«Селхоз» ёняпти. Видеодаги тасвирларга кўра ёнғин даҳшатли тус оляпти, шу кетишда буткул ёниб кул бўлади. ФВВ «ёнғин бартараф этилмоқда, вазият тўлиқ назоратга олинган» деяпти. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар тўғрисида маълумот келиб тушмабди. Ёнғин сабаблари очиқланмаган.
Сув балосидан, ўт балосидан асрасин 🤲
@mufasa_mh
Стол тенниси бўйича «Солиқ қўмитаси кубоги»да Солиқ қўмитаси раиси Кудбиев ва универсал вазир Икромов ўзаро беллашмоқда
@mufasa_mh
Айни пайтда Миллий медиа бирлашмаси ва Халқаро пресс-клуб ҳамкорликда ташкил этилган «Дебат Холл» медиа-марказида сиёсий партиялар ўртасида дебатлар бошланиши арафасида.
Миллий тикланиш партияси вакиллари «сайловлар кўчаси»дан дебат марказига «Бобурийлар келди, Миллий тикланиш келди» деган чақириқлар билан кириб келиб, бошқа партияларни «духи»ни олиб қўйгандек.
Сиёсий жараёнлар, сайловлар бундай руҳда ўтаётгани қувонарли, албатта. Тўғри, қайсидир орзудаги давлатлардаги каби бизда сиёсий фаоллик анча суст бўлсада, сиёсий партиялар жонли эфирда очиқ дебатлар қиладиган даражага етиб келдик. Ҳеч бўлмаганда, дейманда.
@mufasa_mh
Ботга келган мурожаат: Давлат атайлабдан пахта нархини туширгани йўқ!
Ҳозир мавзу бўптурган "пахта иши" бўйича битта нарсани тушунволиш керак. Пахтани нархини эркин бозорни ўзи белгилаяпти. Тўғри, йил бошида ҳар тонна пахтага 7 миллион 800 мингдан шартнома қилган фермерлар. Лекин вақт ўтиб вазият ўзгарди. Бутун дунёда бирламчи пахтани нархи тушган. Фермерликда ўзи шунақа бўладида, бир йили ҳосилинг кўпроқ бўлиб, бошқа йили камроқ фойда кўришинг мумкин. Бозор бу. Давлат атайлабдан нархини туширгани йўқ.
Шундаям ҳар кило пахтага 1000 сўмдан субсидия беряпти ҳукумат. Агар шу пулниям қўшсак, ўша йил бошидаги келишилган нархга тенг бўляпти яна.
Хўп, агар фермер ўзини пахтасини бу нархда кластерга топширгиси кемасаям, муаммо йўқ. Agroplatforma.uz деган платформа қилинган. Ҳамма етиштирганини шу платформада рўйхатдан ўтқазиб, вақтинчалик сақлаш жойига топширса бўлади. Вақт ўтиб нархлар ўзгарса, ўша пайтда сотаверади хоҳлаган нархида.
@mufasa_mh
Тошкент шаҳри Янгиҳаёт тумани Йўлдош-6 мавзеси (эски номи Спутник-6)да янги қурилган иккита 5 қаватли уйларда истиқомат қилувчи фуқаролар мурожаат қилмоқдалар.
Уларнинг айтишича, 2019 йилда девелоперлардан хонадонлар сотиб олишган. Кўчиб келишганига 3 йил, баъзиларга эса 4 йилдан ошган. Аммо шунга қарамай ҳалигача қўлларида хонадонга эгалик ҳуқуқини белгиловчи ҳужжатлар, кадастри йўқ. Бунинг натижасида хонадонлар шу пайтгача табиий газ тармоғига уланмаган, рухсат йўқ.
Ўз навбатида, табиий газ йўқлиги сабабли қишда хонадонларни иситишда муаммоларга дуч келишмоқда. Қиш ойларида электр жиҳозлардан фойдаланишга мажбур бўляпмиз, дейди мурожаатчилардан бири.
Шунингдек, қурулиш копманияси ўз мажбуриятларини тўлиқ бажармасдан «дом»ларни ўзига алоҳида трансформатор қўймагани, етарлича кабеллар тармоғини режалаштирмагани оқибатида қиш ойларида электр кабеллари ёниб кетмоқда экан.
Яна асосий муаммолардан бири, хонадонларнинг ҳужжатлари йўқлиги натижасида аҳоли ижтимоий хизматлардан фойдаланишда кўплаб қийничиликларга дуч келаётгани айтилмоқда. Болаларни мактаб ва боғчага жойлаштириш, поликлиника дегандек.
Одатда каналда мурожаатларни ёритмайман, аммо ҳужжатсиз 200 та хонадонда яшовчи 500 га яқин фуқарони мурожаат қилмаган жойлари қолмаганини ҳис қилиб, мен ҳам игнор қилсам виждонсизлик бўлади деб ўйладим. Шунинг учун сизлар билан бўлишяпман.
Умуман олганда, пойтахтнинг прокурорский ҳокими маганзинлардаги мева-чева рейдига чиққан пайти «новостройка»ларни тақдири билан ҳам бир қизиқса бўларкан, ўрик пишишини кутмай. Чунки бундай муаммо шаҳарнинг ҳар бир нуқтасида учрайди. «Дом»лар қурилади, туман ҳокимлари лентачани қирқиб, ошни паққос туширишади. Аммо орадан 4-5 йил ўтса ҳамки, уйларнинг ҳужжати йўқ.
Қайсидир валломат девелопердан «доля» кутиб ўтирибди, шекилли. Қурувчи эса дом қургунча бермаган жойи қолмай зиқнага айланган.
@mufasa_mh
Шерзодхон Қудратхўжа бошчилигидаги бир гуруҳ журналист ва жамоатчилик вакиллари Бойсундаги «Мустақилликнинг 25 йиллиги кони» атрофида жойлашган қишлоқларда бўлиб, асл ҳолатни ўрганишмоқда. Аҳоли ва туман мутасаддилари билан мулоқот қилиб, вазиятга ойдинлик киритилмоқда.
Ушбу жараён бўйича видеоларни қизиққанлар қуйидаги ҳаволалар орқали кириб кўришлари мумкин:
https://www.facebook.com/share/v/wt3Wv6oufRzfFnGG/?
https://www.facebook.com/share/v/yigSFz5EAL6m2szw/?
https://www.facebook.com/share/v/8746yfH3zaHY2XKc/?
@mufasa_mh
#Номзодман #Миллий_тикланиш
Партиямизнинг ишончи ва кўмаги билан каминанинг номзоди бу сафар ҳам Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига тавсия этилди.
Можаритар сайлов тизими асосида рақобатчи номзодлар билан 50-Тошкент вилояти Сайлов округи (Чиноз, Янгийўл, Қуйичирчиқ туманлари ва Янгийўл шаҳри)да беллашаман ва сайловчилар ишончини қозониш насиб қилса, бор куч-ғайратни сафарбар қилиб, парламентдаги фаолиятимни давом эттираман.
Юзимиз ҳамиша ёруғ бўлсин! Хайрли мақсадлар бизни ҳамиша хайрли йўлларга бошласин!
☝️ Жонажон юртимиз миллий қадриятларга асосланиб ривожланишини истасангиз, “Миллий тикланиш” партиясига ва у кўрсатган номзодларга овоз беринг!
Одилжон Тожиев
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Ҳукумат бўйсунувига ўтказилади ва Бехзод Мусаев унга раҳбар этиб тайинланади.
@mufasa_mh
Куни кеча америкослардан кўрсатма олганларга бугун аста-секинлик билан бўй кўрсатишяпти. Депутатликка номзодларнинг миллати бўйича рақамларнинг эълон қилингани ёқмабди. Мамлакатимизда яшайдиган барча этник гуруҳлар, миллий озликни ташкил қилувчилар ҳам номзодлар ичида бор эканлигига эътироз билдиришни бошлашди.
Иккинчидан, МСК бу йилги сайловларга қанча пул ажратилганлигини ҳеч қаерда кўрмадим, деб жар солмоқда. Айрим шахсларнинг кўрмагани ҳамма бундан беҳабар дегани эмас. Яхшиямки, XXI-аср ахборот технологиялари ривожланган даврда яшамоқдамиз. Шундоқ МСКнинг сайтига кирса ҳамма маълумотлар жойлаштириб қўйилилган. Энди бу «ақлли”ларга маълумот қидириш бўйича мастер класс ёки семинар ташкил қилиш қолди холос. Ўша тополмаганлар учун мана ҳаволаси (рус тилидаги варианти, агар ўзбекчани ўқишга қийналса):
https://saylov.uz/ru/cec_decision/1365-o-zbekiston-respublikasi-oliy-majlisi-qonunchilik-palatasi-qoraqalpog-iston-respublikasi-jo-qorg-i-kengesi-xalq-deputatlari-viloyat-tuman-va-shahar-kengashlari-deputatlari-sayloviga-tayyorgarlik-ko-rish-hamda-uni-o-tkazishga-doir-ayrim-masalalar-to-g-risida
Учинчидан, мамлакатимизда фаолият юритаётган ҳар бир сиёсий партиянинг расмий ва ижтимоий тармоқларда саҳифалари бор. 2024 йилги сайлов жараёнлари билан боғлиқ инфографика, видеоролик, интервью, туркум кўрсатувлар, экспертларнинг фикрлари, мақолалари ва бошқа маълумотларни ўзида мужассамлаштирган /channel/Saylov_2024телеграм канали ташкил этилган шу каналда ҳам маълумотлар мавжуд. Уларда молиялаштириш ва бошқа қизиқтирган маълумотлар ҳам эълон қилиниб борилмоқда.
Тўртинчидан, МСК матбуот маркази ташкил қилинган сайлов жараёнлари билан қизиққан ҳар бир шахс эмин-эркин кириб, сайлов жараёнларига оид маълумотларни олиши мумкин.
PS. Қизиқда, бир вақтнинг ўзида ўзбек ҳукуматидан ҳам, чет эл ташкилот ва ваколатларидан ҳам пул оладиганлар, бир кун тиқилиб ўлмасмикан-а?
@mufasa_mh
АҚШ элчиси 40 дан зиёд ўзбекистонлик журналист ва блогерларни бир байроқ — Америка байроғи остида бирлаштирди
Ўзбекистон ҳукумати ўз бизнеси билан овора, Ташқи ишлар вазирлиги эса «ширин уйқу»да бўлган пайтда АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси 40 дан зиёд журналист ва блогерларни ўз уйида тўплаб, катта зиёфат қилиб берди. Зиёфатдан мақсад оч ва нотавон журножалапларни қорнини тўйғазиш бўлмагани аниқ, албатта.
АҚШ элчиси бир тўда журножалапларни уйида тўплаб, уларга инструктаж бериб, мамлакатни ички ишларига аралашадиган даражадаги суҳбатлар ўтказилишидан на Ўзбекистон ҳукумати ва на унинг ташқи ишлар вазирлиги хавотир билдирди. Бу воқеадан кўпроқ ФСБ хавотирга тушиб қолган шекилли, тадбирда қатнашган «двойной агент»лар томонидан тақдим этилган маълумотларни ўзининг медиа ресурслари орқали сиздирмоқда.
Ўзбекистонни медиа майдонини эгалаб, сўнгра бутун ҳудудини эгаллаш ниятида бўлган куч ва томонлар ўзбек журножалапларини рашк қиляпти. Фақат бизга берсин, маълумотларни дегандек.
Умуман олганда, ўзбек махсус хизматлари йиллар давомида пропоганда учун сарфланган, талон-тарож қилинган триллионлаб маблағларни тафтиш қилиб чиқиш вақти келди. Нима учун ўзбек ҳукумати пропоганда учун шунча маблағ сарфлайди-ю, аммо ўзбек журналист ва блогерларини бир байроқ - Мустақил Ўзбекистон байроғи остида бирлаштиролмайди, деган саволни кўндаланг қўйиши лозим.
Нима учун ҳукумат ва махсус хизматлар билан ҳамкорлик қилган журналист-блогерларга ғарб пропогандаси вакиллари томонидан «халқ душмани», «хоин», «сотқин» деган тамға ёпиштирилади-ю, бироқ чет эл махсус хизматларини югурдагига айланган журножалаплари эса «миллат ойдини», «халқ холоскори», «ватанпарвар» деган ясама мартабаларга эга бўлишади, деган савол билан бошини оғритиши лозим.
Аслида ватанга хизмат қилиш - шараф ва унинг манфаатида йўлида хизмат қилган инсон миллат қаҳрамони, мақсадлари мамлакатдаги вазиятни издан чиқариб, ўзларининг душманларини билан жанг қилиш учун уруш полигони яратиш, наркотрафик учун иккинчи Эквадорга айлантириш бўлган кучларни хизматида юрган ялоқилар – хоин ва сотқин деб очиқчасига аталиши зарур.
@mufasa_mh
Партияларимиз дастурларида жазолаш, жазони кучайтириш деган фикрларни кўп кўряпман. “Миллий тикланиш” демократик партиясиданам шу мавзуда, шу таклиф: тиббий ёрдам кўрсатмаслик, нотўғри ташхис қўйиш ва даволаш бўйича нотўғри маълумотнома берганлик учун жавобгарлик белгилаш.
Ростанам айнан тиббиёт соҳасидаги қайсидур муаммолар “тузалмаётган касаллик” даражасига чиқди. Кейин, малакасиз шифокор ёки нотўғри даволагани деб қанчадан қанча одамларимиз ҳаётдан кўз юмаётганликлари ҳам бор гап.
Шундан келиб чиқиб партия миллий қонунчилигимизда нотўғри ташхис қўйиш ёки сифатсиз тиббий хизмат кўрсатиш учун алоҳида жавобгарлик белгилайлик, деяпти шекилли.
Таклиф чаккимас, бироқ яна айтаман: жазолаш доимам ечиб бўмайди! Бунинг ўрнига қўлидан бир иш кемайдиган ё бўмаса касбига беэътибор шифокорни жазолаб, бошқаларга ибратхона ярата олармиканмиз? Балки улар учун малака ва тажриба ошириш борасида янги лойиҳалар зарурдир?!
@mufasa_mh
Бойсундаги «Мустақилликни 25-йиллиги» газ конида илк авария содир бўлган бери «жиноий иш очилиб, албатта, айбдорлар жазоланади» деган яхши гумонда эдим. Шу сабабли бу мавзуда умуман ёзмадим, қонун устиворку дея ўзимни юпатдим.
Афсуски, такрорий авария содир бўлганига 3 кун бўлди. Техноген ҳолат оқибатида 4 киши ўлибди, бу энг юқори даражада тасдиқланди.
Одатда, бирорта ишлаб чиқариш ёки қурилиш объектларида ўлим билан боғлиқ ҳолатлар, техноген вазиятлар юз берса, зудлик билан жиноий иш очилади. Пудратчи ёки бошқа ташкилотнинг мансабдор шахсларига нисбатан жиноий иш қўзғатишга, майли, юзхотир қилишаётган тақдирда ҳам ҳеч бўлмаса ҳолат юзасидан жиноий иш очилиши (ЖК, 257-модда), агар очилган бўлса, жамоатчилик хабардор қилиб қўйилиши керак-ку!
Шу ҳаёллар билан ухлаб қолгандим. Бир соатлар аввал уйғониб кетдим. Энди яна шу нарсаларни ўйлаб кўзимга уйқу келмаяпти. Менимча, Энергетика вазири ҳам, прокуратура ходимлари ҳам шу ташвишларда ҳозир уйқусиз бедор бўлаётгандир-а?
@mufasa_mh
“Миллий тикланиш” демократик партияси ичида “ГМО”си йўқ нарсаларни оммалаштиришни таклиф қиляпти экан. Партиянинг айтишича, бу соғлом овқатланиш ва жисмоний фаолликни оммалаштиришга хизмат қиларкан.
Ўзи умуман бунақа таклиф берганда, "ГМО" нималигиниям тушунтириб кетишса унданам яхши бўларди. Билишим бўйича, "ГМО" бу гени ўзгартирилган ҳайвон ё бўмаса ўсимликлардан олинган нарсалар. Масалан, аччиқ олма берадиган дарахтни "шиппа" генини ўзгартириб, ширин олма мева берадиган қилса бўлади.
Партия шунақа гени "бузилган" маҳсулотларни камайтириб, табиийларини кўпайтирмоқчи экан.
Ҳозир бутун дунёда бу ГМО масаласига икки хил қарашади: битта гурух "ГМО зарарли!" деса, биттаси "бекор айтибсиз, зарарли эмас!" дейишади. Лекин фикри ожизимча, ГМОнинг + томонларини ҳам ўйлаб кўриш керак. Хозирги замонда ГМО - ўсимлик ва ҳайвонлардан юқори афзалликларга эга маҳсулотни олиш, шуни деб маҳсулотнинг нархини пасайтириш, ҳосилдорлигини кўпайтириш, сақлаш муддатини узайтириш, зараркунандаларга чидамлилигини ошириш учун ишлаб чиқарилади одатда.
Баъзиларда гени ўзгартирилган маҳсулотни еса одам гениям ўзгаради деган энсани қотгиси келадиган фикрлар бор. Аслида унақамас, лекин, масалан аллергик касалликларга сабаб бўлишини инкор қилиб бўлмайди. Дейлик кимнидир ёнғоққа аллергияси бўлса, ёнғоқ чатиштирилган бодом еса, ундаям аллергияси қўзиб қолиши мумкин.
Лекин бу ГМОни бутунлай сиқиб чиқариб ташлашимиз керак деганияммасда. Умуман оганда, партия еган нарсамиз сифатли бўлсин деяпти, яхши бу.
@mufasa_mh
2024 йил 16 сентаябрь куни «Ўзавтосаноат» АЖ тизимидаги «O`Z-TONG HONG KOMPANI» АЖ ҚК томонидан «Дамас автомобиль ўриндиқлари учун «пружина» бутловчи қисмларини харид қилиш юзасидан бошлағич нархи 804 млн сўмлик танлов ўтказилган.
Танловда энг яхши таклифни аниқлаш орқали 800 млн 400 минг сўм нарх таклифини билдирган «XORAZM AVTO NUR» МЧЖ танлов ғолиби, «AUTO SPRING» МЧЖ эса заҳира ғолиби деб топилган.
Мазкур танловда ўзаро аффиланган шахсга тегишли тадбиркорлик субъектлари иштирок этган: «XORAZM AVTO NUR» МЧЖнинг ягона таъсисчиси Рузибаев Ихтиёр Бахтиярович бир вақтнинг ўзида «AUTO SPRING» МЧЖнинг раҳбари ҳисобланади.
@mufasa_mh
Хитойни арзон кийимларини сотадиган бир бало бозор деган дўконлар тармоғи бор эканлигини кеча билдим. Аввал уни рекламаларига кўзим тушганми йўқми билмадим-у, лекин шунақа типа бренд борлигини билмасканман.
Бу кийим дўкони эгалари ўзидан кучинский ясаб, хатога йўл қўйган ёшларни самосуд қилиб жазолашаркан. Афсуски, бундай зўравонлар узоғи билан маъмурий жавобгарликка тортилиши мумкин. Аммо жамият бундай қонунбузарларга ўз позициясини билдириб, товарлари қанчалик арзон бўлмасин бойкот эълон қилиши тўғри бўлади. Бойкот – асли ўзбекча сўз бўлиб, қутирган бойни к*т қилиш, яъни бозордан кетига тепиб ҳайдаш деган маънони англатади. Қонуний жазодан қутулиб қолиши ёки енгил жазо билан сийланиши мумкин бўлган бойларга нисбатан жамиятнинг «самосуд»и ҳисобланади.
Бироқ ҳамма бойлар к*т, қутуриб кетган бўлмайди. Сафия ширинлик тармоғи Тошкент вилоятини энг олис ҳудудларидаги мактабларда «Сафия» синфхоналарини очаётган экан. Бу синфхоналар компания томонидан жиҳозланиб, ўқувчиларга ҳунар ўргатиб, кейин ишга олинаркан. Ишга кирмайман, эрга тегаман деганлари эса тайёр пазанда келинка бўлиб етишиб чиқади.
Умуман олганда, Сафия ширинликлар тармоғи анчагиеа ногирон ёшларни ишга ҳам олган экан. Эшитиб хурсанд бўлдим.
@mufasa_mh
Устозим (умрлари зиёда бўлсин 🤲) бошқа ишга ўтди
Президентининг тегишли фармони билан Комил Исмоилович Алламжонов бошқа ишга ўтиши муносабати билан Президент Администрацияси Ахборот сиёсати департаментининг раҳбари лавозимидан озод этилди.
PS. Икки ҳафтача аввал устозим ўта бир жиддий соҳага масъул раҳбар бўлиб ўтади деган хушхабар эшитгандим. Балки ўша жойга ўтгандир, лекин ҳозирча «бошқа иш» расман очиқланмади. Қаерда бўлсалар ҳам омон бўлсинлар!
@mufasa_mh
Ўзбекистонни ички ишларига «бурун тиққан» Россия ТИВ вакилига муносабатимни ўзига етиб борар деган мақсадда рус тилида баён этяпман (ўзбек тилидаги варианти изоҳда):
Из года в год в мировом сообществе растет нетерпимость к российскому правительству и политической элите. Россия все больше изолируется, становится одинокой и агрессивной. Такая ситуация не возникает сама по себе, она вызвана угрозами представителей российского правительства относительно суверенитета независимых государств и вмешательством в их внутренние дела. Тем более, применение подобных заявлений к своим ближайшим и стратегическим партнёрам, ведёт российскую элиту в пропасть и превращает её в самую неприятную страну на мировой политической арене.
Различные провокационные заявления и действия, высказываемые как политической, так и интеллектуальной элитой России, наносят ущерб не только им самим, но и отношениям русской диаспоры, проживающей в странах, во внутренние дела которых они вмешиваются. Самим русским стыдно за Россию и действия российской элиты.
Я ждал реакции Севера после недавнего визита в нашу страну федерального канцлера Германии Олафа Шольца. Так как если в Узбекистан приедут более крупные политические деятели с запада или востока, с севера тут же возникнут вопросы. Это становится плохой привычкой. Северяне и на этот раз не заставили себя долго ждать: вчера представитель МИД России Захарова выступила с заявлением о вмешательстве во внутренние дела Узбекистана, попросив разъяснить ситуацию, произошедшую на территории независимого Узбекистана. Это показывает, как российская элита становится все более безумной.
Как будто у России мало врагов, и она пытается нажить новых, забрасывая камнями страны, которые с ней сотрудничают. Отношение России к странам-партнерам, в ответ на их усилия по поддержанию отношений с ней, в ответ на дружбу – это предательство и крайнее неуважение. Сегодняшний Узбекистан – это не прежний Узбекистан, а сегодняшняя Россия все больше становится похожей на гитлеровскую Германию.
@mufasa_mh
Шунча йиллар ўтди, лекин сиёсий элита халқ учун миллий ғоя тақдим этолмади. Тўғри, ҳеч қайси мафкура давлат мафкураси сифатида ўрнатилиши мумкин эмас. Бу норма мамлакатни бош қомусида ҳам белгилаб қўйилган. Лекин шунга қарамай миллий ғоя яратиш мақсадида йиллар давомида бюджетдан миллиардлаб пуллар ажратилади ва ўғирланади.
Маънавият ва маърифат деган контора ҳам бюджет паразитига айланган, аниқроғи айланмаган, аввал бошидан шундай бўлган. Собиқ раҳбари марказни пулларига ўзини номидан китоб чоп этиб марказни ўзига сотган. Ўртада у бойиди, аммо аҳоли борган сари маънавий қашшоқлашди. Келажагимиз умидлари бўлган ёшлар суриш илинжида, ёшларга ажратилган пуллардан эса қўша-қўша машина олинди, данғиллама уйлар қурилди.
Миллий ғоя тугул, миллий контент йўқ. Миллий контентга ажратилган пулларни ҳам ўзаро тақсимлаб олишди, бир-бирига тўйёна қилишди. Маънавиятчилар интернетдаги негативларга троллик қилишлари учун айфон 15 оберилди, аммо маънавиятчи унда порно кўриб запал бўлди. Энди ҳар бир вилоятдаги маънавият марказига 1,5 млрд сўм атрофида пул бериляпти. Бир уринишда топинг ва изоҳда ёзинг, бу пулни нима қилишади?
@mufasa_mh
Ҳозирги мураккаб ва қалтис даврда тинчликда ўтган ҳар бир кун байрам, аслида. Бу тинчликни таъминлашда махсус хизматларни ўрни беқиёс.
Бугун халқ тилида «чекист», «конторский», «окалар», «қудалар» ва «қўшнилар» деб аталадиган тузулмада хизмат қилувчиларнинг касб байрами, Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари куни!
Ўзбек чекистларини тарихи узоқ даврларга бориб тақалсада, аммо собиқ иттифоқ даврида КГБ раиси лавозимига бирор марта ўзбеклар тайинланмаган. Мустақиллик, бу – ўзининг мустақил, миллий манфаатни кўзлайдиган Хавфсизлик идорасига эга бўлиш ҳам демакдир!
Байрам муборак, «окалар»! Душманларга эса ўлим 😉
@mufasa_mh
ЎзЛиДеП таълим тизимини ривожлантириш бўйича ташаббусни илгари сурмоқда
Авваллари олий таълим муассасалари ҳар 5 йилда кучли аттестация текширувидан ўтказиларди, адашмасам. Айрим факультет ва йўналишлар ёпилиб кетар, гоҳ университетнинг ҳам тақдири номаълум бўлиб қолар эди. Аммо шу вақтгача бирорта давлат университетини таълим сифати қониқарсиз топилди деб ёпиб ташлашганини кўрмадик, эшитмадик. Сабаб битта: баҳолаш комиссияси мустақил тизим эмас.
ЎзЛиДеП таълим сифатини назорат қиладиган тизимни кучайтирайиш юзасидан ташаббуслар билан чиқяпти. Бугунги кунда республика бўйича 10 600 дан ортиқ давлат умумтаълим мактаблари, 450 дан ортиқ хусусий мактаблар, 210 дан ортиқ олий таълим муассасалари фаолият юритмоқда. Бу таълим муассасаларини назорат қиладиган бирорта мустақил комиссия борми ўзи, деган савол туғилиши табиий.
Партия таълим тизимининг самарадорлигини ва сифатини оширишда нодавлат таълим аудити тизимини жорий қилиш кераклигини таклиф қилмоқда. Партия бу тизим таълим сифатига мустақил ва холисона ёндашув, муассасалар фаолиятини объектив баҳолаш ва муаммоларни теран аниқлаш орқали таълим тизимининг ривожланишига улкан ҳисса қўшади деган фикрда.
@mufasa_mh
Навоий вилояти Ғозғон шаҳар кадастр бўлими бошлиғи Нуротада жойлашган ва давлат захирасида бўлган 1 гектар ер майдонини мансабдор танишлари орқали харидор номига расмийлаштириб бериш эвазига 40 минг АҚШ доллари талаб қилиб, олдиндан 6 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди.
@mufasa_mh
Бу галги сайловда аёл номзодларни сони анчагина экан. Парламентда 44,7 фоизни, маҳаллий кенгашларда эса 42,5 фоизни ташкил қиляптикан. Билмадим, булардан қанчаси сайловда ғалаба қозониб, депутатлик мақомига эришади-ю, аммо хотин-қизларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларга тенг имкониятлар яратишда парламент ҳамда маҳаллий кенгашларда аёллар сони кўпроқ бўлиши зарур деб ўйлайман.
@mufasa_mh
Ботир Зоҳидов камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири лавозимига тасдиқланди.
Маҳаллабай агентлиги тугатилиб, унинг барча вазифалари ҳамда ҳоким ёрдамчилари Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигига ўтади.
@mufasa_mh
🏢 Ўзбекистонда янги хусусий университет фаолиятини бошлади
Вазирлар Маҳкамаси ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан берилган лицензияга эга САРБОН УНИВEРСИТEТИ янги ўқув йили учун қуйидаги йўналишларда ўқишга қабул эълон қилади:
▪️психология;
▪️филология ва тилларни ўқитиш - ўзбек тили
▪️филология ва тилларни ўқитиш - инглиз тили
▪️филология ва тилларни ўқитиш - хитой тили
▪️миллий ғоя, маънавият асослари ва ҳуқуқ таълими;
▪️тарих;
▪️давлат ва жамият бошқаруви;
▪️ахборот хавфсизлиги;
▪️банк иши;
▪️иқтисодиёт;
▪️архитектура;
▪️бизнесни бошқариш;
▪️бухгалтерия ҳисоби;
▪️дастурий инжиниринг;
▪️жаҳон иқтисодиёти ва халқаро иқтисодий муносабатлар;
▪️маркетинг;
▪️молия ва молиявий технологиялар;
▪️қурилиш муҳандислиги;
▪️сунъий интеллект;
▪️ахборот тизимлари ва технологиялари;
▪️компьютер инжиниринги;
▪️халқаро муносабатлар.
❗️САРБОН УНИВEРСИТEТИ қуйидаги афзалликларга эга:
• янги барпо этилган замонавий ўқув биноси;
• бир йўналишда ўқиб, икки мутахассисликка эга бўлиш;
• чет эллик профессор ва ўқитувчилардан таълим олиш.
☎️ Боғланиш учун телефон:
+998788882288
📲 Онлайн ҳужжат топшириш
📄 Лицензия (№ 397374, 14.09.2024-й)
Telegram | Instagram | Вебсайт | Реклама
Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида (ЖИДУ) Ўзбекистон-Польша ишбилармон аёллари бизнес-форуми ўз ишини бошлабди.
Тадбир Ўзбекистон ва Польша ўртасида давом этаётган ҳамкорлик ҳафталиги доирасида бўлиб ўтмоқда.
Шунингдек, ҳафталик доирасида Хоразм вилоятида Ўзбекистон-Польша қўшма бизнес-форуми, Тошкент ва Урганчда машҳур полшалик хонанда Анна Германнинг Ўзбекистонда яратилган қўшиқларидан иборат "Муҳаббат садоси" концерт дастури, Ўзбекистон ва Польша тарихчилар комиссиясининг йиғилиши, шунингдек, қатор учрашув ва музокаралар ўтказилади.
@mufasa_mh
Энди ёввойи ҳайвонларни уй шароитида, цирк ва шапитоларда сақлаш ҳамда томошаларда фойдаланиш тақиқланади.
Жисмоний шахслар ихтиёридаги ҳамда циркларда сақланувчи бундай жонзотлар ҳайвонот боғларидаги реабилитация марказларига, океанариумлар, питомник ва илмий-тадқиқот муассасаларига топширилади.
@mufasa_mh
Ҳаммамиз мол-мулк дахлсизлиги ҳуқуқига эгамиз. Лекин фуқаролар мулкига тажовузлар доимий учраб турадиган ҳолат. Шер қуёнга сакраган, қарға қарғани кўзини чўқиган...
Бизда боши тошга урилмагунча тушуниб етиш деган нарса қийинроқ, урилганда ҳам қаттиқроқ тошга тегиши керак.
Партия ҳам шундай фикрдами дейман, мулкка зарар етказиш бўйича жиноий жавобгарликни кучайтириш ғоясини таклиф қилишмоқда.
Лекин фокусни фақат аёвсиз жазолашга қаратилиши қанчалик тўғри? Хўп, бошқа жиноятларга катта срок берилади, демак буниям кўпайтириш керак деганимасда.
Бунақа таклифни "либерал"лардан чиққаниям қизиқ. Таклиф мулк дахлсизлигини таъминлашда қанчалик эффектли бўларкин?
@mufasa_mh
#Муносабат
Бугун Қонунчилик палатасининг мажлисида “Ҳайвонларни идентификация қилиш, рўйхатга олиш ва кузатиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда концептуал жиҳатдан кўриб чиқилди.
Мазкур қонун лойиҳаси Қишлоқ хўжалик вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачилик қўмитаси томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, жорий йилнинг 5 август куни қонун ташаббускори томонидан Қонунчилик палатасига киритилган.
Қонун лойиҳаси билан жисмоний ва юридик шахслар томонидан сақланадиган (парвариш қилинадиган) ва урчитиладиган уй ҳайвонлари – қорамол, қўй ва эчки, чўчқа, от, эшак, туя, ит, мушукни идентификация қилиниши (визуал ёки электрон биркаларни ҳамда электрон микрочипларни ҳайвонларга ўрнатиш) назарда тутилган.
Мазкур қонун лойиҳасини Қонунчилик палатасининг қўмитасида, сиёсий партиялар фракцияларида ва ялпи мажлисида кўриб чиқиш жараёнида депутатлар томонидан эшак, ит ва мушукнинг идентификация қилиниши асослиги бўйича эътирозлар билдирилган.
Эътирозлар қонун ташаббускорлари томонидан қабул қилиниб, лойиҳа биринчи ўқишда маъқулланган тақдирда, иккинчи ўқишга тайёрлаш жараёнида олиб ташланиши қайд этилган.
Қонун лойиҳасида эшак гўштини истеъмол учун ишлатиладиган гўшт тоифасига киритиш назарда тутилмаган.
☝️ Умуман бу қонун “гўшт истеъмоли” ҳақида эмас, балки ҳайвонларни идентификация қилиш, рўйхатга олиш, кузатиш муносабатларини тартибга солади.
Матбуот хабарномасидаги таҳририй хато туфайли тушунмовчилик келиб чиққан.
Одилжон Тожиев
«Мусаффо ҳаво – 2030»дастури
Статистик маълумотларга кўра, Ўзбекистонда тасодифий бўлмаган ўлимларнинг олти фоизига ифлос ҳаво сабаб бўлмоқда экан.
ЎзЛиДеП хориж тажрибасига таянган ҳолда сайловолди дастурида «Барча ҳудудларда атмосфера ҳавосини яхшилаш бўйича «Мусаффо ҳаво – 2030 миллий дастури»ни қабул қилиш» ташаббусини илгари сурмоқда.
Ушбу дастур экологик ҳолатни яхшилашга, аҳоли саломатлигини сақлашга ва келажак авлодлар учун соғлом атроф-муҳит яратишга қаратилган.
Умуман олганда, партиялар бу галги сайловди дастурларида хорижий тажрибалардан келиб чиқиб таклиф ва ташаббуслар билдиришмоқда.
ЛиДеПчилар ҳам «Мусаффо ҳаво – 2030» дастурини қабул қилиш бўйича билдирган таклифида бир қатор ривожланган давлатларда атмосфера ҳавосини яхшилаш бўйича қабул қилган дастурларидан келиб чиққан.
Партия ўз таклифида Германияда «Clean Air Program» дастури орқали йирик шаҳарларда автомашиналар учун махсус «қизил зона»лар жорий этилгани, АҚШда «Clean Air Act» қонунчилиги асосида саноат чиқиндиларини камайтириш, яшил ҳудудларни кўпайтириш тадбирлари амалга оширилаётганини мисол сифатида келтириб ўтган.
@mufasa_mh
«E-Saylov» тизими бўйича семинар
Маълум қилишларича, бу электрон тизим сайлов жараёнларини электрон шаклга ўтказаркан. Масалан, журналистларимизам шу орқали уйдан, ишхонадан чиқмасдан рўйхатдан ўтиб, сайловни ёритишади.
Бу йил сайлов қонунчилигимиз янгиланганди. Қонун-қоида ўзгарибди, демак ОАВ дагиларни ўзигаям билим ва тушунтиришлар керак. Сабаби, янгиликларнинг «юридик» тилини оддий ва тушунарли тарзда халққа етказиш ОАВ вакилларининг иши.
Марказий сайлов комиссиясиям шунинг учун, ОАВдагиларни йиғиб, тушунтириш берибди.
Тўғриямда, ҳозирги пайтда кимни бекор вақти бор. «E-Saylov» харажат ё вақтни тежашини ҳаммаям билиб, англаб бўлди деб ўйламайман.
МСК «E-Saylov» ахборот тизимининг имкониятлари ва уни қанақа қилиб ишлатиш бўйича батафсил тушунтириб берган.
Бунақа нарсаларни онлайн электрон тизимга ўтиши доим яхши. Ҳам ортиқча харажатлардан қутуласан, ҳам асаббузар югур-югурлар йўқолади.
Лекин, нимадур янги нарса қилиш бошқа, уни ҳамма ишлатиши бошқа нарса. Шунинг учун одамларга кўпроқ тушунтириш керак. Нима бу, қанақа ишлатилади. Ана шунда тўғри бўлади.
@mufasa_mh