muminauz | Неотсортированное

Telegram-канал muminauz - Mumina.uz

3313

Подписаться на канал

Mumina.uz

#кун_ҳикмати

Жисм касалликларига асал қандай фойда бўлса, қалб касалликларига Қуръон тиловати шундай шифо бўлади.
Ибн Жавзий раҳимаҳуллоҳ.

🚀@muminauz

Читать полностью…

Mumina.uz

🎉 КУНЛАРНИНГ САЙЙИДИ ЖУМА МУБОРАК!

🤲 Жума кунининг файз ва барокати барчамизга насиб этсин 💐💐💐

@muminauz

Читать полностью…

Mumina.uz

#янгилик

"Қадриятлар. Глобал олам. Ижтимоий муаммолар" мавзусидаги илмий-амалий семинар


🗣Жорий йилнинг 📆 20-21 ноябрь кунлари Халқаро Ислом академиясида "Қадриятлар. Глобал олам. Ижтимоий муаммолар" мавзусида илмий-амалий семинар ташкил этилди.

💬 Икки кун давом этган семинар жараёнларида Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон халқаро ислом академияси, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Ёшлар агентлиги, Ахборот технологиялари вазирлиги, “Оила ва гендер” илмий-тадқиқот институтининг профессор-ўқитув-чилари ва малакали мутахассис ҳамда экспертларининг маърузалари тингланди.

Тадбирда Ўзбекистон мусулмонлари идораси отинойилари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг масъул ходимлари иштирок этдилар.

🚀muminauz

Читать полностью…

Mumina.uz

#ona_va_bola

🌙 Нейрогимнастика

Мия гимнастикаси ёки нейрогимнастика - бу турли хил ақлий жараёнларни фаоллаштирадиган оддий ҳаракатлар тўплами.


💬 Нейромашқлар шундай танланадики, иккала ярим шар ҳам уйғунликда ишлашни ўрганади. Бу эса маълумотларни яхшироқ қабул қилиш ва ҳар қандай ақлий ишларни самаралироқ бажаришга ёрдамберади.

💬Мазкур машқларнинг мия фаолияти учун фойдалари кўп бўлиб, қуйида уларнинг баъзиларини кўриб чиқамиз:
нутқ ва фикрлашни ривожлантиради;
қон айланишини яхшилайди;
хотира ва эътиборни яхшилайди;
дислекцияни (ўқишни ўрганишдаги қийинчиликлар) ва дисграфияни (ёзишни ўрганишдаги қийинчиликлар) бартараф этишга ёрдам беради;
ахборотни қайта ишлаш тезлигини оширади;
гиперактив болалар учун ҳам жуда самарали ва ҳоказо.

🚀@muminauz

Читать полностью…

Mumina.uz

#кун_ҳикмати

Ҳаёт фалсафасини англаган гўрковдан маслаҳат...


🚀@muminauz

Читать полностью…

Mumina.uz

#аёллар_саломатлиги

🌙 Аёллар саломатлиги учун энг фойдали 3 та кўкат

Кўкатлар аёллар саломатлиги учун муҳим витамин ва минералларга бойдир. Қуйида кўкатлардан 3тасини кўриб чиқамиз.


Петрушка - бу кўкат таркибида қимматбаҳо минераллар: фосфор, калий, магний, селен, темир ва рух бўлиб, ушбу фойдали элементлар гўзалликни сақлашга ёрдам беради. Петрушка ширинликларга бўлган қарамликни камайтиради, метаболизмни яхшилайди ва аёлларда ҳайз даврини тартибга солади. Унинг таркибида лимонга қараганда 4 баравар кўп C витамини мавжуд.

Райҳон барглари - ушбу хушбўй ўсимлик шифобахш хусусиятларга тўла бўлгани учун хонаки доривор ўт деб аталади. Унинг таркибидаги танин кислотаси метаболизмни тезлаштиради, иммунитетни мустаҳкамлайди. Райҳон К, P витамини ва бета каротин миқдори бўйича энг бой кўкатлардан бўлиб, ундаги К витамини гўзаллик ва саломатликни сақлаш учун жуда муҳим бўлган кальций алмашинувида иштирок этади.

Исмалоқ - мазкур кўкат танага кенг кўламли фойдали таъсир кўрсатади. У иммун тизимини мустаҳкамлайди, қон томирларининг ҳолатини яхшилайди, қон босимини барқарорлаштиради ва қондаги атероген липидларнинг таркибини камайтиради. Натижада юрак-қон томир тизимининг ҳолати яхшиланади.

🚀@muminauz

Читать полностью…

Mumina.uz

📆 Тошкент вақтига кўра намоз вақтлари

🧕Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳ!
Кунингиз хайрли ва барокатли бўлсин 🌷

🚀@muminauz

Читать полностью…

Mumina.uz

#савол_жавоб

Кафанга оят ёзиш мумкинми?

💬 Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази

🚀@muminauz

Читать полностью…

Mumina.uz

#зикр_дуо

🌙 ҚИЙИНЧИЛИК ВАҚТИДА ЎҚИЛАДИГАН ДУО

Ибн Аббосдан розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: Албатта Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам маҳзунликда шундай дер эдилар:

لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللهُ العَظِيمُ الحَلِيمُ، لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللهُ رَبُّ العَرْشِ العَظِيمِ، لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللهُ رَبُّ السَّمَوَاتِ، وَرَبُّ الأَرْضِ، رَبُّ العَرْشِ الكَرِيم.


📖 Ўқилиши: Лаа илаҳа иллаллоҳул ъазиймул ҳалийм, Лаа илаҳа иллаллоҳу Роббул ъаршил ъазийм, Лаа илаҳа иллаллоҳу Роббус самавати ва Роббул арди Роббул ъаршил карийм.

💐 Маъноси: «Ҳалим ва улуғ Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ. Улуғ аршнинг Робби бўлган Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ. Мукаррам аршнинг ва еру осмонларнинг Робби бўлган Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ (Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари).

Имом Муслимнинг ривоятларида: "Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга бирор муҳим иш тушса ёки ғам ғусса етса ана шу сўзларни айтганлар", деб айтилган.

🚀@muminauz

Читать полностью…

Mumina.uz

#кун_ҳадиси

🌃 ТУНДА ИБОДАТ ҚИЛИШНИ ЛОЗИМ ТУТИНГ

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Тунда ибодат қилишни лозим тутинглар. Чунки бу сиздан аввал ўтган солиҳ кишиларнинг одатидир. Шунингдек, бу орқали Аллоҳга қурбат пайдо бўлади. У гуноҳни ювувчи, ёмонликларни ўчирувчи, бадандан дардларни кетказувчидир”, дея марҳамат қилганлар.

Бу неъматдан бизни нима тўсади?
💬 Имом Саврий айтади: “Бир гуноҳим сабабидан беш ой тунда ибодат қилиш бахтидан маҳрум бўлиб қолдим”. 

📖 "Жаннат бўстонларидаги оилавий оқшомлар" китобидан

@muminauz

Читать полностью…

Mumina.uz

#Аёллар_фиқҳи

Фарзандни уриб тарбиялаш тўғрими?

💬 Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази

🚀@muminauz

Читать полностью…

Mumina.uz

#дуо_зикр

اللَّهُمَّ انْفَعْنِي بِمَا عَلَّمْتَنِي وَعَلِّمْنِي مَا يَنْفَعُنِي وَزِدْنِي عِلْمًا


📖 Ўқилиши: Аллоҳумма инфаъний би маа ъалламтаний ва ъаллимний маа йанфаъуний ва зидний ъилмаа

💐Маъноси: «Аллоҳим! Менга таълим берган нарсанг ила манфаат бергин. Менга ўзимга манфаат берадиган нарсани таълим бергин. Ва илмимни зиёда қилгин».

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳумма инфаъний би маа ъалламтаний ва ъаллимний маа йанфаъуний ва зидний ъилмаа», дедилар».
(Термизий ривояти)

🚀@muminauz

Читать полностью…

Mumina.uz

#muftiy_minbari

📹 ҒАНИМАТ МЕҲМОН

🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🚀@muminauz

Читать полностью…

Mumina.uz

#кун_ҳадиси

🌙 Ла илаҳа иллаллоҳ

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Иймонларингизни янгилаб туринглар» дедилар. “Эй Аллоҳнинг расули, иймонларимизни қандай янгилаймиз? деб айтилди. У зот: «Лаа илаҳа илллалоҳ» калимасини айтишни кўпайтиринглар», дедилар.

💬Зикр иймонни кучайтиради ва унинг қалб касалликларига сабаб бўлувчи заифлигини муолажа қилади.

✍ Шайх Салоҳ Абулҳож

🚀@muminauz

Читать полностью…

Mumina.uz

#кун_ҳикмати

🌙 Бой инсон

🎙Муҳаммадали Эшонқулов, «Yuksalish» нодавлат таълим муассасалари таъсисчиси

🚀@muminauz

Читать полностью…

Mumina.uz

#Аёллар_фиқҳи

🎙Намозда узрли бўлган аёлнинг ҳукми

Абдувоҳид домла Аҳмадалиев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази мутахассиси


🚀@muminauz

Читать полностью…

Mumina.uz

📆 Тошкент вақтига кўра намоз вақтлари

🧕Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳ!
Кунингиз хайрли ва барокатли бўлсин 🌷

🚀@muminauz

Читать полностью…

Mumina.uz

#савол_жавоб

Пайшанба куни кир ювиш

💬 Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази

🚀@muminauz

Читать полностью…

Mumina.uz

📆 Тошкент вақтига кўра намоз вақтлари

🧕Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳ!
Кунингиз хайрли ва барокатли бўлсин 🌷

🚀@muminauz

Читать полностью…

Mumina.uz

#савол_жавоб

Таъзияли хонадонда идиш-товоқ тарқатиш мумкинми?

💬 Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази

🚀@muminauz

Читать полностью…

Mumina.uz

#зикр_дуо

اللهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ عِلْمًا نَافِعًا وَرِزْقًا طَيِّبًا وَعَمَلاً مُتَقَبَّلاً


📖 Ўқилиши: Аллоҳумма иннии ас'алука ъилман наафиъаа ва ризқон тоййибаа ва ъамалан мутақоббалаа

💐Маъноси: «Аллоҳим, Сендан фойдали илм, покиза ризқ, қабул бўладиган амал сўрайман».

✨ Умму Салама розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тонг отса: «Аллоҳумма инний ас'алука ъилман наафиъаа ва ризқон тоййибаа ва ъамалан мутақоббалаа», деб айтар эдилар». (Ибн Можа ва Ибн Сунний ривоятлари).


🚀@muminauz

Читать полностью…

Mumina.uz

#muftiy_minbari

🌙 МУСУЛМОН УЧУН ЭНГ ОҒИР МУСИБАТ

🎙Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🚀@muminauz

Читать полностью…

Mumina.uz

#кун_ҳикмати

🌙 ИЛМСИЗ ФАТВО БЕРИШ ХАТАРИ

❗️Фатво бериш ўта масъулиятли иш бўлиб, манбаларда ким илмсизлик билан фатво берса Аллоҳ таолонинг азобига дучор бўлишидан огоҳлантирилган.

💬 Ҳадиси шарифлардан бирида шундай дейиган:

من أفتى الناس بغير علم ، لعنته ملائكة السماء وملائكة الارض

"Кимки илмсизлик билан одамларга фатво берса, осмон ва ер фаришталари унга лаънат айтади" ("Жамъ ул-жавомеъ", 1/4137).

🚀@muminauz

Читать полностью…

Mumina.uz

📆 Тошкент вақтига кўра намоз вақтлари

🧕Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳ!
Кунингиз хайрли ва барокатли бўлсин 🌷

🚀@muminauz

Читать полностью…

Mumina.uz

#кун_ҳикмати

🌙 Муфлис ким?

🎙 Шайх Алижон қори

🚀@muminauz

Читать полностью…

Mumina.uz

#ибрат_соҳиллари

📚 Имом Аъзамнинг Имом Абу Юсуфга насиҳатлари:
"Бирор инсонни ёмон иши билан танисанг уни ёмонлигини бошқаларга айтма. Балки, уни яхши хислатини топиб, одамларга яхшилигини айт. Лекин унинг динида бирор ёмонлигини билсанг, одамлар унга эргашиб кетмасликлари ва огоҳ бўлишлари учун ундаги ёмонликни одамларга айт".

🚀@muminauz

Читать полностью…

Mumina.uz

📆 Тошкент вақтига кўра намоз вақтлари

🧕Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳ!
Кунингиз хайрли ва барокатли бўлсин 🌷

🚀@muminauz

Читать полностью…

Mumina.uz

#савол_жавоб

🌙 ​​БЕМОРГА ЁРДАМ БЕРИШ УЧУН НАМОЗНИ БУЗИШ

CАВОЛ: Жамоат намозида баъзан намозхонлардан бирининг тоби қочиб, йиқилиб, унга ёрдам кўрсатиш керак бўлади. Шу ҳолатда бошқа намозхон унга ёрдам бериши учун намозини бузиши мумкинми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳа, бундай ҳолатда намозни бузишга рухсат берилган. Бу ҳақда “Ғунятул мустамлий” китобида шундай дейилади:

يُباح قطعُ الصَّلاة لإغاثة ملهوف، أو تخليص أحدٍ من سببِ هلاكٍ؛ كسقوطٍ من سطح، أو غرق أو حرق ونحوه، وكذا إذا خاف ضياع ما قيمته درهم له أو لغيره،

“Оғир аҳволга тушиб қолган инсонга ёрдам бериш, баланддан тушиб кетиш, ғарқ бўлиш, ёнғин каби ҳалокатга сабаб бўладиган ишлардан қутқариш учун намозни бузишга рухсат бор. Шунингдек, ўзининг ёки ўзганинг бир дирҳам (бугунги кунда тахминан икки юз минг)га тенг моли йўқолишдан хавф қилса ҳам намозни бузиш мумкин”.
Ҳатто “Раддул муҳтор” китобида “Чўкаётган, ёнғин ичида қолган, аҳволи оғирлашган кишини қутқариш учун намозни бузиш вожиб бўлади”, дейилган.
Демак, намозда бирор кишининг тоби қочиб йиқилса, унинг ёнидаги кишилар унга ёрдам бериш учун намозини бузиши керак бўлади. Чунки шариатнинг мақсадларидан бири инсон жонини муҳофаза қилишдир. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази.

🚀@muminauz

Читать полностью…

Mumina.uz

📆 Тошкент вақтига кўра намоз вақтлари

🧕Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳ!
Кунингиз хайрли ва барокатли бўлсин 🌷

🚀@muminauz

Читать полностью…

Mumina.uz

#янгилик

🗣ЎЗБЕКИСТОН БАҒРИКЕНГЛИКДА БОШҚА ДАВЛАТЛАРГА НАМУНАЛИГИ ЭЪТИРОФ ЭТИЛДИ

Бугун, 16 ноябрь куни пойтахтимиздаги “International Hotel Tashkent” меғмонхонасида “Янги Ўзбекистонда диний бағрикенглик” мавзуида халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтди.


📶 Конференцияда Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Музаффар Комилов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари, Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқ Тошбоев, шунингдек, олимлар, миллий маданият марказлари, турли конфессия етакчилари, этник-маданий бирлашмалар ва талабалар иштирок этди.

👁Шу билан бирга, АҚШ, Буюк Британия, Корея Республикаси, Туркия, Малайзия, Португалия, Арманистон, Россия Федерацияси, Тожикистон, Қозоғистон каби давлатлардан келган соҳа мутахассислари, ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхона ходимлари, дипломатик корпус вакиллари қатнашди...

💬БАТАФСИЛ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🚀@muminauz

Читать полностью…
Подписаться на канал