#Кун_ҳикмати
🌹 Шукр
Неъмат шукрга, шукр эса зиёдаликка боғлангандир. Модомики банда шукр қилишда давом этар экан, Аллоҳ таоло ҳам зиёда қилишда бардавом бўлади.
Али розияллоҳу анҳу
#Кун_ҳикмати
📚Суфён Саврий айтадилар:
“Инсонларга илм беришдан яхшироқ бирон ибодатни билмайман”.
📆 Тошкент вақтига кўра намоз вақтлари
🧕Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳ!
Кунингиз хайрли ва барокатли бўлсин 🌷
🚀@muminauz
#Аёллар_фиқҳи
ЭМИКДОШЛИК МАСАЛАСИ
❔CАВОЛ: Укамни ёшлигида холам эмизганлар. Шунда холаваччаларим фақат укамга опа-сингил ё ака-ука бўлишадими? Ёки бизга ҳамми? Бу ўринда никоҳ масаласи қандай бўлади?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Холангизнинг қизлари укангизга эмикдош опа-сингиллар бўлиб, улар ўртасида никоҳ жоиз эмас. Сизнинг оилангиздаги укангиздан бошқа фарзандлар холангизнинг фарзандлари билан никоҳланиши жоиз. Чунки улар сут эмишган ака-ука, опа-сингил эмас. Бу мавзуда "Канзуд-дақоиқ" китобида шундай дейилади:
وتحل أخت أخيه رضاعا
"Ака (ёки ука)сининг эмикдош опа (ёки синглиси) унга ҳалол бўлади".
Яъни, чақалоқ бегона бирор аёлни эмиш муддати (икки ярим йил) ичида эмган бўлса, у аёлнинг фарзандлари ўша эмган болага никоҳи ҳалол эмас. Лекин эмган боланинг ака-ука, опа-сингиллари эмизувчи аёлнинг фарзандлари билан никоҳланиши жоиз.
Валлоҳу аълам.
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази
🚀@muminauz
Байрамингиз муборак бўлсин, азиз устозлар! 💐
🌙 Жонкуяр устозларимизни умумхалқ байрами – Ўқитувчи ва мураббийлар куни билан самимий муборакбод этамиз. 🌷
#Аёллар_фиқҳи
ТАЪЗИЯ БЎЛГАН ХОНАДОНДА ТУХУМ ЕЙИЛМАЙДИМИ
❔CАВОЛ: Баъзи жойларда таъзия бўлган хонадон аҳли йили ўтгунча товуқ гўшти ва тухум истеъмол қилишмайди. Шу тўғрими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Динимизда бундай кўрсатма йўқ. Бу айрим одамлар ўйлаб топган хурофот амалдир. Ҳалол маҳсулотларни инсон истаган вақтда ейиши мумкин:
﴿ قُلْ مَنْ حَرَّمَ زِينَةَ اللَّهِ الَّتِي أَخْرَجَ لِعِبَادِهِ وَالطَّيِّبَاتِ مِنَ الرِّزْقِ قُلْ هِيَ لِلَّذِينَ آمَنُوا فِي الْحَيَاةِ الدُّنْيَا خَالِصَةً يَوْمَ الْقِيَامَةِ كَذَٰلِكَ نُفَصِّلُ الْآيَاتِ لِقَوْمٍ يَعْلَمُونَ﴾
“Сен: “Аллоҳ Ўз бандаларига чиқарган зийнатларни ва покиза ризқларни ким ҳаром қилди?!” деб айт. “Улар ҳаёти дунёда иймон келтирганларга, қиёмат кунида эса фақат ўзларига хосдир”, деб айт. Биладиган қавмлар учун оятларни мана шундай муфассал баён қиламиз” (Аъроф сураси, 32-оят).
Ушбу оятлар кийим киймай тавоф қилишни, ҳаж мавсумида яхши таом истеъмол этмасликни ўзларига одат қилиб олиб, бу Аллоҳнинг амри, деб юрган араб мушрикларининг қилмишлари нотўғри эканини билдириш учун тушган.
Демак, инсон ким бўлишидан қатъий назар шариатда ҳалол бўлган нарсани ҳаром қилишга ҳаққи йўқ. Таъзияли хонадонда ундай нарса еб бўлмайди, бундай нарса еб бўлмайди, дейишдан эҳтиёт бўлиш лозим. Акс ҳолда юқоридаги оят ҳукми остига тушиб қолиши мумкин. Валлоҳу аълам.
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази.
🚀@muminauz
📆 Тошкент вақтига кўра намоз вақтлари
🧕Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳ!
Кунингиз хайрли ва барокатли бўлсин 🌷
🚀@muminauz
#Аёллар_фиқҳи
АЁЛЛАР УМРАДАН КЕЛСА, БИРИНЧИ БЎЛИБ ОТАСИНИНГ УЙИДА НАМОЗ ЎҚИЙДИМИ?
❔CАВОЛ: Баъзи жойларда Умра сафаридан келган аёллар биринчи ота-онасининг уйига бориб 2 ракат нафл намоз ўқиши керак, деган тушунча пайдо бўлиб қолган. Уйига қайтгач зиёратчиларнинг 40 кун чилла сақлаши ҳам урф бўлмоқда. Динимизда шундай кўрсатма борми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Динимизда сафардан келган аёл тўғри ота-онасиникига борсин, кейин 40 кун чилла сақласин, деган кўрсатма йўқ.
Муборак сафардан келган киши шукрона сифатида икки ракат нафл намоз ўқиши савобли амал. Лекин бу намознинг ҳеч ким билан кўришмасдан ўқисин деган шарти йўқ. Мободо бу намоз ўқилмай қолса ҳам гуноҳ бўлмайди. Валлоҳу аълам.
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази.
🚀@muminauz
🕊"Оламларга раҳмат пайғамбар" танловининг 3-кун жавоблари:
❔1. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг энагалари?
💬Жавоб: Шаймо бинти Ҳорис розияллоҳу анҳо, Умму Айман розияллоҳу анҳо
❔2. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг нечта фарзандлари бўлган?
💬Жавоб: 7 та
❔3. Набий алайҳиссаломга илк ваҳий нозил бўлган жой?
💬Жавоб: Маккаи мукаррама, Нур тоғи, Ҳиро ғори
❔4. Биринчи нозил бўлган оятлар?
💬Жавоб: Алақ сурасининг илк 5-оятлари.
❔5. Ислом динини қабул қилган биринчи инсон?
💬Жавоб: Хадича онамиз бинти Хувайлид розияллоҳу анҳо
❔6. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг амакиларидан нечтаси Ислом келган даврда яшаган?
💬Жавоб: Тўртта – Абу Толиб, Абу Лаҳаб, Ҳамза розияллоҳу анҳу ва Аббос розияллоҳу анҳулар.
❔7. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам нечанчи йилдан ошкора даъватга ўтганлар?
💬Жавоб: пайғамбарликнинг 4 йили, милодий 613 йил.
❔8. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ғордаги шериклари ким бўлган?
💬Жавоб: Абу Бакр розияллоҳу анҳу
❔9. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг биринчи ва доимий муаззинлари ким эди?
💬Жавоб: Билол ибн Рабоҳ розияллоҳу анҳу
❔10. Уммул масокин лақабли Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг рафиқалари ким эди?
💬Жавоб: Зайнаб бинти Ҳузайма розияллоҳу анҳо
🚀@muminauz
#Аёллар_фиқҳи
ВАФОТ ЭТГАНЛАР УЧУН МАРОСИМ ҚИЛИШ
❔CАВОЛ: Динимизда вафот этганлар учун 52 маросимини қилиш тўғрисида нима дейилган?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Динимизда бу каби маросим йўқ. Тўғри, динимизда хайру эҳсон ва савобли амаллар қилиб, унинг савобини вафот этганларга бағишлаш бор ва бу тарғиб қилинган амалдир. Шу жумладан, имкони бўлса, маййитнинг ёки ўзининг яқинларини, ночор инсонларни чақириб, эҳсон дастурхони ҳам ёзиш мумкин. Албатта, бунинг ҳам савоби маййитга етиб боради. Аммо маййит учун турли кунларга мослаб маросим қилиш шариат талаби эмас. 52 кун деган маросим ҳам шулар қаторига киради. Буни динда бор нарса, албатта, 52 кун қилиш керак, деган эътиқодда бўлиш хато тушунчадир. Валлоҳу аълам.
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази.
🚀@muminauz
✨ПАЙҒАМБАРЛАР ОРЗУ ҚИЛГАН МАҚОМ
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари устоз Зайниддин домла
🚀@muminauz
🕊"Оламларга раҳмат пайғамбар" танловининг 2-кун жавоблари:
❔ 1. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг оналарига доялик қилган аёл ким?
💬Жавоб: Шифо розияллоҳу анҳо - жаннат башорати берилган машҳур саҳоба Абдураҳмон ибн Авф розияллоҳу анҳунинг онаси.
❔ 2. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам оналаридан ажралиб қолганларида неча ёш эдилар?
💬Жавоб: 6 ёш бўлганлар
❔ 3. Пайғамбаримиз алайҳиссалом боболари Абдулмутталиб вафотидан кейин кимнинг қарамоғига ўтдилар.
💬 Жавоб: амакилари Абу Толиб.
❔ 4. Амакилари Абу Толиб билан сафар қилганларида пайғамбарлик аломатларини сезган роҳиб ким эди?
💬 Жавоб: Баҳийро
❔ 5. "Тоҳира" лақабини олган онамиз ким эди?
💬 Жавоб: Хадича онамиз
❔ 6. Хадича онамиз савдо карвонига Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга юборган хизматкор ким эди?
💬 Жавоб: Майсара.
❔ 7. Хадича онамиз Набий алайҳиссаломга ҳадя қилган қул бола ким?
💬 Жавоб: Зайд ибн Ҳориса.
❔ 8. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Хадича онамиздан бўлган фарзанлари кимлар?
💬 Жавоб: Қосим, Зайнаб, Руқайя, Умму Кулсум, Фотима ва Абуллоҳ розияллоҳу анҳум
❔ 9. Маккадан Мадинага нечанчи йилда ҳижрат қилганлар?
💬 Жавоб: пайғамбарликнинг 14 йили, милодий 622 йилда.
❔ 10. Подшоҳ ва амирларга юборилган даъват мактублари кабиларга муҳр узукларига ким масъул эди?
💬 Жавоб: Муъайқиб ибн Абу Фотима Давсий розияллоҳу анҳу.
🚀@muminauz
#siyrat
#muftiy_minbari
📹 БУЮК ШАФОАТ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
📝@muminauz
📆 Тошкент вақтига кўра намоз вақтлари
🧕Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳ!
Кунингиз хайрли ва барокатли бўлсин 🌷
🚀@muminauz
#Аёллар_фиқҳи
🌹АЁЛЛАРГА ХОС МАСАЛАЛАР
🧕Ҳайз масалалари фиқҳ масалалари ичида энг дақиқ ва қийини ҳисобланади. Шурунбулалий айтадилар:
«Ҳайз энг мураккаб боблардан саналиб, талоқ, идда, насаб, жинсий алоқанинг ҳалол бўлиши, намоз, рўза, Қуръон ўқиш ва ушлаш, эътикоф, масжидга кириш, ҳаж тавофи, балоғатга етиш каби кўп ҳукмларда унинг аҳамияти каттадир».
#Кун_ҳадиси
Жаннатнинг қайси эшигидан хоҳласанг, киравер
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: "Аёл киши беш вақт намозини ўқиса, бир ой рамазон рўзасини тутса, фаржини сақласа ва эрга итоат қилса, унга "Жаннатнинг қайси эшигидан хоҳласанг, киравер", дейилади" (Имом Аҳмад ривояти).
#янгилик
🌙 Расулим - муаллимим
📣Жорий йилнинг 📆 30 октябрь, ҳижрий 1446 йил рабиул аввал ойининг 27 куни "Мавлиди шариф" ҳамда "1-октябрь ўқитувчи ва мураббийлар куни" муносабати билан Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида аёл-қизлар ўртасида "Расулим - муаллимим" номли тадбир ўтказилди.
🚀@muminauz
Юксак маҳоратли, жонкуяр ва талабчан ўқитувчилар – халқнинг, миллатнинг ноёб бойлиги, уларнинг машаққатли, масъулиятли меҳнати энг юксак баҳо ва рағбатга муносиб
📆 Тошкент вақтига кўра намоз вақтлари
🧕Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳ!
Кунингиз хайрли ва барокатли бўлсин 🌷
🚀@muminauz
#Кун_ояти
📖 ОЯТАЛ КУРСИ ФАЗИЛАТИ
🌙 Набий алайҳиссалом дедилар:
✨ “Оятал курси оятларнинг саййиди. Бир жойда ўқилса, шайтон у ерда тура олмайди, албатта, қочади”.
✨ "Ким ҳар фарз намоздан кейин Оятул курсини ўқиса, унинг жаннатга киришини фақат ўлим тўсиб туради, холос".
✨ “Уйидан чиқаётганида Оятал курси ўқиган кишига уйига қайтгунича етмиш фаришта истиғфор ва дуо этади".
🚀@muminauz
#Видео
#тавба
🎙Тавбанинг шартлари
Ҳикматуллоҳ домла Тоштемиров
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси
#siyrat
🌙 РАСУЛУЛЛОҲДА ГЎЗАЛ ЎРНАК БОР
✨ Абдуллоҳ ибн Буср розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир қавм эшиги олдига келсалар, эшикка юзланиб турмасдилар, балки ўнг ёки чап томонлари билан туриб "Ассалому алайкум, Ассалому алайкум" дер эдилар» (Имом Абу Довуд ривояти).
🚀@muminauz
🕊"Оламларга раҳмат пайғамбар" танловининг 3-кун саволлари:
1. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг энагалари?
2. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг нечта фарзандлари бўлган?
3. Набий алайҳиссаломга илк ваҳий нозил бўлган жой?
4. Биринчи нозил бўлган оятлар?
5. Ислом динини қабул қилган биринчи инсон?
6. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг амакиларидан нечтаси Ислом келган даврда яшаган?
7. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам нечанчи йилдан ошкора даъватга ўтганлар?
8. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ғордаги шериклари ким бўлган?
9. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг биринчи ва доимий муаззинлари ким эди?
10. Уммул масокин лақабли Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг рафиқалари ким эди?
❗️Эслатма: Жавоблар соат ⏰ 21:00 га қадар @muminauzBot телеграм боти орқали қабул қилинади.
Жавобларни йўллаётганда саволнинг рақамини ёзишни унутманг ва битта хабар шаклида, қўшимча ва ўзгаришларсиз ✉️ @muminauzBot ботига жўнатинг.
🚀@muminauz
#siyrat
🌙 РАСУЛУЛЛОҲДА ГЎЗАЛ ЎРНАК БОР
Кунларнинг бирида Пайғамбаримиз алайҳиссалом ҳузурларига сутоналари Ҳалимаи Саъдия келди. Муҳаммад алайҳиссалом: "Хуш келибсиз, онажон", дея устиларидаги ридони ечиб, унинг оёқлари остига пойандоз қилдилар. "Онажон, шунинг устига ўтиринг", дедилар.
⏳Тошкент вақтига кўра намоз вақтлари
🧕Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳ!
Кунингиз хайрли ва барокатли бўлсин 🌸
🚀@muminauz
🕊"Оламларга раҳмат пайғамбар" танловининг 2-кун саволлари:
1. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг оналарига доялик қилган аёл ким?
2. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам оналаридан ажралиб қолганларида неча ёш эдилар?
3. Пайғамбаримиз алайҳиссалом боболари Абдулмутталиб вафотидан кейин кимнинг қарамоғига ўтдилар.
4. Амакилари Абу Толиб билан сафар қилганларида пайғамбарлик аломатларини сезган роҳиб ким эди?
5. “Тоҳира” лақабини олган онамиз ким эди?
6. Хадича онамиз савдо карвонига Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга юборган хизматкор ким эди?
7. Хадича онамиз Набий алайҳиссаломга ҳадя қилган қул бола ким?
8. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Хадича онамиздан бўлган фарзанлари кимлар?
9. Маккадан Мадинага нечанчи йилда ҳижрат қилганлар?
10. Подшоҳ ва амирларга юборилган даъват мактублари кабиларга муҳр узукларига ким масъул эди?
❗️Эслатма: Жавоблар соат ⏰ 21:00 га қадар @muminauzBot телеграм боти орқали қабул қилинади.
Жавобларни йўллаётганда саволнинг рақамини ёзишни унутманг ва битта хабар шаклида, қўшимча ва ўзгаришларсиз ✉️ @muminauzBot ботига жўнатинг.
🚀@muminauz
#Аёллар_фиқҳи
ТАЪЗИЯ БЎЛГАН ХОНАДОНДА ИДИШ-ТОВОҚЛАР ТАРҚАТИЛИШИ ЖОИЗМИ?
❔1378-CАВОЛ: Бизни Қўқон томонларда таъзия бўлган хонадон эгалари таъзияга келган аёлларга идиш товоқ, баъзи жойларда қозонлар тарқатишади. Бу ҳолатга шариатда кўрсатмалар келганми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Шариатимизда бундай кўрсатма йўқ. Чунки агар бундай нарсалар маййитдан қолган маблағлардан ёки идишлардан берилса, мутлақо мумкин эмас. Сабаби маййитдан қолган мол-мулклар барча меросхўрлар ўртасида муштарак молга айланиб қолади. Шериклик молларни эса бир-бирининг розилигисиз бошқаларга бериш мумкин эмас. “Шарҳул мажалла” китобида бундай дейилган:
"كما ان اعيان المتوفي المتروكة عنه مشتركة بين الورثة علي حسب حصصهم."
“Маййитдан қолган мол-мулклар меросхўрлар ўртасида ҳиссасига кўра муштарак мол ҳисобланади”. “Мажаллатул аҳком” китобида бундай дейилади:
ولا يجوز لأحدهما أن يتصرف في نصيب الآخر إلا بأمره
“Шерикларнинг бири шеригининг ҳиссасини унинг рухсатисиз тасарруф қила олмайди”.
Маййитнинг яқинлари буни ўз ҳисобимиздан қиламиз, маййитнинг молига тегмаймиз, десалар ҳам бундан сақланиш керак. Сабаби шариатда буюрилмаган нарса одамлар орасида тарқаб, мажбурийга айланади ва одамларни мушкул аҳволга солиб қўяди. Шундоқ ҳам мусибат устида турганлар учун бу нарса оғирлик қилади. Бунинг ўрнига Қуръон тиловати, таҳлил, тасбиҳ каби зикрларни айтиб, савобини маййитга бағишлаш фойдалидир. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази.
🚀@muminauz