muminauz | Неотсортированное

Telegram-канал muminauz - Mumina.uz

3313

Подписаться на канал

Mumina.uz

#Кун_ҳадиси

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Инсонларнинг Исломи энг яхшиси хулқи энг яхши бўлганидир", - дедилар.

@muminauz

Читать полностью…

Mumina.uz

#Исломда_аёллар

✨ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Қачон аёл киши намозда ўтирса, (чап оёғи болдири) устига ўнг оёғининг сонини қўяди. Қачон сажда қилса, имкони борича қимтиниб, қорнини сонига теккизади. Аллоҳ таоло унга назар солиб: "Ҳой, фаришталарим! Сизларни гувоҳ қиламан, уни мағфират этдим", дейди».

@muminauz

Читать полностью…

Mumina.uz

#Кун_ҳадиси

«КИШИ САОДАТИДАН...»

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилдилар:
1. «Аллоҳ таолонинг тақдирига рози бўлиш Одам боласининг саодатидандир».
2. «Киши умрининг узоқ бўлиши ҳамда Аллоҳ таоло уни чин тавба билан ризқлантириши киши саодатидандир».
3. «Гўзал хулқли бўлиш киши саодатидандир».
4. «Аллоҳ таолога истихора (бирор нарсанинг яхшисини сўраш) Одам боласининг саодатидандир».

@muminauz

Читать полностью…

Mumina.uz

#Исломда_аёллар

🌹 Аёл қадри

✨ Имом Ғаззолий роҳматуллоҳи алайҳ: “Аёлига озор беришдан тийилиш гўзал хулқ эмас. Балки ундан етадиган озорни кўтариш ҳусни хулқдир”, деган.

@muminauz

Читать полностью…

Mumina.uz

🌙 Тошкент вақтига кўра намоз вақтлари

Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳ!
Кунингиз хайрли ва барокатли бўлсин 💐

@muminauz

Читать полностью…

Mumina.uz

#Аёллар_фиқҳи

Аёлларнинг қабристонга бориши

❓CАВОЛ: Бир танишим аёл киши қабристонга бориб, Қуръон тиловат қилса, қабул бўлмайди, деди. Шу тўғрими?

💬 Жавоб: Аёл киши қабристонда Қуръон тиловат қилса, қабул бўлмайди, дейиш хатодир. Аммо ўтганларнинг руҳларига Қуръон тиловат қилиш учун фақат қабристонга бориш керак, дейиш ҳам нотўғри. Уйда ҳар бир намоздан кейин тиловат қилиб, савоби марҳумга бағишланса, етиб туради. Аёллар ўзлари билган сура ва оятларни уйларида ўқиб, савобини марҳумларга бағишлаганлари афзалдир.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

@muminauz

Читать полностью…

Mumina.uz

🌙 Тошкент вақтига кўра намоз вақтлари

Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳ!
Кунингиз хайрли ва барокатли бўлсин 💐

@muminauz

Читать полностью…

Mumina.uz

#Аёллар_фиқҳи

❓CАВОЛ: Суррогат оналик жоизми?

💬 ЖАВОБ: Бис
миллаҳир Роҳманир Роҳим.
“Суррогат” сўзи лотинчадан олинган сўз бўлиб – “бошқасининг ўрнига қўйилган” деган маънони билдиради. Ҳозирда бизда кенг тарқалаётган “суррогат она” деган ибора ҳам ҳомиладор бўлиб, фарзанд туғишда онанинг ўрнига фойдаланилган аёл назарда тутилади. Бунда эрнинг спермаси ва хотинининг тухумҳужайрасидан бўлган эмбрионни ривожлантириш учун бошқа аёлнинг бачадонига ўтказилади. Кўпинча суррогат оналик пул эвазига, баъзан кўнгилли тарзда ҳам амалга оширилади.

Ушбу амалиёт шариатимизнинг умумий қоидаларига кўра ҳаром саналади. Бунда уни пул эвазига бажариладими ёки кўнгилли тарздами фарқи йўқ.

Замонамизнинг барча уламолари, кўплаб фатво уюшмалари суррогат оналикни ҳаром эканига фатво берганлар. Жумладан, Ислом Олами уюшмаси қошидаги Ислом Фиқҳи Академияси 1402 ҳижрий (1982 мелодий) йил ўтказилган йиғилишида ушбу амалиётни ҳаром деб қарор қабул қилган. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

@muminauz

Читать полностью…

Mumina.uz

#Кун_ҳикмати

✨Кўрдимки, умр ва дунёдан кўра тез ўтиб кетадиган, ўлим ва охиратдан кўра яқинроқ, орзудан кўра узунроқ, хотиржамликдан кўра гўзалроқ нарса йўқ экан (Нажмиддин Кубро).

@muminauz

Читать полностью…

Mumina.uz

#Исломда_аёллар

Бизнинг тарбиячиларимиз, табибларимиз, муаллимларимиз ҳам шу аёлларимиздир.
Фитрат


@muminauz

Читать полностью…

Mumina.uz

#Кун_ҳикмати

🌤 Бу оламнинг ҳам ёрқин қуёши бор, ҳам қоронғи туни.
🌹Ҳам ҳаётбахш баҳори бор унинг, ҳам қаҳшатқич қиши.
Воҳид Зоҳидов

@muminauz

Читать полностью…

Mumina.uz

🌙 Тошкент вақтига кўра намоз вақтлари

Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳ!
Кунингиз хайрли ва барокатли бўлсин 💐

@muminauz

Читать полностью…

Mumina.uz

#Аёллар_фиқҳи

СОҲИБИ УЗРГА ТЕГИШЛИ ҲУКМЛАР (1-қисм)

❓CАВОЛ: Соҳиби узрга тегишли қандай ҳукмлар бор?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Соҳиби узрга тегишли ҳукмлар қуйидагилар:
1.  Соҳиби узр ҳар бир фарз намоз вақти учун янги таҳорат олади ва ушбу таҳорати билан мазкур фарз намозининг вақтида истаганича намоз ўқийверади. Қачонки ушбу намознинг вақти чиқса, унинг таҳорати синган ҳисобланади ва кейинги фарз намози учун яна қайтадан таҳорат олади.
2.  Соҳиби узрнинг бомдод намози учун олган таҳорати қуёш чиқиши сабабли ботил бўлади. Аммо қуёш чиққанидан кейин таҳорат олган бўлса ва узридан бошқа таҳоратни синдирувчи иш содир бўлмаса, унинг таҳорати пешиннинг вақти чиққанидагина синади. Чунки соҳиби узрнинг таҳоарати вақт кириши билан эмас, балки намознинг вақти чиқиши билан  синган ҳисобланади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.

@muminauz

Читать полностью…

Mumina.uz

🌙 Тошкент вақтига кўра намоз вақтлари

Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳ!
Кунингиз хайрли ва барокатли бўлсин 💐

@muminauz

Читать полностью…

Mumina.uz

#Аёллар_фиқҳи

СОҲИБИ УЗР КИМ?

❓CАВОЛ: Динимизда кимни соҳиби узр дейилади?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Соҳиби узр (узрли одам) – тўлиқ бир фарз намозининг вақтича ёки ундан кўпроқ вақт бетаҳоратлик етиб турган кишидир. Бу ҳақида “Мухтасарул-виқоя” китобида шундай дейилган: “Кимга тўлиқ бир фарз намозининг вақти истиҳоза (касаллик қони), бурундан қон келиши ёки шуларга ўхшаш таҳоратни синдирувчи нарсалар билан ўтса, ҳар бир фарз намозининг вақти учун алоҳида таҳорат қилади ва ушбу таҳорати билан ўша намоз вақтида истаганича фарз ва нафл намозларини ўқийверади. Соҳиби узрнинг таҳоратини вақтнинг чиқиши бузади, масалан қуёш чиқиши каби. Вақтнинг кириши унинг таҳоратини бузмайди, масалан завол каби” (“Таҳорат боби”).

Соҳиби узр ҳар бир фарз намоз вақти учун янги таҳорат олади ва ушбу таҳорати билан мазкур фарз намозининг вақтида истаганича намоз ўқийверади. Қачонки ушбу намознинг вақти чиқса, унинг таҳорати синган ҳисобланади.

@muminauz

Читать полностью…

Mumina.uz

#Аёллар_фиқҳи

ЭСНАГАНДА ОҒИЗ ЁПИШ

CАВОЛ: Эснаган пайтимизда нима учун қўл билан оғиз беркитилади? Бунинг асоси борми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Эснаш пайтида қўл билан оғизни тўсиш суннатдир. Бу ҳақда ҳадиси шарифда шундай дейилган: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Агар бирортангиз эснасангиз, қўлингизни оғзингизга қўйинг, йўқса (ичингизга) шайтон киради”.

Эсноқ келганида намоздан бошқа ҳолларда чап қўл кафти орқаси билан оғиз тўсилади. Шунингдек, ҳадисларда эснаб туриб "ҳооҳ” дейиш шайтоннинг яйрашига сабаб бўлиши ҳам баён этилган. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.

@muminauz

Читать полностью…

Mumina.uz

🌙 Тошкент вақтига кўра намоз вақтлари

Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳ!
Кунингиз хайрли ва барокатли бўлсин 💐

@muminauz

Читать полностью…

Mumina.uz

#Аёллар_фиқҳи

​​ОТАГА ҚАРАШЛИ УЙНИ МАҲРГА БЕРИШ

❓CАВОЛ: Ўғли уйланаётган вақтда келинга маҳр сифатида отасининг уйини бериши мумкинми? Бу маҳрга ўтадими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Гарчи отасининг уйи бўлса ҳам маҳрга келишилган уй отанинг мулки бўлса, уни маҳр сифатида аёлига бера олмайди. Чунки у бировнинг мулки ҳисобланади. Бировнинг мулкини эса, бошқага сотиши, ҳадя қилиши ёки маҳр сифати бериши дуруст эмас.
   Аммо отаси уйни ўғлига ҳадя қилган бўлса, шунда ўғил уйни аёлига маҳр сифатида бериши мумкин. Уй келинга маҳр бўлиб ўтгандан кейин бутунлай унинг ҳақига айланади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

@muminauz

Читать полностью…

Mumina.uz

🕌 ЖУМА КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН!

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Жума куни менга салавотни кўпайтиринглар. Албатта, менга етказилур ва мен эшитурман», – дедилар.

✨ Аллоҳумма солли ва саллим ва барик ъала саййидина Муҳаммад.

@muminauz

Читать полностью…

Mumina.uz

#Исломда_аёллар

🌹Бева аёлнинг ажри

✨Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Мен ва эридан бева қолиб, юзи сарғайган, боласига сабр қилган аёл жаннатда мана бундай турамиз", деб бармоқларини бирлаштириб кўрсатдилар.


🌺 Ҳаёт қийинчиликларига сабр қилиб, етим болаларини қаровсиз қолдирмай улғайтирган она жаннатда барча ҳавас қиладиган мартабада бўлади.

✨ Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Жаннатнинг эшиги биринчи менга очилади, аммо бир аёл мендан ўзиб кетади. Сўнгра мен унга: "Нима қиляпсан, кимсан?" деб сўрасам, у: "Мен етим болаларим билан бева қолган аёлман", деб жавоб беради».


🌺 Жаннатда пайғамбарлар билан беллашадиган бева аёлларни иззат-икром қилиб, улардан яхшилигимизни аямайлик. Шоядки, билиб-билмай қилган маъсиятларимизга каффорат бўлса!

📚"Мўминалар" журнали

@muminauz

Читать полностью…

Mumina.uz

#Кун_ҳадиси

💐Кечиримли бўлиш

✨Бошқаларнинг хатоларига нисбатан кечиримли бўлиш ҳақиқий ҳимматдир. Сизга ёмонлик қилган киши узр сўраб келса, узрини қабул қилинг ва у учун янги саҳифа очинг.

Зеро, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким бир мусулмон биродарининг узрини қабул қилмаса, унга одамларнинг ҳаққини ейдиган кишининг гуноҳичалик гуноҳ ёзилади", деб марҳамат қилганлар.

📚 "Мўминалар" журнали

@muminauz

Читать полностью…

Mumina.uz

#Исломда_аёллар

🌹Аёл қадри

💕 Аёлларга яхши муомалада бўлиш, уларга нисбатан ноҳақлик ва қўполлик қилмаслик ҳамда уларни урмаслик, илм ўрганишни эркак ва аёлга баробар фарз қилган, қиз фарзандларни шаънини улуғлаб, уларни чиройли тарбия қилганларга жаннат мукофотини берган ҳам, турмушидан ажраб келган қизига қилинган нафақани “Энг яхши нафақа”, дея номлаган ҳам, фарзандларни энг аввало онага яхшилик қилишга буюрган ҳам динимиз Исломдир.

@muminauz

Читать полностью…

Mumina.uz

Axborot 24 | O`zbekiston hojilarning ilk guruhlari yurtimizga yetib kelmoqda

@muminauz

Читать полностью…

Mumina.uz

🌙 Тошкент вақтига кўра намоз вақтлари

Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳ!
Кунингиз хайрли ва барокатли бўлсин 💐

@muminauz

Читать полностью…

Mumina.uz

#Аёллар_фиқҳи

СОҲИБИ УЗРГА ТЕГИШЛИ ҲУКМЛАР (2-қисм)

❓CАВОЛ: Соҳиби узрга тегишли қандай ҳукмлар бор?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Соҳиби узрга тегишли ҳукмлар қуйидагилар:
3. Соҳиби узрга узридан бошқа ҳадас, яъни таҳоратни синдирувчи иш етса, у ҳолда унинг таҳорати синади ва бошқа таҳорат олиши шарт бўлади.
4. Соҳиби узр имкон қадар узрини тўхтатишга ҳаракат қилиши керак. Масалан: қон оқаётган жойни боғлаб, ёки бирор нарса ёпиштириб бўлса ҳам, бетаҳоратликни тўхтатишга ҳаракат қилиши керак. Шу каби тик турса бетаҳоратлик етадиган ва ўтирса тўхтайдиган бўлса, ўтириб намоз ўқийди. Агар рукуъ ва сажда қилса, бетаҳоратлик етадиган бўлса, имо-ишора билан намоз ўқийди. Ўтириб имо-ишора қилса, таҳорати кетиб, тик турган ҳолатда имо-ишора билан ўқиса, таҳорати синмайдиган бўлса, тик туриб имо-ишора билан ўқийди. Чунки намозни таҳоратсизлик билан ўқишдан кўра, унинг баъзи рукнларини тарк қилиб бўлсада, таҳорат билан ўқиш авлодир.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.

@muminauz

Читать полностью…

Mumina.uz

#Зикр_дуо

🌙 Бомдод намозидан кейин ўқиладиган зикр

اللَّهُمَّ فَاطِرَ السَّمَواتِ والأرضِ عَالمَ الغَيْب وَالشَّهَادةِ، ربَّ كُلِّ شَيءٍ وَمَلِيكَهُ. أَشْهَدُ أَن لاَ إِله إِلاَّ أَنتَ، أَعُوذُ بكَ منْ شَرِّ نَفْسِي، وَمِنْ شَرِّ الشَّيْطَانِ وَشِرْكِهِ

📖 Ўқилиши: Аллоҳумма фаатирос самааваати вал арди, ъаалимал ғойби ваш-шаҳаадати, Робба кулли шай'ин ва малийкаҳу, ашҳаду ал-лаа илааҳа иллаа анта аъуузу бика мин шарри нафсий ва шарриш-шайтони ва ширкиҳи.

🌺 Маъноси: Аллоҳим! Эй осмону ерни пайдо қилувчиси, эй яширин ва ошкора нарсаларни билувчи, эй ҳар бир нарсанинг эгаси ва Парвардигори! Сендан ўзга илоҳ йўқлигига гувоҳлик бераман. Нафсимни ёмонлигидан ва шайтоннинг ёмонлиги ҳамда ширкидан Ўзингнинг паноҳингни сўрайман.
✨ Ҳадисларда келишича, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳуга юқоридаги дуони бомдод ва шом намозларидан кейин ҳамда уйқудан олдин ўқишни ўргатганлар.

📚 "Нурли дуолар ва вирдлар" китобидан

@muminauz

Читать полностью…

Mumina.uz

#Исломда_аёллар

🌹Аёл қадри

✨Аёллар эркакларга ўхшашга ҳаракат қилишлари билан фақат ўзларини камситадилар. Аллоҳ берган хислатларимиздаги гўзалликни кўрмагунча ва эркакларга тақлид қилишни тўхтатмас эканмиз, асло ҳақиқий озодликка эриша олмасмиз.
✨Жисмингиз, қалбингиз бундан юксакроқ нарса учун яралган.
💕Сиз қалбсиз, сиз Аллоҳнинг бандасисиз. Сизнинг қадрингиз ана шу қалбингиз гўзаллиги билан, хулқ-ахлоқингиз билан белгиланади.

📚 "Қалбингни ислоҳ қил" китобидан

@muminauz

Читать полностью…

Mumina.uz

#Кун_ҳадиси

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: "Аллоҳ кимга яхшиликни хоҳласа, уни бирор мусибатга мубтало қилади".

Кўплаб одамлар ўзларига етган кулфат ортида яхшилик борлигини англамайдилар. Инсонлар қийинчиликлар одамларни Роббига қайтарувчи ва поклантирувчи эканлигини билмайдилар. Бу кўнгилсизликлар аслини олганда ғафлат уйқусидан уйғотувчи қўнғироқлардир.

@muminauz

Читать полностью…

Mumina.uz

#Кун_ҳикмати

Аслият

Киши гиламни таёқ билан савалар экан, у гиламни урмаётган бўлади. Унинг мақсади гиламни чангдан халос қилиш бўлгани учун уни савалашдир. Ичингдаги чанг ва ғубор сени дарҳол тарк этмайди. Ҳар бир зарба ортидан қалбингнинг юзасини қоплаб олган ғубор оз-оздан йўқ бўлиб боради.
Жалолиддин Румий

@muminauz

Читать полностью…

Mumina.uz

#Кун_ҳадиси

🌹 Фарзанд неъмати

💐 Оила гулзор бўлса, фарзанд - шу гулзорнинг энг чиройли гули, чечаги. Ана шу митти мавжудотнинг табассуми оиланинг энг катта шодлигидир. Фарзанднинг ҳиди жаннат бўйидир. Бу ҳақида ҳадиси шарифда: "Фарзанд ҳиди жаннат ҳидидандир”, деб марҳамат қилинган.

📚 "Жаннат василаси" китобидан

@muminauz

Читать полностью…
Подписаться на канал