muminauz | Неотсортированное

Telegram-канал muminauz - Mumina.uz

3313

Подписаться на канал

Mumina.uz

🌙 Тошкент вақтига кўра намоз вақтлари

Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳ!
Кунингиз хайрли ва барокатли бўлсин 💐

@muminauz

Читать полностью…

Mumina.uz

#Кун_ҳадиси

🌺 Қиз фарзанд 💐

Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳадиси шарифларида: "Кимки уч қизни ўстириб, тарбиялаб ва турмушга чиқариб ва яхшилик қилишни тўхтатмаса, ул жаннатидир”, деганлар.

📚 "Жаннат василаси" китобидан

@muminauz

Читать полностью…

Mumina.uz

#Кун_ҳикмати

🌺 Илм нури билан фақат тақво аҳлигина зиёланади

✨Қалб дин илмларини ўрганиши ва Ислом илмларига кенгайиши учун тақводор бўлиши керак.
✨Чунки, тақво ҳақиқий илм калитидир. Усиз илмнинг устки қаватини ўрганиш мумкин.
✨Зеро, тақвосиз қалб ҳали илм учун очилмаган бўлади.

📖 "Қалбни суғорган ҳикмат зилоли" китобидан

@muminauz

Читать полностью…

Mumina.uz

🎉 КУНЛАРНИНГ САЙЙИДИ МУБОРАК!

Жума кунининг файз ва барокати барчамизга насиб этсин 💐💐💐

@muminauz

Читать полностью…

Mumina.uz

#Аёллар_фиқҳи

БУНДАЙ ҲОЛАТДА ТАҲОРАТ БУЗИЛАДИМИ?

❓CАВОЛ: Кўкракдан сут чиқиб кетса таҳорат бузиладими? Намоз пайти чиқиб кетсачи?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Йўқ бузилмайди. Инсон баданидан пок нарсанинг чиқиши таҳоратни синдирмайди. Шунга кўра, сутнинг чиқиши, терлаш, балғам чиқиши, оғриқсиз кўз ёши билан таҳорат бузилмайди. Инсон баданидан чиққан нарса қон, йиринг, сариқ сув каби нажосат бўлса таҳорат бузилади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.

@muminauz

Читать полностью…

Mumina.uz

#Зикр_дуо

🌙 Бомдод намозидан кейин ўқиладиган зикр

📖 Ўқилиши: Аллоҳумма фаатирос самааваати вал арди, ъаалимал ғойби ваш-шаҳаадати. Робба кулли шай'ин ва малийкаху, ашҳаду ал-лаа илааҳа иллаа анта аъуузу бика мин шарри нафсий ва шарриш-шайтони ва ширкиҳи

🌺 Маъноси: Аллоҳим! Эй осмону ерни пайдо қилувчиси, эй яширин ва ошкора нарсаларни билувчи, эй ҳар бир нарсанинг эгаси ва Парвардигори! Сендан ўзга илоҳ йўқлигига гувоҳлик бераман. Нафсимни ёмонлигидан ва шайтоннинг ёмонлиги ҳамда ширкидан Ўзингнинг паноҳингни сўрайман (Абу Довуд ва Термизий ривояти).

Ҳадисларда келишича, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳуга юқоридаги дуони бомдод ва шом намозларидан кейин ҳамда уйқудан олдин ўқишни ўргатганлар.

📚 "Нурли дуолар ва вирдлар" китобидан

@muminauz

Читать полностью…

Mumina.uz

#Кун_ҳикмати

💕Бағрикенглик сенинг бошқаларга ҳадянг бўлса, унутиб юбориш ўзингга берган ҳадянгдир.

©arabicuz

@muminauz

Читать полностью…

Mumina.uz

#Зикр_дуо

🌙 Бомдод намозидан кейин ўқиладиган зикр ✨

📖 Ўқилиши: Родийту биллаҳи роббан ва бил ислами дийнан ва би Муҳаммадин соллаллоҳу алайҳи васаллам набиййан.

🌺 Маъноси: Аллоҳнинг Робб, Исломни дин ва Муҳаммад (алайҳиссалом)ни пайғамбар деб рози бўлдим (Термизий ривояти).

Савбон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, қайси банда тонг ва шомда уч марта юқоридаги зикрни айтса, қиёмат куни у бандадан рози бўлиш Аллоҳнинг зиммасида бўлади.

📚 "Нурли дуолар ва вирдлар" китобидан

@muminauz

Читать полностью…

Mumina.uz

#Кун_ҳикмати

🌺 Аллоҳнинг тавфиқи

✨Аллоҳ таолонинг бандасига тавфиқ берганининг аломатлари:
✅ Аллоҳ уни одамларга паногоҳ қилиб қўяди.Одамларнинг ғамини аритадиган қилиб қўяди.
✅ Қарздорларнинг қарзини тўлаб берадиган, мазлумларнинг қўлидан тутадиган, маслаҳатга муҳтожларга маслаҳат берадиган, осийларни тўғри йўлга бошлайдиган қилиб қўяди.
Шуларнинг бари бизда мужассам бўлса нақадар яхши!
Айрим одамлар Аллоҳнинг бандага тавфиқ бериши унга дунё эшиклари кенг қилиб очиб қўйилишида намоён бўлади, деб ўйлашади. Дин ва охират ишига қанчалик даражада эътибор бериш-бермаслигининг бунга дахли йўқ, деб билишади.
✨ Аслида эса бунинг ҳақиқатини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қуйидагича очиб берганлар:
Аллоҳ орангизда ризқни тақсимот қилганидек, ахлоқни ҳам тақсимот қилиб қўйган! Аллоҳ мол-давлатни Ўзи яхши кўрганига ҳам, яхши кўрмаганига ҳам беради. Лекин иймонни фақат яхши кўрганларигагина беради. Аллоҳ қайсики бандани яхши кўрса, унга иймонни туҳфа этади”.

📖 "Метин қоялар" китобидан

@muminauz

Читать полностью…

Mumina.uz

#Зикр_дуо

🌙 Бомдод намозидан кейин ўқиладиган зикр

📖 Ўқилиши: Бисмиллаҳил-лазий ла ядурру маъасмиҳи шай'ун фил арди ва ла фиссамаи ва ҳувас-самийъул ъалийм.

🌺 Маъноси: Еру осмонда Унинг исми билан ҳеч нарса зарар етказа олмайдиган Аллоҳ номи билан (кунни бошлайман). У билувчи ва эшитувчи Зотдир (Термизий ривояти).

Усмон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда баён қилинишича, ким бу зикрни тонгда ва шомда уч мартадан айтса, унга ҳеч нарса зиён етказа олмайди. Термизий ва Абу Довуд раҳматуллоҳи алайҳлардан нақл қилинган ривоятда: «тўсатдан офат етмайди», дейилган.

📚 "Нурли дуолар ва вирдлар" китобидан

@muminauz

Читать полностью…

Mumina.uz

#Кун_ҳикмати

🌺 Ўзимизни танишимиз учун💕

✨ Бир инсон бошқани таниши учун у билан вақт ўтказади. Биз ўзимизга қанча вақт ажратяпмиз? Ўзимизни танишимиз учун ўзимиз билан ёлғиз қолишимиз керакдир балки...
✨ Ҳаётнинг тўлқинларидан, дунёнинг талатўпидан ва шовқин-суронидан қочиб, саждада Роббининг ҳузурида қалбига қулоқ солмагунча, чуқурларга тушмагунча, ўз аҳволини сўроқламагунча, оқибатини ўйламагунча, қандай топади қалбидаги марваридни, жавҳарни, забаржаду инжуни?

"Ошиқ ҳам бўлмайликми?" китобидан

@muminauz

Читать полностью…

Mumina.uz

#Кун_ҳадиси

Маҳзун бўлманг!

✨ Эй қурбонлик қилишга имкон тополмаган фақир! Маҳзун бўлманг! Дарҳақиқат, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сизнинг номингиздан ҳам қурбонлик қилганлар.

🐏 У зот иккинчи қўчқорни қурбонлик қилаётганларида: “Эй Аллоҳ, бу менинг номимдан ва умматимдан (фақирлиги боис) қурбонлик қилмаганлар номидан”, дедилар.
(Термизий ривояти).

@muminauz

Читать полностью…

Mumina.uz

🌺 ҚУРБОН ҲАЙИТИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН! 💐💐💐

🌙 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобалари ҳайит куни бир-бирларини:
"Тақоббал Аллоҳу миннаа ва минкум"
яъни, "Аллоҳ биз ва сиздан (ибодатларимизни) қабул қилсин", деб табриклашарди.

🤲 Аллоҳ таоло ибодатларингизни Ўз даргоҳида ҳусни қабул этсин. Ҳайитингиз муборак бўлсин!

@muminauz

Читать полностью…

Mumina.uz

🌙 Тошкент вақтига кўра намоз вақтлари

Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳ!
Кунингиз хайрли ва барокатли бўлсин 💐

@muminauz

Читать полностью…

Mumina.uz

#Аёллар_фиқҳи

БИТТА НАМОЗ ЮЗ МИНГ НАМОЗ ЎРНИГА ЎТАДИМИ?

❓CАВОЛ: Ҳадисиши шарифда Макка ва Мадина масжидларида ўқилган намозларга юз минг ва минг баробар савоб берилиши ҳакида хабар берилган. Шу эътибордан, юз мингта қазо намози ўрнига Масжидул ҳарамда битта қазо намоз ўқиш кифоя қиладими?

💬 ЖАВОБ: Ҳар бир қазо қилинган намозни худди ўзидек қилиб ўқилмагунча банданинг зиммасида қолади.
🕋 Албатта, бошқа жойларга нисбатан Масжидул ҳарамда ўқилган намозлар 100 000 (юз минг) ва Масжидун набавийда ўқилганлари 1000 (минг) намознинг савобига тенг бўлади. Лекин бу 100 000 (юз минг)та ёки 1000 (минг)та қазо намознинг ўрнига битта намоз кифоя қилади, дегани эмас. Балки битта намоз битта намоз ўрнига ўтади, лекин савоби минглаб марта кўп бўлади.
✨ Бу ҳақида Аллома Мулла Али Қори раҳматуллоҳи алайҳ шундай деган: “Масжидун набавийда ўқилган битта намоз бошқа жойларда ўқилган 1000 (минг)та намоздан савоб жиҳатидан яхшироқдир, ўрнига ўтиш жиҳатидан эмас". Валлоҳу аълам.

@muminauz

Читать полностью…

Mumina.uz

#Аёллар_фиқҳи

🌹 Аёллардаги ҳолат

✨Истиҳоза - бирор хасталик сабабли бачадондан эмас, балки томирдан келадиган касаллик қони саналади. Ҳомиладор ёки одатдан қолган аёллар, ҳайз муддатида уч кундан кам ёки ўн кундан кўп, нифос муддатида қирқ кундан кўп келган қон, тўққиз ёшга тўлмаган қизлардан келган қон истиҳоза қони саналади.

✅ Истиҳозали аёллар намоз ўқийдилар, рўза тутадилар, масжидга борадилар, Каъбани тавоф этадилар, эрлари билан жинсий яқинликда бўладилар.

✅ Истиҳозали аёл ҳар бир намоз учун алоҳида таҳорат олади.

@muminauz

Читать полностью…

Mumina.uz

🌙 Тошкент вақтига кўра намоз вақтлари

Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳ!
Кунингиз хайрли ва барокатли бўлсин 💐

@muminauz

Читать полностью…

Mumina.uz

#Аёллар_фиқҳи

АЁЛЛАРГА ОИД МАСАЛА

❓Ҳайз одати 10 кун бўлган аёл 14 кунда қон кўрса ва 10 кун пок юриб, яна қон кўрса (ранги жигарранг) шунда намоз ўқиладими ёки йўқ?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.

Икки ҳайз ўртасидаги поклик муддати камида 15 кун бўлиши керак. Ундан камида қон кўрса, бу истиҳоза қони ҳисобланади.

Энди бевосита саволнинг жавобига келсак, ҳайз одати 10 кун бўлган аёл 14 кун қон кўрса, 4 куни истиҳоза бўлади. Кейин яна 10 кун пок юриб, қон кўрса, бу ҳолатда икки қон ўртасидаги поклик 14 кун бўлиб қолади. Бу ҳолатда фақат 15-кундан кейин ҳайз ҳисобланади. Унгача намозларини ўқийди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.

@muminauz

Читать полностью…

Mumina.uz

🌙 Тошкент вақтига кўра намоз вақтлари

Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳ!
Кунингиз хайрли ва барокатли бўлсин 💐

@muminauz

Читать полностью…

Mumina.uz

#Кун_ҳикмати

Соҳибини маъсиятлардан тўсиб, тоат томон етакламайдиган илм уни дўзахдан ҳам узоқлаштирмайди!

❗️Илмларни (фойдали ва фойдасизини) ажратишда ушбу меъзонга эътибор қаратишимиз лозим. Ўзингизда бор илм билан алданиб қолманг!
❌ Чунки, илмнинг ўзигина мустақил равишда тўғри йўлга олиб бора олмайди.
✅ Балки, унга нафсни синдиришда, хоҳиш-истакларни тарк қилишда, вақтларни амалларни бажаришга йўналтиришда ва ҳар доим тоат-ибодатларни рўёбга чиқаришда амал қилиш лозимдир!

© "Қалбни суғорган ҳикмат зилоли" китобидан

@muminauz

Читать полностью…

Mumina.uz

🌙 Тошкент вақтига кўра намоз вақтлари

Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳ!
Кунингиз хайрли ва барокатли бўлсин 💐

@muminauz

Читать полностью…

Mumina.uz

#Аёллар_фиқҳи

ҲАЙЗДАГИ ОДАТНИ АНИҚЛАШ

❓CАВОЛ: Аёл киши ҳайздаги одатини қандай аниқлайди?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим.
Ҳайзнинг энг ками уч кечаю уч кундуз, энг кўпи ўн кечаю ўн кундуздир. Мана шу муддат ичида икки қон ўртасидаги поклик ҳам ҳайз ҳисобланади, яъни, ҳайз муддати ичида тўхтовсиз қон келиши шарт қилинмайди. Икки ҳайз ўртасидаги поклик ўн беш кундан кам бўлмаслик керак.
Демак, биринчи марта ҳайз кўраётган аёл уч кундан ортиқ, ўн кундан кам қон кўрса, бу унинг одатига айланади. Агар ўн кундан ортиқ қон кўрса, ўн куни ҳайз, ундан ортгани истиҳоза, деб аталади. Иккинчи марта ҳайз муддати биринчисидан ортиқ ёки кам бўлса, одати шунга ўзгарган бўлади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.

@muminauz

Читать полностью…

Mumina.uz

🌙 Тошкент вақтига кўра намоз вақтлари

Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳ!
Кунингиз хайрли ва барокатли бўлсин 💐

@muminauz

Читать полностью…

Mumina.uz

#Аёллар_фиқҳи

ҲОМИЛАДОР АЁЛ ҚОН КЎРСА НАМОЗ ЎҚИШИ МУМКИНМИ?

❓САВОЛ: Мени беш ярим ойлик ҳомилам бор, бир ярим ойдан бери қон келади. Даволандим, яна барибир вазият ўзгармаяпти. Мен намоз ва Қуръон ўқий олмаябман, ўқисам бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳомиладор аёл кўрган қон истиҳоза (касаллик сабаб келаётган қон) бўлиб, бу қон намоз ўқиш, Қуръон тиловати ва бошқа ибодатларни ман қилмайди. Қон тўхтовсиз келса, ҳар намозга бир таҳорат қилиб ибодат қиласиз. Агар қон тўхтаб-тўхтаб келса, тўхтаган пайтларида таҳорат қилиб ибодат қиласиз. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

@muminauz

Читать полностью…

Mumina.uz

🌙 Тошкент вақтига кўра намоз вақтлари

Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳ!
Кунингиз хайрли ва барокатли бўлсин 💐

@muminauz

Читать полностью…

Mumina.uz

#Аёллар_фиқҳи

НИФОС ҚОНИ ҚИРҚ КУНДА ҲАМ ТЎХТАМАСА

❓CАВОЛ: Бир аёл фарзандли бўлгандан кейин 40 кун қон кўрди. Шундан кейин ҳам қони тўхтамади. Саволим шуки, нифос кетидан ҳайз келиши мумкинми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Фарзанд кўрган аёл нифос қони кўради. Нифос муддатининг энг узуни қирқ кун, озининг чегараси йўқ. Агар нифос қони қирқ кунда ҳам тўхтамаса, қирқ кундан ошган қон, истиҳоза (касаллик) қони хисобланади. Нифос қони қирқ кун тўлиқ келгандан кейин келган қонни ҳайз деб хисоблаш учун ўн беш кун ўтиши керак. Чунки нифос билан ҳайзни орасидаги покликни энг ози ўн беш кундир. Демак сизнинг саволингизда айтилган қирқ кундан кейин келаётган қон ҳайз ҳисобланмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

@muminauz

Читать полностью…

Mumina.uz

🌙 Тошкент вақтига кўра намоз вақтлари

Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳ!
Кунингиз хайрли ва барокатли бўлсин 💐

@muminauz

Читать полностью…

Mumina.uz

#Қурбон_ҳайити

🌙 ҚУРБОН ҲАЙИТИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН! 💐💐💐

🌙 Барча мусулмон аҳлига Қурбон ҳайити муборак бўлсин! Ушбу муборак айём билан барча диндошларимизни самимий қутлаймиз!

🤲 Қурбон ҳайитидек улуғ байрамларга етказган Аллоҳ таолога беадад шукрлар бўлсин! Бу айёмда қалбларимиз қувончу шодликка тўлиб, ибодатларимиз Роббимиз ҳузурида ҳусни қабул бўлсин!

🤲 Яратгандан бутун дунёга, жумладан, юртимизга ҳам тинчлик, фаровонлик, омонлик сўраймиз. Бахт-саодат, сиҳат-саломатлик, кўнгил хотиржамлиги тарк этмасин.

@muminauz

Читать полностью…

Mumina.uz

#arafa

🤲 Дуолар қабул бўладиган кун

Ўтган солиҳ зотлар қиладиган дуоларини арафа кунига сақлаб қўйишарди. Шунинг учун арафа куни асрдан то шом намозига қадар бўлган фурсатни ғанимат билиш лозим.
Уламолардан бири айтади: "Аллоҳга қасамки, агар арафа куни бирор дуо қилсам, уни албатта амалга ошганини кўрдим".

@muminauz

Читать полностью…

Mumina.uz

🌺 Арафа кунингиз муборак бўлсин!

✨ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг наздида Арафа кунидан кўра афзал кун йўқ. Дуонинг яхшиси арафа кунининг дуосидир» 🤲

🌺 Арафа кунининг файз ва барокати барчамизга насиб этсин 💐💐💐

@muminauz

Читать полностью…
Подписаться на канал