Бугунги сайловда юртимизнинг ҳамма фуқароси фаол, шу қаторда ногиронлиги бор ҳамюртларимиз ҳам. Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан 18 ёшдан ошган, овоз бериш лаёқатига эга бўлган ногиронлиги бор шахсларнинг рўйхати Марказий сайлов комиссиясига берилган.
Бунга қадар уларнинг сони аниқ айтилмасди, ўзи умуман рўйхати тузилмасди.
Рўйхатга кўра, бугун 831 738 нафар ногиронлиги бор шахслар овоз беряпти. Яхшиямки, ногиронлиги бор шахсларнинг сайлов участкаларида мустақил ҳаракатланишида инклюзивликни таъминлаш мақсадида бу сафар анча қулайликлар яратилди.
Масалан, ўзгалар парваришига муҳтож шахслар учун гавжум жойларда бепул транспорт қатнови йўлга қўйилди. Бунданам эъитборлиги эса сайлов участкаларини биноларнинг биринчи қаватида жойлашгани бўлди.
Эслатиб ўтаман, президент томонидан имзоланган ҳужжат билан давлат сайлов (референдум) участкаларида ногиронлиги бўлган шахсларнинг барча тоифалари, хусусан, эшитиш, кўриш бўйича ногиронлиги бўлган, ўриндиқли аравачалардан фойдаланувчи шахслар овоз бериши учун зарур шарт-шароитлар яратилишини таъминлаши керак.
Илгари бундай нормалар мавжуд эмасди.
@mufasa_mh
Мамлакатнинг хориждаги элчихоналари ва консулликларида ҳам сайлов жараёнларига старт берилди.
Россия, Озарбайжон, Қозоғистон ва Қирғизистондаги сайловлардан олинган фото-видеоларга қараганда, хорижда таҳсил олаётган ва меҳнат қилаётган ватандошларимиз анча фаол.
Қувонарлиси, фото-суратларда акс этган турна-қатор навбатлар бўлди. Одамларимиз бефарқ эмас, сиёсий фаоллик ошмоқда.
Четда, тирикчилик дардида юрган одамлар вақт топиб, сайловга келишмоқда. Бу шунчаки ўз фуқаролик хуқуқидан фойдаланишгина эмас, балки Ватанга бўлган меҳр-муҳаббати ва масъулият ҳиссини кўрсатиш ҳамдир.
Ўзимиздаям сайлов участкаларда фуқароларимиз фаол, кўз тегмасин.
Давлат раҳбари, ҳокиму-вазирлар ва кўзга кўринган бошқалар ҳам сайловга бориб овоз бериб келди. Соат 11:00 ҳолатига сайловда 5,9 млн нафар одам овоз бериб бўлибди. Сен эса ҳалиям уйда ётибсан 😁
@mufasa_mh
Кам таъминланган оилалар учун давлатимиз газ ва электр энергияси учун ҳисоб-китобларни енгиллатиш мақсадида бир маротабали компенсациялар жорий этмоқда. Бунда 370 миллиард сўм маблағ 1,4 миллионга яқин эҳтиёжманд оилани қамраб олиш учун йўналтирилади.
Кўпинча иситиш мавсумида коммунал хизматларга бўлган харажатлар ортиб кетади. Шунинг учун, давлат йилда бир марта 270 минг сўм компенсация тўлашни мақсад қилган. Эътиборли томони шундаки, агар оила “Ягона ижтимоий ҳимоя реестри” орқали моддий ёрдам олувчи бўлса, компенсация автоматик равишда тўланади.
Бу компенсациялар оилаларнинг молиявий зўриқишини камайтиришга ёрдам беради деб ишонч билдириляпти. Агар оилангизда ишлатилган газ ва электр энергияси миқдори ижтимоий меъёрдан ошса, яна бошқа компенсациялар олишингиз ҳам мумкин бўляпти.
Агар сизда компенсация олишга доир саволлар туғилсa, “Инсон” ижтимоий хизматлар марказининг 1140 қисқа рақамига мурожаат қилинг.
@mufasa_mh
#50_Тошкент_вилояти_сайлов_округи
Сайловолди тарғиботимни якунлаш асносида, ғоя ва мақсадларимни сайловчиларга етказишда кўмакчи бўлган партиядошларим, ишончли вакилларим, ёнимизда турган волонтёрлар ва сафдошларимга миннатдорлик билдираман.
Ҳар қандай ҳолатда ҳам Сизнинг танловингизни ҳурмат қиламан! Сайловда кўришгунча!
Одилжон Тожиев
Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилаётган барча ходимларни Ички ишлар органлари ходимлари куни билан самимий табриклайман! Халқ хизматида чарчаманглар! Фидойи ходимлар омон бўлсин, душманларга эса ўлим!
@mufasa_mh
«Пойтахт банк» АЖ хусусийлаштирилган, аммо бу ҳақда ваколатли орган (Давактив) эса сукут сақламоқда.
Июнь ойининг охирларида Давактив «Пойтахт банк» АЖнинг устав капиталидаги 100 фоиз акциялар пакетини «Bond Investments limited LLC» компаниясига 10,0 млн. АҚШ доллари миқдорда сотиш бўйича келишувга эришилганлиги, ушбу инвесторни Бирлашган Араб Амирликларининг юқори суръатларда ривожланаётган инвестиция компанияларидан бири эканлиги ҳамда «Das Holding LLC» компанияси гуруҳи таркибида фаолият юритишини маълум қилган.
Очиқ манбаларга кўра, «Das Holding LLC» компанияси таркибига кирувчи компаниялар тармоғи орасида «Bond Investments limited LLC» компанияси номи учрамайди. Бундай ном билан 1978 йили Буюк Британияда рўйхатган олинган компания фаолият юритган ва 2016 йил 23 ноябрь куни компаниянинг мақоми — «Dissolved»га ўзгартирилган, яъни фаолияти тўхтатилган.
Шу билан биргаликда, Давактив «Das Holding LLC» гуруҳини БААда исломий ва рақамли банкни ўз ичига олган муваффақиятли банкларни ташкил этиш ва уларнинг фаолиятини юритиш тажрибасига эга эканлигини таъкидлаган. Аммо ҳолдинг гуруҳи томонидан амалга оширилувчи лойиҳа ва хизматлар орасида банк хизматлари кўрсатилиши ёки бу соҳада муваффақиятли лойиҳалар амалга оширилганига оид маълумотлар мавжуд эмас.
Марказий банк ва «Пойтахт банк» АЖнинг Кузатув кенгашида савлат тўкиб ўтирган Давактивни амалдорлари юқоридаги «инвестор» ҳамда унинг охирги бенефициари ҳақидаги маълумотларни батафсил очиқлаши лозим. Албатта, лозим топишса… ҳар ҳолда гап кимнидир шахсий огороди ҳақида эмас, давлат бакни кимнинг қўлига ўтгани ҳақида кетяпти.
@mufasa_mh
Шеф: чак-чак биздаям бор
Икки қардош миллат лидерларини самимий суҳбати
@mufasa_mh
Бугунги кунда ўзбек медиа олами тўлиқлигича ғарб пропогандаси қўлига ўтиб бўлди. Кеча АҚШ элчихонаси ходимларини экобозорда савдо қилиб юрганини кўриб, иштонига пепси кола сийиб юборган журножалапларни аҳволидан ҳам кўрса бўлади. Тўғри, хорижий давлатларнинг элчилари ўзбек тилида сўзлаши яхши, албатта. Қувонарли ҳолат. Лекин ўзбек журналистикаси, АҚШнинг журножангчиларига, медиалашкарларига айланаётгани эса ёмон. Агар шу ҳолат, масалан, рус элчиси билан бўлса, ҳамма ўша журналистни руспарастга, араб бўлса – арабқул, амалдорни пиар қилса – ҳукуматпараст дея тош отилади. Босқинчи — ўз номи билан босқинчи. Эътибор берсангиз, Ғарб амалдорларини кетини ялашга ихтисослашган бирорта журналист АҚШни Яқин Шарқдаги позицияси, у ердаги агрессияси, юз минглаб бегуноҳ одамларни бевақт ўлими ҳақида ғинг демайди. Мустақил давлатни ҳудудига бостириб кирган агрессор Россиядан қўшнимиз Афғонистон ҳудудида босқинчилик қилган АҚШни нима фарқи бор?
@mufasa_mh
Шавкат Мирзиёев: «Келажакда ҳамма соҳа экология билан ҳамоҳанг бўлади»
Давлат раҳбари 21 октябрь куни Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университети – «Green University»да бўлди.
Илгари бу соҳада яхлит олий таълим даргоҳи йўқ эди. Давлатимиз раҳбарининг 2023 йил 31 майдаги қарори асосида ташкил этилган мазкур университетда замонавий экологик йўналишлар қамраб олинган.
450 ўринга мўлжалланган ўқув биноси таъмирланиб, замонавий шароитлар яратилган. Хоналар соҳага доир анжомлар, компьютерлар ва сунъий интеллект ускуналари билан жиҳозланган. Таълим инглиз тилида олиб борилади. Бунинг учун АҚШ, Буюк Британия, Мексика ва Франциядан чет эллик ўқитувчилар ҳам жалб этилган.
Университетнинг имкониятларини кенгайтириш учун келгусида пойтахтнинг Юнусобод туманидаги ҳамда Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманидаги собиқ коллежлар бинолари таъмирланиб, кампусга айлантирилиши режалаштирилган.
@mufasa_mh
Хоразм миллий табиат боғида ўрнатилган фотоқопқонга қуёнларни ишкали тушиб қолибди.
Шу фотоқопқонларни кузатиб ўтирадиганларга мазза бўлса керак-а?)
@mufasa_mh
25 октябрь куни эковазирликни ташаббуси билан «Қоғозсиз бир кун» эко-акцияси ўтказилади.
«Халқаро қоғозсиз кун» муносабати билан ўтказиладиган акциядан мақсад қоғоздан фойдаланишни камайтириш ва ундан оқилона фойдаланишни тарғиб қилиш экан.
Бу акцияга бизда қанчалик амал қилишади билмадим-у, лекин яхши ташаббус илгари сурилган. Маълумотларга кўра, 1 тонна қоғозни тежаш ёки қайта ишлаш 17 та дарахт, 26 000 литр сув, 3 куб метр ер, 240 литр ёқилғи ва 4000 кВт/соат электр энергиясини «тежаб қолади».
@mufasa_mh
Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева бугун соғлиқни сақлаш соҳасини рақамлаштириш бўйича ишлаб чиқилаётган лойиҳалар билан танишибди.
Маълум қилинишиича, ушбу тизим ишга тушиши натижасида тиббиёт муассасаларидаги барча асосий жараёнлар босқичма-босқич автоматлаштирилади, беморларнинг соғлиғи ҳақида турли манбалардан олинадиган маълумотларни ягона электрон тиббий картага бирлаштириш имконини берувчи дастурий ечимлар жорий этилади.
Шунингдек, иш ҳажмини оптималлаштириш орқали соғлиқни сақлаш муассасаларининг барча бўғинларида фаолият самарадорлиги оширилади.
Саида Шавкатовнани қўшимча қилишича, лойиҳа режадагидек амалга оширилса, барча: соҳа ходимлари учун ҳам, аҳоли учун ҳам манфаатли бўлади.
@mufasa_mh
Охирги пайтларда энг зўр, қойилмақом қилиб бажараётган ишимиз, бу — буллинг бўлиб қолди. Масхара ва калака қилиш, арзимас хатони устидан кулишни қойилатяпмиз, холос.
Олдимизда муҳим сиёсий жараён - сайлов турибди, партияларнинг сайловолди дастурларини муҳокамаси, уларнинг таклифларини асосли танқид қилиш ўрнига Экопартия билан ХДПни иккита баннерида номзодларни исм ва фамиляси хато кетиб қолгани трендда, тавба.
Нега ўша хатони кўрган кўзлар сайловолди дастурларини ўқимайди, эзғилаб гапираётган тиллар уларни муҳокама қилишга фокус қаратмайди? Партиялар илгари сураётган ташаббусларга «тўхта, мана бу фикр нотўғри. Эртага шу мазмундаги қонунлар қабул қилинса, нима бўлади» деган саволларини қўйиш ўрнига техник хатони катастрофа даражасига олиб чиқиб, туппа-тузук, ақли жойида деб кўриладиган одамлар шуни муҳокама қилиб ўтирибди. Ғалатимасми?
Партиялар фақат бешта баннер чиқариб қўйгани йўғу. Сайловолди дастурлар, шу Ўзбекистонни келажагига таъсири қаёқдаги баннердан анчагина катта бўлган таклифлар бор. Онлайн дебатлар, учрашувлар бўляпти ҳар хафта. Фокус шунга қаратилиши керак эмасми, аслида?
@mufasa_mh
Тошкент вилоятини иккита яп-янги зам ҳокими «чопилди»
Тошкент вилояти ҳокимининг қишлоқ хўжалиги бўйича биринчи ўринбосари Б.Алимбеков вилоятнинг қишлоқ хўжалигидаги имкониятлардан фойдалана олмагани, тайёр қилиб берилган тизимни ишлата олмагани учун «учди».
Яна битта биринчи ўринбосар Э.Мухитдинов фаолиятидаги камчиликлар ва соҳадаги ишлар қониқарсиз олиб борилаётгани учун лавозимидан озод этилди.
Иккаласини ҳам тайинланганига унча кўп вақт бўлмаган эди.
@mufasa_mh
Ҳар бир одамда ўзгармайдиган умуминсоний, тоза қадрият ва принциплар бўлиши керак.
Қадрият — бу тарихимиздан, аждодларимиздан олинган тўғри ишлар. Шу қадрият деган нарса хатолардан огоҳлантириб туради одамни.
"Миллий тикланиш" партияси "ўзлигимизни эслатиб турадиган" қадриятларга таянишни ўзини сайловолди мақсади қилиб олган.
Партия янгиликлардан қочмаслигини айтяпти, қадриятларни рад қилмаган ҳолда.
@mufasa_mh
Шеф бугун тонгда оила аъзолари билан сайловда овоз бериб, сайлов участкасига келган фуқаролар билан самимий мулоқот қилди.
PS. Шошилиш яхши эмас, Озодака :-)
@mufasa_mh
Юқоридаги видеода сайловда қандай овоз берилиши ҳақида батафсил тушунтириш берилган.
Сайлов учтасткасига борганда бюллетенларни адаштириб юбормаслик учун яхши қўлланма.
Ҳа айтганча, бугун «сукунат куни». Сайлов кодексига кўра, сайлов куни ва овоз беришга бир кун қолганида ташвиқотга йўл қўйилмайди.
Эртага, 27 октябрь куни парламент ва маҳаллий кенгаш депутатлиги учун сайлов бўлиб ўтади.
@mufasa_mh
Экопартиядан номзод Дилдора Камолова дарахтларни сақлаб қолиш учун уларни кўчиришга рухсат бермаслик керак деяпти. Тўғри, фикр. Негаки, дарахтларни қандай кўчиришганини кўрдик. Шу масалани яхши олиб чиқди. Эски дарахтми - унга тегинилмасин, тамом!
Умуман, гап у нима деганида ҳам эмас. Мен учун унинг ўз фикрини ҳимоя қила олгани муҳим. Гаплари жонли ва тетик! Адашмасам, у Буюк Бритаянияда коррупцияга қарши курашиш ва манфаатлар тўқнашуви бўйича малака оширган, тажрибали юрист. Биз ўзбек аёли деганда мана шундай образларни тушунишимиз керак, деб ўйлайман. Шундай номзодлар ютиб чиқса, бундан парламент ва жамият ютади. Омад тилайман! Лекин, партиявий позицияда ЎзЛиДеПни қўллайман. Чунки, сўз эркинлигини таъминлаш бўйича улар кўпроқ гапиряпти.
@mufasa_mh
Сайловгаям озгина вақт қолди. Шу пайтгача бўлиб ўтган дебатларда кўтарилмаган мавзу, билдирилмаган ташаббус қолмади ҳисоби. Бугун партияларнинг сўнгги чиқиши бўлиб ўтаркан. Унда экология, соғлиқни сақлаш ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш масалалари бўйича баҳс-мунозалар бўлади.
@mufasa_mh
Халқаро экспертлар экологик ташаббуслар ва Ўзбекистондаги туризм истиқболларини муҳокама қилишди
23 октабрь куни Тошкентда «Ўзбекистонда ҳамкорлик ташаббуслари ҳафталиги» доирасида «Яшил ўсиш ва барқарор туризм» сессияси бўлиб ўтди.
@mufasa_mh
Марказий сайлов комиссияси ўз сайтида сайловчилар учун қулай хизматни йўлга қўйган. Бу тизимни қулайлиги шундаки, энди қийналмасдан сайлов участкаси манзилини электрон тарзда картадан аниқланади. Бунинг учун МСК сайтининг бош саҳифа қисмига ўтилади ва «Сайлов участкаси манзилини аниқлаш» хизматини танланади. Юқоридаги видеода батафсил тушунтирилган.
Бу сафар сайловни ўтказиш учун яхши тайёргарлик кўрилгани сезиляпти. Йилдан-йилга тажриба ортиб, сайловни ташкиллаштириш даражаси кўтариляпти. Менимча, кейинчалик уйдан ҳам чиқмай, электрон тизим орқали овоз бериш имкониятлари пайдо бўлса не ажаб? Лекин сайлов участкасига бориб овоз беришни афзаллиги бор: у ерда йиллаб кўрмаган инсонларни, синфдош-у қариндошларни учратиб қолиш мумкин. Сайловдан чиқиб тўғри чойхонага борворадиган вазиятлар пайдо бўлади.
@mufasa_mh
Ўзбекистонда бошланғич мактабларда экология бўйича билимлар мустаҳкамланади
22-октабр куни Тошкент шаҳридаги 5-мактабда «Саломатлик йўналишлари» таълим дастурини ишлаб чиқишга бағишланган матбуот брифинги бўлиб ўтди.
Ўзбекистон мактабларида 2013 йилда бошланган лойиҳа ривожланишнинг янги йўналишини бошлаб берди. Энди дастурда иштирок этаётган болалар нафақат соғлом турмуш тарзи қоидаларини, балки табиатни асрашни ҳам ўрганадилар.
@mufasa_mh
Сайлов яқинлашмоқда. Олдинроқ айтганимдек, бу нафақат сайловда ғалаба қозонадиган партия ва номзодлар учун, балки сайловчилар учун ҳам муҳим кундир. Чунки сайловда ғалаба қозонган номзод депутатга айланади, сайловчиларни ҳаётига таъсир қилувчи қонунлар ишлаб чиқади ва қабул қилади. Шу сабабли, муносиб номзодга овоз бериш ўта муҳим масала ҳисобланади.
27 октябрь куни бўлиб ўтадиган сайловда фаол иштирок этинг, юрт келажагига бефарқ бўлманг!
@mufasa_mh
Вақт тез ўтяпти. Ана-мана дегунча сайлов ҳам яқинлашиб, саноқли кунлар қолди. Ўзи охирги йилларда тез-тез сайловлар бўлиб турганиданми аҳолини сиёсий фаоллиги ошиб бораётгндек.
Авваллари айрим номзодлар ўнқир-чўнқир маҳаллаларга кириб, ун-ёғ тарқатиб сайловчиларни оғдиришга ҳаракат қилишарди. Номзод шу орқали овоз оларди, сайловчини қорни тўярди — кўчалар эса ўнқир-чўнқирлигича қолиб кетаверарди. Бу маслани туман ва вилоят кенгашларида кўтариб чиқиши лозим бўлган депутат кейинги сайловга ун ва ёғ ғамлаб қўяверарди.
Партиялар ҳозирги замон сайловчиларини қуруқ ва олди-қочди ваъдалар, баландпарвоз шиорлар, бир қоп ун билан алдаб бўлмаслигини англаб етишди, менимча. Шу сабабли, пафосдан йироқ, амалга ошириш имкони ва ричаглари мавжуд бўлган, таги-фундаменти бор таклиф ҳамда ташаббуслар билан чиқишмоқда. Қайси номзод ғалаба қозонишидан қатъий назар ҳар бир фуқаро сайловда фаол иштирок этиб, ўз фуқаролик позициясини билдириши зарур деб ўйлайман.
Парламент ва ҳукумат аъзоларида «халқни ўзи сиёсатга қизиқмайди-ю» деган бамайлихотирлик вужудга келишига асло йўл қўйиб бўлмайди. Бундай сиёсий жараёнларда фаоллик туфайли сайловларнинг савияси, парламент ва ҳукуматни ҳушёрлиги ошиб бораверади. Шунинг учун, 27 октябрь куни бўлиб ўтадиган сайловда фаол иштирок этинг, келажак учун овоз беринг!
@mufasa_mh
Протез-ортопедия маҳсулотлари бозорини кенгайтириш бўйича лойиҳа натижалари эълон қилинди
Бундан бир неча ой аввал Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги муҳтож шахсларнинг ижтимоийлашувини таъминлаш мақсадида янги лойиҳа бошлаганди. Муҳтож шахсларни зарур протез ортопедия маҳсулотлари ва реабилитация воситалари билан таъминлашнинг янги рақамли тизими жорий этилиши бир қанча қулайликларга сабаб бўлди.
Масалан, муҳтож шахсларни зарур воситалар билан таъминлаш олдин бюрократик тўсиқлар билан қийинчилик туғдирган: экспертиза текширувидан ўтишдан тортиб гувоҳномалар олиш ва ишлаб чиқарувчилар қабулига етиб боргунга қадар.
Бундай хизматларни кўрсатувчи тадбиркорларнинг аксарияти Тошкент шаҳри ва вилоятларда жойлашган эди. Шу сабабли мажбуриятларнинг тўлиқ бажарилиши билан боғлиқ муаммолар тез-тез юзага келар, бу эса бир йилгача кутишга олиб келарди. Бундан ташқари, муҳтожларни аниқ ҳисобга олишда қийинчиликлар мавжуд эди.
Янги рақамли тизим жорий этилиши билан бу жараён анча соддалашди ва самарали бўлди. Энди муҳтожлик ногиронлик билан бир вақтда ахборот тизими орқали аниқланмоқда. Ҳали бу бўйича ишлар давом эттирилмоқда. Яхши натижалар янада кўпайишига умид қиламиз.
@mufasa_mh
Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган Усмон Шарифхўжаев бошқа ишга ўтгани муносабати билан эгаллаб турган лавозимидан озод этилибди.
«Бошқа иш» – Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги раҳбарининг ўринсбосари лавозими эканлиги айтилмоқда.
Усмон Улфатович давлат бошқарувидаги ёш ва шижоатли кадрлардан бири ҳисобланади.
@mufasa_mh
Бу Ҳолливуднинг экшен жанридаги фильмдан парча эмас, эковазирлик томонидан саксовулхўрларга қарши ўтказилган рейд жараёни. Биргина Бухорони ўзида охирги 2 ойда шу каби 25 та ҳуқуқбузарлик ҳолати аниқланган.
Балки газ йўқлиги сабабли саксовулни қишда исиниш учун ғамлашаётгандир, билмадим. Аҳолига табиий газ етказиб беришга масъул идоралар ўз ишларини бажармаганлари учун эковазирлик ўз ишини қилишга мажбур бўлади. Уларни вазифаси табиатни асраш.
@mufasa_mh
«Ўзбекистон металлургия комбинати» АЖ бошқарув раиси лавозимига Ахмедов Дилшод Турсункулович тайинланди.
Д.Ахмедов аввал ушбу комбинатда зам бўлиб ишлаган эди, тажрибали кадр. Ҳозирга қадар Инвестициялар, саноат ва савдо вазири зам ўринбосари лавозимида ишлаб келаётганди.
Бундан ташқари, 2024 йил 5 ноябрь куни Комбинат акциядорларининг навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтади. Унда Кузатув кенгаши таркибига ўзгартириш киритиш ва ижроия органи раҳбарини тайишлаш каби масалалар кўриб чиқилади.
@mufasa_mh
Тошкент вилоятида анча вақтдан бери сотилмаган 70 та объект пойтахтдаги тадбиркорларга бўлиб-бўлиб тўлашга берилади. Шарти – ишчиларнинг 50 фоизи камбағал оиладан бўлиши керак.
PS. Агар бўлиб-бўлиб тўлашга берилса, Тошкент вилоятининг ўзини тадбиркорлари ҳам олишса керак, менимча. Лекин пойтахтдаги тадбиркорларга беришдан мақсад – вилоятга пойтахт “атмосфераси”ни олиб кириш бўлиши мумкин. Чунки пойтахтнинг биқинида жойлашган айрим ҳудудлари пойтахтдан камида 50 йил орқада қолиб кетган.
@mufasa_mh
Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Олмалиқ кон-металлургия комбинатига ташриф буюриб, саноат тармоқлари учун муҳандисларни тайёрлаш мактаби ҳамда «Ёшлик-1» конини ўзлаштириш ишлари билан танишади, мис бойитиш бўйича янги қувватлар қурилишига старт беради.
Шунингдек, Президент раислигида Тошкент вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш вазифалари юзасидан йиғилиш ўтказилиши режалаштирилган.
@mufasa_mh