ЖУМА АЙЁМ МУБОРАК!
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!👇🏻
Telegram | Facebook | Instagram |Youtube | Tiktok
АХЛОҚ-ОДОБДА НАМУНА ИНСОН
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бутун инсониятга ҳар соҳада намуна бўлганлари боис қуйида Ул зоти Муборак соллаллоҳу алайҳи васалламнинг буюк хулқлари борасида тўхталмоқни лозим топдик:
- Афв ва марҳаматда ўхшашлари йўқ эди; - Вафоли эдилар;
- Катталарга ҳурматда, кичикларга иззатда эдилар;
- Азият, ғам-ташвишга сабр-бардошли эдилар: - Калтафаҳм одамларга бағрикенг бўлганлар;
- Жуда сабрли эдилар. Ҳақиқий сабр мусибатнинг илк лаҳзасида намоён бўлишини марҳамат қилганлар;
- Нохушликни хуш ахлоқлари ила бартараф этардилар;
- Инсонларга хушмуомала бўлганлар;
- Кимни яхши кўрсалар, муҳаббатларини билдириб қўярдилар;
- Инсонларнинг иймонга келиши учун жуда кўп ғайрат сарфлардилар;
- Шарафли хотима топишни орзу қилганлар;
- Қиёматда умматлари энг кўп пайғамбар бўлишни умид қилганлар;
- Аллоҳдан мўминларнинг гуноҳлари кечирилишини ёлвориб сўрардилар;
- мўминлар бошига бирор-ғам ташвиш тушса, безовта бўлардилар;
- Умматлари борасида энг кўп қўрққанлари уларнинг дунё неъматларига, ўткинчи орзу-ҳавасларига кўнгилларини бой бермоқлари эди;
- Умматларига намуна бўлишни ўз хоҳиш-истакларидан устун тутардилар;
- Энг катта орзулари - умматларига шафоатчи бўлмоқ эди;
- Гуноҳга бепарво бўлишдан қайтарганлар; - Номаҳрамга қарашдан қайтарганлар; - Хунук исмларни ўзгартирганлар; - Ҳар бир ишда ихлосли эдилар;
- Ҳеч кимдан тоқатидан ташқари бирор нима истамаганлар;
- Хушхабар берар, нафратлантирмас, осонлаштирар, қийинлаштирмас эдилар;
- Дўст танлашда эътиборли бўлганлар;
- Емонликни энг чиройли тарзда бартараф этардилар;
- Бадгумонликдан, уч кундан ортиқ аразлашиб юрмоқдан қайтарардилар;
- Кибрланишни, гина-кудуратчилик, мақтовни, мазаҳ қилишни ёқтирмаганлар;
- Севгида ҳам, нафратда ҳам ўртачаликни, меъёрни тавсия этганлар;
- Ҳеч кимдан қасос олишни қасд қилмас эдилар;
- Кўпол муомала қилинганда ҳам хушмуомалалик қилардилар;
- Аллоҳ йўлида учраган қийинчиликларга парво қилмасдилар;
- Илм ўрганувчилар билан бирга ҳамсуҳбат бўлишни ёқтирардилар;
Ургатганларини бошқаларга ҳам етказилишини истар эдилар;
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!👇🏻
Telegram | Facebook | Instagram |Youtube | Tiktok
Каҳф сураси.МP3
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!
👇🏻
Telegram | Facebook | Instagram |Youtube | TikTok
ЯХШИЛИКНИ АЛЛОҲ УЧУН ҚИЛИНГ!
Ҳаётингизни янгидан бошланг! Яхшилик улашувчи бўлинг! Яхшилик кўрмасангиз ҳам яхшилик қилаверинг! Сиз яхшиликни одамлардан қайтиши учун эмас, балки, Аллоҳ таоло яхшилик қилувчиларни севгани учун қилинг!
«Яхшилик қилинг! Албатта, Аллоҳ яхшилик қилувчиларни севади». (Бақара сураси, 195-оят)
«Ҳикматлар чашмаси»дан
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!👇🏻
Telegram | Facebook | Instagram |Youtube | Tiktok
Кишининг таассубдан озод эканининг аломатларидан бири мухолиф томоннинг қилган яхши ишларини мақтай олишидир. Чунки таассуб кўпинча мухолиф томоннинг қилган яхши ишларига нисбатан кўзни кўр қилиб қўяди.
Юсуф Қарзовий
«Ҳикматлар чашмаси»дан
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!👇🏻
Telegram | Facebook | Instagram |Youtube | Tiktok
ЖУМА АЙЁМ МУБОРАК!
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!👇🏻
Telegram | Facebook | Instagram |Youtube | Tiktok
Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мусулмон мусулмоннинг биродаридир. У унга зулм ҳам қилмайди ва ташлаб ҳам қўймайди. Ким ўз биродарининг ҳожатини чиқарса, Аллоҳ унинг ҳожатини чиқаради. Ким бир мусулмоннинг ғамдан фориғ қилса, Аллоҳ ундан қиёмат кунининг ғамларидан бир ғамни фориғ қилади. Ким мусулмоннинг айбини беркитса, Аллоҳ қиёмат куни унинг айбини беркитади», дедилар». Тўртовлари ривоят қилган.
Шарҳ: Бу ҳадиси шарифда кишиларга зулм қилишни ҳаромлигини баён қилиш билан бирга бир қанча қилиниши лозим ишларни ва уларга бериладиган укофотларни ҳам зикр қилинган.
1- Мусулмон мусулмоннинг биродаридир. У унга зулм ҳам қилмайди ва ташлаб ҳам қўймайди.
Мусулмонга зулм қилиш ҳаромдир. Мусулмон одам бошқа бир мусулмонга зулм қилса ўз биродарига зулм қилган бўлади. Зеро мусулмон мусулмонга нафақат зулм қилмаслиги, балки уни ёрдамсиз ташлаб қўймаслиги ҳам лозим. У баъзи бир сабабларга кўра зулмга учраганда ҳам биродари ундан зулмни кўтаришга ҳаракат қилмоғи керак.
2- Ким ўз биродарининг ҳожатини чиқарса, Аллоҳ унинг ҳожатини чиқаради.
Мусулмон шахс зулм бўлмаган чоғида ҳам бировларнинг ҳожатини чиқаришга ҳаракат қилади. Чунки унинг эътиқоди бўйича бировларнинг ҳожатини чиқарган одамнинг ҳожатини Аллоҳ таолонинг Ўзи чиқаради.
3- Ким бир мусулмонни ғамдан фориғ қилса, Аллоҳ ундан қиёмат кунининг ғамларидан бир ғамни фориғ қилади.
Мусулмон одам ўзининг мусулмон биродаридан турли ғамларни аритиш учун иложи борича ҳаракат қилади. Чунки унинг эътиқоди бўйича бировларнинг ғамини аритган одамнинг ғамини Аллоҳ таолонинг Ўзи аритади.
4- Ким мусулмоннинг айбини беркитса, Аллоҳ қиёмат куни унинг айбини беркитади.
Мусулмон одам ўзининг мусулмон биродарининг турли айбмларни беркитиш учун иложи борича ҳаракат қилади. Чунки унинг эътиқоди бўйича бировларнинг айбини беркитган одамнинг айбини Аллоҳ таолонинг Ўзи беркитади.
Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Зулмдан қўрқинглар! Чунки зулм қиёмат кунининг зулматларидир. Ўта бахилликдан қўрқинглар! Чукни ўта бахиллик сиздан олдингиларни ҳалок қилган. У уларни қонларини тўкишга ва ҳаром қилинган нарсаларини ҳалол санашга олиб борган», дедилар». Муслим ривоят қилган.
Шарҳ: Бу ҳадиси шарифда иккита катта ёмонликдан четда бўлишга чақирилмоқда. Уларнинг биринчиси зулмдир. Зулмнинг оқибати эса қиёмат куни зулматлари ичида сарсон-саргардан бўлиб қолиш билан тугайди.
Мазкур икки ёмон нарсанинг иккинчиси ўта бахилликдир. Бу ҳам ёмон оқибатга олиб борадиган нарсадир. Ўта бахилликнинг ёмон оқибати у дунёдан олдин бу дунёнинг ўзидаёқ намоён бўлиши тажрибадан ўтган. Ўта бахиллик биздан олдинги ўтган қавмларни ҳалок қилган. У уларни қонларини тўкишга ва ҳаром қилинган нарсаларини ҳалол санашга олиб борган. Улар ўзларининг ўта бахилликлари жазосига бир-бирларининг қонларини тўкканлар. Улар ўзларининг ўта бахилликлари жазосига бир-бирларининг ўзаро ҳаром бўлган нарсаларини ҳалол санашгача бориб етганлар.
Шунинг учун ҳам зулм қилишдан, ҳам ўта бахил бўлишдан ҳазар қилиш лозим.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!👇🏻
Telegram | Facebook | Instagram |Youtube | Tiktok
Каҳф сураси.МP3
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!
👇🏻
Telegram | Facebook | Instagram |Youtube | TikTok
إِذَا هَمَّ أَحَدُكُمْ بِالأمْرِ فَلْيَرْكَعْ رَكْعَتَيْنِ مِنْ غَيْرِ الْفَرِيضَةِ، ثُمَّ لِيَقُلِ: اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْتَخِيرُكَ بِعِلْمِكَ، وَأَسْتَقْدِرُكَ بِقُدْرَتِكَ، وَأَسْأَلُكَ مِنْ فَضْلِكَ الْعَظِيمِ فَإِنَّكَ تَقْدِرُ وَلاَ أَقْدِرُ، وَتَعْلَمُ وَلاَ أَعْلَمُ، وَأَنْتَ عَلاَّمُ الْغُيُوبِ، اللَّهُمَّ إِنْ كُنْتَ تَعْلَمُ أَنَّ هَذَا الأَمْرَ خَيْرٌ لِي فِي دِينِي وَمَعَاشِي وَعَاقِبَةِ أَمْرِي فَاقْدُرْهُ لِي وَيَسِّرْهُ لِي، ثُمَّ بَارِكْ لِي فِيهِ، وَإِنْ كُنْتَ تَعْلَمُ أَنَّ هَذَا الأَمْرَ شَرٌّ لِي فِي دِينِي وَمَعَاشِي وَعَاقِبَةِ أَمْرِي فَاصْرِفْهُ عَنِّي، وَاصْرِفْنِي عَنْهُ، وَاقْدُرْ لِيَ الْخَيْرَ حَيْثُ كَانَ، ثُمَّ أَرْضِنِي، بِهِ، قَالَ: وَيُسَمِّى حَاجَتَهُ. (رواه البخرى)
Бирортангиз бир ишни қасд қилса, фарздан ташқари икки ракъат намоз ўқисин. Сўнг: «Аллоҳумма инний астахийрука биъилмика, ва астақдирука биқудротика ва ас`алука мин фазликал ъазийм. Фаиннака тақдиру ва лаа ақдиру ва таъламу ва лаа аъламу ва анта ъалламул ғуйуб. Аллоҳумма ин кунта таъламу анна ҳазал амро хойрун лий фий дийний ва маъаший ва ъақибати амрий, ъажили амрий ва ажилиҳи, фақдурҳу лий ва йассирҳу лий, сумма барик лий фийҳи ва ин кунта таъламу анна ҳазал амро шаррун лий фий дийний ва маъаший ва ъақибати амрий, ъажили амрий ва ажилиҳи фасрифҳу ъанний вақдурлийал хойро ҳайсу кана сумма роззиний биҳ», деб ҳожатини айтсин», дедилар.
(Маъноси: Аллоҳим, Сенинг илминг билан Сендан яхшилик сўрайман. Сенинг қудратинг билан Сендан қодирлик ва улуғ фазлингни сўрайман. Сен (ҳар нарсага) қодирсан, мен қодир эмасман. Сен (ҳар нарсани) билувчисан, мен билмайман. Сен ғайбни билувчисан. Эй Раббим, агар мана шу қилаётган ишим (ҳожатининг номини айтади) динимда, яшашимда, ишларимнинг оқибатида, дунё ва охиратимда мен учун яхши бўлса, уни менга насиб эт ва осон қил. Сўнг уни менга баракотли қил. Агар мана шу ишим (ҳожатининг номини айтади) динимда, яшашимда, ишларимнинг оқибатида, дунё ва охиратимда мен учун ёмон бўлса, мендан уни узоқлаштир, қаерда бўлса ҳам, мен учун яхшиликни тақдир қил ва мени ундан рози эт.)
Имом Бухорий ривоятлари
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!👇🏻
Telegram | Facebook | Instagram |Youtube | Tiktok
#ШИРИНСЎЗ_БЎЛИНГ!
Бу воқеа балиқни музлатиб сақлайдиган корхоналардан бирида бўлган эди. Бир куни корхона ишчиларидан бири шу кунги охирги ишини якунлаб қўйиш учун балиқ сақлайдиган музлатгичга киради. У музлатгич ичида ишлаб турган пайтда тўсатдан унинг эшиги қулфланиб қолади. У қанча уринмасин, эшикни оча олмайди. Бор овози билан қичқириб, бошқа ишчиларни ёрдамга чақира бошлайди. Лекин иш вақти тугаб, корхонада ҳеч ким қолмаган эди. Беш соатлар чамаси вақт ўтиб, совуқдан у киши деярли ўлишига яқин қолган пайтда тўсатдан корхонанинг қоровули музлатгичнинг эшигини очиб, уни қутқариб қолади. Корхона мудири қоровулдан: «Бу ишчининг бошқа ишчилар билан корхонадан чиқиб кетмасдан, ишхонада қолганини қаердан билдинг?», деб сўраганида, у: «Мен бу корхонада ўттиз йилдан бери ишлайман. Корхонага ҳар куни юзлаб ишчилар кириб чиқади. Лекин бу ишчидан бошқа бирортаси ҳар куни мен билан саломлашиб, ҳол-аҳволимни сўрамас эди. Шу куни кечки пайт ундан шу сўзларни (яъни, саломлашиб, мендан ҳол-аҳвол сўрашини) эшитмадим ва ишчилар чиқиш вақтида уларнинг орасидан уни қидириб топмадим. Шундан билдимки, у ҳали ҳам корхонада экан. Сўнг корхонага кириб, уни қидирдим ва ниҳоят топдим», деб жавоб беради.
Аллоҳ таоло Бақара сурасининг саксон учинчи оятида: «Одамларга ширинсўз бўлингиз!», деб марҳамат қилган. Ширинсўз қалбларнинг калитидир. Яхшиликдан бўлган бирорта нарсани кам санаманг. Чунки, гоҳида сизга арзимас бўлган нарса сиз билмаган ҳолда ўзгаларнинг қалбида умидни пайдо қилади, уларнинг ҳаёти ижобий томонга ўзгаришига катта ҳисса қўшади. Яхши сўзни аяманг, ширинсўз бўлинг! Яхшилик қилаверинг. Чунки яхшилик уруғи қаерга экилса ҳам, зое бўлмайди. Бир кун албатта униб чиқади.
Жаннат сиз каби яхшилик қилувчиларга муштоқдир!
Қудратуллоҳ Сидиқметов
«Ҳикматлар чашмаси»дан
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!
👇🏻
Telegram | Facebook | Instagram |Youtube
РАСУЛУЛЛОҲ САЛЛАЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМНИ ТУШДА КЎРИШ
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий алайҳиссалом:
«Ким мени тушда кўрса, ҳақиқатда мени кўрган бўлади. Чунки шайтон менинг мисолимга кира олмайди», дедилар».
Икки шайх ва Термизий ривоят қилган.
Шарҳ: Пайғамбар алайҳиссаломнинг бу гапларидан ким тушида у зотни кўрса ҳақиқий туш кўрган бўлиши, шайтон у кишининг шаклига кириб одамларнинг тушига кира олмаслигини билиб оламиз.
Аслида эса шайтонлар турли шаклларга кириш қобилиятига эга. Бинобарин улар турли шахслар шаклида одамларнинг тушларига ҳам кириши мумкин. Аммо Пайғамбар алайҳиссаломнинг шаклига киришлари мутлақо мумкин эмас экан. Шунинг учун ким тушида Пайғамбар алайҳиссаломни кўрса ҳақ туш кўрган бўлар экан.
Яна ўша кишидан ривоят қилинади
«Ким мени тушда кўрса, албатта, ўнгида ҳам кўради. Шайтон менинг мисолимга кира олмайди», дедилар».
Учовлари ривоят қилган.
Шарҳ: Бундан Расулуллоҳ алайҳиссаломни тушда кўриш катта башорат эканлиги келиб чиқади. Ким Пайғамбар алайҳиссаломни тушида кўрса, ўнгида ҳам кўриши бор экан. Албатта, тушдаги бу кўриш Пайғамбар алайҳиссаломнинг вафотларидан кейин бўлса, ўнгда кўриш жаннатда бўлиши керак.
Аммо ким тушида Пайғамбар алайҳиссаломни ҳаётлик чоғларида кўрса, албатта, у зотнинг ўзларини ҳам кўради.
Икки шайх ривоятида:
«Ким мени кўрса, албатта, ҳақни кўрган бўлади. Албатта, шайтон менинг шаклимга кира олмайди», дедилар».
Шарҳ: Тушда Пайғамбар алайҳиссаломни комил сифатлари ила кўриш туш кўрувчи учун катта мақомдир. Аммо у зотни комил сифатлари ила кўрмаса, туш кўрувчининг нуқсони бўлади.
Икки шайх ва Термизий ривоят қилган.
Шарҳ: Пайғамбар алайҳиссаломнинг бу гапларидан ким тушида у зотни кўрса ҳақиқий туш кўрган бўлиши, шайтон у кишининг шаклига кириб одамларнинг тушига кира олмаслигини билиб оламиз.
Аслида эса шайтонлар турли шаклларга кириш қобилиятига эга. Бинобарин улар турли шахслар шаклида одамларнинг тушларига ҳам кириши мумкин. Аммо Пайғамбар алайҳиссаломнинг шаклига киришлари мутлақо мумкин эмас экан. Шунинг учун ким тушида Пайғамбар алайҳиссаломни кўрса ҳақ туш кўрган бўлар экан.
Яна ўша кишидан ривоят қилинади
«Ким мени тушда кўрса, албатта, ўнгида ҳам кўради. Шайтон менинг мисолимга кира олмайди», дедилар».
Учовлари ривоят қилган.
Шарҳ: Бундан Расулуллоҳ алайҳиссаломни тушда кўриш катта башорат эканлиги келиб чиқади. Ким Пайғамбар алайҳиссаломни тушида кўрса, ўнгида ҳам кўриши бор экан. Албатта, тушдаги бу кўриш Пайғамбар алайҳиссаломнинг вафотларидан кейин бўлса, ўнгда кўриш жаннатда бўлиши керак.
Аммо ким тушида Пайғамбар алайҳиссаломни ҳаётлик чоғларида кўрса, албатта, у зотнинг ўзларини ҳам кўради.
Икки шайх ривоятида:
«Ким мени кўрса, албатта, ҳақни кўрган бўлади. Албатта, шайтон менинг шаклимга кира олмайди», дедилар».
Шарҳ: Тушда Пайғамбар алайҳиссаломни комил сифатлари ила кўриш туш кўрувчи учун катта мақомдир. Аммо у зотни комил сифатлари ила кўрмаса, туш кўрувчининг нуқсони бўлади.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!👇🏻
Telegram | Facebook | Instagram |Youtube | Tiktok
ЖУМА АЙЁМ МУБОРАК!
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!👇🏻
Telegram | Facebook | Instagram |Youtube | Tiktok
Абу Зарр ал-Ғифорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ азза ва жалла «Ким бир яхшилик қилса, унга ўн мислича ва зиёда ҳам қилурман. Ким бир ёмонлик қилса, унинг жазоси ўшанинг мислича ёмонлик ёки мағфират қилурман. Ким Менга бир қарич яқинлашса, Мен унга бир аршин яқинлашурман. Ким Менга бир аршин яқинлашса, Мен унга бир қулоч яқинлашурман. Ким Мен томон юриб келса, Мен у томон югиргилаб борурман. Ким Менга ер тўла гуноҳ ила рўбарў келса, аммо Менга ширк келтирмаган бўлса, Мен унга ўшанинг мислича мағфират ила рўбарў келурман» дейди», дедилар».
Муслим ва Термизий ривоят қилган.
Термизийнинг лафзида: «Аллоҳ таоло: «Эй, одам боласи! Модомики, сен Менга дуо қилар экансан ва Мендан умидвор бўлар экансан, Мен сени сендаги борки нарса ила мағфират қилурман. Парво қилмайман. Эй, одам боласи! Агар гуноҳларинг осмоннинг тепасига етган бўлса ҳам сен Менга истиғфор айтсанг, сени мағфират қилурман. Парво қилмайман. Эй, одам боласи! Менга ер тўла гуноҳ ила рўбарў келсанг, аммо Менга ширк келтирмаган бўлсанг, Мен сенга ўшанинг мислича мағфират ила рўбарў келурман» дейди», дедилар», дейилган.
Аллоҳ таоло ҳаммамизни ширкдан сақлаб Ўз мағфиратига сазовар қилсин!
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!👇🏻
Telegram | Facebook | Instagram |Youtube | Tiktok
ЖУМА АЙЁМ МУБОРАК!
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!👇🏻
Telegram | Facebook | Instagram |Youtube | Tiktok
Ҳадис: Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир куни масжидга кирсалар, Абу Умома деган ансорий саҳоба ўтирган эдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Эй Абу Умома, намоз вақтидан бошқа пайтда масжидда ўтирганинг боиси нима?» деб сўрадилар. «Эй Расулуллоҳ, мени ғам ва қарз шу аҳволга солиб қўйди», дедилар. Шунда у зот: «Сенга бир дуони ўргатайми? Уларни айтиб юрсанг, Аллоҳ ғамингни кетказиб, қарзингдан халос этади. Агар тонг отса ва кеч кирса:
اللهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنَ الْهَمِّ وَالحَزَنِ وَأَعُوذُ بِكَ مِنَ العَجْزِ وَالكَسَلِ وَأَعُوذُ بِكَ مِنَ الْجُبْنِ وَالْبُخْلِ وَأَعُوذُ بِكَ مِنْ غَلَبَةِ الدَّيْنِ وَقَهْرِ الرِّجَالِ
«Аллоҳумма инний аъузу бика минал ҳамми вал ҳазани ва аъузу бика минал ъажзи вал касали ва аъузу бика минал жубни вал бухли ва аъузу бика мин ғолабатид дайни ва қоҳрир рижал»ни айт» (Аллоҳим, Сенинг номинг ила ғам-ташвишдан, ожизлик ва дангасаликдан, қўрқоқлик ва бахилликдан, қарз эзиб қўйиши ва кишиларнинг қаҳридан паноҳ тилайман), деб буюрдилар. Абу Умома: «Сўнг Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг айтганларига амал қилдим. Аллоҳ менинг ғам-ғуссамни кетказиб, қарздан халос этди», деб айтадилар».
Абу Довуд ривоятлари.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!👇🏻
Telegram | Facebook | Instagram |Youtube | Tiktok
ҲАЛИ ҲАМ КЕЧ ЭМАС
Машҳур қироат имомларидан бири имом Кисоий роҳимаҳуллоҳ 40 ёшигача қўй боқиб юрган. Кунлардан бир куни у қўй боқиб юрганида боласини қуръон мадрасасига юбораётган онани кўриб қолади. Бола "бормайман" деб хархаша қилаётган эди. Онаси унга деди:
- Сен албатта қуръон ҳалқасига бориб таълим олишинг керак. Акс ҳолда мана бу чўпонга ўхшаб қоласан!
Кисоий буни эшитиб: "Ҳали мен инсонларга мисол қилинадиган бўлиб қолдимми?!", дея қўйларини сотиб юборади. Сўнгра илм олишга киришиб луғат ва қироатда имом бўлади. Энди уни инсонлар илмда ва олийҳимматли бўлишда мисол қила бошлашади.
Инсоннинг ўзи учун чиқарган қарорларни - агар улар иймон ва иродадан содир бўлса - кунлар камдан-кам ҳолатда барбод қила олади!
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!👇🏻
Telegram | Facebook | Instagram |Youtube | Tiktok
УЧ ДУО МУСТАЖОБДИР
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Уч дуо мустажобдир. Мазлумнинг дуоси, мусофирнинг дуоси ва ота-онанинг фарзандига қилган дуоси», — дедилар».
Шарҳ: Демак, дуони шу уч тоифадан сўраш керак экан, шу уч тоифанинг дуосидан қўрқиш керак экан. Бундан ушбу уч тоифага мансуб шахслар билан бўладиган муомалаларда ўта ҳушёр бўлиш ва уларнинг ранжитмаслик ҳамда уларни хурсанд қилиб дуосини олиш пайидан бўлиш зарурлиги чиқади. Албатта, мазлум – зулмга учраган кишига меҳр кўрсатиш, унга тушган зулмни кўтариш учун ҳаракат қилиш ҳар бир мусулмон учун муҳим ишдир. Ҳеч бўлмаса, унга ҳамдардлик кўрсатиш лозим. Аммо мазлумга ёмонлик қилиб унинг дуои бадига учрашдан сақланмоқ керак. Мусофир ҳам сафари давомида турли қийинчиликларга учраб, Аллоҳга ёлбориб юриб, дуоси қабул бўладиган мақомга эришиб қолиши бор. У ҳам мазлумга ўхшаб ўзгаларнинг меҳрига ва ёрдамига муҳтож. Мусулмон маданияти соҳиби бўлган шахс бундай кишиларга албатта, яхши муомалада бўлади. Унинг оғирини енгил қилиб, дуосини олишга ҳаракат қилади. Мусофирга ёмонлик қилишдан ва унинг дуои бадига қолишдан ўзини олиб қочади. Ота-онанинг ҳурмати, уларнинг хизмати ва дуолари ҳақида кўп ва хўп гапирилган уларни такрорлаб ўтиришнинг ҳожати йўқ.
«Олтин силсила» китобидан
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!👇🏻
Telegram | Facebook | Instagram |Youtube | Tiktok
ЖУМА АЙЁМ МУБОРАК!
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!👇🏻
Telegram | Facebook | Instagram |Youtube | Tiktok
СОЛИҲЛАР БИЛАН БИРГА БЎЛИНГ
Машойихлар солиҳ инсонлар билан ҳамсуҳбат бўлишни кўпайтиришга тарғиб қилишган. Чунки мусулмон киши солиҳ инсонларнинг гап-сўзлари ва ишларидан кўплаб манфаатлар олиши билан бир қаторда уларнинг ҳузурида бўлган пайтида улардан уялгани ва уларни эҳтиром қилгани сабабли имкон қадар камчилик ва қусурларга йўқ қўйишдан ҳам сақланади. Улар билан ҳамсуҳбат бўлиш гуноҳ ва маъситялардан тийилишда кишининг иймонига ёрдамчи бўлади. Ҳикматларда “Солиҳлар билан ҳамсуҳбат бўлиш сени ислоҳ қилади”, деб бежиз айтилмаган. Солиҳлар билан бирга бўлиш шунчалар манфаат берса, энди, доим Аллоҳни ёдда тутган, барча ишларимдан, уларнинг ошкорию, пинҳонидан Аллоҳ таоло бохабар, деб эътиқод қилган ва шу нарсани қалбдан ҳис қилиб турган банда ҳақида нима дейиш мумкин?!
Имом Муслим раҳматуллоҳи алайҳ ривоят қилган ҳадисда эҳсон борасида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: (Эҳсон) – “Aллоҳга худди Уни кўриб турганингдек ибодат қилишинг. Aгарчи сен уни кўрмасанг ҳам, албатта, У сени кўриб туради”, деганлар”.
Бандалар ўзларида ушбу малакани ҳосил қилишса, ҳар бир ҳолатидан Аллоҳ таоло бохабар эканини ҳис қилишгани сабабли, гуноҳдан сақланишади ва бирор бир хайрли ишга киришсалар, шу ишида нуқсонга йўл қўймасликка ҳаракат қилишади.
Қудратуллоҳ Сидиқметов
«Ҳикматлар чашмаси»дан
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!👇🏻
Telegram | Facebook | Instagram |Youtube | Tiktok
Каҳф сураси.МP3
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!
👇🏻
Telegram | Facebook | Instagram |Youtube | TikTok
#ҚУРЪОНИ_КАРИМ
1. «Умматимнинг энг шарафлиси ҳомилул қуръон ва кечаси қоим бўлувчиларидир». Тобароний ва Байҳақийлар Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилганлар.
2. «Қуръон бойликдир, ундан сўнг фақирлик йўқ, ундан бошқа бойлик ҳам йўқ». Абу Яъло ва Тобароний Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилганлар.
3. «Қуръон қиёмат куни ўз соҳибини шафоат қилади...». Ибн Абу Шайба Мужоҳиддан ривоят қилади
4. «Қуръон қиёмат куни қабр ёрилганда ўз соҳибига юзи оппоқ киши каби йўлиқиб: «Мени танидингми?» дейди. У: «Йўқ», деб жавоб беради. Қуръон: «Мен кундузлари чанқатган, тунларингни бедор қилган ҳамроҳинг Қуръонман. Ҳар бир тижоратчи ўз тижорати ортидадир. Мен эса бугун сенинг ортингдаман», дейди. Сўнг унга мулк ўнг томонидан, абадийлик чап томонидан берилиб, бошига виқор тожи кийдирилади ва ота-онасига бу дунёнинг бутун қиймати ҳам унга тенг келмайдиган кийим кийдирилади. Улар «Буни нима сабабдан кийдик?» деб ҳайрон бўлганларида, уларга: «Фарзандингиз Қуръонни қўлга киритгани учун», дейилади. Сўнг унга: «Ўқи ва жаннат даражалари ва боғларида кўтарил», дейилади. У тез ўқийдими, секин ўқийдими, модомики ўқир экан, кўтарилиб бораверади». Имом Аҳмад «Муснад»ларида Бурайдадан ривоят қилган.
5. «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Инсонлар ичида Аллоҳнинг хос бандалари бор», дедилар. «Улар кимлар?» деб сўрадилар. У зот: «Қуръон аҳли Аллоҳнинг аҳли ва хос бандаларидир», деб жавоб бердилар». Насаъий, Ибн Можа ва Ҳоким Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилганлар.
6. «Мусулмон қарияни, маъсият билан ҳаддидан ошмаган ҳомилул қуръонни ва одил султонни ҳурмат қилиш Аллоҳни улуғлашдандир». Абу Довуд Абу Мусо Ашъарийдан ривоят қилган.
7. «Осмон эшиклари беш нарса учун очилади: Қуръон қироати, ҳужум қилганларга қарши туриш, ёмғир ёғиши, мазлумнинг дуоси ва азон учун.Беш нарса ибодатдандир: Мусҳафга назар солиш, Каъбага назар солиш, ота-онага назар солиш, замзамга назар солиш – булар хатоларни ўчиради – ва олимнинг юзига назар солиш».Имом Дорақутний Жобир(р.а) ривоят қилган.
8. «Сизларнинг энг яхшиларингиз Қуръонни ўрганиб, уни ўргатганларингиздир». Имом Бухорийнинг «Қуръон фазилатлари» китобидан.
9. Абу Зарр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Мен: «Эй Аллоҳнинг Расули, менга насиҳат қилинг», дедим. У зот: «Тақво қилгин. Чунки у барча ишларнинг бошидир», дедилар. Мен: «Яна қўшимча қилинг», дедим. У зот: «Қуръон тиловатини лозим тут. Чунки у ерда нур, осмонда сен учун захирадир», дедилар». Ибн Ҳиббон ривояти.
10. «Ким Аллоҳ ва Расули уни яхши кўришини хоҳласа, қарасин, агар Қуръонни яхши кўрса, демак, Аллоҳ ва Расули уни яхши кўради». Тобароний Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилган.
11. «Ким фарзандига Қуръонни қараб ўқишни ўргатса, аввалу охир қилган гуноҳлари кечирилади. Ким унга ёдлатса, қиёмат куни Аллоҳ таоло уни тўлин ой суратида юборади ва фарзандига «Ўқи», дейди. Ҳар бир оятни ўқиган сайин, то ёдлаган жойининг охирига етгунича Аллоҳ азза ва жалла отасининг даражасини кўтараверади».Тобароний Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилган.
12. «Қуръонни ёдлаб, ҳалолни ҳалол, ҳаромни ҳаром деб билса, Аллоҳ уни жаннатга киритади ва оиласидан дўзахга ҳукм қилинган ўнтасини шафоат қилишига имкон беради». Имом Аҳмад ва Имом Термизий Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилган.
13. «Ким Қуръон ўқиса, у ўз ичида нубувватни ҳосил қилган бўлади (яъни нубувват хислати ва илмини қамраб олган бўлади), фақат унга ваҳий қилинмаган, холос. Қуръон соҳиби ичида Аллоҳнинг каломи бўла туриб, ўзига ўхшаган (соҳиби Қуръон) билан урушмаслиги ва жоҳил билан жоҳиллик қилмаслиги лозим. Балки у гўзал ва комил бўлиб юриши лозим. Чунки унинг ичида ва қалбида Аллоҳ таолонинг каломи бор». Ҳоким Абдуллоҳ ибн Амр (р.а) ривоят қилган.
14. «Соҳиби Қуръонга «Ўқи ва кўтарил, дунёда ўқиганинг каби ўқи! Сенинг манзилинг охирги ўқиган оятинг бўлган жойдир» дейилади». Абу Довуд ва Термизий Абдуллоҳ ибн Амрдан ривоят қилганлар. Ҳофиз Ибн Ҳажар: «Бу хабар Қуръонни ёдлаган қориларга хос, мусҳафдан ўқийдиганлар учун эмас.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!👇🏻
Telegram | Facebook | Instagram |Youtube | Tiktok
Мен китоб билан ёлғиз қолишдан завқ олганда, дунёдаги барча завқларни татиб кўрдим.
Шайх Тантовий
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!👇🏻
Telegram | Facebook | Instagram |Youtube | Tiktok
ЖУМА АЙЁМ МУБОРАК!
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!👇🏻
Telegram | Facebook | Instagram |Youtube | Tiktok
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Иймон етмиш нечта ёки олтмиш нечта шўъбадан иборатдир. Унинг энг афзали «Лаа илааҳа иллаллоҳ», дейиш ва энг кичиги йўлдаги озор берадиган нарсани олиб ташлаш. Ҳаё иймоннинг шўъбасидир», дедилар».
Имом Муслим ривояти.
Ушбу ҳадиси шарифда энг олий ва энг қуйи шўъбалардан кейин ҳаёни алоҳида таъкидлаб, «Ҳаё иймоннинг шўъбасидир», дейилиши бежиз бўлмаса керак. Чунки ҳаё иймоннинг энг ажойиб кўринишларидан биридир. Ҳаё инсонни доимо яхшилик қилишга, ёмонликдан четланишга чорловчи ажойиб сифатдир.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!
👇🏻
Telegram | Facebook | Instagram |Youtube
#Ҳикмат
Яхшиликка йўйинглар! Ғам-ташвишлар худди булутлар кабидир - ёмғир ёғдириш учунгина тўпланади, қуюқлашади.
© Муҳаммад Мутаваллий Шаъровий
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!👇🏻
Telegram | Facebook | Instagram |Youtube | Tiktok
Каҳф сураси.МP3
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!
👇🏻
Telegram | Facebook | Instagram |Youtube | TikTok
Агар золим кимса, мазлумга Аллоҳ қандай неъматлар тайёрлаб қўйганини билганида, мазлумга зулмини ҳам қизғонган бўлар эди.
©Шайх Мухаммад Мутаваллий Шаъровий
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!👇🏻
Telegram | Facebook | Instagram |Youtube | Tiktok
Каҳф сураси.МP3
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!
👇🏻
Telegram | Facebook | Instagram |Youtube | TikTok
Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади, бир киши Набий с.а.в.га деди: “Менга насиҳат қилинг”. У зот: “Ғазаб қилма”, дедилар. У (саволини) бир неча бор такрорлади. Пайғамбар с.а.в.: “Ғазаб қилма”, дедилар.
(Имом Бухорий ривояти).
Имом Журдоний (роҳимаҳуллоҳ) айтадилар: “Дарҳақиқат, бу ҳадис Пайғамбар с.а.в.га ато этилган жавомиъ ул-калим (қисқа лафзлар орқали улкан маъноларни ифода этиш мўъжизаси)дан ҳисобланувчи буюк ҳадисдир. Чунки, у дунё ва охират яхшиликларини ўзида мужассам этгандир”.
Киши ғазабланган вақтда ғазаб қилишнинг ёмон оқибатлари ҳақида ўйламоғи, ғазабини ютганлар учун ваъда қилинган мукофотлар тўғрисида фикр юритмоғи зарур. Аллоҳ таоло айтади: “Роббингиздан бўлган мағфиратга ва кенглиги осмонлару ерча бўлган, тақводорлар учун тайёрлаб қўйилган жаннатга шошилинг. Улар енгилликда ҳам, оғирликда ҳам инфоқ-эҳсон қиладиганлар, ғазабини ютадиганлар ва одамларни авф қиладиганлардир. Аллоҳ яхшилик қилувчиларни ёқтиради”. (“Оли Имрон” сураси, 133-134-оятлар).
Набий с.а.в. дедилар: “Кимки ғазабини сочишга қодир бўла туриб уни ютса, Аллоҳ таоло қиёмат кунида уни халойиқ кўз ўнгида чақириб, унга ҳурлардан хоҳлаганини танлаш имконини беради”. (Имом Аҳмад, Абу Довуд, Термизий, Ибн Можа ривояти).
“Бирор банда Аллоҳ учун ғазабни ютса, албатта, унинг ичи иймонга тўлади”. (Имом Аҳмад ривояти). Абу Довуднинг ривоятида: “..., Аллоҳ уни омонлик ва иймон билан тўлғизади”, дейилган;
Бировга яхшилик қилган эдингиз. Кутилмаганда у сизни ғазаблантирди. Шунда сиз бехосдан миннат қилишга ўтдингиз, қилган яхшиликларингизни санай кетдингиз. Билингки, қалбингизда миннатчилик иллати ҳам бор экан. Ўша инсонга қилган яхшилигингизнинг миннати дилингизда сақланиб ётган экан.
Бир кишини сиз доим ҳурмат қилиб юрасиз. Бир кун у сизни ғазаблантириб қўйди. Шунда сиз уни беҳурмат қилишга ўтиб, пастга уришни бошлайсиз. Билингки, қалбингиздаги унга бўлган ҳурмат ҳали ҳақиқий маъно кесб этмаган экан. Сиз қалбингизда ўзингизни ундан баланд олиб юрар экансиз.
Дарғазаб ҳолатда гапирмаслик керак. Чунки, у бу ҳолатда гапирса, ғазабини зиёда қиладиган сўз билан қарши олиниши ёки ғазаби сўнгандан кейин пушаймон бўлишига сабаб бўладиган гапни сўзлаб юбориши мумкин. Пайғамбар с.а.в.: “Қачонки бирортангиз ғазабланса, сукут қилсин”, дея
уч бора такрорладилар. (Имом Аҳмад, Термизий, Абу Довуд ривояти);
Ғазаб жисмда ҳароратни кучайтиради. Натижада, қон қайнайди, инсонда тутақиш юз беради. Сув уни совутиб, асл ҳолатига қайтаради.
Шу боис, бундай пайтда янги таҳорат олиш ғазаб алангасини ўчиради. Пайғамбар с.а.в. марҳамат қиладилар: “Албатта, ғазаб шайтондандир. Шайтон эса оловдан яратилган. Бас, вақтики бирортангиз ғазабланса, таҳорат олсин”. (Имом Аҳмад ва Абу Довуд ривояти).
Аллоҳ таоло барчамизни ножўя ғазаб қилишдан сақланувчи суюкли бандаларидан бўлмоғимизни насиб этсин.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!👇🏻
Telegram | Facebook | Instagram |Youtube | Tiktok
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Мусулмоннинг мусулмондаги ҳаққи олтитадир», дедилар.
«Улар қайсилар, эй Аллоҳнинг Расули!?» дейилди.
«Қачон учратсанг, унга салом бер, қачон сени даъват (таклиф) қилса, унга ижобат қил, қачон сендан насиҳат сўраса, унга насиҳат қил, қачон акса урса ва Аллоҳга ҳамд айтса, унга яхшилик тила, қачон бемор бўлса, уни бориб, кўр ва қачон вафот этса, ҳозир бўл», дедилар».
Бешовлари ривоят қилганлар.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!👇🏻
Telegram | Facebook | Instagram |Youtube | Tiktok