muminauz | Неотсортированное

Telegram-канал muminauz - Mumina.uz

3313

Подписаться на канал

Mumina.uz

🌙 Тошкент вақтига кўра намоз вақтлари

Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳ!
Кунингиз хайрли ва барокатли бўлсин 💐

@muminauz

Читать полностью…

Mumina.uz

#Аёллар_фиқҳи

ҲАЙЗ ҲОЛАТИДА АЁЛГА ГУНОҲ ЁЗИЛМАЙДИМИ?

❓CАВОЛ: Аёл ҳайз ҳолатида бирор хато, гуноҳ ёки ҳаром ишлар қилса, гуноҳ ёзилмайдими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳайз ҳолатида гуноҳ иш қилинса, албатта, гуноҳ ёзилади.
Динимизда ҳайз кўрган аёл намоз ва Қуръон ўқимаслиги, рўза тутмаслиги (қазосини тутиб бериш шарти билан), масжидга кирмаслиги, эри билан яқинлик қилмаслиги каби ҳукмлар мавжуд. Бу ибодатларни бажармагани учун гуноҳ ёзилмайди, чунки бу шариатни рухсати.

Лекин ҳайз пайти шариат ман қилган гуноҳ иш (ёлғон, ғийбат, бўҳтон, ўғрилик ва бошқа)ларни қилсада гуноҳ ёзилмайди деган ҳукм йўқ. Бундай ишлар гуноҳ бўлиб ёзилиши аниқдир.

Гуноҳ ёзилмайдиган кишилар ҳақида ҳадиси шарифда шундай дейилади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Уч (тоифа)дан қалам кўтарилган. (Булар:) Ухлаётган одамдан то тургунича, ақл-ҳушини йўқотгандан то тузалгунича, ёш боладан то катта бўлгунича”, деганлар. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
.

@muminauz

Читать полностью…

Mumina.uz

​🌙 Тошкент вақтига кўра намоз вақтлари

Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳ!

📆 ҲИЖРИЙ ​ЯНГИ ЙИЛИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН! 💐

🤲 Аллоҳ таоло бошланган ушбу янги йилни барчамиз учун хайрли ва баракали қилсин, Ўзининг розилигини топадиган амалларда бардавом айласин.

@muminauz

Читать полностью…

Mumina.uz

#Кун_ҳадиси

Тўғри ният мубоҳ амалларни ибодатга айлантиради. Кимки касби ва оддий машғулотларини Аллоҳ таолонинг ҳақи ҳамда вожибот ва мустаҳабларни адо этишга ёрдамчи бўлади деб мақсад қилса, ушбу солиҳ нияти ейиши, ичиши, уйқуси, роҳати ва касбларидан ўрин олса, бу амаллари ибодатга айланади.
Аллоҳ унинг амалларига барака беради, унга яхшилик эшикларини очади. Ўзи ўйламаган, хаёлига келмаган тарафдан ризқлантиради.

@muminauz

Читать полностью…

Mumina.uz

#Кун_ҳадиси

🌹 Аллоҳ таоло бир бандани яхши кўрса...

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қиладилар: «Аллоҳ таоло бирор бандасини яхши кўрса, Жаброил алайҳиссаломга хитоб қилади: "Аллоҳ таоло фалончи бандасини яхши кўради, уни сен ҳам яхши кўр". Шундан сўнг Жаброил у бандани яхши кўради. Жаброил алайҳиссалом само аҳлига: "Аллоҳ таоло фалон бандасини яхши кўради, уни сизлар ҳам яхши кўринглар”, дейди. Шундан сўнг само аҳли уни яхши кўради. Шундан сўнг унга ерда мақбуллик берилади» (Имом Бухорий ривояти).


Ҳофиз ибн Ҳажар айтади: "Ҳадисдаги "мақбуллик берилади" иборасидан мурод қалбларнинг уни муҳаббат билан қабул қилиши, унга талпиниши ва ундан рози бўлишидир.

@muminauz

Читать полностью…

Mumina.uz

#Кун_ҳикмати

Уч нарсанинг қадрин уч тойифа билурлар:
✨ йигитлик қадрин қари кишилар билурлар;
✨тандурустлик қадрини беморлар билурлар;
✨ неъмат қадрини муҳтож камбағаллар билурлар. (Хожа Аҳрор Валий)

@muminauz

Читать полностью…

Mumina.uz

🌙 Тошкент вақтига кўра намоз вақтлари

Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳ!
Кунингиз хайрли ва барокатли бўлсин 💐

@muminauz

Читать полностью…

Mumina.uz

#Кун_ҳикмати

🌹Тасалли

Ифк ҳодисасида Ойша розияллоҳу анҳонинг олдига ансорийлардан бир аёл кирди. Аммо мусибатнинг зўридан Ойша онамизга бирор оғиз тасалли берадиган сўз айтмади. Фақатгина бирга йиғлаб ўтирди, холос. Бу аёл ҳақида Ойша розияллоҳу анҳо: "Уни ҳеч қачон унута олмайман!", деганлар.

Саховат фақатгина мол билан бўлмайди. Эътибор ҳам саховатдир. Гоҳида ҳамдардлик бутун дунё молига тенг келиши мумкин.

Маҳзунлик қувватни мағлуб қилади. Сизни кўрган кишилар омонлик ҳис қилишсин. Маҳзуннинг кўз ёшларини артинг. Ҳеч кими йўқнинг елкасини силанг. Яқинини йўқотганни қучоқланг, ҳамдарди бўлинг. Кўринмай кетган кишингизни йўқланг! Бу унчалик катта қаҳрамонлик талаб қилмайди. Инсон бўлсангиз бўлди!

📚 "Мўминалар" журнали

@muminauz

Читать полностью…

Mumina.uz

#Саломатлик

🌹 Ҳайз мигрени

Айрим аёлларда ҳайз даврида бош оғриши учраб туради. Бу ҳайз мигрени, деб аталади.
Табиийки, ҳайз арафасида жинсий гормонлар — эстроген ва прогестеронлар ишга киришади. Организмдаги гормонлар ишлаб чиқилишида ўзгаришлар юз беради. Гормонлар даражасининг ортиши ёки камайиши оқибатида ҳайз даври бош оғриғи билан кечиши мумкин.

Нима қилиш керак?
Бундай давр махсус даволаниш муолажасини талаб этмайди. Фақат аҳволингизни енгиллаштириш мақсадида брусника мевасидан дамлама тайёрлашингиз самаралидир.

Брусника  баргининг майдаланганидан 1 ошқошиғи идишга солиниб, устига бир стакан қайноқ сув қуйилади. Сўнг дамламани бир кунда ярим стакандан қабул қилиш лозим.
Иложи борича, бундай вақтда организмингизни толиқтирмасдан, кўпроқ ётишга ҳаракат қилиш керак.
Шунингдек, тоза ҳавода сайр қилиш ҳам фойдалидир.
Агар оғриқ тўхтамаса ёки кучаядиган бўлса, албатта, шифокорга кўриниш тавсия этилади.

@muminauz

Читать полностью…

Mumina.uz

#Зикр_дуо

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳ таоло ҳузурида энг маҳбуб бўлган қуйидаги тўрт жумлани айтганлар:

سُبْحَانَ اللَّهِ وَالْحَمْدُ لِلَّهِ وَلَا إِلَهَ إِلَّا اللَّهُ وَاللَّهُ أَكْبَرُ.

📖 Ўқилиши: "Субҳаана-л-лоҳи, ва-л-ҳамду лил-лоҳи, валаа илааҳа илла-л-лоҳу валлоҳу акбар".

🌺 Маъноси: "Аллоҳ барча айбу нуқсондан покдир. Унга ҳамд бўлсин. Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ ва Аллоҳ улуғдир". (Имом Муслим ривояти).

📚 "Енгил амаллар" китобидан

@muminauz

Читать полностью…

Mumina.uz

#Кун_ҳикмати

Кишининг улуғлиги унинг ҳимматидан билинади. Инсоннинг ҳиммати эса унинг қийматини белгилайди. (Алишер Навоий)

@muminauz

Читать полностью…

Mumina.uz

#Исломда_аёллар

🌹 Олимларни тарбиялаган оналар

✅ Улуғ алломаларнинг оналари ўзининг бажараётган ҳар бир хатти-ҳаракати фарзандига таъсир килмай қолмаслигини бағоят даражада ҳис этиб, мазкур жараёнга алоҳида эътибор билан ёндашганлар.
✅ Хусусан, улар фарзандига кўкрак тутишдан аввал таҳорат олиб, сўнгра эмизишган.
✅ Тановул қилаётган ҳар бир луқмасининг ҳалоллигига астойдил ишонч ҳосил қилгандан сўнг истеъмол қилганлар.
✅ Бугунги кунда фарзандига озуқавий занжир вазифасини ўтаётган ҳар бир аёл ана шу омонатни, масъулиятни чин юракдан туйиб, келажак ворисининг камолотига улуш қўшишдек ғанимат мақомни англаши ва адо қилаётган ҳар иши ана шу эзгу ният устида барпо этилиши керак.

📚"Жаннат василаси" китобидан

@muminauz

Читать полностью…

Mumina.uz

🌙 Тошкент вақтига кўра намоз вақтлари

Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳ!
Кунингиз хайрли ва барокатли бўлсин 💐

@muminauz

Читать полностью…

Mumina.uz

#Аёллар_фиқҳи

Ҳайз, нифос, жунуб ҳолатида аёл Қуръон тиловат қилиши


Ҳофизи Қуръон аёл - муаллима ё толиба бўлишидан қатъи назар, ҳайз, нифос ва жунуб ҳолатида Қуръон тиловат қилиши (гарчи бир оят бўлса ҳам) ҳаром бўлади.

Уламолар ҳайз ёки нифос ҳолатидаги аёл тасбеҳ, таҳлил ва зикрларни айтиши мумкинлигига иттифоқ қилишган.

Ҳанафий мазҳаби уламолари муаллима одати бўлганида Қуръонни ҳарфлаб ўргатишни жоиз дейишган. Кархий раҳимаҳуллоҳ: "Муаллима одати бўлганида Қуръондан битта-битта калима айтиб ўргатади. Ҳар бир калима орасида тўхтайди, узади", деган.

📚 "Мўминалар" журнали

@muminauz

Читать полностью…

Mumina.uz

#Зикр_дуо

🤲 Фарзандларимиз ҳаққига дуо:

✨ Ё Аллоҳ, фарзандларимизга барака бер.
✨ Уларни ўз ҳифзу-ҳимоянгда асра.
✨ Ҳидоят йўлида мустақим қил.
✨ Сенга тоат-ибодат қилишларига муваффақ айла.
✨ Бизни яхши кўришларини, бизга яхшилик қилишларини, ота-онасига ғамхўр бўлишларини насиб айла!
✨ Ака-ука, опа-сингиллари билан бир- бирларига ғамхўр ва меҳрибон бўлсинлар.
✨ Ҳасад ва кўролмаслик балосидан паноҳингда acpa!
✨ Ё Аллоҳ, фарзандларимизга салоҳият, зеҳну заковат ва фаҳму фаросат бергин.

@muminauz

Читать полностью…

Mumina.uz

#Кун_ҳикмати

🌹 Қалб хотиржамлиги

Бир одам касаллик сабабли чап қўли елкасидан кесилди. Лекин у шунга карамасдан узоқ яшади, оила қурди, фарзандлар кўрди. Гўё Аллоҳ таоло унга табиий равишда фақат бир қўл бергандек машинасини ҳам, ишларини ҳам бемалол бошқарарди. Нолимади, шукр қилди, Аллоҳнинг тақдирига рози бўлди. Аллоҳ унга бахт ато этди. Бу бахт - қалб хотиржамлигидир.

"Аллоҳнинг сизга ёзган қисматига рози бўлинг, шунда одамларнинг энг бойи бўласиз".


@muminauz

Читать полностью…

Mumina.uz

🌺 АЛЛОҲНИНГ ОЙИ - МУҲАРРАМ МУБОРАК БЎЛСИН!

🌙 Муҳаррам ойи – янги ҳижрий йилнинг бошланиши, мусулмонлар тақвимининг биринчи ойи, Рамазондан кейин турадиган энг ҳурматли ойдир. Бу ой Аллоҳ таоло уруш, қон тўкишни ҳаром қилган муқаддас тўрт ойнинг биридир. Ашуро куни эса муҳаррам ойининг ўнинчи куни бўлиб, унда кўплаб хайрлар бор.

🤲 Муҳаррам ойининг хайр ва баракаси барчамизга насиб этсин!

@muminauz

Читать полностью…

Mumina.uz

#Кун_ҳикмати

🌙 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг дўстлари

🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар

@muminauz

Читать полностью…

Mumina.uz

🌙 Тошкент вақтига кўра намоз вақтлари

Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳ!
Кунингиз хайрли ва барокатли бўлсин 💐

@muminauz

Читать полностью…

Mumina.uz

#Аёллар_фиқҳи

​​ШУКР САЖДАСИ

❓CАВОЛ: Шукр саждасини қилишда ҳам таҳоратли бўлиш керакми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бандага бирор неъмат етганда ёки бало-офат даф бўлганда, бемори соғайиб, узоқдаги инсони бағрига қайтганда шукр саждаси қилиш суннатдир. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам, Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу  анҳу ва Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳулар хушхабар эшитганларида шукр саждаси қилганлари ривоят қилинган.
“Мароқил фалоҳ” китобида бундай дейилган: “Шукр саждасининг кўриниши қуйидагича: қиблага юзланиб такбир айтади ва сажда қилади. Саждада Аллоҳ таолога ҳамд, шукр ва тасбиҳ айтади. Кейин такбир айтиб бошини саждадан кўтаради. Бу сажда шартлар борасида тиловат саждаси билан бир хил”.
Уламолар шукр саждасининг шартлари намознинг шартлари билан бир хил дейишган. Шунга кўра шукр саждасида таҳоратли бўлиш шарт ҳисобланади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

@muminauz

Читать полностью…

Mumina.uz

#Зикр_дуо

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қуйидаги икки жумла Раҳмонга жуда маҳбуб, тилга енгил, амал тарозисида эса оғир, деб айтганлар. Улар:

سُبْحَانَ اللَّهِ وَبِحَمْدِهِ سُبْحَانَ اللهِ الْعَظِيم.

📖 Ўқилиши: "Субаҳаана-л-лоҳи ва биҳамдиҳи субаҳана-л-лоҳил-ъазийм".

🌺 Маъноси: "Аллоҳ барча айбу нуқсондан покдир. Унга ҳамд бўлсин. Улуғ Аллоҳ покдир". (Имом Бухорий ва Муслим ривояти)

📚 "Енгил амаллар" китобидан

@muminauz

Читать полностью…

Mumina.uz

#muftiy_minbari

🌙 ҚАЛБ ҚАЧОН ТАСКИН ТОПАДИ?

🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

@muminauz

Читать полностью…

Mumina.uz

#Аёллар_фиқҳи

ҲАЙЗ КЎРМАЙ ҚОЛГАН АЁЛ

CАВОЛ: Маълумки, аёл қон кўрган вақтларида эр-хотин муносабатлари тўхтатиб турилади. Агар аёл киши операция орқали кўзи ёригандан кейин қон кўрмайдиган бўлиб қолган бўлса, унда қандай йўл тутилади?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Агар аёл киши операция ёки кексалик ёшига етиш каби омиллар туфайли ҳайз кўрмай қолган бўлса, у доимий равишда пок ҳисобланади. Фиқҳий китобларимизда ҳайз кунларининг энг ками уч кун, энг кўпи ўн кун, пок кунларнинг эса энг ками ўн беш кун, кўпининг чегараси йўқ экани айтилган.
Жумладан, “Фатҳу бобил иноя” китобида бундай дейилган:
“Покликнинг энг кам муддати ўн беш кун. Кўпининг чегараси йўқ. Чунки у бир йил, икки йилга ҳам чўзилиши мумкин. Баъзида умуман ҳайз кўрмаслиги ҳам мумкин”.
Демак, қандайдир сабаб билан қон тўхтаб қолган экан, унга пок аёллар қиладиган барча ишлар ҳалол бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

@muminauz

Читать полностью…

Mumina.uz

#Кун_ҳадиси

"Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Аллоҳ зикр қилинадиган уй билан Аллоҳ зикр қилинмайдиган уй ҳудди тирик ва ўлик (инсон) мисоли кабидир", дедилар". (Муттафақун алайҳ)

@muminauz

Читать полностью…

Mumina.uz

🌙 Тошкент вақтига кўра намоз вақтлари

Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳ!
Кунингиз хайрли ва барокатли бўлсин 💐

@muminauz

Читать полностью…

Mumina.uz

#Аёллар_фиқҳи

ҲАЙЗДАГИ ОДАТНИ АНИҚЛАШ

❓CАВОЛ: Аёл киши ҳомиладор бўлишидан аввал ҳайз муддати олти кун бўлган. Нифоси тугагач, ўн кундан ортиқ ҳайз кўрса, одатини олти кун ҳисоблайдими ёки ўн кун ҳайз ҳисоблаб, қолгани истиҳозами?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим.
Нифосдан олдин олти кун ҳайз кўрган аёл, нифосдан кейин ўн кундан ортиқ қон кўрса, олти кунини ҳайз, ортиғини эса истеҳоза қони деб ҳисоблайди. Ўн кунгача қон кўриб тургани учун намоз ўқимай туради, ўн кундан ўтиб кетгач, олти кундан ортиғи истиҳоза экани маълум бўлади ва олти кундан кейинги намозларнинг қазосини ўқийди. Агар олти кундан кам ёки кўп ҳайз кўрса, масалан, беш кун ёки саккиз кун ҳайз кўрса, одати шунга ўзгарган бўлади. Ҳайз ва нифосдаги одат – Имом Абу Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг сўзига кўра бир мартада ўзгаради ва шу сўзга фатво берилган. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.


@muminauz

Читать полностью…

Mumina.uz

#Зикр_дуо

🌙 Бомдод намозидан кейин ўқиладиган зикр

لا إِلَهَ إِلَّا اللهُ وَحْدَهُ لا شَريكَ لَهُ، لَهُ الْمُلْكُ وَلَهُ الْحَمْدُ وَهُوَ على كُلِّ شَيْءٍ قدير

📖 Ўқилиши: Ла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу, лаҳул-мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъала кулли шайъин қодийр

🌺 Маъноси: Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ. Унинг шериги йўқ. Мулк Унга хос. Ҳамд Унга хос. У ҳар бир нарсага қодирдир.

✨ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким бомдод намозидан кейин икки оёғидан бирида ўтирган ҳолатида гапирмай ўн марта «Ла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу, лаҳул-мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъала кулли шайъин қодийр», деса унга ўнта савоб ёзилади, ўнта гуноҳи ўчирилади, (мартабаси) ўн даража кўтарилади. У ўша куни барча ёмон нарсалардан ҳимояда бўлади ва шайтондан қўриқланади. Ўша куни уни гуноҳ тутмайди. Лекин Аллоҳга ширк келтириш бундан мустасно». дедилар (Термизий ривояти).

📚 "Нурли дуолар ва вирдлар" китобидан

@muminauz

Читать полностью…

Mumina.uz

#Исломда _аёл

🌹 ОНА

🌺 Оналар оёғи остидадур
Равзайи жаннату жинон боғи.
Равза боғи висолин истар эсанг,
Бўл онанинг оёғин тупроғи.
Алишер Навоий

@muminauz

Читать полностью…

Mumina.uz

#Саломатлик

🫙Оч қоринга илиқ сув ичиш

❓Сахарда оч қоринга илиқ сув ичсак, қандай натижага эришамиз?
💬 Сув бевосита ҳужайрага эмас, ҳужайра яқинидаги жойга бориб тушади. Ҳужайра орасидаги сув эса:
✅ қонни, лимфаларни эритади,
✅ қондаги қанд, холестерин миқдорини пасайтиради,
✅ тунда йиғилиб қолган сув танқислиги қопланади.

☝️ Чунки организмда кечқурун ҳам бир қанча жараёнлар содир бўлади. Бироқ унга сув етиб келмайди.

💁🏻‍♀️ Эрталаб оч қоринга ичилган сув:
✔️  заҳарли моддаларни,
✔️ ошқозонда ҳазм бўлмаган овқат қолдиқларини ювади,
✔️ йўғон ичак фаолиятига ижобий таъсир кўрсатади,
✔️ ошқозон-ичак йўлини иш бошлашга тайёрлайди.

❗️ Ярим соатдан кейин нонушта қилиш мумкин. Ошқозон-ичак йўлининг тўғри ишлаши барча озиқ моддалари тўғри сўрилиши, соғлом ҳаёт гаровидир. Мана сизга СОҒЛОМ ҲАЁТ сири!

@muminauz

Читать полностью…

Mumina.uz

🌙 Тошкент вақтига кўра намоз вақтлари

Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳ!
Кунингиз хайрли ва барокатли бўлсин 💐

@muminauz

Читать полностью…
Подписаться на канал