muhammadloiq | Неотсортированное

Telegram-канал muhammadloiq - MUHAMMADLOIQ QORI

33176

Muhammadloiq Qorining rasmiy kanali Murojaat uchun: @muhammadloiqqoriadmin FaceBook 👇 https://www.facebook.com/Muhammadloiq/ YouTube 👇 YouTube.com/Muhammadloiqqori Instagram 👇🏻 instagram.com/Muhammadloiq TikTok 👇🏻 https://vm.tiktok.com/muhammadloiqami

Подписаться на канал

MUHAMMADLOIQ QORI

ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!👇🏻
Telegram | Facebook | Instagram |Youtube | Tiktok

Читать полностью…

MUHAMMADLOIQ QORI

#ҚИЗЛАРГА_ЎРГАТИНГ!

Сендан кейин эркак киши бўлса нарвонга чиқма. Бир четда тур. Эркак чиққанидан сўнг ундан кейин сен чиқ!
Лифтда бегона эркак бўлса лифтга чиқма. У чиқсин. Кейинги сафар сен чиқ!
Амакингни ўғли, тоғангни ўғли, холангни ўғли билан қўл бериб кўришма!
Гаплашадиган кишинг билан доимо керакли масофани сақла!
Қанчалик яқин бўлмасин, кишилар билан муомала қилганингда чегарани сақла. Виқорингни муҳофаза қил!
Йўлларда дугоналаринг билан кулишиб гаплашма. Кўча одобини сақла!
Сен бор жойга катталар кирса диққатли бўл. Катталарни ҳурмат қил. Қарияларга ўрнингни бер!
Кўчада отадан бошқа эркаклар бегонадир. Улар билан гаплашиш шарт эмас. Қариндош бўлсада, қалби касаллар кўп!
Бирор дўконда оғирроқ нарсани кўтармоқчи бўлсанг рукуъ қилгандек эгилма. Олдин ўтириб кейин кўтар. Мана шу яхшироқ бўлади. Кўринишинг хуник бўлмайди!
Автобус ёки таксида бутун ҳаётингни достон қилма. Овозингни кўтарма!

Баъзилар юқоридаги ишларни йўқолиб кетган эскилик сарқитлари деб қарайди. Аммо бизга тушгани уларни ўз ўрнига қайтаришдир. Булар буюк динимизнинг асл ўзакларидандир!
Аллоҳ хотин-қизларимизни фитналардан асрасин!

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!👇🏻
Telegram | Facebook | Instagram |Youtube | Tiktok

Читать полностью…

MUHAMMADLOIQ QORI

БАЛО-ОФАТЛАРНИНГ ОММАГА КЕЛИШИ

Абу Бакр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Эй инсонлар, сизлар «Эй, иймoн кeлтиргaнлaр! ўзлaрингизгa қaрaнгизлaр! мoдoмики, ҳидoят тoпгaн экансиз, aдaшгaнлaр сизлaргa зaрaр кeлтирa oлмaйди», (Моида;105), оятини ўқийсизлар. Ҳолбуки, мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: “Одамлар золим кимсаларни кўрганларида унинг қўлидан ушлаб, зулмдан тиймасалар, яқин фурсатда Аллоҳ таоло Ўз тарафидан уларни оммавий азобга олади”, деётганини эшитганман, дедилар. Абу Довуд, Термизий ва Насоийлар саҳиҳ санад билан ривоят қилишган.

Бу оятнинг зоҳирига қарасак, ҳидоятда юрган кишига ўзганинг залолатда экани таъсир қилмайдиганга ўхшайди. Худдики, ўзи ҳидоятда, истиқоматда бўлса, бошқаларнинг ҳоли Аллоҳга ҳавола қилинади, дейилаётганга ўхшайди.
Баъзи инсонлар бу оятдан мақсад мана шудир деб, нотўғри тушунчага бориши мумкин. Аслида бу оятнинг мақсади бу эмас. Чунки Аллоҳ таоло бу оятда ҳидоятда юришликни шарт қилиб, “мoдoмики, ҳидoят тoпгaн экансиз, aдaшгaнлaр сизлaргa зaрaр кeлтирa oлмaйди”, деяпти. Киши ҳидоятда бўлиши учун яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтариши керак.

Мусулмон кишидан талаб қилинадиган нарса фасод ва бузғунчиликларнинг олдини олиши, уларга қарши курашиши, огоҳ ва хушёр бўлишидир. Акс ҳолда бало-офатлар оммага келади:
“Сизлaрдaн фaқaт зoлимлaргaгинa xoс бўлмaгaн (бaлки ҳaммaлaрингизгa oммaвий бўлaдигaн) фитнa (aзoб)дaн сaқлaнингиз вa билиб қўйингизки, Aллoҳ жaзoси қaттиқ (зoт)дир”. (Анфол сураси, 25-оят)

Бундан мурод – қайси бир жойда гуноҳ-маъсият ва зулм содир бўлиб, бунга гувоҳ бўлганлар бефарқ қараб турадиган бўлса, амру маъруф ва наҳий мункар қилинмаса, Аллоҳ таоло уларнинг барчасини оммавий азобга олишидир.

«Ҳикматлар чашмаси»дан

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!👇🏻
Telegram | Facebook | Instagram |Youtube | Tiktok

Читать полностью…

MUHAMMADLOIQ QORI

🌸ЖУМА АЙЁМ МУБОРАК!🌸

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!👇🏻
Telegram | Facebook | Instagram |Youtube | Tiktok

Читать полностью…

MUHAMMADLOIQ QORI

Сенга нисбатан қилган ишлари сабабли, ҳеч кимдан ғазабланма!
Аксинча хиёнат қилганларга ташаккур эт, садоқатни ўргатганлари учун...

Ёлғончилардан миннатдор бўл, тўғриликни ажрата олишни ўргатганлари учун...

Сени бахтсиз қилганларнинг ҳақларига дуо қил, сенга бахтиёрликни кўпроқ ҳис эттирганлари учун...

Ҳар кимни сев, ҳаётингга бир маъно бахш этгани учун...

Ҳаёт шу сабаб яна ҳам гўзал, қоралар оқни ажратиб бергани учун...

~Мавлоно Румий~

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!👇🏻
Telegram | Facebook | Instagram |Youtube | Tiktok

Читать полностью…

MUHAMMADLOIQ QORI

Одамларнинг қилмишлари туфайли қуруқлик ва денгизда бузғунчилик пайдо бўлди. Бунга сабаб, қилган баъзи (ёмон) ишлари (жазоси)ни уларга тоттириш учундир. Шоядки улар (қилмишларидан) қайтсалар. (Рум сураси, 41-оят)

Оммавий балолар келиши, зулм урчиши, қаҳатчилик ва қурғоқчилик юз бериши, вабо тарқалиши, зироат ва тижоратдан барака кўтарилиб кетиши, ўт балоси, сув балоси каби офатларнинг рўй беришининг асл сабаби одамлар Аллоҳнинг буйруқларига зид яшаётганидир. Бу офатлар қилмишларидан айримлари сабабли уларни жазолаш ҳамда огоҳлантириш учундир.

«Ҳикматлар чашмаси»дан

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!👇🏻
Telegram | Facebook | Instagram |Youtube | Tiktok

Читать полностью…

MUHAMMADLOIQ QORI

Каҳф сураси.МP3

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!
👇🏻
Telegram | Facebook | Instagram |Youtube | TikTok

Читать полностью…

MUHAMMADLOIQ QORI

ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!👇🏻
Telegram | Facebook | Instagram |Youtube | Tiktok

Читать полностью…

MUHAMMADLOIQ QORI

«Сизлардан бойларингиз орасида айланадиган нарса бўлиб қолмаслиги учун». (Ҳашр сураси, 7-оят)

Бу қоида Ислом иқтисодидаги улкан қоидалардан биридир. Аслида жамиятнинг моли ҳамма аъзолари орасида айланиб туриши керак. Фақат бойларнинг орасида айланадиган бўлса, мол бир гуруҳ одамлар қўлига ўтиб, жамиятнинг қолган аъзолари уларга қарам бўлиб қолади. Ўшанда бойлар нимани хоҳласа қилаверадиган, қолганлар эса уларнинг хоҳишларига бўйсунишга мажбур бўладиган ҳолат юзага келади. Ислом шахсий мулкчиликни ҳимоя қилиб, ҳурматлаш билан бир қаторда раъсулмолнинг (капиталнинг) туғёнига ҳам чек қўяди. Ижтимоий адолат бўлишига даъват этади. Шунинг учун ҳам закот фарз қилинди, судхўрлик ҳаром қилинди ва бошқа қоидалар жорий этилди.

“Тафсири Ҳилол”

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!👇🏻
Telegram | Facebook | Instagram |Youtube | Tiktok

Читать полностью…

MUHAMMADLOIQ QORI

🌸ЖУМА АЙЁМ МУБОРАК!🌸

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!👇🏻
Telegram | Facebook | Instagram |Youtube | Tiktok

Читать полностью…

MUHAMMADLOIQ QORI

Биринчи вазият:
Ифк ҳодисаси вақтида ансорлардан бир аёл Оиша онамизни олдиларига кирди. Бирон сўз айтмай, у киши билан (ҳамдард бўлиб) бирга йиғлай бошлади.
Оиша кейинчалик эслаб айтадилар: «Ўша аёлни ҳеч қачон унутмайман!».

Иккинчи вазият: Каъб ибни Молик розияллоҳу анҳу Табук ғазотидан қолиб кетганларидан сўнг Аллоҳ тавбаларини қабул қилгани ҳақида оят нозил бўлгани хабари тарқалганда, масжидга хурсанд бўлиб кириб келадилар. Шунда Толҳа розиялоҳу анҳу югуриб келиб у зотни қучоқлаб, бағриларига босган эдилар.
Кейинчалик Каъб бу воқеани эслаб: «Толҳанинг (бу ишини) асло унутмайман!» деб айтгандилар.

Оғир вазиятлардаги қўллаб-қувватлов мавқифлари (позиция) асло унутилмайди.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!👇🏻
Telegram | Facebook | Instagram |Youtube | Tiktok

Читать полностью…

MUHAMMADLOIQ QORI

#РИЗҚ.
Ҳасан Басрий роҳимаҳуллоҳ айтади:
“Ризқимни мендан ўзга ҳеч ким олмаслигини билганимдан сўнг хотиржам бўлдим!”.
Имом Шофиъий роҳимаҳуллоҳ айтади:
“Ким агар ризқ куч билан келади деб ўйласа билсинки, чумчуқ бургут бор жойда ҳеч нарса ея олмас эди”.
Шайх Шаъровий роҳимаҳуллоҳ айтади:
“Сеники бўлган нарса заиф бўлсангда сенга келади. Сеники бўлмаган нарсага кучли бўлсангда эриша олмайсан!”.
Биз ризқнинг маъносини тор олганмиз. Уни фақат молда деб ўйлаймиз. Бу хатодир ва ризқ мазмунига юзаки қарашдир. Кўп ризқлар борки, биз уларни ризқ санамаймиз. Чунки биз фақатгина чўнтакка кирган нарсани ризқ деб ўйлаб қолганмиз. Гўёки бошқа нарса ризқ эмас.
Оламда қалби тош хотинлар кўп. Аммо сени уйда кутиб ўтирадиган меҳрибон умр йўлдошинг ризқингдир.
Дунёда қалби қаттиқ эркаклар кўп. Агар сени ҳимоя қиладиган суюкли эринг бўлса бу сенинг ризқингдир.
Ота-онасига оқ фарзандлар тиқилиб ётибди. Агар сенинг солиҳ фарзандларинг бўлса бу сенинг ризқингдир.
Бузуқ қизлар кўп оламда. Агар сени жаннатга олиб кирадиган солиҳа қизинг бўлса бу сенинг ризқингдир.
Қанча-қанча кўзлар ухлай олмайди. Агар сен кечаси яхши ухлаётган бўлсанг бу сенинг ризқингдир.
Атрофинг тўла бемор. Агар сен соғ ва саломат бўлсанг бу сенинг ризқинг.
Дунёда оёғи кесилганлар кўп. Сенинг оёғинг бутун бўлса бу сенинг ризқинг.
Атрофингда кўрлар кўп. Сенинг кўзларинг очиқ бўлса бу сенинг ризқингдир.
Сенинг меҳрибон онанг бор. Қанча-қанча болаларнинг онаси йўқ. Бу сенинг ризқингдир.
Етимлар дунёни тўлдириб турганида сенинг отанг бор. Бу сенинг ризқингдир.
Сен мусулмонсан. Атрофингда беш миллиард инсон дўзахга тушмоқда. Бу сенинг ризқингдир.
Ер юзидаги кўп аёллар дўзахга кирмоқда. Сен эса Роббингга итоат қилмоқдасан. Бу сенинг ризқингдир.
Сайёранинг кўп жойларида кишилар очликдан ўлмоқда. Сенинг эса ейишга бир неча хил таоминг бор. Бу сенинг ризқингдир.
Қанча-қанча аёллар кўчаларда тунашаяпти. Сенинг эса тунайдиган уйинг бор. Синглим, бу сенинг ризқингдир.
Атрофингда биродарларинг бор. Оламда эса ёлғиз инсонлар қанча! Бу сенинг ризқингдир.
Фарзандларингни кўксингга босаяпсан. Қанча-қанча оналар гулдек фарзандларини қабрга қўйишган. Бу сенинг ризқингдир.
Башариятнинг ярми ўқишни билмайди. Сен эса ўқишни биласан. Бу сенинг ризқингдир.
Сенда овқат пиширишни ўргатадиган китобинг бор. Қанча –қанча аёллар овқат қилишга масаллиқ топа олишмайди. Бу сенинг ризқингдир.
Фарзандинг мактабга борганида қайтмаслигидан хавотир олиб қўлингни қалбинг устига қўйишинг ризқдир.
Қанча-қанча беморлар овқат ейишдан маҳрум бўлишганда сенинг иштаҳа билан овқат ейишинг ризқдир.
Қанча-қанча аёллар болаларига нонушта топиб бера олишмаётган пайтда сен эрталаб қаҳва ичиб ўтиришинг ризқдир.
Оламда кўп ризқлар борки, уларнинг қийматини мол билан ўлчаб бўлмайди. Аллоҳ сенга тақсим қилиб берган ризққа рози бўл, ана шунда энг бой инсон бўласан.
Бошқалар қўлидаги нарсаларга боқма , саодатли бўласан!

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!👇🏻
Telegram | Facebook | Instagram |Youtube | Tiktok

Читать полностью…

MUHAMMADLOIQ QORI

Мен гўзаллик таърифи ҳақида кўп китоб ўқидим ва Тагордек таъриф берган бирор кимни топмадим: «Гўзаллик бу самимийлик ва садоқатдир».

~Шайх Тантовий~

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!👇🏻
Telegram | Facebook | Instagram |Youtube | Tiktok

Читать полностью…

MUHAMMADLOIQ QORI

🌸ЖУМА АЙЁМ МУБОРАК!🌸

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!👇🏻
Telegram | Facebook | Instagram |Youtube | Tiktok

Читать полностью…

MUHAMMADLOIQ QORI

"Иззат истасанг ўзгаларнингмас, ўз Пайғамбаринг Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг йўлини маҳкам тут! ".
Шайх Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!👇🏻
Telegram | Facebook | Instagram |Youtube | Tiktok

Читать полностью…

MUHAMMADLOIQ QORI

БИР ОҒИЗ СЎЗ ФОЖЕАСИ (ҳаётий лавҳалар)

Бир келин туғруқхонадан чиқди. Дугонаси хабар олгани келиб, гап орасида умр йўлдоши нима совға қилганини сўраб қолди.
Келин: ҳеч нарса совға қилмадилар.
Дугона: наҳотки, шуми сени қадринг?, деб дугонасининг ҳаётига бомба ташладию, ўзи кетди.
Кечки пайт ишдан чарчаб келадиган эр билан келинчак тортишадиган, урушадиган сал нарсага ғазабланадиган бўлиб қолди. Ҳар битта гапида қадрини пеш қилавергач эр талоғини бериб юборди.
Муаммо нимадан бошланган эди?
Дугонасининг бир оғиз сўзидан!

Икки дўст учрашиб қолишди. Бири иккинчисидан,
- қаерда ишлаяпсан?
- Фалончи дўконда.
- Ойига қанча тўлашяпти?
- 500 минг
- Бор йўғи 500 мингми? Бу билан қандай яшаш мумкун ахир?
Сени шунча меҳнатингга арзимас экан, деб ишини дўстига ёмон кўрсатиб қўйди.
Бола дўкон хўжайини олдига бориб, ойлигини оширишини талаб қилди. Хўжайни эса рад қилди.
Бир оғиз сўзни эшитмасидан аввал тинчгина ишлаб юрган бола, энди ишсиз қолди.

Қария дам олиб, уйида ётган эди. Олдига чиққан қўшниси,
"нимага ўғлинг келиб сендан хабар олиб турмайди?
Ишлари кўпайиб кетганига ишондингми?"
Бир оғиз сўз, отанинг тоза қалбини кемириб ташлади. Розилик эвазига норизолик қамраб олди.
Шуни унутмангки, шайтон тили билан ҳам гапиради.

Ҳаётимизда қуйидаги саволлар такрорланадиган бўлиб қолди.
- Нимага фалон нарсани сотиб олмадингиз?
- Нимага сизда бу нарсадан йўқ? Ҳамма олаяптику..
- Бу ҳаётга ёки шахсга қандай чидаб келаяпсиз?
- Шундай бўлишига қандай йўл қўйяпсиз?
Бу нарсаларни эҳтимол жоҳиллик юзасидан сўрармиз ёки бизга шу нарсаларни билиш қизиқ туюлар ёки гап йўғида бекорчиликдан айтиб ўтармиз. Лекин шу сўраган нарсаларимиз суҳбатдошимизга қанчалар оғир ботишини ўйлаб ҳам кўрмаймиз.
Азизлар гапираётган гапимизни тарозига солиб кўрайлик.
Сўзлар - ҳудди калитларга ўхшайди. Улардан тўғри фойдалансанг бировни оғзини ёпасан ёки қалбни очасан.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!👇🏻
Telegram | Facebook | Instagram |Youtube | Tiktok

Читать полностью…

MUHAMMADLOIQ QORI

Қилган ҳар бир ишингга надомат қилмасликни хоҳласанг, барча ишни Аллоҳ учун қил! 

© Муҳаммад Мутаваллий Шаъровий роҳимаҳуллоҳ

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!👇🏻
Telegram | Facebook | Instagram |Youtube | Tiktok

Читать полностью…

MUHAMMADLOIQ QORI

Каҳф сураси.МP3

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!
👇🏻
Telegram | Facebook | Instagram |Youtube | TikTok

Читать полностью…

MUHAMMADLOIQ QORI

ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!👇🏻
Telegram | Facebook | Instagram |Youtube | Tiktok

Читать полностью…

MUHAMMADLOIQ QORI

#ИБРАТЛИ_ВИДЕО

Ота Онаси ҳаёт бўлганлар уларнинг қолган умрини ғанимат билсинлар, уларга мулойим муомалада, доим тавозеъда бўлсинлар, ҳаргиз уларга баланд овозда гапирмасинлар, уларнинг юзига қараб уф тортмасинлар! Нима учун? Чунки, шундай бир кун келадики, Ота онанинг ўрнини босадиган ҳеч нарсани тополмай қолади киши. Уларни излайди лекин тополмайди, уларнинг қадрига етмаганига, қўлларини кўзига суртмаганига надомат чекади.
Бир кило қўй гўштин олмоқлик азоб,
Йўлингга термулган Онангга атаб.
Кўз юмиб дунюдан ўтгандан сўнгчи,
Ўнлаб қўй сўямиз бўлсин деб савоб.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!👇🏻
Telegram | Facebook | Instagram |Youtube | Tiktok

Читать полностью…

MUHAMMADLOIQ QORI

Набий алайҳиссаломга ўхшаган машҳур беш саҳобалар

1. Жаъфар ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу.

Бу киши Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг амакиваччалари.

Бу киши мўминларнинг амири Али розияллоҳу анҳунинг акалари.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Жаъфар розияллоҳу анҳуга «Сен яратилишда (ташқи тузилишда) ва хулқда менга ўхшагансан» деганлар.

2. Абу Суфён ибн Ҳорис розияллоҳу анҳу.

Бу киши Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг амакиваччалари ва эмикдошлари.

Бу киши ҳам Ҳалима Саъдийя онамизни эмганлар.

3. Қусам ибн Аббос розияллоҳу анҳумо.

Бу киши Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг амакиваччалари.

Бу киши Ўзбекистонда дафн этилган саҳоба. Қабрлари Шоҳизиндада.

4. Соиб ибн Убайд розияллоҳу анҳу.

Бу киши Имом Шофеий раҳимаҳуллоҳнинг катта боболари.

5. Ҳасан ибн Али розияллоҳу анҳумо.

Бу киши Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг набиралари.

Бу киши Али розияллоҳу анҳу ва Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қизлари Фотима розияллоҳу анҳонинг фарзандлари.

Бу кишини Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам «Жаннат йигитларининг саййиди» деганлар.

Бу киши Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга ўхшаган саҳобалар орасидаги у зот соллаллоҳу алайҳи васаламга энг кўп ўхшайдиган киши бўлганлар.

Аллоҳ таоло барча содиқ саҳобалардан рози бўлсин!

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!👇🏻
Telegram | Facebook | Instagram |Youtube | Tiktok

Читать полностью…

MUHAMMADLOIQ QORI

🌸ЖУМА АЙЁМ МУБОРАК!🌸

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!👇🏻
Telegram | Facebook | Instagram |Youtube | Tiktok

Читать полностью…

MUHAMMADLOIQ QORI

ХУРСАНДЛИГИДАН ХАТО ҚИЛДИ!
Қисса ва масаллар асосан турли маъноларни инсоннинг фаҳмига яқинлаштириш учун кўприк бўлади. Шу сабабли Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам саҳобаларга кўп ҳикоялар айтиб берар эдилар. Бир куни саҳобаларга Аллоҳ таоло тавба қилган кишидан хурсанд бўлишини, уни яхши кўришини айтдилар. Уларга қуйидаги ҳикояни айтиб бердилар:
“Аллоҳ таоло бандасининг тавбасидан, йўқолган туясини топиб олган бандасининиг хурсандлигидан ҳам кўпроқ хурсанд бўлади. У банда саҳрода эди. Унинг туяси бор эди. туянинг устида овқат, сув ва матолари бор эди. Иссиқ кучайиб кетгач, у бир соя жой топиб у ерда дам олмоқчи бўлди. Туясини боғлаб қўйишни унутди. Сояда ухлаб қолди. У ухлаб ётганида туяси қочиб кетди. У киши уйқусидан уйғонгач, ўнгдан ва чапдан туясини қидира бошлади. Аммо бефойда эди. У туясини топишдан умидини узгач деди: “Ухлаган жойимга қайтиб то ўлгунимча ўша ерда ётаман!”.
У Аллоҳ хоҳлаганича ухлади. Уйғонганида туяси олдида турар эди. У қаттиқ хурсанд бўлганидан: “Эй Аллоҳим! Сен менинг қулимсан, мен сенинг Роббингман!”, деб юборди!
Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам доимо: “У қаттиқ хурсанд бўлганидан хато қилди!”, дер эдилар.

Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг зарбулмасал айтишдаги ҳикматларига қаранг! Қиссани қавмлари яшаб турган ҳолат ва шароитдан олаяптилар. Улар саҳрода яшар эди. Чўлу-биёбонлар оша сафарлар қилиб туришар эди. Устида сув ва овқати бор бўлган туянинг нақадар қадрли эканлигини улар яхши тушунар эди. Улар уни йўқотиб қўйиш ўлим билан тенг эканлигини яхши билар эди. Уларга туясини йўқотиб қўйган мусофирнинг қайтадан яна топиб олишидаги хурсандлиги ҳам маълум эди. Шунинг учун улар Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам айтган ҳикматни дарров тушунишди.
Шунинг учун даъватчилар ва мураббийлар инсонларга воқеликка мувофиқ гапиришлари керак. Улар тушунадиган нарсаларни гапиришлари лозим. Университетда талабаларга айтиладиган гаплар масжиддаги намозхонларга тушмаслиги мумкин. Қирқ ёшдаги аёлга айтиладиган ҳикмат ёши ўнда бўлган қизчаларга аҳамиятсиз бўлиши мумкин. Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам: “Биз пайғамбарлар инсонларга уларнинг ақли миқдорида гапиришга амр қилинганмиз!”, дер эдилар. Уларнинг ақли деганда уларнинг тили, урф-одати, сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий аҳволи назарда тутилади!
“У қаттиқ хурсанд бўлганидан хато қилди!”.
Юқоридаги кишининг гапи зоҳиран очиқ-ойдин куфр гапдир. Аммо Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам бизга баъзи ҳолатларда инсонларни маъзур тутишимизни англатаяптилар. Баъзан инсон шундай ҳолга тушадики, унда ақлини йўқотиб қўяди. Уни биз танимай қоламиз. Инсоннинг бошига мусибат тушганида гоҳида у тўғри йўлни йўқотиб қўяди. Баъзан ана шундай пайтларда қўпол гаплари билан атрофдагиларни ранжитиб қўйиши мумкин. Унинг ўз чегарасидан чиқиб кетганини тушунсак уни айблашга шошилмаслигимиз керак. У ўзининг табиий ҳолида бу гапларини айтмаган бўлар эди!
Хурсандлик ҳам гоҳида мусибат каби инсонни ўз чегарасидан чиқариб юборади. Хурсанд инсонни ҳам бунақанги ҳолатда мувозанатдан чиқиб кетганининг гувоҳи бўламиз. У ҳам ўзида турган вақтида бунақанги гапларни айтмаган бўлар эди!
Демак инсонларнинг шароитларини ҳисобга олишимиз лозим. Нафс турли довонлардан ўтади. Тоғлардан, водийлардан ўтади. Гоҳида тепага кўтарилса гоҳо пастга тушади. Мустафо Маҳмуд айтади:
“Биз бошқа бировларга йўлни енгиллатиб беришдан ўзгасига молик эмасмиз!”.
Аммо биз ана шунақанги ҳолатларда қўлимиздан келганича ўзимизни қўлга олишга ҳаракат қилишимиз керак. Аввалгиларнинг бир гапи бор:
“Бахтиёрлигингда ваъда берма, ғазабланиб турганингда жавоб қайтарма, хафа бўлганингда қарор чиқарма!”.

Абдулқодир Самарқандий

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!👇🏻
Telegram | Facebook | Instagram |Youtube | Tiktok

Читать полностью…

MUHAMMADLOIQ QORI

Каҳф сураси.МP3

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!
👇🏻
Telegram | Facebook | Instagram |Youtube | TikTok

Читать полностью…

MUHAMMADLOIQ QORI

ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!👇🏻
Telegram | Facebook | Instagram |Youtube | Tiktok

Читать полностью…

MUHAMMADLOIQ QORI

#СИНИҚ_ҚАЛБ

Ибнул Қоййим роҳимаҳуллоҳ айтади:
"Мазлум, мусофир ва рўзадорнинг дуосининг қабул бўлишидаги сир шундаки, уларда қалб синиқ бўлади".

Агар сизда дуо пайтида ана шундай синиқлик, заифлик ва тазарру пайдо бўлиб қолса хурсанд бўлинг ва уни ғанимат билинг!
Ижобат яқин!

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!👇🏻
Telegram | Facebook | Instagram |Youtube | Tiktok

Читать полностью…

MUHAMMADLOIQ QORI

Мен китоб билан ёлғиз қолишдан завқ олганда, дунёдаги барча завқларни татиб кўрдим.

~Шайх Тантовий~

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!👇🏻
Telegram | Facebook | Instagram |Youtube | Tiktok

Читать полностью…

MUHAMMADLOIQ QORI

Каҳф сураси.МP3

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!
👇🏻
Telegram | Facebook | Instagram |Youtube | TikTok

Читать полностью…

MUHAMMADLOIQ QORI

ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!👇🏻
Telegram | Facebook | Instagram |Youtube | Tiktok

Читать полностью…

MUHAMMADLOIQ QORI

Имом Нававий раҳимаҳуллоҳ дедилар: “Бир киши дўстига деди: “Одам боласида қанча айб топдинг?” У деди: “Унинг саноғига етиб бўлмайди. Лекин мен санаб чиққан айбларим саккиз мингта экан. Шунингдек, бир хислат ҳам топдимки, агар уни ишлатса барча айблар ёпилади. У киши деди: “Нима хислат экан?”. У жавоб бериб: “Тилни тийишдир” деди”.

“Ал-Азкор” китобидан.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!👇🏻
Telegram | Facebook | Instagram |Youtube | Tiktok

Читать полностью…
Подписаться на канал