ХУРСАНДЛИГИДАН ХАТО ҚИЛДИ!
Қисса ва масаллар асосан турли маъноларни инсоннинг фаҳмига яқинлаштириш учун кўприк бўлади. Шу сабабли Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам саҳобаларга кўп ҳикоялар айтиб берар эдилар. Бир куни саҳобаларга Аллоҳ таоло тавба қилган кишидан хурсанд бўлишини, уни яхши кўришини айтдилар. Уларга қуйидаги ҳикояни айтиб бердилар:
“Аллоҳ таоло бандасининг тавбасидан, йўқолган туясини топиб олган бандасининиг хурсандлигидан ҳам кўпроқ хурсанд бўлади. У банда саҳрода эди. Унинг туяси бор эди. туянинг устида овқат, сув ва матолари бор эди. Иссиқ кучайиб кетгач, у бир соя жой топиб у ерда дам олмоқчи бўлди. Туясини боғлаб қўйишни унутди. Сояда ухлаб қолди. У ухлаб ётганида туяси қочиб кетди. У киши уйқусидан уйғонгач, ўнгдан ва чапдан туясини қидира бошлади. Аммо бефойда эди. У туясини топишдан умидини узгач деди: “Ухлаган жойимга қайтиб то ўлгунимча ўша ерда ётаман!”.
У Аллоҳ хоҳлаганича ухлади. Уйғонганида туяси олдида турар эди. У қаттиқ хурсанд бўлганидан: “Эй Аллоҳим! Сен менинг қулимсан, мен сенинг Роббингман!”, деб юборди!
Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам доимо: “У қаттиқ хурсанд бўлганидан хато қилди!”, дер эдилар.
Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг зарбулмасал айтишдаги ҳикматларига қаранг! Қиссани қавмлари яшаб турган ҳолат ва шароитдан олаяптилар. Улар саҳрода яшар эди. Чўлу-биёбонлар оша сафарлар қилиб туришар эди. Устида сув ва овқати бор бўлган туянинг нақадар қадрли эканлигини улар яхши тушунар эди. Улар уни йўқотиб қўйиш ўлим билан тенг эканлигини яхши билар эди. Уларга туясини йўқотиб қўйган мусофирнинг қайтадан яна топиб олишидаги хурсандлиги ҳам маълум эди. Шунинг учун улар Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам айтган ҳикматни дарров тушунишди.
Шунинг учун даъватчилар ва мураббийлар инсонларга воқеликка мувофиқ гапиришлари керак. Улар тушунадиган нарсаларни гапиришлари лозим. Университетда талабаларга айтиладиган гаплар масжиддаги намозхонларга тушмаслиги мумкин. Қирқ ёшдаги аёлга айтиладиган ҳикмат ёши ўнда бўлган қизчаларга аҳамиятсиз бўлиши мумкин. Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам: “Биз пайғамбарлар инсонларга уларнинг ақли миқдорида гапиришга амр қилинганмиз!”, дер эдилар. Уларнинг ақли деганда уларнинг тили, урф-одати, сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий аҳволи назарда тутилади!
“У қаттиқ хурсанд бўлганидан хато қилди!”.
Юқоридаги кишининг гапи зоҳиран очиқ-ойдин куфр гапдир. Аммо Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам бизга баъзи ҳолатларда инсонларни маъзур тутишимизни англатаяптилар. Баъзан инсон шундай ҳолга тушадики, унда ақлини йўқотиб қўяди. Уни биз танимай қоламиз. Инсоннинг бошига мусибат тушганида гоҳида у тўғри йўлни йўқотиб қўяди. Баъзан ана шундай пайтларда қўпол гаплари билан атрофдагиларни ранжитиб қўйиши мумкин. Унинг ўз чегарасидан чиқиб кетганини тушунсак уни айблашга шошилмаслигимиз керак. У ўзининг табиий ҳолида бу гапларини айтмаган бўлар эди!
Хурсандлик ҳам гоҳида мусибат каби инсонни ўз чегарасидан чиқариб юборади. Хурсанд инсонни ҳам бунақанги ҳолатда мувозанатдан чиқиб кетганининг гувоҳи бўламиз. У ҳам ўзида турган вақтида бунақанги гапларни айтмаган бўлар эди!
Демак инсонларнинг шароитларини ҳисобга олишимиз лозим. Нафс турли довонлардан ўтади. Тоғлардан, водийлардан ўтади. Гоҳида тепага кўтарилса гоҳо пастга тушади. Мустафо Маҳмуд айтади:
“Биз бошқа бировларга йўлни енгиллатиб беришдан ўзгасига молик эмасмиз!”.
Аммо биз ана шунақанги ҳолатларда қўлимиздан келганича ўзимизни қўлга олишга ҳаракат қилишимиз керак. Аввалгиларнинг бир гапи бор:
“Бахтиёрлигингда ваъда берма, ғазабланиб турганингда жавоб қайтарма, хафа бўлганингда қарор чиқарма!”.
Абдулқодир Самарқандий
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!👇🏻
Telegram | Facebook | Instagram |Youtube | Tiktok
ЖУМА АЙЁМ МУБОРАК!
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!👇🏻
Telegram | Facebook | Instagram |Youtube | Tiktok
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!👇🏻
Telegram | Facebook | Instagram |Youtube | Tiktok
#БАРОАТ_КЕЧАСИДАГИ_ИБОДАТЛАР
Савол: Бароат кечаси қандай ибодат қилинади?
Жавоб: Бароат кечаси тонггача ибодат қилиб чиқиш солиҳларнинг амалидир. “Ширъат ал-ислом” китобининг шарҳида бароат кечаси энг ози 2 ракъат намоз ўқишни, кўпи эса 1000 ракъат намоз ўқимоқни тавсия қилинган. Кўп солиҳ зотлар ва раббоний олимлар эса 100 ракъат намоз ўқишни одат қилганлар.
Демак, бароат намозининг энг ози икки ракъат, энг кўпи минг ракъат, ўртачаси юз ракъатдир. Ҳаммаси нафл ҳисобланади, ихтиёрий намоз. Хоҳлаган ўқийди, ўқий олмаганга гуноҳ бўлмайди. Икки ракъат-икки ракъат қилиб ўқилади. Намозга “Икки ракъат бароат намозини ўқишни ният қилдим”, деб ният қилинади. Ҳар икки ракъатдан сўнг “аттаҳийёт”, саловат ва дуолардан кейин икки томонга салом берилиб, яна туриб ният қилиб ўқилаверади. Азон ва иқомат такбири айтилмайди.
Бароат кечаси икки ракъат намоз ўқиган ўтмишдаги улуғ қорилар ҳар бир ракъатда замсурага 200 оятдан, жами 400 оят ўқишган эканлар.
Бароат намозини 100 ракъат қилиб ўқимоқчи бўлганларга ҳар ракъатида замсурага “Оят ал-курсий” бир марта ва “Инна анзалнаҳу...” (“Қадр” сураси) бир марта ҳамда “Қул ҳуваллоҳу аҳад” (“Ихлос” сураси) уч марта ўқиш тавсия қилинган (Саййид Ализода. Шарҳ Ширъат ал-ислом. – Истанбул: Дари Саодат, 1898. – Б. 134).
Ҳазрати Али каррамаллоҳу важҳаҳу ривоят қилишларича, у зот Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг бароат кечаси 14 (ўн тўрт) ракъат намоз ўқиганларини кўрган эканлар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам намозни ўқиб бўлганларидан кейин ўтириб 14 марта “Фотиҳа” сурасини ўқиганлар, 14 марта “Ихлос” сурасини ўқиганлар, 14 марта “Фалақ” сурасини ўқиганлар, 14 марта “Носс” сурасини ўқиганлар. Сўнг “Оят ал-курсий”ни бир марта ўқиганлар ва “Тавба” сурасининг 128-оятини ўқиганлар:
لَقَدْ جَاءَكُمْ رَسُولٌ مِنْ أَنْفُسِكُمْ عَزِيزٌ عَلَيْهِ مَا عَنِتُّمْ حَرِيصٌ عَلَيْكُمْ بِالْمُؤْمِنِينَ رَءُوفٌ رَحِيمٌ
“ЛАҚОД ЖА-АКУМ РОСУЛУН МИН АНФУСИКУМ АЗИЗУН АЛАЙҲИ МА АНИТТУМ, ҲАРИСУН АЛАЙКУМ, БИ-Л-МЎЪМИНИНА РОУФУ-Р РОҲИЙМ”
“Ҳақиқатан, сизларга ўзларингиздан (чиққан), қийинчиликларингиздан алам чекадиган, сизлар билан (ҳидоят топишингиз билан) қизиқувчи, мўминларга мушфиқ ва раҳмдил Расул келди” (Тавба, 128).
Ҳазрати Али каррамаллоҳу важҳаҳу дарҳол Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам намозни ва оятларни ўқиб тугатганларидан кейин мен бу ишнинг сабабини ва намоз ҳақида сўрадим, деганлар. Шунда, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай деб марҳамат қилганлар:
مَنْ صَنَعَ مِثْلَ الَّذِي رَأَيْتَ كَانَ لَهُ كَعِشْرِينَ حَجَّةً مَبْرُورَةً، وَصِيَامُ عِشْرِينَ سَنَةً مَقْبُولَةً، فَإِنْ أَصْبَحَ فِي ذَلِكَ الْيَوْمِ صَائِمًا كَانَ لَهُ كَصِيَامِ سَنَتَيْنِ سَنَةٍ مَاضِيَةٍ، وَسَنَةٍ مُسْتَقْبَلَةٍ
“Кимки кўрганингдек ишни қилса, йигирмата мақбул ҳажни адо қилгандек ва йигирмата мақбул рўзани тутгандек бўлади. Шу куни тонг отганда, рўзадор бўлса, унга икки йиллик – ўтган ва келаси йили рўза тутгандек савоб бўлади” (“Шуаб ал-имон”, 3/3841).
Бароат кечасида “Духон” сурасини тўлиқ ўқиш тавсия қилинган. Чунки, Пайғамбаримиз алайҳиссалом бундай деб марҳамат қилганлар:
مَنْ قَرَأَ حَمْ الدُّخَانَ فِي لَيْلَةٍ أَصْبَحَ يَسْتَغْفِرُ لَهُ سَبْعُونَ أَلْفَ مَلَكٍ
“Кимки кечасида “Духон” сурасини ўқиса, эрталабгача унинг учун етмиш минг фаришта истиғфор айтиб чиқади” (Термизий, 5/2888).
Имом Байҳақий раҳимаҳуллоҳ ривоят қилишларича, Жаброил алайҳиссалом бароат кечасида мана бу дуони ўқишни махсус ўргатганлар (“Шуаб ал-имон”, 3/3837). Уни саждада ёки намозларни ўқиб бўлгандан кейин айтса бўлади:
اَللَّهُمَّ إِنِّى أَعُوذُ بِعَفْوِكَ مِنْ عِقَابِكَ، وَأَعُوذُ بِرِضَاكَ مِنْ سَخَطِكَ، وَأَعُوذُ بِكَ مِنْكَ، جَلَّ وَجْهُكَ، لَا أُحْصِي ثَنَاءً عَلَيْكَ أَنْتَ كَمَا أَثْنَيْتَ عَلَى نَفْسِكَ
“АЛЛОҲУММА, ИННИЙ АЪУЗУ БИ-АФВИКА МИН ИҚОБИКА, ВА АЪУЗУ БИ-РИЗОКА МИН САХАТИКА, ВА АЪУЗУ БИКА МИНКА, ЖАЛЛА ВАЖҲУКА, ЛА УҲСИЙ САНОАН АЛАЙКА АНТА КАМА АСНАЙТА ЪАЛА НАФСИКА!”.
“Эй Аллоҳ! Мен сенинг авфинг билан азобингдан паноҳ сўрайман. Сенинг ризонг билан ғазабингдан паноҳ сўрайман. Сенинг ўзингдангина паноҳ сўрайман. Сен буюксан! Сенинг ўзингга сано айтганингдек мен сенга сано айта олмайман”.
#ПАЙҒАМБАР_ШАҲРИ
Мадинаи мунавварага кўчишнинг биринчи йили Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бошчилигида мазкур шаҳар яқинидаги Қубо қишлоғида тақвога асосланган илк масжид қурилди. Унда илк жума намози ўқилди. Ушбу жума намози ўқилган жойга кейинчалик масжид солиниб, “Жумъа масжиди” деб номланди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг одати шарифаларидан бири шу эдики, У зот соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўзида нохушроқ маънолар бўлган нарсаларнинг номини хуш ва ёқимли маъноларга ўзгартирардилар. Аввал Мадина шаҳрининг номи Ясриб эди. Бироқ, мазкур сўз, «сўкиш, маломат қилиш» маъноларини ўз ичига олган “تثريب” сўзидан олинганлиги учун Пайғамбаримиз алайҳиссалом бу шаҳар номини яхшироқ исмга ўзгартиришни истадилар. “Ясриб”нинг яна бир маъноси “бузилган, айниган, фасодга юз тутган” маъноларини англатарди. Пайғамбар ҳижрат қилган шаҳар эса асло бундай номни ўзида ташиши мумкин эмас. Шу боис, Набий алайҳиссалом бу шаҳар номини хуш ва покиза (шаҳар) маъноларини англатувчи “Тоба” ёхуд “Тойба” деб атадилар.
Баъзи манбаларда мазкур шаҳарни илк бунёд этган шахснинг номи “Ясриб” бўлган дейилади. Шунингдек, “ясриб” Мадина шаҳрининг бир чеккасидаги жойнинг номи бўлган деган қарашлар ҳам мавжуд.
Гарчи, Набий алайҳиссалом Ясрибни "Тоба" ёки "Тойба"га ўзгартирган бўлсалар-да аммо, одамлар томонидан мазкур шаҳарга «Мадинатур Расул», «Мадинатун Набий» (Пайғамбар шаҳри) деган сўзни ишлатиш кўпроқ урф бўлди ва бу ном кейинчалик қисқариб «Мадина», «Мадинаи мунаввара» деб айтила бошлади.
Уламоларнинг айтишларича, Набий алайҳиссалом мазкур шаҳарнинг номини ўзгартирганларидан сўнг уни эски номи бўлмиш “Ясриб” деб аташ макруҳ ҳисобланади.
“Ал-Мадинату-л-мунаввара” яъни, “Нурафшон бўлган, нурга эга бўлган шаҳар” деб номланишига сабаб равшан: Аллоҳнинг Расули кириши билан бу шаҳарга ҳақиқатан ва ҳақиқий Нур ва Зиё кирди. Шунинг учун ҳам бу шаҳарга “мадинаи мунаввара” (мунаввар шаҳар) номи ғолиб келди.
Анас разияллоҳу анҳу айтадилар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Мадинага кирган кунлари Мадинадаги ҳамма нарса ёришиб кетди. Қачонки, вафот этган кунлари бўлганда эса ундаги ҳамма нарса қоронғу бўлиб қолди” (Ибн Можа ривоятлари).
© Алишер Султонходжаев
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!👇🏻
Telegram | Facebook | Instagram |Youtube | Tiktok
Каҳф сураси.МP3
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!
👇🏻
Telegram | Facebook | Instagram |Youtube | TikTok
ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!👇🏻
Telegram | Facebook | Instagram |Youtube | Tiktok
#ҚИЗЛАРГА_ЎРГАТИНГ!
Сендан кейин эркак киши бўлса нарвонга чиқма. Бир четда тур. Эркак чиққанидан сўнг ундан кейин сен чиқ!
Лифтда бегона эркак бўлса лифтга чиқма. У чиқсин. Кейинги сафар сен чиқ!
Амакингни ўғли, тоғангни ўғли, холангни ўғли билан қўл бериб кўришма!
Гаплашадиган кишинг билан доимо керакли масофани сақла!
Қанчалик яқин бўлмасин, кишилар билан муомала қилганингда чегарани сақла. Виқорингни муҳофаза қил!
Йўлларда дугоналаринг билан кулишиб гаплашма. Кўча одобини сақла!
Сен бор жойга катталар кирса диққатли бўл. Катталарни ҳурмат қил. Қарияларга ўрнингни бер!
Кўчада отадан бошқа эркаклар бегонадир. Улар билан гаплашиш шарт эмас. Қариндош бўлсада, қалби касаллар кўп!
Бирор дўконда оғирроқ нарсани кўтармоқчи бўлсанг рукуъ қилгандек эгилма. Олдин ўтириб кейин кўтар. Мана шу яхшироқ бўлади. Кўринишинг хуник бўлмайди!
Автобус ёки таксида бутун ҳаётингни достон қилма. Овозингни кўтарма!
Баъзилар юқоридаги ишларни йўқолиб кетган эскилик сарқитлари деб қарайди. Аммо бизга тушгани уларни ўз ўрнига қайтаришдир. Булар буюк динимизнинг асл ўзакларидандир!
Аллоҳ хотин-қизларимизни фитналардан асрасин!
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!👇🏻
Telegram | Facebook | Instagram |Youtube | Tiktok
БАЛО-ОФАТЛАРНИНГ ОММАГА КЕЛИШИ
Абу Бакр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Эй инсонлар, сизлар «Эй, иймoн кeлтиргaнлaр! ўзлaрингизгa қaрaнгизлaр! мoдoмики, ҳидoят тoпгaн экансиз, aдaшгaнлaр сизлaргa зaрaр кeлтирa oлмaйди», (Моида;105), оятини ўқийсизлар. Ҳолбуки, мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: “Одамлар золим кимсаларни кўрганларида унинг қўлидан ушлаб, зулмдан тиймасалар, яқин фурсатда Аллоҳ таоло Ўз тарафидан уларни оммавий азобга олади”, деётганини эшитганман, дедилар. Абу Довуд, Термизий ва Насоийлар саҳиҳ санад билан ривоят қилишган.
Бу оятнинг зоҳирига қарасак, ҳидоятда юрган кишига ўзганинг залолатда экани таъсир қилмайдиганга ўхшайди. Худдики, ўзи ҳидоятда, истиқоматда бўлса, бошқаларнинг ҳоли Аллоҳга ҳавола қилинади, дейилаётганга ўхшайди.
Баъзи инсонлар бу оятдан мақсад мана шудир деб, нотўғри тушунчага бориши мумкин. Аслида бу оятнинг мақсади бу эмас. Чунки Аллоҳ таоло бу оятда ҳидоятда юришликни шарт қилиб, “мoдoмики, ҳидoят тoпгaн экансиз, aдaшгaнлaр сизлaргa зaрaр кeлтирa oлмaйди”, деяпти. Киши ҳидоятда бўлиши учун яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтариши керак.
Мусулмон кишидан талаб қилинадиган нарса фасод ва бузғунчиликларнинг олдини олиши, уларга қарши курашиши, огоҳ ва хушёр бўлишидир. Акс ҳолда бало-офатлар оммага келади:
“Сизлaрдaн фaқaт зoлимлaргaгинa xoс бўлмaгaн (бaлки ҳaммaлaрингизгa oммaвий бўлaдигaн) фитнa (aзoб)дaн сaқлaнингиз вa билиб қўйингизки, Aллoҳ жaзoси қaттиқ (зoт)дир”. (Анфол сураси, 25-оят)
Бундан мурод – қайси бир жойда гуноҳ-маъсият ва зулм содир бўлиб, бунга гувоҳ бўлганлар бефарқ қараб турадиган бўлса, амру маъруф ва наҳий мункар қилинмаса, Аллоҳ таоло уларнинг барчасини оммавий азобга олишидир.
«Ҳикматлар чашмаси»дан
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!👇🏻
Telegram | Facebook | Instagram |Youtube | Tiktok
🌸ЖУМА АЙЁМ МУБОРАК!🌸
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!👇🏻
Telegram | Facebook | Instagram |Youtube | Tiktok
Сенга нисбатан қилган ишлари сабабли, ҳеч кимдан ғазабланма!
Аксинча хиёнат қилганларга ташаккур эт, садоқатни ўргатганлари учун...
Ёлғончилардан миннатдор бўл, тўғриликни ажрата олишни ўргатганлари учун...
Сени бахтсиз қилганларнинг ҳақларига дуо қил, сенга бахтиёрликни кўпроқ ҳис эттирганлари учун...
Ҳар кимни сев, ҳаётингга бир маъно бахш этгани учун...
Ҳаёт шу сабаб яна ҳам гўзал, қоралар оқни ажратиб бергани учун...
~Мавлоно Румий~
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!👇🏻
Telegram | Facebook | Instagram |Youtube | Tiktok
Одамларнинг қилмишлари туфайли қуруқлик ва денгизда бузғунчилик пайдо бўлди. Бунга сабаб, қилган баъзи (ёмон) ишлари (жазоси)ни уларга тоттириш учундир. Шоядки улар (қилмишларидан) қайтсалар. (Рум сураси, 41-оят)
Оммавий балолар келиши, зулм урчиши, қаҳатчилик ва қурғоқчилик юз бериши, вабо тарқалиши, зироат ва тижоратдан барака кўтарилиб кетиши, ўт балоси, сув балоси каби офатларнинг рўй беришининг асл сабаби одамлар Аллоҳнинг буйруқларига зид яшаётганидир. Бу офатлар қилмишларидан айримлари сабабли уларни жазолаш ҳамда огоҳлантириш учундир.
«Ҳикматлар чашмаси»дан
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!👇🏻
Telegram | Facebook | Instagram |Youtube | Tiktok
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!👇🏻
Telegram | Facebook | Instagram |Youtube | Tiktok
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!👇🏻
Telegram | Facebook | Instagram |Youtube | Tiktok
🌸ЖУМА АЙЁМ МУБОРАК!🌸
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!👇🏻
Telegram | Facebook | Instagram |Youtube | Tiktok
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бароат кечаси яна мана бу дуони ўқиганлари нақл қилинган (“Шуаб ал-имон”, 3/3838):
اللهُمَّ ارْزُقْنِي قَلْبًا تَقِيًّا مِنَ الشَّرِّ نَقِيًّا لَا جَافِيًا وَلَا شَقِيًّا
“АЛЛОҲУММА-РЗУҚНИЙ ҚАЛБАН ТАҚИЙЙАН МИН АШ-ШАРРИ НАҚИЙЙАН, ЛА ЖОФИЙАН ВА ЛА ШАҚИЙЙАН!”.
“Эй Аллоҳ! Мени ўзи тақводор, ёмонликдан покиза, жафо қилмайдиган ва бахтсиз бўлмаган қалб билан ризқлантир!”.
Саҳобалар Ҳазрати Умар ибн ал-Хаттоб разийаллоҳу анҳу ва Абдуллоҳ ибн Масъуд разийаллоҳу анҳу бароат кечаси мана бу дуони ўқишни одат қилган эканлар:
اَللَّهُمَّ إِنْ كُنْتَ كَتَبْتَنَا أَشْقِيَاءَ فَامْحُهُ وَ اكْتُبْنَا سُعَدَاءَ، وَ إِنْ كُنْتَ كَتَبْتَنَا سُعَدَاءَ فَاثْبُتْنَا، فَإِنَّكَ تَمْحُو مَا تَشَاءُ وَ تَثْبُتُ وَ عِنْدَكَ أُمُّ الْكِتَابِ
“АЛЛОҲУММА, ИН КУНТА КАТАБТАНА АШҚИЁА ФАМҲУҲУ ВАКТУБНА СУЪАДОА, ВА ИН КУНТА КАТАБТАНА СУЪАДОА ФАСБУТНА. ФА-ИННАКА ТАМҲУ МА ТАШАУ ВА ТАСБУТУ ВА ИНДАКА УММУ-Л-КИТОБ!”.
“Эй Аллоҳ! Агар сен бизни бахтсиз деб ёзган бўлсанг, уни ўчириб бизни бахтли деб ёзгин. Агар бизни бахтли деб ёзган бўлсанг, у маҳкам қилиб қўй. Чунки, сен хоҳласанг ўчириб, хоҳласанг мустаҳкам ёзиб қўядиган зотсан. Сенинг ҳузурингда китоблар онаси (“Қуръон” ва ундаги “Фотиҳа” сураси) мавжуд” (Али ал-қори. Ат-Тибён фи баён ма фи лайлат ан-нисф мин шаъбон ва лайлат ал-қадр мин рамазон // Мажмуъ расоил ал-аллома ал-Мулла Али ал-қори. 3-жилд. – Истанбул: Дор ал-Лубоб, 2018. – Б. 51).
Албатта, бароат кечасида ибодат қилиш, намоз, дуо ва эрталабки рўза ихтиёрий нафл ибодатлар ҳисобланади. “Ихлос – халос!” деганларидек, уларни ихлос билан адо қилганга, савоб бўлишига шак-шубҳа йўқ. Уларни адо қилмаганларга эса ҳеч қандай маломат ва гуноҳ бўлмайди. Аслида, бароат кечасида ибодат қилиб чиққанлар ибодат эта олмаганларга, бунда ибодат нияти йўқлар эса ибодатга шайланган обидларга таъна қилмасликлари даркор. Зотан, ибодат қилувчиларга доим ҳавас қилмоқ лозим.
Ҳамидуллоҳ Беруний.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!👇🏻
Telegram | Facebook | Instagram |Youtube | Tiktok
#ВАҚТ_ҚАДРИ
Ўқиш-ёзишни чиндан ҳам хоҳлаган киши, қулай имкониятни кутиб, умрини зое қилиб ўтказиб юбормайди. Аксинча, бор имкониятдан фойдаланиб ўқийверади.
«Ҳикматлар чашмаси»дан
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!👇🏻
Telegram | Facebook | Instagram |Youtube | Tiktok
Яшаб туриб ўлишини биладиган ягона мавжудот инсон бўлишига қарамай, у бировни қалбини синдиради, кўнглини оғритади, ёмонлик қилади. Худди ҳеч қачон ўлмайдигандек.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!👇🏻
Telegram | Facebook | Instagram |Youtube | Tiktok
🌸ЖУМА АЙЁМ МУБОРАК!🌸
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!👇🏻
Telegram | Facebook | Instagram |Youtube | Tiktok
БИР ОҒИЗ СЎЗ ФОЖЕАСИ (ҳаётий лавҳалар)
Бир келин туғруқхонадан чиқди. Дугонаси хабар олгани келиб, гап орасида умр йўлдоши нима совға қилганини сўраб қолди.
Келин: ҳеч нарса совға қилмадилар.
Дугона: наҳотки, шуми сени қадринг?, деб дугонасининг ҳаётига бомба ташладию, ўзи кетди.
Кечки пайт ишдан чарчаб келадиган эр билан келинчак тортишадиган, урушадиган сал нарсага ғазабланадиган бўлиб қолди. Ҳар битта гапида қадрини пеш қилавергач эр талоғини бериб юборди.
Муаммо нимадан бошланган эди?
Дугонасининг бир оғиз сўзидан!
Икки дўст учрашиб қолишди. Бири иккинчисидан,
- қаерда ишлаяпсан?
- Фалончи дўконда.
- Ойига қанча тўлашяпти?
- 500 минг
- Бор йўғи 500 мингми? Бу билан қандай яшаш мумкун ахир?
Сени шунча меҳнатингга арзимас экан, деб ишини дўстига ёмон кўрсатиб қўйди.
Бола дўкон хўжайини олдига бориб, ойлигини оширишини талаб қилди. Хўжайни эса рад қилди.
Бир оғиз сўзни эшитмасидан аввал тинчгина ишлаб юрган бола, энди ишсиз қолди.
Қария дам олиб, уйида ётган эди. Олдига чиққан қўшниси,
"нимага ўғлинг келиб сендан хабар олиб турмайди?
Ишлари кўпайиб кетганига ишондингми?"
Бир оғиз сўз, отанинг тоза қалбини кемириб ташлади. Розилик эвазига норизолик қамраб олди.
Шуни унутмангки, шайтон тили билан ҳам гапиради.
Ҳаётимизда қуйидаги саволлар такрорланадиган бўлиб қолди.
- Нимага фалон нарсани сотиб олмадингиз?
- Нимага сизда бу нарсадан йўқ? Ҳамма олаяптику..
- Бу ҳаётга ёки шахсга қандай чидаб келаяпсиз?
- Шундай бўлишига қандай йўл қўйяпсиз?
Бу нарсаларни эҳтимол жоҳиллик юзасидан сўрармиз ёки бизга шу нарсаларни билиш қизиқ туюлар ёки гап йўғида бекорчиликдан айтиб ўтармиз. Лекин шу сўраган нарсаларимиз суҳбатдошимизга қанчалар оғир ботишини ўйлаб ҳам кўрмаймиз.
Азизлар гапираётган гапимизни тарозига солиб кўрайлик.
Сўзлар - ҳудди калитларга ўхшайди. Улардан тўғри фойдалансанг бировни оғзини ёпасан ёки қалбни очасан.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!👇🏻
Telegram | Facebook | Instagram |Youtube | Tiktok
Қилган ҳар бир ишингга надомат қилмасликни хоҳласанг, барча ишни Аллоҳ учун қил!
© Муҳаммад Мутаваллий Шаъровий роҳимаҳуллоҳ
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!👇🏻
Telegram | Facebook | Instagram |Youtube | Tiktok
Каҳф сураси.МP3
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!
👇🏻
Telegram | Facebook | Instagram |Youtube | TikTok
ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!👇🏻
Telegram | Facebook | Instagram |Youtube | Tiktok
#ИБРАТЛИ_ВИДЕО
Ота Онаси ҳаёт бўлганлар уларнинг қолган умрини ғанимат билсинлар, уларга мулойим муомалада, доим тавозеъда бўлсинлар, ҳаргиз уларга баланд овозда гапирмасинлар, уларнинг юзига қараб уф тортмасинлар! Нима учун? Чунки, шундай бир кун келадики, Ота онанинг ўрнини босадиган ҳеч нарсани тополмай қолади киши. Уларни излайди лекин тополмайди, уларнинг қадрига етмаганига, қўлларини кўзига суртмаганига надомат чекади.
Бир кило қўй гўштин олмоқлик азоб,
Йўлингга термулган Онангга атаб.
Кўз юмиб дунюдан ўтгандан сўнгчи,
Ўнлаб қўй сўямиз бўлсин деб савоб.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!👇🏻
Telegram | Facebook | Instagram |Youtube | Tiktok
Набий алайҳиссаломга ўхшаган машҳур беш саҳобалар
1. Жаъфар ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу.
Бу киши Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг амакиваччалари.
Бу киши мўминларнинг амири Али розияллоҳу анҳунинг акалари.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Жаъфар розияллоҳу анҳуга «Сен яратилишда (ташқи тузилишда) ва хулқда менга ўхшагансан» деганлар.
2. Абу Суфён ибн Ҳорис розияллоҳу анҳу.
Бу киши Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг амакиваччалари ва эмикдошлари.
Бу киши ҳам Ҳалима Саъдийя онамизни эмганлар.
3. Қусам ибн Аббос розияллоҳу анҳумо.
Бу киши Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг амакиваччалари.
Бу киши Ўзбекистонда дафн этилган саҳоба. Қабрлари Шоҳизиндада.
4. Соиб ибн Убайд розияллоҳу анҳу.
Бу киши Имом Шофеий раҳимаҳуллоҳнинг катта боболари.
5. Ҳасан ибн Али розияллоҳу анҳумо.
Бу киши Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг набиралари.
Бу киши Али розияллоҳу анҳу ва Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қизлари Фотима розияллоҳу анҳонинг фарзандлари.
Бу кишини Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам «Жаннат йигитларининг саййиди» деганлар.
Бу киши Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга ўхшаган саҳобалар орасидаги у зот соллаллоҳу алайҳи васаламга энг кўп ўхшайдиган киши бўлганлар.
Аллоҳ таоло барча содиқ саҳобалардан рози бўлсин!