muminauz | Неотсортированное

Telegram-канал muminauz - Mumina.uz

3313

Подписаться на канал

Mumina.uz

#кун_ҳикмати

Агар фақат бахтли бўлишни ният қилсангиз, бунга жуда осон эришасиз. Лекин афсуски, одамлар кўпинча бошқалардан кўра бахтлироқ бўлишни истайдилар. Эсингизда бўлсинки, бунинг асло иложи йўқ. Чунки бизга ҳамиша бошқалар биздан кўра бахтлироқдек кўринади.
Шарл Луи де Монтескё
француз ёзувчиси


🚀@muminauz

Читать полностью…

Mumina.uz

#siyrat
#muftiy_minbari

📹 МЎМИНЛАРГА ҲАРОМ БЎЛГАН УЧ АМАЛ

🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

📝 @muminauz

Читать полностью…

Mumina.uz

#кун_ҳикмати

«Оқил инсонлар зикрдан тафаккурга, тафаккурдан зикрга ўтадилар. Шу йўл билан қалбларининг гапиришини талаб қиладилар. Ниҳоят қалблари ҳикматли сўзларни айта бошлайди».
Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ

🚀@muminauz

Читать полностью…

Mumina.uz

📆 Тошкент вақтига кўра намоз вақтлари

🧕Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳ!
Кунингиз хайрли ва барокатли бўлсин 🌷

🚀@muminauz

Читать полностью…

Mumina.uz

#Кун_ҳадиси

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан: “Қандай амал Аллоҳ учун энг маҳбубдир?” деб сўрашди. Оз бўлса ҳам, давомлиси”, дедилар”.


@muminauz

Читать полностью…

Mumina.uz

#ibrat

ARQON

🚀@muminauz

Читать полностью…

Mumina.uz

КИМ БИРОВГА ЗУЛМ ҚИЛСА

🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🔵@muminauz

Читать полностью…

Mumina.uz

📆 Тошкент вақтига кўра намоз вақтлари

🧕Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳ!
Кунингиз хайрли ва барокатли бўлсин 🌷

🚀@muminauz

Читать полностью…

Mumina.uz

#Аёллар_фиқҳи

🌹Ҳукмий қон

Ҳукмий қон. У ҳақиқий қон (ҳайз кунлари) орасига аралашадиган покликдир. Унга ҳақиқий қон (ҳайз) ҳукми берилади. Агар ҳайз давомида аёлдан келаётган ҳайз қони тўхтаб қолса, бу «оралаган», «орага аралашган поклик» деб аталади ва қон давом этиб турган ҳукмида бўлади. Шунинг учун бу оралиқ «ҳукмий қон» деб аталади.

Мисол учун: Бир аёлда ҳайз асносида қони икки соатча тўхтаб қолди, сўнгра яна кела бошлади. Бу аёл ҳайз ҳолатида қолади, намоз ўқимайди, рўза тутмайди ва эри унга яқинлик қилмайди, чунки бу икки соат орага аралашган поклик ҳисобланиб, узлуксиз келиб турган қон ҳукмини олади.

🚀@muminauz

Читать полностью…

Mumina.uz

#Кун_ҳадиси

🕌 Азон фазилати

Оиша онамиз азон айтилганда қўлларидаги ишни қўйиб, азонни тинглардилар. Бир куни улардан бунинг сабабини сўрадилар. У зот шундай жавоб бердилар:
«Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан эшитдим: "Азон айтилганда уни тингламасдан бошқа нарсалар билан машғул бўлиш — ўша кишининг иймонида нуқсон борлигини ифодалайди", деб марҳамат этдилар. Шундан сўнг азон айтилганда ҳеч нарса билан машғул бўлмасдан, азонни эшитишни одат қилдим».

@muminauz

Читать полностью…

Mumina.uz

#islom

🌙 ДИН ФАҚАТ НАМОЗДАН ИБОРАТ ЭМАС

🎙Ҳомиджон домла ИшматбековЎзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари.

🚀@muminauz

Читать полностью…

Mumina.uz

#Исломда_аёллар

💐Бизнинг тарбиячиларимиз, табибларимиз, муаллимларимиз ҳам шу аёлларимиздир.
Абдурауф Фитрат

🚀@muminauz

Читать полностью…

Mumina.uz

📆 Тошкент вақтига кўра намоз вақтлари

🧕Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳ!
Кунингиз хайрли ва барокатли бўлсин 🌷

🚀@muminauz

Читать полностью…

Mumina.uz

#янги_ой

🌙 Ҳижрий 1446 йил
Рабиус саний ойининг 1-куни  📆 2024 йил 4 октябрь жума кунига тўғри келмоқда.

🌙Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон янги чиққан ойни кўрсалар шундай дуо қилардилар:

"اللَّهُمَّ أَهِلَّهُ عَلَيْنَا بِالْيُمْنِ وَالْإِيمَانِ وَالسَّلَامَةِ وَالْإِسْلَامِ رَبِّي وَرَبُّكَ اللهُ"

📖Ўқилиши: "Аллоҳумма аҳиллаҳу алайна бил-юмни вал-иймани, вас-салаамати вал-Ислами, Роббий ва Роббукаллоҳ”

🤲Маъноси: "Эй, Аллоҳим!  Бу ойни бизларга барака ва имон, саломатлик ва Ислом ойи қилгин! Эй, ҳилол, менинг ҳам, сенинг ҳам Роббинг Аллоҳдир!".


🚀@muminauz

Читать полностью…

Mumina.uz

#Аёллар_фиқҳи

🌹Аёлларга хос қонлар

💬 Ҳайз – қон, гарчи ҳукмий бўлса ҳам. Балоғатга етган аёлнинг бачадонидан чиқувчи, касаллик сабабидан бўлмаган, ҳомиладор бўлмаган ва қондан қолиш ёшига етмаган аёлдан келадиган қон.

💬 Нифос – қон, гарчи ҳукмий бўлса ҳам. Бола туғилганидан ёки жисмининг аксар қисми чиққанидан кейин аёлнинг бачадонидан, олд аъзосидан келадиган қон. Ундан олдин олти ой давомида бошқа бола туғилмаган бўлиши керак.

💬 Истиҳоза қон, гарчи ҳукмий бўлса ҳам. Аёлнинг бачадонидан эмас, жинсий аъзосининг ички қисмидан келадиган қон. У ҳайзда уч кундан кам ёки ўн кундан ошган, нифосда эса қирқ кундан ошган қондир.

📚Салоҳ Муҳаммад Абулҳожнинг "Марваридлар шодаси" китобидан

🚀@muminauz

Читать полностью…

Mumina.uz

📆 Тошкент вақтига кўра намоз вақтлари

🧕Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳ!
Кунингиз хайрли ва барокатли бўлсин 🌷

🚀@muminauz

Читать полностью…

Mumina.uz

#Аёллар_фиқҳи

​​ЖУНУБ КИШИ КИЙГАН КИЙИМ

CАВОЛ: Жунуб кишининг кийиб юрган кийими ҳам нопок бўладими? Жунуб ҳолатда терлашининг таъсири бўладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Жунублик жисмоний эмас, маънавий, ҳукмий нопоклик ҳисобланади. Шунинг учун бундай шахсга теккан нарсалар поклигича тураверади. Агар баданининг ўзида маний каби бирор нажосат бўлиб, нам ҳолатда кийимига теккан бўлса, шунда кийим ҳам нажосат бўлади. Аммо жунуб ҳолатда кийгани ёки терлагани, тери кийимга теккани учун нопок бўлиб қолмайди. Чунки инсон зотидан чиққан тер пок ҳисобланади. Бу ҳақда “Ал-Мавсуа ал-фиқҳийя” китобида бундай дейилган:

ذهب الفقهاء إلى طهارة عرق الإنسان مطلقاً ، لا فرق في ذلك بين المسلم والكافر ، الصّاحي والسّكران ، والطّاهر والحائض والجنب
  
“Фақиҳлар ҳар қандай инсоннинг тери пок эканини айтишган. Бунда мусулмон, кофир, соғ, маст, пок, ҳайзли ва жунуб шахснинг ўртасида фарқи йўқ”. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази.

🚀@muminauz

Читать полностью…

Mumina.uz

#salomatlik

☕️Тонгда оч қоринга қаҳва ичиш зарарли.


Сабаби, эрталаб оч қоринга ичилган қаҳва эндигина уйғонган организм учун сезиларли даражадаги стрессни келтириб чиқаради. Чунки ошқозонингиз бу суюқликни қайта ишлаш учун хлорид кислотаси ишлаб чиқаришни бошлайди... Эрталабдан! Бунинг оқибати яхши бўлмайди, эсингизда бўлсин.

☕️ Тонгда ичилган қаҳва танадаги кортизол ва аденозин даражасини пасайтиради. Кортизол – фақат стресс гормонигина эмас, унинг бошқа яна бир қанча вазифалари бор. Шу вазифалардан бири – аденозин билан биргаликда тонгда тананинг бақувват, миянинг ҳушёр бўлишига ёрдам бериш.
Эрталаб ичган қаҳвангиз кортизол ва аденозин билан курашиб, уларнинг ўз вазифасини бажаришига имкон бермайди.

☕️ Тонгда ичилган қаҳва танадаги муҳим минерал моддаларни ҳам йўқ қилади.

Масалан, калций, калий ва магний сингари муҳим минералларни танадан ҳайдаб чиқаради.

☀️ Эрталабдан нега қаҳва ичасиз? Ўзингизни бардам ва тетик ҳис қилиш учунми?
Унда қаҳва ичишнинг ўрнига 🍏 олма енг. Қаҳва сизга ҳеч қандай энергия бермайди, чунки унда калория йўқ.

Бир донагина олма эса танага қаҳва бера олмайдиган тетикликни бера олади.
Олма ўзига хос энергия манбаи – таркибида мева шакари ва углеводлар бор.
Бундан ташқари, тонгда ейилган олма қондаги холестерин даражасини ҳам пасайтиради.

✏️ Дилфуза Комил

🚀@muminauz

Читать полностью…

Mumina.uz

@muminauz

Читать полностью…

Mumina.uz

📆 Тошкент вақтига кўра намоз вақтлари

🧕Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳ!
Кунингиз хайрли ва барокатли бўлсин 🌷

🚀@muminauz

Читать полностью…

Mumina.uz

#Аёллар_фиқҳи

МАЙЙИТ ЧИҚҚАН ХОНАДОНДАГИ КЕЛИН ОТА УЙИГА КЕТИШИ

CАВОЛ: Водий томонларда таъзия бўлган хонадондаги келин ўз уйига бориб, 7-8 кун туриб келиши шарт қилинган. Шу тўғрими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Бу нарса халқимиз орасида тарқаб қолган хурофотлардан саналади. Динимизда бундай таълимот йўқ. Кўп жойларда жаноза, таъзияга алоқадор ишларда жуда ҳам кўп шундай асоссиз нарсалар тарқаб қолган ва энг ёмони бу ишларни динимиз кўрсатмаси деб қилинади.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам нотўғри тушунчаларни, динда йўқ нарсани динда бор дейишни ёки уларни қилишни қаттиқ қоралаганлар:

عن عائشة رضي الله عنها أنها قالت : قال رسول الله صلى الله عليه وسلم : من أحدث في أمرنا هذا ما ليس منه فهو رد رواه البخاري ومسلم , وفي رواية لمسلم : من عمل عملا ليس عليه أمرنا فهو رد.

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким бизнинг бу ишимизда ундан бўлмаган нарсани янгитдан пайдо қилса, у рад қилингандир”, - дедилар” (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази.

🚀@muminauz

Читать полностью…

Mumina.uz

#Кун_ҳикмати

Уч нарса бор, улар кимда бўлса, Аллоҳнинг ғазабига учрайди: ноўрин (сабабсиз) кулиш, истаксиз ухлаш ва тўқ қоринга овқатланиш.
Муоз ибн Жабал


@muminauz

Читать полностью…

Mumina.uz

#ibrat

🌹АЁЛ ЗАКОВАТИ

📹 Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

🚀@muminauz

Читать полностью…

Mumina.uz

#siyrat

🌙 Rasulullohga bo‘lgan muhabbatidan, Madinadan ketgan sahoba.

🎙Shayx Alijon qori


🚀@muminauz

Читать полностью…

Mumina.uz

📆 Тошкент вақтига кўра намоз вақтлари

🧕Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳ!
Кунингиз хайрли ва барокатли бўлсин 🌷

🚀@muminauz

Читать полностью…

Mumina.uz

#Аёллар_фиқҳи

​​БАЧАДОНИ ОЛИБ ТАШЛАНГАН АЁЛ КЎРАДИГАН ҚОН

CАВОЛ: Аёлларга хос касаллик туфайли аёлимнинг бачадони олиб ташланган. Баъзи вақтларда, ҳатто одат кунларида ҳам қон кўрмоқда. Бу ҳолатда нима қилиши керак?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Бачадони тўлиқ олиб ташланган аёл кўрадиган қон ҳайз ҳисобланмайди. Қон келган вақтда таҳорат олиб, намозини ўқийверади. Агар шифокорлар бачадон тўлиқ олинмаган деган ва қон камида уч кун келса, ҳайз бўлади. Агар уч кундан кам бўлса ёки шифокорлар бачадон тўлиқ олинган деган хулоса берган бўлса, кўрилган қон ҳайз бўлмайди. Чунки ҳайз бачадондан келадиган қон ҳисобланади. Шариатда ҳайз қони қуйидагича таърифланган:
الحيض هو دَمٌ يَنفُضُه رَحِمُ بالغةٍ لا دَاء بها ولا إِياسَ
“Ҳайз – бемор бўлмаган, туғиш ёшидан ўтмаган ва балоғатга етган аёлнинг бачадони чиқарадиган қондир” (“Мухтасарул виқоя” китоби). Мазкур таърифга кўра балоғатга етмаган, туғиш ёшидан ўтиб кетган, бачадони бўлмаган аёллар кўрадиган қон ҳайз ҳисобланмайди. Шунингдек, ҳомиладор аёл кўрадиган ва беморлик сабаб келадиган қонлар ҳам ҳайз эмас.
Қон кўришдан қолиш фиқҳий манбаларимизда эллик, эллик беш, олтмиш ёш деб берилган бўлиб, аксар манбаларда эллик беш ёшга фатво берилгани айтилган. Жумладан, “Фатовои оламгирия” китобида “Қондан қолиш эллик беш ёш, деб белгиланган. Мана шу гап ихтиёр қилинган ва шунга фатво берилган”, дейилган. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази.

@muminauz

Читать полностью…

Mumina.uz

#siyrat

🌙 РАСУЛУЛЛОҲДА ГЎЗАЛ ЎРНАК БОР

Оиша розияллоҳу анҳо онамиз айтадилар: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам таҳажжуд намозини асло тарк этмас, бемор ё беҳол бўлсалар ўтирган ҳолларида ўқир эдилар" (Имом Абу Довуд ривояти).

🚀@muminauz

Читать полностью…

Mumina.uz

#Кун_ҳадиси

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Жумага ўтар кеча ва жума кундузи менга салавот айтишни кўпайтиринглар, чунки салавотларингиз менга кўрсатилади", дедилар.

✨ Уламолар айтадилар: "Ким қалби шод, гуноҳлари мағфират, ғам-ташвишлардан халос бўлишни истаса, пайшанба кунининг шом вақтидан бошлаб жума кунининг шом пайтигача бўлган фурсатларда Расулуллоҳ алайҳиссаломга салавот айтишни кўпайтирсин".

Аллоҳумма солли ва саллим ва барик ъала Саййидина Муҳаммад!

@muminauz

Читать полностью…

Mumina.uz

#янгилик

💐Ғолиблар тақдирландилар

📣Шу йилнинг 30 сентябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасида 🌙 Робиул аввал ойи муносабати билан мавлиди шариф ҳамда Муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг “Раббоний нидолар” ва “Ёшларга насиҳатим” китоблари тақдимоти бўлиб ўтди.

Мазкур тадбирдан сўнг 📆жорий йилнинг 16-26 сентябрь кунлари Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги аёл-қизларга ихтисослашган 🚀@muminauz телеграм каналида ўтказилган "Оламларга раҳмат пайғамбар!” номли викторина ғолиблари тақдирландилар. Шунингдек, ушбу викторинада ғолиб бўлиб, лекин мазкур тадбирга кела олмаган юртимизнинг турли ҳудудларидаги мухлисларга совғалар етказилади.

🏆Ғолиблик муборак бўлсин!
🤲 Аллоҳ илмингизни зиёда қилсин, илм карвонида пешқадамлардан бўлинг.

🚀@muminauz

Читать полностью…

Mumina.uz

#саломатлик

🍯Ҳолва – мия яхши кўрадиган неъматлардан биридир.


⌛️Стрессли ҳолатларда ва уйқусизлик қийнаганида, ҳолва енг. Чунки ҳолванинг таркибидаги магний ва B гуруҳи 💊витаминлари асаб тизимига ижобий таъсир кўрсатади ҳамда уйқу сифатининг яхшиланишига ёрдам беради 🌺

❗️Ҳолвани жигарингиз ҳам яхши кўради.


Чунки ҳолва таркибидаги РР 💊витамини жигарда «ёмон» холестерин ишлаб чиқарилишининг камайишига ҳисса қўшади.

Бундан ташқари, ҳолва – табиий тоза маҳсулот бўлгани учун, консервантлар, бўёқлар ва хушбўйлантирувчи синтетик моддалардан холи.

✏️© Дилфуза Комил

🚀@muminauz

Читать полностью…
Подписаться на канал