🌙 Тошкент вақтига кўра намоз вақтлари
Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳ!
Кунингиз хайрли ва барокатли бўлсин 💐
@muminauz
🌙 Такбири ташриқ
اللهُ أكبر اللهُ أكبر لا إلهَ إلَّا الله واللهُ أكبر اللهُ أكبر ولله الحَمْد
✨Ўқилиши: Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар, Лаа илааҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар, Аллоҳу акбар ва лиллааҳил ҳамд.
✨Маъноси: Аллоҳ буюкдир, Аллоҳ буюкдир. Аллоҳ таолодан ўзга илоҳ йўқдир. Аллоҳ буюкдир, Аллоҳ буюкдир ва ҳамд Аллоҳ таоло учундир.
🕋 Такбири ташриқ 15 июнь бомдод намозидан бошлаб ҳайитнинг тўртинчи куни, яъни 19 июнь аср намозига қадар айтилади:
• 15 июнь — 5 маҳал
• 16 июнь — 5 маҳал
• 17 июнь — 5 маҳал
• 18 июнь — 5 маҳал
• 19 июнь — 3 маҳал
Жами 23 маҳал намозда такбири ташриқни бир маротаба айтиш вожиб амал саналади.
Ушбу такбир хоҳ жамоат билан, хоҳ ёлғиз ўқилган ҳар бир фарз намоздан кейин айтилади.
🌺 Аёллар такбири ташриқни махфий айтадилар 🌹🌹🌹
@muminauz
Сенинг ризқинг бўлмаган неъматнинг ортидан ҳар қанча чопмагин, у сенга битилмаган бўлсе, ҳаракатларинг зоедир!
/channel/muminauz
Саҳобалар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан Аллоҳ қаерда?, деб сўраганларида...
Ибн Касир тафсиридан: «Агар бандаларим Сендан мени сўрасалар, Мен, албатта, яқинман. Дуо қилгувчи дуо қилганда ижобат қиламан...» (Бақара сураси, 186-оят) тафсирида^
سَأَلَ أَصْحَابُ رَسُولِ اللَّهِ ﷺ : أَيْنَ رَبُّنَا؟ فَأَنْزَلَ اللَّهُ عَزَّ وَجَلَّ: ﴿وَإِذَا سَأَلَكَ عِبَادِي عَنِّي فَإِنِّي قَرِيبٌ أُجِيبُ دَعْوَةَ الدَّاعِ إِذَا دَعَانِ﴾ الْآيَةَ
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан саҳобалар:" Парвардигоримиз қаерда? ", деб сўрашди. Шунда Аллоҳ азза ва жалла ушбу оятни нозил қилди: "Агар бандаларим Сендан мени сўрасалар, Мен, албатта, яқинман. Дуо қилгувчи дуо қилганда ижобат қиламан..."
Хулоса: Биз саҳобия бўлганида шубҳаси бор бўлган, ривоятлари турлича нақл қилинган жорияни гапига ишонамизми ёки саҳобалар Аллоҳ қаерда, деб сўраши сабабли нозил бўлган Ҳақ таолонинг (сўзи) оятигами!?
/channel/muminauz
#дуо
Роббим!
Афвинг гуноҳларни ўчирса, меҳрибонлигинг қандай экан?
Меҳрибонлигинг қалбларни нурга тўлдирса, муҳаббатинг қандай экан?
Муҳаббатинг ақлларни даҳшатга солса,
Сенга яқин бўлиш қандай экан?
Сенга яқин бўлиш ғам-ғуссани кетказса, жамолингни кўриш қандай завқ экан?
Аллоҳим! Афвингни, меҳрибонлигингни, муҳаббатингни, Сенга яқин бўлишни ва жамолингни кўриш лаззатини сўраймиз! Бизларни Раҳматинг билан ўраб олгин, Я Роббил оламийн...
/channel/muminauz
Қайси витаминлар етишмаётганлигини қандай аниқлаш мумкин?
🔶 Агар сизда тез-тез оғиздан нохуш ҳид таралса, бу В³ витамини етишмаслигидан дарак беради.
🔶 Сизда енгил лат ейишларда ҳам кўкариш узоқ муддат сақланса, демак сизда С витамини кам.
🔶 Сурункали ич қотишининг сабабларидан бири В гуруҳ витаминларнинг етишмаслигидир.
🔶 Кўзнинг қизариши, қоронғига тезда мослаша олмаслик А ва В² витамини етишмаслиги оқибатида келиб чиқади.
/channel/muminauz
Ошқозон ва жигар учун мўъжизавий дори
✅ 0,5 кг асал, 0,5 л зайтун мойи, иккита лимон шарбати (ёки 50-100 мл олма сиркаси) аралаштирилади. Аралашмани музлатгичда маҳкам ёпилган идишда сақланг. Қабул қилишдан олдин аралашмани ёғоч қошиқ билан аралаштиринг.
✅ Ошқозон ва ўн икки бармоқли ичак яраси, жигар касалликларида кунига 3 марта овқатдан 30-40 дақиқа олдин бир ош қошиқдан истеъмол қилинг.
✅ Ошқозондаги оғриқлар одатда 4-5 кунгача тўхтайди.
✅ Даволаш курси 3-4 ҳафтадан кейин такрорланади.
/channel/muminauz
4. Ийд учун ясаниш.
Мусулмон киши ҳайитга энг яхши кийимларини кийиши, иложи бўлса, янги кийим сотиб олиши мустаҳаб. Бу ҳам бўлса, Аллоҳ байрам қилиб берган кунни нишонлаш, уни қадрлаш рамзи ҳисобланади. Бу иш Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларидандир.
Ибн Аббос розияллоҳу анҳу айтади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам икки ийдда ҳибара чопон кияр эдилар».
«Ҳибара» – Яманнинг машҳур кийими.
Ўша даврда Яманда саноат ривожланган эди. Яман кийимлари энг яхши кийимлар ҳисобланарди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам жума ва икки ийд кунлари хутбага чиққанларида Ямандан келтирилган ҳибара деган чиройли тўнларини кийиб олардилар. Шунга биноан, ийдга энг яхши кийимларни кийиш мусулмонлар ичида кенг тарқалган. Саҳобаи киромлар ҳам ушбу суннатга доимо амал қилганлар.
/channel/muminauz
ҲАЙИТ КУНИ РЎЗА ТУТИБ, СЎНГ ОЧИБ ЮБОРИШ КЕРАКМИ?
#ҳайит
❓402-CАВОЛ: Ҳайит куни рўза тутиб кейин очиб юбориладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Одамлар орасида ҳайит куни саҳарлик қилиб, ният қилгандан сўнг пешинга қадар очиб юбориш керак деган шаръиатимизга зид бир тушунча пайдо бўлиб қолган.
Аслида Рамазон ойининг рўзаси бошидан охиригача, тўлиқ рўза тутилади. Ҳайит куни рўза тутиш ёки рўзани ният қилиб сўнг очиб юбориш мутлақо мумкин эмас. Пайғамбаримиз алайҳиссалом икки ҳайит куни ва қурбон ҳайитидан кейинги уч кунда рўза тутишдан қайтарганлар. Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда: “Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам икки куннинг – Рамазон ва Қурбон ҳайити кунларининг рўзасидан қайтардилар”, — дейилган (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоят қилишган).
Ҳайит кунининг тонги киргандан сўнг фитр садақасини адо қилиш вожиб амал саналади. Шунингдек, тоқ равишда хурмо каби ширинлик ейиш, ғусл қилиш, мисвок ишлатиш, ҳушбўйланиш, энг яҳши кийимларини кийиш мустаҳаб, баъзи уламоларга кўра суннат ҳисобланади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
🗣 Fatvo.uz GA 🌐 OBUNA BO'LING ✅
Читать полностью…
#мўъжиза
БУ АЛЛОҲ ТАОЛОНИНГ ЯРАТГАНИДИР!
Она қорнидаги ҳомиланинг ривожланиши, ўсишига ҳомила ипи сабаб бўлади.
Ҳомила ипининг узунлиги ўртача 50 см. бўлади.
Ушбу ипнинг ичида учта тешик бор. Улардан иккитаси артерия томирлари, биттаси вена томири.
Ипдаги вена томири орқали йўлдошдан ҳомилага кислородга, озуқаларга тўйинган қон ўтади. Шунингдек, ҳомилада иммун тизими шаклланиб, ҳомила шамолламаслиги, юқумли касалликлардан ҳимояланиши учун онадан антибиотиклар ҳомила ипи орқали ўтади.
Артерия томирлар орқали эса ҳомиладаги баъзи чиқиндилар, карбонат ангидрид йўлдошга чиқарилади.
Бизни Онамизнинг қорнидалигимизда ҳам, туғилганимиздан то ўлгунимизча ҳам бизни парвариш қилаётган ва парвариш қиладиган Роббимиз нақадар Меҳрибондир!
У Зот барчамизнинг ҳолимизни ислоҳ қилсин, Ўзининг ҳидоятидан айирмасин ва хотимамизни чиройли қилсин.
Нозимжон Ҳошимжон.
/channel/muminauz
#хушуъ
Қарасам кекса ёшли киши таҳорат қилаяпти. Ундан сўрадим:
— Нима, азон айтилдими?
У жавоб берди:
— Мен Унинг ҳузурига чақиришидан олдин бораман!
Шундан билдимки, мен ёмон банда эканман.
Ибнул Жавзий раҳимаҳуллоҳ.
/channel/muminauz
⚡️ЗАКОТГА ОИД КЎП ТАКРОРЛАНАЁТГАН САВОЛ-ЖАВОБЛАР (2-қисм)
❓САВОЛ: Закотни 2 ёки 3 га бўлиб берса бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда
❓САВОЛ: Закотнинг ҳам қазоси бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда
❓САВОЛ: Aгар оилада аёл киши ҳам эркак киши ҳам ишласа иккисининг бўйнида ҳам закот бериш мажбурияти бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда
❓САВОЛ: Закотни қандай шаклда берган афзал?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда
❓САВОЛ: Меросдан закот бериладими?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда
❓САВОЛ: Қарзи бор одам эҳсон ёки закот берса бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда
❓САВОЛ: Мени турмуш ўртоғим йўқ. Молим эса нисобга етиб закот бердим. Айримлар закотинг ўтмайди дейишяпти шу тўғрими?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда
❓САВОЛ: Рамазондан бошқа пайт берган пул закот ўрнига ўтадими?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда
❓САВОЛ: Закотни Сlick орқали берса бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда
❓САВОЛ: Закотни йўлни таъмирлашга сарфласак бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда
❓САВОЛ: Менинг аёлимни тилло тақинчоқлари закот нисобига етган. Лекин қўлида пули йўқ. У закотни қандай беради?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда
❓САВОЛ: Закот беришда закотдан эканини айтиб берган маъқулми ёки билдирмасдан берган афзалми?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
YouTube | Instagram | Facebook |Ummalifefatvouz">
🔗 Улашинг: @diniysavollar
#hikmat
ҲАЁТБАХШ ЎГИТЛАР
Оиз Қаранийнинг “Маҳзун бўлма” номли китобида қуйидаги тавсиялар келтирилган:
1. Иймон билан яхши ишлар пок ҳаёт сиридир. Бу икковини қўлга киритиш учун ҳаракат қилинг.
2. Илм-маърифат талабида бўлиб, ҳамиша китоб ўқишни йўлга қўйинг. Чунки китоб мутолааси ғам-ташвишни кетказади.
3. Одамларга яхшиликнинг ҳамма турини раво кўринг, эзгулик улашишда бардавом бўлинг. Шунда кўнглингиз шод бўлади.
4. Шижоатли бўлинг, журъатсизлик, қўрқоқликни тарк этинг. Ғайратли бўлиш қалбга роҳат бағишлайди.
5. Қалбингизни ҳасад, гина-кудурат, ахлоқсизлик, ғирромлик каби иллатлардан покланг.
6. Назар солиш, гапириш, эшитиш, одамларга аралашиш, ейиш-ичишда меъёр бузилишига йўл қўйманг.
7. Самарали ишлар билан банд бўлинг. Шунда хафаликни унутасиз.
8. Бугунги кун ҳудудида яшанг, ўтиб кетган ёки энди келадиган кунларни унутинг.
9. Кўриниши, ризқи, саломатлиги, бойлиги, илми ўзингиздан пастдагиларга қаранг, улардан ибрат олинг.
10. Эътиборингизни қўрқинчли хаёлларга, ёмон фикрларга қаратманг, уларга боғланиб қолманг.
11. Ғазаб қилманг, сабрли бўлинг, ғазабингизни ичингизга ютинг, ҳалим, бағрикенг бўлинг. Чунки инсон умри жуда қисқа.
12. Неъматлар кетишидан, бало-офатлар келишидан асло чўчиманг, балки Аллоҳга таваккал қилинг.
13. Ҳаётингизни соддалаштиринг, дабдабали яшашдан четланинг. Чунки дабдабали ҳаёт руҳ учун азобдир.
14. Сиз ҳақингизда айтилган ёмон сўзлар ҳеч қачон сизга зарар бермайди, балки ўша сўзни айтган кишига зиён етади.
15. Бирон кишидан раҳмат кутманг, яхшиликни Аллоҳ розилиги учун қилинг.
16. Фойдали режалар тузинг, ғамингизни унутиш учун ўша режа билан машғул бўлиб, фикр юритинг.
17. Ҳар қандай ишни ўша заҳоти битиришни ўрганинг, бугунги ишни эртага қўйманг.
18. Ўзингизга муносиб фойдали амални ўрганинг, ўзингиз роҳат оладиган ишни бажаринг.
19. Бировнинг хатосига, миш-мишларга, турли гап-сўзларга эътибор бераверманг.
20. Пиёда юринг, спорт билан шуғулланинг, соғлиғингизга аҳамият беринг, чунки соғ танда соғлом ақл бўлади.
21. Танқидлардан саросимага тушманг, бардам бўлинг. Шуни билинг: танқидлар қийматингизни ўлчайдиган мезондир.
22. Ҳамма нарса Аллоҳнинг тақдири билан бўлади. Шуни асло ёддан чиқарманг.
23. Ёмон тасодифлар рўй бериб қолишига шай туринг. Балки сизда содир бўлаётган нарсалар яхшилик бўлиб чиқар.
24. Мусибатлар кўзга малҳам, қалбга қувватдир.
25. Албатта, қийинчилик билан бирга енгиллик ҳам бор.
26. Жиддий, самара берадиган ишларни ўзингизга вазифа қилиб олинг, бекорчиликдан четланинг.
27. Қасос олишга бўлган уринишингиз, бировларга нисбатан адоватингиз хусуматчингиз бир четда қолиб, фақат ўзингизга зарар келтиради.
28. Сизга етадиган барча мусибатлар сабаб гуноҳларингиз кечирилади.
"Бахтли ҳаёт сари" китобидан.
/channel/muminauz
#Quron_qissalari
📖 Ҳазрати Зулқарнайн қиссаси
🎙Муҳаммад Раҳим домла Абдуқодиров
“Доруссалом” масжиди имом-хатиби
«Сендан Зулқарнайн ҳақида сўрарлар. "Сизга унинг ҳақидаги зикрни тиловат қилурман", дегин» (Каҳф сураси, 83-оят).
#Аёллар_фиқҳи
АРАФА КУНИ ШАНБАГА ТЎҒРИ КЕЛСА, ШУ КУНИ РЎЗА ТУТИШ МУМКИНМИ?
❓CАВОЛ: Бу йил Арафа шанба кунига тўғри келмоқда. Ушбу кунда рўза тутсак бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Арафа куни шанбага тўғри келса ҳам у куни рўза тутишда ҳеч қандай кароҳият йўқ. Жума куни рўзасини ҳам қўшса, янада яхши.
Ёлғиз шанба куни рўза тутишдан қайтирилган ҳадислар бор. Шу мазмунда келган ҳадисларни ўрганган уламоларимиз ёлғиз шанба куни рўза тутиш танзиҳий макруҳ, дейишган. Макруҳлиги шу кунни хослаб рўза тутганида бўлади. Аммо арафа куни шанба кунига тўғри келиб қолса, инсон арафа куни бўлгани учун рўза тутади. Бу ҳолатда макруҳлик йўқолади. Чунки Арафа рўзасини тутаётган киши айнан шанба кунини улуғлаб эмас, балки Арафа куни шу кунга тўғри келгани учун тутади. Бу ҳолатда фақат шанба куни рўза тутишга ҳеч қандай монелик қолмайди. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
@muminauz
#Аёллар_фиқҳи
Арафа куни қўшниларга ош чиқариш
❓CАВОЛ: Арафа куни қўшниларга ош, бўғирсоқ, қуштили чиқариш мумкинми, бидъат эмасми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Арафа куни таом улашиш миллий урф-одатларимиздандир. Қувонч ва хурсандчилик улашиш ниятида қилинса жоиз. Лекин буни “динимиз кўрсатмаси, қилиш шарт” деган эътиқодда қилса бидъат бўлади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
@muminauz
#Зикр_дуо
Аллоҳга суянган инсон ёлғиз бўлмас...
Кимники тили Аллоҳнинг зикри билан банд бўлса, ғамнок қолмас...
Аллоҳнинг ҳузуридаги мукофотдан кўнгли тўқ киши маҳзун бўлмас...
Дунё торлик қилиб, рўпарангиздаги барча йўллар беркдек кўринган вақтда шуни ёдда тутингки, саодат аслида қўлга киритганларингиз, эга чиққан ютуқларингизда эмас, ҳақиқий саодат Аллоҳга яқинлигингиз миқдори билан ўлчанади!
Шундагина қалбингиз таскин топади...
Шундагина ғамлар арийди...
Учта нарсани ёдингиздан чиқарманг:
Сизга бирор неъмат туҳфа этилса Аллоҳга ҳамд айтинг;
Ризқингиз озайса Аллоҳга истиғфор айтинг;
Бирор қийинчиликка дуч келсангиз, "Ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳ" ("Куч-қувват фақат Аллоҳдадир"), деб айтинг.
📖 " Метин қоялар" китобидан
@muminauz
❗️Iqror manzili: Oʻzbekiston ulamolarini eshitish jihodchilar orasida taʼqiqlangan
©️O‘zbekiston xalqaro islom akademiyasi
🔗 Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz
Она қорнидаги ҳомила ташқи муҳитдаги овозларни эшитадими?
🔷 Ривожланишнинг 5-6 ҳафтасида ҳомилада бош мия шаклланади, 8-10 ҳафтада эса эшитиш анализаторлари пайдо бўлади. Дастлаб, ҳомила она организмидаги юрак уриши, томирлардаги қон ҳаракатини эшитади. 12-16 ҳафтадан бошлаб барча овозларни эшита бошлайди.
🔶 Ҳомиладорликнинг 24 ҳафтасидан бошлаб, ҳомила онасини ва онаси билан кўп мулоқот қилувчи инсонларнинг овозларини таний бошлайди. Шу боис туғилган чақалоқ кўплаб товушлар орасидан ота-онасининг овозини ажрата олади. Она ҳомиладорлик вақтида эшитишга одатланган мусиқалар туғилган чақалоққа тинчлантирувчи таъсир кўрсатади, чунки чақалоқ ҳомиладорлик хотираси билан дунёга келади.
/channel/muminauz
#Аҳли_сунна_эътиқоди
#Ал_ақида_ат_Таҳовия_матни
"Мўъминларнинг ҳаммаси Раҳмоннинг дўстларидир. Унинг наздида ким итоаткорроқ ва Қуръонга амални зиёда қиладиганроқ бўлса, ўша инсон бошқалардан азиз ва мукаррамроқдир"."Ақида матнлари" китобидан
Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz
#намуна
Ишқ ва муҳаббатнинг ҳадлари
"Бугунги кунда, "Устоз! Биз бундоқ қилдик ёки ундоқ қилдик. Бунинг нима зарари бор?" деган иллат бор. Бунинг мисоли шуки, сиз бирор тикувчига намуна учун бир кўйлак бериб қўйдингиз. Лекин тикувчи бир қарич узун қилиб қўйди. Шунда, сиз нима дейсиз? Тикувчи: Жаноб! Мен сизга бир қарич узун қилиб, яхшилик қилдим. Бўлмаса, материалингиз зое кетади, деса, сиз: "Ахир мен намуна бериб қўйган эдим-ку. Сиз унга нега хилоф қилдингиз? дея норози бўлмайсизми?".
Аллоҳ таъоло Қуръони каримда шундай дейди:
لَقَدْ كَانَ لَكُمْ فِي رَسُولِ اللَّهِ أُسْوَةٌ حَسَنَةٌ
"Батаҳқиқ, сизлар учун Расулуллоҳда гўзал намуна бор эди". (Аҳзоб, 21)
Яъни: Эй, дунё аҳли! Мен Ўзимнинг пайғамбарим соллаллоҳу алайҳи васалламни сиз учун намуна қилиб юборяпман. Сиз у намунага мувофиқ ҳаёт кечиринг".
Шоҳ Ҳаким Муҳаммад Ахтар.
/channel/muminauz
#hikmat
Қалб ҳаловатини излаганларга
Шаҳватлардан бир шаҳватни тарк этиш, қалбга бир йиллик сиёму қиёмдан кўра фойдалидир.
Абу Сулаймон Дороний
/channel/muminauz
5. Ҳушбўйлик суртиш.
Бу ҳам Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларидан. Жамоатчилик жойга киришда хушбўйлик суртиб олиш юксак одоб намуналаридан бири бўлиб, кўплаб ноқулайликларнинг олдини олади.
Юқорида ўтган одобларга эркаг ва аёл баробар амал қилиши лозим.
6. Намозга чиқишдан олдин бирор егулик тановул қилиб олиш.
Рамазон ҳайитида, Қурбон ҳайитига акс ўлароқ, намозга чиқишдан олдин бирор нарса еб олиш ҳам Рамазон ҳайитининг одобларидан саналади. Бунда Фитр куни рўза тутишдан бўлган қайтариққа урғу бериш ва Рамазон рўзаси якун топганлигига эътиборни қаратиш бор. Ўша егулик қуруқ ёки ҳўл мева бўлгани яхши.
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Фитр куни бир неча хурмо емасдан туриб чиқмас эдилар. Тоқ ер эдилар».
Бухорий ва Термизий ривоят қилган.
/channel/muminauz
2. Ҳайит намози учун ғусл қилиш.
Ислом поклик дини. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларининг бир ҳадисларида: «Поклик иймоннинг ярмидир», деганлар. Хусусан, мана шундай ибодатлар олдидан, кўпчилик жамоат тўпланадиган жойларга боришдан олдин ғусл қилиш динимизда алоҳида таъкидланган. Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Фитр куни ғусл қилар эканлар.
Фокиҳ ибн Саъд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Фитр, Азҳо ва Арафа кунлари ғусл қилар эдилар».
Ибн Можа ривоят қилган.
3. Тишларни мисвок ёки тиш пасталари ёрдамида тозалаб олиш.
Тишни тоза тутишга Ислом диничалик эътибор берган бирорта дин ёки таълимот йўқ. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар умматимга машаққат бўлишидан қўрқмаганимда, уларни ҳар намоз олдидан мисвок қилишга буюрган бўлар эдим», деганлар.
Шу боис, ҳар намоз олдидан мисвок қилиш суннат амал ҳисобланади. Ҳайит намози учун эса, бу нарса янада таъкидлироқдир.
/channel/muminauz
#СУКУТ_САҚЛАШ
Баъзи гапларга жавоб бермасдан, сукут сақлаб турган инсонлар жавоб беришга ожиз инсонлар бўлавермайди!
Шундай инсонлар борки, ўзгалар қалбини жароҳатлаб қўймаслик учун сукут сақлаб туради.
Шундай инсонлар борки, ўзлари алам чекиб турган бўлади ва гапирса, алами янада зиёда бўлиб кетади. Шунинг учун улар сукут сақлаб туради.
Шундай инсонлар борки, гапи кор қилмаслигини билгани учун сукут сақлаб туради.
Шундай инсонлар борки, ғазаб пайтида бирор кимсага қаттиқ гапириб, уни йўқотиб қўймаслик учун сукут сақлаб туради.
Энди эса энг буюк сукут сақлаш қолди. Бу ҳам бўлса, ўз нафсингиз ва услубингиз билан тараққий топишингиз учун сукут сақлашингиздир!
📚 “Ҳикматлар чашмаси”дан
/channel/muminauz
⚡️ЗАКОТГА ОИД КЎП ТАКРОРЛАНАЁТГАН САВОЛ-ЖАВОБЛАР (3-қисм)
❓САВОЛ: Закотни умумий хайрия фондларга ўтказсак буладими?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда
❓САВОЛ: Закот берган инсон қурбонликда қўй сўйдириши ҳам керакми?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда
❓САВОЛ: Закотни марака учун ишлатса бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда
❓САВОЛ: Мен иккинчи гуруҳ ногирониман. Мен ҳам закот берсам бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда
❓САВОЛ: Ҳовлимни сотсам ундай закот бераманми?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда
❓САВОЛ: Қорамолнинг закоти
💬 ЖАВОБ: Бу ерда
❓САВОЛ: Закот беришда ният қилиш шартми?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда
❓САВОЛ: Закотни кечиктириш мумкинми?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда
❓САВОЛ: Закотнинг моҳияти нима?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда
❓САВОЛ: Киши закотга қодир бўлганини қандай аниқлайди?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда
❓САВОЛ: Чорва молларидан қандай закот берилади?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда
❓САВОЛ: Закот кимларга берилади ва кимларга берилмайди?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
YouTube | Instagram | Facebook |Ummalifefatvouz">
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Айроннинг фойдали хусусиятлари ҳақида биласизми?
✅ Айрон ажойиб чанқовбосди ичимлик ҳисобланади. Уни жазирама пайтларида ичиш орқали организм йўқотган суюқлик, минерал ва витаминлар ўрнини қоплаши мумкин. Айрон ёрдамида очликни ҳам енгиш мумкин.
✅ Айрон овқат ҳазм қилиш тизимини, ичаклар микрофлорасини яхшилайди ва шу йўл билан иммунитетни кучайтиришга ёрдам беради. Айронни хуш кўрувчи инсонларда дисбактериоз камдан-кам учрайди, чунки уни мунтазам истеъмол қилиш ичаклардаги микроорганизмлар фаолиятини нормаллаштиради.
✅ Айрон ўпкага кислород оқимини таъминлаш орқали нафас олиш тизими фаолиятини яхшилайди. Шу сабабдан у бронхиал астма, пневмония ва бронхитдан азият чекаётган беморларга шифокорлар томонидан тавсия этилади.
/channel/muminauz
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Муборак Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида"ги қарори
—
Постановление Президента Республики Узбекистан "О праздновании священного Рамазан хайита"
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Manba: /channel/shmirziyoyev/21449
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
#qaror #hayit #nishonlash
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook