/channel/Muhammadyusufizdoshlari/1467
Ustozlar - faxrim mening !
Davronbek Hamidov
Namangan davlat universiteti san'atshunoslik fakulteti talabasi
ҚАБРДАГИ ЛОЛА
(Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад Юсуфга)
Баҳорим, гуллоланг бағири қонми,
Юзларин ранглари чиндан алвонми?
Даставвал кӯрк очар қабристонларда,
Муҳаммад Юсуфинг адойи жонми?
Қиру адирларда товланар тӯкис,
Бугун кӯрдим уни қабрда илкис.
Очилган ғунчаси тӯкилиб йиғлар,
Замин онасими, бунча у мунис?
Кӯзимни яшнатган лолақизғалдоқ,
Наҳотки армонли кӯкси тӯла доғ.
Англамай жилмайиб боқибман унга,
Энди қон кўнглини қандай қилай тоғ?!
Дилором АЛЛАМУРАТОВА,
Хўжанд.
**
QABRDAGI LOLA
(Oʻzbekiston xalq shoiri Muhammad Yusufga)
Bahorim, gullolang bagʻiri qonmi,
Yuzlarin ranglari chindan alvonmi?
Dastavval ko‘rk ochar qabristonlarda,
Muhammad Yusufing adoyi jonmi?
Qiru adirlarda tovlanar to‘kis,
Bugun ko‘rdim uni qabrda ilkis.
Ochilgan gʻunchasi to‘kilib yigʻlar,
Zamin onasimi, buncha u munis?
Ko‘zimni yashnatgan lolaqizgʻaldoq,
Nahotki armonli ko‘ksi to‘la dogʻ.
Anglamay jilmayib boqibman unga,
Endi qon koʻnglini qanday qilay togʻ?!
Dilorom ALLAMURATOVA,
Xo‘jand.
Muhammad Yusuf izdoshlari:
@Muhammadyusufizdoshlari👈 kanali,
@Muhammadyusufizdoshlariguruhi👈guruhi.
/channel/Muhammadyusufizdoshlari
«Токио олимпиадасидан кейин уч йил ухламадим десам ҳам бўлади. Мағлубиятдан жуда аламда эдим» — Диёра Келдиёрова финалдаги ғалабадан кейинги фикрларини билдирди
Читать полностью…ТАНЛОВНИНГ УЧИНЧИ, ЎЗБЕКИСТОН ХАЛҚ ШОИРИ МУҲАММАД ЮСУФ АСАРЛАРИ БИЛИМДОНИ, СЕВИМЛИ ШОИРИМИЗ ИЖОДЛАРИГА НАЗИРА БОҒЛАШ ЙЎНАЛИШИ БЎЙИЧА:
БИРИНЧИ ЎРИН ҒОЛИБЛАРИ:
МУҲАММАДНИ СЕВАРДИМ шеъри.
Муҳайё Алиева, Фарғона вилояти Бешариқ тумани.
ОНАЖОН шеъри.
Алишер Иргашев,,
Андижон вилояти, Асака тумани.
ИККИНЧИ ЎРИН ҒОЛИБЛАРИ:
КАПАЛАКЛАР ОДАМЛАРДАН МЕҲРИБОН шеъри.
Мовлудабону Имомназарова, Тошкент вилояти Олмазор тумани.
МЕРОСХЎР шеъри.
Ихтиёр Матмуратов, Хоразм вилояти Ҳазорасп тумани.
УСМОН НОСИР шеъри.
Ойсулув Ғозиева, Навоий вилояти, Қизилтепа тумани, Бўстон қишлоғи.
УЧИНЧИ ЎРИН ҒОЛИБЛАРИ:
ҚАДИМ ЮРТГА ҚАЙТДИ, ҚАДИМ НАВОЛАРИМ шеъри.
Роҳила Шерова, Қашқадарё вилояти, Қарши тумани.
ЛОЛАҚИЗҒАЛДОҚ шеъри.
Шоҳруҳ Самадов, Қашқадарё вилояти, Шаҳрисабз тумани.
МАКТАБ ЎҚУВЧИЛАРИ
БИРИНЧИ ЎРИН ҒОЛИБЛАРИ:
ФАРЁД шеъри.
Зулҳаё Мингбоева, Сирдарё вилояти, Гулистон шаҳридаги Ҳалима Худойбердиева номидаги ижод мактаби ўқувчиси.
ИККИНЧИ ЎРИН ҒОЛИБЛАРИ:
БЕВАФО ЁР шеъри.
Донохон Абдуғаниева, Андижон шаҳридаги Муҳаммад Юсуф номидаги ижод мактаби ўқувчиси.
ШОИРИМНИ ЭСЛАДИМ шеъри.
Гулсанам Акромова, Андижон вилояти Жалақудуқ тумани 62-ИДИУМ ўқувчиси.
УЧИНЧИ ЎРИН ҒОЛИБЛАРИ:
МЕҲР ҚОЛУР шеъри.
Руҳшона Саидмуродова, Сирдарё вилояти, Гулистон шаҳридаги Ҳалима Худойбердиева номидаги ижод мактаби ўқувчиси.
ШОИРНИ ЭСЛАБ шеъри.
Моҳидаврон Ўктамбекова, Андижон вилояти Жалақудуқ тумани 62-ИДИУМ ўқувчиси
ЛОЛАҚИЗҒАЛДОҚ шеъри.
Шерали Абдужабборов, Сурхондарё вилояти Бойсун туманидаги 35-мактаб ўқувчиси.
ЛОЛАЖОНИМ шеъри.
Мафтуна Баҳриддинова, Самарқанд вилояти Қўшработ тумани 23-мактаб ўқувчиси
Ҳакамлар ҳайъати ва ҳомийларга ташаккурнома,
номинация ғолибларига СЕРТИФИКАТ. 1-2-3-ўрин эгаларига ДИПЛОМ,
рағбатлантирилувчи иштирокчиларимизга ФАХРИЙ ЁРЛИҚ берилади.
ДИПЛОМ, ТАШАККУРНОМА, СЕРТИФИКАТ, ФАХРИЙ ЁРЛИҚ ва КИТОБЛАР эгаларига йил давомида етказилади.
Ундан ташқари биринчи, иккинчи, учинчи ўринни эгаллаган ижодлар яқин кунларда бир тўплам, китоб бўлиб чиқади.
Ўрин олмаган барча иштирокчилар фахрий ёрлиқ билан тақдирланадилар.
Ғолибларни чин дилдан табриклаган ҳолда барча иштирокчиларга ўз миннатдорчилигимизни билдириб қоламиз!
Танловда ғолиб бўлган 1-2-3- ўрин соҳиб-у соҳибаларининг ижод маҳсуллари "Саодат" журнали ва қўшни давлатлар газета, журналларида, Муҳаммад Юсуф номидаги жамоат фонди қошидаги "ОЛТИН ҚАЛАМ" газетасида навбати билан нашрга берилади.
Ижод йўлида зафар чўққиси доим сизни чорловчи маёқ каби беназир гулшанга бўлган меҳр-у эътиборингизни янада оширишига умид боғлаймиз!
Муҳаммад Юсуф издошлари:
@Muhammadyusufizdoshlari👈 канали,
@Muhammadyusufizdoshlariguruhi👈гуруҳи.
Муҳаммад Юсуф издошлари канали
/channel/Muhammadyusufizdoshlari
Китоб-маънавият асоси!
Навбаҳор КАРОМОВА.
Бухоро шаҳри.
@Muhammadyusufizdoshlari
👆Муҳаммад Юсуф издошлари
телеграм канали.
ТАНҚИД ҲАМ МУВАФФАҚИЯТ КЕЛТИРАДИ
Киши ҳаёти давомида турли хил ютуқларга эришади. Шу билан бирга муваффақиятсизликларга ҳам дуч келади.
Агар унинг ёнида улкан марраларни эгаллашини чин дилдан хоҳлаган яқини бўлса, албатта, мағлубиятга учраганининг сабабларини, йўл қўйган хатоликларини тушунтиради. Ўз устида янада кўпроқ ишлашини тавсия қилади. Бироқ бундай чин юракдан чиққан дўстона самимийликни, маслаҳатларни нотўғри қабул қиладиган, яъни менга ақл ўргатаяпти деб ўйлайдиганлар ҳам бор. Афсуски,мана шундай хулосалари сабабли яна муваффақиятсизлик томон кетаётганлигини билмайдилар.
Лекин, жамиятимизда, юқорида келтирилган инсонларнинг акси, танқидни тўғри қабул қиладиганлар борки, бундай кишиларнинг иши ҳар доим олға силжийверади. Чунки уларнинг бир шиори бор: “Танқид-келажак меваси”. Бу шиор орқали улар жуда катта-катта ютуқларга эришади. Хоҳ салбий бўлсин, хоҳ ижобий, доимо атрофдагиларининг фикрларини инобатга олишади.Уларнинг муваффақияти ҳам мана шунда, аслида. Бу йўл билан улар хатоликларини тушуниб етиб, тўғрилашга ҳамда такрорламасликка ҳаракат қилади.Ушбу хислатлари орқали ўсиб боради, бутун ҳаёти ва фаолиятида юксак чўққиларни забт этади.
Демак, муваффақиятсизлигимиз туфайли танқидга учрасак, уни тўғри қабул қилишимиз керак. Чунки, ўша танқид замирида эртанги ютуғимиз калити бор.
✍ Покиза АЗИМОВА,
Сирдарё вилояти Ҳалима Худойбердиева номидаги ижод мактабининг 11-синф ўқувчиси.
Муҳаммад Юсуф издошлари:
@Muhammadyusufizdoshlari👈 канали,
@Muhammadyusufizdoshlariguruhi👈гуруҳи.
TANQID HAM MUVAFFAQIYAT KELTIRADI
Kishi hayoti davomida turli xil yutuqlarga erishadi. Shu bilan birga muvaffaqiyatsizliklarga ham duch keladi.
Agar uning yonida ulkan marralarni egallashini chin dildan xohlagan yaqini boʻlsa, albatta, magʻlubiyatga uchraganining sabablarini, yoʻl qoʻygan xatoliklarini tushuntiradi. Oʻz ustida yanada koʻproq ishlashini tavsiya qiladi. Biroq bunday chin yurakdan chiqqan doʻstona samimiylikni, maslahatlarni notoʻgʻri qabul qiladigan, yaʼni menga aql oʻrgatayapti deb oʻylaydiganlar ham bor. Afsuski,mana shunday xulosalari sababli yana muvaffaqiyatsizlik tomon ketayotganligini bilmaydilar.
Lekin, jamiyatimizda, yuqorida keltirilgan insonlarning aksi, tanqidni toʻgʻri qabul qiladiganlar borki, bunday kishilarning ishi har doim olgʻa siljiyveradi. Chunki ularning bir shiori bor: “Tanqid-kelajak mevasi”. Bu shior orqali ular juda katta-katta yutuqlarga erishadi. Xoh salbiy boʻlsin, xoh ijobiy, doimo atrofdagilarining fikrlarini inobatga olishadi.Ularning muvaffaqiyati ham mana shunda, aslida. Bu yoʻl bilan ular xatoliklarini tushunib yetib, toʻgʻrilashga hamda takrorlamaslikka harakat qiladi.Ushbu xislatlari orqali oʻsib boradi, butun hayoti va faoliyatida yuksak choʻqqilarni zabt etadi.
Demak, muvaffaqiyatsizligimiz tufayli tanqidga uchrasak, uni toʻgʻri qabul qilishimiz kerak. Chunki, oʻsha tanqid zamirida ertangi yutugʻimiz kaliti bor.
✍ Pokiza AZIMOVA,
Sirdaryo viloyati Halima Xudoyberdiyeva nomidagi ijod maktabining 11-sinf oʻquvchisi.
Muhammad Yusuf izdoshlari:
@Muhammadyusufizdoshlari👈 kanali,
@Muhammadyusufizdoshlariguruhi👈guruhi.
/channel/Muhammadyusufizdoshlari
ТАНЛОВНИНГ ЎЗБЕКИСТОН ХАЛҚ ШОИРИ МУҲАММАД ЮСУФНИНГ ОНА ВАТАН ҲАҚИДАГИ ШЕЪРЛАРИГА НАЗИРА БОҒЛАШ ЙЎНАЛИШИ БЎЙИЧА:
БИРИНЧИ ЎРИН:
АЗИЗСАН ВАТАН шеъри.
Равшан МУРОД,
Сурхондарё вилояти, Денов шаҳри.
ИККИНЧИ ЎРИН ҒОЛИБЛАРИ:
ИЗҲОР шеъри.
Шамсиддин Ғаниев, Наманган шаҳри.
САЖДАГОҲИМСАН шеъри.
Лутфия Умарова, Самарқанд вилояти, Ургут тумани.
УЧИНЧИ ЎРИН ҒОЛИБЛАРИ:
ЖОНИМДАН ШИРИНСАН шеъри.
Озода Одилова, Навоий вилояти, Кармана тумани.
ЎЗБЕКИСТОН шеъри.
Дилора Неъматова, Бухоро вилояти, Шофиркон тумани.
ДУНЁЛАРНИ ҚУЧДИ.. шеъри.
Маҳбуба Шодиева, Бухоро давлат университети талабаси.
УСМОН НОСИР шеъри.
Ойсулув Ғозиева, Навоий вилояти, Қизилтепа тумани.
МАКТАБ ЎҚУВЧИЛАРИ
БИРИНЧИ ЎРИН ҒОЛИБЛАРИ:
ЎҒЛОНЛАРИНГ БОР шеъри.
Исмоилжон Ибрагимов, Хива шаҳридаги 6-сонли ИДУМ ўқувчиси.
ВАТАНИМ шеъри.
Руҳшона Ҳайитбоева, Андижон шаҳри. Муҳаммад Юсуф номидаги ижод мактаби ўқувчиси.
ИККИНЧИ ЎРИН ҒОЛИБЛАРИ:
ВАТАН шеъри.
Бибисора Маҳамадова, Андижон вилояти, Жалалқудуқ тумани 62-ДИУМ ўқувчиси.
Муҳаммад Юсуф шеъри.
Моҳинур Фармонова, Бухоро вилояти, Когон шаҳар ихтисослашган мактабнинг 8-синф ўқувчиси.
УЧИНЧИ ЎРИН ҒОЛИБЛАРИ:
Онаизор шеъри.
Зулфияхон Анварова, Андижон шаҳар Муҳаммад Юсуф номидаги ижод мактаби ўқувчиси.
ИЗҲОРИ ДИЛ шеъри.
Самира Эркинова, Андижон шаҳар Муҳаммад Юсуф номидаги ижод мактаби ўқувчиси.
Ҳакамлар ҳайъати ва ҳомийларга ташаккурнома,
номинация ғолибларига СЕРТИФИКАТ. 1-2-3-ўрин эгаларига ДИПЛОМ,
рағбатлантирилувчи иштирокчиларимизга ФАХРИЙ ЁРЛИҚ берилади.
ДИПЛОМ, ТАШАККУРНОМА, СЕРТИФИКАТ, ФАХРИЙ ЁРЛИҚ ва КИТОБЛАР эгаларига йил давомида етказилади.
Ундан ташқари биринчи, иккинчи, учинчи ўринни эгаллаган ижодлар яқин кунларда бир тўплам, китоб бўлиб чиқади.
Ўрин олмаган барча иштирокчилар фахрий ёрлиқ билан тақдирланадилар.
Ғолибларни чин дилдан табриклаган ҳолда барча иштирокчиларга ўз миннатдорчилигимизни билдириб қоламиз!
Танловда ғолиб бўлган 1-2-3- ўрин соҳиб-у соҳибаларининг ижод маҳсуллари "Саодат" журнали ва қўшни давлатлар газета, журналларида, Муҳаммад Юсуф номидаги жамоат фонди қошидаги "ОЛТИН ҚАЛАМ" газетасида навбати билан нашрга берилади.
Ижод йўлида зафар чўққиси доим сизни чорловчи маёқ каби беназир гулшанга бўлган меҳр-у эътиборингизни янада оширишига умид боғлаймиз!
Муҳаммад Юсуф издошлари:
@Muhammadyusufizdoshlari👈 канали,
@Muhammadyusufizdoshlariguruhi👈гуруҳи.
/channel/Muhammadyusufizdoshlari
YURTIM
✍ Muhammad Yusuf
🎤 Komiljon Shamsiddinov
Muhammad Yusuf izdoshlari telegram guruhi va kanali👇
@Muhammadyusufizdoshlariguruhi👈 guruhi,
@Muhammadyusufizdoshlari 👈 kanali.
Муҳаммад Юсуф издошлари:
@Muhammadyusufizdoshlari👈 канали,
@Muhammadyusufizdoshlariguruhi👈гуруҳи.
ЭНАМНИНГ ЧАНҚАВУЗИ
Чанқавуз оҳанглари,
Жўрдир Она тилимга.
Донғи кетган шул учун,
Довруғи юз иқлимга.
Каттаэнам авайлар
Азал, тарих созим деб.
Алпомишдан сўзларди,
"Тингла, чарос кўзим" деб.
Шундай достон айтарди,
Жонланарди Гўрўғли.
Бор вужудимиз билан,
Тинглардик қиз-у ўғли.
Орада кўзин ёшлаб,
Чанқавузин чаларди.
Қир, адир, тоғ, чўлларда,
Хаёлларни чулғарди.
Мунча нола қилади,
Митти сознинг оҳанги.
Ундан таралар эди,
Камалак турфа ранги.
Қайлардасиз, энажон?
Соғиндик қиз, ўғлингиз.
Сизни қумсаб қоляпти
Ҳаттоки Гўрўғлингиз.
Бу гапим рост, ёлғонмас,
Демангиз бу бир миш-миш.
Қани энди Гўрўғли?
Қани, энди Алпомиш?
✍Мавлуда Мумтоз (Эргашева).
Самарқанд. Жомбой.
Муҳаммад Юсуф издошлари канали.👇
@Muhammadyusufizdoshlari
#Shoir Muhammad Yusufning 70 yilligiga bagʻishlanadi.
Tayyorladi: Buxoro viloyati Shofirkon tumani 52-maktanning 10-sinf oʻquvchisi Qosimova Gulsanam
@Muhammadyusufizdoshlari
ТАДБИРЛАР ДАВОМ ЭТМОҚДА
"Түшүмө кир, Мухаммад"
✍🎤 Гуласал АЛИЕВА,
Ош шаарындагы Токтогул Сатылганов атындагы облустук китепкана.
Муҳаммад Юсуф издошлари
@Muhammadyusufizdoshlari
Устоз Муҳаммад Юсуф тилидан
(Битилмаган сўнгги шеър)
ВИДО
Ризқим узилганга ўхшайди, чоғи,
Излама, ҳеч қандай ташҳису, малҳам.
Тобора авжланар дарднинг ўчоғи,
Етолмасам керак Тошкентгача ҳам.
Тек қўй, кузатмагин, вужудим оғрир,
Элликқалъа деган юртда не гуноҳ
Ватаннинг шарқида туғилиб, охир,
Ғарбида ўлмоқни битибди, Аллоҳ!
Иғво тарқатманглар маза-бемаза,
Мабодо, юз берса бирор бир кор-ҳол.
Тошкентда очмасин, ҳеч қандай аза,
Сим қоққин, Абдулла Орифга дарҳол!
Тўхта, айтиб қолай, жон пишмасидан,
Ҳаммаси жойида: сейф, стол, палос...
Фақат Ёзувчилар уюшмасидан,
Бир варақ ариза қарзим бор, холос.
Айтганча, столим чап тортмасида,
Бир шоир йигитнинг қўлёзмаси бор.
Адашмасам, эди юртга қасида,
Шуни нашриётга-тақризга юбор.
Оғзим қурияпти, сув бер, бир қултум,
"Руҳ ўзин улфати жондан туймоқда".
Оҳ, ота бўлиб мен, нима ҳам кўрдим,
Юрагим куймоқда, ичим куймоқда!
Тўрт боламдан бирин менда кўнгли йўқ,
Нима қилай ахир, Худойим айтсин.
Назира ўгаймас, унинг ўғли йўқ,
Бобурга айтинглар, Дархонга қайтсин!
Шоирнинг шеърлари-тақдири, дерди,
Рости ишонмасдим, босмасди титроқ.
Наҳот, Роббим менга шундай дард берди,
Тақдирим бўлдими "Лолақизғолдоқ"!?
Жонсиз жигаримга ботмоқда тикан,
Қорайтириб борар юзларимни ғам.
Аслида, шеърларим пешонам экан,
Тўйин кўролмадим қизларимни ҳам.
Ўлсам, уч қизимга бўлади оғир,
Эҳтимол, улар ҳам қилишар тоқат.
Йиғлашиб, йиғлашиб кўнади охир,
Онамни кўндириб бўлмайди фақат!
Кор қилмайди унга ҳеч ҳимматингиз,
Ўзин адо қилар, жонини ея
Айтинг секингина-Муҳаммадингиз,
Кетди Муҳаммаднинг ёнига-дея.
Соат неччи бўлди, қош қорайдими,
Жонга тегди дерсан, шу шоири ҳам.
"Менга ҳаво етмас...", жон торайдими,
Бунча ҳаяллади, Азроили ҳам.
Келишин кутамиз энди начора,
Бир шоир жонида интиқоми бор.
Айтганча, уч кундан кейин, бечора,
Нозима қизимнинг имтиҳони бор.
Эҳ, нима бўлар-а, ректорга боргин,
Бир илтимос қилгин, учраб ўзига.
Тегса, тегибдида, ёрдами ахир,
Муҳаммад Юсуфнинг битта қизига.
Ана келаётир, ажал пишқириб,
Узмоқ бўлар ризқу-саодатимни.
Қайси бир сўзимда олар...ишқилиб,
Айтишга улгурай Шаҳодатимни.
Оҳ, нима дейсан-а, Назирамга айт,
Шўрликни ёз қолиб, қиши тушмасин.
Яна тилга чиқар, ўзим битган байт:
"Номард одамларга иши тушмасин!"
Унга шон керакмас, унвон керакмас,
Етади хилқату-хаёли деган.
Унвон бериб кетай мен унга, абас,
Муҳаммад Юсуфнинг аёли деган!
Ичим ачияпти Адабиётга,
Арзирли бўлмади, ўгитларим ҳам.
Сўзини муҳрлаб абадиятга,
Одам бўлармикан шогирдларим ҳам?
Биламан, ёзади қаламин ўпиб,
Сирожиддинлару, Азим Суюнлар.
Қўрқаман, қўшиқчи шоирлар қўпиб,
Босиб келмасмикан қаро қуюнлар!
Наҳот ўз-ўзимдан кўнглим тўлмаса,
Чала қолди сабоқ, бўлди энди кеч!
Фақат бир ўгитим: дарди бўлмаса,
Шогирдман демасин Муҳаммадга, ҳеч!
Муҳаммаддан иймон, Юсуфдан жамол,
Яшадим, лек шоир жисми билан, мен.
Гуноҳ ҳам қилганим ростдир, эҳтимол,
Икки пайғамбарнинг исми билан, мен!
Ўзи кечиргувчи, истиғфор айтгум,
Дариғ тутма мендан муҳаббатингни.
Ўзингдан яралдим, ўзингга қайтгум,
Ўзинг кечир "содда Муҳаммадингни! "
ЎЛИМ НИМА, БУ ҲАМ БИТТА САЙР, ОНА,
ЎҒЛИНГ ҚАРО ЕРГА КЕТДИ ХАЙР, ОНА..."
✍ Ўлмасбек Холмўминов.
4-май. 2016-йил. Марҳамат.
Муҳаммад Юсуф издошлари телеграм канали ва гуруҳи👇
@Muhammadyusufizdoshlari👈 канали.
@Muhammadyusufizdoshlariguruhi👈 гуруҳи
/channel/Muhammadyusufizdoshlari
. IQROR
🎤✍ Muhammad YUSUF
Muhammad Yusuf izdoshlariga qo‘shiling:
@Muhammadyusufizdoshlari👈 kanali,
@Muhammadyusufizdoshlariguruhi👈guruhi.
/channel/Muhammadyusufizdoshlari
Muhammad Yusuf izdoshlari:
@Muhammadyusufizdoshlari👈 kanali,
@Muhammadyusufizdoshlariguruhi👈guruhi.
/channel/Muhammadyusufizdoshlari
ULUG‘IMSAN VATANIM!
Muhammad Yusuf izdoshlari:
@Muhammadyusufizdoshlari👈 kanali,
@Muhammadyusufizdoshlariguruhi👈guruhi.
/channel/Muhammadyusufizdoshlari
УСТОЗЛАРГА МУҲАББАТ ИЛА
Кимни бургутдек баланд парвози бор,
Отасидан ҳам улуғ устози бор!
Барча парвози баланд шогирдларин
Қалбни титратган навою сози бор.
Ким, униб-ўсмоқда устоз меҳри-ла,
Пири комилга улуғ эъзози бор.
Унга бегона адашмоқ ва хато,
Тўғри йўл кўрсатгучи ҳамрози бор.
Ким, улуғ зот қалбида доим ғурур,
Жон фидо этгучи минг сарбози бор!
Изтироб чекмайди шогирд тунлари
Айтади устозига дилрози бор!
Англадим: шогирд ила устознинг
Бахтга элтгучи ниятдан сози бор!
✍ Боқий МИРЗО,
Наманган вилояти.
Муҳаммад Юсуф издошлари:
@Muhammadyusufizdoshlari👈 канали,
@Muhammadyusufizdoshlariguruhi👈гуруҳи.
USTOZLARGA MUHABBAT ILA
Kimni burgutdek baland parvozi bor,
Otasidan ham ulugʻ ustozi bor!
Barcha parvozi baland shogirdlarin
Qalbni titratgan navoyu sozi bor.
Kim, unib-oʻsmoqda ustoz mehri-la,
Piri komilga ulugʻ eʼzozi bor.
Unga begona adashmoq va xato,
Toʻgʻri yoʻl koʻrsatguchi hamrozi bor.
Kim, ulugʻ zot qalbida doim gʻurur,
Jon fido etguchi ming sarbozi bor!
Iztirob chekmaydi shogird tunlari
Aytadi ustoziga dilrozi bor!
Angladim: shogird ila ustozning
Baxtga eltguchi niyatdan sozi bor!
✍ Boqiy MIRZO,
Namangan viloyati.
Muhammad Yusuf izdoshlari:
@Muhammadyusufizdoshlari👈 kanali,
@Muhammadyusufizdoshlariguruhi👈guruhi.
/channel/Muhammadyusufizdoshlari
AJDODLAR SIYMOSI QALBLARDA MANGU
Oʻzbekiston xalq shoiri Muhammad Yusuf 1954-yil 26-aprelda Andijon viloyati Marhamat tumanida tavallud topgan.
🔹Milliy gvardiya Andijon viloyati boʻyicha boshqarmasi hamda Qoʻriqlash boshqarmasi.
@Muhammadyusufizdoshlari
ТАНЛОВНИНГ ИККИНЧИ, ОНА ВАТАННИ МАДҲ ЭТУВЧИ ШЕЪРЛАР ЙЎНАЛИШИ БЎЙИЧА:
БИРИНЧИ ЎРИН ҒОЛИБЛАРИ:
ТУРКИСТОН ҚЎШИҒИ шеъри.
Жасур Исроилов, Жиззах вилояти Янгиобод тумани.
ЮРТ ИШҚИ шеъри.
Мақсуда Каримова,,
Навоий вилояти, Навбаҳор тумани.
ОНАМСАН ВАТАН шеъри. Сансызбай Қанназаров, Қорақалпоғистон Республикаси.
ИККИНЧИ ЎРИН ҒОЛИБЛАРИ:
ЎЗБЕКИСТОН шеъри.
Мадраҳим Зафар, Самарқанд вилояти Пастдарғом тумани.
ВАТАН шеъри.
Наргизахон Тўрабоева, Андижон вилояти Жалақудуқ тумани 62-ДИУМ ўқитувчиси.
ОНА СЎЗИ шеъри.
Тўлғаной Гадоева, Самарқанд вилояти, Оқдарё тумани, Қозоқхўжа қишлоғи.
УЧИНЧИ ЎРИН ҒОЛИБЛАРИ:
ГЎЗАЛ ВА БЕТАКРОР ЎЗБЕКИСТОНИМ шеъри.
Тўймурод Дўланов, Қашқадарё вилояти, Косон тумани.
ЎЗБЕКИСТОН-ЖАННАТМАКОНИМ шеъри.
Мавлуда Эргашева, Самарқанд вилояти Жомбой тумани.
ВАТАНИМ, ЎЗБЕКИСТОН шеъри.
Феруза Саидова, Қашқадарё вилояти, Қарши тумани 21-мактаб ўқитувчиси.
ВАТАН ЎЗИ НИМА? шеъри.
Дилмурод Убайдуллаев, Андижон вилояти Булоқбоши тумани.
МАКТАБ ЎҚУВЧИЛАРИ
БИРИНЧИ ЎРИН ҒОЛИБЛАРИ:
ВАТАН шеъри.
Розиябону Ҳамидова, Андижон шаҳридаги Муҳаммад Юсуф ижод мактабининг 7-синф ўқувчиси.
ВАТАНИМ шеъри.
Руҳшона Ҳайитбоева, Андижон шаҳри. Муҳаммад Юсуф номидаги ижод мактаби ўқувчиси.
ИККИНЧИ ЎРИН ҒОЛИБЛАРИ:
ОНА ЮРТ шеъри.
Нуржаҳон Равшанова, Бухоро вилояти, Шофиркон туманидаги 4-мактаб ўқувчиси.
ҚАЙДА БОР...? шеъри.
Жасмина Комилова, Андижон шаҳридаги Муҳаммад Юсуф ижод мактаби ўқувчиси.
УЧИНЧИ ЎРИН ҒОЛИБЛАРИ:
ЯХШИ КЎРАМАН шеъри.
Маржона Тўмуродова, Бухоро вилояти, Жондор туманидаги 38-мактаб ўқувчиси.
ЎЗБЕКИСТОНИМ шеъри.
Муниса Азимова, Бухоро шаҳридаги 20-мактаб ўқувчиси.
ЎЗБЕКИСТОН шеъри.
Дилора Неъматова, Бухоро вилояти Шофиркон тумани 55-ИДУМ ўқувчиси.
Ҳакамлар ҳайъати ва ҳомийларга ташаккурнома,
номинация ғолибларига СЕРТИФИКАТ. 1-2-3-ўрин эгаларига ДИПЛОМ,
рағбатлантирилувчи иштирокчиларимизга ФАХРИЙ ЁРЛИҚ берилади.
ДИПЛОМ, ТАШАККУРНОМА, СЕРТИФИКАТ, ФАХРИЙ ЁРЛИҚ ва КИТОБЛАР эгаларига йил давомида етказилади.
Ундан ташқари биринчи, иккинчи, учинчи ўринни эгаллаган ижодлар яқин кунларда бир тўплам, китоб бўлиб чиқади.
Ўрин олмаган барча иштирокчилар фахрий ёрлиқ билан тақдирланадилар.
Ғолибларни чин дилдан табриклаган ҳолда барча иштирокчиларга ўз миннатдорчилигимизни билдириб қоламиз!
Танловда ғолиб бўлган 1-2-3- ўрин соҳиб-у соҳибаларининг ижод маҳсуллари "Саодат" журнали ва қўшни давлатлар газета, журналларида, Муҳаммад Юсуф номидаги жамоат фонди қошидаги "ОЛТИН ҚАЛАМ" газетасида навбати билан нашрга берилади.
Ижод йўлида зафар чўққиси доим сизни чорловчи маёқ каби беназир гулшанга бўлган меҳр-у эътиборингизни янада оширишига умид боғлаймиз!
Муҳаммад Юсуф издошлари:
@Muhammadyusufizdoshlari👈 канали,
@Muhammadyusufizdoshlariguruhi👈гуруҳи.
/channel/Muhammadyusufizdoshlari
"МУХАММАД ЮСУФТУН ИЗДОШЛАРИ" чыгармачылык сынагынын жыйынтыгы
1-НОМИНАЦИЯ БОЮНЧА:
1-ОРУН --
"МЕКЕНИМ"
Бөрүбек Эргешов Ош облусу Ноокат району Кыргыз-Ата айылы.
2-НОМИНАЦИЯ БОЮНЧА:
1-ОРУН -- "ТААЗИМ САГА, АТА-ЖУРТ"
Канигуль Таирова
Баткен облусу Лейлек району;
2 - ОРУН --
"КЫРГЫЗСТАН МЕКЕНИМ"
Калмамат уулу Чыңгыз
Жалал-Абад облусу Ноокен району Кочкор-Ата шаары;
3-ОРУН -- "БИЗДИН АЙМАК"
Токтомаибетова Уулкан Жалал-Абад облусу Базар-Коргон району.
1-ОРУН ( Орусия )-- "КЕМСИНЕМ"
Абыльпата Адылбеков
Орусия Екатеринбург.
3-НОМИНАЦИЯ БОЮНЧА :
1-ОРУН:
Жанбубу Жумагулова
Кыргыз Республикасы
Бишкек
4-НОМИНАЦИЯ БОЮНЧА:
1-ОРУН -- "ЭНЕМЕ КАТ"
Айсулуу Садыкова
Кыргыз Республикасы Баткен облусу Сүлүктү шаары;
2-ОРУН -- "ЭНЕМ ЖИБЕККЕ ГУЛДЕСТЕ"
Бердибай Кияшбаев Кыргыз Республикасы Чүй облусу Аламүдүн району.
3-ОРУН -- "НЕБЕРЕ БАККАН ЭНЕКЕ"
Гулзат Худжаматова Кыргыз Республикасы Жалал-Абад облусу Шамалды-Сай шаары.
5-НОМИНАЦИЯ БОЮНЧА:
1-ОРУН:
"МУХАММАД ЮСУФ МЕНИН БИР ТУУГАНЫМ"
Тайир Аширбай
Кыргыз Республикасы Баткен облусу Лейлек району;
2-ОРУН -- "МЭЭРИМ ТӨГҮП"
Нургүл Абдирашитова
Кыргыз Республикасы Бишкек шаары.
3-ОРУН -- "БИР МАКСАТТЫ КӨЗДӨП КЕЛЕТ ДҮЙНӨ ЭЛИ"
Турдубубу Куатбекова Кыргыз Республикасы Жалал-Абад облусу Аксы району.
6-НОМИНАЦИЯ БОЮНЧА:
1-ОРУН:
"МУХАММАД ЮСУФТУН ЭЛЕСИНЕ"
Назира Арин кызы
Кыргыз Республикасы Бишкек шаары;
2-ОРУН -- "МУХАММАД ЮСУФКА"
Үпөл Исакова Кыргыз Республикасы Ош облусу Чон-Алай району.
1-ОРУН (макала, өзбек тилинде) -- "ТУБАСА ТАЛАНТ"
Гулнора Холматова Кыргыз Республикасы Баткен облусу Лейлек району.
7-НОМИНАЦИЯ БОЮНЧА:
1-ОРУН-
"ТИЛ", "АЙЫЛ", "ПОЭЗИЯ", "АЙЫЛГА КАТ"
Миргүл Бечелова
Кыргыз Республикасы
Чүй облусу Сокулук району;
2-ОРУН -- "ОН ТОГУЗ"
Чолпон Босумбаева Кыргыз Республикасы Нарын облусу Жумгал району;
1-ОРУН ( Орусия) -- "ЖАЗЫН КӨРБӨЙ" Махабат Алымкул тегин Орусия Екатеринбург.
Видео-ролик тартуу боюнча:
1-ОРУН-
Айпери Рустамова
Кыргыз Республикасы Жалал-Абад облусу;
Видео ролик тартуу боюнча:
1-ОРУН -- Гуласал Алиева Кыргыз Республикасы Ош облусу Ош шаары.
СЫНАКТЫН КАЛЫСТАР ТОБУ:
Өзбекстан Жазуучулар союзу,
Кыргызстан Улуттук жазуучулар союзу,
Казакстан жазуучулар союзу,
Тажикстан жазуучулар союзу мүчөлөрү.
Номинациялар боюнча жеңишке ээ болгон чыгармалардын үлгүлөрү Мухаммад Юсуф атындагы фонддун "АЛТЫН КАЛЕМ" гезитинде жана жыйнагында жарыкка чыгарылат.
Ошону менен бирге 1-2- 3-орундарды багындырган катышуучулар Өзбекстан жазуучулар союзунун жана кошуна өлкөлөрдүн адабий коомдору, уюшмалары тарабынан атайын диплом, Икбол Мырза, Нурали Кабил, Мунаввара Усманова, Гулжамал Аскарова, Нодир Жонузок жана башка прозаиктер тарабынан Эгемендүүлүк доорунда жарыкка чыккан эң сонун 30 китептер менен тиешелүү тартипте сыйланышат.
Калган бардык сынактын катышуучуларына Ардак грамота жана баалуу белектер ыйгарылат.
Муҳаммад Юсуф издошлари:
@Muhammadyusufizdoshlari👈 канали,
@Muhammadyusufizdoshlariguruhi👈гуруҳи.
/channel/Muhammadyusufizdoshlari
ТАНЛОВИМИЗ ҒОЛИБЛАРИНИ ЭЪЛОН ҚИЛАМИЗ!
Ассалому алайкум ҳурматли ижодкорлар, адабиёт ва шеърият гулшани шинавандалари!
Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад Юсуфнинг 70 йиллигига бағишлаб телеграмда ўтказилган халқаро танловимизга 2 мингга яқин ижодкорлардан ижод намуналари келиб тушди. Танлов ғолибларини саралаш жараёнида ижтимоий тармоқда 20 000 дан ортиқ одам ўқиб-кузатиб, баҳо бериб ўзининг шахсий фикр-мулоҳазаларини ёзиб қолдирди.
Ғолибларни аниқлашда жонбозлик кўрсатган фидойи ва ҳурматли ҳакамларимиз:
Хуршидабону Ваҳобжон қизи (Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Андижон вилояти бўлими раҳбари);
Маъмура Зоҳид,
Гулчеҳра Шаҳобиддин қизи (Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси. Тошкент)
Шодмонбек Сулаймонов (Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Бухоро вилояти бўлими раҳбари);
Тошпўлат Тугалов (Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Самарқанд вилояти бўлими раҳбари);
Меҳрибон Абдураҳмонова (Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Жиззах вилояти бўлими раҳбари);
Баҳриддин Садриддинов (Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Навоий вилояти бўлими раҳбари);
Наргиза Ёъқубжон қизи (Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Фарғона вилояти бўлимидан, шоира);
Шоира Шамс,
Шоираи Жаҳон
(Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Хоразм вилояти)
Гулнора Нурлепесова,
Мунаввара Юсупова (Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Ёзувчилар уюшмаси аъзолари);
Ҳусниддин Ҳайит (Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, Сирдарё вилояти);
Баҳодир Оташ,
Соҳиба Ғойбулло,
Озода Мусаева,
Лобар Юлдашева (Қозоғистон Ёзувчилар уюшмаси аъзолари)
Ҳаким Зокир,
Ёъқубжон Очилов,
Муслима Ўлмасзода
(Тожикистон Ёзувчилар ва Журналистлар уюшмаси)
Бермет Закирова (Қирғизистон Ёзувчилар уюшмаси Ўш вилояти)
Гулнора Холматова,
Жамила Убайдилла кызы Ахматова
(Қирғизистон Ёзувчилар уюшмаси Боткен вилояти)
ларга миннатдорчилигимизни билдирамиз. Ҳаётий ва ижодий ишларида улкан муваффақиятлар тилаймиз.
Ижтимоий тармоқда бизни кузатиб, фикр билдириб, фаол бўлган адабиёт мухлислари ва каналимиз аъзоларига самимий миннатдорчилигимизни билдирамиз.
Ижтимоий, моддий-маънавий қўллаб-қувватлаётган ҳомийларимиз:
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ва уюшманинг Андижон вилоят бўлими,
Муҳаммад Юсуф номидаги жамоат фонди,
ЎзМТДП Андижон вилоят Кенгаши, "Саодат" журнали таҳририяти.
Ғолибларни тақдирлаш учун шахсий кутубхонасидан китоб улашган
ихтиёрий ҳомийлар:
Назира ас-Салом,
Иқбол Мирзо,
Мунаввара Усмонова,
Нурали Қобил,
Шаҳодат Исахонова,
Сирожиддин Рауф,
Боқий Мирзо,
Нодир Жонузоқ,
Амир Худойберди,
Ҳалима Жуманиёзова,
Гулчеҳра Шаҳобиддин қизи,
Тўлқин Ҳайит,
Тошпўлат Тугалов,
Зиёвуддин Мансур,
Дилором Муротова,
Гулжамол Асқарова,
Муқаддам Эҳсанова,
Моҳидил Шермонова,
Башорат Омонова,
Шарифа Салимова,
Норинисо Қосимова,
Мусалламбону Умирова,
Шоира Шамс,
Малика Салимова,
Мадина Юсупова,
Ортиқали Ҳусанов,
Камолиддин Шукур.
ва бошқалар..
"Фахрий ёрлиқ"лари билан тақдирлашда қатнашаётганлар:
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, "Саодат" журнали таҳририяти,
Қозоғистон Республикасининг "Дуня таланттари" уюшмаси,
Қирғизистон Ёзувчилар уюшмаси Ўш вилоят бўлими,
Қирғизистон Республикасининг "Кыргыз акын-жазуучилар" жамоат фонди.
Ҳакамлар ҳайъати ва ҳомийларга ташаккурнома,
номинация ғолибларига СЕРТИФИКАТ. 1-2-3-ўрин эгаларига ДИПЛОМ,
рағбатлантирилувчи иштирокчиларимизга ФАХРИЙ ЁРЛИҚ берилади.
ДИПЛОМ, ТАШАККУРНОМА, СЕРТИФИКАТ, ФАХРИЙ ЁРЛИҚ ва КИТОБЛАР эгаларига йил давомида етказилади.
Ундан ташқари биринчи, иккинчи, учинчи ўрин эгаллаган ижодлар яқин кунларда бир тўплам, китоб бўлиб чиқади.
Ўрин олмаган барча иштирокчилар фахрий ёрлиқ билан тақдирланадилар.
Ғолибларни чин дилдан табриклаган ҳолда барча иштирокчиларга ўз миннатдорчилигимизни билдириб қоламиз!
Танловда ғолиб бўлган 1-2-3- ўрин соҳиб-у соҳибаларининг ижод маҳсуллари "Саодат" журнали ва ҳамда қўшни давлатлар газета, журналларида, Муҳаммад Юсуф номидаги жамоат фонди қошидаги "ОЛТИН ҚАЛАМ" газетасида навбати билан нашрга берилади.
Ижод йўлида зафар чўққиси доим сизни чорловчи маёқ каби беназир гулшанга бўлган меҳр-у эътиборингизни янада оширишига умид боғлаймиз!
Муҳаммад Юсуф издошлари:
@Muhammadyusufizdoshlari👈 канали,
@Muhammadyusufizdoshlariguruhi👈гуруҳи.
/channel/Muhammadyusufizdoshlari
ТАБРИК
Дуодан ёришган тонглар муборак,
Зиёга қоришган онлар муборак.
Оппоқ ният, тиниқ тилаклар боис
Тозарган қалб, руҳ, жон, онглар муборак!
ОТА ВА ЎҒИЛ
Ота ҳукмига бош эгиб Исмоил,
Оллоҳ раҳматига бўлмишдир ноил.
Не бир ўғиллар бор, астағфируллоҳ,
Отасига пичоқ тортишга мойил…
ҲАҚСЕВАР ЮРТ
Зулматни тўзғитган машъала – қуръон,
Бошига кўтармиш ҳақсевар Турон.
Қўчқордай ўғлонлар туғилиб бунда,
Ҳақиқат йўлида бўлмишлар қурбон…
ҚУРБОНЛИК
Қутлуғ лаҳзалар бу – ҳикматга йўйгил,
Қалбингда қай ҳолат – бир қараб қўйгил.
Ожиз жонлиққа тиғ тирашдан аввал
Буқадай семирган нафсингни сўйгил!
✍ Нодир ЖОНУЗОҚ.
Муҳаммад Юсуф издошларига қўшилинг👇
@Muhammadyusufizdoshlari👈 канали,
@Muhammadyusufizdoshlariguruhi👈гуруҳи.
TABRIK
Duodan yorishgan tonglar muborak,
Ziyoga qorishgan onlar muborak.
Oppoq niyat, tiniq tilaklar bois
Tozargan qalb, ruh, jon, onglar muborak!
OTA VA O‘G‘IL
Ota hukmiga bosh egib Ismoil,
Olloh rahmatiga boʻlmishdir noil.
Ne bir oʻgʻillar bor, astagʻfirulloh,
Otasiga pichoq tortishga moyil…
HAQSEVAR YURT
Zulmatni toʻzgʻitgan mashʼala – qurʼon,
Boshiga koʻtarmish haqsevar Turon.
Qoʻchqorday oʻgʻlonlar tugʻilib bunda,
Haqiqat yoʻlida boʻlmishlar qurbon…
QURBONLIK
Qutlugʻ lahzalar bu – hikmatga yoʻygil,
Qalbingda qay holat – bir qarab qoʻygil.
Ojiz jonliqqa tigʻ tirashdan avval
Buqaday semirgan nafsingni soʻygil!
✍ Nodir JONUZOQ.
Muhammad Yusuf izdoshlariga qoʻshiling👇
@Muhammadyusufizdoshlari👈 kanali,
@Muhammadyusufizdoshlariguruhi👈guruhi.
/channel/Muhammadyusufizdoshlari
ШЕЪРИЯТ МУШОИРАСИ-КЎНГИЛЛАР ОФТОБИ
Сирдарёлик ёш ижодкорлар ва адабиёт мухлислари Гулистон шаҳридаги муҳташам “Ёшлар маркази”нинг фаоллар залига катта ҳаяжон ҳамда интиқлик билан жам бўлдилар. Бу масканга элимизнинг суйган шоирлари-“Олтин қалам” газетасининг Бош муҳаррири, Муҳаммад Юсуф номидаги фонд раҳбари Назира ас-Салом, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, “Шарқ юлдузи” газетасининг бўлим мудири Муҳаммад Исмоил, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Аҳмаджон Отажонов ҳамда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Баҳор Холбекова, уюшманинг вилоят бўлими бош мутахассиси Норинисо Қосимова, Сайёра Эрназарова каби устоз ижодкорлар ташриф буюрдилар.
Турли вилоятдаги ижодкорларнинг шеърлари ва ҳикоялари жамланган “Юрт байроғи юрагида ҳилпираганлар” номли китоб тақдимотида сўз олганлар тўпламга киритилган шеърлар, ҳикоялар борасида илиқ фикр-мулоҳазалар билдирилди. Фарғона вилоятининг Олтиариқ туманидаги 1-мактаб ўқувчиси Муҳаммадюсуф Ҳасанов Ў збекистон халқ шоири Муҳаммад Юсуф шеърини моҳирлик билан ёд ўқиганида барча иштирокчилар қарсак билан олқишлашди.
Ёш хонанда Султонбек Маматқобилов гитарада ижро этган қўшиқлар даврага алоҳида файз бағишлади.
-Сирдарёдаги адабий муҳит ёш қаламкашларга катта маънавий озуқа бериши табиий,-деди ўзи сўзида Муҳаммад Исмоил.-Негаки бу масканда икки улуғ ижодкор Ўзбекистон халқ шоирлари-Тўра Сулаймон ва Ҳалима Худойбердиеванинг ўтли нафаслари бор. Ҳали бу қутлуғ макондан кўплаб эл суйган адиблар, шоирлар етишиб чиқишига ишонамиз.
-Бугунги тадбирдан бениҳоя мамнунманки,-деди Назира ас-Салом- болажонларимиз қалбида шеърга, гўзалликка муҳаббат бор, бу дегани юртга, она халқига, истиқболга ишонч ҳам муҳаббат бор дегани. Ушбу тўпламга ижод намуналари киритилган барча ижодкорларни муборакбод этаман ва кейинги ижодларида фақат омад тилаб қоламан.Оиламиз номидан шоир Муҳаммад Юсуфга бўлган катта меҳрингиз ва эътиборингиз учун алоҳида ташаккур билдираман.
Шунингдек, тадбирда “Гулистон оқшомлари” тўгараги иштирокчилари ҳамда тўпламга шеърлари киритилган ижодкорларга “”Юрт байроғи юрагида ҳилпираганлар” китоби ва Фахрий ёрлиқлар топширилди. Энг фаол иштирокчиларга Муҳаммад Юсуф ва Муҳаммад Исмоилларнинг шеърий китоблари берилди. Ушбу китобни нашрга тайёрлаган иқтидорли ижодкорлар Азиз Хўжа Нур ва Одина Абдимўминовага барча иштирокчилар номидан алоҳида миннатдорчилик изҳор этилди.
Муҳаммад Юсуф издошлари:
@Muhammadyusufizdoshlari👈 канали,
@Muhammadyusufizdoshlariguruhi👈гуруҳи.
/channel/Muhammadyusufizdoshlari
To‘rtko‘l tuman Axborot kutubxona markazi tuman pedagogika kolleji ma’muriyati bilan hamkorlikda "Kitobsevar millat" shiori ostidagi kitobxonlik haftaligining bugungi to‘rtinchi kuni "Unutmoq osonmas bizlarni" mavzusida O‘zbekiston xalq shoiri, Do‘stlik ordeni sohibi Muhammad Yusufning 70 yilligi munosabati bilan xotira kechasini o‘tkazishdi. Kechani Respublika Ma’naviyat va ma’rifat markazi To‘rtko‘l tuman bo‘linmasi rahbari J.Settiyev ochib berdi hamda Muhammad Yusuf ijodiga to‘xtaldi. Shundan keyin tuman Axborot kutubxona markazi mutaxassisi, O‘zbekiston va Qoraqalpog‘iston Yozuvchilar uyushmasi a’zosi, shoira M.Yusupova shoir haqidagi xotiralari bilan o‘rtoqlashdi. Tuman Axborot kutubxona markazi qoshidagi "Onajonim she’riyat" klubi a’zolari Muhammad Yusufning she’rlaridan ifodali aytishdi. Kecha oxirida haftalikda faol qatnashgan klub a’zolari tuman Axborot kutubxona markazi ma’muriyatining maqtov yorliqlari bilan taqdirlandi.
@Muhammadyusufizdoshlari kanali
🎤 Ҳурматой УМАРОВА,
Андижон вилояти, Асака тумани.
Муҳаммад Юсуф издошлари:
@Muhammadyusufizdoshlari👈 канали,
@Muhammadyusufizdoshlariguruhi👈гуруҳи.
МУҲАММАД ЮСУФ
🎤✍ Айпери Рустамова,
Кыргызстан. Жалал- Абад областы.
(Багыттточу Нургүл Абдирашитова)
Муҳаммад Юсуф издошлари:
@Muhammadyusufizdoshlari👈 каналы,
@Muhammadyusufizdoshlariguruhi👈группасы.
ВИДО
(Устоз Муҳаммад Юсуф тилидан битилмаган сўнги шеър)
✍🎤Ўлмасбек Холмўминов.
Навоий вилояти.
@Muhammadyusufizdoshlari