muminauz | Неотсортированное

Telegram-канал muminauz - Mumina.uz

3313

Подписаться на канал

Mumina.uz

#siyrat

📹 ЖИНЛАРНИНГ ИЙМОНГА КЕЛИШИ

🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар

🚀@muminauz

Читать полностью…

Mumina.uz

#siyrat

🌙 РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВА САЛЛАМНИНГ КЎРИНИШЛАРИ

Абу Туфайл розияллоҳу анҳу айтадилар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни кўрдим. У зот
хушрўй оқ бўлиб, худди пастликка тушаётганга ўхшаб юрар эдилар”
(Имом Муслим ривояти).

🚀@muminauz

Читать полностью…

Mumina.uz

#siyrat

📹 ҲАМЗА РОЗИЯЛЛОҲУ АНҲУ

🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар

🚀@muminauz

Читать полностью…

Mumina.uz

#siyrat

🌙 РАСУЛУЛЛОҲДА ГЎЗАЛ ЎРНАК БОР

Хадийжа разияллоҳу анҳо Набий саллаллоҳу алайҳи васалламни васфлаб айтадилар: «Албатта, Сиз қариндошчилик алоқаларини боғлайсиз, рост гапирасиз, ожизлар нафақасини бўйнингизга оласиз, меҳмоннинг ҳаққини адо қиласиз, фалокатга учраганларга кўмак берасиз».

📚Имом Бухорий ривоят қилган.

🚀@muminauz

Читать полностью…

Mumina.uz

Тошкент вақтига кўра намоз вақтлари

🧕Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳ!
Кунингиз хайрли ва барокатли бўлсин 🌸

🚀@muminauz

Читать полностью…

Mumina.uz

#Аёллар_фиқҳи

КИПРИК УЛАШ МАҲСУЛОТЛАРИНИ СОТИШ МУМКИНМИ?

CАВОЛ: Киприк улаш учун маҳсулотлар сотиладиган дўконда ишлаш ва уларни сотиш мумкинми? Билишим бўйича киприк улаш ва шунга ўхшаш ишлар динимизда ман этилган экан. Aллоҳ таоло илмингизни зиёда қилсин!

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Шариатимизда савоб ишларни рўёбга чиқиши учун хизмат қилиш савоб ёки бунинг акси гуноҳ ишларни рўёб чиқиши учун хизмат қилиш гуноҳ ҳисобанади. Модомики, киприк улаш шаръан ножоиз иш экан, демак, бунга тааллуқли ишлар ҳам дуруст эмас. Бунга ибн Умар разияллоҳу анҳумодан ворид бўлган ҳадис ҳужжат бўлади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ хамрни ҳам, уни ичувчини ҳам, қуювчини ҳам, сотиб олувчини ҳам, сотувчини ҳам, тайёрлатувчини ҳам, олиб келувчини ҳам, олиб келтирувчини ҳам лаънатлади» (Абу Довуд ривояти). Ибн Можанинг ривоятида: «Пулини еювчини ҳам», дейилган. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати.

🚀@muminauz

Читать полностью…

Mumina.uz

Тошкент вақтига кўра намоз вақтлари

🧕Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳ!
Кунингиз хайрли ва барокатли бўлсин 🌸

🚀@muminauz

Читать полностью…

Mumina.uz

#Аёллар_фиқҳи

УЛАМА КИПРИКНИНГ ҲУКМИ

CАВОЛ: Улама киприкдан фойдаланиш жоизми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Киприк улаш масаласи уламолар ўртасида ихтилоф қилинган масалалардан. Аксар уламолар киприк улашни соч улашга қиёслаб ҳаром ҳисоблаганлар. Яъни шаръан ножоиз деб билганлар. Айрим уламолар жоиз деганлар. Энг муносиб қавл шуки, агар аёл кишининг табиий киприклари нуқсонли бўлса, чиройига халал берадиган даражада сийрак бўлса, ёки калта бўлса, эри учун улама киприкдан фойдаланиши жоиз. Аммо таҳоратга халал бермайдиган бўлиши лозим. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази.

🚀@muminauz

Читать полностью…

Mumina.uz

#siyrat

🌙 РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВА САЛЛАМНИНГ АХЛОҚЛАРИ

Кичикми-каттами, аёлми-эркакми, барча муҳтожларнинг ҳожатини раво қилардилар

📚Анас розияллоҳу анҳу ривоят қилади: “Ақли заиф бир аёл бор эди. У: “Эй Аллоҳнинг расули! Менинг бир ҳожатим бор”, деди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Эй фалончининг онаси! Қайси йўлдан борасан?” дедилар. Ўринларидан туриб, у билан йўл-йўлакай суҳбатлашиб бордилар...” (Имом Муслим, Имом Аҳмад ривояти).

🚀@muminauz

Читать полностью…

Mumina.uz

#siyrat
#muftiy_minbari

📹 ИЛК ВАҲИЙ

🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар

🚀@muminauz

Читать полностью…

Mumina.uz

#siyrat

🌙 РАСУЛУЛЛОҲДА ГЎЗАЛ ЎРНАК БОР

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам фақирона ҳаёт кечирдилар, фақирликлари ожизликларидан эмас, балки бойликка ружу қўймаганликларидан эди.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак ҳужраларининг узунлиги йигирма беш қулочдан ошмаган. Оиша розияллоҳу анҳо онамиз билан истиқомат қилган ҳужралари бир хонали бўлиб, гуваладан тикланган эди. Ҳужранинг торлигидан Расулуллоҳ алайҳиссалом намоз ўқиганларида Оиша розияллоҳу анҳо онамиз ухлай олмас эдилар. Расулуллоҳ алайҳиссалом сажда қилганларида Оиша розияллоҳу анҳо онамиз оёқларини йиғиштириб олардилар.

Уйда ойлаб қозон осилмас, кўпинча оила таоми ҳурмо ва сувдан иборат эди.

@muminauz

Читать полностью…

Mumina.uz

Тошкент вақтига кўра намоз вақтлари

🧕Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳ!
Кунингиз хайрли ва барокатли бўлсин😀

🚀@muminauz

Читать полностью…

Mumina.uz

МАВЛИД МАРОСИМИГА КУРКА СЎЙСА БЎЛМАЙДИМИ?

CАВОЛ: Мавлид маросимига курка сўйиб ўтказса, қабул бўлмайдими? Бир киши шундай дебди. Курка калтакесак ва бошқа ёмон нарсаларни ейди, шунинг учун бўлмайди, дебди. Шу тўғрими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бу гап тўғри эмас. Курка гўшти ҳалол. Унинг ов қиладиган йиртқич тирноқлар бўлмагани учун гўшти ҳаром бўлган йиртқич қушлардан ҳисобланмайди. Баъзи ҳашаротларни ейиши билан унинг гўшти ҳаром бўлиб қолмайди. Демак, уни "бисмиллаҳ" айтиб сўйилса, гўштини истеъмол қилиш жоиз. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази.

@muminauz

Читать полностью…

Mumina.uz

⏳Тошкент вақтига кўра намоз вақтлари

🧕Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳ!
Кунингиз хайрли ва барокатли бўлсин🌹

🚀@muminauz

Читать полностью…

Mumina.uz

#Мавлид

Мавлиди шариф бидъатми?

🗣Отабек домла Мамадиев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази мутахассиси

🚀@muminauz

Читать полностью…

Mumina.uz

#Аёллар_фиқҳи

Сув тегса боши оғрийдиган аёл қандай ғусл қилади?

Отабек домла Мамадиев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази мутахассиси

🚀@muminauz

Читать полностью…

Mumina.uz

Тошкент вақтига кўра намоз вақтлари

🧕Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳ!
Кунингиз хайрли ва барокатли бўлсин 🌸

🚀@muminauz

Читать полностью…

Mumina.uz

#Аёллар_фиқҳи

​​КИРИЛЛ ҲАРФИДАГИ МУСҲАФНИ УШЛАШ

CАВОЛ: Кирилл ва лотин ҳарфида ёзилган Қуръон китоблари бор. Шуларни бетаҳорат ушлаш ва ўқиш мумкинми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Уламоларимиз бундай китобларни ҳам нопок ҳолатда ушлаш мумкин эмас, деганлар. “Мавсуъатул фиқҳия ал-Кувайтия” китобида бундай дейилган:
ذهب الحنفية في الأصح عندهم إلى أنه لا يجوز للحائض قراءة القرآن بقصد القراءة ولا مسه، ولو مكتوباً بغير العربية
   “Ҳанафий уламолар наздидаги энг саҳиҳ гапга кўра, ҳайзли аёл Қуръони каримни гарчи араб тилидан бошқа тилда ёзилган бўлса ҳам қироат мақсадида ўқиши ва ушлаши мумкин эмас, деганлар”.
   Мазкур ҳукм таҳоратсиз кишига ҳам тегишлидир. Чунки фиқҳ китобларида бетаҳорат киши билан жунуб ва ҳайзли шахсларнинг мусҳафни ушлаши борасида ҳукм бир хил. Фақат ёддан ўқишда фарқ қилади, яъни ҳайзли аёл ва жунуб инсон Қуръонни тиловат қила олмайди, аммо бетаҳорат инсон тиловат қила олади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази.

🚀@muminauz

Читать полностью…

Mumina.uz

#siyrat

🌙 БУЮК ШАФОАТ

🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар

🚀@muminauz

Читать полностью…

Mumina.uz

#siyrat
#muftiy_minbari

УМАР ИБН ХАТТОБ РОЗИЯЛЛОҲУ АНҲУ

🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🚀@muminauz

Читать полностью…

Mumina.uz

🌙 СИЗНИ СОҒИНДИМ Ё РАСУЛУЛЛОҲ

🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар

🚀@muminauz

Читать полностью…

Mumina.uz

#siyrat
#muftiy_minbari

📹 ВАҲИЙНИНГ ТЎХТАБ ҚОЛИШИ

🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар

🚀@muminauz

Читать полностью…

Mumina.uz

#siyrat

🌙 РАСУЛУЛЛОҲДА ГЎЗАЛ ЎРНАК БОР

📚Анас ибн Молик разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам инсонларнинг энг яхшиси, инсонларнинг энг саховатлиси, инсонларнинг энг шижоатлиси эдилар» (Имом Бухорий ривояти).

🚀@muminauz

Читать полностью…

Mumina.uz

⌛️Тошкент вақтига кўра намоз вақтлари

🧕Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳ!
Кунингиз хайрли ва барокатли бўлсин 🌸

🚀@muminauz

Читать полностью…

Mumina.uz

#Аёллар_фиқҳи

НИКОҲИДА БЎЛМАГАН АЁЛГА АЙТИЛГАН ТАЛОҚ

CАВОЛ: Никоҳ ўқитишимиздан 2 соатча олдин ҳали маҳрамимга айланмаган куёв менга "Агар бугундан кейин рўмолингни ечсанг талоқсан", деди. Айтингчи, уларни гаплари ўтадими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Йўқ, талоқ тушмайди. Чунки бундай ҳолатда талоқ тушиши учун аёл эрнинг никоҳида бўлиши керак. Никоҳида бўлмаган аёлга айтилган талоқ эътиборга олинмайди.

Бу ерда бошқа ачинарли ҳолат борки, бу жамиятимизда борган сари илдиз отаётганга ўхшайди. Никоҳни 25 йил кутиб, ҳали никоҳ ўқилмасдан тилига эрк берган "эркак" никоҳ ўқилгандан кейин нима қиларкин?! Ҳар нарсага талоқни аралаштирармикан?!

Талоқ динимиздаги охирги чора, ҳеч имкон қолмаганда унга мурожаат қилинади. У аёлни қўрқитиш учун қўлланадиган қурол эмас. Қолаверса талоқнинг ҳам чегараси бор. Талоқлар сони учтага етса, эр хотин ўртасидаги никоҳ риштаси бутунлай узилади, кейин уларга никоҳ ўқиб бўлмайди. Никоҳ қилинса ҳам, фойдаси йўқ, улар бир-бирига ҳалол бўлмайди.

Динимизда мусулмон кишининг лафзи аҳамиятли. Никоҳда келин куёвнинг эр-хотин бўлишга розилигини ифодаловчи сўзлар эътиборга олингани каби, талоқда ҳам бир оғиз гап этиборга олинади. Бу сўз — отилган ўқ, уни қайтариб олиб бўлмайди. Талоқ масаласида ҳазил кетмайди. Аллоҳ таоло инсоф-тавфиқ берсин.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази.

🚀@muminauz

Читать полностью…

Mumina.uz

#siyrat

🌙 РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ
АЛАЙҲИ ВА САЛЛАМНИНГ АХЛОҚЛАРИ


📖 Аллоҳ таоло у зотни мадҳ этиб, бундай марҳамат қилган: “Албатта, Сиз буюк хулқ узрадирсиз!” (Қалам сураси, 4-оят).

Абу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам парданишин қиздан ҳам ҳаёлироқ эдилар. Қачон бир нарсани ёқтирмасалар юзларидан билар эдик(Имом Бухорий ривояти).


@muminauz

Читать полностью…

Mumina.uz

#siyrat
#muftiy_minbari

📹 ИШОНЧЛИ ОМОНАТДОР

🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

📝 @muminauz

Читать полностью…

Mumina.uz

#Мавлид_сийрат

💬Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. У зот айтдилар: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламдан кўра гўзалроқ бирор нарса кўрмадим. Гўё қуёш У зотнинг юзларида сузиб юргандек эди».

📚Имом Термизий ривоят қилган.

🚀@muminauz

Читать полностью…

Mumina.uz

🎉 КУНЛАРНИНГ САЙЙИДИ ЖУМА МУБОРАК!

🤲 Жума кунининг файз ва барокати барчамизга насиб этсин 💐💐💐

@muminauz

Читать полностью…

Mumina.uz

#Аёллар_фиқҳи

Мавлид қилиш

CАВОЛ: Мавлиди шариф муносабати билан йиғин ўтказиш динимизда борми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Мавлид ойи Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг ҳаётларини, муборак сийратлари ва суннати санийяларини янада чуқурроқ ўрганиш ойидир. Бу ойда ҳам, бундан кейин ҳам биз, мўмин-мусулмонлар, ҳар бир ишда, ҳар бир амалда У зотнинг суннатларига мувофиқ йўлда юришимиз, У зотга эргашишимиз зарур.

Аслида Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг мавлидларини биринчи бўлиб нишонлаган зот – Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг Ўзларидир. Имом Муслим Абу Қатода разияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадиси шарифда айтадилар: “Набий алайҳиссаломдан душанба куни рўза тутиш ҳақида сўрашди. Шунда У Зот: “Ўша кунда мен туғилганман ва шу кунда менга (ваҳий, пайғамбарлик) нозил бўлган”, – дедилар. Ушбу ҳадиси шариф Пайғамбаримиз алайҳиссалом душанба куни туғилганликлари ва шу кунда пайғамбарлик ато қилингани муносабати билан рўза тутганликларига далолат қилади.

Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг таваллудларини нишонлаш ва бунда хурсандчилик қилишни ўзига яраша шаръий далиллари, асослари ҳамда манфаатлари бор. Мусулмон уммати тақрибан минг йилдан буён уни нишонлаб келмоқда. Ислом умматининг таянчи бўлган бир қатор уламолар уни яхши амал санашган.

Уламоларимиз: “Абдуллоҳ ибн Масъуд разияллоҳу анҳунинг “Мусулмонлар яхши санаган нарса Аллоҳ наздида ҳам яхшидир”,– деган сўзлари айнан мавлидга мос тушади”, – дейдилар. Биз кўпчилик уламоларнинг, шу жумладан, юртимиз уламоларининг фикрларини ушлашимиз ва ихтилофга ўрин бермаслигимиз лозим бўлади. Зеро, мавлиддан кўзланган мақсадларга эришишга мусулмонлар бугун ҳар доимгидан кўра кўпроқ муҳтождирлар.

Ал-Ҳофиз Абдурраҳим ал-Ироқий айтадилар: “Зиёфат ташкил этиш ва муҳтожларга таом улашиш ҳар вақтда ҳам яхши саналган амаллардандир. Айниқса, бу муборак ойда унга Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг нурлари зоҳир бўлганлиги туфайли шоду ҳуррамлик улашилса қандай ҳам яхшидир. Унинг бидъат эканлиги макруҳ бўлишига сабаб бўлолмайди. Зеро, қанчадан қанча яхши бидъатлар борки, уларга амал қилиш вожиб даражасига чиққандир” (Манба: “Шарҳу мавоҳибул-ладунийя” китоби).

Ҳофиз Суютий раҳматуллоҳи алайҳ айтадилар: “Менинг наздимда аслида мавлид амалида одамларнинг тўпланиши, Қуръони каримдан қироат қилиш, Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг таваллуд топганларида рўй берган мўжизалар ҳақида ворид бўлган хабарларни ривоят қилиш, кейин дастурхон ёзилиб, таомлардан тановул қилингач тарқалиб кетиш, буларнинг ҳаммаси бидъат ҳасана ишлардан саналиб, уни ташкил этганларга савоб бор. Чунки, бунда Пайғамбаримиз алайҳиссаломни улуғлаш, таваллуд топганлари учун хурсандчилик ва шодликни изҳор этиш бор” (Манба: “Ҳуснул мақсид фи амалил мавлид” китоби).

Асрининг Ҳофизи бўлмиш Шайхул Ислом Абул Фазл Аҳмад ибн Ҳажар Асқалонийдан мавлид ҳақида сўралганда қуйидаги жавобни берганлар: “Мавлиднинг асли бидъат бўлиб, у ҳақида аввалги уч асрдаги салафи солиҳлардан ҳеч нарса нақл қилинмаган. Лекин, шу билан бирга бу иш яхшиликларни ва унга зид бўлган нарсаларни ўз ичига олгандир. Бас, ким яхшиликларини олиб, ёмонликларидан четда бўлса, бидъати ҳасана бўлади. Ким ёмонликларидан четланмаса, яхши бўлмайди” (Манба: “Ҳуснул мақсид фи амалил мавлид” китоби).

Ибн Обидин айтадилар: “Билингки, Набий алайҳиссалом таваллуд топган ойда мавлиди шариф ўтказиш яхши бидъатлардандир” (Манба: “Шарҳу ибн Обидийн ала мавлиди ибн Ҳажар” китоби).

Хулоса қилиб айтганда, Набий алайҳиссаломнинг таваллудларини нишонлашнинг жоиз эканига Ислом олами забардаст уламоларининг кўплаб ижобий фикрларини келтириш мумкин. Айниқса, дунёнинг баъзи жойларида Ҳабибимиз алайҳиссаломнинг муборак шаъниларига нисбатан қасддан одобсизликлар амалга оширилаётган бир пайтда, У зотнинг сийратларини, суннатларини, гўзал шамоиллари ва юксак ахлоқларини қунт билан ўрганишимиз ва ёш авлодларга ўргатишимиз зиммамиздаги олий бурчимиздир. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати.

🚀@muminauz

Читать полностью…
Подписаться на канал