#Аёллар_фиқҳи
🎙АЁЛЛАРНИНГ ҚОШ ТЕРИШИ, ШАКЛНИ СУНЪИЙ ТАРЗДА ЎЗГАРТИРИШИНИНГ ҲУКМИ
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази
🚀@muminauz
#Кун_ҳадиси
Набий алайҳиссалом дедилар: "Жума куни - кунларнинг саййиди, Аллоҳ таолонинг наздида буюгидир".
🌙 Аллоҳумма солли ва саллим ва барик ъала Саййидина Муҳаммад!
#ona_va_bola
🌙 Чақалоқда ич келмаслик (ич қотиши) хавфлари
🎙Дилшод Турсунов, умумий амалиёт шифокори
🚀@muminauz
#кун_ҳикмати
🌙 Нега ажрашишлар кўп?
🎙Муҳаммадали Эшонқулов, «Yuksalish» нодавлат таълим муассасалари таъсисчиси
🚀@muminauz
#мутахассис_маслаҳати
🌙 Кўрпанинг фойдаси...
👉 Уйқусизлик қийнаганида,
👉 бутун баданингиз қақшаб оғриганида,
👉 стрессли ҳолатларда,
👉 тушкунликка тушиб қолганингизда,
👉 йиғи ҳуружлари юзага келганида...
устингизга оғир пахтали кўрпа ёки оғир одеял ёпиб ухланг.
#Аёллар_фиқҳи
НАМОЗ ВАҚТИ ЧИҚМАСДАН ТУРИБ, АЁЛ КИШИ УЗРЛИ БЎЛИБ ҚОЛСА
❔CАВОЛ: Намоз вақти киргандан кейин, уни адо қилмасдан аввал аёл узрли бўлиб қолса, шу намоз қазо қилинадими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Аёл киши намоз вақти киргандан кейин ҳали шу намозни ўқимай ва намоз вақти чиқмай туриб, ҳайз кўриб қолса, шу вақтдан бошлаб узрли ҳисобланади ва мазкур намознинг қазосини ўқимайди.
Бу ҳақда “Жавҳаратун наййира” китобида бундай дейилган:
ولو حاضت المرأة في وقت الصلاة لا يَجب عليها قضاؤها بعد الطُّهر ولو كانت طاهرةً في أول الوقت، سواءٌ أدركها الحيضُ بعدما شرَعَت في الصلاة أو قبل الشُّروع، وسواءٌ بقي مِن الوقت مقدارُ ما يَسَعُ لأداء الفرض أم لا
“Аёл киши намоз вақтида ҳайз кўриб қолса, пок бўлгандан кейин шу намознинг қазосини ўқимайди. Намоз вақтининг аввалида пок бўлиб, намозга киришганда ёки ундан олдин ҳайз келиб қолган бўладими ёки фарзни адо қиладиган даражада вақт қолган бўладими, фарқи йўқ (барибир, бу намознинг қазосини ўқимайди)”.
Агар ҳайз намознинг охирги вақтида тўхтаса ва ғусл қилиб, “Аллоҳу акбар” лафзини айтиш миқдорича вақт қолган бўлса, ўша намоз зиммасига фарз бўлади. Аммо ҳайз намознинг охирги вақтида тўхтаса ва намоз вақти чиқиб кетгунча ғусл қилиб, “Аллоҳу акбар” лафзини айтиш миқдорича вақт қолмаган бўлса, ўша намозни ўқиш фарз бўлмайди. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази.
🚀@muminauz
#кун_ҳикмати
🌙 ТАСЛИМ БЎЛМАНГ!
🎙Давронбек Турдиев, мнемоника бўйича рекордсмен
🚀@muminauz
🌙 БИР МАЗҲАБГА ЭРГАШИШ ШАРТ ЭМАСМИ?
🎙Ҳабибуллоҳ домла Жўрабоев – Ўзбекистон мусулмонлари идораси фатво маркази мутахассиси
🚀@muminauz
📆 Тошкент вақтига кўра намоз вақтлари
🧕Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳ!
Кунингиз хайрли ва барокатли бўлсин 🌷
🚀@muminauz
#muftiy_minbari
📹 АЁЛЛАРНИ ОЛИЙЖАНОБ КИШИ ҲУРМАТ ҚИЛАДИ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
🎞 shayxnuriddinxoliqnazar">YouTube |📝 Telegram |💻Instagram |📝 Facebook
#siyrat
🌙 РАСУЛУЛЛОҲДА ГЎЗАЛ ЎРНАК БОР
✨ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам аёлларга раҳмат эдилар. Уларнинг иффати, шарафи ва келажагини муҳофаза қилдилар.
✨Гўдакларга ҳам раҳмат эдилар. Унга онанинг сути билан фитрат, ҳақ динни қўшиб ичирдилар. Туғилган пайтида тавҳид азонини эшиттирдилар. Болалик йиллариданоқ иймон либосини кийдирдилар.
✨У зот раҳбарларга ҳам раҳмат эдилар. Улар учун адолат мезонини ўрнатдилар. Уларни зулм, ноҳақликлардан огоҳ этдилар. Уларга нисбатан ҳурмат, эҳтиром ва итоатни вожиб қилдилар.
✨У зот раъийятга (халққа) ҳам раҳмат эдилар. Уларнинг ҳақларини ҳимоя қилдилар. Уларга нисбатан зўравонлик ва ноҳақлик қилинишидан қайтардилар.
🚀@muminauz
📆 Тошкент вақтига кўра намоз вақтлари
🧕Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳ!
Кунингиз хайрли ва барокатли бўлсин 🌷
🚀@muminauz
#Аёллар_фиқҳи
ҚОШЛАРИНИ БЎЯШ ЖОИЗМИ?
❔CАВОЛ: Ҳозирда кўпчилик аёллар бир йилликка қошларини бўятадилар. Бу иш жоизми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Аёлларнинг кўз, қош ва лабларни шаклини сунъий тарзда ўзгартириши, татуаж ва растушовка қилдириши — шаръан ҳаром бўлган иш. Чунки кўплаб ҳадиси шарифларда Аллоҳ таоло яратган табиий хилқатни ўзгартирувчи аёлларга лаънат бўлиши таъкидланган. Валлоҳу аълам.
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати.
🚀@muminauz
📆 Тошкент вақтига кўра намоз вақтлари
🧕Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳ!
Кунингиз хайрли ва барокатли бўлсин 🌷
🚀@muminauz
БЕГОНА АЁЛНИНГ ЎРНИГА ЎТИРИБ БЎЛМАЙДИМИ?
❓CАВОЛ: Аёл киши жамоат транспортида ўтириб, туриб кетган ўрни совимасдан ўша жойга номаҳрам эркак киши ёки эркак киши ўтирган жойга номаҳрам аёл киши ўтириши мумкин эмасми? Мен буни жуфтига хиёнат, деб эшитдим. Бу ҳақда динимизда нима дейилган?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Саволда сўралган ҳолатдаги вазиятда эркак ўрнига аёл ёки аёл ўрнига эркак ўтириши жоиз. Айрим манбаларда бундан қайтарилган бўлсада, лекин уни кўпчилик уламолар эътиборга олишмаган.
Қолаверса, айрим ҳолларда оммавий транспорт воситаларида ҳомиладор, бемор ёки қариялар ўтиришига зарурат юзага келиб қолиши мумкин. У кабиларни бундан кескин қайтариш қаттиқ қийинчиликка олиб келади.
Шуни ҳам таъкидлаб ўтиш лозимки, баъзи манбалардаги хос кўрсатмага амал қилиб, тақво йўлини тутиши, ўзини эҳтиётини қилиши ҳар кимнинг шахсий иши. Лекин уни оммага мажбурий киритиш ва бу масала юзасидан оммани қийин ҳолатга туширадиган фатво бериш динимизнинг енгиллик ва қулайлик каби тамойилларига зиддир.
Бегонанинг ўрнига ўтиришни хиёнат деб баҳолаш катта хатодир. Чунки бу иш аввал айтиб ўтганимиздек, динимизда қайтарилмаган, жоиз амал. Ислом динида эса, мумкин бўлган ишни қилган шахснинг хатти-ҳаракати асло хиёнат деб қаралмайди. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази.
🚀@muminauz
📆 Тошкент вақтига кўра намоз вақтлари
🧕Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳ!
Кунингиз хайрли ва барокатли бўлсин 🌷
🚀@muminauz
❇️Саволларингизга Фатво марказининг кол-маркази: 781503344 тел. рақами орқали жавоб олишингиз мумкин❇️
🗓 Иш вақти: Душанба-Жума, соат 9:00-17:00, тушлик вақти бундан мустасно.
☪️ Кол-марказ орқали малакали мутахассислар билан боғланиб шаръий саволларга батафсил жавоб олишингиз мумкин.
🤲 Аллоҳ таоло барчамизни Ўзининг розилиги йўлида таълим олиб, зиё тарқатадиган бандаларидан қилсин!
🚀@muminauz
🗣"БУ ЮРТНИНГ ҲАР БИР ҚАРИЧ ЕРИДА ОЛИМНИНГ ИЗИ БОР..."
⏺Муҳаддис аллома Муҳаммад Аввоманинг "Ислом – тинчлик ва эзгулик дини" мавзусида ўтказилган халқаро анжуманда сўзлаган нутқидан.
🚀@muminauz
📆 Тошкент вақтига кўра намоз вақтлари
🧕Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳ!
Кунингиз хайрли ва барокатли бўлсин 🌷
🚀@muminauz
#Аёллар_фиқҳи
АЁЛЛАРНИНГ ҚОШ ТЕРИШИ, ШАКЛНИ СУНЪИЙ ТАРЗДА ЎЗГАРТИРИШИНИНГ ҲУКМИ
❔CАВОЛ: Исломда аёлларнинг қош теришлари, юз шаклларини сунъий ўзгартиришларига рухсат борми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Азалдан аёллар пардоз қилишга мойил бўлганлар. Аввалги аёлларнинг қилган пардозлари табиий воситалардан бўлган. Айниқса табиий мойлар, гул ва ифор ёғлари, сурма, хина ва ўсмадан пардоз учун фойдаланиб келишган. Шунинг учун ҳам улар ҳатто 70-80 ёшларида ҳам ўз гўзалликларини йўқотишмаган. Аммо кейинги вақтларда нафақат ёшлар, балки катта ёшдаги аёлларда ҳам сунъий пардозга берилиш ҳоллари урф бўлиб бормоқда.
Шариатимизда аёлларнинг қош ва юздаги тукларни териши ёки тердириши, сунъий тарзда ҳуснини ўзгартириши гуноҳ саналади. Кўплаб ҳадиси шарифларда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам танасига сурат чиздирувчи, қош терувчи, қош тердирувчи, Аллоҳ яратган ҳуснни ўзгартириб, сунъий гўзалликка ҳаракат қилувчи аёлларни лаънатлаганлар.
Абдуллоҳ ибн Масъуд разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:
لَعَنَ اللهُ الْوَاشِمَاتِ وَالْمُسْتَوْشِمَاتِ ، وَالنَّامِصَاتِ وَالمُتَنَمِّصَاتِ ، وَالمُتَفَلِّجَاتِ لِلْحُسْنِ المُغَيِّرَاتِ خَلْقَ اللهِ
яъни: “Баданга игна билан сурат чизувчи ва чиздирувчи аёлларга, қошни терувчи ва тердирувчи аёлларга, ҳусн учун тишларининг орасини очувчи аёлларга ва Аллоҳ яратган (шакл)ларини ўзгартирувчиларга Аллоҳ таолонинг лаънати бўлсин” (Имом Бухорий, Имом Термизий ва Имом Насаий ривояти).
Бу ҳадисда Аллоҳ таоло яратган табиий хилқатни ўзгартирувчи аёлларга лаънат бўлиши таъкидланмоқда. Фуқаҳолар мазкур ҳадисга кўра аёл киши қоши, юзи ва пешонасидаги тукларни олиши ёки олдириши шаръан ҳаром эканига иттифоқ қилганлар. Бунга ҳозирда аёллар орасида кенг оммалашган кўз, қош ва лабларни шаклини сунъий тарзда ўзгартириш – татуаж, растушовка ва ботекс қилдириш кабилар ҳам киради.
Аёллар орасида бир марта қош тердирган аёл кейин доим тердириб юриш керак, чунки кейин чиққан тук – ҳаром тук бўлади, деган нотўғри тушунча юради. Динимизда қатъиян қайтарилган ишни қилиб юрганини билган муслима опа-сингилларимиз, дарҳол бу ишдан тўхтаб, тавба қилиб, солиҳ амалларга ўтишлари лозим.
Шуни ҳам айтиб ўтиш лозимки, оилали аёл эрининг рухсати билан юзидаги айбли ҳисобланган тукларини олиши жоиз. Айниқса, аёлнинг юзидан соқол ёки мўйлаб чиқса, жумҳур уламолар ўша тукларни олиб ташлаш мустаҳабдир, деганлар. Сабаби аёлнинг эри учун зийнатланиши шариат талабидир (манба “Раддул мухтор” китоби).
Шунингдек, жумҳур уламолар аёл кишининг қўли, оёғи, қорни ва баданининг бошқа жойларидаги тукларни олиши мумкинлигини айтишган. Моликий мазҳаби фуқаҳолари эса бу ишни вожиб, дейишган. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати.
🚀@muminauz
📆 Тошкент вақтига кўра намоз вақтлари
🧕Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳ!
Кунингиз хайрли ва барокатли бўлсин 🌷
🚀@muminauz
#Аёллар_фиқҳи
ҚАЙСИ ТУКЛАРНИ ЮЛИШ МУМКИН?
❔CАВОЛ: Aёллар мўйлабини юлса бўладими? Умуман қайси тукларни юлиш мумкин ва қайси жойларни юлиш, қисқартиш мумкин эмас?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Аёл киши (агар ўсиб кетган бўлса) мўйлаб ва соқолини олиши мустаҳаб ҳисобланади. Юзидаги қош каби тукларни олиши, қисқартириши эса жоиз эмас. Юзида ғайриодатий туклар чиқса уларни олиш мумкин. Бундан ташқари қўлтиқ ва киндик ости тукларни ҳам аёллар худди эркаклар қатори оладилар. Қандай йўл билан кетказса ҳам бўлади. Қирқ кунгача олиш мустаҳаб. Ундан кам муддатнинг чегараси йўқ. Ҳар ким ўз мижозидан келиб чиқиб тозаланиб юриши мумкин. Аммо қирқ кундан ўтиб кетмаслик керак. Макруҳ бўлади. (Холид Сайфуллоҳ Раҳмоний, “Фиқҳул ҳалал вал ҳаром”). Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази.
🚀@muminauz
#кун_ҳикмати
🌙 Моҳият
🎙Муҳаммадали Эшонқулов, «Yuksalish» нодавлат таълим муассасалари таъсисчиси
🚀@muminauz
#Аёллар_фиқҳи
КЕСАРЧА КЕСИШ УСУЛИ БИЛАН ТУҚҚАН АЁЛГА ОИД МАСАЛА
❔CАВОЛ: Кесарча усули билан туққан аёлдан қон келмаса, қандай йўл тутади. Яъни намоз, рўзаларини нима қилади?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Кесарча кесиш усули билан туққан аёлдан қон келмаса, аёл нифосли ҳисобланмайди. Бу ҳолатда таҳорат олиб, ибодатларини бажаришни бошлайди.
Агар бундай усул билан туққанда қон келса, унинг нифосли аёл бўлиши учун кўрган қони боладан кейин келиши ҳамда бачадондан келиши шарт. Агар бола туғилишидан олдин келса ёки бачадондан эмас, масалан, киндикдан, кесарча кесилган жойдан келса, бу қон нифос қони ҳисобланмайди. Бу ҳолатда ўша аёл таҳорат олиб, намозини ўқийди. Бундай ҳолатга фақиҳларимиз қуйидагича жавоб беришган:
وَلَوْ وَلَدَتْ مِنْ قِبَلِ سُرَّتِهَا بِأَنْ كَانَ بِبَطْنِهَا جُرْحٌ فَانْشَقَّتْ وَخَرَجَ الْوَلَدُ مِنْهَا تَكُونُ صَاحِبَةُ جُرْحٍ سَائِلٍ لَا نُفَسَاءَ إلَّا إذَا خَرَجَ مِنْ الْفَرْجِ دَمٌ عَقِيبَ خُرُوجِ الْوَلَدِ مِنْ السُّرَّةِ فَإِنَّهُ حِينَئِذٍ يَكُونُ نِفَاسًا
“Ҳомиладор аёл қорнида жароҳати борлиги туфайли киндигини ёриб, болани олиш орқали туғса, бу аёл нифосли эмас, жароҳат олган шахсга айланади. Аммо бола киндикдан чиққандан кейин фарждан қон келса, бу ҳолатда аёл нифослига айланади” (“Фатовои Оламгирия” китоби). Валлоҳу аълам.
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази.
🚀@muminauz