Солиқ қўмитаси раиси Кудбиев номидан телеграмда фейк аккаунт очилган ва хабарлар юборилган. Бу ҳақда ўзи огоҳлантириш билан чиқди.
Кудбиев номли аккаунтдан «соққани палон жойга опке» деган хабар келиб қолса, югуриб ташлаб келманглар, ҳурматли тадбиркорлар!
Эшитишимча, бу юқори даражадаги амалдорлар билан содир бўлган ягона ҳолат эмас. Бир вилоятни зам ҳокимига уч кун давомида вилоят ҳокими номидан очилган фейк аккаунтдан топшириқлар келган. Зам ҳоким «есть, бажарамиз» деб юраверган 😁
Юқоридаги ҳолатлар оддий фирибгарликка ўхшамяпти. Янги «тренд» давлат сирини қўлга киритиш билан боғлиқ бўлиши мумкин.
@mufasa_mh
Ҳозирги кунда Ўзбекистонда 130 тадан ошиқ миллатлар вакиллари истиқомат қилади. Бу сафарги сайловда номзодлар орасида турли хил миллат вакилларини учратиш мумкин. Сайловда миллат ва тилидан қатъий назар барча бир халқ бўлиб, сиёсий фаоллик кўрсатиши лозим деб ўйлайман.
@mufasa_mh
Халқаро қизлар куни муносабати билан Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги яхши ташаббус билан чиқди
11 октябрь — Халқаро қизлар куни муносабати билан Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, БМТнинг Аҳолишунослик жамғармаси (UNFPA) ва жамоатчилик фаоллари ҳамкорлигида "Қизимга" номли янги медиалойиҳа ишга туширилди.
Ушбу лойиҳа қизлар учун адолатли ва хавфсиз дунё яратиш йўлида муҳим қадам сифатида киритилган. Шунингдек, ижтимоий адолат ва гендер тенглигини таъминлашда ҳам муҳим роль ўйнайди. Лойиҳа оталарнинг қизлар ҳаётидаги беқиёс ўрнини таъкидлашга қаратилган.
Ҳаммамиз бу ташаббусни қўллаб-қувватлашимиз, оталар қизларнинг ўсиши ва ривожланиши учун қанчалик муҳим шахс эканини кўрсатиб беролишимиз керак.
@mufasa_mh
Испания банки «ОКМК»га катта миқдорда кредит ажратди
«Олмалиқ КМК» АЖ Ўзбекистонда илк бор Буюк Британия Экспорт-суғурта агентлиги (UKEF) суғурта қопламаси остида Испаниянинг «Santander» банкининг тўғридан-тўғри 12,6 млн евро миқдоридаги имтиёзли кредитини жалб қилди.
Кредит Шотландиянинг «Weir» компаниясидан ускуналар сотиб олишни қайта молиялаштириш учун ишлатилади.
Бу Испаниянинг «Santander» банки ва Буюк Британиянинг Экспорт-кредит агентлиги (UKEF) учун Ўзбекистондаги биринчи битим ҳисобланади.
@mufasa_mh
Дахшат! Майли, юқоридаги давлат харидида ҳақиқатдан ҳам жамоатчиликка очиқланмаслиги учун қандайдир асос бор, дейлик.
Лекин Халқаро фестиваллар дирекциясини «Бухоро» кафедаги «еб-ичар»ида қандай давлат сири ёки махфий характерга эга ҳолат бор? Бу «ужин» ёки «обед»да давлатнинг мудофаа ва хавфсизлик масаласи муҳокама қилинганми? Нима қиляпсизлар ўзи? Нималар бўляпти? Кимдир тушунтириб берадими?
@mufasa_mh
Бефарқликка ўрин йўқ: болаларга нисбатан зўравонликка қандай курашамиз?
UNICEF маълумотларига кўра, дунёда ҳар йили 1 млрд бола жисмоний, руҳий ёки эмоционал зўравонликка учрайди. Бу нафақат уларнинг соғлиғига, балки келажакдаги ҳаётларига ҳам салбий таъсир кўрсатади.
Болаларга нисбатан зўравонлик бугунги куннинг глобал муаммосига айланган. Айрим мамлакатларда болаларга қарши зўравонлик ҳолатлари давлат идораларига хабар қилинмай, яширин ҳолатда қолади. Афсуски, бизнинг жамиятимизда ҳам бундай ҳолатлар учраб туради.
Болаларни зўравонликдан ҳимоя қилишда ҳар биримизнинг жавобгарлигимиз бор. Сиз бундай ҳолатларга қандай муносабатдасиз? Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги U-Report платформасида болаларга нисбатан зўравонлик ҳақида сўров ўтказмоқда.
Сиз ҳам фикр билдиринг ва келажак учун ҳисса қўшинг: 👉 @UReportUzbBot
@mufasa_mh
Юнусобод тумани прокуратураси катта терговчиси пора сифатида 40 минг АҚШ долларини олиб, тадбир пайтида қочиб кетибди.
Ҳозирда унга нисбатан қидирув эълон қилинган.
Август ойини охирида
Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Юқори Чирчиқ тумани бошлиғи 40 минг доллар билан қўлга тушган эди.
40 минг — прокуратура тизимидаги ставкага айланяптими, дейман. Тўғрида, ҳозирги айрим прокурорларни шохона ҳаётига, уларни расходига 40 мингни зўрға етказса бўлади. Судьялар билан тенг бўламан деб ўзларини ўққа-чўққа уришяпти. Пойтахтдаги исталган элитный ресторанни тўрида прокурорлар «кар-кар» қилиб ўтирган бўлади.
@mufasa_mh
CPR Talksнинг навбатдаги меҳмони Экологик партиясидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига номзод, Тошкент давлат иқтисодиёт университети бизнес бошқаруви факултети декани ўринбосари Ҳабиба Хидоятова бўлибди. Ҳабиба Хидоятова Leyden университетида бакалавр, London Imperial Collegeда эса магистратура босқичида таҳсил олган.
Мени хурсанд қилган нарса сиёсий майдонимизга интелектуал салоҳиятга эга забардарст йигитларимиз қаторида мана шундай илимли қизларимизнинг ҳам қириб келаётгани бўлаяпти.
Поткастда Ҳабиба Ўзбекистоннинг экологик сиёсати, яшил иқтисодиёт ва иқлим ўзгариши билан боғлиқ долзарб масалалари юзасидан тиниқ фикрлар билдирганлигига гувоҳ бўласиз.
Ўтказилган ушбу суҳбат қайсидир маънода мамлакакатимиз сиёсий ҳаётига хотин-қизларимизнинг дадил қадамлар билан қириб келаётганлигини кўрсатади. Бу эса кўзи ёниб турган ёшларни кашф қилишда Экологик партиянинг ҳам ютуғи бўлса керак.
@mufasa_mh
Фарғонада ЎзЛиДеПчилар ёмғир остида митинг ўтказиб, ўзларини партия йўлида «қурбон» қилишибди.
Партия етакчиси ўз вакиллари билан шиддатли ёмғир остида партиянинг келгуси 5 йилликдаги режалари ҳақида нутқ сўзлабди.
Энг муҳими, фарғоналик минглаб сайловчилар ушбу тадбирда иштирок этиб, сиёсий фаолликларини кўрсатишгани. Одамлар ўзгараётгандек. Ёмғирми, дўлми, сиёсий жараёнларга бефарқ эмас. Партиялар ҳам бунга муносиб жавоб қайтариши: ваъда эмас, натижа кўрсатмоғи лозим.
@mufasa_mh
ИИВни «опер»лари «ерфуруш»ларга қарши тадбирлар ўтказди
ИИВ Тезкор-қидирув департаменти томонидан маълум қилинишича, Тошкент вилоятилик икки шахс пойтахтдаги 8 сотих ернинг ҳужжатларини 200 минг долларга қилиб берамиз деб 25 минг доллар олган вақтларида «опер»лар томонидан ушланган.
Самарқандда 8 гектар ерни 40 минг долларга, Навоийда Ўрмон хўжалигини 1000 гектар ерини 15 минг долларга сотмоқчи бўлганлар қўлга тушган.
Дарвоқе, бугун постсовет давлатларида «Жиноят қидирув ходимлари куни» ҳисобланади. Ушбу санани «ОУР» ходимлари 100 йилдан буён нишонлаб келишади.
Ички ишлар вазирлиги тизимидаги барча «опер»ларни норасмий байрамлари билан табриклайман! Бу касбни ўзига яраша юки, масъулияти бор.
@mufasa_mh
Шу кунга қадар Тошкент вилояти «ГАИ» бошлиғи лавозимида ишлаб келган полковник Нигманов Бахтиёр Кабилович «Рес.ГАИ»ни Йўл патрул хизмати (ДПС) бошлиғи лавозимига тайинланди.
Унинг ўрнига Қашқадарё «ГАИ» бошлиғи лавозимида ишлаб келган полковник Азиз Сирожиддинович Садиров тайинланиши кутилмоқда.
Бахтиёр ака тиришқоқ, талабчан ва камтар инсон. Республикада ЙПХ тизимида катта ва ижобий ўзгаришлар қилишига ишонаман.
@mufasa_mh
Самарқандда конференция бўляпти экан
Мавзу «Маҳаллий аҳолининг турмуш даражасини оширишда маҳалланинг ўрни». Йигирматадан ошиқ давлатдан экспертлар қатнашяпти, умумий катта платформа қилинибди. Академик Акмал Саидов, Маҳалла уюшмасини раиси Қаҳрамон акаям қатнашиб нутқ қилган.
Конференцияда «маҳалла бешлиги» ўзгариб, еттиликка ўтгани ҳамда уларнинг вазифалари тушунтирилган.
Олдинги бешталикда ҳар бирининг ўзини ҳисоб берадиган вазирлиги бор, бири иккинчиси билан келишмаган. Аҳоли муаммоларини ҳал қилишда сансалорлик кузатиларди.
Энди шу тизим ўзгариб, бешлик таркибига иккита - солиқчи билан ижтимоий ходим қўшилди. Ўзи қандай ўзгариш бўлди ва булар нима иш қилади деган саволга жайдари тилда жавоб берганда:
Раис. Шу вақтгача қилиб юрган ишини қилади, фақат тизим қилингани учун ҳар бир нарсага аҳамият бериб вақтини кетказмайди.
Ҳоким ёрдамчиси. Ёрдамчини асосий иши бекор юрганларга иш топиш ва иши борларга ёрдамлашиш.
Ёшлар етакчиси. Номидан маълум, маҳаллада бекор юрган ёшларга спорт бўладими, олимпиада бўладими, мундо фойдали машғулот топиб бериш.
Хотин-қизлар фаоли. Буларгаям шу гап. Хотин-қизларни ижтимоий фаоллигини ошириш, муаммоларини ҳал қилиш.
Профилактика инспектори. "Участковой"ни иши аниқ. Маҳалладаги тартибни сақлаш.
Солиқ ходими. Налогчи шу маҳалладаги тадбиркор бўладими, бошқами, шу солиқдаги муаммоларини ҳал қилиб беради.
Ижтимоий ходим. Маҳалладаги ёши катта, ногирон, умуман кимга ёрдам керак бўлса, шулар билан шуғулланади.
Хуллас, шунақа тизимни деб, 70 дан ортиқ масала маҳаллани ўзида, қанақадур жойларга бориб, сарсон бўлмасдан ҳал қилинади. Конференциядаям шу тизимни тушунтириб беришди.
@mufasa_mh
ЎзЛиДеП партиясидан депутатликка номзодлар орасида рассомдан тортиб, иқтисодчиларгача бор. Хўш улар кимлар?
Бўлажак парламент сайловларига ҳам оз вақт қолди. Келгуси 5 йилда қизил залда ўтириб, қонун ижодкорлиги билан шуғулланадиганлар кимлар бўлади?
ЎзЛиДеПдан кўрсатилаётган номзодлар орасида иқтисодиёт, ижтимоий ҳимоя, маданият, санъат ва боошқа соҳалар вакиллари бор.
Ролик орқали сизга таниш ва нотаниш чеҳраларни ҳам кўришингиз мумкин.
@mufasa_mh
Бизнесмен-ректорга тегишли фирма танлов ғолиб бўлди
«Қамчиқавтойўл» ихтисослаштирилган йўллардан фойдаланиш ДМ балансидаги автотранспорт воситалари КДМ меркаторларга керакли бўлган резина пичоқлар етказиб бериш юзасидан бошланғич нархи 140 млн сўмлик танлов ўтказилган.
Ушбу танловда энг яхши таклифни танлаш орқали 124 млн 440 минг сўм нарх таклифи билан «B-TEC» МЧЖ ғолибликни қўлга киритган.
«B-TEC» МЧЖнинг 100 фоиз улуши Тулаганов Бахром Абдукабиловичга тегишли бўлиб, у бир вақтнинг ўзида Тошкент архитектура-қурилиш университети ректори лавозимида ишлайди.
Бундан ташқари, Тулаганов Бахром Абдукабилович — «INTRABAU» МЧЖнинг 26 фоиз улушига эгалик қилади. Мазкур корхонанинг раҳбари ва таъсисчиларидан (25 фоиз) бири Каримов Умид Абдукахарович бир вақтнинг ўзида бир нечта тадбиркорлик субъектларига алоқадор бўлган ҳолда Тошкент архитектура-қурилиш университетига тегишли «AQLLI VA BARQAROR SHAHARLAR MARKAZI» МЧЖнинг ҳам раҳбари ҳисобланади.
Манба: @revizor_uzb
ФВВ «ёнғин батамом ўчирилди» деяпти.
Айрим манбаларда «ёнғин айнан Ўрмон хўжалиги агентлиги жойлашган бинонинг том қисмида содир бўлган»и айтилмоқда. PS. Ишқилиб, ёнғин қуёш панелидан чиққан бўлмасин-да.
@mufasa_mh
Эковазирлик фуқаролар «дарахтфуруш»ларга дуч келганда қандай йўл тутиш лозимлиги бўйича яхши ролик тайёрлабди. Табиатни асраш нақафат давлатнинг ваколатли органини вазифаси, балки ҳар бир фуқарони бурчи. Шу сабабли, табиатга зарар етказилиши ҳолатига гувоҳ бўлганда зудлик билан тегишли органларни хабардор қилиш зарур.
@mufasa_mh
Битта платформада анча нарса ҳал бўляпти
Ҳозир техника асри, ҳаммани қўлида телефон, ёши катталарам биздан яхши ўрганволишяпти гаджетларни.
Шунгами, бу сафарги сайловда янги "E-saylov" электрон платформаси жорий қилинган. Унда шу яқинлашиб келаётган сайлов бўйича анча-мунча маълумот олса бўлади.
Депутатликка номзодлар учун: уқуқий маълумотлар, шу сайлов бўйича ўн хил тушунтириш СМСлари жўнатилади.
Сайловчилар учун: ўзини ҳудудидан ким номзодлиги, уни таржимаи ҳоли, нимани қотириб қўйгани яна кўп керакли информациялар.
Журналистлар учун: сайловни ёритишга рўйхатдан ўтиш (гувоҳноманиям электрон олса бўлади), бутун сайлов бўйича журналистик тушунтириш маълумотлари жойлаштирилган.
Платформада ҳамма маълумот очиқ-ойдин кўрсатилиб, ёзиб қўйилган. Менимча, бу сайловни шаффоф бўлишига хизмат қилади.
@mufasa_mh
Давлат харидлари электрон тизимидаги айрим тўғридан-тўғри шартномалар «махфий» ҳужжатлар тоифасига киритилгани бўйича бирорта ташкилот расмий муносабат билдирмади. На Рақобат қўмитаси, на Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ҳолатга ойдинлик киритди. Давлат харидалари соҳасидаги ваколатли орган ҳисобланувчи Иқтисодиёт ва молия вазирлиги мутасаддилари «оғзига толқон» солиб олгандек, гўё. Жуда ғалати. Ҳаттоки, давлат ташкилоти метан газ сотиб олгани ҳақидаги шартнома ҳам «махфий»лаштирилган.
Бугун ҳам давлат харидлари соҳасида қизиқ саргузаштлар рўй берди: кечаги «давлат сирлари ва махфий характерга эга бўлган харид»лар айни пайтда электрон тизимдан буткул йўқолиб қолган. Таг-туги билан йўқ. Лот рақамлари орқали текшириб кўришингиз мумкин: 241100433381480; 24110002338422; 24110002338425.
Шунингдек, бугун давлат харидлари электрон тизимига бирорта тўғридан-тўғри шартномалар орқали амалга оширилган харидлар жойланмади. «Прямой договор»лар ёппасига «махфий»лаштириб юборилдими, нима бало? Ё биринчи «отдел»дан «секретка»га «спец допуск» олиб кейин кўрсак бўладими? Нима қиляпсизлар, айтинглар! Ёки очиқлик ўйни тугади, энди фақат Мунисани очиқ қорнини кўришинглар мумкин, шоу-бизнесга ўтинглар, деган мужда бериляптими? Ҳайронман.
@mufasa_mh
Тошкент кўчаларида рупорлар (овоз кучайтиргич) орқали партия шиорини айтиб юрган велосипедчилар пайдо бўлибди. Бу жараёндан ЎзЛиДеП сайлов тарғиботига креатив усулда ёндашаётганини билиш мумкин.
Партия тарғибот жараёнларига ёшларни жалб этган ҳолда сайловолди дастурида талабаларни дунёнинг ТОП-100 олийгоҳларида ўқиши учун грантлар ажратишни ваъда қилмоқда.
Видеода нафақат ўзимизникилар, чет эллик туристларни ҳам телефонига съёмка қилаётганини кўриш мумкин.
@mufasa_mh
Очиқликдан махфийликка!
Хайрият, шу кунларга ҳам етиб келдик. Ортга шиддат билан қайтишга гувоҳ бўляпмиз. Хабарингиз бор, ҳокимликларни айрим қарорлари жамоатчилик орасида кенг муҳокама бўлавергач, E-qaror тизимида ёпиқ қарорлар пайдо бўла бошлаганди. Ҳозирги кунда қарорларни аксарияти ёпиқ ҳолатда жойлаштирилмоқда.
Мана энди давлат харидлари порталида тўғридан-тўғри тузилган шартномаларда «Давлат сирлари билан боғлиқ ҳамда бошқа махфий характерга эга бўлган харидлар» деган ёзув пайдо бўляпти.
Хусусан, Тошкент шаҳар Уй-жой комуннал бош бошқармаси 40 минут ичида (10.10.2024й. соат 19:00-19:40 оралиғида) «POWER INNOVATION» МЧЖ билан 12,5 млрд. сўмлик, «QIBRAY TRANSFORMATOR» қўшимча масъулиятли жамият билан 16,3 млрд. сўмлик, «MASTER ENGINEERING SERVICES» МЧЖ билан 16,9 млрд сўмлик тўғридан-тўғри шартномаларни тузган. Ушбу шартномалар мазмунини кўриш имкони йўқ — «махфий» грифи қўйилган. Мазкур давлат харидлари қуёш панеллари хариди билан боғлиқ бўлиши мумкин.
Мудофаа ва хавфсизлик масалаларига оид бўлган давлат харидларидан ташқари барча харидлар жамоатчилик учун очиқ бўлиши лозим. Майли, биз-ку кўниб ва кўникиб кетаверамиз, аммо бюджетни қўллаб-қувватлаш учун қарз берган «калта пайпоқлар»га нима дейсизлар?
Бундан ташқари, Президент қарори (ПҚ-249-сон, 10.07.2024й.)га мувофиқ 2024 йил 1 октябрдан бошлаб давлат буюртмачилари томонидан тўғридан-тўғри шартномалар улар тузилишидан олдин камида бир иш куни давомида жамоатчилик муҳокамасидан ўтказилиши лозим. Ҳозирги кунда давлат харидлари порталида тўғридан-тўғри шартномалар бўлимида «муҳокамада» деган жойи пайдо бўлган. Бироқ жамоатчилик муҳокама қилиши учун ҳеч қандай шароит яратилмаган, муҳокама қилиш имконияти мавжуд эмас. Давлат буюртмачилари эса жамоатчиликдан эътирозлар тушмади деган важ билан тўғридан-тўғри шартномалар тузмоқда.
@mufasa_mh
Табиатимиз фақат «порахўр каламушлар»дан иборат эмас, ҳайвонот дунёсига анчагина бой.
Эковазирликни фотоқопқонларига чиябўри, қорақулоқ, Туркистон силовсини, лочин, ёввойи чўчқалар ва бошқалар муҳрланди.
@mufasa_mh
1 кг пахтага 2500 сўм ҳақ тўланади
Бугундан пахта терим нархи (қўл терими учун) ҳар бир килограмм учун 2 500 сўм этиб белгиланди.
Ушбу маблағнинг 2000 сўми Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан, 500 сўми кластер ҳисобидан ажратилади.
Даланинг ўзида теримчиларга тарқатилиши айтиляпти.
@mufasa_mh
Ўзбекистон йўлларида уруш бўлаётган давлатлардан кўра кўпроқ одам ўлади. Ўтган бир йил ичида ЙТҲ оқибатида 2282 та ўлим ҳолати кузатилган. Бу рақам пандемия давридан то ҳозирги кунга қадар коронавирусдан ўлганлар сонидан анчагина катта. Янада ачинарлиси, ЙТҲ натижасида ўлганларнинг 263 таси болаларни ташкил этади.
«Адолат» социал демократик партияси бу рақамларни камайтириш мақсадида йўл ҳаракатини бузган ҳайдовчилар учун жазони кучайтиришни таклиф қилмоқда. Партия таклифида маст ҳолда машина бошқарган ёки оғир оқибатларга сабаб бўлган ҳайдовчилар умрбод ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум қилиниши ҳамда қоидаларни кўп бузган ҳайдовчиларнинг суғурта тўловини ошириш кўзда тутилган.
Мени назаримда Адолатчиларнинг бу таклифини ўзи ЙТҲларни камайтириш учун камлик қилади. Ҳозирги кунда энг катта жарима тезликни оширганлик учун эмас, балки рухсатномасиз тонировка учун қўлланилади. Тонировкани рухсати бўладими-йўқми, бу йўл ҳаракати иштирокчиларини ҳаётига хавф туғдирмайди. Лекин тезликни ошириш инсон ўлимига олиб келиши мумкин. Шу сабабли, тезликни оширган, айниқса, бу ҳаракатни видеога олиб ижтимоий тармоққа жойлайдиганларга 10 баробар кўпроқ жазо қўлланиши лозим. Қоидабузарликни тарғиб қилганлар учун алоҳида жазо тури зарур. Шунда тобора Ўзбекистон қонунларига очиқчасига беписандлик билан қарайдиган «инстаграм аҳолиси» сал-пал ўзига келиб қоларди.
@mufasa_mh
Бугун сиёсий партия раислари ва сайловчилар ўртасида учрашув эфирга чиқади. Янгича форматда бўлган, дейишяпти. Зериктирмайдиган, ҳалқчил учрашув бўлиши кутиляпти.
Умуман бу галги сайловларда рақобат анча кўзга ташланаётгандек. Раисларам тв ва интернет сайтларига бир неча марта интервьюлар беришди. Дебатлардаям уялтиршмаяпти.
Хулласки, қанақа қилиб бўлса ҳам ўз дастурларини тўлақонли етказиш учун ҳаракат қилишмоқда.
@mufasa_mh
Антикоррупция агентлиги ўрганиш ўтказиб, бизнесмен ректор Б.Тулаганов томонидан қатор қонун ҳужжатлари бузилган деб топибди. Ҳолат юзасидан Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигига тақдимнома киритилган.
Вазирлик матбуот хизмати «Кадрдагилар ректорлар давлат хизматчиси ҳисобланмайди дейишган эди», «2024 йилнинг 5 декабрь кунидан бошлаб ЎР "Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида"ги Қонун кучга киради ва ушандан бошлаб, давлат фуқаролик хизматчиларига тадбиркорлик билан шуғулланиши таъқиқланади» дея изоҳлаганди.
Университет матбуот хизмати эса «INTRABAU» МЧЖ Президент қарорида берилган топшириқларни бажариш учун ташкил қилинган дея муносабат билдирганди. Қонунни бузиб, ўзини оқлаш учун Президентни «прямой» қилиб қўйишга нечи 😅Университетни ютуқларини кўролмаётган айрим кимсалар ёлғон маълумот тарқатяпти дейишгачи 😂
@mufasa_mh
Бош вазир Абдулла Арипов шахмат федерацияси раиси этиб сайланди. Бундан аввал федерациянинг ҳудудий бўлимларига ҳокимлар сайланган эди. Ҳукумат астойидил ушбу спорт турига эътибор қаратиши ижобий ҳолат, менимча.
@mufasa_mh
Аввалроқ айтганимдек, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига 50-Тошкент вилояти Сайлов округидан номзодим илгари сурилган.
Ҳозирда жойларда сайловолди учрашувлар доирасида округ аҳолиси билан самимий мулоқотларда иштирок этаяпман. Тан олиб айтишим керак, бугунги сайловчиларнинг ўткир саволларига мақбул жавоб беришнинг ўзи осон эмас.
Уларнинг мамлакат ва жамият ривожи учун билдираётган асосли таклифлари ҳам бўлажак парламент аъзоси учун фойдали "инсайт" вазифасини ўташи аниқ.
Яна бир бор англаб етганим шу бўлдики, халқ билан мулоқот қилмасдан туриб, уларни ўйлантираётган масалаларни яқиндан ўрганмасдан туриб, парламентда қонун ижодкорлиги ва назорат-таҳлил фаолиятини самарали олиб бориб бўлмаскан. Мажозий атганда, парламент аъзоси сайловчилари билан "битта ҳаводан нафас олиши" шарт.
Сайловолди учрашувлар давом этаяпти. Бу эса сайловчилардан илҳом, куч, ғайрат ва янги ғояларни олиш эстафетаси давом этаётганидан далолат.
Одилжон Тожиев
Пискентда юк машинаси ўтаётганда кўприк қулаб тушибди.
Ишқилиб, ҳар куни нимадир бор, ҳар куни нимадир содир бўлади. Аммо айбдорлар жазосиз қолавергани чатоқ. Негадир фалокат аримай қолгандек.
@mufasa_mh
Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Юқори Чирчиқ тумани бўлими бошлиғи 40 минг доллар билан қўлга тушибди.
Коррупцияга қарши курашувчилар – пора билан, гиёҳвандликка қарши курашувчилар – наркотик билан, солиқчилар – обнал фирма очиш билан қўлга тушиши одатий ҳолга айланган.
@mufasa_mh
Саида Мирзиёева Комил Исмоиловичга миннатдорлик билдириб, унга омад тилади.
Алламжонов хусусий секторга қайтишини маълум қилди.
@mufasa_mh