#Сийрат
✨Рубаййиъ бинти Муаввиз разияллоҳу анҳога: «Бизга Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламни васфлаб беринг», деб айтилди. Шунда саҳобийя онамиз: «Болагинам, У зотни кўрганингда эди, порлаб турган қуёшни кўрган бўлардинг», дедилар.
📚Имом Доримий ривоят қилган.
🚀muminauz
#siyrat
#muftiy_minbari
📹 БАШАРИЯТ САЙЙИДИ ТАВАЛЛУД ТОПДИЛАР
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
📝 muminauz
#Кун_ояти
Aллоҳ таоло: “Эй Муҳаммад, Биз сизни бутун оламларга раҳмат қилиб юборганмиз” (Aнбиё сураси, 107-оят), деб марҳамат қилади.@muminauz Читать полностью…
Мавлиди_шариф
💫 МАВЛИДИ ШАРИФ МУБОРАК!💐
✨Оламларга раҳмат қилиб юборилган Саййидимиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам таваллуд топган Рабиул аввал ойи барчамизга муборак бўлсин! 🌸
🌙 Муҳаммад алайҳиссаломга кўп салавоту саломлар йўллашни, сийратлари ва одобу ахлоқларини ҳаётимизга татбиқ қилишни насиб айласин.
🤲 Ҳақ таоло Қиёматда Ул зотнинг шафоатларига етиштирсин, Жаннатда эса Расулимиз алайҳиссаломга қўшни қилсин.
🌙 Мавлид ойининг хайр, файз ва барокати барчамизга насиб этсин.
🚀@muminauz
#Аёллар_фиқҳи
ФАРЗАНДНИ УРИБ ТАРБИЯЛАШ ТЎҒРИМИ?
❓CАВОЛ: Аллоҳга шукр, бир эмас икки келиним бор. Уларга қўлимдан келганча, билганларимни ўргатяпман. Худди она-боладек бўлишга ҳаракат қиляпман. Лекин шу кичик келинимнинг бир ишидан кўнглим ранжиди. Набираларимни кўп уради. Қанча насиҳат қилдим, ҳатто қаттиқ гапириб ҳам кўрдим, ҳеч фойдаси бўлмади. Барибир ўз билганидан қолмайди. Сабабини сўрасам, тушунтириб беролмайди. Келинимнинг қилаётган иши тўғрими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Болани уриш бу, тарбия беришда маҳоратсизлик белгиси ҳисобланади. Чунки ҳақиқий солиҳ инсонлар болаларини ширин сўзлар билан тарбиялайди. Фарзанд нотўғри иш қилганида танбеҳ бериш, уриш-сўкиш тарбиядаги нотўғри услубдир.
Инсон зоти доимо меҳр-муҳаббатга эҳтиёжли бўлади. Айниқса, болалар бу нарсага жуда ҳам муҳтожлар. Аслида, меҳр-муҳаббат дини бўлмиш Ислом, шунинг учун ҳам болаларга меҳр-муҳаббат кўрсатишни ота оналарга вазифа этиб юклаган.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз ҳузурларида Ақраъ ибн Ҳобис Таймий ўтирганда Ҳасан ибн Алини ўпдилар. Шунда Ақраъ: «Менинг ўнта болам бор. Улардан бирортасини ўпганим йўқ», – деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга назар солдилар-да, сўнг: «Раҳм қилмаганга раҳм қилинмас», – дедилар» (Бухорий, Абу Довуд ва Термизий ривоят қилганлар).
Шундай экан биз ҳам Аллоҳ таоло бизга ато қилган фарзанд деб аталмиш неъматнинг қадрига етишимиз, фарзандимизнинг одобини гўзал қилишимиз, келажакда уни ўзи учун ҳамда яшаб турган жамиятига фойда келтирувчи қилиб тарбиялашимиз лозим. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
📱 @muminauz
⏳Тошкент вақтига кўра намоз вақтлари
🧕Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳ!
Кунингиз хайрли ва барокатли бўлсин🌹
📱 @muminauz
#Аёллар_фиқҳи
БОШҚАЛАРГА САВОБ БАҒИШЛАСА, ЎЗИДА ҲАМ ШУ САВОБ ҚОЛАДИМИ?
❓CАВОЛ: Инсон савобли амал қилиб, ўтганларга бағишлайди. Мана шу амалининг савоби ўзида ҳам қоладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Албатта, ўзига ҳам савоб қолади. Ҳошиятут Таҳтовий” китобида бундай дейилган:
"فللإنسان أن یجعل ثواب عمله لغیره عند أهل السنة والجماعة سواء کان المجعول له حیًّا أو میتًا من غیرأن ینقص من أجره شيء. وأخرج الطبراني والبیهقي في الشعب عن ابن عمر قال: قال رسول الله ﷺ: إذا تصدق أحدکم بصدقة تطوعاً فلیجعلها عن أبو یه؛ فیکون لهما أجرها ولاینقص من أجره شيء"
“Аҳли сунна вал жамоа наздида инсон қилган амалининг савобини бошқа инсонга бағишлаши мумкин. Бағишланган инсон тирик ёки маййит бўлишининг аҳамияти йўқ. Бунда амални қилган инсоннинг савобидан ҳеч нарса камаймайди. Имом Табароний ва Имом Байҳақий Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қиладилар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сизлардан бирингиз нафл садақа қилса, унинг савобини ота-онасига бағишласин. Шунда садақанинг савоби ота-онасига бўлади ва ўзининг ҳам савоби камаймайди”, деганлар”. Бу маънодаги гаплар бошқа манбаларда ҳам келган. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
@muminauz
⏳ Тошкент вақтига кўра намоз вақтлари
🧕Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳ!
Кунингиз хайрли ва барокатли бўлсин 🌹
@muminauz
#Аёллар_фиқҳи
ЛАҚАБ БИЛАН МУРОЖААТ ҚИЛИШ МУМКИНМИ?
❓CАВОЛ: Динимизда одамларнинг исмини қисқартириш (масалан, “Умида” исмини “Уми” деб) ёки лақаб билан мурожаат қилиш мумкинми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Исмнинг маъноси салбий томонга ўзгармаслиги ва исм эгасининг рози бўлиши шарти билан кишининг исмини қисқартирса бўлади.
Лақаб эса икки турли бўлади:
1. Кишини хорлаш, камситиш, ерга уриш мақсадида қўлланиладиган лақаб. Бу турдаги лақаб билан бировни чақириш асло жоиз эмас. Чунки мусулмоннинг обрўсини тўкиш ҳаромдир.
2. Кишини обрўсини ошириш, уни мақташ маъносидаги лақаб. Бу турдаги лақаб билан мурожаат қилиш жоиз. Азалдан кўплаб олимларга “Ҳужжатул Ислом” (Ислом динининг ҳужжати), “Шамсул-аимма” (Имомлар қуёши) каби мақтовли лақаблар билан аташ кенг жорий бўлган. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
@muminauz
#табрик_мустақиллик
Қадрли ва муҳтарам юртдошлар!
💐Сиз, азизларни, бугунги улуғ айём – 🇺🇿юртимиз мустақиллигининг 3⃣3⃣ йиллиги билан табриклаймиз 🎉🎉🎉
🌹Барчангизга сиҳат-саломатлик, хонадонингизга бахту саодат, файзу барака тилаймиз.
Гўзал юртимизда тинчлик ва осойишталик бардавом бўлсин!
Ҳурмат ва эҳтиром ила @muminauz жамоаси.
@muminauz
#Кун_ҳикмати
✨ ТАФАККУР ЭГАЛАРИ
🎙 Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари устоз Зайниддин домла
@muminauz
#Кун_ояти
«Бирор нарса ҳақида: «Мен, албатта, эртага шуни қилувчиман», дея кўрманг! Илло, «Ин шаа Аллоҳ, (Аллоҳ хоҳласа)» денг…».
(«Каҳф» сураси, 23-24 оятлар).
#Кун_ҳикмати
🌙 Соҳибини жаннатга олиб киргунича тортишувчи сура
🎙Қуръони Карим ходими Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид
@muminauz
#Кун_ояти
“Улар билан тотув турмуш кечирингиз. Агар уларни ёмон кўрсаларингиз, (билиб қўйингки,) балким сизлар ёмон кўрган нарсада Аллоҳ (сизлар учун) кўпгина яхшилик пайдо қилиши мумкин” (“Нисо” сураси, 19 оят).
🌙 Тошкент вақтига кўра намоз вақтлари
Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳ!
Кунингиз хайрли ва барокатли бўлсин 💐
@muminauz
⏳Тошкент вақтига кўра намоз вақтлари
🧕Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳ!
Кунингиз хайрли ва барокатли бўлсин🌹
🚀@muminauz
МАВЛИД ОЙИ БИЛАН ТАБРИКЛАШ ЖОИЗМИ?
❔CАВОЛ: Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг таваллуд ойлари билан муборакбод этиш мумкинми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг таваллуд ойлари билан табриклаш шаръан жоиздир. Чунки табриклаш одатда бирор қувонарли ҳолатни ифодалаш саналади. Сарвари олам Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг таваллудлари – ҳидоят манбаининг дунёга келиши саналади. Ушбу муборак ойда ўзаро хурсандчиликни ифода этиш – марғуб амалларнинг энг афзали ҳисобланади. Зеро, Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади:
قُلْ بِفَضْلِ اللَّهِ وَبِرَحْمَتِهِ فَبِذَلِكَ فَلْيَفْرَحُوا هُوَ خَيْرٌ مِمَّا يَجْمَعُونَ
“Айтинг: “Аллоҳнинг фазли ва раҳмати билан, бас, (албатта), шулар сабабли (мўминлар) шодлансинлар! У тўплаган нарса (бойлик)ларидан яхшироқдир” (Юнус сураси, 58-оят).
Расули акрам алайҳиссалом мусулмон умматига Аллоҳ таолонинг энг буюк фазли ва раҳмати ҳисобланадилар. Ушбу улуғ неъматдан хурсанд бўлиш ва ушбу хурсандчиликни табрик ила ўзаро изҳор этиш ушбу оятга амал қилиш саналади.
Бошқа ояти каримада Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади:
وَذَكِّرْهُمْ بِأَيَّامِ اللَّهِ
“...ва уларга Аллоҳнинг кунларини (ўтмиш воқеаларини ёки неъматларини) эслатгин!” (Иброҳим сураси, 5-оят).
Ушбу оят бугунги кун мусулмонлар ҳаётида катта аҳамиятга эга бўлган кунларни эслаб қолишнинг мустаҳаб амал эканини қўллаб-қувватлайди. Зеро, Сарвари оламнинг таваллуд кунлари нишонлаш ва мусулмонлар бир-бирларини ўзаро табриклашга лойиқ кунлардан биридир.
Имом Жазарий раҳимаҳуллоҳ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мавлидлари билан хурсандчилик қилишга Имом Бухорий ва бошқа муҳаддислар Урва ибн Зубайрдан ривоят қилган қуйидаги ҳадисни далил қилиб келтирадилар:
" وثُوَيْبَةُ مَوْلَاةٌ لِأَبِي لَهَبٍ ، كَانَ أَبُو لَهَبٍ أَعْتَقَهَا فَأَرْضَعَتْ النَّبِيَّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ ، َلَمَّا مَاتَ أَبُو لَهَبٍ أُرِيَهُ بَعْضُ أَهْلِهِ بِشَرِّ حِيبَةٍ – أي بسوء حال -، قَالَ لَهُ : مَاذَا لَقِيتَ ؟ قَالَ أَبُو لَهَبٍ : لَمْ أَلْقَ بَعْدَكُمْ غَيْرَ أَنِّي سُقِيتُ فِي هَذِهِ بِعَتَاقَتِي ثُوَيْبَةَ "(رواه الامام البخاري)
“Сувайба Абу Лаҳабнинг озод қилган чўриси эди. Абу Лаҳаб уни озод қилганида Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни эмизган. Абу Лаҳабнинг оиласидан бир киши – бошқа ривоятда Аббос розияллоҳу анҳу экани айтилади – тушида ёмон ҳолатда кўрди. Унга: “Нималарга дучор бўлдинг?” деб сўради. Шунда: “Сизлардан ажрагандан кейин (яхшилик кўрмадим), лекин мана булар билан Сувайбани озод қилганим сабабли суғориламан” деди” (Имом Бухорий ривояти).
Суҳайлийнинг ривоятида, азоб ҳар душанба куни енгиллатилиши айтилади.
Ушбу ривоятдан маълум бўладики, Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг таваллудларидан хурсандчилигини изҳор қилиб, чўрисини озод қилгани сабабли ҳатто кофирга азоб енгил бўлса, мусулмон киши ушбу кун сабабидан хурсанд бўлса ва уни бошқаларга изҳор этса, савобга эришишга янада ҳақли бўлади.
Шу билан бирга ушбу муборак ойда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга салавотларни кўпайтириш, у зотнинг хаётларини чуқурроқ ўрганиб, суннатларига янада кўпроқ амал қилиш мақсадга мувофиқдир. Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази.
@muminauz
⏳Тошкент вақтига кўра намоз вақтлари
🧕Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳ!
Кунингиз хайрли ва барокатли бўлсин🌹
🚀 @muminauz
#Исломда_аёллар
🌹 Аёл қадри
✨ Имом Ғаззолий роҳматуллоҳи алайҳ: “Аёлига озор беришдан тийилиш гўзал хулқ эмас. Балки ундан етадиган озорни кўтариш ҳусни хулқдир”,
📱 @muminauz
#muftiy_minbari
📹 БИР НЕЪМАТ БОРКИ...
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
📱 @muminauz
#Кун_ҳикмати
⏳ Вақт қадри
Завқ ва орзулар зинапояга ўхшайди. Зиналар ўтириб, дам олишга мослашмаган. Умрни шу зиналарда бехуда ўтказмаслик учун ғофилликдан тез уйғонган ва ҳаётнинг моҳиятини тўғри англаб етган одам нақадар бахтли! (Жалолиддин Румий)
Ёруғ ва нурафшон келажагимизни – Янги Ўзбекистонни албатта барпо этамиз! Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 33 йиллиги муборак бўлсин, азиз юртдошлар!
@muminauz
⏳Тошкент вақтига кўра намоз вақтлари
🧕Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳ!
Кунингиз хайрли ва барокатли бўлсин 🌹
@muminauz
#Аёллар_фиқҳи
ФОЛБИННИНГ ГАПИ
❓CАВОЛ: Фолбинлар эшигимизни тақиллатиб келиб, уйимиздаги дарахтнинг тагида иссиқ-совуқ кўмилган, у ерни ўзингиз кавлаб гувоҳи бўлинг, деса, нима қилиш керак?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Фолбиннинг гапига ишонманг, уни қайтариб юборинг. У сизга ғайбдан хабар бермоқчи. Ғайб илми фақат Аллоҳга хос. Агар ростдан ҳам унинг айтган нарсаси уйдан чиқяпти десангиз, у ўша фолбиннинг ва у билан ҳамкорлик қилувчи жинларнинг ҳийласи.
Ўзингизга ва фарзандларингизга доим Қуръон оятларини ўқиб дам солиб юринг. Уйингизда Қуръони каримни, хусусан, Бақара сурасини кўпроқ тиловат қилинг. Чунки Бақара сураси ўқилган уйда сеҳр бўлмайди. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
@muminauz
🌙 Тошкент вақтига кўра намоз вақтлари
Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳ!
Кунингиз хайрли ва барокатли бўлсин 💐
@muminauz
#Аёллар_фиқҳи
ТИРНОҚНИ ЖУМА КУНИ ОЛИШ КЕРАКМИ?
❓CАВОЛ: Тирноқни фақат жума куни олиш керакми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Тирноқни ҳафтанинг барча кунларида олиш мумкин. Айнан жума куни олиш борасида бирорта саҳиҳ ҳадис бизга маълум эмас. Лекин саҳобалардан Абдуллоҳ ибн Умар разияллоҳу анҳу одатда ҳар жума куни тирноқларини олиб, мўйловларини қисқартирганларини Имом Байҳақий ривоят қилганлар. Шунинг учун айрим фуқаҳоларимиз жума куни жума намози учун покланиб чиқиш мақсадида тирноқ олса яхши, дейишган. Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази.
@muminauz
#Кун_ҳадиси
📖 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким «Каҳф” сурасини жума куни ўқиса, қиёмат куни унинг қадами остидан нур чиқиб, осмону фалакни ёритади ва унинг икки жума орасидаги хатолари кечирилади», дедилар.
#Кун_ҳадиси
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Жумага ўтар кеча ва жума кундузи менга салавот айтишни кўпайтиринглар, чунки салавотларингиз менга кўрсатилади", дедилар.