланиш, арзимаган ишни ҳам оғир, мураккабга йўйишдан тийилинг. Мустақил бўлинг ва муаммоларингизни ўзингиз ҳал этишга одатланинг. Фақат пул масаласида юқори лавозимли, бадавлат танишларга мурожаат этсангиз бўлади. Кечки пайт ишни сифатли ва муддатидан олдин якунлаганингиз учун ҳам қўшимча мукофот пули олишингиз мумкин. Организмингизни жисмоний зўриқишдан асранг.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

9 июль куни гўё сирли сандиқли одамга айланасиз. Ишда ҳам, уйда ҳам сандиғингизни очиш ва сирларидан воқиф бўлиш истагидагилар кўпайгандан кўпаяди. Шахсий ҳаётда кимнингдир туйғулари билан ўйнашиб қўйишдан сақланинг. Бу сизга жуда қимматга тушиши мумкин. Куннинг иккинчи ярмида эски қадрдонлардан бирини кўчада учратиб қолишингиз кутилади. Бу учрашув режаларингизни 360 даражага ўзгартириб юбориши ҳам эҳтимолдан холи эмас.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

Бугун кунингиз романтик лаҳзалардан иборат бўлади. Ташқарида иссиқ ҳаво бўлишига қарамай, сизнинг қалбингиз сокин бўлади. Тижоратчи бўлсангиз, рақобатчилар таъқибидан қочинг. Улар ҳар қанақасига сизни синдиришлари ҳеч гап эмас. Пул ота-болани ҳам бир-биридан ажратади деганлари тўғри бўлса керак-да. Иммунитетингиз аъло даражада. Шундай экан хасталиклар сизни ҳов анча наридан айланиб ўтишади. Кечқурун спортнинг енгил турлари билан шуғулланинг.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

9 июль куни иш жойингизда юмушларни анъанавий тартибда амалга оширишдан қочинг. Ўзингизга хос янги усул ўйлаб топингки, ҳамкасблар ҳам ҳайратдан оғзини ланг оча қолсин. Оилада эса етакчилик истагидан воз кечган ҳолда иш кўринг. Кечқурун қайсидир дўстингиз сизга ўта жиддий, ўйланишга мажбур этувчи янгиликни етказиши мумкин. Соғлиғингизни ниҳоятда эҳтиёт қилинг. Бугун ёши улуғ қондошлар ҳолидан хабардор бўлиб дуосини олсангиз, нур устига аъло нур бўларди.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

Зиммангизга нимаики мажбурият юкланган бўлса, мустақил тарзда амалга оширинг. Башарти фаоллик қўлингиздан келмаса, ўзингизни беҳолдек ҳис эта бошласангиз, дам олинг. Йўқса, жисмоний зўриқишлар жиддий хасталикка дучор этиши ҳеч гап эмас. Кечқурун оилангизда асабийлик ҳукм суриши кутилмоқда. Жанжалдан не наф? Ими-жимида ёлғиз қолинг-у, ширин хаёллар денгизига шўнғинг. Ишонинг, бу денгиз сизни ҳар қандай бало, офатлардан сақлайди.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

9 июльда фақат тафаккурга суянган ҳолда ҳаракатлар содир этинг. Қалбингизга қулоқ тутинг, шунда ниятларингиз амалга ошади. Раҳбарлар билан мулоқотда шинавандага, одамохунга айланинг, албатта ютуқ сиз томонда бўлади. Мавқеингиз ошади, пулингиз кўпаяди. Буларга эришиш учун ғурурни йиғиштириб қўйишингизга ҳам тўғри келади. Шахсий ҳаётингизда бахтли онларгина ҳукм суради. Оиласизлар бугунги романтик учрашувдан воз кечганлари маъқул.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

8 июль куни келгусида амалга ошириладиган ишларни адо этиш учун бор куч ва имкониятларингизни бир нуқтага тўплаб, яхши ният билан йўлга чиқишингиз лозим. Йирик харидларга йўл қўйманг. Молиявий муаммоларингиз аъло даражада ҳал бўлса-да, яқин келажак учун заҳира олиб қўйсангиз ёмон бўлмайди. Кечқурун сизни кўра олмайдиганлар ихтиёрингиздаги бор имконият ва даромадларга кўз олайтириб кўриши кутилади. Эҳтиёткорликни қўлдан берманг.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

Сиз билан бир сафда тер тўкаётган, сизга фақат яхшиликлар тилаётганларга қарши билиб-билмай ёмонлик қилиб қўйманг. Буни худо ҳам кечирмайди. Кун давомида ўзгалар ниқобида иш битиришга ҳам уринманг. Акс ҳолда рақибларингиз пайт пойлаб турган бўлса, шўрингизга шўрва тўкилиши ҳеч гап эмас. Муҳаббатда тўғрисўз бўлинг. Кечқурун спортнинг енгил турлари билан шуғулланиш, кекса қариндошлар ҳолидан хабар олиш хайрли кечади. Саломатлигингиздан бугун шикоятингиз бўлмайди иншооллоҳ.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

8 июль куни яқин ўтмишда якунлай олмаган ишларга қайта қўл уриб овора бўлманг. Яхшиси, яратувчига айланинг. Ўзингизда бор истеъдодни ишга солган ҳолда қандайдир яхшилик белгисини яратишга ҳаракат қилинг. Молиявий аҳволингиз бугун ҳавас қилар даражада бўлмайди. Шуни ҳисобга олиб қўшимча даромад келтирадиган иш излаб топишингиз зарур. Башарти заҳирангизда борини тез кунда сарфлаб ташласангиз, йил охиригача қарздан бошингиз чиқмаслиги тайин.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

Юлдузлар сизга бугун фақат бир маслаҳатни беришади. Ишхонадаги раҳбарга киринг-да, бир ҳафта-ўн кун дам беришини сўранг. Сиз иш деб яқинларингизга деярли эътибор бермай қўйгансиз. Спиртли ичимликларга ружу қўйишдан тийилинг. Бу саломатлигингизга ҳам, жамиятдаги обрў-эътиборингизга ҳам путур етказади холос. Ундан кўра шарбат ичинг. У иммунитетни кўтариб, саломатлигингиз мустаҳкамланишини таъминлайди.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

8 июль куни ҳар бир босган қадамингиздан ҳашамат мўралаётгандек туюлаверади. Аммо бу ҳашаматга ишониб, суяниб қолманг. Молиявий муаммоларингизни қачонлардир сиздан қарз олган одам қарзини қайтаради-ю, шу баҳонада ижобий ҳал этиб беради. Бу ҳам худонинг инояти-да. Муҳаббатда сизни қандайдир ёқимли сирлар ва кутилмаган совғалар кутади. Соғлиғингизни асранг. Ота-онангиз кексайиб қолган бўлса, улардан доимий равишда хабардор бўлишни унутманг, бунинг мукофотини тангримнинг ўзи сизга ҳадя этади албатта.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

Эмоциянгизни биринчи навбатда жиловлай олишингиз лозим. Худо кўрсатмасин, ишхонада дафъатан «портлаб» кетсангиз борми, дунёга ўт кетади-я! Шахсий ҳаётингизда сокинлик ҳукм суради. Ким нима деса ишониб кетманг, тафаккурни ишга солган ҳолда йўл тутинг. Ўзингизни жуда эҳтиёт қилинг.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

Юлдузлар бугун йирик харидларга зинҳор йўл бермаслигингизни тайинлашмоқда. Йўқса, кечга бориб киссангиз қуриганлигидан азоб чека бошлашингиз ҳеч гап эмас. Кимлардир бугун эрталаб саёҳатга отланиши мумкин. Бу саёҳат сизга бир олам илиқ таассуротларни ҳадя этади. Сурункали хасталикка йўлиққанлар кун давомида соғлиғини назорат қилиши шарт. Дориларни ҳам ҳамиша ёнингизда олиб юринг

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

7 июльда олдингизга муҳим режаларни, мақсадларни кўндаланг қўйган ҳолда иш бошланг, иншооллоҳ барча ишларингиз бароридан келади. Раҳбарлар, ҳамкасблар билан илиқ муносабатингиз янгидан-янги муваффақиятлар гаровидир. Шахсий ҳаётда муҳим бир қарор чиқариш арафасида турибсиз. Бу масалада фақат қалбингизга қулоқ тутинг. У алдамайди.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

Ниҳоятда эҳтиёткорлик билан ҳаракатланинг. Бирор ишга қўл уришдан олдин етти ўлчаб бир кесинг. Қайсидир жабҳада чув тушиб қолишингиз хавфи бор. Бўлар-бўлмасга куч сарфламанг. Катта ишларга катта пул тикиш бугун муваффақияцизлик келтиради. Айниқса, қўшимча заҳирангиз бўлмаса, бу ишга қўл урманг. Муҳаббатда сизни ажойиб ва ёқимли лаҳзалар кутади. Фақат табиатан танқидга ўчлигингизни бир четга сура туринг. У яқин инсонингиз билан орангизга совуқчилик солишдан бошқасига ярамайди.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

7 июль куни ишларингиз бароридан келади. Бир сўз билан айтганда, бугун сизнинг кунингиз. Аъло кайфият, кисса тўла пул, қалбингизда баҳорий туйғуларнинг чарх уриши сизни гўё еттинчи осмонда парвоз қилишга мажбур этади. Парвоз қилинг, ҳар бир дақиқа ғанимат. Мабодо бирор шаҳарга сафар қилишни режалаштирган бўлсангиз, куннинг иккинчи ярмида йўлга чиқинг. Кечқурун яқин қондошларга моддий кўмак беришингиз кутилади. Ишонинг, бунинг савоби жуда катта бўлади.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

Муҳим ҳужжатлар билан ишлашга тўғри келса, темир интизомга бўйсунган ҳолда иш бошланг. Агар арзимаган хатога йўл қўйсангиз ҳам бу кўз кўриб қулоқ эшитмаган миқдордаги моддий йўқотишларга сабаб бўлади. Лекин организмингизни жисмоний зўриқишга мажбур этманг, бекорга касал орттириб оласиз. Овқатланиш режимини бузмаган ҳолда кунингизни кечиринг. Спортнинг енгил турлари билан шуғулланинг.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

7 июль куни жуфтингиз билан орангизда арзимаган баҳона билан келишмовчиликлар юзага келиш эҳтимоли бор. Сиз босиқлик билан муносабат юритишга ҳаракат қилаверинг. Хаёлпарастлик, иллюзияга йўл берманг. Баъзилар хорижга кетиш тараддудини кўраётган бўлса, ҳужжатлар масаласида эҳтиёткор бўлишлари тавсия этилади.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

Агар қалбингиз тўхташни буюраётган бўлса, дарҳол қулоқ тутинг ва таваккалчиликдан воз кечинг. Шунда инқирозга юз тутмайсиз, чув тушмайсиз, ишларингиз бароридан келиб киссангиз пулга тўлади. Атрофдагилар билан муносабатларда эҳтиёткорликни қўлдан берманг. Сурункали хасталикка йўлиққан бўлсангиз, кун давомида қон босимингизни ўлчатиб туринг. Кечқурун спортнинг енгил турлари билан шуғулланиш хайрли кечади.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

6 июль фаолик талаб этиладиган кун эканини унутманг. Лекин ора-сирада дам олишни ҳам эсдан чиқариб қўйманг. Оила қурмаганлардан кимдир кимнидир севиб қолган бўлса, тамом, бугун кечга қадар романтик хаёллар денгизида сузиши аниқ. Мабодо олис сафарга биргаликда отлансангиз, романтика жуфт бўлиши тайин эди. Саломатлик масаласида ҳазилга ўрин йўқ. Кузнинг ўзгарувчан ҳавосидан ҳамма нарсани кутса бўлади. Овқатланишда меъёрни билинг.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

Бугун молиявий масалада сергак турмасангиз бўлмайди. Бир ойлик заҳираларни хомчўт қилиб олинг. Акс ҳолда инқироз сизни ҳам четлаб ўтмаслиги мумкин. Эзгу мақсадларга эришиш йўлида қариндошлар, дўстлар маслаҳатига қулоқ тутманг. Қалбингизга қулоқ тутган ҳолда иш кўринг. Йўқса, жиддий хатога йўл қўясиз-у, афсусда қолиб кетасиз. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг. Олисда яшайдиган қариндошларингиз бугун меҳмон бўлиб келиши ҳам эҳтимолдан холи эмас.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

6 июльда бардошга зеб беринг. Йўлингизда тўсиқлар кўп, уларни сабр ёрдамидагина енгиб ўта оласиз. Муҳаббатда ҳам жиддий синовларга дуч келасиз. Улар сизни кечга қадар ростакамига ҳолдан тойдириши мумкин. Кечқурун ёлғиз қолинг. Дам олинг. Севимли хоббингиз билан шуғулланинг. Эртанги ишларнинг хомаки режасини тузиб чиқинг. Киссангиз бугун пулсиз қолмайди. Бардам бўлинг. Ухлашга ётишдан олдин сут маҳсулотларини истеъмол қилинг.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

Юлдузлар яқин ўтмишда йўл қўйган хатоларни тузатиш учун бугундан қулайини топа олмаслигингизга шаъма қилишган. Хатоларни тузатиш сизга ҳам моддий, ҳам маънавий озуқа ҳадя этади. Оиласизлар севиш ва севилиш, бахтга эришиш учун барча имкониятга эга. Фақат улардан қандай фойдаланишни билсалар бас. Кун давомида янги танишувларни ҳам бошингиздан кечиришингиз эҳтимолга яқин. Организмингизни жисмоний зўриқтириб қўйишдан сақланинг.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

6 июль куни ҳаётингизда нима асосий ўринни эгалласа, ўшани янада яхшилаш ҳаракатида бўлинг. Агар шахсий ҳаёт биринчи ўринга қўйилган бўлса, яқинларингизнинг кўнглига қараб иш тутинг. Айниқса, ҳали турмуш қурмаганлар бу масалада эҳтиёткор бўлишлари талаб этилади. Молиявий муаммоларингиз куннинг биринчи ярмидаёқ аъло даражада ҳал этилади. Киссангиз, катмон пулга тўлади. Ана ундан кейин хоҳлаган нарсангизни сотиб олсангиз ярашади.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

5 июль куни майда-чуйда ишларни бажаришдан бошингиз чиқмаслиги мумкин. Бу кечга қадар ҳолдан тойдириши ҳам ҳақиқат. Аммо молиявий масалада омадингиз келади. Бирор хасталикка қарши муолажа бошлаганлар ҳам бу амални муваффақиятли якунлашади. Бироқ дори истеъмолида хатога йўл қўйманг. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг, енгил ҳазм бўлувчи овқатлар билан чекланинг.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

Вазиятга оқилона ёндашинг, арзимаган кўнгилсизликка дуч келсангиз, ваҳима қилмасдан, муаммони босиқлик билан бартараф этишга ҳаракат қилинг. Дунёда кўнгилсизликка учраган бир сиз эмаслигингизни эсга олинг. Ижодкорлик, мусиқага истеъдоди борлар бемалол таниш-билишларга бу сирларни ошкор этаверсалар бўлади. Тадбиркорлар кечки пайт йирик фирмалардан бири билан фойдали шартнома имзолаши кутилади.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

5 июль куни ташқи кўринишингиздан тортиб қалбингизгача ҳар қандай одамни ҳайратга солмасдан қолмайди. Бунга аъло кайфият қўшилади-ю, сизга худо беради. Ўз ўрнида молиявий масала ҳам йўл-йўлакай ижобий ҳал бўлади. Аёллар, қизлар учун гўзаллик салонига бориб ташқи кўринишига безак бериш омадли кечади. Тижоратчи бўлсангиз, бугун катта миқдордаги «мол» учун қўрқмасдан катта пул тикаверинг, даромади албатта яхши бўлади.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

Юлдузлар бугун куннинг биринчи ярмида қизиқарли ва ёқимли учрашув кутишини башорат қилишган. Бундан ташқари, яқинларингиз ҳақида ёқимли хабар ҳам эшитасиз. Шундай аъло даражадаги кайфият билан иш жойингизда тоғни урсангиз, толқон қилишга етадиган кучга эга бўласиз. Куннинг иккинчи ярмида хизмат сафарига отланишингиз кутилади. Бу раҳбарлар билан муносабатингизни ҳам мустаҳкамлайди. Балки янги лавозим беришар.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

5 июль куни яқинлар, дўстлар билан бўладиган суҳбатлардан ўзингизни нари ола туринг, жанжал чиқиш эҳтимоли бор. Ундан кўра, моддий аҳволингизни янада яхшилаш ҳақида бош қотиринг. Акс ҳолда янги йил байрами арафасида қарз кўтаришга мажбур бўласиз. Ҳозирдан бу байрам учун заҳира йиғиб боришингиз керак. Соғлиғингизни эҳтиёт қилинг. Сурункали хасталикка йўлиққан бўлсангиз, дориларни вақтида ичишни унутманг.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

Кунингиз жуда оғир ўтади. Чунки ишларингиз бошингиздан ошиб-тошиб ётибди. Лекин уларнинг барчасини ўз вақтида уддалайсиз. Тадбиркорлар куннинг иккинчи ярмида янги лойиҳа учун катта пул тикишлари кутилади. Оила қурмаганларнинг баъзиларини бирга ишлайдиган одам дафъатан романтик учрашувга таклиф этиши мумкин.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

⚡️Бўй ўстириш дастури.

25 ёшдан кейин ҳам 3-10 смгача ўсиш мумкинлигини билармидингиз? 30 ёшдан кейинчи?  40 ёшдан кейин хам бўйингизни  4-5 смга узайтириш мумкин!

Бўй ўстиришнинг сирли методларини икки йил давомида ўрганиб, олган хулосаларим асосида янги қўлланма яратдим.

🔶Қўлланма осон ва уй шароитида,  дориларсиз ишлатиш мумкин. Барча керакли тавсиялар мавжуд.

Ўзимни бўйим 185 см.

🔥Мазкур метод ёрдамида 60 ёшгача бўйингизни хозирги холатидан узайтиришингиз мумкин. Жахон мутахасисларининг кафолатли сирли методлари ушбу қўлланмага жамланган.

Қўлланма пуллик. Сотиб олиш учун админга мурожаат қилинг. 👇

@tibtv

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Бугунги кунингиз хайрли кечишини юлдузлар башорат қилишган. Фақат эмоцияни жиловлаган ҳолда иш тутишингиз керак бўлади. Кун давомида ўзингизга худодан фақат омад сўранг. Оиласизлар куннинг иккинчи ярмида бир инсон билан учрашиб қолишлари кутилади. Ҳойнаҳой, у сизнинг келгуси тақдирдошингиз бўлса керак. Учрашув жуда қисқа фурсатда романтик тус олиш эҳтимоли бор. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилишни унутманг.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

4 июль куни сизни бемаъни сайр ва алдовлар кутади. Жуда ҳушёрлик билан иш кўринг. Тушдан кейин кимдир сизга шубҳали иш таклиф этиши мумкин. Бу ҳам сиздан сергаклик талаб этади. Акс ҳолда чув тушиб қолишингиз турган гап. Молиявий аҳволингизга бугун барча ҳавас қилса арзийди. Кечқурун хонадонингизда оилавий зиёфат ташкил этилиши мумкин. Ниманинг муносабати биланлигини худо билади. Соғлиғингизни ниҳоятда авайланг.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

Юлдузлар бугун сизга ёрқин лаҳзаларни, муваффақиятларни ваъда қилишмайди. Демак, тақдирнинг ҳар қандай зарбасига тайёр туришингиз лозим. Куннинг иккинчи ярмида нафақат ўз ишларингиз билан кифояланасиз, балки яқин инсонларнинг муаммоларини ҳам ҳал қилиб беришингиз кутилади. Шахсий ҳаётда ён беришга алоҳида эътибор қаратинг. Йўқса, жанжал келиб чиқади. Жанжал юзага келган уйдан эса барака қочади. Кечқурун жуфтингиз сизга кутилмаган совға тақдим этиши мумкин.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

4 июль куни иш битиришда шошилишингизга тўғри келади. Бусиз кечга қадар кўзланган мақсадга етишга улгурмайсиз. Атрофдагилар, айниқса, ҳамкасблар билан муносабатларда тилингизга эҳтиёт бўлинг. Молиявий аҳволингизни кутилмаганда, кутмаган танишингиз ё дўстингиз яхшилайди. Яъни, у сизга моддий жиҳатдан ёрдам қўлини чўзади. Кечки пайт эски қадрдонлардан бири билан тасодифан учрашиб қоласиз ва муносабатлар қайта тикланади. Саломатлигингизни асранг, овқатланиш режимига қатъий амал қилинг.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

Бугун таваккалчиликка йўл қўйманг ва иллюзиянинг ортидан қувманг. Айниқса, оила қурмаганлар ўз орзусидаги муҳаббатига шу йўл билан етишишни кўзлаган бўлишса, катта хатога йўл қўйишади. Бизнес билан шуғулланувчиларнинг ҳамкорлар билан тузадиган шартномалари муваффақиятли кечади. Кечқурун сизни қайсидир оммавий тадбирга таклиф этишлари мумкин.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

4 июль куни хушомадлар ва уларнинг ортига беркинган ёлғонлар домида қолишингиз кутилади. Буни ўзингиз хоҳлагансиз, шунинг учун шикоятга ўрин йўқ. Ишхонада холис ниятингиз ҳақиқатга айланиши учун жамоавий тарзда иш юритинг. Ютқазишни истамасангиз, кечгача киссангиз пулга тўлишини хоҳлаётган бўлсангиз, қалб амрига қулоқ тутинг. Сурункали хасталикка йўлиққанлар саломатликларини доимо назоратда ушлашлари зарур.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Бугун кимларгадир мустақил фикрингизни тасдиқлатишингиз, нималарнидир исботлашингиз шарт эмас. Агар суҳбатдошингиз ақлли, фаросатли бўлса, ўзи тушуниб олаверади. Қўй буржи остида туғилганлар табиатан қайсар бўлишади. Лекин бугун муҳаббатда қайсарлигингиз ўтмайди. Майин ва мулойим бўлишингиз талаб этилади. Агар зарарли одатларга муккангиздан кетмасангиз, саломатлигингиз панд бермайди. Молиявий аҳволингиз кечқурунга бориб ижобий ҳал этилиши кутилади.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

3 июль куни сергак ва топқирлик талаб қилинади. Айниқса, янги ишга ўтганлар учун бу жиҳатлар жуда асқотади. Касбингиз доирасида ҳар бир ишга ижодий ёндаша олишингизни ҳамкасбларга албатта намойиш этиб қўйинг. Кундузи ёши сиздан анча улуғ бўлган бир одам билан танишасиз. Соғлиғингиз шикоят қиладиган даражада ёмонлашмайди. Киссангиздаги пул ҳам бугунга етади. Кечқурун оила даврасида вақт ўтказинг. Кун давомида ёши улуғ, касалманд қондошлар бўлса, ҳолидан хабардор бўлиб дуоларини олинг.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

3 июль ҳам сергак, ҳам кучли иродага эга бўлган ҳолда ҳаракатлар содир этишингиз керак. Акс ҳолда кўзланган мақсадларга ета олмайсиз. Керак бўлса, айёрлик йўлига ўтинг. Бировларга зиён етмайдиган ҳолда иш юритинг. Атрофдагиларга нисбатан муносабатларда ҳам худди шу жиҳатларингиз жуда асқотади. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилиш сизга бир олам шодлик ва қувват ҳадя этади. Саломатлигингиз ҳам сезиларли даражада мустаҳкамлана боради.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

Агар ўта муҳим ишларингиз бўлса, бугун хизмат сафарига жўнашдан воз кечинг. Шахсий ҳаётни ҳам назорациз қолдириш ярамайди. Молиявий масалада яқин ўтмишда йўл қўйилган хатоларингизни яна бир бор эсга олиб, уларни тузатишга ҳаракат қилинг. Кечқурун оила қурмаганлар романтик учрашувга ҳозирлик кўра бошлашлари кутилади.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

3 июль куни кайфиятингиз ёмон бўладими, ё чап ёнбошингиз билан уйқудан турган чиқасизми, уйдагилар-у ишхонадагилар билан арзимаган нарса учун жанжаллаша бошлайсиз. Оқибатини ўйлаб ҳам кўрмайсиз. Сал қурса раҳбариятни ҳам танқид остига олай дейсиз. Куннинг иккинчи ярмида жуфтингиз билан ҳам орангизда келишмовчиликлар юзага келади. Агар ўзингизни босиб олмасангиз, бу катта жанжалга айланиб кетиши ҳеч гап эмас. Асабни асранг.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

Агар эмоцияни назорат қила олмасангиз, ишларингиз ҳам, ҳаётингиз ҳам тескарисига кета бошлайди. Ҳамкасблар билан илиқ муносабатларни сақлаб қолишга ҳаракат қилинг. Ҳеч қачон енгил фикрламанг. Сурункали хасталикка чалинган бўлсангиз, кун давомида саломатлигингизни қатъий назорат остида ушланг. Кечқурун эртароқ ухлашга ётинг. Акс ҳолда оила аъзоларингиз билан ҳам сен-менга бориб қолишингиз мумкин. Молиявий аҳволингиздан бугун шикоятингиз бўлмайди.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

Бир хафтада 3 кг гача озишди. Натижалар дахшат!

Тўғри овқатланиш ва озиш дастури!

🔶 Хеч қандай диетасиз!
🔶 Спорт зал керак эмас!
🔶 Уй шароитида!
🔶 30 кунга меню!
🔶 Рухий енгилмаслик учун психологик усуллар
🔶 Малакали доктор тавсиялари!
🔶 Нархлари хам хамёнбоп хисобланган менюни
🔶 Қўшимча детокслар ичиш керакмас!

Дастлабки мижозлар бу дастур ёрдамида 10 кунда 3 кг озишди!

⚡️ Гўзал хаётни бугундан бошланг!

Қўлланма электрон кўринишида. Ва аудиодастур ҳам бор.

🔥Тўлиқ амал қилинса, натижага кафолат берамиз!

Қўлланмани сотиб олиш учун мурожаат қилинг👇

@tibtv

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Бугун дам олиш кунингизни завқли ўтказинг. Лекин ҳасадгўй, ғийбатчиларни шерик қилманг. Улар аравани фақат орқага тортишни билишади. Бошқа уйга кўчиш, хусусий мулк олди-сотдиси ва ҳуқуқшуносдан маслаҳат олиш амаллари муваффақиятли кечади. Кечқурун оила қурмаганлар романтик учрашувга чиқишлари кутилмоқда. Саломатлигингиз бугун панд бермайди. Харажатларга зеб берманг, молиявий жиҳатдан бугун сизга омад кулмаслиги ҳам мумкин.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

2 июль куннинг биринчи ярмида анчадан бери кўришмаган дўстингиз билан учрашиб қолишингиз эҳтимоли бор. Мавқеингизни ошириш, ҳатто молиявий операциялар бугун ўхшамай қолиши кутилади. Шуни ҳисобга олиб харидлардан тийила туринг. Мавқега эришишдан умидингиз бўлса, олдин пойдеворини мустаҳкамлаб олишингиз зарур бўлади. Муҳаббатда жуфтингиз билан муносабатларни янада мустаҳкамласангизгина муваффақиятга эришасиз.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

Юлдузлар кун давомида интернетда ўтиришни маслаҳат беришмайди. Акс ҳолда режаларингиз барбод бўлади, кўзланган мақсадларга етиш бахтидан маҳрум бўласиз. Саломатликни тиклаш учун 2 июль омадли кечади. Қолаверса, бугун профессионал касбингиз доирасида янги билим ва малакага эга бўлишингиз кутилмоқда. Кечқурун сафарга чиқишингиз мумкин. Албатта боринг. Бу моддий жиҳатдан ҳам фойдали кечади.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

2 июль куни эрталаб сафарга отланишингиз кутилади. Бу сафар шахсий муаммоларингизни ижобий ҳал этишда ҳам жуда асқотиши мумкин. Оиласиз бўлсангиз, бўлғуси идеалингизни учратишингиз ҳам эҳтимолдан холи эмас. Муҳим ҳужжатларга имзо чекиш зарурати туғилса, сергак бўлинг. Ҳуқуқшунос маслаҳатисиз ҳужжатларга имзо қўйманг. Кечқурун гуручли таомлар истеъмол қилинг. Ёғли ва шўр егуликлардан юз ўгиринг.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

Куннинг биринчи ярмида оилангизда нотинчлик юзага келиши мумкин. Бунга сизнинг ўзингиз сабабчи бўлишингиз ҳам ҳақиқатга яқинроқ бўлса керак. Шундай бўлса, гапни узр сўрашдан бошлаганингиз маъқул. Гап молиявий масалага бориб тақалганда, фақат қалбингиз амрига бўйсунган ҳолда иш тутинг. Ўзгалар маслаҳатига умуман йўл берманг. Кечқурун хонадонингизга ўзингиз анчадан бери кутган инсонлар меҳмон бўлиб келишади. Бугунги кун зарарли одатларни ташлаш учун ҳам муваффақиятли кечади.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

2 июль куни омадга эришишингиз ва ўзингизни дунёда энг бахтли инсон дея ҳисоблашингиз учун бир талай имкониятлар пайдо бўлади. Улардан қандай фойдаланиб қолиш эса ўзингизга боғлиқ. Миянгизда профессионал касбингиз билан боғлиқ янги ғоялар туғилса, дарҳол бундан раҳбариятни огоҳ этинг. Кечки пайт дўстларингиздан бири сизни қайсидир масалада чув туширишга уриниб кўради. Ундай дўстлардан дарҳол воз кечиб юборганингиз дуруст.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Асосий ишларни режалаштириб олиш учун яқин келажакка бир назар ташлаб олинг. Сизнинг қайсарлигингиз ва инжиқликларингиз сабабли оилангиздагилар билан орангизда келишмовчииклар юзага келиши мумкин. Харид масаласига тежамкорлик нуқтаи назаридан ёндашсангиз, сих ҳам, кабоб ҳам куймайди. Кечқурун ким биландир телефон орқали жиддий суҳбат кутади. Бу шахсий ҳаётингиз билан боғлиқ бўлиши ҳам мумкин.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

Ёзнинг иккинчи ойининг илк куни қизларимиз ёки аёлларимиздан кимгадир ўзи ҳеч қачон кутмаган, тасаввур ҳам қилиб кўрмаган одам муҳаббат изҳор қилиши кутилади. Кун давомида хизмат сафарига отланишингиз, молиявий муаммоларни йўл-йўлакай ҳал этишингиз мумкин. Кечқурун асосий вақтингизни оиладагилар, болаларга бағишланг. Қачонлардир ижобий ҳал этилмай қолиб кетган режаларингиз бугун амалга ошиши тайинга ўхшаб турибди. Саломатликни эҳтиёт қилинг.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

Агар иш жойингизда раҳбарлар билан жиддий мулоқот кутилаётган бўлса, дарҳол ўзингизни панага олинг. Бу суҳбат сиз учун яхшилик билан тугамаслиги мумкин. Ҳамкасблар, атрофдагилар билан қанча дипломатик тарзда муносабат юритсангиз, шунча обрўйингиз ошади. Соғлиғингиз бугун панд бермайди. Киссангиз пулсиз ҳам қолмайди. Кечқурун олисда яшайдиган қариндошларингиз меҳмон бўлиб келишлари кутилади.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

1 июль куни яқин инсонлар билан муносабатларингизга путур етишини истамасангиз, эмоцияни жиловлашга ҳаракат қилинг. Мажлислар, хизмат сафарлари ва интернетдаги ёзишмалар омадли кечади. Куннинг иккинчи ярмида кимдир сизни тўйга айтиб келиши мумкин. Бу тўй кайфиятингизни бир неча поғонага кўтариши тайин. Аммо соғлиғингиз яхши кечмаслиги мумкин. Олдини олиб тиббий кўрикдан ўтиб қўйсангиз ҳам зиён қилмасди.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

Бугун ишхонада ҳамкасблардан ақлли маслаҳатлар олишингиз кутилади. Агар бу ишга яқинда жойлашган бўлсангиз, маслаҳатлардан албатта тегишли хулосалар чиқаришингизга тўғри келади. Оилангизда ажойиб муҳит мавжуд. Бу рўзғордаги муаммоларни жанжалларсиз хотиржам ҳал этишингизга ёрдам беради. Кимлардир сиздан қарз олган, аммо қайтаришга шошилишмаяпти. Шу нарса молиявий аҳволингиз бугун яхши бўлмаслигини таъминлаши мумкин.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

1 июль куни атрофдагилар билан муносабатларингиз илиқ кечиши ва бунинг оқибатида ишларингиз ҳам бароридан келиши кутилади. Аёл ва қизлар куннинг иккинчи ярмида гардеробига бир назар ташлаб олишлари керак. Агар камчилик бўлса, уни бартараф этиш лозим. Пулнинг ташвишини чекманг, бугун молиявий аҳволингиз жуда яхши бўлади. Спортнинг фаол турлари билан шуғулланувчилар кечқурунга бориб муваффақиятли лаҳзаларни бошдан кечиришади. Сурункали хасталикка йўлиққан бўлсангиз, ўзингизни эҳтиёт қилинг.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Кунингиз ўзингиз ўйлаганчалик енгил кечмайди. Аммо жиддий муаммолар ҳам кўзга ташланмайди. Ишлар бошингиздан ошиб тошади холос. Кайфиятнинг кўтаринки бўлиши ўзингизга боғлиқ. Агар тушкунлик ҳолатларингизни кулги, ҳазил-мутойибага алиша олсангиз, дунёда сиздан бахтлиси бўлмайди. Дўстлар билан мулоқотда агрессия, эмоцияга эрк берманг, жанжал чиқиши мумкин. Саломатлигингизни ташқи хавфлардан ҳимоя қилинг. Молиявий масалада ҳам қайғурмасангиз бўлади. Асосийси, пулсиз қолиб кетмайсиз.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

30 июнь куни ишингиз билан боғлиқ кўнгилсиз вазиятга тушиб қолишингиз кутилади. Ҳамкасблардан кимдир асабингизга тегиши ва шунинг натижасида жанжал келиб чиқиш эҳтимоли бор. Шахсий ҳаётда шошма-шошарликка йўл қўйманг. Кечқурун ҳар қандай кўринишдаги сафарлардан воз кечинг. Кечқурун оилангиз қуршовида вақт ўтказишингиз кутилади. Шу баҳонада асабларингиз тиниқиб дам олади. Моддий жиҳатдан ҳам кам бўлмайсиз. Кечқурун қўлингизга ёки пластик карточкангизга пул тушиши тайин бўлиб турибди.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

Рўзғордаги асосий муаммоларнинг ижобий ҳал бўлиши бугун қариндошлар ва сизнинг орангиздаги муносабатларга янада илиқлик бахш этади. Кун мобайнида оила эҳтиёжлари учун анча-мунча пул сарфлашингизга тўғри келиши мумкин. Бунинг ҳам хосияти кўп. Муҳаббат бобида ўта сабрлилик ва мулойимлик талаб этилади. Жуфтингиз билан муносабатлар ҳадеганда ижобий тарафга ўзгара қолмаса, танаффуслар эълон қилинг. Соғлиғингизни асранг.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

30 июнь куни тижоратчилар, тадбиркорларга баъзи масалаларда ҳамкорлар кўмаги зарур бўлади. Агар бирор муаммони ҳал этишга қурбингиз етмаса, бировларга ваъда берманг. Шубҳали лойиҳаларга пул тикманг. Тежамкорликка алоҳида эътибор қаратинг. Оилавий можаролар бугун куннинг иккинчи ярмида муваффақиятли барҳам топади. Мабодо саломатлигингиз панд бера бошлаганини сезсангиз, куннинг қай маҳали бўлишидан қатъи назар врач кўригига шошилинг.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

Бугунги кунингиз сизга ўзингиз орзулагандек илиқлик, хотиржамлик ҳадя этади. Қолаверса, қўшимчасига ҳаракат қилиб юборсангиз, кунингиз янада ёрқинлашади. Агар жисман ҳолсизланаётганингизни пайқасангиз, ишдан ҳам эртароқ кетинг. Шамоллаш, грипп аломатлари бўлиши мумкин. Мутахассисга учрашинг ёзги иссиқда шамоллаш ёмон. Оиласизлар кечқурун янги танишув, кетидан романтик учрашувга эга чиқадиган бўлиб туришибди. Тўйни тезлатиб қўя қолинг. Юрамизми ўша бахтли кунингизни кутиб.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

30 июнь куннинг биринчи ярмида ўзингиз учун жуда қимматли бўлган инсон билан келишмовчиликлар пайдо бўлиши кутилади. Бунга сиз айбдор бўлиб чиқасиз. Ўша инсонни юзингда кўзинг демай танқид остига олишингиз ортиқчалик қилади. Молиявий муаммоларингиз сиз истагандек осон ва ижобий ҳал бўлади. Кечқурун сизни ҳамкасблардан бири меҳмонга чақириши кутилмоқда. Ухлашга ётишдан олдин кечки сайрни унутиб қўйманг.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Юлдузлар бугун биринчи навбатда олдинги кунларда ҳал этилмай қолган муаммоларни бартараф этиб, шундан кейингина янги ишга қўл уришингизни маслаҳат беради. Илгари ҳатто салом-алик қилмайдиган одам билан бугун тушдан кейин дўстлашиб қолишингиз кутилади. Куннинг иккинчи қисмида молиявий муаммоларни ижобий ҳал этишингиз кузатилади. Соғлиқни асранг. Эртага иссиқ бўлади сурункали хасталикка йўлиққанлар ўзларини лоҳас ҳис эта бошлашлари мумкин.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

29 июнь куни профессионал касбингиз доирасида омадга эришишингиз учун барча имкониятлар эшиклари очиқ. Фақат пухта режа тузган ҳолда олдинга интилинг. Акс ҳолда тўсиқлар юзага келиб сизни ортга қайтишга мажбур этиши мумкин. Тушдан кейин баъзилар хизмат сафари билан қўшни шаҳарга жўнашлари мумкин. Кечқурун тоза ҳавода кўпроқ вақт ўтказинг. Соғлиғингиз панд бера бошласа, халқона йўллар билан даволансангиз ҳам бўлади.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

Оила қурмаганларни юлдузлар огоҳлантиради. Ҳақиқий ҳис-туйғуга эга, сизга келажакда ҳақиқий ёр бўлувчи инсон турганда, идеал ортидан қувманг. Қаршингизда тургандан ҳам идеалроғи бўлмайди. Агар ҳақиқатан бахтли бўлишни истасангиз, иллюзиядан қочинг. Тадбиркорлар бугун йирик фирмалар билан савдо шартномалари имзолашса, албатта муваффақиятга эришади. Бугунги кун эгизаклар буржи остида туғилганларнинг деярли барчаси учун омад ва пул дегани муаммо бўлмайди. Кечқурун оилангиз даврасида дам олинг.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

29 июнь куни янги танишувларни бошдан кечиришингиз кутилмоқда. Аммо сиз фақат танишиш билан чекланиб қолманг. Уларни ҳам касбингизга қизиқтиринг, балки янги ҳамкорлар топилар. Бугун олисга сафар, саёҳат омадли кечади. Куннинг иккинчи ярмида кўнгли қоралардан бири йўлингизга кўндаланг бўлишга уриниб кўради. Бунга йўл қўйманг. Саломатлигингиз ҳақида жиддий қайғуринг. Ёзинг иссиқ кунида совуқ сув ичманг шамоллаб олиш ҳеч гапмас.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

Бугун сизга йирик харидлар қилиш тавсия этилмайди. Чунки ёнингизда фақат энг керакли нарсалар сотиб олиш учунгина етадиган пул қолган. Агар бу пулларни ҳам сарфлаб юборсангиз, қийин аҳволга тушиб қолишингиз тайин. Фирибгарлар домига тушиб қолишдан жуда эҳтиёт бўлинг. Кечқурун жуфтингиз сизни хурсанд этиш учун хаёлингизга ҳам келмайдиган совға ҳозирлашни ният қилган. Шу совға кўнгилдаги барча ғуборларни булут каби тарқатиб юборса ажаб эмас.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

29 июнь куни шу қадар майдакашга айланасизки, ҳамкасблардан тортиб уйдагиларингизгача хуноб қилиб ташлайсиз. Нуқул ҳашаматга талпина бошлайсиз. Аммо молиявий масалада омадингиз келади. Қалбингизда гўё қуёш нур соча бошлайди. Шахсий ҳаётда эса жуфтингиз билан жанжаллардан қочиб қутулишнинг сира имкони йўқ. Бу оддий баҳсдан бошланиши кутилади. Сурункали хасталикка йўлиққан бўлсангиз, дориларни вақтида ичишни унутманг.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Агар йил бошидан дам олишларсиз ишлаган бўлсангиз, бугун албатта таътилга чиқиш ҳақида ариза ёзинг. Ишонинг, бу сизга фақат фойда беради. Саломатликни тиклайсиз. Акс ҳолда йил охирига қадар соғлиғингизга путур етиши мумкин. Жуда дам олгингиз келмаса, кузатувчига айланинг. Бу малакангиз ошиб боришида ҳам асқотади. Кечқурун шахсий иш билан қўшни шаҳаргами, қишлоққами бориб келишингизга тўғри келиши мумкин.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

28 июнь куни қандайдир лоқайд одамга айлана бошлаганингизни ҳис этасиз. Сизни яқин келажак ҳам унчалик қизиқтира қолмайди. Барчасига қўл силташни хоҳлайсиз. Аммо молиявий аҳволингиз бунинг жабрини тортиши, жабр эса сизга бир қатор муаммолар ҳадя этиши мумкин. Токи ҳаёт экансиз, фаолликни қўлдан бермаслигингиз лозим. Иложи бўлса, қўшимча иш топинг. Кечқурун фақат соғлиғингиз ҳақида қайғуринг. Енгил ҳазм бўлувчи таомлар истеъмол қилиш билан чекланинг.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

Бугун асло янги танишувларга йўл берманг. Айниқса, романтик танишувлар сизга зиён етказишини унутманг. Оилалилар куннинг иккинчи ярмида жуфтини ёнига олиб киногами, сайргами чиқиб келишса, мана бу фойда беради. Муносабатлар мустаҳкамлана боради, баҳри дилингиз очилади. Қон айланиши ҳам яхшиланади. Бугун хизмат сафарига бориш ва муҳим ҳужжатларни имзолаш муваффақиятсизлик келтиради.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

28 июньда саломатлик ҳақида жиддий қайғурмасангиз бўлмайди. Тўхтовсиз ишлайсиз, ўзгаларга ёрдам берасиз, ўзингиз учун сира вақт ажратмайсиз. Билинг, худо кўрсатмасин, тўшакка михланиб ётиб қолсангиз, ўзингиздан бўлак ҳеч ким сизга дард чекишмайди. «Танаси бошқа дард билмас», деб бекорга айтишмаган. Жуда бўлмаганда, спорт билан шуғулланинг, охири яхши бўлади.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

Бугун ҳадеганда олазарак бўлиб атрофга қарайверишни бас қилиб, иш билан шуғулланмасангиз сира иложи йўқ. Иш кўп, раҳбарлар натижа талаб қилади. Кун давомида азартли ўйинлар ўйнашдан, таваккалчиликдан нарироқ бўлинг. Молиявий инқирозга юз тутишингиз хавфи бор. Биринчи навбатда саломатлик, ундан кейин пул масаласини ўйланг ва шу икки муҳим ишни қойиллатинг. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг. Кимдир меҳмонга таклиф этса борманг, оила даврасида вақт ўтказинг.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

28 июнь куни жароҳат олмаслик, серқатнов йўлларда, электр қувватига ишлайдиган ускуналардан фойдаланишда бирор фалокатга йўлиқмаслик тадоригини кўринг. Спиртли ичимликлар, дорилар истеъмоли, қарама-қарши жинс вакили ё вакиласи билан муносабатлардан кескин бош тортинг. Иш жойингизда иш сифатига эътиборни кучайтиринг. Ҳамкасблар билан мулоқотда эҳтиёткорликни қўлдан берманг. Сурункали хасталикка йўлиққан бўлсангиз, эҳтиёт чораларини кўринг. Дориларингизни доим ўзингиз билан олиб юринг.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Бугун уй, иш ва қариндош-уруғларингиз билан боғлиқ муаммолар хамирдан қил суғургандек осон ҳал бўлиши кутилади. Кун мобайнида эски қадрдонлардан бири билан тасодифан учрашиб қолишингиз, маданий тадбирда иштирок этишингиз мумкин. Буларнинг барчаси сизга бир олам қувонч ва куч-қудрат ато этади. Кечқурун одатга кўра тоза ҳавода сайр қилинг, овқатланиш режимини бузманг, ёлғонни кўп гапирадиганлардан нарироқ юринг.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

10 июль куни кунингиз анча оғир кечиш эҳтимоли бор. Бажарадиган ишингиз асосан жисмоний меҳнат бўлиши тайин. Шундай экан, иложи борича организмни камроқ зўриқтиришга ҳаракат қилинг. Иш бажаришингизда қайсидир яқинингиз сизга кўмаклашиб юбориши ҳам эҳтимолдан холи эмас. Молиявий масалада бугунги кун сизга омад келтиради. Кечки пайт кимдир сиздан олган қарзини қайтариши мумкин. Кечқурун ошқозонингизда муаммо пайдо бўлишидан сақланинг.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

10 июльда тадбиркорлар пулни пулга уриштириш операцияларини амалга ошириш пайида бўлишади. Бу иш асосан ҳамкорлар билан бирга амалга оширилишини ҳисобга оладиган бўлсак, анча-мунча айёрлик ва пухталик талаб этилади. Башарти муҳим ҳужжатларга имзо чекиш зарурати туғилса, ҳуқуқшунос ё адвокатсиз бу ишни амалга оширманг. Оила қуришга улгурмаган йигитлардан кимдир бугун ўзи танлаган инсонига муҳаббат изҳорини йўллайди ва розилигини олади.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

Янги ишга жойлашиш истагида елиб югураётганлар учун юлдузлар пухта тайёргарлик кўришни маслаҳат беришади. Янги иш жойингизда албатта сизни суҳбатга чорлашади. Ана шу суҳбатга мукаммал тайёрланишингиз шарт. Молиявий муаммолар кечқурунга бориб ижобий ҳал бўлади. Ёқимли ва зарур харидларни амалга оширишингиз кутилади. Бугун катта ишга пул тиксангиз, муваффақият нақд деяверинг. Кечқурун кўрадиган тушингиз албатта ўнгидан келади.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

10 июль куни бажариладиган ишларингизнинг барчаси пухта режага асосланган бўлиши лозим. Агар ҳамкасблар сизни чалғитишмаса, ишларни кечга бормай уддалайсиз. Шахсий ҳаётда танқид ва худбинликка эрк берманг. Жуфтингиз билан орангиздаги илиқ муносабат бузилиши мумкин. Кечки сайр мия дам олиши, эртанги режаларни хомчўт қилиш учун муҳим ҳисобланади. Овқатланишда меъёрни билинг, музлаткичдан сув олиб ичманг, оқибати яхши бўлмаслиги мумкин.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

Бугунги кунингиз жуда унумли кечади. Сиз нафақат ишларни дўндирасиз, балки тушга қадар моддий аҳволингизни яхшилаб олиб ажойиб харидлар қилишга ҳам улгурасиз. Лекин молиявий масалада тафаккур кучли бўлиши талаб этилади. Бугун зинҳор дўстларни ранжитманг. Кейин ярашишингиз мушкул бўлади. Кечқурун сизни излаб олисдан меҳмон ташриф буюриши мумкин. Эркаклар учун бу меҳмон қуролдош бўлиб чиқиши ҳам мумкин. Сурункали хасталикка йўлиққан бўлсангиз, саломатлигингизни кун давомида назоратда ушланг.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Бугун ишхонангизда ҳамкасблар билан сен-менга бормаслигингиз тавсия этилади. Эмоцияни жиловлаган ҳолда иш тутинг. Эҳтиёткорликка алоҳида эътибор қаратинг. Йирик харидлардан воз кечинг. Молиявий муаммоларингиз кечқурунга яқин ҳам ижобий ҳал бўлмаслиги мумкин. Кун бўйи инфекция юқтириб олишдан сақланинг. Грипп билан оғриганларни иложи борича четлаб ўтинг. Кечқурун енгил ҳазм бўлувчи таомлар билан чекланинг.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

9 июль куннинг биринчи ярмида агрессив характерга эга одамлар билан ош-қатиқ бўлишингизга тўғри келади. Ундайлар билан баҳслашиб бўлмайди. Фақат гапини маъқуллаш керак. Қариндош-уруғлар билан ҳам мулойим оҳангда муносабат юритинг. Акс ҳолда орангизда катта жанжаллар юзага келиши ҳеч гап эмас. Оиласизлар учун янги танишувларни бошдан кечириш учун қулай имкониятлар туғилади. Агар шу танишув ҳақиқатга айланса, суҳбатдошингизга фақат яхши жиҳатларингизни намойиш этинг.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

Эмоциянгизни доимий тарзда назорат қилинг. Жанжаллар келиб чиқишидан сақланинг. Агар озишга аҳд қилган бўлсангиз, овқатланиш меъёрига амал қилинг, озиқ-овқат маҳсулотларининг калорияси кам турини танланг. Тадбиркор бўлсангиз, эсда тутинг, ҳамкорларингиз орасида шундайлар борки, юзингизга бошқа гап гапириб, нари кетгач, бунинг аксини гапиришади. Қандай бўлмасин, сизни синдириш пайида бўлади. Саломатлигингизни асранг, бугун ҳавонинг ўзгарувчанлиги, тушдан кейин илкис совиб кетиши кузатилади.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

9 июль куни омад сиз томонда бўлади. Ғоялар, режалар ҳақиқатга айланади. Бу сизнинг ишхонадаги мавқеингизни мустаҳкамлабгина қолмай, мўмайгина даромад ҳам ҳадя этади. Вақт ҳам фақат сизнинг фойдангизга ишлайди. Шунинг учун жараённи тезлаштиришга уриниб овора бўлманг. Муҳаббатда қалбингизга икки севгини сиғдиришга ҳаракат қилманг, ёрилиб кетишингиз мумкин.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

Бугунингиз ёрқин ва ёқимли лаҳзалар, воқеа-ҳодисаларга бой бўлади. Эрталабданоқ сизга қўнғироқ қилишиб, оммавий тадбирга таклиф этишади. Худди ўша тадбир ёрдамида ҳеч кимга маълум бўлмаган қирраларингизни намойиш этиш имконига эга бўласиз. Кечқурун ёши улуғ қондошлар ҳолидан хабар олишни унутманг. Йўл-йўлакай рўзғорингизда пайдо бўладиган муаммоларни ҳам ҳал этиб кетишингиз мумкин. Ҳавонинг илкис ўзгариши саломатлигингизга путур етказиши мумкин, эҳтиёт бўлинг.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

9 июль таниш-билишлар, дўстлар ва яқинлар қуршовида бўласиз. Улар ишларингиз қанчалар мураккаб ва оғир бўлмасин, бажонидил ёрдам беришади. Тушдан кейин ўзингизга ёқадиган буюмларни харид қилишингиз кутилади. Молиявий муаммолар ҳам айни тушдан кейин ижобий ҳал бўлади иншооллоҳ. Олис сафарга чиқишдан воз кечинг, бугун сафар сизга омадсизлик келтиради. Ҳуқуқий, хусусий мулк олди-сотдиси масаласида мутахассис маслаҳатига қулоқ тутинг.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Бугун эрталабдан ўзингиз эмас, ўзгалар ҳаёти, муаммолари билан ўралашиб қолишингизга тўғри келади. Аммо бу хизматларингиз қуруқ қолмайди. Сизни саҳоватнинг мукофоти ҳам кутади. Куннинг иккинчи ярмида ҳали ҳеч кимга маълум бўлмаган қирраларингиз очилиш эҳтимоли бор. Шу нарса жамиятдаги обрўйингиз ва ўрнингиз мустаҳкамланишига туртки вазифасини ўтайди. Кечқурун узоқ қариндошларнинг биридан ёқимли хабар эшитишингиз мумкин.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

8 июль куни уйда, ишхонада, серқатнов йўлларда эҳтиёткор бўлинг, жароҳат олишингиз кутилади. Айниқса, электр ускуналар билан ишлайдиганлар ниҳоятда сергак тортишлари лозим. Молиявий муаммоларингизга қариндошларни аралаштирманг, қанчалар мушкул бўлмасин, уларни ўзингиз бартараф этишга ҳаракат қилинг. Акс ҳолда муаммо устига муаммо туғилиши тайин. Саломатлигингизни эҳтиёт қилинг. Кечқурун овқатланиш режимига қатъий риоя қилинг.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

8 июльда ишда ҳам, шахсий ҳаётда ҳам фаолликни ўз қўлингизда ушланг. Кун давомида бир инсон билан танишиб қолишингиз ва у келгусида сиз учун энг яқин ҳамкорга айланиши кутилади. Қаергадир пул жўнатмоқчи бўлсангиз, ёки муҳим ҳужжатларга имзо қўйиш арафасида бўлсангиз, сергак туринг, жиддий хатога йўл қўйманг. Сурункали хасталикка йўлиққан бўлсангиз, кўпроқ дам олинг. Дориларни ўз вақтида ичишни унутманг.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

Эрталабдан кайфиятингиз тушкун бўлиши натижасида атрофдагиларга қўпол сўзларни ёғдириб қўйишингиз тайин. Аммо ўзингизни босиб олиб, ақл билан иш тутсангиз, сизни кўнгилсизликлар таъқиб этмайди. Ёши ўтган қондошингиз бўлса, ҳолидан хабар олинг. Мерос масаласида бугун амалга ошириладиган барча ишлар муваффақиятли кечади. Соғлиғингизни асранг. Кўнгли қора одамлар таъқибидан қочинг.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

8 июль куни атрофингиздагиларни ортингиздан эзгулик мақсадларида эргаштиришингиз учун барча имкониятлар мавжуд бўлади. Тушдан кейин муҳим бир мажлисни бошқариш сизнинг чекингизга тушиши мумкин. Шахсий муаммоларингиз бир талай. Бироқ улардан қочиб узоққа бора олмайсиз. Аксинча уларни бартараф этиш чораларини кўрганингиз маъқул. Шахсий ҳаётда жуфтингиз билан муросаи мадорада умр кечириш пайида бўлаверинг. Соғлиғингиз кечқурун панд бера бошлаши мумкин. Мутахассис кўригига чиқиб келишингиз керак.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

Бир ўқ билан икки қуённи уриш ҳақида ўйламасангиз ҳам бўлади. Иккаласини ҳам тута олмайсиз. Ўқингиз хато кетади. Яхшиси дам олиш ҳақида бош қотиринг. Сурункали хасталикка чалинганлар бошқаларга нисбатан кўпроқ дам олишлари зарур. Илож топилса, ҳаво алмаштириш ҳам зиён қилмайди. Тадбиркор бўлсангиз, бугун хориж фирмаларидан бири билан фойдали шартнома имзолашингиз кутилади. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг. Бугун кўрадиган тушингиз ўнгидан келиши мумкин.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Бугун иш жойингизда сиз учун барча имкониятлар эшиклари очиқ. Шундай экан, раҳбарлар неки иш буюрса, бажонидил қабул қилинг. Молиявий аҳволингиз ҳавас қиладиган даражада эмас. Шу сабабли яна қўшимча даромад келтирувчи иш топмасангиз бўлмайди. Турли кўнгилочар лаҳзалар, дўстлар билан учрашув ҳамда мулоқотлардан нарироқ бўла туринг, улар сизга моддий рағбат келтирмайди. Саломатлигингизни эҳтиёт қилинг.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

7 июль куни ишхонада бошқа кунлардагига нисбатан кўпроқ тер тўкинг, ишланг. Ҳамкасблар билан бир тан, бир жон бўлинг. Сиз ўзингизга ҳаддан зиёд ишониб юборманг, айниқса, бугун ёлғиз ўзингиз қаршингизда кўндаланг бўладиган муаммоларни бартараф эта олмайсиз. Шахсий ҳаётда ҳам жуфтингиз билан илиқ муносабатлар сақланиб қолиши учун ҳаракат қилинг. Кечқурун тоза ҳаво сайрини унутиб қўйманг.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

Бугун эрталабдан моддий эҳтиёжларингизни қондириш ҳаракатида бўлинг. Қарзларингиз ҳам йўқ эмасга ўхшайди. Уларни узиш учун ҳам кўпроқ ишлашингизга тўғри келади. Яқин инсонингиз билан муносабатларга нуқта қўядиган гапларни гапириб қўйманг, ҳаракатларни содир этманг. Акс ҳолда кейин ярашишингиз жуда қийин бўлади. Саломатлигингиз кечки пайтга бориб панд бера бошлаши мумкин. Олдини олиб врач кўригидан ўтиб қўйсангиз ҳам зиён қилмайди.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

7 июль олдингизда фақат молиявий муаммоларни ижобий ҳал этиш вазифаси туради. Қўшимча иш топиб тер тўкишдан қочмасангиз, кечга қадар бу муаммоларни аъло даражада бартараф эта оласиз. Лекин тежамкорликка алоҳида эътибор қаратинг. Пулни қанча бўлса ҳам сарфласангиз тугаб бораверади. Тежаб ишлатсангиз, ўзингизга фойда. Оиласиз бўлсангиз, бугун танлаганингизга қандай ажойиб инсон эканингизни амалда исботлаш вазифаси турганини унутманг.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

7 июль куни оила қуриб улгурмаганлар романтик танишувларни бошдан кечириши, олис сафарга отланиши кутилади. Сиз ўзингизни янги танишган инсонга соф ҳолатда, ажойиб тарзда намойиш эта оласиз. Бу яқин келажакда қайноқ муҳаббат туғилишига сабабчи бўлиши мумкин. Бугун хусусий мулк олди-сотдиси муваффақиятли кечади. Кечқурун хонадонингизга ўзингиз кутмаган, кутишни ҳам истамаган одамлар меҳмон бўлиб келиши кутилади.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

7 июль куни орзуларга берилманг, кўп ишланг, кўп ҳаракатланинг. Муаммоларни ҳал этишда кимгадир ишониб қолишингиз хато ҳисобланади. Фақат ўз куч, имкониятларингиздан келиб чиқиб ҳаракатлар содир этинг. Тижоратчи бўлсангиз, ҳақиқий ҳамкорларга эга бўлган тақдирингиздагина қўшимча даромадлар ола бошлайсиз. Агар улар бор бўлса, табриклаймиз, омад фақат сиз томонда бўлади. Кечқурун саломатлигингизни мустаҳкамлаш учун алоҳида вақт ажратинг.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Бирор ишга қўл уришдан олдин шошилманг. Пухта режа асосида ҳаракат бошланг. Шунда ютқазишлар юзага келмайди. Неки ишни бажарсангиз ҳам фақат қалб амрига бўйсунинг. Жамоангиздаги муҳитни зимдан кузатиб, шунинг асосида ҳамкасблар билан мулоқот қилинг. Бугун шахсий ҳаётда ҳам ўзингизни худди генераллардек тутадиган кун. Аммо ҳар қандай қарорни ҳам жуфтингизсиз қабул қилманг, нақ балога қоласиз.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

6 июль куни билим ва тажрибангизни янги ишга жойлашган ходимлар билан ўртоқлашинг. Бугун келажак режаларни пухталаб олиш учун қулай имконият туғилади. Асосийси, бир жойда тўхтаб қолмасангиз бас. Молиявий масалада муаммо бўлмайди. Саломатлигингиз бош оғриғи кўринишида панд бера бошлаши мумкин. Буни йўл-йўлакай ҳал этиб кетсангиз ҳам бўлади. Кечқурун ғийбат усталаридан нарироқ юришга ҳаракат қилинг. Овқатланиш режимини бузманг.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

Кунингиз омадли кечиши кутилмоқда. Иш жойингизда бажарадиган ишингиз мавқеингиз ошишига ҳам туртки бўлиши муқаррар. Ҳаётга реал кўз билан боқинг, шунинг ўзи сизга омадни ҳам, ютуқлар-у хотиржамликни ҳам ҳадя эта олади. Оила қурмаганларнинг ҳам муҳаббатда омади чопиб илгари ўзига сир бой бермаган, паст назар билан қараганларни қармоғига илинтира олиш имконига эга чиқишади. Фақат меъёрни ҳаддидан оширманг. Соғлиғингизни авайланг, кўпроқ мевалар истеъмол қилинг.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

6 июль куни миянгизга қуйилиб келган ғояни, юрак сирларингизни ўзгалар назаридан панароқда асранг. Кимгадир мақтаниб қўйсангиз, тамом, кейин ўзингиз афсусланиб юрасиз. Шахсий ҳаёт ва атрофдагилар билан мулоқотда қалбингизга қулоқ тутинг. У оиласизларга ҳам яқиндан кўмак беради. Сиз жуфт танлашда умуман адашмайсиз. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

Ҳаётингизда юзага келадиган ҳар қандай танаффусдан ўз манфаатингиз йўлида фойдаланиб қолиш ҳаракатида бўлинг. Ишхонада бугун раҳбарлар назаридан нарироқ юрганингиз маъқул. Аммо оила аъзоларингиз билан тез-тез хабарлашиб турмасангиз бўлмайди. Кечқурун жуфтингиз билан орзунгиздаги саёҳат масаласини муҳокама этишингиз кутилади. Пулингиз ҳам бу саёҳат учун бемалол етиб ортади. Серқатнов йўлларни кесиб ўтишда эҳтиёт бўлинг.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

6 июль куни ташқарида ҳаво айниганига қарамай, қалбингизда қуёш нур сочади. Ҳаётингиз ёрқин лаҳзалардангина иборат бўлади иншооллоҳ. Шахсий ҳаётингизда бироз танаффуслар кўзга ташланиши мумкин. Қизлар ва аёллар учун бугун ташқи кўринишига эътибор бериш ва гардеробини янги кийим билан бойитиш жуда омадли кечади. Бир сўз билан айтганда, паризод буржи остида туғилганлар бугун кун бўйи ғолиблик шоҳсупасида бўлишади.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Бугун уйқудан уйғонгач, мабодо ёмон туш кўрган бўлсангиз, дарҳол ёддан чиқаринг. Шунда тушларингиз ишингизга салбий таъсир кўрсатмайди. Лекин танишлар, дўстлар, яқинлар кўмагидан умид қилманг. Барча муаммоларингизни ўзингиз бартараф этишингиз лозим. Кечқурун оилангизда шундай ажойиб муҳит зоҳир бўладики, ҳам дам оласиз, ҳам кайфиятингиз кўтарилади. Саломатликни асранг. Овқатланиш меъёрларини, режимини бузманг.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

5 июльда атрофингизни яқин дўстлар, ўзингизга ёққан инсонлар қуршаб олишса, кунингиз ажойиб тарзда кечиши кутилмоқда. Кимки янги иш қидираётган бўлса, борган еридаги суҳбат муваффақиятли кечиб, кўзлаган ишига жойлашади. Реклама билан шуғулланадиганлар учун ҳам кун омадли келади. Сиз сотилиши зарур бўлган маҳсулотларни аъло даражада сота оласиз, янги ҳамкорлар ҳам топасиз. Кечқурун оилангиз даврасида дам олинг.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

5 июль куни иш жойингизда раҳбарингизга ҳақиқатан профессионал ходим эканингизни яна бир карра исботлашингизга тўғри келади. Агар шу ишни қойиллата олсангиз, лавозимингиз ошди деяверинг. Молиявий муаммоларингиз бугун автомат тарзда ижобий ҳал бўлиши кутилмоқда. Тадбиркорлар учун янги шартномаларни имзолаш, сафар омадли кечади. Кечқурун оилангиздагилар билан орангизда жанжал чиқмаслиги учун рўзғор кемтикларини ҳам тўлдириб қўйишга ҳаракат қилинг.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

Эрталабданоқ ўзингизни эҳтиёт қилинг. Серқатнов йўлларда сергак бўлинг, танимаганлар билан баҳсга киришишдан сақланинг. Жароҳат олишингиз хавфи бор. Кундузи оила қурмаганлар суюкли инсони билан романтик учрашувни бошдан кечиришлари мумкин. Шу баҳонада ўртадаги туйғуларни яна бир бор имтиҳондан ўтказишингиз учун имконият туғилади. Кечқурун кимдир қўлингизга пул тутқазиши кутилади.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

5 июльда атрофдагилар билан муносабатларингиз ҳадеганда келиша қолмаслиги сабабли ўртада жанжал, тортишувлар юзага келиши мумкин. Тушдан кейин ҳам хусусий мулк, ҳам молиявий масалада тер тўкмасангиз, ниятга етишингиз бироз қийинлашиб қолиши мумкин. Шахсий автомашинангиз бўлса, йўлларда ҳушёрликни оширган ҳолда ҳаракатланинг. Кечқурун уйингизга меҳмонлар ташриф буюриши мумкин.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

Бугунги кунни ҳали узоқ йиллар эслаб юрасиз. Ёрқин лаҳзалар, бахтли онлар шу қадар кўпки, қувончдан тўкилай дейсиз. Оила қурмаган қиз-жувонлардан кимдир тушдан кейин кимнидир кўради-ю, юраги жиз этади. Бу муҳаббат экани тайин. Бизнес билан шуғулланувчиларнинг ҳам ошиғи олчи. Даромад, ҳамкорликлар, бир-бирига бўлган ишонч ва садоқат. Буларнинг барчаси паризод буржида туғилганлар учун махсус танланган. Кечқурун ёлғиз қолинг ва мириқиб дам олинг. Бу эртанги кун учун қувват йиғишингизда ёрдам беради.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

Бугун яқин ўтмишингизга тез-тез назар ташлаган ҳолда ҳаракатлар содир этинг. Аммо бу шахсий ҳаётингизга эмас, балки профессионал касбингизга тегишли. Яқин ўтмишда орттирган тажрибангизни ёдга олиш натижасида кўз кўриб қулоқ эшитмаган муваффақиятларни қўлга киритишингиз мумкин. Саломатлик панд беришини хоҳламасангиз, стрессли вазиятлардан қочинг. Кечқурун яқин дўстларингиздан бири билан орангизда келишмовчиликлар юзага келиши кутилади.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

4 июльда атрофдагилар билан муносабатларда тилингизга, эмоциянгизга эҳтиёт бўлинг. Ҳис-туйғу зўр келиб кимгадир бўлар-бўлмас гапни гапириб қўйишингиз ва шунинг орқасидан айбдор бўлиб қолишингиз ҳеч гап эмас. Дори-дармонни эҳтиёткорлик билан истеъмол қилинг, спиртли ичимликдан буткул воз кечинг. Заҳарланишингиз хавфи бор. Кечқурун яқин инсонингизга тегишли янгиликдан бохабар бўласиз.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

Бугун муаммоларингиз етарли. Улар асосан сизни иш жойингизда кутади. Аммо муаммолардан қочиб қутула олмайсиз. Раҳбарлар рухсат беришмайди. Ўзингиз севган инсон куннинг иккинчи ярмида сизга нафрат оловини сочиши кутилади. Асосийси, барча хатоликларда ўзингизни айбламанг. Қарсак икки қўлдан чиқади. Саломатлигингизни кун давомида кузатишдан тийилманг. Ўзингизни ёмон ҳис эта бошласангиз, сира ўйлаб ўтирмай, тиббий кўрикдан ўтинг.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

4 июль куни миянгизга шундай ажойиб ғоя қуйилиб келадики, яқин келажакда у мавқеингиз ошишини таъминлайди. Аммо бу ҳақда ҳасадгўйларга зинҳор шипшита кўрманг. Ҳамкасбларнинг ҳаммаси ҳам муваффақиятларингизга тўғри кўз билан қарамайди, шуни унутманг. Нафи тегмайдиган ишлардан юз буринг. Кечқурун сизни яқин танишингиз меҳмонга таклиф этиши мумкин.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

Бугун эрталабданоқ ажойиб кайфиятда уйғонасиз. Лекин ишга ўз вақтида боришни унутманг, раҳбарларнинг кайфияти яхши бўлмаслиги мумкин. Молиявий аҳволингиз 4 июль куни бошқа муаммоларга нисбатан тезроқ бартараф этилади. Заҳирадаги пулингизни рўзғор учун сарфласангиз фойдадан холи бўлмайди. Серқатнов йўлларни кесиб ўтишда эҳтиёт бўлинг. Кечқурун ўзингизни лоҳас ҳис эта бошлашингиз мумкин. Қон босимингизни ўлчатиб олинг.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

4 июль муҳаббат бобидаги азалий орзуларингиз хаёлингизни олиб қочиши кутилади. Бироқ тез ўзингизни қўлга олинг. Хаёл билан қорин тўйдириб бўлмайди. Иш ҳақида ўйлаш лозим. Бугун янги танишувларни бошдан кечиришингиз эҳтимоли бор. Пул ҳам киссангизда етарли бўлади. Бироқ бу пулларни пала-партиш сарфлаш керак дегани эмас. Кечки пайт фавқулодда хизмат сафарига жўнаб кетишингиз мумкин.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

3 июльда ҳаётингизда бир қатор кўнгилсизликлар содир бўлиши кутилади. Шунчалар ранжийсизки, яқин дўстлар билан ҳам гаплашгингиз келмайди. Балки сизга ёзнинг иссиқ ҳавоси таъсир қилаётгандир? У ҳолда албатта психолог қабулига боришингиз лозим. Йўқса, куннинг иккинчи ярмига бориб саломатлигингизга ҳам путур етиши турган гап. Пул ҳақида ўйламанг, унинг ўзи сизни кечқурун қидириб келади.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

Бугун сизнинг кунингиз эмасга ўхшайди. Негаки, эрта тонгданоқ кўнгил ғашлиги безовта қила бошлайди. Кун давомида бир неча маротаба кўнгилсиз вазиятларга тушиб қолишингиз мумкин. Афсуски, бу вазиятлардан осон чиқиб кетиш жуда мушкул. Буларни енгиб ўтиш учун асабингизни пўлатга айлантириш лозим. Қолаверса, ўзингизга ёқмайдиган одамлар безовта қилиб куйдириши мумкин. Хайриятки, молиявий аҳволингиз яхши кечади. Бундан ташқари, кечқурун муҳаббат денгизига шўнғишингиз барча ғуборларни ювиб кетса ажаб эмас.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

3 июль куни ишларингиз бароридан келади. Албатта, уларни ҳамкасблар кўмагисиз қойиллата олмайсиз. Муҳаббатда оиласизлар алдов ва хиёнат лаҳзаларини бошдан кечириши эҳтимолдан холи эмас. Бегона ҳисобланган қарама-қарши жинс вакил ва вакилалари билан бекитиқча муҳаббат ўйини ўйнаманг, бу сизга фақат офат келтиради холос.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

Бугун яқин ўтмишдаги хатоларингизни тузатиш ҳаракатида бўлинг. Бу сизга тобора олдинга юришда ва молиявий мукаммалликка эришишда ёрдам беради. Муҳаббатда гўё дипломат бўлинг. Бусиз жуфтингизнинг кўнглини овлай олмайсиз. 3 июль спортнинг енгил турлари билан шуғулланиш, уй олди-сотдиси учун қулай кечади. Кечқурун муҳим бир инсон билан учрашиб гаплашишингиз кутилади.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

3 июль куни яқиндагина жанжаллашиб қолган дўстингиз билан ярашиш йўлларини изланг. Айб сизда бўлган, демак, ярашиш ҳаракати ҳам сиз тарафингиздан амалга оширилиш керак. Шунда шубҳа-гумонлар, дилхираликлар ортга чекинади. Кун давомида кимлардир сизни ноқонуний тарзда бажариладиган хавфли ишга тортиши мумкин. Эҳтиёт бўлинг, арзимаган пул деб ҳаётингизни заҳарга айлантирманг. Кечқурун уйдагилар билан бирга вақт ўтказинг.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

Бугун барча ишларни четга суриб рўзғор кемтикларини тўлдириш билан банд бўлинг. Улар керагича йиғилиб қолган. Шахсий автомобилингиз бўлса, серқатнов йўлларда сергакликни оширинг. Иммунитетни кўтариш учун мевалар, витаминлар истеъмол қилинг. Соғлиғингиз масаласига келсак, куннинг иккинчи ярмида бош оғриғи қийнаши мумкин. Овқатланишда меъёрга амал қилинг.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

Дастлабки натижалар келмоқда. Қўлланма бўйича.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

Юлдузлар бугун ижод аҳли шедевр даражасидаги асарлар яратишларини башорат қилган. Гарчи ўзингизда янада машҳур бўлиш истаги бўлмаса-да, худонинг хоҳиши билан шу жараён албатта бўлиб ўтади. Молиявий йўқотишларга юз тутишингиз мумкин. Вазиятдан чиқиб кетишга қудратингиз етмаса, ёши улуғ қондошлардан маслаҳат сўранг. Соғлиғингизни эҳтиёт қилинг. Сут маҳсулотларини, меваларни кўпроқ истеъмол қилинг. Иммунитетингизни бир поғона юқорилатиб олмасангиз бўлмайди.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

2 июль куни неки ишга қўл урманг, бароридан келади. Аммо иш кўришда қалб амригагина бўйсунинг. Қалбингиз омад калити эканлигини унутманг. Азартли ўйинлар ва таваккалчилик сизга кўнгилсиз вазиятларнигина ҳадя этади. Шунинг учун уларнинг яқинига ҳам борманг. Оила қурмаган бўлсангиз, бугун кечқурун сизни романтик учрашув кутади. Ғийбатчилардан нарироқ бўлинг. Серқатнов йўлларни кесиб ўтишда ниҳоятда сергак туринг.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

Ўзингизга таниш бўлмаган ишларга қўл урманг, муваффақияцизликка учрайсиз! Ҳатто, шу иш сизни боши берк кўчага олиб кириб қўйиши ҳам ҳеч гап эмас. Келажакни билиш ниятида фолбин, экстрасенс, жодугарларга мурожаат этманг. Реалист сифатида йўл тутинг, вассалом. Келажакни фақат худо билади. Пешонага неки ёзилган бўлса, барибир кўрасиз ўшани. Кечқурун маданий дам олишни режалаштиринг. Соғлиқни асранг.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

2 июль куни тушкун кайфият билан иш бошлашингиз кутилмоқда. На илож, ҳаёт ўзи яхшилик ва ёмонликлардан иборат. Ёмонликка сабр, яхшиликка шукр билан муносабатда бўлаверасиз. Молиявий операциялар бугун омад келтиради. Тижорат билан шуғулланувчиларнинг бозори чаққон бўлади. Лекин ҳар замонда закот беришни унутманг. Кечқурун оила даврасида вақт ўтказинг.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

Бугун ишларингиз бошингиздан ошиб тошади. Югур-югурлар, келишувлар, ўзгалар муаммоларини ҳал этиш сизни оёқдан олай дейди. Агар масъулиятни зиммангизга олишдан чўчимасангиз, марҳамат, олға босинг! Аммо кечқурун ёлғиз қолиб яхши дам олишни ҳам унутманг. Спиртли ичимликлар, кўнгилхушликлардан воз кечинг, дўстлар билан учрашувларни бошқа кунга қолдиринг.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

2 июль куни бахтингизга яхши инсонлар рўбарў бўлади. Улар кўмагида кўп ишларингизни битириб оласиз. Муҳаббатда сизни туб бурилишлар кутади, тайёр туринг. Кун давомида сизни кимлардир ҳақорат қилиши, устингиздан кулиши эҳтимолдан холи эмас. Кечқурун ёқимли лаҳзалар оғушида бўласиз. Соғлиғингизни эҳтиёт қилинг.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

Юлдузлар нафақат ишхонада интизомга риоя қилиш, балки тартибли бўлишни ҳам маслаҳат беришади. Айниқса, иш сифати шунга боғлиқ бўлса. Оилангизда нотинчлик, афсуски, бу сизнинг фойдангизга якун топмаса керак. Тағин худо билади. Агар севимли хоббингиз бўлса, албатта чалғишга ҳаракат қилинг. Сизнинг ҳолатингизда депрессияга тушиб қолиш ҳеч гап эмас.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

1 июль куни тақдирдан мўъжиза кутманг. Ҳар бир қулай вазиятдан унумли фойдаланишга ҳаракат қилинг. Мабодо жиддий вазиятларга тушиб қолсангиз, ҳазил-мутойиба ёрдамида чиқиб кетишга уриниб кўринг, албатта муваффақият қозонасиз. Моддий аҳволингиз яхши бўлиши учун анча-мунча тер тўкишингизга тўғри келади. Саломатлигингизни эҳтиёт қилинг.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

Бир ойдан бери орзулаган харидингиз бугун амалга ошади иншооллоҳ. Бу севимли инсонингизга арзирли совға эди. Демак, бугун оилангизда кичик бир байрам бўлади ва сиз бахт деб аталмиш чўққининг энг юқори қисмигача етасиз. Оиласизлар ҳам бу бахтдан мосуво қолишмайди. Тақдирингиз 360 даражага бурилиб, сизни гўё еттинчи осмонга элтади. Кечқурун хизмат сафарига жўнашингиз кутилади. Кечқурун олисдан сизга қўнғироқ қилишлари эҳтимолга яқин.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

1 июль куннинг биринчи ярмида ҳам уй, ҳам иш жойингизда шаънингизга шу қадар ёқимли сўзлар ёғиладики, қувончдан ёрилай дейсиз. Бу кунларга етгунча қанча меҳнат қилгандингиз, тер тўккандингиз. Мана, мақтовлар, хушомадларни қабул қилиб олинг. Оилалиларнинг баъзилари хонадонида чақалоқ йиғиси эшитилиши кутилмоқда. Айримлар эса қувончли кунни янги квартирада кечиришади. Моддий жиҳатдан ҳам бугун сизга етадигани бўлмайди.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

Бугун тажрибаси кўп, билимли, бу хусусиятларини бошқалар билан баҳам кўра оладиганлар даврасида бўлишга ҳаракат қилинг. Шу нарса сизга шахсий ҳаётда ҳам, ишда ҳам катта ёрдам бериши мумкин. Куннинг иккинчи ярмида олис сафарга отланишингиз мумкин. Аммо ёлғиз йўлга чиқманг. Ўзингизга яқин инсонлардан бирини ола кетинг. Овқатланиш меъёрларини бузманг. Акс ҳолда ошқозонингизда муаммолар пайдо бўлади.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

1 июль куни негадир ўйчан одамга айланиб қоласиз. Хаёл сураверасиз, сураверасиз… Аммо серқатнов йўлларни кесиб ўтишда хаёлпарастлик зиён етказишини унутманг. Оиласизлар романтикани хоҳлашса, шунга арзийдиган ҳаракатларни содир этишлари лозим. Кечқурун молиявий аҳволингиз яхшиланади. Сизни танишлардан бири меҳмонга таклиф этиши мумкинлиги ҳам эҳтимолдан холи эмас.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

Тарози буржи остида таваллуд топганлар вақтинчалик мушкулотларга рўбарў бўлишлари мумкин. Бу профессионал касбингиз ҳамда пул билан боғлиқ муаммо. Ўзи қўлингизга келиб тушиши кутилаётган пулдан зинҳор юз ўгирманг. Кечқурун сут маҳсулотлари истеъмол қилишингиз тавсия этилади. Баъзиларни бош ва оёқ оғриғи безовта қилиб ўтиши кутилади. Оғриқлар ҳавонинг ўзгарувчанлиги интиҳоси бўлса керак.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

30июнь куни яқин дўстларингиздан бири билан очиқчасига суҳбат қуришингиз эҳтимоли бор. Сабаби, дўстингиз сизга содиқ эмаслигидан хабар топасиз. Ишхонангизда муҳит илгаригидан ҳам яхшироқ бўлади. Шундай экан, дангасаликка эрк бермай мириқиб ишланг ва пул топинг. Саломатликни ҳозиргидек ажойиб кўринишда сақлаш учун спорт билан шуғулланишингиз лозим. Молиявий жиҳатдан бугун тўсиқларга дуч келмайсиз.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

Анчадан бери қўлингизга келиб тушадиган катта пулдан умидвор эдингиз. Бугун ҳам ўша пул сизни кутишга мажбур этадиган кўринади. Бу хаёллардан чалғиш учункасбингиз билан боғлиқ янги лойиҳаларни ўйлаб топинг. Пул сизники, эртами-кечми барибир келади. Бугун тадбиркорлар учун фойдали шартномаларни имзолаш, хизмат сафарига бориш муваффақиятли кечади. Муҳаббатда сокин ва сирли бўлинг.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

30июнь стресс, асаббузарликларни осонгина четлаб ўтасиз. Ўта сабрли эканингиз яхшиликларлар устига яхшиликларни етаклаб келади. Аммо ҳамкасблар билан муносабатларни яхшилашингиз зарур бўлади. Акс ҳолда ишингизда муаммо туғилиши мумкин. Олис сафарга чиқманг, спортнинг экстремал турлари билан шуғулланманг, жароҳат олишингиз эҳтимоли бор.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

Яқин инсонингиз билан ўзгалар қаршисида жанжал қилманг. Бу иккингизга ҳам фақат зиён етказади холос. Башарти сиз айбдор бўлсангиз, ими-жимида кечирим сўранг, олам гулистон. Анчадан бери бошқа ишга ўтмоқчи бўлиб юрибсиз. Лекин ўша лаҳзалар ҳали келмади. Шундай экан, ҳозирги ишингизни дўндириб тура қолинг. Кечқурун ёлғиз қолинг. Келажак режаларини тузинг. Руҳан дам олишга ҳаракат қилинг. Бугун ғийбатчилар ва ҳасадгўй кимсалардан нарироқ бўлинг.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

30 июнь куни кайфиятингиз аъло даражада бўлиши кутилмоқда. Киссангиз ҳам пулга тўла бўлади. Демак, ўзингиз учун дам олиш куни эълон қилинг-у, дўкон, бозор айланишга тушинг. Оила учун зарур жиҳозлар сотиб олишда пулни аяманг. Қондошларга атаб совғалар харид қилинг. Тижоратчи бўлсангиз, рақобатчиларнинг қинғир ишларидан эҳтиёт бўлинг.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

Тақдир сизни бугун шундай чалкаш муаммоларга кўмадики, яқин инсонлар кўмагисиз уларни бартараф этишнинг сира иложи йўқ. Мабодо бу муаммоларнинг асосий мажбуриятини зиммангизга олишдан чўчимасангиз, кечгача ёлғиз ўзингиз ҳам уларни бартараф эта оласиз. Бугундан катта пул кутманг, худо берганига шукр қилинг. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилишни унутманг.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

29 июньда кўплаб муаммоларингиз хамирдан қил суғургандек осон ҳал бўлиши кутилмоқда. Илгари мўъжизаларга ишонмаган бўлсангиз, бугун ишонишга мажбур бўласиз. Моддий аҳволингиз эса қайсидир бадавлат инсоннинг кўмагида яхшиланади. Хориждан иш топиш учун бугун барча имкониятлар бор. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

Баъзилар ишхонасидаги биров билан романтик муносабатлар юрита бошлаши мумкин. Гап-сўзга қолишдан қўрқмасангиз, оқибатда ишдан ҳам айрилишингиз мумкин. Ишда шошма-шошарликка йўл қўйманг. Организмингизни жисмоний зўриқишга ундаманг, хасталик орттириб олишингиз мумкин. Кечқурун оилангиздагилар қайсидир ҳаракатларингиздан норози бўлиши ва шу сабабли сизга танбеҳ бериши кутилади.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

29 июнь куни тадбиркорлар янги ҳамкорлар қидирмай турганлари маъқул. Ундан кўра борлари билан муносабатларни мустаҳкамлаш пайида бўлинг. Кун мобайнида қариндошлар билан орангизда келишмовчиликлар юзага келиш эҳтимоли бор. Бу пулнинг орқасидан содир бўлиши мумкин. Кечқурун ёга билан шуғулланиш сизга катта фойда келтиради. Ухлашга ётишдан олдин оғир ҳазм бўлувчи овқатлар истеъмол қилманг.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

Уй-жой масаласидаги сизни қийнаб келаётган муаммолар бугун ижобий ҳал бўлиши турган гап. Фақат ишни маълум муддатга йиғиштириб қўйиб, фақат шу муаммо билан шуғулланинг. Иш жойингизда бажарган юмушларингизнинг сифатига биринчи навбатда эътибор қаратинг. Муҳаббат бобида оиласизлар бугун ижобий натижага эриша олмасликлари мумкин. Шубҳасиз, муваффақиясизлик кайфиятингизга салбий таъсир кўрсатмай қолмайди. Шунинг учун бошқа кунни кутинг.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

29 июнь куни юқори лавозим олишингиз учун қулай имкониятлар эшиги очилади. Бу эшиклардан қай усул ёрдамида осон ичкарилашингизга боғлиқ. Раҳбарият билан камроқ мулоқот қилинг. Қовун тушириб қўйишингиз эҳтимоли бор. Муҳаббатга ёлғонни аралаштирманг. Жуда бўлмаганда, танаффуслар эълон қилинг. Саломатликдан бугун шикоят қилмайсиз иншооллоҳ.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

Бугун юлдузлар олис сафарга отланмасликни маслаҳат беришмоқда. Акс ҳолда автоҳалокатга йўлиқишингиз ҳеч гап эмас. Ёки шахсий машинангиз бўлса, йўлларда қоида бузилиши оқибатида катта миқдордаги жаримага тушишингиз эҳтимоли бор. Оилавий байрамлар уюштириш бугун хайрли ва муваффақиятли кечади. Кечқурун яқин дўстлар билан учрашиб мулоқот қилинг, асаблар бўшашиб, чигаллар ёзилади.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

28 июнь куни фақат қалбингизга қулоқ тутган ҳолда ҳаракатлар содир этинг. Албатта муваффақият қозонасиз. Эрталабданоқ қалбингиз шу қадар дилгирлашадики, кўнгилсизликни ҳам, яхшиликни ҳам олдиндан сеза олади. Шунинг учун ҳам бугун қалб амрига бўйсунсангиз, кам бўлмайсиз. Оиласизлар бугун романтикадан умид қилмасалар ҳам бўлади. Соғлиқни мустаҳкамлаш учун спортнинг енгил турлари билан шуғулланинг.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

28 июнь эрталабдаёқ жуфтингиз билан ади-бади айтишишингиз хавфи сезилмоқда. Шунинг учун бугунча тингловчига айлана туринг. Бир жиҳатдан бунда сизнинг айбингиз мўлроқ. Ишга берилгансиз-у, жуфтингизга эътибор, романтик лаҳзалар ҳақида ўйламай қўйгансиз. Молиявий имкониятингиз кўтарса, икковлашиб олис сафарга жўнасангиз ҳам фойдадан холи бўлмайди. Кечқурун уйингизга меҳмонлар ташриф буюриши, баъзилар хонадонида чақалоқ йиғиси жаранглаши кутилади.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

28 июнь куни ишхонадаги обрўйингизга обрў қўшувчи ажойиб лаҳзалар намоён бўлади. Бу имкониятдан фойдаланиб қолишингиз шарт. Шунда келгусида кўпчилик сиздан ўрнак олишга интиладиган бўлади. Оила қурмаган бўлсангиз, танлаганингиз билан муносабатларда жуда оддий инсон сифатида ўзингизни намойиш этинг. Кечқурун велосипедда сайр қилинг, саломатликка жуда фойдаси катта. Молиявий жиҳатдан бугун шикоятингиз бўлмайди.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

Худо сизга бугун шундай ажойиб кунни ҳадя этадики, куз, ҳаво айниб ёмғир ёғиши кутилаётганини ҳам унутасиз. Кун давомида моддий аҳволингиз ортиғи билан яхшиланади. Оилалилар жуфти билан бу пулларни кўпайтириш ёки фойдали жиҳозлар харидига ажратиш ҳақида маслаҳатлашиб олганлари маъқул. Шу баҳонада оилавий бюджетнинг ой охиригача бўладиган аҳволи ҳам белгилаб олинади. Саломатликни асранг, асаблар таранг тортишига йўл берманг. Уларни кейин пул билан тиклаб бўлмайди. Серқатнов йўлларни кесиб ўтишда жуда сергак бўлинг.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

28 июнь куни кечга қадар бор кучингизни сарфлаб қўйманг. Иш ўз йўлига, соғлиққа путур етмаса бас. Қолаверса, худонинг куни кўп. Мавқеингизни ошириш учун ҳали қулай вақт келмади. Ҳамма билади, муҳаббат бобида ҳақиқий романтиксиз. Бу сизга жуфтингиз билан янада иноқлашиш учун кенг йўл очиб беради. Эсда тутинг, жуфтингиз сизга садоқатли. Унинг қадрига етишга мажбурсиз.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

Бир хафтада 3 кг гача озишди. Натижалар дахшат!

Тўғри овқатланиш ва озиш дастури!

🔶 Хеч қандай диетасиз!
🔶 Спорт зал керак эмас!
🔶 Уй шароитида!
🔶 30 кунга меню!
🔶 Рухий енгилмаслик учун психологик усуллар
🔶 Малакали доктор тавсиялари!
🔶 Нархлари хам хамёнбоп хисобланган менюни
🔶 Қўшимча детокслар ичиш керакмас!

Дастлабки мижозлар бу дастур ёрдамида 10 кунда 3 кг озишди!

⚡️ Гўзал хаётни бугундан бошланг!

Қўлланма электрон кўринишида. Ва аудиодастур ҳам бор.

🔥Тўлиқ амал қилинса, натижага кафолат берамиз!

Қўлланмани сотиб олиш учун мурожаат қилинг👇

@tibtv

Читать полностью…
Подписаться на канал