muminauz | Неотсортированное

Telegram-канал muminauz - Mumina.uz

3313

Подписаться на канал

Mumina.uz

🌙 Тошкент вақтига кўра намоз вақтлари

Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳ!
Кунингиз хайрли ва барокатли бўлсин 💐

@muminauz

Читать полностью…

Mumina.uz

@muminauz

Читать полностью…

Mumina.uz

🌙 Тошкент вақтига кўра намоз вақтлари

Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳ!
Кунингиз хайрли ва барокатли бўлсин 💐

@muminauz

Читать полностью…

Mumina.uz

#Кун_ҳикмати

🌹 Олимларнинг оналари

Манбаларда айтилишича, олдинги замонларда оналар боласини эмизмоқчи бўлишса:
✨ таҳоратли ҳолатда,
✨ «Бисмиллаҳ»ни айтиб,
✨ Қуръон тиловат қилиб,
гўдаги улғайганида улуғ инсон бўлишини ният қилиб, сўнг унга кўкрак тутишган. Шижоатли жангчи, ё кучли олим ёки маҳоратли йўлбошчи бўлишини кўнглидан ўтказишган. Шу туфайли халқимиздан буюклар кўп етишиб чиққан.
Бугунги аёлларимиз эса, болаларини кўпинча ухлатиш ниятида эмизишади. Балки шунинг учун кўпчилигимизда ғафлат ҳамон кучлидир...

📚 "Мўминалар" журнали

@ muminauz

Читать полностью…

Mumina.uz

#Кун_ҳикмати

👁 Кўз тегиши ҳақдир

Ижтимоий тармоқларга ўзингиз ёки оилангиз фотосуратини жойлашдан аввал ўйлаб кўринг. Инсоннинг фотосуратига қараб унга таъсир ўтказиш мумкин. Бунинг учун кинначи, жодугар ёки экстрасенс бўлиш шарт эмас. Баъзида инсоннинг кучли ҳасади бошқаларнинг бахтига ўшалардан кам зарар етказмайди.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Кўз тегиши ҳақдир”, деганлар.


Имом Насафий: “Кўз тегиши одамни қабрга, туяни эса қозонга киритади”, деганлар.
Ҳавас қилувчи кўзлар қатори ҳасадчи кўзлар борлигини, бахтингиздан қувонадиганлар қатори кўра олмайдиганлар ҳам борлигини унутманг!
🤲 Аллоҳ таоло барчамизни ҳасадчининг ҳасадидан, кўз тегишидан, ёмон назардан асрасин!

@muminauz

Читать полностью…

Mumina.uz

💐 Жума айёми муборак бўлсин!

Кунингиз хайрли ва барокатли бўлсин! Жума кунининг файзи барчамизга насиб этсин!

@muminauz

Читать полностью…

Mumina.uz

#Кун_ҳадиси

📖 Қуръони карим шафоати

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
✨“Сизларнинг яхшиларингиз Қуръонни ўрганиб, бошқаларга ўргатганларингиздир”;
✨ “Қуръон ўқинглар,чунки у қиёмат куни соҳибига шафоатчи бўлиб келади”;
✨ "Умматимнинг энг афзал ибодати Қуръ­он тиловатидир".

@muminauz

Читать полностью…

Mumina.uz

#Исломда_аёллар

🌹Аёл фазилати

Набий алайҳиссаломдан Асмо бину Язид сўради: "Ё Расулуллоҳ! Аёллар мени элчи қилиб юборишди. Биз аёллар уйда қолиб кетдик. Яъни, эримизнинг хизматларини қиламиз, болаларимизни тарбиялаймиз. Сизлар эса жума намозини ўқиш, масжид ва жамоатга бориш, беморларни зиёрат қилиш, жаноза намозини ўқиш, ҳаж қилиш каби фазилатлар билан биздан устунсиз.
Валлоҳи, сизлар ҳаж, умра ёки кофирларга қарши жанг қилиш учун уйингиздан чиқсангиз, мол-мулкингизни ҳимоя қиламиз, ип йигириб, кийим тўқиймиз ва фарзандларингизни тарбиялаймиз. Шундай экан, бизлар ҳам ўша хайрли ва савобли амалларнинг ажрига шерик бўламизми?!".
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам унга юзланиб:
"Эй аёл, диққат билан эшит ва сени юборган аёлларга етказ! Аёлнинг эрига чиройли муомала қилиши ва унинг розилигини қозониши ушбу фазилатларнинг барчасига тенгдир, – дедилар.
Асмо розияллоҳу анҳо ортига қайтиб кетар экан, севинчи ичига сиғмасдан такбир ва таҳлил айтиб борарди.

📚 "Мўминалар" журнали

@muminauz

Читать полностью…

Mumina.uz

#Аёллар_фиқҳи

АЁЛ КИШИ ҚУРЪОННИ ТАЖВИДСИЗ ЎҚИСА БЎЛАДИМИ?

❓CАВОЛ: Қуръони каримни тажвидсиз ӯқирдим, гуноҳкор бўламанми? Аёл киши тажвидсиз ӯқиса бӯлади, деб эшитдим. Биз томонларда тажвид билан ӯқийдиган аёллар йӯқ.

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Қуръонни тажвид билан ўқиш шарт. Имкон борича ўрганиш керак. Аёлларга тажвидсиз бўлаверади деган гап йўқ. Интернетда тажвид устозларининг ўзбек тилида видео дарслари бор, ўшалардан фойдаланиш керак. Онлайн дарслар ҳам олиб борилмоқда, кузатиб боришни тавсия қиламиз. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази.

@muminauz

Читать полностью…

Mumina.uz

🌙 Тошкент вақтига кўра намоз вақтлари

Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳ!
Кунингиз хайрли ва барокатли бўлсин 💐

@muminauz

Читать полностью…

Mumina.uz

#Аёллар_фиқҳи

НАМОЗХОННИНГ ОЛДИДАН АЁЛ КИШИНИНГ ЎТИШИ

CАВОЛ: Намоз ўқиётган кишининг олд томонидан аёл киши ўтса, намози бузиладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Намозхон олдидан ҳар қандай инсон ёки ҳайвоннинг ўтиши унинг намозини бузмайди. Бу мавзуда Имом Бурҳониддин Марғилоний раҳимаҳуллоҳ шундай деганлар: “Аёл киши намозхон олдидан ўтса, унинг намозини бузмайди” (“Ҳидоя” китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

@muminauz

Читать полностью…

Mumina.uz

🌙 Тошкент вақтига кўра намоз вақтлари

Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳ!
Кунингиз хайрли ва барокатли бўлсин 💐

@muminauz

Читать полностью…

Mumina.uz

#Аёллар_фиқҳи

🌙 Нафл рўза

Савол: Нафл рўзани узрсиз очиб юборса бўладими?
💬 Жавоб: Рўзани очишни мубоҳ қилувчи узрлар топилмасдан туриб, нафл рўзани очиб юбориш ҳалол бўлмайди. Агар узр билан ёки узрсиз очиб юборса, қазосини тутиб бериш вожиб бўлади.

«Нафл рўзани узрсиз очиб юбориш ҳалол бўлмайди», деган» (Фатавои Ҳиндия).

«Нафл намозга ёки нафл рўзага киришган одам сўнг уни қасддан бузса, қазосини тутиб беради» (Шарҳи Ҳидоя).

📚 "Аёл - мўътабар зот" китобидан

@muminauz

Читать полностью…

Mumina.uz

🌙 Тошкент вақтига кўра намоз вақтлари

Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳ!
Кунингиз хайрли ва барокатли бўлсин 💐

@muminauz

Читать полностью…

Mumina.uz

#Кун_ҳикмати

Ашуро куни содир бўлган воқеа ва ҳодисаларнинг айримларини эсга олиб ўтамиз:
1. Одам алайҳиссалом жаннатда тақиқланган дарахт мевасидан еб, гуноҳ иш қилганларига тинимсиз тавба қилганлар. Аллоҳ таоло Ашуро куни тавбаларини қабул қилган.
2. Ашуро куни Нуҳ алайҳиссаломнинг кемалари Жудий тоғи устида тўхтаган, шу сабабли Нуҳ алайҳиссалом шукрона тариқасида бундан кейин ҳар йили шу куни рўза тутганлар.
3. Намруд подшоҳ Иброҳим алайҳиссаломни ёқиб юбориш учун гулханга ташлаган. Лекин Аллоҳнинг марҳамати билан олов гулзорга айланиб, Иброҳим алайҳиссаломга заррача зиён етмасдан омон қолганлар.
4. Бу кунда Аллоҳ таоло Мусо алайҳиссалом ва Бану Исроилга душманларидан нажот берган. Шунинг учун, шу куни Мусо алайҳиссалом рўза тутганлар.
5. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Ашуро куни рўза тутганлар. Бу нарса биз учун суннатга айланган. У зот умматларини рўза тутишга ундаганлар, қизиқтирганлар. Умматлар учун ўз Пайғамбарининг суннатларига эргашиш саодат, фазилат, барака ва нажотдир.

@muminauz

Читать полностью…

Mumina.uz

Maktabga bormayman

Qisqa metrajli film

@muminauz

Читать полностью…

Mumina.uz

#Аёллар_фиқҳи

НИКОҲСИЗ ЭКО ҚИЛСА БЎЛМАЙДИМИ?

❓CАВОЛ: Турмуш қурганимизга 7 йил бўлди фарзандимиз йўқ. ЭКО га ҳам хўжайинимни уруғлари чиқмади, шунга қайнимни уруғидан ЭКО қилдирмоқчи эдик. Никоҳсиз ЭКО қилдиришни хоҳламайман. Шу масалага қандай маслаҳат берасиз?

💬ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Уламолар сунъий уруғлантириш амалиётини ўта зарур ҳолатда ва фақат ўрталарида шаръий никоҳ бўлган эр-хотинлар орасидагина амалга оширишни жоиз деб ҳисоблайдилар. Сиз бу борада қуйидаги фатвони ўқиб чиқинг (/channel/diniysavollar/270).
Фарзандли бўлиш ёки бепуштлик Аллоҳнинг қудрати ва ҳикмати билан содир бўлади. Ҳар бир мўмин инсон ўзининг тақдирини қабул қилиб, унга шукр қилиши ва бу синовга чиройли сабр қилиши лозим.
   Бироқ, касалликдан даволаниш динимиз кўрсатмасидир. Шунинг учун сиз ҳам Аллоҳ таолога дуо ва илтижо қилган ҳолатда фарзанд кўриш чораларини ҳалол йўлларидан фойдаланинг. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

@muminauz

Читать полностью…

Mumina.uz

#muftiy_minbari

🌙 БЕМОР, МУСИБАТГА УЧРАГАНЛАРГА ХУШХАБАР

🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

@muminauz

Читать полностью…

Mumina.uz

🌙 Тошкент вақтига кўра намоз вақтлари

Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳ!
Кунингиз хайрли ва барокатли бўлсин 💐

@muminauz

Читать полностью…

Mumina.uz

#Аёллар_фиқҳи

ҚАСАМНИНГ КАФФОРАТИ

CАВОЛ: Қасамнинг каффоратини тушунтириб берсангиз

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Аслида қасам ичган одам қасамига содиқ қолиши лозим. Агар қасамида турмаса, қасамхўр бўлади ва гуноҳ содир этган ҳисобланиб, каффорот бериши вожиб бўлади.
Қасамни бузган киши хоҳласа ўн кишини таомлантиради, хоҳласа уларни кийим билан таъминлайди. Бунда камида шим ва кўйлак каби кийимлар бўлиши керак. Агар бу икки ишдан бирортасига қодир бўлмаса, уч кун кетма-кет рўза тутади. Қасамни бузмасдан туриб каффорат тўланмайди.
Агар киши ўз ота-онасига гапирмаслиги каби гуноҳ ишни қилишга қасам ичган бўлса, қасамини бузиб, каффорат тўлаши лозим бўлади.
Набий алайҳиссалом: “Ким бир ишга қасам ичсаю, кейин ундан бошқаси яхшироқ эканини билса ичган қасамига каффорот тўласин-да ўша яхшироқ ишни қилсин”, деганлар.
Бу ҳукмларда қасамни билиб туриб бузган ҳам, мажбурланиб бузган ҳам, унутиб бузган ҳам баробардир. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.

@muminauz

Читать полностью…

Mumina.uz

🌙 Тошкент вақтига кўра намоз вақтлари

Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳ!
Кунингиз хайрли ва барокатли бўлсин 💐

@muminauz

Читать полностью…

Mumina.uz

#Аёллар_фиқҳи

ДИНИЙ КИТОБЛАРНИ ТАҲОРАТ БИЛАН УШЛАШ КЕРАКМИ?

CАВОЛ: Қуръондан бошқа диний китобларни ўқиётганда таҳоратли бўлиш керакми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Қуръони карим ва тафсир китобини таҳоратсиз ушлаш жоиз эмас. Қуръони карим ва тафсир китоблардан бошқа барча диний китобларни таҳоратсиз ушлаш жоиз.
Имом Абу Ҳанифа диний китобларни таҳоратсиз ушлашни жоиз деганлар.
Аллома Ҳалабий Имом Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳнинг сўзларини қуйидагича изоҳлаганлар: “Фиқҳ, ҳадис каби диний китобларни ушлаган киши Қуръон оятларини ушлаган ҳисобланмайди, чунки китобда келтирилган оятлар ундаги маълумотларга қўшилиб, унга тегишли бўлиб қолади”.
Демак, таҳоратсиз ҳолда Қуръони карим ва тафсирдан бошқа диний китобларни ушлаш ва мутолаа қилиш жоиз экани келиб чиқади. Шундай бўлсада, имкони бор киши диний китобларни таҳорат билан ушлаши – тақвога ва шариатни улуғлашга яқин экани жиҳатидан мустаҳаб амал саналади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

@muminauz

Читать полностью…

Mumina.uz

🌙 Тошкент вақтига кўра намоз вақтлари

Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳ!
Кунингиз хайрли ва барокатли бўлсин 💐

@muminauz

Читать полностью…

Mumina.uz

#Кун_ҳикмати

Руҳнинг озиғи

Жисмнинг озуқаси бўлганидек, руҳнинг ҳам озиғи бор. Озуқа баданнинг қуввати, ваъз руҳнинг тиргагидир. Шундай экан, ваъз-насиҳатларнинг қайта-қайта айтилиши асло фойдадан холи эмас (Ашраф Али Таҳоновий).
@muminauz

Читать полностью…

Mumina.uz

@muminauz

Читать полностью…

Mumina.uz

#Кун_ҳикмати

🌹 Аёл иффати

Аёл иффатининг комиллиги шундаки, у эрининг ҳаёси ва ҳижоби хусусида қайғурганидан ва қаттиқ эътиборидан ғазабланмайди, жаҳли чиқмайди. Албатта, эркак бошқа эркакнинг назарини билувчироқдир" (Шайх Аҳмад Тоййиб).


@muminauz

Читать полностью…

Mumina.uz

#Ашуро_куни

🌹АШУРО КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН!

💐 Ашуро кунининг хайр ва баракаси барчамизга насиб этсин!

Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Ашуро куни рўзасини тутиб, одамларни ҳам бу куннинг рўзасини тутишга буюрдилар.
Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга: «Эй Аллоҳнинг Расули, Рамазондан кейин қайси ойда рўза тутишимга буюрасиз», деди. Шунда у зот: «Агар Рамазондан кейин рўза тутмоқчи бўлсанг, муҳаррам ойида тутгин. Чунки у Аллоҳнинг ойидир, унда бир қавмнинг тавбасини қабул қилган яна бошқа қавмларнинг ҳам тавбасини қилади», деб жавоб бердилар» (Имом Термизий ривоят қилган).

❗️Ўтказиб юборманг! Эртага, 16 июль Ашуро куни.

Ашуро куни рўзасининг вақтлари:
Саҳарлик: 03:24
Ифторлик: 19:57

@muminauz

Читать полностью…

Mumina.uz

#Кун_ҳадиси

🌙 Рўзанинг фазилати

Абу Умома ал-Боҳилий (розияллоҳу анҳу) Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан “Қайси амал энг афзал?” деб сўради. Шунда Ул зот: “Рўза тут! Зеро, унинг тенги йўқдир!” дедилар (Имом Аҳмад, Насоий ва Байҳақий ривояти).

@muminauz

Читать полностью…

Mumina.uz

#O‘tkazib_ yubormang

❗️Имкониятни қўлдан бой берманг!

Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Ашуро куни рўзаси (сабабли) Аллоҳ ўтган йилги гуноҳларни кечиришини умид қиламан” (Имом Термизий ривояти).


🌙 Уламолар Ашуро куни рўза тутиш суннати муаккада, деб айтишган. Қайси банда ният ва ихлос билан Ашуро куни рўзасини тутса, ваъда қилинган ажр-мукофот ва гуноҳлари кечирилишига эришади.

✨ Фазилатли ойлардан бўлган Муҳаррамдаги ҳар бир лаҳзани ғанимат билайлик. Бу имкониятни қўлдан бой берманг
!

@muminauz

Читать полностью…

Mumina.uz

#Аёллар_фиқҳи

АШУРО КУНИ РЎЗАСИ

Савол: Ашуро кунига бир кунни қўшиб рўза тутиш керак, деб эшитдим. Шу тўғрими?

💬 Жавоб: ҳа, тўғри. Муҳаррамнинг 10-кун Ашуро куни рўзасига 9-кунни ҳам қўшиб тутиш суннат амалдир.

Ибн Аббос разияллоҳу анҳунинг ривоятида: “Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам Ашуро куни рўзасини тутдилар ва у куннинг рўзасини тутишга амр қилдилар. Одамлар: “Эй Аллоҳниниг Расули, бу кунни яҳудий ва насоролар улуғлайдилар”, – дейишди. Шунда У Зот саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Келаси йил иншааллоҳ, тўққизинчи кунни ҳам рўзасини тутамиз”, - дедилар. Келаси йил бўлмасдан туриб Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам вафот этдилар”, – дейилган.
Демак, Ашуро кунининг фазилатларига эга бўлиш учун қуйидаги кунларда рўза тутиш мақсадга мувофиқ:
9-муҳаррам: 15 июль, душанба куни;
10-муҳаррам (Ашуро куни): 16 июль, сешанба куни.

Аллоҳ таоло ҳаммамизни Ўзи рози бўладиган амалларга муваффақ айласин! 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.


@muminauz

Читать полностью…
Подписаться на канал