muminauz | Неотсортированное

Telegram-канал muminauz - Mumina.uz

3313

Подписаться на канал

Mumina.uz

#Аёллар_фиқҳи

Аёлларнинг намоздаги ҳолатлари

Савол: Аёлларнинг намоз ўқиши эркакларникидан қадай фарқ қилади?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир роҳийм. Қуйида намозда аёлларга хос бўлган намоздаги ҳолатларни санаб ўтамиз:
✅ “Аллоҳу акбар” деб намозга кириш пайтида аёллар қўлларини елка баробари миқдорича кўтаради;
✅ Қўл боғлашда аёллар икки қўлларини кўкраклари устига қўядилар; 
✅ Рукуъ пайтида қўл бармоқлари ёйилмайди балки, жипс ҳолда бўлади. Икки тирсаклари билан қимтиниб, уларни биқинларига теккизиб туради, тиззалари бироз букилади, эркакларга ўхшаб беллари билан бошлари тўғри бўлмайди, балки рукуъ деса бўладиган даражада эгиладилар;
✅ Саждага борганларида ҳам қимтинган ҳолларида қоринларини икки сонларига тегадиган қилиб сажда қиладилар;
✅ Ўтириш пайтида яъни қаъдада аёллар икки оёқларини ўнг томонга чиқариб, чап думбасига ўтиради;
✅ Саждада аёллар билакларини ерга теккизиб, қимтиниб турадилар;
✅ Бирор намозни овоз чиқариб ўқимайди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.


@muminauz

Читать полностью…

Mumina.uz

🌙 Тошкент вақтига кўра намоз вақтлари

Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳ!
Кунингиз хайрли ва барокатли бўлсин 💐

@muminauz

Читать полностью…

Mumina.uz

#Исломда_аёллар

🌹 УЙ БЕКАСИ

"Уй бекаси” лавозимини менсимаганлар бу муносабатнинг муҳимлигидан ва умматнинг ахлоқий-ижтимоий ҳозири ва келажагига кучли таъсиридан ғафлатда бўлган жоҳиллардир.
Уй тўридаги бу мансаб қийинчиликлари эркакларнинг уй ташида дуч келадиган машаққатларига баробар келади.

Ҳар бир аёл уйида яхши фарзанд етиштириши – яхши иш ходими ёки яхши бир мутахассис бўлишдан осон эмаслигини билиши даркор. Яхши уй хоними бўлиш эса асло камситилмаслиги керак. Чунки инсониятнинг келажагини комил фарзандлар белгилаб беради. Демак, уй бекаси, хоними бўлиш ўз елкасига буюк масъулиятни олиш, дегани.

📚 "Мўминалар" журнали

@muminauz

Читать полностью…

Mumina.uz

#muftiy_minbari

🌙 УЙИНГИЗДА ЖАННАТ ДАРВОЗАСИ БОР
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

@muminauz

Читать полностью…

Mumina.uz

#Кун_ҳикмати

🌹 Шукр

Неъмат шукрга, шукр эса зиёдаликка боғлангандир. Модомики банда шукр қилишда давом этар экан, Аллоҳ таоло ҳам зиёда қилишда бардавом бўлади.
Али розияллоҳу анҳу

@muminauz

Читать полностью…

Mumina.uz

#Кун_ҳикмати

Уч нарса бор, улар кимда бўлса, Аллоҳнинг ғазабига учрайди: ноўрин (сабабсиз) кулиш, истаксиз ухлаш ва тўқ қоринга овқатланиш.
Муоз ибн Жабал


@muminauz

Читать полностью…

Mumina.uz

🌙 Тошкент вақтига кўра намоз вақтлари

Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳ!
Кунингиз хайрли ва барокатли бўлсин 💐

@muminauz

Читать полностью…

Mumina.uz

#Аёллар_фиқҳи

🌹 Аёл киши ҳайз ҳолатида тишини даволатиши

Савол: Аёл киши ҳайз ҳолатида тишини даволатиши, пломба ёки тиш қўйдириши мумкинми?

💬 Жавоб: Инсон ҳаётини асраш, унга етаётган зарарларни даф қилиш динимизнинг асосий мақсадларидан. Шунинг учун ҳам барча мазҳаб фуқаҳолари, зарурат бўлганда тишни даволатиш, тиш кавагига пломба қилиш, тилла ва кумушдан тиш қўйдириш ёки қимирлаб қолган тишни мустаҳкамлашни жоиз деб билганлар. Бунда таҳоратли ёки ғуслли бўлиш шарт қилинмаган. Демак, аёл киши ҳайз ҳолатида ҳам тиш амалиётларини қилдириши жоиз. Лекин, имкон бўлса, таҳоратли бўлгани афзал. Валлаҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

@muminauz

Читать полностью…

Mumina.uz

🌙 Тошкент вақтига кўра намоз вақтлари

Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳ!
Кунингиз хайрли ва барокатли бўлсин 💐

@muminauz

Читать полностью…

Mumina.uz

#Аёллар_фиқҳи

«Супраёйди» маросими

САВОЛ: Айрим ҳудудларда баъзи кишилар янги уйга кўчиб ўтгач, отинойиларни таклиф қилиб, улар бошчилигида «Супраёйди» маросимини ўтказишади. Отинойи пешонасига ўқловни қўйиб эгилиб, уни ерга теккизиши керак эмиш. Шу иш шариатда борми? Аслида, отинойининг вазифалари нималаран иборат?

💬 ЖАВОБ: Шариатимизда «Супраёйди» ва шунга ўхшаш маросимлар йўқ. Бу амаллар бидъат-хурофотдан бошқа нарса эмас.

Отинойи маърифатли, маънавиятли бўлиши, у хотин-қизлар орасида турли бидъат-хурофотларнинг олдини олади, тўй ва маросимларни ихчам, камчиқим ва исрофгарчиликларсиз шариатга мувофиқ ўтказиш бўйича аёллар ўртасида тушунтириш-тарғибот ишларини олиб боради.
Маҳалла фаоллари, кайвонилар билан биргаликда оилалар мустаҳкамлигига ҳисса қўшиш, ёшлар, айниқса, қизларнинг таълим-тарбиясида ҳам отинойи фаол қатнашади.
Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

@muminauz

Читать полностью…

Mumina.uz

🌙 Тошкент вақтига кўра намоз вақтлари

Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳ!
Кунингиз хайрли ва барокатли бўлсин 💐

@muminauz

Читать полностью…

Mumina.uz

#Аёллар_фиқҳи

​​ЭМИКДОШНИНГ АКАСИ МАҲРАММИ?

❓CАВОЛ: Эмикдошимнинг туғишган, лекин отаси бошқа бўлган акаси менга номаҳрамми ёки маҳрамми?

💬ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Эмикдошингиз гўдаклигида сизнинг онангизни эмган бўлса, унинг ака-укалари сизга номаҳрам бўлади. Чунки сиз улар билан бир онани эмганингиз йўқ.
Агар сиз чақалоқлигингизда эмикдошингизнинг онасини эмган бўлсангиз, у аёлнинг барча фарзандлари сизга маҳрам бўлади. Баъзиларининг отаси эмикдошингизнинг отасидан бошқа бўлса ҳам ҳукм шундайлигича қолади, яъни маҳрам бўлади. Буни аёл иккинчи марта турмушга чиққанда ўзи билан эргаштириб келган бола мисолида кўриш мумкин. Бу ҳақда аллома Хаскафий шундай деганлар: "Бир аёл эмизган икки бола ўртасида никоҳ ҳалол бўлмайди. Чунки улар (эмишган) ака-укадир. Агарчи турли вақтларда эмган бўлса ҳам, ёки оталари бошқа-бошқа бўлса ҳам" ("Дуррул мухтор" китоби, Разоъ боби).
Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

@muminauz

Читать полностью…

Mumina.uz

#Кун_ҳикмати

☀️ Тонгда яшаб турибсизми, кеч бўлишини кутманг. Айни онингизни яшанг!
❗️Бор диққатингиз, эътиборингиз, интилишингиз ва жидду жахдингизни фақат бугунингизга қаратинг.
🌹Бугунингиз учун хушуъли намоз, тадаббурли тиловат, чин юракдан зикр, ризқ тақсимотида розилик, бошқаларга манфаат етказиш каби хислатларни ўзингизда мужассам қилинг.

📚 "Ўкинма" китобидан

@muminauz

Читать полностью…

Mumina.uz

#Кун_ҳикмати

🙅‍♀ТИЛ ОФАТИ

Аллоҳ таоло Қуръони каримда: "Ёлғон сўзларни фақат Аллоҳнинг оятларига иймон келтирмайдиганларгина тўқийдилар. Айнан ўшаларнинг ўзлари ёлғончилардир" (Наҳл сураси, 105-оят), дейди.

Маълумотларга кўра, аёлларнинг 71 % хато қилганида, 33 % ноқулай вазиятлардан қутулиш учун, қолганлари эса, бошқаларда ёмон таассурот қолдирмаслик учун ёлғон гапиришар экан. 55 фоизи эса "майда-чуйда гаплар"даги ёлғонни ёлғон ҳисобламас экан.
Ажабланарлиси, улар ўзларини ёлғончи деб ҳисобламайди. Лекин ҳеч нарса ёлғонни оқламайди.
Бу ҳақида ҳадиси шарифда шундай дейилади:
Сафвон ибн Сулайм розияллоҳу анҳу айтади: «“Ё Расулуллоҳ! Мўмин қўрқоқ бўладими?" деб сўралди. “Ҳа”, дедилар. “Ё Расулуллоҳ! Мўмин бахил бўладими?" деб сўралди. “Ҳа”, дедилар. “Ё Расулуллоҳ! Мўмин ёлғончи бўлади-ми?” деб сўралди. “Йўқ”, дедилар» (Имом Молик ривояти).


@muminauz

Читать полностью…

Mumina.uz

#Аёллар_фиқҳи

ХОТИНИГА, СЕН МЕНГА ҲАРОМСАН, ДЕСА НИМА БЎЛАДИ?

❓CАВОЛ: Мен телефонда хотинимга 1 марта “Талоғингни бердим”, деб, сўнг 2 марта “Шу кундан бошлаб сен менга ҳаромсан” деб айтганман. Шунда 3 талоқ тушадими?

💬ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бундай ҳолатда икки талоқ тушган ҳисобланади. Эр-хотин ярашмоқчи бўлсалар, (маҳр бериш билан бирга) қайтадан никоҳ ўқитишлари шарт бўлади.
   Телефон орқали бўлса ҳам хотинига “Талоғингни бердим”, деса, бу билан бир ражъий талоқ тушади. Агар ундан кейин: “Шу кундан бошлаб сен менга ҳаромсан”, деса, бунда боин талоқ тушади ва ушбу ибора икки маротаба такрорланган бўлсада, иккинчиси ҳисобга олинмайди. Уни аввалгисидан хабар бериш деб саналади.
Бу ўринда саволга кўра жавоб бўлди, лекин ҳар бир талоқ масаласи жонли мажлисда эр-хотин иштирокида кўриб чиқилади. Шунинг учун талоқ масаласида саволи бўлган оилалар расмий имом домлалар ҳузурига бориб, ҳолатни баён қилишлари керак. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

@muminauz

Читать полностью…

Mumina.uz

@muminauz

Читать полностью…

Mumina.uz

#muftiy_minbari

🌙 ОМИНА ОНАМИЗНИНГ ВАФОТЛАРИ
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

@muminauz

Читать полностью…

Mumina.uz

#Аёллар_фиқҳи

МАЙЙИТНИНГ КИЙИМЛАРИНИ ТАРҚАТИШ

CАВОЛ: Отинойилар "маййитнинг кийимларини тезда тарқатинг, акс ҳолда марҳум қабрда азобланади" дейишди. Биз айтганларини қилдик. Шу тўғрими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Йўқ, бу гап тўғри эмас. Вафот этган кишининг қолдирган мол мулклари ва ашёлари меросхўрлар ўртасида шариат кўрсатмасига кўра тўғри тақсимланиши керак. Шунинг учун, маййитнинг кийимларини тарқатиш керак деб, тўғри келган кишига тарқатиш шариатга зиддир. Мерос молини тўғри келган киши олиб кетиши бировнинг молини ноҳақ ейишдир.
Шу билан бирга, мерос моллари қатори маййитнинг кийимлари ҳам меросга ҳақли бўлганлар ўртасида тақсим қилиниши, сўнгра улар ўзлари рози бўлиб кимгадир ҳадя сифатида беришлари мумкин. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

@muminauz

Читать полностью…

Mumina.uz

🌙 Тошкент вақтига кўра намоз вақтлари

Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳ!
Кунингиз хайрли ва барокатли бўлсин 💐

@muminauz

Читать полностью…

Mumina.uz

#Аёллар_фиқҳи

❓CАВОЛ: Исломда аёлларнинг қош теришлари, юз шаклларини сунъий ўзгартиришларига қандай қаралади?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Шариатимизда аёлларнинг қош ва юздаги тукларни териши ёки тердириши, сунъий тарзда ҳуснини ўзгартириши гуноҳ саналади. Кўплаб ҳадиси шарифларда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам танасига сурат чиздирувчи, қош терувчи, қош тердирувчи, Аллоҳ яратган ҳуснни ўзгартириб, сунъий гўзалликка ҳаракат қилувчи аёлларни лаънатлаганлар. Бунга ҳозирда аёллар орасида кенг оммалашган кўз, қош  ва лабларнинг шаклини сунъий тарзда ўзгартириш – татуаж,  растушовка ва ботекс қилдириш кабилар ҳам киради.
Оилали аёл эрининг рухсати билан юзидаги айбли ҳисобланган туклари (соқол ёки мўйлаб)ини олиши жоиз. Сабаби, аёлнинг эри учун зийнатланиши шариат талабидир.
Шунингдек, жумҳур уламолар аёл кишининг қўли, оёғи, қорни ва баданининг бошқа жойларидаги тукларни олиши мумкинлигини айтишган. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.


@muminauz

Читать полностью…

Mumina.uz

💐 Жума айёми муборак бўлсин!

Кунингиз хайрли ва барокатли бўлсин! Жума кунининг файзи барчамизга насиб этсин!

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: "Ким жума куни Каҳф сурасини ўқиса, қиёмат куни унинг қадами остидан нур чиқиб, осмон-у фалакни ёритади ва унинг икки жума орасидаги гуноҳлари кечирилади".


@muminauz

Читать полностью…

Mumina.uz

#muftiy_minbari

🌙 БИР ПАРЧА ҚОҒОЗ
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

@muminauz

Читать полностью…

Mumina.uz

#Кун_ҳикмати

🌹3 ТА РАББОНИЙ ВАЪДА

1. Шукр қилсангиз, албатта, сизга зиёда қилурман ✨

2. Мени эслангиз, сизни эслайман ✨

3. Менга дуо қилинглар, мустажоб қилурман ✨

@muminauz

Читать полностью…

Mumina.uz

#Кун_ҳикмати

Дунёни кўр, сайр қил, ичига кир, аммо эҳтиёт бўл, дунё сенинг ичингга кирмасин.
Муҳаммад Нуруллоҳ Сайдо Жазарий


@muminauz

Читать полностью…

Mumina.uz

#Кун_ҳикмати

Аҳмад ибн Ҳанбал

Имом Аҳмад ибн Ҳанбал отадан жуда эрта етим қолган. Олим ёшлигини шундай эслайди: "Олти ёшимда онам мени тонг саҳарда уйғотиб, ўзи таҳорат олдирар эди. Таҳорат олиб бўлганимдан сўнг чиройлик кийимларни кийдириб, қўлимдан етаклаб масжидга олиб келарди. Мени хонақоҳга киргизиб ўзи масжиднинг пана жойига ўтиб оларди. Бир оздан кейин муаззин келиб бомдод намозига азон айтарди".
Дунёга танилган ва мусулмонларнинг имоми деган номни олган Имом Аҳмаднинг Имом Аҳмад бўлишларига асосий сабабчилардан бири у кишининг муниса оналаридир.

@muminauz

Читать полностью…

Mumina.uz

#Исломда_аёллар

“Улар (аёллар)ни яхшилаб едириб, кийинтириш отанинг зиммасидадир” (“Бақара” сураси, 233-оят).


Аёлларни қаровсиз қолдириш – одобсизликдир!
Мусулмон бундай одобсиз бўлмайди!
Чунки фарзанд кўрган аёлга танасини тутиб туриш учун қувват керак бўлади. Чақалоқ сут билан озуқаланади, бунинг учун эса онага озиқ-овқат лозим бўлади. Шунингдек, аёл танасини ёпиш учун кийимга ҳам эҳтиёж сезади. Шу боис булар энг зарурий эҳтиёжлардир”.

📚AlQuran.uz

@muminauz

Читать полностью…

Mumina.uz

#muftiy_minbari

🌙 БАРЧАНИ ЙИҒЛАТГАН ҚИССА
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

@muminauz

Читать полностью…

Mumina.uz

🌙 Тошкент вақтига кўра намоз вақтлари

Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳ!
Кунингиз хайрли ва барокатли бўлсин 💐

@muminauz

Читать полностью…

Mumina.uz

#Qur'oni_karim_shafoati

Ko'ksiga "Alquran" deb yozilgan zot.
"Qur'oni karim shafoati" audiosi 5-son.

@muminauz

Читать полностью…

Mumina.uz

#muftiy_minbari

🌙 ФАРЗАНДГА БЕРИЛАДИГАН ЭНГ ОЛИЙ ТУҲФА

🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

@muminauz

Читать полностью…
Подписаться на канал