muminauz | Неотсортированное

Telegram-канал muminauz - Mumina.uz

3313

Подписаться на канал

Mumina.uz

#Зикр_дуо

🌙 Бомдод намозидан кейин ўқиладиган зикр

📖 Ўқилиши: Бисмиллаҳил-лазий ла ядурру маъасмиҳи шай'ун фил арди ва ла фиссамаи ва ҳувас-самийъул ъалийм.

🌺 Маъноси: Еру осмонда Унинг исми билан ҳеч нарса зарар етказа олмайдиган Аллоҳ номи билан (кунни бошлайман). У билувчи ва эшитувчи Зотдир (Термизий ривояти).

Усмон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда баён қилинишича, ким бу зикрни тонгда ва шомда уч мартадан айтса, унга ҳеч нарса зиён етказа олмайди. Термизий ва Абу Довуд раҳматуллоҳи алайҳлардан нақл қилинган ривоятда: «тўсатдан офат етмайди», дейилган.

📚 "Нурли дуолар ва вирдлар" китобидан

@muminauz

Читать полностью…

Mumina.uz

#muftiy_minbari

📹 ГУВОҲЛАРСИЗ НИКОҲ ЎҚИТСА БЎЛАДИМИ?

🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

@muminauz

Читать полностью…

Mumina.uz

#Кун_ҳадиси

🌹 Ҳожат намози

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким шанба куни эрталаб эҳтиёжини (ҳожат намозида) сўраса, сўрагани ҳал бўлади. Унинг ҳожати раво бўлишига мен кафилман», деб марҳамат қилганлар.


@muminauz

Читать полностью…

Mumina.uz

#Кун_ҳикмати

🌹 Uzoq yashashni xohlaysizmi?


Oʻzbekiston musulmonlari idorasi raisi oʻrinbosari ustoz Zayniddin domla

📚 Muhaddis.uz

@muminauz

Читать полностью…

Mumina.uz

#Кун_ҳикмати

Кишининг улуғлиги унинг ҳимматидан билинади. Инсоннинг ҳиммати эса унинг қийматини белгилайди. (Алишер Навоий)

@muminauz

Читать полностью…

Mumina.uz

#Кун_ҳадиси

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Жумага ўтар кеча ва жума кундузи менга салавот айтишни кўпайтиринглар, чунки салавотларингиз менга кўрсатилади", дедилар.


✨ Уламолар айтадилар: "Ким қалби шод, гуноҳлари мағфират, ғам-ташвишлардан халос бўлишни истаса, пайшанба кунининг шом вақтидан бошлаб жума кунининг шом пайтигача бўлган фурсатларда Расулуллоҳ алайҳиссаломга салавот айтишни кўпайтирсин".

@muminauz

Читать полностью…

Mumina.uz

#Кун_ҳикмати

Мусибат ва одоб

🥀 Ҳар бир нарса дастлаб кичик бўлади, сўнгра катталашади. Лекин мусибат ундай эмас: у катта ҳолда бошланиб, сўнгра кичраяди.

🌹 Ҳар бир нарса кўпайгани сари арзонлашади. Лекин одоб-ахлоқ ундай эмас: у кўпайгани сари, нархи ошиб бораверади.

@muminauz

Читать полностью…

Mumina.uz

#Axborot_24
MANAVIY-MARIFIY TARG'IBOT ISHLARIDA HOJILARNING O'RNI


Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

@muminauz

Читать полностью…

Mumina.uz

#Кун_ояти

Айтинг: "Ниманики хайр-эҳсон қилсангиз, ота-она, қариндошлар, етимлар, мискинлар ва мусофирларга қилингиз! Аллоҳ ҳар қандай қилган эҳсонларингизни билиб турувчидир" (Бақара сураси, 215-оят).

@muminauz

Читать полностью…

Mumina.uz

#Кун_ҳикмати

Alloh har bir ishni yaxshi bajargan bandasini yaxshi koʻradi

🎙Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rahimahulloh

@muminauz

Читать полностью…

Mumina.uz

#Кун_ҳикмати

Мўмин киши ўзида имон ва қўрқувни жамлайди. Мунофиқ бузғунчилик ва хотиржамликни жамлайди.
Ҳасан Басрий

@muminauz

Читать полностью…

Mumina.uz

#safar

САФАР-ЯХШИЛИК ОЙИ

✨Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадина шаҳридаги масжидларини сафар ойида қурганлар.
✨Қизлари Фотимаи Заҳро розияллоҳу анҳони Ҳазрат Али розияллоҳу анҳуга сафар ойида никоҳлаганлар.
✨Айнан шу ойда сафарга чиқиб, Хайбар қалъасини фатҳ қилганлар.
✨Бу ойга "яхшилик ойи" деб ном берганлар.

@muminauz

Читать полностью…

Mumina.uz

#muftiy_minbari

Аллоҳнинг омонатига хиёнат қилманг!

🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

@muminauz

Читать полностью…

Mumina.uz

#Кун_ҳикмати

🌙 Сафар – яхшилик ойи

✨ Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Хадича онамизга, ҳазрати Али разияллоҳу анҳу эса Фотима онамизга уйланганлар.
✨Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Маккадан Мадинага ҳижрат қилганлар ва Мадинадаги “Масжидун Набавий” масжидларини шу ойда қурганлар.
✨Айнан шу ойда сафарга чиқиб, Хайбар қалъасини фатҳ қилганлар
❗️Демак, сафар ойида янги иш бошлаш, оила қуриш ва сафарга чиқиш жоиз экан. Ҳар бир яхшилик ҳам, ёмонлик ҳам фақатгина Аллоҳ таолонинг изни билан содир бўлади. Бу бирор ойга боғлиқ эмас. Сафар - яхшилик ойидир.

@muminauz

Читать полностью…

Mumina.uz

#Сафар #яхшилик

🌙 Сафар - яхшиликлар ойи

🎙Абдувоҳид домла Аҳмадалиев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази мутахассиси

@muminauz

Читать полностью…

Mumina.uz

🌙 Тошкент вақтига кўра намоз вақтлари

Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳ!
Кунингиз хайрли ва барокатли бўлсин 💐

@muminauz

Читать полностью…

Mumina.uz

#Аёллар_фиқҳи

Савол: Бувим: "Аёл киши намозини уйда ўқиши керак, афзали шу", дейдилар. Шу тўғрими?

💬 Жавоб: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим.
Ҳа тўғри. Аёлларни бегона кўзлардан, номаҳрамлардан сақлаш, ҳимоя қилиш, турли нохушликларни олдини олиш, шунингдек бошқа бир қанча ҳикматлар сабабли уйда намоз ўқишлари афзал.
Бу ҳақида ҳадиси шарифда шундай дейилади: Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Аёл киши уйининг ичида ўқиган намози уйининг айвонида ўқиган намозидан афзалроқдир. Ўзига махсус тўсиб қўйилган макон ичида ўқиган намози эса уйининг ичида ўқиган намозидан афзалроқдир", дедилар. Валлоҳу аълам.

@muminauz

Читать полностью…

Mumina.uz

🌙 Тошкент вақтига кўра намоз вақтлари

Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳ!
Кунингиз хайрли ва барокатли бўлсин 💐

@muminauz

Читать полностью…

Mumina.uz

#Аёллар_фиқҳи

Жума куни аёллар пешин намозини кечиктирадиларми?

CАВОЛ: Жума куни аёллар намозларини намоз вақтидан кечиктириб ўқийдиларми? Шу ҳақда маълумот берсангиз.

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим.
Намоз вақти киргандан кейин уни адо қилиш эркак ва аёлга бирдек фарздир. Масалан, Пешин намозини вақти кирса, шу вақтда эркаклар ҳам, аёллар ҳам пешин намозини ўқийдилар. Аёлларни намоз вақтлари эркакларникидан кейинроқ киради, деган бирор-бир шаръий кўрсатма йўқ. Шундай экан, аёллар намозларини ўз вақтидан кечиктирмасдан ўқийверадилар. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

@muminauz

Читать полностью…

Mumina.uz

#Кун_ҳадиси

📖 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким «Каҳф” сурасини жума куни ўқиса, қиёмат куни унинг қадами остидан нур чиқиб, осмону фалакни ёритади ва унинг икки жума орасидаги хатолари кечирилади», дедилар.


@muminauz

Читать полностью…

Mumina.uz

🌙 Тошкент вақтига кўра намоз вақтлари

Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳ!
Кунингиз хайрли ва барокатли бўлсин 💐

@muminauz

Читать полностью…

Mumina.uz

#Аёллар_фиқҳи

Истинжосиз таҳорат қилса бўладими?

Савол: Қандай ҳолатларда истинжосиз (яъни, олд ва орқа авратини ювмасдан) таҳорат қилса бўлади? Аёлда ажралма келса, истинжо қилиши керакми?

💬 Жавоб: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим.
“Истинжо” – “нажосатни кетказиш”, дегани. Истинжо олд ва орқа авратлардан нажосат чиққанда қилинади. Уйқу ва ел чиқиши, тананинг қайсидир жойидан (олд ва орқа авратдан бошқа) қон ёки йиринг чиқиши каби ҳолатларда истинжосиз таҳорат қилинади. Аксинча, бундай ҳолларда олд ва орқа авратларни ювиш бидъат ҳисобланади (яъни, мумкин эмас).
Аёлда келган ажралма танга ва ундан катта миқдорда ёйилган бўлса, сув билан истинжо қилинади. Бундан камида қоғоз ёки кесак билан артиниш жоиз. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

@muminauz

Читать полностью…

Mumina.uz

#muftiy_minbari

🌙 ИДДА ЎТИРИШНИНГ ТАРТИБИ ҚАНДАЙ?

🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

@muminauz

Читать полностью…

Mumina.uz

🌙 Тошкент вақтига кўра намоз вақтлари

Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳ!
Кунингиз хайрли ва барокатли бўлсин 💐

@muminauz

Читать полностью…

Mumina.uz

#Аёллар_фиқҳи

ТАСБЕҲ УЗИЛИШИ ЁМОНЛИК БЕЛГИСИМИ?

CАВОЛ: Ассалому алайкум, домла болам. Дугоналарим билан меҳмондорчиликда эдик. Тураётганимда қўлимдаги тасбеҳим стулга илиниб, узилиб кетди. Дугонам: "Тасбеҳнинг узилиши ёмонлик белгиси, уни сувга ташлаш керак", деди. Лекин, тасбеҳни сувга ташлашга қўлим бормаяпти. Динимизда шу кўрсатма борми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Динимизда узилган тасбеҳни сувга ташлаш керак, деган кўрсатма йўқ. Бу гап ёмон ирим ва шумланиш. Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:
“Касаллик юқиши йўқ (Аллоҳнинг изнисиз), бойқушдан шумланиш йўқ, руҳларнинг қушга айланиб юриши йўқ, сафар ойида шумланиш йўқ”
, (Имом Аҳмад ва имом Ибн Можа ривоятлари). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

@muminauz

Читать полностью…

Mumina.uz

🌙 Тошкент вақтига кўра намоз вақтлари

Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳ!
Кунингиз хайрли ва барокатли бўлсин 💐

@muminauz

Читать полностью…

Mumina.uz

#Аёллар_фиқҳи

ТАНДИРНИ ҚИБЛАГА ҚАРАБ ЖОЙЛАШТИРИШ КЕРАКМИ?

❓CАВОЛ: Яқинда бир киши "тандирни қиблага қараб жойлаштириш керак, бўлмаса барака бўлмайди, қиблага орқа бўлиб нон ёпмайди" деганини эшитдим. Бу қанчалик тўғри, бу бидъат эмасми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Тандирни  қайси томонга қаратиб қуришнинг динга алоқаси йўқ. Тандирни қайси томонга қаратиш қулайроқ бўлса, ўша томонга қаратиб қуриш мумкин.
Саволда келгандек эътиқодда бўлиш шумланишдир. Динимизда шумланишдан қайтарилган.

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Касаллик юқиши йўқ (Аллоҳнинг изнисиз), бойқушдан шумланиш йўқ, руҳларнинг қушга айланиб юриши йўқ, сафар ойида шумланиш йўқ”, деганлар. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
.

@muminauz

Читать полностью…

Mumina.uz

🌙 Тошкент вақтига кўра намоз вақтлари

Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳ!
Кунингиз хайрли ва барокатли бўлсин 💐

@muminauz

Читать полностью…

Mumina.uz

#Аёллар_фиқҳи

САФАР ОЙИДА ТЎЙ ҚИЛИБ БЎЛМАЙДИМИ?

❓CАВОЛ: "Сафар ойида тўй қилиб бўлмайди", дейишади. Шариатда бу хусусда нима дейилган?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Шариатимизда Сафар ойида тўй қилиб бўлмайди, деган кўрсатма йўқ. Аксинча, бу ойда Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам Хадича онамизга, Ҳазрати Али разияллоҳу анҳу эса Фотима онамизга тўй қилиб, уйланганлар.

Ҳадиси шарифларда Сафар ойининг хосиятсиз экани тўғрисида маълумот учрамайди. Аксинча, Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Касаллик юқиши йўқ (Аллоҳнинг изнисиз), бойқушдан шумланиш йўқ, руҳларнинг қушга айланиб юриши йўқ, сафар ойида шумланиш йўқ”, деганлар.

Ҳар бир кун Аллоҳ таолонинг кунидир. Унда яхшилик ҳам, ёмонлик ҳам тақдир қилинган бўлиши мумкин. Банда ибодат, савоб ишлар билан банд бўлган кун ва ойлар фазилатли, гуноҳ ва разил ишлар билан шуғулланган кунлар унинг учун хосиятсиз вақтлардир. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

@muminauz

Читать полностью…

Mumina.uz

#Кун_ҳикмати

🌹 ОНАМ АЙТГАН ҲИКОЯЛАР

Муаллим ўқувчиларидан сўради: «Келажакда ким бўлмоқчисизлар?!» Ўқувчилар бирин-кетин жавоб беришди. Кимдир муҳандис бўламан деса, яна кимдир шифокор бўлишини айтди. Ўқувчиларнинг ҳаммаси ўзларини қизиқтирган касблар ҳақида гапиришди. Лекин бир ўқувчи ўрнидан туриб, ғаройиб жавоб айтди. Барча унинг устидан кулди. У: «Саҳоба бўлмоқчиман», деганди. Муаллим сўради: «Нима учун саҳоба бўлмоқчисан?» Бола жавоб берди: «Чунки онам ухлашимдан олдин, улар ҳақидаги ҳикояларни айтиб беради. Мен уларни яхши кўраман ва шунинг учун улардек бўлишни орзу қиламан», деди.

@muminauz

Читать полностью…
Подписаться на канал