#muftiy_minbari
🌙 БИР ЙИЛЛИК БАРАКАГА ЭГА БЎЛИНГ
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
📆 2024 йилнинг 16 июль, сешанба куни АШУРО кунидир.
#Аёллар_фиқҳи
КЎЗИ ОЖИЗ КИШИНИНГ ТАҲОРАТИ
❓CАВОЛ: Дўстимнинг кўзи ожиз. Унга аёли таҳорат қилдириб қўяди. Дўстим баъзида айниқса, саҳар вақтида аёлимни безовта қилиб уйғотгим келмайди. Уни уйғотмасдан таяммум қилиб олсам, бўладими, деб сўради. Шундай қилса бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Таяммум қилиш учун бир қанча шартлар билан рухсат берилади. Шулардан бири таҳорат қилишга ёрдам берадиган шахс бўлмаса, таяммум қилиши мумкин. Агар аёли каби таҳорат қилишга ёрдам берадиган шахс бўлса, таяммум қила олмайди, балки таҳорат олади. Дўстингиз ҳам уялмасдан аёлини уйғотсин ва аёли таҳорат қилдиришга ёрдамлашсин. Бу учун аёли кўплаб ажру савобларга эга бўлади. Қолаверса, қиблани аниқлаб бериш, намоз ўқиш учун пок жой топиб бериш ҳам керак. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
@muminauz
😈 Шайтон зараридан сақланиш
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қоронғи тушса, болаларингизни ташқарига чиқишдан қайтаринг. Чунки у маҳалда шайтонлар тарқалади. Қоронғи тушганидан сўнг, бирон соат ўтганидан кейин уларни ўз ҳолига қўйинг. (Ётар маҳалда) Аллоҳ исмини зикр қилиб, эшигингизни беркитинг. Аллоҳ исмини зикр қилиб, чироғингизни ўчиринг. Аллоҳ исмини зикр қилиб, мешингиз оғзини боғланг ва Аллоҳ исмини зикр қилиб, идишингиз устини ёпинг. Ҳеч нарса топа олмасангиз, идиш устига бир чўпни кўндаланг қўйиб бўлса ҳам, ёпинг”Жин ва шайтонлар одамларга аралашиб яшайди. Уйида тунайди, таомидан ейди, фарзандлари, бойликларига шерик бўлади. Инсон ўзича бу ҳолатдан чиқиб кетолмайди. Боиси, жинлар кўзимизга кўринмайди. Шунинг учун, Пайғамбаримиз алайҳиссалом шайтон зараридан сақловчи, дунё ва охират яхшиликларини жамловчи, саломатлик гарови бўлган ҳадисдаги кўрсатмаларга буюрадилар. Буларга амал қилган киши шайтон ва жинларни ўзидан йироқ тутади, зараридан омонда бўлади.
#Илова
📖 Аллоҳ таоло айтади: “Дарҳақиқат, Биз Қуръонни зикр учун осон қилдик. Бас, зикр қилувчи борми?!” - Қамар, 22.
Қуръонни тажвид ва тартил билан қироат қилиш улуғ неъматдир.
🤔 Сиз ҳам Қуръонни тажвид билан ўқишни хохлайсизми? Бунда сизга АТ-ТАРТИЛ иловаси ёрдам беради.
🎬 Иловаda устоз Жаҳонгир қори Неъматовнинг дарсларидан баҳраманд бўлишингиз мумкин.
🎤Дастур билан Жаҳонгир қори Неъматовнинг осонлаштирилган тажвид дарслари орқали Қуръон тиловатини Аллоҳнинг изни билан осон ўзлаштириш мумкин.
💡 Иловани қуйидаги линклар орқали юклаб олишингиз мумкин:
📱Андроид 👉 Google Play Маркет
📱 iPhone 👉 App Store
✍️ Илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 18 апрелдаги 180-сонли хулосаси асосида тайёрланди.
❓ Саволлар бўлса, ушбу линк орқали мурожаат қилишингиз мумкин 👇 Ҳизмат кўрсатиш бўлими
Аллоҳ илмингизни зиёда қилсин 🤲❤️
📍 t.me/jahongirmuqriy
👉 youtube.com/@jahongirmuqriy
👉 instagram.com/jahongirmuqriy
👉 facebook.com/jahongirmuqriy
🌙 Тошкент вақтига кўра намоз вақтлари
Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳ!
Кунингиз хайрли ва барокатли бўлсин 💐
@muminauz
#Аёллар_фиқҳи
🕌 Аёллар намози
САВОЛ: Аёллар кимларнинг олдида намоз ўқишлари мумкину, кимларнинг олдида ўқишлари мумкин эмас?
ЖАВОБ: Бу ҳолат маҳрам ва номаҳрам масаласидан келиб чиқади. Аёл киши номаҳрам инсон билан бирга намоз ўқий олмайди. Аммо бошқа аёллар ёки унга маҳрам эркаклар бўлса, булар билан бир жойда намоз ўқишлари ёки бир имомга иқтидо қилишлари мумкин.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.
@muminauz
#Зикр_дуо
🌺 Кунингиз хайрли, баракали ва файзли бўлсин.
🌺 Йўлингиз очиқ, толейингиз баланд, қалбингиз масрур, жисмингиз соғлом, ҳожатингиз раво бўлсин.
🌺 Аллоҳнинг паноҳидан ўзга паноҳ йўқ! Доим Аллоҳнинг паноҳида бўлинг.
@muminauz
#Кун_ҳадиси
🌙 Пайшанба куни рўзаси
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам душанба ва пайшанба куни рўзасини тутишга ҳаракат қилар эдилар” (Термизий ривояти).
#Аёллар_фиқҳи
💍 Хотин эрининг фамилиясига ўтиши
САВОЛ: Хотин эрининг фамилиясига ўтиши мумкинми? Бу ишда хотинни мажбурлаб бўладими?
ЖАВОБ: Бу масалада аёлнинг ихтиёри ўзида, уни мажбурлаб бўлмайди. У одат бизга бошқа халқлардан кириб келган ва ўтмишда бу иш бизда урф бўлмаган. Исломдаги асл қоида ҳамма ўз отасининг номи билан чақирилиши керак. Лекин зарурат бўлса, масалан, яшаб турган давлатининг талаби шундай бўлса ёки урфда эрининг фамилиясига ўтиш шарт бўлса, хотин ўз ота-онасининг номини ўзгартирмай, эрининг фамилиясига ўтиши жоиз.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.
@muminauz
🌙 Тошкент вақтига кўра намоз вақтлари
Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳ!
Кунингиз хайрли ва барокатли бўлсин 💐
@muminauz
#Аёллар_фиқҳи
АЁЛ КИШИ АВВАЛ ЭРИНИ ДУО ҚИЛИШИ ШАРТМИ?
❓CАВОЛ: Кўп жойдан эшитдим, аёл киши намозни адо этиб бўлгандан кейин дуога қўл очганда, ҳосил бўлган савобларни биринчи навбатда эриниг ҳаққига ва унинг қариндош уруғлари ҳаққига дуо қилиши шарт экан, бўлмаса намози ҳам савобу дуолари ҳам ўтмас эмиш. Шу масалага ойдинлик киритиб берсангиз.
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Дуонинг одобларидан бири — аввал ўзи, кейин яқинлари, кейин барча мусулмонларнинг ҳаққига дуо қилишдир. Демак, дуо қилишда кенгчилик бор, унинг қатъий белгилаб қўйилган кўриниши йўқ. Агарчи аёлга нисбатан эрнинг ҳаққи улуғ бўлса ҳам, аёл киши биринчи эрини ҳаққига дуо қилиши шарт, деган кўрсатма йўқ. Лекин хоҳласа, шундай қилиши жоиз. Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати.
@muminauz
#Кун_ҳадиси
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Мен сизларга (нафл) рўза, намоз ва садақадан даражаси баланд бўлган амални айтайми?" дедилар. “Ҳа”, дейишгач, айтдилар: "Инсонлар ўртасини тузатиш – уришганларни яраштириб қўйишнинг даражаси баланддир” (Имом Абу Довуд ва Имом Термизий ривояти).
#Исломда_аёллар
🌹Жаннат хабари берилган аёл
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Жаброил алайҳиссалом Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга келиб: «Эй Аллоҳнинг Расули, Хадича сизга бир идишда нонхуруш (ёки таом ёки шарбат) олиб келяпти. Олдингизга келганида, унга Роббининг ва менинг номимдан салом айтинг ҳамда жаннатда ичида ғавғо ҳам, чарчоқ ҳам бўлмаган, ғовак дурдан бўлган бир уйнинг башоратини беринг», – деди».
#Кун_ҳикмати
🌙 КИШИ СЕВГАНИ БИЛАН БИРГА БЎЛАДИ
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
@muminauz
🌙 Тошкент вақтига кўра намоз вақтлари
Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳ!
Кунингиз хайрли ва барокатли бўлсин 💐
@muminauz
#Кун_ҳикмати
Ҳар бир бола гўдаклигидан онасининг тарбиясига маҳкум, бинобарин, биз дастлабки тарбияни онамиздан оламиз, бу оналар башариятнинг тарбиячиларидир дегани (Фитрат).
🌙 Тошкент вақтига кўра намоз вақтлари
Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳ!
Кунингиз хайрли ва барокатли бўлсин 💐
@muminauz
#Аёллар_фиқҳи
❓САВОЛ: Аёлнинг тилла тақинчоқлари закот нисобига етса-ю, қўлида нақд пули бўлмаса, уларнинг закоти қандай адо этилади?
💬 ЖАВОБ: Нисобга етган мол кимники бўлса, закот ҳам унинг зиммасида бўлади. Сиз айтган тақинчоқларнинг бири билан закотни ўташ ё қарз олиб закотни бериш мумкин.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.
@muminauz
💐 Жума айёми муборак бўлсин!
📖 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким «Каҳф” сурасини жума куни ўқиса, қиёмат куни унинг қадами остидан нур чиқиб, осмону фалакни ёритади ва унинг икки жума орасидаги хатолари кечирилади», дедилар.
#Кун_ҳадиси
🕌 Азон фазилати
Оиша онамиз азон айтилганда қўлларидаги ишни қўйиб, азонни тинглардилар. Бир куни улардан бунинг сабабини сўрадилар. У зот шундай жавоб бердилар:
«Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан эшитдим: "Азон айтилганда уни тингламасдан бошқа нарсалар билан машғул бўлиш — ўша кишининг иймонида нуқсон борлигини ифодалайди", деб марҳамат этдилар. Шундан сўнг азон айтилганда ҳеч нарса билан машғул бўлмасдан, азонни эшитишни одат қилдим».
@muminauz
#muftiy_minbari
🌙 СЎНГГИ НАФАСИНГИЗДА ЛАА ИЛАҲА ИЛЛАЛЛОҲ ДЕЯ ОЛСАНГИЗ
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар
@muminauz
🌙 Тошкент вақтига кўра намоз вақтлари
Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳ!
Кунингиз хайрли ва барокатли бўлсин 💐
@muminauz
#Кун_ҳикмати
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам вафот этганларидан сўнг инсонлар бу жудоликка бардош бера олмай, қаттиқ тушкунликка тушиб қолдилар. Расулуллоҳ алайҳиссалломни Абу Бакр розияллоҳу анҳудек севувчи инсон бўлмаса-да, улар шундай дедилар:
"Агар кимда-ким умри давомида Муҳаммадга ибодат қилган бўлса, билиб қўйсинки, у вафот этди! Агар сиз ёлғиз Аллоҳга ибодат қилган бўлсангиз, У мангу тирикдир».@muminauz Читать полностью…
#Кун_ҳикмати
⏳ Вақт қадри
Завқ ва орзулар зинапояга ўхшайди. Зиналар ўтириб, дам олишга мослашмаган. Умрни шу зиналарда бехуда ўтказмаслик учун ғофилликдан тез уйғонган ва ҳаётнинг моҳиятини тўғри англаб етган одам нақадар бахтли! (Жалолиддин Румий)
#Исломда_аёллар
🌹 Мўмина аёл:
– оилада ҳузур-ҳаловат, бахт-саодат гарови бўлади;
– фарзандларини маънавий комил этиб тарбиялайди, уларни гуноҳ ва ахлоқсизликлардан асрайди;
– рўзғор юмушлари, эри ва фарзандларининг хизмати билан машғул бўлганда ҳам бандалик масъулиятини унутмайди;
– Аллоҳга осий бўлмаган барча ишларда эрига сўзсиз итоат қилади, уни биринчи ўринга қўяди;
– эри уйга қайтганида, уни очиқ юз билан кутиб олади, чиқаётганида ширин сўз ва дуолар билан кузатади;
– эрига миннат қилиб, қовоқ уймайди;
– эрининг қайғуларига шерик бўлади, танглик пайтларида фидокорлик билан эрининг оғирини енгиллатишга ҳаракат қилади;
– уйдаги гапни кўчага олиб чиқмайди;
– Аллоҳ таоло белгилаган маҳрамлик меъёрларига қатъий риоя қилади. Масалан, ёлғиз бўлганида, номаҳрамни уйга киритмайди.
@muminauz
🌙 Тошкент вақтига кўра намоз вақтлари
Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳ!
Кунингиз хайрли ва барокатли бўлсин 💐
@muminauz
#Аёллар_фиқҳи
АЁЛ КИШИ ПАЙПОҚСИЗ НАМОЗ ЎҚИСА БЎЛАДИМИ?
❓CАВОЛ: Аёл киши пайпоқсиз намоз ўқиса бўладими ёки мумкинмасми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бу саволнинг жавоби аёл оёғининг тўпиғидан пастки қисми авратми ёки аврат эмасми, деган масалага боғлиқ.
Ҳанафий мазҳаби уламоларининг кўпчилиги далилларни ўрганиб чиқиб аёллар оёғининг тўпиғдан пасти аврат эмас, деган хулосага келганлар.
Имом Абу Бакр ибн Али ал-Ҳаддодий “Ал-Жавҳара ан-наййира” китобида: “Саҳиҳ сўз – тўпиқдан пасти қараш ва ушлаш тўғрисида авратдир, намоз масаласида аврат эмас (яъни, номаҳрамни тўпиғидан пастини ушлаш ва шаҳват билан қараш жоиз эмас)”, деганлар.
Хулоса қиладиган бўлсак, кўпчилик уламоларнинг сўзларига кўра аёл киши пайпоқсиз намоз ўқиши жоиз. Лекин ихтилофдан қочиш маъносида имкон борича пайпоқ билан ўқишлари эҳтиётроқдир. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.
@muminauz
#Кун_ҳадиси
✨ Аллоҳнинг ойи
Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга: «Эй Аллоҳнинг Расули, Рамазондан кейин қайси ойда рўза тутишимга буюрасиз», деди. Шунда у зот: «Агар Рамазондан кейин рўза тутмоқчи бўлсанг, муҳаррам ойида тутгин. Чунки у Аллоҳнинг ойидир, унда бир қавмнинг тавбасини қабул қилган яна бошқа қавмларнинг ҳам тавбасини қилади», деб жавоб бердилар» (Имом Термизий ривоят қилган).
@muminauz