muminauz | Неотсортированное

Telegram-канал muminauz - Mumina.uz

3313

Подписаться на канал

Mumina.uz

🌙 Тошкент вақтига кўра намоз вақтлари

Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳ!
Кунингиз хайрли ва барокатли бўлсин 💐

@muminauz

Читать полностью…

Mumina.uz

#Кун_ҳикмати

Буюк ва фазилатли одамларга эҳтиёжингиз бўлса, аёлларга буюкликни ва фазилатларни ўргатинг


@muminauz

Читать полностью…

Mumina.uz

🌙 Тошкент вақтига кўра намоз вақтлари

Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳ!
Кунингиз хайрли ва барокатли бўлсин 💐

@muminauz

Читать полностью…

Mumina.uz

#Кун_ҳикмати

🏠 Қўшничилик ҳаққи 🏡

Бир аёл Ҳасан Басрийнинг ҳузурига аҳволи танглигидан шикоят қилиб келиб, «Мен қўшнингизман» деди.
- Орамиз қанча? – деди Ҳасан.
- Орамизда еттита (ёки ўнта) ҳовли бор, - деди у аёл.
Ҳасан кўрпанинг тагига қаради. У ерда олти ёки етти дирҳам бор экан. Уларни аёлга бериб:
- Ҳалок бўлишимга сал қолибди! – деди.
Ҳасан Басрий қўшнининг ночор аҳволга тушиб қолганидан бехабарликни ҳалок қиладиган гуноҳ деб биларди.

@muminauz

Читать полностью…

Mumina.uz

🌙 Тошкент вақтига кўра намоз вақтлари

Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳ!
Кунингиз хайрли ва барокатли бўлсин 💐

@muminauz

Читать полностью…

Mumina.uz

#Аёллар_фиқҳи

АЁЛЛАР ВИТР НАМОЗИДА ҚУНУТ ДУОСИДАН АВВАЛ ҚЎЛЛАРИНИ КЎТАРАДИМИ?

❓CАВОЛ: Аёллар витр вожиб намозида қунут дуосидан аввал қулоқ қоқишадими? Ёки аёллар учун бошқача ҳукм борми?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Ҳа, аёллар ҳам витр намозида Қунут дуосидан аввал қўл бармоқ учларини елка баробарида кўтарадилар.
Аёлларнинг такбири таҳрима ва Қунут дуоси учун қўл кўтаришлари эркакларникидан бироз фарқ қилади. Чунки аёлларнинг намоздаги ҳолати имкон борича сатрланиш (авратларнинг очилмаслиги) устига қурилган бўлади. Такбири таҳрима ва Қунут дуосидан олдин уларнинг бармоқ учлари елка баробарида кўтарилади.

Аллома Ибн Обидин ад-Димашқий “Раддул муҳтор” номли китобларида шундай келтирадилар: “Имом Марғилоний: “Қунут дуоси, икки ийд намози ва жаноза намозлари такбирларида ҳам ҳукм шундай (яъни, эркаклар қўлларини қулоқ баробарида, аёллар эса қўл бармоқ учларини елка баробарида кўтарадилар), деганлар”. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
.

@muminauz

Читать полностью…

Mumina.uz

💐 Жума айёми муборак бўлсин!

Кунингиз хайрли ва барокатли бўлсин! Жума кунининг файзи барчамизга насиб этсин!

@muminauz

Читать полностью…

Mumina.uz

#Кун_ҳадиси

🌹 Ҳар бир ширин сўз садақа

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Одам боласининг уч юз олтмишта бўғини бор. Уларнинг ҳар бири учун ҳар куни садақа бор. Ҳар бир ширин сўз садақадир. Кишининг биродарига ёрдами садақадир. Тутадиган бир ичгулик суви ҳам садақадир. Йўлдаги озорни кетказиш ҳам садақадир”, дедилар (Имом Муслим ривояти).

@muminauz

Читать полностью…

Mumina.uz

#Кун_ҳадиси

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: “Аёл киши беш вақт намозини ўқиса, бир ой Рамазон рўзасини тутса, номусини сақласа ва эрига итоат қилса, унга “Жаннатнинг қайси эшигидан хоҳласанг, киравер”, дейилади” (Имом Аҳмад ривояти).

@muminauz

Читать полностью…

Mumina.uz

#Кун_ҳадиси

Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бир кишининг “Аллоҳим, мен Сендан сабр сўрайман", деганини эшитиб: “Сен Аллоҳдан мусибат сўраяпсан, унинг ўрнига офият сўра!" деганлар (Имом Термизий ривояти).

@muminauz

Читать полностью…

Mumina.uz

🌙 Тошкент вақтига кўра намоз вақтлари

Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳ!
Кунингиз хайрли ва барокатли бўлсин 💐

@muminauz

Читать полностью…

Mumina.uz

#Аёллар_фиқҳи

ҚОШЛАРНИ БЎЯШ ЖОИЗМИ?

❓CАВОЛ: Ҳозирда кўпчилик аёллар бир йилликка қошларини бўятадилар. Бу иш жоизми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Аёлларнинг кўз, қош  ва лабларни шаклини сунъий тарзда ўзгартириши, татуаж ва растушовка қилдириши — шаръан ҳаром бўлган иш. Чунки кўплаб ҳадиси шарифларда Аллоҳ таоло яратган табиий хилқатни ўзгартирувчи аёлларга лаънат бўлиши таъкидланган. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати.

@muminauz

Читать полностью…

Mumina.uz

🌙 Тошкент вақтига кўра намоз вақтлари

Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳ!
Кунингиз хайрли ва барокатли бўлсин 💐

@muminauz

Читать полностью…

Mumina.uz

#Аёллар_фиқҳи

ҲОМИЛАДОР АЁЛ СОЧИНИ ҚИСҚАРТИРИШИ

❓САВОЛ: Ҳомиладор аёл сочини кесиб бўлмайди, соч кесса қорнидаги болани умрини кесган бўлади, дейишяпти. Шу тўғрими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳомиладор аёл сочини қисқартириши шаръий жаҳатдан жоиз. Одамлар ўзлари ирим-сирим қилиб шу гапни топганлар. Аллоҳ таоло инсоннинг умрини белгилаб қўйган. Уни соч қирқиш билан камайтириб бўлмайди.
Аёл киши эрининг розилиги билан қисқартиса бўлади. Лекин шуни таъкидлаймизки, опа-сингилларимиз сочларини кесишга шошилмасинлар. Чунки динимизда соч аёллар зийнати экани айтилган. Шунингдек, узун ва гўзал парваришланган соч аёлга табиий ҳусн ва кўрк бағишлайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази.

@muminauz

Читать полностью…

Mumina.uz

🌙 Тошкент вақтига кўра намоз вақтлари

Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳ!
Кунингиз хайрли ва барокатли бўлсин 💐

@muminauz

Читать полностью…

Mumina.uz

#muftiy_minbari

🌙 ХОРЛИК ҚАНОТИНИ ПАСТ ТУТ

🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

@muminauz

Читать полностью…

Mumina.uz

#Аёллар_фиқҳи

Аёллардаги ҳолатлар

Аёл кишидан уч хил қон келади:
Биринчиси – ҳайз;
Иккинчиси – нифос;
Учинчиси – истеҳоза.
Ҳайз – балоғатга етган аёлнинг бачадонидан чиқувчи қондир.
Нифос – аёл киши фарзанд туққанидан кейин бачадондан келадиган қондир.
Истеҳоза – фарждан чиқадиган, аммо бачадондан келмайдиган қондир.

Ҳайзнинг энг ками уч кун деб белгиланган. Агар аёл киши уч кундан кам қон кўрса, истеҳоза кўрган бўлади. Ҳайзнинг энг кўпи ўн кун, шу ўн кундан кейин ҳам қон келса, истеҳоза ҳисобига ўтади.

Нифоснинг энг кўпи қирқ кун. Қирқ кун ўтгандан кейин ҳам кўрилган қон истеҳоза бўлади.

📚Шайх Салоҳ Абулҳожнинг
"Ҳайз ва нифос ҳукмлари" китобидан

@muminauz

Читать полностью…

Mumina.uz

#muftiy_minbari

📹 ҲАР БИР ИШДА ИХЛОС ЛОЗИМ

🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

@muminauz

Читать полностью…

Mumina.uz

🕌 ҲОЖАТ НАМОЗИ

Ҳожат намози мандуб намозлардан саналади. У икки ёки тўрт ракъат ўқилади. Имом Ибн Ҳажар «Бу намозни шанба куни саҳар чоғи ўқиб, сўнг эҳтиёжига кушойиш сўраш мандубдир, чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «Ким шанба куни эрталаб эҳтиёжини сўраса, сўрагани ҳал бўлади. Унинг ҳожати раво бўлишига мен кафилман», деб марҳамат қилганлар», деган
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Кимнинг Аллоҳга ва Бани Одамдан бирортасига ҳожати бўлса, яхшилаб таҳорат қилиб, сўнгра икки ракъат намоз ўқисин. Кейин Аллоҳга сано, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот айтсин. Кейин: «Лаа илаҳа иллаллоҳул Ҳалимул Карийм, субҳааналлоҳи Роббил аршил азийм. Алҳамду лиллаҳи Роббил ъааламин. Ас-алука мужибаати роҳматик, ва азааима мағфиротик, вал ғониймата мин кулли бирр, вас-салаамата мин кулли исм. Лаа тадаъ лий занбан илла ғофартаҳ, ва лаа ҳамман илла фаррожтаҳ, ва лаа ҳаажатан ҳия лака ридон илла қодойтаҳ, йаа арҳамар-роҳимийн!» десин». Сўнг ҳожатларини сўраши мумкин.

@muminauz

Читать полностью…

Mumina.uz

✏️ Инсон неъматлардан фойдаланишда ҳам ҳаддини билиши керак

🎙 Журналист, мия фаолияти тадқиқотлари бўйича илмий спикер Дилфуза Комил

@muminauz

Читать полностью…

Mumina.uz

#Кун_ҳадиси

🌙 РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВА САЛЛАМНИНГ ВАСИЯТЛАРИ

“Икки заифнинг – аёл кишининг ва етимнинг молидан узоқ бўлишингизни васият қиламан”, дедилар (Имом ибн Можа ривояти)


@muminauz

Читать полностью…

Mumina.uz

🌙 Тошкент вақтига кўра намоз вақтлари

Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳ!
Кунингиз хайрли ва барокатли бўлсин 💐

@muminauz

Читать полностью…

Mumina.uz

#Аёллар_фиқҳи

ИМПЛАНТ ТИШ ҚЎЙДИРИШ

❓САВОЛ: Имплант тиш қўйдириш мумкинми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Инсон ҳаётини асраш, унга етаётган зарарларни даф қилиш динимизнинг асосий мақсадларидан. Шунинг учун ҳам барча мазҳаб фуқаҳолари зарурат бўлганда тилла ва кумушдан тиш қўйдириш ёки қимирлаб қолган тишни мустаҳкамлашни жоиз деб билганлар. Демак, ҳозирги кунда оммалашган имплант тиш қўйдириш ҳам жоиз экан. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази.

@muminauz

Читать полностью…

Mumina.uz

«Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Аллоҳ гўзалдир, гўзалликни севади, покизадир, покизаликни севади, карамлидир, карамлиликни севади, сахийдир, сахийликни севади"» дедилар (Имом Термизий ривояти).

@muminauz

Читать полностью…

Mumina.uz

#Аёллар_фиқҳи

​​АЁЛНИНГ ОДАТИ ЎЗГАРСА

❓CАВОЛ: Бир аёлнинг ҳайздаги одати 9 кун экан. Бу сафар 6 кунда тўхтаган. Ювиниб намоз ўқийверибди. 5 кундан кейин яна келишни бошлабди. Шу аёлнинг ҳукми қандай бўлади?

💬ЖАВОБ: Аёл кишининг одати аввалгисидан камайса ё кўпайса, унинг одати ўзгарган бўлади. Одати аввалгисидан камайса, покланганда ювиниб ибодатларини бошлайди. Лекин аввалги одати кунларига етмагунча эри билан яқинлик қилмай туради. Масалан, 9 кунлик одати бор аёл 6 кунда покланса, унинг одати 6 кунга ўзгарган бўлади ва шу кундан бошлаб ювиниб, ибодатини бошлайди, лекин 9 кунгача эри билан яқинлик қилмай туради.
Одати бор аёл ҳайздан поклангач яна қон кўрса ва у ўн кунгача тўхтаса, унинг одати ўзгарган бўлади. Лекин ўн кундан ошиб кетса, одатидан ортиғи истиҳоза қони ҳисобланади.
Демак, аёл 6 кундан кейин покланса ва 11- куни қон кўрса, 11-кундагиси истиҳоза қони ҳисобланади. Чунки у ҳайз муддати (яъни 10 кун) ўтганидан кейин келган.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

@muminauz

Читать полностью…

Mumina.uz

#Кун_ҳикмати

Ҳасадчи оловни алангалатиб, унда ўзи ёнади. Ҳасад инсоннинг роҳатини, покиза ва гўзал ҳаётни барбод қилади. Ҳасад ёмон дардки, унга йўлиққан киши яхшиликка эришмайди.


@muminauz

Читать полностью…

Mumina.uz

#Кун_ҳикмати

🌹 Олимларни тарбиялаган оналар

Ибн Нажийя (Нужийя) номи билан танилган улуғ олим Али ибн Иброҳим ўз даврининг катта муфассир ва воизларидан бўлган. Султон Нуриддин Зинкий ва Салоҳиддин Айюблар ҳурматига сазовор бўлган. Ана шу олим тафсир фанида катта ютуқларни қўлга киритишидаги сирни айтиб дейди:
"Тафсирни тоғамдан таълим олганман. Дарсдан қайтишим билан онам сўроққа тутарди:
– Бугун тафсирдан қайси сурани ўргандинг?
Мен бугунги дарсни тоғамдан қандай эшитган бўлсам шундайича онамга айтиб берардим. Онам сўзларимни охиригача тинглаб бўлиб, бошини чайқарди.
– Яхши, лекин ҳамма билганларини айтмабди-да. Мен тафсирни тоғанг билан бирга ўрганганман. Аслида уламолар бу оят тафсирида мана бундай дейишган, ана бундай дейишган,– деб тоғам дарсига қўшимча қилиб қўярди".

@muminauz

Читать полностью…

Mumina.uz

@muminauz

Читать полностью…

Mumina.uz

#muftiy_minbari

🌙 ТАЛОҚНИ ЎЙИН ҚИЛМАНГ!

🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

@muminauz

Читать полностью…

Mumina.uz

#muftiy_minbari

🌙 ЮЗЛАРИДАН НУР ТАРАЛГАН ЖАННАТ АҲЛИ
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

@muminauz

Читать полностью…
Подписаться на канал