Каҳф сураси.МP3
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!
👇🏻
Telegram | Facebook | Instagram |Youtube | TikTok
ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!👇🏻
Telegram | Facebook | Instagram |Youtube | Tiktok
ОХИРАТ ТАШВИШИ БИЛАН ЯШАЙВЕРИНГ
Ишларимизни режалаштирар эканмиз, режага киритилаётган ишлар фақат шу дунёнинг ўзи билангина чегараланиб қолмасин. Режани каттароқ ва кенгроқ олишимиз лозим. Чунки барча ишларимиз бизнинг номаи аъмолимизга ёзиб қўйилади ва бу бизнинг охиратдаги мақомимизни белгилаб беради:
“Албатта, Биз ўликларни тирилтирурмиз ва улар тақдим қилган амалларни ҳамда қолдирган асоратларни (оммага фойдали ёки зарарли ишларини) ёзиб қўюрмиз. Биз аниқлаб берувчи имом (яъни, амаллар саҳифаси)да барча нарсани ҳисобга олганмиз”. (Ёсин сураси, 12-оят)
Оятдаги “улар тақдим қилган амаллар” сўзидан мурод инсон ҳаётлик даврида қилиб ўтган каттаю кичик яхши ва ёмон амалларидир. “Қолдирган асоратлари” эса улар ҳаётлик даврида бошлаб берган, улар асос солган амаллардир. Улар ўзлари вафот этиб кетган бўлсалар-да, улардан кейингилар шу ишни давом эттираётган бўлса, уларга ҳам шу ишларнинг савоби ёки гуноҳи ёзилиб туради. Бу ишлар учун ёзиладиган савоблар ёки гуноҳлар ўша ишларнинг оммага нисбатан таъсир кўламига қараб бўлади. Охиратдан умиди бўлган, охират ташвиши билан яшайдиган инсонлар бу нозик масалага катта эътибор қаратишлари лозим. Нутқ сўзлаш, фатво бериш, китоб ва мақола ёзиш, ижтимоий тармоқларда турли роликлар тарқатиш, кино ва сериалларни тасвирга олиш каби ишлар шулар жумласидандир. Айниқса, омма учун жорий қилинадиган қонун-қоидаларни ишлаб чиқиш вазифаси юклатилган инсонлар бу борада жуда эҳтиёткор ва омонатдор бўлишлари лозим.
«У кунда Биз жаҳаннамга «тўлдингми?» – дермиз. У эса: «Яна қўшимча борми?» – дер. Жаннат тақводор зотларга йироқ бўлмаган (бир маконга) келтирилур (ва уларга дейилади:) «Мана шу (неъматлар) сизларга – (Аллоҳга) қайтувчи, (аҳдини) сақловчига ваъда қилинган нарсадир». (Қоф сураси, 30-32 оятлар)
Жаннат иймонли ва омонатдор кишиларга муштоқдир!
«Ҳикматлар чашмаси»дан
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!👇🏻
Telegram | Facebook | Instagram |Youtube | Tiktok
Каҳф сураси.МP3
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!
👇🏻
Telegram | Facebook | Instagram |Youtube | TikTok
🌸ЖУМА АЙЁМ МУБОРАК!🌸
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!👇🏻
Telegram | Facebook | Instagram |Youtube | Tiktok
#УЯЛМАЙСАНМИ?
Умавий халифалардан Ҳишом ибн Абдулмалик бир сафар ҳаж қилди. У Каъбани тавоф қилаётганида Солим ибн Абдуллоҳ ибн Умар розиёллоҳу анҳумни кўриб қолди. Унинг оёқ кийими йиртилиб кетган эди. У оёқ кийимини қўлида кўтариб олган эди. Танасидаги либоси икки дирҳам ҳам турмас эди. Ҳишом Солимга яқин келиб сўради:
-Эй Солим! Менда ҳожатинг борми?
Солим унга ғазаб ва таажжуб билан қараб деди:
-Аллоҳнинг байтида туриб мени Аллоҳдан бошқадан ҳожатимни сўрашимни истаяпсанми? Аллоҳдан уялмайсанми?!
Халифа хижолат бўлди ва Солимни тарк қилиб тавофини давом эттирди. У Солимни кузатиб юрди. Ҳарамдан чиққанида унга учрашиб деди:
-Эй Солим! Ҳарамда мендан ҳожатингни сўрашдан юз ўгирдинг. Энди ҳарамдан ташқаридамиз. Ҳожатингни сўра!
Солим деди:
-Сендан дунёвий ҳожатимни сўрайми ёки ухровий ҳожатимни сўрайми?
Халифа деди:
-Эй Солим! Дунёвийсини сўра. Охиратдагисини фақат Аллоҳдан сўралади!
Солим деди:
-Эй Ҳишом! Мен дунёвий ҳожатларимни дунёнинг эгасидан сўраганим йўқ, қандай қилиб дунёнинг эгаси бўлмагандан сўрайман?!
Шунда халифа Ҳишом ибн Абдулмалик йиғлаб шундай деди:
“Қани энди бутун давлатимни берсам-у Солим каби бўла олсам эди!”.
Ибн Касир роҳимаҳуллоҳнинг “Ал-бидая ван ниҳая” китобидан.
Дунё орифлар наздида ана шундай қадрсиз эди. Биз бугун ана шу дунё учун бир-биримиз билан хусумат қилиб, жанжаллашиб, бир-биримизни ёмон кўриб ётибмиз. Ҳимматимиз пастлашиб кетди. Натижада дунёнинг лойқа кўлмагида қолиб кетдик!
Эй Аллоҳим! Дунёни асосий ғам-ташвишимиз қилма! Омин!
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!👇🏻
Telegram | Facebook | Instagram |Youtube | Tiktok
ЖУМА АЙЁМ МУБОРАК!
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!👇🏻
Telegram | Facebook | Instagram |Youtube | Tiktok
Агар солиҳларни яхши кўрсангиз, билингки, сизда яхшилик бор. Агар солиҳлар сизни яхши кўришса, билингки, сизда бир сир бор.
* Сирдан мурод гўзал қалб.
«Ҳикматлар чашмаси»дан
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!👇🏻
Telegram | Facebook | Instagram |Youtube | Tiktok
Каҳф сураси.МP3
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!
👇🏻
Telegram | Facebook | Instagram |Youtube | TikTok
Қози Жарир ибн Абдулҳамид имом Моликдан бир ҳадис ҳақида сўради. Ўша пайт имом Молик тик турган ҳолда эдилар. Шунда у зот Жарир ибн Абдулҳамидни қамаб қўйишга буюрдилар. Одамлар имом Моликга: «Бу одам қозидир», дедилар. У зот эса: «Қози одобли бўлишга ҳаммадан кўра ҳақлироқдир», дедилар.
Ҳишом ибн Ҳишом ибн ал-Ғозий имом Моликдан ҳадис айтишни сўрадилар. Имом Молик эса шу пайт тик турган эдилар. Шунда имом Молик Ҳишом ибн Ҳишом ибн ал-Ғозийни йигирма қамчи урдилар. Сўнг унга шафқат қилиб, йигирмата ҳадис айтдилар. Шунда Ҳишом: «Қани энди кўпроқ урганингизда, шу сабабли мен ҳам кўп ҳадис эшитиб олар эдим», деди.
Салафи солиҳларнинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ҳамда у зотнинг ҳадисларига бўлган муҳаббатлари ва одоблари мана шундай эди. Аллоҳ таоло бизларни ҳам уларнинг муҳаббати ва одоблари билан неъматлантирсин. Омин!
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!👇🏻
Telegram | Facebook | Instagram |Youtube | Tiktok
Шайх Зайниддин (кўкча) жоме масжидида "Каҳф" сурасини ушбу линк орқали facebook саҳифасида онлайн кузатишингиз мумкин.
https://www.facebook.com/Muhammadloiq/videos/472627827777074/
ЖУМА АЙЁМ МУБОРАК!
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!👇🏻
Telegram | Facebook | Instagram |Youtube | Tiktok
Дунёдаги жаннат.
Ҳазрат Аллома Шиббир Аҳмад Усмоний раҳматуллоҳи алайҳ айтар эдилар:
Эр-хотин бир бўлсалар ва яхши бўлсалар, дунёдаги жаннат шудир.
Яъни, эр-хотин ўртасида бирдамлик ва муҳаббат ҳам бўлса ва иккиси яхши ҳам бўлсалар, агар мана шу икки нарса жам бўлса, бу дунёдаги жаннатдир.
Агар ушбу икки ҳолатдан бири йўқ бўлса ҳам, у ҳолда бу дунёдаги дўзахдир. Чунки, бу суратда дунё роҳатсиз ва лаззатсиз бўлади ва унда гина ва маюслик пайдо бўлади.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!👇🏻
Telegram | Facebook | Instagram |Youtube | Tiktok
СУННАТ МЕЗОНДИР
Ҳаким зотлардан бири айтган экан: «Бандалар Аллоҳ таоло буюрган ишларни адо қилишларида шайтоннинг икки ҳамласига учрашлари бордир: Бири - банданинг шу амалда нуқсонга йўл қўйиши бўлса, иккинчиси - банданинг шу амалда ҳаддан ошириб юборишидир. Шайтон буларнинг қайси бирида ғолиб бўлишига парво қилмайди».
Яъни, қайси бирида бўлса-да, ғолиб бўлиши унинг учун кифоядир.
Банда шайтоннинг мазкур икки ҳамласини даф этиши учун унинг амалларида нуқсон ҳам, ҳаддан ошиш ҳам бўлмаслиги лозим. Бунинг мезони – суннатдир.
«Ҳикматлар чашмаси»дан
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!👇🏻
Telegram | Facebook | Instagram |Youtube | Tiktok
Шайх Зайниддин (кўкча) жоме масжидида "Каҳф" сурасини ушбу линк орқали facebook саҳифасида онлайн кузатишингиз мумкин.
https://www.facebook.com/Muhammadloiq/videos/391226329360126/
🌸ЖУМА АЙЁМ МУБОРАК!🌸
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!👇🏻
Telegram | Facebook | Instagram |Youtube | Tiktok
Кимнинг онаси ёки отаси ҳаёт бўлса, у учун жаннат эшиги очиқ экан.
Очиқ жаннат эшиги олдидан ким кирмасдан ўтиб кетади?!
***
Али Тантовий
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!👇🏻
Telegram | Facebook | Instagram |Youtube | Tiktok
Ислом бутун башариятни бир оила аъзолари ҳисоблайди. Уларнинг бари бир илоҳ - Аллоҳ азза ва жаллага мансубдир. Насаблари бир ота - Одам алайҳиссаломга тақалади. Улар ўртасидаги афзаллик тақво ва солиҳ амалгагина асосланади.
Шайх Юсуф Қарзовий
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!👇🏻
Telegram | Facebook | Instagram |Youtube | Tiktok
ЖУМА АЙЁМ МУБОРАК!
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!👇🏻
Telegram | Facebook | Instagram |Youtube | Tiktok
Яҳё ибн Муоз раҳимаҳуллоҳ дейдилар: “Қалбнинг давоси беш нарсададир:
– Қуръонни тафаккур билан қироат қилиш, ўқиш.
– Қоринни бўш тутиш, кўп емаслик.
– Қиёмул лайли, таҳажжуд ўқиш.
– Саҳарларда тазарру қилиш.
– Солиҳлар мажлисларини лозим тутиш, улар билан ҳамсуҳбат бўлиш.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!👇🏻
Telegram | Facebook | Instagram |Youtube | Tiktok
Каҳф сураси.МP3
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!
👇🏻
Telegram | Facebook | Instagram |Youtube | TikTok
Инсон ўзининг буюк қобилиятини арзимаган ишларга сарфлаши таназзулдир!".
Муҳаммад Ғаззолий
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!👇🏻
Telegram | Facebook | Instagram |Youtube | Tiktok
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Албатта ҳали ортларингизда сабр замони бор. Ўша вақтда сабрни маҳкам тутганга сизлардан элликта шаҳиднинг ажри бўлади”.
Табаронийнинг «Мўъжам ал-Кабир»даги ривояти.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!👇🏻
Telegram | Facebook | Instagram |Youtube | Tiktok
ЖУМА АЙЁМ МУБОРАК!
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!👇🏻
Telegram | Facebook | Instagram |Youtube | Tiktok
Ҳадисларни ривоят қилишдаги салафи солиҳларнинг одоблари
Амр ибн Маймундан ривоят қилинади: «Мен Абдуллоҳ ибн Масъуддан бир йил таҳсил олган бўлсам, бирор марта таҳоратсиз ҳолда, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар, деганларини эшитмадим. Лекин бир сафар таҳоратсиз ҳолда тилларидан беихтиёр, Расулуллоҳ бундай дедилар, деган сўз чиқиб кетди. Шу сабабли у зот қаттиқ ғамга ботганлари, ҳатто у зотнинг пешоналаридан тер оқаётганини кўрдим, деди.
Мадина қозиси Иброҳим ибн Абдуллоҳ ибн Форим ал-Ансорий: «Молик ибн Анас Абу Ҳозимнинг олдидан ўтиб кетаётганларида, Абу Ҳозим ҳадис айтаётган эди. Шунда Абу Ҳозим Молик ибн Анасга мажлисда ўтиришга рухсат берди. Молик ибн Анас: «Мен у ерда ўтириш учун жой топа олмадим ва ўзимга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларини тик турган ҳолда эшитишни кариҳ санадим», дедилар.Молик ибн Анас: «Бир киши Саид ибн Мусаййибнинг олдига келди ва у зотдан бир ҳадис ҳақида сўради. Шу пайт Ибн Мусаййиб ётган эдилар. Тезда ўринларидан туриб, ўтириб олдилар ва ҳадисни айта бошладилар. Шунда халиги киши Ибн Мусаййибга: «Бундай қилишингизнинг сабаби нима?», деб сўради. Шунда у зот, мен сенга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларини ётган ҳолда айтишни ўзимга кариҳ кўрдим, дедилар.
Муҳаммад ибн Сирийндан ривоят қилинади. У зот кулаётган пайтларида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадислари зикр қилинадиган бўлса, дарҳол тавозеъ қилиб хушуъ билан эшитардилар.
Абу Мусъаб: «Молик ибн Анас Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларини улуғлаб, доим таҳоратлик ҳолатда айтар эдилар», деди. Молик ибн Анас мана шу ҳолатни Жаъфар ибн Муҳаммаддан ҳикоя қилганлар.
Мусъаб ибн Абдуллоҳ: «Молик Ибн Анас Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бирор ҳадисларини айтадиган бўлсалар, таҳорат олар, ўзларига эътибор берар ва кийимларини киярдилар ва шундан сўнг эса ҳадис айтар эдилар», деди.
Матроф: «Агар инсонлар Моликнинг ҳузурига келсалар, у зотнинг жориялари чиқиб, уларга: «Ҳазрат сизлардан ҳадис учун келдингизми ёки масала сўрашгами», деб сўрамоқдалар», деб айтарди. Агар улар масала учун келганларини айтсалар, у зот уларнинг олдиларига чиқардилар. Агарда ҳадис учун келганларини айтсалар, у зот ғусл қиладиган хоналарига кириб, ғусл қилардилар, ўзларига хушбўйлик суртардилар, янги кийимларини киярдилар, кейин яшил рангли устки кийимларини ва саллаларини киярдилар.
Бошларига эса ридоларини қўярдилар. Кейин эса у зотга минбар келтирилар ва у зот ўша минбарга чиқиб хушуъ билан ўтирардилар. У зот то Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларини айтишдан фориғ бўлмагунларига қадар у зотдан хушбўйлик иси таралиб турарди. Молик ибн Анас ўша минбарга фақат ҳадис айтадиган бўлсаларгина чиқардилар», деди.
Ибн Абу Увайс: «Имом Моликдан нима учун юқорида зикр қилинган ҳолатни қилишларини сўрашди. Шунда у зот: «Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларини улуғлашни севаман. Қачон мустаҳкам таҳоратли бўлсамгина ҳадис айтаман», деб жавоб бердилар», деди.
Молик ибн Анас йўлда кетаётиб ёки тик турган ҳолда ёки бўлмаса шошилиб турган ҳолда ҳадис айтишни яхши кўрмас эдилар.
Зирора ибн Мурра: «У зот таҳоратсиз ҳадис айтишни кариҳ санардилар», деди.
Аъмаш раҳматуллоҳи алайҳ ҳадис айтаётганларида таҳоратсиз бўлсалар, таяммум қилиб олар эдилар.
Қатода раҳматуллоҳи алайҳ таҳоратсиз ҳолда ҳадис айтмас эдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларини доим таҳоратли ҳолда ўқир эдилар.
Абдуллоҳ ибн Муборак айтадилар: «Мен Молик ибн Анаснинг ҳузурларида эдим. У зот бизларга ҳадис айтаётган эдилар. Шу пайт у зотни чаён ўн олти марта чақди. У зотнинг ранглари ўзгариб, юзлари сарғайди, лекин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларини айтишдан тўхтамадилар. Мажлис тугагач, инсонлар у зотнинг ҳузурларидан тарқалиб кетдилар. Мен эса у зотга: «Эй Абу Абдуллоҳ бугун мен сизда бир ажиб ҳолатга гувоҳ бўлдим», дедим. У зот: «Тўғри айтасан, чаён мени ўн олти марта чақди. Мен бунинг барчасига сабр қилдим. Сабр қилишимнинг сабаби, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларини улуғлаш эди» дедилар».
Каҳф сураси.МP3
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!
👇🏻
Telegram | Facebook | Instagram |Youtube | TikTok
МАЗЛУМНИНГ ДУОСИ
Мазлумнинг кўз ёшидан эҳтиёт бўлинг! Чунки унинг дуоси осмонларни ёриб юборади. Сиз эса бало ва офатлар бўрони остида қолиб кетасиз. Аллоҳ асрасин!
“Ҳикматлар чашмаси”дан
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!👇🏻
Telegram | Facebook | Instagram |Youtube | Tiktok
Яхшилик қилиш учун имкон ёки фурсат кутиб ўтирилмайди. Хоҳиш бўлса, ҳар қадамда яхшилик имкони бор. Бир яхшилик учун ихлосга қараб ўн ҳасанадан етти юзгача берилади.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!👇🏻
Telegram | Facebook | Instagram |Youtube | Tiktok
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Мўминлар бир-бирларига меҳр-муҳаббат ва ғамхўрлик қилишда бамисоли битта тана кабидирлар. Агар танада бир аъзо оғриса, қолган аъзолар иситма ва бедорлик билан унга шерик бўлади”. (Муттафақун алайҳ).
Мусулмоннинг моли, қони ва обрў-эътибори Аллоҳ наздида улуғ ва ислом шариати ҳимоясидадир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам видолашув ҳажларида улкан жамоат олдида бу нарсани таъкидлаганлар.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Бир-бирингизнинг молингиз, қонингиз ва обрўйингиз ҳудди мана шу кунингиз, мана шу шаҳрингиз, мана шу ойингиз ҳурмати каби ҳаромдир”. (Муттафақун аълайҳ)
Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу) ривоят қилади: Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) дедилар: «Бир-бирингизга ҳасад қилманглар, сунъий равишда молнинг нархини оширманглар, ўзаро нафрат-адоват қилманглар, бир-бирларингизга орқа қилманглар. Бирингиз бошқа бировнинг савдоси устидан савдо қилмасин. Эй Аллоҳ таолонинг бандалари, ўзаро биродар бўлинглар. Мусулмон мусулмоннинг биродаридир, у биродарига зулм қилмайди, уни алдамайди ва пастга урмайди. Тақво мана бу ерда деб, уч марта кўкракларига ишора қилдилар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам. Кишининг ёмонлигига унинг мусулмон биродарини пастга уриши кифоядир. Мусулмоннинг қони, моли ва обрў-номуси бошқа бир мусулмон учун ҳаромдир.» (Муслим ривояти).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам) дедилар: «Мусулмонга зарар етказишга уринган ёки унга нисбатан макр-ҳийла ишлатган кимса малъундир». (Термизий ривояти).
Ислом мукаррам инсонни ҳатто қўрқитиш, ҳавотирга солишни ҳам ман этади. Бир саҳобий биродарининг арқонини олиб қўйиб қўрқитди. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Мусулмонни қўрқитмоқ мусулмон учун ҳалол эмас”. (Абу Довуд ривояти).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Ҳеч бирингиз на ҳазиллашиб ва на жиддий равишда биродарининг битта чўпини олмасин”. (Аҳмад, Абу Довуд ва Термизий ривоятлари).
Бошқа ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Икки киши учинчисига эшиттирмасдан суҳбатлашмасин. Бу уни ҳафа қилади”. (Муттафақун алайҳ).
Яна бир ривоятда: “Бу нарса мўминга озор етказади. Аллоҳ мўминни озорланишини ёмон кўради”, — дейилган.
Динимизда бир мусулмонга озор етмаслик учун шундай кичик ишлардан қайтарилган экан, демак, унинг обрўйини тўкиш, ўзгалар олдида изза қилиш, мол-мулкига тажовуз қилиш ўз-ўзидан ҳаром бўлади. Аллоҳ наздида бир мусулмоннинг обрўйи Каъбатуллоҳнинг ҳурматидан ҳам улуғ туради. Шунинг учун Аллоҳ таоло Ҳужурот сурасида масхара қилинаётган киши ёки аёл масхара қилувчидан яхшироқ эканини баён қилиб шундай дейди:
Эй, мўминлар! (Сизлардан) бирор миллат (бошқа) бир миллатни масхара қилмасин! Эҳтимолки, (масхара қилинган миллат) улардан яхшироқ бўлса. Яна (сизлардан) аёллар ҳам (бошқа) аёлларни (масхара қилмасин)! Эҳтимолки, (масхара қилинган аёллар) улардан яхшироқ бўлса. Ўзларингизни (бир-бирларингизни) мазах қилмангиз ва бир-бирларингизни лақаблар билан атамангиз! Имондан кейин фосиқлик номи нақадар ёмондир! Кимки тавба қилмаса, бас, айнан ўшалар (гуноҳ ишлар билан ўзларига нисбатан) зулм қилувчилардир. (Хужурот сураси 11- оят)
Ушбу кўрсатмалардан хулоса олган мўминлар ҳадисда кўрсатилганидек, бир-бирига меҳр-муҳаббатли ва ғамхўрликда ака-укалар каби биродар бўлиб яшашлари лозим бўлади.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!👇🏻
Telegram | Facebook | Instagram |Youtube | Tiktok