munajjim_bashoratlari | Неотсортированное

Telegram-канал munajjim_bashoratlari - Мунажжимлар башорати

6758

Энг аниқ кунлик мунажжимлар башорати бизнинг каналимизда! Буржлар хақида қизиқарли маълумотлар ва тавсияларни кузатиб боринг. Админ👉 @acroc

Подписаться на канал

Мунажжимлар башорати

Лобар тарона. Тинглаймиз

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

8 феврал куни турли номақбул ҳаракатлар билан яқинларингизнинг жонига тегишингиз мумкин. Агар ўзингизни қўлга олсангиз, ўзингизга нисбатан қаттиққўлроқ бўлсангиз, зиён қилмасди. Мабодо кимдир беҳуда асабингизга тегса, бу негативнинг тагига етинг. Яқиндагина шахсий бизнесини очганлар учун бугун анча оғир кечади. Иш кўпайгандан кўпаяди. Савдо-сотиқнинг чангини чиқарасиз. Омад сизга ёр бўлсин!

БУЗОҚ (21. 04 — 20. 05)

8 феврал куни қайсидир муҳим масалада юзага келган муаммолар автомат тарзда ижобий ҳал бўлиши кутилмоқда. Аммо муаммони кимларнингдир кўмагига суяниб эмас, ўзингиз мустақил равишда бартараф этасиз. Суюкли инсонингизга қаттиққўл бўлишдан тийилинг. Ўз ноғорангизга камроқ ўйнатинг. Шунда муносабатлар янада мустаҳкам торта боради. Ҳатто, молиявий инқироз ёқасида бўлсангиз ҳам банклардан асло кредит ола кўрманг.

ЭГИЗАКЛАР (21. 05 — 21. 06)

Геракл бўлиб кетинг-э! Бир дунё ишингиз бор эди. Бугун тушгача қолмай уларни уддалаб улгурасиз. Сифати ҳам кўнгилдагидек бўлади. Моддий аҳволингизни яхшилаш учун ҳам бугун қулай имкониятлар бисёр бўлади. Тадбиркор бўлсангиз, ҳуқуқшунос ёрдамида молиявий масалаларни осонликча ҳал эта оласиз. Муҳаббатда майда кўнгилсизликлар кузатилиши мумкин. Улар сизни келажак ҳақида жиддийроқ ўйлашга мажбур этади.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 22. 07)

8 феврал сиз учун жанжалларга бой бўлиши эҳтимолга яқин. Йўқ, аслида қалбан ҳеч ким билан жанжаллашишни истамайсиз. Аммо эмоция дош бера олмаслиги мумкин. Уни назорат қилишга ожиз қоласиз. Кун давомида азалий орзуларингиздан бири ушалиши мумкин. Орзуингиздаги буюмни ниҳоят харид қиласиз. Аммо харидларни кечқурунга қолдиринг. Кундузи бу амал ишдан чалғитиши ҳеч гап эмас. Суюклингизни зинҳор ранжитманг.

АРСЛОН (23. 07 — 23. 08)

Бугун кунингиз туғадиган бўлиб турибди. Лавозимингиз ё мартабангиз ошиши, молиявий соҳада мўмай даромадларга эгалик қилишингиз эҳтимоли бор. Яқин ўтмишдан қолган, бартараф этилмаган муаммолар ортга чекинади. Муҳаббатда миянгизга бўлмағур хаёллар бостириб келишига йўл қўйманг. Агар жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингиз сизни росманасига севса, тушунади ва орангизда англашилмовчиликлар бўлмайди. Айримлар кечқурун ўзга шаҳарга фавқулодда жўнаб кетишлари кутилмоқда.

ПАРИЗОД (24. 08 — 22. 09)

8 феврал куни эрталабоқ сизга кимдир қимматбаҳо буюм ёки жиҳозни ҳадя қилиши мумкин. Ким билсин. Балки у инсон суюклигингиз бўлиб чиқар. Бахтингиз ҳам бугун тўкисдан-да тўкисроқ бўлади. Ишда ҳам мушкулотлар кўзга ташланмайди. Ҳар кунгидек хотиржамликда зиммангиздаги вазифаларни бажараверасиз. Оилада анчадан бери режалаштирган бир амалингизни адо этинг. Сурункали хасталикка йўлиққан бўлсангиз, ўзингизни эҳтиёт қилинг.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Бугун кимгадир ваъда берган бўлсангиз, ёки ваъда берсангиз, албатта устидан чиқинг. Ҳаммаси эртакдагидек силлиқ кечаверади деб ўйламанг. Иш вақтида ўтмишдаги тажрибангизни ёдга олинг. Бу муваффақият гаровига айланиши мумкин. Бугун зарарли одатларни ташлаш жуда хайрли кечади. Саломатликни мустаҳкамланг. Спорт билан мунтазам шуғулланишни ўзингизга одат қилиб олинг. Омад сизга ёр бўлсин!

БУЗОҚ (21. 04 — 20. 05)

7 феврал куни пул сарфлашни минимум даражага қадар камайтиришингиз керак. Пул йиғишни жуда яхши уддалай оласиз. Демак, топганингизнинг бир қисмини заҳирага олиб қўйсангиз, фойдадан холи бўлмайди. Шахсий ҳаётда жуфтингиз билан ўзаро муносабатларни тартибга солинг. Тез-тез айтишиб қоладиган одатингизни ташласангиз, яна яхши. Жуда бўлмаса, психолог хизматидан фойдаланинг.

ЭГИЗАКЛАР (21. 05 — 21. 06)

Эрталаб кўзгуга боқинг. Ташқи қиёфангизга ижобий ўзгартишлар киритиш палласи етган кўринади. Аёллар ва қизлар терини тозалаш, уни фойда берадиган кремлар билан парваришлаши шарт. Тиш дўхтирига ҳам бирровга чиқиб кела қолинг. Куннинг иккинчи ярмини фақат ўзингизга бағишланг. Дўстларингиздан бири ҳе йўқ-бе йўқ қаёқдаги гапларни гапириб асабингизга тегиши мумкин. Ўзингизни эшитмаганга солинг, вассалом. Кечқурун албатта тоза ҳавода сайр қилинг.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 22. 07)

7 февралда ишхонангиздагилар сизга у қадар ишонқирамаслигини англаб етасиз. Шунча куч ва вақт беҳуда сарфланганидан хафа бўласиз. Лекин бугун сиз учун пул ишлаб топиш вариантлари кўп. Кучингизни тўғри тақсимлай билсангиз бас. Ҳамкасбларингиздан кимдир жуда муҳим лойиҳани қандай тез ва тўғри ҳаётга тадбиқ этиш усулини сир тутаётган кўринади. Агар шу масаланинг тагига ета олсангиз, раҳбарлардан олқиш олган бўлардингиз.

АРСЛОН (23. 07 — 23. 08)

Бугун арслон буржида таваллуд топганлар учун анча оғир кун бўлади. Аёлларни ишдан кўра ташқи кўриниши кўпроқ қизиқтира бошлайди. Ўзингизга ёқадиган иш топинг. Топа олмасангиз, бугунги кунни маданий ҳордиқ чиқаришга бағишланг. Дангасаликка асло йўл қўйманг. Айримлар аллергия ва гастрит қўзғалишидан безовталаниши мумкин. Бу муаммони дори ва парҳезсиз бартараф эта олмайсиз.

ПАРИЗОД (24. 08 — 22. 09)

7 феврал куни янги муаммолар устингизга ёпирилмаслиги учун жуда сергак туришингиз керак. Олдинда баҳор. Иммунитетингиз эса тушиб кетган. Агар ўз вақтида муаммони ижобий ҳал этмасангиз, хасталиклардан қочиб қутула олмаслигингиз тайин. Куннинг иккинчи ярмида ёлғизларга собиқ севгилиси қўнғироқ қилиши кутилади. Бундан мамнун тортасиз. Кимларгадир ҳануз керак эканингиз кўнглингизни кўтаради. Оллоҳ сизга ёр бўлсин!

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

6 феврал куни вужудингиздаги энергиянинг адоғи бўлмайди. Ҳатто, айримлар шунча кучни қаердан олаётганингизни сира тушуна олмай ҳайрон ҳам бўлади. Ҳайрон бўлаверсин. Бу улар учун сир бўла қолсин. Ҳеч кимнинг шахсий ҳаётингизга аралашишга ҳаққи йўқ. Агар вазиятга асир бўлиб қолмасангиз, муҳаббатда ҳам омадингиз кулади. Билинг, баъзан оқим билан қўшилиб оқиш фойда беради. Муҳаббат бобида худди шундай йўл тутинг. Асло оқимга қарши сузманг.

БУЗОҚ (21. 04 — 20. 05)

Агар эрталаб уйқудан ўнг ёнбошингиз билан турсангиз, билингки, омад кун бўйи сиз томонда бўлади. Лекин ҳар бир бажарадиган ишингизни яхшилаб таҳлил қилинг. Шошма-шошарлик қилиб олдинга ўтиб кетиб қолманг. Куннинг иккинчи ярмида баъзи вазиятлар иш режангизни яна бир марта кўриб чиқишингизни талаб қилиши мумкин. Аммо бу ҳолат моддий аҳволингиз яхшиланишига салбий таъсир кўрсатмайди. Романтикани ёлғизлар кечқурунга олиб қўйганлари маъқул.

ЭГИЗАКЛАР (21. 05 — 21. 06)

6 февралда эгизак буржи остида таваллуд топганлар ҳар қандай ишни дўндиришга тайёр туришади. Керак бўлса, тоғларни қўпоришга кучингиз етарли бўлади. Муҳаббатда айримлар ғалати ва сирли бир вазиятга тушиб қолишлари кутилади. Аммо бу сирни барибир бир кунда англаб улгурмайсиз. Моддий аҳволингиз катта тезликда пастга шўнғиб бормоқда. Қўшимча даромад келтирадиган иш топмасангиз бўлмайди. Тадбиркорларга маслаҳат: Янги шартномаларга то уни обдон ўрганиб чиқмагунча имзо чекманг.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 22. 07)

Бугунги кун аёлларимиз учун уйларни капитал тозалашда жуда омадли кечади. Ёрдамчилар керагича топилади. Аммо кўпчилик билан қилинган ишда сифат камроқ бўлади. Профессионал касбингиз билан боғлиқ ишингиз бўйича ғоялар кўп. Уларни навбати билан амалга ошираверинг. Шахсий бизнесига эга дўстларимиз улгуржисига «мол» сотиб олишлари кутилмоқда. Бунинг учун анчагина пул тикишингизга тўғри келади. Бугун олис сафарга отланишингиз тавсия этилмайди.

АРСЛОН (23. 07 — 23. 08)

6 феврал куни оилалиларнинг ҳаётида туб бурилиш юз бериши мумкин. Агар бир-бирингизга ён беришга ўрганмасангиз, муносабатларингиз тобора совуқлашаверади. Оилавий бюджетни бутунлигича қандай сақлаш ҳақида яқин дўстлардан бири ажойиб ғояни айтади. Албатта инобатга олинг. Тадбиркор бўлсангиз, бугун яқин ҳамкорлар билан учрашиб, янги лойиҳаларни муҳокама қилишингиз тавсия этилмайди. Бундан фойда чиқмайди. Кечқурун хонадонингизда тантанали бир тадбир ташкил этилиши мумкин. Оллоҳ сизга ёр бўлсин!

ПАРИЗОД (24. 08 — 22. 09)

Нималардир ўзингизга ёқмаса, кўз юмишингиз керак эмас. Бундан фақат зиён кўрасиз. Руҳий ҳолатингизни ёмонлаштирувчи ҳар қандай воқеа-ҳодисадан ўзингизни олиб қочинг. Янги танишувларга бугунча ўрин берманг. Оила қурмаганлар ишхонасига янги келган ходим ё ходима билан одатдагидан яқинроқ муносабат юрита бошлайди. Майли, ёши сиздан каттароқ бўлса ҳам эътибор бериб ўтирманг. Асосийси, қалбингизга қулоқ тутинг. Кечқурун кимдир қўлингизга бир даста пул тутқазиши кутилади.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

Музыка

Оқшом учун қўшиқ. Тинглаймиз.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Эрталабдан қарзларингиз борми-йўқми, шуни назоратдан ўтказиб олишингиз сўралади. Молиявий аҳволингиз кун давомида аянчли ҳолатга келиб қолиши мумкин. Шундай вазият юзага келмаслиги учун қимматбаҳо буюмлар харид қилмаслигингиз керак. Тадбиркорлар рақобатчилар билан яккама-якка кураш олиб боришлари кутилади. Саломатлигингизни эҳтиёт қилинг. Кечқурун албатта тоза ҳаво сайрига чиқишингиз сўралади.

БУЗОҚ (21. 04 — 20. 05)

5 феврал куни зудлик билан парҳез бошлашингиз керакка ўхшайди. Ёғли, шўр ва аччиқ таомлардан воз кечинг. Кўча овқати тарафга қараб ҳам қўйманг. Ўзингизга яхши бўлади. Муҳаббатда ёлғизлар романтик кайфиятда бўлишади. Кимдир кимгадир муҳаббат изҳор қилиб чарчамайди. Яна кимлардир кечқурунга бориб учрашувга ошиқади. Куннинг иккинчи ярмида айримлар зарур иш билан қўшни шаҳарга жўнаб кетиши мумкин.

ЭГИЗАКЛАР (21. 05 — 21. 06)

Бугун кун аввалидан даромад, заҳира пул ва бойлик ҳақида хаёл сура бошлайсиз. Аммо бу хаёллар моддий аҳволингизни яхшилаб қўймайди. Аксинча бекорга эмоция асирига айланганингиз қолади. Ишхонадаги зиммангизга юкланган вазифаларни жуда сергаклик билан адо этинг. Гарчи бугунги бажарадиган ишларингиз зерикарли туюлса-да, ўша ишлар сизга даромад келтиради. Олис сафарга чиқишни режалаштирганлар бу амални бошқа кунга қолдирганлари маъқул.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 22. 07)

5 феврал қисқичбақа буржи остида туғилганлар учун анча оғир кечиши кутилмоқда. Асосийси, пул топишда, иш бажаришда ўзгалар ёрдамидан умид қилманг. Агар жуфтингиз билан муносабатларни янада мустаҳкамлаш илинжида куйиб-ёнсангиз, шу мақсад сари олға бора олсангиз, шахсий ҳаётингизга яна янги мазмун кириб келади. Молиявий муаммоларни бартараф этишда осон йўлларни қидирманг. Бу муаммо кейинроқ ҳал бўлади.

АРСЛОН (23. 07 — 23. 08)

Арслон буржи вакиллари бугун кўз ва қулоқни эҳтиёт қилишлари керак. Йўқ, гап хасталик масаласида кетмаяпти. Сизга ҳасадгўйларнинг кўзи тегиши, ғийбатчилар қулоғингизни қоматга келтириши мумкин. Илгари ҳам бир-иккида алдаганларга ишониб қолманг. Барибир алдашади. Тадбиркорлар кунни рақобатчиларга қарши курашиб ўтказишлари мумкин. Елвизакда асло узоқ ўтириб қолманг. Соғлиғингизга путур етади.

ПАРИЗОД (24. 08 — 22. 09)

5 феврал куни оила қурмаганларнинг айримлари бир кўришда муҳаббат ҳиссини қалбан ҳис этишади. Аммо ўзингиз учун қисқа фурсатда идеалга айланган бу инсонни барибир яхшилаб элакдан ўтказинг. Турмуш оғир масала. Зарбли муштлари кутилмаганда кутилмаган томондан келиши ҳеч гап эмас. Куннинг иккинчи ярмида моддий аҳволингиз яхшиланиб, кайфиятингизда позитивлик пайдо бўлади. Кечқурун вақтингизни романтика оғушида ўтказасиз. Оллоҳ сизга ёр бўлсин!

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

Музыка

Биринчи ёридан айрилганлар борми? Бу изтиробни хис этганлар?

Тинглаймиз

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

4 феврал куни қўй буржи вакилларининг айрим вакиллари уйқудан уйғонибоқ саёҳатга жўнашни ихтиёр эта бошлашади. Афсуски, тушга бориб бу фикрингиздан қайтасиз. Қайтиб яхши қиласиз. Бундан кўра молиявий аҳволингизни яхшилаш ҳақида жиддий ўйлаб кўрсангиз ёмон бўлмасди. Барибир қачондир саёҳатга отланган тақдирингизда ҳам пулларингиз етарли бўлиши керак-ку! Тўғри эмасми? Аёллар ташқи қиёфаси кўнгилдагидек бўлиши учун овқатланиш, парҳез масаласини қайтадан кун тартибига қўйишлари керак.

БУЗОҚ (21. 04 — 20. 05)

Ақлий меҳнат кишиларининг бугуни муваффақиятли бошланади. Изланишлар, диссертация кабилар омадли кечади. Куннинг иккинчи ярмида бассейнда чўмилиб қайтишингиз тавсия этилади. Кечга бориб яқинларингиздан олқишлар эшитишингиз кутилмоқда. Улар рўзғор учун амалга оширган бир қатор ишларингизни кўргач, ҳайратда қолишади. Кечқурун албатта тоза ҳаво сайрига чиқинг. Бу кечаси яхши ухлашингизда муҳим аҳамиятга эга.

ЭГИЗАКЛАР (21. 05 — 21. 06)

4 февралда ниҳоят ишхонангиздаги раҳбарлардан мақтов эшитиш бахтига муяссар бўласиз. Аммо маошингиз оширилиши ҳақида илиқ гаплар эшитмайсиз. Демак, сабр қилишингизга тўғри келади. Жуфти ёки бўлғуси жуфти билан яқин орада жанжаллашиб қолганлар бўлса, хурсанд бўлаверишсин. Бугун яраш оши дамлашингизга тўғри келади. Севгилингизга асло мағрурлигингизни намойиш эта кўрманг. Ён беришга мойил бўлинг. Омад сизга ёр бўлсин!

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 22. 07)

Бугун яқин инсонларингиз саломатлиги билан жиддий шуғулланишингизга тўғри келади. Агар фарзандларингиз бўлса, уларнинг жисмоний ҳолати, овқатланиши билан ҳам шуғулланинг. Куннинг иккинчи ярмида ким биландир жанжаллашиб қолишингиз эҳтимоли бор. Агар у одам сизга доимо ҳар жабҳада ёрдам бериб келган чиқса, жанжалнинг олдини олишга ҳаракат қилинг. Кечқурун ҳамма ташвишларни йиғиштириб қўйиб мириқиб дам олинг.

АРСЛОН (23. 07 — 23. 08)

4 феврал куни иш ва шахсий ҳаёт билан баравар банд бўлишингиз кутилмоқда. Шу даражада ишингиз кўпки, бир пиёла чой ичишга вақт топа олмай ҳалак бўласиз. Бугун жуфтингиз билан асло айтишманг. Ажри қимматга тушиши мумкин. Банкдан кредит олишни мўлжаллаб юрганлар учун ҳам бугунги кун омадли кечади. Кредит олишингиз масаласи ижобий ҳал бўлади. Молиявий аҳволингиз аъло даражада бўлмаса ҳам пулсиз қолиб кетмайсиз.

ПАРИЗОД (24. 08 — 22. 09)

Бугун паризод буржи вакиллари ишхонасидаги ҳамкасблар билан баҳслашиб қолиши кутилади. Сизга ҳасад қиладиган ҳамкасблар кўпайиб қолган шекилли, бараварига сизни талашга тайёр туришади. Агар улар билан тенглашишни хоҳламасангиз, бир неча кунга таътил олинг-у, истироҳат қилинг. Кечқурун оилангиз даврасида вақт ўтказинг. Ҳотамтойлигингиз тутса, шаҳарда яшасангиз, кечки овқат учун ресторанга буюртма берсангиз ҳам зиён қилмайди.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ТАРОЗИ (23. 09 — 23. 10)

Агар анчадан бери шахсий ҳаётингизга янада ёрқинроқ тус бериш ниятида юрган бўлсангиз, бугун ўша вақт етди. Кун давомида муҳаббатда, ишда ва шахсий ҳаётда ҳам омадингиз келади. Бошингиздан бир олам ёқимли лаҳзаларни кечирасиз иншооллоҳ. Фақат мағрурланиб кетмасангиз бас. Янги жамоага ишга борганлар қаҳрамонлик кўрсатишга шошилмасинлар. Вақт келар, ўшанда сиз истаганча қаҳрамонликлар кўрсатиш имконига эга чиқасиз. Омад сизга ёр бўлсин!

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

3 февралда сизга меҳр, эътибор етишмаётгандек туюлаверади. Илгари ҳеч қачон бундай аҳволга тушмагандингиз. Бугун эса худди ёш бола каби меҳр истай бошлайсиз. Иш жараёнингиз ҳар қачонгидек меъёрда бўлади. Раҳбарлар зиммангизга янги вазифаларни ҳам топширишади. Фақат янги вазифаларни яхшилаб ўрганиб чиқишни унутманг. Акс ҳолда кейин ўзингиз уялиб қолишингиз мумкин. Кўчага ҳавонинг авзойига қараб кийинган ҳолатда чиқишингиз тавсия этилади.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

Эрталабдан табиат қўйнига чиқиб кетиб дам олсангиз, фойдадан холи бўлмасди. Балиқ овлаш ҳам асабларингизни тинчлантиради. Сизга янги куч бағишлайди. Иш эса қочиб кетмайди. Қайтгандан кейин катта куч билан ишга шўнғийверасиз. Муҳаббатда айримлар олқишлар ҳамда совға-саломларга кўмилиши кутилмоқда. Айниқса, ёлғизларнинг куни туғади. Баъзилар тўй бошлаб юбориши ҳам ҳеч гап эмас. Қанийди шундай бўлса! Бахт сизга ёр бўлсин!

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)

3 феврал куни вақтингизни уйда эмас, албатта ишда ёки ўқишда ўтказасиз. Офисда кечга қадар ўтириб қолишингиз ҳам шарт эмас. Хизмат сафарига бориш учун раҳбарлардан рухсат сўранг. Моддий манфаат кўрасиз. Йўқ ердан муаммо чиқаришга уринманг. Кўпроқ ҳаракатда бўлинг. Ишда профессионаллигингизни яна бир карра текшириб кўришни истаб қолишлари мумкин. Намойиш этинг. Истеъдодингизни кўз-кўз қилинг.

ҚОВҒА (20. 01 — 18. 02)

Афсуски, бугун эрталаб кайфиятингиз тушкун ҳолатда бўлиши мумкин. Шунинг оқибатида ишларингизда ҳам унум кўзга ташлана қолмайди. Ҳадеганда ўзингизни бошқаларга қийналган қилиб кўрсатманг. Сиқилманг. Тақдирдан нолиманг. Тақдирингизни ўз кучингиз билан ижобий тарафга ўзгартириш пайида бўлинг. Худодан бахт, саодат, соғлиқ сўранг. Албатта беради. Бугун олис сафарга чиқишдан воз кечишингизга тўғри келади. Ҳавонинг авзойи бунга йўл бермайди.

БАЛИҚ (19. 02 — 20. 03)

3 февралда кун мобайнида дўконма-дўкон, бозорма-бозор югуришингизга тўғри келади. Аммо муҳим ишлар кутиб туришини ҳам ёддан чиқарманг. Профессионал касбингиз билан боғлиқ ишингиз бўйича олис келажак режаларни тузиш муваффақиятли кечади. Сиз ажойиб режаларни ўйлаб топа биласиз. Агар уларни босқичма-босқич ҳаётга тадбиқ эта борсангиз, ишхонангизда обрўйингиз юқорилаши аниқ.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ТАРОЗИ (23. 09 — 23. 10)

2 февралда дуч келганга ҳақлигингизни исботлашга уринсангиз, охир-оқибат ўзингиз айбдорга айланасиз. Агар ҳақиқатан ҳақ бўлсангиз, кўзларингиз бундан дарак беради. Мартабангизни оширишга оид тадбирларда иштирок этиш муваффақиятли кечади. Тўғри, бирдан юқорилаб кетмайсиз. Ҳали керакли билимларни пухта эгаллашингиз лозим. Ўзингизни эҳтиёт қилинг. Яқинларингизга нисбатан мулойимроқ муносабат юритинг.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

Автобус бекати ёки супермаркетда анчадан бери кўришмаган дўстингизни учратиб қолишингиз кутилади. Учрашув ҳақиқатан ёқимли ва ҳаяжонли кечади. Айримларнинг саломатлиги билиб-билмай оғир нарса кўтариб қўйиши натижасида панд бериб қолиши мумкин. Ўзингизни эҳтиёт қилинг. Керак бўлса, оғир нарсаларни бировларга кўтартира қолинг. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилиш ёдингиздан чиқмасин.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

2 феврал сиз учун асабий ва оғир кечади. Меъёрлар бузилиши мумкин. Ҳар бир ишни режа асосида амалга оширмоқчи эдингиз. Негадир бугун унутган чиқасиз. Янги танишувларни бошдан ўтказишга тўғри келса ҳам бегона одамлар сиз билан таниша олмай ҳалак бўлади. Тўғри қиласиз. Кайфият ёмон бўлса, танишувларни йиғиштира турган маъқул. Ҳатто, ўзингиз қаттиқ ишонадиганлар билан ҳам камроқ мулоқотга киришаверинг. Шуниси тинч.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)

Бугун ўзингиз билибми-билмайми, реалликдан чекиниб, иллюзия чангалида яшай бошлайсиз. Аммо билинг, бу нарса барча орзу-умидларингизни пучга чиқаради. Эрталабдан тадбирини кўрмасангиз, молиявий аҳволингиз ҳам жар ёқасида қолиб кетиши ҳеч гап эмас. Даромадни сергаклик билан улгуржисига қидиринг. Майда-чуйдасини нари сура туринг. Бугун бировлардан қарз олманг ва банкдан кредит олиш деган нарсани унутинг. Оллоҳ мададкорингиз бўлсин!

ҚОВҒА (20. 01 — 18. 02)

2 феврал куни уйқуга тўймайсизми нима бало, кўчада ҳам мудрай борасиз. Ахир бу аҳволда омад қўлдан кетади-ку! Ҳушёр тортинг, биродар! Иш, пул сиз учун жуда зарур. Муҳаббатда қуёш чарақлайди. Шундай экан, оила қурмаганлар сира иккиланмасдан учрашувга отланавериши мумкин. Ташқи қиёфангизга ҳам алоҳида эътибор қаратинг. Учрашувга чиройли бўлиб борсангиз, яхши-ку! Тўғри эмасми?

БАЛИҚ (19. 02 — 20. 03)

Ҳашамат ва мазали таомларни севадиганларнинг куни туғади. Сизни ресторанга таклиф этишлари кутилмоқда. Турмушга чиқмаган қизларимиздан кимларнингдир қўлини сўрашлари ҳам эҳтимолдан холи эмас. Оилалиларга эса бардош берсин. Рўзғор икир-чикирлари билан ўралашиб қолиш кимга ҳам ёқарди. Аммо мажбурсиз. Дўстлар билан учрашиб суҳбатлашишни бошқа кунга қолдирасиз-да энди.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ТАРОЗИ (23. 09 — 23. 10)

Бугун ишончсизлик нималигини англаб етасиз. Оиласиз бўлсангиз, танлаганингиз сиз ўйлаганчалик фаришта эмаслигини ўз кўзингиз билан кўрасиз. Аммо ташвиш чекишга ҳожат йўқ. Иш билан банд бўлинг. Чалғийсиз. Мана кўрасиз, яқин орада сизни тушунадиган, садоқатли жуфтни албатта топасиз. Қўшимча даромад келтирадиган иш таклиф қилувчиларнинг саноғи бўлмайди. Демак, танлаш имкониятингиз чексиз. Кечқурун дўстлар даврасида вақт ўтказинг.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

1 феврал куни шахсий ҳаётингизда росмана жанжалли лаҳзалар юзага келиши кутилади. Олдини олинг. Хотиржам тортинг. Жанжал рўзғордаги баракани учиради. Бажарадиган ишларингиз ҳам бугун жуда майдалашиб кетгандек. Бироқ сизни чарчатади. Агар иложи бўлса, табиат қўйнига чиқиб кетинг ва ҳаво алмаштиринг. Шу баҳонада фикрлайсиз, мулоҳаза қиласиз. Молия масаласини қатъий назоратда тутишингиз керак. Бусиз пулларингизни бўлар-бўлмасга сарфлаб юборишингиз ҳеч гап эмас.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

1 февралда эзгу мақсадларга етиш учун бор кучингизни бағишланг. Шундай ишлангки, бошқаларнинг ҳавасдан юраги ёрилай десин. Ана шунда бир ойга мўлжаллаган ишни бир кунда уддалаб улгурасиз. Суюкли инсонингиздан имконсиз нарсани сўраманг. Уни тушунишга ҳаракат қилинг. Кўча таомини истеъмол қилманг. Заҳарланишингиз эҳтимоли бор. Овқатланишда режим ва меъёрларга амал қилсангиз, ўзингизга яхши. Оллоҳ сизга ёр бўлсин!

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)

Бугунги кунингиз жуда оғир кечиши кутилади. Бошқаларнинг муваффақиятларига қараб туриб ҳавасингиз келади. Аммо шундан бошқа иложингиз ҳам йўқ. Ёлғизлардан кимлардир тасодифан орзусидаги инсонни учратиб қолади. Афсуски, у одам билан илгари суҳбат қурган бўлиб чиқасиз. Демак, романтикадан умид қилмасангиз ҳам бўлади. Фақат ўтмишнинг ширин хотираларигина қалбингизга меҳмон бўлади.

ҚОВҒА (20. 01 — 18. 02)

1 февралда эрта тонгданоқ кўзларингиз қувонч ёшларига тўлади. Ўзингиз ҳақингизда ўзгаларнинг ёқимли таърифлари қулоғингизга чалинади. Вужудингиз фахр ва шукроналикка лиқ тўлади. Бу дунёда шунчаки беҳуда яшаб юрмаганингизни идрок этасиз. Агар молиявий муаммоларни бартараф этишда минуслар кўзга ташланса, сира ташвиш чекманг. Уни плюсга айлантирса бўлади. Ҳаракат керак холос. Ҳаракат қилсангиз, кечқурунга бориб албатта даромадини оласиз.

БАЛИҚ (19. 02 — 20. 03)

Атрофингиздагилардан кимлардир йўқ жойдан жанжал қидириб асабингизга тега бошласа, сира аччиқланманг. Майин жилмайиш қилинг-у кетинг. Шунинг ўзи жанжалкашлар учун арзирли жавоб бўлади. Пул ва рўзғор масаласида пайдо бўладиган муаммоларни вазиятга қараб бартараф этинг. Бартараф эта олмасангиз, маълум муддат ўша муаммоларни ташлаб қўйинг. Муҳаббатда жуфтингизга соф туйғуларингизни ошкор этишдан тийилманг.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ТАРОЗИ (23. 09 — 23. 10)

31 январда тадбиркорлар рақобатчилар билан юзма-юз келишлари кутилмоқда. Аммо бу гал орангизда ёқимсиз суҳбатлар бўлмайди. Аксинча рақобатчилар ўзларини жуда сипо тута бошлашади. Ҳатто, сиздан маслаҳат ҳам сўрашлари мумкин. Молиявий масала билан тарози буржи вакиллари бошқа пайтлардагига нисбатан жиддийроқ шуғулланишлари лозим. Бу масалани то кечга қадар назоратда ушланг. Кўча-кўйда ҳам пулларингизни жуда эҳтиёт қилинг. Киссавурлар назарига тушишдан сақланинг.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

Афсуски, чаён буржи вакиллари бугун молия масаласида муваффақиятлар шаробини тотиб кўра олмайдиган бўлиб туришибди. Қариндошлардан ёрдам сўранг. Қарз кўтаришларсиз муаммоларни бартараф этишингиз оғир кечади. Жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингиз билан муносабатларда артистлик қилишингизга тўғри келади. Бугунги кун билан яшанг ва шундай мулоқот қилинг. Ана шунда орангиздаги илиқликка путур етмайди.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

31 январ куни сизни энг омадли одам деб ҳисоблаш мумкин. Раҳбарлар танқидидан ҳам пана бўла оласиз. Нимаики ишга қўл урсангиз, хамирдан қил суғургандек осон якунлайсиз. Аммо бу ҳолат узоққа чўзилмаслиги ҳақиқатлигини эсдан чиқарманг. Суюкли инсонингиз кечки пайтга бориб қайсидир масалада норозиликларини тўкиб сола бошлаши мумкин. Шу тобда тилингизга эҳтиёт бўлинг. Хотиржамликка эрк беринг.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)

Бугун қанча ташаббускор бўлсангиз, ишхонадаги мартабангиз шунча тез ортиб бораверади. Оғир ишлар тўғри келса, қайғурманг. Ёрдам берадиганлар топилади. Молиявий муаммоларингиз хамирдан қил суғургандек осон ҳал бўлади. Сиздан фақат масъулият ва жавобгарлик ҳисси талаб этилади. Банкдан кредит олиш ниятида юрган бўлсангиз, бу ниятингиздан дарҳол воз кечинг. Саломатликни эҳтиётланг. Тўғри овқатланинг. Режимни бузманг. Омад сизга ёр бўлсин!

ҚОВҒА (20. 01 — 18. 02)

31 январда уй юмушларига кўмилишингиз эҳтимоли бор. Улар шу қадар кўпки, асосий ишларни бажаришга вақт топа олмаслигингиз мумкин. Кофе деган ичимликка ружу қўймаслигингиз тавсия қилинади. Саломатлигингизга путур етиши мумкин. Кечқурун оиласизлар романтик учрашувни бошдан кечиришади. Айримларни ё қўшнилар, ё қариндошлар меҳмонга чақириши кутилади. Баъзи дўстларимизнинг хонадонида эса чақалоқ йиғиси жаранглайди.

БАЛИҚ (19. 02 — 20. 03)

Бугун уйқудан уйғонганданоқ аъло кайфиятда бўласиз. Позитивлик шу қадар юқори даражада бўладики, сизни қуршаб турганларнинг ҳам дили яйрайди. Қачонлардир жанжаллашиб қолган одамлар билан бугун ярашиш имкони туғилади. Ярашганингиз маъқул. Дўстларнинг ортиқчаси бўлмайди. Кўчада эса фақат жамоат транспортидан фойдаланинг. Соғлиғингизни авайланг.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ТАРОЗИ (23. 09 — 23. 10)

Эрта тонгда телефон безовта жиринглашидан уйғонишингиз кутилмоқда. Шу баҳонада сергак тортасиз, ишонинг. Бугун сизга бардош ҳам жуда зарур бўлади. Шундай бир чигал вазиятга тушиб қоласизки, ундан чиқиб кетиш учун фақат сабр-бардош ёрдам бера олади. Молиявий муаммолар сиз истаганчалик муваффақиятли бартараф этилмайди. Бироқ пулсиз ҳам қолмайсиз. Тадбиркорлар бугун сафарга отланишлари мумкин. Сафар сизга даромад ҳадя этади. Фақат рақобатчилардан эҳтиёт бўлинг.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

30 январда ҳар бир қўл урадиган ишингизга ижодий ёндашишни унутманг. Илҳом бўлади. Фақат ижодий ёндашув керак холос. Яқинларингиздан бири муҳим масалада ёрдам кўрсатишга ваъда беради. Бу келажакка янада каттароқ ишонч билан қарай бошлашингизга сабаб бўлади. Миянгизга қандай ғоялар келган бўлса, барчаси амалга ошади. Агар ошқозонингизда муаммо пайдо бўлса, овқатланиш рационингиздан сут маҳсулотларини чиқариб ташланг.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

Бугун куннинг биринчи ярмида иш жойингиздаги айрим ҳамкасбларнинг танқидларини эшитишингизга тўғри келади. Шу нарса сиздаги ишчанлик кайфиятини йўққа чиқариши мумкин. Арзирли жавоб қайтара олсангиз, яна илгаригидек хотиржам ишлашда давом эта оласиз. Аёллар косметолог қабулида бўлиб қайтсалар фақат фойда бўлади. Кайфиятингиз ҳам кўтарилади. Рўзғордаги чигалликларни йўқ қилмоқчи бўлсангиз, яқинларингиз билан маслаҳатлашган ҳолда иш тутинг.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)

30 январ куни азалий орзуларингиздан бири ҳақиқатга айланай деб турибди. Саёҳатга отланишингиз мумкин. Бунинг учун ҳужжат тахлаш амали ҳам жуда енгил кечади. Фақат сиздан ҳаракат талаб этилади. Профессионал касбингиз билан боғлиқ ишингизда баъзи майда кўнгилсизликлар юзага келиши мумкин. Аммо бу жамоадаги обрўйингиз ва ўрнингизга салбий таъсир кўрсатмайди. Кечқурун ёқимли хабар эшитасиз.

ҚОВҒА (20. 01 — 18. 02)

Бугун хоҳлайсизми-йўқми, ўзингизга ёқмайдиган ишлар билан банд бўлишингизга тўғри келади. Айниқса, қоғозбозликлар оёғингиздан олиши мумкин. Лекин унутманг, ўша ёқимсиз ишлар сизга кечки пайт кўз кўриб қулоқ эшитмаган даромадни ҳадя этиши мумкин. Ёрдам берганларга ҳам даромаднинг бир қисмини беришингиз лозим бўлади. Куннинг иккинчи ярмида оммавий тадбирлардан бирида сўзга чиқишингиз кутилади. Омад сизга ёр бўлсин!

БАЛИҚ (19. 02 — 20. 03)

30 январда фавқулодда ташкилотчилик қобилиятингиз кўз очади. Худди шу нарса янги дўстлар орттиришингизда, янги лойиҳаларга қўл уришингизда ёрдам беради. Лекин камтарликдан воз кечманг. Ҳасадгўйлар қулай вазият кутишдан тийилгани йўқ. Шахсий ҳаётда рашк балосига қарши шафқатсизларча кураш олиб боришингиз керак. Акс ҳолда жуфтингиз билан ўзаро муносабатларга путур етиши ҳеч гап эмас.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ТАРОЗИ (23. 09 — 23. 10)

29 январда эрталабоқ илгари бажарган ишларингиз сифати учун мукофот пули олишингиз кутилмоқда. Бу ўзингизни жуда бахтли ҳис этишингизга сезиларли туртки бўлади. Шу кайфиятда янги ғояларни ҳаётга тадбиқ этишда, режаларни ҳақиқатга айлантиришда давом этаверинг. Агар яқинларингиздан кимдир сизга суянч бўлишни ихтиёр этса, қаршилик билдирманг. Жуфтингиз билан муносабатларни мустаҳкамлаш ҳаракатида бўлинг.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

Бугун кайфиятингизни ўз бошқарувингиз остига олишингиз талаб этилади. Мақсадларни, ниятларни тафтишдан ўтказинг ва шундан кейингина ҳаракатлар содир этинг. Юқори лавозимли шахслар билан баҳсга киришишдан нари бўлинг. Куннинг иккинчи ярмида кекса ёки хаста қондошлар ҳолидан хабар олишингиз сўралади. Бугун олис сафарга чиқишни режалаштирмаганингиз маъқул. Йўлда ҳалокат кузатилиши мумкин.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

29 январ куни қарорлар қабул қилишга қалбингизда қўрқув туя бошлашингиз мумкин. Бу нуқсонни четга ирғитишингиз керак. Рўзғордаги муаммоларни деб асабийлашишингиз ҳам бефойда. Уларни ижобий ҳал этиш ҳаракатида бўлганингиз маъқулроқ. Молиявий муаммоларни бир неча ҳафта нарига суриб туришингиз лозим бўлади. Муҳим ҳужжатлар билан ишлаш ҳам бугун сизга наф келтирмаслиги кутилмоқда.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)

Бугун тоғ эчкиси буржи вакилларининг жаҳли дунёларга татийдиган даражада кучли бўлади. Ўзингизни қўлга олинг. Молиявий йўқотишлар, рўзғордаги айрим кўнгилсизликлар бир бўлиб оёғингиздан олиши ҳеч гап эмас. Жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингизга осмондаги о-ю юлдузларни ваъда қилманг. Унга сизнинг меҳрингиз ва эътиборингиз кифоя қилади. Кечқурун хонадонингизга меҳмонлар ташриф буюриши мумкин.

ҚОВҒА (20. 01 — 18. 02)

29 январда турли манзилларда турлича одамлар билан ширин суҳбатлар қуришингиз кутилади. Суҳбатлар, танишувлар сизга қўшимча қудрат ато этади. Руҳан енгил тортасиз. Шахсий ҳаётингизда жиддий муаммолар кузатилмайди. Асосий ишингизни уддалаш билан банд бўласиз. Фақат яна бир қўшимча даромад берувчи иш топсангиз, моддий аҳволингизни пухталаб олган бўлардингиз.

БАЛИҚ (19. 02 — 20. 03)

Бугунги кунингиз анчагина оғир кечади. Кўпгина ишларингиз натижалари кўнгилдагидек кечмайди. Аммо сизнинг айбингиз йўқ. Ҳаммаси вазиятдан. Афсуски, бу вазиятларга қарши бора олмайсиз. Саломатлигингизни назоратда ушланг. Шамоллаш, грипп ва гастритдан безовталанишингиз эҳтимоли бор. Худо кўрсатмасин. Тўғри овқатланингки, саломатлигингизга путур етмасин.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ТАРОЗИ (23. 09 — 23. 10)

Бугун ниҳоят етакчилик қилиш бу ҳаётда енгил кечмаслигини англаб етасиз. Аммо бу вазифага ўзингиз эгалик қилишга ошифта бўлгансиз. Энди чидайсиз-да. Айниқса, хизмат сафарига отланадиганлар эҳтиётини қилиши керак. Биринчидан, шахсий автомобилингизда йўлга чиқсангиз, машина бузилиши мумкин. Ёки ҳужжатларингиз чала расмийлаштирилгани панд беради. Кимнингдир бели оғриётган бўлса, спортзалга бориб спорт билан шуғуллангани маъқул.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

28 январда кўчага чиқиш, атрофдагилар билан мулоқот қилишдан йироқ бўласиз. Уйда ўтириб олганча турли режалар тузиш билан банд бўласиз. Куннинг иккинчи ярмида уйдаги юмушларни адо этишингиз кутилади. Лекин бу машғулот сизга жуда ёқиб тушади. Кайфиятингиз кўтарилади. Кечқурун саломатлигингиз ҳақида қайғуринг. Олис сафарга чиқишни зинҳор режалаштира кўрманг. Бугун ухлаб кўрадиган тушингиз ўнгидан келади.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

Қандайдир тадбир ёки мажлисда профессионал касбингизга оид билимларингизни барчага намойиш этиш имкони туғилади. Ундан унумли фойдаланиб қолинг. Жуда кўп йиллардан бери кўришмаган дўстингиз фавқулодда пайдо бўлиб бир ишда ҳамкорлик таклиф қилиши мумкин. Рози бўлманг. Сурункали хасталикка йўлиққан бўлсангиз, дори ичишда тартибга риоя қилинг. Ўзингизни ўзингиз даволашга уринманг.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)

28 январ куни сизга атрофдагилар эътибори, меҳри зарур бўлади. Фақат иш пайтида ўтмишни ёдга олманг. Бу аҳволни янада чигаллаштириши мумкин. Ҳамкасблар ҳам сизни тушуна олмай ҳайрон бўлади. Жуфтингиз куннинг иккинчи ярмида қаёқдаги бўлар-бўлмас гапларни гапириб асабингизга тегиши мумкин. Агар хотиржамликка эрк бермасангиз, орангизда жанжал келиб чиқиши аниқ. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилишни, овқатланиш режимига амал қилишни унутманг.

ҚОВҒА (20. 01 — 18. 02)

Бугунги кунингиз унумли кечади. Ишларингиз юришади, муаммолар автомат тарзда ижобий ҳал бўлади. Бунинг натижасида ўзингизга бўлган ишонч ҳисси ортади. Айниқса, оилалилар барчанинг диққат-эътиборида бўлади. Жуфтингиз билан иккингизни нима биландир тақдирлашлари, ёки тантанали тадбирга таклиф қилишлари кутилмоқда. Молиявий масалада бироз қийналишингиз мумкин. Даромадлар худди қон босими каби сакрайвериб танг қилади.

БАЛИҚ (19. 02 — 20. 03)

28 январда балиқ буржи остида таваллуд топган аёллар ва қизлар ташқи қиёфасига оро бериш билан банд бўлишлари керак. Терини ёшартириш учун хизмат қилувчи муолажалар сизга катта наф келтиради. Шахсий ҳаётда кичик оилавий байрам уюштирилиши кутилади. Кимларнингдир туғилган куни оила даврасида кенг нишонланади. Яқинларингиз олқишлари остида бу байрамни яйраб нишонлайсиз иншооллоҳ.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ТАРОЗИ (23. 09 — 23. 10)

Тарози буржи вакилларининг шахсий ҳаётида у қадар ёқимли бўлмаган ҳодиса юз бериши кутилади. Кайфиятингиз ўша заҳотиёқ тушкун ҳолатда қолади. Уни сунъий тарзда кўтаришнинг имкони бўлмайди. Ана шунда сиздан ирода кучи талаб этилади. Бардош билан ўзингизни мажбурлаган ҳолда кайфиятингизга ўзингиз позитивлик ҳадя этишингиз керак. Кимки бугун хориж саёҳатига отланса, албатта муваффақият қозонади. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

8 февралда бардошингиз синовдан ўтказилади. Нафи тегмайдиган ишдан ҳам бош тортманг. Борича ҳаракатингизни қилаверинг. Куннинг иккинчи ярмида оила аъзоларингиздан кимдир сизга жуда ҳам ёқимли хабар етказади. Азбаройи мамнун бўлганингиздан рақс тушиб юборай дейсиз. Бугун жисмоний меҳнатдан қатъиян воз кечинг. Бел қисмингизда муаммо пайдо бўлиши мумкин. Оллоҳ сизга ёр бўлсин!

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

Бугун пул масаласида имкониятлар сал кечикиши мумкин. Анчадан бери ўша даромадни кутаётгандингиз. Афсуски, энди кимларгадир қўнғироқ қилишингиз, қаерларгадир боришингиз, кимларгадир ҳужжатларни тақдим этишингизга тўғри келади. Бусиз кўзланган даромадни ўз вақтида ола билмайсиз. Фақат муштингизни ишга солманг. Нақ балога қоласиз-а! Кечқурун жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингиз сизга кутилмаган совға ҳозирлаши кутилмоқда. Бахтингизни берсин!

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)

8 феврал куни бир юзингизга уришса, иккинчисини ҳам тутиб беришга мажбур эмассиз. Бу сизнинг принципларингизга тўғри келмайди. Албатта урганга арзирли жавоб қайтаришингиз лозим. Ишхонангизда ҳам кўнгилсиз вазият юзага келиши мумкин. Бугун тиббий кўрикдан ўтишингиз эҳтимоли бор. Таҳлиллар натижаси қандай бўлишидан қатъи назар саломатлигингизни эҳтиёт қилинг. Айниқса, ангинадан эҳтиёт бўлинг.

ҚОВҒА (20. 01 — 18. 02)

Бугун ҳар жабҳада танаффусларни бошдан кечирасиз. Улар сиз учун жуда ёқимли кечади. Ишхонангизда мартабангиз ошиши ҳам ўша танаффусларнинг бири дейиш мумкин. Оилангизда яқинларингиз билан ўзаро муносабатлар қил устида турганини унутманг. Бу муаммони ҳам бугундан қолдирмай ижобий ҳал этсангиз, ўзингизга яхши. Харидларда тежамкор бўлинг. Молиявий инқироздан худонинг ўзи асрасин.

БАЛИҚ (19. 02 — 20. 03)

8 февралда иш жойингиздаги ҳамкасбларнинг кўпчилиги сиздан маслаҳат сўраши кутилади. Лекин мағрурланиб кетманг. Ҳали бундай ҳолатга тушишингизга вақт бор. Атрофдагилар билан мулоқотда тилингизга жуда эҳтиёт бўлишингиз тавсия этилади. Акс ҳолда жанжалли вазиятларга тушиб қолишингиз мумкин. Кечқурун ёлғизлар романтик учрашувга отланишади. Оллоҳ сизга ёр бўлсин!

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ТАРОЗИ (23. 09 — 23. 10)

Бугун биринчи навбатда молиявий мушкулотлар гирибонингиздан олиши мумкин. Бу ҳам етмагандек, қариндошлардан бирининг хасталаниши кўндаланг туради. Буларнинг барчаси ишингизга ҳам жиддий халал бериши тайин. Аммо ишни ортга суриб бўлмайди. Барибир ўз вақтида адо этиб улгуришингиз керак. Аёллар ва қизлар куннинг иккинчи ярмида гўзаллик салонига чиқиб келишади-ю, кўзгуга боқиб ўзларининг нақадар гўзал эканликларига кўзлари тушади. Ёлғизлар учун кечқурун романтик учрашувга чиқиш имкони туғилади.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

7 февралда алданиб қолишингиз эҳтимоли юқори. Шунинг учун катта ишларга пул тикманг, нотаниш одамлар билан мулоқотга киришманг, ўтмишни ёдга олманг. Уй жониворларидан нарироқ бўлишингиз тавсия этилади. Улар аллергия қўзғатиши мумкин. Мабодо шундай бўлиб чиқса, дарҳол дерматологга мурожаат этишингиз керак. Дарҳол муолажа бошланг. Кечқурун хонадонингизга меҳмонлар ташрифи кутилмоқда.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

Бугун ўзингизни жуда яхши ҳис этасиз. Кайфиятингизда позитивлик яққол кўзга ташланиб туради. Оиласиз бўлсангиз, бунинг ўзига хос сабаблари бор. Сиз кимнидир севиб қоласиз. Кўнгилсизликлар ортда қолди деб ўйламанг. Муаммо барибир бор. Бироқ уларни бир зарб билан бартараф этишга кучингиз етади. Компьютер қаршисида камроқ ўтиринг, кун давомида тоза ҳавода кўпроқ пиёда сайр қилинг. Об-ҳаво бу амални адо этиш учун кўнгилдагидек кечади.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)

7 феврал куни ўзингиздаги авантюризм, магнетизм ва либерализмни кенг намойиш этасиз. Атрофдагилар сизнинг бу қадар сержиҳат одам эканингизни кўриб ҳайратдан ёқа ушлайди. Оила қурмаганлар кун давомида янги танишган бир инсон билан мулоқотдан кейингина яхши кайфиятга эга бўлишади. Унинг оптимист эканидан хабар топишингиз сизни мамнун этади. Кечқурун кўпчилик аёллар уй юмушлари билан банд бўлади. Омад сизга ёр бўлсин!

ҚОВҒА (20. 01 — 18. 02)

Бугунги кунингиз асабий кечади. Лекин жиддий муаммолар кўзга ташланмайди. Пессимизмга асир бўлманг. Келажакка умид ва ишонч билан боқинг. Оёқ-қўлларингизда шиш пайдо бўлган чиқса, буйракларингизда оғриқлар сезилаётган бўлса суюқликни камроқ ичинг. Юрак хасталигининг олдини олиш учун керакли таҳлиллар топширишингиз талаб этилади. Кечқурун оилангиз даврасида вақт ўтказинг.

БАЛИҚ (19. 02 — 20. 03)

7 февралда ўзгаларнинг ишини ҳам кўнгилли равишда зиммангизга юклаб олишингиз тавсия этилмайди. Ўз вазифангизни аъло даражада адо этиш пайида бўлинг, вассалом. Кун давомида ёқимли хабарлар эшитишингиз ҳам эҳтимолдан холи эмас. Раҳбарларингиз маошингизни оширадиган кўринади. Қанийди. Суюкли инсонингиз билан муносабатлар совуқлашиб кетишини истамасангиз, шубҳа-гумонларга эрк берманг

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ТАРОЗИ (23. 09 — 23. 10)

6 февралда принципларингиздан воз кечиб туришингизга тўғри келади. Шунда бошқаларнинг инжиқликларини ва бошқа салбий жиҳатларини кўтариш осонроқ бўлади. На илож, омадга эришиш учун ҳаммасига чидаш керак бўлади-да. Харажатлар масаласида жуда эҳтиёткорлик билан иш тутинг. Инқирозга юз тутишингиз мумкин. Аёллар ва қизлар бугун ташқи қиёфасига эътибор қаратиши, керак бўлса, косметик муолажалар олишлари зарур бўлади. Саломатлигингиз панд бера бошласа, чидашга уринманг. Дарров врачга мурожаат этинг.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

Бугун эрталабдан ишингизга нисбатан муносабатларингизни яхши томонга ўзгартиринг. Башарти бу ишдан етарли даромад кўрмаётган бўлсангиз, бошқа иш қидиришингиз зарур. Мутахассис сифатида тенгсизсиз. Таниш-билишларга қўнғироқ қилсангиз, кўнгилдагидек ишлар албатта топилади. Спорт соҳасида муваффақиятларга эришиш учун бугунги кун жуда қулай кечади. Мабодо уйингизни капитал таъмирлашга тушган бўлсангиз, эҳтиёткорликни қўлдан берманг.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

6 феврал куни ишчанлик кайфиятида бўласиз. Шунинг учун уйда ўтириб қолиш сизга фақат зиён етказади. Бир ишни тугатиб бошқасига ўтаверинг. Шунда кечқурун натижасини албатта кўрасиз. Кун давомида кўп бора ўзингизга ёқмайдиган бир одам қўнғироқ қилавериб зериктириши мумкин. Имкон бўлса, уни авф этинг. Ҳаммасини Оллоҳ кўриб турибди-ку. Баъзилар кечқурун хизмат сафарига жўнаб кетиши кутилади.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)

Агар кунингиз хотиржамликда, гармония оғушида ўтишини истасангиз, бунинг учун ўзингиз ҳаракат қилишингиз керак. Режаларингиз барбод бўлиши мумкин. Аммо бу қўрқинчли эмас. Ҳаммасини ўзгартиришингиз, қайтадан кўриб чиқишингиз мумкин. Семиришга олиб келадиган маҳсулотлар истеъмолидан нари бўлинг. Кўпроқ суюқлик ичинг, витаминга бой мевалардан енг. Тоза ҳавода спорт билан шуғулланинг.

ҚОВҒА (20. 01 — 18. 02)

6 февралда ижод ва санъат соҳасида ишлайдиганларнинг кўнгли ҳайитдагидек бўлади. Анчадан бери севимли хоббингиз учун вақт ажратмагандингиз. Бугун ажратишингизга тўғри келади. Молиявий масалада жиддий муаммолар кўзга ташланмайди. Лекин улгуржи харидлардан воз кечишингиз сўралади. Муҳаббатда йўл қўйилган хатоларни тузатиш ҳаракатида бўлинг. Шамоллашдан, грипп юқтиришдан сақланинг.

БАЛИҚ (19. 02 — 20. 03)

Бугун биринчи навбатда хаёлларингизни тартибга солишингиз талаб этилади. Шунда ўзингизга ўзингиз ортиқча муаммони сўраб олмайсиз. Ишларингиз анча оғир кечади. Бироқ сиз уддалай оласиз. Фақат жамоавий тарзда ишламасангиз, мустақил ҳаракат қилсангиз, албатта эзгу ниятларингиз мевасини беради. Жуда зериксангиз, куннинг иккинчи ярмида расм чизиш, ёки бошқа ўзингизга ёқадиган машғулотларга берилинг. Бугун ўтганларни ёдга олиб тиловат қилиш ҳам зиён қилмайди. Бошқа шаҳарга боришга тўғри келса, уни ортга суринг.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

Гўзал ижро ва ажойиб қўшиқ.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ТАРОЗИ (23. 09 — 23. 10)

Муҳаббатда сизни сўнгсиз эҳтирослар қуршаб олиши кутилмоқда. Баъзилар аксинча жуфти билан жанжалли вазиятларда қолиб кетиши эҳтимолга яқин. Нега бундай бўлади, худо билади. Шахсий бизнесига эга дўстларимизни кечки пайт мўмай даромад кутади. Муҳим ҳужжатларга имзо чекаётиб ниҳоятда ҳушёр бўлинг. Акс ҳолда чув туширишлари турган гап. Баъзилар кечқурун фавқулодда хизмат сафарига жўнаб кетиши мумкин.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

5 февралда эрталаб бошлиқлардан гап эшитишингиз эҳтимоли бор. Лекин бу ҳолат узоққа бормайди. Бир-биридан ажойиб ғояларни тақдим этганингизда, бошлиқлар дарҳол ўзгаради. Мамнун тортади. Иш куни охирида маошингизни оширишлари ҳам эҳтимолдан холи эмас. Жуда бўлмаса, эслатиб қўйишга эринманг. Кечқурун оила аъзоларингиз билан орангизда келишмовчиликлар юзага келиш хавфи бор. Бунинг олдини олишга ҳаракат қилинг.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

Профессионал касбингиз билан боғлиқ ишингизга оид янги лойиҳаларни ҳаётга тадбиқ этишингиз учун сизга кимлардир илҳом ва руҳ бериши керак бўлади. Топилмаса, ўзингизни ўзингиз руҳлантиринг. Қишнинг охирги ойини хасталикларсиз ўтказиш ниятида бўлсангиз, саломатлигингиз ҳақида жиддийроқ қайғуринг. Иммунитетни кўтаринг, организмни чиниқтиринг, ортиқча вазндан халос бўлиш ҳаракатига тушинг. Кечқурун маданий дам олинг. Ўзингизга ёққан бирор фильмни томоша қилсангиз ҳам етарли бўлади.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)

5 феврал куни атрофингиздагилар билан ҳақиқат учун кураш олиб боришингизга тўғри келади. Бундан ташқари, интеллектуал баҳсларда иштирок этасиз. Аммо ўзингизни эҳтиёт қилмасангиз, кечқурунга бориб ҳолдан тойишингиз аниқ. Барибир шундай бўлиб чиқса, билинг, таблеткалар ёрдам бера олмайди. Сизга жуфтингизнинг эркалашга йўғрилган ширин сўзлари ёрдам беради. Нотанишлар билан мулоқотда масофа сақланг. Улар сизни чув туширишлари ҳеч гап эмас.

ҚОВҒА (20. 01 — 18. 02)

Ҳадеганда харидларга зеб беравериб пули қолмаганлар тезда тежамкорликка ўтишлари керак. Серқатнов йўлларда эҳтиётингизни қилинг. Шахсий автомобилингиз бўлса, уйда қолдирганингиз маъқул. Шахсий иш билан сафарга отланганлар муваффақият қозонади. Кечқурун яқин дўстингиз сизникига меҳмон бўлиб келиши мумкин. Кайфиятингиз позитив ҳолатга ўтади. Мазмунли суҳбатлардан яйрайсиз.

БАЛИҚ (19. 02 — 20. 03)

5 февралда балиқ буржи вакилларига омад кулиб боқади. Сиз биринчи навбатда муҳаббат иллюзия эмаслиги, ҳақиқатлигини англаб етасиз. Миянгизга янги ғоялар қуйилиб келган бўлса, ҳамкасбларга билдирмай тура қолинг. Ҳасад қиладиганлар пайдо бўлиши мумкин. Ими-жимида бошлиқларга кўрсатиб, кейин яна шундай сирли равишда уларни ҳақиқатга айлантирасиз. Кўрибсизки, моддий манфаат кўриб турибсиз. Муҳаббатда ғурурга эрк берманг.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

Мухаббатсиз ёлғизлар учун.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ТАРОЗИ (23. 09 — 23. 10)

4 февралда ўзингиз ҳақингизда эмас, бошқалар ҳақида кўпроқ қайғуришингизга тўғри келади. Ким биландир муносабатларни узишга бел боғлаган бўлсангиз, у ҳақида ёмон сўзлашдан тийилинг. Кун мобайнида шахсий ҳаётингизда сезиларли ўзгаришлар юз бериши мумкин. Қариндошлар тутаётган ишларингиздан аччиқланишлари ҳам эҳтимолга яқин. Негаки, оилада етакчиликни сиз қўлга олишни мўлжаллабсиз. Қўяверинг, вақт келади, улар ҳам кўникади. Асосийси, асабларни асранг.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

Новаторларча ўйлаб топган ғояларингиз ишхонангиздаги раҳбарларга жуда ёқиб тушади. Сизни янги лойиҳага етакчи этиб тайинлашлари ҳам эҳтимолдан холи эмас. Ваҳоланки, ҳамкасбларингиз бу вазифани уддалай олишмаганди. Лекин масаланинг моддий жиҳатига аниқлик киритишни ҳам унутманг. Дадиллик билан раҳбарларга мурожаат этаверинг. Улар тушунишади. Кечқурун жуфтингиз ғалати бир таклиф киритиши мумкин.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

4 феврал куни аёллар, қизлар биринчи навбатда косметолог қабулига бориб келишлари тавсия этилади. Танани ёшартириш ва тозалаш амаллари сиз учун жуда зарур. Лазерли терапия олишни ҳам ёддан чиқарманг. Бугун фаоллик талаб қиладиган ўйинлар, спорт мусобақаларида иштирок этиш ва тоза ҳавода сайр қилиш хайрли кечади. Агар ортиқча вазндан безовталанаётган бўлсангиз, овқатланиш режимини бузманг. Кечқурун дўстлардан бири фавқулодда қўнғироқ қилиши кутилади.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)

Бугун ижодкорлар илҳом парилари етагида бўлишади. Демак, яна қайсидир шедеврлар дунёга келиши кутилмоқда. Қандай яхши. Бунинг натижасида сиз нафақат инсонларнинг олқишига сазовор бўласиз, балки моддий рағбат ҳам оласиз. Шахсий ҳаётдаги режаларни жуфтингиз билан биргаликда тузинг. Кечқурун хонадонингизга чақирилмаган меҳмонлар ташриф буюриши мумкин. Ухлашдан олдин тоза ҳаво сайрига чиқишни унутманг.

ҚОВҒА (20. 01 — 18. 02)

4 февралда саломатлигингиз ҳақида қаттиқроқ қайғуришингиз талаб этилади. Акс ҳолда кечга бориб шамоллаб қолишингиз ҳеч гап эмас. Витаминга бой меваларни кўпроқ енг, танани чиниқтириш амалларини адо этинг ва ниҳоят тўғри овқатланинг. Кечқурунга бориб ёлғизлар орзусидаги инсонни учратиб танишишлари мумкин. Фақат эҳтиёт бўлинг. Иллюзия асирига айланиб қолманг.

БАЛИҚ (19. 02 — 20. 03)

Балиқ буржида таваллуд топганлар куннинг биринчи ярмида молиявий муаммоларни бартараф этиш билан шуғулланишлари керак. Мабодо жаримага тушган бўлсангиз, бировлардан қарзингиз бўлса бугундан қолдирмай тўлаб қўйганингиз маъқул. Ишхонангизда вақт жуда секин ўтгандек туюлиши мумкин. Лекин бардош қилишдан бошқа чорангиз йўқ. Бошлиқларнинг танқидига учрамай десангиз, ишга берилинг. Сифатга эътибор қаратинг. Кечқурун оила даврасида вақт ўтказинг.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

⚡️Гўзал ва юракни шод этувчи қўшиқларни юборинглар

Яхшиларини каналга жойлаймиз

Админ 👇

@acroc

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Рўзғорингизда муаммолар шу қадар кўпайганки, уларни бартараф этиш жараёнида вақтида ҳаракат қилмаганингиздан пушаймонлар чекасиз. Молия соҳасида омадингиз чопади. Иш жойингизда мукофот пули тарқатишлари мумкин. Пулларингизни яхши кунлар учун сақлаб қўйинг. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг. Саломатликни ҳамиша биринчи ўринга қўйишингиз тавсия этилади.

БУЗОҚ (21. 04 — 20. 05)

3 феврал куни бошингиздан кечадиган барча вазиятлар назоратда ушланади. Ҳатто, ижодкорларнинг асар яратиш жараёни ҳам назоратдан четда қолмайди. Шубҳасиз, назоратчи бу вақтдир. Айнан унинг етагида фаолликни қўлдан бермайсиз. Агар лоқайд муносабатда бўлсангиз, саломатлигингиз панд бериши эҳтимолдан холи эмас. Қорнингиз очган тақдирда ҳам дуч келган таомни еб ташлайверишингиз тавсия қилинмайди.

ЭГИЗАКЛАР (21. 05 — 21. 06)

Эгизаклар буржида таваллуд топганларнинг баъзилари ишхонасида раҳбарлар кўзига кўринмай турганлари маъқул. Айтилган ишни вақтида бажармагансиз. Бунинг учун гап эшитишингиз тайин. Кун давомида энг асосий ишларгагина қўл уринг. Тадбиркорларнинг молиявий муаммоларини ҳуқуқшунослар бартараф этиши керак. Шунда даромад келиши тезлашади. Ортиқча бош оғриқлар кўзга ташланмайди. Кечқурун ухлашга ётишдан олдин оғир ҳазм бўлувчи таомлар емаслигингиз сўралади.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 22. 07)

3 февралда жуфтингиз билан муносабатларингизда жиддий тўсиқлар пайдо бўлиши мумкин. Бу сизнинг айбингиз дейилса тўғрироқ бўлади. Кимлардир кредитга уй олган бўлса, бугун шу масала билан боғлиқ майда кўнгилсизликлар юзага келиши кутилади. Кун давомида шамоллаб қолишингиз эҳтимоли бор. Шунинг учун одам кўп тўпланадиган жойлардан ўзингизни олиб қочинг. Кечқурун дўстларингиздан бири сиз билан суҳбат қуриш илинжида уйингизга келиши мумкин.

АРСЛОН (23. 07 — 23. 08)

Кимлардир муҳим мавзуларда янги ғоялар ўйлаб топиб, уларни сотишга ҳам муяссар бўлиши мумкин. Шу кунга қадар масаланинг бу жиҳатларидан буткул бехабар эдингиз. Баҳонада пул топишнинг яна бир янги усулини ўзлаштириб оласиз. Муҳаббатда тушкун кайфиятлар қалбингизни чирмаб олади. Жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингиз билан орангизда жанжал келиб чиқса керак. Олдини олинг. Оллоҳ сизга ёр бўлсин!

ПАРИЗОД (24. 08 — 22. 09)

3 феврал куни оқимга қарши сузишга, шамолга қарши чопишга ошифта бўласиз. Лекин бу амаллар сизга фақат зиён етказади. Ички оламингизни, руҳий аҳволингизни тартибга солмасангиз бўлмайди. Молияда ҳар бир тийинни ҳисоб-китобда ушлашингиз талаб этилади. Айниқса, яқинда шахсий бизнесини очган дўстларимиз бўлса, катта ишларга пул тикишдан тийилишлари лозим. Сизни ҳамкорман, шерикман деганлар чув тушириб кетиши ҳақиқатга яқин.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

2 феврал куни негадир жуфтингиздан шубҳалана бошлашингиз кутилади. Лекин пойлаб, жанжал кўтариб овора бўлманг. Иш чиқмайди. Чунки шубҳаларингиз асоссиз. Аксинча бугун энг яқин инсонларга янада яқинроқ бўлинг. Шунда ишингиз ҳам юришади, кўнглингиз ҳам ҳайитдагидек яйрайди. Мабодо сурункали хасталикка чалинган бўлсангиз, ўз вақтида муолажалар олишни унутманг. Оллоҳ сизга ёр бўлсин!

БУЗОҚ (21. 04 — 20. 05)

Бугун кун давомида оила аъзоларингизнинг қайсидир бири билан ёқимсиз суҳбатни бошдан кечиришингиз мумкин. Хотиржамликни қўлдан берманг. Муаммолар анчадан бери йиғилиб қолган. Уларни ҳам навбати билан бартараф этиш сизнинг чекингизда эканини ҳам унутманг. Айниқса, иш жойингиздаги муаммоларни кечга қадар ижобий ҳал этишга ҳаракат қилинг. Шунда кечқурун хотиржам дам олишингиз мумкин бўлади. Ёлғизлар бугун романтик танишувни бошдан кечиришлари мумкин. Омад сизга ёр бўлсин!

ЭГИЗАКЛАР (21. 05 — 21. 06)

2 февралда дуч келган одам сиздан ниманидир талаб қилавериб хит қилиши эҳтимолга яқин. Хизмат сафарига жўнаб кетадиганларнинг омади келади. Сафар сизга моддий манфаат ҳам ҳадя этади. Кечга қадар энг зарур ишларни уддалашга улгурасиз ва ҳақини ҳам қўлингизга оласиз. Бел ва оёқларингизни эҳтиётланг. Жароҳат ўз йўлига, совуқ ўтиб касалланишига йўл қўйманг. Саломат бўлинг!

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 22. 07)

Бугун шахсий автомобил ва жамоат транспортини пиёда юришга алмашинг. Ҳаракат, фаоллик ва спорт машғулотлари тонусни оширади. Маданий жиҳатдан такомил топиш учун ҳам бугунги кун қулай кечади. Бунинг учун театрга ёки концертларга тушинг. Афсусланмайсиз. Айримлар жуфти ёки бўлғуси жуфти билан жанжаллашиб қолиши мумкин. Анчадан бери муносабатларингиз яхшилана қолмаётган кўринади. Бир қарорга келишингиз керак.

АРСЛОН (23. 07 — 23. 08)

2 феврал куни атрофга яхшироқ назар ташлашни унутмасангиз, бир дунё ёрқин таассуротларга эга бўласиз. Ҳатто, оддий сайр ҳам кўнглингизга шодлик ҳиссини олиб кира олади. Агар кечга бориб чарчаганингизни ҳис этсангиз, сира ташвиш чекманг. Бу ҳам фақат яхшилик учун хизмат қилади. Кўплаб янги хабарлар эшитганингиз, янги танишувларни бошдан кечирганингизнинг ўзи алоҳида олам. Ҳавонинг авзойи бузуқ бўлса, бугун ҳеч қаерга бормаганингиз маъқул.

ПАРИЗОД (24. 08 — 22. 09)

Бугун иссиқ кийинишингиз ва саломатлигингизни асрашингиз талаб этилади. Шошма-шошарлик, кўча овқати саломатлигингизга салбий таъсир кўрсатади. Демак, улардан ва эмоция қайсарлигидан сақланинг. Молиявий муаммолар бугун ажойиб тарзда сизнинг фойдангизга ҳал бўлади. Мўмай даромад кўрасиз. Муҳаббатда эса жуфтингиз билан ҳадеганда суҳбатлашавермаганингиз маъқул. Жанжаллашиб қолишингиз эҳтимоли бор. Яхши дам олинг.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

1 феврал куни сизни қизиқарли учрашувлар кутади. Миянгизга бир-биридан ажойиб ғоялар қуйилиб кела бошлайди. Уларни дарров блокнотингизга ёзиб олинг. Ишга борган кунингизоқ раҳбарларингизга кўрсатасиз. Оила қурмаганлар бугун қулай имкониятни қўлдан чиқармасликлари тавсия қилинади. Рўзғордаги икир-чикирларни ҳал қилишда яқинларингизни ҳам жалб этинг. Бир ўзингизга оғирлик қилади.

БУЗОҚ (21. 04 — 20. 05)

Бугун ишларингиз шу қадар кўп бўладики, дам олиш тугул нафас ростлашга ҳам вақт етказа олмай қийналасиз. Лекин сиз бажарадиган ишларнинг барчаси келажак билан боғлиқ. Яъни, улар келгусида мартабангиз, лавозимингиз юқорилаши, пулларингиз кўпайишига сабабчи бўлади. Молиявий муаммоларни ҳам бугун катта тезликда бартараф этишингиз талаб этилади. Катта пулга эга чиқмасангиз ҳам ҳар ҳолда киссангиз пулсиз қолмайди. Айримлар олис сафарга чиқади. Сафарда янги дўстлар орттиради.

ЭГИЗАКЛАР (21. 05 — 21. 06)

1 февралда эҳтиросли лаҳзалар рўбарў бўлса, улардан қатъиян воз кечинг. Эмоция ҳам сизга бўйсунишдан нари бўлиши мумкин. Ўз вақтида уни назоратга олмасангиз бўлмайди. Иш бажаришингиз давомида жуда эътиборли бўлинг. Телефон орқали камроқ гаплашинг. Жуда бўлмаса, танишлар, уйдагилар ва дўстларга қўнғироқ қилмай туришни тайинланг. Куннинг иккинчи ярмида баъзи дўстларимизнинг саломатлиги панд бера бошлаши кутилади. Кечқурун яқинларингиз сизни олқишлар ва совға-саломларга кўмиб ташлаши эҳтимолга яқин.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 22. 07)

Муҳаббатда оила қурмаганларга чор тарафга олазарак бўлиб, дуч келганга кўз ташлайвермасликлари тавсия этилади. Бу сизга жиддий муаммоларни келтириб чиқаради. Қиладиган ишларингизда ҳам муаммолар йўқ эмас. Бошқаларнинг муаммоларига аралашманг. Балога қоласиз. Улар охир-оқибат сизнинг ҳаётингизга аралашади-ю, йўқ жойдан кўнгилсизликлар келиб чиқади. Кечқурун дўстлардан бириникига меҳмон бўлиб боришингиз кутилмоқда. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

АРСЛОН (23. 07 — 23. 08)

1 феврал куни арслон буржи вакилларининг саломатлиги масаласида муаммолар кўзга ташланиши мумкин. Сабаби аниқ. Шу кунга қадар туну-кун тинмасдан ишлагансиз. Мана оқибати. Энди дам олишга эътибор қаратинг. Овқатланишни режимга солинг. Куннинг иккинчи ярмида кимдир уйингизга келиши ва кайфиятингизни кўтарадиган хабар етказиши кутилади. Агар шахсий автомобилингизда олис сафарга отлансангиз, техник жиҳатларини яхшилаб кўздан ўтказиб олинг.

ПАРИЗОД (24. 08 — 22. 09)

Шахсий ҳаётингизда айрим кўнгилсиз вазиятлар кузатилади. Гўё кимнингдир кўзи теккандек. Куч ва имкониятларни фақат наф келтирадиган ишларга сарфлашга ҳаракат қилинг. Спиртли ичимликлар истеъмол қилишдан тийилинг. Бу ҳам яхшилик келтирмайди. Бугун саёҳатга отланганлар йўлда жиддий ноқулайликларни бошдан кечиришлари мумкин. Саёҳатни бошқа кунга қолдиришингиз лозим эди. Сурункали хасталикка чалинганлар профилактика ва муолажаларни унутиб қўймасинлар.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

31 январ куни ҳар бир лаҳзангизни кўтаринки руҳда ўтказишингиз тавсия қилинади. Ўзингиздаги бор истеъдодни барчага қайта-қайта намойиш этишдан уялманг. Асосийси, сиз пулнинг ортидан эмас, пул сизнинг ортингиздан қувлаб юришини таъминланг. Жамиятдаги обрўйингиз янада ошиши учун ҳаракат қилинг. Оиласизлар ташаббускор бўлишлари лозим. Шунда бир умрлик бахтингизни учратиб, унинг эътиборига тушиш насиб этади. Романтик учрашув кечқурун юз беради.

БУЗОҚ (21. 04 — 20. 05)

Бугун қувончли ҳаётни кўнглингиз тусай бошлайди. Пулингиз жуда кўп бўлишини хоҳлайсиз. Ким ҳам хоҳламайди. Ҳамма пули кўп бўлишини истайди. Аммо жисмоний ҳолатингиз жойида бўлмаслиги мумкин. Танангизда кучли ҳорғинлик сезасиз. Демак, меҳнат таътили олиш ва табиат қўйнида дам олиб, ҳаво алмаштириш пайти етди. Уй юмушларини асло эътибордан четда қолдирманг. Ўзингизни эҳтиёт қилинг. Оллоҳ сизга ёр бўлсин!

ЭГИЗАКЛАР (21. 05 — 21. 06)

31 январда ҳали қишнинг бир ойи турган бўлишига қарамай, ҳаётингизга ёрқинлик олиб кириш истагида бўласиз. Бунинг имкони бор. Истасангиз, қаттол қиш қўйнида бўла туриб шахсий ҳаётингизни баҳор гулларига ўрай оласиз. Аёллар, қизлар куннинг иккинчи ярмида гўзаллик салонига бориб келишлари керак бўлади. Ташқи қиёфангизга оро беринг. Бу сизни муаммолардан чалғитади. Позитивлик ҳадя этади.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 22. 07)

Бугун куннинг биринчи қисмида ўтган ой якунларини хомчўт қилиб олишингиз талаб этилади. Ишхонадаги ишларингиз аъло, жуфтингиз билан муносабатлар кўнгилдагидек, киссангиз пулга тўла. Айни шулар керак. Агар кўнглингиз тўлса, қалбга яқин амалларни адо этишга киришаверсангиз бўлади. Жуда тошиб кетаётган бўлсангиз, ҳеч ким йўқ жойга беркиниб олинг-да, қўшиқ куйланг. Жами ғуборлар чиқиб кетади. Ваҳоланки, қўшиқ куйлаш сизнинг қўлингиздан келади. Кечқурун тоза ҳаво сайрини ҳам унутманг.

АРСЛОН (23. 07 — 23. 08)

31 январ куни ишхонангиздаги ҳамкасблар билан дипломатларча муносабат юритишингизга тўғри келади. Шунда орангизда жанжаллар, баҳсли лаҳзалар кўндаланг турмайди. Шахсий ҳаётингизда муаммолар пайдо бўлса, сира ўйлаб ўтирмай, уларни бартараф этишга киришинг. Ижобий ҳал бўлмайдиган муаммонинг ўзи йўқ. Жуфтингизга туйғуларингизни ошкор этишдан тийилманг. Кечқурун ширинликлар истеъмолидан нари бўлинг.

ПАРИЗОД (24. 08 — 22. 09)

Агар бўлар-бўлмас ишлар билан шуғулланишни тўхтатмасангиз, бугун ижобий натижаларга эриша олмайсиз. Ҳар бир ишни бажаришда масъулиятни чуқур ҳис эта билишингиз тавсия этилади. Айримлар куннинг иккинчи ярмида олис сафарга отланиши мумкин. Сафарга поездда кетишингиз кутилмоқда. Сурункали хасталикка чалинганлар дориларини ўз вақтида ичишлари сўралади. Кечқурун кимдир қўлингизга бир даста пул тутқазиши мумкин.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Бугун сиз кўпроқ вақтингизни тоза ҳавода сайр қилиб ўтказишингиз керак бўлади. Фақат иссиқ кийимлар кийган ҳолда сайр қилинг. Аёллар ва қизлар гўзаллик салонига боришни режа қилган бўлсалар айни вақти. Ташқи қиёфангизга оро бериш кайфиятингизни ҳам кўтаради. Куннинг иккинчи ярмида асосан молиявий масала билан шуғулланишингизга тўғри келади. Кимлардир сиздан қарз олган бўлса, шундай қилингки, бугундан қолдирмай қарзларини узсинлар.

БУЗОҚ (21. 04 — 20. 05)

30 январ куни кимларгадир берган ваъдаларингиз устидан чиқишингиз шарт. Яқинларингизга билиб-билмай ёлғон гапириб қўйишдан сақланинг. Акс ҳолда бунинг ажри оғир бўлади. Оиласизларнинг айримлари бугун кўнглидаги бир инсон билан танишиши мумкин. Агар у ҳақиқатан ёқса, романтик учрашувларни бошласангиз ҳам зиён қилмайди. Серқатнов йўлларни кесиб ўтаётганда, жуда эҳтиёт бўлинг.

ЭГИЗАКЛАР (21. 05 — 21. 06)

Тадбиркорлар бугун фойдали келишувларга тайёр туришлари зарур бўлади. Омад сиз томонда. Фойдаланиб қолинг. Пулнинг ортиқчаси бўлмайди. Айниқса, кимдир қандайдир ишга катта пул тиккан бўлса, бугун даромадини кўради. Энди яқинларингизга атаб ёқимли совғалар харид қилсангиз бўлади. Фақат харажатларни кўпайтириб юбормаслигингиз тавсия этилади. Пулларингизни тежаб ишлатсангиз, ҳеч қачон дар қолмайсиз.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 22. 07)

30 январда худодан астойдил даромад сўранг. Беради иншооллоҳ. Шахсий ҳаётингизга фаровонлик сўранг. Албатта тилакларингиз ижобат бўлади. Фақат сирларингизни яқин дўстларга, танишларга ҳам айтманг. Сирларни сирлигича қолдиринг. Озишни истаганлар парҳез бошлашлари ва жисмоний машқлар билан шуғуллана бошлашлари талаб этилади. Бассейнда чўмилиб туриш ҳам озишда катта ёрдам бериши мумкин.

АРСЛОН (23. 07 — 23. 08)

Агар янги, даромади кўпроқ иш топган бўлсангиз, то ишни бошлаб олмагунча бировга чурқ этмаслигингиз сўралади. Кимлардандир қарзингиз бўлса, бугун қарзини қистаб келиши мумкин. Моддий аҳволингиз ёмон эмас. Бемалол қайтара оласиз. Муаммоларингизни бировларнинг ҳисобидан бартараф этишга уринманг. Алданиб қолишингиз мумкин. Жуфтингизни рашк қилавермаслигингиз тавсия қилинади. Бу муносабатларга путур етказади. Оллоҳ сизга ёр бўлсин!

ПАРИЗОД (24. 08 — 22. 09)

30 январ куни саволлар, суриштирувлар ва шубҳали боқишлардан безор бўлишингиз кутилади. Қариндошларингиз қаёқдаги бўлар-бўлмас гаплар билан асабингизга тегиши мумкин. Улар билан суҳбатни қисқа қилишингиз ва ишга берилишингиз етарли бўлади. Шунда қулоғингиз тинч бўлади. Ёлғизлар уйдан эртароқ чиқсалар, билишсинки, орзусидаги инсонни албатта учратишади. Худога шукр қилинг. Иншооллоҳ бахтингиз тўкис бўлади.

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

29 январ куни эрталаб ўзингизни жуда ҳорғин ҳис эта бошлайсиз. Кўзларингизгача қизариб кетиши мумкин. Лекин бу шамоллаш эмас, балки организмингизнинг ҳаддан зиёд толиққани натижасидир. Қайноқ кофе ичинг-да, сергак тортишга ҳаракат қилинг. Агар кун давомида оғир ишларни бажаришга тўғри келса, жуда эҳтиёт бўлинг. Саломатлигингизга путур етиб қолишига йўл қўйманг. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг.

БУЗОҚ (21. 04 — 20. 05)

Бугун эрта тонгда уйқудан уйғонишга уй ғонасиз-у, бироқ ишчанлик кайфиятига тушишингиз мушкул кечади. Қўйиб берилса, бу ҳолат тушга қадар давом этиши мумкин. У ҳолда кўплаб режаларингизга путур етади. Шахсий ҳаётингизда юзага келадиган танаффуслар фақат яхшилик учун хизмат қилади. Ниҳоят жуфтингиз билан ўзаро муносабатларингиз янада мустаҳкам торта бошлайди. Куннинг иккинчи ярмида маошингиз ошгани ҳақида хабар беришлари кутилади. Омад сизга ёр бўлсин!

ЭГИЗАКЛАР (21. 05 — 21. 06)

29 январда молиявий муаммоларингиз сиз истаганча ижобий ҳал бўлмаслиги кутилмоқда. Шунинг учун даромадга ишониб фавқулодда харидларни амалга оширмаслигингиз тавсия этилади. Бировларга қанча пул топишингиз ҳақида умуман гапирманг. Ундан кўра, шахсий ҳаётдаги энг долзарб муаммоларни бартараф этиш билан банд бўлинг. Айримлар бугун кечқурун катта меросга эга чиқишлари эҳтимолга яқин.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 22. 07)

Бугун табиатингизга хос бўлган айрим жиҳатларни нари суриб туришингизга тўғри келади. Бировларни танқид остига олишдан тийилинг. Бу яхшиликка олиб келмайди. Кечқурун балки хатоларингизни англаб етарсиз. Аммо кеч бўлиши мумкин. Куннинг иккинчи ярмида дўстлар ёки қариндошлардан бири билан орангизда катта жанжал келиб чиқиш эҳтимоли бор. Сергак туринг. Бу жанжал туфайли пайдо бўладиган аразлар узоққа чўзилиши мумкин.

АРСЛОН (23. 07 — 23. 08)

29 январ куни яқинларингиз, дўстларингиз, таниш-билишларингизга нисбатан меҳр-оқибатни кучайтиришингиз тавсия этилади. Сизга маслаҳат сўраб кўпчилик мурожаат этиши мумкин. Барчаларига билганингизча маслаҳатлар беринг. Эмоциянгизни кучли назорат остида ушлашингиз зарур бўлади. Молиявий муаммолар сизга бўйсунмоқчи эмас. Демак, бугундан мўмай даромадлар кутманг, заҳира пулларга ишониб туринг. Шундан бошқа йўл йўқ. Оллоҳ сизга ёр бўлсин!

ПАРИЗОД (24. 08 — 22. 09)

Бугун паризод буржи вакилларининг зиммасига фантастик даражадаги вазифалар, миясига ғоя ва режалар ёғилиши мумкин. Сиздан уларни тартибга солиш талаб этилади холос. Иш бажаришда вужудингизга эринчоқлик ҳукмини ўтказишга уриниб кўради. Қаттиқ туринг. Эринчоқликка йўл берманг. Ижод кишиларини ишчанлик кайфияти ва илҳом то кечга қадар тарк этмайди. Шу ҳолатда хизмат сафарига жўнаб кетишингиз ҳам эҳтимолдан холи эмас. Омадингизни берсин!

Читать полностью…

Мунажжимлар башорати

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Бугун хотирангиз панд бера бошлаши кутилмоқда. Бу сизга жиддий ва ортиқча муаммоларни келтириб чиқариши мумкин. Йўқ, саломатлигингизга путур етмайди. Ишларингизда салбий ўзгаришлар юз бериши кузатилади. Кимгадир қўнғироқ қилишингиз ва кимлар биландир учрашиб гаплашишингиз лозим эди. Хотира панд беради. Кўрмайсизми. Шу сабабли режа тузиб, режани қоғозга тушириб олинг. Молиявий масалада ҳам сизга сергаклик жуда зарур бўлади.

БУЗОҚ (21. 04 — 20. 05)

28 январ куни дўстларингиз билан учрашиб суҳбатлашишингиз кутилади. Аммо бу ҳодиса кечқурун юз беради. Куннинг биринчи ярмида иш билан банд бўлишингиз талаб этилади. Эскирган, туриб қолган ишларни нари суринг ва янги лойиҳаларга қўл уринг. Тадбиркорлар учун фойдали келишувлар, бошқалар учун янги манзилга кўчиб ўтиш, муҳим ҳужжатларни расмийлаштириш бугун фақат фойда беради. Пулларингизни эҳтиёт қилинг. Яқинда корингизга ярайди.

ЭГИЗАКЛАР (21. 05 — 21. 06)

Сершовқин давралардан воз кечинг. Бугунги кун дам олиш, табиат қўйнига чиқиб ҳаво алмаштириш ва ёқимли хотиралар денгизида сузиш учун фойдали кечади. Бироқ бир қулоғингизни динг қилишни унутманг. Яқинларингиз, дўстларингизга керак бўлиб қолишингиз мумкин. Оиласизлар бўлғуси жуфти билан юзма-юз, очиқчасига гаплашиб олишлари керак бўлади. Ҳойнаҳой, ўртадаги ишонч йўқола бормоқда. Уни мустаҳкамлашингиз шарт. Саломатликка алоҳида эътибор қаратинг.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 22. 07)

28 январда ҳамкасбларингиздан бири юқори лавозимга эга бўлганини кўрасиз-у, тинчингизни йўқотасиз. Ташвиш чекманг. Тез орада вазият сизнинг фойдангизга ишлай бошлайди. Бу кадрларни вақтинча алмаштириш амали. Аёллар ва қизлар косметик муолажалардан катта фойда кўришлари мумкин. Шу баҳонада соч турмаклари, ташқи қиёфангизга ижобий ўзгаришлар киритиб олсангиз ҳам зиён қилмайди. Оллоҳ сизга ёр бўлсин!

АРСЛОН (23. 07 — 23. 08)

Кунингиз у қадар ёқимли кечмайдиган бўлиб турибди. Турли ёқимсиз вазиятлар қуршовида қолишингиз мумкин. Бир инсон сиз билан учрашишни анчадан бери орзулаб юрибди экан. Қўнғироқ қилиб қўйсангиз ёмон бўлмайди. Бу муҳаббат эмас. Иш юзасидан кечадиган учрашув. Тажриба алмашасиз. Кечқурун мўмай даромадга эга чиқишингиз эҳтимоли бор. Яна кимлардир сизга сердаромад ишда ҳамкорлик таклиф этади. Албатта рози бўлинг.

ПАРИЗОД (24. 08 — 22. 09)

28 январ куни кўпчилик олдида сўзлашингиз кутилади. Бу вазият оммавий тадбирларнинг бирида юз беради. Чиқишингиз, оммавий тадбир профессионал жиҳатдан ўсишингизда катта ёрдам беради. Шахсий ҳаётда оилавий можаролар чарчатиш эҳтимоли бор. Асабларингиз керагича қақшаши мумкин. Имкон борича масалани хотиржамликда ҳал этишга ҳаракат қилинг. Ухлашга ётишдан олдин тоза ҳавода сайр қилишга эринманг.

Читать полностью…
Подписаться на канал