muhammadyusufizdoshlari | Неотсортированное

Telegram-канал muhammadyusufizdoshlari - Muhammad Yusuf izdoshlari

544

Sen tebratgan beshigini Sohibqiron, Sening bolang yulduzlarga qo‘ygan narvon. Bir mayizni qirqqa bo‘lgan bir tanu jon— Kunlaringga qaytay desang—xalq bo‘l elim. ✍ Muhammad YUSUF https://t.me/Muhammadyusufizdoshlari @Muhammadyusufizdoshlariguruhi

Подписаться на канал

Muhammad Yusuf izdoshlari

Navoiy viloyati Nurota tumani MTTga qarashli "Avazsoy bulbuli" bog‘chasining tarbiyalanuvchisi Shodiyeva Dilnura ijrosida Muhammad  Yusuf she'ri

Muhammad Yusuf izdoshlari kanali uchun

@MuhammadYusufizdoshlari

Telegram kanali👆🏻

Читать полностью…

Muhammad Yusuf izdoshlari

/channel/Muhammadyusufizdoshlari/723

Читать полностью…

Muhammad Yusuf izdoshlari

Устоз Муҳаммад Юсуф тилидан

(Битилмаган сўнгги шеър)

ВИДО

Ризқим узилганга ўхшайди, чоғи,
Излама, ҳеч қандай ташҳису, малҳам.
Тобора авжланар дарднинг ўчоғи,
Етолмасам керак Тошкентгача ҳам.


Тек қўй, кузатмагин, вужудим оғрир,
Элликқалъа деган юртда не гуноҳ
Ватаннинг шарқида туғилиб, охир,
Ғарбида ўлмоқни битибди, Аллоҳ!


Иғво тарқатманглар маза-бемаза,
Мабодо, юз берса бирор бир кор-ҳол.
Тошкентда очмасин, ҳеч қандай аза,
Сим қоққин, Абдулла Орифга дарҳол!


Тўхта, айтиб қолай, жон пишмасидан,
Ҳаммаси жойида: сейф, стол, палос...
Фақат Ёзувчилар уюшмасидан,
Бир варақ ариза қарзим бор, холос.


Айтганча, столим чап тортмасида,
Бир шоир йигитнинг қўлёзмаси бор.
Адашмасам, эди юртга қасида,
Шуни нашриётга-тақризга юбор.


Оғзим қурияпти, сув бер, бир қултум,
"Руҳ ўзин улфати жондан туймоқда".
Оҳ, ота бўлиб мен, нима ҳам кўрдим,
Юрагим куймоқда, ичим куймоқда!


Тўрт боламдан бирин менда кўнгли йўқ,
Нима қилай ахир, Худойим айтсин.
Назира ўгаймас, унинг ўғли йўқ,
Бобурга айтинглар, Дархонга қайтсин!


Шоирнинг шеърлари-тақдири, дерди,
Рости ишонмасдим, босмасди титроқ.
Наҳот, Роббим менга шундай дард берди,
Тақдирим бўлдими "Лолақизғолдоқ"!?


Жонсиз жигаримга ботмоқда тикан,
Қорайтириб борар юзларимни ғам.
Аслида, шеърларим пешонам экан,
Тўйин кўролмадим қизларимни ҳам.

Ўлсам, уч қизимга бўлади оғир,
Эҳтимол, улар ҳам қилишар тоқат.
Йиғлашиб, йиғлашиб кўнади охир,
Онамни кўндириб бўлмайди фақат!

Кор қилмайди унга ҳеч ҳимматингиз,
Ўзин адо қилар, жонини ея
Айтинг секингина-Муҳаммадингиз,
Кетди Муҳаммаднинг ёнига-дея.

Соат неччи бўлди, қош қорайдими,
Жонга тегди дерсан, шу шоири ҳам.
"Менга ҳаво етмас...", жон торайдими,
Бунча ҳаяллади, Азроили ҳам.

Келишин кутамиз энди начора,
Бир шоир жонида интиқоми бор.
Айтганча, уч кундан кейин, бечора,
Нозима қизимнинг имтиҳони бор.

Эҳ, нима бўлар-а, ректорга боргин,
Бир илтимос қилгин, учраб ўзига.
Тегса, тегибдида, ёрдами ахир,
Муҳаммад Юсуфнинг битта қизига.

Ана келаётир, ажал пишқириб,
Узмоқ бўлар ризқу-саодатимни.
Қайси бир сўзимда олар...ишқилиб,
Айтишга улгурай Шаҳодатимни.

Оҳ, нима дейсан-а, Назирамга айт,
Шўрликни ёз қолиб, қиши тушмасин.
Яна тилга чиқар, ўзим битган байт:
"Номард одамларга иши тушмасин!"

Унга шон керакмас, унвон керакмас,
Етади хилқату-хаёли деган.
Унвон бериб кетай мен унга, абас,
Муҳаммад Юсуфнинг аёли деган!

Ичим ачияпти Адабиётга,
Арзирли бўлмади, ўгитларим ҳам.
Сўзини муҳрлаб абадиятга,
Одам бўлармикан шогирдларим ҳам?

Биламан, ёзади қаламин ўпиб,
Сирожиддинлару, Азим Суюнлар.
Қўрқаман, қўшиқчи шоирлар қўпиб,
Босиб келмасмикан қаро қуюнлар!

Наҳот ўз-ўзимдан кўнглим тўлмаса,
Чала қолди сабоқ, бўлди энди кеч!
Фақат бир ўгитим: дарди бўлмаса,
Шогирдман демасин Муҳаммадга, ҳеч!

Муҳаммаддан иймон, Юсуфдан жамол,
Яшадим, лек шоир жисми билан, мен.
Гуноҳ ҳам қилганим ростдир, эҳтимол,
Икки пайғамбарнинг исми билан, мен!


Ўзи кечиргувчи, истиғфор айтгум,
Дариғ тутма мендан муҳаббатингни.
Ўзингдан яралдим, ўзингга қайтгум,
Ўзинг кечир "содда Муҳаммадингни! "

ЎЛИМ НИМА, БУ ҲАМ БИТТА САЙР, ОНА,
ЎҒЛИНГ ҚАРО ЕРГА КЕТДИ ХАЙР, ОНА..."


✍ Ўлмасбек Холмўминов.

4-май. 2016-йил. Марҳамат.

Муҳаммад Юсуф издошлари телеграм канали ва гуруҳи👇
@Muhammadyusufizdoshlari👈 канали.
@Muhammadyusufizdoshlariguruhi👈 гуруҳи

/channel/Muhammadyusufizdoshlari

Читать полностью…

Muhammad Yusuf izdoshlari

МУҲАММАД ЮСУФ
(Мувашшаҳ)


Марҳаматдан ҳазин қўшиқ-нола келар,
Тинглаб уни кўзларимга жола келар,
"Энг зўр шоир" унвонини халқдан олган
Озгина, қотмагина бола келар.

У шеър ёзди капалакнинг қанотига,
Тилла қўнғиз қўниб ўтди баётига.
Бори ўзбек сулувлари соч тараса,
Алишмади бировини оқ отига.

Ҳамон унга аза тутар ўзбек момом,
Ариқ бўйи ялпизлари этганди ром.
Юлдуз тўла самолардан олмас нигоҳ,
Илки узра Умар Хайём мероси жам.

Ахир мен ҳам шайдо эдим шеърларига,
Сатрлардан томган тоза дурларига.
Сепкил юзли, қадоқ қўлли санамларни
Алишмайман, дерди, жаннат ҳурларига.

Муҳаббатни куйлади у, муҳаббатни,
Юксакларга олиб чиқди шеър-санъатни.
"Ҳофизларнинг сочларини оқартирган"
Ўлими кўп оғир бўлди Муҳаммадни.

Муҳаммадни эсланг бир зум, Муҳаммадни,
Бутун умр қўмсаб ўтди Марҳаматни.
Айлангувчи чархпалакли бу арш яна
Кўрсатгайми, билмам, бундай мурувватни?!

Ашъорин ёд олмаган бир нафас борми ?
Изларини соғинмаган бир хас борми ?
Ватан мадҳин авж пардага олиб чиқиб,
Ўргатгувчи армон бўлган бир сас борми ?

Далаларинг Римдан кўркам, элим, дейди,
Сулувларинг ҳурдан кўркам, элим, дейди.
Оташнафас, оташзабон шоир бўлган,
Муҳаммадсиз дунё бир кам, элим, энди.

Юрагимни бир қуш келиб чўқийверар,
Зўр шоирнинг зўр шеърларин ўқийверар.
Хаёлимда бедапоя, озғин шоир,
Олмай тиним ҳазин қўшиқ тўқийверар.

Сарин сабо сочларини силар майин,
Дил доғларин ювиб кетар эсган сайин.
Кўз ёш пайҳон қилган кўнгил гулзорини,
Бир бўстонга айлантирмоқ истар тайин.

Умидлари сиғмас эди кенг жаҳонга,
Мадҳиялар битди тинмай ҳур замонга.
Тупроқ билан оға-ини бўлиб кетди,
Қизғалдоқдай бошин эгиб ломаконга.

Фаришталар чорлайверди ўлан сўйлаб,
Яшади у "Ўзбекман" деб кўкка бўйлаб.
Юрак розим бағишладим пок руҳига,
Муҳаммаднинг шеърларини дилдан куйлаб.

Малика БОЙХОНОВА,
Наманган вилояти.


Муҳаммад Юсуф издошлари телеграм канали ва гуруҳи👇
@Muhammadyusufizdoshlari👈 канали,
@Muhammadyusufizdoshlariguruhi👈 гуруҳи.


MUHAMMAD YUSUF
(Muvashshah)


Marhamatdan hazin qoʻshiq-nola kelar,
Tinglab uni koʻzlarimga jola kelar,
“Eng zoʻr shoir” unvonini xalqdan olgan
Ozgina, qotmagina bola kelar.

U sheʼr yozdi kapalakning qanotiga,
Tilla qoʻngʻiz qoʻnib oʻtdi bayotiga.
Bori oʻzbek suluvlari soch tarasa,
Alishmadi birovini oq otiga.

Hamon unga aza tutar oʻzbek momom,
Ariq boʻyi yalpizlari etgandi rom.
Yulduz toʻla samolardan olmas nigoh,
Ilki uzra Umar Xayyom merosi jam.

Axir men ham shaydo edim sheʼrlariga,
Satrlardan tomgan toza durlariga.
Sepkil yuzli, qadoq qoʻlli sanamlarni
Alishmayman, derdi, jannat hurlariga.

Muhabbatni kuyladi u, muhabbatni,
Yuksaklarga olib chiqdi sheʼr-sanʼatni.
“Hofizlarning sochlarini oqartirgan”
Oʻlimi koʻp ogʻir boʻldi Muhammadni.

Muhammadni eslang bir zum, Muhammadni,
Butun umr qoʻmsab oʻtdi Marhamatni.
Aylanguvchi charxpalakli bu arsh yana
Koʻrsatgaymi, bilmam, bunday muruvvatni?!

Ashʼorin yod olmagan bir nafas bormi?
Izlarini sogʻinmagan bir xas bormi?
Vatan madhin avj pardaga olib chiqib,
Oʻrgatguvchi armon boʻlgan bir sas bormi?

Dalalaring Rimdan koʻrkam, elim, deydi,
Suluvlaring hurdan koʻrkam, elim, deydi.
Otashnafas, otashzabon shoir boʻlgan,
Muhammadsiz dunyo bir kam, elim, endi.

Yuragimni bir qush kelib choʻqiyverar,
Zoʻr shoirning zoʻr sheʼrlarin oʻqiyverar.
Xayolimda bedapoya, ozgʻin shoir,
Olmay tinim hazin qoʻshiq toʻqiyverar.

Sarin sabo sochlarini silar mayin,
Dil dogʻlarin yuvib ketar esgan sayin.
Koʻz yosh payhon qilgan koʻngil gulzorini,
Bir boʻstonga aylantirmoq istar tayin.

Umidlari sigʻmas edi keng jahonga,
Madhiyalar bitdi tinmay hur zamonga.
Tuproq bilan ogʻa-ini boʻlib ketdi,
Qizgʻaldoqday boshin egib lomakonga.

Farishtalar chorlayverdi oʻlan soʻylab,
Yashadi u “Oʻzbekman” deb koʻkka boʻylab.
Yurak rozim bagʻishladim pok ruhiga,
Muhammadning sheʼrlarini dildan kuylab.

Malika BOYXONOVA,
Namangan viloyati.


Muhammad Yusuf izdoshlari telegram kanali va guruhi👇
@Muhammadyusufizdoshlari👈 kanali,
@Muhammadyusufizdoshlariguruhi👈 guruhi.

/channel/Muhammadyusufizdoshlari

Читать полностью…

Muhammad Yusuf izdoshlari

ТЎРТЛИКЛАР

Кўнглим, ташнадирсан, ташнасан тамом,
Бу йўлда нималар излайсан мудом?
Охири зоҳири йўқ истагингнинг,
Қара, қуёш ботиб тушмоқда оқшом.

* * *

Ажаб, бу дунёда битта матоҳмиз,
Вужуд уйқуда-ю, қалби қадоқмиз.
Йўлни узун дебон алдадик ўзни,
Қибласиз йўл босган бедин оёқмиз.

* * *

Йўлларимга тўшалди яшил гилам,
Боғларни соғиниб қайтмоқда кўклам.
Чаманимга яшил ранг бер, Оллоҳим,
Фақат яшил сўзни ёзолсин қалам.

* * *

Манманликни маҳв этмасанг ҳирқанг бекор,
Эзгуликка йўлдош эмас фирқанг бекор.
Тарки одат қилолмасдан юрган нодон,
Эл юкини кўтармасанг елканг бекор.

* * *

Кибр қилма, қалбим, ўшал сабринг қани?
Гуноҳларинг оловда ёқ, жабринг қани?
Тавба-ёмғир ювсин бемор юрагимни,
Чорла тезроқ ёғмоқ бўлган абринг қани?

Эътибор Шокирова,
Тошкент.


Муҳаммад Юсуф издошлари телеграм канали ва гуруҳи👇
@Muhammadyusufizdoshlari👈 канали,
@Muhammadyusufizdoshlariguruhi👈 гуруҳи.


TOʻRTLIKLAR

Koʻnglim, tashnadirsan, tashnasan tamom,
Bu yoʻlda nimalar izlaysan mudom?
Oxiri zohiri yoʻq istagingning,
Qara, quyosh botib tushmoqda oqshom.

* * *

Ajab, bu dunyoda bitta matohmiz,
Vujud uyquda-yu, qalbi qadoqmiz.
Yoʻlni uzun debon aldadik oʻzni,
Qiblasiz yoʻl bosgan bedin oyoqmiz.

* * *

Yoʻllarimga toʻshaldi yashil gilam,
Bogʻlarni sogʻinib qaytmoqda koʻklam.
Chamanimga yashil rang ber, Ollohim,
Faqat yashil soʻzni yozolsin qalam.

* * *

Manmanlikni mahv etmasang hirqang bekor,
Ezgulikka yoʻldosh emas firqang bekor.
Tarki odat qilolmasdan yurgan nodon,
El yukini koʻtarmasang yelkang bekor.

* * *

Kibr qilma, qalbim, oʻshal sabring qani?
Gunohlaring olovda yoq, jabring qani?
Tavba-yomgʻir yuvsin bemor yuragimni,
Chorla tezroq yogʻmoq bo‘lgan abring qani?

Eʼtibor Shokirova,
Toshkent.


Muhammad Yusuf izdoshlari telegram kanali va guruhi👇
@Muhammadyusufizdoshlari👈 kanali,
@Muhammadyusufizdoshlariguruhi👈 guruhi.

/channel/Muhammadyusufizdoshlari

Читать полностью…

Muhammad Yusuf izdoshlari

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ РЕФЕРЕНДУМИ

🇺🇿2023 ЙИЛ 30 АПРЕЛЬ
ЯНГИЛАНАЁТГАН КОНСТИТУТЦИЯ -ЮРТИМИЗ ВА ХАЛҚИМИЗНИНГ ФАРОВОН ҲАЁТИ УЧУН МУСТАҲКАМ ХУҚУҚИЙ АСОС БЎЛАДИ.

ЯНГИЛАНГАН РУҲИЯТ

📌✍ АБДУНАБИ ҲАМРО

📌🎙 САЛОҲИДДИН ФАЙЗИЕВ.
@Muhammadyusufizdoshlari

Читать полностью…

Muhammad Yusuf izdoshlari

МИЛЛАТНИНГ БУЮК ШОИРИ МАНГУ БАРҲАЁТ!
Муҳаммад ЮСУФГА

Тунлар бирам кетаверар чўзилиб,
Билмам, қачон кўзга уйқу илинар.
То тонггача ширин жонимни чўқир,
Марҳаматдан учиб келган қушчалар.

Руҳимда талотўп соғинч қушлари,
Қишлоғимдан мушфиқ онам учирган.
Мени кутар – алоқ-чалоқ тушлари,
Кулбасида ҳамон чироқ ўчмаган.

Ухлайқолгин, кутма, бебош ўғлингни,
Кутманг мени, тулпор минган ерларим.
Қўмсасам ҳам сен пиширган паловни,
Қўйвормайди энди қайсар шеърларим.

Билмам, қачон армонларим ушалар,
Тунлар бирам кетаверар чўзилиб.
Муҳаммадни шоир деманг, қушчалар –
У она қишлоқдан қолган узилиб.

Азоблардан бунёд бўлар субҳидам,
Юраккинам ёлғиз қолади бўзлаб.
Руҳим дарчасидан учган қушчалар –
Яна Марҳаматни кетади кўзлаб...
1997 йил.

* * * *

Мақсуд манзилида хазон сипоҳи,
Ашкимдан яралмиш ғурбат уммони.
Мани бу денгизга тамом ғарқ этди,
Ё дил, ошкорами севги армони.

Сеҳрингдан сийратим Мажнун сифатми,
Мақсудим бир сенинг васлинг тилабми,
Бақо соҳилида дийдорлашмасак,
Аё, бул гуноҳлар манинг тарафми?

Қамар ҳайрон боқса қисмат майлига,
Сени бир қучсам-у, ўлсам майлига.
Жонимни чўқиса самандар қушлар,
Чорлама махлиқо, жаннат сайлига.

Қўлимда қувончнинг косаси синди,
Бу ишқнинг ғубори кўнглимга инди.
Раббано, ройишим аршга етолмай,
Шу оёқ остида, заминда тинди.

Мақсуд манзилини истадим, аммо,
Сени қон юракдан изладим, аммо,
Севгин, севақол деб қистадим, аммо,
Севмадинг, бир бора суймадинг, жоно.

Шуҳратбек ДЕҲҚОНОВ.

Муҳаммад Юсуф издошлари телеграм канали ва гуруҳи👇
@Muhammadyusufizdoshlari👈 канали,
@Muhammadyusufizdoshlariguruhi👈 гуруҳи.



MILLATNING BUYUK SHOIRI MANGU BARHAYOT!
Muhammad YUSUFGA

Tunlar biram ketaverar choʻzilib,
Bilmam, qachon koʻzga uyqu ilinar.
To tonggacha shirin jonimni choʻqir,
Marhamatdan uchib kelgan qushchalar.

Ruhimda talotoʻp sogʻinch qushlari,
Qishlogʻimdan mushfiq onam uchirgan.
Meni kutar – aloq-chaloq tushlari,
Kulbasida hamon chiroq oʻchmagan.

Uxlayqolgin, kutma, bebosh oʻgʻlingni,
Kutmang meni, tulpor mingan yerlarim.
Qoʻmsasam ham sen pishirgan palovni,
Qoʻyvormaydi endi qaysar sheʼrlarim.

Bilmam, qachon armonlarim ushalar,
Tunlar biram ketaverar choʻzilib.
Muhammadni shoir demang, qushchalar –
U ona qishloqdan qolgan uzilib.

Azoblardan bunyod boʻlar subhidam,
Yurakkinam yolgʻiz qoladi boʻzlab.
Ruhim darchasidan uchgan qushchalar –
Yana Marhamatni ketadi koʻzlab...
1997 yil.


* * * *

Maqsud manzilida xazon sipohi,
Ashkimdan yaralmish gʻurbat ummoni.
Mani bu dengizga tamom gʻarq etdi,
Yo dil, oshkorami sevgi armoni.

Sehringdan siyratim Majnun sifatmi,
Maqsudim bir sening vasling tilabmi,
Baqo sohilida diydorlashmasak,
Ayo, bul gunohlar maning tarafmi?

Qamar hayron boqsa qismat mayliga,
Seni bir quchsam-u, oʻlsam mayliga.
Jonimni choʻqisa samandar qushlar,
Chorlama maxliqo, jannat sayliga.

Qoʻlimda quvonchning kosasi sindi,
Bu ishqning gʻubori koʻnglimga indi.
Rabbano, royishim arshga yetolmay,
Shu oyoq ostida, zaminda tindi.

Maqsud manzilini istadim, ammo,
Seni qon yurakdan izladim, ammo,
Sevgin, sevaqol deb qistadim, ammo,
Sevmading, bir bora suymading, jono.

Shuhratbek DEHQONOV.

Muhammad Yusuf izdoshlari telegram kanali va guruhi👇
@Muhammadyusufizdoshlari👈 kanali,
@Muhammadyusufizdoshlariguruhi👈 guruhi.

/channel/Muhammadyusufizdoshlari

Читать полностью…

Muhammad Yusuf izdoshlari

ҲОТАМ ЭРСАНГ

Ҳотам эрсанг ҳимматинг элга аён бўлғай сенинг,
Шуҳратинг овозаси ҳам бепоён бўлғай сенинг.

Айлагил юртга нисор Ҳақберган ул ганжинани,
Минглаган тилда мудом мадҳинг баён бўлғай сенинг.

Бевафолиқ айласанг гар ошинога паст кетиб,
Бил, рақибга айланиб, дўстинг чаён бўлғай сенинг.

Ғайри бир йўллар ила қилма мурод бойликни сен,
Буйла нопок топганинг ўзга зиён бўлғай сенинг.

Тиқмагил оғзингга бирдан иккала панжангни ҳам,
Дўсту ёринг зумда ёнингдан қуён бўлғай сенинг.

Гар садоқатли эсанг ишқу муҳаббатда мудом,
Бир умрга маҳвашинг ғунчамиён бўлғай сенинг.

Топганинг юртинг ила ҳотам бўлиб кўргил баҳам,
Эл аро одамлипинг шунда аён бўлғай сенинг.

Бўлмағил қул, Ошиқ Эркин, заррадунё молига,
Ўйла, умринг сўнгида йўлинг қаён бўлғай сенинг.

Ошиқ Эркин- Эркин Мадраҳимов,
Хоразм вилояти.


Муҳаммад Юсуф издошлари телеграм канали ва гуруҳи👇
@Muhammadyusufizdoshlari👈 канали,
@Muhammadyusufizdoshlariguruhi👈 гуруҳи.



HOTAM ERSANG

Hotam ersang himmating elga ayon boʻlgʻay sening,
Shuhrating ovozasi ham bepoyon boʻlgʻay sening.

Aylagil yurtga nisor Haqbergan ul ganjinani,
Minglagan tilda mudom madhing bayon boʻlgʻay sening.

Bevafoliq aylasang gar oshinoga past ketib,
Bil, raqibga aylanib, doʻsting chayon boʻlgʻay sening.

Gʻayri bir yoʻllar ila qilma murod boylikni sen,
Buyla nopok topganing oʻzga ziyon boʻlgʻay sening.

Tiqmagil ogʻzingga birdan ikkala panjangni ham,
Doʻstu yoring zumda yoningdan quyon boʻlgʻay sening.

Gar sadoqatli esang ishqu muhabbatda mudom,
Bir umrga mahvashing gʻunchamiyon boʻlgʻay sening.

Topganing yurting ila hotam boʻlib koʻrgil baham,
El aro odamliping shunda ayon boʻlgʻay sening.

Boʻlmagʻil qul, Oshiq Erkin, zarradunyo moliga,
Oʻyla, umring soʻngida yoʻling qayon boʻlgʻay sening.

Oshiq Erkin- Erkin Madrahimov,
Xorazm viloyati
.

Muhammad Yusuf izdoshlari telegram kanali va guruhi👇
@Muhammadyusufizdoshlari👈 kanali,
@Muhammadyusufizdoshlariguruhi👈 guruhi.
/channel/Muhammadyusufizdoshlari

Читать полностью…

Muhammad Yusuf izdoshlari

@Turonadiblari

Читать полностью…

Muhammad Yusuf izdoshlari

ЎЗБЕК НАВОИЙНИ ЎҚИМАЙ ҚЎЙСА…

(Ўзбекистон Халқ шоири Эркин Воҳидов)


Ўзбек Навоийни ўқимай қўйса,
Олтин бошнинг калла бўлгани шудир.
Бедил қолиб Демьян Беднийни суйса,
Қора сочнинг малла бўлгани шудир.

Ўзбек Навоийни ўқимай қўйса,
Дод демоққа палла бўлгани шудир.
Маърифатдан айру ўйнаса, кулса,
Аза чоғи ялла бўлгани шудир.

Ўзбек Навоийни ўқимай қўйса,
Алдангани, алла бўлгани шудир.
Юлғич азиз бўлиб, билгич хор бўлса,
Пайтаванинг салла бўлгани шудир.

Эл комил бўлмаса юрт эмас улуғ,
Беқадр маҳалла бўлгани шудир.
Қалб тўла нур халқнинг ризқи ҳам тўлуғ,
Омбор тўла ғалла бўлгани шудир.

Ўзбек ўзлигини англаса бекам,
Унинг «Баракалла» бўлгани шудир.
Оламга Навоий наслиман деган
Овози баралла бўлгани шудир.


Муҳаммад Юсуф издошлари телеграм канали ва гуруҳи👇
@Muhammadyusufizdoshlari👈 канали,
@Muhammadyusufizdoshlariguruhi👈 гуруҳи.



OʻZBEK NAVOIYNI OʻQIMAY QOʻYSA…

(Oʻzbekiston Xalq shoiri Erkin Vohidov)

Oʻzbek Navoiyni oʻqimay qoʻysa,
Oltin boshning kalla boʻlgani shudir.
Bedil qolib Demyan Bedniyni suysa,
Qora sochning malla boʻlgani shudir.

Oʻzbek Navoiyni oʻqimay qoʻysa,
Dod demoqqa palla boʻlgani shudir.
Maʼrifatdan ayru oʻynasa, kulsa,
Aza chogʻi yalla boʻlgani shudir.

Oʻzbek Navoiyni oʻqimay qoʻysa,
Aldangani, alla boʻlgani shudir.
Yulgʻich aziz boʻlib, bilgich xor boʻlsa,
Paytavaning salla boʻlgani shudir.

El komil boʻlmasa yurt emas ulugʻ,
Beqadr mahalla boʻlgani shudir.
Qalb toʻla nur xalqning rizqi ham toʻlugʻ,
Ombor toʻla gʻalla boʻlgani shudir.

Oʻzbek oʻzligini anglasa bekam,
Uning “Barakalla” boʻlgani shudir.
Olamga Navoiy nasliman degan
Ovozi baralla boʻlgani shudir.

Muhammad Yusuf izdoshlari telegram kanali va guruhi👇
@Muhammadyusufizdoshlari👈 kanali,
@Muhammadyusufizdoshlariguruhi👈 guruhi.
/channel/Muhammadyusufizdoshlari

Читать полностью…

Muhammad Yusuf izdoshlari

***

Ўзбек қизи шим кийганда тўлғонаман,
Бўйдоқманда, жуда узоқ ўйланаман,
Шу баҳона Тожмаҳални айланаман,
Шижоатли ҳинд қизига уйланаман.

Бобур бобом авлодлари тўлиб тошар,
Зираклари шақилласа ақл шошар,
Гўзал рақсин кўриб меҳрим ҳаддан ошар,
Латофатли ҳинд қизига уйланаман.

Қишлоғида оддийгина юришади,
Метинбардош, шийпончада туришади,
Шунинг учун асл бахтга эришади,
Матонатли ҳинд қизига уйланаман.

Қўл ушлашиб бепоёнда суйишамиз,
Қўшиқ айтиб ширин суҳбат қуришамиз,
Бир умрга давру -даврон суришамиз,
Садоқатли ҳинд қизига уйланаман.

Қизларимиз европадан ортда толмас,
Тенглашишиб минг афсуски, гапни олмас,
Кўнишмаса Элёрга ҳам фарқи қолмас,
Итоатли ҳинд қизига уйланаман.

Сочин қирқиб юрак бағрим тиғламасдан,
Шартларимга кўнса агар йиғламасдан,
Ортга қайтгум!
Секин ҳиндлар англамасдан --
Назокатли ўзбек қизга уйланаман.

Элёр ЖЎРАЗОДА,
Тожикистон. Панжакент.

***

Oʻzbek qizi shim kiyganda toʻlgʻonaman,
Boʻydoqmanda, juda uzoq oʻylanaman,
Shu bahona Tojmahalni aylanaman,
Shijoatli hind qiziga uylanaman.

Bobur bobom avlodlari toʻlib toshar,
Ziraklari shaqillasa aql shoshar,
Goʻzal raqsin koʻrib mehrim haddan oshar,
Latofatli hind qiziga uylanaman.

Qishlogʻida oddiygina yurishadi,
Metinbardosh, shiyponchada turishadi,
Shuning uchun asl baxtga erishadi,
Matonatli hind qiziga uylanaman.

Qoʻl ushlashib bepoyonda suyishamiz,
Qoʻshiq aytib shirin suhbat qurishamiz,
Bir umrga davru -davron surishamiz,
Sadoqatli hind qiziga uylanaman.

Qizlarimiz yevropadan ortda tolmas,
Tenglashishib ming afsuski, gapni olmas,
Koʻnishmasa Elyorga ham farqi qolmas,
Itoatli hind qiziga uylanaman.

Sochin qirqib yurak bagʻrim tigʻlamasdan,
Shartlarimga koʻnsa agar yigʻlamasdan,
Ortga qaytgum!
Sekin hindlar anglamasdan --
Nazokatli oʻzbek qizga uylanaman.

Elyor JOʻRAZODA,
Tojikiston. Panjakent.

Muhammad Yusuf izdoshlari telegram kanali va guruhi👇
@Muhammadyusufizdoshlari👈 kanali,
@Muhammadyusufizdoshlariguruhi👈 guruhi.
/channel/Muhammadyusufizdoshlari

Читать полностью…

Muhammad Yusuf izdoshlari

ВАТАН, ТИМСОЛЛАРИНГ БУНЧА ЧИРОЙЛИ!

Оқ пахтанг онамнинг оппоқ рўмоли
Қуёш– она халқнинг офтобжамоли.
Яшил водийларда ёшлик камоли
Ватан, тимсолларинг бунча чиройли!

Шонли боболардек тоғларим улуғ,
Эрта ширмой тутар қўллардай қутлуғ –
Манглай тердан олтин бошоқлар бўлиқ.
Ватан, тимсолларинг мунча чиройли!

Бошингда бахт қуши – Ҳумойинг кўркам,
Юлдузинг ялтираб, ҳилолинг кўркам,
Икки дарёнг – икки зилолинг кўркам,
Ватан, тимсолларинг бунча чиройли!

Мовий осмонингда осойишинг бор,
Ҳар тонг қуёш деган оройишинг бор,
Мангу тинчлик, деган фармойишинг бор
Ватан, тимсолларинг бунча чиройли!

Оқ пахтанг онамнинг оппоқ рўмоли
Қуёш– она халқнинг офтобжамоли.
Яшил водийларда ёшлик камоли
Ватан, тимсолларинг бунча чиройли!

Меҳрибон АБДУРАҲМОНОВА,
Жиззах вилояти.

Муҳаммад Юсуф издошлари телеграм канали ва гуруҳи👇
@Muhammadyusufizdoshlari👈 канали,
@Muhammadyusufizdoshlariguruhi👈 гуруҳи.


VATAN, TIMSOLLARING BUNCHA CHIROYLI!

Oq paxtang onamning oppoq roʻmoli
Quyosh– ona xalqning oftobjamoli.
Yashil vodiylarda yoshlik kamoli
Vatan, timsollaring buncha chiroyli!

Shonli bobolardek togʻlarim ulugʻ,
Erta shirmoy tutar qoʻllarday qutlugʻ –
Manglay terdan oltin boshoqlar boʻliq.
Vatan, timsollaring muncha chiroyli!

Boshingda baxt qushi – Humoying koʻrkam,
Yulduzing yaltirab, hiloling koʻrkam,
Ikki daryong – ikki ziloling koʻrkam,
Vatan, timsollaring buncha chiroyli!

Moviy osmoningda osoyishing bor,
Har tong quyosh degan oroyishing bor,
Mangu tinchlik, degan farmoyishing bor
Vatan, timsollaring buncha chiroyli!

Oq paxtang onamning oppoq roʻmoli
Quyosh– ona xalqning oftobjamoli.
Yashil vodiylarda yoshlik kamoli
Vatan, timsollaring buncha chiroyli!

Mehribon ABDURAHMONOVA,
Jizzax viloyati.

Muhammad Yusuf izdoshlari telegram kanali va guruhi👇
@Muhammadyusufizdoshlari👈 kanali,
@Muhammadyusufizdoshlariguruhi👈 guruhi.
/channel/Muhammadyusufizdoshlari

Читать полностью…

Muhammad Yusuf izdoshlari

ONA TILIM

Navoiydan tabarruk zar, gavharim,
Qoshgʻariydan qolgan durdona tilim!
Oʻzbekning oʻziday donishmand, latif,
Oʻzbekning oʻziday mardona tilim!

Ulugʻ ona tilim, o goʻzal ismat,
“Hibatul haqoyiq” soʻylasin bir-bir.
Navoiyni bergan sohibi qudrat,
Azal kotibidan sen ilohiy sir!

Qutlugʻ ona tilim, kechmishingni dol,
Tillari kesilgan bobolar aytsin.
Oybek aytsin, haqsizlikdan gungu shol,
Buyuk yolgʻonlardan adolar aytsin!

Kafansiz koʻmilgan shahidlar dodin
Shu qonli choh aytsin!
Chirmashib yotgan —
Qabrida ham chekib, mungligʻ el dardin,
Hatto soʻngaklari birlashib yotgan!

Aytsin alamazon yongan kitoblar,
Qurbon qushday toʻzgan soʻzlar gulxanda,
Kesgan sari oʻsding! “Surai sof”lar
Ozodlikday undi kulda, kundada.

Sudsiz otilgan Qodiriy koʻziga
Dodlab tushgan qora tuproqlar aytsin!
Mashrab osilgan dor aytsin, yuziga,
Qon sachrab, ingragan yaproqlar aytsin!

Usmon Nosir ruhi aytsin urib charx,
Qon tuflab Sibirda yuragi silim.
Qatagʻon qilichi boshing uzra yarq
Etdi, zulm kishani joningda, tilim?!

Uzun yigʻi kelar qati-qatingdan,
Uzun yigʻilardan qurigan koʻzim.
Bugʻdoyzorlaringni toptaganlarga
Bugʻdoy nonlar tutgan o bugʻdoy soʻzim!

Choʻlponga tutilgan oʻlim qadahi,
Xiyonat zahridan hamon oqar qon.
Ey yarador qushim, koʻnglum chah-chahi,
Sen Bobur – sogʻinchda ado boʻlgan jon!

Tilim, toshboʻronlar yordi koʻksingni,
Hamzangning koʻksiga botib ketdi tosh.
Koʻzlari qonadi har oʻt, maysangni,
Xazonlarni yoqdi — shamollar farrosh.

Tishimda qisirlar, gʻichirlaydi soʻz,
Bosganmi koʻzimni oʻ qoʻrquv, hadik?
Jonu jigaringni qirqmoqda hanuz,
Yoqangdan tutmoqda hanuz loqaydlik!

Izgʻir, oh, xoinlar hamon... yuzingga
Loy sachratar sotqin, vatanfurushlar.
Choʻp suqar kaslar bor tilim koʻzingga,
Oʻz tuqqan eliga yov, padarkushlar!

Kimman?! Boʻlolmasam ganjingga soqchi,
Talatsamu seni, yursam shod, masrur.
Kechirma, tuzingni unutsam agar,
Haq Soʻzning doriga ossinlar, buyur!

Axir or-nomusim, hayotim tugʻi,
Mangu oqar daryom — sening oʻzingsan!
Oʻzbek tili jahon aro qutligʻim,
Sharaf tojim, unvonim, oq yuzimsan!

Oʻzbek onasisiz gʻaribdir ochun,
Tafakkur beshigi tebranmasdi soz.
Birgina Navoiy tuqqani uchun
Dunyo taʼzim qilsa oʻzbekka bu oz!

Koʻnglumda, jonimda oftob yangligʻ balq,
Hurlik boʻlib chiqqan maydona tilim!
Charx ur olam uzra, kabutarday charx,
Ozod, hur vatanday afsona tilim!

Donishim, latifim, mardona tilim!

Enaxon Siddiqova,
Oʻzbekiston xalq shoiri


Muhammad Yusuf izdoshlari telegram kanali va guruhi👇
@Muhammadyusufizdoshlari👈 kanali,
@Muhammadyusufizdoshlariguruhi👈 guruhi.
/channel/Muhammadyusufizdoshlari

Читать полностью…

Muhammad Yusuf izdoshlari

@Muhammadyusufizdoshlari
👆Муҳаммад Юсуф издошлари телеграм канали.

Читать полностью…

Muhammad Yusuf izdoshlari

Ватан ҳимоячилари кунига бағишланади.
Байрам муборак!

@Muhammadyusufizdoshlari
👆Муҳаммад Юсуф издошлари канали.

Читать полностью…

Muhammad Yusuf izdoshlari

/channel/Muhammadyusufizdoshlari/1046

Читать полностью…

Muhammad Yusuf izdoshlari

Муҳаммад Юсуфнинг издошларимиз.
Лайло Эсонмуродова.
Қашқадарё.
@Muhammadyusufizdoshlari
👆Муҳаммад Юсуф издошлари
телеграм канали.

Читать полностью…

Muhammad Yusuf izdoshlari

ВИДО
(Устоз Муҳаммад Юсуф тилидан битилмаган сўнги шеър)
✍🎤Ўлмасбек Холмўминов.
Навоий вилояти.

@Muhammadyusufizdoshlari

Читать полностью…

Muhammad Yusuf izdoshlari

Nodiraxon Xolmirzayeva.

Muhammad Yusuf izdoshlari telegram kanali va guruhi👇
@Muhammadyusufizdoshlari👈 kanali,
@Muhammadyusufizdoshlariguruhi👈 guruhi.

@Muhammadyusufizdoshlari

Читать полностью…

Muhammad Yusuf izdoshlari

ТИЛАК

Сукунатдан чарчаган хона,
Жимжитликка кўниккан девор.
Нур тушмайди деразалардан,
Бу ховлига келмайди баҳор.

Жуда сокин, жуда осуда.
Эшитилар, пашша овози.
Тупроғидан топилмайди гард,
Қолай дейсиз ақлдан озиб.

Сукунатни бузиб келсайди
Ва шовқинга тўлса хонаси.
То тонгача уйқу бермаса,
Янграсайди она алласи...

Садоқат Суярова,
Андижон вилояти.


Муҳаммад Юсуф издошлари телеграм канали ва гуруҳи👇
@Muhammadyusufizdoshlari👈 канали,
@Muhammadyusufizdoshlariguruhi👈 гуруҳи.


TILAK

Sukunatdan charchagan xona,
Jimjitlikka ko'nikkan devor.
Nur tushmaydi derazalardan,
Bu xovliga kelmaydi bahor.

Juda sokin, juda osuda.
Eshitilar, pashsha ovozi.
Tuprog'idan topilmaydi gard,
Qolay deysiz aqldan ozib.

Sukunatni buzib kelsaydi
Va shovqinga to'lsa xonasi.
To tongacha uyqu bermasa,
Yangrasaydi ona allasi...

Sadoqat Suyarova,
Andijon viloyati.


Muhammad Yusuf izdoshlari telegram kanali va guruhi👇
@Muhammadyusufizdoshlari👈 kanali,
@Muhammadyusufizdoshlariguruhi👈 guruhi.

/channel/Muhammadyusufizdoshlari

Читать полностью…

Muhammad Yusuf izdoshlari

✍🎤 Ҳасанбой Эргашбой ўғли.
Қирғизистон. Жалолобод. Бозорқўрғон.

Муҳаммад Юсуф издошлари телеграм канали ва гуруҳи👇
@Muhammadyusufizdoshlari👈 канали,
@Muhammadyusufizdoshlariguruhi👈 гуруҳи.

Читать полностью…

Muhammad Yusuf izdoshlari

YURTIM
Muhammad Yusuf
🎤 Komiljon Shamsiddinov


Muhammad Yusuf izdoshlari telegram guruhi va kanali👇
@Muhammadyusufizdoshlariguruhi👈 guruhi,
@Muhammadyusufizdoshlari 👈 kanali.

Читать полностью…

Muhammad Yusuf izdoshlari

BOBUR-ANDIJONIYDUR!

Turon adiblari telegram kanali va guruhi:
@Turonadiblari 👈 kanalimiz,
@Turon_adiblari 👈 guruhimiz.

Читать полностью…

Muhammad Yusuf izdoshlari

ХОЛУ ХАТИНГ ХАЁЛИДИН,
ЭЙ САРВИ ГУЛЪУЗОР

Мир Алишер Навоий ғазалига мухаммас


Қошу кўзинг саволидин дил ичра оҳу зор,
Зулфи кажинг шамолидин бағрим аро баҳор,
Белу қўлинг висолидин йўқ менда бир қарор,
Холу хатинг хаёлидин, эй сарви гулъузор,
Гоҳи кўзумга хол тушубтур, гаҳи ғубор.

Қотилларингки айламиш жону таним яро,
Минг булбул оҳи ёширин ҳар бир ярам аро,
Сочингмидур жаҳонга ё тушмиш қаро бало,
Юзингда хол сафҳада томғон киби қаро,
Холинг малоҳати туз* эрурким, қарода бор.

Лаб ғунчасида асраган болингни билмасанг,
Ҳолимни билмаган, эй гул, ҳолингни билмасанг,
Кўнглим аро неча қилу қолингни* билмасанг,
Жонимни ўртаган юзу холингни билмасанг,
Ўт шуъласида айла гумон бир ўчук шарор*.

Саволмидур самода ё қошинг ҳилолидур,
Ҳилолмидур ёки бори умрим саволидур?
Тонгнинг сабосиму ва ё сочинг шамолидур?
Билмон, кўнгулда холларингнинг хаёлидур,
Ё кипригинг тиконларин айлабсан устувор.

Жону таним ҳар лаҳза андуҳ бирла тўлмоғин,
Ҳар лаҳза зору нотовону маҳжур* ўлмоғин,
Дил очилиб ҳар лаҳзаю ҳар дамда сўлмоғин,
Ҳар дам кўнгул ҳалоку кўзум тийра бўлмоғин,
Билгай бировки, ёри эрур шўхи холдор.

Гулдан ясабмиш бош-оёқ кўшк бирла тахтини,
Хол бирла нуқта айламиш ё кимни бахтини?
Кўргил назокату ҳусну бу қадду бастини,
Машшотайи қазо* безамиш холу хаттини,
Беихтиёрликда борму манга ихтиёр?

Олам санамлари малоҳатингга ён берур,
Бир хол шунчаларму кўп оҳу фиғон берур,
Эй ёр, келиб ҳолимни кўр, рангим аён берур,
Мискин Навоий холи лабинг кўрса жон берур.
Боқсанг на бўлди сурати ҳолига, эй нигор.

Сирожиддин САЙЙИД.

1. Туз – рост, келишган.
2. Қилу қол (араб.) – гап-сўз.
3. Шарор (араб.)– учқун олов.
4. Маҳжур (араб.) – айрилиқ, ҳажр.
5.Машшотайи қазо (араб.) – пардозчи, оро берувчи. Бу ўринда Яратган маъносида.

Турон адиблари телеграм канали ва гуруҳи👇
@Turonadiblari 👈 каналимиз,
@Turon_adiblari👈 гуруҳимиз.





XOLU XATING XAYOLIDIN,
EY SARVI GULʼUZOR


Mir Alisher Navoiy gʻazaliga muxammas

Qoshu koʻzing savolidin dil ichra ohu zor,
Zulfi kajing shamolidin bagʻrim aro bahor,
Belu qoʻling visolidin yoʻq menda bir qaror,
Xolu xating xayolidin, ey sarvi gulʼuzor,
Gohi koʻzumga xol tushubtur, gahi gʻubor.

Qotillaringki aylamish jonu tanim yaro,
Ming bulbul ohi yoshirin har bir yaram aro,
Sochingmidur jahonga yo tushmish qaro balo,
Yuzingda xol safhada tomgʻon kibi qaro,
Xoling malohati tuz* erurkim, qaroda bor.

Lab gʻunchasida asragan bolingni bilmasang,
Holimni bilmagan, ey gul, holingni bilmasang,
Koʻnglim aro necha qilu qolingni* bilmasang,
Jonimni oʻrtagan yuzu xolingni bilmasang,
Oʻt shuʼlasida ayla gumon bir oʻchuk sharor*.

Savolmidur samoda yo qoshing hilolidur,
Hilolmidur yoki bori umrim savolidur?
Tongning sabosimu va yo soching shamolidur?
Bilmon, koʻngulda xollaringning xayolidur,
Yo kipriging tikonlarin aylabsan ustuvor.

Jonu tanim har lahza anduh birla toʻlmogʻin,
Har lahza zoru notovonu mahjur* oʻlmogʻin,
Dil ochilib har lahzayu har damda soʻlmogʻin,
Har dam koʻngul haloku koʻzum tiyra boʻlmogʻin,
Bilgay birovki, yori erur shoʻxi xoldor.

Guldan yasabmish bosh-oyoq koʻshk birla taxtini,
Xol birla nuqta aylamish yo kimni baxtini?
Koʻrgil nazokatu husnu bu qaddu bastini,
Mashshotayi qazo* bezamish xolu xattini,
Beixtiyorlikda bormu manga ixtiyor?

Olam sanamlari malohatingga yon berur,
Bir xol shunchalarmu koʻp ohu figʻon berur,
Ey yor, kelib holimni koʻr, rangim ayon berur,
Miskin Navoiy xoli labing koʻrsa jon berur.
Boqsang na boʻldi surati holiga, ey nigor.

Sirojiddin SAYYID.

1. Tuz – rost, kelishgan.
2. Qilu qol (arab.) – gap-soʻz.
3. Sharor (arab.)– uchqun olov.
4. Mahjur (arab.) – ayriliq, hajr.
5.Mashshotayi qazo (arab.) – pardozchi, oro beruvchi. Bu oʻrinda Yaratgan maʼnosida.

Turon adiblari telegram kanali va guruhi👇
@Turonadiblari 👈 kanalimiz,
@Turon_adiblari👈 guruhimiz.



/channel/Turonadiblari

Читать полностью…

Muhammad Yusuf izdoshlari

Отам хотирасига

Деразамнинг остида тонгда
Сайраган қуш сизмасми, ота?

Ё тўнимга кўклам, мозорда
Ёпишган гул сизмасми, ота?

Ўн йилдирки дунёда йўқсиз
Юрагимда қолган фироқсиз.

Кўрмагансиз менинг ўғлимни,
Эркатойим, шўхим, тўқлимни.

Мен ҳам ёшим ошгани сайин,
Сочимга оқ тушгани сайин,

Баъзан қўмсаб сизни ич-ичдан,
Юрак титраб сўнгги илинждан,

Отам дея алқаб ўғлимни,
Кўтараман ўзим кўнглимни.
1982

Хуршид ДАВРОН.

Муҳаммад Юсуф издошлари телеграм канали ва гуруҳи👇
@Muhammadyusufizdoshlari👈 канали,
@Muhammadyusufizdoshlariguruhi👈 гуруҳи.


Otam xotirasiga

Derazamning ostida tongda
Sayragan qush sizmasmi, ota?

YO to’nimga ko’klam, mozorda
Yopishgan gul sizmasmi, ota?

O’n yildirki dunyoda yo’qsiz
Yuragimda qolgan firoqsiz.

Ko’rmagansiz mening o’g’limni,
Erkatoyim, sho’xim, to’qlimni.

Men ham yoshim oshgani sayin,
Sochimga oq tushgani sayin,

Ba’zan qo’msab sizni ich-ichdan,
Yurak titrab so’nggi ilinjdan,

Otam deya alqab o’g’limni,
Ko’taraman o’zim ko’nglimni.
1982

Xurshid DAVRON.

Muhammad Yusuf izdoshlari telegram kanali va guruhi👇
@Muhammadyusufizdoshlari👈 kanali,
@Muhammadyusufizdoshlariguruhi👈 guruhi.
/channel/Muhammadyusufizdoshlari

Читать полностью…

Muhammad Yusuf izdoshlari

@Muhammadyusufizdoshlari

Читать полностью…

Muhammad Yusuf izdoshlari

ДИЛИМ ТЎЛА СИЗГА БИТИКЛАР

Дилим тўла сизга битиклар,
Ҳаммасини айтсам тугамас.
Бахт олисдан қўлин чўзсада,
Яшаверай ишқ гулидан маст.

Дилим тўла сизга битиклар,
Адоғи йўқ чексиздир улар.
Бахт қуёшим ҳар тонг уйғониб,
Менга қараб жилмайиб кулар.

Дилим тўла сизга битиклар,
Битикларим дилим розлари.
Юрагимда ёнар чирсиллаб,
Сиз тўлдирган ишқ қоғозлари.


         МЕН БИТТАДИРМАН
    
"Шайдоларинг кўп-у , мен биттадирман."
                       
Муҳаммад ЮСУФ

Ниятим беғубор, йўлларим оқдир,
Йўл кутиб чарчадим, тоқатим тоқдир,
Айрилиқ танамга қадалган ўқдир,
Бундай пайт ўзимни унутадирман,
Вафодорлар ичра мен биттадирман.

Йўлимни ёритсин шоир чироғи,
Гарчи хок остида қалбим ардоғи,
Ҳар кун куйдиради ҳижрон фироғи,
Куйган дил қўрига қўл тутадирман,
Садоқат боғида мен биттадирман.

Қайтиб келмасини билсам-да , зор-зор, 
Кўзларим йўлига ҳамон интизор,
Аммо қоқилишим кутади ағёр,
Қоқилмай орзумга лек етадирман,
Чунки шижоатда мен биттадирман.

Бир кўрсам қанийди, толеим кулса,
Зора шунинг билан бўш кўнглим тўлса,
Агар унинг суйган лоласи сўлса,
Лоламан, лоларанг қон ютадирман,
Бағриқонлар аро мен биттадирман.

У ҳам бир қишлоқнинг оддий боласи,
Балки мен у суйган тоғнинг лоласи,
То борман, узилмас умид толаси,
Хаёлан кўнглини забт этадирман,
Мафтунлар жуда кўп, мен биттадирман.

Сийпалаб тоғ гулин қирмиз руҳини,
Мен ҳам эркалайман эрка оҳуни,
Шод этиб  Муҳаммад Юсуф руҳини,
"Лолақизғалдоқ"қа шеър битадирман,
Шоиралар кўп-у, мен биттадирман!..

Муслима ЎЛМАСЗОДА,
Тожикистон, Хўжанд.

Муҳаммад Юсуф издошлари телеграм канали ва гуруҳи👇
@Muhammadyusufizdoshlari👈 канали,
@Muhammadyusufizdoshlariguruhi👈 гуруҳи.


DILIM TOʻLA SIZGA BITIKLAR

Dilim toʻla sizga bitiklar,
Hammasini aytsam tugamas.
Baxt olisdan qoʻlin choʻzsada,
Yashaveray ishq gulidan mast.

Dilim toʻla sizga bitiklar,
Adogʻi yoʻq cheksizdir ular.
Baxt quyoshim har tong uygʻonib,
Menga qarab jilmayib kular.

Dilim toʻla sizga bitiklar,
Bitiklarim dilim rozlari.
Yuragimda yonar chirsillab,
Siz toʻldirgan ishq qogʻozlari.


         MEN BITTADIRMAN
    
Shaydolaring koʻp-u , men bittadirman.”
                      Muhammad YUSUF

Niyatim begʻubor, yoʻllarim oqdir,
Yoʻl kutib charchadim, toqatim toqdir,
Ayriliq tanamga qadalgan oʻqdir,
Bunday payt oʻzimni unutadirman,
Vafodorlar ichra men bittadirman.

Yoʻlimni yoritsin shoir chirogʻi,
Garchi xok ostida qalbim ardogʻi,
Har kun kuydiradi hijron firogʻi,
Kuygan dil qoʻriga qoʻl tutadirman,
Sadoqat bogʻida men bittadirman.

Qaytib kelmasini bilsam-da , zor-zor, 
Koʻzlarim yoʻliga hamon intizor,
Ammo qoqilishim kutadi agʻyor,
Qoqilmay orzumga lek yetadirman,
Chunki shijoatda men bittadirman.

Bir koʻrsam qaniydi, toleim kulsa,
Zora shuning bilan boʻsh koʻnglim toʻlsa,
Agar uning suygan lolasi soʻlsa,
Lolaman, lolarang qon yutadirman,
Bagʻriqonlar aro men bittadirman.

U ham bir qishloqning oddiy bolasi,
Balki men u suygan togʻning lolasi,
To borman, uzilmas umid tolasi,
Xayolan koʻnglini zabt etadirman,
Maftunlar juda koʻp, men bittadirman.

Siypalab togʻ gulin qirmiz ruhini,
Men ham erkalayman erka ohuni,
Shod etib  Muhammad Yusuf ruhini,
“Lolaqizgʻaldoq”qa sheʼr bitadirman,
Shoiralar koʻp-u, men bittadirman!..

Muslima OʻLMASZODA,
Tojikiston, Xoʻjand.

Muhammad Yusuf izdoshlari telegram kanali va guruhi👇
@Muhammadyusufizdoshlari👈 kanali,
@Muhammadyusufizdoshlariguruhi👈 guruhi.
/channel/Muhammadyusufizdoshlari

Читать полностью…

Muhammad Yusuf izdoshlari

ОНА ТИЛИМ

Навоийдан табаррук зар, гавҳарим,
Қошғарийдан қолган дурдона тилим!
Ўзбекнинг ўзидай донишманд, латиф,
Ўзбекнинг ўзидай мардона тилим!

Улуғ она тилим, о гўзал исмат,
“Ҳибатул ҳақойиқ” сўйласин бир-бир.
Навоийни берган соҳиби қудрат,
Азал котибидан сен илоҳий сир!

Қутлуғ она тилим, кечмишингни дол,
Тиллари кесилган боболар айтсин.
Ойбек айтсин, ҳақсизликдан гунгу шол,
Буюк ёлғонлардан адолар айтсин!

Кафансиз кўмилган шаҳидлар додин
Шу қонли чоҳ айтсин!
Чирмашиб ётган —
Қабрида ҳам чекиб, мунглиғ эл дардин,
Ҳатто сўнгаклари бирлашиб ётган!

Айтсин аламазон ёнган китоблар,
Қурбон қушдай тўзган сўзлар гулханда,
Кесган сари ўсдинг! “Сураи соф”лар
Озодликдай унди кулда, кундада.

Судсиз отилган Қодирий кўзига
Додлаб тушган қора тупроқлар айтсин!
Машраб осилган дор айтсин, юзига,
Қон сачраб, инграган япроқлар айтсин!

Усмон Носир руҳи айтсин уриб чарх,
Қон туфлаб Сибирда юраги силим.
Қатағон қиличи бошинг узра ярқ
Этди, зулм кишани жонингда, тилим?!

Узун йиғи келар қати-қатингдан,
Узун йиғилардан қуриган кўзим.
Буғдойзорларингни топтаганларга
Буғдой нонлар тутган о буғдой сўзим!

Чўлпонга тутилган ўлим қадаҳи,
Хиёнат заҳридан ҳамон оқар қон.
Эй ярадор қушим, кўнглум чаҳ-чаҳи,
Сен Бобур – соғинчда адо бўлган жон!

Тилим, тошбўронлар ёрди кўксингни,
Ҳамзангнинг кўксига ботиб кетди тош.
Кўзлари қонади ҳар ўт, майсангни,
Хазонларни ёқди — шамоллар фаррош.

Тишимда қисирлар, ғичирлайди сўз,
Босганми кўзимни ў қўрқув, ҳадик?
Жону жигарингни қирқмоқда ҳануз,
Ёқангдан тутмоқда ҳануз лоқайдлик!

Изғир, оҳ, хоинлар ҳамон... юзингга
Лой сачратар сотқин, ватанфурушлар.
Чўп суқар каслар бор тилим кўзингга,
Ўз туққан элига ёв, падаркушлар!

Кимман?! Бўлолмасам ганжингга соқчи,
Талатсаму сени, юрсам шод, масрур.
Кечирма, тузингни унутсам агар,
Ҳақ Сўзнинг дорига оссинлар, буюр!

Ахир ор-номусим, ҳаётим туғи,
Мангу оқар дарём — сенинг ўзингсан!
Ўзбек тили жаҳон аро қутлиғим,
Шараф тожим, унвоним, оқ юзимсан!

Ўзбек онасисиз ғарибдир очун,
Тафаккур бешиги тебранмасди соз.
Биргина Навоий туққани учун
Дунё таъзим қилса ўзбекка бу оз!

Кўнглумда, жонимда офтоб янглиғ балқ,
Ҳурлик бўлиб чиққан майдона тилим!
Чарх ур олам узра, кабутардай чарх,
Озод, ҳур ватандай афсона тилим!

Донишим, латифим, мардона тилим!

Энахон Сиддиқова,
Ўзбекистон халқ шоири.


Муҳаммад Юсуф издошлари телеграм канали ва гуруҳи👇
@Muhammadyusufizdoshlari👈 канали,
@Muhammadyusufizdoshlariguruhi👈 гуруҳи.
/channel/Muhammadyusufizdoshlari

Читать полностью…

Muhammad Yusuf izdoshlari

Байрам муборак !

@Muhammadyusufizdoshlari
👆 Муҳаммад Юсуф издошлари канали.

Читать полностью…

Muhammad Yusuf izdoshlari

ОТАМ БИЛАН ВИДОЛАШУВ

Умр ўтди зувиллаб,
Қалай дединг: хайр-хўш.
Бу учрашув-бир ғалат,
Жуда иссиқ бир товуш...

Киприк қоқдинг бемажол,
Қайда чақноқ кўзларинг?
"Мана, болам, отангнинг
Куни битди..."-сўзладинг.

Кўзёш тўла қорачиқ...
Қўрқув енгган ботирсан.
Очилмайди парашют...
Қулаб бораётирсан.

Асқар тоғим, кечиргил,
Ночор қақшаб, ўғлинг-зор,
Ишонмасдим илгари,
" Тоғ ўлади" десалар.

Улуғбек ЭСДАУЛЕТ,
Қозоғистон, Олмаота.
Қозоқчадан
Умрой Каримова таржимаси.

Муҳаммад Юсуф издошлари телеграм канали ва гуруҳи👇
@Muhammadyusufizdoshlari👈 канали,
@Muhammadyusufizdoshlariguruhi👈 гуруҳи.


OTAM BILAN VIDOLASHUV

Umr oʻtdi zuvillab,
Qalay deding: xayr-xoʻsh.
Bu uchrashuv-bir gʻalat,
Juda issiq bir tovush...

Kiprik qoqding bemajol,
Qayda chaqnoq koʻzlaring?
“Mana, bolam, otangning
Kuni bitdi...”-soʻzlading.

Koʻzyosh toʻla qorachiq...
Qoʻrquv yenggan botirsan.
Ochilmaydi parashyut...
Qulab borayotirsan.

Asqar togʻim, kechirgil,
Nochor qaqshab, oʻgʻling-zor,
Ishonmasdim ilgari,
“ Togʻ oʻladi” desalar.

Ulugʻbek ESDAULET,
Qozogʻiston, Olmaota.
Qozoqchadan
Umroy Karimova tarjimasi.

Muhammad Yusuf izdoshlari telegram kanali va guruhi👇
@Muhammadyusufizdoshlari👈 kanali,
@Muhammadyusufizdoshlariguruhi👈 guruhi.
/channel/Muhammadyusufizdoshlari

Читать полностью…
Подписаться на канал