muhammadloiq | Неотсортированное

Telegram-канал muhammadloiq - MUHAMMADLOIQ QORI

33176

Muhammadloiq Qorining rasmiy kanali Murojaat uchun: @muhammadloiqqoriadmin FaceBook 👇 https://www.facebook.com/Muhammadloiq/ YouTube 👇 YouTube.com/Muhammadloiqqori Instagram 👇🏻 instagram.com/Muhammadloiq TikTok 👇🏻 https://vm.tiktok.com/muhammadloiqami

Подписаться на канал

MUHAMMADLOIQ QORI

«Сизлардан бойларингиз орасида айланадиган нарса бўлиб қолмаслиги учун». (Ҳашр сураси, 7-оят)

Бу қоида Ислом иқтисодидаги улкан қоидалардан биридир. Аслида жамиятнинг моли ҳамма аъзолари орасида айланиб туриши керак. Фақат бойларнинг орасида айланадиган бўлса, мол бир гуруҳ одамлар қўлига ўтиб, жамиятнинг қолган аъзолари уларга қарам бўлиб қолади. Ўшанда бойлар нимани хоҳласа қилаверадиган, қолганлар эса уларнинг хоҳишларига бўйсунишга мажбур бўладиган ҳолат юзага келади. Ислом шахсий мулкчиликни ҳимоя қилиб, ҳурматлаш билан бир қаторда раъсулмолнинг (капиталнинг) туғёнига ҳам чек қўяди. Ижтимоий адолат бўлишига даъват этади. Шунинг учун ҳам закот фарз қилинди, судхўрлик ҳаром қилинди ва бошқа қоидалар жорий этилди.

“Тафсири Ҳилол”

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!👇🏻
Telegram | Facebook | Instagram |Youtube | Tiktok

Читать полностью…

MUHAMMADLOIQ QORI

🌸ЖУМА АЙЁМ МУБОРАК!🌸

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!👇🏻
Telegram | Facebook | Instagram |Youtube | Tiktok

Читать полностью…

MUHAMMADLOIQ QORI

Биринчи вазият:
Ифк ҳодисаси вақтида ансорлардан бир аёл Оиша онамизни олдиларига кирди. Бирон сўз айтмай, у киши билан (ҳамдард бўлиб) бирга йиғлай бошлади.
Оиша кейинчалик эслаб айтадилар: «Ўша аёлни ҳеч қачон унутмайман!».

Иккинчи вазият: Каъб ибни Молик розияллоҳу анҳу Табук ғазотидан қолиб кетганларидан сўнг Аллоҳ тавбаларини қабул қилгани ҳақида оят нозил бўлгани хабари тарқалганда, масжидга хурсанд бўлиб кириб келадилар. Шунда Толҳа розиялоҳу анҳу югуриб келиб у зотни қучоқлаб, бағриларига босган эдилар.
Кейинчалик Каъб бу воқеани эслаб: «Толҳанинг (бу ишини) асло унутмайман!» деб айтгандилар.

Оғир вазиятлардаги қўллаб-қувватлов мавқифлари (позиция) асло унутилмайди.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!👇🏻
Telegram | Facebook | Instagram |Youtube | Tiktok

Читать полностью…

MUHAMMADLOIQ QORI

#РИЗҚ.
Ҳасан Басрий роҳимаҳуллоҳ айтади:
“Ризқимни мендан ўзга ҳеч ким олмаслигини билганимдан сўнг хотиржам бўлдим!”.
Имом Шофиъий роҳимаҳуллоҳ айтади:
“Ким агар ризқ куч билан келади деб ўйласа билсинки, чумчуқ бургут бор жойда ҳеч нарса ея олмас эди”.
Шайх Шаъровий роҳимаҳуллоҳ айтади:
“Сеники бўлган нарса заиф бўлсангда сенга келади. Сеники бўлмаган нарсага кучли бўлсангда эриша олмайсан!”.
Биз ризқнинг маъносини тор олганмиз. Уни фақат молда деб ўйлаймиз. Бу хатодир ва ризқ мазмунига юзаки қарашдир. Кўп ризқлар борки, биз уларни ризқ санамаймиз. Чунки биз фақатгина чўнтакка кирган нарсани ризқ деб ўйлаб қолганмиз. Гўёки бошқа нарса ризқ эмас.
Оламда қалби тош хотинлар кўп. Аммо сени уйда кутиб ўтирадиган меҳрибон умр йўлдошинг ризқингдир.
Дунёда қалби қаттиқ эркаклар кўп. Агар сени ҳимоя қиладиган суюкли эринг бўлса бу сенинг ризқингдир.
Ота-онасига оқ фарзандлар тиқилиб ётибди. Агар сенинг солиҳ фарзандларинг бўлса бу сенинг ризқингдир.
Бузуқ қизлар кўп оламда. Агар сени жаннатга олиб кирадиган солиҳа қизинг бўлса бу сенинг ризқингдир.
Қанча-қанча кўзлар ухлай олмайди. Агар сен кечаси яхши ухлаётган бўлсанг бу сенинг ризқингдир.
Атрофинг тўла бемор. Агар сен соғ ва саломат бўлсанг бу сенинг ризқинг.
Дунёда оёғи кесилганлар кўп. Сенинг оёғинг бутун бўлса бу сенинг ризқинг.
Атрофингда кўрлар кўп. Сенинг кўзларинг очиқ бўлса бу сенинг ризқингдир.
Сенинг меҳрибон онанг бор. Қанча-қанча болаларнинг онаси йўқ. Бу сенинг ризқингдир.
Етимлар дунёни тўлдириб турганида сенинг отанг бор. Бу сенинг ризқингдир.
Сен мусулмонсан. Атрофингда беш миллиард инсон дўзахга тушмоқда. Бу сенинг ризқингдир.
Ер юзидаги кўп аёллар дўзахга кирмоқда. Сен эса Роббингга итоат қилмоқдасан. Бу сенинг ризқингдир.
Сайёранинг кўп жойларида кишилар очликдан ўлмоқда. Сенинг эса ейишга бир неча хил таоминг бор. Бу сенинг ризқингдир.
Қанча-қанча аёллар кўчаларда тунашаяпти. Сенинг эса тунайдиган уйинг бор. Синглим, бу сенинг ризқингдир.
Атрофингда биродарларинг бор. Оламда эса ёлғиз инсонлар қанча! Бу сенинг ризқингдир.
Фарзандларингни кўксингга босаяпсан. Қанча-қанча оналар гулдек фарзандларини қабрга қўйишган. Бу сенинг ризқингдир.
Башариятнинг ярми ўқишни билмайди. Сен эса ўқишни биласан. Бу сенинг ризқингдир.
Сенда овқат пиширишни ўргатадиган китобинг бор. Қанча –қанча аёллар овқат қилишга масаллиқ топа олишмайди. Бу сенинг ризқингдир.
Фарзандинг мактабга борганида қайтмаслигидан хавотир олиб қўлингни қалбинг устига қўйишинг ризқдир.
Қанча-қанча беморлар овқат ейишдан маҳрум бўлишганда сенинг иштаҳа билан овқат ейишинг ризқдир.
Қанча-қанча аёллар болаларига нонушта топиб бера олишмаётган пайтда сен эрталаб қаҳва ичиб ўтиришинг ризқдир.
Оламда кўп ризқлар борки, уларнинг қийматини мол билан ўлчаб бўлмайди. Аллоҳ сенга тақсим қилиб берган ризққа рози бўл, ана шунда энг бой инсон бўласан.
Бошқалар қўлидаги нарсаларга боқма , саодатли бўласан!

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!👇🏻
Telegram | Facebook | Instagram |Youtube | Tiktok

Читать полностью…

MUHAMMADLOIQ QORI

Мен гўзаллик таърифи ҳақида кўп китоб ўқидим ва Тагордек таъриф берган бирор кимни топмадим: «Гўзаллик бу самимийлик ва садоқатдир».

~Шайх Тантовий~

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!👇🏻
Telegram | Facebook | Instagram |Youtube | Tiktok

Читать полностью…

MUHAMMADLOIQ QORI

🌸ЖУМА АЙЁМ МУБОРАК!🌸

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!👇🏻
Telegram | Facebook | Instagram |Youtube | Tiktok

Читать полностью…

MUHAMMADLOIQ QORI

"Иззат истасанг ўзгаларнингмас, ўз Пайғамбаринг Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг йўлини маҳкам тут! ".
Шайх Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!👇🏻
Telegram | Facebook | Instagram |Youtube | Tiktok

Читать полностью…

MUHAMMADLOIQ QORI

Каҳф сураси.МP3

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!
👇🏻
Telegram | Facebook | Instagram |Youtube | TikTok

Читать полностью…

MUHAMMADLOIQ QORI

ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!👇🏻
Telegram | Facebook | Instagram |Youtube | Tiktok

Читать полностью…

MUHAMMADLOIQ QORI

ОХИРАТ ТАШВИШИ БИЛАН ЯШАЙВЕРИНГ

Ишларимизни режалаштирар эканмиз, режага киритилаётган ишлар фақат шу дунёнинг ўзи билангина чегараланиб қолмасин. Режани каттароқ ва кенгроқ олишимиз лозим. Чунки барча ишларимиз бизнинг номаи аъмолимизга ёзиб қўйилади ва бу бизнинг охиратдаги мақомимизни белгилаб беради:

“Албатта, Биз ўликларни тирилтирурмиз ва улар тақдим қилган амалларни ҳамда қолдирган асоратларни (оммага фойдали ёки зарарли ишларини) ёзиб қўюрмиз. Биз аниқлаб берувчи имом (яъни, амаллар саҳифаси)да барча нарсани ҳисобга олганмиз”. (Ёсин сураси, 12-оят)

Оятдаги “улар тақдим қилган амаллар” сўзидан мурод инсон ҳаётлик даврида қилиб ўтган каттаю кичик яхши ва ёмон амалларидир. “Қолдирган асоратлари” эса улар ҳаётлик даврида бошлаб берган, улар асос солган амаллардир. Улар ўзлари вафот этиб кетган бўлсалар-да, улардан кейингилар шу ишни давом эттираётган бўлса, уларга ҳам шу ишларнинг савоби ёки гуноҳи ёзилиб туради. Бу ишлар учун ёзиладиган савоблар ёки гуноҳлар ўша ишларнинг оммага нисбатан таъсир кўламига қараб бўлади. Охиратдан умиди бўлган, охират ташвиши билан яшайдиган инсонлар бу нозик масалага катта эътибор қаратишлари лозим. Нутқ сўзлаш, фатво бериш, китоб ва мақола ёзиш, ижтимоий тармоқларда турли роликлар тарқатиш, кино ва сериалларни тасвирга олиш каби ишлар шулар жумласидандир. Айниқса, омма учун жорий қилинадиган қонун-қоидаларни ишлаб чиқиш вазифаси юклатилган инсонлар бу борада жуда эҳтиёткор ва омонатдор бўлишлари лозим.

«У кунда Биз жаҳаннамга «тўлдингми?» – дермиз. У эса: «Яна қўшимча борми?» – дер. Жаннат тақводор зотларга йироқ бўлмаган (бир маконга) келтирилур (ва уларга дейилади:) «Мана шу (неъматлар) сизларга – (Аллоҳга) қайтувчи, (аҳдини) сақловчига ваъда қилинган нарсадир». (Қоф сураси, 30-32 оятлар)

Жаннат иймонли ва омонатдор кишиларга муштоқдир!

«Ҳикматлар чашмаси»дан

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!👇🏻
Telegram | Facebook | Instagram |Youtube | Tiktok

Читать полностью…

MUHAMMADLOIQ QORI

Каҳф сураси.МP3

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!
👇🏻
Telegram | Facebook | Instagram |Youtube | TikTok

Читать полностью…

MUHAMMADLOIQ QORI

🌸ЖУМА АЙЁМ МУБОРАК!🌸

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!👇🏻
Telegram | Facebook | Instagram |Youtube | Tiktok

Читать полностью…

MUHAMMADLOIQ QORI

#УЯЛМАЙСАНМИ?

Умавий халифалардан Ҳишом ибн Абдулмалик бир сафар ҳаж қилди. У Каъбани тавоф қилаётганида Солим ибн Абдуллоҳ ибн Умар розиёллоҳу анҳумни кўриб қолди. Унинг оёқ кийими йиртилиб кетган эди. У оёқ кийимини қўлида кўтариб олган эди. Танасидаги либоси икки дирҳам ҳам турмас эди. Ҳишом Солимга яқин келиб сўради:
-Эй Солим! Менда ҳожатинг борми?
Солим унга ғазаб ва таажжуб билан қараб деди:
-Аллоҳнинг байтида туриб мени Аллоҳдан бошқадан ҳожатимни сўрашимни истаяпсанми? Аллоҳдан уялмайсанми?!
Халифа хижолат бўлди ва Солимни тарк қилиб тавофини давом эттирди. У Солимни кузатиб юрди. Ҳарамдан чиққанида унга учрашиб деди:
-Эй Солим! Ҳарамда мендан ҳожатингни сўрашдан юз ўгирдинг. Энди ҳарамдан ташқаридамиз. Ҳожатингни сўра!
Солим деди:
-Сендан дунёвий ҳожатимни сўрайми ёки ухровий ҳожатимни сўрайми?
Халифа деди:
-Эй Солим! Дунёвийсини сўра. Охиратдагисини фақат Аллоҳдан сўралади!
Солим деди:
-Эй Ҳишом! Мен дунёвий ҳожатларимни дунёнинг эгасидан сўраганим йўқ, қандай қилиб дунёнинг эгаси бўлмагандан сўрайман?!
Шунда халифа Ҳишом ибн Абдулмалик йиғлаб шундай деди:
“Қани энди бутун давлатимни берсам-у Солим каби бўла олсам эди!”.

Ибн Касир роҳимаҳуллоҳнинг “Ал-бидая ван ниҳая” китобидан.

Дунё орифлар наздида ана шундай қадрсиз эди. Биз бугун ана шу дунё учун бир-биримиз билан хусумат қилиб, жанжаллашиб, бир-биримизни ёмон кўриб ётибмиз. Ҳимматимиз пастлашиб кетди. Натижада дунёнинг лойқа кўлмагида қолиб кетдик!
Эй Аллоҳим! Дунёни асосий ғам-ташвишимиз қилма! Омин!

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!👇🏻
Telegram | Facebook | Instagram |Youtube | Tiktok

Читать полностью…

MUHAMMADLOIQ QORI

ЖУМА АЙЁМ МУБОРАК!

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!👇🏻
Telegram | Facebook | Instagram |Youtube | Tiktok

Читать полностью…

MUHAMMADLOIQ QORI

Агар солиҳларни яхши кўрсангиз, билингки, сизда яхшилик бор. Агар солиҳлар сизни яхши кўришса, билингки, сизда бир сир бор.

* Сирдан мурод гўзал қалб.

«Ҳикматлар чашмаси»дан

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!👇🏻
Telegram | Facebook | Instagram |Youtube | Tiktok

Читать полностью…

MUHAMMADLOIQ QORI

Каҳф сураси.МP3

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!
👇🏻
Telegram | Facebook | Instagram |Youtube | TikTok

Читать полностью…

MUHAMMADLOIQ QORI

ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!👇🏻
Telegram | Facebook | Instagram |Youtube | Tiktok

Читать полностью…

MUHAMMADLOIQ QORI

#СИНИҚ_ҚАЛБ

Ибнул Қоййим роҳимаҳуллоҳ айтади:
"Мазлум, мусофир ва рўзадорнинг дуосининг қабул бўлишидаги сир шундаки, уларда қалб синиқ бўлади".

Агар сизда дуо пайтида ана шундай синиқлик, заифлик ва тазарру пайдо бўлиб қолса хурсанд бўлинг ва уни ғанимат билинг!
Ижобат яқин!

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!👇🏻
Telegram | Facebook | Instagram |Youtube | Tiktok

Читать полностью…

MUHAMMADLOIQ QORI

Мен китоб билан ёлғиз қолишдан завқ олганда, дунёдаги барча завқларни татиб кўрдим.

~Шайх Тантовий~

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!👇🏻
Telegram | Facebook | Instagram |Youtube | Tiktok

Читать полностью…

MUHAMMADLOIQ QORI

Каҳф сураси.МP3

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!
👇🏻
Telegram | Facebook | Instagram |Youtube | TikTok

Читать полностью…

MUHAMMADLOIQ QORI

ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!👇🏻
Telegram | Facebook | Instagram |Youtube | Tiktok

Читать полностью…

MUHAMMADLOIQ QORI

Имом Нававий раҳимаҳуллоҳ дедилар: “Бир киши дўстига деди: “Одам боласида қанча айб топдинг?” У деди: “Унинг саноғига етиб бўлмайди. Лекин мен санаб чиққан айбларим саккиз мингта экан. Шунингдек, бир хислат ҳам топдимки, агар уни ишлатса барча айблар ёпилади. У киши деди: “Нима хислат экан?”. У жавоб бериб: “Тилни тийишдир” деди”.

“Ал-Азкор” китобидан.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!👇🏻
Telegram | Facebook | Instagram |Youtube | Tiktok

Читать полностью…

MUHAMMADLOIQ QORI

🌸ЖУМА АЙЁМ МУБОРАК!🌸

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!👇🏻
Telegram | Facebook | Instagram |Youtube | Tiktok

Читать полностью…

MUHAMMADLOIQ QORI

Кимнинг онаси ёки отаси ҳаёт бўлса, у учун жаннат эшиги очиқ экан.
Очиқ жаннат эшиги олдидан ким кирмасдан ўтиб кетади?!
***
Али Тантовий

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!👇🏻
Telegram | Facebook | Instagram |Youtube | Tiktok

Читать полностью…

MUHAMMADLOIQ QORI

Ислом бутун башариятни бир оила аъзолари ҳисоблайди. Уларнинг бари бир илоҳ - Аллоҳ азза ва жаллага мансубдир. Насаблари бир ота - Одам алайҳиссаломга тақалади. Улар ўртасидаги афзаллик тақво ва солиҳ амалгагина асосланади.

Шайх Юсуф Қарзовий

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!👇🏻
Telegram | Facebook | Instagram |Youtube | Tiktok

Читать полностью…

MUHAMMADLOIQ QORI

ЖУМА АЙЁМ МУБОРАК!

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!👇🏻
Telegram | Facebook | Instagram |Youtube | Tiktok

Читать полностью…

MUHAMMADLOIQ QORI

Яҳё ибн Муоз раҳимаҳуллоҳ дейдилар: “Қалбнинг давоси беш нарсададир:
– Қуръонни тафаккур билан қироат қилиш, ўқиш.
– Қоринни бўш тутиш, кўп емаслик.
– Қиёмул лайли, таҳажжуд ўқиш.
– Саҳарларда тазарру қилиш.
– Солиҳлар мажлисларини лозим тутиш, улар билан ҳамсуҳбат бўлиш.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!👇🏻
Telegram | Facebook | Instagram |Youtube | Tiktok

Читать полностью…

MUHAMMADLOIQ QORI

Каҳф сураси.МP3

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!
👇🏻
Telegram | Facebook | Instagram |Youtube | TikTok

Читать полностью…

MUHAMMADLOIQ QORI

Инсон ўзининг буюк қобилиятини арзимаган ишларга сарфлаши таназзулдир!".

Муҳаммад Ғаззолий

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!👇🏻
Telegram | Facebook | Instagram |Youtube | Tiktok

Читать полностью…

MUHAMMADLOIQ QORI

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Албатта ҳали ортларингизда сабр замони бор. Ўша вақтда сабрни маҳкам тутганга сизлардан элликта шаҳиднинг ажри бўлади”.

Табаронийнинг «Мўъжам ал-Кабир»даги ривояти.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!👇🏻
Telegram | Facebook | Instagram |Youtube | Tiktok

Читать полностью…
Подписаться на канал