💫BUGUN 17.03.2024
🗓️ 8-KUN
MUHAMMADLOIQ QORI AMINOV
Sergili tumani “NURUL ISLOM” jome masjidi tashriflaridan foto lavhalar📸
Muhammadloiq qori Aminov “NURUL ISLOM” jome masjidiga tashrif buyurib jamoatga taroveh namozini oqib berdilar.✨
Alloh rozi bolsin🤲🏻
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг👇
Telegram | Facebook | Instagram |Youtube | Tiktok
💫BUGUN 16.03.2024
🗓️ 7-KUN
MUHAMMADLOIQ QORI AMINOV
Olmazor tumani “ISLOMOBOD” jome masjidi tashriflaridan foto lavhalar📸
Muhammadloiq qori Aminov “ISLOMOBOD” jome masjidiga tashrif buyurib jamoatga taroveh namozini oqib berdilar.✨
Alloh rozi bolsin🤲🏻
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг👇
Telegram | Facebook | Instagram |Youtube | Tiktok
💫BUGUN 15.03.2024
🗓️ 6-KUN
MUHAMMADLOIQ QORI AMINOV
Yunusobod tumani “MIRZA YUSUF” jome masjidi tashriflaridan foto lavhalar📸
Muhammadloiq qori Aminov “Mirza Yusuf” jome masjidiga tashrif buyurib jamoatga taroveh namozini oqib berdilar.✨
Alloh rozi bolsin🤲🏻
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг👇
Telegram | Facebook | Instagram |Youtube | Tiktok
💫BUGUN 14.03.2024
🗓️ 5-KUN
MUHAMMADLOIQ QORI AMINOV
Mirobo tumani “QOʻYLIQ OTA” jome masjidi tashriflaridan foto lavhalar📸
Muhammadloiq qori Aminov “Qoʻyliq Ota” jome masjidiga tashrif buyurib jamoatga xufton hamda taroveh namozlarini oqib berdilar.✨
Alloh rozi bolsin🤲🏻
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг👇
Telegram | Facebook | Instagram |Youtube | Tiktok
💫BUGUN 13.03.2024
🗓️ 4-KUN
MUHAMMADLOIQ QORI AMINOV
Olmazor tumani “MIRZO GʻOLIB” jome masjidi tashriflaridan foto lavhalar📸
Muhammadloiq qori Aminov “Mirzo Golib Gʻolib” jome masjidiga tashrif buyurib jamoatga xufton hamda taroveh namozlarini oqib berdilar.✨
Alloh rozi bolsin🤲🏻
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг👇
Telegram | Facebook | Instagram |Youtube | Tiktok
💫BUGUN 12.03.2024
🗓️ 3-KUN
MUHAMMADLOIQ QORI AMINOV
Uchtepa tumani “ABU TALHA” jome masjidi tashriflaridan foto lavhalar📸
Muhammadloiq qori Aminov “Abu Talha” jome masjidiga tashrif buyurib jamoatga taroveh namozini oqib berdilar.✨
Alloh rozi bolsin🤲🏻
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг👇
Telegram | Facebook | Instagram |Youtube | Tiktok
💫BUGUN 11.03.2024
MUHAMMADLOIQ QORI AMINOV
Uchtepa tumani “SAID VAQQOS” jome masjidi tashriflaridan foto lavhalar📸
Muhammadloiq qori Aminov “Said Vaqqos” jome masjidiga tashrif buyurib jamoatga taroveh namozini oqib berdilar.
Alloh rozi bolsin🤲🏻
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг👇
Telegram | Facebook | Instagram |Youtube | Tiktok
Тошкент Шаҳар Шайхонтоҳур тумани Шайх Зайниддин жоме масжиди Имом ноиби Муҳаммадлоиқ қори Аминовнинг Таровеҳ намози (хатми Қуръон) учун 10.03.2024 санасидаги ташрифлари.
Шайх Зайниддин (Кўкча) жоме масжиди.
Манзил: Тошкент Шаҳар Шайхонтоҳур тумани, Кўкча маҳалласи.
📍 Локация
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!👇🏻
Telegram | Facebook | Instagram |Youtube | Tiktok
Ибн Аббос розияллоҳу анҳу айтадилар:
Тафаккур билан ўқилган қисқагина икки ракъат намоз ғофил қалб билан ўқилган бир кечалик намоздан яхшироқ.
Нишонга урилган гаплар:
Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан соқол қўйиш ва узун кўйлак кийишни олдик, аммо у зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг адолатларини, ҳалимликларини, кечиримлиликларини ва гўзал хулқларини унутдик.
Бир шахснинг совуққон, асабийлашмайдиган, бепарво эканини кўрсанг, билгинки, у оғриқу изтироблари кўплигидан карахт ҳолатга тушиб қолган.
Ортга ўгирилиб вақтингни зое қилма! Чунки сен у тарафга ҳеч қачон юрмайсан!
Темир ишлатилмаса, занглайди.
Сув ҳаракатланиб турмаса, айнийди.
Худди шунингдек, фикр юритилмаса, ақл ҳам шу аҳволга тушади.
Одамларнинг ҳақиқатини мусофирликда ёки бошингга ташвиш тушганда биласан.
Ҳаётдаги энг хатарли инсонлардан бири каззобдир.
Хиёнатнинг минг хил тури бор. Лекин уларнинг ичида энг жирканчи ўзини севадиган қилиб кўрсатишдир.
Сиздан узлат (одамлардан четроқда юриш) ҳақида сўрайдилар. Уларга “Бундай юриш ғийбатдан узоқда туриб роҳатланиш, чақимчиликдан қочиш, тилнинг тойилишларидан қўрғон ва миш-мишлардан узоқлашишдир” деб айтгин!
Нопокликлар кўпайган замонда поклигингни сақла!
Алдов, хиёнатлар кўпайган замонда вафоингни сақла!
Маҳмадоналик кўпайган замонда сукутингни сақла!
Ахлоқсизлик кўпайган замонда одобингни сақла!
Бузуқликлар кўпайган замонда иффатингни сақла!
Ҳар сафар йиқилганимизда бизни кучли қиладиган биргина нарса – барча иш Аллоҳ таолонинг қўлида эканига бўлган ишончимиздир!
Юрагингиз сиқилганда йиғлаб ўтирманглар, балки унинг ўрнига Аллоҳ таолога сажда қилинглар!
Агар вафо қилиш қўлингдан келмаса, ваъда сўзини тилингга олма!
Ер юзида юрган қанчадан қанча кишилар борки, улар осмонда машҳурдирлар.
ШИРИНСЎЗ БЎЛИНГ!
Бу воқеа балиқни музлатиб сақлайдиган корхоналардан бирида бўлган эди. Бир куни корхона ишчиларидан бири шу кунги охирги ишини якунлаб қўйиш учун балиқ сақлайдиган музлатгичга киради. У музлатгич ичида ишлаб турган пайтда тўсатдан унинг эшиги қулфланиб қолади. У қанча уринмасин, эшикни оча олмайди. Бор овози билан қичқириб, бошқа ишчиларни ёрдамга чақира бошлайди. Лекин иш вақти тугаб, корхонада ҳеч ким қолмаган эди. Беш соатлар чамаси вақт ўтиб, совуқдан у киши деярли ўлишига яқин қолган пайтда тўсатдан корхонанинг қоровули музлатгичнинг эшигини очиб, уни қутқариб қолади. Корхона мудири қоровулдан: «Бу ишчининг бошқа ишчилар билан корхонадан чиқиб кетмасдан, ишхонада қолганини қаердан билдинг?», деб сўраганида, у: «Мен бу корхонада ўттиз йилдан бери ишлайман. Корхонага ҳар куни юзлаб ишчилар кириб чиқади. Лекин бу ишчидан бошқа бирортаси ҳар куни мен билан саломлашиб, ҳол-аҳволимни сўрамас эди. Шу куни кечки пайт ундан шу сўзларни (яъни, саломлашиб, мендан ҳол-аҳвол сўрашини) эшитмадим ва ишчилар чиқиш вақтида уларнинг орасидан уни қидириб топмадим. Шундан билдимки, у ҳали ҳам корхонада экан. Сўнг корхонага кириб, уни қидирдим ва ниҳоят топдим», деб жавоб беради.
Аллоҳ таоло Бақара сурасининг саксон учинчи оятида: «Одамларга ширинсўз бўлингиз!», деб марҳамат қилган. Ширинсўз қалбларнинг калитидир. Яхшиликдан бўлган бирорта нарсани кам санаманг. Чунки, гоҳида сизга арзимас бўлган нарса сиз билмаган ҳолда ўзгаларнинг қалбида умидни пайдо қилади, уларнинг ҳаёти ижобий томонга ўзгаришига катта ҳисса қўшади. Яхши сўзни аяманг, ширинсўз бўлинг! Яхшилик қилаверинг. Чунки яхшилик уруғи қаерга экилса ҳам, зое бўлмайди. Бир кун албатта униб чиқади.
Жаннат сиз каби яхшилик қилувчиларга муштоқдир!
Қудратуллоҳ Сидиқметов
«Ҳикматлар чашмаси»дан
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!
👇🏻
Telegram | Facebook | Instagram |YouTube TikTok
Ҳамма қўрққан нарсасидан қочади. Фақатгина Аллоҳдан қўрққан киши яна Аллоҳга қараб қочади.
Султон Абул Қосим р.а
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!👇🏻
Telegram | Facebook | Instagram |YouTube | TikTok
Абу Зар Ғифорий разияллоҳу анҳудан ривоят: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам асҳобларидан баъзи бировлар Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга дедилар:
— Ё Расулуллоҳ! Бой-бадавлат одамлар ажр-савобларни олиб кетишди-ку: улар биз намоз ўқиганимиздек намоз ўқишади, рўза тутганимиздек рўза тутишади ва ошиқча мол-давлатларидан садақа қилишади.
— Аллоҳ таоло сизларга ҳам садақа қилинадиган нарсаларни бермаганми? — дедилар Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам. — Ҳар бир тасбеҳингиз — садақа, ҳар бир такбирингиз — садақа, ҳар бир таҳлилингиз — садақа, яхшиликка буюриш — садақа, ёмонликдан қайтариш — садақа ва жуфтингиз билан қовушишингиз ҳам садақа!
— Ё Расулуллоҳ! Агар биримиз шаҳватини қондирса, шунинг учун ҳам ажр оладими?!
— Ахир у шаҳватини ҳаромга тўкканида гуноҳкор бўлармиди?! Демак, шаҳватини ҳалолга тўккани унинг учун ажр бўлади. (Муслим ривоятлари).
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!
👇🏻
Telegram | Facebook | Instagram |YouTube TikTok
Аллоҳ йўқотаман деб ўйламаган нарсангизни олиб қўйса, билингки, яқинда топаман деб ўйламаган нарсангизни беради.
© Муҳаммад Мутаваллий Шаъровий роҳимаҳуллоҳ
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!👇🏻
Telegram | Facebook | Instagram |YouTube | TikTok
Мард инсонларни лозим тутинг, гарчи улар сизни танқид остига олиб, кўп танбеҳ берсалар ҳам! Пасткаш ва хоин инсонларни асло лозим тутманг, гарчи улар сизни бошларида кўтариб юришса ҳам!
«Ҳикматлар чашмаси»дан
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!👇🏻
Telegram | Facebook | Instagram |YouTube | TikTok
Тошкент Шаҳар Шайхонтоҳур тумани Шайх Зайниддин жоме масжиди Имом ноиби Муҳаммадлоиқ қори Аминовнинг Таровеҳ намози (хатми Қуръон) учун 17.03.2024 санасидаги ташрифлари.
НУРУЛ ИСЛОМ ЖОМЕ МАСЖИДИ
Манзил: Тошкент шаҳри Сергили тумани
📍 Локатсия
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг👇
Telegram | Facebook | Instagram |Youtube | Tiktok
Тошкент Шаҳар Шайхонтоҳур тумани Шайх Зайниддин жоме масжиди Имом ноиби Муҳаммадлоиқ қори Аминовнинг Таровеҳ намози (хатми Қуръон) учун 16.03.2024 санасидаги ташрифлари.
ИСЛОМОБОД ЖОМЕ МАСЖИДИ
Манзил:Олмазор тумани Сағбон кўчаси
📍 Локатсия
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг👇
Telegram | Facebook | Instagram |Youtube | Tiktok
Тошкент Шаҳар Шайхонтоҳур тумани Шайх Зайниддин жоме масжиди Имом ноиби Муҳаммадлоиқ қори Аминовнинг Таровеҳ намози (хатми Қуръон) учун 15.03.2024 санасидаги ташрифлари.
Мирза Юусуф жоме масжиди
Манзил: Юнусобод тумани Боғишамол кўчаси 98,
📍 Лакатсия
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг👇
Telegram | Facebook | Instagram |Youtube | Tiktok
Тошкент Шаҳар Шайхонтоҳур тумани Шайх Зайниддин жоме масжиди Имом ноиби Муҳаммадлоиқ қори Аминовнинг Таровеҳ намози (хатми Қуръон) учун 14.03.2024 санасидаги ташрифлари.
Қўйлиқ Ота жоме масжиди
манзил:Миробод туман маҳатта Қўйлиқ Ота
📍 Локатсия
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг👇
Telegram | Facebook | Instagram |Youtube | Tiktok
Тошкент Шаҳар Шайхонтоҳур тумани Шайх Зайниддин жоме масжиди Имом ноиби Муҳаммадлоиқ қори Аминовнинг Таровеҳ намози (хатми Қуръон) учун 13.03.2024 санасидаги ташрифлари.
Мирзо Ғолиб жоме масжиди
манзил:Олмазор тумани,
Вали Жумаев кўчаси , 33
📍 Локатсия
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг👇
Telegram | Facebook | Instagram |Youtube | Tiktok
Тошкент Шаҳар Шайхонтоҳур тумани Шайх Зайниддин жоме масжиди Имом ноиби Муҳаммадлоиқ қори Аминовнинг Таровеҳ намози (хатми Қуръон) учун 12.03.2024 санасидаги ташрифлари.
Абу талҳа жоме масжиди.
Манзил: Учтепа тумани,
Тавалло 2-тор кўчаси,18
📍 Локация
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг👇
Telegram | Facebook | Instagram |Youtube | Tiktok
Муҳаммадлоиқ қори Аминовнинг Таровеҳ намози (хатми Қуръон) учун 11.03.2024 санасидаги ташрифлари.
Саид Ваққос жоме масжиди.
Манзил: Учтепа тумани, Назарбек кўчаси.
📍 Локация
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг👇
Telegram | Facebook | Instagram |Youtube | Tiktok
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!👇🏻
Telegram | Facebook | Instagram |Youtube | Tiktok
Assalomu Alaykum! Agar siz “Umra” ibodatini amalga oshirmoqchi bo’lsangiz yoki ota-onagizni yuborishni o’ylayotgan bo’lsangiz, “Xufari travel” sizga yordam berishga tayyor 🕋
Xufari travel “Turizim vazirligi” va “Din ishlari bo'yicha qo'mita”tomonidan tasdiqlangan litsenziyaga ega 🧾
☎️ To'liroq ma'lumot olish uchun ushbu raqamlarga murojaat qiling: +998-95-504-75-57
ИЖТИМОИЙ ҲАЁТНИНГ ИККИ МУҲИМ АСОСИ
Аллоҳ таоло Қуръони каримда ижтимоий ҳаётнинг тўғри бўлишини икки асосга чегаралаб қўйди. Булар тақво ва ростгўйликдир. Жамият аъзолари мана шу икки асосга биноан ҳаёт кечирсалар, барча яхшиликларга эришади:
«Эй, мўминлар! Аллоҳдан қўрқингиз ва тўғри сўзлангиз! (Шунда Аллоҳ) ишларингизни ўнглар ва гуноҳларингизни мағфират этар. Кимки Аллоҳга ва Унинг пайғамбарига итоат этса, бас, у улуғ ютуққа эришибди».
ҲАҚИҚИЙ ИЙМОН
Биз – мўминлар миллатимиз. Шахсийятимизнинг пойдевори иймондир.
Куч-қудратимизнинг сири ҳам, байроғимизни баланд кўтарувчиси ҳам иймондир.
Ўтмишдаги шон-шарафимизнинг сабаби ҳам иймондир.
Бугунги кунда қаддимизни тиклаб берувчи ҳам иймондир.
Келажак орзуларимизни рўёбга чиқиш манбаси ҳам иймондир.
Шайх Юсуф Қарзовий
«Ҳикматлар чашмаси»дан
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!👇🏻
Telegram | Facebook | Instagram |YouTube | TikTok
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
«Ҳар кеча Роббимиз дунё осмонига тушади ва «Ким Менга дуо қилади, Мен унга ижобат қилсам, ким Мендан сўрайди, Мен унга ато қилсам, ким Менга истиғфор айтади, Мен уни мағфират қилсам», дейди», деганлар».
Бухорий, Муслим, Абу Довуд ва Термизий ривоят қилганлар
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!👇🏻
Telegram | Facebook | Instagram |Youtube | Tiktok
Ўқиш-ёзишни чиндан ҳам хоҳлаган киши, қулай имкониятни кутиб, умрини зое қилиб ўтказиб юбормайди. Аксинча, бор имкониятдан фойдаланиб ўқийверади.
«Ҳикматлар чашмаси»дан
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!👇🏻
Telegram | Facebook | Instagram |Youtube | Tiktok
Дуонинг кучини енгил санаманг. Чунки Ер юзида дуоингиздан кўра қувватлироқ нарса йўқдир. Ҳатто ижобати кечикканини кўрсангиз ҳам дуода маҳкам бўлаверинг, ишонинг, содиқ қалбдан чиққан дуо ҳаёт тарозуларини ҳам ўзгартириб, айлантириб юборажак. Доим ёдингизда тутинг, Нуҳ алайҳиссаломнинг: “Албатта, мен мағлуб бўлдим, ёрдам бер”, дуолари сабабидан дунёни сув босди. Сулаймон алайҳиссалом: «Роббим, мени мағфират қилгин ва менга ўзимдан кейин ҳеч ким етиша олмайдиган подшоҳликни ҳадя этгин...”, дуоси ила ер юзининг мулки эгаси подшоҳи бўлган. Сўровинг қанча улкан бўлсада, Аллоҳнинг қудрати нақадар улканлигини унутма.
© arabic.uz
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!👇🏻
Telegram | Facebook | Instagram |Youtube | Tiktok
Сиқилма! Хафалик ибодатдан заифлаштириб, илмдан қолдиради,
тушкунликка олиб боради, ёмон гумонга чорлайди ва умидсизликка
йўлиқтиради.
Сиқилма! Хафалик ва безовталик руҳий дардларнинг асоси, асаб орқали
келадиган касалликларнинг манбаи ҳамда парокандалик, васваса ва
изтиробнинг моддасидир.
Сиқилма! Ахир сенда Қуръон, зикр, дуо, намоз, садақа, яхшилик,
келгусида самара берувчи манфаатли ишлар бор-ку?
Сиқилма! Бекорчиликдан диққинафас бўлма! Намоз ўқи, тасбеҳ айт, китоб
ўқи, ёз, ишла, меҳмон кут, зиёрат қил ва фикр юрит!
"Унванул байан" китобидан.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!👇🏻
Telegram | Facebook | Instagram |YouTube | TikTok